(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди @madrasa_masjiduz Channel on Telegram

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

@madrasa_masjiduz


Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар «Муҳаммад Нақиббек» (Мадраса) жоме масжид канали.

Имом-хатиб: Устоз Анвар қори домла Назаров

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди (Uzbek)

Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди канали - самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳарида жойлашган жоме масжиди. Ушбу каналда имом-хатиблик билан шугулланган, устоз Анвар қори домла Назаров катнашувчи муҳаммади муҳаммади кўрсатади. Муддатлик намозларда, дарсларда ва мадраса фаолиятига бағишланган каналда истиқболли донишмандлар ўзларини ўзгартириш ва ўзларини ўзларидан кўпроклаштириш учун уларга мақсадли ва амўли маълумотлар тақдим этади. Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди канали - сиз учун имон ва марифат канали!

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Jan, 16:22


📿100 та тасбеҳга 1000 та савоб

Мусъаб ибн Саъд разияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: “Сизлардан бирингиз ҳар куни мингта савобни қўлга кирита олмайдими?” – дедилар. Шунда у зотнинг ҳамсуҳбатларидан бир киши: “Қандай қилиб бирортамиз мингта савобга эга бўлиши мумкин?” – деб сўради. “Юзта тасбеҳ айтади. Шунда унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади”, – дедилар. (Имом Табароний ривояти).

Демак, 1 марта “Субҳаналлоҳ” деган бандага 10 та савоб ёзилади ва ундан 10 та гуноҳ ўчирилади. Ваҳоланки, бунга 1 сония вақт кетади холос.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Jan, 14:19


Тобеъинлардан Абу Абдуллоҳ Макҳул раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қалби энг юмшоқ инсон гуноҳи энг кам инсондир".

Абу Нуъайм Исфаҳоний

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Jan, 12:17


МУҲАББАТ ВА НАФРАТ

Дунёни дўст тутиб суйган киши инсонларнинг унга бўлган адоватли туйғуларидан ҳеч қачон қутулолмайди. Дунё муҳаббатидан кўнгил узган кишининг инсонлар муҳаббатига сазовор бўлиши ҳақида ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар: “Одамлар қўлидагидан умидингни уз, улар сени севиб қоладилар” (Саҳл ибн Саъддан ривоят қилинган, Байҳақий ривояти).

Киши дунёни қанчалик кўп севса, душмани шунча кўп бўлади. Аллоҳ учун ёмон кўриш деганда бирор кишининг Аллоҳнинг махлуқи сифатидаги ўзини, зотини эмас, балки унинг ножўя, номувофиқ хатти-ҳаракатини ёмон кўриш тушунилади. Чунки инсон Аллоҳнинг мукаррам яратиғи ва ижодидир. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саримсоқ пиёз ҳақида айтган гапларини ўйлаб кўринг: “Саримсоқ асли бир ўсимлик, фақат ҳидигина ёқимсиздир” (Абу Саъд ривоят қилган, Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ерда унинг ҳидигагина урғу беряптилар, холос. Сизга бир мезон тавсия этаман, унинг ёрдамида одамларга нафратингиз Аллоҳ розилиги учун бўлганми ё ҳавойи нафсингизнинг истагими, аниқлаб оласиз. Яъни, сиз ёмон кўрган кишингизни Қуръон ва Суннат асосида текшириб кўришингиз лозим. Агар унинг фаолияти, амаллари Қуръон ва ҳадисларда мақталган амалларга мувофиқ келса, уни дўст тутишингиз лозим, борди-ю амали қораланган, салбий амаллардан бўлса, у ҳолда уни суймаслигингизга тўғри келади. Токи кимнидир яхши ёки ёмон кўриб қолишингиз ҳавойи нафсингизнинг талаби бўлиб колмасин. Биз "бирор-бир мусулмонни ҳавойи нафсимизнинг эҳтиросларидан келиб чиққан ҳолда ёмон кўрмаймиз" деб аҳд қилганмиз. Гуноҳ ишларни ошкора қилиб юрувчи фосиқ, беҳаёларга келадиган бўлсак, биз уларни Аллоҳ учун ёмон кўришимиз лозим. Бу ёмон гумонга кирмайди.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Jan, 10:17


#muftiy_minbari

📹 КЕРАКСИЗ ГАП-СЎЗЛАР ОФАТДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Jan, 08:13


Маҳсулотнинг нархини харидорга қараб ўзгартириш

Савол: Менинг бир танишим кабоб пишириб сотади ва ҳаммага ҳар хил нархда сотади. Шу иш тўғрими?

📥 Жавоб: Сотувчи ўзининг мулки бўлган маҳсулотни истаганча тасарруф қилади, нарх қўяди, арзон қилади, қиммат қилади. Бир кишига арзонроқ, бошқасига қимматроқ сотишининг шаръий томондан ман қилинган жойи йўқ. Чунки савдонинг тарифида уламоларимиз: “Ўзаро розилик билар молни молга алмаштиришдир”, деганлар (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар: “Албатта, савдо икки томоннинг розилиги биландир” (Имом Ибн Можа ривояти).

Савдода асосий омил сотувчи ва харидорнинг ўзаро розилигидир. Қолаверса, маҳсулотларга нарх белгилашда оммага зарар етмайдиган бўлса, сотувчи ихтиёрли. Унинг ишига бошқалар аралаша олмайди.

Ҳар бир нарсанинг одоби бўлганидек, савдода ҳам сотувчи ва олувчига оид одоблар мавжуд. Сотувчи ёлғон гапирмаслиги, хиёнат қилмаслиги, тарозидан урмаслиги ва харидорни ҳурмат қилиши, харидор камбағалроқ бўлса, озроқ нархдан тушиб бериши мақтовга сазовор ишлардандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам савдода сахий бўлиш ҳақида бундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ олди-сотдида қўли очиқ, ҳукм юритишда адолатли бўлганларни яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).

“Фатволар тўплами”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Jan, 06:11


#Дуо

ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИАГАН ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъуузубика мин ъазаабил қобри, аъуузубика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, (ўта) қариликдан, бахилликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман”.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Jan, 04:09


Ихлоссиз ибодатдан кутилган савоб олинмас

Ибодатда ихлос қилмоқ қабрни нурафшон қилгай. Зеро, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга, ҳамда закотни ато этишга буюрилган эдилар". Биз қалбимизда аниқ ишонч, айтган сўзимиз ва қилган амалларимиз орқали Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқ эканлигига иймон келтирамиз. Аллоҳ инсонни мана шу мақсад билан яратгандир. Ихлос билан қилинган ибодатнинг Аллоҳ таоло олдида қабул бўлишининг учта шарти бор:
1. Аллоҳга иймон келтириб, Уни ибодатда ягона деб билмоқ. Ҳақ таоло айтади: "Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун фирдавс боғлари манзил бўлур". (Қаҳф, 107-оят)
2. Ихлос – ҳеч кимга сўзламай, риёсиз холис Аллоҳ таолога ибодат қилмоқ. Аллоҳ бу борада шундай марҳамат қилади: "Эй Муҳаммад, бас, сиз Аллоҳга У зот учун динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг". (Зумар,2-оят)
3. Амални ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга келган буйруқларга мувофиқ ҳолда бажариш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар". (Ҳашр, 7-оят)

"Обидлар йўли" китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Jan, 02:07


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Азиз диндош, бошланган янги ҳафта барчамиз учун хайр-барака, муваффақият ҳамда хушхабарларга бой бўлсин.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

21 Jan, 16:23


Ота ўғлига: «Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин», деди. Ўғли: «Отажон, аввало сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан боряпман» деди.
Сиз ўзингизни ислоҳ қилинг, чунки фарзандингиз барибир сизга эргашади.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

21 Jan, 14:19


Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

21 Jan, 12:17


Мунофиқда жам бўлмайдиган хислат

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккита хислат мунофиқда жам бўлмайди; гўзал ахлоқ ва динда фақиҳ бўлиш», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита хислат мунофиқда жамланмаслигини айтдилар. Уларнинг бири гўзал ахлоқ ва иккинчиси, динда фақиҳ бўлиш. Бу сифатлар мунофиқда комил тарзда топилмайди. Бу ҳадисдаги мақсад мўминларга танбеҳ бериш бўлиб, бу икки сифат мунофиқда жам бўлмаслиги, лекин мўминда жам бўлиши айтилмоқда. Шунинг учун мусулмон инсон бу икки сифатни ўзида жам қилиш учун ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.

Савол: Бу икки сифат нима учун мунофиқда жам бўлмайди? Бунинг ҳикмати нима?

Жавоб: Мунофиқда бу сифатларнинг жам бўлмаслиги фазлидир. Агар Аллоҳ таолонинг мунофиқда улар жамланса, ҳақ ва ботилнинг орасини ажратиб бўлмай қолади. Чунки бу сифатларни ўзида жамлаган инсон одамлар унга мурожаат қиладиган шахс ҳисобланади. Агар мунофиқда ҳам шу хислатлар топилганда эди, ҳақ ва ботилнинг ўртасини ажратишга имкон бўлмай қоларди.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

21 Jan, 10:16


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ ЗОҲИРГА ҚАРАЙДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

21 Jan, 08:13


— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.

«Меҳмон туйғулар» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

21 Jan, 06:11


Уч нарса сизни доим кузатиб туради:
1. Юқоридан – Аллоҳ.
2. Ичкаридан – виждон.
3. Ташқаридан – одамлар.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

21 Jan, 04:09


МУҲТОЖЛАРНИ КИЙДИРГАН КИШИГА АЛЛОҲ ҚАНДАЙ МУКОФОТ БЕРАДИ?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ёнимга бир тиланчи келиб савол берди:
– Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг элчиси эканлигига гувоҳлик берасанми?
- Ҳа! -дедим.
– Рўза тутасанми?
- Ҳа!
Шундан кейин Ибн Аббос: “Сен сўрадинг. Сўраганнинг бир ҳаққи бордир. Бизнинг ҳам сўраганга бериш зиммамиздаги вазифадир”, дейди ва унга бир либос ҳадя қилади. Сўнг шундай қўшимча қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эдим: Бир мусулмонга либос кийдирган ҳар бир мусулмон, албатта, Аллоҳнинг паноҳидадир. То у кийдирганидан бир бўлак мато ҳам унинг эгнида бўлгунга кадар (Термизий ривояти).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

21 Jan, 02:07


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Азиз диндош, бошланган янги ҳафта барчамиз учун хайр-барака, муваффақият ҳамда хушхабарларга бой бўлсин.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

20 Jan, 16:23


Нарсаларнинг энг ширини – умидга етиш, энг аччиғи душманнинг зафар қучиши.

Изоҳ. Агар сиз айни пайтда асалдан кўра қалампирга хоҳишингиз бўлса, қўлга киритган қалампирингиз сиз учун асалдан шириндир. Умид – нарсаларнинг хоссасига шу даражада таъсир этиш қувватига эга туйғу. Умиднинг ижобий натижаланиши эса унинг қувватини янада оширади. Мағлубият энг аччиқ қалампирдан ҳам аччиқроқдир. Қалампирни шундоқ ёнингизда турган кимдир тотса, у қанчалик “оҳ-вой”лаб алам чекмасин, сиз бу аччиқни сезмайсиз. Аммо душманингиз кимнингдир устидан ғалаба қозонса, сиз бу ҳолатдан қанчалик узоқда бўлманг, худди ўзингизнинг курагингиз ерга теккандек мағлубият аламини тортасиз.

“Унвонул баён”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

20 Jan, 14:19


Жек Читтакми ёки Юсуф Раис?

"Кариб денгизи қароқчилари" фильми орқали барчамизга таниш бўлган Жек Читтак (Жек Уорд) аслида тарихий шахс ҳисобланади. У 1553 йилда Англиянинг Фавершам шаҳарчасида туғилган. Аввалига балиқчилик билан шуғулланган Жек, кейинчалик Англия денгиз флотида хизмат қила бошлайди. Аммо, ҳукумат сиёсати билан келиша олмай, ватанини тарк этишга ва узоқ вақт денгизда сарсон кезишига тўгри келган. Бу вақтда у ўз атрофида яхшигина жамоа шакллантиради. Кейинроқ, Тунисга боради. Энди Усмонийлар давлати учун хизмат қила бошлаган Жек исломни қабул қилиб, исмини Юсуф Раис деб ўзгартиради. У, ҳатто, Усмонийлар флотида адмирал даражасига кўтарилган. Юсуф Раис 1622 йилда Тунисда вафот этган.

©️"Ислом тарихи ва ҳазораси"дан

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

20 Jan, 12:17


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
207-мўъжиза: Гўшт оппоқ тошга айланиб қолди

Умму Салама онамиздан ривоят қилинади:
«Бизга бир кўзача гўшт ҳадя қилинди. Мен хизматкорга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келгунларига қадар уни тепага олиб қўй, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганларида хизматкорга кўзани олиб келишини буюрдим. Кўза олиб келинганида ундаги гўшт оқ тошга айланиб қолганини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кўзага қараб: “Эй Умму Салама, сенга нима бўлди?” дедилар».
Умму Салама бўлган воқеани айтиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эшикка келган тиланчини қуруқ қайтаргандирсиз-да?” дедилар. Умму Салама: “Ҳа, шундай бўлганди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу – шунинг учун”, дедилар.
Усмоннинг хизматкоридан ривоят қилинади:
«Умму Салама онамизга бир бўлак гўшт ҳадя қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни жуда яхши кўриб ер эдилар. Умму Салама уни уйга олиб кириб қўй, Расулуллоҳ келиб есалар, деди. Мен уни уйдаги кўзачага солиб қўйдим. Шунда эшик олдига бир тиланчи келиб, садақа қилинглар, Аллоҳ барака берсин, деди. Уйдагилар Аллоҳ сенга ҳам барака берсин, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб: “Эй Умму Салама, егани бирор нарса борми?” деб сўрадилар. Умму Салама:
“Ҳа, бор”, деди. Кейин менга бояги гўштни олиб келишимни буюрди. Бориб, кўзада гўшт ўрнига бир парча оқ тош турганини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бугун тиланчи келганмиди?” деб сўрадилар. Умму Салама: “Ҳа, келганди, уни Аллоҳ сенга барака берсин, деб жўнатдик”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тиланчини таомлантирмаганингиз учун гўшт тошга айланиб қолибди”, дедилар».

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

20 Jan, 10:17


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

10 Jan, 06:11


"Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз". (Жума сураси, 9-10 оятлар)

Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

10 Jan, 05:10


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

10 Jan, 04:09


Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

10 Jan, 03:08


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

10 Jan, 03:08


Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

10 Jan, 03:08


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

10 Jan, 03:08


Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

10 Jan, 02:07


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам (алайҳиссалом) халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилиди", - дедилар".
(Имом Муслим
ривоятлари).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

10 Jan, 01:30


​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

09 Jan, 19:22


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2025 й. 10 Январь
Хижрий  1446 й.  10 Ражаб

Жумаь

Намоз вақти Каттақўрғон шаҳри учун...

Бомдод   7:00

Пешин    13:00

Аср          16:10

Шом        17:40

Хуфтон    19:10

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

09 Jan, 16:22


ҲАР ИШКИ, НИЯТГА ЯРАША БЎЛГАЙ

Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кийим совға қилди ва хурсандчилик билан: «Ё Расулуллоҳ! Буни ўз қўлларим билан тўқидим. Сиз кийишингизни хоҳладим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам миннатдорчилик билдириб, ҳадяни олдилар. Эҳтиёжлари бор эди, кийдилар. Либосни кўрган бир киши: «Ё Расулуллоҳ! Уни менга беринг», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Майли», дедилар. Мажлис тугаганидан сўнг кийимни ўраб, сўраган одамга бериб юбордилар. Одамлар уни маломат қилишди: «Яхши иш қилмадинг. Бунга Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳам эҳтиёжлари бор эди. У зот ким нима сўраса бериб юборишини биласан-ку!»
У киши қилган ишидан уялиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни муборак эгниларига кийганларини кўриб, У зотнинг баракасидан умид қилиб сўрагандим. Аллоҳга қасамки, мен буни ўлганимда кафан қилиш ниятида олдим» деди.
Саҳл ибн Саъд айтади: «Ҳақиқатан, ўша кийим ўша одамга кафан бўлди».

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

09 Jan, 14:19


#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ВА ГУНОҲ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

09 Jan, 12:17


Қаноати чиройли кишининг умри доим баҳор бўлади.

Изоҳ. Қаноат қалбларга роҳат, хулққа безак. Қаноатли инсон борига шукр қилгани учун ҳам сўзлари эътироздан, феъллари норозиликдан холи. Кўзларининг ҳамиша вазмин ва хотиржам боқиши, осуда юзларидан беозорлик балқиб туриши ҳам қаноат туфайлидир. Қаноат лойқани тиндиради, атрофга мусаффолик уруғини сочиб, муносабатлардан чечаклар ундиради.
Қаноат ҳақида Алишер Навоий дейди:

Десанг шоҳ ўлай еру кўк басдурур,
Бу бир тахт-у ул чатри рифъат санга.
Фано шуъласида ёшур жисмни,
Керак бўлса зарбафт хилъат санга.
Етар лола буткан қоя қулласи,
Мурод ўлса гулгун ҳашмат санга.


Яъни, қаноат эгаси тахт талашиб, зўравонлик билан ҳақларни поймол этмасдан шоҳлик мартабасига етади. Оёғи остидаги ер – унинг тахти, осмон – боши узра тикилган чодирдир. У кимлигини билдириб қўйиш учун шоҳона зар тўнлар билан ўзини намойиш этиб ўтирмайди. Балки қалбини фақат илоҳий муҳаббатга маскан этиб, ундан бошқасини йўқлик қаърига отиб, шундай ҳол билан нур ҳосил этади, шу нур ичига ўзни бекитади, шу нур унга шоҳона либос бўлади. Ҳузурида эгилган бошлардан ғурурланиб, ҳукмига мунтазир эл олдидан тахтиравонда ўтиш билан ҳашамат касб этиш ҳам унинг учун ортиқча меҳнат. Қаноатли инсон учун баланд қоя чўққисида очилган лола айни шоҳона ҳашаматдир.

“Унвонул баён”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

09 Jan, 10:16


"Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, талаби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатишдир".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

09 Jan, 08:13


Хотиннинг мероси

Савол: Динимизда хотиннинг марҳум эридан қолган молдаги ҳаққи нималардан иборат?
📩Жавоб: Унинг мерос олиши икки хил бўлади. Эрнинг хоҳ шу хотиндан, хоҳ бошқа хотиндан фарзандлари бўлмаса, хотин молнинг тўртдан бирини (1/4) олади. Бу қуйидаги оятга биноандир: “У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос)дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур...” (Нисо сураси, 12-оят).
2. Эрнинг фарзанди бўлса, хотин молнинг саккиздан бирини (1/8) олади. Бунинг далили қуйидаги оят: “...Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур...” (Нисо сураси, 12-оят).
Агар хотинлар бирдан ортиқ бўлса ҳам, юқоридаги улушларни бўлиб олишади.
Эр вафот қилганда унинг никоҳида бўлмаган (собиқ) хотини мерос олмайди. Эслатиб ўтиш жоизки, мерос маййит дафн этилганидан кейин, маййитнинг қарзлари адо қилиниб, васиятлари адо этилгач тақсимланади. Хотин мерос олгандан кейин қолган мол-мулк фарзандларга шариатимизда белгиланган тартибда бўлинади. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

09 Jan, 06:11


123. Сўнгра, сенга: «Иброҳимнинг ҳаққа мойил миллатига эргаш. У мушриклардан бўлмаган эди», деб ваҳий қилдик.

Эй Муҳаммад, сенга юборган тавҳид дини ҳам Иброҳимга юборган ҳаққа мойил диннинг ўзгинасидир. У мушриклардан бўлмаган эди. Муваҳҳидлардан эди. Шунинг учун ҳам Иброҳимнинг ҳақиқий миллатига эргашган сенсан ва сенинг умматларингдир. Яҳудий ва мушриклар, биз Иброҳимнинг миллатидамиз, деб оғизларида даъво қилаётганлари билан, гаплари пуч, амалда бошқа йўлга эргашмоқдалар.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

09 Jan, 04:09


Ортиқча орзу-ҳавасга берилиш ва ҳар нарсани кейинга қолдириш – паришонлик ва бемаъниликдир.

Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайҳи

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Jan, 16:22


САЖДАДАН ҚИЁМГА ТУРИШДА БИР ОЗ ЎТИРИБ ОЛИШ
#намоз

1508-CАВОЛ: Биринчи ракат тугаб, саждадан иккинчи ракатга тураётганда бир-икки сония ўтириб, кейин туриш суннат деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Буни фиқҳий китобларимизда "Жалсаи истироҳа" яъни, "ором олиб ўтириш" деб номланади. Бундан биринчи ва учинчи ракатлар охирида саждадан кейин қиёмга туришдан олдин бир оз ўтириб олиш тушунилади ва бу амал ҳанафий мазҳабида макруҳ амал саналади ("Ал-Лубоб шарҳул китоб"). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом намозда бевосита қадамларининг олд қисмига таянган ҳоллларида (яъни, ерга суянмай ва ўтирмаган ҳолда) туришлари ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Jan, 14:19


Imom Shotibiyning karomatlari

Shayx Alijon qori

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Jan, 12:17


#Намознинг_фазилатлари
Намоз хатоларни ўчириб юборади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима деб ўйлайсизлар, бирортангизнинг эшиги олдидан ариқ оқиб ўтса, ўша ариқда ҳар куни беш марта ювинса, унда бирон кир жой қоладими?» дедилар. «Йўқ, асло кир қолмайди», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ушбу беш маҳал намоз билан кичик гуноҳларни кечириб юборади», дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Катта гуноҳлар кечирилиши учун эса тавба қилиш шарт.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Беш маҳал намоз ҳам, иккита жума намози ҳам (бир ривоятда икки Рамазон ҳам) ораларидаги гуноҳларга каффоратдир, фақатгина гуноҳи кабиралардан узоқ бўлинса» (Имом Муслим ва Термизий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таолонинг ҳар бир намоз вақтида нидо қилиб турадиган фариштаси бор. У фаришта: «Эй одам боласи, туриб, сизлар учун ёндирилган оловни ўчиринглар», деб нидо қилади» (Имом Табароний ривояти).
Бу ердаги оловдан мақсад гуноҳлар бўлиб, бу нидони «туриб, гуноҳларингизни ўчиринглар», деб тушуниш керак.

Абу Муслим Саълабийдан ривоят қилинади: «Абу Умома розияллоҳу анҳунинг ҳузурига кирдим. У масжидда экан. Унга: «Эй Абу Умома, бир киши менга сенинг номингдан бир ҳадис айтди, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким яхшилаб, мукаммал таҳорат қилса: икки қўлини ювса, юзини ювса, бошига ва қулоғига масҳ тортса, сўнгра фарз намозига турса, Аллоҳ таоло унинг ўша куни оёғи билан юриб қилган, қўли билан қилган, қулоғи билан эшитиб, кўзи билан қараб қилган, қалби билан қилган гуноҳларини кечириб юборади» деганларини эшитган экансан», дедим. Абу Умома: «Аллоҳга қасамки, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча марта эшитганман!» деди» (Имом Аҳмад ривояти).

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир намоз олдидагининг (яъни намозхоннинг) гуноҳларини кечириб юборади», дер эдилар (Ҳайсамий ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Jan, 10:17


"Тақдирга рози бўлмоқ – сенинг ўрнингга энг тўғрисини билувчи зотга таслим бўлмоқдир!"

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Jan, 08:13


ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШГА ОДАТЛАНИШ

Бомдод намозидан кейин ҳар бир мўмин озгина бўлса-да, Қуръони Каримни ўқишни одат қилсин. Бирор куни тиловатсиз қолмасин. Қуръони Каримда етти манзил бор. (Бир манзил – ҳафтияк, яъни Қуръоннинг еттидан бир қисми). Олдинги замонларда одамлар ҳар куни бир манзил (яъни, Қуръони Каримнинг еттидан бири, тахминан, тўрт ёки тўрт ярим пора) тиловат қилишга одатланишган эди. Шунда улар ҳар етти кунда хатм қилишган. Бизлар эса, анча заиф одамлармиз. Қуръонни бу қадар кўп ўқишга бардошимиз етмаслиги аниқ. Лекин имкон қадар ҳаракат қилайлик. Хоҳ бир пора бўлсин, хоҳ ярим пора бўлсин, ўқийлик. Ҳеч йўғи, Ҳакимул уммат қоддасаллоҳу сирроҳ айтганларидек, агар кимгадир ярим пора ҳам мушкул бўлса, у ҳолда чорак пора ёки икки-уч рукуъни ўқисин. (Бир рукуъ – бир маъно тўлиқ тугаган ёки бир ракъатда ўқиладиган миқдор). Лекин бирор куни Қуръони Карим тиловатидан холи ўтмасин.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Jan, 06:11


122. Унга бу дунёда яхши (ҳаёт) бердик. Охиратда эса, у, албатта, солиҳлардандир.

Иймони ва шукр қилгани туфайли, мазкур гўзал сифатларга эга бўлгани туфайли, бу дунёда у кўплаб яхшиликларга эришди. Охиратда эса албатта аҳли солиҳлардан бўлади. Демак, икки дунёнинг саодатига эришиши муқаррар. Яҳудийлар ва араб мушриклари ўзларининг алоқадорликлари билан фахрланаётган Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги гаплар мана шулардан иборат.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Jan, 04:09


«Илм ўрган ва ўзгаларга ҳам ўргат. Ўтмишингни муаллиминг деб бил. Бировга ҳаддан ташқари танбеҳ берма, беҳудага мақтама ҳам. Ўтганга, тўкилганга ва кетганга афсусланма. Нифоқ илмсизлик белгисидир».

Имом Абу Мансур Мотуридий

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Jan, 02:07


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Юнус алайҳиссаломнинг дуоси
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Jan, 14:19


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
202-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тош отмоқчи эди, тош қўлига ёпишиб қолди

Муътамир ибн Сулаймондан, у отасидан ривоят қилади:
Бани Махзум қабиласидан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тош билан уриш учун келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилиб турган эдилар. Бояги одам тошни отиш учун қўлини кўтарган эди, тош қўлига ёпишиб қолди. Қанча уринмасин, тош қўлидан чиқмади. У қавмига қайтганида, шериклари: “Қўрқдингми?” дейишди. У: “Эплолмадим, тош қўлимда, бироқ отолмаяпман”, деди. Шериклари бундан ажабланиб унинг қўлига қарашди. Ҳақиқатдан ҳам айтганидай эди. Унинг бармоқларини тошдан ажратиб олишди ва “Бу тақдирдаги нарса”, дейишди.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Jan, 12:17


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН БАНДАНИНГ ДАРАЖАСИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Jan, 10:16


Эҳтикор ҳақида

Савол: Эҳтикор нима?
📩 Жавоб: Эҳтикор, луғатда нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
«Ким бирор таомни қирқ кунгача эҳтикор қилса, у Аллоҳ таолодан, Аллоҳ таоло эса ундан безор бўлган бўлур» (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган).
Киши ўз даласида етиштирган ҳосилини сақлаб туришда ва четдан олиб келинган маҳсулотларда эҳтикор бўлмайди (“Ҳидоя”, “Мухтасарул Виқоя”). Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Jan, 08:13


"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир" (Залзала сураси, 7-8-оятлар).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Jan, 06:11


Фитнали вақтда амал қилганларга эллик кишининг савоби берилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Яхшилик қилинглар, ёмонликдан тийилинглар. Итоат қилинувчи бахиллик (ёки таъмагирлик), эргашилувчи ҳавои нафс, устун кўрилган дунёга, ҳар бир фикр эгаси ўз фикридан ғурурланаётганига гувоҳ бўлсанг, бошқаларни қўйиб, ўзингни (ҳолинга) қара. Олдингизда сабрли кунлар бор, у кунларда сабр қилиш – чўғни ушлаб туриш кабидир. У кунларда шариатга амал қилувчининг савоби ўзи каби амал қиладиган эллик кишининг савоби мислича бўлади» (Имом Ибн Можа, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Бир ривоятда шундай дейилган:
«Биздан эллик кишинингми ёки улардан эллик кишининг савобими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан эллик кишининг ажри», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

«Олдингизда сабрли кунлар бор» деган жумланинг маъноси шуки, замон фитнали бўлган вақтда нафс жиловини гуноҳлардан тийиб туриш машаққатли, оғир, қийин ва жуда ҳам аччиқ бўлади. Қўлда чўғ ушласа куйгани каби, у пайтда гуноҳлардан тийилиш ҳам шунчалик оғир бўлади. Лекин Аллоҳдан қўрқиб, ёмон суҳбатдошлардан узоқ бўлган кишиларга катта савоблар берилади. Бундай вақтларда ибодат қилувчига фитнали замон бўлмаганда бир амални қилиб савоб оладиган кишидан элликтасининг савоби берилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фитна замонида ибодат қилиш ҳижрат қилишнинг савобига баравар бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Jan, 04:09


121. Унинг неъматларига шукр қилгувчи эди. У зот уни танлаб олди ва сиротул мустақиймга ҳидоят қилди.

Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг неъматларига ҳам сўзларида, ҳам амалларида шукр қилгувчи эдилар. Мушрикларга ўхшаб, оғизда тан олиб, амалда бошқача ибодат қилиб куфр келтирмас эдилар. Ушбу сифатлари учун Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломни танлаб олди ва тўғри йўлга ҳидоят қилди.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Jan, 02:07


КУННИ ДУО ИЛА БОШЛАНГ

Бомдод намозини ўқигандан кейин Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилинг: “Аллоҳим! – денг, – мана, яна бир куннинг тонги отди, мен ҳам дунёдан ўтяпман. Аллоҳим! Фазлу караминг ила бу куннинг лаҳзаларини тўғри сарфлашга тавфиқ ато қил, бирор соат беҳуда кетмасин. Куним яхши ишларга сарф бўлсин...” ва ҳоказо.

Ҳадиси шарифда келадики, ҳар қуёш чиққанида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқир эдилар:
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَقَالَنَا يَوْمَنَا هَذَا وَلَمْ يُهْلِكْنَا بِذُنُوبِنَا
Яъни: “Бу кунни бизларга қайта ато қилган ва бизларни гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин”. (Имом Муслим ривояти).

Ҳар куннинг қуёши чиқар вақт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу калималарни ўқир эдилар. Бунинг маъноси шуки, “бу кун бизга насиб қилмаслиги ва бу кундан олдинроқ биз гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилинишимиз мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло фазлу карами ила бизларни ҳалок қилмади ва бу кунни қайта ато қилди”.

Хуллас, ҳар бир янги кун Аллоҳ таолонинг неъмати эканини қалбдан ҳис этиш лозим. Мазкур дуо орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир куннинг қадрига етишни таълим бермоқдалар, кечаги гуноҳларимиз сабаб ҳалок қилинишимиз мумкинлигини, лекин Аллоҳ таоло Ўз фазлу карами ила бизга ҳаёт ато қилганини эслатмоқдалар. Демак, бизга ато этилган янги кун – янги имкон, янги фурсат эканини англаган ҳолда, уни фойдали ишларга ишларга сарф қилмоқ лозим...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

06 Jan, 16:22


Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

“Ким қабр азобидан нажот топишни истаса, у тўрт нарса бажариши ва тўрт нарсадан тийилиши зарур. Бажариши зарур бўлган нарсалар: намоз; рўза; садақа; Қуръон ўқиш. Булар киши қабрини кенг ва нурафшон қилади. Тийилиши зарур бўлган нарсалар: ёлғон; хиёнат; чақимчилик ва тик туриб бавл қилиш.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

06 Jan, 14:19


Агар фақирлик, хасталик ва ўлим бўлмаганида, инсон кибри сабабли боши эгилмайдиган бўлар эди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

06 Jan, 12:17


КАҲФ СУРАСИДА ФИТНА МАВЗУСИ

Жума – кунларнинг энг улуғи ва шарафлиси. Бу кунда жума намози ва хутба ўқиш шариатга киритилган. Одамлар жума намозини адо этиб, хутба тинглаш учун масжидларга тўпланадилар. Зеро, "жума" сўзида жамланиш маъноси бор.
Хутба вақтида хатиб келган жамоатга турли мавзуларда ваъз-насиҳатлар қилади. Мавзулар эса замон ва маконга қараб ўзгариб туради. Яна бу улуғ кунда Каҳф сурасини ўқиш одати ҳам бор. Хўш, нима учун жума куни айнан ушбу сура тиловат қилинади? 110 оятдан иборат бу сура 4 қиссадан иборат. Каҳф сурасининг бир қанча фазилатлари бор. Улардан бири шуки, инсонни бадном қилувчи фитналардан огоҳлантиради. Бу сурада тўрт хил фитна ва уларнинг муолажаси ҳақида хабар берилган. Диндаги фитна, мол-дунё фитнаси, илм фитнаси ва бошлиқлик фитнаси.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

06 Jan, 10:16


#muftiy_minbari

📹 БУЮК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ – ҲИДОЯТ МАЁҒИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

04 Jan, 02:07


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу...

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар. Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 16:23


АМАЛ ТЎҒРИ БЎЛИШИ ҲАҚИДА ЎЙЛАНГ

Баъзи одамларнинг ичида хавотир бўлади, шунча зикр қилдим, лекин ҳозиргача ҳеч йиғи келмади, кўнглим бўшамади, демак, мен жуда бағритош ва бадбахтман, деб ўйлайди.

Ёдда тутингки, йиғи келиши ёки келмаслиги ихтиёрдаги иш эмас. Нажот топишнинг унга боғлиқ жойи йўқ. Муҳими, қайси йўлдан кетаётганингиз, тўғри йўлдамисиз ёки йўқ? Қилаётган амалингиз тўғрими ёки йўқ? Шу нарсага қаранг.
Байтуллоҳга биринчи назар тушганда ҳам йиғи келмаслиги мумкин. Жуда кўп одамлардан, Байтуллоҳга биринчи назар тушганда, инсон йиғлайди, деган гапни эшитганман. Бу ҳол одамларнинг ўртасида машҳур бўлиб бўлган. Масалан, бир одам у ерга етиб борди ва Байтуллоҳни кўрди, шунда у йиғламади. Кейин у, мен шайтонман, малъун бўлиб бўлганман, чунки мен Байтуллоҳни кўриб туриб ҳам йиғламадим, деб хавотир оляпти.

Бир нарсани ёдда тутинг, у ерда йиғлашнинг бирор ҳақиқати йўқ. Байтуллоҳга борганда уни тавоф қилиш тавфиқи бўлса, ана шу Аллоҳ таолонинг карами ва эҳсонидир. Хоҳ йиғи келсин, хоҳ келмасин. Агар йиғи келса, унда бу неъматдир. Мабодо, йиғи келмаса, бу ғам қиладиган нарса эмас ва у киши яхшиликлардан маҳрум бўлганини билдирмайди. Чунки мақсад бошқа. Муҳими, бизга буюрилган амал у адо этиляптими ёки йўқми – шу!

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 14:19


#Дуо

ЭНГ ГЎЗАЛ ДУО


اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلَا لِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيْمِ سُلْطَانِكَ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лакал-ҳамду камаа йамбағии лижалаали важҳика ва ъазийми султоник”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Сенга Сенинг юзингнинг улуғлигича ва салтанатингнинг буюклигича ҳамду санолар бўлсин”.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 12:17


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон инсон танасида қоннинг оқиши каби юради», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ: Ҳадиси шарифнинг хулосаси шуки, бу ерда шайтон васвасаларини инсоннинг нафсида ва қалбида жорий бўлиши инсон танасида қоннинг оқишига қиёс қилинмоқди. Инсон танасида қоннинг борлиги ва у бутун тана бўйлаб айланиб юриши аниқ бўлганидек, шайтоннинг васвасалари ҳам ана шундай аниқ. Инсон танасидаги қоннинг оқишини ҳис қилмаганидек, шайтоннинг васвасасини ҳам ҳис қилинмайди. Худди шунингдек, қон инсонга қанчалар яқин бўлса, шайтоний васвасалар ҳам унга шу қадар яқиндир. Шунинг учун инсон шайтоннинг васвасасидан сақланишнинг ҳаракатини қилиши керак.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 10:16


"Ким яширин гуноҳ қилган бўлса, яширин тавба этсин. Ким ошкор гуноҳ қилган бўлса, ошкор тавба этсин. Албатта одамлар айблайдилар ва кечирмайдилар. Аллоҳ эса кечиради ва айбламайди".

Маймун ибн Миҳрон


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 08:13


«Аллоҳнинг наздида Исломда яшаб, У Зотга такбир, ҳамд ва таҳлил айтиб ҳаёт кечирган мўмин(мўмина)дан кўра афзал ҳеч ким йўқдир».
Имом Насоий ривояти

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 07:07


#Қуръон
#қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 07:06


#ЖУМА_КУНИ_ҲАДИСИ

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», дедилар.
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 06:11


"Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз". (Жума сураси, 9-10 оятлар)

Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 05:11


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 04:09


Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 03:08


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 03:08


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 03:08


Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 03:08


Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 02:07


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам (алайҳиссалом) халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилиди", - дедилар".
(Имом Муслим
ривоятлари).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

03 Jan, 01:32


​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

02 Jan, 19:12


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2025 й. 3 Январь
Хижрий  1446 й.  3 Ражаб

Жумаь

Намоз вақти Каттақўрғон шаҳри учун...

Бомдод   7:00

Пешин    13:00

Аср          16:00

Шом        17:35

Хуфтон    19:00

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

28 Dec, 11:16


#muftiy_minbari

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

28 Dec, 08:13


Аллоҳ таолонинг Ўзи суйган бандаларига ёрдами

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг авлодидан бўлган Абул Аббос Бакрий айтади: «Илм сафари тўрт Муҳаммад - Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Наср Марвазий, Муҳаммад ибн Ҳорун Руёнийларни Мисрда учраштириб, уларни бир жойда жамлади. У ерда бир муддат яшагач, озиқ-овқатлари тугаб қолди. Оч-наҳор кун кечириб, ҳатто тик туришга ҳам мадорлари қолмади. Очлик уларга ўз ҳукмини ўтказиб, ҳолдан тойдирди. (Шу ҳолда ҳам кундузи дарс олишга овора бўлган бу зотлар) бир кеча ўша тунайдиган манзилларида тўпланиб, барчалари бир овоздан ўзаро қуръа ташлаб, қуръада исми чиққан киши одамлардан тиланчилик қилиб, шериклари учун таом топиб келади, деган фикрда тўхтадилар. Қуръада Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайманинг исми чиқди. Шунда шерикларига: «Менга бироз вақт беринглар, таҳорат қилиб, истихора намозини ўқиб олай», деди-да, тезлик билан намоз ўқиш ҳаракатига тушди. Оч-наҳор ҳамхоналари бир шамнинг атрофида китоб мутолаа қилиб ўтирган эдилар. Кутилмаганда, эшик тақиллади. Эшикни очиб қарасалар, Миср волийсининг қул ходими турар эди. У уловидан тушиб: «Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Наср бўласиз?» деди. «Ана у», деб кўрсатишди. Шунда ходим ичига эллик динор солинган ҳамённи унга берди. Сўнг: «Муҳаммад ибн Жарир қайси бирингизсиз?» деди. Улар: «Мана бу», дедилар. У ичига эллик динор солинган иккинчи ҳамённи олиб, унга берди-да, сўрашда давом этиб: «Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма ким?» деди. Улар: «Ана у, намоз ўқияпти», дедилар. У намозини ўқиб бўлгач, унга ҳам эллик динор солинган ҳамённи берди. Сўнг: «Қайсингиз Муҳаммад ибн Ҳорунсиз?» деди-да, унга ҳам бир ҳамённи тутқазди ва бу ҳолатни изоҳлаб шундай деди: «Кеча амиримиз қайлула уйқусида туш кўрибдилар. (Унга бир киши) Анави Муҳаммадларнинг ҳоли абгор, очликдан биқинлари ёпилиб, қовурғалари бир-бирига ёпишиб кетди-ку! Улар очлигини бировга ошкор қилишмайди. Шу боис уларнинг аҳволидан бирор киши хабардор эмас», дебди. Шунинг учун амиримиз сизларга бу ҳамёнларни юбордилар ва (илм олиш учун шу ерда қанча вақт турсангиз, бу вақт ичидаги барча таъминотингиз ўз зиммасида эканига) қасам ичиб, қачон маблағлари тугаса, мени хабардор қилишсин», деб буюрдилар».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

28 Dec, 06:11


#дуо
МАСЖИД САРИ ЮРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Намозни жамоат билан ўқиш мақсадида масжид сари кетаётганда йўл-йўлакай ўқиб бориладиган дуо. Бу дуонинг фазли, даражоти жуда буюкдир. Жамоатга борадиган киши фурсатни бой бермай, йўлда ушбу дуони ўқиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Ўқилиши: “Аллоҳуммажъал фий қолбий нувро, ва фий басорий нувро, ва фий самъий нувро, ва ай-йамийний нувро, ва ай-йасарий нувро, ва фавқий нувро, ва таҳтий нувро, ва амамий нувро, ва холфий нувро, важъал-лий нувро”.

Маъноси: “Эй Аллоҳим, менинг қалбимда нур қил, кўзимда нур қил, қулоғимда нур қил, ўнг томонимдан нур қил, чап томонимдан нур қил, тепамда нур қил, тагимда нур қил, олдимда нур қил, ортимда нур қил, менга нур қил” , (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

28 Dec, 04:09


Вафот қилганингда «Жасад қани?», «Мурда қаерда?» дейишади. Исмингни айтишмайди... Жаноза намозингни ўқимоқчи бўлишганда «Тобутни ҳозирланглар», дейишади. Исмингни айтишмайди... Дафн қилишаётганда «Маййитни олиб келинглар», дейишади. Исмингни айтишмайди... Шундай экан, қавминг, мансабинг, наслу насабинг сени алдаб қўймасин. Бу дунё нақадар ҳақирдир, биз йўл олаётган охират эса нақадар улкандир! Гуноҳларимизни кечириб, мусулмон ҳолимизда вафот қилдиргин, Аллоҳим!

"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

28 Dec, 02:07


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим, мени мункар амаллардан, ахлоқлардан, ҳаволардан ва дардлардан четда қилгин», дер эдилар.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 15:20


Қуръон эшитган пайтда, зикр мажлисларида ва холи қолган вақтларингда қалбингни қидир. Агар уни шу уч ўринда топмасанг, Аллоҳдан қалб ато қилишини сўра, чунки сенда қалб йўқ экан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 13:18


Аллоҳдан қўрққанидан йиғлашнинг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Нажм сурасидаги «Ҳали сизлар бу гапдан (Қуръондан) ажабланаяпсизми? Йиғлаш ўрнига куляпсизларми?» (Нажм сураси, 59-60-оятлар.)деган оятлар нозил бўлганида аҳли суффа йиғлай бошлади, кўзёшлари ёноқларига оқиб тушди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларга қўшилиб йиғладилар. У зот йиғлаётганларини кўриб, ҳаммамиз йиғлаб юбордик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди. (Тавба қилмай) гуноҳда бардавом бўладиган одам жаннатга кирмайди. Сизлар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ ўрнингизга гуноҳ қилиб, гуноҳига тавба қиладиган қавмни олиб келар эди, сўнгра уларнинг гуноҳини кечирар эди», дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни ҳар бир кўз йиғлайди. Фақат Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилган кўз, Аллоҳ йўлида бедор бўлган кўз, Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанидан пашшанинг бошидек бўлса ҳам кўз ёш тўккан кўз йиғламайди» (Имом Асбаҳоний ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 11:16


#муфтий_минбари

📹 ЖАННАТ ҚУШЛАРИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 09:14


Қуръон ўқи, хотиржам қалбинг бўлади!

Қуръони карим қироатини кўпайтириш соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди. Шунингдек, иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун бўлади, ризқи билан қаноатлантиради, сўзлари равонлашиб, фасоҳатли бўлади, ҳамда гап-сўзлари нолойиқ сўзлардан холи булади, лағв мажлисларини тарк этади, қилиб юрган бекорчи номақбул ишларини ташлайди. Чунки унинг қалби Қуръон билан ёришган ва нурга тўлган бўлади. Қатода ибн Диъома исмли олим ҳикоя қилади: «Басра шаҳрида Утба ибн Абон исмли зоҳид, тақводор, маҳзунликда Ҳасан Басрийга ўхшаган, доим рўза тутадиган киши яшаб ўтган бўлиб, унинг Мисвар исмли кекса бир қўшниси бор эди. Қўрқуви қаттиқлигидан Қуръонни тинглашга бардоши етмасди. Агар унинг олдида Қуръондан бир-икки оят ўқилса, қаттиқ қичқириб, бир неча кун ақлини йўқотгандек юрарди. Бир куни унинг ёнига Ҳасъам қабиласидан бир киши келди. Ёнига ўтиргач, Қуръони каримдаги: «Тақводорларни Раҳмон ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда». «Жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолларида ҳайдаймиз» оятларини ўқиди. Буни эшитган қария: «Мен жиноятчиман. Эй қори, ҳозир ўқиган оятлардан яна ўқи», — деди. Бояги киши оятларни яна ўқиди. Қария баланд овозда бақириб, «Оҳ!» деди-ю, омонатини топширди». Аллоҳим, Қуръонни қалбларимизнинг нури ва баҳори қилгин!

Изоҳ: Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Қатода ҳақида: «Қуръон тафсири ва уламоларнинг турфа хил қарашларининг билимдони эди», – деганлар.

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 07:07


#Қуръон
#қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 07:05


#ЖУМА_КУНИ_ҲАДИСИ

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», дедилар.
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 06:11


"Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз". (Жума сураси, 9-10 оятлар)

Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 05:10


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 04:09


Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 03:08


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 03:08


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 03:08


Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 03:08


Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 02:07


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам (алайҳиссалом) халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилиди", - дедилар".
(Имом Муслим
ривоятлари).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

27 Dec, 01:30


​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

26 Dec, 19:53


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2024 й. 27 Декабрь
Хижрий  1446 й.  26 Жумадис Соний

Жумаь

Намоз вақти Каттақўрғон шаҳри учун...

Бомдод   7:00

Пешин    13:00

Аср          15:50

Шом        17:30

Хуфтон    19:00

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

26 Dec, 16:21


Солиҳ амаллар қабрда маййитни ҳимоя қилади

Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Қачон солиҳ банда қабрига қўйилса, унинг намоз, рўза, ҳаж, жиҳод, садақа каби солиҳ амаллари ёнига келади. Қабрда азоб берувчи фаришта унинг оёқ томонидан келганида, намоз унга: «Сен бундан йироқ бўл, бу тарафдан сенга йўл йўқ! Бу оёқлар билан масжидга борган ва тик туриб намоз ўқиган», дейди.
Сўнг фаришта унинг бош томонидан келади.
Шунда рўза: «Бу тарафдан сенга йўл йўқ! Бу дунёда Аллоҳ учун очлик ва чанқоқликнинг машаққатини чеккан» дейди.
Сўнг бошқа тарафдан келади. Шунда ҳаж ва жиҳод: «Сен бундан йироқ бўл! Бу жуда кўп машаққат чеккан. Аллоҳ учун жиҳод ва ҳаж қилган. Бу тарафдан сенга йўл йўқ! » дейди.
Сўнг фаришта қўл тарафидан келади. Шунда садақа: «Сен ундан йироқ бўл. У шу қўллар билан садақа берган. Бу тарафдан сенга йўл йўқ!» дейди.
Сўнг ғайбдан: «Муборак бўлсин! Ҳаётингда ҳам яхши инсон эдинг. Вафотингда ҳам яхшисан» , деган овоз келади. Сўнг раҳмат фаришталари унинг остига жаннат кўрпачаларини тўшайди. Нигоҳи етган жойгача қабри кенгайтирилади. Жаннатдан қандил келтирилиб, қабрига қўйилади. Қиёматгача қабри мунаввар бўлади».


Бошқа бир ривоятда: «Қабрдан жаннат тарафга бир дарча очиб қўйилади. У маййит жаннатни кўриб, бўйини ҳидлайди ва унинг қилган амаллари: «Сен бизни деб дунёда машаққат чекдинг. Энди сени жаннатга кирғизгунимизча сен билан бирга бўламиз», дейди», дейилган.

СОЛИҲ АМАЛ АСЛО ЗОЕ БЎЛМАЙДИ

“Сўнгги сафар” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

26 Dec, 14:19


"Дунё ишлари чала қолади" – деб, Роббингни тарк этма!
Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир...

Жалолиддин Румий

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

26 Dec, 12:17


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ ҚИРОАТДАГИ САҲВ

ФОТИҲА СУРАСИНИ ИККИ МАРОТАБА ЎҚИШ


Агар киши фарз намознинг биринчи ё иккинчи ракъатида унутиб, бирин-кетин икки маротаба Фотиҳа сурасини ўқиса ёки унинг аксар (кўпроқ) қисмини икки маротаба қайтарса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасини икки маротаба ўқиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу масала фарз намозларга тегишли. Нафл ва суннатларнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳани икки маротаба ўқиш билан эса саждаи саҳв вожиб бўлади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 458-б; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ АКСАР ҚИСМИНИ ЎҚИБ, ОЗРОҚ ҚИСМИНИ ТАШЛАБ КЕТИШ
Агар киши Фотиҳа сурасининг аксар (кўпроқ) қисмини ўқиса ва озгина қисмини қолдириб кетса, унга саждаи саҳв вожиб эмас. Аксинча, агар озроқ қисмини ўқиб, аксар қисмини ташлаб кетса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу масала «Фатово Оламгирий» китобида айтилган. Лекин Аллома Таҳтовийнинг ёзишларича: рожиҳ (қувватли) гапга кўра, кишига ҳар иккала ҳолатда ҳам, яъни Фотиҳа сурасининг кўпроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам, озроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади.

«Саждаи саҳв масалалари» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

26 Dec, 10:15


#муфтий_минбари

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

26 Dec, 08:13


Етти тоифадан бири...

Имом Бухорий ва Имом Муслимдан қилинган ривоятда: “Аллоҳнинг паноҳидан ўзга паноҳ бўлмайдиган кунда, Аллоҳ етти тоифа кишиларни ўзининг паноҳига олади” дейилиб, улар қаторида садақасини яшириб берувчилар ҳам саналади: “Садақасини яширин тарзда берган киши, ҳатто ўнг қўли берган нарсасини чап қўли ҳам билмай қолади”, деб таърифланган.
Бошқа бир ўринда бундай марҳамат қилинади:
“Садақа худди сув оловни ўчиргани каби хатолар (гуноҳлар)ни ўчиради”.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай марҳамат қилинади: “Садақа Парвардигорнинг ғазабини сўндиради, ёмон ўлимдан асрайди” (Имом Термизий ривояти).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Dec, 14:19


«Бирор нарсага надомат қилмасликни хоҳласанг, ҳамма нарсани Аллоҳ розилиги учун қил».

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Dec, 12:17


Ўзини оқлаш ва кимнидир қоралаш
бандалик фазилатига хилоф


Ўзининг яхши ёки ёмон хусусиятларини илғай олмаслик бу ҳали банданинг жоҳиллиги, нафсини яхши таниёлмагани аломатидир. Ўз нафсини таниган киши яхши биладики, барча эзгу ва ёмон сифатлар, хоҳ мўминларнинг оммасида бўлсин, хоҳ хос бандаларида бўлсин, вақти-вақти билан кўриниб-йўқолиб турадиган феълу фазилатлардир. Банданинг дунёси гўё кенг осмонга ўхшайди, унда гоҳи оқ, гоҳи қора рангдаги булутлар айланиб юради. Бошқача ифода билан яна шундай дейиш мумкинки, ҳар қандай инсон боласида яхшилик ва ёмонлик туйғулари баробар миқдорда мавжуддир. Одам боласига хос барча ахлоқий хусусиятлар, жумладан, қораланганлари ҳам, пайғамбарлардан ташқари ҳар бир бандада бор, фақат пайғамбарларни Аллоҳ бундан пок ва маъсум ҳолатда яратган. Бошқа солиҳлар ва оддий мусулмонлар хусусига келсак, уларнинг ахлоқлари туғма покликка эга эмас. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло солиҳ бандаларида қораланган хусусиятларнинг намоён бўлишига йўл қўймайди ҳамда уларни ёмон феъллардан Ўзи асрайди. Яъни, Аллоҳга астойдил сиғинган кишини қилган тоат-ибодатининг хайрли заҳмати қуршаб олади ва унда фақат ижобий фазилатлар намоён бўлади. Қачонки банда бу заҳматни тарк этса, унда барча ижобий сифатларнинг мутлақо акси намоён бўлади. Бундай одамни кўрганлар "Қиёфаси қанчалик хунук ва кўримсиз бўлиб кетибди-я! Парвардигоро, унинг юзини Ўзинг тескари қарат! Ёмонлигидан бизни қутқар!" дейдиган ҳолатга келади. Инсон бу ҳақиқатни англаса, бошқа бировни ёмонлаб ўтирмайди, чунки бу гўё Аллоҳнинг - бир бандасига берган феълига эътироз билдирган каби бўлиб қолиши мумкин. Шайх Абдул Қодир Даштутий қуддиса сирруҳу ҳикоя қиладилар:
- Бир куни намозининг рукую саждаларини шошқалоқлик билан, тез-тез адо қилаётган одамга танбеҳ бердим. Шунда у менга қуйидаги жавобни айтди:
- Эй биродар, мен бутунлай Аллоҳнинг измидаги кишиман, агар У хоҳласа руку ва саждаларимни узайтиради, хоҳласа секинлаштиради. Мен бу ҳаракатларнинг ўзини эмас, балки уларни яратаётган Холиқини кузатаман. Шундай деб Шайх яна илова қилдилар: Мабодо диннинг асосини бузадиган камчилик бўлмаса, асло бировнинг феълига бирон нима дейиш ярамайди!

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Dec, 10:15


«Ҳаётнинг ҳар лаҳзасини сенга берилган неъмат деб бил! Одамларга доимо яхшилик қилган киши ҳар қандай қўрқув ва қайғудан омонда бўлади. Яхшилик ва саховатни касб қилган киши эл ичида азиз ва муҳтарам бўлади. Киши яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўзига қилади».

Фаридуддин Аттор

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Dec, 08:13


Серқатнов йўлларда ҳожат чиқариш масаласи

Пайғамбар алайҳиссалом: «Серқатнов йўлларда ҳожат чиқаришдан қайтарганлар». Бу ҳадиснинг маъноси юқоридагиларга ўхшаш бўлиб, серқатнов йўл деганда кўплаб инсонлар юрадиган йўллар тушунилади. Мусулмонларга азият етиши, уларнинг зарар кўриши сабабли бундан қайтарилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оммавий йўлда ёки дарё кирғоғида ёки мевали дарахт тагида ҳожатини чиқарган кимсага Аллоҳ таолонинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлсин», дедилар. Зеро, бундай бадхулқ одамлар мусулмонларга зарар бергани учун Ўзига Аллоҳдан лаънат сотиб оляпти. Яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб: «Ким бир мусулмонга зарар етказса, менга зарар берибди. Кимки менга зарар етказса, Аллоҳга азият етказибди», — деганлар.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Dec, 06:11


Содиқ мўминнинг аломатларидан:
1. Аллоҳнинг оят-белгиларга назар солганда, ибрат олади.
2. Сукут қилган вақтда тафаккур қилади.
3. Сўзлаганда Аллоҳни зикр қилади.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Dec, 04:09


Тавбани кечга сурувчи киши икки хатарнинг орасида бўлади:

1. Гуноҳлар кўпайгани сари қалбини зулмат қоплаб олади. Натижада гуноҳ қилиш унинг табиатига айланиб қолади.

2. Касал бўлиб қолиб, қалбидаги зулматни кетказишга вақт тополмай қолиши мумкин. Натижада Роббининг ҳузурига салим бўлмаган қалб билан боради. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурига салим қалб билан борган кишигина нажот топади.

Уламолар шундай мисол келтирганлар: “Тавбани кейинга сурувчи киши дарахтни жойидан суғуришни кечга сурувчи кишига ўхшайди. Бир куни бориб қараса, дарахт йўғонлаб кетибди. Энди уни жуда кўп машаққат билангина суғуриш мумкин бўлади. Дарахт жойида тургани сари бақувватлашиб борганидек тавбани ортга суриб, гуноҳлари кўпайиб кетган кишининг тавба қилиши жуда қийин бўлади. Умри ўтгани сайин табиатга айланиб қолган гуноҳлардан воз кечиш қийин бўлади.

Қуввати борлигида гуноҳдан тавба қилмади. Вақт ўтиб ўзи заифлашди, гуноҳлар эса кўпайиб қалбини ўраб олди. Энди унга жуда қийин бўлади”.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Dec, 03:54


🇺🇿 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!

•┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

08 Dec, 02:07


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу...

Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Dec, 16:21


#Дуо
ХАЙР БАРАКАНИНГ ОЗЛИГАДАН
ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ وَأَعُوذُ بِكَ
أنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ
.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал-фақри вал-қиллати ваззиллати ва аъуузубика ан азлима ав узлама”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан фақирликдан, йўқчиликдан, хайр-бараканинг озлигидан ва хорликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳ! мен Сендан зулм қилишимдан ёки зулм кўришимдан паноҳ тилайман”.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Dec, 14:19


Пайғамбар (Юнус алайҳиссалом) китнинг қорнида уч кун яшади ва Қодиру Ҳолиқ зот - Аллоҳнинг қудрати ила тирик қолди, вафот этмади – дейилса, бу “ўтганларнинг афсонаси” дейдиган (атеистлар)лар, “балиқ сувдан ташқарида бир неча кун яшаб ўлмаган, сўнгра табиат қонунига кўра, у судралиб юрувчи жониворга айланган” дейдилар ва уни “илмий ҳақиқат” деб атайдилар.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Dec, 12:17


ЎЛИМ ОХИРАТНИНГ ИЛК МАНЗИЛИДИР

Ўлим бир эшик. Барча инсонлар ундан ўтади. Эҳ кошки, бу эшикка киргандан кейин менинг уйим қанақалиги маълум бўлса?!

Биродар! Қаранг, қабрдагилар бир-бирларига жуда яқин ётишибди. Лекин улар сиртдан яқин қўшни. Аслида эса, бир-бирларининг ёнига ҳам бора олмайдилар.

Усмон рзияллоҳу анҳу қачон қабр ёнидан ўтсалар, шу даражада йиғлар эдиларки, соқоллари кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетарди. У кишидан: “Сиз нега жаннат ва дўзахни эсга олганингизда йиғламайсиз. Лекин қабрни кўриб йиғлайсиз?” деб сўрашди. У киши шундай дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабр охиратнинг илк манзилидир”, деганлар. Шунга кўра, агар маййит қабрдаги азобдан нажот топса, ундан кейинги ҳаёт ocoн бўлади. Агар қабрдаги азобдан нажот топа олмаса, у ҳолда ундан кейинги ҳаёт қийин бўлади. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қабрдан кўра дахшатлироқ бирор манзарани кўрмадим”, деганлар”.

Биз учун бу қабрларда ибрат йўқми? Қаранг, бой ҳам, фақир ҳам, зўравон ҳам, кучсиз ҳам, оқ танли ҳам, қора танли ҳам, подшоҳ ҳам, фуқаро ҳам – барча баробар ётибди. Улар дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Бойлик жамлаш ёки қаср қуриш учун эмас, балки, кошки мен бир намоз ўқиш учун муҳлат топсам, кошки бизга бир мартагина “субҳаналлоҳ” дейиш учун фурсат берилса, деб, шу амалларни қилиш учун дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Лекин энди иложи йўқ. Номаи аъмол ёпилиб бўлди. Руҳ жисмдан чиққан. Ҳаёт муҳлати тугаб бўлган. Энди ҳар бир маййит ўз амалининг гарови ўлароқ қабрида ётибди...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Dec, 10:15


Зикрнинг фазилати

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Зикр – токи банда ғафлати билан ёпиб қўймас экан, У ва бандаси ўртасидаги Аллоҳ таолонинг улкан очиқ эшигидир”, деди.

“Мадорижус соликийн”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Dec, 08:13


Кимнинг умри узун бўлса, яхши кўрганларини йўқотади.

Изоҳ. Ҳамманинг умри бир хил – узун бўлиши имконсиз. Шунинг учун узоқ яшаган инсонни турли ёшдаги яқинлари, суйганлари бир-бир тарк этади ва у тенгқур замондошларидан, ҳатто ўзидан кичикрок ёшдаги яқинларидан ҳам ажраб, ёлғизланиб қолади. Халқимизда ҳикматли бир гап бор: «Ёлғизлик Худога ярашади». Атрофингда сени тушунадиган, англайдиган кишиларнинг қолмаслиги оғир ғам, бу даҳшатли ёлгизлик! Лекин шундай бўлса-да, инсон фитратидаги узоқроқ умр кўришга бўлган майл ҳеч қачон сўнмайди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам фарзанди соч-соқоли оқариб қарийди, аммо икки хислат унда ёшариб боради: дунёни исташ ва орзу-ҳавас».

Яна бир ривоятда: «Икки хислат яшариб боради: мол-дунёга ва узун умрга бўлган ҳирс» (Имом Муслим ривояти).

Демак, узунроқ умрни орзу қилмайдиган инсон йўқ экан, энди бу ёғида яхши кўрганларингизни йўқотишга сабр қилиш ва даҳшатли ёлғизликка кўникишга тайёр туринг. Яна бир синовга ҳозирлик кўринг, сиз эмасми душманингизнинг эгилиб, мағлуб бўлишини, арзимас ёрдамга муҳтож бўлиб қолишини, хорланишини хоҳлаган, шундай экан, умрингиз узун бўлишини орзу қилинг, барчасини ўзингизда топасиз..!

Шеър:
Умри узун бўлишин орзу этса ким
Ясасин ўзига сабрдан қалкон.
Суйганларин йўқотишга сабр этсин,
Аламдан ўртанишга топсин имкон.
Ким узоқ яшаса, ўзида топур,
Душманлари учун соғинганини
Кўзлардан нур кетур, оёқдан мадор
Кўрур қуриб-қақшаб қолган танини.

“Унвонул баён”дан.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Dec, 06:11


Бутун дунёни қўлдан бой берсанг-у, Аллоҳ билан бўлсанг, ҳеч нарса йўқотмабсан!
Бутун дунёни қўлга киритсанг-у, Аллоҳдан йироқ бўлсанг, ҳамма нарсани қўлдан бой берибсан!

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Dec, 04:09


Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Руҳул Қудус қалбимга (қуйидаги маънони) солди: «Бирорталарингиз ҳам ризқини тўлиқ олмагунича, дунёдан ҳаргиз чиқмас. Шундай экан, эй инсонлар, (ризқни) гўзал ҳолатда талаб қилинглар. Ризқнинг кечикиши асло сизларни Аллоҳга маъсият қилиш билан талаб қилишга ундамасин. Чунки Аллоҳнинг фазлига Унга маъсият қилиш билан эришилмайди», дедилар». (Ибн Абу Дунё ривоят қилган).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

07 Dec, 02:07


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

УЙДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

06 Dec, 16:21


ҚУРЪОН ЁД ОЛГАНЛАР!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

06 Dec, 14:19


Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Набийнинг овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек, баланд сўзламанг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин”, Ҳужурот сураси, 2 – оят.

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овозидан овозни баланд кўтариш амалларнинг ҳабата бўлишига сабаб бўларкан, ўз раъйи ва фикрларининг натижасини у зотнинг суннатидан ва у зот келтирган нарса(Ислом шариати)дан устун қўйиш ҳақида нима деб ўйлайсиз?”

“Мадорижус соликийн”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

06 Dec, 12:17


Оламларга раҳмат Набийнинг намоён бўлишлари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Барча инсонлар жамланиб менинг олдимга келадилар. Шунда “мен бораман..”»

Субҳаналлоҳ! Ўша вақтда оламларга раҳмат қилиб юборилган набийнинг меҳрибонликлари намоён бўлади. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Шунда улар менинг олдимга келишади. Раббимнинг ҳузурига бориб изн сўрайман. Менга изн берилади. Раббимни кўрганимда саждага йиқиламан. Аллоҳ мени хоҳлаганича қўйиб беради, сўнг “Бошингизни кўтаринг ва сўранг, берилади. Гапиринг, тингланади. Шафоат қилинг, шафоатинг қабул қилинади!” дейилади. Бошимни кўтариб, Аллоҳ менга ўргатадиган ҳамд ила У Зотга ҳамд айтаман, сўнг шафоат қиламан. Кейин У Зот менга маълум чегара белгилаб беради. Уларни жаннатга киритаман. Сўнг яна У Зотнинг ҳузурига қайтаман”. Субҳаналлоҳ! Бу Ҳабибимизнинг оламларга раҳмат эканликларидир. Чунки Раббул иззат у зотга бир марта икром қилиб, қанча-қанча гуноҳкор бандаларни жаннатга киргизди. Лекин икки олам сарвари Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўзахда ҳали қанча гуноҳкору хатокорлар борлигини кўриб тинч, хотиржам туролмайдилар ва айтадилар: “Мен Аллоҳ таоло ҳузурига яна бораман. Олдинги ҳолат яна такрорланади, мен шафоат қиламан. Аллоҳ менинг шафоатимни қабул қилади. Менга бир миқдоргача шафоат қилиш берилади ва улар ҳам жаннатга киргизилади, сўнг мен учинчи марта қайтиб келаман унда ҳам шу муомала бўлади, сўнг мен тўртинчи марта қайтиб келаман”. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Тўртинчи марта борганимда менга айтиладики, жаҳаннамда икки гуруҳ кишилардан бошқаси қолмайди. Бири уни Қуръон тўхтатган киши, иккинчиси эса унинг жаҳаннамда қолиши вожиб бўлган киши”.

"Шарм ва ҳаё” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

06 Dec, 10:15


Йиқилди деб ўйламанг,
Ўйламанг, синдим, чўкдим.
Келгуси баҳоргача,
Фақат баргимни тўкдим.


Жалолиддин РУМИЙ

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

02 Nov, 09:14


Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ: “Диннинг бари хулқдир. Ким сендан хулқда ўзса, демак динда ўзибди”, дедилар.

“Мадорижус соликийни байна маназила ийака наъбуду ва ийяка настаъийн” асаридан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

02 Nov, 07:12


ДУНЁ ҲОЮ ҲАВАСИДАН ВОЗ КЕЧИШ

Зуҳд - кўпчилик ўйлагандек дунёдан эмас, балки унга муҳаббат қўйишдан сақланиб, кўнгилда Аллоҳдан бошқа нарсаларга жой қолдирмасликдир. Бу нафақат дунё бойликларининг ўзидан, балки уни қўлга киритишнинг ҳар қандай йўлларидан чекиниш лозимлигини талаб этади. Зуҳд, жумладан, инсонни ўзига узоқ умр кўриш фикрини йўлатмаслиги ҳамда кўнгли-ю қўлини дунё роҳатларидан озод этишини ифодалайди. Ишқ кўнгилни фидойиликка олиб келганидек, зоҳидлик одамни мол-дунёга нисбатан саховатпешаликка олиб келади. То инсон боласи қуйидаги уч хусусиятга эришолмас экан, ҳақиқий зоҳидлик мақомига етолмайди. Биринчи, қалбни амалга тааллуқ этмасликдир, яъни банда ўзининг ибодатлари ва хайрли амалларига ишониб, суяниб қолмаслиги керак. Ҳамма нарсада Аллоҳгагина таваккул қилиб, фақат унинг лутфу карамидангина умид қилмоғи лозим. Негаки, инсон ўзидан ўзи ҳеч нарса яратмайди, балки Аллоҳ таоло ирода этган нарсанигина бажаради, холос. Иккинчи, бу тамасиз айтилган сўз - насиҳатдир. Яъни, инсоннинг ўз сўзи туфайли ўзгалардан бирор бир нарса тама қилмаслигидир. Учинчиси, манманлик, ўзига бино қўйишдан холи бўлган улуғликдир. Бу дегани, Аллоҳ инсон обрўйини қанчалик кўтарган бўлмасин, ўзини доим бошқалардан пастроқ, ҳурматга нолойиқроқ кўришдир. Одатда бу тоифа кишилар бошқаларга ҳукмронлик қилиш фикридан йироқ бўладилар ҳамда ўзларини ўзгалардан баланд ҳисобламайдилар. Билки, дунёга муҳаббат барча илоҳий қонунларда шариатларда қоралангандир, чунки у – ҳар қандай гуноҳ ва хатонинг боши ва асосий сабабчисидир. Шунинг учун банда дунё хою ҳавасларидан воз кечиб, жамиятдаги юқори даражаларга бўлган муҳаббатни қалбидан қўпориб ташлаши зарур. Аслини олганда ҳам амал ва шуҳратпарастлик иллати дунё бойлигига муҳаббатдан-да ёмонроқдир. Бу икки сифат - амалпарастлик ва дунёпарастлик инсонни унинг ашаддий душмани кушандаси бўлмиш дунё лаззатлари ва фароғатига элтади.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

02 Nov, 05:10


Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шукр қилувчи қалб, зикр айтувчи тил ва дунё ва дин ишларингда сенга ёрдам берувчи солиҳа аёл(ингни бўлиши) одамлар хазина қилиб жамлайдиган нарсалардан яхшидир”, дедилар.

Имом Байҳақий “Шуъабул иймон”да ривоят қилган.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

02 Nov, 03:16


ҲАР БИР АЪЗО УЧУН БИР ШУКР

Бир киши Абу Ҳозим раҳматуллоҳи алайҳдан сўради:
– Икки кўзнинг шукри нима?
– Икки кўзинг кўрган яхшиликни ошкор этиб, улар кўрган ёмонликни пинҳон тутмоғинг.
– Икки қулоқнинг шукри нима?
– Икки қулоғинг эшитган яхшиликни тушуниб-таниб, улар эшитган ёмонликни кўмиб кетмоғинг.
– Икки қўлнинг шукри нима?
– Икки қўлинг билан бировнинг ҳаққини олма, Аллоҳнинг улардаги ҳаққини адо этмасдан қолма.
– Қориннинг шукри нима?
– Ичингнинг туби таом, тепаси илм бўлсин.
– Фаржнинг шукри нима?
– Аллоҳ таоло бу масалада шундай деган: «Улар авратларини (ҳаромдан – зинодан) сақлагувчи, магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдиган) кишилардир. Бас, улар маломат қилинмаслар» (Муъминун сураси, 5-6-оятлар.)
– Икки оёқнинг шукри нима?
– Сен бир марҳумни кўриб ҳавас қилсанг, икки оёғингни унинг амалига монанд ишлат. Агар марҳумнинг аҳволидан нафрат қилсанг, оёқларингни дарҳол тўхтатиб, Аллоҳга шукроналар айт. Фақат тили билан шукур қилиб, амалда ҳеч нарса қилмайдиган кимса кийимини киймасдан судраб юрган кимсага ўхшайди. Унинг кийими иссиқ-совуқ ва қор-ёмғирда фойда бермайди.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 16:21


Ҳасан айтади: “Шундай қавмлар бўлдики, мағфират умидига (яъни, Аллоҳ нима гуноҳ қилсак ҳам кечириб юборади, деган хомхаёлга) шу қадар чалғиб кетишдики, натижада дунёдан бирон савобсиз ўтиб кетишди”.

Абу Али Боқилоний.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 12:17


Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбарнинг фазилати ҳақида

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: «Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар». Уларнинг қайси биридан бошласанг, зарари йўқ», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Субҳоналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир, дедилар”, дедилар. Имом Муслим ривояти.

Тўрт калиманинг шарҳи:
Субҳаналлоҳ - Унга лойиқ бўлмаган барча нарсалардан Аллоҳни поклаш.
Алҳамдулиллаҳ - Ҳамд айтилувчига сано айтиш ва Камол, Жалол сифатлари ила муҳаббат ва улуғлаш билан васф этиш.
Лаа илаҳа иллаллоҳ - Ширкдан безор бўлган ҳолда Аллоҳни якка деб билиш (тавҳид) ва ихлос.
Аллоҳу акбар - Албатта Ундан улуғи йўқ эканини ва Аллоҳнинг азаматини исботлаш.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 10:15


Инсофга чақирилишингдан олдин ўзингни инсофга чақир.

Изоҳ. Агар қилган хатонгизни кимдир сизга эслатса, сиз уни тан олиб, хатонгизни ўнглаш йўлига тушсангиз, бу қандаям яхши... Лекин хатонгизни эслатишларидан олдин уни сезиб қолишингиз, ундан-да яхши! Чунки бу ҳолда ислоҳни эртароқ бошлаган, сизни инсофга чақиргунларича чўзиладиган бепарволикдан сақланган бўласиз. Уйғоқлик – динимизнинг табиати. Мусулмон инсон мудраб яшаши мумкин эмас. Ҳушёрлик – унинг хулқи, сергаклик бамисоли томирида оқаётган қондир. Агар бу хулқ ўзгарса, билингки, шайтон дўстингизга айланяпти, натижада нуқсонларингиз гўё кичрайгандек бўлиб, кўзингиз олдида фақат муваффақиятларингиз намоён бўляпти. Энди сиз ўз-ўзингизга танқидий қараш нарида турсин, ўзгаларнинг ўзгачароқ фикрига ҳам муросасиз бўлиб қоласиз, тезроқ, вақтни бой бермасдан шахсий камолатингиз билан машғул бўлиш ўрнига бошқалардан ўч олишга шошасиз...
Бу тирикликдан кўра ўликликка, нажотдан кўра ҳалокатга яқин ҳолатдир. Агар шу ҳолатга тушмайин десангиз, инсофга чақирилишингиздан олдин ўзингизни инсофга чақиринг!

“Унвонул баён”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 06:33


#Қуръон
#қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 06:30


#ЖУМА_КУНИ_ҲАДИСИ

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», дедилар.
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 05:30


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 04:31


Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 03:30


Улашинг ↘️
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 03:30


Улашинг ↘️
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 03:30


Улашинг ↘️
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 02:30


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам (алайҳиссалом) халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилиди", - дедилар".
(Имом Муслим
ривоятлари).

Улашинг ↘️
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

01 Nov, 01:06


​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.

Улашинг ↘️
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

31 Oct, 19:02


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2024 й. 1 Ноябрь
Хижрий  1446 й.  29 Робиъус Соний

Жумаь

Намоз вақти Каттақўрғон шаҳри учун...

Бомдод   6:30

Пешин    13:00

Аср          16:00

Шом        17:40

Хуфтон    19:00

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

31 Oct, 11:16


МАШАҚҚАТ ВА ҚИЙИНЧИЛИКЛАРНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ МИСОЛИ

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ дейдилар: “Машаққат ва қийинчиликлар одамнинг жисмида беморликка ўхшайди. Доктор унинг муолажаси учун операция қилиш кераклигини айтади. Лекин, маълумки, операция оғриқли бўлади, докторлар ёради-кесади. Шунга қарамай, бемор эътироз билдирмайди, ҳатто тезроқ қилинг, деб доктордан илтимос қилади. Керак бўлса, катта миқдорда ҳақ ҳам тўлайди. Бемор буларнинг барчасини нега қилади? Сабаби, операция ва тиғнинг машаққати оддий ва вақтинча эканини, бир неча кундан кейин яраси тузалиб кетишини билади. Операциядан кейин етадиган саломатлик шу даражада улуғки, унинг олдида бу машаққат ҳеч нарса эмас. Операция қилаётган доктор, гарчи четдан қараганда азият бераётгандек кўринсада, аслида, бемор учун шу дамда ундан кўра меҳрибонроқ ва яхшилик қилувчироқ бошқа бирор кимса йўқ.
Худди шунингдек, Аллоҳ таоло қачон бирор бандага қийинчилик берса, у операция столига ётқизилгандек бўлади. Чунки бу машаққат ва мусибатлар ила банданинг касалликлари муолажа қилинади, кўзи очилади, гуноҳларидан покланади...”

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

31 Oct, 09:14


“Орифи биллоҳнинг аломатларидан:
У талаб қилмайди ва хусуматлашиб, тортишмайди.
Ўзида бошқанинг устидан фазл, ортиқлик кўрмайди.
Ўзида бошқанинг устида ҳаққи бор деб билмайди.

Яна унинг аломатларидан: Кетган нарсага афсусланмайди, келадиган нарсага хурсанд бўлиб кетмайди.
Чунки у нарсаларга фано бўладиган (йўқ бўладиган) ва завол топадиган нарса сифатида қарайди.
Ҳақиқатан ҳам, у нарсалар (дунё матоҳлари) соя ва хаёл каби нарсалардир.

“Мадорижус соликийн”дан.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

31 Oct, 07:12


САОДАТ НИМА?

Саодат шуки, сени яхши кўрганни сен ҳам яхши кўришингдир. Сен Аллоҳни У яхши кўрсагина яхши кўра оласан. Агар нафсинг Аллоҳнинг муҳаббатига мафтун бўлганини сезсанг, шуни билгинки, сени муҳаббат билан ўзига жалб қилган Аллоҳ таолодир. Албатта муҳаббат муҳаббатга боғлиқдир. Бориъ азза ва жалла ўз муҳаббатини сенга боғлаб қўйиши улкан саодатдир. Бундан юқори саодат бўлмайди. Жаннат саодати ҳам, неъматлар саодати ҳам мутлақо ундан устун бўла олмайди. Уларнинг барчаси воситалар холос. Асосий ғоя Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш ва Унинг жамолини кўришдир.

Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

31 Oct, 05:10


Баъзилар сен билан алоқани узса ғам чекма! Эҳтимол, қайси бир тунда «Қазои қадаримга битилган ёмонликни мендан даф қил» деган дуоинг ижобат бўлгандир?

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

31 Oct, 03:08


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
182-мўъжиза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилган кун ва соатда ёмғир ёғди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Саламон қавмидан етти нафар элчи келди, ораларида Ҳабиб ибн Амр ҳам бор эди. Улар Исломни қабул қилишди. Шундан сўнг Ҳабиб: “Эй Аллоҳнинг расули, амалларнинг энг яхшиси нима?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Вақтида ўқилган намоз”, дедилар ва узун ҳадис айтдилар.
Элчилар шу куни пешин ва аср намозларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўқишди.
Ҳабиб айтади: “Аср намози пешин намозидан енгилроқ эди”.
Кейин элчилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шаҳарларидаги қурғоқчиликдан шикоят қилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳим, уларнинг юртини ёмғир билан суғор”, дедилар. Мен айтдим: “Эй Аллоҳнинг расули, қўлингизни дуога очинг, чунки бу қўл энг яхши ва баракалидир”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулиб қўйдилар ва қўлларини дуога кўтардилар. Қўлларини шу даражада кўтардиларки, мен у кишининг қўлтиқларини кўрдим.
Кейин биз шу ерда уч кун турдик, бизни яхши меҳмон қилишди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан хайрлашдик, у зот кетишимизга рухсат этиб, ҳар биримизга бештадан ҳимоя қилувчи восита бердилар. Билол розияллоҳу анҳу узр сўраб, ҳозирги кунларда бизда пул йўқ эди, деди.
Бу ҳадялар биз учун энг кўп молу давлат ва энг яхшиси дедик, юртимизга отландик. Ватанимизга келганимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилган кун ва айнан шу соатда ёмғир ёққани хабарини эшитдик.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

31 Oct, 02:15


Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.

#Дуо Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

30 Oct, 15:20


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши касал кўришга борса, у раҳмат ҳовузида сузади. Агар касалнинг олдида ўтирса, раҳмат ичида қарор топиб, жойлашади”, дедилар.

Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад” асаридан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

30 Oct, 13:18


Ҳасан Басрий айтади: Мўмин амали кўп, қўрқуви кучли инсон бўлади. Агар Аллоҳ йўлида тоғни эҳсон қилиб юборса ҳам, оқибатини кўрмагунича хотиржам юрмайди. Ўзини қанчалик ўнгласа, нечоғлик кўп яхши амаллар қилса, шунчалик Аллоҳдан қўрқуви зиёдалашади. Мунофиқ эса «Инсоният жамоаси талайгина, Аллоҳ кечириб юборади, ҳеч нарса қилмайди», деб ёмон ишларни қилиб юради ва айни пайтда яна Аллоҳдан бир нималарни умидвор ҳам бўлади!

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

30 Oct, 11:16


Тарих сўзлаганда

▫️ Қадимда, Исломнинг олтин асрларида, ҳар бир табиб бир вақтнинг ўзида доришунос, фармацевт эди. У беморларни бориб кўрар, сўнгра унга муносиб дори-дармон белгилаб, даво муолажаси ўтказарди. Шунингдек, у ҳар бир касаллик ва иллатга даво кашф қилиш мақсадида турли тадқиқот ва таҳлиллар ҳам олиб борар эди.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳалол ва ҳаром(илми)дан сўнг тиб илмидан кўра олийжаноброқ илмни билмайман”, дедилар.

🔖Изоҳ: Маълумки, тарихдаги энг биринчи дорихона Ҳорун ар-Рашид қўл остида 1200 йил олдин Аббосийлар давлати вақтида, Ироқда, Бағдод музофотида бино қилинган.
Ўрта асрларнинг машҳур биолог ва фармаколог олими Ибн Байтар ҳақида:
https://t.me/arabicuz/26628

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

30 Oct, 09:14


Ғазабланган вақтида (ўзаро) сирларни очган киши пасткашдир.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

30 Oct, 07:12


#Дуо

Одам алайҳиссаломнинг ерга тушганда қилган дуоси

Арабча матни: اللَّهُمَّ إِنَّكَ تَعْلَمُ سَرِيرَتِي وَعَلَانِيَتِي، فَاقْبَلْ مَعْذِرَتِي، وَتَعْلَمُ حَاجَتِي فَأَعْطِنِي سُؤْلِي، وَتَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ إِيمَانًا يُبَاشِرُ قَلْبِي، وَيَقِينًا صَادِقًا حَتَّى أَعْلَمَ أَنَّهُ لَا يُصِيبُنِي إِلَّا مَا كَتَبْتَ لِي، وَرِضًا بِمَا قَسَمْتَ لِي

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ Одам алайҳиссаломни ерга туширгач, у келиб, Каъбада икки ракъат намоз ўқиди. Шунда Аллоҳ унга қуйидаги дуони илҳом қилди: «Аллоҳумма, иннака таъламу сариротий ва ъалааниятий, фаақбал маъзиротий, ва таъламу ҳаажатий, фаатиний суаалий ва таъламу маа фии нафсий, фағфир лий занбий! Аллоҳумма, Инни асъалука ийманан йубашширу қолбий ва яқийнан содийқон ҳатта аълама аннаҳу лаа юсийбуний илаа маа катабта лий ва ридон би маа қосамта лий».

Маъноси: «Аллоҳим, менинг ичимни ҳам, ташимни ҳам биласан, узримни қабул қилгин. Эҳтиёжимни биласан, сўраганимни бергин. Ичимдагини биласан, гуноҳимни кечиргин. Аллоҳим, мен Сендан қалбимни бошқарадиган иймон ва чин ишонч сўрайман. Менга ёзганингдан бошқа нарса келмаслигини биламан. Менга тақсим қилганингга мени рози қилгин!».

Кейин Аллоҳ унга: «Эй Одам! Тавбангни қабул қилдим, гуноҳингни кечирдим. Бу дуони қилган ҳар қандай инсоннинг гуноҳини кечираман, муҳим ишларига кифоя қиламан, ундан шайтонни ҳайдаб юбораман. Ҳамма тижоратчилар ортидан унинг савдосини юргизиб қўяман. Мол-дунёни хоҳламаса ҳам дунё унга ўзи келаверади», деб ваҳий қилди» (Имом Табароний ривояти).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

30 Oct, 05:10


Аллоҳ дуодан кўра қувватлироқ нарса яратмаган. Дуони ҳатто унинг қадаридан ҳам кучлироқ қилган.

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.

🔖Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар”.

Имом Термизий ривояти.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

30 Oct, 03:08


ЧИРОЙЛИ МУОМАЛА ҚИЛИНГ

Ривоятларда келишича, жаннатдаги аёлларнинг эри ўз қасрига кириб келганида аёлига: «Аллоҳга қасамки, сендан чиройли нарсани жаннатда кўрмаганман. Жаннатда мен учун сендан чиройлиси йўқ. Алҳамдулиллаҳ! Сени менга берди», дер экан. Эй аёллар! Бу дунёнинг ўзида жаннат аёли бўлинг! Эрингизга дунёда: «Сиздан чиройлисини кўрмаганман. Сиздан суюкли кишим йўқ» деб айтинг. Шунда Аллоҳ таоло жаннатда сизларни бирга қилади ва юқоридаги гапни эрингиз сизга айтади.

Изоҳ:
Албатта, жаннат ҳурлари гўзал бўлишади. Лекин солиҳа аёл улардан ҳам чиройлироқ бўлади. Бу оламда солиҳ киши билан умр йўлдош бўлган бўлса, жаннатда ҳам улар бирга бўлиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор.

Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажийнинг
“Бахтли ҳаёт ҳақида 77 ҳикоя”китобидан.
Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

23 Oct, 13:18


Абдул Аъло Таймий раҳматуллоҳи алайҳ айтарди: Аллоҳдан тинимсиз офият тиланглар! Оғир бало-имтиҳонга мубтало бўлган кишидан кўра омонлиги омонат бўлган, офиятда бемалол юрган инсон Аллоҳга кўпроқ илтижо қилмоғи лозим. Ахир бугун бало-имтиҳонга учраган кишилар кечагина беғам-беташвиш юрган эдилар. Шундай балолар борки, улар инсонга дунёда ғам-алам, охиратда эса шармисорлик келтиради.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

23 Oct, 11:16


Тарих

الدينار الأموي كان وزنه 102 غرام من الذهب الخالص وتم صكه أول مرة عام 74 هجري في دمشق في عهد الخليفة عبدالملك بن مروان بمشورة من الحجاج بن يوسف الثقفي
تم بيع هذه القطعة في مزاد لشركة (مورتن أند أيدن) في لندن كأندر قطعة ذهبية في العالم بسعر 4.7 مليون جنيه إسترليني

📜Суратдаги вазни 102 граммни ташкил этувчи соф олтиндан ясалган танга Умавийлар динори бўлиб, ҳижрий 74-йилда (милодий 1300-йил) халифа Абдумалик ибн Марвон ҳукмронлиги вақтида Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий маслаҳатига кўра Дамашқда зарб этилган.
Ушбу динор Лондондаги Morton & Aiden аукционида дунёдаги энг ноёб тилла танга сифатида 4,7 миллион фунт стерлингга сотилган.

Изоҳ: 4,7 миллион фунт стерлинг - 78 миллиард, 410 миллион, 017 минг, 383 сўмга тенг.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

23 Oct, 10:39


Ўзингиз учун Жаннатда уй қуринг!

Машраб жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг!

Каттақўрғон шаҳар Ингичка Қурғони "Машраб жомеь масжиди

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

23 Oct, 10:38


Ўзингиз учун Жаннатда уй қуринг!

Машраб жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг!

Каттақўрғон шаҳар Ингичка Қурғони "Машраб жомеь масжиди...

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

23 Oct, 09:14


Юсуф алайҳиссалом пайғамбар, мен эса...

Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу Баҳрайнга волий этиб тайинланади. Бир сафар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага келганида ёнида ўн минг дирҳам пул бор эди. Уни кўрган Умар розияллоҳу анҳу Абу Ҳурайрага: “Буларни ўзлаштирдингми, эй Аллоҳнинг ва Китобининг душмани”, деди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Мен Аллоҳнинг ва Китобининг душмани эмас, балки у иккисига душман бўлганларнинг душманиман”, деди. “Унда булар сенга қаердан келди”, деди халифа. “Отим бор эди, туғди. Уни сотиб, пулини тижорат учун айлантиришга бердим”, деди Абу Ҳурайра. Умар розияллоҳу анҳу бу ҳолатни текшириб кўрди ва пулни қаердан олганини аниқлагач, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга бу пул ҳалол эканини англаб етди ва унинг волийлик ишлари баракасини
сўраб дуо қилди.
Умар розияллоҳу анҳу унга: “Ёмон кўрсанг ҳам сенга яхшиликни истаб шундай қилдим”, деди ва Юсуф алайҳиссалом ҳақларида сўз очмоқчи эди, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Юсуф алайҳиссалом пайғамбар бўлган. Мен эса, Абу Ҳурайраман, билмасдан гапиришдан қўрқаман, чунки таъзирим берилиши,
молим тортиб олиниши ва шаънимга ёмон сўзлар айтилиши мумкин”, деди.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

23 Oct, 07:12


قُلۡ يَٰعِبَادِيَ ٱلَّذِينَ أَسۡرَفُواْ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمۡ لَا تَقۡنَطُواْ مِن رَّحۡمَةِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَغۡفِرُ ٱلذُّنُوبَ جَمِيعًاۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ

Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар..
Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт.

(Имом «Бухорий Саъд ибн Жубайрдан (р. а.) келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушрик Расулуллоҳнинг (с. а. в.) ҳузурларига келиб: «Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани, айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани туширган экан.)

Зумар Сураси 53-оя
т

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

23 Oct, 05:10


«...ДАЪВОСИ ЁЛҒОН»

Ҳотамул Асам раҳматуллоҳу алайҳ бундай деди: “Ким тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир:
1. Аллоҳни яхши кўришни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан тийилмаса – даъвоси ёлғон.
2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломни яхши кўришни даъво қилса-ю, мискин ва фақирларни ёмон кўрса – даъвоси ёлғон.
3. Жаннатни яхши кўришни даъво қилса-ю, садақа қилмаса – даъвоси ёлғон.
4. Дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тўхтамаса – даъвоси ёлғон”».

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

23 Oct, 03:30


Дунё ҳаёти осон бўлганида, жаннат эшикларидан бири сабр бўлмас эди.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

23 Oct, 02:12


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
💐

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Oct, 15:20


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки мазлум билан бирга ҳаққи собит бўлгунига (тиклангунича) қадар бирга юрса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган Кунда, сирот устида унинг қадамини собит қилади”, дедилар.

Ибн Абуддунё ривояти.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Oct, 13:18


Мазҳабда юриш дегани, саҳоба ва тобеинлардан олинган, буюк имомлар бошлаб берган кучли илмий йўлни танлаш демакдир. (Мазҳаблар) дарслар орқали, ҳифз қилиш билан, китобларни ҳифз қилиш билан, далилларни топиш билан (давом этган, шаклланган).
Шу аснода (вақтлар ўтиб) айрим камчиликлар зоҳир бўлганида, кейин келган уламолар уларни ислоҳ қилишган. Унга уламолар юрган, улар турли мамлакатларга тарқалган (яъни, халқлар ўша мазҳабларга эргашган) ва улар (динни) фаҳмлаш жиҳатидан омон ва ишончли йўлдир.
Янги чиққан (фиқҳий) масалалар олдин ўтган саҳоба, тобеин ва улардан кейингиларнинг усулларига солинган ҳолда кейинги олимлар томонидан тахриж, тадқиқ қилинган.

Мазҳабни тутиш динни фаҳмлаш, илмларни фаҳмлашда салим ва ишончли йўлдир. Аллоҳ таолонинг сўзи борки: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранг”, Наҳл сураси, 43-оят.

Шайх, доктор Абдулқодир Ҳусайн. “Қозийяту фий дақийқа” туркумидан
.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Oct, 11:55


#ЭСЛАТМА

Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Oct, 11:16


КАМБАҒАЛЛИККА ЧОРА

Абу Забйа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотидан сал олдин хасталаниб қолди. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан:
“Сени нима безовта қиляпти?”, деб сўради.
– Гуноҳларим.
– Кўнглинг нимани тусаётир?
– Раббимнинг раҳматини.
– Сенга бир табиб чақирайми?
– Аслида мени касал қилган Табибдир.
– Сенга бир оз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
– Маошга эҳтиёжим йўқ.
– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга тегади-ку!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сен қизларимни камбағалликдан қийналади, деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон камбағал бўлмайди”, деганларини эшитган эдим”, деди».

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

22 Oct, 09:14


وَٱلَّذِينَ صَبَرُواْ ٱبۡتِغَآءَ وَجۡهِ رَبِّهِمۡ وَأَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَنفَقُواْ مِمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡ سِرّٗا وَعَلَانِيَةٗ وَيَدۡرَءُونَ بِٱلۡحَسَنَةِ ٱلسَّيِّئَةَ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عُقۡبَى ٱلدَّارِ

Улар Роббилари юзини кўзлаб, сабр қиларлар. Намозни тўкис адо этарлар, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсадан махфий ва ошкора инфоқ қиларлар ва ёмонликни яхшилик ила қайтарарлар. Ана ўшаларга оқибат диёри бордир.

Ра'д сураси 22 оят

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz