#ҲУББИЙ
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
МАҲБУБИЙ РАВЗАСИ-2
#БАХТ
• Юр, бахт жиноят саналмаган ерларга кетамиз!
© Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#ШЕЪРИЯТ
ПАРИШОН-ПАРИШОН
(Саййид Мафтунийдан ўзлаштирма)
Ғариб кўнглим ўлда-жўлда,
Кезар паришон-паришон,
Болу-шакар ширин, тилда,
Сузар паришон-паришон.
Сўнди оташ, қолди кулим,
Энг сўнггида келди ўлим,
Боғчамдаги ғунча гулим,
Сўлар паришон-паришон.
Топтама мевазоримни,
Тингла оҳ ила зоримни,
Дўстлар бир кун мозоримни -
Қазар паришон-паришон.
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#ХОТИРА
• Қаҳвани мазаси учун эмас, балки у билан боғлиқ хотиралар учун соғинасан!
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#МАСАЛ
КИМЁ ФАНИДА КЎПХОТИНЛИККА МИСОЛ
• Водород (H) зарраси аёлга ўхшайди.
🧕
• Углерод (С) зарраси эса эркакка.
👳🏻♂️
• Водород зарраси фақат бир дона углерод зарраси билан боғлана олади.
🧕+👳🏻♂️
• Лекин углерод зарраси бир вақтнинг ўзида битта, иккита, учта ва тўрттагача водород зарраси билан боғлана олиш қобилиятига эга.
👳🏻♂️+🧕🧕🧕🧕
• Водород заррасининг сони тўрттадан ошиб кетса углерод энди ўта тез ёнувчи, ҳидсиз газ - Метанга (СН4) айланади ва арзимаган учқунга ёниб кетади.
😎😎😎
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#РУЖУЛАТ
• Аёлдан сўрашди:
- Сизнингча ҳақиқий эр ким?
• Аёл жавоб берди:
☝🏻 - жеркийвермай насиҳат қиладиган;
✅ - титкилайвермай ишонадиган;
🌸 - йиғлатавермай кулдирадиган;
🤴🏻 - оёқ-ости қилавермай бошига кўтарадиган;
💎 - итоатни қадрлайдиган;
🤲🏻 - ибодатни севадиган;
🛡 - суянса бўладиган;
🔰 - ҳаромдан ҳазар қиладиган;
👳🏻♂️ - Роббига бандаликда аҳли-аёлини ҳам эргаштира олган эр ҳақиқий эрдир!
☝️ Эрлик исм эмас феълдир, аслида!
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#СОҒИНЧ
• Сени кеч қолганингдан ҳам кўра кўпроқ кутгандим...
© Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#ТУЙҒУ
• Соғинч ғалати туйғу:
- худди ўладигандексан;
- аммо ўлолмайсан...
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#МУҲАББАТ
• Муҳаббатнинг икки оёғи бор:
- эътибор;
- эҳтиром.
• Агар булардан бири йўқолса муҳаббат чўлоқ бўлиб қолади.
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#НУКТА
• Кетганнинг ортидан нуқта қўйки, келган катта ҳарфдан бошласин!
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#ШЕЪРИЯТ
(Суммонийдан ўзлаштирма)
ТАЛОН БОР
Мен рози эмасман ҳижрону ғамга,
Ғариб кўнглим турфа кўйга солган бор...
Гўдакликдан бери йўлга қарайман,
Ўйлайдилар: «Хўв узоқда қолган бор».
Дийдамдан оқиздим қонли ёшимни,
Кароматдан қутқаролмай бошимни,
Кўнгул қалъасининг мармар тошини,
Ҳижрон гурзисийла уриб ёрган бор.
Маҳбубийни, ё Рабб, қалбин хуш айла,
Ё сабр бер ёки бошин тош айла,
Ёҳуд икки қанот бериб қуш айла!
Тезроқ учай - ишқ боғида талон бор.
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#ИШҚ
• Бир Сен борсан, ҳаётимда...
• Қолгани «ва бошқалар»...
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#АЁЛ
• Аёл...
• Мўъжиза...
• Ўзини четга олган сари диққат марказида бўлади...
• Беркингани сари қадри юксалади...
• Омонатдорлиги ортгани қадар унга ишонч ортиб боради...
• Солиҳа аёл подшох бошидаги тож кабидир... Тож тиллодан бўлсада оғирлиги билинмайди... Унга эга бўлган дунёга эгалик қилади...
• Аёл...
• Мўъжиза...
• Дунёнинг тақдири унинг зиммасига юклатилган...
• У тўғри тургани сайин дунё тўғри туради, у бузулса дунё бузулади...
• Аёл зардир, унинг асл қадрини фақат заргар тушунади...
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#МЕТАФОРА
• Икки ўт орасида қолган инсондан совуқ тер чиқади. 😊
© Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#ТАМАННИЙ
• Сен менинг «кошки»мсан...
• Мен сенинг «балки»нг...
© Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#ТАКЛИФ
• Инсоф қил! Келганингда севгимизни тенг бўлишганимдик...
• Кетяпсанми, ёлғизлигимнинг тенг ярмини олиб кет!
©️ Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
#ТАБАССУМ
• Сени севганлар олдида табассум қил-ки, сенинг ҳам муҳаббатинг сезилсин!
• Душманинг қаршисида ҳам табассумли бўл-ки, у ўзининг заиф ва ночор эканидан эзилсин!
• Сени ташлаб кетганнинг ортидан ҳам табассум қил-ки, надомат чексин!
• Табассум қил ва бутун оламни табассум ила фатҳ эт!
• Табассумни ибодат санаган Роббимга ҳамд бўлсин!
© Маҳбубий
•┈┈┈••✿🌹✿••┈┈┈•
https://t.me/mahbubiy_adabiyot