😀 О н а ж о н л а р и м.
Сўзлари меҳрга, тенгсиз,жуда бой,
Кўксида кўтариб,бизни тўққиз ой,
Меҳри ҳам дарёдир,қалби кенг сарой,
Жаннатнинг калити,онажонларим.
Уйқусидан тунлар ,болам деб кечиб,
Ухласа ухлайди,бешигин қучиб,
Либосин меҳрдан, кийгандир бичиб,
Жаннатнинг калити,онажонларим.
Боласи безовта,бўлса йиғидан,
Ўтгандай бўлади қилич тиғидан,
Болам деб кечади,бору йўғидан,
Жаннатнинг калити,онажонларим.
Куттириб қўямиз,бизлар гоҳида,
Оромин ололмас,ухлаб осуда,
Ранжитиб қўямиз,афсус беҳуда,
Жаннатнинг калити,онажонларим.
Кўзимиз босади,гоҳида шира,
Кеч қолиб кўнглини,қиламиз хира,
Бизлардан ҳеч хафа,бўлмайди сира,
Жаннатнинг калити,онажонларим.
У зотдан бегона,ҳаётдан нолиш,
Ёнидан кетамиз,йироққа холис,
Дуолар қилади,беминнат холис,
Жаннатнинг калити,онажонларим.
Онажонларимиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин!
Мархабо Каримова Эсонмурод қизи
@munisonam