📚SOLIH SAFO📙🌴 @solih_safo Channel on Telegram

📚SOLIH SAFO📙🌴

@solih_safo


⊱••🌸•⊰✿◦S.S◦✿⊱•🌸••⊰

كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ (Sod, 29)

Islomshunos mudarrisa—
Ustoz Fotima Solihning ilmiy, ma'rifiy, telegram kanallari.

📚SOLIH SAFO📙🌴 (Uzbek)

✨ SOLIH SAFO ✨ kanali Islomshunos mudarrisasi Ustoz Fotima Solihning ilmiy va ma'rifiy telegram kanalidir. Kanalda Sod surasidan bir ayet bilan boshlangan ma'noli matnlar, tafsirlar, va Islom dini bilimlari bo'yicha foydali ma'lumotlar topishingiz mumkin. Ustoz Fotima Solih ilmiy bilimlarga asoslangan savodkorligi bilan tan olingan va o'zining zamonaviy vaqt talablari bilan muvofiq yaratilgan kanalida sizga foydali va ma'qul ma'lumotlar taqdim etiladi. Islom dinini chuqurroq tushunish uchun SOLIH SAFO kanaliga obuna bo'ling va ilmingizni oshiring! 🌸📚🌸

📚SOLIH SAFO📙🌴

15 Jan, 04:50


#AUDIOKITOB

📚 Duo taqdirni oʻzgartiradi
📝 Atham Amin Nemutlu
💿 Versiya:
audio

#boshlanishi

📚SOLIH SAFO📙🌴

15 Jan, 02:34


Ҳар бир мўминга ҳимоя қўрғони бўла олади😊

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Jan, 15:52


#Xayrli_tun


🤲 Умрингизда бир бор бўлса ҳам тушларингиз хабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кирсинлар илоҳим!

Аллоҳга омонатсиз,🫠

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Jan, 10:38


Албатта Қуръон китобимиз илмларнинг манбаси ва бошланишидир, унинг қуёшининг доираси ва чиқар ўрнидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга барча нарсанинг илмини жо айлагандир, унда барча ҳидоят ва залолатни баён қилгандир. Ҳар бир иқтидор, илм, соҳиби ундан илҳом олади ва унга суянади.

Имом Суютий “Ал итқон”дан.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Jan, 05:04


#қироат

Ғофир сураси 41-43 оятлар

Абу Бакр аш-Шатри қироати

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Jan, 02:43


Namozga muhabbatli bo‘lish va uni davomli o‘qish uchun Allohdan yordam so‘rash juda muhim. Duo va tavba inson qalbini yumshatadi va ibodatga muhabbat uyg‘otadi.


Namozdan so‘ng qilinadigan duo, namozning qabul bo‘lishini kuchaytiradi va qalbda ibodatga muhabbat hosil qiladi.

Duo orqali Allohdan namozga doimiy baraka va muhabbat so‘raladi.


"Allohim, menga Seni zikr etishda, Senga shukr qilishda va go‘zal ibodat qilishda yordam ber."

Tavba va Qalbnning Poklanishi

Tavba — Allohdan o‘tgan xatolar uchun kechirim so‘rash va kelajakda tuzalishni niyat qilishdir.

Tavba qalbni poklaydi va Allohga yaqinlashtiradi.


"Rabbighfir li wa tub ‘alayya, innaka anta-t-tawwabur rahim."

"Rabbim, meni mag‘firat qil va tavbamni qabul et. Albatta, Sen tavbalarni qabul qiluvchi va rahmli Zotsan."

Duo va tavba qalbni Allohga yaqinlashtiradi.

Namozdan keyin duo qilish qalbda tinchlik va taskin hosil qiladi.

Qalbdagi vasvasani yo‘qotadi: Duo va tavba orqali Allohdan yordam so‘ralganda, inson qalbidan vasvasa ketadi.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Jan, 01:40


         Шунга ишонки, сендан кўтарилаётган ҳар бир дуони тилингга Аллоҳ жорий қиляпти. Уни айтишга илҳомлантирган Зот энди ижобатини ҳам қилади.

©Мубашшир Аҳмад

Ҳар биримизнинг дуоларимиз Ўзининг ҳузурида ижобатини топсин,Ин Ша Аллоҳ.
Омин.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

13 Jan, 15:35


#ТУНЧИРОҚ

Энг гўзал сокинлаштирувчи жумла:
"Бир хайр бордир..."

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

13 Jan, 11:04


ТАНЛАНГАНСИЗ

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида келтиради:
"Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:
"Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:
"Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!".
Мен дедим:
- Ундай дема. "Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи", дегин!
Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди, исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!

Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!".

Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.

"Сизга бўлган севгиси".

Жумланинг гўзаллигига қаранг. Сизни дунё деярли танимайди. Фақат оилангиз ва қўшниларингиз танишади холос.
Аммо сизни ер-у самолар Холиқи исмингиз билан, суратингиз билан танийди. Қалбингизга боқиб унда яхшилик кўради. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўради ва сизни яхши кўради. Аллоҳнинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.
Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш ва масжидга бориш сизга осон кечади. Билингки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!
Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб "субҳана Роббиял аъла" дейишингизга рози бўлди!

Рамазон келиб рўза тута бошласангиз Аллоҳ учун тарк қилинган барча нарсалар лазиз эканлигини кўрасиз. Унинг ризосини истаб ичакларингизни бўшатдингиз. Унинг ризосини кўзлаб томоқларингиз қуришига рози бўлдингиз. Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!
Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоа ичидан ихтиёр қилиндингиз!

Азиз сингилларим! Аллоҳ қалбингизни агар ҳижоб томон очса ва унинг Аллоҳнинг амри эканлигини билсангиз билингки, Аллоҳ сизни яхши кўрибди. Қанча-қанча аёллар очиқ-сочиқ юрибди. Ҳатто баъзилари автомобил мойларини рекламаси учун кийимини ечишга тайёр. Қанча-қанчаси эркаклар қўлида қўлма-қўл. Йўлакда кетаётган баъзи аёлларнинг ёпиқ жойидан очиқ жойлари кўпроқ. Сиз эса садафга ўралган дур кабисиз. Сиз фақатгина сизга ҳақли бўлган эркак учун яширилган гўзалликсиз. Одамлар орасида маликалардек юрасиз. Ҳеч бир эркак сизга яқинлашишга журъат қила олмайди!
Билинг, Аллоҳ сизни бошқа аёллар ичидан танлаб олган!

Абдулқодир Полвонов.
(фб саҳифаларидан)

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

13 Jan, 08:41


#ЯНГИ_ШЕЪР

ФАРРОШ АЁЛ ВА БОЛАКАЙ ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Калишидан сув ўтар манов кекса фаррошнинг,
Тушликка пул ололмай дарсга кетар болакай.
Ким қадрига етарди почаси нам бардошнинг,
Нонга тўймаган уйнинг ҳаққини ким тўлагай?
Умр эса ўтмоқда тўқ ва оч ўртасинда!

Олифта автолардан тушар қиммат палтолар,
Чарм этик жаноблар қимор ўйнар шаҳардан.
Болакайга шаън ҳаёт қилмагандек парволар,
Фаррош гуноҳ супуриб қийналади саҳардан.
Умр эса ўтмоқда тош-у тож ўртасинда!

Яхшиликдан ҳамма тенг фалсафа ўқир ажаб,
Эътиқоддан фатволар бергудайин дониш кўп.
Болакайга бир танга бермас бундай келажак,
Фаррош хўрсиниғини сезмасликка олиш кўп.
Умр эса ўтмоқда ҳилол, хоч ўртасинда!

Мен бугун кўксим ичин оғир-оғир супурдим,
Хаёлимни Ҳақ тортди, хаёлимни Ҳақ тортди.
Болакайнинг ҳаёти, менинг қалбим юпундир,
Фаррошнинг оёғи нам ва юрагим зах тортди.
Умр эса ўтмоқда дор-у бош ўртасинда!

19.12.2024.

✍️ Носиржон Жўраев

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

13 Jan, 06:21


Shunday insonlar borki, masjidga Alloh rizosi uchun emas, atrofidagi odamlar "namoz o'qiydi" deyishlari uchun keladi.

Rauf Jilasun,

«📚Halol luqma»

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

13 Jan, 03:45


#йўлдаман

Сен билан бирга сафарни бошлайдиган кишини топиш осон. Аммо уни сен билан якунлайдиган кишини топиш қийин. Ибтидо доимо гўзал. Аммо интиҳо фақатгина вафолиларникидир!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

13 Jan, 01:10


Agar siz istasangiz, butun olam uni amalga oshishiga yordam beradi.
Istasa tuyaqush ham ucha oladi,astoydil harakat qiling, ilojini topasiz inshaalloh
Allohga oson🤲
Harakatdan toʻxtamang🫠

yuksalishakadem


Айниқса илм йўлида орқага қайтиш вақтида, бўшашманг📚🤲

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

12 Jan, 13:06


Juda ham MUHIM MA'LUMOT

Ushbu hududda o’qilgan
1 namoz 100,000 ga tengdir!

Ko’p ziyoratchilar faqat Ka'bai Muazzama qarshisida o’qilgan 1 namoz 100,000 ga teng deb o’ylashadi, aslida Masjid ul haram hududida o’qilgan 1 namoz 100,000 namozga teng hisoblanadi.

Masjid ul haramni hududi 14km sharqga, 18km g’arbga, 20km janubga, 5km shimolga cho’ziladi. Demak haramning hududi faqat kaba atrofi emas, deyarli Makka viloyatini 3/1 qismini egallar ekаn.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

12 Jan, 10:21


Darvesh oshiqdan:
"Ko'p shaharlarda bo'lding, qaysi shahar go'zalroq?"- desa, sevgilim turgan shahar, degan ekan.

Rumiy

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

12 Jan, 08:02


Жалолиддин Румий ҳикматлари🫠

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

12 Jan, 06:26


❄️Rosululloh ﷺ aytdilar:
"Kim bir yaxshilikka birovni yo'llab qo'ysa unga o'sha ishni qilganlik ajri bor"

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

12 Jan, 04:26


Ассалому алайкум нур юзли қадрдонлар😊
Қуёшли тонг муборак бўлсин 🫠

Дам олиш кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🤲

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

10 Jan, 15:37


🔖Оиша онамизнинг табассумлари

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!”, дедим. У зот: “Аллоҳумма, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!” дея дуо қилдилар.
Оиша кула бошладилар, ҳатто кулгудан бошлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига тушди. У зот: “Дуоим сени қувонтириб юбордими?” дея сўрадилар. Оиша розияллоҳу анҳо: “Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!” дедилар.
У зот: “Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман”, дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

10 Jan, 02:39


#Жума_муборак                     

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ

•◉✿┉┉┉🎀┉┉┉✿◉•
     https://t.me/solih_safo 
  •◉✿┉┉┉🎀┉┉┉✿◉•

📚SOLIH SAFO📙🌴

09 Jan, 15:26


‏وكُلُّ الذي فَوقَ التُّرابِ تُرابِ.

Ва барча тупроқ устидагилар тупроқ бўлур.

Хайрли тун.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

09 Jan, 13:51


Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

"Ким хуфтон намозидан кейин икки ёки кўпроқ ракат намоз ўқиса, кечаларни Аллоҳга сажда қилиб, бедор ўтказган бўлади". (Тафсиру Қуртубий)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Ким ўн оят (қироат қилиш) билан тунда намоз ўқиса, ғофиллардан бўлмайди.

Ким юз оят
(қироат қилиш) билан тунда намоз ўқиса, тоат-ибодатли бандалардан бўлади.

Ким минг оят
(қироат қилиш) билан тунда намоз ўқиса, беҳисоб ажр-савобни қўлга киритганлардан бўлади» (Абу Довуд ривояти, саҳиҳ ҳадис).

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

09 Jan, 05:24


Кеча Маккайи мукаррамада устоз Абдулҳаким қори домлани зиёрат қилган эдик, суҳбат асносида бир гап айтдилар:
— Шайх ҳазратлари кўп шундай дер эдилар, “онаси илм учун етаклаб келган болалар одатда, олим бўлиб етишади, энг озида, қори бўлмай қолмайди”.
Бунга мисол қилиб, ўзларига онаси етаклаб келган, ўзлари ўқитган кишиларни ва бунинг исботи аслида тарихда имом Бухорий, имом Молик, имом Аҳмадларнинг мисолида ўз тасдиғини топганини эсладилар.

Ҳа, бу гапни кўп эшитганмиз. Аммо бу гапни такарор ва такрор эшитиб туравериш керак экан. Айниқса, ҳаётда ўзлари бунга гувоҳ бўлган улуғ устозлардан эшитиб, сир-синоатини сўраб туриш керак. Ўзим ҳам олдиндан онаси илмга ихлос қилган, боласининг одоби, илми учун куйиниб юрган оналарни кўрсам, ўша болалардан катта яхшиликлар умид қиламан.

Азиз оналар — опа-сингиллар, сизларда гап кўп. Бугунги фитналарга, турли макр-ҳийлаларга чалғиманг, алданманг.
Сизлар тебратаётган бешикда, сизлар ювиб-тараётган ўша кир устибошнинг ичида буюк инсонлар ўсаяпти аслида. Уларнинг буюклиги сиз билан! Сизнинг ихлосингиз, иффатингиз, сабр-матонатингиз, қаноатингиз ва ғайратингиз билан!

©Икром Шариф

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

09 Jan, 02:22


Ҳадис: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳамим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

09 Jan, 02:17


Ассалому алайкум 😊. Хайрли тонг қадрлилар🫠
Ибодатларини якунлаб кунлик юмушларга киришаётган хонимлар, тилимиз зикрда бўлсин🤲
Эшитгувчи, кўргувчини Ўзи бандасига хайрлисини насиб қилишини биласиз а🫠

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

07 Jan, 02:16


Ассалому алайкум 😊 Хайрли тонг🫠

Ээрталабдан зўр мотивация ва тўғри йўналиш-хасад рақиблар олдидаги қўрқув белгиси эканини унутманг!...

Хасаддан йироқ бўламиз азизлар💐

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Jan, 15:05


Нур таратаётган чироқнинг на шишасига, на пилигига мафтун бўлма, идиш тубида ёғ бўлмаса эди, на пилиг ёнарди, на шиша ойдинлашарди, ёғ кўздан ниҳон бўлса-да, асл қувват ундадир...қалбдаги  иймон шу ёғга ўхшар, хулқ ва амалда намоёни анинг сабабидандир...

┄┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Jan, 10:06


📝Sa'diya Erol Aykach

📚Men Robiya.pdf

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Jan, 03:59


Хали кўўўп яшамадик, лекин умр йўлларида шу оятга жуда кўп дуч келдик ва албатта Сизларга ҳам эслатма тарзида илиндик😊👆👇

Ҳуд 6

•••┄┄┄┄༻🦋༺┄┄┄┄•••
https://t.me/solih_safo
•••┄┄┄┄༻🦋༺┄┄┄┄•••

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Jan, 02:11


Бугун китоб ўқиймизми ёки эшитамизми?

Изоҳларда танловингизни билдиринг, биз тақдим этамиз😊

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Jan, 02:09


Ниятни холис қилса...

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Jan, 02:05


​​👆Аллоҳ сен билан бирга экан...

🍀Кечаги кун учун қайғурма.

🍀Бугунги кун (муаммоси) билан машғул бўлма.

🍀Эртанги кун учун хавотир олма.

🌸Аллоҳнинг Ўзи сенга кифоя!

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуҳ, саломатмисиз🫠, тонг хайрли бўлсин 🤲

. ┈┉┅━❀🌺❀━┅┉┈
https://t.me/solih_safo
┈┉┅━❀🌺❀━┅┉┈

📚SOLIH SAFO📙🌴

05 Jan, 13:12


#буюклар

Сарий Сақатий айтадилар: "Али Журжонийда намлаб қўйилган толқон кўрдим. "Нега бундай қилгансиз", деб сўрасам, у киши шундай жавоб қилди: "Мен ҳисоблаб кўрдим, нонни чайнаб то намлагунча етмиш марта тасбиҳ айтса бўлар экан. Шунинг учун қирқ йилдан бери нонни чайнамайман".

Қаранг, улар вақтларини қанчалар қадрлаганлар, уни ҳатто нон чайнашдан ҳам қизғонганлар. Умрнинг ҳар нафасини нафис жавҳар ўлароқ кўрганлар. Биз бўлса, умримизни зое қилиб, яна ўзимизни у эрларга тенглаштирамиз. Қанчалар жоҳилмиз-а.

@ustozvailm

📚SOLIH SAFO📙🌴

05 Jan, 10:41


#ҳикмат

Агар Аллоҳнинг йўлида экансан, чопгин! Агар бу қийин бўлса, шошиб юр! Агар чарчасанг секин қадам ташла! Бунгаям қодир бўлмасанг, эмаклаб бўлса ҳам йўлда давом эт!
Лекин асло ортга қайтмагин!

Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

05 Jan, 07:56


Танланг😊

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

05 Jan, 04:02


❤️❤️❤️

Mehmon keladigan kabi uyingizni, Ajal keladigan kabi qalbingizni toza tuting.

- Jaloliddin Rumiy

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

05 Jan, 01:20


Oʻzining amriga itoat etish ne'matini, imtiyozini bergan Robbimga hamdlar boʻlsin🤲

Anglanganlar va tanlanganlar qatoridamiz, alhamdulillah 🫠

Assalomu alaykum, dam olish kuni xayrli va barakotli boʻlsin 💐

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

04 Jan, 14:51


Iymon sustlashib, ibodatga tanbal boʻlib qolsang, ushbu duoni koʻp aytgin:

اللهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا..


. •◉✿┉┉┉🎀┉┉┉✿◉•
https://t.me/solih_safo
•◉✿┉┉┉🎀┉┉┉✿◉•

📚SOLIH SAFO📙🌴

04 Jan, 11:25


Зўр имконият...

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

04 Jan, 01:15


Соғинган қалблар учун...🥲🫠

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

03 Jan, 14:34


РАЖАБ ойи РЎЗАСИ

Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу деди: «Саъийд ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик», деяётганини эшитганман», деди».
Тўртовлари ривоят қилганлар.

Усмон ибн Ҳаким Саъийд ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаса керак, деб ўйлаб қолишарди. Гоҳида эса оғизлари сурункали очиқ ҳолда юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Ражаб ойида ҳам шундай бўлар эди. Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилинади: «Албатта, у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Сўнгра эса бир йилдан кейин ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда яна келди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми? » деди. «Сен кимсан? » дедилар. «Ўтган йили олдингизга келган ал-Боҳилийман», деди. «Сени нима ўзгартирди? Кўринишинг чиройли эди? » дедилар. «Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима учун ўзингни азобга солдинг? – дедилар-да, сўнгра: – Сабр (Рамазон) ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар. «Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди. «Икки кун рўза тут», дедилар. «Бир оз зиёда қилинг», деди. «Уч кун рўза тут», дедилар. «Бир оз зиёда қилинг», деди. «Ҳаром (ой)ларнинг баъзисида рўза тут, сўнгра (баъзисини) тарк қил, ҳаром (ой)ларнинг баъзисида рўза тут, сўнгра (баъзисини) тарк қил, ҳаром (ой)ларнинг баъзисида рўза тут, сўнгра (баъзисини) тарк қил», деб учта бармоқларини букиб, очиб кўрсатдилар». Абу Довуд, Аҳмад ва Насаийлар ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Йил бўйи рўза тутиш шариатга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи азоблаш эканлиги.
2. Нафл рўза тутмоқчи бўлган одам Рамазондан бошқа ойларда бир, икки ёки уч кундан тутса бўлиши.
3. Агар мазкур миқдорни ҳам оз деб билса, ҳаром ойларда уч кун-уч кундан тутса, яхши бўлиши. Ушбу ҳадиснинг бу фаслда келтирилишининг сабаби Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бўлганлигидандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Албатта Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг китобида осмонлар ва ерни яратган кунидаги ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри дийндир. Бас, уларда ўзингизга зулм қилманг», («Тавба» сураси, 36-оят) деган.

«Ҳаром ойлар» – ҳурматли, улуғланган ойлар, уруш-жанжал, душманлик қилиш ҳаром қилинган ойлар, деганидир. Ана ўша ҳурматли тўрт ой – Муҳаррам, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Ражаб ойларидир. Демак, Ражаб ойида нафл рўза тутиш савобли иш ҳисобланади. Машҳур саҳиҳ китоблардан бошқа ҳадис китобларида келтирилган ривоятларда Ражаб ойида рўза тутганларга улкан савоблар ваъда қилинган. Иложини топган кишилар бу ойда нафл рўза тутсалар, яхши бўлиши аниқ.

"Ҳадис ва Ҳаёт, 9-жуз" китобидан.

. •◉✿┉┉┉🎀┉┉┉✿◉•
https://t.me/solih_safo
•◉✿┉┉┉🎀┉┉┉✿◉•

📚SOLIH SAFO📙🌴

03 Jan, 11:26


Ражаб ойи фазилати

Абу Бакр Балхий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ражаб ойи шамолга, шаъбон булутга, рамазон эса ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?”.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

03 Jan, 10:01


Расулуллоҳнинг Ражаб ойида қилган дуолари

Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи Ражабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазона”
(Аллоҳим, Ражаб ва Шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин) деб дуо қилганлар
(Имом Байҳақий, Имом Тобароний ривояти).

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

03 Jan, 07:51


Аллоҳумма солли аъла Саййидина Мухаммад🤲🤲🤲

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

27 Dec, 11:59


Салавот айтишнинг вожиблиги

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

إِنَّ اللهَ وَمَلَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيُّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا


«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Саловатлар .
 🌱Соллаллоҳу алайҳи васаллам
.
🌱Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад
.
🌱Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🌱Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад
🌱Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака
ҳамидум мажид
🌱Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид


https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

27 Dec, 06:24


Болаларга Жума суннатларини ўргатиш учун 👆

Бугун фарзандингиз билан ушбу тасбеҳни ясаб кўринг ва саловат , зикр ўқинг оз болсада, унутманг фарзандингизга ўргатилган ҳар бир зикрнинг савоби сизга ҳам боради, сиз ўргатганингиз учун

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

27 Dec, 02:24


#хайрли_тонг

🌸☀️🌸☀️🌸☀️🌸☀️🌸☀️🌸

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур...
Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин.

Кун муборак бўлсин🫠
🌸••🌺•┈•🌸🕋🌸•┈•🌺••🌸

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

26 Dec, 15:14



Қизлар– бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир
🍃
Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди. Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди. Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди. Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди. Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди. Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир”, – деб ёзиб қўйди.
“Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!


https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

26 Dec, 04:43


#Тавсия
Ушбу улуғ набавий дуоларни тилларингизга жо айланг

-Аллоҳумма, аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик
Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр қилишимда, Сенга шукр айтишимда ва гўзал ибодат қилишимда ёрдам бер.

-Аллоҳумма инний асъалукал ҳуда ват туқо вал ъафафа вал ғина.
Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан ҳидоят, тақво, офият ва бойлик тилайман.

-Аллоҳуммакфиний биҳалалика ан ҳаромик ва ағниний бифазлика амман сивака.
Маъноси: Аллоҳим! Мени ҳалолинг ила ҳаромдан сақла ва фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин.

-Роббана! Аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан наар.
Маъноси: Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Dec, 14:30


#Қуръонга_муҳаббат

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Dec, 08:20


ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БОЛАЛАРДА АЛЛОҲГА МУҲАББАТНИ ТАРБИЯЛАШ МУМКИН?

Бу маълумотларни иложи борича Ота-оналарга тарқатинг! Оила қурмаган ёшлар ҳам билиб олишса фойдали инша Аллоҳ.

Нега бундай қилдинг? Энди Аллоҳ сени жазолайди! Нега бундай дединг? Энди Аллоҳ сени жазолайди!

Шу ва шунга ўхшаш сўзлар сизга танишми? Афсуски , кўпчилигимиз уларни ишлатганимизда фарзандларимизда Холиқдан қўрқиш ҳиссини уйғотмоқчи бўламиз-у, лекин бу фарзандимизнинг Аллоҳ ҳақидаги тасаввурига қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлаб кўрмаймиз.

Биринчидан, Аллоҳ ҳеч қачон болаларни жазоламайди, демак биз ўйламасдан ёлғон гапиряпмиз.

Иккинчидан, айтган гапларимиз болаларнинг Аллоҳ билан муносабатига қандай таъсир қилишини ҳисобга олишимиз керак. Болаларда воқеликни қабул қилиш умуман бошқача. Агар уларга Аллоҳни жазолаши ҳақида гапирсак уларда Аллоҳ баджаҳл деган тасаввур қолади. Бунинг натижасида улар муҳаббати туфайли эмас, Аллоҳдан тўғри маънода қўрқишни бошлашади. Унутмаслигимиз керакки, болаларда фантазия жуда кучли, улар нарсаларни биз хоҳлагандек тасаввур қилишмайди, қўрқитиш туфайли улар қалбидан муҳаббатни чиқариб юборишимиз мумкин.

Демак, биз қўрқув эмас муҳаббат уйғотишга ҳаракат қилишимиз керак экан.

Қандай қилиб муҳаббат уйғотишимиз мумкин?


1. Тез тез Аллоҳ бандаларига раҳмли ва меҳрли экани ҳақидаги ҳадисни болаларга эслатиб , айтиб туриш.

2. Аллоҳ болаларни жазоламаслиги ҳақида гапириш, уларни яхши кўрганидан нотўғри ишларини ҳам кечириши эслатиб туриш.

3. Жаннат ва жаннатга тушиш учун қилиниши мумкин бўлган яхши амаллар ҳақида гапириш.

4. Аллоҳ бизга берган неъматларини эслатиб кўрсатиб туриш.

5. Болаларни Аллоҳдан сўраб дуо қилишга ўргатиш( Аллоҳ ҳамма дуоларни қабул қилади).

6. Аллоҳни Раҳмли, Меҳрибон,Карами кенг ва эн асосийси Кечирувчи эканини кўп маротаба такрорлаш.

7. Аллоҳ яратган нарсаларга болаларни эътиборини қаратиш ва бу нарсалар қандай мўъжиза экани ҳақида суҳбат қуриш.

Демак, негатив нарсалар эмас позитив, яхши нарсаларга эътиборимизни қаратиш билан болаларда яхшироқ инсон, мусулмон бўлишга мотивация уйғотишимиз мумкин.

Ахир фарзандларимиз Исломга қўрққанидан эмас, Аллоҳга муҳаббати сабабли амал қилса қандай чиройли?!

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: «Ҳар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам ота - онадир".

Интернет саҳифаларидан олинди.
Муаллифдан Аллоҳ рози бўлсин!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Dec, 05:32


Танангиздаги ушбу белгилар орқали ички органларингиздаги муаммоларни билиб олинг

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!


https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Dec, 02:08


#Янги_кун

Инсонлар бахтиёр бўлганларида фаслнинг аҳамияти йўқдек, гўё...

Аммо...
совуқ боққан бир жуфт кўз ёки кўнгилни ранжитадиган бир жуфт совуқ сўз инсон кўнглини совутиб юбориши мумкин...

Зеро, кўнгилларга кераги бор йўғи биргина ширин сўз ва илиқ табассум...

Мана шу кўнгил қуёшидир!

Барчамизни ширин сўз ва гўзал ҳулқдан маҳрум қилмасин!

Яна бир имкониятдан унумли фойдаланиш насиб қилсин ! 😊

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Dec, 15:35


Namoz derki.....

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Dec, 12:05


ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ГЎЗАЛ ДУОЛАР ЎҚИНГ

“Аллоҳим, сендан гўзал исмларинг ила сўрайман, фарзандларимдан рози бўлгин, уларни суйган бандаларингдан қилгин.

Аллохим, уларнинг умрларини зиёда қил ва уларга саломатлик бер. Уларни тоат ва ибодатда мустаҳкам қил.

Аллохим, уларнинг орасидаги заифларига қувват бер, дардмандларига шифо бер.

Аллохим, фарзандларимнинг жисмларини мустаҳкам қил, эшитиш, кўриш қобилятларини мукаммал қил, нуқсонларини тузат ва уларни комил инсонлардан қилгин.

Аллохим, марҳаматинг билан уларни касалликлардан, гуноҳлардан, хато ва адашишлардан сақлагин.

Аллоҳим, фарзандларимни ота-онасига меҳр ила итоат этадиган фарзандлардан қилгин.

Парвардигорим, зурриётимни сенга омонат топширдим. Мен Сендан уларни касаллик ва фасоддан тозалашингни сўрайман. Уларни кечалари тарқаладиган ёмонликдан, кундузи эса ҳасадгўй кўзлардан, одамларнинг нафратидан асрашингни сўрайман. Уларни Сенга топширдим.

Парвардигорим, фарзандларимни ҳар томондан, юқоридан ва пастдан, ўнгдан ва чапдан, олдидан ва орқадан асра.

Аллоҳим, фарзандларим ғурурим ва ифтихорим бўлишсин. Ва улар сени таниган сени севганларни севишсин.

Аллоҳим, фарзандларимнинг мавқеини бошқалар қаторида кўтар ва уларга бахт, тақво ва бойлик келтирадиган муваффақиятлар бер.

Парвардигорим, фарзандларимни қалблари пок, хайр-эҳсон, раҳм-шафқат, бошқаларга ёрдам беришликни севадиган инсонлардан қилгин!

Аллоҳим, фарзандларимни хорликдаги шармандаликдан сақла. Уларга қувонч келтиргин, мени ҳам хурсанд қиладиган қувончлардан бергин уларга.

Аллоҳим, уларнинг қулоғи, кўзи ва соғлиғини мукаммал қил, ақл-идрок ва олижаноб хулқ ато эт.

Парвардигорим, фарзандларим қиёмат куни менга далил бўлишсин. Амиин"

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Dec, 09:50


Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан "Инсонга берилган энг яхши нарса нима?", деб сўрадим. У киши: "Ақл" дедилар. Мен: У бўлмасачи, дедим.

- Гўзал одоб.
- У ҳам бўлмасачи?
- Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар.
- У ҳам бўлмасачи?
- Давомли сукут.
- У ҳам бўлмасачи?
- Тезроқ ўлмоқ.

"Таҳзибус сайр"дан

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Dec, 06:05


Шакарнинг қадри

Чойга шакар солдингиз, лекин уни аралаштиришни унутдингиз. Ичиб кўрсангиз таъми оддий чойнинг таъми, шираси йўқ. Лекин бу дегани чойда шакар йўқ, дегани эмас. Чунки, аралаштирсангиз ширин чой бўлиши аниқ. Демак, чойда шакарнинг бўлиши унинг ширин бўлишига кифоя қилмас экан, балки уни аралаштириш керак экан.

Ҳудди шунга ўхшаб, кўпчилик инсонларнинг табиатида яхшилик, меҳр-муҳаббат каби фазилатлар мавжуд. Лекин, уни ҳаракатга келтириш керак бўлади. Бас, шундай экан, нафсингиздаги яхшилик ва меҳр-муҳаббат туйғуларини ҳаракатга келтиринг. Шунингдек, ўзгаларнинг қалбидаги меҳр ва яхшиликларни уйғотинг. Шунда ҳаётингизда мазмун ва ҳаловат туясиз.

Шакар, қанд, асал қанчалик улуғ неъмат...! Чойга ширин маза беради ва ўзи кўздан ғойиб бўлади. Яхшилик ва маъруф ишлар ҳам ҳудди шундай, ҳаётингизга мазмун ва маъно бахш этади.
Сиз ҳам шакар, асал каби бўлинг! Гарчи кўзга кўринмасангизда, ўзингиздан чиройли ва ёқимли из қолдирасиз. Ва бунинг асари қиёматгача қолади.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Dec, 04:20


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

«Аллоҳ таоло айтади:

— Эй Одам боласи, агар менга дуо қилиб, мендан умидвор бўлсанг, сендан ўтган гуноҳларни парво қилмай кечираман.

— Эй Одам боласи, гуноҳларинг осмон булутларига етган тақдирда ҳам мендан мағфират сўрасанг, парво қилмай сени мағфират қиламан.

— Эй Одам боласи, менинг ёнимга ернинг қобиғича гуноҳлар билан келсанг ҳам, менга ҳеч нарсани шерик қилмасдан йўлиққан бўлсанг, сенга ернинг қобиғичалик мағфират билан пешвоз чиқаман».

📖 Имом Термизий ривоят


https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Dec, 02:03


Ассалому алайкум 😊

ХАЙРЛИ ТОНГ💐

Ҳар нарса ниятга боғлик. Шундай экан, ҳар тонг "бугун албатта яхши бўлади" деб бошланса ИншаАллох шундай бўлади...
Бугунги кун хаммамизга хайрли бўлсин!🫠

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Dec, 16:02


"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Роббимиз таборак ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бир қисми қолганида дунё осмонига нозил бўлиб:

• "Ким Менга дуо қилса, дуосини ижобат қиламан.

• Ким Мендан сўраса, унга ато этаман.

• Ким Мендан мағфират сўраса, уни мағфират қиламан", дейди".


(Бухорий ва Муслим ривояти)

#Изоҳ: Тунда уйғониб қолсангиз ва таҳажжудга қодир бўла олмасангиз ҳам, зикр-дуо-истиғфорлардан ғафлатда қолманг. Бу амаллар сиздан таҳоратни хам талаб қилмайди!

Аммо, таҳажжуд намозига ҳам имкон қилсангиз қандай хам яхши!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Dec, 13:35


Иброҳим ан Нахаий розияллоҳу анҳу шундай дер эдилар:
«Бирор жанозага иштирок этсак, ёки бирор кишининг ўлимини эшитсак, бу бизга бир неча кун таъсир қилар, таъсири юзимизда кўринар эди. Чунки, унинг ё жаннатга, ёки дўзахга йўл олганини англардик. Сизлар эса жанозаларда ҳам дунё гапларидан сўзлайсизлар-аа!»

Биз ҳам улар каби жанозаларда иштирок этяпмиз. Деярли ҳар кун кимнингдир ўлимидан хабар топамиз. Аммо, унинг таъсири қай даражада бўлаётгани ҳаммамизга маълум. Кечагина биздек гапириб, ўйнаб - кулиб, овқатланиб юрган бир инсоннинг бугун олдимизда - тобут ичида жонсиз ётиши бизни чуқур тафаккурга чорлаши керак, аслида! Бу бизни сергак торттириши керак, азизлар, жуда сергак торттириши керак!

Тобора дунёнинг «Ўлим» номли чиқиш эшиги томон яқинлашиб бормоқдамиз. Ҳа, ажал шарбатини ичишдан бошқа чорамиз йўқ. Хоҳлаймизми йўқми, бугун тобутда кўрган одамимиз ўрнида яқин кунларда биз ҳам ётамиз.

Тайёрланайлик азизлар, тайёрланайлик😢

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Dec, 10:55


Ал-Мусоввир бўлган Зотга хамд бўлсин🤲

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Dec, 08:40


Иккинчи, учинчи бор Умра ибодатига ҳозирлик кўраётган биродарим!
Атрофингизда Каъба бор. Уни яхшилаб тавоф қилинг!

@мубашширахмад

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Dec, 05:15


Ҳарф ўргатган (билим берган) кишининг олдида тавозели туриш, унга илтифот кўрсатиш, унга хизмат қилиш, унга ёрдам бериш ва ошкораю махфий ҳолда унинг ҳаққига дуо қилиш - илм толиби одобларидандир.!

«Мифтаҳус саъаадати»

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Dec, 02:29


Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмоннинг бу дунёдаги машаққатларини кетказса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг машаққатларини кетказади. Ким мусулмоннинг айбини тўсса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбини тўсади. Банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ таоло у банданинг ёрдамида бўлади”, – дедилар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Ассалому алайкум, хайрли кун😊, бугунги кунда хадисларга амал қилиб яшамоқ нақадар ёқимли экан...🫠

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

22 Dec, 14:25


Ҳар нарсага жонингни сиқма эй кўнгил, на бу дардлар мангудир, на бу умр

Ҳаммаси яхши бўлади...

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

22 Dec, 11:35


Мухаммад алайхиссаломнинг  дуолари:

حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ

Ўқилиши: «Ҳасбияллоҳ. Лаа илааҳа иллаа
ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува
Роббул-ъаршил-ъазийм».

Таржимаси: Аллоҳ менга кифоя қилувчидир. Ундан
ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим
ва У улкан аршнинг Роббидир. (Етти марта
айтилади).(Тавба сураси 129-оят)

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

09 Dec, 02:01


#Қуръонга_чорлов🤲

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

09 Dec, 00:55


#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
رَضِينَا بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولاً
   
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммадни Расул деб, рози бўлдик».
 
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ва кечқурун бўлганда: «Розийнаа биллааҳи Роббан ва бил ислаами дийнан ва би Муҳаммадин Росуулан» деса, албатта, Аллоҳ учун уни рози қилиш ҳақ бўлур», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

08 Dec, 15:25


#Тунги_ёғду

Онасин соғинганлар...

✍🏻 Гулжамол Асқарова
🎙 Дилноза Кубаева

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

08 Dec, 10:00


Аллоҳнинг дини  сизу  бизсиз ҳам ривожланаверади. Аммо унутманг, Аллоҳ Ўз дини ривожи учун сизни танлабдими, бу сиз учун чексиз саодатдир...
   Қиёмат куни махсус инсонлар сафида бўлиш, яъни Унинг динига ривож берган буюклар карвонида бўлиш буюк бир бахтдир
!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

08 Dec, 08:15


Сажда ояти учун сажда қилиш | Саждаи тиловат.

Ким саждаи тиловат оятини ўқиса ё эшитса дарҳол таҳоратли ҳолда, пок жойномоз устида, қиблага юзланиши керак.

Тиловат саждасини адо қилиш тартиби қуйидагича:

1) Нияти:
“Навайту ан асжуда саждататтилаавати мутаважжиҳан илал каъбати хоолисоллиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар” (такбирида қўл кўтарилмайди)


2) Тўғри саждага борилади ва 3-маротаба "“Субҳаана роббийал аълаа”ни айтиб “Аллоҳу Акбар” деб саждадан бош кўтарилади
(сажда 1-мартта бажарилади)


3)Саждадан бошини кўтариб қўлларини дуога очиб қуйидаги дуони ўқилади:
“Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий Я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр” деб қўлларини юзларига суртиб омийн қилади.

Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 109
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 26
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 38
12. Нажм – 62
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19

Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар Одам фарзанди сажда оятини ўқиб сажда қилса, Шайтон йиғлаб шундай дейди: “Азоб бўлсин! Одам фарзанди саждага буюрилганди, сажда қилди, унга жаннат бўлади. Мен саждага буюрилгандим, бош торттим, менга дўзах бўлади”.

(Имом Муслим ривояти).

┏━🍃📖🌺📖🍃📖━┓
https://t.me/solih_safo
┗━🍃📖🌺📖🍃📖━┛

📚SOLIH SAFO📙🌴

08 Dec, 06:26


Онa покиза тарбиянинг энг биринчи
манбаидир, фотиҳ қўмондонларни, амалли уламоларни, содиқ даъват соҳибларини у етиштириб беради

....📚🌸🦋📖🦋🌸📚...
https://t.me/solih_safo
...📚🌸🦋📖🦋🌸📚...

📚SOLIH SAFO📙🌴

08 Dec, 06:25


Https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

08 Dec, 06:23


#қиш_кайфияти

Ҳаммаси яхши ва ҳаммаси яхшиликка!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Dec, 15:40


🌙 Хайрли тун қадрлилар!!!

🌙 Бугун бебахо умрингизнинг яна бир куни ниҳоясига етмоқда. Бугун эзгу ишлар, савоблар, холис яхшиликлар қилиб умр дафтарингизни бир вароғини чиройли амаллар билан тўлдирдингизми?

🌙 Уйқуга ётишдан олдин калима, зикр, истиғфор, шукур ва пайғамбаримиз Мухамммад Мустафо (с.а.в) га саловатлар айтиб ётинг. Тушингизда Росулуллох (с.а.в) ни кўришингизни тилаймиз!


𑁍--••🌸--••🦋••--🌸••--𑁍
https://t.me/solih_safo
𑁍--••🌸--••🦋••--🌸••--𑁍

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Dec, 08:55


وَاذْكُرِ اسْمَ رَبِّكَ بُكْرَةً وَأَصِيلًا ﴿25﴾ وَمِنَ اللَّيْلِ فَاسْجُدْ لَهُ وَسَبِّحْهُ لَيْلًا طَوِيلًا ﴿26﴾

"Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил. Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт".
(Инсон сураси, 25-26-оятлар).

Тафсир: Тафсирчилар «букратан»дан мурод Бомдод намози, «асийло»дан мурод пешин ва аср намози, «Ва минал лайли» Шом ва Хуфтон намозлари. «Лайлан товийло»дан мурод кечаси бедорлик билан ўқилган намоз деганлар.

┈┉┅━❀🌺❀━┅┉┈
https://t.me/solih_safo
┈┉┅━❀🌺❀━┅┉┈

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Dec, 03:15


Бугун Жума
"Кахф" сурасини ўқишни
унутманг


Бу зулмат замонда нурни излаётган бўлсангиз, Кахф сурасини ўқишни тавсия қиламиз. Зеро Кахф сураси икки Жума орасида нурдир.

📨 Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)

Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ

•••┈••✾•🌿📖🌿•✾••┈•••
https://t.me/solih_safo
•••┈••✾•🌿📖🌿•✾••┈•••

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Dec, 00:15


Қуръон тингланг... Қалбингиз қувончга, ҳотиржамлик ва ажииб сакинатга чўмади... Бундайин ҳаловатни бошқа жойдан топиш мушкул...


...📚🌸🦋📖🦋🌸📚...
https://t.me/solih_safo
...📚🌸🦋📖🦋🌸📚...

📚SOLIH SAFO📙🌴

06 Dec, 00:14


​​МУБОРАК ЖУМА 💐💐💐

Саййидул айёму ҳажжул масокин,
Жума куни эрур кунлар афзали.
Дуода сўрайман: юртим аҳлига
Жума кунлар бўлсин умр сайқали.

🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸

Ниятлар ушалур, дуо ижобат,
Чин дилдан сўрасанг, этур мағфират.
Сендан ҳаракату Мендан барокат,
Дер Тангрим, азизим, унутма ҳеч вақт.

🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸

Имонда, эҳсонда бўлсанг доимо,
Ҳар ишни бошласанг “Бисмиллоҳ” ила,
Сабрда, тоқатда бўлсанг сен, ишон,
Аллоҳ берар доим ажрини тўла.

🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸 - 🌸

Билиб ё билмасдан гар қилсанг гуноҳ,
Аллоҳга тавба қил, бўлгин пушаймон.
Чин дилдан сўрасанг, гуноҳдан фориғ,
Савобга ҳам дохил этадир Раҳмон.

...📚🌸🦋📖🦋🌸📚...
https://t.me/solih_safo
...📚🌸🦋📖🦋🌸📚...

📚SOLIH SAFO📙🌴

05 Dec, 15:35


​​​​Ўзини-ўзи сарҳисоб қилишлик.

Йил охирида биз ўзимизни сарҳисоб қилайлик.

Амаллар эътиборидан биз нималарни бой бердик ва нималарни қўлга киритдик.

➡️ Ўз гуноҳларимизга истиғфор айтайлик.
➡️ Яхши амаллар учун Аллоҳ таъолога шукр қилайлик.
➡️ Келаётган йилда солиҳ амалларни қасд қилайлик.

Ҳазрати Мавлоно Муҳаммад Илёс Гҳумман ҳафизаҳуллоҳ.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

•••┄༻🦋༺┄•••
https://t.me/solih_safo
•••┄༻🦋༺┄•••

📚SOLIH SAFO📙🌴

04 Dec, 05:59


МИЯГА УЧУН ФОЙДАЛИ ТАВСИЯЛАР

🗯 Хотира сусайиши, асабийлашиш мияда қон маромида айланмаслигидан ҳам келиб чиқади. Халқ табобатида бир неча усуллар ёрдамида мияни тозалаш мумкин.

🗯 Мурчни узум билан истеъмол қилиш мия ва меъдадаги суюқликларни ҳайдаб чиқаради;

🗯 Овқатдан сўнг туйилган занжабил ейилса, мияни очади;

🗯 Қизил гул ёғи (розанол, дорихоналарда бор) мия яллиғланиши ва пайдо бўла бошлаган шишларда фойда қилади – мия қуввати ва фаҳмини оширади;

🗯 Сут, айниқса, она сути мияни озиқлантиради;

🗯 Райҳон миядаги тиқилмаларни очади;

🗯 Қалампир, ёнғоқ истеъмол қилиш мияни фаоллаштиради;

🗯 Кўк чой мия фаолиятини яхшилайди, айниқса, асал қўшиб ичилса, фойдаси кўпроқ бўлади;

🗯 Ялпиздан чой дамлаб ичиш ҳам самарали;

🗯 Наъматак мевасидан ҳар куни 3-4 дона ейиш мия тиқилмаларини очиб, уни қувватлантиради.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

🌸
манба:arab_xattotligi 🌸

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

04 Dec, 04:04


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва баракатуҳ.


Барчангизни кунингиз хайрли ва файзли бўлсин.
Чунки бугунги тонг ва ҳаёт:

"БИЗГА Аллоҳ томондан берилган ҳадядиртонгни кўрган кўзимизга шукрона ва ҳамдлар бўлсин".

Хонадонингиз тинчликка, қалбингиз нурга, қучоқларингиз, невара эвараларга тўлсин.

Ҳамиша кутилган тонгдек азиз ва мукаррам бўлингқадринггизга қадрдонларингизетишини сўраб қоламан.

"Дуоларингиз ижобатини кўпайтириб берсин".

Қийинчилик ва йўлингиздаги тўсиқларни енгиб ўтишингизда:

"Аллоҳ муаммойингизни ҳал қилибйўлларингизни очиб нурли йўл томон йўллаб қўйсин".

Хулқ ва амалларнинг ёмонидан ҳавойи-нафснинг ёмонидан- бедаво дардлардан-Ўзи асрасин.

Ҳомиладорларга оқ йўл, беморларга шифо, қарздорларга нажот, фарзанд талабларга фарзандлар бер.

Мусофирларни паноҳингда асра.
амийн!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

03 Dec, 08:40


Синглим,
Омонмисан,
Юрибсанми тинч,
Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл.
Қийналсам ичимга ютаман дардни,
Қийналган кишига узатаман қўл.

Тилин биласизми гулу тошларни,
Ёруғ саволларга кўмардинг буткул.
Менинг ўйларимга нима бўлдийкин,
Сенинг хаёлларинг сўлим атиргул.

Отам оқ халатни устига ташлаб,
Умид бағишларди ҳар хаста жонга.
Уни ўхшатардик ўзи сўйлаган
Эртакларидаги зўр қаҳрамонга.

Онамни эслайман, оппоқ саҳарда
Қаймоқмас, оқ тонгни берарди бизга,
Қанийди шундайин пок бўлса олам,
Аммо хаёл – ўзга,
Бу ҳаёт – ўзга.

Дунё ишларига тушунмай гоҳо
Юракка кўмилган қанча ҳасрат, доғ.
Чин дўст орзулари кўнглимда мудом,
Мушкул иш бўлса ҳам дўст топиш, бироқ.

Дунё эски оханг, ғариб қўшиқдир,
Шартми уни такрор қилмоқ овоза.
Синглим, ғуборларга тўлган бу олам,
Сенинг ўйларингдан олсин андоза.

Синглим,
Омонмисан,
Юрибсанми тинч,
Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл.
Қийналсам ичимга ютаман дардни,
Қийналган кишига узатаман қўл.

Ғайрат МАЖИД

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

03 Dec, 06:35


┅✵◈❀❀◈✵┅┅✵◈❀❀◈✵┅
 
Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уч хил инсон мени ажаблантиради ҳамда кулдиради:
- ❗️Ўлим таъқиб қилиб турган ҳолда дунё умидида бўлувчи.
- ❗️Доимо кузатувда турган ҳолда ғафлатда қолувчи.
- ❗️Ундан Аллоҳ розими ёки норозими, билмай туриб ҳандон отиб кулувчи.»

┅✵◈❀🍃🌺🍃❀◈✵┅

🏫Сим,Сим, ўқув маркази устозаси

Дилфузахон таржималари


https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

03 Dec, 04:10


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹💐🌷🌹 Аллоҳим тонгимизни ғамлардан холи қил🤲🌹
Илм билан бизни бехожат эт 🤲🌹Хилм билан безат!!!🌹🤲
Тақво билан Мукаррам🌹🤲Офият билан гўзал қил!!!🌹🤲Бизни нима учун яратган бўлсанг ўша билан машғул қил🌹🤲
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма🌹🤲
Биз сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма🌹🤲
Модомики сенга тавба қилар эканмиз азобингга гирифтор этма🌹🤲
Хайрли тонг🌹🤲
Кунингиз аъло кайфиятда, омад, барака, халол ризқ, соғлик-саломатликда ўтсин азиз қадри баланд қадрдонлар😊🌹🌷💐🤲

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

22 Nov, 08:15


Умрани соғинганлар учун махсус!

Йиғлаб кўрасиз. Ҳар бир Мадина ва Макка шаҳрига келган кишиларни айтган гаплари.
        
Буни кўринглар!!!

Йиғлааб йиғлааб кўрдим, сизларга  хам илиндим. Аллоҳим Ўзини Байтига яна, яна боришликни хаммамизга насиб қилсин илоҳим   😢😢😢😢🤲🤲🤲🤲🤲

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

22 Nov, 05:35


🤲🤲🤲🤲🤲

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

22 Nov, 02:10


Бугун Жума
"Кахф" сурасини ўқишни
унутманг!

📌(ўқишни билмасангиз, албатта тингланг!)

Бу зулмат замонда нурни излаётган бўлсангиз, Кахф сурасини ўқишни тавсия қиламиз. Зеро Кахф сураси икки Жума орасида нурдир.

📨 Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)

Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ

••✾•🌿📖🌿•✾••
https://t.me/solih_safo
••✾•🌿📖🌿•✾••

📚SOLIH SAFO📙🌴

22 Nov, 00:30


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари


ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

21 Nov, 10:10


🪓Болта ўғриси

Бир киши айтади: "Бир куни мен болтамни йўқотиб қўйдим. Менга қўшним болтани ўғирлагандек туюлди. Гумонимни тасдиқлаш учун  уни диққат билан кузатдим. Унинг юриши худди болтамни ўғирлаган одамнинг юришидай кўринди. Гапириш тарзи ҳам, ҳамма ҳаракатлари болтамни ўғирлаган кишининг ҳаракатидек туюлаверди.

Ўша кеча болта қайғусида уйқум келмади, туни билан уйғоқ қолиб, қўшнимни ўғри эканлигини қандай қилиб аниқласам экан, деб ўйланиб чиқдим. Эрта тонгда турсам болтам топилиб қолди. Кичик ўғлим болтани устига пўстинни ташлаб қўйган экан. Кейин қўшнимга қарасам, у болтамни ўғирлаган одамга ўхшамай қолди. На юриши, на гапириши, на бошқа ҳатти-ҳаракатлари болтани ўғирлаган кишиникига ўхшамайди. У кўзимга бутунлай беайб, бегуноҳ одам бўлиб кўринди.

Шундагина тушундимки, аслида менинг ўзим ўғри эканман. Қўшнимнинг беозорлиги ва ишончини ўғирлаб, унинг шаънига доғ туширдим. Қолаверса, ўз ҳаётимдан бир кечани ўғирладим, уни бегуноҳ одамни айблаш йўлини ахтариш билан ўтказдим.

Ичидан булғанган одам атрофида тоза, бегуноҳ инсонлар борлигини тушуниб етмас экан...

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

21 Nov, 07:07


ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ МУҲАББАТИ

Ҳиро ғорида эканлар, ҳазрати Жаброил алайҳиссалом нубувват хабарини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кутилмаган ҳодисадан қўрқиб кетиб, уйга қайтдилар ва аёли Хадича розияллоҳу анҳонинг олдига келиб: «Мени ўраб қўйинглар», дедилар. Хадича розияллоҳу анҳо у зотни ўраб қўйди. Бироз вақт ўтиб, ўзларига келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган воқеани айтиб бердилар ва: «Менга зарар етишидан қўрқдим», дедилар.
Шунда Хадича розияллоҳу анҳо онамиз у Зотнинг кўнглини кўтариш учун муҳаббат ила бундай деди: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, У сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Чунки сиз силаи раҳмни узмайсиз, эҳтиёжи тушганнинг ҳожатини раво қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга икром кўрсатасиз...»
Ҳазрати Хадича бу гап билан ҳам қаноатланмади. Хожаси билан бирга амакиваччаси бўлган Варақа ибн Навфалникига боришди. У олдинги диний китоблардан хабардор киши эди. Хадича унга: «Эй амакимнинг ўғли, хожамни бир эшитиб кўринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бергач, Варақа у зотга нубувватнинг хушхабарини берди ва дедики: «Бу Мусо алайҳиссаломга тушган номусдир». Шундагина Хадича розияллоҳу анҳонинг кўнгли хотиржам бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

20 Nov, 10:46


Покистонлик бир олим одам Пайгамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун ташкарига чикиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушокларини териб еяётган эди . Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чакириб уни қорнини тўйдириб унинг кимлиги хакида сўрайди. Бола отаси йуклиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага ҳар кун унинг олдига келиб қорни тўйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага мехри тушиб қолади ва болага " Мен билан бирга Покистонга кет , у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, ҳам мен сенга илм ўқитаман" дейди. Бола хурсанд бўлади, лекин онасидан руҳсат олиши кераклигини айтади. Улар бирга боланинг онасини олдига боришади. Она жуда чарчаган эди, лекин олимни таклифини эшитиб жуда хурсанд бўлади. Боласининг кўча куйда дайдиб юрмаслиги, уст боши бутун булиши ва хам дин илмини ўқиб олим бўлиши уни хурсанд қилган эди. Қайтишга якин бола олимни олдига келиб сўради " Покистонда ўйинчоклар борми? ", олим:
- "ха бор", бола:
- " У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?", олим:
- " ҳа бор", бола:
- " У ерда мени янги кийимларим бўладими?", олим:
- " ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан". Бола хурсанд бўлиб уйига қайтди. Бир қанча вақт ўтиб бола олимни олдига келиб яна сўради:
- " У ерда Пайгамбаримиз ﷺни зангори гумбазлари борми?", олим:
- " йуқ, бизда бу йуқ шунинг учун мен Мадинага келдимда Пайгамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун". Бола жим бўлди, ўйланди ва айтдики:
- " Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Пайгамбаримиз ﷺ масжидларининг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим ҳохлаган пайтда борадиган Пайгамбаримиз ﷺ масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, лекин мен сиз билан боролмайман ". Олим йиглади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайгамбаримиз ﷺни равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
-" Я Робби Ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Пайгамбаримиз ﷺга муҳаббат бергин ".

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

20 Nov, 03:58


ҒАНИМАТ КУНЛАР
Дунё уч кундан иборат:
- кеча
- бугун
- эрта
Кечани яшаб бўлдик, энди у қайтмайди.
Бугунни яшаяпмиз, у давомли эмас, тугайди.
Эртага эса қаерда бўлишимиз аниқмас.
Шундай экан юракни кенг қилинг!
Барчага бағрингизни очинг!
Халойиқнинг ишларини тафтиш қилавермай, уларни Холиқнинг Ўзига топширинг!
Мен, сиз, у, улар - барчамиз кетамиз, Роббимиз ҳузурига борамиз.
Ўзи шундоқ ҳам оз бўлган фурсатни фитналар, жанжаллар, ҳийлаю, озорлар билан зое қилманг!
Сизга ёмонлик қилганларга яхшилик, сизни ғийбат қилганларнинг ҳаққига дуо қилинг, сизга хиёнат қилганларга адолатда бўлинг!
Сизни севганни севинг, нафрат қилганни кечиринг!
Куфрга, нифоққа, зулмга қарши тик туринг!
Иймонингиз қадрини билинг!
Бу уч кунлик дунёда иймондан ортиқ неъмат бўлмайди.
Аллоҳим!
Сенга қараб бормоқдамиз. Иймонимизни жамолингни кўргунимизга қадар Ўзинг муҳофаза айла!
амин!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

19 Nov, 16:35


Хайрли тун азиз муслималарим.
Аллоҳнинг паноҳида булинг.

«Усмон ибн Абу Ос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон менинг намозим ва қироатимга халақит бериб, қироатда адаштиряпти», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Хинзаб деган шайтондир. Уни сезсанг, «Аъузу биллаҳи» дегин-да, чап томонга уч марта туфлагин», дедилар. Шундай қилган эдим, Аллоҳ уни мендан кетказди».

📜 Имом Муслим ривояти.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

19 Nov, 08:20


Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 155-156-оятларида:
«Бирор мусибат етса: «Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир», деб айтган.

* Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсада истиржоъ, (яъни
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيهِ رَاجِعُون
«Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун») айтинг, ҳатто оёқ кийимингизнинг ипи (узилгани) учун ҳам, чунки у ҳам мусибатдир», дедилар».
Маъноси: Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У Зотга қайтгувчилармиз.

Ибн Сунний ривояти


https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

16 Nov, 10:19


Астағфируллоҳ...

Қалбни поклаш...

https://t.me/solih_safo
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

📚SOLIH SAFO📙🌴

16 Nov, 05:46


ЮРАК 

Кун давомида сиз юрасиз, ишлайсиз, ўйлайсиз, кўрасиз, эшитасиз , ейсиз ва ҳоказо. Ҳамма тана аъзолари (оёқлар, қўллар, кўзлар, қулоқлар) сиз учун ишлайди, у ёки бу юмушни бажаришга кўмаклашади. Сиз ухлаганда эса, улар дам олади. Уларнинг ҳаммаси тинчликда. Лекин битта тана аъзоси борки, у туну кун тўхтовсиз ишлайди. Бу сизнинг юрагингиз. Шунинг учун, сизнинг юрагингиз нимадир хоҳласа уни хафа қилманг, унга нимани хоҳласа шуни беринг.
Мисол учун бугун яқинларингизни эслаб қўйишга зўр кун😉

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

15 Nov, 14:40


#қадрият

СИЛАИ РАҲМ УМРНИ УЗАЙТИРАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло ризқини кенг қилиши ва ажалини кечиктириши кимни қувонтирса, у силаи раҳм қилсин”
(Бухорий ва Термизий).

Силаи раҳм дейилганида, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш тушунилади. Соддароқ ифодаласак, қавм-қариндош, ёру биродарлар билан ўзаро борди-келдини узиб қўймаслик, доимо қондошлар, айниқса, улар орасидаги бетоблари ва ҳожатмандлари ҳолидан хабар олиш, қўлдан келганича уларнинг оғирини енгил қилиш каби улуғ инсоний фазилатларга силаи раҳм дейилади.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

15 Nov, 12:15


#насиҳат

Рибо ва зино Қуръони Каримда тақиқланган. Дин буларни очиқ ойдин ҳаром дейди. Аммо инсон буни чеклов ва тўсиқ деб ўйлайди. Аслида эса бу инсонга керакли бўлган соғлом ҳаёт тарзининг ҳимояси учун бўлиб, худди «Майдонга мина қўйилган. Яқинлашиш ман этилади» деб ёзилган тахтачага ўхшайди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

15 Nov, 10:15


#хайрият

Ҳар қачон менга бир ёмонлик етса, "Ҳали ҳаммаси яхши бўлади", дедим.
Бирор куним маҳзунлик билан ўтган бўлса, "Эртага ҳаммаси гўзал бўлади", дедим.
Бирор нарсани бой берган бўлсам, "Аллоҳ таолодан эваз келади", дедим.
Ҳар доим Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!".

Шайх Шаъровий

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

15 Nov, 08:35


#ҳайрат

Қизилиштоннинг тили унинг бош суягини тўлиқ ўраб туради, бу эса у тумшуғини дарахтга уриб ковак очаётганда миясининг барқарор туришига ва чайқалиб кетмаслигига хизмат қилади.

Қизилиштон зарбасининг кучи бошимизни соатига 25 км тезликда деворга уришимизга тенгдир.

Қизилиштон бир сонияда 20-25 марта тумшуғи билан зарба беради. Бу кун давомида 12000 мартага тенг бўлади.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

15 Nov, 06:35


Бугун Жума
"Кахф" сурасини ўқишни
унутманг!

📌(ўқишни билмасангиз, албатта тингланг!)

Бу зулмат замонда нурни излаётган бўлсангиз, Кахф сурасини ўқишни тавсия қиламиз. Зеро Кахф сураси икки Жума орасида нурдир.

📨 Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)

Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ

••✾•🌿📖🌿•✾••
https://t.me/solih_safo
••✾•🌿📖🌿•✾••

📚SOLIH SAFO📙🌴

15 Nov, 06:15


«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БИР КУНЛАРИ»
25,26,27,28(якуний)- қисмлар



https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

15 Nov, 06:11


https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Nov, 15:35


#буюклар

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ёшликларида газлама сотарди. Бир куни дўконни эрта ёпиб, уйига қайтибди. Бир киши у зотдан бунинг сабабини сўрабди. Шунда у зот:

«Бугун осмон ғуборли бўлди, шу сабабли харидор матонинг навини ва рангини тўлиқ ажратолмаслиги мумкин. Шунинг учун дўконни ёпдим. Тағин харидор билмасдан арзон матони қиммат мато экан, деб алданиб қолмасин», деб жавоб берибди.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Nov, 12:55


#тақво

Сулаймон алайҳиссалом уловга миниб кетаётган эдилар. Бир киши шундай деди:

"Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ таоло сизга олдин ҳеч кимга насиб қилмаган неъматларни ато қилди".

Сулаймон алайҳиссалом шундай дедилар:
"Кимга тўрт нарса насиб қилса, билиб олсинки, унга бутун неъматлар насиб қилган бўлади.
1. Зоҳир ва ботинда Аллоҳдан қўрқув.
2. Бойлик ва ғарибликда ўртамиёналик.
3. Дўстлик ва душманликда ёки ғазаб ва хурсандликда адолат.
4. Фақирлик ва фаровонлик икки ҳолатда ҳам Аллоҳ таолога ҳамд айтишлик".

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Nov, 10:45


#тавба

Тикувчининг тавбаси

Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
- Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг
тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, - деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз.
Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
- Касбинг нима?
- Тикувчиман, кийим тикаман.
- Тикувчи учун энг осон иш нима?
- Қайчини ушлаб матони кесиш.
- Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
- Ўттиз йил бўлди.
- Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
- Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
- Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни
ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Nov, 08:01


#назм

“Туғиб ташлаш билан бўлмас бола, бўлгай бало сизга,

Вужуди тарбият топса, бўлур ул раҳнамо сизга,

Темирчининг боласи тарбият топса, бўлур олим,

Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлғуси золим.

Абдулла Авлоний

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Nov, 06:55


#буюклар

Сарий Сақатий айтадилар: "Али Журжонийда намлаб қўйилган толқон кўрдим. "Нега бундай қилгансиз", деб сўрасам, у киши шундай жавоб қилди: "Мен ҳисоблаб кўрдим, нонни чайнаб то намлагунча етмиш марта тасбиҳ айтса бўлар экан. Шунинг учун қирқ йилдан бери нонни чайнамайман".

Қаранг, улар вақтларини қанчалар қадрлаганлар, уни ҳатто нон чайнашдан ҳам қизғонганлар. Умрнинг ҳар нафасини нафис жавҳар ўлароқ кўрганлар. Биз бўлса, умримизни зое қилиб, яна ўзимизни у эрларга тенглаштирамиз. Қанчалар жоҳилмиз-а.

Манба:ustozvailm

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

14 Nov, 04:39


#ҳикмат

Ичкарига таклиф этилганлар -
эшик олдида cабр ила кутганлардир.

Дарвеш Жалол

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

13 Nov, 14:55


Имом Ибн Қaййим рaҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Агар банда дунё ва ундаги нарсалар билан ризқланса, сўнг Аллоҳга ҳамд бўлсин деса, уни ҳамд айтишга ундаган Аллоҳнинг илҳоми, дунёни берганидаги неъматидан улкандир. Чунки дунё неъмати фонийдир, ҳамд савоби боқийдир."
-----

Ё Аллоҳим Сенга ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганинг учун эса яна ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганингни англайдиган қилиб қўйганинг учун яна ҳамд бўлсин, яна, яна ҳамд бўлсин!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

13 Nov, 13:02


«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БИР КУНЛАРИ»
22,23,24-қисмлар



https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

12 Nov, 02:26


#дуо

Устоз Фотима Солиҳ

Аллоҳим хидоят йўлига бошлагин... 🤲

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/solih_safo
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

📚SOLIH SAFO📙🌴

12 Nov, 02:20


Инсон қалби Аллоҳнинг уйи, бу уй қанча тоза, саришта бўлса, Аллоҳ нури, Аллоҳ илму ҳикмати унда шунча акс этади.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

11 Nov, 13:31


#Ҳадис

Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайган 3 тоифа.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.

1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;

2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;

3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”
.
Имом Табароний ривояти

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

11 Nov, 11:11


📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

11 Nov, 06:30


Ҳимояланиш усуллари:

• Қалбни إِيمَانٌ - иймон билан,
• Тилни بِاسْمِ اللهِ - бисмиллаҳ билан,
• Сўзни إنْ شَاءَ اللهُ - иншааллоҳ билан,
• Кўзни مَا شَاءَ للهُ - машааллоҳ билан,
• Сабрни حَسْبِيَ اللهُ - ҳасбияллоҳ билан,
• Зикрни سُبْحَانَ اللهِ - субҳаналлоҳ билан,
• Неъматни اَلْحَمْدُ للهِ - алҳамдулиллаҳ билан,
•Жаннатни استغفرالله-астағфируллоҳ билан

Асраб қолиш мумкин.



https://t.me/solih_safo 📚

📚SOLIH SAFO📙🌴

11 Nov, 04:00


«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БИР КУНЛАРИ»
10,11,12-қисмлар



https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

11 Nov, 01:30


#Aсма_ул_Хусна

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», деган.

(Аъроф: 180-оят).🌿

•••┄┄༻🦋༺┄┄┄•••
https://t.me/solih_safo
•••┄┄༻🦋༺┄┄•••

📚SOLIH SAFO📙🌴

11 Nov, 01:00


Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуҳ, хайрли тонг😊

📌Кулсанг ё йиғласангда ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йуқ ташвишларни елкангга ортмагин.
Дунё озорлари чарчатсада ундан маҳзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо килишингдаги сасингни эшитмоқ истагандир.
Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.
Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Аллоҳ ҳузурида ҳамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажхул(номаълум) қийнайди?
Хотиржам бўл, сен Сақловчи Аллоҳ кўз ўнгидасан!        
Тилингдан олдин дилинг билан:
"Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин.
Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир...
Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин...


استغرالله العظيم الذى لا اله الا هو الحي القيوم و اتوب اليه

Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

10 Nov, 12:54


«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БИР КУНЛАРИ»
7,8,9-қисмлар



https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

10 Nov, 08:50


🥀 Қалб сирига эришганлар
нима қилади, биласизми..?

Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...

Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...

Умида Азиз

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

10 Nov, 06:40


«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БИР КУНЛАРИ»
4,5,6-қисмлар



https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

10 Nov, 05:27


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

09 Nov, 14:47


Ҳуд 6

•••┄┄┄┄༻🦋༺┄┄┄┄•••
https://t.me/solih_safo
•••┄┄┄┄༻🦋༺┄┄┄┄•••

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Oct, 14:50


📌Нима учун бола 8-9да ухлаши керак.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Oct, 13:02


Дунёда ҳеч ўкинма! Дунёнинг ишлари бизнинг иродамиз билан эмас, Аллоҳнинг амри билан бўлади. Аллоҳнинг барча ишларида албатта бир яхшилик бор.

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Oct, 11:20


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир банда Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзни айтиб, натижасини ўйламай юраверадида, аммо Аллоҳ таоло Ўзи билиб, унинг даражасини кўтаради. Яна бир банда Аллоҳ таолони норози қиладиган бир сўзни айтиб, оқибатини ўйламай юраверадида, бироқ Аллоҳ таоло буни ҳам Ўзи билиб, жаҳаннамга ташлайди», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.


https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Oct, 08:25


#Бугун_ЖУМА

❖ Бугуннинг ҳар бир дақиқаси Аллоҳ таолонинг марҳаматига тўлган бир кундир.

❖ Бугунги кунингизни ҳар кунингиз каби оддий ўтказманг.

❖ Яна эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолиб кетманг!

❖ Бугун дуоларда мустаҳкам туринг.

❖ «Каҳф» сурасини ўқинг.

❖ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтинг.

🌹🌹 Аллаҳумма солли ва саллим аъла нибийина Муҳаммад 🌹🌹

❖ Ғусл қилиб, покиза кийим кийинг.

❖ Ҳа айтганча, онангизга опа-синглингизга кичик бўлса ҳам бир ҳадя олинг ва уларни, хурсанд қилинг.

❖ Бугунги амалларимизни Аллоҳ қабул қилсин.
❖ Амалларга шошилинг!


🌸🌸 @solih_safo 🌸🌸

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Oct, 06:20


Албатта, ўзини юксак баҳоловчи риёкорнинг тасбеҳидан кўра, гуноҳкорнинг ўз хатосидан қийналиб инграши Аллоҳ азза ва жаллага маҳбуброқдир.

📜 Имом Бутий

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Oct, 03:40


Бугун Жума
"Кахф" сурасини ўқишни
унутманг


Бу зулмат замонда нурни излаётган бўлсангиз, Кахф сурасини ўқишни тавсия қиламиз. Зеро Кахф сураси икки Жума орасида нурдир.

📨 Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)

Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ

•••┈••✾•🌿📖🌿•✾••┈•••
https://t.me/solih_safo
•••┈••✾•🌿📖🌿•✾••┈•••

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Oct, 02:22


#нашида

🍃   🎙  🍃
               
     🦋    ☺️🎧     🦋

  🦋  SOLIH_SAFO 🦋
     
🌸•┈•🌺•┈•🌸🕋🌸•┈•🌺•┈•🌸

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

25 Oct, 02:08


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🤲 Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман!

Жумамиз муборак бўлсин 🤲

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Oct, 12:01


Ислом дини жоҳилият даврида аёлларга жорий қилинган зулм ва таҳқирнинг барча турларига
чек қўйди ва уларни жуда юксак инсоний мартабага кўтарди.

Пайғамбар алайҳиссалом
аёлларни ҳурмат-эҳтиром қилишга жиддий эътибор берганлар.

Набий алайҳиссалом: Кимки икки ё уч қизни, уч опа-сингилни боқиб тарбияласа, мен у
билан мана шундай биргаман, дедилар ва кўрсатгич ва ўрта бармоғига ишора қилдилар. Расули Акрам марҳамат қиладилар: Сизларнинг яхшиларингиз аҳлига
яхшироғингиздир. Мен аҳлимга сизлардан кўра яхшироқман Бошқа бир ҳадисда:

Мўминлар ичида иймони комилроғи хулқи яхшироғидир ва аҳлига юмшоқроғидир,
дейдилар. Бир киши жиҳодга боришга рухсат сўраб келганида: Онанг борми?, деб сўрадилар. У: Ҳа, деди. Шунда унга: Жаннат унинг пойида. Шуни лозим тут, дедилар.

...📚🌸🦋📖🦋🌸📚...
https://t.me/solih_safo
...📚🌸🦋📖🦋🌸📚...

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Oct, 10:01


Илм баракаси

Абу Тоҳир ас-Силафий ал-Асфаҳоний ал-Андалусий дедилар:
- “Илмнинг баракаларидан бири, шогирдлар устозларининг илмини етказишлари учун, Аллоҳ шогирдларнинг умрини узоқ қилиб қўйишидир”.

𑁍--••🌸--••🦋••--🌸••--𑁍
https://t.me/solih_safo
𑁍--••🌸--••🦋••--🌸••--𑁍

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Oct, 08:15


#тафаккур

┈┉┅━❀🌺❀━┅┉┈
https://t.me/solih_safo
┈┉┅━❀🌺❀━┅┉┈

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Oct, 06:00


#Таржима #Мутолаа

Гуноҳ – нафс таскин топмайдиган, қалб хотиржам бўлмайдиган ишдир.

Имом Аҳмад ривояти

©️Мадраҳимов Абдурашид

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Oct, 04:10


#Ҳикмат_излаб

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким ёш болага: «Бери кел (бир нарса бераман)», деб айтсаю, кейин унга бермаса, у ёлғончидир».

Абу Довуднинг сунанларида Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникида ўтирган эдилар, онам мени чақириб, «Бери кел, бир нарса бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нима бермоқчисан?» дедилар. Онам: «Хурмо бермоқчи эдим», деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилиб қолар эди», дедилар».


┄┅✵◈❀🍃🌺🍃❀◈✵┅┄
https://t.me/solih_safo
  ┄┅✵◈❀🍃🌺🍃❀◈✵┅┄

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Oct, 02:01


https://t.me/solih_safo

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Oct, 01:57


Намоз билан Қуръон ўқишга келганда вақтимиз қисқариб, кераксиз, ҳатто зарарли нарсаларга вақтимиз кўпайётган бўлса, билингки, биз ўзимизни алдаяпмиз.

Нуриддин Йилдиз,
«Бу умматнинг қизи» китобидан

...📚🌸🦋📖🦋🌸📚...
https://t.me/solih_safo
...📚🌸🦋📖🦋🌸📚...

📚SOLIH SAFO📙🌴

24 Oct, 01:53


Ассаламу алайкум!

🌤 #Хайрли_тонг!

Аллоҳ таоло яхшилик ва офиятни, хуш кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин!

❄️❄️❄️АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ❄️❄️❄️


🍀🍀🍀🍀
https://t.me/solih_safo
🍀🍀🍀🍀

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Oct, 16:01


"Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". Оли Имрон, 148.

Битта ухлаб туриб, 2 ракаатгина таҳажжуд намозини ўқиш ҳам нақадар гўзал амал😊

...🌿🌸🦋📖🦋🌸🌿...
https://t.me/solih_safo
...🌿🌸🦋📖🦋🌸🌿...

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Oct, 16:01


Манфаатли бўлди а, иншаоллоҳ 🤲

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Oct, 14:20


"Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади"

Оли Имрон, 134

Ҳеч бўлмаса ота-оналаримизни дуоларимизда эслаб қўяйлик.

...🌿🌸🦋📖🦋🌸🌿...
https://t.me/solih_safo
...🌿🌸🦋📖🦋🌸🌿...

📚SOLIH SAFO📙🌴

23 Oct, 12:15


"Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради"
Бақара, 195

Хатто фарзандларимизга оғриниб қилган табассум ҳам😔

...🌿🌸🦋📖🦋🌸🌿...
https://t.me/solih_safo
...🌿🌸🦋📖🦋🌸🌿...