Fitrat.uz @fitratuz Channel on Telegram

Fitrat.uz

@fitratuz


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Fitrat.uz (Uzbek)

Fitrat.uz kanali O'zbekiston Musulmonlari Idorasi Toshkent viloyati vakilligi www.fitrat.uz rasmiy veb sayti kanali. Kanal rasmiy ma'lumotlarni taqdim etadi va din bo'yicha savollarga javoblar beradi. Fitrat.uz kanalida foydalanuvchilar saytning rasmiy sahifalariga o'tish uchun tavsiya qilingan linklarga ega. Agar sizda din bo'yicha savollar bo'lsa, unda kanal adminlari bilan bog'lanishingiz mumkin. Agar sizga vazifalar, takliflar yoki muammo bo'lsa, vakillik raqamlari orqali ulashishingiz mumkin. Fitrat.uz kanali sizni din, ma'naviyat va ilm-fan sohasida o'z bilim va tajribangizni oshirib, mustaqil fikrlar orttirishga chaqiradi. Join Fitrat.uz kanaliga va o'z ruhoningizni yo'qotmang!

Fitrat.uz

21 Nov, 12:59


Жума кунида шундай вақт борки...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло Жума сурасида бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: “Жума кунида бир вақт борки, бирор мусулмон намоз ўқиб турган ҳолда ўшанга тўғри келиб қолиб, Аллоҳдан яхшилик сўраса, унга буни албатта беради”, деганлар.

Жума кунининг бир қанча одоблари бўлиб, уларга ҳар бир мўмин банда амал қилмоғи лозим:

1. Ғусл қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким жума куни таҳорат олса, қандаям яхши. Аммо кимки ғусл қилса, янада афзалдир!”.

2. Мисвок ишлатиш, сочни ёғлаб парваришлаш, хушбўйлик сепиш.

3. Энг яхши ва тоза либосларни кийиш.

4. Масжидга шошилмай, зикр айтиб юриб бориш.

5. Одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик.

6. Каҳф сураси ўқиш.

7. Дуолар қабул бўладиган вақтни ғанимат билиш. Уламолар ушбу вақт ҳақида 2 хил фикр билдиришган.


Биринчиси – қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир;
Иккинчиси – бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасидадир.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

21 Nov, 10:31


#Видео

МЎМИН ОДАМ ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

21 Nov, 08:59


#Буюк_имом #иқтибос

Аллома Абу Бакр Косоний раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “У зот ҳадис мунаққидларидан бўлган. Унинг мазҳабида ҳадис муқаддам қилинади. Гарчи оҳад (битта санадли) ҳадис бўлса ҳам қиёсдан устун туради”, деганлар.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

21 Nov, 07:31


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ИДИШ-ТОВОҚЛАР ТАРҚАТИЛИШИ ЖОИЗМИ?


CАВОЛ: Бизни Қўқон томонларда таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган:

"كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم."

“Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади:

ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره

“Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”.

Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбеҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

21 Nov, 05:30


#Видео

УЧ НАРСА ИНСОННИ МАҚОМ, ҲАЙБАТИНИ ОШИРАДИ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

21 Nov, 03:53


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларда тўрт тоифа киши борки, уларда аниқ мунофиқлик бор. Кимда ана шу хислат бўлса, то уни тарк қилмагунича ундаги нифоқлик хислати кетмайди. Агар омонат берилса, хиёнат қилади. Агар гапирса, ёлғон сўзлайди. Агар аҳдлашса (шартнома тузилса), бузади. Агар хусуматлашилса, номуссизлик қилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

21 Nov, 00:40


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@fitratuz

Fitrat.uz

20 Nov, 18:51


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 21 НОЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:56
ҚУЁШ -    07:18
ПЕШИН - 12:14
АСР -        15:18
ШОМ -      17:02
ХУФТОН -18:
19

Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

20 Nov, 15:22


ШУКРГА БОҒЛИҚ НЕЪМАТ

Бекобод туманидаги "Ўзбекистон", "Хос" ва "Далварзин" ҳамда Бекобод шаҳридаги "Оқ масжид" жоме масжидлари қавми бугун пешин намозидан сўнг «Тинчлик-хотиржамлик – олий неъмат», "Неъматларга шукроналик», «Ҳанафий мазҳабида намоздаги арконлар» ва «Сохта салафийлик ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари» каби мавзулардаги мавъизалардан баҳраманд бўлишди.

Ушбу масжидларга Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов, Бекобод тумани ва шаҳри бош имомлари Улуғбек домла Бердиёров ва Эргашбой домла Ҳамидов ҳамда "Зангиота" жоме масжиди имом ноиби Фаррух домла Жуманиёзовлар ташриф буюриб, намозхонларга маърузалар қилишб беришди.

Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизга, фаровон турмушимизга кўп-кўп шукрлар қилишимиз керак. Шукр қилиш билан неъматлар зиёда бўлаверади. Нолиш, ношукрлик, қаноат қилмаслик оқибатида бор неъматлар ҳам завол топади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир» (Иброҳим сураси, 7-оят).

Демак, бугунги тинч замонда яна ҳам фаровон яшашимиз учун шукрона қилишим керак.

Энг муҳими, намозхонлар маърузаларни тинглаб, нафақат ўзлари, айни пайтда фарзандларига ҳам тинчлигимизни барқарор қилган Аллоҳ таолога кўплаб шукрлар айтишни тушуниб етяптилар.

Хайрли дуолар ташрифларга ўзгача файз ва шукуҳ бағишлади.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

20 Nov, 14:33


#Руҳий_тарбия

Ўз айбини билиш йўллари.
(41-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

20 Nov, 14:02


#Руҳий_тарбия

Ўз айбини билиш йўллари.
(41-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/gZj2Rj1T0mY

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz

20 Nov, 12:31


“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.

Аслида, Қуръон борича шифо, Раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.

Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.

Фотиҳа сураси қалбдаги кина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.

Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.

Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:

وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ

“Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деб марҳамат қилган (Ҳижр сураси, 87-оят).

Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпти. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.

Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.

Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA