YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY @pressa_yangiariq Channel on Telegram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

@pressa_yangiariq


Yangiariq tumani hokimligi matbuot xizmati.

Murojaat uchun

https://linktr.ee/yangiariq_press

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY (Uzbek)

Yangiariq tumani hokimligi rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda Yangiariq tumani hokimligi matbuot xizmati o'z faoliyatini yoritadi. Kanal orqali siz eng so'nggi va rasmiy ma'lumotlardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Yangiariq tumani hokimligi xizmatlaridan foydalanish, jamoatga ma'lumotlar taqdim etish va ishonchli vazifalarni bajarish bo'yicha eng yangi yangiliklar bu kanalda paydo bo'ladi. Agar sizga Yangiariq tumani bilan bog'liq yangiliklar, etkazib beriladigan tadbirlar va hokimlik faoliyati haqida ma'lumotlar kerak bo'lsa, @pressa_yangiariq kanaliga obuna bo'ling va eng yangi ma'lumotlardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Kanalga murojaat qilish uchun esa quyidagi havolaga o'ting: https://linktr.ee/yangiariq_press

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Jan, 02:02


Ипотека кредитини беришда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳам даромадларини ҳисобга олиш тизими жорий қилинади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Jan, 02:02


Эндиликда кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукцион орқали фақат юридик шахсларга сотилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Jan, 02:02


Президент: "Ҳокимлар уй-жой қурилишига ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарур"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Jan, 02:02


Давлат раҳбари ҳокимларга: "Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш бу - Президент сиёсати"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

23 Jan, 18:45


Saida Mirziyoyeva UNICEF, UNESCO, UNDP, IHRT va Jahon banki vakillari bilan uchrashuv o‘tkazdi

💬Muloqot davomida taʼlim masalasiga yangi yondashuvlar — innovatsiyalar, zamonaviy metodikalar va jahon tajribasiga asoslangan yechimlar muhokama qilindi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

23 Jan, 12:08


ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ САМИМИЙ МУЛОҚОТЛАР МАЙДОНИГА АЙЛАНДИ

  Янгиариқ тумани ҳокими Зафарбек Матназаров ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги ишсиз ёшлар билан учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида 20га яқин ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

Жумладан, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш, мавжуд масалалар юзасидан ҳуқуқий томонлама ёрдам бериш, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган ёшларга ёрдам кўрсатиш, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалалар бўйича мурожаатлар эшитилиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Учрашув давомида ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, улар томонидан билдирилган ташаббусли ғояларни ўрганиб чиқиш учун масъулларга белгиланган муддатлар асосида топшириқлар берилди. 

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

18 Jan, 11:34


#ўрганиш_жараёни

♻️Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари томонидан Янгиариқ тумани 2-сектор ҳудуди "Хўжалар" маҳалласи ҳудуди ўрганилди.

❗️Хусусан, ўрганиш жараёнида маҳалла еттилигининг фаолияти, маҳалла ҳудудининг ободонлаштириш ишлари, зовурларнинг ичидаги ва ёқасидаги чиқиндилар, йўлларнинг таъмирталаблиги, маҳалладаги ишсизлик ҳамда кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган ёрдамлар ўрганилди.

Маҳалла ҳудудидаги ушбу муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳи мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

18 Jan, 08:43


Сайёр қабул

Фуқароларни ташвишлантираётган муаммоли масалаларга ечим топиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб- қувватлашда халқ билан мулоқотда бўлиш, жойларда мунтазам ўтказилаётган сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг бугун Янгиариқ туманидаги Қўриқтом маданият маркази биносида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида ҳам фуқароларнинг уй- жой, кадастр, кредит олиш, даволаниш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, коммунал хизматлар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ҳудудларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан Республика Ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари ташкил қилинмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

15 Jan, 12:18


ТУМАН ҲОКИМИ ЗАФАРБЕК МАТНАЗАРОВ "ВАКИЛЛАР" МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимиз бўйлаб ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу галги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви “Вакиллар” маҳалласида яшовчи йигит-қизлар билан бўлиб ўтди.

Иштирокчи ёшлар  бандлик, тадбиркорлик учун кредит олиш, ер ажратиш  ва бошқа бир қанча масалалар юзасидан  амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Тегишли ташкилотлар вакиллари ёрдамида мурожаатлар ижроси таъминланиши белгиланди.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

15 Jan, 09:47


Янгиариқ тумани бўйича 2024-йил Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари юзасидан маълумот

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

15 Jan, 09:43


Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Кутлимуратованинг МУРОЖААТНОМАСИ

Батафсил

@xorazm_xotin_qizlari

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

15 Jan, 05:31


«Ta’lim tizimimizning yutuqlari xalqaro maydonda yana bir bor e’tirof etildi» - Saida Mirziyoyeva

Toshkentdagi Prezident maktabi o‘quvchilari yomg‘ir suvini ichishga yaroqli darajagacha qayta ishlash loyihasi bilan Shayx Zoid Ol Nahayon nomidagi nufuzli mukofotni qo‘lga kiritdi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

15 Jan, 04:39


⭕️⭕️⭕️
⭕️⭕️⭕️
⭕️⭕️⭕️

#18_qism
#Hasan_va_Husan_sarguzashtlari

Firibgarlar odamlarni chuv tushirishning ming bir usulini o'ylab topishadi. Siz esa ulardan extiyot bo'lishning ming bir yuz usuluni bilishingiz shart.
Biz esa so'nggi kunlarda firibgarlar eng ko'p qo'llayotgan bitta uslubini namuna qildik.

👉Ogoh bo'ling!👈

👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇
Plastik kartasi bor barcha tanishlarga jo'natib qo'yamiz!
👆 👆 👆 👆 👆 👆 👆

Oldingi qismlarimiz:
1-qism. 11-qism.
2-qism. 12-qism.
3-qism. 13-qism.
4-qism. 14-qism.
5-qism. 15-qism.
6-qism. 16-qism.
7-qism. 17-qism.
8-qism.
9-qism.
10-qism.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
|
Telegram | Facebook | Youtube| Instagram|

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

14 Jan, 10:07


БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН АЗИЗ ЮРТ ПОСБОНЛАРИ

Юртимизда ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.
Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.
Сана муносабати билан Янгиариқ туманида ҳам байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими Зафарбек Матназаров очиб берди ва тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий қутлади.
Байрамингиз муборак азиз юрт посбонлари!

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

11 Jan, 07:38


#Infografika

Tekshiruvlar qanday o'tkaziladi

O‘zbekiston Respublikasi Biznes Ombudsmani tadbirkorlar huquqlarini himoya qilish maqsadida tekshiruv jarayonlari bo‘yicha infografika ishlab chiqdi. Bu ma’lumot tadbirkorlarga qonuniy jarayonlar va huquqlarini bilish imkoniyatini beradi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

09 Jan, 09:31


НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Туманнинг 1-сектор, ҳоким ҳудуди "Чиқирчи" маҳалласида туман ҳокими ўринбосари Д.Матяқубов, Халқ қабулхонаси Янгиариқ тумани бўлими мудири Б.Сапаев ва  тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда "Чиқирчи" маҳалласидан ташриф буюрган ёшлар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.
Фуқароларнинг мурожаатлари тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.
Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

04 Jan, 05:05


“Men G‘olib” musobaqasiga ro‘yxatdan o‘tish boshlandi

Joriy yilning 3-yanvaridan Yugur.uz platformasida “Men G‘olib” harbiy-vatanparvarlik ommaviy yugurish musobaqasiga ro‘yxatdan o‘tish boshlandi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

03 Jan, 13:23


#yashil_energiya

Inson qadri uchun: O‘zbekistonda “yashil” elektr stansiyalar hajmi oshirilmoqda.

Tahlil Buxoro viloyatida barpo etilayotgan (dastlabki quvvatlari ishga tushirilgan) yirik quvvatli shamol elektr stansiyalari misolida.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

03 Jan, 11:08


Xitoydan munosabat: O‘zbekiston Markaziy Osiyoda maishiy chiqindilarni energiyaga aylantiradigan zavodlarga ega bo‘lgan birinchi davlatga aylanadi

Tom Shi, “Shanghai SUS Environment Co. Ltd” kompaniyasi vitse-prezidenti.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

03 Jan, 11:08


2024-yil raqamlarda: tahlil va natijalar

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

01 Jan, 11:51


Янгиариқ туманида байрам шукуҳи давом этмоқда...

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

01 Jan, 11:48


БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Янги йил муносабати билан Янгиариқ туман сектор раҳбарлари томонидан туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олинди.
Беморларга байрам совғалари улашилди.


Янгиариқ туман ҳокими ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

29 Dec, 14:08


Saida Mirziyoyeva Afro’za Hamdamovani rapid bo‘yicha jahon chempionatidagi ulkan yutug‘i bilan tabrikladi

"Atigi 15 yoshida u musobaqaning haqiqiy sensatsiyasiga aylandi, dunyo reytingining Top-20 taligiga kirdi va iqtidor hamda mehnatning chegarasi yo‘qligini isbotladi.

Barakalla, Afro‘za! Sen xalqimizning faxrisan! 🇺🇿", deb yozdi Saida Mirziyoyeva.

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

28 Dec, 15:25


YANGIARIQ TUMANIGA PRESS-TUR
28.12.2024

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

27 Dec, 12:53


Янгиариқлик тадбиркор аёллар фаолиятидан...

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

27 Dec, 12:43


Янгиариқлик Сурожбек Иброҳимов ўз хонадонида кўп йиллардан буён товус парваришлаб келмоқда.
Товусларнинг чиройи инсонга ўзгача кайфият бағишлайди!

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

27 Dec, 12:24


Ободонлаштириш ходимлари меҳнатини қадрлайлик

Ҳар кун эрта тонгда ишга кетарканмиз йўл атрофини маиший чиқиндилардан тозалаётган, йўлакларни супураётган махсус кийимдаги ободонлаштириш ходимларига кўзимиз тушади. Уларнинг машаққат билан меҳнат қилаётганлигини ўйлаб ҳам ўтирмаймиз.
Бугун Тоза ҳудуд ДУК ҳамда туман ободонлаштириш бўлими ходимлари байрам олди туман марказий кўчасида навбатдаги ободонлаштириш ишларини олиб боришди.
Ходимларга кўрсатилган озгина эътибор эса, уларни янада рухлантирди...
Азиз юртдошлар! Туманимиз тозалигига имкон борича ўз ҳиссамизни қўшайлик. Атроф муҳит ободлигига барчамиз бирдек масъул эканлигимизни унутмайлик!


Янгиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

08 Dec, 04:08


Янгиариқ тумани ҳокими З.Б.Матназаровнинг
8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллик байрамига бағишланган байрам табриги.

Телеграм

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

07 Dec, 10:20


ЯНГИАРИҚ ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ.

Жонажон мамлакатимизда эркинлик ва озодликни, мустақиллик ва ҳурликни тантанали тарзда ўзида намоён этувчи асосий қонунимиз Мустақил Ўзбекистонимиз Конституцияси қабул қилинган қутлуғ санани халқимиз умумхалқ байрами сифатида кенг нишонламоқда.
Конституциямизнинг бугунги Ўзбекистон давлатчилигининг тикланиши ва ривожланишидаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини юксак баҳолаймиз. Жамият ҳаётида доимо муҳим ўрин тутадиган шундай устувор ҳужжат борки, у халқнинг, келажак авлоднинг тақдирини белгилаб берувчи пойдевор бўлади.
Конституция-мана шундай буюк қомусдир.
Қутлуғ сана муносабати билан Янгиариқ туманида ҳам байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Жаббаров байрам табриги билан бошлаб берди.
Туман маданият бўлими хонандалари томонидан сахналаштирилган концерт дастури йиғилганларга хушнудлик бағишлади.

ЯНГИАРИҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

07 Dec, 09:49


8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни!

Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолатидир. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг энг янги босқичини бошлаб берди ва бугунги кунда у ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.
Сана муносабати билан ўтказилган тадбирлар туман сектор раҳбарлари томонидан “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиори остидаги юриш марафони билан бошланди. Марафонда корхона-ташкилот раҳбарлари, туман спорт мактаби ёшлари, нуронийлар ва маҳалла ёшлари иштирок этди.

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

18 Nov, 13:08


Saida Mirziyoyeva Davlat bayrog‘i qabul qilinganiga 33 yil to‘lgani bilan barchani tabrikladi

“Barchamiz uchun Vatanimizning muqaddas ramzi — Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun muborak bo‘lsin!”, — deya yozdi prezident yordamchisi o‘zining Telegram’dagi kanalida.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

18 Nov, 09:46


https://yangiarikhokimiyat.uz/tuman-hokimligi/news/maqola-va-elonlar/356-yangiariq-tumanida-bepul-wi-fi-xizmati-mavjudligidan-xabaringiz-bormi.html

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

18 Nov, 07:59


🇺🇿18-noyabr – O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun

Bayroq qadim-qadimdan har bir xalqda mustaqillik, ozodlik, tinchlik va barqarorlik timsoli bo‘lib kelgan.

🇺🇿Bayrog‘imizdagi har bir rang, har bir belgi o‘ziga xos ma’noga ega:

Moviy rang – kuch-qudratni, tinchlik va barqarorlikni o‘zida aks ettiradi;

😎Oq rang – poklik, beg‘uborlikni ifodalab kelgan;

Yashil rang – yasharish va yangilanish ramzi, shuning barobarida ona tabiatimiz, asriy qadriyatlarimiz, iymon-e’tiqodimiz timsoli hisoblanadi.

Qizil chiziqlar tomirimizdagi ajdodlar qoni – mangulik nishonasidir.

🌜Navqiron yarim oy tasviri bizning tarixiy an’analarimiz bilan bog‘liq. Ayni paytda u qo‘lga kiritilgan mustaqilligimiz ramzi ham.

Davlat bayrog‘imizdagi 12 yulduz tasvirini o‘zbek xalqi madaniyatining qadimiyligi, uning komillikka, o‘z tuprog‘ida saodatga intilishi ramzi sifatida tushunish lozim.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

18 Nov, 07:41


18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тумандаги 9-сон умумтаълим мактаби ўқитувчилари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида беш минг қадам юриш марофони ташкил этилди.
Дарс бошланиши олдидан ўтказилган ушбу тадбирда давлатимиз рамзи бўлган байроғимиз мазмун-моҳиятини ифода этувчи куй-қўшиқлар, шерлар ижро қилинди. Ўқувчилар томонидан чизилган  байроқ турли кўринишларда намойиш этилди.


Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

18 Nov, 06:38


Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/658120

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

18 Nov, 06:36


18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Тарихнинг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.
Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тумандаги 9-сон умумтаълим мактаби ўқитувчилари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида беш минг қадам юриш марофони ташкил этилди.
Дарс бошланиши олдидан ўтказилган ушбу тадбирда давлатимиз рамзи бўлган байроғимиз мазмун-моҳиятини ифода этувчи куй-қўшиқлар, шерлар ижро қилинди. Ўқувчилар томонидан чизилган байроқ турли кўринишларда намойиш этилди.


Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

31 Oct, 15:31


YOSHLARGA OID DAVLAT SIYOSATI - AMALDA

31.10.2024

📲@XorazmTELEKANAL✔️

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

31 Oct, 12:37


O‘zbekiston COP29da ishtirok etadi: samarali hamkorlik va yangi imkoniyatlar

Oʻzbekistonda 2024-yilning 11–22-noyabr kunlari Ozarbayjon poytaxti Boku shahrida boʻlib oʻtadigan Birlashgan Millatlar Tashkilotining Iqlim oʻzgarishi boʻyicha doiraviy konvensiyasi (BMT UNFCCC) ishtirokchilari konferensiyasining 29-sessiyasiga (COP29) qizgʻin tayyorgarlik koʻrilmoqda.

COP29 doirasida Oʻzbekiston hukumati tomonidan oʻzbek madaniyati, tarixi va noyob muhiti asosidagi anʼanaviy tamoyillar va texnologiyalarni aks ettiruvchi Milliy pavilyon ochiladi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

31 Oct, 10:36


Бугун Янгиариқ туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ички хўжалик йўлларига шағал аралашмасини ётқизиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, бу борадаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди. Таъкидландики, туманда 9,9 км узунликдаги ички хўжалик йўлларига шағал аралашмаси ётқизиш режалаштирилган бўлиб, натижада “Дўстлик”, “Остона”, “Ангарик”, “Қармиш” маҳаллалари аҳолиси учун қулайлик яратилади. Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, энергия тежамкор технологиялар кўргазмаси ташкил қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

30 Oct, 10:18


ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Хоразм вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Т. Атаниёзов ҳамда Янгиариқ тумани прокурори О. Эшчоновлар янгиариқлик ёшлар билан учрашдилар.

Ёшлар билан очиқ ва эркин руҳда ўтказилган суҳбат давомида туман прокурори О.Эшчонов бугунги кунда ёшлар орасида учраётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари ҳақида сўз юритиб, ёшларнинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари ҳақида тўхталди.

Давлатимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган шароит ва имкониятларга тўхталиб, оқилона фойдаланишга чақирди.

Шунингдек, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда рақамли технологияларни ривожлантириш маркази масъул ходимлари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари ва  таклифлари билан фаол қатнашдилар.

Учрашув якунида ютуқларга эришган ёшларга ташаккурнома ва совғалар берилиб, бир гуруҳ иқтидорли ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

29 Oct, 04:45


KAMBAG'ALLIKDAN FAROVONLIK SARI DASTURINI AMALGA OSHIRISH CHORALARI

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

28 Oct, 19:04


Saida Mirziyoyeva BMTning O‘zbekistondagi doimiy rezident-koordinatori bilan uchrashuv o‘tkazdi

Muloqot davomida Orolbo‘yi mintaqasini rivojlantirishga alohida eʼtibor qaratildi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

28 Oct, 04:02


Аёллар дафтарига киритилганлар учун қандай имтиёзлар бор?

🔷 Тадбиркорлик бўйича бепул ўқув курслари, 33 млн сўмгача кредитлар, зарур ускуналар учун субсидия, бир марталик моддий ёрдам, ижара тўлови, уй-жой таъмири учун маблағ...

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

27 Oct, 09:58


Бугун никоҳ тўйини ўтказаётган Абдуллаев Сирожиддин ва Мадиёрова Севинчой Янгиариқ туманидаги Вакиллар маҳалласида жойлашган 517-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзларининг келажаги учун овоз беришди.

@Xorazmsaylov2024

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

26 Oct, 17:00


TIBBIYOTDAGI ISLOHOTLAR - INSON QADRI UCHUN

26.10.2024 

📲@XorazmTELEKANAL✔️

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

26 Oct, 08:00


Saylovda qanday ovoz beriladi?

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

26 Oct, 06:59


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йирик транспорт-логистика объектларини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

26 Oct, 06:59


#Яхши_Янгилик

⚡️Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин.
Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.

Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

25 Oct, 16:08


KAMBAG'ALLIKDAN FAROVONLIK SARI
25.10.2024

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

25 Oct, 14:43


ИИБ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бугун, Янгиариқ туманидаги ИИБ ходимлари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Зафарбек Матназаров ҳамда сектор раҳбарлари сўзга чиқиб, соҳа ходимларини байрам билан самимий табрикладилар.

Тадбир сўнгида соҳа ходимларига туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Oct, 18:19


Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Қозон шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

👉 https://kun.uz/kr/86669409

Kun.uz расмий канали

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Oct, 18:19


Ichki ishlar organlari xodimlari kuni munosabati bilan bir guruh xodimlarni mukofotlash to‘g‘risida

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni

Farmon matni — https://uza.uz/posts/649416

Kanalga ulanish: 
@uzauz

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Oct, 18:17


YASHIL MAKON UMUMMILLIY LOYIHASI KUZGI MAVSUMI BOSHLANDI

24.10.2024

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

Telegram kanalga ulanish⤵️
https://t.me/+Sc_gfY0E_0jvYofu

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Oct, 17:58


DEMOKRATIK ISLOHOTLAR SAMARASI - FUQAROLIK JAMIYATI RIVOJIDA KOʻRINADI

2024-yil 24-oktabr kuni Toshkent shahrida Xalqaro hamkorlik tashabbuslari haftaligi doirasida “Erkin fuqarolik jamiyati va nodavlat notijorat tashkilotlarini rivojlantirish” mavzusida xalqaro konferensiya o‘tkazildi.

Konferensiyada O‘zbekistonning demokratik taraqqiyot yo‘lidagi islohotlari, ayniqsa fuqarolik jamiyati sohasidagi tub o‘zgarishlar, mamlakatning ochiqlik va shaffoflik borasidagi yutuqlari jahon hamjamiyati e’tiboriga havola etildi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Oct, 12:35


АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Халқимиз орасида азал-азалдан оила муқаддас қўрғон сифатида эъзозланган. Чунки инсон қалбида аҳиллик, меҳр-оқибат туйғулари, илм-маърифатга интилиш кўникмаси, аввало, оилада шаклланади. Бош қомусимизда оила жамиятнинг асосий бўғини, деб белгиланганлиги замирида ҳам ана шундай миллий қадриятларимиз мазмуни мужассам.

Оила мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигининг гарови экан, бу борада оилавий ажримларга етакловчи омилларни таҳлил этишнинг аҳамияти катта.
Бугун Янгиариқ туманида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, уларнинг арзимас сабаблар ортидан парчаланиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилди.
Ташкил этилган яраштирув тадбирида туман ҳокими ўринбосари Б.Қўчқорова, туман имом хатиби, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Ажрим ёқасидаги 6  та оила вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларга тушунтиришлар берилди.


Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Oct, 09:15


"E-auksion" platformasida 200 dan ortiq davlat mulkini ijaraga oling!

🔹 Urganch shahrida 21 ta (ko'rish)
🔹 Xiva shahrida 28 ta (ko'rish)
🔹 Bog'ot tumanida 19 ta (ko'rish)
🔹 Gurlan tumanida 13 ta (ko'rish)
🔹 Qo'shko'pir tumanida 13 ta (ko'rish)
🔹 Urganch tumanida 16 ta (ko'rish)
🔹 Hazorasp tumanida 17 ta (ko'rish)
🔹 Tuproqqal'a tumanida 10 ta (ko'rish)
🔹 Xonqa tumanida 12 ta (ko'rish)
🔹 Xiva tumanida 21 ta (ko'rish)
🔹 Shovot tumanida 13 ta (ko'rish)
🔹 Yangiariq tumanida 13 ta (ko'rish)
🔹 Yangibozor tumanida 15 ta (ko'rish)

Auksion savdolarida ishtirok etish bo‘yicha savollarga javob olish

☎️: 71 202 21 11
☎️: 99 207 26 03

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Oct, 05:37


Янгиариқлик ёш ҳунарманд уста Раҳимбой Раҳимов фаолияти ҳақида

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

24 Oct, 04:45


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 2 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

23 Oct, 13:07


#YashilMakon
#YangiariqTumani

Xorazm viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o'zgarishi boshqarmasi hamda Yangiariq tuman hokimligi hamkorlikda Yangiariq tumanida "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasi amaliy seminar tashkil qilindi.

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 13:47


Президент кейинги йилда “Яшил макон” дастури учун 100 миллиард сўм ажратилишини эълон қилди.

Эндиликда дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилади.

Суғориш тизими бўйича 2 та тажриба амалга оширилади. Хусусан, 27 та туманда суғориш тизими яратиш учун 1 тадан қудуқ қазишга рухсат берилади. Ғаллаорол туманидаги тоғларда қор-ёмғир сувини йиғувчи 10 та гео-мембрана ўрнатилиб, дарахтларни суғориш тизими яратилади. Баҳорда 14 та туманнинг тоғ ва адир қияликларида қават-қават қилиб, терраса усулида 500 гектарда дарахт экиш бошланади.

Вилоят ҳокимликларига “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича яшил боғ яратишга камида 1 гектар, яшил жамоат парки учун ярим гектардан ер ажратиш топширилди.

Бу майдонлар экиш мавсумигача “Очиқ бюджет” порталига қўйилиб, дарахт турлари бўйича тавсия ва уларнинг нархи кўрсатилади. Бунда, парваришлашда масъулиятсизлик қилган шахсларни мобил илова орқали огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади.

Ҳокимларга барча ободонлаштириш бўлимларини 20 тадан суғориш мини-техникаси билан таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 13:47


Сўнгги вақтларда юртимизда чанг бўронлари тез-тез содир бўлаётгани қайд этилди.

Бунга глобал иқлим ўзгариши билан бирга ноқонуний дарахт кесилиши, сув камайиши, тартибсиз чорва боқилиши оқибатида чўл яйловлари деградацияга учраётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Чўллардаги ўсимликлар турлари ҳам кескин камайган.

Давлатимиз раҳбари аҳоли кўпайиб бораётган шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг катта захирамиз – яйловлар эканига эътибор қаратди. Шу боис, яйловлардан фойдаланишга эҳтиёж йилдан-йилга кўпайиб бораётгани таъкидланди.

Эндиликда 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилиши белгиланди.

Қўмитага йил якунигача чўлларни деградациядан чиқариш бўйича уч йиллик дастур тайёрлаш топширилди. Келгуси йилда бу мақсадлар учун дастлаб 50 миллион доллар грант маблағлари жалб этилади.

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 13:47


Президентимиз Тошкент шаҳридаги ҳолатга алоҳида тўхталди.

Пойтахтнинг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирилди, куни кеча бўлган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатгани қайд этилди.

Дренажни тўғирлашни ўзи етарли эмаслиги, сувни ҳавзаларда тўплаш тизимини қилиб, дарахтларни суғоришга ишлатиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Умуман, пойтахтдаги туман ҳокимлари жойига чиқиб, дренаж, яшиллик, ободонлаштириш каби масалаларни тепасида туриб ўзи ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.

Шаҳар ҳокимлигига йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 13:47


Октябрь-ноябрь ойларида маҳаллаларда 40 миллион дона манзарали ва мевали дарахт янги тизим асосида экилиши белгиланди.

“Маҳалла еттилиги” ҳар бир маҳаллада 30 тадан камбағал оила хонадонига 20 тупдан, 20 минг якка ёлғиз кексалар хонадонига 10 тупдан мевали дарахтлар тарқатади. Шунингдек, еттилик ўзига бириктирилган кўчаларда жами 6 миллион дона манзарали дарахт, кўчалар, уйлар, кўп қаватли уйлар атрофига жами 3 миллион мевали ва манзарали дарахт экишни ташкиллаштириши муҳимлиги қайд этилди.

Таълим тизими раҳбарларига 20 мингдан зиёд боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 2,5 миллион дона кўчат экишни ташкил қилиш топширилди. Ёшлар ишлари агентлиги 155 минг ёшларга бўлиб берилган 60 минг гектар ерда жами 1,5 миллионта мевали дарахт экишга кўмаклашади.

Барча маҳаллаларда кўчат ярмаркасини ташкил қилиб, 30 миллионта кўчат етказиб бериш муҳимлиги таъкидланди.

Телевидение, радио, газета ва ижтимоий тармоқларда дарахт экиш нуронийлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, санъаткор ва спортчилар иштирокида кенг тарғиб қилинса, ишларнинг самараси бундан-да юқори бўлиши таъкидланди.

Президентимиз аҳолини дарахт экишга жалб қилиш бўйича яхши тажрибалар кўпаяётганини қайд этиб, тўлов ташкилотлари ва электрон савдо платформаларининг бундай лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигига эътибор қаратди.

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 13:47


Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси ва кузги мавсумда ишларни жадал ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Бугун Президент Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети билан танишди. Унда экология, барқарор бошқарув, атроф-муҳит иқтисодиёти, экология ҳуқуқи, экологик инновация ва рақамлаштириш йўналишларида 500 нафар бакалавр ва магистр тайёрланади.

Бу билан экология тизимига ҳам замонавий кадрлар тайёрлайдиган мустаҳкам замин яратилди.

Вилоят ҳокимларига ҳар бир вилоятда 1 тадан ушбу университет техникумини ташкил қилиш топширилди. Техникум атрофида илмий-амалий машғулотларни олиб бориш учун дендрология боғи ҳам ташкил қилинади.

Янги ўқув йилидан университетда дуал таълимни йўлга қўйиш, уруғчилик, кўчатчилик, иқлим ўзгариши бўйича қисқа курслар ташкил қилиб, ҳар йили 1 минг нафар ходимнинг малакасини ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 13:47


Йиғилишда энг аввало юртимиз иқлимига мос сифатли кўчатни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Фанлар академияси, экология, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, карантин тизимидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олийгоҳлар, кафедралар, ин-витро лабораторияларидан самарали фойдаланиб, уруғ ва кўчат етиштириш ҳажмини ошириши зарур.

Нукус, Арнасой, Қоракўл, Муборакда кейинги йилда сувсизлик ва шўрга чидамли галофит ўсимликларидан иборат 4 та боғ барпо қилинади.

Уруғ олиш учун ўрмон хўжаликларидан соғлом оналик плантациясини танлаш орқали йилига 1,5 минг тонна уруғ тайёрланиши, Корея тажрибаси асосида сувсизликка чидамли, иқлим шароитига мос ёпиқ илдизли контейнер ва ин-витро усулида 2 миллион кўчат етиштириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмдаги 250 минг гектар чўлда сув талаб этмайдиган саксовул, қандим, черкез уруғлари дронлар ёрдамида экилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва водий вилоятларидаги 327 гектар ерда ноёб мевали кўчатларни ин-витро усулида етиштиришни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 13:47


Шу билан бирга яшиллик даражасини ошириш бўйича ислоҳотларни кўп ҳокимлар тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Баҳор мавсумида 28 та туман дарахт экишда режани бажармагани танқид қилинди. Иқлим шароитини ҳисобга олмасдан, сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган.

Масалан, суғориш тизими йўқ жойга Тошкент шаҳрида 322 минг, Самарқандда 96 минг, Тошкент вилоятида 67 минг, Қорақалпоғистонда 61 минг, Бухорода 24 минг, Навоийда 15 минг кўчат экилган.

Ҳисоботга қўшиб ёзиш энг кўп Бухоро, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Шу муносабат билан Бош прокуратурага соҳадаги назоратни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир ҳоким, вазир, ташкилотга қаерга, қанча кўчат экиш эгаси, жойи, суви ва маблағи билан аниқ белгилаб бериш топширилди, мутасаддилар бунинг ижроси бўйича қатъий сўров бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 13:47


Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион дарахт ва бута экиб, яшилликни 2030 йилгача 30 фоизга етказиш бўйича марра олинган. 2020 йилда яшиллик даражаси 8 фоиз бўлган бўлса, ҳозир 12 фоиз. Оролбўйида яшил қоплама 2 миллион гектардан ошди.

Жорий йил баҳорида 138 миллион дона кўчат экилгани, йил бошидан 10 минг гектардан зиёд “яшил белбоғ”, 257 та “вазирлик” ва “ҳокимлик” боғлари барпо қилингани таъкидланди.

Шу йилдан бошлаб йўл, дарё ва каналларга туташ 2 минг гектар ер 10 минг аҳоли ва тадбиркорларга экиш учун ижарага берилди. “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида бюджетдан 49 миллиард сўм берилиб, маҳаллаларда 215 та янги боғ яратилмоқда.

Ўзбекистоннинг бу борадаги ишларини Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи, Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижроия органи ҳам алоҳида эътироф этди.

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 13:47


“Тошкент-Оҳангарон” халқаро автомобиль йўлининг 53 километрлик қисмида 840 мингта дарахт экилгани ўзига хос тажриба бўлди.

Автомобиль йўллари қўмитасига вилоят ҳокимликлари билан бирга бу тажрибани жорий йилда 13 та халқаро автомобиль йўлларида амалга ошириб, 9 миллион туп кўчат экиш топширилди. Яна 2 минг километр автомобиль йўллари ёқаси дарахт экиш учун 10 минг нафар фуқаро ва тадбиркорларга бўлиб берилади.

Самарқанд-Қарши темир йўлининг 145 километр, Тошкент-Самарқанд темир йўлининг 150 километр қисмида куз мавсумида 1 миллион тупдан кўчат экишни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Экология вазирлигига чиқинди полигонлари атрофида 167 минг дарахтни парваришлаб, “яшил белбоғ” барпо этиш топширилди.

Дала четларида 21 миллион туп терак, тут ва узум экиш, тармоқ корхоналарида 5 миллион кўчат экиб, “яшил белбоғ” барпо қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 12:43


Turizm imkoniyatlaridan unumli foydalaning!

Xorazm viloyatiga sayyohlar ortib borayotgan hozirgi davrda joylashtirish vositalariga ham talab ortmoqda. Xorij mamlakatlaridan tashrif buyurayotgan sayyohlar mahalliy xonadonlardagi oilaviy mehmon uylariga katta qiziqish bildirmoqda. Bu oilaviy mehmon uylariga talab yuqoriligini bildiradi, ya'ni siz ham o‘z uyingizda turizm sohasida tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanishingiz mumkin.

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 12:13


ТАЙИНЛОВ

Подполковник МАШАРИПОВ АЗАМАТ ЯНГИБОЕВИЧ Хоразм вилояти Транспортда туризм ва хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар МАШАРИПОВ АЗАМАТ ЯНГИБОЕВИЧ Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ички шлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 11:37


Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 11:37


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по анализу результативности работы и дальнейшим приоритетным задачам в рамках общенационального проекта "Яшил макон"

Facebook|Instagram|X

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

21 Oct, 10:10


#Тил_миллат_кўзгуси

Бугун 21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллик байрами муносабати билан Янгиариқ туманидаги барча таълим масканларида байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмокда.
Жумладан, 29-сонли умумий ўрта таълим мактабда “Тил - миллат кўзгуси” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ижодкор Байрам Ғаипов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари А. Эшметов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари ва фахрий устозлар иштирок этди.
Тадбирда аввалида сўз олганлар ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлиги, ўзбек тили халқимиз учун миллий қадрият, ўзликни англаш, мустақил давлатчилик тимсоли, маънавий бойлик, халқимиз ҳаётидаги сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида муҳим аҳамият касб этиши борасида гапириб ўтдилар.
Шундан сўнг ўқувчилар томонидан ўзбек тилини тараннум этувчи бири-биридан жозибали турли йўналишдаги чиқишлар намойиш этилди.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати