Ўтган ва келажак авлодларнинг борадиган манзиллари Аллоҳ ҳақида қанчалик даражада чиройли, яхши гумон қилишларига боғлиқ. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан ривоят қилган бир қудсий ҳадисда: "Мен - бандам гумон қилганидекман. Мен ҳақимда яхши гумонда бўлсин! " - дейилган (Абу Хурайрадан ривоят қилинган, Муслим ривояти). Бошқа ривоятга кўра шундай: "Мен ҳақимда бандам ўзи хоҳлаганидек ўйласин!" Оқил киши ҳар бир олган нафасида Яратгани хақидаги фикрини яхшилаб борадиган кишидир.
Агар сиз "Парвардигорим мени бу ҳаётда хор, ҳалок қилмайди ё бир дамга бўлса ҳам мени ўз холимга ташлаб қўймайди" деб ўйласангиз, Аллоҳ худди шундай йўл тутади. Агар сиз одамларнинг ҳуқуқини поймол қилган бўлсангиз-у, "мен учун уларнинг ҳаққини Аллоҳ тўлайди, аниқроғу, мен келтирган зарарни Аллоҳ қоплайди ва бу учун мени жазоламайди", деб ўйлаб юрган бўлсангиз, Яратган буни ҳам ҳақиқатга айлантиради. Агар сиз "менга Парвардигор тавҳид билан ўлиш бахтини ато этади" деб ўйласангиз, сизни Яратган шундай тақдирлайди. Агар сиз "Парвардигор Қиёмат кун даҳшатларидан, иншааллоҳ, мени асрайди" деб ўйласангиз, У ростдан ҳам айнан шундай йўл тутади. Агар сиз "Парвардигори Олам мени сўроққа тутмайди ва ҳеч нарса ҳақида сўрамайди" деб ўйласангиз, буни ҳам У ҳақиқатга айлантиради. Агар "У оёқларимни Сирот кўпригида мустаҳкамлайди" деб ўйласангиз, буни ҳам амалга оширади. Агар сиз "У мени жаннатга йўллайди" деб ўйласангиз, у сизни жаннат билан тақдирлайди.
«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@Ishqim_Sen