Комилжон Abdulloh @komiljonabdulloh Channel on Telegram

Комилжон Abdulloh

@komiljonabdulloh


Тўғри идрок қилиш, футуротарих, ғоялар назарияси...

Канални қўллаб-қувватлашни истовчилар учун...

5614682123111736
8600140408411370 uzcard
4790912207970700 visa
https://payme.uz/60087f27cc771de7f1f9e067

Мурожатлар учун @komiljonabdulloh_bot

Комилжон Abdulloh (Uzbek)

Komiljon Abdulloh kanali - to'g'ri idrok qilish, futur tarix, go'alar nazariyasi bilan aloqador bo'lgan telegram kanali. Bu kanal, o'zingizni rivojlantirish va o'z mavqeingizni oshirish uchun yaratilgan. Kanalda 5614682123111736 raqamli Uzcard, 8600140408411370 raqamli Visa kartlariga pul o'tkazish uchun havola, shuningdek https://payme.uz/60087f27cc771de7f1f9e067 sayti orqali pul o'tkazish imkoniyati mavjud. Kanal foydalanuvchilariga ma'lumot berish va ularni yangi fikrlar bilan ta'minlash maqsadida yaratilgan. Agar sizda savollar bo'lsa yoki maslahat bermoqchi bo'lsangiz @komiljonabdulloh_bot deb murojaat qiling.

Комилжон Abdulloh

07 Feb, 05:04


Илон Маск айтганидек "Ҳақиқат шу даражада реалки, у виртуалликка ўхшайди."

Комилжон Abdulloh

07 Feb, 04:51


Кейин яна бир қизиқ нарса бор: нега актёрликка ўқишда "ҳайвон кузатуви" деган дарс бор. Нима учун актёр бўлмоқчи бўлган талаба 3 та ҳайвонни танлаб, биттасини имтиҳонда кўрсатиб бериши керак? Жуда қизиқде шу ҳам...

Комилжон Abdulloh

07 Feb, 04:08


"Калмар ўйини" сериалидаги ҳайвонларни акс эттирувчи ниқоб кийиб олган VIP персоналар сизларга кимларни эслатяпти?

Албатта, квадроберларни!

Мана нима учун бу нарса дунё бўйлаб кўп муҳокама қилиняпти. Ахир "Овертон ойнаси"ни ҳали ҳеч ким бекор қилмаган.

Филм орқали нима дейишмоқчи? Бошқарувдагилар квадроберларми ёки булар энди келишадими шу жойларга...

Комилжон Abdulloh

04 Feb, 17:10


Гравитация - бу шундай сеҳрли сўз-ки, фан маълум бир ҳодисани изоҳлай олмаганида доим ишлатилинади. 😄

Комилжон Abdulloh

04 Feb, 16:50


BU BOLALARNING KITOBI EMAS!

Aziz Nesinning "G'aroyib bolalar" nomli kitobi mutlaqo bolalarga to'g'ri kelmaydi! Chunki:

1. Kitob Zaynab va Ahmad ismli sinfdosh bolalar bir-biriga yozgan xatlardan iborat. Ular boshqa-boshqa shaharda bo'lib qolib, juda ko'p marta o'zaro xat almashadi. O'g'il bola va qiz bolaning bunday xat almashinuvi yaxshi o'rnak emas, albatta. Garchi muallif kitobning so'ngida bu yozganlari to'qima ekanini aytgan bo'lsa ham!

2. Kitobda kattalarning ayblari kulgi bilan ochib beriladi. Shundan kelib chiqib kitobni bolalar emas, kattalar o'qishi kerak deyman. Masalan, ota-ona bolasiga yolg'on gapirma deb, o'zi yolg'on gapirishi va shunga o'xshash juda ko'p holatlar bolalarning ota-onasiga nisbatan hurmatining pasayishiga sabab bo'lishi mumkin.

Ha, kattalar bunday qilmasligi kerak, lekin buni ularning o'zlariga ayting, bolalarga emas!

3. Kitobda er-xotinning "Jonim", "Hayotim" deya bir-biriga aytgan gaplarigacha bolalar xatda yozadi. Bundan ham achinarlisi, bolalar xatda o'zlari eshitgan 18+ mavzuga tortadigan so'zlarni ham yozgan.

Bu Turkiyada normal holatdir balki, lekin bizning bolalarga buni o'rgatmang!

Yaqinlaringizni ogohlantiring, shu kabi holatlardan ogoh bo'lish uchun taqrizlarimni o'qib boring. Bolalar uchun bo'lgan kitoblarni tahlil qilib boraman.

#Mutolaa2025

@GiyosiddinYusuf

Комилжон Abdulloh

01 Feb, 13:32


Агар ўғил фарзандли бўлсанг уни тарбия қилиш керак бўлади. Қиз фарзандли бўлсанг у сени тарбия қилади. ©

Комилжон Abdulloh

31 Jan, 13:45


Шахмат мусобақасидаги рақиби аёл киши бўлгани учун қўл бериб сўрашмаган Ўзбек йигити бутун дунёда муҳокама қилди. Айримлар жазавага ҳам тушди. Энди шу йигит бориб ўша ҳинд қизига вазиятни тушунтирибди. Шу воқеани айрим ўзбеклар пост қилиб "мана узр сўрабди" деб хурсанд. Албатта, шундай қилишга мажбур бўлган. Булар эса Ўзбек йигитини боши эгилганига чапак чалиб ўтиришибди. Яна булар "нега ўзбекларни дунёда ҳеч ким ҳурмат қилмайди!?" деб хафа бўлиб юришади. Сиз ўз миллатдошингизни қарорларини ва ҳаётдаги принципларини ҳурмат қилмас экансиз сизни ҳам биров бир тийинга олмайди ва ҳисоблашмайди ҳам. Муаммо ўзингизда, албатта...

Комилжон Abdulloh

30 Jan, 20:10


"20 йилдан кейин Тошкентда ҳаёт бўлмайди" деган сарлавҳада кўрсатув қилишибди. Нима ҳам дердик, аввалроқ айтганимдек бу мавзуни фобия даражасига олиб чиқишмоқчи. Фобия бу – шу фобиялар қамраб олган оммага таъсир ўтказиш ва уларни бошқариш воситасидир. Агар биз ҳар қандай фобия тарихига қарасак, унинг келиб чиқиш манбаларида кимнингдир аралашувига гувоҳ бўламиз. Ҳеч қандай фобия шунчаки одамлар орасида тарқатилмайди. Фобиялар фақат битта мақсад билан - одамларни, аҳолини яъни бутун бир этносни ёки маълум бир қишлоқни ёки бутун бир давлатни, қайта "ислоҳ" қилиш, одамлар онгини қайта форматлаш учун тарқатилади. Одамларда бирон мавзу борасида ваҳима уйғотиш ва кейин шу орқали чалғитиб бошқа муҳим ишларни битириш мумкин.

Мисол учун, Ўзбекистонда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш мақсадида бирдан ортиқ автомобилга эга оилаларга мол-мулк солиғини кўпроқ тўлаш тартибини жорий этиш таклиф қилинганди. Энди экспертларни сўзларини баҳона қилиб ҳар хил тақиқловчи қонунларни ишлаб чиқарса бўлади. Ёки энг камида Ўзбекистон туристик жозибадорлигини пасайтириш, ватанимиз имижига қарши ишлатиш мумкин, қора PR каби. Жа бўлмаса қиммат ва ўзини оқламайдиган эколойиҳаларни мажбурлаб ўтказиш. Хуллас бу ҳам урушнинг бир кўриниши.

Ваҳоланки, Тошкент ҳавоси айтишганидан кўра анча тоза...

Комилжон Abdulloh

30 Jan, 18:57


ЖСТни нималигини билмайди, лекин ўзини биладиган қилиб кўрсатади. Нима эмиш шу ташкилотга аъзо бўлсак тадбиркорни чўнтагида пул бўлар эмиш ва биз импортлардан қутилар эканмиз. Ваҳоланки, бу ташкилот орқали битта корпорация кириб келиб, ҳамма маҳаллий тадбиркорни янчиб ташлайди ва бозорни эгаллаб олади. Чунки, бизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ташқи рақобатга тайёр эмас, бўлолмаса ҳам керак...

Комилжон Abdulloh

30 Jan, 11:35


Оилада фарзандларни туғилишини режалаб, уларни сонини эмас сифатини ўйлаш керак дейишяпти. Бу эски, Ғарбнинг чўнтагидан тушиб қолган сафсата. Бола кўпайса уларни тарбияси ва билим даражаси шунчалар ёмонлашар экан. Яна қандайдир молиявий қийинчиликлар, соғлиқларни ёмонлашиши бла-бла ва ҳоказо.

Гап шундаки, боланинг тарбиясида асосий нарса ота-она ёки атроф муҳит эмас, балки Яратувчи бўлмиш Аллоҳ Таолодир. Қолганлари эса сабаблардир. Тўғри, ота-она тарбияда масъул, улар бор кучи билан ҳаракат қилиши керак, лекин Юқорида бошқача Ёзилган бўлса аҳвол чатоқ. Яъни, ҳаракатдан кейинги натижа учун жавобгар эмасмиз. Нуҳ алайҳиссаломни ўғилларини эслаш кифоя.

Фарзандларга таълим бериш масаласи ҳам субъектив ҳолат. Бу борада жуда кўп важларни келтирса бўлади. Шу сабабли мен "ўқувчи ўқишни истаса ўқитувчи доим топилади" деб ҳисоблайман.

Молиявий қийинчиликлар ҳақида гапирмайман. Чунки ризқ масаласи ҳам Юқоридан ҳал қилинади. Пастдагилар эса уни териб ейди. Зеро Ўзбеклар энг оғир дамларда ҳам серфарзанд бўлган ва бўляпти.

Соғлиқ масаласи ҳам анча баҳсли ҳолат. Соғломлик қайси критериялар асосида ўлчаняпти, бу ҳам номаълум. Мисол учун очликдан қийналаётган Африка вакиллари негадир доим қолганларга нисбатан соғломроқ ва бақувватроқ.

Хуллас, туғилишни камайтириш учун ҳар хил пропагандалар бўлаверади. Ҳатто кўринишидан жозибадор ҳам бўлиши мумкин. Лекин бу бизни алдаб қўймаслиги керак. Олида болаларни кўпайтиравериш керак. Фақат бунга аёлни мажбурлаш керак эмас. Ҳамма болаларни битта аёл туғиши шарт эмас-ку ахир...

Комилжон Abdulloh

27 Jan, 16:47


Туркияда юриб биронта радар йўқлиги ҳақида айтиб Ўзбекистон билан солиштиришяпти. Лекин бу бироз нотўғри солиштирув. Қонунга амал қилишда турклар ва ўзбекларни солиштириб бўлмайди. Чунки икки миллат ҳар хил тарбияланган. Мисол учун биз ўзбекларга йўлдан ўтаётганингда "Машиналарни ўтказиб юбориб кейин ўт!" деб уқтиришади. Туркларда эса "Аввал пиёдаларни ўтказиб юбориш керак!" деб ўргатилади...

Комилжон Abdulloh

24 Jan, 16:03


Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб, газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганишимиз керак. Яшил энергетика – келажагимиз!

Алишер Қодиров

P.S/ Айтаманку, буларни онги Пелевинни ўқиб шаклланган...

Комилжон Abdulloh

24 Jan, 09:36


Алишер Қодировнинг фикрича, “газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди”...

Комилжон Abdulloh

24 Jan, 05:10


​​Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кучли мураббий истеъфо берибди ва тўғри қилибди. Ахир қанча чидаш мумкин бундай ҳолатга? Буни тушуниш учун бироз тарихга қайтамиз...

Николо Макиавелли ёзади: Чезаре Боржиа отаси Папа Александр VI вафотидан кейин ҳамма нарсани ҳисобга олган ҳолда режа қилади. Ишончли одамлар орқали кардиналларга босим ўтказиб, ўзига тегишли одамни Папанинг итоаткор давомчиси сифатида сайлатди. Романия ва Папа ҳудудининг барча асосий қалъалари назорат остида эди. Барча душманлар ўлдирилган ёки сургунда. Аммо, доно Чезаре бир нарсани ҳисобга олмаганди - заҳарлангандан кейин ўлим тўшагида ётиб, уч ой даволаниш пайтида барча кучини йўқотади ва мағлуб бўлади.

Евро-2016 Антонио Конте. Белгия ва Испанияга қарши ўйинлар дурдона эди, улар ҳалигача тактика бўйича конференцияларда синчковлик билан таҳлил қилинади. Чорак финалда эса Пароло, Дармиан, Джиаккерини ва Стурародан ташкил топган Италия Контенинг ақл-заковатидан илҳомланиб, жаҳон чемпионлари билан тенг кураш олиб борди. Ва у ғалаба қозонишга жуда яқин эди. Антонио футбол илмига кўра ҳаракат қилди: пеналтилар сериясида у янги кучи бор ҳужумчини қўйди. Лекин Конте ҳамма нарсани ҳисобга олганмиди? У фақат бир нарсани - пеналти тепувчилар орасида иккита овсар бўлишини олдиндан била олмасди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасига ким мураббий бўлишининг аҳамияти йўқ! Чунки, унинг атрофида, майдонда ва майдон ташқарисида 7-8 та, балки ундан ҳам кўпроқ, тўғридан-тўғри ўйинга таъсир қиладиган овсарлар бўлади...

Комилжон Abdulloh

23 Jan, 19:18


Илон Маск Исроилга алангали саломлар йўллабди...

Комилжон Abdulloh

23 Jan, 17:56


Россияни AFCга қўшишни ўйлаб кўриш керак...

Комилжон Abdulloh

23 Jan, 04:12


Жинсий қувватни оширишнинг энг яхши усули аёллар билан аралашиб юрмасликдир...

Комилжон Abdulloh

22 Jan, 09:59


Нега Трамп ноқонуний муҳожирларга ёпишяпти?

Гап шундаки, қаерда ноқонуний ва назоратсиз ташқаридан келганлар кўпайиб кетса, ўша ерда осон тартибсизликлар ва инқилобни уюштириш мумкин. Чунки ноқонуний муҳожирлар учун йўқотадиган нарсалари ва бу ернинг қадри бўлмайди. Мисол учун Россия империясини шундай қулатишган эди.

Албатта буни Трамп ортидаги кучлар яхши билишади. Шунинг учун аввало мана шу хавфни бартараф қилишмоқчи. Сабаби империялар ичкаридан йиқитилади. Бу эса Европа аристократиясининг АҚШга қарши режасидир...

Комилжон Abdulloh

22 Jan, 09:33


Трамп ноқонуний муҳожирларни киритилишини қаттиқ назоратга олишни ва депортацияни кенгайтириб, тозалаш бўлиши ҳақида эълон қилди. Бу билан у АҚШдаги католик кучларга зариб, ички сиёсатни кучайтирмоқчи...

Комилжон Abdulloh

21 Jan, 16:20


Мен бўш вақтимда тирикчилик билан шуғулланаман... 😄

Комилжон Abdulloh

21 Jan, 03:52


Аксар одамлар қандайдир кинолардан ҳосил бўлган ҳаёлий дунёда яшайдилар. Шунинг учун вафоли ёр ёки ишончли дўст қидирадилар. Ваҳоланки, бу нарсалар ўзаро узоқ йиллик ҳамкорликлар эвазига шаклланишини тушунмайдилар ёки билмайдилар...

Комилжон Abdulloh

18 Jan, 16:48


Бизда аксар одамлар ўзининг даражасида ўғри, порахўр, юлғичи...

Комилжон Abdulloh

11 Jan, 12:55


Калифорниядаги ёнғинларда ҳам сунъий интеллектда ясалган видеолар кўпайиб кетди. Умуман олганда бугунги кунда медиада рост билан ёлғонни ажратиш жуда мушкул нарсага айланиб бормоқда...

Комилжон Abdulloh

11 Jan, 07:27


Гренландиянинг аҳамияти — музлар эриб, янги денгиз йўли очилаяпти, аҳамияти Панама каналидан каттароқ. Шу йўлни назорати устида кураш кетаяпти, Трамп ва бошқалар назоратни қўлга киритмоқчи.

Комилжон Abdulloh

08 Jan, 05:08


Ғарб бозорига Temu маркетплейси жиддий рақиб бўлиб қолди шекилли, энди бутун дунёни унга бойкот қилишга чақиряпти. Temuда маҳсулотлар нархларининг арзонлиги сабаби, улар уйғурларни арзон пулга мажбурлаб ишлатаётганида экан. Ажойиб пропаганда!

Хитой томонидан уйғурларни геноциди инкор қилиб бўлмайдиган нарса, Аллоҳ уларга ёрдам қилсин. Аммо бундан ўз мақсади учун фойдаланиш, бу пасткашлик. Ғарб доим шунақа қилади. Яъни, бу ерда айбдор қилиб фақат Temuни эмас, бутун Хитой маҳсулотларини кўрсатиш тўғри бўларди. Чунки, Хитой иқтисодиётида Temu ёки бошқа маркетплейсларнинг улуши жуда кам. Асосий фойда келтирувчи нарсалар нималигини ҳамма билади. Хитой машиналарини маза қилиб миниб юрганимизда, temuга бойкотга чақириқ мусулмон учун уятли деб биламан.

P.S/ Мен кола ичиб тураман, лекин 1000$ га Iphone сотиб олмайман. Бойкотни мен шунақа тушунаман...

Комилжон Abdulloh

07 Jan, 06:21


Бир блогер аёл видеосида "Ғайрат Дусов воқеасини қора кучлар ўз мақсадида фойдаланмоқчи эди, ўхшамади" деяпти. Шу ва шу кабилар Ўзбекистонда яшармикин ўзи деб қоламан. Нима, Ўзбекистон "уникальный" давлатмидики қандайдир кучлар уни эгаллаши учун халқидан фойдаланса? Яна "қора кучлар!" дейиши ҳам кулгимни қистади. Кучлар аниқ-ку бу ерларда: Хитой ва Ғарбнинг манфаати учун Россия. Кейин булар эгаллаб ҳам бўлган.

Агар эгалламоқчи бўлганида ҳам халқни аралаштириб нима қилишади? Шунчаки Березовский айтганидек қилишади: "Катта заводни сотиб олиб нима қиламан, агар шу завод раҳбарини сотиб олиш осон ва мумкин бўлса?!", шунақа, ҳозирги рақамли технологиялар ривожланган вақтда тўполон кўтариб ўтиришмайди, юқоридан 2-3 та "казёл"ни топиб ўшалар орқали ресурсларни эгаллаб, ташиб ўтираверадилар. Шунинг учун эйфорияга берилмай хотиржам бўлинглар, ўзбек халқи билан "қора" кучларни иши йўқ, вақти ҳам йўқ...

Комилжон Abdulloh

07 Jan, 05:30


Доим айтаман, Ўзбекистонда Матрица яхши ишламайди. Сабабини мана шу видеода кўрсангиз бўлади... 😄

Комилжон Abdulloh

04 Jan, 15:07


Муаммолар, ихтилофлар ва урушлар одамларни, халқларни, давлатларни ўзгартирувчи воситалар ҳисобланади. Мана, "Украина инқирози" сабабли украинлар ҳар томонга сочилиб кетди, руслар эса халқ сифатида аввалгидан анча жипслашди. Битта нарса икки хил мақсадда ва йўналишда ишлатилди. Буни қайта форматлаш дейди. Шунинг учун қараш керак, муаммолар бизни қаерга қараб олиб кетяпти...

Комилжон Abdulloh

31 Dec, 18:20


Бобур Мансуров деган вайнер "ўзбек янги йил байрами" маданиятини ҳожатхонага оқизиб юборибди 😄

Комилжон Abdulloh

29 Dec, 21:18


Гордон ва унинг жамоаси Зеленскийга қарши ўйнашяпти. Шунинг учун уни Россия билан келишишини хиёнат деяпти. Чунки 20 январгача исроилликлар Украинага кўчиб ўтишга улгуришмайди. Шу сабабли уларнинг режасига кўра бу можаро яна давом этиши керак. Лекин Трамп бунга рози бўлармикин?

Комилжон Abdulloh

29 Dec, 13:20


Трамп келиб янги сиёсат бошлаганига Пашинян ҳам соқолини олиб ташлабди 😀 майли бу муҳим эмас. Асосийси у ЕОИИга бормади ва бу билан "Биз сизлар билан эмасмиз!" демоқчи. Демак Арманистонга Хазария лойиҳасидан жуда кам улуш беришяпти ёки умуман йўқ. Демак Арманистон энди Эрон қаноти остида бошқа лойиҳага киришади ва Озарбайжон vs Арманистон Россияни Ғарбдан ажратиб турувчи яна битта буфер зона бўлиб қолади. Шу сабабли Россия энди фақат ва фақат Шарққа қараб юриши керак бўлади...

P.S/ Пашинян Нетаняҳуга жуда ўхшар экан. Менимча америкаликлар буларни битта пробиркада етиштиришган...

Комилжон Abdulloh

28 Dec, 19:39


Қозон шаҳрига дронлар ҳужуми, Озарбайжон самолётини уриб туширилиши ва Қодиров vs Алламжонов можаролари Хазария лойиҳаси сабабидандир. Вақт жуда кам қолди. Чунки 20 январда Трампнинг инаугурацияси. Шу муддатгача Россия ва Украина тинчлик шартномасини имзолаб, Хазария ҳудудини аниқ қилиб олишлари ва гуруҳлар ўз улушларини қонунийлаштиришлар керак. Кўрамиз, бу муддатгача улгуришармикин. Нима бўлганда ҳам қишки таътилда зерикмас эканмиз...

P.S/ Инаугурациядан кейин Туркия Исроилга уруш очиш эҳтимоли 99%

Комилжон Abdulloh

28 Dec, 19:02


Россия Ғарбдан тўлиқ узуляпти ва ўзини Шарқнинг бир бўлаги деб эълон қилиш арафасида турибди...

Комилжон Abdulloh

24 Dec, 07:22


Бир окамиз Аргентинадан жонли эфирлар қиляптилар. Ростлан ҳам Аргентина ажойиб мамлакат. Лотин Америкада иезуитлар ташкил қилган давлатлардан бири. Шу сабабли халқида сектантлик унсурлари кўп. Балки шунинг учун ҳам футбол терма жамоасида шу вақтгача биронта қора танлик йўқ. Мисол учун ён қўшниси Бразилияда бу борада ҳолат бошқача.

Бир вақтлар нацислар пуллари билан ўша ерга беркинишганди. Еврейлар ҳам шу ерда "Исроил"ни ташкил қилишмоқчи бўлган. Дунёни 1/3 қисмини назорат қиладиган Рим Папаси ҳам ўша ерлик. Ватиканни шу ерга кўчириш режалари бор...

Комилжон Abdulloh

20 Dec, 05:02


Ҳозир Хитой автомобиллари ҳақида яхши/ёмон деган баҳс авж олган. Икки томон ҳам ўз важларини келтириб тортишаверишади. Тортишувлар асосан автомобил хусусиятлари устида бўлади ва шу сабабли бундан баҳсларнинг ниҳояси йўқ.

Шунинг учун, келинг, вазиятга юқоридан қараб кўрамиз. Ўзи Хитойда машинасозлик илми борми? Йўқ, фақат нусхалаш бор, тўғри ташқаридан муайян даражада шу соҳа илми берилган, лекин жуда тор доирада. Шу сабабли Хитой машиналари барибир немисларники билан тенглаша олмайди. Фақат эътирозга шошилманг, сабабини ҳозир тушунтириб бераман.

Гап шундаки машинасозлик жуда мураккаб соҳа бўлиб, аниқ илмларга асосланади. Шу соҳаси мустақил ривожланган давлатлар империя қурган. Чунки армиянинг қудрати шу соҳага асосланган. Ҳозир IT ва қандайдир енгил саноатларни "энг муҳим" тармоқлар деб чалғитишяпти. Атайлаб.

Империялар оғир саноатини бир нечта сабабларга кўра ўз колонияларига кўчиришган. Мисол учун, қулаган Россия империяси ўрнида СССРни шакллантириш учун АҚШ барча оғир саноатни олиб келган. Совет Иттифоқи АКни ўзи ясай олмасди агар немис конструкторлари ёрдам қилмаганда. Хитой билан ҳам шунақа, Туркия билан ҳам.

Фақат бу кўчиришда асосий қисмини, соҳа илмларини ўзида сақлаб қолишган. Мана шу энг муҳим омил. Илм эгаси нарсаларнинг мақсадга мувофиқлик тамойилини билади. Ғарб юз йиллар давомида мана шу илмни тўплаган ва ҳар бир ишни шу илмга асосан бажаради. Шарқ эса нусхалайди ва тажрибага асосланади. Ва қилаётган ишини асосий мағзига етиб боролмаса ҳам ишни бажараверади.

Юқорида айтганимдек машинасозлик аниқ илмга асосланган соҳа. Бу ерда чамалаш каби ёндашувлар тизимда хатоликни бераверади. Тўғри, нусхалаш орқали қайсидир маънода юқори сифатли маҳсулот тақдим қилиш мумкин. Аммо энг муҳим паллада машина панд бераверади...

Комилжон Abdulloh

19 Dec, 06:49


Ҳаммамиз биламизки Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни Фиръавн хонадонида улғайтирди. Ўша вақтдаги дунёнинг энг қудратли давлатнинг саройида, қуллар деб қараладиган бани исроиллик бир болакай шаклланди. Бу саройдан олганларини бани исроилликлар орасидан тополмасди. Бу қавм қанчалар тубанлаштириб юборилгани, озодликка чиққанидан кейинги ҳаракатлари орқали исботланди.

Энди кимдир келиб "Мусо саройда катта бўлган, шунинг учун у Фиръавнни режаси асосида иш қилаяпти!" деб айтса тўғри бўлармиди?

Тўғри, мана шу хонадонда катта бўлгани Мусога доим устуворлик бериб келди. Ҳеч ким Мусога бани исроилликларга қилган муомалани қилмади, қилолмади ҳам. Ҳатто Фиръавн ҳам у билан сиёсат қилишига тўғри келди. Мана шундан Мусо ўз манфаати йўлида фойдаланди, сиёсат қилди.

Қадрли дўстлар, бир нарсани тушуниш керак, кимнидир ортида кимдирнинг туриши уни тўлиқ ўшанга бўйсунади дегани эмас. Мисол учун Туркия минтақада ҳаракат қилиши учун албатта биронта кучлига суянишга мажбур. Қачонлардир Европадаги протестант ҳаракати, Влад Дракула ёки Голландия Усмонийлар соясида катта бўлган, жон сақлаган ва ўсган. Кейин ўзига қарши бош кўтарган, уришган ва мустақил кучга айланган. Ҳатто Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам Маккада мушрик бўлган қариндошлари сабабидан тегилмаганлар.

Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу дунёни муайян қонунлар асосида ишлайдиган қилиб яратган. Сабабият қонуни ҳам шулар жумласидан. Ҳеч қандай тасодифлар йўқ, бўлмайди ҳам. Ҳаммаси режа асосида бўлади. Биз тасодиф дейдиган нарсаларни шунчаки сабабини билмаймиз халос. Ҳамма нарсалар бир-бири билан ўзаро чамбарчас тарзида боғланган.

Шунинг учун биронта ҳодисани воқеликдан алоҳида олиб ўрганиб хулоса қилиб бўлмайди. Бундай хулоса тўлиқ бўлмаган ва бизларни чалғитиб қўядиган бўлиши мумкин. Тасвир тўлиқ бўлиши керак. Бунинг учун вазиятга эҳтиросларсиз юқоридан қарашга ўрганиш керак. Зеро, Уҳуд воқеси бизга эҳтиросларга берилиш қимматга тушишини ўргатган ахир...

Комилжон Abdulloh

18 Dec, 11:17


Россияда нимадир бўлса Украина айбдор. Украинада нимадир бўлса Россия айбдор. Ўзбекистонда нимадир бўлса доим золим қайнона, куёв ва қайнота айбдор...

Комилжон Abdulloh

17 Dec, 19:41


Ўзбек кланлари "Ozodlik" радиоси орқали ўзаро урушяпти шекилли...

Комилжон Abdulloh

12 Dec, 06:11


Ҳозир сиёсий билимдан энг узоқ бўлганлар мусулмонлардир. Лекин шу мусулмонлар сиёсий илм билан шуғулланадиганларга таъна қилишни одат қилишган: Бу илмдан мусулмонларга нима фойда? Қуръон ва Суннатга қайтиш керак! Сиёсат жирканч нарса, ундан узоқ туриш керак! Саҳобалар бундай сиёсат қилиб гумонлар билан ўралашишмаган! Ва ҳоказолар...

Лекин курсиларида ёнбошлаб олиб: Нега Эрдўған Фаластинни қутқармаяпти? Нега булар Ғарб билан келишяпти? Қўрқоқлар, сотқинлар, мунофиқлар деб ва ҳоказоларни ёзиб ўтиришади...

Одамлар дунёга ўз дарчаларидан қарайдилар, уни оқ ва қора рангда кўрадилар, яхши ва ёмонга ажратадилар. Чунки бизга шундай ўргатишган. Бугунги математикага асосланган фикрлаш мантиғи бизни шундай дастурлаган. Ваҳоланки, Аллоҳ дунёни турли рангларда яратган ва сиёсатдаги битта ҳолатга турлича ёндашув бўлиши ва буларни ҳаммаси ҳам тўғри бўлиши мумкин.

Мисол учун, Али разияллоҳу анҳу ҳолатдан келиб чиқиб Усмон разияллоҳу анҳунинг хунини олмадилар. Бу ҳолатдан келиб чиқиб Муовия разияллоҳу анҳу Алига байъат бермадилар. Кўринишидан иккиси бир-бирига қарши ҳаракатлар, лекин оқибати эса яхшилик бўлган қарорлар. Аммо ўшанда ҳам бу икки саҳобани айблаганлар талайгина бўлган.

Шу сабабли сиёсатда доим тенденцияга эътибор қаратиш керак, қандайдир эҳтиросга ундовчи ҳаракатларга ёки майда деталларга эмас. Йўқса тарғибот ва ташвиқотнинг қурбони бўлиб қолаверамиз...

Комилжон Abdulloh

11 Dec, 19:19


2034 йилги жаҳон чемпионатига Саудия Арабистони мезбонлик қилиши расман эълон қилинибди. Ўйлайманки, ўша вақтга бориб Макка ва Мадина Саудия таркибида бўлмайди, иншааллоҳ...

Комилжон Abdulloh

09 Dec, 16:12


Афғонистон каби Сурия ҳолатида ҳам тўлиқ эйфория ва эҳтиросга берилган таҳлиллар тўлиб кетди. Аммо, биламизки бундай ёндашув нотўғри ва хато хулосаларга олиб келади.

Асад ва унинг ҳукумати Россия сабабидан йиқилмай турибди деб ўйлар экан кўпчилик. Йўқ азизлар, Башарнинг қуда томони Англияда, шунинг учун инглизлар уни охиригача қўлладилар. (Бу ҳақида телеграм каналимда ёритдим)

Инглизлар Миср ва Ливиядаги хатодан кейин тўғри хулоса қилишган. Шу сабабли Дамашқни шу вақтгача Америка ва Францияга бермай келишди. Вақти келганда Асадни қочиришди, ўзлари истаган шартларда, ўзлари танлаган кучга топширишди. Туркия мутасаддилигида остида сунний-мусулмон гуруҳларга.

Шу боисдан Туркия мухлислари эйфорияга берилиб Эрдўған ва Фиданлардан қаҳрамон ясамасликлари керак. Улар ўзларига топширилган вазифани, минтақадаги суннийларни назорат қилишни эплашлари сўроқ остида. Ғазо геноцидидан кейин эплай олишмаса ҳам керак.

Хулоса қилганда Сурияда тўлиқ келишув асосида иш тутилди. Албатта юқори қатламда. Трамп аввалига АҚШни Афғонистондан, энди Яқин Шарқдан олиб чиқиб кетяпти. Минтақани Хаосга айлантириб. Инглизлар эса шуни тартибга солиб, ўсиб келаётган Исломни назорат қилишмоқчи. Пасткида эса гуруҳлар ўз билганича ҳаракат қилаверади. Шу сабабли энг катта ва масъулиятли иш ҳокимиятга келган мухолифат бўйнида бўлади.

Улар нормал даражадаги давлат ташкил қилаолишадими ёки йўқ?

Чунки Сурия суннийлар бошқарувидаги ҳудуд бўлиши билан минтақадаги икки кучга хавф туғдиришни бошлайди: Исроил ва Эрон. Кўрамиз ким биринчи ҳужумга ўтар экан?

Яҳудлар бошқарувидаги Эрон ёки аросатда қолган еврейларнинг Исроили?!

Комилжон Abdulloh

08 Dec, 11:43


Сурияда ҳокимият тепасида анчадан бери алавийлар ўтиради.

Алавийлар ким ўзи?

Ўзининг шафқатсизлиги билан машҳур бўлган шиа мизантропик сектаси. Асад - "шер" дегани яъни йиртқич, осонликча таслим бўлмайди. Уларни суриялик суннийлар билан қилаётган ишлари тўлиқ гестапони эслатади, бу ажабланарли эмас. Чунки бу "шер"ларни ўргатувчилари ўша ердан келишган.

Жаллодлар.

Хуллас дўстлар, Асад бу сизларга Қаддофий ёки Саддам эмас. У бечораларда инсонпарварлик бор эди, шунинг учун ҳам бошлари чақилди. Бу эса бошқача.

Ҳақиқий ҳайвон. 

Одамхўр.

********

Мизантропик - бу инсониятни умуман ёқтирмайдиган ёки ишонмайдиган одамни тавсифловчи сифат.

Комилжон Abdulloh

08 Dec, 08:38


Трамп келиши билан жараёнлар тезлашиб кетди. Бунақада инаугурациягача бориши сўроқ остида қолаверади. Инглизлар ҳам жим ўтирмаяпти. Суриядан ўз талабалари бўлмиш Башарни олиб чиқиб кетяптилар. Эрдўған эса ўз жамоаси билан Яқин Шарқдаги илк катта муваффақиятларини нишонлашга тараддуд кўрмоқдалар. Бу эса минтақада юксалиб келаётган Эрон учун жиддий зарба ва Исроилдан кўчишни истамаётганлар учун жиддий огоҳлантириш. Умуман олганда Яқин Шарқда ҳаракатлар яна тезлашди, кузатамиз...

Комилжон Abdulloh

08 Dec, 07:23


Башарнинг отаси Ҳофиз Асад совет тарафдори эди, яъни америкапараст. Худди Носир, Саддам ва Мубораклар каби. Табиийки, алавийларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда. Демак, БАШАРни даврида вазият ўзгарди, хотини Асмо сабабли.

Ҳаммаси 1994-йил 21-январда, 33 ёшли зобит, аёлларнинг севимлиси, йиртқич (Вахши) қабиласидан бўлган ҳақиқий арслон (Асад) Ҳофиз Асаднинг умиди ва таянчи, тўнғич ўғли ва меросхўри бўлган Басил Асадни автоҳалокатда ўлганидан бошланди. Албатта бу ҳалокат "тасодиф" эди.

Айнан шундан сўнг Яқин Шарқ сиёсий уфқида кўримсизгина бўлган кўк кўзли Башар пайдо бўлди. Ва у хотиржамлик билан белгиланган йўналишда ҳукмронлик қила бошлади. Ҳеч ким уни безовта қилмади. Яқин вақтгача.

Нега бундай бўлганди? Чунки хотинни тўғри танлаганди )

Комилжон Abdulloh

08 Dec, 07:07


Башар Асад офталмология бўйича Англияда ўқиган. Рафиқаси билан ҳам ўша ерда танишган. У, Буюк Британияда туғилган, Лондон университети Қироллик коллежининг компютер технологиялари ва француз адабиёти соҳасида имтиёзли диплом соҳибаси.

Башар Асад даврида Сурия кўп йиллар давомида Британия таъсиридаги давлат эди. Замонамизнинг янги катта қайта тақсимлаш вақтида инглизлар, америкаликлар ва французлар билан тирик қолиш учун кураш бошладилар. Ва "Араб баҳори" бошланди...

Комилжон Abdulloh

03 Dec, 17:14


Тошкент ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилмайди...

Етим қизни зўрлаган хоразмлик собиқ амалдорлар АҚШ ҳукумати томонидан санкцияга туширилди...

Трамп Россияга қўшиб бизларни ҳам санкцияга тиқди шекилли 🙄

Комилжон Abdulloh

03 Dec, 17:03


АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирибди. Энди уни дунё бўйлаб "тарқалишига" Хитойни айбдор деб топиб, кейин унга нисбатан молиявий мажбуриятларни талаб қилишади. Трамп яна эски ишини бошлаяпти...

Комилжон Abdulloh

03 Dec, 04:22


Ретро ҳозирги ўзбек медиасида трендга чиқди. Ҳамма тотал равишда 80-70-60 йиллар шукуҳида клиплар ишлаяпти, филм ёки сериаллар ҳам чиқиб қолса ажаб эмас. Бу мисоли бир фэнтезига ўхшайди. Фэнтези нима эди - бу, келажакни ўтмиш қадриятлари асосида кўрсатиш. Демак, бизнинг келажагамиз ўтган асрнинг 60-йилларидек "оттепель", кейин эса Брежнев давридагидек "инсон қиёфаси билан" Социализм бўлади дейишмоқчи. Аммо, "чучварани хом санашяпти". Янги Социализм қандай бўлишини Пон Джун Хо ўз филмларида кўрсатяпти...

Комилжон Abdulloh

01 Dec, 18:44


Охирги пайт дунё бўйлаб ўзбекларни кўп турткилашяпти, балки янги "олабўжи"ни ясашмоқчидир. Майли, нима бўлганда ҳам энди Ўзбекистон деганда "Пакестан?" дейишмайди...

Комилжон Abdulloh

01 Dec, 16:21


Бизни "шарқшунослар"нинг гапи Кўрфаз томонларда доим инобатга олинади. Шу сабабли БАА аэропортидаги ўзбекларга бўлган муомалани "Умра" билан боғладим...

Комилжон Abdulloh

01 Dec, 16:12


БАА ўзбекларни ҳайдаётган бир вақтда бу ажойиб янгилик бўлди 😄

Комилжон Abdulloh

01 Dec, 12:48


Шуни ёзганимда кулганлар бўлган эди. Лекин бугунги кундаги воқеалар таҳлилимни оқлаяпти 😊

Комилжон Abdulloh

30 Nov, 19:10


Трамп даврида тузилган иттифоқ унинг қайтиши билан бузилди. Зеро Яқин Шарқдаги янги нотинчлик бу уччаласи учун айни дамда манфаатли: Эронни минтақада юксалиши, Туркиянинг иқтисодий қийинчиликдан чиқиши ва Россиянинг Хитойнинг қучоғидан қочиши учун...

Комилжон Abdulloh

29 Nov, 03:44


https://t.me/+fsHimQT_lxljM2Iy

Комилжон Abdulloh

26 Nov, 12:42


Трампнинг дунёга йўллайдиган саломи аввалгиси каби қандайдир "вирус" бўлиши мумкин. Аллоҳ барчамизни паноҳида сақласин...

Комилжон Abdulloh

20 Nov, 04:14


Трамп АҚШ тепасига келиши билан корпорацияларга босим бошланди. Мисол учун Googleга талаб қўйишяпти, яна биржадаги кескинликлар ошяпти.

Ундан ташқари Трампнинг янги даврида Эрон минтақада лидер бўлиши яна ҳам тезлашиши мумкин. Қизиғи ўтган куни Эрон раҳбари Али Хоминаий комада деган гаплар тарқалди. Умуман олганда булар алоҳида мақола ва видеороликлар орқали ёритилиши керак бўлган мавзулар...

Комилжон Abdulloh

17 Nov, 18:59


Агар викинглар бугунги кунда Гренландия ва Исландияни кашф этиб, ўзлаштиришганида эди, улар Гренландияни Исландия  деб,  Исландияни Гренландия деб атар эдилар. Чунки ҳозирги Исландия «Музлар мамлакати» деб номлансада у ерда ўсимликларни етиштириш ва яшил яйловларда чорва боқиш мумкин. Гренландияни «Яшил мамлакат» деб номлашса ҳам у ерда музлар эримайди. Ваҳоланки Гренландиянинг жанубий қисми Исландияга нисбатан жануброқда жойлашган, аммо негадир Исландияда музлар шаклланмайди.

Бу шунчаки тарихий когнитив диссонанс эмас, балки биз билмаган нарсалар ҳақида ўйлаш учун сабабдир...

Комилжон Abdulloh

15 Nov, 04:20


Пандемиядан кейинги футболдаги молиявий инқирозни Саудия ва Қатарнинг пуллари билан бир амаллаб ҳал қилишди. Шунинг учун FIFA ва AFC, ҳатто UEFA ҳам булардан "қарздор", тўғри тушунасизлар энди, азизлар...

Комилжон Abdulloh

10 Nov, 18:46


Ғазо бугунги кунда қонли "реалити-шоу"га айланиб қолди. Бу бир жонли бўлаётган филмга ўхшайди. Ҳамма кузатади, лекин ҳеч ким ҳолатга таъсир ўтказолмайди. Кимлардир йиғлайди, кимлардир қарғайди, кимларнидир дийдаси қотиб кетиб худди "сериал чўзилиб кетди" дегандек эътибор қилмай қўяди. Мана шу Матрица, мана шу виртуал ҳаёт ҳисобланади. Биз виртуал дунёда яшаяпмиз азизлар...

Комилжон Abdulloh

10 Nov, 18:41


Яқин Шарқда Исроил ташкил қилинганда Фаластин Британия империяси ваколати остидаги оддий араб республикаси бўлган. Шунинг учун Исроилни ташкил қилиниши бу сабаб эмас натижа бўлган. Биз мусулмонлар бу ерларни бир неча юз йиллар олдин бой бериб бўлганмиз...

Комилжон Abdulloh

09 Nov, 07:10


Қайсидир радиоимизга қўнғироқ бўлаяпти, айёмларингиз билан, деб, тингловчи салом бераяпти, аликни олгандан кейин бошловчи банк кредитлари бўйича викторина саволини бераяпти, яъни одамлар бошида “каша”. Ўзи жума билан табриклар йўқ эди, удумга киритдик, кейин бунинг учун қамашга бошладик, энди “ассалом”, деб, судхўрликдан радиовикториналар уюштиряпмиз. Абсурд, сюрреализмнинг ўзгинаси, ҳудди танишимнинг гапига ўхшайди, ҳаммомга қизларни олиб боргандик, дам олишга, бир маҳал ҳалиги фоҳишани орқамачаси фойдаланаман, десам, йўқ, деяпти, иффатни қаранг, иффатни… Погонли ходимлар ҳам “кнопочный” телефонларга ўтишятган эмиш, телеграмидан ёт нарсалар топилгани учун жавобга тортилаяпти экан ҳамкасблари. Миямизда хаос ўрнашди.

Комилжон Abdulloh

06 Nov, 18:42


Бир вақтлар фейсбукда... 😄

Комилжон Abdulloh

30 Oct, 18:09


Бу ерда гап Родрини мукофотга лойиқми ёки йўқлигида эмас. Гап интернетдага ўтказилаётган вақт ҳақида. Интернетга қарамлик аломатларини ўзимда аниқлаганимдан кейин интернетдан фақат керак бўлганда фойдаланишга ҳаракат қиламан.

Мен ҳам бир вақтлар кўпчилик қатори интернет шунчаки цензура бўлмаган, тўғри бўлган маълумотларни топиш мумкин бўлган жой деб ўйлардим. Кейин, бутун кун давомида бу қора туйнукка чўкишни бошлаганимда, маълумотлар ўзи нима эканлиги ҳақида ўйлай бошладим.

Маълумот бу - код, муайян нарсани англатадиган сигналлар тўплами. Айтайлик, сирена чалинса қандайдир хавф яқинлашаётганини тушунасиз. Блогосферада эса жуда кўп сиреналар бор, лекин улар хавфнинг яқинлашаётгани ҳақида хабар бермайдилар, шунчаки орқа кўчада дайди итни кўришгани ҳақида бўлади.

У ерда жуда кўп маълумот бор, лекин бу маълумот жуда паст даражага эга бўлиб рекламачиларнинг деярли сохта бўлган "тавсиялари", тарғибот ва ташвиқотлар, савиясиз жонли эфирлар ва вайнлардан иборатдир. Юқори даражадаги маълумотлар блогосферага деярли тушмайди, чунки у пул эквивалентига эга ва маълумот қанчалик қимматли бўлса, шунчалик пухта яширилади. Бу иқтисодий аксиома. Шундай бўлса-да, ахлат кавлаш ҳайратланарли даражада ўзига қарам қиладиган ва ўнғай фаолиятдир.

Ҳар бир бундай сессия сизни кейингисига дастурлайди. Сизнинг онгингизда троян дастурига ўхшаш нарса шаклланади, у ҳар беш дақиқада тармоққа киришни бошлайди - у ерда сизга ҳеч нарса керак эмас, лекин барибир кираверасиз.

Бунинг оқибати яхши эмас. Чунки маъносиз маълумотни ўзлаштириш ҳаётни қисқартиради - мен яшашдаги йиллар сонини назарда тутмаяпман, унинг субъектив узунлигини айтмоқчиман. Ахир ҳаёт ахборотни идрок этишдир. Инсоннинг сиғими эса чекланган.

Комилжон Abdulloh

30 Oct, 15:28


НАҲОР ОШ ТАРИХИДАН

XIX асрнинг 50-йилларида Тошкентдаги Тахтапуллик Юнусҳожи исмли савдогар Чинобод, Чоштепа ва Оқтепа деган жойларда бўш ётган бўз ерларни ўзлаштиришни бошлайди. Юнусҳожи обод қилиб, сув чиқарган ерларда катта-катта токзор ва мевали боғлар, салобатли қўрғонлар, карвонсаройлар бунёд бўлади. У киши Таxтапул ва атроф маҳаллаларни жалб қилар экан, кун унумли бўлиши учун тўйларда тортиладиган ошларни наҳорда, бомдод намозидан кейин беришни намуна сифатида бошлаб беради. Шу-шу Тошкент ҳудудида наҳорга ош тортиш одат тусига кирган, дея эслайди қариялар. Ҳозирги Юнусободнинг номланиши ҳам Юнусҳожидан ёдгорлик.

***

Бу маълумот Расулни гапларини шунчаки тасдиқлаяпти...

Комилжон Abdulloh

29 Oct, 09:53


Ким кучли!?

Деб сўралса, бугунги кунда ҳеч иккиланмай ижтимоий тармоқларда саҳифаси бўлмаган ва уни кузатмайдиган одам деб айтаман. Яна у анча машҳур одам бўлса. Нега бундай деб ўйлашимни аввал ёзганларимдан билишингиз мумкин, балки кейинроқ иншааллоҳ яна ёзарман ҳам. Гап шундаки кеча дунёни энг яхши футболчиси деб топилган Родри шунақалардан экан. Уни ҳеч қайси ижтимоий тармоқда саҳифаси йўқ экан. Ҳайрон қолмадим. Чунки у футбол ўйнайдиган позицияда энг кучлиги бўлиш учун ҳушёрлик билан фикр юритадиган ақл керак. Бу футболдаги энг оғир позиция. Рақибни ҳужумини олдиндан ўқиши, уни бартараф қилиши, ўзи ҳужум бошлаши ва ҳужумчиларни тўп билан таъминлаши керак. Буни эплаш учун эса интеллекти юқори бўлиши керак. Ижтимоий тармоқлар - яъни "руҳий ҳожатхоналар" эса аксар ҳолатда интеллектни пасайтириш учун хизмат қилади. Одамларни заифлаштиради, гормонларини бузади...

Комилжон Abdulloh

29 Oct, 07:21


BIRCS ҳақида...

Комилжон Abdulloh

26 Oct, 13:01


BRICS ҳақида қисқача...

Комилжон Abdulloh

26 Oct, 12:52


Юқорида ўзгаришлар бўлаётганини 80 бензининг ҳолатидан билса бўлади. Охирги пайт 80 бензин яна тортилиб қолди. Демак тепада ҳам жўмрак ёпилган ва йўлакчалар торайган...

Комилжон Abdulloh

23 Oct, 04:34


Бугунги кунда устуворликлари реклама ва ахборотлар билан озиқланмаган одам жамиятда бироз фарқли бўлиб кўринади. Ваҳоланки медиа билан озиқланмаган ақл атрофида бошқаларга кўринмас, лекин эгаси учун мутлақо ҳақиқий дунёни шакллантиради. Яъни бошини ўз жомидан юқорига кўтара олади. Чунки жамоатчилик фикри ҳодиса сифатида мавжуд эмас. Ахир фақат одамларгина тафаккур қила оладилар. Шу сабабли инсоннинг онгидан бошқа жойда жамият йўқ.

Аммо бизни онгимизга солипсизмни доим сингдириб келишади. Солипсизм ғояси нима? Гўёки биз яшаётган дунё амалда мавжуд эмас. Инсоннинг ҳақиқий танаси қаердадир бир бункерда ётибди, фақат ақлан бу дунё билан боғланган, худди Матрица филмидаги каби. Буни эса биз воқелигимизни "дунёвий ва диний" деб ажратилишида кўрсак бўлади.

Ваҳоланки биз реал ҳаётда яшаяпмиз. Ҳар бир қадамимиз учун, фарқи йўқ у динийми ёки дунёвий барибир жавоб берамиз. Матрица эса танамиз билан эмас онгимизда шакллантирилган. Ўша болалигимизда бувиларимиз айтиб берган эртаклардан бошланиб, то бугунги кундаги блогерларнинг рекламаларигача бўлган маълумотлар оқими орқали...

Комилжон Abdulloh

21 Oct, 18:33


Россия православ черкови квадроберларга "уруш" эълон қилиши билан Тошкентда ҳам уларга қарши чора тадбирлар бошланиб кетибди. Айтаман-ку Тошкент Москванинг ойнадаги акси )

Комилжон Abdulloh

21 Oct, 16:40


Тавсия

Ассалому алайкум!

Биз бизнесингизни автоматлаштириш билан шуғулланамиз. Ҳусусан, AmoCRM, Bitrix24, Moy sklad ва IP телефония тизимларини ўрнатиш ва созлаш орқали, иш жараёнларингизни осонлаштирамиз ва сотувларингизни оширишга ёрдам берамиз. Бу дастурлар қуйидаги соҳаларда ишлайдиганлар учун жуда хам мос келади:

- Автосалонлар
- Турфирмалар
- Онлайн савдо
- Клиникалар
- Ўқув марказлари
- Консалтинг компаниялари
- Уй савдоси билан шуғулланувчи маклерлар
- B2B савдо билан ишлайдиганлар
- Айти компаниялар
- Мебел дўконлари
- Архитектура фирмалари
- Омборхоналар
- Дўконлар ва бошқалар

Бизнинг ечимларимиз орқали сиз нафақат ишингизни осонлаштирасиз, балки мижозларингиз билан муносабатларни ҳам яхшилайсиз. Бизнесингизни ривожлантириш учун биз билан боғланинг!

📲 Телеграм: @amo_crm
📞 Телефон: +99877 000 76 00

Яқинларингизга биз ҳақимизда хабар беринг ва ушбу постни улашишни унутманг! Катта раҳмат!

© Qudratullah Ahmad

Комилжон Abdulloh

21 Oct, 11:19


“Сопрано клани” сериалида бир лавҳа бор. Мафия боссига ёрдамчиси айтадики, бизни ҳурмат қилишмаяпти, анавини таъзирини бериш керак, ўлдириш керак, дейди. Босс, — Коррадо Сопрано, — “биз вестерн олмаяпмиз, ўзингни бос”, деб айтади.

Ҳаётда ҳам шундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Яқинда бир ўтиришда биттаси айтаяпти, кимдир қарз экан, адвокати ҳам бошқалар ҳам ҳалигини қаматиб юборайлик, мошенник экан, деб айтаётган экан. Хўп, уни қаматармиз, кейин ярим йилга қолмай хотини алоқага чиқади, арендага пул етмаяпти, мактабга пул етмаяпти, деб, яна ҳайрия қилишга мажбур бўламиз, дейди. Тўғри, ҳаёт вестерн эмас.

Комилжон Abdulloh

21 Oct, 04:33


Ҳозирги кунда ҳақиқат - бу сиз юз фоиз ишонадиган ҳар қандай галлюцинация кабидир (алаҳсираш). Зоҳиран эса сиз галлюцинацияда тан оладиган ҳар қандай нарса ҳақиқатдир. Шу сабабли воқелик, кўриниш ва виртуаллик мавзуси ҳозирги ҳаётда марказий ўрин тутади, шунинг учун бошини бир оз бўлсада ўз жомидан юқорига кўтара оладиган ҳар қандай одамда "Матрица" мавзуси қизиқиш уйғотиши табиий. Элита орасида бундай одамлар деярли йўқ, лекин омма орасида эса кўп...

Комилжон Abdulloh

08 Oct, 04:05


Эронни бугунги кунини билиш учун аввал унинг тарихини бироз ўрганиб оламиз...

https://dzen.ru/media/id/5d00cb8e70822600ac4eac5d/eron-arablarga-arshi-tashkil-ilingan-kuch-sifatida-6228acf6f618271d1dc2c353

Комилжон Abdulloh

04 Oct, 18:57


Исломий қуриш ҳақида гапиряпти бир акамиз: уй иккига бўлинган бўлиш керак, меҳмонларга номаҳрамлар кўринмаслиги керак бла-бла ва ҳоказо стандарт гаплар. Мана шунақа "Исломий" атамаси билан номланадиган нарсалар ғашимга тегади: исломий саёҳат, исломий таом, исломий кийим бла-бла бла-бла. Чунки "Исломий" деган сўз маркетинг воситага айланиб қолди. Энди шу сўзни ишлатган ҳолда мусулмонларга кўп нарсаларни "едириш" мумкин бўлиб қолди. Майли гап бу ҳақида эмас гап уй қуриш ҳақида эди.

Аслида уйни қандай архитектурада қуриш эмас, уни қуришга қанча пул сарфлашга эътибор қилиш керак. Ўзи 60-70 йил яшаймиз-у лекин 500 йилдан ҳам кўпроқ турадиган "бомбоубежище"га ўхшатиб тонналаб бетон қуйиб уй қуряпмиз. 300-400 минг $ ни ерга кўмиб юборяпмиз. Кейин бу уй орқали "Она ерга" маҳкам боғланиб, қозиғи ерга қоқилган қора мол каби ҳеч қаерга жилолмай бир ерда айланаверамиз.

Энг аламлиси шунча пулга қурган уйимизни биздан кейин фарзандларимиз "модаси эскирди" деб бузиб ташлайди ва бошқатдан қуради. Зеро уй аслида шуларга деб қурилганди. Шунақа, қайта таъмирлаб яшаса бўладиган қасрни "эскини ямагунингча эсинг кетади" деб текислаб ташлаймиз. Чунки мерос сақлашни ўргатмаганмизда. Ўша Европадаги 500 йиллик уйлардан беқувватроқ уйларни бузиб ташлаб ўргатиб қўйганмиз. Бу шунақа даврийлик. Айланаверади. Пул қувурга оқиб кетаверади. Шунақа тарбиялашган, атайлаб.

Худосиз Ғарбда эса бироз бошқача ёндашув бор. Ёки арзонга гипсокартондан қуришади, фойдаланишади ва эскирганда бузиб ташлашади. Арзимаган пулга битган, ачинмайди. Ёки тошдан қуради, Отадан ўғилга, кейин неварага ўтиб турадиган қилиб. Эскирса таъмирлайди, бузмайди. Мерос ахир, қадриятларини эслатиб туради, ўзлигини унутмайди.

Мана шунақа...

Комилжон Abdulloh

03 Oct, 17:56


Бу мавзуни тўлиқ ёритишга мажбур бўлдим

https://youtu.be/DxN2S0OtbWY?feature=shared

Комилжон Abdulloh

03 Oct, 13:16


Ҳаммаси тез ва кетма-кет бўлади, улгурмай қоласиз...

Комилжон Abdulloh

01 Oct, 17:59


Эслатма учун айтиб ўтаман, тугаётган Исроил еврейларнинг лойиҳаси. Янги Эрон эса яҳудийларники. Шу сабабли еврейлар лойиҳаси ёпилиши керак, яҳудийлар томонидан...

Комилжон Abdulloh

30 Sep, 17:34


Қишлоқ хўжалигимизнинг келгуси 15 йиллиги ёниб кетди...

P.S/ Ажойиб молия таҳлилчимиз бўлмиш Дилшод Муҳаммад айтганидек дунёни келгуси 10 йилликда катта эҳтимол билан агрокризис кутиб турибди

Комилжон Abdulloh

30 Sep, 14:53


Ўтган ҳафта «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилди. Ўша гап, Эрон минтақадаги барча гуруҳларни етакчиларидан тозалаяпти.

Комилжон Abdulloh

27 Sep, 09:04


Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.

2018-yilda tug’ilgan

Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.

Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan

Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 28000$ ketadi aperetsaga iy ximiya uchun yig"ildi 20500💲

Karta raqami:

Uzkart: 8600 3329 9440 2091

Humo kart: 9860 0201 1341 1159

Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.

Onasining Telefon raqami:
+998998105027

Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.

Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.

Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…

Комилжон Abdulloh

26 Sep, 08:52


Шу илоҳий қонунни унутманглар ўртоқлар...

Комилжон Abdulloh

25 Sep, 06:45


Трейдерлик биржалари билан тотализатор бир хил нарса...

Комилжон Abdulloh

23 Sep, 04:09


Шахсий бренд, деган бир бало чиққанидан кейин, кўп одамлар алданиб қолишяпти. Хатто айрим муҳим касб эгалари ҳам ўзи унча чуқур амалий билимга эга бўлмаган йўналишларни инстаграмда гапириб чиқишяпти. Ёмонми? Йўқ, ўз сўзини гапирмаётгани ачинарли. Яъни, сценарийни ўша СММчи йигитлар ёзиб бермоқда. Ўз сўзи эмас, балки рус экспертлардан олинган гапларни жойлашмоқда. Салбий тарафи шундаки, шахсий бренд юритмаётган кучли мутахассислар ҳақлнинг назаридан қолиб кетмоқда.

Шахсий бренд дегани ўзи уч нарсада асосланади:
Performance
Image
Exposure

Кундалик иш жараёнини ҳам кўрсатиб, ўз сўзингиз билан айтиб берсангиз кифоя. Ёдлаб олинган бировнинг гаплари ва соҳага алоқаси йўқ ёшларнинг матнини одамларна гапириш жа зўр ечим эмас. Сизга лидлар келади, лекин қайта харид бўлмайди. Номи когнетив диссонанс, деб аталади. Яъни, тасвир билан ҳақиқат орасида фарқ борлиги. Қайсидир мутаҳассис ниманидир эплолмаслигини бошиданоқ этади, бошқаси эса эплолмайман, деб айтишга қўрқиб қолади. Ўзи жа кўп юк олиб юбориш ҳам ёмон.

Бренд бу ваъда. Замонавий бренд эса бу ваъданинг устидан чиқиш. Бир курс қилгандик, банд бўлиб рекламасига аҳамият бермадик. Лекин 4-5 киши тўпланган. Отмен қиламиз, деганимда шогирд айтдилар: бренд бу ваъда устидан чиқиш, деб. Ўтказдик. Орасида қиммат ҳизматимизни сотдик. Ҳуллас, тўғри ишласак, насиба келавераркан.

@alisher_rustamov

Комилжон Abdulloh

21 Sep, 11:33


​​Бугунги кунда энг катта ёлғон рекламаларда бўлишини ҳозир ҳамма тушуниб етди. Лекин, шуни билган ҳолда реклама буюртмачиси, уни тайёрловчилар ва айниқса уни халққа тарқатиб берадиган машҳурлар аксар ҳолда ёлғон аралаштираверишади. Фарқи йўқ, ҳар хил томондан бўлаверади бу иш.

Қанча тадбиркорлар бор ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотини оиласи билан емайди, лекин халққа бўлаверади деб сотаверади. Рекламачилар эса пулини олиб одамларга ўзи билмайдиган нарсаларни тавсия қилаверади. Шунчаки қанчалар нотўғри иш қилишаётганини билишмайди, ёки билишса ҳам қўрқишмайди. Шу сабабли мен бу соҳани глобал даражада иблисона ёндашув ўзига хос култ деб атайман.

Чунки, рекламанинг асосий вазифаси, одамларга, алданишга муваффақ бўлган ва моддий нарсаларга эгалик қилишда бахт топишга муваффақ бўлган бошқа одамларни кўрсатишдир. Аслида бундай алданганлар фақат ўша реклама клипларида яшайди. Яъни реклама қилувчи реал ҳаётда шу маҳсулотни умуман яхши билмайди ҳам.

Зеро ҳар доим рекламада нарсалар эмас, балки оддий инсоний бахт кўрсатилади. Ҳар доим бир хил даражада бахтли одамларни кўрсатадилар, фақат турли ҳолатларда бу бахт турли хил харидлар туфайли юзага келади. Шунинг учун, одам дўконга нарсалар учун эмас, балки бу бахт учун боради, лекин у ерда уни сотмайди. Худди Иблиснинг эски найранги каби...

Комилжон Abdulloh

20 Sep, 10:12


Рамзан Қодировга берилган Cybertruck масофадан туриб ўчириб қўйилибди. Шу сабабли Илон Маскдан хафа бўлибди. Эх Қодиров, хурсанд бўлсангчи портлатиб юборишмаганига 😀

Комилжон Abdulloh

20 Sep, 06:11


https://youtube.com/shorts/pf8W_IcS7js?si=y2uQIGZZUcgrjNeG

Комилжон Abdulloh

19 Sep, 09:23


Ливандаги пейжерларни оммавий портлашлари жиддий сигнал. Ахир ҳозир дунёда қанча литий-ион батареяли қурилмалар бор. Ёки шахсан сизда қанча қурилмалар бор? Кичкина пейжер шундай талафотли бўлса? Ярим тоннали электрокарлар портлаши қандай бўлар экан? Ўйлаш ҳам анча даҳшатли...