Alisher Rustamov @alisher_rustamov Channel on Telegram

Alisher Rustamov

@alisher_rustamov


СЕРВИС бўйича 18 йиллик тажрибага эга мутахассис
Тадбиркор, консультант, ижодкор
Armani Group, Alfred Dunhill, Jimmy Choo, Texnomart каби компанияларда ишлаган.

Alisher Rustamov (Uzbek)

Alisher Rustamov - bu 18 yillik tajribaga ega mutaxassis bo'yicha bir Telegram kanali. U bir tadbirkor, konsultant va izhodkor. U Armani Group, Alfred Dunhill, Jimmy Choo, Texnomart kabi kompaniyalarda ishlagan. Alisher Rustamov kanali sizga uni sohalarida o'z tajribasini o'rgatishga va biznesda muvaffaqiyatga erishishga yordam beradi. Agar siz modaga, konsaltingga yoki biznesning muammolari haqida ma'lumotlarga ega bo'lishni istasangiz, ushbu kanal siz uchun ideal bo'ladi. Obuna bo'ling va Alisher Rustamov bilan birga, yangi bilimlarni o'rganing va biznesingizni rivojlantiring!

Alisher Rustamov

08 Dec, 01:46


Қор нақадар гўзал. Одам камлигида кўчага чиқиб озгина айланинг. Зўр-зўр ғоялар келади.

Alisher Rustamov

07 Dec, 12:28


Қўшимча қиймат бу нима ўзи, деб сўрашганди кечаги тадбирда. Суратда бир мисол.

Лекин, буни қилиш учун жамоа яхши бўлиши керак. Камида бизнинг мактабдан ўтиши муҳим, ҳудди Nexel жамоасидек.

Alisher Rustamov

07 Dec, 07:23


🇺🇿🇰🇿Exportal group & Biz Network 🤝 Sizni Olmaota shahriga Biznes Turga taklif etadi🇰🇿

↗️20+ million aholiga ega va jadal rivojlanayotgan Qozogʻiston bozoriga qiziqqan barcha tadbirkorlar va TOP-menejerlar Qozogʻiston-Oʻzbekiston biznes forumi va B2B uchrashuvlarida ishtirok etish uchun Biznes-turga taklif etiladi.

Biznes-tur quyidagilarni o'z ichiga oladi:
Parvozlar
Ovqatlanish kuniga 3 mahal
5⭐️ mehmonxonada joylashtirish
B2B uchrashuvlar
Biznes-forumda ishtirok etish

💰Biznes-paketlarda "Biz Network" promo-kodidan foydalangan holda chegirma

Siz shuningdek:
🤝 Xalqaro hamkorlik
💼 Potentsial hamkorlik va B2B uchrashuvlari
☕️ Networking, kofe-breyklar
🤝Xalqaro tadbirkorlar bilan biznes nonushtaga ega bo'lasiz

📍 Raxat saroyi, Olmaota
🗓 11,12,13 dekabr

Majburiy ro'yxatdan o'tish:
https://forms.gle/dSXNSojxKQQLoZmr8

📞 Paketlar haqida batafsil ma'lumot va boshqa savollar uchun quyidagi raqamlarga murojaat qiling:
+998781139969
+998951639969
+998971151101

💼 Xalqaro tadbirkorlar hamjamiyatiga qo'shiling👇
t.me/BizNetworkEat

Alisher Rustamov

07 Dec, 06:50


🇺🇿🇰🇿Biz Network 🤝 приглашает вас на Казахстан-Узбекистан бизнес-форум и В2В встречи в Алматы

Категории бизнесов будут представлены:

Строительные материалы
Строительство Бассейнов и аквапарков
Трубопроводная и Алюминиевая продукция
Пластиковые пакеты
Электроустройства и оборудования
Продукты питания
Кондитерские изделия
FMCG
Пищевая промышленность
Текстиль и Кожа
Фармацевтика
Детские игрушки
Интерьер & Домашние изделия
И другие сектора


Встречи будут интересны компаниям из этих секторов:
✔️HoReCa и розничная торговля
✔️Инвесторы
✔️Гос.организации
✔️Электронная коммерция
✔️Аптеки и фарм дистрибюторы
✔️Оптовики, байеры, трейдеры
✔️Всем кому интересны эти сферы


🤝 Международное сотрудничество
💼 Потенциальные партнерские отношения и B2B - встречи
☕️ Нетворкинг кофе-брейки

📍 Rakhat Palace, Almaty
🗓 12 декабря, четверг
⏱️ 09:00-18:00


Участие БЕСПЛАТНО, обязательная регистрация 👇
https://forms.gle/y3EQkJx17FNmvjhH8

📞 Номер телефона для справок:
+77018182331
+77029961531

🌎 💼 Присоединяйтесь к сообществу международных предпринимателей👇
t.me/BizNetworkEat

Alisher Rustamov

07 Dec, 02:32


Тошкент кичкина шаҳар.

Бизнесга оид ибратли видеолар туркумидан)

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

06 Dec, 10:17


Кийим тўғрисида контент сўралганди. Джемпер, бўйинбоғ ва кўйлак уйғунлаштириш мавзусида маълумот бериб ўтдик.

Ранглар 7-8 ҳил бор экан дўконда (дарров гапирадиганлар чиқади😅, айтмасам). Next, Respect Business.

Alisher Rustamov

06 Dec, 03:57


“ЛОХ” бўлганини ҳеч ким тан олгиси келмайди, айниқса тадбиркорлар. “Бой бўлиш” ҳақидаги шахсий ривожланиш курсларга қатнаб, ҳудди бирон фойдали билим олгандек ўзини кўрсатади. Нима олдингиз, деб сўрасангиз, умумий гаплар чиқади. Якунида “Шу нетворк яхши бўлдиде”, дейди. Ўзини-ўзи овутиш. Бу вазиятни зўрланганлар феномени, дейман. Зўрланди, лекин чора кўришга кеч, гапирса, ўзи уялиб қолади.

Аслида буни адашмаслик учун тўланган бадал, деб қабул қилиш керак. Битта нарсани билинг, якка мутаҳассис сизга бутун бошли бизнес қилишни ўргатолмайди. Мотиваторлар сизни шунчаки харакатга келтиради. Дальше эса сиз тор йўналишдаги мутахассисга мурожаат этишингиз керак:
💰Солиқ консультанти
🎈HR партнер (Масалан, Авазбек Орзиматов)
🧩Бошқарув партнер ва сервис (камина)
📈Маркетинг эксперт (Отабек Шарапов, Бахтиёр Тўхтаев, Расул ака ва бошқалар)
🕸️Таргетолог (мисол учун, Абдуллоҳ Абдураҳмон, синаганман)
🎬Реклама роликлар (Равшан Абдусалямов)

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

06 Dec, 02:17


Кийим дўконда чегирма эълон қилишдан 4 кун аввал ҳамма ходим ўз мижозларига телефон қилиб чиқиши керак. Бошланадиган муддатдан икки аввал шу мижозларга маҳсус кун ташкил қилиш қўшимча қийматни оширади. Танланганлик ҳиссиётини уйғотади. Скрипт:
— Размерлар ва моделлар ҳали тўлиқлигида сизга илиндикде. Мақсад - доимий мижоз бўлганингиз учун, яқинлар билан келганингизда етарли эътибор бериш ва сизга қулайлик яратиш.

Тест қилдим. Эффекти умумий савдодан 30% маблағ шу харакатдан келди. Бу йўлни тутмаганларда зўрға план бажарилди.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

05 Dec, 03:47


Карате роса оммабоп эди бир пайтлар. Лекин, кўпчилик билардики, кўчада ётволиб дўппосланиш бўлишини. Оҳирги 10 йил ичида ҳамма шарқий жанг турлари актуаллигини йўқота бошлади. Сабаби оддий — аралаш жанг.

Бизнес ҳам шунга ўҳшайди, 10 йил аввал зўр, деб ўйлаган нарсаларимиз актуаллигини йўқота бошлаган. Бизнеснинг катта қисми АйТи инструментларига боғлиқ бўлиб қолди.

Уни буни четга сурайлик. Сотув раҳбар лавозимига келган одамлар “Қора китоби” борлигини сўрайман. Нима у? Мижозларнинг информацияси. Кўп компанияларда CRM бор, лекин мижозларини билмайдилар. 10 кишини танисанми, десам, биттасиниям аниқ исм фамилиясини айтолмайди. Яқинда қора китоби бор бир йигит келди. Бошқаларга қараганда деярли икки баробар “фикса” берилди. Яхши мутахассисга яхши маош беришади бозорда. Майли у каратистдир, лекин ҳамма спорт турида дух бўлиши муҳим. Мижозлар билан алоқалашиб турадиган савдо раҳбарлар менинг кўзимда Дони Йенг ёки Джет Ли бўлиб кўринади. Ўша мижозлар уни сўраб бизнинг бизнесга келса, кўзимда Хабибжон бўлади)

Бизнес шунақа аёвсиз нарса. Яхши ходимларни ушлаб қолиш эса яна бир бошқа мавзу. Сизда ҳеч кимга керак эмас ходимлар бўлишидан қўрқиш керак. Битта гапни очиқчасига айтаман, фен сотадиган компания бор. Ўша ердаги ходимларни мендан бир бошқа компания қизиқди. Бу дегани фенчи укамиз энг баҳтли бизнесмен, чунки ходимлари шунақанги даражага етдики, шу жамоасини “ўғирлашга” тайёрлар пайдо бўлди. Ўртада турадиган одам бўлганимда, 5-10 минг доллар ишлаволардим. Савдога оид сунъий интеллект дастурини шу ходимлар андозасида ёздирардим, аммо-лекин)

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

04 Dec, 16:13


⚡️⚡️⚡️Вакансия. Кийим дўкон.

Бир дона сотувчига жой қолди. Энг сара брендлардан яхши кадрларни тортиб олдим: Kingsman, Texnomart ва бошқалар.

Шарти: кийим соҳадан бўлиши муҳим.

Маош яхши + бонуслар.

Муомала телефон қўнғироқнинг ўзидан бошлаб ўлчанади)

☎️ +998 94 949 14 43 Нилуфар опа.

Alisher Rustamov

04 Dec, 09:51


Мода доим ҳам дид кўрсаткичи бўлавермайди. Масалан, янги участка ховлиларни кўринг:

- Озгина ери бор, дарахт ўрнига арча
- Гуллар йўқ, ялпиз, райхонлар, қалампирларни гапирмаса бўлади
- Дарвозази каттаде, уйга кириш эшиги негадир “акфа”
- Туникабонд, туникабонд ва яна туникабонд…

Эски ҳовлилар эсингиздами? Олча, гилос, анор, анжир… ёғоч кўпроқ ишлатилган… ери кўп. Каравот қўйиб овқатланардик. Ариқларда помодир ва бақлажонлармией суғориларди. Арча йўқ. Соябон ва мева берадиган дарахтлар кўп эди. Мода ва дид бир-биридан анча фарқли нарса. Айрим эски бойларнинг ҳовлисида узоқроқ ўтиргим келади. Ери кўп, бетони кам. Дарахтзор. Мазза.

Катта ижодкор кийим бренд очгандилар. Ўртача чек 600-700 минг. Мижозларга саватча беришни йўлга қўйгандилар, яъни чет элдака қилиб. Чет элда 50-60 долларга маблағи сал камроқ одам бозор қилади. У категорияда саватча бўлаверади. Бизда 50-60 долларга ўша даврда ўзини эплаган одам савдо қилиб кетарди. Саватда териб юриши ғалатироқ. Малибу чет элда оддий одам минадиган машина. Бизда ўзига тўқ одам хайдарди. Бизнесда ҳам дид муҳим. Дид бу нима? Вақтга бўйсунмайдиган қарашлар йиғиндиси.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

04 Dec, 02:19


Ёш келинларга маслаҳат: ҳеч қачон эрингиз ўзи нонушта тайёрлаб кетишига йўл қўйманг. Сиз унинг ҳаётида нега керак эканингиз шубҳа туғдиради. Ўзим ҳам эплоларканмаде, дейди ичида. Психологлардан эшитгандим.

Мижозлар билан ишлаш ҳам шунга ўҳшаш нарса. Улар билан муносабатда товар эмас, эътибор муҳим. Товар катта аҳамиятга эга бўлса, энг арзонини топиб олаверади.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

04 Dec, 01:17


Бозор уйғоняпти. Йил оҳири шунақа бўлади ўзи. Ҳозир айни кайфият сотиладиган ой. Мижозлар билан кўтаринки руҳда суҳбатлашинг. Бирон нарса олмаса, эртаси куни яна бир ҳабар олинг. 2 кундан кейин эмас.

Рекламанинг ҳам даври келди. Уни кучайтиринг. Аукционлар роса қимматлашганини иноботга олсак, ҳар бир сизга алоқага чиққан мижознинг қадрини янада баланд қилишни англардирмиз. Оддий фразалар:
1) Роса ҳурсанд бўлдик бизга қўнғироқ қилганингиздан (“қўнғироқ учун раҳмат”нинг ўрнига)
2) Барака топинг. Иккаламизнинг мақсадимиз мижозларимиздан дуо олишде, манимча. Биз сиздан, сиз ўз мижозларингиздан.

Мижозни қанча юқорига чиқариб қўйсангиз, у ўша ердан шунча тушгиси келмайди.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

29 Nov, 09:32


Яна бир қадрдонимиз келдилар Respect Business дўконимизга.

President номли корпоратив совғалар компаниясини юритадилар. Соҳамиз бир-бирига яқин, чунки иккаловида ҳам илиқлик ва мижозга ҳурмат муҳим роль ўйнайди. Абу Солиҳнинг ишларида муваффақият тилаб қоламиз.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

29 Nov, 06:48


Яхши менежер буйруғи бажарилишилишини таъминлаши билан ўлчанмайди. Вазифани тўғри одамга топшириб, ишни битирганлиги билан ўлчанади. Энса қотирадиган ходимларга эса кескин фикр берманг. Ўзингизни, ҳуддики, кўрмагандек тутинг. Ўша пайтдан бошлаб янги ходимларни изланг. Уларни тайёрланг. Энса қотирганларни янги ташаббускор ходимлар сиқиб чиқариб юборишига имконият бериб қўйинг. Одам топмасдан одам ҳайдаманг. Кимнингдир ёнига янги одам қўйганимда у ўзгаришни бошлаган. 10% ходимлар ўзига ташқаридан назар ташлаб, ўрнини ҳимоя қилишни бошлайди. Бу яхши. Конкуренция муҳити пайдо бўлади. “Ўлакса” ходимни аяб ўтирманг, у сизни аямаяпти-ку.

Адашган қадриятларга эга одамлар кўпайиб кетган:
1) Мижоз келганда ўриндан туриш,
2) Қўл кўксида бўлиб табассум билан кутиб олиш,
3) Меҳмонга сув-пув бериш кабилар қадриятларга зид эмуш.

Кимнинг муҳлиси бўлса ўзига. Масалан, мен одамнинг тана тилидан биламан у қанақа ходимлигини. Чўзиб ўтирмайман, лекин асаб ҳам ишлатмайман. Одам ҳайдашдан қўрқманг. Ризқи бори келади. Зўр ходимларни шундай номлаяпман.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

29 Nov, 02:46


Giorgio Armani компаниясида фақат бўйи баланд ва келишган йигитлар ишлайди, дейишганди 2005-йил. Ўша мезонларга жавоб бермасамда, юқоридаги йилда шу компанияга ишга кирганман.

Брендларда ташаббускорлик ва мақсади борлиги қадрланади. Қолаверса, тўлачадан келган йигит ва қизлар ҳам мен билан ишларди. Дунёнинг турли бурчакларидан келган эдилар. 10/10 киши шу соҳада давом этиб, компаниянинг ўзида катта лавозимга эга бўлди ё конкурент брендда катта одам бўлди.

Бошидан тўғри одамлар танланганди, яъни соҳада ўсмоқчи бўлганлар. Ҳозирги ёшлар ўзи қайси соҳада юксалмоқчилигини аниқ билмайди, лекин бу доим бўлган. 2005-йилда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор. Аниқ мақсади йўқ одам билан ишлаш узоққа бормайди. Билингки, ўз юртингизда бирон нимага эришолмадингизми, демак чет элда ҳам шу нарса давом этади.

Бир кунда бой бўлиб кетиш мумкин, фақат куни келганда. Унгача меҳнат қилиш ўта муҳим. Биздаги ёшлар иш йўқотишдан қўрқмайди, чунки тўйни ота-она пулига қилинади, ўқиш ҳам ўша пулга битади, ишламаса ҳам кармон пулини онаси беради… Бу йигит улғайганида жамиятга қанақа фойда келтиролишини топиш қийин эмас. Нега 168-моддалар кўп? Тез ва осон бойишни истайдиганлар кам эмасде. Фирибгарларнинг ҳам орасида ишини пуҳта қиладигани бой бўлади. Бошқалари эса қамалиб кетади. Ишхонада ҳам шунга ўҳшаш: ташаббускор ва меҳнаткаш одам кам бўлганини кўрмадим.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

28 Nov, 18:19


Бугун Баҳром ака келгандилар Respect Business дўконимизга. Соҳада юрган одамларнинг илиқ фикрлари жамоамизни жуда руҳлантиради.

Акамизнинг ишларида янада юқори марраларни забт этишни тилаб қоламиз.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

28 Nov, 16:52


Ишонасизми, анча одамларнинг миясида мана бу фалсафа ўрнашган экан: “Кам ишлай, кам топсам ҳам”

Чамаси 70 та ёшлар билан ишлаб кўриб, тажрибамдан ўтказдим.

Ҳудога шукур, мактабимизни ўтганлар ўртача $1,000 кўтаряпти. $1,800 топаётганлари ҳам бор. Бу одамлар ёниб яшайди. Ўзим билан ҳам кофе ичишга 1 соатдан зиёд вақти йўқ ҳозир. Фалсафаси: ҳозир кўп ишлаб, кўп топаман.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

12 Nov, 18:22


Консалтинг ҳизматларимизнинг узоқ муддатли пакетлари ҳам мавжуд. Кўп тармоқли компанияларга мос келади. Масалан, 3-4 дўконингиз бўлса ҳам, идеал ечимлар мавжуд. Бошқарув партнёр бўлиб ҳизмат кўрсатамиз. Кўп тадбиркорлар ўша “операционка” номли нарсадан чиқиб кетолмайди, микро-менежмент билан банд бўлади. Натижада катта стратегик масалалар қолиб кетади. Айнан шунақа вазиятларнинг ножўя таъсини биз камайтириб беришимимиз мумкин. Нархлар $5,200 дан бошланади (Тошкент шахри учун). Ҳеч қачон 5-10 компания билан параллель ишламаймиз. Лимитимиз иккита дона мижоз. Шунда тўлиқ эътибор бероламиз. Биз қайта харидларни оширишда ёрдам берамиз, бу харажатларингизни туширади ва бозордаги ўрнингизни мустаҳкамлайди.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

12 Nov, 14:27


Савдонинг сири муомалада.

Жамоаси сабабли мижоз қочган экан бир жойда. Савдоси зўр бўлган бошида. Шунинг учун бизнес эгаси ҳам индаман. Улар қилган хато оддий - мижоз қайтиб келиши учун савдо қилишмаганди.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

11 Nov, 11:08


1+1=11% (+100 минг сўм кейинги харид учун) Акция
11-Ноябрь Respect Business дўконлкрида

Манзил:
Ц1, Шаҳрисабз 1
Next Савдо Маркази
Riviera Савдо Мажмуаси

Alisher Rustamov

10 Nov, 11:55


1+1=11% (+100 минг сўм кейинги харид учун) Акция
11-Ноябрь Respect Business дўконлкрида

Манзил:
Ц1, Шаҳрисабз 1
Next Савдо Маркази
Riviera Савдо Мажмуаси

Alisher Rustamov

09 Nov, 15:33


Диққат‼️ Акция 1+1=11% (+100 минг сўм кейинги харид учун)
11-Ноябрь Respect Business дўконлкрида
Манзил:
Ц1, Шаҳрисабз 1
Next Савдо Маркази
Riviera Савдо Мажмуаси

Alisher Rustamov

08 Nov, 02:20


Ҳаётимизнинг қайсидир босқичида биз кийимнинг безаги бўламиз, бошқа жавҳаларида кийим бизнинг безагамиз бўларкан.

Тажрибам давомида барибир одам билан дастлаб муомалада унинг кўриниши суҳбат қандай ўтишига таъсир қилади. “Сиз ҳозирча Стив эмассиз”, деган гапимни кўпчилик эшитиб, роса бахслашганди мен билан. Қора водолазка билан джинсы шим кийишни маън этмайди ҳеч ким, лекин яхши кийиниш ҳам айб эмас.

Сизларга каталог туздик шогирдлар билан. Мен “необычныйроқ” ёндашаман кийим танлашда. Бир кўринг.

Ц1 тарафдаги Respect Business дўконида барчаси мавжуд. Менинг номимдан келиб убу нарса олганларга кейинги хариди учун 100 минг сўмлик ваучер* берилади.

Каталогни шу маъқола тагида топасиз. Нархлари билан чиқариб қўйдик)

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

07 Nov, 04:08


Бир дўконда мижоз қочганди. Маркетинг харажатлар ошган. Чеклар қиймати паст. Ҳаммасига сабаб бу мижоз келганда уни қайтиши ҳақида ўйлашмаган. Инструментлар бўлган, лекин суст қўлланган назорат яхши бўлмагани учун. Яхши менежер топиш бу бизнеснинг 99% муваффақиятини ташкил қилади. Қолгани маркетинг, жой, ассортимент.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

07 Nov, 02:03


Ким муваффақиятли бўлолмайди?

Конструктив фикр билдириш маҳорати йўқ инсон. 21 ёшимда энг нуфузли компаниялардан бирида иш бошлаганман. Жуда фаол эдим, янги ғоялар ошиб-тошарди ҳаёлимда. Лекин, ҳеч қайсисини раҳбарият жиддий тингламаган. Сабаби оддий, сўзларимда ўзим ҳақимда кўп гапириб, бизнес муаммосини кам ёритганман. Директорнинг кўзида инжиқ инсонга ўҳшаб кўринганимни таҳмин қиляпман. Key talent (бўлажак менежерлик дастури) иштирокчиси бўлганимда муаммо ва ечимини топардим. Масалан, конверсия паст, трафик (мижоз оқими кўп). Бу муаммо. Сотувчилар сонини кўпайтирсам, чеклар сони ошаши аниқ. Бироқ, бу гапни бош директорга айтолмайман. Ҳудди ану инсонлар бор-ку ТВ кўриб ақл ўргатадиган, типа: “А бл.. ойликларни ошир, ҳамма маза қилиб яшайди шунда”. Ҳуддики, катталарнинг ҳаёлига шу келмаганми?😅. Инфляция нима бўлади?

Майли, мавзуга қайтамиз. Дўкон уикэнд кунлари 9:00 дан 00:00 гача ишлайди. 1-смен соат 9:00-17:00, иккинчи смен 16:00-00:00 ишлайди. Оптимизация қилдим. 12:00-20:00 смен қўшдим. Шу билан энг трафик бўладиган пайтда ходим боши кўпайди. Компанияга зарарсиз бўлди. Элементар ечим, лекин болалар обедланолмаётганини, узоқ туриб оёқлари оғришини ёки норозилик руҳи борлигини қўшмадим. Конструктив, дегани бу муайян масала атрофида, ўтлаб кетмасдан, суҳбат олиб бориш ҳисобланади:
1) Ҳозирги ҳолат
2) Қандай бунга келдик
3) Ечим топилмаса нимага олиб келади
4) Иккита ечим таклифи
5) Барқарорликни нима таъминлашини айтиш.

Консалтинг соҳасида ҳам ёш консультантлар дарров буюртмачига харажатлар юклаб бошламоқчи бўлади. Аслида оптимизация йўлида иш тутиш самаралироқдир, яъни бор ресурсларнинг унумдорлига эътибор қаратиш.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

06 Nov, 17:35


Vodiylik tadbirkorlar uchun

🗓10-Noyabr kuni "Savdodagi muomala va e’tiroz bilan ishlash" mavzusida praktikum tadbir bo'lib o'tadi.

⬇️Praktikum davomida siz bilan quyidagi dolzarb mavzularda gaplashamiz:

- Savdoning bosqichlari
- Muomala o‘zi nima
- Muloqot asoslari
- Qimmat, chegirma bering, o‘ylab ko‘raman kabi e’tirozlar bilan ishlash uslublari

Tadbirdan so‘ng olinadigan ma’lumotlar:

- Savdoda o‘rtacha chekni ko‘tarish
- Chekdagi mahsulot sonini ko‘paytirish
- Qayta xaridni ta’minlash

📍 Manzili: Andijon viloyati, Xonaobod shaxri.

Joylarimiz soni cheklangan hoziroq ro'yxatdan o'tish uchun silka ustiga bosing. 👇👇👇👇
https://forms.amocrm.ru/rdtztzm

📞 Murojaat uchun telefon: +998970393311

Alisher Rustamov

06 Nov, 04:14


Шохрух Каюмов аканинг фикрлари вазиятни анча ойдинлаштирди, хатто бу соҳадан узоқ бўлган аудиторияга ҳам. Подиум учун ясан-тусан яратилаётган кийим тўпламларнинг текстиль саноатига асл фойдаси нимада эканига зўр таъриф берилди. Камолахонни миллий аудитория негадин унча билмайди, унинг ютуғларидан ҳабари йўқлар кам эмас. Azukar Moreno ҳалқаро даражага чиқолган брендлардан бири. Шунга бу кўрсатувни томоша қилинг. Бугун 20:00 да, Sevimli TV

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

05 Nov, 09:21


Бизнесда мижозлар қайтиб келмаслигининг учта сабаби:
1) Ёмон таассурот қолгани
2) Умидлари оқланмагани
3) Кейинги келиши учун сабаб бермаганингиз.

Книжкадаги ёки CRM-да сақланган рақамларга телефон қилиб чиқсангиз, ўртача конверсия 6-7% бўляпти. Бир мижозим эътироз билдирди: мана 200-300 мижозга қўнғироқ қилдик, эффекти бўлмади, деб. Суриштирсак, келган одамларнинг катта қисми қўнғироқ қилинган мижозларнинг таниши бўлиб чиқди. Маркетинг бўлим эса дўкондагиларга қуйидаги кичик вазифани бериши керак:
1) Қаердан биз ҳақимизда эшитдингиз?
2) Дўконда яна нималар тополмадингиз, лекин бўлганда харид қилишни инобатга олардингиз?

Бу саволлар закуп ёки бирон акция реклама кетаётганда унумдорликни ўлчаш учун энг элементар ечим.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

05 Nov, 03:07


https://youtu.be/5ypTJplBDVc?si=_NYX4CnpGz5V-Ezl

Alisher Rustamov

03 Nov, 16:19


Таъми меъдага тегмайдиган кам жойлардан бири. Юнусобод тарафда, 271-мактаб рўпарасида экан. Кўп жойда татиганман, лекин буниси ростдан ҳам ёшроқ қўйдан тайёрланса керак. Ёғини ҳам бемалол евордимде, сарёқ бўлиб кетган. Кўп жойларда чайнаш қийинроқ гўшт бўлади, яъни уйдаги катталар ёки кичкиналар қийналади. Бу ерда оғизда эрийдиган экан. Рецептини беришмади. ☎️+998974643733

Alisher Rustamov

02 Nov, 07:31


Бизнес қилганингизда кутилмаган жойдан зарба келади. Масалан, баъзи виждонсиз ходимлардан. Шундай ҳолатлар:
1) Кассада учта товарни системага киритадиде, лекин “мижозга” тўрта буюм пакетга солиб беради. Кейин “таҳта” қиладилар
2) Нақд пул тушганда ҳам шундай, айрим буюмлар ситемага киритилади, бошқаси эса сотилмагандек бўлади. Фарқи кармонга
3) Характери тўғри келмаган ходимни ишдан бўшатасиз, аммо у зараркунандалик қилади. Масалан, бирон техниканинг шнурини ёки пультини олиб чиқиб кетади
4) Товар санаш жараёнида йўқ товарга баркод чиқариб олади. Мавжуд бўлмаган нарсани системага киритади… Кузатгандирсиз, размер складда бор, лекин ходимлар тополмай питирчилаб юради мижоз сўраганда.

Кўпчилигининг суҳбатини эшитганимда шундай фикрлар бор:
А) Ойлигимни кам берди, шунга ҳақимни олдим
Б) Топ. Оилада онам-дадам касал эди, пул зарур бўлганди
В) Криптобиржада қарзга кирдим. Тўлашим керак эди. Шунга кассадан олиб турдим
Г) Ставка қилгандим. Ютмадим. Қарзга кириб кетдим
Д) Жазманим кечаси пул сўраганди, кассадан олиб бердим. Эрталаб топширилишидан аввал қайтараман, деганди. Лекин, аблаҳ экан, бермади.

Ишонасизми-йўқми, 48 минг долларгача куйдирганларни учратганман. Юқоридаги суммани чиқариш учун 700-800 минг доллар савдо қилиши керак. Тадбиркорлик даврида шундай сувости муаммолар ҳам бўлади. Тизимлаштириш керак, дейдиган окаларга жавобим: казо-казо чет корпорацияларда ҳам бу вазиятларни кўрганман. Минимизация қилиш мумкин, лекин мутлақо эҳтимолдан ҳолис қилолмайсиз. Камера, АйДи, Логин кабилар клиптоманияни қўрқув фактори билан ушлайди, лекин одамзод йўлини топади, истак бўлса. Жамоада гуруҳлар бўлиб қолишини олдини олишдан бошланг. “Козёл-мазёл” каби гапларни йўқотинг жамиятда. Жамоани аралаш қилиб шакллантиринг. Кўп ўғриликлар коллектив билан келишиб ёки бирини мажбурлаб қилинади. Ўғрилик бўлишини аввалдан бюджетга киритинг, қоплаш муаммоли бўлган зарарлар ҳам чиқади. Кийим соҳасида ҳалқаро стандарт бўйича, 0,5% айланмадан (ритейл қийматда). Битта товарни қоплаш учун ўртача ҳудди шундайидан 200 дона сотилиши керак.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

31 Oct, 01:44


10-15 йил бир сохада ишлаган бошқа, шу йиллар мобайнида тажриба ортирган одам умуман бошқа. Узоқ муддат улкан компанияларда зўр ишлаган инсонларни янги жойга кирганда ўзини йўқотиб қўйганини кўрганман. Ўзларини гапи бўйича:
- Бизда жамоа кучли эдидеде
- Бизда ресусрлар кўпроқ эдиде
- Бизда маркетинг бошқача ишлардиде
- Бизда мамнақа эди, бизда бунақа эжиде…

Аслида у компанияларда лидерлик бўлган: Раҳбарнинг ўзи ёки бизнес эгаси ҳаммани бирга ишлашга муҳит яратолган бўлади. Истайсизми-йўқми, ҳаммани бир ҳонада йиғиб, фикр ва ғояларини амалга ошириш бўйича бош қотириб туриш керак. Улар ўзи йиғилмайди. Катта бошлиқ йиғиши керак. Учрашувдан сўнг аниқ харакат харитаси ва ҳар бир иштирокчи роль билан чиқиб кетиши шарт. Мен ўзим синаган давримда 4-5 учрашув самарасиз бўлган. Бу 1,5 ой вақт кетди, дегани. Кейин тўҳтатиб қўйдим. 2 ҳафта паузадан сўнг, ташаббускор қатнашчилар иштирок этадиган қилдим. Чақирилмаганлар нимадир “Не то”, деб учрашув қачонлигини сўрай бошлаганлар. Кейин ҳамма нарса ўз йўлига тушиб кетган.

Бировга чой берсангиз ҳам дарров олиб ичмайди. Нечадир маротаба “олинг-олинг”, дейиш керак.

Гапимнинг маъноси шундаки, одамларнинг самарасини оширишда мунтазамлик муҳим, таслим бўлиш керак эмас. Брюс Ли ҳам кўп приём биладиганлардан қўрқмаган, у битта приёмни мунтазам чахлагандан қўрқарди.

Учрашувларда:
А) “6 Шляпа” усулини қўлланг
Б) SMART вазифа қўйинг
В) Негатив савол беринг - шу ишни қилишимизда сизларга нима тўсқинлик қилади?

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

30 Oct, 05:28


Машғулотларимиздан бир лавҳа.

Ангрен шаҳридаги қадрдонларимиз Homan.uz компаниясига муваффақият тилаймиз.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

29 Oct, 10:02


Бизнес оригинал ғоя бўлиши ҳам айрим вазиятларда “Отмаслиги” мумкин. Анча йил аввал гўзаллик салонини очган танишим ҳақида бир айтгандим. Энг сара мутахассисларни тўплаган, зўр жойдан ижара топган. Лекин 6 ой ичида бизнес жонивор батамом ўлди. Бошқага сотиб юборди. Унда гуриллаб кетди. Таҳлил қилганимизда шу маълум бўлдики, салонга келадиган мижоз:
а) ҳордиқ чиқариш
б) қалбидагини очиш
в) маақулланишга эришиш учун келаркан.

Муолажалар ва ходимларнинг экспертлиги иккиламчи. Тинглашни билиш, ҳиссий ҳамдардлик кўрсатиш, саволларни тўғри қўйиш ва вазиятга шахсий баҳо бермаслик продуктнинг энг кучли тарафлари экан.

Ҳулоса:
Кўп бизнесларда қўшимча қиймат етишмагани сабаб, муваффақият бўлмайди. Қўшимча қиймат бу:
1) Муносабат
2) Эътибор
3) Фаросат.

Италянча кафега кирганим эсимда. Билмасдан гўштсиз таом этиб қўйибман. Лекин, реакциямни кўриб, ходимлардан бири алохида сковородкада товуқ қовуриб келди. Бепул бўлди. Гап бепулда эмас, балки адашмовчиликни бартараф этишга қилган харакатида. Шу ерга яна 2-3 маротаба ҳамкасблар билан бордим. Бошқа кафеда буюртмангиз шу эди, тушунганлар учун аутентично (асли италянча) тайёрлаймизде, деб қўярди. Сифат бу мижознинг умидларини мужассам этган объект экан.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

28 Oct, 13:21


Вакансия: Шогирд

Шаҳарнинг марказида жойлашган кийим дўконга савдони мен билан биргаликда юритадиган йигит ёки қиз керак.

Талаблар:
- Меҳнаткаш
- Савдони ва мижозлар билан ишлашни ўзлаштиришни истайдиган
- Вақтида келадиган ва масъулиятли бўлиши керак.

Ўзбек ва Рус тилларини билиши, шунингдек фэшн соҳасига қизиқиши борлиги бу плюс.

Маоши яхши.

Эртага суҳбатдан ўтказишга тайёрман соат 10:30:12:30 оралиғида.

Мурожаат учун: ☎️+998979873333 (Сарвар ака)
Манзил: Ц1

Alisher Rustamov

27 Oct, 05:23


Рекламная пауза)

Tashkent City-даги объектнинг Грильято ва Рейка услубдаги шифтлар билан таъмирламоқдамиз. Мақсад - шинамлик ва ҳашамдорлик эффектини кучайтириш.

Сизда ҳам офис, ўқув марказ, ресторан, дўкон, шоу-рум бўлса, алоқага чиқинг:
☎️+998 (99) 839 5049

P.S. Осма шифт ассортименти кенг. Турли вазифа учун ечимлар мавжуд. Нархлар 43 мингдан 190 минг сўмгача (комплект). Қишга яқин нархлар ошиши кутилмоқда. Менинг номимдан чиқилса, маҳсус нарх қилиб беришади)

Alisher Rustamov

24 Oct, 08:48


Бир костюмдан бемалол 9 қиёфа яратса бўлади.
Respect Business дўконида мавжуд. Тўлиқ кийиниб кетиш ўртача $150-200 атрофида бўляпти. Мисол учун, рубашкалар 250-300 минг. Шимлар 450-499 минг. Ҳар 1 млн харидга ваучер бор.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

20 Oct, 10:38


Шахсий брендингизни шакллантириш жараёнида иккита нарсанинг фарқига боринг:
1) Таниқли бўлиш
2) Соҳада кўзга кўринарли бўлиш.

Юқоридагилар ҳар-ҳил нарсалар. Тадбиркор иккинчисига интилиши керак. Мени ҳамма таниши шартмас, потенциал мижозларим ва фаолиятимдан манфаатдорлар билса кифоядир.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

19 Oct, 07:57


Люкс соҳасида махсулотларнинг ишлаб чиқариш сарфи кўпинча ритейл нархдан 4 баробардан 20 баробаргача кам бўлади (маркетинг, операцион сарфларсиз). Сотиб оладиган юқори қатлам вакиллари тан нархини таҳлил қилмайдими? Нарх бу продуктнинг минг қисмидан бири. У табақага қиймат муҳимроқ: муносабат, эътибор, таассурот, якуний натижа. Учта устунда қурилади люкс буюмлар. Айрим ресторанларда етказиб бериш ёки ўзи билан тоам олиб кетиш ҳизмати йўқ. Сабаби - қийматсизлантирмаслик.

Иккита йўл бор:
1) нарх энг арзони бўлсин, лекин бошқа ҳеч нарса бўлмасин
2) Муносабат ва эътибор зўр бўлсин, лекин нархнинг фарқи йўқ бўлсин.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

15 Oct, 14:50


Кнопкани охиригача босиб қўйиш услуби савдода. “Кассага қўйиб қўявераман, охирида гаплашамиз” ёки “Олиб кетаверинг, бир келибсизде. Жа бўлмай кетса, эртага қайтариб беринг”. Камарим борде, ботинкаларим кўпде, галустукларии тиқилиб ётибдиде, деганларга 6-7% ҳолатда ўтган. Бу дегани 1,000 дан 70 чек шундай усулда чуқурлиги оширилган. Теоректик ва практикларнинг фарқи шунда.

Яна бир кейс. Крем ранг ўрнига оқ пиджак тикиб беришганди. Озгина ранжидим. Тикувчи янгисини, мен истаган рангда, тикиб беришини айтди. Бўлди, оқ рангини ташлаб кетаверинг, деди. Бир ҳафтада тайёр бўлди крем ранглиси. Кайфиятим кўтарилди. Шунда тикувчи оқ рангини ҳам устимга ташлади. Негадир иккаловини олгим келиб қолди. Одамлар юқори ҳиссий ҳолатда қийин қарорларни осон қабул қилади.

Ҳулоса: мижозларнинг кайфиятини кўтаринг, кейин бирон нима сотинг. Чапақайига эмас.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

14 Oct, 04:00


Бир ҳикоя айтиб бердим. Ҳулосангиз қанақа?

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

30 Sep, 13:42


Япония автомобиллари асосан АҚШ бозорини бензин нархи ошган даврда забт этишга муваффақ бўлганди. У давр автомобилларбахайбат ва катта моторли. Ихчамгина, мотори кам ёқилғи сарфлайдиган таклиф билан бозорга киришди. Ўзи миндай қарасангиз, ўрта ҳол одам учун Тойота тўлиқ ечим беролади. Йўлтанламаслардан тортиб то оилавий седанларгача.

Ундан кейин Корея бир харакат қилди. Эсингизда бўлса, 2009-2010 йилларда панорама томли KIA Optima бозорга кирди. Ҳеч бир япон брендида унақа диска ва том йўқ эди.

2021-йилдан бошлаб Ҳитой автомобиллари "Янги Япон" бўлди. Германия ишлаб чиқарувчилари секин-секин Америкага кўряпти ёки у ерга урғуни кучайтирмоқда. Авваллари ўзгаришлар 20-30 йилда бўларди. Ҳозир эса 2-3 йил етарли бўлиб қолди бозор сезиларли қайта шаклланиши учун. Назаримда, Ҳитой учун электромобиллар савдоси бу нафақат бизнес, балки яна бошқа каттароқ стратегиянинг қисми, назаримда. Кўрайликчи.

Ҳитой автоларини ремонт қилишни ўргатадиган мактаб очилса, остонаси тиллодан бўлади.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

28 Sep, 05:01


Холодильникни қайта-қайта очиб ёпадиган вазият бўлади-а? Ҳуддики, ҳар сафар очганимизда бир-нималар пайдо бўлиб қоладиде. Бизнес ҳам шунақа нарса. Кундалик офисга келиб бирон нима ўзгаради, деб ўйлаш бу яхши ечим эмас. Холодильникда қўшимча продуктлар пайдо бўлиши учун, магазинга чиқасиз, продуктлар сотиб оласиз. Компанияда ходимлар эртага зўр бўлиб кетади, деб ўйлашингиз бу ғалати. Ўзгариш учун нимадир олиб келишингиз керак. Бизнеснинг продуктаси бу билим. Тажрибани ҳам сотиб олсангиз бўлади. Айнан сотиб олсангиз. Кутиб ўтириш бу рақобатчига имконият беришингизга тенг.

Холодильникни очиб ёпишни тўҳтатинг. Ичини тўлдиришни бошланг.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

27 Sep, 13:30


Ҳаётни қахвахонага ўхшатаман. 4 киши йиғилади. Даврадаги биттаси кофедан “кайп” олмайди, лекин ҳамма ичаётгани сабаб, у ҳам симириб ўтиради. Нариги столга назар ташласак, яна бошқа квартет ўтирибди: бири лимонли чой этди, иккинчиси сутли кофе, учинчиси қора кофега шакар солди, тўртинчиси шарбат сўради.

Ичингизда айтасиз: э, бу кофехона, кофе ичишга борилади, деб. Унда менюсига бир кўз ташланг. Ҳаёт ҳам шунақа, менюсидан кўнгил истаган нарсани танаввул қилиш керак. Шарти бор, буни қандайдир манифест ёки қарама-қаршиликка айлантирманг. Уни уддалаш учун давра мос бўлиши муҳим. Тўғри столда ўтириш катта аҳамиятга эга.

Мехмонхонада қолгандим чет элда. Эрталаб завтрак столида негадир суши бор эди. Олиб едим. Ҳеч ким “Ия, эрталабдан суши ейдими?!” демади:)

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

26 Sep, 11:37


Biznesni tizimlashtirishda eng muhim bo'lgan 3 ta instrument

🧩 Trello – bu masafadan boshqarish uchun kerak bo'ladigan

🗂 Qoidalar – xodimlarni ogʻzaki boshqarish oʻrniga oson boshqarish instrumenti

👨🏻‍💻Adaptatsiya – xodimni ishga moslashtirishni osonlashtiradigan darsliklar.

Bu instrumentlarni to'liq o'rganish muhim deb bilsangiz Andijon shaxarida boʻladigan biznes forumda qatnashing.

🗓 Sana: 30-Sentabr
Soat: 10:00
Manzil: Insan tadbirlar zali

Joylarimiz soni juda kam qoldi

Hoziroq joy band qilish uchun ro'yxatdan o'tding. 👇👇👇👇
https://forms.amocrm.ru/rdlmcrl

Alisher Rustamov

26 Sep, 08:45


Elmakon билан ишимиз давом этмоқда. Алоқа марказ жамоаси билан анча ишладик. Мақсад - қўнғироқ қилган мижозларга имкон сари ижобий кайфият бериш эди. Албатта бир-икки ҳафтада амалга ошиб қоладиган вазифа эмас. Лекин, ҳозирдан харакат бошлаганимиз рақобатчилар қаршисида устунлик беради.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

26 Sep, 03:08


Ходимларга вазифа белгилаганингизда SMART инструментидан фойдаланинг. Лекин, у вазифа бўлсин, мақсад эмас. Икки ҳил нарса. Савдо режаси бу аслида вазифа бўлмаслиги мумкин. Ўша рақамга олиб келиши мумкин бўлган ва амалга оширилиши имконияти бор иш, шунингдек айни дамда ўринли харакатлар тўплами вазифа шаклига эгадир. 100 млн сўм савдо плани бу мақсад. Ходимнинг ўзидан бир сўраб кўрингчи: “Шу натижага эришиш учун нималар қилишинг керак эмас?”. Жавобидан вазифаси келиб чиқади. Бу кичик бизнесларда иш берган усулларимдан бири.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

25 Sep, 17:19


Музокара давомида шартга шарт қўйиш, яъни “Албатта, агар” усули иш бермаслиги мумкин. Сиз “Танловсиз танлов” усулини қўллаб кўринг. Иккита ечим беринг “ёки” ёрдамида.

Чегирмани ҳам икки ҳил шаклда беринг. “200 минг чегирма ёки 500 минг ваучер. Қай бирини танлайсиз – икки юз минг қаерга ишлатилгани кейин эсдан чиқиб чиртин-пиртин бўлиб кетиши мумкин, 500 минг ваучерни эса мана бу яқинларни ҳурсанд қиладиган кофемашинага ишлатинг, 4,250,000 минус 500 минг, = 3,75 млн бўляпти. Қай бири?“

Танловсиз танлов + натижа сотинг.

Мен ёпадиган чеклар жуда катта. Усулларни қўллайман. Улар ишлаши учун мижоз қандай якуний натижа кўзлаётганини сезишингиз муҳим. Битим якунланмай қолса ҳам, алоқада бўлинг. Ўзи сотиб олмаган одамларга муомалам ҳуш келгани сабаб, бошқаларга тавсия этишган экан. Консалтинг ҳизматимиз рекламасини кўрмаганингиз сабаби ҳам шу.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

24 Sep, 13:52


Дўстларимиздан бири кичик ва шинам меҳмонхона очдилар. Водийдан Тошкентга келганда жойлашуви ва нархлари жуда қулай. Роҳат кругидан унча узоқ эмас.

Корпоратив мижозларга яхши ечим бўлади. Айниқса 5-10 ходимни Тошкентга чақиришганда. Мени айтсангиз, маҳсус нарх қилиб беришади.

☎️+998771505566

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

23 Sep, 08:48


Бугун ажойиб ҳодиса рўй берди. Ишлар билан шаҳар судига боргандим. Йўлда бир тўда ҳужжат асфальда ётганига кўзимиз тушди. Қўлимга олиб милисаларга бераман, деб йўл олдим. Хужжат йўқотган кишини кўриб қолдим. Роса ҳурсанд бўлди.

Чамаси икки соатдан сўнг пиджакимдан паспорт ва ҳамёним йўқолган экан. Ариқда ётганини бир опа топиб олиб айтдилар. Мен хатто сезимабман.

Бунақа нарсалар кўп бўлади ҳаётда. Ҳаммага нимадир осонлаштирилган. Кимгадир яхшиликлар, бошқасига эса ёвузликлар. Иккала кишининг ҳам борадиган манзили шундан аниқ бўлади.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

23 Sep, 04:02


Шахсий бренд, деган бир бало чиққанидан кейин, кўп одамлар алданиб қолишяпти. Хатто айрим муҳим касб эгалари ҳам ўзи унча чуқур амалий билимга эга бўлмаган йўналишларни инстаграмда гапириб чиқишяпти. Ёмонми? Йўқ, ўз сўзини гапирмаётгани ачинарли. Яъни, сценарийни ўша СММчи йигитлар ёзиб бермоқда. Ўз сўзи эмас, балки рус экспертлардан олинган гапларни жойлашмоқда. Салбий тарафи шундаки, шахсий бренд юритмаётган кучли мутахассислар ҳақлнинг назаридан қолиб кетмоқда.

Шахсий бренд дегани ўзи уч нарсада асосланади:
Performance
Image
Exposure

Кундалик иш жараёнини ҳам кўрсатиб, ўз сўзингиз билан айтиб берсангиз кифоя. Ёдлаб олинган бировнинг гаплари ва соҳага алоқаси йўқ ёшларнинг матнини одамларна гапириш жа зўр ечим эмас. Сизга лидлар келади, лекин қайта харид бўлмайди. Номи когнетив диссонанс, деб аталади. Яъни, тасвир билан ҳақиқат орасида фарқ борлиги. Қайсидир мутаҳассис ниманидир эплолмаслигини бошиданоқ этади, бошқаси эса эплолмайман, деб айтишга қўрқиб қолади. Ўзи жа кўп юк олиб юбориш ҳам ёмон.

Бренд бу ваъда. Замонавий бренд эса бу ваъданинг устидан чиқиш. Бир курс қилгандик, банд бўлиб рекламасига аҳамият бермадик. Лекин 4-5 киши тўпланган. Отмен қиламиз, деганимда шогирд айтдилар: бренд бу ваъда устидан чиқиш, деб. Ўтказдик. Орасида қиммат ҳизматимизни сотдик. Ҳуллас, тўғри ишласак, насиба келавераркан.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

21 Sep, 09:12


Талабалик давримда УЗДЖТУ “Летературный” тарафдаги факультетида ош тайёрлашарди. Ҳамма обед қилиб бўлганидан сўнг кирардим. Ярим порцияни тўла порция қилиб берарди. Ҳаётимга назар ташласам, асосан яхши инсонларга дуч келган эканман. Қандайдир қоида ёки мунтазамлик кузатиб келганман: бировга яхшилик қилиб ўнутишингиз биланоқ, ўзингизга бирон жойда кутилмаганда яхшилик келаркан.
Қоида:
1) Яхшилик қилганингизни унутинг
2) Мукофот кутманг.

Шунда кутилмаганда келади, лекин сизга айни керак шаклда яхшилик келаркан.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

18 Sep, 03:02


Ҳаёт ўзгача бўлиб кўринадиган лаҳзалар:

1) Эрталаб ёмғир томчилаётган, лекин ҳали кун ёришмаган пайтда уйғониб деразадан қараш
2) Катта аудиторияда ҳамма чиқиб кетгандан сўнг ёлғиз қолиб бирнималарни ўйлаш
3) Кучли туман тушганда олдинда кетаётган машинанинг кетидан юриш.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

17 Sep, 10:21


Зўр машинам бўлса, кўпроқ пул топаман, деб ўйлайдиган ёшлар анчагина экан. Вақтинча эффектни беради, лекин кейин қарз нагрузкаси фокусни бузади. Зўр машина ҳақида шахсий юксалиш тренингларида гапиришади:
“Энг зўр кийимни бор пулингизга олинг. Етмаса қарзга олинг. Яхши нарсага ўрганган одам энди шу турмуш даражасини ушлаб туриш учун янада зўр ишлайди ва пул топади”. Ёши катта-катта одамларни кўрганман шундай тадбирларда. Ёмон гаплар эмас, балки жуда примитив маълумот ва ҳулосалар айтилади. Аммо, улар ишлаши учун, аввал қандайдир касбда кучли бўлишингиз керак, манимча. Юқоридаги мотиваторларнинг гаплари кўпроқ эски “Бозорчи”, бироқ ўта бой тадбиркорларга ўринлироқ. Масалан, кўпчилиги оддий кийинади ва автоси ҳам ҳаливери 100 мингдан қиммат эмас. Ана ўшаларда ҳаммаси яхшию, лекин “Қалб ости безларини” ечиш керак, яъни бор пулига кўпи яхши дам олмайди, яхши нарса киймайди. Ўшаларни қилсин, эртага қолдирмасдан.

Бой кўриниш учун бой бўлиш керак. Акс ҳолда автомобильнинг чети сал қирилиб кетса, юрагингиз ҳуруж бўлгани сизни қанчалик камбағал эканингизни сотиб қўяди.

P.S.
Жа кўп пул кетказмасдан иккита жойда яхши кийинсангиз бўлади:
1) Kingsman
2) Respect Business (Ц1)
Аккуратно кийиниш учун бой бўлиш шартмас.

Alisher Rustamov

16 Sep, 06:55


Эсингиздами? Икки йил аввал турли ноҳуш вазиятларни олдини олиш ҳақида гапирган эканмиз.

Эски видео.

@alisher_rustamov

Alisher Rustamov

16 Sep, 06:43


Юқоридаги топишмоқнинг мағзи шундаки, муаммони кўпайишини олдини олиш. Мижозга сув берганингиз билан муаммо камайиш эҳтимоли паст, чунки синиқ стаканга қоқиладиган меҳмон эса тўртинчи муаммога айланиши мумкин.

Проактив фикрлашни ўрганинг. Кўпинча вақтимизни муаммо кетидан муаммо келтиришга сарфлаб қўярканмиз - бу реактив фикрлаш.

@alisher_rustamov