Суриштирувлар @surishtiruvlar Channel on Telegram

Суриштирувлар

@surishtiruvlar


Суриштирувлар (Uzbek)

Суриштирувлар канали - бу янги бошланган Telegram канали, кузатувчилига эга уч равишда нафас берадиган. Ушбу каналда сиз муаммолар ва муаммолар тегишли масалалар ҳақида анекдотлар ва ўқибатларни топишингиз мумкин. Суриштирувлар янги ва оригинал мазмунлар билан тўлдирилган, сизга хуш келиб келишингиз учун ижодчилар томонидан муҳим маълумотлар эълон қилинади. Суриштирувлар каналига аъзолиш учун тезкорлик билан ёзилинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!

Суриштирувлар

22 Jan, 07:36


Бу Афғонистон ёки ўзбекистонлик масъулларнинг қадами етмайдиган чекка вилоятлардан бирининг борса келмас қишлоғи эмас, пойтахт Тошкентнинг Сергели туманидаги маҳаллалардан бирининг аҳволи.

Тез орада “Дарё”да батафсил…

Суриштирувлар

17 Dec, 07:51


"Ички ишлар ходимлари ҳар қандай ишни қилса бўлар экан. Мен шуни билдим. Қўрқиб ҳам қолдим. Судя ҳам бизни эшитмади», — дейди яна бир фермер

Суриштирувлар

17 Dec, 07:50


Қаршида ғалати жиноят содир бўлди: ўғриликка киришди, ҳеч нарса олишмади, гумонланувчиларни излаётган ИИБ эса кечаси кўчада юрганларни ҳам сўроққа чақириб, ҳеч бўлмаганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- ва 194-моддалари билан айблаб, бирин-кетин қамамоқда

Суриштирувлар

14 Dec, 11:25


«Бу судяларимизнинг камчилиги». Олий суд раиси ўринбосари прокурор билан пичирлашган судяларни танқид қилди

Суриштирувлар

14 Dec, 08:42


Терговчининг гумонланувчига нисбатан куч ишлатишига чек қўйилиши мақсадга мувофиқ

Суриштирувлар

29 Nov, 10:39


Toshkentda 3 yoshli bolani shafqatsizlarcha pichoqlab o‘ldirgan shaxs 24 yilga qamaldi

Sudning 29-noyabr kuni davom etgan navbatdagi majlisida sudlanuvchiga hukm o‘qildi.

U 3 yoshli bola qotili deb topildi va 24 yilga qamaldi.

Суриштирувлар

29 Nov, 10:12


Prokuror 3 yoshli bolani shafqatsizlarcha pichoqlab o‘ldirgan shaxsga bir umrlik qamoq jazosi tayinlanishini soʻradi

Jinoyat ishlari bo‘yicha Mirzo Ulug‘bek tuman sudida 2024-yilning 8-iyulidan 9-iyuliga o‘tar kechasi soat taxminan 01:00 larda Toshkent shahrining Yashnobod tumanida sodir etilgan mudhish qotillik — 3 yoshli bolani vahshiylarcha o‘ldirgan 31 yoshli fuqaro ishi ko‘rilayotgani xabar berilgandi. Sudning 29-noyabr kuni davom etgan navbatdagi majlisida prokuror sudlanuvchiga bir umrlik qamoq jazosini soʻradi.

@daryo_live

Суриштирувлар

29 Nov, 07:09


Тошкентдаги мактабларнинг бирида 17 та, яна бирида эса 54 та жиноят содир этилибди экан

Суриштирувлар

28 Nov, 14:39


«Спутник»даги ёғоч уй эгалари уйимда қоламан деса уларга имкон бериладими?

Масъул шу саволга жавоб қайтарди.

Суриштирувлар

28 Nov, 12:59


#tavsiya

@surishtiruvlar-журналистик суриштирувлар учун асос бўлган видеоларни биринчилардан бўлиб томоша қилишингиз мумкин бўлади

@Azizbekh17mem-ижтимоий ва сиёсий муаммолар кулгу билан олиб чиқилади.

@qitmirmuxbir-қитмир журналистнинг шахсий қарашлари.

@Chapanifutbol17-футбол ва сарказм.

Суриштирувлар

26 Nov, 11:02


97 кунлик қамоқ ва изсиз йўқолган 475 минг доллар пул: МХХ собиқ зобитидан азият чеккан фуқаро адолат истамоқда

Қашқадарё вилоятида яшовчи тадбиркор Ислом Ҳамроев МХХ (ҳозирги ДХХ) собиқ зобити, хизматнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган Нодир Тўрақуловдан жабрланган. У 2014 йили Нодир Тўрақулов топшириғи билан 97 кун қамоқда сақланиб, 475 минг доллар пулини олдириб қўйган.

2014 йил июнь ойида Қарши шаҳридаги спорт комплекси олдида турганимда фуқаро кийимида бўлган 3-4 киши ёнимга келиб, бошимга қоп кийдирган ҳолда Captiva автомобилига миндириб, Сурхондарёга олиб кетишди. Етиб борганимизда Нодир Тўрақуловга қўнғироқ қилиб, айтилган одамни олиб келдик, дея маълумот беришди. Ўша кундан бошлаб, мен ҳеч қандай сабабсиз 97 кун қамоқда сақландим. Қамоқда ўтирган пайтим Нодир Тўрақулов томонидан қўрқитилиб, чиқишимнинг шарти сифатида қариндошларим орқали 475 минг доллар пул тўплаб бердим. Билишимча, Нодир Тўрақулов ўша пайтда ўзига тўқ, бойларни шу тарзда қўрқитиб, пул олиб келган экан, дейди мурожаатчи Ислом Ҳамроев.

Мурожаатчи фуқаронинг айтишича, у 475 минг доллардан ташқари уйи тинтув қилинган пайтда ҳам кўп маблағини олдириб қўйган.

Нодир Тўрақулов мени асоссиз равишда ДХХ (МХХ) тергов ҳибсхонасида 97 кун ушлаб турган. Уйимни тинтув қилиб, тинтув вақтида чиққан 11 минг доллар, 195 миллион сўм пул ва 25 турдаги тилла буюмларимни ҳам тортиб олган. Айни кунгача мурожаат қилмаган ташкилотим қолмади. Пулларим қаердалигини ҳозиргача билмаяпман ва ололмаяпман, дейди мурожаатчи.

Фуқаронинг айтишича, у айни кунга қадар Бош прокуратурага 9 маротаба, Адлия вазирлигига 3 маротаба, омбудсман ва Миллий марказга ҳам мурожаат қилган. Аммо натижа чиқмаган.

Орадан 11 йилга яқин вақт ўтган бўлишига қарамасдан, менга етказилган зарардан ўзимга кела олмаяпман. Бутун мол-мулкимдан ажралганман. Ҳозирда ишсизман. Бирорта мурожаатим масъул идоралар томонидан чуқур ўрганилмади. Фақатгина “ўрганилмоқда”, “сизга маълум қилинади”, деган жавобдан нарига ўтилмаяпти, дейди у.

Миллий хавфсизлик хизматининг (ҳозирги ДХХ) собиқ терговчиси Нодир Тўрақулов 16 йиллик қамоққа ҳукм этилган. Хорижий ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Олий суд ҳарбий ҳайъатининг 2018 йил 25 октябрда ҳукми чиққан.

Айтилишича, Тўрақулов қамоқ жазосидан ташқари энг кам иш ҳақининг 400 баравари (81 092 000 сўм) миқдорида жаримага ҳам тортилган. Қайд этиш керакки, Нодир Тўрақулов ҳибсга олингани 2018 йилнинг бошида маълум бўлган эди. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Сурхондарё вилоятидаги фаолияти давомида шериклари билан нафақат маҳаллий, балки хорижий тадбиркорларнинг бизнесини тортиб олиш, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилиш, наркотик савдоларини ташкил этиш каби жиноятларга алоқадорлиги, Денов ва Термиз шаҳарларида унга тегишли “Malika Gold” ресторани, “Орифа” сауналари борлиги айтилган.

Суриштирувлар

25 Nov, 18:39


Уч ёшли бола қотиллигида гумонланган шахс ўша куни 1400 дона психотроп таблетка қабул қилиб олиши керак бўлган

Суриштирувлар

25 Nov, 17:09


Уч ёшли болани ваҳшийларча ўлдирган 31 ёшли фуқаро руҳан соғлом, аммо у ўзини касал қилиб кўрсатишга уринмоқда

Суриштирувлар

23 Nov, 17:40


Сирдарёдаги «роддом»дан ҳам чақалоқ ўлиги чиқди

Суриштирувлар

18 Nov, 17:39


"Ичимга жин кириб қолди, болани ўлдиришимни буюрди деяпти" — судланувчининг адвокати

Суриштирувлар

18 Nov, 16:24


«Ёш бола қонга беланиб, қўрқинчли тан жароҳатлари билан ётганди». Cудда ИИБ ходимлари кўрсатма берди

Суриштирувлар

15 Nov, 14:03


"Боламни чап қўлида бўғиб, пичоқ тиқиб ташлади" — судда сўз олган она

Суриштирувлар

13 Nov, 13:42


Қашқадарёдаги муаммоли суд иши бошқа вилоятда кўриладиган бўлди

Суриштирувлар

08 Nov, 11:07


«Сен Сурхондарё вилояти прокуратурасини ҳам сотиб олдинг. Мен ҳаммасини биламан. Сурхондарё вилоят ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи Хуршид билан ҳам яхшилигингни биламан, Лазиз билан яхшилигингни ҳам биламан” — Бойсун зампрокурори

Суриштирувлар

06 Nov, 14:15


Qashqadaryolik tadbirkorni haqoratlab, “prokuror laychasi va cho‘ntagi” degan “zamprokuror” javobgar qilindi. Ammo u ayblagan biznesmen hamon ichkarida qolmoqda

Dehqonobod tumanida kavrak shirasi va danagini yig‘ib olib, uni sotish orqali tadbirkorlik qilgan Nurjahon Egamshukurovni davlatga 372 million so‘m zarar yetkazishda ayblagan Boysun prokurori o‘rinbosari Namoz Avazov telefon orqali so‘zlashuvlarda qashqadaryolik mansabdorlarni korrupsioner deb atadi, shuningdek, sudlarni haqorat qilgan.

Batafsil — https://daryo.uz/V2o7bNwk

Суриштирувлар

04 Nov, 09:58


“Майский” чегара божхона постида ўзбекистонлик ҳайдовчи пичоқланди

Суриштирувлар

21 Oct, 12:37


Ҳарбийлар ваъдасида турмади: 2035-йилгача тузилган шартномани тан олмай, деҳқоннинг ҳақига хиёнат қилди

Суриштирувлар

19 Oct, 16:26


Қашқадарёда бир қарздорлик учун 2 та ижро варақа чиқарилди

Суриштирувлар

16 Oct, 12:19


Яна шу ҳудуд ва яна ўша қоидабузарлик

Суриштирувлар

16 Oct, 09:41


Нива ҳамда «Жигули» тўқнашган ҳудуддаги светофор чироқларига йўловчиларни ташувчи автобуслар ҳам амал қилмай ҳаракатланмоқда

Суриштирувлар

15 Oct, 05:40


Тошкентда янги автомобил ихлосмандлари 100 млрд сўмга чув тушди. Улар масъуллардан нажот кутмоқда

Ўзбекистонлик аксарият одамлар, дейлик ўрта қатлаб аҳолисининг айни кундаги асосий орзуларидан бири нима? Сиз ҳам мендек янги машина сотиб олиш ва уй харид қилиш десангиз ажаб эмас. Инсон табиати шунақаки, унга орзулари ҳақида гапирсангиз, орзуларига тез ва осон етишиш имкони борлигини айтсангиз, сиздан-да яхши суҳбатдош йўқ у учун. Ва шу сабаб ҳам уни тез ва осон ўзингизга эргаштирасиз. Ўзбекистонликларнинг энг нозик нуқтаси ҳам шу. Шу сабаб ҳам бугун Ўзбекистонда автомобил ва уй сотиб олиш билан боғлиқ фирибгарликлар урчиган. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда, мана шундай хабарга кўзингиз тушади.

Суриштирувлар

11 Oct, 16:53


Сергелидаги портлаш айбдорлари 5 йил муддатга қамалди

Суриштирувлар

10 Oct, 13:41


Қибрайдаги итлар лагери

Суриштирувлар

10 Oct, 07:50


Оғзига келганини демоқ нодоннинг иши,
Олдига қўйганини емоқ ҳайвоннинг иши

Суриштирувлар

03 Oct, 13:43


Яккабоғда тадбиркор томонидан ёқиб юборилган собиқ ҳоким ўринбосари ва унинг шериги 56 гектар суғориладиган ер-майдонини уй-жой қуриш учун фуқароларга ноқонуний тарзда бериб юборгани маълум бўлди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида тадбиркорга тегишли савдо дўконини ноқонуний тарзда булдозер билан бузишга уриниб, ёқиб юборилган ҳоким ўринбосари Мансур Туймаев ёдингиздами? Ўша масъул ўринбосарлик даврида Яккабоғ туман «Ермулккадастр» ДУК раҳбари лавозимида ишлаб келган Зокир Сафаров (айни кунда Кадастрлар палатасининг Чироқчи туман филиали раҳбари) билан биргаликда тумандаги 56 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ва суғориладиган ер-майдонларини фуқароларга уй-жой қуриш учун ноқонуний қарорлар билан бериб юборган.

Масъуллар яъни ҳоким ўринбосари ва «Ермулккадастр» ДУК раҳбари "отда ўтирган" пайтда 56,69 гектар ер майдонини аукцион савдоларисиз тўғридан тўғри ажратиб, ушбу ерлар аукцион савдоларида ўйналганида савдоларнинг бошланғич тўловлари сифатида бюджетга тушиши лозим бўлган 1 миллиард 376 миллион 949 минг сўмлик маблағнинг тўланмай қолишига сабабчи бўлган.

Ушбу жиноят иши 2023-йилнинг 12-сентябр куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида кўриб чиқилиб, Туймаевга 4 йилу 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, икковлондан давлат фойдасига солидар тартибда 1 миллиард 376 миллион 949 минг сўмлик зарар ундирилиши белгиланган. Зафар Сафаровга эса жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани учун айбдор деб топилса-да, жазо тайинланмаган.

Энг қизиғи Туймаев ва Сафаров Қашқадарё вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят қилган. Апелляция инстанциясининг 2024-йил 4-апрелдаги ажрими билан Туймаев ҳам худди Сафаров сингари жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани учун деган важ билан жавобгарликдан озод қилинган. Шунингдек, давлатга етказилган 1 миллиард 376 миллион 949 минг сўмлик зарарни қоплаш ҳам фақатгина Сафаровнинг зиммасида қолдирилган. Туймаев бу борада ҳам сийланган.

Суриштирувлар

25 Sep, 07:31


«Ҳеч бўлмаса миллион бўлсин, конвертга солиб берардим» Мактабларда яна йиға-йиғ бошланди

Суриштирувлар

21 Sep, 16:43


«Ҳокимлик ахборот хизмати ёлғон маълумот тарқатди». Шаҳрисабзлик тадбиркор 1 млрд сўмдан 200 млн сўм олганини, 400 млн сўм тўлангани ҳақидаги гап ёғонлигини айтмоқда

Суриштирувлар

15 Sep, 13:48


Бойсунликларга байрам энди, ахири конни ёпишибди. Заҳарли газ ҳиди чиқиши ахири тўхтабди. Неччи кун деганда, бугун, 15 сентябр куни эплашибди. Қойил.

Суриштирувлар

14 Sep, 13:34


Инбазар асосчиси Омадбек Холматов мазкур ҳолатни назоратга олганини, воқеа айбдори жазосиз қолмаслигини айтиб, видеомурожаат йўллабди.

Шунингдек, у битта ходимнинг ўйламай қилган иши учун йиллар давомида халқ орасида ишонч қозонган ва обрў орттирган савдо маркази фаолиятини қоралаб ташламасликни сўрабди.

Тасанно!

Суриштирувлар

14 Sep, 12:37


Самосуд қилинган боланинг айби мана бу бўлган

Суриштирувлар

14 Sep, 11:20


Республикадаги катта савдо марказининг Сергели филиалида ходим кичик хатоси учун шу тарзда жазоланиб, самосуд қилинибди ва ишдан бўшатилибди

Суриштирувлар

13 Sep, 08:03


Ёшларнинг сочи тўкилмоқда, сариқ касаллик авжида: Тошкентдаги суякдан балиққа ем ишлаб чиқарувчи корхона одамларни бездирмоқда

Суриштирувлар

06 Sep, 18:17


“Судда қатнашиш мумкин, аммо фото-видеога олиш мумкинмас”. Собиқ вазир судида журналистлар фаолияти чекланди

“Судга кириш мумкин экан, аммо ёритиш мумкинмас, ёзиб олиш мумкин, диктофон ишлатиш мумкинмас, кимлар кўрсатма берганини ёзиш мумкин, лекин нима деб кўрсатма берганини ёзиш мумкин эмас экан. Унда биз қандай ишлаймиз?”, дейди Ҳулкар Муртазоева.

Суриштирувлар

04 Sep, 13:33


Ушбу ҳудудда кўп қаватли уй қураётган Умид Мустафоевнинг «Дарё»га маълум қилишича, экскаватор катловандан кейинги каток ишларини бажараётган бўлган. Зириллаш ҳолати юз берган пайтда учта дарахт котлаван ичига ағнаган