Namangan viloyat prokuraturasi @namanganprokuraturasi Channel on Telegram

Namangan viloyat prokuraturasi

@namanganprokuraturasi


Namangan viloyat prokuraturasi (Uzbek)

Namangan viloyat prokuraturasi Telegram kanali sizga Namangan viloyatining prokuratura faoliyati haqida eng so'nggi yangiliklar va e'lonlar bilan ta'minlaydi. Bu kanal orqali siz Namangan viloyati prokuraturasining islohotlariga oid maqolalar, yozuvlar, va video materiallar bilan tanishib chiqishingiz mumkin. Namangan viloyat prokuraturasi kanali Namangan viloyati hududidagi muhim huquqiy hodisalardan xabardor qiladi. Kanalga obuna bo'lib, siz joriy huquqiy masalalarda eng yangi va foydali ma'lumotlarga ega bo'lasiz. Namangan viloyat prokuraturasi Telegram kanaliga obuna bo'ling va Namangan viloyatining muhim prokuratura faoliyati haqida eng yangi ma'lumotlardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

Namangan viloyat prokuraturasi

03 Feb, 16:02


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси бўйича қизил тоифага киритилган Наманган тумани Катта Тошбулоқ маҳалласида вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи С.Тўхтабоев томонидан ўрганиш олиб борилди.

Шунингдек, криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда хизматни ўташ ва тунги гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Namangan viloyat prokuraturasi

03 Feb, 15:59


Бугун Наманган вилоят прокуратураси мажлислар залида вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Адилов раҳбарлигида вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Исмоилов, вилоят судининг судьяси Б.Абдуллаев, жиноят ишлари бўйича судларнинг тергов судьялари, прокуратура, Департамент, МИБ ва ИИБ терговчи ҳамда суриштирувчилари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришлар, амалиётдаги хато ва камчиликлар ҳамда келгусида йўл қўймаслик чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек семинарда мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги қонунлари, Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришлар муҳокама этилиб, ҳудудларда тергов процессида юзага келаётган муаммолар таҳлил қилиниб, терговчиларга зарур тавсиялар берилди.

Namangan viloyat prokuraturasi

03 Feb, 15:43


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси бўйича Янгиқўрғон туман прокуратураси ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун "Водий" МФЙдаги хонадонларга, шунингдек "Юксалиш" МФЙдаги савдо дўкони ҳамда маҳалла биносига ташвиш тугмаларининг ишлаш ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, бир нечта маҳаллалар еттилиги билан мулоқот қилиб, маҳаллаларда ижтимоий ҳолатни яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

Namangan viloyat prokuraturasi

03 Feb, 13:53


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят прокуратураси бўлими бошлиғи А.Исоқов, Чуст туман прокурори ўринбосари У.Сайдуллаев ҳамда туман ИИБ ходимлари билан биргаликда Чуст туманидаги "Садача" ҳамда "Пансада" МФЙларда ижтимоий профилактикани амалга ошириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларни олдини олишда маҳалла еттилиги ҳар бир вакилининг вазифалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Jan, 08:11


#yalpi_majlis_3

Yo‘l harakati xavfsizligini taʼminlashning huquqiy kafolatlari kuchaytirilmoqda

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Jan, 08:11


Статистика должностных преступлений

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Jan, 08:11


Мансабдор шахслар жиноятчилиги таҳлили

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Jan, 08:11


Жадид прокурор Бадриддин Шариповнинг хаётига бағишланган спекталь намойиш қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Namangan viloyat prokuraturasi

23 Jan, 17:14


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарoрининг ижроси юзасидан Наманган вилоятида учрашувлар ўтказмокда.

Namangan viloyat prokuraturasi

22 Jan, 15:13


Муқаддам таъкидлаб ўтганимиздек, прокуратура органлари томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида таъминот корхоналарининг диспетчерлик хизмати ва авария бригадалари фаолияти устидан кунлик назорат ўрнатилган.

Хусусан, мавсумда ҳаво ҳароратининг совиб кетиши ва ёғингарчиликлар кўпайиши сабабли авария ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида 1 638 та (электр 1 376, газ 262 та) авария хизмати бригадалари шайлиги ҳолати 208 та туман (шаҳар)ларда жойига чиққан ҳолда назорат тартибида ўрганиб борилмоқда.

Биргина, жорий йилнинг ўтган 20 кунлигида мазкур йўналишда 64 та ҳолатда қонунбузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, авария бригадалари томонидан 17 та ҳолатда қўнғироққа жавоб берилмаганлик, 31 та ҳолатда чақирув манзилига кечикиб етиб борганлик, 18 та ҳолатда транспорт воситасида захира етарли эмаслиги маълум бўлган.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан таъминот корхоналарига 10 та тақдимнома киритилди, 31 нафар масъул шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бу борада назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

21 Jan, 17:20


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига шарҳ

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

21 Jan, 17:08


Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг 5-сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокурори У.Мадрахимовнинг вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда профилактика қилиш борасида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Таъкидланишича, қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишларда аниқланган қарийб 10 мингга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 18 мингдан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилганлиги аниқланган 182 млрд. сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган.

Давлат дастурларга киритилган лойиҳалар учун режалаштирилган 1 трлн. 340 млрд. сўм маблағлардан 225 млрд. сўми тежашга эришилган.

Иқтисод қилинган маблағлар қўшимча 13 та таълим объектини реконструкция қилиш, таълим муассасаларига ичимлик суви тармоғи тортиш, уларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш ишларига йўналтирилган.

Ўтган 2024 йилда 1 минг 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 2.000 нафардан ортиқ тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилишда  кўмаклашилган.

Сессия ишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

25 Dec, 11:56


​​Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан “маҳаллабай” тизим орқали тегишли фаоллар билан ҳамкорликда маҳаллаларда суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, аҳоли турмушидаги муҳим масалалар биргаликда ҳал этилмоқда.

Хусусан, жорий йилда 180 мингдан ортиқ ҳужжатлар ижроси таъминланиб, 1 трлн. 600 млрд. сўм маблағлар ундирилган. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларга 80 млрд. сўм маблағлар йўналтирилган.

Вояга етмаганларнинг манфаатлари учун 101,6 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, 5 236 та оилалар яраштирилди, 3 660 нафар ишсиз алимент тўловчилар бандлиги таъминлашга кўмаклашилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида 1 218 дан ортиқ очиқ мулоқат тадбирлари ўтказилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

25 Dec, 10:45


Наманган вилоятида ёшлар ўртасида спортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Dec, 14:23


Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва барҳам бериш юзасидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Масъулларга талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни манзилли ташкил этиш, “қизил” тоифадаги ҳудудларда кучайтирилган рейд тадбирларини ўтказиш, талон-торожликларни барвақт фош этишга қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Dec, 13:29


Наманган вилоятида ишчи гуруҳ ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Dec, 12:42


Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр кабуллар ўтказиб келинаётган бўлиб, бугун вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Сайфитдинов томонидан Янгиқўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 26 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг 26 та масаладаги мурожаатларидан 13 таси жойида ижобий ҳал этилди, 7 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушутириш берилди, 6 та мурожаат қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Namangan viloyat prokuraturasi

25 Nov, 05:44


Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Наманган вилоятида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ўрганилди.

Хусусан, ЕТТБ лойиҳаси Давлатобод тумани сув таъминот корхонасига тегишли 2 минг куб/метр сиғимли "Нуробод" сув иншоотини кенгайтириш, 10 минг куб/метрлик "Булоқ" сув тақсимлаш иншоотида қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича объектларига бевосита жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.

Масъулларга белгиланган тармоқ жадвалларига риоя қилган ҳолда ишларни давом эттириш ва қурилиш жараёнларида юзага келадиган муаммолар ҳақида зудлик билан вилоят штабига маълумот тақдим этиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

25 Nov, 04:24


Президент Администрацияси масъул ходими ва Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Энергетика вазирлигида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда, ҳаво ҳарорати мўтадил бўлган кунларда ортиқча энергия сарфини олдини олиш ҳамда ресурсларни иқтисод қилиш чорасини кўрмаган вазирлик ва идоралар фаолияти танқид қилиниб, масъул раҳбар ходимларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, энергетика тизими ходимлари томонидан содир этилган коррупцион жиноятларга алоҳида тўхталиб, соҳада бу каби жиноий ҳолатларни бартараф этиш ва профилактика чораларини кўриш бўйича идоравий назоратни кучайтириш ҳақида кўрсатма берилди.

Йиғилиш сўнггида энергетика тизими корхоналари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар ҳамда прокуратура органлари масъул ходимларига энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни иқтисод қилишнинг барча зарурий чораларини кўриш ва талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида қатъий вазифалар юклатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

21 Nov, 13:32


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Красновни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Генерального прокурора Российской Федерации Игоря Краснова.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Namangan viloyat prokuraturasi

21 Nov, 05:07


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан, Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташрифнинг дастлабки қисмида делегация "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди ва Россия Федерацияси Бош прокурори И.Краснов Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Шундан сўнг, Россия Федерацияси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюриб, академиянинг фаолияти ва ходимларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимида амалган оширилган ислоҳотлар билан танишди.

Ташриф доирасида жорий йил 20 ноябрь куни икки давлат назорат органлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўз ҳамкасбини қутлагани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари серқирра ва динамик тавсифга эгалигини қайд этди.

Учрашув давомида Россия делегацияси вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида, шунингдек Ўзбекистон прокуратура органларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Дўстона ва конструктив мулоқат доирасида ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилдилар ҳамда идоралараро алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Хусусан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан кибержиноятлар ва бошқа уюшган жиноят турларига қарши кураш, прокуратура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича келишувга эришдилар.

Кун якунида, делегация Ўзбекистон Республикаси прокуратураси музейига ташриф буюриб, идоранинг кўп йиллик тарихи, унинг тажрибаси ва фаолияти билан яқиндан танишдилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

21 Nov, 05:07


Расширяется сотрудничество между Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и Генеральной прокуратурой Российской Федерации

По приглашению Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан делегация Генеральной прокуратуры Российской Федерации во главе с Генеральным прокурором Игорем Красновым посетила с рабочим визитом Узбекистан.

В начале визита делегация посетила парк "Янги Узбекистон", где Генеральный прокурор Российской Федерации И.Краснов возложил венок к Монументу Независимости.

Далее, делегация Российской Федерации направилась в Правоохранительную академию Республики Узбекистан, где ознакомилась с её деятельностью и проведенными реформами в системе подготовки и переподготовки кадров.

В рамках визита 20 ноября текущего года состоялась встреча между руководителями надзорных органов двух государств.

Приветствуя коллегу, Генеральный прокурор Республики Узбекистан Нигматилла Йулдашев отметил, что партнёрские отношения генеральных прокуратур Узбекистана и России носят многовекторный и динамичный характер.

На встрече представители Российской делегации проинформированы о проводимых под руководством Президента Республики Узбекистан Ш.М.Мирзиёева широкомасштабных преобразованиях во всех сферах общества и государства, в частности о реформах в судебно-правовой сфере, а также совершенствованию деятельности органов прокуратуры.

В ходе дружественного и конструктивного диалога стороны обсудили текущее состояние сотрудничества и определили приоритетные направления дальнейшего развития межведомственного взаимодействия.

В частности, достигнута договоренность в дальнейшем укреплении двустороннего сотрудничества по обмену опытом в сфере предупреждения и профилактики правонарушений и преступности, а именно киберпреступлениям и другим видам организованной преступности, внедрения в деятельность прокуратуры информационно-коммуникационных технологий, а также по вопросам подготовки, переподготовки и повышения квалификации прокурорских сотрудников.

В конце дня гости посетили музей органов прокуратуры Республики Узбекистан и ознакомились с многолетней историей ведомства, её опытом и деятельностью.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Namangan viloyat prokuraturasi

16 Nov, 10:13


Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан “Энергетика хавфсизлиги ойи” доирасида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларни иқтисод қилиш, талон-торожликларни олдини олиш ва яшил энергияни кенг жорий этиш бўйича Наманган вилоятида ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан Чортоқ туманида ижтимоий соҳа объектларни қиш мавсумига тайёрлиги, энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва талон-торожликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, мавсумни беталофат ўтказиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.   

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Namangan viloyat prokuraturasi

15 Nov, 10:32


Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан “Энергетика хавфсизлиги ойи” доирасида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларни иқтисод қилиш, талон-торожликларни олдини олиш ва яшил энергияни кенг жорий этиш бўйича Наманган вилоятида ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Уйчи туманида ижтимоий соҳа объектларни қиш мавсумига тайёрлиги, энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва талон-торожликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, мавсумни беталофат ўтказиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, “Кўмир таъминот” МЧЖ Уйчи омбори фаолияти ўрганилиб, кўмир талон-торожлигига йўл қўймаслик, аҳолини ўз вақтида кўмир билан таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

15 Nov, 10:08


Наманган вилояти Поп туманида сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

14 Nov, 12:08


Бугун Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов 2-сектор ҳудудидаги Оқтош маҳалласида аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ўтказди.

Унда фуқаролар томонидан ободонлаштириш, даволаниш, моддий ёрдам ҳамда бошқа соҳаларга оид муаммо ва таклифлар билдирилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми қабул давомида жойида қаноатлантириш ва тушунтириш бериш орқали ҳал этилди.

Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган мурожаатлар масъул ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Namangan viloyat prokuraturasi

14 Nov, 12:07


Секторлар раҳбарлари ёшлар билан мулоқот қилди.

Янгиқўрғон тумани 2-сектор Чўмбағиш маҳалласидаги 17- сонли умумтаълим мактабида секторлар раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Унда ёшлар ўзларини қийнаётган масалалари ва таклифлари билан секторлар раҳбарларига мурожаат қилдилар.

Пробация ҳисобида турган ёшлар ҳам иштирок этган мулоқотда субсидия асосида меҳнат қуроллари билан таъминлаш, бандлик, моддий ёрдам, таълим контрактини тўлаш каби масалаларида қилган мурожаатлари соҳа вакилларига йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Учрашувда мактаб ўқувчилари томонидан она, табиат, экология ва бошқа мавзудаги мазмунли шеърлар ўқилди.

Namangan viloyat prokuraturasi

14 Nov, 12:06


Бугун Давлатобод туман прокурори М.Қирғизбоев 2-сектор ҳудудида жойлашган "Юқори Ровустон" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказди.

Унда, махалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Ўтказилган сайёр қабулда  фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита  раҳбарлардан жавоб олдилар.

Сайёр қабулда электр тармоғларини янгилаш, субсидия, кредит олиш, соғлиғини тиклаш ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди.

Қабул қилинган мурожаатларни, белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Namangan viloyat prokuraturasi

11 Nov, 14:40


Косонсой туман прокуратураси томонидан оталиққа олинган ёшлар учун иш жойларида яратилган шароитлар билан танишиб  уларни мавжуд муаммоларини хал этиш юзасидан тумандаги "AS GROUP" МЧЖда прокурор ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Мазкур прокурор ва оталиққа олинган ёшлар учрашувида 80 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, меҳнат қонунчилиги юзасидан ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли  кредитлар олиш тўғрисида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Очиқ мулоқот давомида туман прокурори мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилган ишлар, яратилган имтиёзлар, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтди.

Namangan viloyat prokuraturasi

11 Nov, 11:05


Тўрақўрғон тумани прокуратураси томонидан “Энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва яшил энергияни кенг жорий этиш орқали энергия манбаларидан самарали фойдаланиш” ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда маҳаллий ҳокимият вакиллари, барча МФЙ раислари, бошқарув сервис компаниялари ва профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Иштирокчиларга маҳалланинг энергетика балансини шакллантириш, энерготежамкор ускуналарнинг афзалликлари, электр энергияси ва табиий газни талон-тарож қилишни олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, газ ва электр тармоқлари корхона раҳбарлари қонунбузилишларга йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилиб, мавсумни беталофат ўтказиш бўйича  аниқ  кўрсатмалар  берилди.

Энергетика хавфсизлиги ойлигида туман штабига фавқулодда иш режими тартибига ўтиш, мавсумни беталофат ўтказиш, ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда иқтисод қилишнинг барча зарурий чоралар кўриш вазифаси топширилди.

Namangan viloyat prokuraturasi

11 Nov, 11:04


Норин туманида куз - қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва "яшил энергия"ни жорий этиш юзасидан семинар ташкил этилди.

Бугун туман прокурори А.Турғунов бошчилигида айни шу масалаларга бағишлаб ташкил этилган семинарда “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Энергосавдо”, “Сув таъминот” ва “Кўмир таъминот” корхоналари раҳбарлари, тижорат банклари раҳбарлари, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Семинарда "яшил энергия" бўйича банк кредитлари, солиқ имтиёзлари ва яшил энергиянинг турлари бўйича иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, куз - қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича масъулларнинг туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича ахбороти эшитилди.

Семинар якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Namangan viloyat prokuraturasi

01 Nov, 10:50


Наманган вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

01 Nov, 10:39


Прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларни етук кадр бўлиб шаклланиши, мамлакатимизда ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятли ислоҳот ва ўзгаришларни уларга ўз вақтида етказиш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни “Маънавият куни” этиб белгиланган.

Бугун Бош прокуратурада прокуратура органларида мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича яратилган электрон дастурдан фойдаланиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура бошқармаларининг масъуллари томонидан прокуратура органларида мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича яратилган электрон дастурдан фойдаланиш масалалари тўғрисида маъруза қилинди.

Мазкур электрон дастур соҳага рақамли технологияларни жорий этиш бўйича навбатдаги лойиҳа бўлиб, бу ўз навбатида, мурожаатларни тез ва сифатли кўрилиб чиқилишига ва ходимлар иш фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Namangan viloyat prokuraturasi

01 Nov, 10:18


ТУМАН ПРОКУРОРИ ТАШАББУСИ БИЛАН ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН (НОГИРОН) ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

Бугун Янгикўрғон тумани прокуратураси томонидан тумандаги 30 ёшгача бўлган имконияти чекланган ногирон ёшлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

Тумандаги мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли 1- сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақада 65 нафар иштирокчилар ғолиблик учун куч синашдилар.

Мусобақа якунида ғолибларга туман прокуратураси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Бундай мусобақалар нафақат ақл чархлаш, балки вақтни мазмунли ўтказиш, фикр алмашиш, ёйингки ҳордиқ чиқаришга хизмат қилади.

Namangan viloyat prokuraturasi

31 Oct, 08:50


Наманган вилояти прокуратурасида янги қабул қилинган қонунни мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Namangan viloyat prokuraturasi

30 Oct, 18:18


ТУМАН ПРОКУРОРИ ТАШАББУСИ БИЛАН ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН (НОГИРОН) ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

Бугун Давлатобод тумани прокуратураси томонидан тумандаги 30 ёшгача бўлган имконияти чекланган (ногирон) ёшлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақа якунида ғолибларга туман прокуратураси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Бундай мусобақалар нафақат ақл чархлаш, балки вақтни мазмунли ўтказиш, фикр алмашиш, ёйингки ҳордиқ чиқаришга хизмат қилади.

Namangan viloyat prokuraturasi

25 Oct, 10:15


Наманган вилояти Учқўрғон туманида оталиққа олинган ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Namangan viloyat prokuraturasi

25 Oct, 02:28


Бош прокуратура жамоаси барча Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех сотрудников и ветеранов органов внутренних дел с 25 октября - Днём сотрудников органов внутренних дел Республики Узбекистан.

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Oct, 18:25


Бугун Янгиқўрғон туман прокурори О.Рахмонов 2-секторда жойлашган "Гулистон" маҳалласида бўлиб, сайёр қабул ўтказди.

Сектор раҳбари томонидан аҳоли хонадонлари хонадонбай ўрганилиб, фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари тингланди.

Фуқаролар куз-қиш мавсумига тайёргарлик хусусан, кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш, моддий ёрдам ҳамда дори-дармон олиш масалаларида мурожаатлар қолдиришди.

Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ҳал этилиб, қолган қисми назоратга олинди.

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Oct, 12:49


Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида тизим ходимлари иштирокида навбатдаги маънавий-ҳуқуқий  тадбир ўтказилди.

Учрашувни МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов очди ва Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинаётганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Бюронинг шахсий хавфсизлик бошқармаси масъул вакили томонидан меҳнат интизоми, қонунчилик ҳолатлари бузилишига йўл қўймаслик, прокуратура органи ходими деган шарафли касбга садоқат билан хизмат қилиш ва фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбирга таклиф этилган меҳнат фахрийлари  сўз олиб, Бюро органларида ходимлар учун яратиб берилаётган шароитлар, уларга жавобан фақат муносиб ишлашлари ўз хизмат вазифасини садоқат ва виждонан бажаришларини қайд этишди.  

Мулоқот якунда   фахрийларга бошқарманинг  эсдалик совғалари  топширилди.

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Oct, 12:49


Чортоқда 110 млн. сўм алимент қарздорлиги ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими томонидан олиб борилган навбатдаги тарғибот тадбири ва тушунтиришлардан сўнг ота фарзанди моддий таъминотидан бўлган қарздорликни тўлаб берди.

Маълум бўлишича, фуқаролик бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра И. Қ дан ундирувчи А. Қ фойдасига 2 нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро варақаси Бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ҳаракатлар олиб борилган. Бироқ, қарздор ота огоҳлантиришга қарамай фарзандлари моддий таъминотидан қарийиб 67 ой давомида  бўйин товлаб келган. Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан киритилган тақдимномага кўра, суднинг қарори билан унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ белгиланади.

Маъмурий қамоқдан сўнг ота ўзига хулоса қилган шекилли олиб борилган тушунтиришлардан сўнг 110 млн. сўм қарздорликни тўлиқ тўлаб берди.

Namangan viloyat prokuraturasi

24 Oct, 12:46


Кексалар "ақл жанги"да беллашишди

Бугун Косонсой тумани прокуратураси томонидан тумандаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

Нуронийлар масканида ўтказилган мусобақада 16 нафар иштирокчилар ғолиблик учун куч синашдилар.

Мусобақа якунида ғолибларга туман "Инсон" маркази ҳамда туман прокуратураси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Бундай мусобақалар нафақат ақл чархлаш, балки вақтни мазмунли ўтказиш, фикр алмашиш, ёйингки ҳордиқ чиқаришга хизмат қилади.

Namangan viloyat prokuraturasi

19 Oct, 15:44


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.

Одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизасидир. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир.

Ўзбек тилини шу Ватан тупроғини босаётган, ўзбекман дея фахр билан яшаётган ҳар бир шахс қадрламоғи, ҳурмат қилмоғи лозим.

Сўнги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан миллат барҳаётлигининг, давлат суверенитетининг гарови бўлган ўзбек тилини ривожлантириш, унинг имкониятлари ва жозибадорлигини халқаро миқёсда ҳам тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош прокуратурада “Тилга эътибор – элга эътибор” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоирлари, Парламент аъзолари Иқболжон Мирзаалиев, Маҳмуджон Тоиров, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

Байрам тадбири иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг таҳлилий маъруза билан чиқиш қилганлари ўзбек тили ривожидаги мутлақо янги ва тарихий босқични бошлаб берганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли минбарларда Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилида маъруза билан чиққанлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар ҳаётидаги улкан воқеа бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

Зотан, шу тариқа дунё аҳли бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар ўтиб, музаффар миллатнинг овозини унинг ўз тилида яна эшитди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

Шу билан бирга, Бош прокурор прокуратура органлари томонидан Давлат тилига доир қонунчилик ҳужжатлар ижроси мунтазам ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлигини баён қилди.

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook