Hidoyat.uz @hidoyatuz Channel on Telegram

Hidoyat.uz

@hidoyatuz


O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz

hidoyatuz.taplink.ws

Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali

Hidoyat.uz (Uzbek)

Hidoyat.uz Telegram kanali O'zbekiston musulmonlari idorasiga bag'ishlangan va "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyining faoliyatini namoyish etadi. Kanalda islomiy maqolalar, diniy nashrlar va boshqa foydali ma'lumotlar bilan tanishishingiz mumkin. Hidoyat.uz kanaliga obuna bo'lib, eng so'nggi yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling. Kanalda ayniqsa, @Hidoyat_jurnal va @Muminalar_jurnali bo'limlari mavjud, bu esa sizga boshqa foydali mavzular bo'yicha ma'lumot topish imkoniyatini beradi. Sizga barcha diniy savollar va maqolalar bilan yordam bera oladigan Hidoyat.uz kanali - diniy ma'lumotlardan xabardor bo'lish uchun eng yaxshi manba.

Hidoyat.uz

16 Feb, 05:34


Айюб алайҳиссалом дуоси

Албатта, мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан”
(Анбиё сураси, 83-оят).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

15 Feb, 09:31


АЛЛОҲ СИЗНИ МУКОФОТЛАСИН!🤲

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшилик кўрган киши яхшилик қилувчига: “Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин”, деса, мақтовда муболаға қилган (яъни жойига қўйган, тўғри адо қилган) бўлади”, деганлар.

Ҳакимлар эса: “Агар қилинган яхшиликка яраша эваз қайтаришга қўлинг калталик қилса, тилинг раҳмат ва ташаккур айтишга узун бўлсин”, деганлар.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

😎 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

14 Feb, 15:32


#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (14.02.2025)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat.uz

14 Feb, 09:59


📚 Ҳидоят журналининг афзаллик ва устунлиги

🎤 Ибодуллоҳ Ахроров | Тошкент ислом институти тиллар кафедраси катта ўқитувчиси

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

14 Feb, 04:15


Инсофга чақирилишингдан олдин ўзингни инсофга чақир.

Изоҳ. Агар қилган хатонгизни кимдир сизга эслатса, сиз уни тан олиб, хатонгизни ўнглаш йўлига тушсангиз, бу қандаям яхши... Лекин хатонгизни эслатишларидан олдин уни сезиб қолишингиз, ундан-да яхши! Чунки бу ҳолда ислоҳни эртароқ бошлаган, сизни инсофга чақиргунларича чўзиладиган бепарволикдан сақланган бўласиз. Уйғоқлик – динимизнинг табиати. Мусулмон инсон мудраб яшаши мумкин эмас. Ҳушёрлик – унинг хулқи, сергаклик бамисоли томирида оқаётган қондир. Агар бу хулқ ўзгарса, билингки, шайтон дўстингизга айланяпти, натижада нуқсонларингиз гўё кичрайгандек бўлиб, кўзингиз олдида фақат муваффақиятларингиз намоён бўляпти. Энди сиз ўз-ўзингизга танқидий қараш нарида турсин, ўзгаларнинг ўзгачароқ фикрига ҳам муросасиз бўлиб қоласиз, тезроқ, вақтни бой бермасдан шахсий камолатингиз билан машғул бўлиш ўрнига бошқалардан ўч олишга шошасиз...
Бу тирикликдан кўра ўликликка, нажотдан кўра ҳалокатга яқин ҳолатдир. Агар шу ҳолатга тушмайин десангиз, инсофга чақирилишингиздан олдин ўзингизни инсофга чақиринг!

“Унвонул баён”дан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

13 Feb, 13:59


🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

13 Feb, 10:59


🤔Бeш тоифа кишининг дуоси ижобатдир:

1. Зулмга учраган кишининг дуоси.
2. Сафарда бўлган кишининг дуоси.
3. Отанинг фарзандига қилган дуоси.
4. Рўзадорнинг дуоси.
5. Мусулмоннинг биродарига ғойибона қилган дуоси.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

13 Feb, 08:59


🌸 Тарихи Муҳаммадий

🔴Рўзанинг фарз бўлиши

Шу йилнинг Шаъбон ойида Аллоҳ таоло томонидан ваҳий келиб, мусулмонларга ҳар йили бир ой Рамазон рўзасини тутмоқ фарз бўлди. Бундан илгари Пайғамбаримиз ва саҳобалар ҳар ойда уч кун – ўн учинчи, ўн тўртинчи ҳамда ўн бешинчи кунлари ихтиёрий рўза тутар эдилар. Китобларда бу кунларни “Айёми бийз”, яъни “Ойдин кунлар” деб атардилар. Ҳар йилда бир ой Рамазон рўзасини тутмоқ беш бинои Исломнинг бирисидур.

Инсон асли яратилишида икки тарафли сифат билан яратилмишдур. Яъни, жисмоний-ҳайвоний ва руҳоний-малаконий сифатларга эгадур. Ҳар икки томоннинг тарбияти ўзига хос ғизоси (озуқа) билан бўлур. Яъни, емак-ичмак инсоннинг жисмоний тарбияти бўлганидек, намоз-рўза, тоат-ибодат унинг руҳоний тарбиятидур. Инсон боласи жисмоний сифатлари томонидан қаралса, ҳайвон боласидан ҳеч қандоқ фарқи йўқдур. Агар инсон ҳайвоний сифати билан қўйилса, ул ҳолда ўзидан бошқа ҳеч нарсани танимайдур. Бошқа бировлар учун қайғуриш унинг эсига ҳам келмайдур. Очлик ва чанқоқлик – энг оғир ишдур. Бунинг қийинлигини ҳар ким ақли билан билса ҳам бўлур. Лекин очликни татиган киши уни татимаганлардан яхшироқ билур. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳар йили бой-чоғой, шоҳу гадо демай, бир ой рўза тутмоқни барчага бир текис фарз қилди. Ҳаммага очликнинг аччиғини тотқизди. Очлик қандоқлиги тотиганларга очлик билан эзилган ожизларни эскартди. Энди рўзанинг руҳоний томонига қарасак, агар шароити риоя қилинган тақдирда, унинг киши қалбига, руҳига ва бошқа ибодатларга қараганда тезроқ таъсир қилишида ҳеч шак йўқдур. Ибодат ва риёзат таъсир қилди, демак, қалб ва руҳ қувват топиб, ёмон хулқлардин пок бўлди демакдур. Инсонда доимо қарама-қарши икки тортишув бордур: биринчиси – раҳмоний ақл, иккинчиси – шайтоний нафсдур. Буни Пайғамбаримиз: “Ламмаи раҳмония, ламмаи шайтония”, дедилар. Бу икки куч одам боласини доимий суратда талашурлар. Ҳақиқатда эса буларнинг бири жаннат, иккинчиси дўзахдур. Бу икковидан қайси бирига қўшилса, бандада ихтиёр бордур. Лекин шуни билмоқ керакки, намоз, рўза, тоат-ибодат билан раҳмоний ақл қувват топади. Агар булардан ажраб фисқ-фасод, нафси ҳаво йўлига кирса, шайтоний нафси ривожга киради. Мана бу икки қувватнинг қайси томони ривожли, кучли бўлса, инсон шу томонга мойил бўлур. Шунинг учун рўза ойининг туганчисида фитр-садақа беришни шариат вожиб қилди. Рўза шарофатидан кўнгиллари юмшаган мўминлар буни оғир олмай, ихлос билан адо қилишларини билди.

Расулуллоҳ Мадинага келиб, икки йилдан кейин Рамазон ойининг рўзаси мусулмон­ларга шу оят билан фарз бўлди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ

Ё айюҳаллазина аману кутиба алайкумус-сияму кама кутиба алаллазийна мин қобликум” [Бақара, 2/183].

Маъноси: “Эй мўминлар, бир ой Рамазон рўзаси сизларга фарз бўлди, сизлардан илгари ўтганларга ҳам рўза фарз бўлган эди”.

Давоми бор...

📖 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

13 Feb, 06:32


#сотувда

"ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ МЕРОСХЎРЛАРИ" КИТОБИ СОТУВДА❗️

Бу асар улуғ саҳобалар ва айрим тасаввуф алломаларининг ижодиётини, кароматларини қамраб олган. Шунинг учун ҳам у “Пайғамбар алайҳиссалом меросхўрлари” деб номланади. Бу китоб Алишер Навоийнинг “Насоим ул-муҳаббат” асарига ўхшаб кетади. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 46.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

13 Feb, 04:59


Qunut duosini o’rniga Ixlos surasini o’qisa bo’ladimi?

📖 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

13 Feb, 03:43


«Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир».

Нур сураси, 56-оят

@HidoyatUz

Hidoyat.uz

12 Feb, 11:08


#сотувда

"ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ" КИТОБИ СОТУВДА❗️

Азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш Исломдан олдин ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқлари ва масъулиятларини том маънода Ислом дини кўрсатиб берди. Сарвари олам Муҳаммад (алайҳиссалом) аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин-қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда фақат Ислом умматигагина эмас, балки кишилик жамиятига ибрат ва намуна бўлиб келмоқдалар.

Ислом келганидан кейин ҳам аёл билан эркак тенг ҳуқуқли деб жар солган айрим тузумлар аёлларни эркаклар билан баб-баравар жисмоний меҳнат қилишга чорлаганлар. Натижада, эркак билан нафақат ҳуқуқда, балки жисмоний меҳнатда ҳам тенглаштирилган аёлларни, ҳатто ҳомиладорлик пайтида ҳам қурилиш, йўлсозлик, конларда турли оғир жисмоний ишларга мажбурлаш яқин тарихимизда оддий таомил бўлган эди.

📚 Қаттиқ муқова.

👉 Нархи: 33.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

12 Feb, 09:29


💬 Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Инсонларга гўзал муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир бўлиши эса (бахтли) ҳаётнинг ярмидир”.

📚"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

12 Feb, 06:29


#сотувда

"СЎРАГАН ЭДИНГИЗ" КИТОБИ СОТУВДА❗️

“Сўраган эдингиз”
рукни остида “Ислом нури” газетаси ва “Ҳидоят” журнали саҳифаларида сизни қизиқтирган саволларга раҳматли Ўзбекистон мусулмонлари идораси собиқ раиси, муфтий Усмонхон Алимов берган жавобларни халқимиз бир неча йиллардан буён ўқиб-ўрганиб келмоқда. Ушбу китобда ақида, таҳорат, ғусл, намоз ва бошқа ибодатларга доир масалалар юзасидан муҳим саволларга Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ) асос солган ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбалари асосида тушунарли, қисқа ва аниқ жавоблар берилган

📚 Қаттиқ муқова.

👉 Нархи: 30.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

12 Feb, 05:29


🌸 Тарихи Муҳаммадий

🕋Қибланинг каъбага йўткалиши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларидан сўнгра Қуддуси шарифга қараб ўн олти ой намоз ўқидилар. Лекин кўнгилларида Каъбага қараб намоз ўқишни бек орзу қилар эдилар. Чунки Каъба Иброҳим Халилуллоҳнинг қибласи эди. Ўтган пайғамбарлар, Одам алайҳиссаломдан Ҳотам алайҳиссаломгача ҳаммалари Қуддуси шарифга қараб ибодат қилур эдилар. Ёлғиз Иброҳим Халилуллоҳга Аллоҳ изни билан Каъба қибла бўлди. Қурайш саййидлари: – Муҳаммад ўзи Иброҳим Халилуллоҳ йўлидаман дейдур. Андоқ эрса нечук Каъбага қараб намоз ўқимайди, яҳудлар қибласи Байтул Мақдисга қарайди? – деб таъна қилишур эди. Бунинг устига яҳудлар: “Муҳаммад бизнинг динимизга қарши бўлса ҳам, ўзи қибламизга тобедур”, дер эдилар. Расулуллоҳ Маккада турган чоғларида Қуддуси шарифга қараб намоз ўқиган бўлсалар ҳам, намозда Каъбага орқа ўгирмаган эдилар. Аммо Мадинага келганларида намоз ўқисалар, Каъба дол орқада қолишига тўғри келди. Расулуллоҳга бу иш ҳам кўп оғир келган эди. Жаброил алайҳиссаломга: “Аллоҳ таоло менинг юзимни яҳудлар қабиласидан Каъбага ўгирармикин?” деб кўнгилларидаги орзуларини билдирдилар. Анда Жаброил алайҳиссалом бу мақсадни Аллоҳдан талаб қилишни маслаҳат бердилар. Расулуллоҳ “Менинг бу тилагим қачон қабул бўлгай?” деб кўп термилганликдан дуо қилганларида юзларини кўк сари кўтарур эдилар.
Бир куни Умму Бишр деган саҳобия хотуннинг уйига уни кўргани келдилар. Шу ерда пешин намозининг вақти кирган эди. Шу жойдаги маҳалла масжидига чиқиб, саҳобалар билан пешин намозини ўқишга турдилар.

Икки ракат ўқиганларида Жаброил алайҳиссалом орқали

فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ

Фавалли важҳақа шатрал-масжидил-ҳароми” оятини ваҳий келтирди [Бақара, 2/144]. Яъни “Юзингни Масжидул Ҳаром (Каъба)га бур!” деган Аллоҳ тарафидан амр бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ичида турган ҳолда юзларини Каъбага ўгирдилар. Мана, ўшал кундан бошлаб, бутун мусулмонларнинг қибласи Каъбага қарор топди. Шу кунда ҳам Мадинаи мунавварада икки қиблали масжид деган бир-бирига қарама-қарши, икки меҳробли бир масжид бордур. Уни ҳожилар зиёрат қилурлар. Бу воқеа ҳам Пайғамбаримиз ҳақида улуғ неъматлардин саналур. Чунки бошқа пайғамбарлар умрлари бўйича қилган ибодатлари бир қиблага қаратилган эди. Аммо бизнинг Пайғамбаримиз қилган тоат-ибодатларини икки қиблага қараб адо қилдилар. Икки қибланинг савоб даражалари ул зотга ҳосил бўлди.

Давоми бор...

📖 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

17 Jan, 12:59


#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

17 Jan, 11:57


🌼САОДАТЛИ ҲАЁТ

Гоҳида бахт-саодат сизнинг атрофингиздаги оддийгина нарсаларда яширинган бўлади. Сиз уни узоқдан қидирманг! Инсон бахтли бўлиши учун улкан мўъжизалар шарт эмас. Олижаноб қалб, табассумли чеҳра, Аллоҳнинг берганига қаноатли бўлиш ҳамда Аллоҳга ҳақиқий тавваккал қилиш – инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши учун кифоят қилади.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

17 Jan, 07:23


ШАҲВОНИЙ ХАЁЛЛАРНИНГ МУОЛАЖАСИ

Шайхим, Доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ бир куни шундай деган эдилар: “Гуноҳларга журъат ва иштиёқ пайдо бўлганда, дарҳол уларни муолажа этишга ҳаракат қилинг. Қачон қалбда “ҳаромга бир қараб олайин, бир назар ташлаб маза қилайин”, деган хоҳиш пайдо бўлса, тасаввур қилинг, отангиз сизни кўриб турибди. Шунда ҳам бу ҳаракатингизни давом эттирармидингиз? Ёки шайхингиз кўз олдида ҳам юзсизларча ҳаромга тикилаверармидингиз?
Фарзандларингиз олдида ҳамми? Аниқки, агар улардан бирортаси менинг бу ҳаракатимни кўриб турган бўлса, назаримни пастга оламан ва қалбда қанчалик кучли хоҳиш бўлмасин, бу ишни қилмайман. Сиз ҳам унақа пайтда кўзингизни тиясиз, деб умид қиламан.
Кейин шундай тасаввур қилингки, одамларнинг кўриш-кўрмаслигидан менинг дунё ва охиратимда бирор фойда йўқ, лекин менинг бу ҳолатимни Аҳкамул ҳокимийн бўлган Аллоҳ таоло кўриб турибди, У Зот менга бу ишим учун, истаса, жазо ҳам беради.
Шу нарсаларни ўйласа, иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бандани бу гуноҳдан муҳофаза қилади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

17 Jan, 03:05


🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

16 Jan, 08:53


🌸АЛЛОҲНИ УЛУҒЛАШ

«Раббингизни улуғланг» (Муддассир сураси, 3-оят).
Аллоҳни улуғлаш – Унинг чақириқларига ижобат қилиш, буйруқларига итоат этиш билан бўлади. Мана Уни шулар улуғлаш ҳисобланади, фақатгина тил билан “Эй буюк Аллоҳ!” – дейиш билан улуғлаш ҳосил бўлмайди.
Эҳтимол, бу оят “Унинг боласи бор, Унинг шериги бор”, деб айтган ғайри динларнинг сўзидан улуғланг ва поклаб ёд этинг ёки Унинг ҳаққини улуғ деб билинг ва неъматларининг шукрини адо этинг”, деган маъноларни англатиши мумкин. Бу ҳам бизнинг “Аллоҳ таолони севиш Унга итоат этиш ва Унинг амрларига бўйсуниш билан бўлади. Унинг севгиси қалбда пайдо бўлиб, таъсири амалда намоён бўлади”, деган сўзимиз кабидир.

"Таъвилот"дан дурдоналар.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

16 Jan, 03:29


💧Қуриган Қубо қудуғи тўлди

Яҳё ибн Моликдан ривоят қилинади. Анас ибн Молик Қубода уларнинг олдига келиб шу ердаги қудуқ ҳақида сўради. Яҳё айтади: “Мен Анасни қудуқнинг олдига бошладим. Анас: “Ҳа, шу қудуқ, одамлар бунда эшакларини суғорар ва сувини қуритар, биз яна чиқариб турар эдик”, деди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу қудуққа келиб, челак ташлашни буюрдилар. Сув тортилганда ё шу сувга таҳорат қилдилар ёки сувга туфладилар ва челакни қудуққа ташлашни буюрдилар. Анас айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу ердан кетмасларидан, мен қудуқнинг намланганини кўрдим. Кейин у зот келиб, таҳорат олдилар, оёқларига масҳ қилиб, намоз ўқидилар, қудуқ шундан кейин ҳеч қуриб қолмади”.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

15 Jan, 06:14


🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 15 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 84-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Аҳқоф" сурасининг 1-оятидан "Муҳаммад" сурасининг 19-оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

Hidoyat.uz

15 Jan, 05:04


🧕ОНА – БУЮК МУРАББИЙ

Лампочкани ихтиро қилган Томас Эдисон болалик пайтида мактабдан уйига келгач, онасига конвертга солинган хатни беради ва: “Буни ўқитувчимиз сизга бериб юборди”, дейди.
Она хатни ўқир экан, кўзларида ёш ҳалқаланади. Бундан хижолат бўлган ёш Томас хавотирга тушиб йиғининг сабабини сўрайди. Онаси анча хотиржамлик ила жавоб беради: “Сенинг кучли қобилиятинг бор экан. Мана эшит: “Ўғлингиз ўта иқтидорли, мактаб унга ва унинг қобилиятига торлик қилади. Шунинг учун ўғлингиз уйида таълим ола қолсин!”.
Шундай қилиб Эдисон ўз уйида онасидан тарбия ола бошлайди. Орадан бир қанча йиллар ўтиб у лампочкани ихтиро қилади.
Вақти-соати етиб унинг онаси вафот этади. Шундан сўнг олим шкафдан бир конвертни топиб олади. Анча йил ўтган бўлса-да, хатни танийди. Бу – ўша болалигида мактабдан келган хат эди. Бир зум тарих оғушига шўнғиган Эдисон хатни ўқий бошлади. Унда шундай сўзлар бор эди: “Ўғлингиз ўта беақл ва қобилиятсиз бола. Эртадан мактабга келмасин!”
Эдисон анча вақтгача йиғисини тўхтата олмайди. Сўнг хотиралар дафтарига қуйидаги сўзларни битиб қўяди: “Эдисон, ҳақиқатан ҳам, нўноқ, иқтидорсиз, лаёқатсиз бола эди. Бироқ онасининг гўзал тарбияси сабабли истеъдод соҳибига айланди”.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

15 Jan, 04:14


#ҳикмат

Жаннат сўрасанг, «Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман», деб айтма, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор.
«Аллоҳим, ҳисоб-китобсиз, азоб-уқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил», дегин.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

14 Jan, 12:59


🔴Уч нарсани ҳаргиз унутма:

🟣 Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
🟣 Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
🟣Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

14 Jan, 11:18


🤔ДУНЁГА МУҲАББАТНИ ҚАЛБДАН ЧИҚАРИШ ЙЎЛИ

Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини ўйланг, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг. Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан? деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин.
Агар киши ҳар куни шу нарсаларни фикрлаб турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншааллоҳ, дунёга муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан менга ва барчангизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, амийн.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

09 Jan, 11:56


Абдул Аъло Таймий раҳматуллоҳи алайҳ айтарди: Аллоҳдан тинимсиз офият тиланглар! Оғир бало-имтиҳонга мубтало бўлган кишидан кўра омонлиги омонат бўлган, офиятда бемалол юрган инсон Аллоҳга кўпроқ илтижо қилмоғи лозим. Ахир бугун бало-имтиҳонга учраган кишилар кечагина беғам-беташвиш юрган эдилар. Шундай балолар борки, улар инсонга дунёда ғам-алам, охиратда эса шармисорлик келтиради.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

09 Jan, 04:32


🕌Энг кичик масжид

Айни дамда дунё бўй­лаб йўл бўйларида кичик масжидлар қуриш ёки ­жамоат жойларида намоз­хоналар барпо этиш ода­тий ҳолга айланган.
Бироқ илгари ҳам одмигина тарихий масжидлар бўл­ганки, улар бизгача етиб келган.
Улардан бири Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳ­ридаги “Мир Маҳмуд Соҳиб” масжиди бўлиб, у дунёдаги энг кичик масжид сифатида шуҳрат қозонган. У ерда бир вақтнинг ўзида беш киши ибодат қила олади. Aйни дамда масжидда намоз ўқилмайди.
Масжид XVI асрда тепаликда қурилган бўлиб, у Ироқдан келиб, Ҳиндистонда қўним топган сўфий Мир Маҳмуд шарафига номланган. Масжиднинг майдони бор-йўғи 10 метр квадрат, иккита кичкина минораси ҳам бор. Майдони кичиклигига қарамай, у нафис ва ноёб архитектураси билан кишини ҳайратга солади.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

08 Jan, 11:55


🗣ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларида бир воқеани баён қилганлар: Бир одамнинг олтин ва кумушлардан иборат катта хазинаси бор эди. Ҳар ҳафта хазинасини кўриб келишга бориб турарди. Унга қўриқчи ҳам қўйган эди. Бу хазинаси жойланган хоналарнинг қулфлари ўзгача эди – ичкаридан ҳеч ким оча олмасди. Бир куни у бойликларини санаш ва текшириш учун ичкари кирди. Шунда кутилмаганда эшик ёпилиб қолди. Ичкаридан эшикни очишга минг уринмасин, оча олмади. Мана, у тилло-кумушлар устида ўтирибди. Уларнинг саноғи йўқ. Ердан шифтгача олтинга тўлган. Лекин улар на очликни кеткиза олади ва на чанқоқни босади. Нон сув излаб ташқари чиқишнинг эса, имкони йўқ – эшиклар тақа-тақ берк! Шунча хазина ундай пайтда оддий тош-темирдан бошқа нарса эмас. Шундай қилиб, ўша бой одам олтин-кумушлар устида очлик ва чанқоқлик сабабли вафот этди.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

07 Jan, 12:30


🤔Шоирлар амири

Шоир Аҳмад Шавқий қат­тиқ бетоб бўлиб қолди. Кутил­маганда ходимнинг келтирган хабари Аҳмад Шавқийни шошириб қўйди: “Ал-Азҳар университети шайхи Муҳаммад ал-Аҳмадий аз-Заваҳирий шахсан сиз билан учрашгани келяпти!” Аҳмад Шавқий ўрнидан турди, Ал-Азҳар шайхи­нинг ис­тиқболига шошилди. Шайхни кутиб олар экан, салом-аликдан сўнг Ал-Азҳар шайхидан таш­рифининг сабабини сўради. Шайх­нинг жавоби бундай бўл­ди: “Сизнинг ёнингизга мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юбордилар. Бу кеча Расулуллоҳ тушимга кирдилар ва менга сизнинг олдингизга бо­риб, у зот сизга мунтазир экан­ларини айтишимни буюр­дилар...”
Бир неча кундан кейин шоир Аҳмад Шавқий вафот этди.
Муҳаммад Мутаваллий Шаъ­ровий раҳимаҳуллоҳ ҳар қа­чон Аҳмад Шавқийни эсласа: “Шав­қий раҳимаҳуллоҳ де­манглар, бал­ки Шавқий розийал­лоҳу анҳу денг­лар”, дер эдилар.
Ҳақиқатан, ҳеч бир шоир Пайғамбар алайҳиссаломга Аҳ­мад Шавқийчалик кўп ва хўб наът айтган эмас.

📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

07 Jan, 08:55


🔴ТИЛ БИЛГАН – ЭЛ БИЛАДИ

Ким бир қавмнинг тилини ўрганса, уларнинг шарридан эмин бўлади
Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгач, иброний тилини ўрганиб олдим. Шундан сўнг Набий алайҳиссалом яҳудийларга мактуб ёзмоқчи бўлсалар, менга ёздирар эдилар. Қачон улардан у зотга мактуб келса, мен у зотга ўқиб берардим»
(Имом Термизий ривояти).

* * *
Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак.
Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

07 Jan, 04:14


КАМБАҒАЛЛИККА ЧОРА

Абу Забйа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотидан сал олдин хасталаниб қолди. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан:
“Сени нима безовта қиляпти?”, деб сўради.
– Гуноҳларим.
– Кўнглинг нимани тусаётир?
– Раббимнинг раҳматини.
– Сенга бир табиб чақирайми?
– Аслида мени касал қилган Табибдир.
– Сенга бир оз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
– Маошга эҳтиёжим йўқ.
– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга тегади-ку!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сен қизларимни камбағалликдан қийналади, деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон камбағал бўлмайди”, деганларини эшитган эдим”, деди».

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

06 Jan, 15:36


#muftiy_minbari

📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat.uz

06 Jan, 03:52


Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди".

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

04 Jan, 08:00


БУГУН СИЗНИНГ ОХИРГИ КУНИНГИЗ БЎЛСА-ЧИ?

Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, “агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша кунда қандай амал қиласиз?” деб сўрарди.
Бу одамнинг мақсади Аллоҳнинг валийлари наздидаги савоби энг кўп ва нажотга сабаб бўладиган амални билиш эди. Шундай қилиб, турли хил одамларнинг олдига бориб, шу саволни бериб юрди. Ўша пайтдаги машҳур муҳаддис Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурларига ҳам борди ва у кишидан ҳам шу саволни сўради: “Агар сизга эртага вафот этишингиз маълум бўлса, бугун қандай амал қилган бўлар эдингиз?”
Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб жавоб бердилар: “Менинг ҳар куни қиладиган амалим бор, ўшани қиламан. Унга бирорта амал қўша олмайман. Чунки вақтларимни шундай тартиблаб олганманки, гўё ҳар бир кун менинг энг охирги кунимдир. Эрталабдан кечгача ҳаётимни шундай тартибга солганманки, гўё бугун ҳаётимнинг охирги куни ва мен қайси амални қилишим керак бўлса, ўша амални қиляпман”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

04 Jan, 04:59


#Савол_жавоб

– Одатимизга кўра, никоҳ ўқилаётганда келиндан уч марта розилик сўралади. Эшитишимча, биринчи сўралганда розилик берилса, қизга кўп савоб тегармиш. Шариати­миз биринчи сўралганда розилик беришга чақирар экан. Шу ростми?

💬– Никоҳ ўқиш чоғида қиз­дан учинчи марта розилик сў­ралганда жавоб бериш керак, деган гап йўқ. Агар никоҳланишни сўраган йигит билан турмуш қуришга рози бўлса, сўрал­ган заҳоти розилигини айтгани яхши.

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

04 Jan, 04:08


🌸ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ

Шайхул ислом Авзоий 80000 та саволга оғзаки жавоб берган зот. Эрта болалигидаёқ отасидан етим қолди. Муштипар онасининг сабоғи натижасида Ислом тан олган етук олим бўлиб етишди. Толиби илм учун тўрт нарса: отанинг нафақаси, онанинг парвариши, устознинг эътибори ва шогирднинг ҳаракати керак, деган ҳикмат бор. Имом Авзоийнинг волидаси фарзандига ота ўрнида ота, она ўрнида она бўлолди. Фарзандининг таълими учун барча ҳаражатларни қоплади. Меҳнати ва меҳр-муҳаббатини аямади. Устоз бўлиб, ўғлини олим қилди, илм олишдаги сай-ҳаракатларини доимий қўллаб-қувватлади. Ушбу солиҳа аёл ҳақида тарих китобларида бундай таъриф берилади: «Имом Авзоийнинг онаси ўғлига бера олган тарбия ва илмни, ҳатто султон ҳам беролмасди».

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

03 Jan, 11:29


🤔АМАЛ ВА УМИД

Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Ким амал қилмасдан туриб, “Аллоҳ таоло мени мағфират қилади ва жаннатга киргизади”, деб умид қилса, бундай шахс ўзини ўзи алдаяпти. Шунингдек, “мен яхши амал қилдим, шунинг учун, албатта, жаннатга кираман”, деб амалига суянаётган бўлса, бундай шахс ҳам ўзини алдаяпти. Аксинча, амалда бардавом бўлсин, амалига ишониб қолмасин – чунки унинг қабул бўлган-бўлмаганини билмайди – лекин Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилсин, амалларини қабул қилишини сўрасин, У Зотнинг раҳматига суянсин, фазлини сўрасин”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

03 Jan, 06:31


Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».

Бошқа нусхада:

«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.

Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».

Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.

Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Tik Tok

Hidoyat.uz

03 Jan, 06:03


#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Пайғамбарлик арафасида

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

03 Jan, 05:04


🌼ИЙСОР ШУНДАЙ БЎЛАДИ

Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Мадинада бир муҳтож оила яшарди. Уларнинг қўлида бир қўйнинг калласи бор эди. Ана шу оила озгина нарсага эга бўлганларида "Келинглар, мана шу қўйнинг бошини биздан-да муҳтожроқ кишига берайлик!" дедилар ва уни ўзлари муҳтож деб билган оилага бериб юбордилар. Муҳтож оила ҳам қўйнинг калласини бошқа муҳтожларга бериб юборди. Шу тариқа қўйнинг калласи Мадинани айланиб, охири яна биринчи эгаларига қайтиб келди».

Ийсор – бошқани ўзидан устун қўйиб, ўзи истаб турган нарсани унга беришдир.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

03 Jan, 04:00


Яхшиликнинг меваси доим ширинми?

Леонардо да Винчи “Адабий ишлар” китобида айтади:
“Қарға тумшуғида ёнғоқ мевасини кў­тариб баланд самога кўтарилди. Аммо ёнғоқ қар­ғанинг оғзидан тушиб, бир қалъа деворининг ёриғига кириб кетди. Шунда ёнғоқ меваси қалъага ёлворди:
– Эй муҳташам, баланд, деворлари мус­таҳ­кам, қўнғироқлари жарангдор қалъа! Менга бағрингдан жой бер. Мен онам бўлмиш ёнғоқ дарахти остига тушмадим. Йўқса, у тарбия қилармиди? Менга шу ёриғингдаги бир кичкина тешикчадан жой берсанг бўлди. Бошқа ҳеч нарса керак эмас!
Қалъа онасидан ажралган бечора ёнғоқ­нинг гапини эшитиб раҳми келди. Уни бағри­га олишга қарор қилди.
Ёмғир ёғди. Ёриқдаги ёнғоқ секин томир ота бошлади. Аста-секин ўса бошлади. Ёнғоқ катталашгани сари қалъа деворининг ёриғи ҳам катталашиб борди. Охири девор йиқилди. Ёнғоқ эса жойида тик қолаверди!
Арабларда бир мақол бор: “Яхшилик қил­ган кишингдан эҳтиёт бўлавер!”
Бу гап билан яхшилик қилмаслик керак де­моқчи эмасман. Айтмоқчи бўлганим, яхшилик ҳамма вақт ҳам ширин мева беравермас экан...

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

03 Jan, 02:56


🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

02 Jan, 09:19


#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat.uz

01 Jan, 11:32


Умар ибн Абу Салама отасидан ривоят қилади:
"Менга Фаластин аҳлидан бир киши Абдураҳмон ибн Авфдан (ушбу) ривоятни айтиб берди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Учта нарса бор. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, қасам ичадиган бўлсам, улар билан қасам ичаман. Садақа билан мол камаймайди, шундай экан, садақа қилинг! Банда Аллоҳнинг "юз"ини истаб, ўзига қилинган зулмни кечирса, Аллоҳ таоло қиёмат куни мана шу иши билан унинг иззат-шарафини кўтаради. Банда ўзига тиланчилик эшигини очдими, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очиб қўяди", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

27 Dec, 12:34


💬Яхши намуна бўлайлик

Хайрли амаллар бобида фарзандларингизга йўлбошчи бўлинг. Зеро, ҳадисда келганидек: “Ким бир яхши ишни жорий қилса, у ўтгандан кейин ҳам унга амал қилишса, унга ўзининг ажри ва у ишни қилганларнинг ажрича савоб бўлади, уларнинг савобларидан бирор нарса камаймагани ҳолда. Ким бир ёмон одатни жорий қилса, у ўтгандан кейин ўша ишни қилишса, унга бошлаган ёмонлигининг гуноҳи ҳамда қилганларнинг гуноҳларидан камаймагани ҳолда уларнинг гуноҳичалик гуноҳ ҳам бўлади”, дейилади.

Аҳли оиламиз, фарзандларимиз, атрофимиздагилар ҳамда бизга эргашганларга нималарни ўргатаётганимизга эътиборли бўлайлик.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

27 Dec, 05:20


⌛️Вақтимизни қадрлайлик

Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шундай ҳадис келади: “Оқил киши бир кунини тўртга тақсимлаши лозим: бир қисмида Раббига мурожаат қилади, бир қисмида ўзини ҳисоб-китоб қилади, бир қисмида Аллоҳнинг санъати борасида фикр юритади, бир қисмида еб-ичиш каби (нафсоний) ҳожатларини бажаради” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

27 Dec, 03:49


🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

26 Dec, 04:14


Нисо сураси фазилатлари

Давоми...

Ушбу сура фазилатлари ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу бундай деган: «Нисо сурасидаги беш оят ўрнига менга дунё ва ундаги бор нарса берилса ҳам, хурсанд бўлмайман». Оятлар қуйидагилар:
«Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангиз, кичик гу­ноҳларингизни сизлардан ўчирурмиз ва сизларни роҳатбахш манзил (жаннат)га киритурмиз» (31-оят). Уламоларимиз етмишга яқин катта гуноҳлар мавжудлигини айтишиб, уларга Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақ одам ўлдириш, зино, баччабозлик, ароқ ичиш, ўғрилик, босқинчилик, бировни зинода айблаш, ёлғон гувоҳлик бериш, ёлғон қасам ичиш, рибохўрлик, пора олиш, қариндошлик алоқаларини узиш, ота-онага оқ бўлиш, етим молини ейиш, ўлчов ва тарозида хиёнат қилиш, закотни ман этиш, ҳофизи Қуръонларга ёмонлик қилиш ва бошқалар киради.
«Албатта, Аллоҳ бир зарра миқдорида (ҳам бировга) зулм қилмагай. Агар (ўша миқдорда) яхшилик бўлса, уни (бир неча баробар) кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан улуғ мукофот (жаннат) ато этур» (40-оят).
«Ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади» (110-оят). Бу ояти карима ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо қуйидагиларни айтган: «Аллоҳ ўз бандаларига карами, афви, ҳилми, раҳматининг кенглиги ва мағфиратининг беқиёслиги ҳақида хабар бермоқда. Ким – кичикми-каттами – гуноҳ қилса-ю, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳнинг мағфиратли ва раҳмли Зотли­гини топади...»
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо эса: «Нисо сура­сида нозил қилинган саккиз оят бу уммат учун устидан қуёш чиққанидан ва ботганидан (дунёдаги бор яхшиликларга эга бўлганидан) яхшироқдир», деганлар. Улар 26-, 27-, 28-, 31-, 40-, 48-, 64-, 110-оятлардир.
«Аллоҳ сизларга (шариат аҳкомла­рини) баён қилиш, сизларни илгари ўтган (ҳақ йўлдаги) зотларнинг йўл­ларига ҳидоят этиш ва тав­баларин­гизни қабул қилиш­ни хоҳ­лайди, Ал­лоҳ доно ва ҳаким Зот­дир. Аллоҳ тав­баларингизни қа­бул этишни хоҳ­лайди, шаҳвоний ҳиссиётга тобе бўлганлар эса, (тўғри йўлдан) оғиб кетишларингизни хоҳлайдилар. Аллоҳ сизларга (шариат аҳкомларини) енгиллатишни хоҳ­лай­ди. Ахир, инсон заиф яратилгандир» (26-, 27-, 28-оятлар).
“Сенга етган яхшилик Аллоҳдан­дир ва сенга етган ёмонлик наф­сингдандир” (79-оят).
Уламоларимиз ушбу оятнинг таф­сирини бундай изоҳлайди: “Инсон­нинг бу дунёда қиладиган амаллари натижаси бу дунёсига ҳам, у дунёсига ҳам тегишли бўлади. Агар инсон Аллоҳ таоло кўрсатган йўлдан юриб, шариатда буюрилган амалларни бажарса, яхшилик қилиб, ёмонликдан қайтса, Аллоҳ таоло ўзининг раҳмати ила икки дунё саодатига эриштиради. Аммо инсон Аллоҳнинг буюрган йўлидан юрмаса, Унинг шариатига амал қилмаса, қайтарган ёмонликларидан қайтмаса, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам хор бўлади, у ўзига зулм қилади, оқибатда эса унга ёмонлик етишига ўзи сабабчи бўлади”.
«Ким Аллоҳга ва Расулга итоат этса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши! Бу Аллоҳдан бўлган фазлдир ва билгувчиликда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур» (69–79-оятлар).
Ушбу оятда ҳар бир мусулмоннинг орзуси, истаги ифодаланиб, уларни ушбу йўлда янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилишга, ҳаётнинг ҳар жабҳасида Ислом аҳкомларига риоя этишга, иншоаллоҳ, жаннатда юксак мақомларга эга бўлиш учун рағбатлантиради. .

✏️Манбалар асосида
Дилшод МУҲАММАД АЛИ
тайёрлади.


📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

25 Dec, 13:30


🌸ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ

Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг онаси Алия бинти Шарик ўқимишли, зукко аёллардан эди. Асосий вақти ва бор эътиборини ўғлининг таълим-тарбияси йўлида сарфлади. Ёш Молик илм олишни хоҳлаётганини айтганида, онаси: «Кел, сенга олимлар кийимини кийдириб қўяман», дея ўғлига солиҳларнинг кийимидек чўпон кийдириб, бошига салла ўрайди. Сўнг «Рабиъа (Робиа ибн Абдураҳмон, яъни Робиатур Рай)нинг ҳузурига бор. Илм олишдан аввал одоб ўрган», деб насихат қилади ва Рабиъа раҳимаҳуллоҳнинг дарсига мунтазам қатнашишини назорат қилиб боради. Кейинчалик ўғли Молик имомлик даражасига етади.

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

25 Dec, 05:00


🟠АЖАБО!..

Шайх Аҳмад Ийсо Маъсуровий ҳафизаҳуллоҳ бундай дейдилар: «Мен доим жанжаллашиб, атрофидаги инсонлардан кўнгли тўлмай, уларни ёқтирмай юрадиган кишиларга ҳайрон қоламан. Ахир дунё жуда қисқа-ку: “Уларни (қиёматда) тўплайдиган кунда (ўзларини бу дунёда) гўё кундуз кунинг бир соатича тургандек сезишиб, бир-бирларини таний бошлайдилар” (Юнус сураси, 45-оят).
Шунингдек, мен вақтини дунёнинг майда-чуйда ишлари сабаб беҳуда кетказаётганларга ҳам ҳайрон қоламан. Ахир улар Қиёмат куни: “Ерда йиллар ҳисоби бўйича қанча турдинглар”, дейилса, улар “Бир кун ёки ярим кун. Санаб турувчи (фаришталар)дан сўрагин”, дейдилар” (Мўминун сураси, 113-оят)».

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

25 Dec, 03:58


#кун_ҳикмати

🔴Қуръон ўқишга вақт топа олмаётганига узр айтаётганлар ушбу жумлани кўз олдиларига қўйиб олишсин:
«Қуръонни деб бирон нарсадан қолиб кетсанг, у ўша нарсага барака беради».

💬Бир иш қилишга шошяпсиз, лекин олдин Қуръон ўқиб, кейин ўша ишни қилсангиз, унга албатта барака ато қилинади.

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

24 Dec, 15:59


🪓Болта ўғриси

Бир киши айтади: "Бир куни мен болтамни йўқотиб қўйдим. Менга қўшним болтани ўғирлагандек туюлди. Гумонимни тасдиқлаш учун  уни диққат билан кузатдим. Унинг юриши худди болтамни ўғирлаган одамнинг юришидай кўринди. Гапириш тарзи ҳам, ҳамма ҳаракатлари болтамни ўғирлаган кишининг ҳаракатидек туюлаверди.

Ўша кеча болта қайғусида уйқум келмади, туни билан уйғоқ қолиб, қўшнимни ўғри эканлигини қандай қилиб аниқласам экан, деб ўйланиб чиқдим. Эрта тонгда турсам болтам топилиб қолди. Кичик ўғлим болтани устига пўстинни ташлаб қўйган экан. Кейин қўшнимга қарасам, у болтамни ўғирлаган одамга ўхшамай қолди. На юриши, на гапириши, на бошқа ҳатти-ҳаракатлари болтани ўғирлаган кишиникига ўхшамайди. У кўзимга бутунлай беайб, бегуноҳ одам бўлиб кўринди.

Шундагина тушундимки, аслида менинг ўзим ўғри эканман. Қўшнимнинг беозорлиги ва ишончини ўғирлаб, унинг шаънига доғ туширдим. Қолаверса, ўз ҳаётимдан бир кечани ўғирладим, уни бегуноҳ одамни айблаш йўлини ахтариш билан ўтказдим.

Ичидан булғанган одам атрофида тоза, бегуноҳ инсонлар борлигини тушуниб етмас экан..."

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

24 Dec, 14:29


🟣ДИН НИМАНИНГ НОМИ?

Шайх, Доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар: “Дин фикр тарзини ўзгартиришдир. Борйўғи бироз фикр тарзингизни ўзгартиринг, шу билан дунёингиз динга айланади ва Аллоҳ таоло ҳам сиздан рози бўлади. Шарти – икки ишни қилиш. Бири, ниятингизни тўғрилаб олинг. Иккинчиси, ўша ишни суннатга мувофиқ қилиш. Шунда ҳар бир дунёвий ишингиз диний ишга айланади.
Улуғ зотларнинг олдига боришда айни шу фойда бор, улар инсоннинг ўйини, фикр тарзини ўзгартириб юборадилар. Бунинг натижасида, инсоннинг амал ва феъллари тўғри бўлади. Олдин дунёга тегишли бўлган ишларингиз олимларнинг ҳузуридан чиққанингиздан кейин дин ва ибодатга айланади”.

📚“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

24 Dec, 13:29


🟣Энг яхши амаллар

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таолога энг суюкли амал қайси?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. Ибн Масъуд: «Ундан кейингиси-чи?» деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

24 Dec, 12:22


ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги "Иброҳимбой ва Орифжонбой" масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин!

Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Садриддин домла Абдурашидовнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, сафдошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози шу йил 25 декабрь, чоршанба куни бомдод намозидан сўнг пойтахтимизнинг Чиғатой дарвоза даҳасидаги "Имом Бухорий" жоме масжидида ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Hidoyat.uz

05 Dec, 11:27


🟢Эътибори кўп кишининг қоқолиши оз.

Изоҳ. Яхши-ю ёмондан ўзига ибрат чиқара оладиган инсон кам адашади. Адашиши кам инсон манзилга тез етади. Тирикларнинг бу дунёдаги манзили – савоби нақд ишлардир.

“Унвонул баён”.

✈️ @HidoyatUz

Hidoyat.uz

04 Dec, 08:54


#Ҳикмат_вақти

Саломатлик соғлом одамлар бошидаги тождир, уни фақат касаллар кўради.

Иброҳим Наҳаий


✈️ @HidoyatUz

Hidoyat.uz

02 Dec, 06:53


#ҳикмат

Аллоҳнинг зикрини унуттирадиган неъматдан кўра Аллоҳга яқинлаштирадиган қийинчилик афзал.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Tik Tok

Hidoyat.uz

01 Dec, 07:08


#ҳикмат

Аллоҳим! Бизга шундай бир тавба насиб қилгинки, ундан кейин гуноҳ ва маъсиятга қайтмайлик. Аллоҳим, омийн!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

29 Nov, 16:10


#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (29.11.2024)

🖥 Жумодул аввал ойининг охирги ҳафтасида рўй берган диний-маърифий соҳадаги муҳим янгиликлар билан танишинг!

🟢 00:00 Анонс
🗣 00:58 Ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди
🌱 01:41 Янгийўлдаги масжид ҳовлисида “Эзгулик” номли мўжаз боғ яратилди
🕌 02:23 Масжид биносига илк ғишт қўйиш, кўчат экиш ва фуқаролар билан мулоқот
🟢 02:57 Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга илмий суҳбат ўтказилди
🇸🇦 03:46 Фонд вакиллари Саудия элчиси билан учрашди
🕌 04:07 “Ғойиб ота” масжидида ҳашар ўтказилди
04:29 Сирдарё туманида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
🤔 04:52 Бухорода халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилди
05:22 Тошкент ислом институт Кенгашида муҳим масалалар кўриб чиқилди
💬 05:37 Модуль таълим тизими талабалари билан илмий суҳбат қилинди
⌨️ 05:59 muslim.uz сайтининг араб тилидаги саҳифаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда
🌙 06:16 Муфтий ҳазратлари жума намозида мазмунли суҳбат қилдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat.uz

29 Nov, 04:31


🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

29 Nov, 04:29


Аҳмад ибн Абу Ҳаворий айтади: Аллоҳни яхши кўрмоқнинг аломати Аллоҳнинг тоат-ибодатини (Аллоҳнинг зикрини) яхши кўрмоқдир. Аллоҳ таоло бир бандасини яхши кўрса, унга Ўзини суюкли қилиб қўяди. Токи Аллоҳ бандасини суймагунича, бандаси Роббини яхши кўра олмайди. Яъни муҳаббат аввал Аллоҳдан бўлади. Ана ўшанда банда Роббининг розилигини қидириб қолади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

28 Nov, 03:49


Дунёда ҳеч ўкинма! Дунёнинг ишлари бизнинг иродамиз билан эмас, Аллоҳнинг амри билан бўлади. Аллоҳнинг барча ишларида албатта бир яхшилик бор.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

27 Nov, 06:29


#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Пайғамбаримизнинг йигитлик даврлари

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

27 Nov, 05:17


Ўзини оқлаш ва кимнидир қоралаш бандалик фазилатига хилоф

Ўзининг яхши ёки ёмон хусусиятларини илғай олмаслик бу ҳали банданинг жоҳиллиги, нафсини яхши таниёлмагани аломатидир. Ўз нафсини таниган киши яхши биладики, барча эзгу ва ёмон сифатлар, хоҳ мўминларнинг оммасида бўлсин, хоҳ хос бандаларида бўлсин, вақти-вақти билан кўриниб-йўқолиб турадиган феълу фазилатлардир. Банданинг дунёси гўё кенг осмонга ўхшайди, унда гоҳи оқ, гоҳи қора рангдаги булутлар айланиб юради. Бошқача ифода билан яна шундай дейиш мумкинки, ҳар қандай инсон боласида яхшилик ва ёмонлик туйғулари баробар миқдорда мавжуддир. Одам боласига хос барча ахлоқий хусусиятлар, жумладан, қораланганлари ҳам, пайғамбарлардан ташқари ҳар бир бандада бор, фақат пайғамбарларни Аллоҳ бундан пок ва маъсум ҳолатда яратган. Бошқа солиҳлар ва оддий мусулмонлар хусусига келсак, уларнинг ахлоқлари туғма покликка эга эмас. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло солиҳ бандаларида қораланган хусусиятларнинг намоён бўлишига йўл қўймайди ҳамда уларни ёмон феъллардан Ўзи асрайди. Яъни, Аллоҳга астойдил сиғинган кишини қилган тоат-ибодатининг хайрли заҳмати қуршаб олади ва унда фақат ижобий фазилатлар намоён бўлади. Қачонки банда бу заҳматни тарк этса, унда барча ижобий сифатларнинг мутлақо акси намоён бўлади. Бундай одамни кўрганлар "Қиёфаси қанчалик хунук ва кўримсиз бўлиб кетибди-я! Парвардигоро, унинг юзини Ўзинг тескари қарат! Ёмонлигидан бизни қутқар!" дейдиган ҳолатга келади. Инсон бу ҳақиқатни англаса, бошқа бировни ёмонлаб ўтирмайди, чунки бу гўё Аллоҳнинг - бир бандасига берган феълига эътироз билдирган каби бўлиб қолиши мумкин. Шайх Абдул Қодир Даштутий қуддиса сирруҳу ҳикоя қиладилар: Бир куни намозининг рукую саждаларини шошқалоқлик билан, тез-тез адо қилаётган одамга танбеҳ бердим. Шунда у менга қуйидаги жавобни айтди:
- Эй биродар, мен бутунлай Аллоҳнинг измидаги кишиман, агар У хоҳласа руку ва саждаларимни узайтиради, хоҳласа секинлаштиради. Мен бу ҳаракатларнинг ўзини эмас, балки уларни яратаётган Холиқини кузатаман. Шундай деб Шайх яна илова қилдилар:
- Мабодо диннинг асосини бузадиган камчилик бўлмаса, асло бировнинг феълига бирон нима дейиш ярамайди!

📘«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

27 Nov, 04:12


🤔Муҳаббат - Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўришинг, Аллоҳ ёмон кўрган нарсани ёмон кўришинг, яхши ишларнинг барчасини қилишинг, Аллоҳдан тўсадиган барча нарсадан юз ўгиришинг, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаслигинг, мўминларга меҳрибон, кофирларга қаттиққўл бўлишинг ва динда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашишингдир.

Зуннун Мисрий

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

26 Nov, 14:59


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (27.11.2024 -Чоршанба):

тонг - 06:01
қуёш - 07:25
туш - 12:16
аср - 15:15
шом - 16:59
хуфтон - 18:17

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

26 Nov, 12:59


#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми давом этаяпти.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

26 Nov, 10:39


🗻ТОҒ ФАРИШТАСИНИНГ ТАКЛИФИ

Тоифдан қайтишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бефаҳмлар ҳужум қилишди. Ҳатто У зотнинг муборак оёқларини қонатишди. Расулуллоҳ шу алфозда Маккага қайтдилар. Келиб кўрсалар, Макканинг дарвозалари берк. Шунда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Абди Ёлайл ибн Абди Кулолдан ҳимояси остида Маккага киргизишини сўрадилар.
У рад қилди. Он ҳазратимиз маҳзун ҳолда ортларига қайтиб, Маккадаги Қорнус Саъалиб деган жойга етдилар. Бошини кўтариб қарасалар, бир сояда кетаётган эканлар. У «булут» ҳазрати Жаброил алайҳиссалом эди. Жаброил алайҳиссалом у зотга: «Эй Муҳаммад! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қавмингизнинг сизга нисбатан айтган сўзларини эшитиб, кўриб турибди. Аллоҳ таоло қавмингиз борасида истаган ҳукмингизни чиқариш учун тоғ фариштасини юборди», деди. Кейин тоғ фариштаси у зотга муҳаббат ва ҳурмат ила: «Эй Муҳаммад! Нима қилишимни хоҳлайсиз? Истасангиз, уларни шу икки тоғ остида қолдираман», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса шафқатга тўла қалблари ила унга: «Аллоҳ азза ва жалла уларнинг авлодларидан Ўзига ибодат қиладиган, ҳеч нарса ила Унга ширк келтирмайдиганларни чиқаради, деб умид қиламан», дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

“Расулуллоҳга муҳаббат ҳақида 101 қисса”дан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

26 Nov, 05:19


😎САБРНИНГ МУКОФОТИ

Ҳазрати Имрон бин Ҳусайн розияллоҳу анҳу улуғ саҳобийдирлар. Биқинларига бир ярачиқиб ўттиз икки йил узлуксиз ўша жароҳат билан азобландилар. У киши чалқанча ётар, ҳатто ёнбошларига ўгирила олмас эдилар. Ўттиз икки йил мобайнида еб-ичиш ҳам, ибодат қилиш ҳам, қазойи ҳожат ҳам чалқанча ётган ҳолатда бўлар эди.
Бир тасаввур қилиб кўринг, ўттиз икки йил фақат бир ҳолатда қимирламай ётиш, инсон учун нақадар машаққат, нақадар оғир беморлик? Шундай беморлик ҳолатида бўла туриб ҳам чеҳраларида шу даражада қувноқлик ифода этиб турар эдики, бирор соғлом кимсага бундай юз насиб бўлмаган. Одамлар бундан ҳайратланиб айтардилар: “ Беморлик шу даражада оғир, неча йиллар ўтиб кетди, ёнбошлаб ўгирила олмайдилар, юзларига боқинг, шундай қувноқки, соғлом кимсалар юзида бундай қувноқлик йўқ, Ҳазрат! Бу қандай ҳолатки, беморлик оғир бўлишига қарамай, юзингизда шундай қувноқлик ва беғуборлик бор, бу ҳолат соғлом кимсалар юзида йўқ? деб сўрашди . У киши шундай дедилар: “Бемор бўлганимда, мен сабр қилдим ва шундай дедим: Бу беморлик Аллоҳ таоло тарафидан менга туҳфадир. Аллоҳ таоло мен учун айнан шуни фойда деб билибди, мен ҳам бунга розиман.Бу сабр эвазига Аллоҳ таоло менга шундай мукофот бердики, ётган жойимда ҳар куни фаришталар билан сўрашаман. Менга ғайб оламини зиёрат этиш насиб бўлди. Ғайб менга фош қилинди. Қайси беморга ғайб фош қилинса ва фаришталарнинг қатновини сеза бошласа, у учун энди соғлом бўлишни ҳохлаши мусибатдир? дедилар. Шу сабабли беморлик минг даражага сабаб бўладиган неъматдир”.
Хулоса шуки, Исломнинг хусусияти, соғлом кимсага соғломлигида тасалли беради ва соғлом пайтида соғлигини қадрлашга буюради. Беморга эса: “Сенинг бу беморлигинг Аллоҳ таологача етишлик воситасидир. Агар касаликка сабр қилсанг ва бундан савоб умид қилсанг, бу ҳолатга сабр қилувчи ва рози бўлсанг, сенга жуда юксак даражалар бўлади” дейди.

«Ҳикматлар»дан.


🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

25 Nov, 04:44


🟣Ҳидоят топувчилардан бўлайлик!

💬Давоми...

Имом Замахшарий “Кашшоф” асарида айтади: “Масжидга келувчилар Аллоҳнинг меҳмонларидир... Аллоҳ Ўзининг меҳмонини икромсиз қай­тармайди, бандалари қиладиган ях­шиликларига зиёда тарзда ажру са­воблар ато этади”.
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирор масжидда чироқ ўрнатса-да, унинг нури ўша масжидни ёриштириб турар экан, фаришталар, ҳатто Аршни кўтариб турувчи (фаришта)лар ҳам унга истиғфор айтиб туришади”.
Аллоҳга беадад шукр, юртимизда 2100 дан зиёд масжид бўлиб, улар кун сайин обод бўлиб бормоқда. Халқимиз орасида саховатпеша ва тадбиркор кишилар Аллоҳ йўлида қилаётган хайрия ишлари туфайли кўплаб масжидлар қайта қурилди, кўплари таъмирланиб, ҳудуд кўркига кўрк бўлиб қўшилмоқда.
Бироқ шуни таъкидлаб ўтиш лозим, айрим жойларда кимўзарга масжид қуриш, нега нари­ги маҳаллада масжид бор-у, биз­да йўқ, биз ҳам қуришимиз керак, деган даъволар билан эҳ­тиёж бор-йўқлигига қарамаслик ҳолатлари ҳам кузатиляпти.
Тарихдан маълум, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ма­динага ҳижрат қилиб келганларидан бошлаб Қубо масжидини қуришга кириш­ганлар. Масжид битгач, ўзлари келиб жамоат билан намоз ўқишни бошлаб бер­ганлар. Буни кўрган баъзи мунофиқлар ҳасад қилиб, ўзларини кўрсатиш мақсади­да бошқа жойга алоҳида масжид қуришга киришади.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга масжид битгани тўғрисида хабар бериб, ўзлари имом бўлиб намозни бошлаб беришларини сўраган пайтларида Тавба сурасининг 107-ояти нозил бўлиб, уларнинг сирлари фош бўлади.
Мунофиқлар қурган бу масжид Ислом тари­хида “Масжиди зирор”, яъни “Зарар келтирув­чи масжид” номини олган ва бузиб ташланган (“Баҳрул улум”, “Мадорик” ва “Хозин” тафсир­лари). .
Алҳамдулиллаҳ, бугун юртимизда масжид­лар сони кўпайиб, жомеларимиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан обод бўляпти. Мас­жидларимизни ҳам маънавий, ҳам моддий йўллар билан обод қилиш ҳаммамизнинг имо­ний бурчимиз, исломий вазифамиздир. Мас­жидларимиз тоза-озо­да, саранжом-саришта ва тинч-осойишта бўлса, юртимиз ободлиги, мам­лакатимиз фаровонлиги бар­давом бўлади.
Аллоҳ таоло юртимизни тинч, масжидлари­мизни обод айлаб, бизларни доимо яхши амал­ларга муяссар қилсин!

✏️Бектош ҲАКИМОВ,
Кармана тумани бош имом-хатиби,
“Қосим Шайх” жоме масжиди имоми


📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

24 Nov, 04:40


Эй қабрим ёнида турган одамзод, менинг ҳолатимга ҳайрон бўлма.
Мен ҳам эдим сендек, сен ҳам бўласан мендек…

🌐 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

23 Nov, 08:11


#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

📚 Имом Бухорий ривояти.

✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram

Hidoyat.uz

11 Nov, 07:29


#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Пайғамбаримизнинг таваллудлари

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

11 Nov, 06:29


🔴Кун эслатмаси!

Ҳасан Басрий айтади: Ким нимани муҳим деб билган бўлса, эртага ўша билан бирга бўлади. Ким бир нарсага Аллоҳнинг зикридан ортиқ эътибор берган бўлса, охирати йўқ кимсанинг дунёси ҳам йўқ бўлади. Ким охиратни қўйиб мана шу ҳаётни танлаган бўлса, дунёсидан ҳам, охиратидан ҳам маҳрум бўлибди.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

11 Nov, 05:29


🟡Чекмасин озор кўнгил

Бўлмасин оламда ҳеч ким – хор кўнгил,
Чекмасин зулмат аро озор кўнгил.

Қайда номард борки, муҳтож этмагил,
Бўлмасин дилхастаю бемор кўнгил.

Асра, эй дўст, бошни туҳмат доридин,
Изла ҳақ йўл, бошга келмай дор, кўнгил.

Баски, золим сенга ноҳақлик қилур,
Муштга айлан – олам эрмас тор кўнгил!

Бўлгил огоҳ, Тангри биздан рози гар,
Бўлса иқбол – тонг билан дийдор, кўнгил.

Ҳайқирур ошиқ Нисорий уйғониб:
“Сенга қутлуғ нурли тонг, бедор кўнгил!”

📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Hidoyat.uz

11 Nov, 04:38


#Ибрат

• Биргина дарахт, қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин.
• Биргина кечирим, ришталарни қайта боғлаши мумкин.
• Биргина ширин сўз, синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин.
• Биргина табассум, нохушликларни бартараф этиши мумкин.
• Биргина узр, аламзада қалбларни юмшатиши мумкин.
• Биргина салом, ўзаро мухаббат уйғотиши мумкин.
• Биргина умид, юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин.
• Биргина сукут, минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин.
• Биргина яхшилик, Жанннатга олиб кириши мумкин!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

10 Nov, 14:59


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (11.11.2024 -Душанба):

тонг - 05:45
қуёш - 07:07
туш - 12:12
аср - 15:26
шом - 17:10
хуфтон - 18:26

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

10 Nov, 11:29


Амалларимиз зое кетмасин

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш” ҳақидаги фатвосида бундай дейилган:
“Ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига – ижтимоий қоидалар сифатида қарайди ва унга риоя қилишга буюради. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш шариатнинг қуйидаги учта мақсадига етишга хизмат қилади:
1) ҳаётни сақлаш;
2) авлодни сақлаш;
3) мулкни сақлаш.
Транспорт воситасини бош­қаришда мусулмонлар риоя этишлари лозим бўлган кўплаб суннатлар ва одоблар бор. Энг муҳим вазифа – инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йў­ловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса барча йўл ҳара­кати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим. Қоидани бузиш – бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ва унга зулм қилиш ҳисобланади”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Қўли ва тили билан ўзга­ларга озор бермаган киши –(ко­мил) мусулмондир” (Имом Бухорий ривояти).
Кўчага, жамоат жойларига чиқар эканмиз, жамиятда белгиланган тартиб-қоидалар ҳамда динимизда қайд этиб ўтилган амалларни бажаришга бурчлимиз. Агар бу тартиб-қоидаларни менсимасак, ўзгаларга озор берсак, гуноҳга ботишимиз тайин. Зеро, Набий алайҳиссалом “қўл билан ҳам, тил билан ҳам озор берманг”, демоқдалар. Барчамиз мўмин-мусулмонмиз. Исломнинг арконларини бажаришга интиламиз. Бироқ автоуловда кишиларга озор берсак, тартиб-қоидаларни менсимасак, “мен ҳақман” деяверсак, ибодатларимизу солиҳ амалларимизни зое қилиб қўймаймизми?!
Тартибга амал қилсак, ҳеч ким сизни сиқиб ўтмайди, ортимиздан сигнал бермайди, қувиб ўтиб олдимизни тўсмайди, соғ-омон, хотиржам манзилимизга етиб оламиз. Асосийси, бировга озор бериб гуноҳга ботмаймиз.

Бобур МУҲАММАД

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz.

Hidoyat.uz

10 Nov, 09:29


Нонни исроф қилманг,
унинг ҳам уволи бор

Давоми...

Атрофимизга назар ташласак, нафақат ёшлар, бал­ки катталар орасида ҳам нон қадрини унутаётган­лар, уни исроф қилаётганларни учратамиз. Афсус, бундай кишилар бугун кимлардир бир бурда нонга, ҳатто ушоққа зор эканини англамайди. Улар нонни қадрламаётганининг сабаби дастурхони тўкинлиги, “Доим шундай ҳаёт кечираман” деган ишонч ҳаддан зиёдалигидир. Бу эса тўқликка шўхликдан бошқа нарса эмас.
Бугунги тўйлар ва турли маросимларда исроф­гарчиликка йўл қўйилаётгани, нон қадрини ҳис қил­май қўйганимиз, ачинарлиси, фарзандларимиз ҳам айнан шу йўлдан кетаётгани оғриқлидир. Бу қанчалик фаровон, дастурхонимиз тўкин бўлгани сари маънавий қашшоқлашиб бораётганимиздан далолат эмасми?
Узоққа бормайлик, мустақилликнинг илк йилла­рида нон қадри қанчалар баланд бўлгани, одамлар соатлаб, кунлаб нонга, унга навбатда тургани, қиш­лоқларда аҳоли бошоқ тергани чиққанлари ҳали кўз ўнгимизда турибди. Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам ота-боболаримиз бир бурда нонга қанчалар зор бўлишган. Оталаримиз, оналаримиз бизни ҳозирги фараҳли кунларга етказиш учун оч-наҳор тер тўкиб, меҳнат қилганлар. Бугунги омон-омон тўкинлик замони аждодларимизнинг орзуси эмасмиди?! Уларнинг дуолари, ниятлари амалга ошиб, фаровон ҳаёт кечиряпмиз. Бунга шукр қилиш ўрнига исрофгарчиликка йўл қўйишимиз қанчалар тўғри?!
Зеро, муқаддас динимизда исроф қаттиқ қора­ланади. Аллоҳ таоло Ўз каломида: “Енглар, ичинг­лар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қил­гувчиларни севмас”, деган (Аъроф сураси, 31-оят). Бундан келиб чиқадики, Аллоҳ берган неъматларни исроф қилиш, уларнинг қадрига етмаслик катта гуноҳдир. Шу боис жонимиз соғ, ейишга бир бурда нонимиз борми, шукрона айтайлик. Чунки бугунги таҳликали замонда дунёда миллионлаб кишилар тинчликнинг, ноннинг нақадар қадрли неъмат эканини ўз кўзлари билан, жонлари билан ҳис этишмоқда.

Давоми бор...

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Hidoyat.uz

10 Nov, 06:59


Алишер Навоий
рўза ҳақида

Эрур тўртунчиси исломнинг савм,
Ки, ўтгай кимсага тақво била явм.

Чу рўза фарз бўлди йилда бир ой,
Анинг ижросида бўл нафсфармой.

Ани бил субҳдин то шом чоғлиқ,
Таому шурбу шаҳватдин йироғлиқ.

Эрур бу рўзада ният санга фарз,
Валекин неча авло айладим арз.

Навофилда вале ниятни қилмоқ
Санга жоиздурур туштин бурунроқ.

Чибин ё пашшадек ҳар жинси ҳосил,
Эмас бўғзунгға кирса рўза ботил.

Тузу сирка тоторға аҳли идрок,
Тегурса тил учун, эрмас анга бок.

Яна улким, ҳижомат қилсаю раст,
Ғам эрмас, рўзаға чун қилмамиш қасд.

Гар ўтмак тифл учун чайнар аноси,
Раводур гар, яна йўқтур ғизоси.

Вале билмак керактур они макруҳ,
Керак макруҳдин хотирда андуҳ.

Унутиб гар есанг, ичсанг, эмас ғам,
Эрур ул рўза боқий, эй мукаррам.

Агар бебоклик ойини туздук,
Ғизонинг ғайри бирла рўза буздук.

Ғизо еб рўза улким қилса зойил,
Ва ё нафси бўлиб шаҳватға мойил.

Каффорат олтмиш мискинга итъом,
Эрур ё олтмиш кун савми ноком.

Ким, ул кунларнинг ўлғай иттисоли,
Йўқ эрса солим эрмас рўза ҳоли.

Ва ё бир банданинг кўнглин қилиб шод,
Анга Тенгри йўлинда қилмоқ озод.

“Сирожул муслимин” асаридан

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Hidoyat.uz

10 Nov, 05:59


Нонни исроф қилманг,
унинг ҳам уволи бор

Коронавирус офати жаҳон иқти­содиётига катта зарба бериб, мил­лиардлаб зарар келтирган бўлса, айни кунда бўлаётган воқеалар ҳам кишини жиддий ташвишга солади. Бу фожиалар ортидан дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи кун тартибига чиқмоқда.

Халқаро экспертлар фикрига кў­ра, пандемия оқибатида очарчи­ликдан қийналаётган аҳоли сони икки баробар ошиб, 1 миллиард 600 миллионга етди. Бир қатор мам­лакатларда, хусусан, Сурия, Афғонистон, Ироқ, Ливия, Яман, Судан, Эфиопия, Нигерия каби дав­латларда озиқ-овқат, нон етишмов­чилиги кузатиляпти. Оқибат­да аҳоли егулик излаб аянчли ишларга ҳам қўл урмоқда.
Шукрки, юртимизда давлатимиз­нинг ғамхўрлиги, озиқ-овқат хавф­сизлигини таъминлашга қаратил­ган кенг кўламли чора-тадбирлар туфайли қорнимиз тўқ, устимиз бут. Тинч-хотиржам, ўзимиз ҳам, фарзандларимиз ҳам истаган егу­ликни тановул қиляпмиз. Аммо бундай шароитларнинг қадрига етиб, шукрона айтиш ўрнига исрофгарчиликка ҳам йўл қўяётга­нимиз ачинарлидир.
Яқинда пойтахтимиз бўйича минг­та чиқинди шохобчасининг ҳар биридан кунига ўртача 2–3 килограммдан, умумий ҳисобда 2 тонна­га яқин нон чиқиндига чиқа­риб таш­ланаётгани ҳақидаги маъ­лумот­га кўзим тушди. Агар бирги­на шаҳримизда вазият шундай бўл­са, мамлакатимиз бўйича бу рақам­нинг салмоғи янада ошиши тайин.
Аслида, қорнимиз бир бурда нонга тўяди. Лекин дастурхонда нон бўлаклари бўлса-да, бирор киши келиб ўтирса, яна янгисини синдириш одат тусига кирган. Хуллас, есак-емасак, синдираверамиз. Ов­қатлангач эса, баъзан ортган нонлар ташлаб юбори­лади. Ресторан, ошхона, тўйхоналардан ортган қоп-қоп нон бўлакларини кўриб, юрагингиз увишади. Чиқинди шохобчаларида ҳам ахлат ва пўчоққа ара­лаш ташланаётган нон қолдиқларини кўриб тааж­жубланасиз, “Бунинг уволи тегмасмикин?” дея ўйга толасиз.

Давоми бор...

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Hidoyat.uz

10 Nov, 04:59


Сарҳисоб

Яшаган умримни қилиб сарҳисоб,
Сўрадим, изладим ўзимдан жавоб.
Қилган амалларим ўйласам шу тоб,
Қанчаси гуноҳу, қанчаси савоб?

Кимга ёрдам қилдим Ҳақнинг йўлида,
Мендан рози бўлди қай бир ўксик жон.
Ўткинчи дунёнинг ўнгу сўлида
Қанчалаб дилларни айладим вайрон.

Кўнгил кўчасида адашдимми ё,
Номусу оримни иснодга белаб.
Ёки мен сабрни дилга қилиб жо,
Юрдимми доимо нафсимни тергаб?

Ўзинг беайбдирсан, яратган Эгам,
Яшарман, қўрқаман Ўзингдан доим.
Ожиз бир бандангман, менга яна ҳам
Инсофу тавфиқ бер ўзинг, Худойим.

Абдурасул АҲМАДБЕКОВ,
Асака тумани

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Hidoyat.uz

09 Nov, 14:59


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.11.2024 -Якшанба):

тонг - 05:44
қуёш - 07:05
туш - 12:12
аср - 15:27
шом - 17:11
хуфтон - 18:27

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

09 Nov, 10:59


Тақво либоси билан
зийнатланайлик


Абу Ҳомид Ғаззолий “Қалб ажойиботлари” номли китобида кўркам ва қимматбаҳо кийимларга ўчлик шайтоннинг инсон қалбини забт этиш учун кирадиган эшикларидан бири экани ҳақида ёзган. Дарҳақиқат, шайтон инсонни умр бўйи олий нав ва фахрли кийимлар билан зийнатланишга чорлаб, шу йўл билан ҳам ўзига бўйсундиришга, нафсининг қулига айлантиришга ҳаракат қилади. Шу боис, уламоларимиз кийим борасида чуқур кетиб, урф ва кийиниш маданиятига хилоф қилишни ғулув ва мутаассиблик деб баҳолашади.
– Қуръон ва суннатда ҳижоб қандай шаклда, қандай рангда бўлиши айтилмаган. Либосга тегишли зарур жиҳатлар баён қилинган, холос. Либоснинг шакли ва рангига тегишли ҳукмлар эса инсонларнинг урф-одатларига ҳавола қилинган, – дейди “Кулол Қўрғон” жоме масжиди имом ноиби Баҳодир Муҳаммадиев. – Аллоҳ таоло инсонни ташқи суратига қараб эмас, балки қалбининг поклигига қараб баҳолайди. Ҳақиқий мўмин-мусулмон киши эса қалбини поклаб, имонини мустаҳкамлаб, солиҳ амаллар қилиш пайида бўлади.
Аъроф сурасининг 26-оятида бундай дейилади: “Эй Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси бу яхшироқдир”. Оятдан маълум бўладики, авратларни ёпадиган кийим инсон учун асосий кийим, бошқа қўшимча кийим-кечаклар эса, зебу зийнат ҳисобланар экан. «Лекин, – дейди Парвардигор, – бу либосларингиз уятдан, иссиқ-совуқдан сақласа, “тақво либоси” охират азобидан сақлайди». Бу ерда маънавий либос назарда тутилган бўлиб, у имон, эътиқод ва солиҳ амаллардир. Тафсирларда “тақво либоси”га турли изоҳлар берилган. Лекин зоҳирий маънода тақво либоси билан ўзини ўраб, доимо парҳезкорлик, солиҳ амаллар билан юксак ахлоқли бўлиб юриш афзаллиги маълум бўлади.
Агар оддий либос баданнинг аврат жойларини тўсиб, жисмни зийнатласа, тақво либоси инсон қалбини зийнатлайди, дейди улуғларимиз.

Бобур МУҲАММАДИЕВ
тайёрлади.

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Hidoyat.uz

09 Nov, 06:59


НАСИҲАТ

Шогирд деди устозига: “Сиз билганни биламан.
Ижозангиз ҳожати йўқ, ўз билганим қиламан”.

Шогирдлар бор, устозининг этагини ўпарлар,
Шогирдлар бор, устозини кўппак каби қопарлар.

Шогирдлар бор, устозига жонин фидо айлагай,
Шогирдлар бор, енг ичида пичоғини қайрагай.

Шогирдлар бор, устозисиз бир тишлам нон емайди,
Ижозасиз ишни қўйинг, ҳатто бир сўз демайди.

Насиҳатим оқилгадир, нодон пастга сирғалар,
Билинг, устозсиз шогирд ҳар мақомга йўрғалар...

Ҳазрат ИСМОИЛОВ,
Навбаҳор тумани

📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

09 Nov, 04:29


ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ

🌺 Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:

🟡 1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфр, ширк, нифоқ ва разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).

🟡2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).

🟡3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).

🟡4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).

🟡5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).

🟡6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).

🟡7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди ва зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28-оят).

🟡8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).

🟡9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).

🟡10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).

🟡11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).

🟡12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).

🟡13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).

🟡14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159-оят)

🟡15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).

🟡16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ ва огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).

🟡17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).

🟡18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).

🟡19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).

🟡20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).

📝 Зиёвуддин Раҳимнинг
📚“ Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

🌐 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

08 Nov, 15:59


Нонни исроф қилманг,
унинг ҳам уволи бор

Давоми...

Ҳадиси қудсийда бун­дай дейилади: “Эй Одам фарзан­ди! Ҳами­ша овқатланишга ўтирганингда қорни оч бечоралар ҳам эсингда бўлсин. Шунда Аллоҳнинг неъматларига шукр қили­шинг осонроқ бўлади”.
Дарҳақиқат, ҳозир дунёда миллион-миллион одамлар бир бурда нонга зор бўлиб яшаяпти. Худо дастурхонимизни тўкин қил­ди, неъматларни истеъмол қилиши­миз учун саломатлик берди. Бунга шукр қилиш ўрнига нима учун бу неъматларни исроф қилишимиз керак?!
Ёшлигимизда, “Нон ушоғини бо­ссанг, кўр бўласан”, дея таъкид­лашарди. Бу гапларни ота-она­миз­дан ташқари маҳалладаги­лар ҳам айтишарди. Кўчада ушоқ­ни кўр­сак, олиб, чангини пуфлаб, кўзга суртиб, четга қўярдик. Ҳозир кўплаб хонадонларда дастурхондан бир бўлак нон пастга тушиб кетса, олиб ейилмайди, аксинча, пўчоққа ёки ахлат челакка ташланмоқда. Нонга шу зайлда муносабатда бўлсак, Ху­до кўрсатмасин, эрта­га афсусла­ниб қолмайлик. Ахир, “Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан”, деган ҳикмат бежиз айтилмаган-ку!
Шундай экан, қаттиқ меҳнат эва­зига етиштирилаётган ноннинг ва бошқа нозу неъматларнинг қад­рига етиш, исрофгар­чиликка йўл қўймаслик сизу бизнинг асосий вазифамиз бўлиши зарур.

Иброҳимжон ИНОМОВ

"Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Hidoyat.uz

08 Nov, 14:59


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (9.11.2024 -Шанба):

тонг - 05:43
қуёш - 07:04
туш - 12:12
аср - 15:28
шом - 17:12
хуфтон - 18:28

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

08 Nov, 13:36


Диққат, эълон!

🟢🗣ИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

«Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига тажрибали журналистларни ишга таклиф этади.

Батафсил:
📞+998 71 202-34-30
📞+998 97 770-45-88

🧰 @Hidoyat_jurnal

Hidoyat.uz

08 Nov, 09:31


🔴АЖИБ БИР ВОҚЕА

Бир куни Маъруф Кархий раҳматуллоҳи алайҳ билан қизиқ воқеа содир бўлди. У киши кўчадан ўтиб кетаётиб, йўлда одамларга сув ичираётган бир сув ташувчини кўрдилар. У одам: “Менинг сувимдан ичган бандага Аллоҳ таоло раҳм айласин”, деб дуо қилаётган эди.
Маъруф Кархий раҳматуллоҳи алайҳ ўша сув улашаётган одамнинг олдига келиб: “Менга ҳам бир коса сув қуйиб беринг”, дедилар. У қуйиб берди. Ҳазрат сувни олиб ичдилар. Бир ёш йигит ҳам Ҳазратга ҳамроҳ эди. Ўша йигит: “Ҳазрат, сиз рўза эдингиз-ку, рўзангизни бузиб қўйдингизку?!” деди. Ҳазрат шунда: “Менга бир хаёл келди: эҳтимол, Аллоҳ унинг “Аллоҳ таоло раҳм айласин”, деган дуосини қабул қилар, бузиб қўйган нафл рўзамнинг эса, кейин қазосини тутиб бераман. Аммо бу банданинг дуоси менга яна насиб бўладими ёки йўқми, билмайман.
Шу сабабли бу банданинг дуосини олиш учун рўзамни бузиб, сувни ичдим” дедилар.

Энди, бир ўйлаб кўринг, Аллоҳ таолонинг шундай улуғ бандаси, дўсти, улуғ бир сўфий зот оддий сув ташувчининг дуосини олиш учун нафл рўзани буздилар. Сабаби бу зотлар Аллоҳнинг бандалари дуоларини олишга ўта ҳарис эдилар. Чунки бизнинг ҳаққимизда кимнинг дуоси қачон қабул бўлиши маълум эмас.

📖“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

08 Nov, 05:10


🤔Таҳоратли юришнинг фазилати

Доимо таҳоратли юрган кишига Аллоҳ таоло қуйидагиларни эҳсон қилади:

1. Фаришталар унинг ёнидан ажралмайди.
2. Давомли савоб ёзадилар.
3. Бутун аъзолари тасбеҳ қилади.
4. Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг зараридан ҳимоя қилишади.
5. Сакороти мавт, яъни жон бериши осонлашади.
6. Таҳоратли пайтида, Аллоҳ таолонинг авф ва мағфиратида бўлади.
7. Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди.

Аллоҳ таоло ҳазрати Мусога марҳамат қилдики: “Эй Мусо, сенга бир мусибат келганида таҳоратсиз бўлсанг, ўзингдан кўр!” (Ширъа).

“Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар” (Анвор-ул қудсия).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

01 Nov, 13:30


⚖️ Адолат тарозиси

Ҳар куни саҳар уйғониб те­гирмонга бораман. Ишим – тегирмон юргизиш. Агар кеч қолсам, гоҳо бир хамирлик ун учун ҳам мени кутиб турганлар бўлади.
Сувтегирмонимиз қишлоқ чеккасида қурилган. Отам те­гирмончи эди. Бобом ҳам тегирмончи бўлган. Мен ҳам отамнинг ёнида юриб тегирмончилик ҳунарини пухта ўрганганман. Ҳалол ишлаганим учун қўшни қишлоқлардан ҳам ғалла олиб келадиган мижозларим кўп. Агар қишда сув музлаб қолмаса, тегирмон тўхтовсиз ишлайверади. Гоҳо зоғора нон учун ҳам ун чиқариб бераман.
Кунларнинг бирида бир аёл ярим қоп буғдой олиб келди. Бо­ласини аравачасидаги тўшакча­нинг устига ўтирғизиб, буғдойини ун қилиб беришимни сабрсизлик билан кута бошлади. Мен ҳам бу аёлнинг иши тиғизлигини сезиб, буғдойини тегирмонга навбатсиз солдим. Иш билан андармон бўлиб юрганимда тегирмонга афти-ангори хунук, кўзлари киртайган, юзи япалоқ, боши катта таниш йигит кириб келди. У кўрдики, аравачада болача ўтирибди. Дарҳол унинг олдига бориб, ўйната бошлади. Бир маҳал кўздан йўқолиб қолди.
Аёлнинг буғдойини тортиб, қопига солиб бергандимки, аёл тегирмон ҳақини тўлаш учун аравачадаги тўшакчанинг тагини титкилай бошлади.
– Вой ўлмасам, тўшакча тагидаги пулим йўқ. Мана шу тў­шакчанинг тагига қўйиб қўй­гандим, – деди йиғлагудек бўлиб аёл.
Аёлни юпатар эканман, боя болани ўйнатган йигит кимлигини эсладим. Қаерда истиқомат қилишини ҳам яхши билардим. Аёлни жўнатиб юборгач, ўша йигитни қидириб кетдим.
Йигитни тезда топдим. Уйидан судраб олиб чиқдим ва: – Ноинсоф, бечораҳол аёлнинг ҳам пулини ўғирлайсанми? Қани, милисага юр-чи, – деб судрай бошладим. Йигит тихирлик қилиб, пулни олмаганини айтиб, келишни хоҳламаса-да, уни маҳалла нозирининг хонасига олиб келдим.
– Ия, бу эски таниш-ку. Яна ўғирлик қилдими? – деб сўради нозир. У йигитни хонага киритгач, менга юзланди: – Ака, бор гапни ёзиб берсангиз, аризангиз асосида унга жазо қўллаймиз.

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

01 Nov, 03:59


Дангасаликнинг зарарлари ҳақида

Дангасаликнинг яна бир номи ишёқмасликдир. Яъни, ишламасдан ейиш ва кўпроқ ўз нафсига ором бериш. Табобат аҳлининг ёзишларича, бу ҳолат тана фаолияти­нинг бузилишини ва аъзоларининг вазифасини бажаришда мушкулликни юзага келтиради. Асаб тизимининг заифла­шиши, мушакларнинг бўшашуви, тана ҳаракати аъзоларининг сустлашиши ва қувватнинг кескин паса­йишига сабаб бўлади.

➡️ https://hidoyat.uz/34192

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz

Hidoyat.uz

31 Oct, 15:59


🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

31 Oct, 14:59


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (1.11.2024 -Жума):

тонг - 05:35
қуёш - 06:55
туш - 12:12
аср - 15:36
шом - 17:21
хуфтон - 18:36

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

31 Oct, 13:03


#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

31 Oct, 05:18


Агар ҳамма нарса сенга қарши уюлиб келганида сен тоқат қилолмайдиган нуқтага етсанг таслим бўлишдан эҳтиёт бўл. Чунки ана шу нуқтада тақдирингни ўзгариши амалга ошади.

Жалолиддин Румий.

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

30 Oct, 09:05


🌼ИСЛОМ – КЕЧИРИМЛИ ДИН

Саҳобалардан Каъб ибн Молик ва шериклари розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Табук юришига боришдан ҳеч қандай сабабсиз қолиб кетишди. Бу катта жиноят эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъб ибн Молик ва яна икки кишидан қаттиқ ранжийдилар. Уларнинг ҳукмини Аллоҳга ҳавола этиб, асҳобга улар билан сўзлашмасликни буюрадилар.
Каъб ва унинг икки биродари салкам икки ой бутун Мадина аҳлининг таъна-маломатлари ва нафрати остида яшашга мажбур бўлади. Ниҳоят, Аллоҳ таолодан ваҳий нозил бўлиб, уларнинг гуноҳи кечирилгани, тавбалари қабул бўлгани эълон этилади. Шунда уларнинг биродарлари қанчалик қувонишади. Бири отлиқ, бири пиёда бўлган икки биродари бу муждани Каъбга етказишга ошиқишади. Қаршисидан чиққанлар эса худди ўз жиноятлари авф этилгандай уни кўкракларига босишар, табассум ила табриклашар эди.

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

30 Oct, 04:55


Йигирма яшар йигитга «Олтмиш ёшингда нима қилган бўлардинг?» десангиз, «Ҳали унга анча бор-ку», дейди. Олтмиш ёшли чолдан «Йигирма ёшингизни эслайсизми?» десангиз, «У пайтлар гўё кечагидек тез ўтиб кетди», дейди.

Умр жуда қисқа бўлгани учун сизни алдаб қўяди.
Огоҳ бўлинг!


🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

29 Oct, 15:01


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (30.10.2024 -Чоршанба):

тонг - 05:33
қуёш - 06:52
туш - 12:12
аср - 15:39
шом - 17:24
хуфтон - 18:38

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

29 Oct, 11:08


🌸Фаришта салавотига сазовор бўлайлик!

Касал кўриш савоби улуғ фазилатли амаллардан. Баро ибн Озиб розийаллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни жанозага қат­нашиш ва касални бориб кўришга буюрдилар”, деди (Имом Бухорий ривояти).

Имом Термизий касал кўриш­нинг нақадар савобли амал экани ҳақида Али розийаллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир мусулмон мусулмон биродари касал бўлганида эрталаб бориб кўрса, то кеч киргунга қадар унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради. Агар (қайси бир мусулмон) мусулмон биродари касал бўлганида кечаси бориб кўрса, то тонг отгунича унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради ва у учун жаннатда бир бўстон бўлади”, дедилар.
Касал кўришга борган киши беморнинг ҳолатини ҳисобга олиши, унинг олдида узоқ қолиб кетмаслиги, унга озор берадиган нарсалардан эҳтиёт бўлиши, шу билан бирга, унга уни хурсанд қиладиган сўзларни айтиб, тезроқ соғайиб кетишини сўраб дуо қилиши лозим. Эътибор ва меҳр касални тезроқ оёққа туришига сабаб бўлиши мумкин.
Касал кўргани келган киши илм аҳлидан бўлса, беморнинг рухсати билан унга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари сингари дам солиб қўйиши жоиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким касал кўришга борса ва унинг ажали ҳозир бўлмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта: “Улуғ Аршнинг Рабби, Улуғ Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман” деса, Аллоҳ таоло унга шифо беради», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Шунга мувофиқ, агар касал оғирлашиб қолмаган бўлса, унга “Улуғ Аршнинг Рабби, Улуғ Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман”, дея етти марта айтиш мустаҳабдир.
Абу Дардо ва Абу Зарр розийаллоҳу анҳумодан қилинган ривоятга кўра, бемор ҳузурида Қуръон оятларини тиловат қилишда беморга енгиллик бўлиши ҳақида айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қайси бир маййит (яъни, муҳтазар – ўлим аломатлари зоҳир бўлган, аммо жони танани тарк этмаган кимса) вафот топадиган бўлса-ю, бас, унинг ҳузурида “Ёсин” тиловат қилинса, Аллоҳ унга енгиллик беради».
Абу Шайх “Фазоилул Қуръон” ва Абу Бакр Мар­вазий “Жаноиз” китобида Ибн Аббос розийал­лоҳу анҳумо Раъд сурасини ўқишни яхши кўрганини ва бу маййитга енгиллик бўлиши ҳақида айтгани зикр қилинган.
Бундан ташқари, Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқиш ҳам мустаҳабдир. Касал инсон ҳам ўзига етган дардга сабр қилиши ва бу касаллик сабабидан Аллоҳ таоло уни гуноҳлардан поклаб, даражасини кўтаришини умид қилмоғи лозим.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу­модан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ка­сал ётган бир аъробийни кўриш­га келдилар ва: “Зарари йўқ, ин­шоаллоҳ, покизалик”, дедилар. Шунда аъробий (тушкун кайфият ва умидсиз ҳолда, Аллоҳ таолога нисбатан ёмон гумон қилиб): “Покизалик?! Йўқ, ундай эмас, бал­ки қари чол учун қабрга олиб кетмоқчи бўлган қаттиқ иситма”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Хўп, ундай бўлса”, де­дилар». .
Мазкур ҳадиси шарифдан касал кўришга борган киши ҳам, бемор ҳам доимо яхши сўзларни айтиши ва Аллоҳ таоло ҳақида гўзал гумонда бўлиши матлуб эканини келиб чиқади.

✏️Олимхон ЮСУПОВ,
Ҳадис илми олий мактаби ректори

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

29 Oct, 07:20


#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Сийрат илми манбалари, адабиётлари ва сийрат уламолари

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

29 Oct, 06:30


🔴Ғазаб келганида одам ўзини қандай
тутиши керак?

Жаҳл чиқиб, ғазаб келганида банданинг ҳақиқат ва адолат доирасидан чиқиши асло мумкин эмас, аксинча, у Ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларига риоя этиши керак: "Сизлардан бирингизнинг жаҳли чиқа бошласа, сукут сақласин!" (Аҳмад, Ибн Абу Дунё) Шунингдек, ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳли чиққан киши таҳорат олиши лозимлигини ҳам билдирдилар, чунки ғазаб оловга ўхшайди, сув эса уни ўчиришга қодир. Ғазаби келаётган киши қандай бўлмасин, унинг кучайиб кетишидан сақланиши зарур. Акс ҳолда у ёмон ҳолатларга, ҳақиқат ва адолат чегараларини бузадиган жуда ҳам аянчли оқибатларга олиб бориши мумкин. Шу боис жаҳл чиқаётганида Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак сўзларини эслаш лозим: "Инсонни қутқарувчи уч сифат баробарида шунча ҳалок этувчиси ҳам бор. Қутқарувчилари – яширин ва ошкора Аллоҳдан қўрқиш (яъни ёлғизлик ва кўпчилик ичида); хоҳ мўътадил, хоҳ ғазаб ҳолатида бўлсин, ҳақиқатни гапириш; бойлик ва камбағаллик сабабидан ўзгармаслик (яъни, талтаймаслик ё тушкунликка тушмаслик). Ҳалок этувчи сифатлар – инсонни эргаштирувчи ҳирсу шаҳват; ўзининг кўчасига бошлагувчи ҳавойи нафс; кишининг ўз заковати ва топқирлиги билан ғурурланмоғи (бошқа ривоятга кўра кишининг ўз нафсидан мамнун бўлмоғи)" (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда ҳам худди шу маънода келган, Байҳақий ривояти). Юқоридаги сўзлардан шуни хулоса қилиб айтамизки, банда ўзининг хулқини Яратганининг хулқи билан мувофиқлаштириши зарур экан. Бу ҳақда Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Аллоҳнинг хулқи билан хулқланингизлар!" ("Ат-Тарғиб ват Тарҳиб"; ушбу ҳадисни Имом Раббоний, Имом Ғаззолий, Фаҳриддин Розий, Низомиддин Нишопурий ўз китобларида шарҳлаб ўтганлар; Табаронийдан ривоят қилинган бошқа ҳадисда "Ахлоқнинг энг гўзали Аллоҳнинг буюк ахлоқидир" деб айтилган). Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилмагани сингари, инсон ҳам ўзи учун ғазаб қилмаслиги ва қасос олмаслиги лозим бўлади. Агар Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилганида эди, бир лаҳзада барча яратганларини ҳалок этиб қўйган бўларди.

📖«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

29 Oct, 05:31


#таъзия

🟣Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси "Шамсуддинхон Бобохонов" (олдинги "Мовароуннаҳр") нашриёт-матбаа ижодий уйида бир неча йиллар давомида фаолият юритган Толибжон Қодировнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🟣Толибжон Қодиров "Хожа Бухорий" мадрасаси ва Тошкент ислом институтида илм олиш билан бирга кўп йиллар дину диёнатга хизмат қилиб, кўплаб диний-маърифий китоблар нашр этилишига ҳисса қўшдилар ва мўмин-мусулмонлар меҳру муҳаббатини қозонган эдилар.

🤲Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🟣Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.


Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Жаноза намози бугун, пойтахтимиздаги "Ваққос ота" жоме масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади.

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

29 Oct, 05:08


Авзоъий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Қиёмат куни бандага дунёдаги ҳар бир вақт ва фурсат кунма-кун, соатма-соат кўрсатилади. Ўшанда банда Аллоҳ таолони зикр қилмаган ҳар бир фурсати учун ҳасрат-надомат чекади.

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

29 Oct, 03:59


🔴Ғазаб жаҳаннам оловидандир

Давоми...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ғазабини сочишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва унга истаган ҳурини танлаш ихтиёрини беради”, дейилган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).
Маълумки, жаҳлдор кишиларни нафақат ўзгалар, балки уларнинг яқинлари ҳам ёқтирмайди. Бундай инсонлардан Аллоҳ таоло ҳам узоқлашиб, ғазаб назари билан боқади.
Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳумо Пай­ғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: “Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабидан мени нима узоқлаштиради?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ғазаб қилма” , деб жавоб бердилар» (Имом Аҳмад ривояти).
Албатта, ҳаммамиз ҳам оддий бандамиз. Ҳаётдаги баъзи воқеа-ҳодисалар сабаб беихтиёр жаҳлга берилиб, ўзимизни ҳам, ён-атрофдагиларни ҳам дилини вайрон қиламиз. Бундай асабийлик киши соғлиғига ҳам салбий таъсир этишини унутмаслик керак. Зеро, шифокорларимиз асаб толалари тикланмаслигини доим таъкидлаб келади. Хўш, ғазабни босиш, таранг вазиятдан чиқиш учун нима қилмоқ керак?
Бунинг бир неча йўллари борлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаганлар. Бу ҳақда муборак китобларда «Ғазаби қайнаган киши “Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим” деб, Аллоҳ таолодан паноҳ сўрасин», дея қайд этилган. Бунга: «Агар сизни шайтоннинг шарри тутса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта, У Эшитувчи, Билгувчидир» (Аъроф сураси, 199-) оятини далил қилганлар.
Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қай бирингизнинг ғазаби келса, тик турган бўлса, ўтириб олсин. Агар шунда ҳам ғазаби тарқамаса, ётиб олсин!» дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Чунки тик турган киши ғазабланганда бирон ножўя иш қилиб қўйиши мумкин. Ўтирган ёки ётган киши эса бундай хатти-ҳаракатдан тийилади.
Ғазабни сўндирадиган воситалардан яна бири таҳоратдир. Таҳорат ибодатида Аллоҳ таоло зикри мавжуд. Инсондаги ғазабни алангалатиб турувчи шайтон эса ибодат қаршисида ортга чекинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ғазаб шайтондан­дир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!” дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилаётиб бундай дедилар: “Билингларки, ғазаб одам боласи қалбида ёниб турган чўғдир!” (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти). Маъ­лумки, ғазаб тана ҳароратини кў­таради. Сув эса кишини совутиб, асл ҳолига қай­таради. Шу боисдан аксарият бундай ҳолатларда киши юзига сув сепилади.
Албатта, ғазабини тийган киши кечиримлилик, ҳалимлик хислатини ҳам ўзида мужассамлаштир­моғи лозим. Чунки Қуръони ка­римнинг бир қанча ояти кари­маларида киши кечиримли ва ўза­ро аҳил бўлиши кераклиги буюрилган. Қайсики оила ва жамият­да бундай хислатлар бўлар экан, у ерда файзу барака, тараққиёт бў­лади, иншоаллоҳ.

✏️Бобур МУҲАММАДИЕВ
тайёрлади.


📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

28 Oct, 15:59


Ёмғирпўш ёмғирни тўхтата олмайди, аммо ёғишини мароқ билан кузатишингизда ёрдам беради...
Худди шунингдек, иймон ҳам сиздан дунёдаги имтиҳонларни тўса олмайди, лекин синовлар келганда тик оёқда туриб беришингизга ёрдамлашади!

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


@muminalaruzb

Hidoyat.uz

27 Oct, 14:11


РАСУЛУЛЛОҲ МАДҲ ЭТИЛГАН ОЯТЛАР

«Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳ оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам» (Оли Имрон сураси, 164-оят).
* * *
«Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаганларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга (нисбатан) фазли буюкдир» (Нисо сураси, 113-оят).
* * *
«Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадир. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхшидир» (Нисо сураси, 69–70-оятлар).
* * *
«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизларнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизларнинг (саодатга эришишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди» (Тавба сураси, 128-оят).
* * *
«Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг расулидир» (Фатҳ сураси, 29-оят).
* * *
«У ўз пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг ўзи (бунга) етарли гувоҳдир» (Фатҳ сураси, 28-оят).
* * *
«Ботаётган юлдуз билан қасамки, сизнинг соҳибингиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас. Унга (Муҳаммадга) шиддатли қувват эгаси таълим берди» (Нажм сураси, 1–5-оятлар).
* * *
«Эй Набий, Биз сизни гувоҳлик берувчи, ҳушхабарчи ва огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи, ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик» (Аҳзоб сураси, 45–46-оятлар).
* * *
«Сизни (Эй Муҳаммад) барча инсонларга башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбар қилдик, лекин кўп одамлар буни билмайдилар» (Сабаъ сураси, 28-оят).
* * *
«(Эй Муҳаммад) сабр қилинг, (ва парво қилманг) албатта, Сиз Бизнинг ҳифзу ҳимоямиздадирсиз» (Тур сураси, 48-оят).
* * *
«Зикрингизни (исмингизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик» (Шарҳ сураси, 4-оят).
* * *
«Ва, албатта, сиз буюк ҳулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).
* * *
«Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон сураси, 31-оят).
* * *
«Батаҳқиқ сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп ёдга олувчилар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
* * *
«Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

@HidoyatUz

Hidoyat.uz

27 Oct, 05:33


Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

26 Oct, 14:02


Имон лаззати

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Tik Tok

Hidoyat.uz

26 Oct, 07:00


#ҳикмат

Садоқат – буюк шарафдир. Бироқ у вафонинг маъносини биладиган одамларга муҳтождир. Манфаат кўзлайдиганларга эмас!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

25 Oct, 10:29


🟣БИР ХУРМОНИ ЎНГА БЎЛИБ ЕЙИШГАН

Аҳли суффа – ҳовли-жойи, моли ва егулиги, ҳатто тузукроқ кийими бўлмаган саҳобийлар эди. Ҳамиша оч яшашар, тунда масжиднинг бир бурчида мизғиб олишар эди. Аммо иймонлари, дин ғами кучли эди. Битта хурмони кўпинча ўнлаб киши бўлиб ерди. Шеригимга етмай қолмасин, дея мазасини тотиб улгурмай, биродарига узатарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гоҳо уларнинг оч қолганидан хабар топиб, ўзига тўқроқ саҳобийларга Асҳоби суффадан ўн, йигирма ёки ўттиз нафарини таомлантиришни юклардилар.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

24 Oct, 15:59


🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

24 Oct, 14:59


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (25.10.2024 -Жума):

тонг - 05:27
қуёш - 06:46
туш - 12:12
аср - 15:45
шом - 17:30
хуфтон - 18:44

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

24 Oct, 12:29


#Савол_жавоблар

🐄БЎҒОЗ ДЕБ СОТИЛГАН ҲАЙВОН АЙТИЛГАНДЕК ЧИҚМАСА
#савдо

CАВОЛ: Ҳайвон савдосида бўғоз деб сотилган ҳайвон бўғоз чиқмай қолган ҳолати кўп кузатилади. Шу ҳолатда харидор қайтариб олиб келса, сотган одам қайтиб олиши керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда харидор ихтиёрли ҳисобланади. Агар қайтиб бераман, деса, сотувчи қайтариб олади. Чунки ҳайвон савдода айтилгандек чиқмаган.
“Мабсути Сарахсий”да бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
ولو اشترى ... على أن هذا الحيوان حامل فوجدها غير حامل، جاز البيع وله الخيار
“Харидор ҳайвонни бўғоз деб сотиб олгандан кейин у бўғоз бўлиб чиқмаса, савдо дуруст бўлади. Лекин харидор савдони бузиш ва ҳайвонни қайтариб бериш ихтиёрига эга”. Валлоҳу аълам.

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

24 Oct, 07:29


🌼Имонли одам –энг бой одам

🟣 Фазилатлар ичида энг гўзали қа­ноатдир. Қаноатли киши чинакам бахтиёрдир.
🟣 Китоб ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди.
🟣 Мард одамгина нафсини жиловлай олади.
🟣 Энг бой одам имонли одамдир.
🟣 Мусибат етганда меҳнатга берилинг. Уни енгишга ёрдам беради.
🟣 Барака истасанг, мулойим бўл, нажот тиласанг, ростгўй бўл!
🟣 Тилни тийиш санъати бутун санъатнинг пойдеворидир.
🟣 Қалби гўзал бўлган одамга яқинла­шаверинг, яхшилик кўрасиз.
🟣 Инсоннинг солиҳ амалигина абадийдир.
🟣 Бугуннинг қийинига чидасангиз, эртанинг ҳузурини кўрасиз.
🟣 Саҳарда турган кишигина савобу баракадан баҳраманд бўлади.
🟣Умид билан яшанг, ноумидлик шайтон васвасасидир.
🟣 Сизни улуғлаганни улуғланг, сизни ёмон­лаганларга яхшилик қилинг, иккала ҳолат­да ҳам сиз улуғланасиз.
🟣 Яхши амаллар аёл кишини зийнатлайди, уни янада гўзал ва назокатли қилади.

✏️ Тўлқин МУҲИДДИН,
меҳнат фахрийси


📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

24 Oct, 06:29


#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Сийрат илми ва аҳамияти

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

24 Oct, 05:29


🟣Муаззам ибодат

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам, савоби жуда кўпдир». Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, "Аллоҳу акбар" деб бошлаймиз, руку, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда муаззам бир савоб, муаззам бир ибодатдир. Бу мусулмонлар биродарлигидир».

Абу Ҳомид Ғаззолий, «Иҳёу улумид дин».

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

24 Oct, 04:59


🤔Истиғфорнинг фойдалари

• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

24 Oct, 04:12


#Ҳикмат_вақти

«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис
адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул
қилгин»

Иброҳим сураси, 40-оят.

@HidoyatUz.

Hidoyat.uz

23 Oct, 15:59


#хайрли_тун

Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади ва азобланишни тўхтатади... Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз.
Шунинг учун қўрқманг... чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг...
Тунингиз осуда ўтсин!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

23 Oct, 14:59


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (24.10.2024 -Пайшанба):

тонг - 05:26
қуёш - 06:45
туш - 12:12
аср - 15:46
шом - 17:32
хуфтон - 18:45

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

23 Oct, 13:59


#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

23 Oct, 06:27


🌺Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган киши борми?..

Давоми...

🟣Қарз берганда, аввало, бировнинг оғи­рини енгил қилиш билан Аллоҳнинг розилигини топиш мақсад қилинади. Зинҳор қарз бериш орқали мўмай даромад топишни кўзлаш мумкин эмас. Қарз бериб, унинг эвазига қарздордан фойда олиш судхўрликдир. Сўдхўрлик эса гуноҳи кабирадир.
Бугунги кунда қарз олиб, уни ўз вақтида қайтариб беролмай юрган кишилар ҳам учраб туради. Қарз берган киши қарзини қистайвермаслиги, қарздорга имконият бериши лозим. Ҳадисда: “Ким камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса ёки кечиб юборса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади”.
Агар қарздор қарзини уза олишга уму­ман кўзи етмаса, қарз берган киши қарзи­дан кечиб юбориши савоби улуғ ишлардан. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Агар (қарздор) қийналса, бойигунга қадар кутиш лозим. Агар билсангиз, (берган қар­зингизни қарз­дорга) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир» (Ба­қара сураси, 280-оят).
Шундай экан, қарз олувчилар ўз ҳуқуқ ва масъулиятларини яхши билмоқлари билан бир қаторда бир-бирларига нисбатан мурувватни унутмасликлари керак.
Қарз олди-бердисини, албатта, ёзиб қў­йиш шарт. Каломуллоҳдаги энг узун оят­да: «Эй имон келтирганлар! Бир-би­рингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз!» (Ба­қара сураси, 282-оят), дейилган.
Абдуллоҳ ибн Абу Робийа розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллал­лоҳу алайҳи ва саллам мендан қирқ минг (дирҳам) қарз олдилар. Кейин у зотга мол келганида уни менга қайтариб бердилар ва: “Аллоҳ молингга ва аҳлингга барака берсин. Албатта, қарзнинг мукофоти мақтов ва адо этишдир”, дедилар» (Имом Насоий ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййит олиб келинди. Бас, у зот: “Унинг зиммаси­да қарзи борми?” дедилар. “Ҳа, икки ди­нор”, де­йишди. “Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг”, дедилар. “Ўша иккови менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули”, деди Абу Қатода. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ун (маййит)га жаноза ўқи­дилар. Аллоҳ ўз Расулига фатҳ ато қилганидан ке­йин: “Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қол­дирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига”, дедилар».
Ушбу ҳадисга амал қилиб, ҳозирда жаноза намози ўқишдан олдин имом маййитнинг қарзи бор-йўқлигини сўрайди. Унинг қарзларини яқин кишилардан бири ўз зиммасига олганидан кейингина жаноза намози ўқилади. Шариат ҳукми бўйича бирор маййитнинг қарзини ўз зиммасига оладиган киши топилмаса, унинг қарзи хазинадан узилади. Хазина бўлмаган жойларда мазкур қарз шу ерлик мусулмонларнинг закотидан адо этилиши мумкин.
Аллоҳ таоло қарздорлар қарзларини ўз вақтида адо этишларига муяссар айласин, қарз ва омонат борасидаги масъулиятни яхши биладиган омонатдор бандалардан бўлишимизни насиб қилсин.

✏️Мирзамақсуд АЛИМОВ, Андижон вилояти

📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

23 Oct, 04:26


🌸Мўмин киши тақвони қандай касб қилади?

Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадамма-қадам эргашиш орқали. Жаноби ҳақ бизларга намознинг ҳар ракатида Фотиҳа сурасини ўқишимизни буюради. Ҳар ракатда: “Бизни шундай тўғри йўлга йўллагин...” (Фотиҳа сураси, 6-оят), дея Раббимизга илтижо қиламиз.
Бошқа бир ояти каримада эса Раббимиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: (Сиз) тўғри йўлдадирсиз” (Ёсин сураси, 4-оят), амр этади. Бундан англашиладики, энг тўғри йўл Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг йўлларидир. Шу сабабли инсон ўз ҳаётини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари билан таққосласа, қай даражада тўғри йўлда эканини англаб етади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

22 Oct, 17:11


Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram

Hidoyat.uz

22 Oct, 15:06


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (23.10.2024 -Чоршанба):

тонг - 05:25
қуёш - 06:44
туш - 12:12
аср - 15:48
шом - 17:33
хуфтон - 18:46

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

22 Oct, 12:15


Мўмин киши тақвони қандай касб қилади?

Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадамма-қадам эргашиш орқали. Жаноби ҳақ бизларга намознинг ҳар ракатида Фотиҳа сурасини ўқишимизни буюради. Ҳар ракатда: “Бизни шундай тўғри йўлга йўллагин...” (Фотиҳа сураси, 6-оят), дея Раббимизга илтижо қиламиз.
Бошқа бир ояти каримада эса Раббимиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: (Сиз) тўғри йўлдадирсиз” (Ёсин сураси, 4-оят), амр этади. Бундан англашиладики, энг тўғри йўл Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг йўлларидир. Шу сабабли инсон ўз ҳаётини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари билан таққосласа, қай даражада тўғри йўлда эканини англаб етади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

22 Oct, 05:59


#Ҳикмат_вақти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал оз бўлса-да, бардавом бўлганидир», дедилар.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

22 Oct, 04:59


🟣Саховат

Қайс ибн Саъд ибн Убода бетоб бўлиб қолди. Биродарлари уни кўргани келмадилар. Қайс биродарлари ҳақида сўраб-суриштирди.

– Улар сиздан қарздор бўлганлари боис олдингизга келишдан уялмоқдалар, дейишди.

– Биродарларни зиёратдан тўсадиган бундай мол-давлатни Аллоҳ хор этсин!Чиқиб жар солинг: Ким мендан қарздор бўлса, унинг қарзидан кечдим!

Шундан сўнг уни кўргани жуда кўпчилик келди. Келувчиларнинг кўплигидан Қайснинг остонаси ўйилиб кетди.

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

22 Oct, 04:14


#кун_ояти

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

21 Oct, 15:01


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (22.10.2024 -Сешанба):

тонг - 05:24
қуёш - 06:43
туш - 12:12
аср - 15:49
шом - 17:34
хуфтон - 18:48

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

21 Oct, 14:01


#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Hidoyat.uz

21 Oct, 12:30


Силаи раҳм баракоти

🌺“Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқа­ни) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўр­қадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” (Раъд сураси, 21-оят).

🌺“Ким ризқи кенг, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган).

🟣Силаи раҳм ҳақида кўп бор эшитганмиз, ўқи­ганмиз. Бироқ амалга келганда бироз беэътибормиз. Чунки бугун қариндошлар ўртаси­да борди-келдилар камайиб, фақат тўй-маърака ёки бирор йиғин бўлсагина, юз кўришиляпти. Оқибатда орадан меҳр кўтарилиб, қондошлик ришталарига дарз кетмоқда.

Агар ака-ука, опа-сингиллар, имкон бўлса, ҳаф­тада камида бир марта йиғи­лишса, бошқа қариндошлар билан ҳам ана шундай тез-тез бор-келди бўлса, унинг баракотини ҳаётимизда сезамиз. Уларни йўқлаш учун озгина ширинлик ёки икки дона нон бўлса, кифоя. Агар ҳиммат қи­либ, бирор буюм қўшсангиз борми, жигар­ларингиз хурсандлигидан кўзларига ёш олиб алқашади.
Яқинда байрам арафасида ака-ука, опа-сингилларни, тоғаю амакиларни, холаю аммаларни, қуда-андаларни йўқлаб бордим. Кимгадир ширинлик, кимгадир жойнамоз, Қуръон совға қилдим. Бундан мамнун бўлиб, юзида қувонч ила дуо қилаётган яқинларимнинг дил-сўзлари ҳануз қулоғим остидан кетмайди. Бунинг ҳам ўзига яраша роҳати, лаззати борлигини 65 ёшга кириб билдим.
Қондошлар билан юзлашганда меҳр-оқибат тафтини ҳис этасан, суҳбатларда ўтган яқин инсонларни ёдга олиб, улар ҳақига дуолар қиласан. Шунинг ўзи ҳам қанчалик савобли эканини айтишнинг ҳожати йўқ.
Агар яқинларимиздан хабар олишга имкон топа олмасак, улар билан телефон орқали боғланиб, ҳол-авҳол сўрасак ёки ёрдамга муҳтож бўлса, пластик картасига озгина пул ташлаб қўйсак, катта савоб қилган бўламиз.
Халқимизда «Меҳр – кўзда», «Яхши­ликнинг ўлчови йўқ», деган пурмаъно сўзлар бор. Албатта, булар бежиз айтилмаган. Шундай экан, ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндошлар, қўшниларга яхшилик қилиб, уларнинг дуоларини олиш пайида бўлайлик. Шунда дунёмиз учун ҳам, охиратимиз учун ҳам улуғ амал қилган бўламиз.

✏️Холдоржон МАМАДАЛИЕВ,
Риштон тумани

📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Hidoyat.uz

21 Oct, 11:18


#сотувда

"Фитна - кўз илғамас хатар" КИТОБИ СОТУВДА❗️

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайҳ Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг «Фитна – кўз илғамас хатар»
номли китоблари сотувда мавжуд.
Кўз илғамас турли фитна-фасодлар учраб бораётган бугунги даврда ҳар бир ўқувчи бундай балолардан қандай омонда бўлишни, қандай чоралар кўришни ўйлашиш табиий. Шу нуқтаи назардан мазкур китоб фитналардан сақланишингиз учун муҳим манба бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

🔴 Китоб формати: 84/108.

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 25.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Hidoyat.uz

21 Oct, 06:29


«Аллоҳнинг чиройли исмлари бордир. Уни ўша (исм)лар билан атангиз! Унинг исмларида ҳақдан оғиб кетувчиларни қўяверингиз! (Улар) қилмишларига (яраша) жазоланурлар».

Аъроф сураси, 180-оят.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram