Hidoyat yo'li @hidoyat_yuli Channel on Telegram

Hidoyat yo'li

@hidoyat_yuli


Ангор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расмий канали

Савол ва таклифлар учун

@hidoyat_yuli_admin

Hidoyat yo'li (Uzbek)

Hidoyat yo'li kanali - bu Ангор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расmий kаnali! Bu kanal orqali siz masjidimizdagi yangiliklar va faoliyatlar bilan tanishing, juma bayonotlari va darslarga qatnashishingiz mumkin. Hidoyat yo'li kanali orqali siz savollar va takliflarni ham yuborishingiz mumkin. Kanalga qo'shiling va jamoamizga qo'shiling! Savollaringiz uchun @hidoyat_yuli_admin ga murojaat qiling.

Hidoyat yo'li

14 Feb, 07:04


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

14 Feb, 01:05


🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤


🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🤲🌺Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🤲🌸 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🤲🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🤲🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍃🌺ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸🍃

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

13 Feb, 15:58


Саҳарлик. 05:56
Ифторлик
. 18:20

Hidoyat yo'li

13 Feb, 12:19


💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2025-йил 14-Февраль
1446-йил 15-Шаъбон

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

13 Feb, 04:05


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

13 Feb, 01:05


🦅_Ҳамон умид борлигини Бомдод намози қулоғимга шивирлайди:
"Аллоҳ бошидан бошлайдиганларнинг мададкоридир!"...
🕊
Ассалому алайкум!

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг кўнглингиз
ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Билинг ғаниматмиз
Бир биримизга,
Дунёда  мехрдан
кучли нима бор
Ширин сўз айтишдан
тўхтаманг зинхор
Бизни  боғлаб
Турсин МЕХР ва ДИЙДОР
🇺🇿
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!_

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

12 Feb, 04:04


#muftiy_minbari

📹 ҲАСАД САВОБЛАРНИ ОЛОВДЕК КУЙДИРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

12 Feb, 01:10


🦅Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳнинг бизга берган неъматлари ва икромлари учун ҳамд ва шукроналар бўлсин!
       АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
                          
Шуни билингки,
бу дунё уч кундир:

Биринчи кун: у кеча ўтган кунингдир, у учун тавба қил, аламларни эса унут.

  Иккинчи кун: у бугунги кунинг, сен шу кунингда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшагин.

  Учинчи кун: у эртанги кунинг, у хақда сен билмайсан хали. Демак, сен - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўрагин!

   ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

Ушбу кун барчангизга эзгулик тароватини бахшида этиб, тинчилик-хотиржамлик ва офиятда ўтсин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

10 Feb, 01:34


🦅​Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз аъзолари ҳамда юртимиз мўмин ва мўминалари!😊🌹

Аллоҳ таоло Ўзига йўналган қалбларни, дуо билан очилган қўлларни, букилган бўйинларни, муҳтож бўлиб сўраган тилларни бўш қайтармайди...
Аллоҳим сендан ялиниб,
ёлвориб сўраймиз, меҳрибон ота оналаримизни умрларини узоқ қилгин, ўтганларини рахматинга ол.
Аллоҳим ота онамизни, дўстларимизни, ака-ука, опа-сингиларимизни, аҳлиямизни, фарзанд зурриёдларимизни жамийики мўмин мусулмонларни гуноҳларини кечиргин.
Аллоҳим мушкули борларни мушкулларини осон қилгин,
қарздорларга нажот бергин,
дардманларга шифо бергин,
ҳаммага чин бахтни бергин,
ибо, ҳаё, тавфиқ бер,
намозда ҳушуни бер,
ёмон йўлдан буриб,
яхши йўлга ёндаштир.
иймонимизни мустаҳкам қилгин.
Ҳаммамизни жаннатларингда  жам қилгин.

Хайрли дуоларингиз қабул бўлсин, кунингиз хайрли, файзли ва баракотли ўтсин!🌹🌹🌹
АМИН.      
          
INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Feb, 07:03


Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:
"Инсонларнинг Аллоҳга энг севимлиси — уларга энг кўп фойда келтирувчисидир."

Имом Шофеъий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтдилар:
"Ҳақиқий инсон ўзгаларга шодликда ҳам, қийинчиликда ҳам вафо ила мудом ёрдам берганидир.
Инсонлар орасида энг карамлиси — бошқаларнинг эҳтиёжларини қондирган кишидир.
Эҳсон қўлини ҳожатманд кимсадан узма. Зеро, маълумдирки, ким инсонларнинг эҳтиёжини қондиришда давом этса, кунлар унинг шарафини қайта-қайта тасдиқлайди. Аллоҳнинг сенга берган ушбу фазлига шукр қил. Зеро, сени ўзгалар учун ҳожатбарор қилди, сени ўзгаларга муҳтож этмади.

Кўпчилик одамлар ўтдилар, аммо уларнинг фазилатлари ҳализамон барҳаёт, яна кимлардир ҳаёт, аммо улар одамлар орасида гўёки ўлик каби."


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Feb, 01:02


Бисмиллаҳ.

 🦅 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

    Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

    Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

    Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

    Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

    Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

    Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!

     АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин! Амин...

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

08 Feb, 07:03


Шақиқ Балхий раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар:

«Тавбанинг аломатлари — ўтган гуноҳлар учун йиғлаш, гуноҳга қайтишдан қўрқиш, ёмон кишиларни тарк этиш ва яхши одамларга яқин бўлишдир».

"Сийар Аълом ан-Нубало", 9-жилд, 315-бет.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

08 Feb, 01:15


بسم الله الرحمن الرحيم 🦅

«Ҳой инсонлар, туринг ўрнингиздан! Гуноҳларингиз билан ёндирган дўзах оловини намоз ўқишлик билан ўчирингиз..!»

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анху.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Мени, Сизни ва барча яхшиларни-шу тонгга ризқимизни қўшиб қўйгани қандай саодат!

Шукр билан ҳаётимиз чиройли, баракали ва файзлидир!

Бизга берилган неъматларга рози холда яшар эканмиз, ҳаётимиз зийнатланиб бораверади!

Табассум билан муаммолар енгиллашади!

Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!

Дуо билан мушкуллар осон бўлади!

Яхши гап қалбнинг чанқоғини қондиради.

Қийин кунларда "ёнингдаман!"  деб турган яқинларни қиёматлик дўстларимиз деб биламиз!

Аллоҳ йўлида қўлни-қўлга берганларингиз кўп бўлсин,  ширин сўзли, очиқ юзли, нияти тўғри яхшиларга етишиб юринг!

Яна бир Тонгни, яна бир умидни, яна бир имкониятни берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Кунингиз хайрли барокатли, энг муҳими дунёю, охиратингиз учун фойдали ўтсин. Амин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Feb, 07:06


Ҳасан Басрий ва Аббос ҳақида қисса

Ривоят қилинишича, Ҳасан Басрий розийаллоҳу анҳунинг қўлларида Аббос деган бир йигит тавба қилган экан. У йигит авваллари жуда кўп гуноҳ қилган бўлган, сўнг тавба қилган, лекин шу ҳолда етмиш марта тавбасини бузган. Охир-оқибат умрининг сўнгги дақиқалари яқинлашганда, ўлими кўзига кўринган пайтда онасини чақириб шундай деди:
— Она, Ҳасан Басрий ҳазратларини чақиринг, мен у зотнинг ҳузурларида тавбамни янгиламоқчиман, эҳтимол Аллоҳ таоло тавбамни қабул қилса.
Онаси шошилиб Ҳасан Басрийнинг ҳузурига бориб, салом берди ва:
— Мен Аббоснинг онасиман, ўғлимнинг ўлим пайти етди ва у сизни сўраяпти, тавбасини янгиламоқчи, деди. Ҳасан Басрий бунга жавобан:
— Бор, менга тавба қилиб, уни қайта-қайта бузадиган одамнинг кераги йўқ, деди.
Аёл йиғлаган ҳолда уйига қайтиб келди ва ўғлига:
— Эй, ўғлим! Шайх сенинг ёмон қилмишларинг туфайли келишдан бош тортди, деди.
Шунда Аббос осмонга боқиб:
— Эй Роббим, эй Парвардигорим, шайх мендан юз ўгирди, аммо сен мендан юз ўгирма, умидимни сўндирма, деб дуо қилди.
Шундан сўнг йигит онасига қараб:
— Эй, онажон! Агар вафот этсам, оёғингизни юзимга қўйинг, кейин бўйнимга арқан боғлаб, бозорда судраб юринг ва овозингиз борича “Бу — Аллоҳга осий бўлганнинг жазосидир” деб бақириб юринг. Шояд, менинг ҳолимни кўриб, Аллоҳ ўз фазли ва раҳмати билан мени афв этса, деди.
Онаси уни ўзи айтганидек ўғлининг юзига оёғини қўймоқчи эди, ҳотифдан бир овоз эшитилди:
— Оёғингни сажда қиладиган жойга қўйма. Шуни билгинки, Аллоҳ таоло уни афв этди ва дўзахдан озод қилди.
Шундан сўнг онаси уни дафн қилди ва уйига қайтди. Шу кеча Ҳасан Басрий тушида бир овозни эшитди:
— Эй Ҳасан! Нима учун бандамни Менинг раҳматимдан умидсиз қилиб қўйдинг? Ахир уни Мен яратганманку ва Менинг раҳматим ҳар нарсани қамраб олади. Қасамки, агар яна шундай қилсанг, сени солиҳлар дафтаридан ўчираман!

Бу қисса Аллоҳнинг раҳмати ва фазлининг улкан эканини, ҳамда тавба қилишда инсон ҳеч қачон умидсиз бўлмаслиги кераклигини ёрқин тарзда баён қилади.



INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Feb, 04:03


#muftiy_minbari

📹 СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШ СУННАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

07 Feb, 01:05


🕋•АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!  •🕋

  🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..

   АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва  ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..

🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!

🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!

🕊🕌•Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.

Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

06 Feb, 13:18


💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2025-йил 7-Февраль
1446-йил 8-Шаъбон

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

06 Feb, 13:06


Унутилган ваъда

Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди. Подшоҳ унга яқинлашиб сўради: «Совуқ қотмаяпсизми?»
Қўриқчи: «Ҳа совуқ қотяпман, лекин иссиқ кийимим йўқ. Шунинг учун совуққа чидашдан ўзга иложим йўқ», деб жавоб берди.
Подшоҳ унга: «Ҳозир қасрга кириб, бирор ходимимдан сизга иссиқ кийим олиб келишини буюраман», деб ваъда берди.
Кекса қўриқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди. Лекин подшоҳ қарсга киргач, берган ваъдасини унутди.
Эртаси куни тонгда, кекса қўриқчи қаттиқ совуқ туфайли ҳаёт билан видолашди. Унинг ёнида совуқдан титраган қўллар билан ёзилган мактуб турар эди. Унда шундай деб ёзилган эди: «Эй подшоҳ, ҳар кеча бирор инсондан ҳеч нарса умид қилмай совуққа бардош берар эдим. Лекин сизнинг иссиқ кийим ҳақида берган ваъдангиз менинг қувватимни суғуриб олди ва ҳалок қилди».
Хулоса
Бошқаларга ваъда бераётганингизда аслида уларга тасаввур қилганингиздан-да кўпроқ нарса бераётган бўласиз. Шундай экан, берган ваъдангизга хилоф қилманг! Агар ваъдангизни бажармасангиз, бу билан қанча нарсани вайрон қилаётганингизни билмайсиз.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
وَلاَ تَقْرَبُواْ مَالَ الْيَتِيمِ إِلاَّ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ حَتَّى يَبْلُغَ أَشُدَّهُ وَأَوْفُواْ بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ كَانَ مَسْؤُولاً

... Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд сўралажак нарсадир» (Исро сураси, 34-оят).

Аҳдга вафо қилиш якка шахслар ва жамоалар орасидаги ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг асосидир. Исломда якка шахслар, жамоалар, халқлар ва давлатлар орасида аҳдга вафо қилишга алоҳида эътибор берилади. Аҳдга вафоли бўлишда инсоният тарихида ҳеч ким мусулмонларга тенг келган эмас.
Аллоҳ таоло барчамизни берган аҳдига ва ваъдасига вафо қиладиган бандалардан айлаб, ваъдага хилоф қилишдан асрасин!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

04 Feb, 04:05


#muftiy_minbari

📹 БЕРУВЧИ УНИНГ ЎЗИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

04 Feb, 01:33


🦅Ё РОББИЙ!🦅

Бу тонгни раҳмату марҳаматингдан насибадор бўлган ҳолда, гуноҳлари мағфират қилинган, жаҳаннамдан озод бўлган бандаларинг қаторида қарши олишимизни насиб айла!

Улуғ кунларнинг фазлидан, дуоларимизнинг шарофатидан ота-оналаримизни, аҳлимиз, зурриётларимиз, ёру биродарларимиз, қавму қариндошларимиз, жамийки мўмин-мусулмонларни афву мағфират қилгин, икки дунёда саодатмандлардан бўлишлигимизни таъминла, Райён жаннатингдан жой эҳсон эт, энг олий мартаба – Жамолингни кўришга мушарраф айла!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ!
Гўзал отган тонг муборак! Аллоҳим, кунингизга файзу баракот ато қилсин!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

03 Feb, 13:07


Қарғиш

Ёмғир шиғалаб ёғар, кун анча совуқ бўлганидан ҳамма тезроқ манзилига етиб олишга ҳаракат қилар эди. Мен ҳам соябон олмаганим сабаб ёмғирда анча ивиб қолдим. Ижара уйга шошиб кирдим у ҳовлидаги аёлнинг ёқимсиз овозидан тўхтаб қолдим. «Эй Аллоҳ, яна бошландими?» деб кўнглим хира бўлди. Аёл нимадир айб қилган уч яшар ўғилчасини чунонам қарғар, ота-бобосини ҳам қолдирмай ҳақоратлар, орада шапалоқ ёки муштнинг овози ҳам эшитилиб қолар эди. Ўзим учун ажратилган хонага кирдим-у, бармоқларим билан қулоғимни беркитиб олдим. Қанча турдим, билмайман, қулоғимни секин очсам, унинг «...ҳаромдан бўлган қурбонликка ярамайди. Сен итвачча гўр бўлармидинг, бўлсанг, манови отангга ўхшаган алкаш бўласанда. Ҳезалак, даюс. Оғзингдан қонинг келиб, ириб-чириб кетгин, ҳаромзода», деяётганини эшитдим. Этим жимирлаб кетди. Наҳот, одам ўз фарзандига шундай мудҳиш тақдирни раво кўрса? Ҳатто инидан тушиб кетган қуш боласининг оёғи ёки қанотининг синганини кўришнинг ўзи аламли. Бу унинг ўз жонидан бўлган боласи-ку! Инсон нега бола кўришни истайди? Уни нега боқиб катта қилади? Эри билан уришганда ёки ишхонадан гап эшитиб келганда, аламини олиш, уриб хумордан чиқиш учунми? Кеч тушгач, болакай биз томонга келиб ўйнай бошлади. Мен: «Абдуллоҳ, бу ёққа кел», деб чақирдим. У худди йиртқич ҳайвон ҳужум қилгандек ёки бирор катта айб қилиб, онасидан калтак ейишни кутгандек бўйнини қисиб, кўзи тўла даҳшат билан қаради. Унга қарашнинг ўзи азобли эди. Юрагим эзилиб кетди. Наҳотки, ҳаёт билан ҳали танишиб улгурмаган уч ёшли гўдакнинг кўзларида шунча дард, қалбида қўрқув бўлса?! Уни ёнимга чақириб, гапга сола бошладим. У индамай ерга қараб турарди. Бироз ўтиб ўзидан бир-икки ёш катта ўртоғи келиб: «Абдуллоҳ, юр ўйнайлик», деб қолди. Бола қатъий бош тортиб: «Кийимим ифлос бўлади, кейин ойимдан ейман», деб жавоб берди. Гап буёқда экан. Бояги қарғишлар, калтаклар унинг кийими кир бўлиб, ишёқмас онасига қўшимча ташвиш бўлгани учун экан! Ўйлаб қолдим. Наҳот кун келиб мен ҳам устини кир қилган, бирор идишни синдирган ёки ҳали жуда кичик бўлгани сабаб ақли етмай ҳожатхонани ифлос қилиб қўйган боламни шундай қилсам?! Йўқ, йўқ, Аллоҳ сақласин. Бола ўз оти билан бола. Билиб-билмай хато қилади, йиқилиб-сурилиб улғаяди. «Фалончи ўн саккиз ёшли бола туғибди» ёки «Фалончининг боласи ўз кийимини, таглик, иштончаларини ўзи ювар экан. Тувагини ўзи тўкиб, ўзи ухлар экан» деган гапни қачон ва қаерда эшитгансиз? Инсон бунёд бўлгандан токи ақлини таниб олгунича бўлган қийинчиликлар ўрнига неча-неча шаҳарлар обод бўлади дейишади. Халқимизда «Қарғаган болангдан яхшилик кутма» деган пурмаъно нақл юради. Мабодо, Аллоҳ кўрсатмасин, боласини бор маҳорати билан қарғаб турган аёлнинг «дуо»си ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қолса, нима бўлади? «Ҳаромзода, бўйнинг узилгур, оғзингдан конинг келсин, изинг куйсин, жувонмарг бўлгин», деб ялтироқ тишларимиз орасидан осонгина чиқаётган бу сўзлар аслида оддийгина бақириш ёки жаҳлни ифодалашми? Бизнинг ожиз гўдакни қарғашга ҳаққимиз борми? Фарзандни гўзал сўзлар, эзгу дуолар қилиш ўрнига ҳар ҳил жоҳилона, этни сескантирувчи сўзлар билан вояга етказишимиз инсофданми? Дунёга келиб, бешикдан то вояга етгунича қарғишга тўйинган танадан нима кутиш мумкин? Ахир, оддий ўсимлик ёки сув идишга солинган гуручга ёмон сўзлар айтилса сўлиб, айниб қолади-ю, борлиғи сувдан иборат бўлган гулдан нозик бола гуркираб ўсармиди? Боланинг ҳақиқий Эгаси бор. У Зот ҳаммасини кўриб-кузатиб турибди. Бизга берган омонати ҳақида ҳали сўрайди. Фарзандимиз Аллоҳнинг мусулмон бандаси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати бўлиб дунёга келибдими, демак, биз унга масъулмиз. Ҳеч бир нарса беҳикмат вужудга келмайди, ҳеч нарса жавобсиз ташлаб қўйилмайди. Боласини қарғовчи ота-оналар, оғзимизга эҳтиёт бўлайлик. Ўрни келганда қарғиш ҳақида билиб қўйган ҳам яхши.

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

03 Feb, 07:06


Ҳикмат эгаларининг оғзидан чиққан энг гўзал гаплар:

- Отлар ичган ердан сув ичинг, чунки отлар ҳеч қачон ифлос сувни ичмайди.
- Ётоғингизни мушук ухлайдиган жойга солинг, чунки мушук хотиржам жойда ухлайди.
- Қурт тушган, лекин тешиб чиқмаган мевани енг, чунки қурт доимо меванинг пишганини танлайди.
- Дарахтни юмронқозиқ кавлаган ерга ўтқазинг, чунки ўша ер ҳосилдор бўлади.
- Уйни илон исиниб ётган жойга қуринг, чунки ўша жой мустаҳкам ва чўкмайдиган бўлади.
- Қушлар иссиқ кунда панага қочган ерни қазисангиз сув чиқади, чунки қушлар сув бор ерни билади.
- Қушлар билан бир вақтда ухлаб, улар билан бир вақтда уйғонинг - зеро бу муваффақият йўлдир.
- Кўпроқ сабзавот истеъмол қилинг, шунда ўрмон ҳайвонлари каби оёқларингиз кучли ва юрагингиз бақувват бўлади.
- Имкон топганингизда сувда сузинг, шунда ерда ўзингизни ҳудди сувдаги балиқдек енгил ҳис қиласиз.
- Имкон қадар осмонга кўпроқ қаранг, шунда фикрларингиз равшан ва тиниқлашади.
- Ўзингизни хотиржам ва сокин тутишга одатланинг, шунда қалбингизга сакинат кириб, руҳингиз ором топади.



INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

03 Feb, 04:01


#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ СЎРАГАННИ ЯХШИ КЎРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

03 Feb, 02:09


🦅АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА  БАРОКАТУҲ!

Фаришталар умр бўйи бошингизни силаб турсин,
Кеча кундуз дуо қилиб сизга умр тилаб турсин.
Бахт гуллари униб чиқсин ҳар бир босган изингиздан,
Роббим сизни ҳар доим паноҳида асраб юрсин.

АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Кунларингиз ҳайрли файзли баракотли ўтсин Амин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

02 Feb, 13:06


Туя шўр сувни хам ичаверади. Хатто ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.
        Туя тиканларни хам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади.Агар сахрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.
       Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа - шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.
       Туя тана хароратини хам ўзгартира олади. Агар совуқ ерда бўлса, хароратини кўтаради. Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради.
    "Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми? "
                                    (Ғошия сураси, 17-оят).

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

02 Feb, 07:05


Ота-она билан муомаладаги 35 одоб:

1. Уларнинг ҳузурида телефонни ўчириш.
2. Сўзларига диққат билан қулоқ солиш.
3. Уларнинг фикрини қабул қилиш.
4. Суҳбатларига қизиқиш билан муносабатда бўлиш.
5. Уларнинг юзига камтарона ва эъзоз билан боқиш.
6. Уларга доимо мақтов ва илиқ гаплар айтиш.
7. Қувончли янгиликларни улар билан баҳам кўриш.
8. Салбий хабарларни айтмаслик.
9. Уларнинг яқин дўстларини мақташ ва ҳурмат қилиш.
10. Улар бажарган ишларини доимо эсга олиб, мақташ.
11. Бир гапни қайта-қайта гапирсалар ҳам диққат билан эшитиш.
12. Уларга оғир бўлган ўтмиш воқеаларини эсга солмаслик.
13. Кераксиз гапларни гапиришдан ўзини тийиш.
14. Улар билан камтарона ҳолда ўтириш.
15. Уларнинг фикрига беписанлик билан қарамаслик ёки инкор этмаслик.
16. Сўзларини бўлмаслик, уларни эркин гапиришига имкон бериш.
17. Уларнинг ёшини ҳурмат қилиш ва неваралар билан безовта қилмаслик.
18. Невароларни уларнинг олдида тергамаслик.
19. Улар берган насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Улар ҳузурида уларни асосий шахс деб билиш.
21. Уларнинг олдида овозни кўтармаслик.
22. Уларнинг олдида ёки улардан аввал юрмаслик.
23. Улардан аввал овқат емаслик.
24. Уларнинг юзига тик қарамаслик.
25. Уларнинг қадрига етиб, улардан фахрланиш.
26. Уларнинг олдида оёқларни узатмаслик ёки орқа ўгирмаслик.
27. Уларни ҳақорат қилиб, уларга маломат келтирмаслик.
28. Уларнинг ҳақига ҳар доим дуо қилиш.
29. Уларнинг ҳузурида чарчаганликни ёки дилхираликни намойиш қилмаслик.
30. Улар хатога йўл қўйган бўлса, уларни кулгуга олмаслик.
31. Улар сўрамасдан олдин уларга хизмат қилиш.
32. Улардан хафа бўлмаслик ва уларни мунтазам равишда зиёрат қилиш.
33. Уларнинг олдида гўзал ва хушмуомала сўзларни танлаб гапириш.
34. Улар яхши кўрган исмлар билан чақириш.
35. Уларни ҳамма нарсадан ва барча инсонлардан устун қўйиш.

Ота-она – ер устидаги хазинаки, ер остига кўчишга яқин қолган.
Илоҳим, уларнинг умрини соғлик ва ибодатда узун қил!
Омин, ё Раббим!


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

02 Feb, 04:01


#muftiy_minbari

📹 ИЧИНГИЗГА ОЛОВ СОЛМАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

01 Feb, 04:05


#muftiy_minbari

📹 САЛОМАТЛИК - ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

31 Jan, 13:05


#ибрат

У озғин ва камбағал эди. Бой бўлди, семириб қолди. Одамлар: "Пул одамни семиртирадида, нима ўйлови бор" деди.

У камбағал эди, семиз эди. Бой бўлди, озиб қолди. Одамлар: "Бировни ҳаққидурда, мана озиб қолди. Ичида касаллиги бор" деди.

Озғин эди, камбағал эди. Бойиб кетди. Озғинликча қолди. Одамлар: "Роса ичидан пишганда, шунча пули бор, тўйиб овқат емайди. Игна ютгандек бўлиб юраверади", деди.

Бой эди, семиз эди. Камбағал бўлиб қолди, семизлиги кетмади. Одамлар: "Ҳа, буни бир бало касали бор, бўлмаса камбағални буқадек семирганини ким кўрган", деб гап қилди.

Одамларни тили озганни, семирганни, камбағални, бойни, ҳар кимни ортидан сўз бўронини отиб тинмади. Шундоқ экан, одамларни рози қиламан, деб умрингизни беҳудага ўтказиб юборманг!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Jan, 13:07


Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун булмайди!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Jan, 07:03


Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла:

1. Тўғри айтдингиз;
2. Ҳўп бўлади;
3. Сизни (сени) яхши кўраман;
4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман;
5. Қўлларинг дард кўрмасин;
6. Ягонам;
7. Кечир;
8. Сен барибир бошқачасан;
9. Инша Аллоҳ яхшиликка;
10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадясисан;
11. Муаммо йўқ;
12. Раҳмат, жоним;
13. Сенга жаҳл қилмадим;
14. Сени дуо қиламан;
15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники;
16. Буни сен қилмайсан, биламан;
17. Сенинг борлигинг бахтимиз;
18. Қуръонимга қараб қўй;
19. Аллоҳ сендан рози бўлсин;
20. Зўр чиқибди, ярашибди...



INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Jan, 02:40


🦅  Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Эй Аллоҳим! Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қилгин

Ҳар бир бенамозни ҳидоят қилгин!

Ҳар бир бефарзандга фарзанд бергин!

Ҳар бир беморга шифо ато этгин!

Ҳар бир маййитга жаннат ато қилгин!

Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошлагин!

Ҳар бир мазлумга нусрат бергин!

Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қилгин!

Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб этгин!

Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато этгин!

Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қилгин!

Эй Аллоҳ шу дуоларни бошқа мусулмонларга улашган инсонни ўзинг барча дуоларини қабул қилиб мукофотлагин!

Амин... Амин... Амин

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

21 Jan, 13:05


Абу Али Ибн Сино билан бўлиб ўтган таъсирли воқеа.

Абу Али Ибн Сино жаноблари....аёл кишини кўрмас, кўрсалар уйда ўтирар, аёл кишини олиб келган киши аёл билагидан ипга боғлаб, ипнинг бир учини ибн Сино жанобларига олиб кириб берар, табиб ипнинг титрашига қараб юрак уришини санаб, касаллик сирини аниқлаб, даволар эканлар. Бу улуғ зотга Аллох, шундай буюк истеъдод берган экан. У кишидан зиён кўрган инсон бўлмаган экан. Мухтожни ўз пули билан, дори билан даволар, минг афсуски яхшининг ёмони, оқнинг қораси бўлганидай уша пайтда хам яхшилик ёқмаган инсонлар бўлган экан. Улар кўчада кетаётишса бир катта она ит кўча четида оч-нахор ахволда ётган эмиш. Улар итни масхаралаб кулишибди. Шунда Абу Носир исмли киши биродарларига:
"Келинглар, шу итни Ибн Синога олиб бориб бир мазза қилмаймизми?" дебди.
Биродарлари уни маъқуллашибди. Уларнинг иккитаси итнинг олдинги икки оёғини кўтариб икки томонидан қўлтиқлаб, устига хижоб ёпиб Ибн Синога олиб боришибди. Олдинги оёғидан ипга боғлаб, унинг учини Ибн Синога олиб кириб беришибди. Бечора она ит хуришга хам мажоли йўқ, хижоб тагида жим ётган эмиш.
Ибн Сино жаноблари ипни ушлаб уни титрашига қараб туриб дебди:
"Бу киши кимнинг заифалари?".
Абу Носир нима дейишини билмай "меники" дебди.
"Агар ушбу бемор сизнинг заифангиз бўлсалар, бу бемор соғ-саломатдур, фақат жуда оч, ночор. Кўпроқ сут-қатиқ бериб турилса, тез кунда жунлари чиқиб хожатингизга ярайдиган бўлиб қоладилар. Агар Роббим мени адаштирмаган бўлса, беморнинг қоринларида хам 5 ёки 6та ўзларига ўхшаган болалари бор". Шу ҳазили учун Абу Носир "итнинг эри" лақаби билан аталадиган бўлибди . . .

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

21 Jan, 07:05


Намознинг жисмоний фойдалари

Қиём - Тик туриш:
Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.

Рукуъ холати:
Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.

Сажда холати:
Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% камайиши.
Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.

Қаъда холати:
Белдаги оғриқларни 37% камайиши.
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

21 Jan, 04:01


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

21 Jan, 02:45


Бисмиллаҳ.

Кўп инсонлар кеча вафот қилишди, биз эса ҳаётмиз....

Кўплаб одамлар бу тонгда ўринларидан туришмади, биз эса турдик,  Алҳамдулиллаҳ.

Бу нарса биздаги куч ёки рағбат сабабли эмас, балки бу Аллоҳнинг бизга ато қилган неъмати сабаблидир!

Шундай экан имкониятдан фойдаланиб қолинг.

Ўзингизни яхши кўринг,  билим олинг,  энг сара китобларни ўқинг,  энг яхши инсонлар билан сухбат қуринг.
Аллоҳ суйгани бўлиш учун, яхши ва савобли амаллар бажаринг.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Кунингиз барокатли ва мазмунли ўтсин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

20 Jan, 13:03


КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ

◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.

◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.

◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.

◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул  бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.

◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.

◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.

◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.

◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.

◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.

◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».

◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.

◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.

◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.

◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.

◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

19 Jan, 05:02


#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

18 Jan, 07:04


ИДИШ ИСТИҒФОР АЙТАДИ!

Hidoyat yo'li

18 Jan, 07:04


ИДИШ ИСТИҒФОР АЙТАДИ!

Раҳматли бобом ва бувим бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланиб бўлганимиздан сўнг, бизларга ўрнак бўлиб, косаларига чой солиб чайиб ичиб, ялаб қўйишар эди ва бизга ҳам шуни тавсия қилар эдилар.
Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди:
1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди” дедилар (Имом Термизий ривояти);
2. «Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди», дейилган ("Жомеул аҳодис").

Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадми?" дейиши мумкин.
Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек, идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас!
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади:
“Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”.

Идиш-товоқлардан фойдаланишда овқатланиб бўлгач, идишни ялашни ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери мен ҳам бунга амал қиламан.
Хозирги кунда бу гўзал одат унутилаёзгандек.
Зеро унутилаётган суннатлар замирида улкан ҳикматлар яширинган.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

18 Jan, 04:05


💌Ҳар кимнинг ўз ери бор бу дунёда. Кимдир ақлимизни маскан қилса, кимдир қалбимизни маскан қилади.

🪶Жалолиддин Румий


📝Бир зот, Увайс Қароний ҳазратларининг зиёратларига борди ва ораларида шундай суҳбат бўлиб ўтди:
-"Эй Аллоҳнинг суюкли қули! Менга бир насиҳат қилинг!"
-"Аллоҳ таолони биласанми?"
-"Ҳа, биламан!"
-"Ундай бўлса, Аллоҳ таолодан ўзга нарсаларни билма. Унинг ўзи сенга кифоя қилади!"
-"Эй ҳазрат, менга яна бир насиҳат қилинг!"
-"Нима дейсан, Аллоҳ таоло сени биладими?"
-"Ҳа, албатта билади!"
-"Унақада, Аллоҳдан ўзгаси сени (кимлигингни) билмасин. Аллоҳ таолонинг билиши, сенинг учун кифоядир!"

❤️Сени сендан кўра яхши танийдиган Роббинг бор экан, сени тушунмайдиган инсонларга қанчалар кўп кўнглингни очибсан!

Мусибатлар сабрли киши учун неъматдир. Агар инсон сабрининг савобини билганида эди, мусибатининг азобини унутиб юборган бўларди.
“Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур” (Зумар сураси, 10-оят)

📝Абу Дардо айтадилар:
«Бир биродарингиз ўзгариб қолиб, гуноҳга қўл урса, ундан юз ўгириб ўз ҳолига ташлаб қўйманглар. Унга сабр билан чиройли насиҳат қилинг. Қийшайиб қолган тўғри ҳам бўлиб қолади».
✔️ Баъзиларимиз бирор биродаримизнинг айбини билиб қолсак ёки у ҳақида ёмон гап эшитсак, дарров оммага олиб чиқиб, унинг обрўсига тажовуз қилишга ошиқамиз. Ҳолбуки мўминнинг иши йиқилганни тепалаш эмас, турғизиб қўйиш эди.

💌Ризқим оз деб шикоят қилаётган бўлсангиз, гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.
• Юрагингиз сиқилиб кетяптими? Гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.
• Хотинингиз билан келиша олмаяпсизми? Фарзандларингиз куйдиряптими? Гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.
• Одамлар билан муносабатингиз ёмонлашиб кетяптими? Гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.

💠Бир киши Алий розияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб, «Ҳеч таҳажжуд ўқий олмаяпман. Сабабини билолмаяпман», деган эди, Алий розияллоҳу анҳу унга: «Сени гуноҳларинг кишанлаб қўйибди», дедилар.

📚"Аллоҳ сари йигирма бекат" китобидан

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

18 Jan, 02:35


🦅 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ!

​Кунни шу дуо билан бошланг:

Аллоҳим! Бу кунимизни Сенинг Карамли важҳинг (яъни розилигинг) учун бағишладик.
Уни бизга осон, баракотли қил ва биздан қабул эт.

Аллоҳим! Бизга Ўзинг рози бўлган нарсани кўрсат, Ўзинг рози бўлган нарсани эшиттир,

Ўзинг рози бўлган нарсани сўзлат, бизни тоатинг йўлидаги амалларда собитқадам қил.

Аллоҳим! Бизга раҳматинг эшикларини оч, ўзимиз ўйламаган томондан ризқ ато эт!

Аллоҳим Бизни гуноҳларимизни кечир, Bizni O‘zing isloh qil.

Аллоҳим ожизоналик билан қилаётган бу дуоларимизни ижобат қил. Амин. 😢

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Jan, 13:07


Болам сочиқни олиб кел, эмас,
Болам қўлимни артмоқчиман, денг.

Дарсингни қил, эмас,
Ақлли, тиришқоқ бўлишингни истайман, денг.

Китоб ўқи, эмас,
Дунёқарашинг кенг бўлишини истайман болам, денг.

Овқатингни егин, эмас,
Соғлом бўлишингни истайман, денг.

🚫 Болажонларимизга буйруқ тарзида муносабатда бўлсак, у фақат буйруқ бажарадиган, кейинги буйруқ берилишини кутадиган шахсга айланади.

❗️У эркин, ўзи фикрлайдиган ва ўз ишини билиб қилишини истасак, унга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз зарур!

❇️ Бетарбия бола бўлмайди, у шунчаки тарбияни бетарбиядан олади.

✳️ Болани тарбия қилишдан аввал ўзимиз тарбия кўрган бўлишимиз зарур.

Барча ғарб психологлари тавсия этаётган усуллар бизга тўғри келавермайди. Энг яхши оила намунаси ўзимизда бўла туриб, ота-онани қадрлаш ўзимизда бўла туриб, биз нима учун ўзлигимиздан кечиб, бошқаларга тақлид қилишимиз керак? Келинг, бир фикр қилайлик-да, ўзлигимизни, ўзбеклигимизни асраб қолайлик. Фарзандларимизга ўзбекона тарбия берайлик, азизлар.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Jan, 10:16


Hidoyat yo'li pinned «#Элон Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Биродарлар бугунги ЖУМА намозида масжидимизда Дамас автоуловининг калити топиб олинди, кимда ким йўқотиб қўйган бўлса изоҳда ёзсангиз бўлади»

Hidoyat yo'li

17 Jan, 10:16


#Элон

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Биродарлар бугунги ЖУМА намозида масжидимизда Дамас автоуловининг калити топиб олинди, кимда ким йўқотиб қўйган бўлса изоҳда ёзсангиз бўлади

Hidoyat yo'li

17 Jan, 07:06


Валий!


Масжидда бир бадавлат киши билан бир дарвеш намозда ёнма-ён туриб қолишди. Бир-бирига яқин тургани учун нимани ўқиб, қандай дуо қилишаётганини эшитишарди. Намоздан кейин дарвеш қўлларини очиб:
Я, Роббим! Қорним очди, мени фалон овқат ва фалон ширинлик билан ризқлантир,- дея дуо қилди.
Дарвешнинг дуосини эшитган бадавлат одам ичида ғижиниб қўйди: “Менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Бундай қилгандан кўра, ўзимга тўғри келиб пул сўраса берардим. Энди унга бир чақа ҳам бермайман!”
Бадавлат одам шуларни ўйлаб ўтирганида, дарвеш масжиднинг бир бурчагига ўтириб уйқуга толди. Бироздан кейин масжидга қўлида бир патнис кўтарган эркак кириб келди. Ухлаб ётган дарвешнинг ёнига бориб, уни уйғотди ва қўлидаги патнисни унга тутқазди.
Дарвеш патнис устини очди. Бадавлат киши бу ҳодисани кузатиб турарди. Патнисда дарвеш бироз аввал дуосида сўраган егуликлар бор эди. Дарвеш қорнини тўйдириб, патниснинг устини ёпди ва эгасига қайтиб тутқазди. Бу ишдан ҳайратланган бадавлат одам қизиқиб егукликларни олиб келган кишига яқинлашди:
— Сен кимсан, оғайни?
Мен ҳаммоллик қилиб оиламни боқаман,- деди патнис кўтарган киши.
Бу одамни танийсанми?
Йўқ…
Бу овқатларни ким юборди?
Ҳеч ким юбормади, мен олиб бордим.
Унда, танимасанг нега олиб келдинг?
Хуллас, мен фақир бир одамман. Ҳаммоллик қилиб турмушимни ўтказаман. Бир бой одамнинг юкини ташигандим, у кўпроқ пул берди. Бироз кўпроқ пул топганим учун имкони борида хотини мва болаларимнинг егиси келган маҳсулотларни уйга олиб келдим. Хотиним овқатларни тайёрлар экан, мен ухлаб қолибман. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. Менга шундай марҳамат қилдилар:
"Шу масжидда бир валий бор. У мана шу егуликларнир егиси келди. Уйингдаги таомларни унга олиб боргин, еганича есин. Қолганини сизлар ейсиз. Аллоҳ жалла жаллаҳу сизларга баракот беради. Бу ишинг эвазига сенинг жаннатга киришингга мен кафил бўламан.”
Уйқудан уйғонган заҳотимоқ патнисни бу ерга олиб келдим. Қолганига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз.
Бадавлат одам бу ҳолатдан ҳайратланиб, ҳаммолга ўтинди:
Бу егуликлар учун қанча пул сарфладинг?
Ҳаммол сарфлаган пулининг миқдорини айтди.
Сенга харажатларингдан ўн ҳисса ортиқ пул берсам, менга топган савобингнинг бир қисмини берасанми?
Бўлмайди.
Йигирма ҳиссасини берайми?
Бўлмайди
Эллик ҳисса… йўқ, йўқ, юз баравар берсам-чи?
Беҳудага оввора бўлма! Нима берсанг ҳам бермайман. Бу ишим эвазига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивассаллам жаннатга киришимга кафил бўлдилар. Бутун дунёни берсанг ҳам, савобимни бермайман! Агар бу савобга сенинг насибанг бўлганида эди, бу иш сенга қисмат қилинарди. Қара, ёнма-ён намоз ўқибсизлару лекин сизнинг бойлигингизга савоб насиб этмабди…


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Jan, 04:05


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

17 Jan, 02:03


🕋•АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!  •🕋

  🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..

   АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва  ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..

🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!

🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!

🕊🕌•Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

16 Jan, 18:50


🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛЛОҲ ТАОЛО КУНЛАРИНГИЗНИ МАЗМУНГА, ҚАЛБИНГИЗНИ ИМОНГА, ҲАЁТИНГИЗНИ САОДАТГА ТЎЛДИРСИН!


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

11 Jan, 07:05


Дейишади...

• Эрта турмушга чиқсанг, "эрсираган" дейишади;
• Кечроқ турмушга чиқсанг, "ўтириб қолган" дейишади;
• Ўзингдан ёши каттароққа тегсанг, "чолга тегибди" дейишади;
• Кичкинага тегсанг, "ёш болани бошини айлантириб тегвоган" дейишади;
• Тенгдошингга турмушга чиқсанг, "эр-хотин ёшида фарқ бўлиши керак" дейишади;
• Тўйдан кейин Аллоҳ фарзанд берса, "зўрға турганаканде" дейишади;
• Агар фарзанд ато этмаса, "бу туғмасакан" дейишади;
• Содда кийиниб юрсанг, "ҳижоб ичида ижод" дейишади;
• 16 ёшингда "эрта катта бўб қоган" дейишади;
• 30 ёшингда эса, "қариб кетипдими?!" дейишади;
• 1-хотин бўлсанг, "буни эрини аниқ иккинчи хотини бор" дейишади;
• 2-хотин бўлсанг, "бировни бахтини ўғиpлаган" дейишади;
• Интернетдан фойдалансанг, "эри даюс" дейишади;
• Фойдаланмасанг, "онги пас" дейишади;
• Бир нимадан хафа бўлсанг, "ношукур" дейишади;
• Хурсанд бўлсанг, "бахтни яшириш керак, кўз тегади" дейишади;
• Шароитинг оддий бўлса, "ночор" дeйишади;
• Ўзингга тўқ бўлсанг, "порахўр" дейишади;
• Озғин бўлсанг, "сал семирса, ўладими?!" дейишади;
• Тўлача бўлсанг, "сал озса, бўмидими?!" дейишади;
• Ўғил туғсанг, "энди қиз керак" дейишади;
• Қиз туғсанг, "ўғил хам туғволишиз керак" дeйишади;
• Фарзанд сони кам бўлса, "қоматини ўйлаб кам туққан-да" дейишади;
• Фарзанди кўп бўлса, "вой Худо туғвурарканде аа" дейишади;

Улар аввал ҳам гапиришган, ҳозир ҳам гапиришди, кейин ҳам гапиришади. Ўзингиз учун яшанг. Улар доим гапиришади.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

11 Jan, 04:06


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ ЗОҲИРГА ҚАРАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

11 Jan, 02:55


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيْم ..

🦅 Ассалoму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸 Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ қилсин!

🌸 Кунингизнинг ҳар сонияси ибодатла, тоатла мунаввар бўлсин!


​​🌹🤲 Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в)нинг Ахлоқи,
🌹🤲 Ҳазрати Сулаймоннинг саодати,
🌹🤲 Ҳазрати Аюбнинг сабри,
🌹🤲 Ҳазрати Юсуфнинг гўзаллиги,
🌹🤲 Ҳазрати Хамзанинг жасорати,
🌹🤲 Ҳазрати Умарнинг адолати,
🌹🤲 Ҳазрати Усмоннинг ҳаёси,
🌹🤲 Ҳазрати Алининг илми,
Сизга ҳамиша ҳамнафас бўлсин!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

10 Jan, 13:04


Кемадан қўрққан қул.

Бир куни подшоҳ билан қул бир кемага чиқишибди. Умрида денгиз кўрмаган қул кема ҳаракатланганида қўрқиб бақира бошлабди. Қул огоҳлантиришларга қарамай бақираверибди. Қулнинг бақириб-чақиришидан подшоҳнинг ҳаловати йўқолибди.
Кемадаги доно кишилардан бири подшоҳга:
– Рухсат берсангиз, уни жим қила оламан, – деди.
Подшоҳ жуда хурсанд бўлишини айтди. Подшоҳнинг рухсати билан доно киши қулнинг денгизга ташланишини буюрибди. Сузишни билмаган қул жон ҳолича ёрдам сўради.
Қулнинг сувда чўкаётганини кўрган доно киши:
– Бўлди, етади. Уни олиб чиқинглар. Доно кишининг сўзига биноан қулни денгиздан олиб чиқишди. Қул уни олиб чиққанларга раҳмат айтиб бир чеккада тинчгина ўтирибди.
Доно кишининг бу иши подшоҳга ёқди. Подшоҳ табассум билан қараб:
– Бу қулни қандай қилиб жим қилдинг?
Доно киши жавоб берди:
– Ўтирган жойида бақириб-чақирган бу қул бундан олдин денгизда чўкмаган. Шунинг учун кемадаги ҳузур-ҳаловатнинг қадрини билмайди. Бу қул каби соғлик ва ҳузурнинг қадрини фақат уни йўқотганлар билади. Одамнинг бошига бир кулфат ва дард келсагина ҳузурнинг ва роҳатнинг қадрига етади...

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

10 Jan, 07:05


Маросим қилиб бериладиган таомлар ўнтадир. (Иккинчи қисм)

6. Ақийқа – бола етти кунлик бўлганидан кейин ўтказиладиган маросим. Оилада бола туғилиб, орага янги бош келиб қўшилгани Аллоҳ таолонинг Ўзи мусулмон бандаларига ҳалол қилган ҳайвонлардан бирининг бошини кесиш билан нишонланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ, боланинг соғ-омон туғилганига ва уни туққан онасининг саломат қолганига шукрона келтирилади.

7. Вазийма – мотам муносабати ила қилинадиган маросим. Вазийманинг куни, ҳажми, унда пишириладиган таомнинг тури ва бошқа нарсалари белгиланган эмас. Бундай эҳсонни киши ўзидан, оиласидан, қарамоғидагилардан орттирганда, балоғатга етмаган болаларнинг (сағирларнинг) ҳаққини аралаштирмай кўнгли истаган пайтда қилиши мумкин. Бунда турли бидъат-хурофотларни аралаштирмаслик шарт.

8. Маъдаба – оддий, алоҳида сабабсиз зиёфат. Бунда яқин қариндошлар ва дўст кишиларни меҳмон қилиш ниятида дастурхон ёзилади.

9. Ҳизоқ – Қуръонни ёдлаб бўлиш муносабати ила зиёфат бериш. Қуръони Каримни устоздан ўтқазиб, қоидалари ила тўлиқ ёд олиш катта неъмат ҳисобланади. Шунинг учун бу неъматга сазовор бўлганлик шукронасига маросим ўтказиш раво кўрилган. 

10. Туҳфа – бирор киши шарафига қилинадиган маросим. Бу маросим бир кишини зиёрат қилиб келган меҳмоннинг шарафига бериладиган зиёфат бўлиб, яхши кўрганидан ёки яқинроқ танишиш ниятида ёхуд шунга ўхшаш ишлар учун уюштирилади.

Буларнинг валийма – никоҳ тўйидан бошқа барчаси мустаҳабдир. Истаган қилади, истамаган йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Исроф" китобидан


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

10 Jan, 07:03


Тафаккур қилинг!


Ғийбат
- узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

10 Jan, 04:05


#muftiy_minbari

📹 НАСУҲ ТАВБАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

10 Jan, 02:01


🦅ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🤲🌺Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🤲🌸 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🤲🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🤲🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍃🌺ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸🍃

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Jan, 20:40


🤲📿 Бир лаҳза кулгудан қалб нурга тўлсин,
🤲📿 Яратган ҳамиша сиз билан бўлсин. 
🤲📿 Аллоҳнинг ҳар гўзал ёруғ кунида,
🤲📿 Порлоқ юзингиздан нурлар таралсин.
🤲📿 Сизга туҳфа этай дуо-саломлар,
🤲📿 Дуода энг гўзал ширин-каломлар.
🤲📿 Порлоқ ҳаётингиз нурафшон бўлсин,
🌷🌸 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Jan, 20:40


Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Jan, 12:40


💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2025-йил 10-Январь
1446-йил 10-Ражаб

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Jan, 07:03


Маросим қилиб бериладиган таомлар ўнтадир. (Биринчи қисм)

Уламоларимиз маросимлар ҳақида келган шаръий қоидаларни батафсил ўрганиб ва таҳлил қилиб бўлганларидан кейин қайси маросимлар шариатда борлигини белгилаб беришган. Масалан, «Ал-Инсоф» номли китобда «Одамларни чорлаб, маросим қилиб бериладиган таомлар ўнтадир», дейилган ва қуйида бир оз шарҳлаганимиз маросимлар келтирилган:

1. Валийма – келин тушириш (никоҳ тўйи) маросими. Никоҳ тўйини куёв тараф келиннинг шарафига уюштиради. Бу ҳанафий мазҳаби бўйича суннат амалдир. Ушбу тўй орқали никоҳ эълон қилинади.

2. Азийра – хатна муносабати ила ўтказиладиган маросим. Ўғил болаларни хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам, Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айлангани яхши ишдир. Қолаверса, бу ишнинг инсон соғлиғи учун қанчалик фойдали эканини бугунги замон тиб илми ҳам исботлади. Шунинг ўзи Ислом шариатида буюрилган амалларнинг ҳеч бири беҳикмат эмаслигини тасдиқлайди. Ўғил болаларни хатна қилдириш муносабати ила камтарона дастурхон ёзиб меҳмон чорлаш саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳумнинг даврида ҳам бор эди. Хатна боланинг ҳаётидаги муҳим ҳодисалардан бири бўлгани учун бу маросим унинг ҳаққига дуо олиш нияти билан ўтказилади. 
Солимдан ривоят қилинади: «Ибн Умар мени ва Нуъаймни хатна қилдирди. У биз учун қўчқор сўйди. Биз болалар орасида ўзимиз учун қўчқор сўйилгани учун мақтаниб юрар эдик». 

3. Хурса – бола туғилиши муносабати ила. Бу маросимни бизда аёллар учун қилиш одат бўлиб қолган. Янги фарзанд кўрган онанинг тўлғоқ ва туғишдан халос бўлганига шукрона сифатида ўтказилади. Бу маросим бизда асосан қариндош ва яқин аёллар иштирокида ўтади ва у Тошкентда «қовурдоқ» деб номланади. 

4. Вакийра – янги уй-бино муносабати ила. Бу маросим бизда «Уй тўйи» ёки «Ҳовли тўйи» деб аталади. Албатта, янги масканга эга бўлиш шукронага сабаб бўладиган Аллоҳ таолонинг катта неъматидир. Ушбу маросим шукронанинг бир тури сифатида ва янги қўшниларга ўзини танитиш мақсадида ташкил қилинади. У орқали кўпчиликнинг дуосидан умидвор бўлинади. 

5. Нақийъа – бировнинг ғойиб бўлганидан кейин сафардан қайтиб келиши муносабати ила ўтказиладиган маросим. Турли сабабларга кўра оиладан, маҳалладан узоқда бўлган шахс эсон-омон юртига, оиласига қайтиб келгани шукронасига ўтказилади. Бу маросимни сафардан келган одамнинг ўзи ёки бирор яқин кишиси қилиши мумкин. Бунда ҳам бошқа маросимларга ўхшаш хурсандчилик шукронаси, хайр-эҳсон савоби ва дуо умиди мавжуд. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафардан) Мадинага қайтиб келганларида туя ёки сигир сўйдилар». Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаждан қайтиб келганларида Мадинаи мунавварада иккита қўчқор сўйганлари ҳам ҳадисларда ривоят қилинган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Исроф" китобидан

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Jan, 13:08


Шу суратни катталаштириб кўринглар, Аллоҳнинг бир кароматини кўрасиз
Субҳаноллоҳ

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Jan, 08:43


Assalomu alaykum xurmatli HIDOYAT YULI kanakimaz obunachilari Tumanimiz xokimi QOSIM AKA MARDONOVGA OVOZ BERAYLIK

Hidoyat yo'li

07 Jan, 08:43


​​Сурхондарё вилоятида 2024 йилда ЭНГ САМАРАЛИ фаолият юритган шаҳар ва туман ҳокимларига овоз беринг
👇👇👇

https://t.me/+AACAys7cLERiNDcy

Hidoyat yo'li

07 Jan, 07:02


Юнус сураси 5-оят: - “У Қуёшни зиё (таратувчи) ва Ойни нур (сочувчи) этган...”.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Jan, 04:04


#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ШАРТЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

07 Jan, 03:04


​​Сурхондарё вилоятида 2024 йилда ЭНГ САМАРАЛИ фаолият юритган шаҳар ва туман ҳокимларига овоз беринг
👇👇👇

https://t.me/+AACAys7cLERiNDcy

Hidoyat yo'li

07 Jan, 03:04


Assalomu alaykum xurmatli HIDOYAT YULI kanakimaz obunachilari Tumanimiz xokimi QOSIM AKA MARDONOVGA OVOZ BERAYLIK

Hidoyat yo'li

07 Jan, 02:45


🦅Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қадрдоним!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!" ва уни бизга берган Аллоҳга Алҳамдулиллаҳ...

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

06 Jan, 16:15


​​Сурхондарё вилоятида 2024 йилда ЭНГ САМАРАЛИ фаолият юритган шаҳар ва туман ҳокимларига овоз беринг
👇👇👇

https://t.me/+AACAys7cLERiNDcy

Hidoyat yo'li

06 Jan, 13:49


Аллохим гувох мухтожликдан йоздим Ориф ака хатто сотишга нарсам колмади телефонимни сотсам кейин кандай киламан
агар групангизда йордам болса хабар бераман

Hidoyat yo'li

06 Jan, 13:06


Жеймс Тёрбер ўзининг "Карнавал" номли китобида келтиради:
"Бир бойқуш қоп-қоронғу кечада дарахт шохида ўтирар эди. Кўркаламушлар кечаси бизни ҳеч ким кўрмайди деган хаёлда ташқарида юрмоқчи бўлишди. Шунда уларни кўрган бойқуш деди:
- Барчангиз жойингизда тўхтанглар!

Кўркаламушлар ўрмонга бориб қолган ҳайвонларга дейишди:
- Бойқуш энг ақлли ва энг буюк жонзот экан. У кечаси ҳам нарсаларни худди кундузи кўргандек кўра олар экан!

Ҳайвонлар бойқушни синаб кўрмоқчи бўлишди. Бир маймунни эртаси куни қоронғу кечада унинг олдига жўнатишди. У бориб узоқдан бойқушга бармоқларини кўрсатиб деди:
- Нечта бармоқни кўраяпсан?
Бойқуш:
- Иккита!-деди.

Маймун ҳайвонлар ҳузурига қайтиб бойқуш подшоҳ бўлишга ҳам ҳақдорлигини айтди. Шунда тулки сўради:
- Бойқуш кундузи ҳам кўра оладими?
Ҳайвонлар тулкини масхара қилишди:
- Кечаси кўра олган бойқуш кундузи кўра олмайдими?!
Бўлажак подшоҳга ҳурматсизлик қилгани учун тулкини ўрмондан ҳайдаб юборишди.
Эртаси тонгда барча ҳайвонлар бойқушга байъат қилгани, садоқат изҳор қилгани келишди. Ундан саройга бориб тахтга чиқишини сўрашди. Бойқуш бир амаллаб тусмоллаб йўлни топиб юрар эди. Чунки қуёшнинг ёруғи унинг кўзларини қамаштирар эди. Бойқуш кўзларини аранг очар, бирор нарсага тўқнашиб кетмаслик учун жуда секин қадам ташлар эди.
Ҳайвонлар эса унинг бу юришини виқор ва ҳайбатга йўйишар эди. Ҳатто ҳаяжонланган товуқ шундай деб юборди:
- Буюклар буюги бўлмиш подшоҳимиз бойқушга шарафлар бўлсин!

Ҳайвонлар кўчани кесиб ўтишаётган пайтда рўпарадан катта юк машинаси кела бошлади. Барча ҳайвонлар қочишга ҳаракат қилишди. Аммо бойқуш қочишга ҳаракат қилмас эди. Чунки у деярли кундузи кўрмас эди. Унинг шошилмаётганини кўрган ҳайвонлар бойқуш ҳозир машинани тўхтатиб қўяди деб ўйлашди.
Аммо бир неча лаҳзада машина шиддат билан келиб бойқушни мажағлаб ерга ёпиштириб кетди!".

Бундан шунақа хулоса олиш мумкинки, бир киши бирор бир соҳада моҳир бўлса ёки иқтидорли бўлса, бу дегани у давлат одами бўлсин, раҳбар бўлсин дегани эмас.
Абу Зарр розиёллоҳу анҳу энг зоҳид, тўғрисўз ва қалби тоза инсон эди. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни ҳеч қачон икки киши орасида ҳукм қилмасликка, етимнинг молига бош бўлмасликка амр қилдилар. Чунки тақво бошқа нарса, ҳукм қилиш бошқа нарса. Агар ҳукм қилувчи кишида иккиси жамланса нур устига аъло нур бўлади!
Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу Умар розиёллоҳу анҳудан кўра қўшинни бошқаришда маҳоратлироқ эди. Аммо ҳукмда мингта Холид битта Умарга тенг келмас эди.
Ҳамма ишни ўзининг мутахассисларига қўйиб беришимиз керак. Шифокор давлат раҳбари бўлмаслиги керак. Моҳир даъватчи гоҳида вазир бўлишга ярамайди. Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг гапи мени ҳайратлантиради:
"Мен диннинг ҳукм аҳли(сиёсатчилар)га етиб боришини орзу қиламан. Дин аҳлининг ҳукм(сиёсат)га эмас!".

Abdulqodir_Polvonov

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

04 Jan, 04:17


#muftiy_minbari

📹 БУЮК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ – ҲИДОЯТ МАЁҒИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

03 Jan, 13:04


ЎЛИМ ОХИРАТНИНГ ИЛК МАНЗИЛИДИР

Ўлим бир эшик. Барча инсонлар ундан ўтади. Эҳ кошки, бу эшикка киргандан кейин менинг уйим қанақалиги маълум бўлса?!

Биродар! Қаранг, қабрдагилар бир-бирларига жуда яқин ётишибди. Лекин улар сиртдан яқин қўшни. Аслида эса, бир-бирларининг ёнига ҳам бора олмайдилар.

Усмон рзияллоҳу анҳу қачон қабр ёнидан ўтсалар, шу даражада йиғлар эдиларки, соқоллари кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетарди. У кишидан: “Сиз нега жаннат ва дўзахни эсга олганингизда йиғламайсиз. Лекин қабрни кўриб йиғлайсиз?” деб сўрашди. У киши шундай дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабр охиратнинг илк манзилидир”, деганлар. Шунга кўра, агар маййит қабрдаги азобдан нажот топса, ундан кейинги ҳаёт ocoн бўлади. Агар қабрдаги азобдан нажот топа олмаса, у ҳолда ундан кейинги ҳаёт қийин бўлади. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қабрдан кўра дахшатлироқ бирор манзарани кўрмадим”, деганлар”.

Биз учун бу қабрларда ибрат йўқми? Қаранг, бой ҳам, фақир ҳам, зўравон ҳам, кучсиз ҳам, оқ танли ҳам, қора танли ҳам, подшоҳ ҳам, фуқаро ҳам – барча баробар ётибди. Улар дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Бойлик жамлаш ёки қаср қуриш учун эмас, балки, кошки мен бир намоз ўқиш учун муҳлат топсам, кошки бизга бир мартагина “субҳаналлоҳ” дейиш учун фурсат берилса, деб, шу амалларни қилиш учун дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Лекин энди иложи йўқ. Номаи аъмол ёпилиб бўлди. Руҳ жисмдан чиққан. Ҳаёт муҳлати тугаб бўлган. Энди ҳар бир маййит ўз амалининг гарови ўлароқ қабрида ётибди...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

03 Jan, 07:05


Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Ҳусни хулқнинг аломати ўнта нарсададир:
1. Келишмовчилиги оз.
2. Инсофли ва яхши адолатли бўлиш.
3. Бировни тойилишини кутмаслик.
4. Ёмон кўринган ишлардан ҳам яхшиликни излаш, яхши гумонда бўлиш.
5. Узр қидириш.
6. Азиятни кўтариш.
7. Ўз нафсини маломатлашга қайтиш, нуқсонни кўпроқ ўз нафсидан қидириш.
8. Бошқалар айбини билишдан кўра ўзининг айблари билан машғул бўлиш.
9. Очиқ юзлик.
10. Мулойимлик, ширинсўзлик.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

03 Jan, 04:01


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

03 Jan, 02:38


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ  

❄️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ❄️

  🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..

         АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва  ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..

🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!

🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!

🕊🕌•Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.!!!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

02 Jan, 19:35


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

😊😊😊

Яна бир имкониятлар мавсумида турибмиз. Шу кунларга етказганига шукрлар бўлсин!
🤲Аллоҳим, барчамизни ўз паноҳида асрасин, 🤲ибодатларда бардавом қилсин, 🤲 дуоларимизни ижобат этсин...

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

02 Jan, 19:35


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
БЎЛСИН МУБОРАК!

🌹🌹•Роббимиз - Аллоҳ
🌹🌹•Динимиз - Ислом
🌹🌹•Қибламиз - Каъба
🌹🌹•Айёмимиз - Жума
🌹🌹•Фарзимиз - Намоз
🌹🌹•Қарзимиз - Закот
🌹🌹•Орзуимиз - Ҳаж
🌹🌹•Амалимиз - Савоб
🌹🌹•Тилимиз - Тақво
🌹🌹•Нафратимиз - Зино
🌹🌹•Севганимиз - Ҳайит
🌹🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌹🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли ин шаа Аллоҳ!

Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

02 Jan, 15:06


☝️ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

02 Jan, 13:06


​​ИЖАРАДАГИ УЙ...

Бундан бир неча йил олдин яқин бир танишим кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уй харид қилди...
Шу муносабат билан мен ва яна бир қадрдон дўстимизни ўша уйига таклиф этди...
Ихчамгина дастурхон атрофида маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик...
Уй жуда ҳам шинам ва бежирим эди...
Ундаги барча жиҳозлар жой-жойига тушган. Деярли, ортиқча ёки йўқ нарсанинг ўзи йўқ...
Қайтиш вақти ҳам яқинлашди...
Шу аснода уни яна бир бора янги уйи, айниқса, уйни яхши жойдан олгани ва аҳл-иноқ қўшниларга қўшни бўлгани билан қутладик...
Самимий тилакларни тиладик...
Сўз ўрнида мен унга шу ёшида ўзининг шахсий уй-жойга эга бўлганига жуда ҳам ҳавасим келганини билдирдим...
Биласизми, нега...
Чунки, мен ўша ватқларда ижара уйда яшар эдим...
Ижара пули мени қийнамасада, уни ҳам ўзига яраша ташвишли томонлари борда – қайсидир ҳаракатим уй эгасига нотўғри туюлмадимикин ва ҳоказо...
Эшикни бирор киши оҳистагина қоқиб келса ҳам юрак акка-дукка...
Ким, нега, нима учун келди экан???
Уй эгаси келган бўлса борми, қисқа сониялар ичида хаёлингдан минглаб ўйлар поезддек шовқин солиб ўтиб кетади...
Ўшанда Аллоҳ таоло Қиёмат кунини нега أَلْقَارِعَة - “Қориъаҳ”, яъни – “Қоқувчи”, дея номлаганини бироз бўлсада ҳис этасан, киши... Зотан, у Кун инсонлар қалбини ўз даҳшатлари ила қоқиб, қалбларга қўрқув солади...
Ижарада ашаш изтиробларини фақатгина ижарада турган одамгина ҳис эта олади...
Шахсий уйли бўлишни жуду-жуда соғиниб яшайсан, киши...
Шунда у менга жавобан:
"Аслида, уй масаласида мен Сизга ҳавас қиламан...
Чунки, Сиз ҳовлида яшайсиз...
Уйингиз ҳам шаҳарнинг асосий ва марказий қисмида жойлашган", деди...
Бироз сукут сақлаб турдим ва табассум ила: "Ижарада тураман", дедим...
Навбатдаги савол-жавобдан сўнг Аллоҳ таолога шундай ақлли ва зукко дўстлар билан дўстлаштирганига яна бир бор тасаннолар айтдим...
Нимага, дейсизми?
У бироз жим турдида, кейин шундай деди:
"Ака, тўғрисини айтай-ми...
Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу уйни ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Рост, ростайтаяпман, рост, ИЖАРАГА ОЛДИМ"...
Биз ҳайрон қолиб, унинг кўзларига тикилдик...
Шунда у ушбу сўзларини мунгли оҳангда қуйидагича изоҳлади:
"Рост айтаяпман, ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Нари борса, эллик-олмиш йил...
Балки, ундан бироз кўпроқдир...
Кейин ўз Эгаси қайтариб олади"...
Хулоса ўзингизда...
Олдинлари оддий бир қуриб битказилмаган ёхуд ҳароба уй олдидан ўтиб кетсам ҳам, унга ҳавас қилар, шахсий уйим йўқлигидан оҳ-у ташвишлар тортар эдим..
Унинг ушбу зукколи сўзлари менга то уй олгунимга қадар тасалли бериб турди...
Ҳа, аслида ҳамма-ҳаммамиз ИЖАРАДАГИ УЙларда яшайди...
Вақти келиб бу ижара уйларни ўз эгаси – Аллоҳ барчамиздан қайтариб олади ва ундаги ҳаётимиз, ўтказган кунларимиз юзасидан бизни бешак саволларга тутади...
Муҳими қандай уйда яшамоқ эмас, ҚАНДАЙ ЯШАМОҚ!!!

Нурали МАВЛАНОВ

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

02 Jan, 12:03


💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2024-йил 3-Январь
1446-йил 3-Ражаб

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

31 Dec, 07:01


Абу Муслим Ҳалвоний жамоат суҳбатида эдилар.  Сўзлаётганларнинг бир-бир рафиқасидан шикоят қилди, фақат Абу Муслим сукутда эди. Жамоатдагилардан бири сўради:

– Вали каби солиҳа аёлга учраганинг учун ҳам шикоят қилмайсан-да?
Абу Муслим бош чайқаб шундай деди:
– Аёлим вали эмас, нақ телбанинг ўзи!
–  Бундай аёл билан қандай яшаяпсан, унда?
–  Мен у билан қандай яшашни биламан-да. Шунинг учун хонадонимда эр-хотин тортишуви бўлмайди,- деди Абу Муслим.
Йиғилганлар ҳайрон термулдилар Абу Муслимнинг оғзига.
– Ақлсиз аёл билан уруш-жанжалсиз яшашнинг усули қандай экан? – сўради бир одам.
–  Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни лойдан яратганида  аввал жисмига ақл киргизди. Ҳазрати Одам ақлли инсон бўлди. Сўнг ғазабни яратди-да, унга ҳам Одамнинг танасига киришни буюрди. 
– Мен Одамнинг жисмига кирмайман,- деди ғазаб.- Чунки у ерда ақл бор. Ақл иккимиз бир ерда бўлолмаймиз.

Роббимиздан шундай амр бўлди: “Эй ғазаб! Сен Одамнинг жисмига киришга ҳаракат қил. Ақл сен келганингни кўрган заҳоти, сенга ўрнини бўшатади, Одамнинг жисмидан чиқиб-кетади.  Шундай қилиб сен Одамнинг жисмида ўз вазифангни бажарасан ва уни ақлдан чалғитасан!”  Шунга кўра биз ҳам аҳли аёлим билан келишдик,- дея шарҳини давом эттирди Абу Муслим.

– Инсоннинг жаҳли чиққанида ақли кетаркан, у нақ телбага айланади-қолади.  Демак, оилада ким ғазабланса у жинни каби.  Бир телбага бир вали лозим бўлади.  Агар ғазабланганимни пайқасанг, сукутни афзал билиб сабр қил. Чунки ғазабли ҳолатимга жиннига ўхшаб қоламан ва сен “жиннидан ҳар нарсани кутса бўлади” деб парво қилмайсан. Ғазабим тарқаб, ақлим ўз ўрнига қайтгунча вали инсонга айланасан.  Бу сабр ўрни билан менга ҳам вазифа бўлади. Баъзан хотинимнинг жаҳли чиқади, телбадай оғзидан чиқаётганининг фарқи бормайди. Бундай пайтларда валийлик менга асқотади. Сукут қиламан ва унинг овозини эшитмаганга оламан. Хотиним жаҳлдан тушиб, ақл-ҳуши ўзига қайтгунича сабр қиламан.  Аҳли аёлимдан шикоят қилмаслигимнинг сабаби мана шу.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

31 Dec, 04:01


#muftiy_minbari

📹 ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

31 Dec, 02:36


🦅  ХАР БИР КУНИНГИЗ ГЎЗАЛЛИКЛАРГА БОЙ БЎЛСИН.

Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух

Қутлуғ ойда турибмиз дуода бўлайлик Зеро дуо ҳам ибодатдир.

Аллоҳим! Бандаларинг қалбларидаги нарсани Ўзинг билгувчисан.

Аллоҳим!
Дардман ва касаллари бўлса Комил шифо ато эт.

Бало ва офатдагиларини офиятда қил.
Хожатмандларини ҳожатини раво айла.

Ғам ташвишлиларини ғамларини арит.
Қарздорларини қарзига нажот бер.

Зурриёт талабида бўлганларига солиҳ ва солиҳа фарзанларни насиб эт.

Уйланадиганларига солиҳа кўзни қувонтирадиган  жуфт ато қил.

Турмушга чиқадиганларига тақволи, жасур мард эрларни муносиб қил.

Сафардаги ва барча ғойибларни аҳли оиласига қайтар.
Эй Роббим! Ҳар биримизни қалбимиздаги орзу. ниятларимизни биласан ундан зиёдасини бизларга ато эт.

Ё АЛЛОҲ  ибодатларимизга куч-қувват бер ва гуноҳларимиздан фориғ бўлишимизни Ўзинг насиб эт.
          АМИН!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

30 Dec, 13:02


Кимнинг умри узун бўлса, яхши кўрганларини йўқотади.

Изоҳ. Ҳамманинг умри бир хил – узун бўлиши имконсиз. Шунинг учун узоқ яшаган инсонни турли ёшдаги яқинлари, суйганлари бир-бир тарк этади ва у тенгқур замондошларидан, ҳатто ўзидан кичикрок ёшдаги яқинларидан ҳам ажраб, ёлғизланиб қолади. Халқимизда ҳикматли бир гап бор: «Ёлғизлик Худога ярашади». Атрофингда сени тушунадиган, англайдиган кишиларнинг қолмаслиги оғир ғам, бу даҳшатли ёлгизлик! Лекин шундай бўлса-да, инсон фитратидаги узоқроқ умр кўришга бўлган майл ҳеч қачон сўнмайди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам фарзанди соч-соқоли оқариб қарийди, аммо икки хислат унда ёшариб боради: дунёни исташ ва орзу-ҳавас».

Яна бир ривоятда: «Икки хислат яшариб боради: мол-дунёга ва узун умрга бўлган ҳирс» (Имом Муслим ривояти).

Демак, узунроқ умрни орзу қилмайдиган инсон йўқ экан, энди бу ёғида яхши кўрганларингизни йўқотишга сабр қилиш ва даҳшатли ёлғизликка кўникишга тайёр туринг. Яна бир синовга ҳозирлик кўринг, сиз эмасми душманингизнинг эгилиб, мағлуб бўлишини, арзимас ёрдамга муҳтож бўлиб қолишини, хорланишини хоҳлаган, шундай экан, умрингиз узун бўлишини орзу қилинг, барчасини ўзингизда топасиз..!

Шеър:
Умри узун бўлишин орзу этса ким
Ясасин ўзига сабрдан қалкон.
Суйганларин йўқотишга сабр этсин,
Аламдан ўртанишга топсин имкон.
Ким узоқ яшаса, ўзида топур,
Душманлари учун соғинганини
Кўзлардан нур кетур, оёқдан мадор
Кўрур қуриб-қақшаб қолган танини.

“Унвонул баён”дан.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

30 Dec, 07:00


Илмдан маҳрум бўлиш олти сабабдан бўлади:

-Биринчиси, савол сўрамаслик, билмаганни сўраб ўрганмаслик.
-Иккинчиси, жим туришнинг ёмон кўринишда экани, берилиб тинглаш, қулоқ тутишни йўқлиги.
-Учинчиси, яхши тушунмаслик, фаҳмламаслик.
-Тўртинчиси, хотиранинг сустлиги, ёдлаб қолишнинг бўшлиги.
-Бешинчиси, илмни тарқатмаслик, уни таълим бермаслик. Кимки илмни жамласаю, уни тарқатмаса, Аллоҳ таоло у илмини унутиб қўйиш билан мувофиқ жазолаб, балолаб қўяди.
-Олтинчиси, у илмига амал қилмаслик. Чунки билган илмига амал қилиш эслаш, зикр қилиш, тадаббур қилиш, риоя қилишни талаб этади, вожиб қилади. Ўйлаб қаралса, илмга амал қилишга бепарволик қилинса, у унутилади.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

30 Dec, 04:01


#muftiy_minbari

📹 ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

30 Dec, 02:41


– Дунёни ўзгартириш мумкинми?
– Мумкин!
– Дунё шунчалар сарҳадсиз бўлса, қандай қилиб уни ўзгартириш мумкин?
– Дунёни ўзгартириш ўзингдан бошланади. Сен ўзгарсанг, сенинг муносабатинг ўзгарса дунё ўзгара бошлайди...

Хайрли кун, ўзидан ўзлиги томон сафарга чиққанлар! Сафарини бошлаганлар ва ўзгаришни ният қилганлар!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух!

    Ушбу бошланган кунингиз  хам кечагидан хайрли, барокатли  ва  мазмунли бўлсин!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

29 Dec, 13:01


Ўта қийматли ўтириш нима?

Уламолар айтишади: “Фарз намозлардан сўнг (ўрнидан туриб кетмасдан жойнамоз устида) ўтириш Аллоҳ азза ва жалланинг бандага раҳмати тушадиган энг улуғ вақтлардандир. Туришга шошилма...
Аллоҳга истиғфор айт.
Аллоҳга тасбеҳ айт..
Аллоҳга ҳамд айт...
Таҳлил ва такбир айт...
Намознинг зикрларини ўқи...
Оятал курсийни ўқи...
Унутмагинки, сен шу ҳолда Раҳмоннинг зиёфатидасан...
“Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин”, Зуҳо сураси, 7-8- оятлар.

Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтади: “Кимнинг гуноҳи кўп бўлиб, ҳеч бир машаққатсиз Аллоҳ уларни ўчириб юборишини истаса, намоздан сўнг жойнамозида қолишни лозим тутсин. Сўнг (ўтирган ҳолида) дуоларни кўпайтирсин, бас, ана шунда малоикалар унинг ҳаққига истиғфор айтурлар. Ана шу ҳеч бир баҳоси бўлмаган қимматли ўтиришдир.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

27 Dec, 07:01


Endi maktablarida shunday darslar oʻtilmoqda yoqsa layk🥲🥲❤️

Meni yig‘latgan dars 2 🥹😢


📹INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

27 Dec, 04:44


#muftiy_minbari

📹 ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

27 Dec, 02:00


🟢  Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

Яна бир бор Жума айёмингиз муборак бўлсин, Азизлар!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

26 Dec, 15:35


💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2024-йил 27-Декабрь
1446-йил 25-Жумадуc соний

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

26 Dec, 13:02


Бизга ета олмайсан!

Имом Бухорий, имом Муслим каби зотларнинг устози бўлмиш Убайдуллоҳ Қоваририй розияллоҳу анҳу айтади:
"Хуфтон намозини жамоат билан ўқишни ҳеч қачон канда қилмаганман. Бир куни уйимга меҳмон келиб қолди. У билан машғул бўлиб, хуфтонни жамоат билан ўқий олмадим. Кўчага чиқиб, қайси масжидда хуфтон ҳали ўқилмади экан деб, ҳаммаёқни қидира бошладим. Ҳамма жойда намоз ўқиб бўлинган, масжидларнинг эшиги ёпилиб бўлган эди. Ноилож уйимга қайтиб, "Ҳадисда айтилганки, жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти баравар устун бўлади", дедим-да, хуфтонни йигирма етти марта ўқидим.

Сўнг ухлаб қолибман. Тушимда от устида кетаётган бир тўда одамлар билан бирга эмишман. Менда ҳам от бўлиб, биз мусобақалашаётган эканмиз. Мен отимни ҳар қанча чоптиришимга қарамай, уларга ҳеч ета олмас эдим. Улардан бири менга ўгирилиб қараб:
— Отингни бекорга чарчатма, сен бизга ета олмайсан, — деди.
— Нима учун ета олмайман? — деб сўрадим. У:
Чунки биз хуфтон намозини жамоат билан ўқидик, сен эса ёлғиз ўқидинг, — деди. Уйқудан ғамга ботган, маҳзун ҳолда уйғондим".
("Солиҳлар гулшани"
)


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

26 Dec, 07:01


Жаннат мевалари

Анжир ва зайтун мевалар орасида энг сараларидир. Табиблар анжирни озуқали мева, баданга фойдаси кўп, дейишган. Зайтундан эса турли таомлар тайёрланишида фойдаланилади. Ундан олинган ёғ даво учун ишлатилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир товоқ анжир ҳадя қилинганида, у зот анжирдан еб, саҳобаларга ҳам: “Енглар, агар жаннатдан битта мева келтирилиши айтилса, мен анжирни танлаган бўлардим. Чунки анжир жаннат мевасидир. Анжир енглар, анжир бавосир (бавосил, ўсимта, бўқоқ хасталиклари)ни кесади, нақрус (бўғим ва оёқ бармоқлари оғриғи)га фойда қилади”, деганлар.

Яна: “Муборак зайтун дарахтидан бўлган мисвок қандай ҳам яхшидир. У оғизни хушбўй қилади, ёқимсиз ҳидни кетказади”, дея марҳамат қилганлар (“Тафсири Насафий”).

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

26 Dec, 04:01


#muftiy_minbari

📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

26 Dec, 02:39


🦅АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА  БАРОКАТУҲ!

Фаришталар умр бўйи бошингизни силаб турсин,
Кеча кундуз дуо қилиб сизга умр тилаб турсин.
Бахт гуллари униб чиқсин ҳар бир босган изингиздан,
Роббим сизни ҳар доим паноҳида асраб юрсин.

АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Кунларингиз ҳайрли файзли баракотли ўтсин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

25 Dec, 07:00


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалам ҳурмати!


Насроний аёл, "Эй Муҳаммад, қанисан? Умматинг туғилган кунингни нишонлаб қизимни ўлдирди!", дея бақирар эди. Жавоби эса ҳайқириқдан кўра тезроқ келди.

Ҳикоянинг бошланиши...

1953 йил, Лубноннинг Сайда шаҳрида мусулмонлар одатдагидек Пайғамбаримизнинг туғилган кунларини нишонлар эди.

Лубнонда қадимдан байрамларда осмонга ўқ отиш одати урф бўлиб, бу сафар ҳам шундай тарзда кўкка отилган ўқлардан бири машҳур насроний Ғаттос оиласининг кичик қизининг бошига келиб тегди. Атрофдагилар қизни ўша жойга яқин Ғассон Ҳамуднинг шифохонасига олиб бордилар. Аммо шифокорлар қизнинг оиласига унинг бундай оғир ҳолатида қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини, уни Байрутдаги Америка университети шифохонасига кўчириш кераклигини айтишди.

Қиз тезликда айтилган шифохонага кўчирилди. Қизнинг муолажаси учун Лубноннинг машҳур шифокорлари АҚШнинг бир гуруҳ шифокорлари билан бирга ҳаракат қилдилар. Лекин бошдаги тешик катта бўлиб борган сари кўп қон кетар, шифокорлар нима қиларини билмас, қизнинг оиласи ҳам умидларини узар ҳолга келган эди.

Шунда қизнинг насроний онаси нола қила бошлади: "Қаердасан, эй Муҳаммад? Мусулмонларнинг пайғамбари, сен қанисан? Кел, умматинг менинг қизимни не аҳволга солганини кўр", дер ва кўзларидан ёш тўхтамас, тинмай "Мусулмонлар сенинг туғилган кунингни нишонлаб менинг қизимни ўлдирди, ўлдирди...!", дер эди.

Айни вақтда амалиёт хонасидаги шифокорлар ўзларидан бирини қиз билан сўнгги хайрлашув учун аёлни чақириб келишга жўнатди.

Шифокор чиқиб, онага қизи жон бериш ҳолатида экани, у билан видолашиб олиши учун ичкарига кириши кераклигини айтди. Бу гапни эшитган онанинг вужудини титроқ босди. Оёқларини зўрма-зўракай ичкарига қараб йўналтирди. Охирги дам... Базўр эшикни очди. Очди-ю ҳайратга тушди... Қизи караватга ўтириб, "Эшикни ёпинг она, у чиқиб кетмасин, ёпинг", дерди. Она карахт бўлиб қолди. Нима бўлаётганини тушунмасди. Ҳозиргина ўлим тўшагида ётган қизи қандай ҳушига келди, қандай қилиб гапирмоқда? Аёлнинг бошида сониялар ичида саволлар кўпайиб кетди.

Бироз ўзига келди-ю: "Қизим, кимнинг қўлидан тутай, ким ҳақида гапиряпсан?", деди.

Қизнинг жавоби онани ва атрофдагиларни хайратга солди: "Муҳаммад, она! Хонага Оллоҳнинг расули Муҳаммад кирди ва қўлини бошимга қўйди. Шунда жароҳат ҳам, қон ҳам кетди. Сиз эшикни очганингизда у чиқиб кетди", деди.

Бу Ислом дини. Насроний бир она "Эй Муҳаммад", деди ва дарҳол жавобини олди.

Лубнонликларнинг аксарияти бу воқеани ҳозирга қадар эслайди!


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

25 Dec, 04:00


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

25 Dec, 01:55


Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Кунингиз ҳайрли, файзли, барокатли бўлсин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

24 Dec, 13:01


Шайтонни ҳалок қилувчи калималар

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом айтадилар: (“Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини) ва истиғфор (яъни, “астағфируллоҳ”)ни кўп айтинг. Чунки шайтон айтади: “Мен инсонларни гуноҳлари билан ҳалок қилмоқчи бўлдим, улар мени “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва истиғфор билан ҳалок қилдилар, шундан сўнг уларни ҳавойи нафслари билан ҳалок қилдим, улар ўзларини тўғри йўлдамиз деб ўйлайдилар” (Имом Термизий ривояти).

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Dec, 13:01


Ғалати эмасми?

Уйимга телевизор келиб китоб ўқишни унутдим.
Остонамга машина келгач пиёда юришни унутдим.
Қўлимга телефон тушди ва мен хат ёзишни унутдим.
Компьютер сотиб олгач вақт қадрини унутдим.
Уйимда кондиционер пайдо бўлиб дарахтлар остида салқин шабада қидирмай қўйдим.
Шаҳарда яшаб тупроқ ҳиди, майсазор ифорини унутдим. Банк картасини ишлатиб пул қадрини унутдим. Атир ифори гул-лолалар ҳидини унуттирди. Фаст-фуд оммалашгач анъанавий фойдали таомлар пиширишни унутдим.
Доимий югур-югур билан тўхташни унутдим.
Ваниҳоят Telegram пайдо бўлиб жонли мулоқот ва суҳбатни унутдим.
~ Биз ўлганда пулимиз банкда қолиб кетади.
Тириклигимизда доим пул етмайди. Ўлгач эса бир уюм мол-давлатимиз ортимизда қолиб кетавераркан. Хитойда бир йирик корчалон ўлди. Унинг хотинига банкда 1,9 миллиард доллар қолди. Бева аёл ҳайдовчига эрга тегди.. Шунда ҳайдовчи “бир умр хўжайинга ишладим деб ўйларканман… Энди билсам хўжайиним бир умр мен учун ишлаган экан”,деди.Ҳаётнинг аччиқ ҳақиқади шул: бойлик орттириш эмас, яшаш муҳим. Танамизни соғлом ва кучли қилайлик. Ким ким учун ишлаб беришининг қизиғи йўқ.
Замонавий телевизорнинг 70% функциалари фойдасиз! Қимматбаҳо машинанинг 70% тезлиги ва шақир-шуқур даҳмасаси керакмас. Ҳашаматли ҳовли-жойнинг 70% майдони бўш ётади. Кийим-кечакнинг 70% ҳузурини жавонлар кўради. Бир умрлик меҳнат, югур-югур, даромаднинг 70% бошқалар роҳатига сарфланади. Шунинг учун қолган 30% ҳақимизни тўлиқ ишлатишимиз, ҳимоя қилишимиз шарт.
Касал бўлишни кутманг – бориб тиббий кўрикдан ўтинг. Чанқоқни кутмасдан кўпроқ сув ичинг.
Катта муаммо ёки адолатсизликка дуч келдингизми? Кўнгилдан шу оғриқни чиқариб ташланг. Жуда бой ва қудратли бўлсангиз ҳам самимийликни сақлаб қолинг. Борига шукр қилиб, мамнун бўлишни ўрганинг. Ҳар қанча банд бўлсангиз ҳам танани машқ қилдириш ва ақлни чархлашга вақт топинг.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Dec, 07:02


Эшаклар байрами...

Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
- Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ шекилли. Айилчи уста ўлди, - деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.

- Ўлган бўлса нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми? – деди.
- Ие, нега байрам қилмайлик? – деди ёш эшак ҳайратланиб. – Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
- Тавба-тавба! Озод эмишлар! – киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди:
– Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиганлар албатта топилади...


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Dec, 04:00


#muftiy_minbari

📹 ИНСОН ҚАДРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

09 Dec, 02:27


🦅Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ

Аллоҳим сизга шундай кўз берсинки, инсонларнинг фақат яхшиликларини кўринг.

Сизга шундай қалб
берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг.

Сизга шундай тоқат
берсинки, ҳаётнинг ҳар
зарбасига чидаб беринг.

Сизга шундай забон
берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг.

Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг...
🍃
Эй Роббим!
Сенинг фазл ва карамингдан умидвормиз. Сенинг мағфиратинга лойиқ бир амал соҳиби бўлишимизни насиб айла. Ўзимизни ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, Сенинг фазлу карамингдан бошқа сармоямиз йўқ экан. Биздан фазл ва карамингни дариғ тутма, Аллоҳим. Бизни ҳидоятга етаклайдиган ақл ва тақво бергин, ахлоқ, муомаламизни гўзал айлагин. Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларга ошно эт.
Сиротол мустақимда илдам юрилишликни насиб қилгин, Аллоҳим...

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

08 Dec, 10:26


Аёлим ишламайди.

Эр ва психолог ўртасида суҳбат

— Муаммоингиз нима?
— Чарчоқ ва оғир иш.
— Нима иш қиласиз?
— Банкда ҳисобчи.
— Аёлингиз нима иш қилади?
— Ишламайди. Фақатгина уй бекаси.
— Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди?
— Аёлим. Чунки, у ишламайди-да.
— Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз?
— Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади.
— Болаларни мактабга ким олиб боради?
— Аёлим. Чунки, у ишга бормайди.
— Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз?
— Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан.
— Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингиз-чи?
— Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади.
— Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингиз-чи?
— Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди.
— Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни “Ишламайди! Ишсиз!” дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни “Ишламайди! Ишсиз!” дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни “бекорчи” дейишади.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

08 Dec, 06:39


#muftiy_minbari

📹 ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ЗОТ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

07 Dec, 13:01


"Постдан эсон-омон ўтдингизми?".
(Ибрат олинг, азизлар!)


У таксист эди. Ҳар куни кеч қайтади. Ҳар куни турли ширинликлар олиб келади. Хотини кўпинча ухламай ўтирган бўлади.
— Постдан эсон омон ўтиб олдингизми, — дейди у эрига ҳазиллашиб. У кулади. “Постдан сездирмай ўтдим” дейди бироз жиддийлашиб.

Улар яшайдиган ҳовлининг этагида кичкина уй бор. Таксистнинг онаси яшайди. У келганида нуқул уйғоқ бўлади, албатта, ўғилга бу ёқмайди. Қандайдир ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан онасига ҳам бериб ўтишга тўғри келади. Шунинг учун бу ернинг номини эр-хотин “пост” деб номлаб олишган.
— Онангиз жуда таъмагир-да, эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни, — деб суйкалади хотин.

Она хавотир олади. Замон нотинч. Таксистлик қийин. Турли туман одамлар чиқади, яхши бор ёмон бор. Отасининг пулига машинани праваси билан қўшиб сотиб олиб, юрганлар кўп. Машинани ичиб хайдайдиганлар бор. Ўғлига қийин. Эсон-омон келсин-да. Ҳар куни она шу ҳақида ўйлайди. Қўша қарисин. Турли бало-қазолардан ўзинг асрагин. Ишқилиб, умри отасига ўхшамасин. Етим боласини ҳеч кимдан кам қилмай едирди, ўстирди. Бировга ҳорлатиб қўймади. Армони — ўқита олмади. Мана, бечора ўғли таксистлик қиляпти. Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. Дуо қилади. Жойнамоздан жилмайди. Уйқу қаёқда. Бир пайтлар онанинг алласи ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг шарпаси онаизорга алла вазифасини ўтайди. Ўша шарпадан сўнггина, она хотиржам уйқуга кетади.
Ташқарида ўғил сездирмай уйга кириб олиш дардида — “Ишқилиб, “пост”дан эсон омон ўтиб олай-да...”.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Dec, 07:01


БУГУН СИЗНИНГ ОХИРГИ КУНИНГИЗ БЎЛСА-ЧИ?

Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, “агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша кунда қандай амал қиласиз?” деб сўрарди.
Бу одамнинг мақсади Аллоҳнинг валийлари наздидаги савоби энг кўп ва нажотга сабаб бўладиган амални билиш эди. Шундай қилиб, турли хил одамларнинг олдига бориб, шу саволни бериб юрди. Ўша пайтдаги машҳур муҳаддис Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурларига ҳам борди ва у кишидан ҳам шу саволни сўради: “Агар сизга эртага вафот этишингиз маълум бўлса, бугун қандай амал қилган бўлар эдингиз?”
Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб жавоб бердилар: “Менинг ҳар куни қиладиган амалим бор, ўшани қиламан. Унга бирорта амал қўша олмайман. Чунки вақтларимни шундай тартиблаб олганманки, гўё ҳар бир кун менинг энг охирги кунимдир. Эрталабдан кечгача ҳаётимни шундай тартибга солганманки, гўё бугун ҳаётимнинг охирги куни ва мен қайси амални қилишим керак бўлса, ўша амални қиляпман”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Dec, 04:01


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ БАҒРИКЕНГЛИККА ЧОРЛАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

07 Dec, 01:57


🦅Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Омонмисиз,  қадрдон...
Янги тонг муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

06 Dec, 13:01


Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

(Имом Аз - Замахшарий)


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

24 Nov, 13:00


МОМОНИНГ ЎЛГАН ЧОЛИГА МАКТУБИ.
(Дилдаги гаплар....)

(Укинг факат йигламанг.)

Охирги кунларда келин жудаям қўполлашди.
Чойимни хам ярим пиёла беряпди...
Яхшиямки қулоқларим кар, эшитмайман нима деганини. Аммо ҳис қиламан...
Менимча мени бу уйда кўришни ҳоҳламаяпди. Ўғлингиз хам икки йўл орасида қолди...
Хатто мени хотинидан яширинча қучоқлаяпди. Кеча кечаси ухлаётганимда келиб ўпди...
Жудаям АЛАМ қилди.
Менга бошка холва олиб келмай қўйди. Тишларим
йўқку, ейётганимда чапиллаётган эканман.
Невараларим хузурсиз бўляпти экан.

Аллох шоҳид мен чапиллатиб нарса ермидим бегим?. Келин энди болаларга эртак айтиб беришимни хам таъқиқлаб қўйди.
Сиз билан гаплашаётганим учун девордаги
расмингизни хам беркитиб қўйди. Майли...

Ич чўнтагимдаги расмингизни билишмайди. Мен уни қарғамайман бегим. Нима бўлса хам ўғлимни хотини.Невараларимни онаси. 2-3 кун аввал қўшнилар келди...
Мени эшитмасин деб хонамни эшигини қулфлаб
қўйди. Эшитмадим. Эшитолмадим. Лекин ҳис қилдим.

Мени қариялар уйига олиб бориб қўйишмоқчи.
Росаям алам қилди...
Ха айтгандай адаси, сиз ўғлингизга бир кўриниб қўйинг. Нима бўлса хам отасисиз. Сизни гапингизга киради.
Сўз бераман хонамдан чиқмайман умуман.
Холва хам емайман майли. Болаларга хам эртак айтиб бермай қўяқолай. Нима бўлса хам мени бу уйдан айирмасинлар. Яшайолмайман.
Хатто нафас хам ололмайман....

Сизни хотираларингиздан узоқда мен қандай
яшайман. Бу уйда ойнада суратингиз бор. Жавонда бармоқ изларингиз бор. Хассангиз халиям деворда осилиб турибди.
Хохлашмаябди мени бу уйда.
Бегим... Ёнизга чақиринг мени...олиб кетинг! Ёки сиз хам унутиб юбордингизми мени."

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

24 Nov, 07:01


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

24 Nov, 04:02


Таҳоратдан сўнг амалга ошириш унутилган суннат амал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки таҳорат олса, сўнгра “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду ан лаа илааҳа илла анта астағфирука ва атуубу илайка”, деса, бу сўзи саҳифага битиб қўйилади, сўнгра унга муҳр урилади. То қиёмат кунигача у асло синмайди, йўқ бўлмайди.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

24 Nov, 02:25


🦅Доим Алҳамдулиллаҳ дейлик , Аллоҳнинг неъматларига шукр қилайлик

🌤 – Уйқудан турганингизда Алҳамдулиллаҳ дейлик ,  чунки Аллоҳ бизни уйқусидан уйғонувчилар сафида қилди.

👥 - Эй Аллоҳим Сенга ҳамд айтишга бизни лойиқ кўрганинг учун яна сенга ҳамд айтамиз. Алҳамдулиллаҳ.

        АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !
                   
Яратган Эгамнинг инояти ила яна бир мунаввар ва осойишта тонгни кутиб олар эканмиз Ўзига беҳисоб шукроналар бўлсин !
Сахар туриб Аллоҳдан нимаики сўраган бўлсангиз , барчаси мустажоб бўлсин !

Аллоҳим насиб этган яна бир гўзал тонги  муборак бўлсин!

Алхамдулиллаҳ!
Аллох Ўзингга бехисоб ҳамд ва шукрларимиз бўлсин!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

23 Nov, 13:01


Ўғлим, биз охирги вагондамиз!


Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг, ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:

"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"


Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

23 Nov, 07:01


Солиҳлар фоний дунё ҳақида

Кўплаб илоҳиёт олимлари ва солиҳлар бу дунёнинг чин моҳиятини изоҳлаб, унинг васвасалари қай даражада хатарли эканлигини уқтиришга уриниб келганлар. Қуйида уларнинг ҳамма учун фойдали бўлган айрим тавсия ва огоҳлантиришларини келтириб ўтамиз.

1. Имом Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу дедилар: "Ким кунни ҳаётдан сиқилиб нолиган ҳолатда бошласа, у гўё ўз Яратганидан шикоят қилувчига ўхшайди. Ким дунё иши учун ғам чекса, гўёки Аллоҳга ғазаб қилган кабидир. Кимки бир бой олдида унинг бойлиги сабаб ўзини ерга уриб, хўрласа, батаҳқиқ, динининг учдан икки қисмидан айрилибди".
2. Машойихлардан бири айтган экан: "Аллоҳ бирор кимсани Ўзига дўст қилишни ирода айласа, унинг кўзига дунёни хунук қилиб кўрсатади”.
3. Шунингдек, муршиди комиллардан яна бири айтган экан: "Эй толиб! Ўткинчи дунё манфаатларининг бировга зориқиб қолмайдиган миқдори билан кифоялансанг бўлди, уни бутунлай тарк этаман, деб ҳам уриниб юрма!
4. Улуғлардан бири таъкидлабди: "Икки муҳим хислат бор, кимки уларни ўзлаштирса, ортидан одамларни эргаштирувчи пешво, имом бўлишига шак-шубҳа йўқ: Биринчиси, ўткинчи дунёдан кўнгил узиб, унга нисбатан бефарқ, бепарво бўлиш; иккинчиси, биродарлардан етгувчи зиёну заҳматларга сабр этиб, уларни ҳар нарсада ўзидан устун ва ҳақли деб билиш".
5. Имом Шозалий қуддиса сирруҳу дедилар: "Аллоҳ қулини нафақат бу дунё ва унинг аҳлининг баҳридан ўтмагунича, балки икки олам манфаатларидан тамомила кўнгил узмагунича севмайди".
6. Имом Шозалий қуддиса сирруҳу яна таъкидлайдилар: "Дунёни севгувчи ҳар қандай одам Аллоҳнинг назарида хунукдир. Уни қалбидан ва қўлидан бутунлай чиқариб ташлаш мурид учун вожибдир". Бу дунё - ўткинчи соя, у банда билан Аллоҳ орасидаги тўсиқдир. Қалбида унга нисбатан ҳаттоки бир чанг зарраси миқдорича муҳаббати бўлган одам Яратганининг чин қули бўлолмайди. Бундан ташқари, то унинг мағзию пўчоғидан ҳам кечмас экан, Яратганига мақбул бўлиши мумкин эмасдир.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

23 Nov, 04:00


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hidoyat yo'li

23 Nov, 02:19


🦅 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

🍀💐 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🍀💐 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🍀💐 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🍀💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох Ўзи паноҳига олсин.

Кунингиз хайрли файзли барокатли ўтсин. Амин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Nov, 13:01


НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН!

Бир киши буғдой сотарди, унинг ёнига бир чиройли аёл келди ва "буғдой борми?", деб сўради.

Сотувчи аёлга қараб "ҳа бор" деб аёлнинг қўлидан ушлаб "ичкарида бундан ҳам яхшироғи бор", деди.

Аёл "керак эмас" деб кетиб қолди.

Сотувчи ишдан кейин уйга келса, аёли хафа бўлиб ўтирибди.
Киши "сенга нима бўлди, нега хафасан", деб сўради.

Аёли "ҳар куни сув олиб келадиган киши сув олиб келар ва эшикдан кирмасдан сувни берар, мен ҳам, у ҳам бир-биримизни кўрмас эдик. Бугун ҳам келиб сувни қўйди, энди оламан десам қўлимни ушлаб олди" деди.

Эри деди:
"Субҳаналлоҳ, бирга бир, агар зиёда қилганимизда, сув олиб келувчи ҳам зиёда қилган бўлар экан".

Қиссадан ҳисса аёли, синглиси, қизи борлар бошқа бегона аёлларга тажовуз қилмасинлар, токи ўзларига ҳам шу ҳолат келиб қолмасин!

Ибн Ҳажар Асқалоний "Фатҳул борий" китобида келтирадилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Яхшилик йўқ бўлмайди, ёмонлик унутилмайди, қарз берувчи ўлмайди. Хоҳлаганингдек ҳаёт кечир, нима эксанг шуни ўрасан!"

Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Nov, 10:00


Ёши 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

1. Ҳеч бўлмаса йилда бир марта ҳижома қилдир, гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.

2. Доим сув ичиб юришга одатлан, гарчи чанқоқлик ёки сувга эҳтиёжинг бўлмаса ҳам. Соғликка путур етишдаги энг асосий муаммо танада сув танқислигидир.

3. Спорт билан шуғулланиб тур, гарчи дунё иши сенинг зиммангда бўлса ҳам. Пиёда юриш ёки сузиш ёки қайсидир турдаги спорт билан шуғулланиб тана аъзоларини ҳаракатлантириб туриш лозим.

4. Овқатланишни озайтир. Одам боласи учун белини тиклаб туришга бир неча луқма кифоя қилади. Овқатни иштаҳа қилиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай ман қилиб ҳам юборма, балки миқдорини озайтир.

5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга оёқда юриб боришни одат қил.

6. Ғазаб ва асаб бузишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарво бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга бурун тиқаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва тана кўркамлигини хунуклаштиради.

7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол‑дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол‑дунёга хизмат қилиш учун эмас.

8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.

9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол‑дунё, мансаб, куч‑қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.

Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширадиган фазилатдир.

10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.

11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол‑дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.

Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Nov, 07:00


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Nov, 04:15


Беморлик, фақирлик ва мухтожлик сабаблари

1.Меҳмонга хурматсизлик
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Nov, 02:06


🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤


🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🤲🌺Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🤲🌸 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🤲🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🤲🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍃🌺ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸🍃

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

21 Nov, 07:00


#muftiy_minbari

📹 САВОБИ ТЎХТАМАЙДИГАН ЕТТИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Hidoyat yo'li

21 Nov, 04:02


ЖАҲАННАМДА ОЛОВ ЙЎҚ ЭКАН!

Hidoyat yo'li

21 Nov, 04:02


ЖАҲАННАМДА ОЛОВ ЙЎҚ ЭКАН!

Бир куни халифа Ҳорун Ар-Рашид тахтда ўтирар экан, унинг ҳузурига, устибоши тупроққа беланган ҳолда Баҳлул Доно кириб келди. Унинг бу ҳолини кўрган Ҳорун Ар-Рашид: “Эй Баҳлул! Сен қаердан келаяпсан? Бу ҳолинг нима?” деди. Баҳлул Доно: “Эй халифа ҳазратлари! Мен жаҳннамдан келаяпман” деди. Унинг бу жавобидан бир сесканиб тушган Ҳорун Ар-Рашид шошиб қолганидан: “Сен жаҳаннамга нега борган эдинг” деди. Баҳлул Доно: “Менга олов керак бўлдида, у ердан ўт ёқиш учун олов олишга борган эдим” деди. Ҳорун Ар-Рашид ҳайрон ҳолда кулиб: “Ундан олов келтирдингми?” деди. Баҳлул Доно: “Йўқ! Ундан олов келтира олмадим. Чунки, мен жаҳаннамнинг посбонлари билан кўришдим ва уларга: "Менга олов беринглар" десам, улар менга: “Эй Баҳлул! сен бу ердан олов тополмайсан. Чунки оловни ҳар ким дунёдан ўзи олиб келади” дея мени қайтариб юборди” деди. Бу жавобнинг қаршисида Халифа Ҳорун Ар-Рашиднинг тили гапга айланмай қолди. Халифа узоқ вақт кўз ёши тўкканидан сўнг: “Эй Баҳлул! Сен ҳақ гапни айтдинг” деди.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

21 Nov, 02:16


🦅Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Янги кунни Аллоҳнинг ҳузурида икки ракъат бомдод намозини ўқиш билан бошлашдан гўзалроқ нарса йўқ. Унда сен Аллоҳга муножот ва дуо қиласан, нафсинг шод, қалбинг хотиржам бўлади.        

Атбон ибн Молик ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни банда Аллоҳ таолонинг розилиги учун «Ла илаҳа иллаллоҳу!» деб айтса, Аллоҳ таоло унга дўзах оташини ҳаром қилади!» - дедилар».
(Имом Бухорий ривояти)

Кунни Аллоҳнинг зикри билан бошлайлик:

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Аллоҳу Акбар
Ла Илаҳа Иллаллоҳ

Кунингизни Аллоҳ хайрли қилсин, Амийн.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

20 Nov, 13:01


Агар ерни устида намозингни қолдирмасанг, ер остига кирганингда намозинг ҳам сени ёлғиз қолдирмайди....!

📝Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай ҳикоя қилади: "Бир гал Марокашдаги қадимий Фас шаҳрида бир жумлани ўқиб қолдим. У макон исломий минтақа бўлиб, кўчалари тор ва масжиди жуда машҳур.
Ўша жойдаги баъзи дўконларга қуйидаги сўзни ёзиб, илиб қўйилган экан. "Сенга намоз ўқишларидан аввал ўзинг намоз ўқи". Яъни, вафот этганингдан сўнг сенга жаноза намози ўқилишидан аввал, тириклик чоғинг намозларингни адо эт...".

📝Бир аёл: «Ҳурматли Шайх жаноблари болаларим қаттиқ ухлашади. Уларни бомдод намозига уйғотиб бўлмайди. Бу билан қандай курашишим мумкин..?, Қўлимдан келмаяпти деди... ”
Шайх шунда:«Уйингизда бирор нарса ёниб кетса ёки ўт кетса, биринчи навбатда нима қиласиз?»
Аёл: "Мен уларни уйғотаман», деди. Шунда шайх: «Агар улар қаттиқ ухласачи, нима бўлади..?".
Аёл: "Аллоҳга қасамки, мен уларни бўйинларидан ушлаб, судраб уйғотардим".
Шайх: " Болаларингни бу дунёнинг оловида қолишидан ташвишланиб, Жаҳаннам оловида азобланишидан қўрқмайсанми...? Аёл бирдан дод солиб йиғлаб юборди ва: "Албатта, қўрқаман, мен қандай онаман-ки бундай даҳшатни болаларимга раво кўрсам"- дея йиғлади.
Шайх: "Бас, унда уларни жаҳаннам оловидан сақла. Зеро, ҳозир сизда уларни абадий дунё оловидан сақлаш учун, имконият ва фурсат бор" деди.

📝Ўғлини бомдод намозига уйғотган эди, у уйғонмади. Жамоат намози тугаганидан кейин ҳам уйғотган эди, яна тура қолмади.
Шундан сўнг она ўз ишида давом этиб, фарзандини университетга уйғотмади.
Эрталаб тўққиз яримда уни университетда имтиҳони бор эди.
Ўғил соат тўққиз яримда уйғонгач онасига телефон қилиб: “Онажон! Ахир имтиҳоним бор эдику, нима учун уйғотмадингиз? деган эди, онаси: “Ўғлим! Охиратга тааллуқли имтиҳонда йиқилганингни кўриб, дунё имтиҳонидаги муваффақиятингни менга қизиғи қолмади”, деб жавоб берди.

Бор ҳаётингни бериб, севган инсонларинг барчаси қабр эшиги остига қадардир. Улар сенга ёрдам қила олмайди. Қабринг ёнида кечаю кундуз қолса ҳам, сенинг савол-жавобингни енгиллаштира олмайди. Фақат ва фақат қилган яхши амалинг сенга ёрдам қила олади.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

20 Nov, 07:01


#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

20 Nov, 04:00


Илм - кўп гапириш эмас, Илм бу Aллохдан кўп қўрқиш демакдир

(Абдуллох Ибн Масъуд)

2. Кичик уйга эй дўст айла қаноат, каттасин қурмоққа етмайди фурсат

(Иоҳанн Пҳолфганг фон Гоетҳе)

3. Шубхали бир дирхамни рад этишим - 100000 дирхам садақа қилишимдан кўра суюклироқдир

(Абдуллох ибн Муборак)

4. Оғизларингизга ҳаром луқма киришидан кўра тупроқ солингани афзалдир

(Абу Ҳурайра)

5. Ҳақиқатни одамларга қараб танима, балки аввал ҳақиқатни топиб ол, шундан кейин уни аҳлини танийсан

(Ҳазрати Али)

6. Илмни фурсат бўлганда ўрганиш керак, чунки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди

(Абдуллох ибн Масъуд)

7. Кўзингизни ҳаётта каттароқ очинг-ки, ўлаётганда ҳотиржам юмгайсиз

(Аловуддин Башар)

8. Садақа бериб ризқингизни кўпайтиринг, закот бериб мол-мулкингизни асраб қолинг

(Жафар Содиқ)

9. Ўғлим диннинг боши ва охири бўлмиш бир нарсани бой бериб қўйма, бу - намоздир, уни барпо этиш билан динга кирилади, ташлашлик билан диндан чиқилади

(Умар Ибн Ҳаттоб)

10. Темирни, тошни кўтариб кўрдим, бироқ қарздан кўра оғирроқ нарсани кўтара олмадим

(Луқмони Ҳаким)

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

20 Nov, 02:18


🦅Ё РОББИЙ!🦅

Бу тонгни раҳмату марҳаматингдан насибадор бўлган ҳолда, гуноҳлари мағфират қилинган, жаҳаннамдан озод бўлган бандаларинг қаторида қарши олишимизни насиб айла!

Улуғ кунларнинг фазлидан, дуоларимизнинг шарофатидан ота-оналаримизни, аҳлимиз, зурриётларимиз, ёру биродарларимиз, қавму қариндошларимиз, жамийки мўмин-мусулмонларни афву мағфират қилгин, икки дунёда саодатмандлардан бўлишлигимизни таъминла, Райён жаннатингдан жой эҳсон эт, энг олий мартаба – Жамолингни кўришга мушарраф айла!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ!
Гўзал отган тонг муборак! Аллоҳим, кунингизга файзу баракот ато қилсин!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

19 Nov, 13:02


Эр уйга кирса, хотини йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин, “Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш” – деди. Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак қўйнида ётган эди. Эр ҳеч нарсага эътибор бермасдан барча нарсаларни йиғиштирди-да, ўша шаҳарни тарк этди.

Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланишгани сабабини сўради. Одамлар, “Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди” – деб айтишди. Шу аснода оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қарияни кўриб қолди. “Бу ким” – деб сўраган эди, одамлар: “Чумолиларни босиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария” – деб айтишди. У киши, “Аллоҳга қасам, бу қария ўғридир, сизлар мени подшоҳга олиб боринглар” – деди. Подшоҳга олиб боришгач унга, “Хазинангизни ўмарган аниқ шу қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, бошимни танамдан жудо қилаверинг” – деди. Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди. Текширувлар оқибатида қария ўғри эканини тан олди. Подшоҳ: “Бу қариянинг ўғри эканини қаердан билдинг?” – деб сўраган эди, у киши, “Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади” – деб жавоб берди.

•••┄┄┄❅┄┄┄•••

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

19 Nov, 07:01


#муфтий_минбари

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hidoyat yo'li

19 Nov, 04:00


Ҳоҳлаган нарсангизни сўранг!

Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангизни сўранг” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар.
Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
: - “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо:
- “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир”, дегани бўлади – дедилар.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

19 Nov, 02:10


🦅АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА  БАРОКАТУҲ!

Фаришталар умр бўйи бошингизни силаб турсин,
Кеча кундуз дуо қилиб сизга умр тилаб турсин.
Бахт гуллари униб чиқсин ҳар бир босган изингиздан,
Роббим сизни ҳар доим паноҳида асраб юрсин.

АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Кунларингиз ҳайрли файзли баракотли ўтсин Амин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

18 Nov, 13:00


Аллоҳ қодирми?


Ривоятларда келадики, бир куни шайх Абдулқодир Жийлоний шогирдлари билан Боғдоднинг қадимги кўчаларидан ўтиб кетаётган эди. Йўл четидаги ариқда кийимлари абгор ҳолда бир маст одамнинг ётганини кўрдилар.
Маст уларни тўхтатиб шайхга қараб «Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?» деди.
Шайх табассум қилиб «Албатта, Аллоҳ қодир» деди.
У иккинчи марта «Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?» деди.
Шайх яна табассум қилиб «Албатта, Аллоҳ қодир» деди.
У учинчи марта «Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?» деди.
Шунда шайх Абдулқодир йиғлаб саждага бош урди. «Албатта, Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир...» деди.
Сўнг шогирдларига уни олиб бориб ювиб- тараб ҳурмат кўрсатишни буюрди. Шогирдлар шайхнинг ушбу ишидан таажжубга тушдилар ва маст кишининг сўзидаги маъноларни сўрадилар.
Шайх «У биринчи саволида «Аллоҳ мени тавбамни қабул қилишга қодирми» деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У иккинчи саволида «Аллоҳ мени сенинг мақомингга кўтаришга қодирми?» деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У учинчи саволида «Аллоҳ таоло сени менинг ўрнимга тушириб юборишга қодирми?» деб сўради. Мен қалбимда қўрқинч пайдо бўлиб йиғладим ва албатта, албатта, албатта.., деб жавоб бердим. Сўнг Аллоҳга ўзининг макри (синови)дан хотиржам қилиб қўймаслигини сўраб дуо қилдим ва саждага йиқилдим» деди.

Эй инсон! Мартабанг, амалинг, ибодатинг, илминг, соғлигинг, мол-давлатинг, болаларинг, насабинг ва кучингга мағрурланиб қолма!
Ўзгартирадиган, лекин ўзгармайдиган Зот ҳар қандай нуқсондан пок зотдир.
«Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлдиларми? Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар».
(Аъроф сураси, 99 оят)

Куфр ва гуноҳга тушиб қолишдан қўрқиб яшанг. Ўзингизга ишониб қолманг. Чунки сиздаги барча яхшиликлар Аллоҳнинг тавфиқидан. Ўзингизга ташлаб қўйиши бу унинг «макри» дир.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

18 Nov, 07:01


мингта айбингиз борлигини биласизми ?

Имом Нававий ,
Аллох у Зотни рахмат мағирати билан сийласин у Зот айтадилар.

Салафи солихларнинг зохидларидан бўлган Қис бин Саъида ва Аксам бин Сойфи учрашганларида бири иккинчиларидан сўради;

Одам боласини қанча айбини топдинг?

Инсон боласининг айблари санагалганданда ортиқроқдир , лекин мен санаб чиққан айбларининг сони
8 мингта бўлди.
Инсонда яна бир хислат борки
агар инсон ўша хислатни ишлатадиган бўлса жамики ундаги айбларни беркитади , деди.

У қайси хислат ?

У -ТИЛНИ инсонлар шанидан сақлашдир.

Умар ибн Абдул Азиз айтар эдилар.:
Салафи солихлар ибодат деганда кўп намоз ўқиш,
ёки кўп рўзадор юришда деб билмас эдилар ,
хақиқий ибодат тилни инсонларни шани обрўларини тўкишдан сақлашда ,
деб билар эдилар.

Агар инсон тунларни қоим бўлиб ,кундузларини кўп рўзаларда ўтказсаю ,лекин тили инсонларни обрў номусини тўкишдан тийилмаса у Қиёмат куни-

МУФЛИСЛАРДАН БЎЛАДИ...

Бизлар ўзимиздаги
8 мингдан ортиқ айбни унутиб бошқаларда кўрган бир айбни топиб уларнинг шанини тўкиб , обрўсини ер билан битта қилиб ташлаймиз ,нега?

Чунки биз ўзимизга катта бахолар берамиз ,
биз ақилликмиз ,биз тақволи , биз адолатли , инсофли,
ер юзида иккитагина яхши инсон бўлса ўшани бири менман деб хисоблаймиз.

Афсус , минг афсуски агар ўзимизни ким эканлигимизни билганимизда эди тилларимиз бошқаларни хатосини гапиришдан тийилар эди.
Агар кечаю кундуз қўл оёқларимиз, тил қулоқларимиз содир этаётган жиноятларни хисоблаб кўрганимизда эди, юрганда бошимизни ёпинчиқлар билан ўраб одамлар юзига қарашдан уяладиган ,ўтирганда пешоналаримизни ерга теккизиб ўтирган бўлар эдик.

Биз эса хамон , тош ойнадаги бир парча башарамизни зийнатлаш билан ,хато нуқсонлар билан бажараётган амалларимизни мақтаниш билан оворамиз.

Бизга қолса тош ойнага қараб:
айтгин ойна менми дунё гўзали,
ростин айтгин йўқдир мендан ўзари деб ўзимиз тўқиган ёлғонга ўзимизни ишонтириб ўтаверар эдик.

Хасан Албасридан;
йўлимда ёши катта инсонни учратсам у мендан ёши катта экан демак мендан кўра яхши амаллари хам кўп дейман ,
ёши кичикни кўрсам у ёш экан демак уни гунохлари меникидан анча кам бўлса керак дейман деганлар,
Олим инсонлар ўзларига мазаммат кўзи билан боқар эдилар , худди биз ўзимизга мадх кўзи билан қарагандай

Ўзига бино қўйган амирлардан бири йўлдан ўтиб бораётганда барча инсонлар унга таъзим қилиб йўл беради,фақатгина бир киши унга эътибор қилмаётганини кўриб унга ғазаб қилиб,

Хой инсон мени танимадинг шекилли а ,
деб ғазаб билан қарайди.

Йўқ нега, сени яхши танийман, сени бошланишинг бир томчи хақир маний сувидир , охиринг сасиган жусса у иккисини ўртасида қорнинг тўла ахлат кўтариб юрган оддий кимса эмасмисан деди.
У , хаа мен ўша сен айтган бир томчи маний суви ,сасиган жусса ,қорнида доим ахлати билан юрган кимсаман деб бошини эгди.

Умар ибн Хаттоб айтганлар:
Агар Жаханнамдан барча бандалар озод бўлиб фақат биргина банда унга киришга хукм қилинди деганини эшитсам ўша Умар бўлса керак деб титраб қоламан деганлар.

Абу Бакр йа Росулуллох менга бир дуо ўргатинг намозимда ўша билан дуо қилай дедилар Росул алайҳиссалом нима дедилар.
Эй Абу Бакр сиз Жаннат билан башоратланган энг пок инсонсиз, сизни Исломга қилган хизматларингизни биз қайтара олмадик демадилар

Эй Абу Бакр намозда:
Аллохим мен гунохлар билан ўзимга кўп зулмлар қилдим, гунохларни Сенгина кечирасан ,мени Ўзингни хузурингдан бўлган мағфират билан кечир менга рахм қил Сен гунохларни кечирувчи Ғофур Зотсан -деб айтинг деганлар.

Эй нафс нега сен балчиқда туриб булутлардаман деб ўйлайсан,
нега қора кўмирдай гунохлар қорайтирган қалбингни булоқ сувидан пок деган гумондасан,
иғволар қилиб олий бўлишни даьво қиласан,фитналар қилиб ислох қиляпман деб ўйлайсан.

Эй нафс ,,, сен Жаҳаннам азобининг бир сониясига тоқат кила олмассан, тавба эшиклари ёпилмай, унга кириб ол, раҳмат умидлари сўнмай унга эришиб қол.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

18 Nov, 04:01


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

18 Nov, 02:05


🦅АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш  ҳабарларимиз билан шодалантирсин!

Аллоҳ, бу кунда биздан оғриқларни аритсин!
Зулуматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларига кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...

КУНИНГИЗ СИЗ ВА ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗ УЧУН ҲАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БӮЛСИН!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Nov, 13:01


ПРОФЕССОР  ВА  ТАЛАБА.

Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди:
- Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми?
Бир талаба дадил туриб жавоб берди:
- Ҳа, Худо томонидан яратилган.

- Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор.
- Ҳа, сэр, - жавоб берди талаба.
Профессор сўради:
- Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни хам яратган экан-да, агар Худо бор бўлса. Ва, “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз хам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да?
Талаба бу гапларни эшитиб жим бўлиб қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди.
Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради:
- Сизга савол берсам майлими, профессор?
- Албатта, - жавоб берди профессор.
Талаба туриб сўради:
- Совуқлик мавжудми?
- Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан?
Талабалар унинг саволига кулишди.
Йигит жавоб қилди:
- Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол –иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз.
Талаба давом этди:
- Профессор, қоронғилик мавжудми?
- Албатта мавжуд.
- Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, хар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Нютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандан биласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик –ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча.
Охир оқибат, талаба профессордан сўради:
- Сэр, ёмонлик мавжудми?
Бу сафар, профессор ишончсизлик билан жавоб берди:
- Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни хар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир.
Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди:
- Ёмонлик мавжуд эмас, сэр, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик – бу Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади.

Профессор ўтирди. Ёш талабанинг исми – Алберт Эйнштейн эди...

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Nov, 10:01


#siyrat
#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАРГА ҲАРОМ БЎЛГАН УЧ АМАЛ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

17 Nov, 07:01


​​ОДАМ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ

- Аммажон, мен одамманми?
- Вой, у нима деганинг? Албатта одамсан-да.
- Сизам одамсиз-а?
- Одамман, болам. Нега бунақа саволлар беряпсан? Тинчликми?
- Ўртоғимнинг дадаси одаммасакан... Кеча буваси айтди. «Сен одам бўлмайсан», деди... Одам бўлиш учун нима қилиш керак, амма?..

...Биз ҳеч ўзимизга шу оғир саволни берганмизми? Чиндан ҳам, одам бўлиш учун нима қилиш керак? Осонми одам бўлиш?
Агар сен одам бўлсанг – ҳеч кимга (ҳайвоноту наботот оламига ҳам) зулм қилмайсан, озор бермайсан;
бировнинг ҳақ-ҳуқуқини, шаънини топтамайсан;
ўзингнинг ҳақ-ҳуқуқ ва шаънингни ҳам бировга оёқости қилдириб қўймайсан;
қўшнинг ёвғон ичиб ўтирган бир пайтда қозонингда гўшт қайнатмайсан;
бировни кўзи ёшли кўрсанг, олдидан безрайиб ўтиб кетавермайсан, «Нима дардингиз бор? Сизга ёрдам бера оламанми?» - дейсан;
маҳаллангдаги кексаларнинг олдидан қимматбаҳо машинангда кўча чангитиб ўтиб кетмайсан – тушиб саломлашиб, уларнинг дуосини оласан;
ночорга елка тутасан;
йиқилганни тепиб ўтмайсан, суяйсан;
хорликда, қийинчиликда қолган бирининг олдидан «Менга нима!» - дея юз буриб ўтмайсан;
ҳатто душманингга ҳам орқадан пичоқ урмайсан;
золимлар билан муроса қилмайсан;
адолатсизларга бўйин эгмайсан;
ўнг юзингга урганга чап юзингни тутмайсан;
отангни ўлдирганга онангни бермайсан;
ҳақиқатнинг қотилларига қуллуқ қилмайсан;
бировнинг азасидан шод, бировнинг омадидан ношод бўлмайсан;
илтифотинг ёлғон, мулозаматинг сохта бўлмайди;
кибрга енгилмайсан; ҳасадга асир тушмайсан;
нонингни ҳалоллаб ейсан, ҳаққингни ҳалоллаб оласан;
бу дунёдан ожиз бир банда каби, ҳаддингни билиб яшаб ўтасан...

​​​​Ҳар гал ота-онамни кўришга борганимда, бир олам таассурот билан қайтаман....

Уларнинг тобора кексайиб боришаётгани, юзларига из солаётган ажинлар, кичиклашиб бораётган жуссаларига қараб, ушбу ўзгаришларда менинг ҳам ҳиссам борлигини ўйлаб эзилиб кетаман....

Лекин, нурли чеҳралари ила ёришиб кетган болалик ҳовлимни кўриб, кўнглимга ҳаловат бахш этган самимий дуоларини эшитиб қалбим ҳузурланади.
Ҳар гал юзларига тикилиб: - Дадажон, сизни яхши кўраман! Аяжон, сизни яхши кўраман! - дегим келади, аммо ўша пайт бўғзимга нимадир тиқилиб, тўхтайман... айта олмайман...
Сизда хам шундайми, қадрдон?

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Nov, 04:00


Суратга олган кишининг изоҳи:

«Бу боланинг исми Абдураҳмон. Илгарги уйи масжидга яқин эди. Кейин бошқа ерга, масжиддан 15 км.дан узоқроққа кўчиб кетишди. Шомдан олдин масжидга келсам, у шу ўтиришда Қуръондан кунлик вазифасини ёдлаб ўтрибди. У масжидга икки автобусда келади, уйига ҳам икки автобусда қайтади. Лекин ҳар куни бомдодга келиб, беш маҳал намозини жамоат билан ўқиб, бу орада дарсини ёдлаб топшириб кейин кетади. Абдураҳмон Қуръонни тўлиқ ёдлаб бўлиши учун 9 пора қолди.

Ҳой жамоат, бундай намуналарга бошқача эътибор ва рағбат кўрсатишимиз керак!

Аллоҳ тало сенга ва ота-онангга баракасини ёғдирсин, Ўзи сизлардан рози бўлсин, эй Абдураҳмон!»

Мен бундан яна Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳнинг гапларини эсладим. У зот айтадилар:
«Бу уммат касал бўлиши мумкин, лекин ўлмайди. Мудраши ҳам мумкин лекин ухламайди».

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Nov, 02:15


🦅АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА  БАРОКАТУҲ!

Фаришталар умр бўйи бошингизни силаб турсин,
Кеча кундуз дуо қилиб сизга умр тилаб турсин.
Бахт гуллари униб чиқсин ҳар бир босган изингиздан,
Роббим сизни ҳар доим паноҳида асраб юрсин.

АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Кунларингиз ҳайрли файзли баракотли ўтсин Амин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

16 Nov, 13:01


Ҳар бир ота-онага сабоқ бўладиган ролик...

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

16 Nov, 07:01


ҲУЖРАИ САОДАТГА КИРГАН ОХИРГИ ИНСОН

Тарихдан маълумки, 91 ҳижрий санада Умар ибн Абдулазиз тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужралари, қабри шарифлари эшик туйнуксиз девор билан ўралган. Ўшандан кейин бу муборак ҳужрага ҳеч ким кирмаган эди. Аммо орадан 7 аср ўтиб ҳужранинг шарқий шимолий девори ёрилиб, нураб тушиши натижасида ҳужра очилиб қолган. Ана шунда ҳужрага кириш бир кишигагина насиб этади. У ҳам бўлса, Мадинаи Мунаввара тарихига оид энг муҳим, бетакрор асар «Вафаул вафа фи ахбари дарул Мустофа» асари муаллифи, 911 ҳижрий санада вафот этган Нуриддин Самҳудийдир. У киши мазкур нодир асарида ҳужранинг тавсифини шундай келтиради: «Ери тоза қизил қум экан, ҳеч қандай ғубор йўқ. Ҳужраи набавиянинг ери масжид еридан бир зироъ, яъни 60 см чамаси паст. Қабрларнинг дўнглиги кўринмай кетай деган».
Ана ўшанда ҳужранинг мавжуд шифтини олиб, сож ёғочидан катак катак шаклида янги шифт қилинган ва устига 8 метр баландликда гумбаз қурилган. Бу гумбаз ҳозирги яшил гумбазнинг қоқ остидадир. Ўшанда қабрларни ўраб турган учинчи девор қурилган. Ушбу сана, яъни ҳижрий 881 йили 5 шаввол, милодий 1447 йил 1 январ кунидан кейин бугунгача ҳужраи ширифага ҳеч ким киргани йўқ.
Аллома Самҳудийнинг Мадинаи Мунаввара тарихи ва тавсифида битган мазкур китобида муаллифнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз муҳаббати барқ уриб туради. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тааллуқли бўлган барча катта кичик нарсани ўта юксак эҳтимом билан ўрганган ва ёритиб ўтган. Эҳтимолки, ана ўша муҳаббат у кишининг асрлар мобайнида ушбу ҳужраи шарифага кириш бахтига мушарраф бўлган ва бугунги кунгача ҳужраи саодатга қадам босган охирги инсон ўлароқ тарихда қолишига сабаб бўлгандир.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

16 Nov, 04:00


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

16 Nov, 02:15


🦅АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

      ☀️ ХАЙРЛИ КУН!

Кунингиз хайрли бошланиб, завққа тўла ўтиши учун;

🌷 - Бомдод намозига уйғонинг
🌷 - Эрталабки дуо-зикрларни айтинг
🌷 - Аллоҳнинг неъматларига ШУКР айтинг
🌷 - Гарчи оз бўлса-да, Қуръон тиловат қилинг
🌷 - Ота-онангиздан ҳол сўранг
🌷 - Оилангизга табассум билан боқинг
🌷 - Яхши ниятлар қилинг
🌷 - Кун бўйи барча ишингизни Аллоҳ учун қилишга аҳд қилинг
🌷 - Ўзгаларга ёрдам қилишни кўнглингизга тугинг
🌷 - Гуноҳлардан четланиб ўтишни мақсад қилинг
🌷 - Беш вақт намозни қолдирмасликни қасд қилинг !
🌷 Бу яхшиликларни дўстларингизга жўнатинг!

Кунингиз хайрли ўтсин азиз, диндошим!! ☺️

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

15 Nov, 07:00


Замзам қудуғи ҳозирги кунлардаги кўриниши!


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

15 Nov, 04:15


Ғийбатдан сақланинг!


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг китобида ғийбатнинг ёмон иш эканини далиллаб, ғийбатчини ўлимтик гўштини ейувчига ўхшатди: «...айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?!».
(Ҳужурот, 12)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дейди: «Кимки бу дунёда биродарининг гўштини еса, охиратда егани унга яқин келтирилиб: «Тиригида қандай еган бўлсанг, ол, энди ўлигида ҳам е!» - дейилади унга...».

Қиёда дейди: «Айтилишича, қабр азоби уч қисм: бири ғийбат, бири чақимчилик, бири сийдикдан эҳтиёт бўлмаслик туфайлидир».

Ҳасан Басрий дейди: «Аллоҳга қасамки, ғийбат мўмин кишининг динига таом жасадга етганидан ҳам тезроқ таъсир қилади».

Ҳасан Басрий дерди: «Эй Одам фарзанди! Токи ўзингда бор айб билан одамларни ғийбат қилмагунингча ва шу йўл билан ўзингни ислоҳ қилмагунингча иймон ҳақиқатига етолмайсан. Қачонки шундай йўл тутсанг, ўзинг билан ўзинг жиддий банд бўласан. Бандаларнинг Аллоҳга энг суюклиси мана шу кишидир».

Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Бир-бирингизни ғийбат қилмангиз. Бир гал мен Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида битта аёлга ишора қилиб: «Анави пакана» - деган эдим, сарвари олам менга: «Туфлаб ташла, туфлаб ташла!» - дедилар. Шунда мен бир парча гўшт туфлаб ташлаган эдим». (Ибн Абу Дунё ривояти).

Ҳасан Басрий дейди: «Бировни ёмонлаш уч хил бўлади: ғийбат, бўҳтон, ифк (ёлғон). Буларнинг барчаси Ҳақида улуғ ва қудратли Зотнинг Китобида айтилган. Ғийбат - биродарингда бор сифатни, бўҳтон - унда йўқ сифатни, ифк–эшитган нарсангни айтишингдир».

Умар розияллоҳу анҳу деди: «Аллоҳ таолонинг зикрини маҳкам тутинг, чунки у шифодир. Одамларни гапиришдан сақланинг, чунки у дарддир».
(Абу Ҳомид Ғаззолий "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН")

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

15 Nov, 01:01


🇺🇿•АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!  •🇺🇿

  🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..

   АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва  ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..

🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!

🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!

🕊🕌•Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

14 Nov, 13:21


💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2024-йил 15-Ноябрь
1446-йил 13-Жумадул аввал

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

14 Nov, 13:01


Аллоҳ айтган салавот

Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтади: «Кўп нафл рўза тута олмаган ва нафл намозларни ўқий олмаган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши лозим. Сабаби, сиз умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сиз учун бир маротаба салавот айтганини тенглаштирилса, сиз умр бўйи қилган ибодатингиздан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир бор айтган салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизда намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига лойиқ салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтса, қандай бўлади-а!
Пайғамбаримиз: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

14 Nov, 07:01


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

14 Nov, 04:00


САВОБ ЙИҒИШНИНГ ЯНА БИР ЙЎЛИ

Сиз (сув) ичаётганингизда 50 та ҳасанотга эга бўлишингиз мумкинлиги ҳақида билармидингиз?
«Қандай қилиб» дейсизми?
Ўнг қўлингиз билан ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
Ичишдан аввал “бисмиллаҳ”ни айтинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
Ўтириб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
Сувни учга бўлиб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот)
Ичиб бўлгач "Алҳамдулиллаҳ" деб айтинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
ЖАМИ 50 та ҲАСАНОТ (САВОБ)...
Аллоҳ таоло фазлу карами кенг ва билгувчи Зотдир, кимга хоҳласа ўшанга икки ҳисса қилиб бергай.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

14 Nov, 02:00


🦅Ўрмалаган ҳар жоннинг ризқини бергувчи Аллоҳ таоло- бугун сизни уйғотар экан,  берадиган ризқларини ҳам тайин этиб қўйди...

Илоҳим, яхшилар ичида иссиқ ўрнингиз, яъни қадар ризқингизга соғ омон етинг...

Дастурхон ўртасидаги иссиқ нонингиз-насибангизнинг ҳалолига  етказсин...

Тонглар ҳавосида- сиз учун неча ютим ҳаво бўлса- омонликда, ҳотиржамликда, тан-сиҳатликда шу ризқингизни қабул қилиб олинг...

Ер устида неча одим йўлингиз бўлса- бу ҳам ризқингиздир,  сирот-ал мустақимда юрмоқ сизга насиб этсин деймиз....

Унутманг,  сизу-бизни шунча ризқлар ёмғири остида қуруқ қолмаганимиз каби кир ва ифлос қолишликка,  ёмон бўлишликка ортиқ ҳаққимиз йўқ...

Чунки,  бу ризқлардан насибаси узилган не авлиё зотлару, саҳоватпеша бойлар, етимпарвар инсонлар ва аброр бандалар ер остида ётибди...

Агар бугунги кунни чин инсондек яшаб ўтолсак- биз ўзимизга берилган жаъмиики неъматни амалан шукрини адо этган бўламиз,  забонан шукр келтирмоқ учун- Алҳамдулиллаҳ демоғимиз керак!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

13 Nov, 13:01


Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: "Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёйилиб кетди, бас тоғни яратиб унинг устига ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб, айтдилар:
- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, темир, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, олов, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, сув, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, шамол, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, деди".

Имом Аҳмад ривояти.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

13 Nov, 07:01


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

13 Nov, 04:01


ТИЛНИ ЖИЛОВЛАГАН САҲОБАЛАР

Молик Зайд ибн Асламдан, отасидан ривоят қиладилар: “Умар розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳузурларига кирсалар, тилларини қўллари билан тортиб турган эканлар.
– Ҳой, Аллоҳ мағфират қилгур, секинроқ! – дедилар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
– Мени балоларга гирифтор этган мана шу бўлади! – деб жавоб бердилар Абу Бакр розияллоҳу анҳу”.
Ибн Бурайдадан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг тилларини ушлаб шундай деяётганларининг гувоҳи бўлдим: “Шўринг қурғур! Фақат яхши сўзларни сўзла – ўлжа оласан ёки ёмон гап-сўздан сукут қил – саломат қоласан. Акс ҳолда, билгинки, пушаймон бўласан!” Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўрашди:
– Эй Абу Аббос! Нега ундай деяпсиз!
– Айтишларича, Қиёмат кунида инсоннинг энг ёмон кўрган ва ғазабини сочган аъзоси ўзининг тили бўлар экан. Фақат яхши нарсаларни ёздирган бандагина бу ҳолга тушмайди”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Яккаю Ёлғиз илоҳ бўлмиш Аллоҳ номига қасам ичиб айтардиларки, ер юзида узоқ вақт ҳибс этилишга тилдан-да лойиқроқ нарса йўқ!
Ҳасан Басрий айтадилар: “Тил тананинг амиридир. Агар у аъзолар устидан жиноят қилса, аъзолар ҳам жиноятга қўл уради. Агар у яхши бўлса, аъзолар ҳам яхши бўлади”.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

13 Nov, 02:06


🦅Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳнинг яна бир мунаввар тонги муборак бўлсин, Азизлар!
🍃
Мўмин бомдод намозини ўқиб, фарзни адо қиларкан, қалби ёришиб тонг оттиради. Илм ва амалга илдам ҳаракат қилади, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.
🍃
‎Пайғамбаримиз ﷺ кун чиқар пайтда шундай дуо қилардилар: «Роббим, мен Сендан дангасаликдан ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман».
🍃
​Қанча-қанча ғам - андухлар бор фақат саждада тарқалади.

Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади.

Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади.
🍃
Аллоҳим! Қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик ва амалларимизга қабулият ато айла!

Тонгингиз хайрли бўлсин, қадрдон...

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

12 Nov, 13:01


ИБОДАТЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛЯПТИМИ?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилган экан:
— Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…
Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий бизларни ҳам кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:
— Эрталаб бомдодни ўқиганмидингиз?
— Ҳа, ўқигандим.
— Сўнг пешинни ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Агар Аллоҳ намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

10 Nov, 04:01


Олма

Халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ халққа олма тарқатаётган эди. Бир ўғилчаси олмадан битта олди. Халифа Умар роҳимаҳуллоҳ сакраб бориб олмани унинг қўлидан олиб жойига қўйди. Болача уйига маҳзун бўлиб қайтиб воқеани онасига айтиб берди. Онаси бир ходимини бозорга жўнатиб олма олиб келтирди. Олмани болага берди. Бола олмани еди. Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ уйига келганида хотини унинг олдига олмадан қўйди. Шунда Умар деди:
"Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Бугун олма тарқатаётиб роса олма егим келган эди!".
Мусулмонлар халифаси мусулмонлар молидан олишдан қўрқди, парҳез қилди. Ваҳоланки, у ҳам мусулмонлардан бири эди. Улар қатори ўзига ҳам олса бўлар эди.



INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Nov, 13:02


Уйларимизда қаттиқ эътибор беришимиз керак бўлган хусуслар:

Уйимизда 3 та нарсани тақиқлаймиз:
1. Ғийбат қилиш.
2. Тортишиш.
3. Аразлашиш.

Уйимизда 3 нарсани тартибга соламиз:
1. Телевизорни;
2. Интернетни;
3. Телефонни.

Уйимизда 3 нарсани давомли бажарамиз:
1. Жамоат намози;
2. Қуръон тиловати;
3. Ҳафталик суҳбатлар.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Nov, 07:01


Онангизни йўқланг, одамлар!

Бозор тушинг, олинг тўртта нон,
Ён кўтарса писта, бодомлар.
Бунда сизга энг азиз меҳмон
Онангизни йўқланг, одамлар!

Деманг, дунё қўлимдан тутган,
Қўлим қўйса йўлимдан тутган,
Дунёни бир чет қўйиб, кутган,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Кўнглин олинг хуш суҳбат қуриб,
Ҳажга боринг орқалаб юриб,
Токи тупроқ қучмасдан туриб,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Важ бўлмасин кўклам, қишингиз,
Чала қолса қолсин ишингиз,
Ҳақдан кейин чин дўст кишингиз,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Нафс ақлдан чиқмасин ғолиб,
Сўнгда юрманг пушмонда нолиб,
Ён ёрингиз, болангиз олиб,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Банд даст дардда, ғамда чиниққан,
Соғинч сабаб ранги синиққан,
Сизни жони гаровда туққан,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Онасиз тун оҳ урар қаранг,
Кун бош эгиб, жим юрар аранг,
Жон ўқ, тан ёй тортилмай таранг,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Бўлса сизда иймон, ғурур, ор,
Меҳрингизга этманг бунча зор,
Бир куни соғ, беш куни бемор,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Ҳеч тўхтамас соатнинг мили,
Ўтиб борар милларда йили,
Болангиздан қайтар ҳосили,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Пул топилар, топилар сафо,
Ва лек билинг сафо бевафо,
Кекса жонга чектирмай жафо,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Тулпордами ё юриб яёв,
Йўл-йўлакай ҳеч қурса бирров,
Арзин айтмас ҳокисор, баёв
Онангизни йўқланг, одамлар!

Куйга солсин байтимни бахши,
Она бутун борлиқнинг нақши,
Ҳамма ҳамма ҳаммадан яхши,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Вақт йўқ деган сўзингиз чакки,
Байтим сизга бергувчи дакки,
Тунлар айтган алласи ҳаққи,
Онангизни йўқланг, одамлар!
(Марҳабо Каримова)


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

09 Nov, 04:01


#muftiy_minbari
#ibrat

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

09 Nov, 02:04


🦅  Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Эй Аллоҳим! Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил

Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил!

Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!

Ҳар бир беморга шифо ато эт!

Ҳар бир маййитга жаннат ато қил!

Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!

Ҳар бир мазлумга нусрат бер!

Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил!

Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!

Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт!

Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қил!

Эй Аллоҳ шу дуоларни бошқа мусулмонларга улашган инсонни ўзинг барча дуоларини қабул қилиб мукофотлагин!

Амин... Амин... Амин

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

08 Nov, 13:01


Насуҳ тавбанинг хосияти

Катта шайхлардан бири йўлда кетаётиб, баҳслашиб турган йигитларни кўрди. Шайх уларнинг ёнларига етгач, улардан бири: «Ҳазрат, бизга икки киши ҳақида шариат ҳукмини баён қилиб берсангиз, бири асло гуноҳ қилмаган, иккинчиси гуноҳ содир этган, кейин «насуҳ» тавбасини қилган, буларнинг қайси бири Аллоҳ таолонинг ҳузурида афзалроқ бўлади? Улардан қайси бирининг қалбига Аллоҳ таолонинг хос назари тушади?» дебди. Шунда шайх: «Мен газлама тўқийман, газламанинг узун иплари бўлади. Агар бирор ип ечилиб кетса, уни боғлаб қўяман, сўнг яна ечилиб кетмасин деб шу ипнинг мулоҳазасини қилиб юраман. Шу маънода эҳтимолки, Рабби билан алоқаси узилганидан кейин «насуҳ» тавба этиб яна уни боғлаган гуноҳкор кишининг қалбига у яна узоқлашиб кетмаслиги учун шояд Аллоҳ таолонинг хос назари бўлса», деб жавоб берибди. Субҳоналлоҳ!

Насуҳ сўзи луғатда самимий, чин кўнгилдан маъноларини англатади. Шу мазмунда бирор гуноҳни асло қайтиб қилмасликка азму қарор қилиш ўша маъсиятдан насуҳ тавба қилиш ҳисобланади. Баъзи уламолар: «Насуҳ тавба деганда киши ичида ҳам, ташида ҳам тавба қилган гуноҳининг бирор асарини қолдирмаслиги тушунилади», деганлар.

“Тасаввуф ва нафс тарбияси” китобидан.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

08 Nov, 07:01


Илоҳий неъмат

Буйракларимиз ҳар йигирма сонияда қондан бир томчи сийдик ажратиб олар экан. У сийдик томчилари қовуқда йиғилар экан. Қовуқ тўлгач инсонга бавл қилиши учун сигнал берилар экан. Инсон шу йўл билан сийдик каби зарарли суюқликдан қутилар экан. Қандай буюк неъмат!
Агар қовуқ бўлмаса инсон бир неча соатлаб бир жойда ўтира олмаган бўлар, ҳар йигирма сонияда ҳожатхонага боришга мажбур бўлар эди.
Бир бемор қовуқ саратонига чалинди. Унинг қовуғини олиб ташлаб унинг ўрнига ичакдан ясалган сийдик қопи қўйишди. Табиб беморга деди:
"Олдинлари сизнинг қовуғингиз табиий бўлгани учун уни тўлганини билар эдингиз. Энди эса бу ясама қовуқнинг тўлганини билмайсиз. Шунинг учун сиз ҳар соатда бавл қилишга боришингиз лозим. Акс ҳолда ичингизда ёрилиб кетса ҳалокатга олиб боради".
Қанақанги неъматимиз борлигини англадингизми?
Қовуғингизда Аллоҳ мускуллар яратган. Ана шу мускуллар уни тез бўшашини таъминлайди.
Жасадимиз тўла неъмат агар кўра олсак!
Неъматнинг шукри ўша неъматни Аллоҳ рози бўладиган ўринда ва шаклда ишлатишдир...


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

08 Nov, 04:00


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

08 Nov, 01:58


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ  

🦅🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌸

  🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..

         АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва  ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..

🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!

🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!

🕊🕌•Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.!!!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Nov, 20:00


🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤


🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🤲🌺Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🤲🌸 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🤲🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🤲🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍃🌺ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸🍃

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Nov, 15:43


💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2024-йил 8-Ноябрь
1446-йил 6-Жумадул аввал

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Nov, 13:00


1974 йилда Маҳатҳир Муҳаммад (1981- 2003 йилларда Малайзияда бош вазир) мактаб битирувчиларининг битирув кечасига фахрли меҳмон сифатида таклиф қилинади. Маҳатҳир Муҳаммад кечада маъруза қилди. Маъруза охирида шундай дейди:

“Биламан, бу кеча талабаларнинг битирув кечаси. Аммо, мен устозлар ўртасида ўйин ўтказмоқчиман. Ғолибга мукофот бор”.

Меҳмонлар ҳайрат билан воқеани кузатиб туришди. Маҳатҳир Муҳаммад устозларга ҳар-хил рангдаги шарларни тарқатиб туриб деди:

“Ҳар-бир устоз шарни пуфлаб шиширади. Сўнг уни оёғига боғлайди. Шарни ёрмасдан муҳофаза қилган устозга мукофот берамиз. Сизда бир дақиқа вақт бор. Қани бошладик!”.

Устозлар бирдан ўринларидан туриб бир-бирларига ҳужум қилишга ўтиб кетишди. Улардан ҳар бири бошқасининг шарини ёришга, ўзининг шарини асрашга ҳаракат қилар эди. Аммо, иш бошқача бўлди. Бирорта шар бутун қолмади. Ҳамма бир-бирининг шарини ёриб ташлади. Ҳеч ким ғолиб бўла олмади. Кутилмаганда Маҳатҳир Муҳаммад шундай деди:

“Мен сиздан бир-бирингизнинг шарини ёришни сўрамаган эдим. Аксинча, ҳар ким ўзининг шарини муҳофаза қилишини сўраган эдим. Агар сизлар бошқаларга нисбатан салбий қарорга келмай жойингизда қимирламай турганингизда эди барчангиз ғолиб бўлар эдингиз. Аммо барчада салбий фикр устунлик қилди. Сизлар ўз муваффақиятингизни бошқалар мағлубиятида кўрдингиз. Ваҳоланки ғалаба барчангизда мавжуд эди!”.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Nov, 07:01


ДАРВОЗА ОЛДИДА ЎТИРИШ

1149. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарвозалар олдида ўтиришдан қайтардилар. Шунда одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули; Уйда ўтиравериш бизга оғир келади», дейишди.
«Агар ўтирсангиз, мажлиснинг ҳаққини беринглар», дедилар.
«Мажлиснинг ҳаққи нима Эй Аллоҳнинг Расули» дейишди.
«Йўл сўраганга йўл кўрсатиш; саломга алик олиш; кўзни тийиш; амри маъруф ва наҳий мункар қилиш», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан жамоат жойларида, хусусан, йўлларнинг бўйида ўтириш аслида одобдан эмаслигини билиб оламиз. Бироқ агар бирор сабаб ёки зарурат билан ўтирилса ҳам, ўша ўтиришнинг ҳаққини адо этиш лозим экан. Бу ҳақлар юқорида санаб ўтилди.
Афсуски, бугунги кунимизда бу одобларга деярли риоя қилинмайди. Йўлнинг бўйида ўтириб олиб, турли зарарли ишлар билан шуғулланиб ўтирганларни кўп кўрамиз. Карта, нарда, домино, ошиқ ўйнаб, йўлдан ўтганларни томоша қилиб, гап отиб ўтирадиганлар, хўроз уриштираётганлар гуноҳлари билан бошқаларга салбий таъсир қилаётганлар ҳам кам эмас.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Nov, 04:01


Собир бандалар деб кимга айтилади?

Саид ибн Жубайр айтади: Сабр икки турли бўлади: биринчиси, Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан тийилишда сабр қилиш ва Аллоҳ буюрган ибодатларни бажаришда сабр қилишдир. Бу энг афзал сабр. Иккинчиси, мусибатлардаги сабр. Бу бандага етган мусибатни Аллоҳники деб тан олиб, Аллоҳнинг олдида савоб умид этмоқдир. Бу сабр учун ҳам буюк ажр-савоб берилади. Аммо мусибатга ўта чидамли, лекин буни Аллоҳ учун қилмайдиган, савобини умид қилмайдиган кимсани ҳам кўрасиз. Ҳар битта миллатда мусибатларга жуда чидамли кишилар бўлади. Аслида бу масалада одамлар икки хил сабр қиладилар. Кимдир Аллоҳ учун собир турса, яна кимдир табиатан чидамли бўлгани боис сабр қилаверади.
Бесабрлик ҳам худди шундай икки қисмга бўлинади: биринчиси, гуноҳлардаги бесабрлик, яъни киши гуноҳ қаршисида ўзини тута олмай қолади. Иккинчиси эса, бошга мусибат тушганда кўринади. Мусибатларга сабр орқали Аллоҳдан ажр умид қилмаган, савобига интилмаган кимса бошига тушган ишни фақат ёмонлик деб билади. Бундай кимса табиатан жуда сабр-тоқатли бўлгани боис мусибатларга сабр қилса-да, собир бандалар қаторига кирмайди.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

07 Nov, 01:53


Бисмиллаҳ.

Кўп инсонлар кеча вафот қилишди, биз эса ҳаётмиз....

Кўплаб одамлар бу тонгда ўринларидан туришмади, биз эса турдик,  Алҳамдулиллаҳ.

Бу нарса биздаги куч ёки рағбат сабабли эмас, балки бу Аллоҳнинг бизга ато қилган неъмати сабаблидир!

Шундай экан имкониятдан фойдаланиб қолинг.

Ўзингизни яхши кўринг,  билим олинг,  энг сара китобларни ўқинг,  энг яхши инсонлар билан сухбат қуринг.
Аллоҳ суйгани бўлиш учун, яхши ва савобли амаллар бажаринг.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Кунингиз барокатли ва мазмунли ўтсин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

06 Nov, 07:01


ЕРУ ОСМОННИ ЛАРЗАГА КЕЛТИРУВЧИ ЖАВОБ!



Мадинада Рамазон ойи кириб, барча шоду хуррам бўлиб, ҳамма ибодатга бел боғлаган замон!
Беш маҳал, Масжидун набавийда одамларга имом бўлиб, намоз ўқиб берадиган, Мадина ҳокими Умар ибн Абдулазиз аср намозини ўқиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун равзанинг қибла томонига ўтар экан, бир кишининг нон еб ўтирганини кўриб қолди. Унинг ёнига бориб:
- Сен мусофирмисан? деб сўради
- Йўқ!
- Бемормисан?
- Йўқ!
- Унда рамозонда, кундузи нон ейишдан уялмайсанми? Тағин Расулуллоҳ (с.а.в)нинг равзаларининг ёнида-я! деди.
- Эй Ҳоким! Одамлар йил 12 ой таом топиб, бир ой рўза тутади. Мен эса 11 ой ейишга нарса топа олмасдан рўзани ният қиламан. Энди таом топганимда рамозонни деб таомни ўтказиб юборсам, бу нафсимга зулм бўлмайдими!?» деди.
Унинг бу жавоби Умарнинг тилини ушлаб қўйди. Бу фақирга унсус қараб турган, Умар ибн Абдулазизнинг ёноқларидан ёш томчилари думалаб, сақолига тушар эди.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

06 Nov, 04:00


#muftiy_minbari

📹 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

06 Nov, 01:59


🦅Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃
Кунингиз хайрли файзли барокатли ўтсин.

Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

🌷Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!

🤝Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини,
💐 Садоқатнинг абадий бўлишини,
🌹Мағфиратнинг лаззатини,
💐Меҳрнинг самимиятини,
🍂 Адашишдан асрашини,
🌳 Орзулар рўёбини,
🌾 Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

05 Nov, 11:25


#siyrat
#muftiy_minbari

📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

https://t.me/shoshhanafiy

Hidoyat yo'li

01 Nov, 04:02


#Жума

ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.

🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.


Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.

Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

Яқинларимизга ҳам улашайлик

Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

01 Nov, 01:51


🦅🕋🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌸🕋

  🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..

         АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва  ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..

🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!

🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!

🕊🕌•Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.!!!



Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

31 Oct, 19:17


🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛЛОҲ ТАОЛО КУНЛАРИНГИЗНИ МАЗМУНГА, ҚАЛБИНГИЗНИ ИМОНГА, ҲАЁТИНГИЗНИ САОДАТГА ТЎЛДИРСИН!


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

31 Oct, 13:45


💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2024-йил 1-Ноябрь
1446-йил 29-Робиус соний

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

31 Oct, 13:01


Хазрати Довуд  алайхиссаломнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд алайхиссалом орқасига қарасалар, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап томонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан.

Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб - “ Ўзимиз ҳам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хоҳласа ўттиз ўғлим бор, ҳақ динни бутун элга ўзим етказаман”, деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибдилар.

Худога Довуд алайхиссаломнинг бу иши ёқмади. Хазрати Довуд  алайхиссаломнинг намоз вақтида ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ, деб ўнг томонга салом берганларида ўн бешта ўғли жон топширди. Чап томонга салом берганларида, қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд алайхиссаломнинг кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўрадилар. Раҳми чексиз Аллоҳ - “ Ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми”, деб сўради.
- “ Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас”.
- “ Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман”.
- “ Майли шунисигаям шукр”, деб Довуд алайхиссаломнинг келаси йил ўғил кўрадилар.

У боланинг исми Сулаймон алайхиссалом эдилар. Сулаймон алайхиссаломнинг иш буюришга яраб қолган пайтларида Довуд алайхиссалом унинг қўлига қумғон (обдаста), елкасига сочиқ осиб:
- “ Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган меҳмонларнинг ёшми, қарими ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин. Сувни уч марта узиб-узиб қуясан. Тўртинчи марта агар меҳмон сўраса қуясан”.
- “ Ота нега узиб қуйишим керак?”
- “ Сабаби ўликни ювишганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясан-да ўғлим. Иккисини фарқи бор”, - дедилар.

Довуд алайхиссаломнинг келган ёш қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймон алайхиссаломга - “ юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутун бўлсин”, деб раҳматлар айтарди. Бир куни Сулаймон алайхиссаломнинг тўққиз ёшга тўлдилар. У пайтларда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди.

Лекин Аллоҳнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман, дегани Довуд алайхиссаломнинг эсларида эди. Бир куни Довуд алайхиссаломнинг саҳарда Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, Сулаймон алайхиссаломнинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтдилар.

Шунда Хақ Таоло
- “ Менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради, У барча ердаги маҳлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга ҳукмронлик қилади”, деб жавоб берди.

Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин, деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф-одат пайдо бўлибди.

Гўзал урфларимиз учун
яратганга шукрлар бўлсин.
Аждодларимиз ўзларига лозим тутган йўллардан юрсак, Иншааллоҳ адашмаймиз, барака топамиз!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

31 Oct, 07:01


#siyrat
#muftiy_minbari

📹 САҲИФА ВОҚЕАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

31 Oct, 04:01


Тажриба!

Сут айниса қаймоққа айланади. Қаймоқнинг қиймати сутдан баланд. Қаймоқ ачиса пишлоқ бўлади. Пишлоқнинг қиймати эса, қаймоқдан ҳам юқори. Узумнинг шарбати ачиса набийзга айланади. Набийз узумнинг шарбатидан қиммат туради.
Сиз хато қилганингиз сабабли ёмон одам бўлиб қолмайсиз. Аксинча, хатолар сизни шахс сифатида қийматингиз ортишига олиб борувчи тажрибалардир. Христофор Колумбнинг денгизда йўналишни танлашда хатога йўл қўйиши Американи кашф этилишига сабаб бўлди. Александр Флемингнинг хатоси эса, тиббиётда энг муҳим антибиотик восита саналмиш пенициллинни кашф бўлишига олиб келди.
Иш давомида йўл қўйган хатоларингиз сизни ноумидлик ва тушкунликка солмасин. Фақатгина урунишнинг ўзигина муваффақиятларга эриштирмайди, балки урунишлар асносида йўл қўйилган хатолардан кўплаб тажриба ҳосил бўлади. Бас, хато қилишдан ҳеч қачон қўрқманг. Сизни катта ишлар кутмоқда, олға қадам ташлашда давом этинг.
(Туҳур)


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

31 Oct, 01:50


🦅 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

АЛЛОҲИМ,

Қалбимизни кенг қилгин,

Ишларимизни осон қилгин,

Айбларимизни беркитиб, сатр қилгин,

Гуноҳларимизни мағфират қилгин,

Ғамларимизга кушойиш бергин,

Маҳзунлигимизни кетказгин,

Беморларимизга шифо бер,

Ҳамда азобсиз ва ҳисоб-китобсиз бизни жаннатга киритишингни дуо қилиб сўраймиз, ўтинамиз.

Аллоҳ таоло юртимизни, халқимизни турли касаллик ва ваболардан асраб, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!!! Амийн!

💐💐ХАЙРЛИ КУН!💐💐

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

30 Oct, 07:00


САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат қилдим».


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

30 Oct, 04:02


#muftiy_minbari

📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

https://t.me/shoshhanafiy

Hidoyat yo'li

30 Oct, 01:46


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيْم ..

🦅 Ассалoму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸 Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ қилсин!

🌸 Кунингизнинг ҳар сонияси ибодатла, тоатла мунаввар бўлсин!


​​🌹🤲 Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в)нинг Ахлоқи,
🌹🤲 Ҳазрати Сулаймоннинг саодати,
🌹🤲 Ҳазрати Аюбнинг сабри,
🌹🤲 Ҳазрати Юсуфнинг гўзаллиги,
🌹🤲 Ҳазрати Хамзанинг жасорати,
🌹🤲 Ҳазрати Умарнинг адолати,
🌹🤲 Ҳазрати Усмоннинг ҳаёси,
🌹🤲 Ҳазрати Алининг илми,
Сизга ҳамиша ҳамнафас бўлсин!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

29 Oct, 05:07


Кибр кирган бошга илм кирмайди

Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:

— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?

Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди:

Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.

Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:

— Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар:

— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.

Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади. 

***
Кибр кирган бошга илм кирмайди

Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:

— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…

— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.

Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди. 


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

29 Oct, 02:10


🦅 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бизга яна ғойибона бўлсада дийдорни насиб этган, раҳмли ва меҳрибон Зот Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Алҳамдулиллаҳ!

Аллоҳ қалбингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин.
Тириклигингиз, саломатлигингиз, тинчлигингиз булар сизга берилган имкониятдир.
Ҳаёт қисқа.
Уни адоват, нафрат, хафагарчилик билан ўтказманг.
Табассум қилиб, севиб севилиб, ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатиб, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг.
Токи Сиздан фақат яхшилик қолсин.
Аллоҳ барчангизнинг юзингизни нурли, сўзингизни ҳузурли, толеингизни баланд, ризқингизни кенг қилсин.
Қалбингиздаги эзгу ниятларингиз ва дуоларингизнинг ижобатини берсин.

Бошланаётган бугунги янги кунингиз хайрли, ибодатларингиз ҳузур ва ҳаловатли ўтсин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

28 Oct, 07:40


Зотан Аллоҳ, Уни унутганимиз сабаб бизга зулм қилмади, аслида биз, Уни унутганимизда ўзимизга ўзимиз зулм қилдик...

📚 “Тунги суҳбатлар” китобида шундай ҳикоя қилинади: Бир гўзал воқеа ўқиган эдим. Саҳиҳлигини билмайман. Бу воқеа Бани Исроилда бўлган. Мусо алайҳиссалом Роббиларига муножот қилгани чиқадилар ва ундан сўрайдилар: - Эй Роббим! Заиф инсон кучли инсондан ҳаққини қандай қилиб олади...? Аллоҳ таоло деди: Эртага фалон жойга бор, ўз кўзинг билан кўрасан!
Эртаси куни Мусо алайҳиссалом айтилган жойга борибдилар. У ерда тоғнинг бағридан отилиб чиқаётган шаршарани кўрибдилар. Шаршара пастга тушиб оқар дарёга айланар эди. Мусо алайҳиссалом заиф инсон кучли инсондан ҳаққини кандай олишини кўриш учун ўша ерда ўтирдилар. Бироздан сўнг у ерга бир чавандоз сув ичгани келди. У сув ичишга халақит бермаслиги учун белидаги белбоғини ечиб анҳор четига қўйди. Отини ўша ердаги дарахтга боғлади. Сўнгра сувга тушиб чўмилди. Кейин анҳордан чиқиб кийиндида, отига миниб жўнаб кетди. Белбоғини ўша ерда унутиб қолдирди. Кейин бир кичкина болакай эшак миниб келиб қолди. У ҳам сув ичиб, анҳорда чўмилди. Сўнгра бир четда турган белбоғни кўрди. Унга ҳамён боғланган эди. Бола ҳамённи очди, унинг ичида олтин бор эди. Бола белбоғ ва ҳамённи олиб, эшагига минди-да, жўнаб кетди. Бироздан сўнг у ерга бир чол келди. У ҳам сувдан ичиб, анҳорда чўмилди. Шу пайт ҳамёнини қидириб чавандоз келиб қолди. Чолни кўриб, ундан ҳамёнини сўради. Табиий, чол ҳеч қанақа ҳамённи кўрмаганини айтди. Чавандоз қиличини чиқариб, чолнинг бошини узиб ташлади. Мусо алайҳиссалом бўлган воқеани кўриб тафаккур қилдилар. Сўнгра Аллоҳга дедилар: Эй Роббим! Бу чавандоз чолга зулм қилди-ку!
Аллоҳ таоло деди: Эй Мусо! Бу чол чавандознинг отасини олдинроқ ўлдирган эди. Болакайнинг отаси эса чавандознинг отасини уйида йигирма йил ишлади. Чавандознинг отаси унга зулм қилиб, ҳаққини бермасдан қувиб юборди. Чавандоз отасининг қасосини чолдан олди. Болакай эса отасининг ҳаққини чавандоздан олди. Заиф инсон кучли инсондан ҳаққини ана шундай қилиб олади! 📝Қиссадан олишимиз керак бўлган хулоса шундаки, жазо амалнинг жинсидан бўлади. Қилмишингга яраша жазоланасан. Бу Аллоҳнинг адолатидандир. Ким ўғирласа, ундан ҳам ўғирлашади. Ким зулм қилса, унга ҳам зулм қилишади. Ким бировнинг обрўсига тажовуз қилса, Аллоҳ унинг тажовузини ўзига қайтаради. Шунинг учун биз бировни ҳимоя қилганимизда, аслида ўзимизни ҳимоя қилаётган бўламиз. Ким яхшилик килса, яхшилик кўради.
Тикан эккан киши асло гул териб олмайди. Бир йигит ожиз бўлиб қолган отасини хотинининг қистови билан узоқроқ жойга ташлаб келмоқчи бўлибди. Отасини ўша жойга олиб борганида отаси дебди: Ўғлим! Мени ташлаб кетсанг, анави тошнинг устига қўйиб кет.
Йигит ажабланиб сўрабди: Нима учун?
Ота дебди: - Чунки мен отамни ўша тошнинг устига қўйиб кетган эдим!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli❤️

Hidoyat yo'li

28 Oct, 04:00


Инсофли ўғри!


Покистонлик ёзувчи ва шоир Мирзо Адиб - 1999 йилда вафот этган -  “Чироқ” номли китобида ёзади: “Олтмишинчи йилларда ишлаш учун Деҳлига бордим. Кунларнинг бирида автобусдан тушиб чўнтагимни кавласам, ичидаги тўққиз рупия пулимни ва у билан бирга “Меҳрибон онажон! Мени ишдан бўшатишди, шунинг учун бу ой сизга доим юбориб турган эллик рупия пулни юбора олмайман”, деб онамга ёзган мактубимни ҳам ўғирлатиб қўйибман. Ушбу мактубни уч кундан бери чўнтагимда олиб юрган эдим. Чунки хатни юбориш учун ҳам пул тўлаш керак эди. Пул топсам юбораман деб юрган эдим. Мен учун шу топда ўғирлатилган тўққиз рупия гўё тўққиз минг рупиядек эди.
Орадан бир неча кун ўтди. Бир куни онамдан мактуб олдим. Мактубни очар эканман, мени қўрқинч тутди: балки онам мендан ўша юбора олмаган эллик рупияни сўраётгандир. Лекин мактубни ўқиб ҳайратдан қотиб қолдим. Чунки мактуб доимгидек миннатдорчилик ва ҳаққимга дуо билан битилган эди: "Раҳмат ўғлим, юборган эллик рупия пулингни олдим. Жуда ҳам олийжанобсан, ўғлим. Гарчи сени ишдан бўшатишган бўлишларига қарамай менга пул жўнатибсан. Ҳаққинга дуодаман, Аллоҳим ризқингни кенг қилсин".
Бир неча кун хайратдан ўзимга келолмай юрдим. Аҳир ким бўлиши мумкин, мени номимдан онамга ўша пулни юборган?
Бир неча кундан кейин менга бошқа бир мактуб келди. Унда шундай сатрлар битилган эди: "хатингни муқовасида ёзилган манзилни кўрдим ва сенинг тўққиз рупиянгга ўзимдан қирқ бир рупия қўшиб ўша манзилга онанга пулни юбордим. Очиғини айтсам, хатингни ўқигач ўзимни онам кўз олдимга келди ва ўзимга ўзим: агар бу пул онанга етиб бормаса бечора пулсиз қандай қилади, оқибатда мен сени ҳам, онангни ҳам гуноҳингизни бўйнимга оламан, деб қўрқдим. Сенга салом билан, автобусда чўнтагингни ўмарган ҳамроҳинг. Мени кечир!".


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

28 Oct, 01:50


🦅  Ассалому  алайкум  ва  рахматуллохи  ва  баракатух!

Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!

Омонат дунёда омон бўлинг!
Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг.
Кимгадир яхшилик қилар экансиз, унутманг, яхши сўз  ҳам савобли амаллардандир.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

27 Oct, 13:34


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

27 Oct, 09:52


#siyrat
#muftiy_minbari

📹 СИЗНИ СОҒИНДИМ Ё РАСУЛУЛЛОҲ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

  Улашинг | @MuslimShosh

Hidoyat yo'li

23 Oct, 04:02


#muftiy_minbari
🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ФОЙДАЛИ ИЛМ ВА КАСБ-КОР ЭГАСИ ҚИЛАЙЛИК!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

23 Oct, 01:54


#Хайрли_тонг  🦅

🍃🌹🍃Алҳамдулиллаҳ!

🍃Янги тонг отди!
«Кўзларимиз кўряпти! Қулоқларимиз эшитяпти».

🍃🌹🍃Алҳамдулиллаҳ...
Қуёш чиқди!
«Биз мўминмиз! Шукр қилувчимиз»!

🍃Алҳамдуллаҳ...
Янги кунга етдик!
«Тирикмиз! Бирон нимамиздан айрилмадик!»

🍃🌹🍃Тонгимиз мунаввар... Алҳамдулиллаҳ! Чунки биз Меҳрибон Роббнинг бандаларимиз!

🍃Барча эшиклар ёпилса ҳам, Аллоҳники мудом очиқдир!

🍃🌹🍃Барча сабаблар кесилса ҳам, Аллоҳнинг мадади мудом ҳозир!

🍃Қалблар қотиб қолса, Унинг раҳмати тушади!

🍃🌹🍃Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🍃Кунимиз хайрли ва офиятли бўлсин!

🍃🌹🍃Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир яхшилик.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Oct, 13:30


Дуодан бахт топган келин

«Бўладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган. Одина ўнларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Муҳаммад ота ёлғиз қолди. Кексайганда ёлғизлик азоби қийин бўлар экан. Кекса одамнинг кўнглини топиш учун бир сўз кам, икки оғиз сўз кўп. Уларнинг кўнгли нозик, хизмати оғир бўлади. Ўн ёшли Одинани отаси ёнига чорлаб, бувасига хизмат қилиб, дуосини олиш кераклигини тушунтирди. Одина ёш бўлса-да, зийрак эди. Отаси тушунтирган ҳамма ишни бажаришга ваъда берди. Муҳаммад бува намозхон. Эрта тонгда туриб, намоз ўқир, узоқ дуо қилар, нонуштани ҳам эрта қиларди. Муҳаммад буванинг хонасида Одина ва кичик укаси Абдулазиз бирга ётарди. Муҳаммад ота набираларини уйқуси бузилмасин деб энди ўрнидан турмоқчи бўлса, зийрак Одина намоз вақти бўлганини, бувасига тез таҳорат суви тайёрлаш лозимлигини сезиб, ўрнидан сакраб турарди. Бувасининг ухлайвер, дейишига қарамай таҳорат сувини тайёрларди. Буваси намоз ўқиб бўлгунига қадар нонуштани ҳозирларди. Яна нолимасдан ойисига уй ишларига ёрдам берарди. Буваси эса ҳар намоздан сўнг: “Умринг узоқ бўлсин, бахтли бўл, қизим! Олижаноб инсон жуфтинг бўлсин!” деб дуо қиларди. Отанинг сўзини қолдирмаган, буванинг дуосидан насибасиз қолмаган Одина ўн йилга яқин, яъни турмушга чиққунига қадар бувасига холис хизмат қилди. Бу катта матонат, отага итоат ва бувага ҳурмат эди. Уйқу ва роҳатдан савобни устун қўйди. Ўзи катта олийгоҳни тугатмаса-да, энг обрўли, илмли шаҳарлик йигитлардан бирига турмушга чиқди. Одина турмуш ўртоғи Муродга ҳам хизматини аямади. Эрини тонг саҳарда туришга ундаб, шундай дерди:
– Бувам, тонгда ухлаш ризқни кесади. Ризқи мўл бўлишни хоҳлаган одам, саҳар туради. Бувам: “Тонгда қилинган иш унумли, дуолар эса қабул бўлади”, – дердилар. Қани ўрнингиздан туринг! – деб эрини ҳоли-жонига қўймай уйғотарди.
Мурод эса:
– Қишлоқ қизисан-да, танноз келинлар каби дангасаликни ёқтирмайсан-да! – дерди.
Одина ўз одатига кўра, қайнота-қайнона ва эрига нонуштани эрталаб тайёрлаб қўярди. Уни шундай тайёрлардики, ҳаммаси ҳайрон қоларди. Эрини бирор марта бўлса-да, ишига нонуштасиз кузатмасди. Қайнота ва қайнонаси ҳам уни кўп дуо қиларди. Дуо ва олқишнинг сабабидан неча йил заҳмат чекиб, бувасининг дуосини олган, отасининг назарига тушган, қайнота ва қайнонанинг олқишини олган, эрига итоатли келин ҳамма орзусига етди. Эри Мурод уни бирор жойда ишлатмас, “Қишлоқда роса ишлагансан, шунинг ўзи етади”, дерди. Қайнотаси вафот этгач, қайнонасига қизларидан ҳам яхшироқ хизмат қилиб, дуосини олди. Ўзи ҳам кексалик ёшига етди. Уч қиз, икки ўғилни вояга етказди. Уларни илмли, одобли ва ҳаёли қилиб тарбиялади. Дастурхон атрофида ўтирганларида, болаларига:
– Бува, бувиси, қайнота ва қайнонаси бор ўғил-қизлар ва келинлар жуда бахтли-да! Уларнинг хизматини қилади, дуосини олади, билмаганини ўрганади. Дуо ва олқиш олган инсон кам бўлмайди. Бувамнинг хизматини қилдим, қайнонам ва қайнотамнинг дуосини олдим, оталарингизнинг ҳурматини жойига қўйдим, мана бугун сизларнинг ардоғингиздаман. Таҳоратга сув иситаман деб, қиш кунлари совқотган қўлларимни совуқ сувга урдирмайсиз, ухлаб қолмай деб қаттиқ ерларда ётардим, энди эса пар тўшакларда иззатдаман. Савоб топаман деб озгина қилган хизматим эвазига ҳажга бордим, бугун сизнинг ардоғингиздаман. Ҳа, холис қилин­ган хизматнинг мукофоти, дуолар самараси мана шундай азизликдир, – дерди мамнун.
Азиз қизларим! Албатта, ота-онанинг хизматини қилиб, дуосини олиш шарафдир. Ҳамма ҳам дуо олавермайди, ҳаммага ҳам олқиш насиб қилмайди. Ким хизмат қилса, кун келиб унга ҳам хизмат қилишади. Ким ҳурмат қилса, ҳурмат топади. Ким нима экса, шуни ўради. Шунинг учун хизмат қилинг, хизмат ва дуо боис улуғлик, ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўласиз.
 
“Қасамини бузган қиз” китобидан


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Oct, 07:49


САХИЙЛАР САХИЙСИ

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу сахийлиги билан машҳур эди. Кунларнинг бирида бир боғ ёнидан ўтиб қолди. У ерда бир қул ишлар, хурмоларни йиғар эди. Боғ хўжайинининг ўғли унга икки дона кулча келтирди. Хизматчи кулчаларни ейиш учун энди ўтирмоқчи бўлганида тилини осилтириб, думини ликиллатиб бир кучук келиб қолди. У бир кулчани кучукнинг олдига ташлади. Жонивор кулчани паққос тушириб, яна думини ликиллата бошлади. Хизматчи иккинчи кулчани ҳам кучукнинг олдига ташлади ва туриб ишини давом эттирди.
Бу воқеани кузатиб турган Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг бу ишидан ажабланиб, ундан сўради:
– Нима учун икки дона кулчани ўзинг емай кучукка бердинг?
Хизчатчи деди:
– Одатда бу ерларда кучуклар бўлмайди. Бу жониворни бу ерга фақат очлик бошлаб келган. Шу боис кулчаларни унга бердим.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу деди:
– Энди нима қиласан?
Хизматчи деди:
– Оч ҳолда кун ўтказаман.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар деди:
– Одамлар мени сахий деб билишади. Бу хизматчи мендан ҳам сахий экан.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг хўжайини олдига бориб, уни сотиб олишини айтди. Қулнинг хўжайини:
– Нега уни сотиб олмоқчисан? – деди.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу кўрган-кузатганларини айтиб берди ва уни сотиб олиб озод қилмоқчи ҳамда боғни ҳам унга олиб бермоқчи эканини айтди.
Қулнинг Хўжайини деди:
– Сен унда биргина шу хислатни кўрдингми? Биз ҳар куни унда ажойиб ҳолатларни кузатамиз, – деди ва уни Аллоҳ розилиги учун озод қилганини ҳамда боғни ҳам унга ҳадя қилганини айтди.

Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" китобидан
Т.НИЗОМ таржимаси.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

22 Oct, 04:02


#muftiy_minbari

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

22 Oct, 01:40


#Бисмиллаҳ🦅

Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва баракатух

Токим қуёш чиқар ҳар тонг саҳарда,

Коинотда ҳорғин ер кезар токим –

Бу кенг самоларда,
Қаро ерларда
Ўзингсан ҳоким,

Аллоҳим!

Беморга шифо бер, соғларга – умр.

Ёлғизга – йўлдошу, юпунга – тугма.

Очларга – нон бергин, тўқларга – шукур,

Мендан  раҳматингни дариғ тутма

Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер,

Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол.

Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер –

Муаттар сўзларни айтсин бемалол.

Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр,

Ботирга – тулпору, олимга – рутба.

Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр,

Мени ҳам унутма.

Кунингиз хайрли бошланиб,  хайрли якун топсин, дуоларда ҳамиша дуоталабларни эсланг!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

21 Oct, 09:03


#siyrat
#muftiy_minbari

📹 БУЮК ШАФОАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hidoyat yo'li

21 Oct, 04:01


Равзайи шарифга битилган назм.

Бир жамоа уламолар шунингдек шайх Абу Наср ибн ас-Сибоғ ҳам ўзининг «Аш-Шомил» номли китобида Утба ҳақидаги ушбу машҳур ҳикояни зикр қилганлар.
Утба айтади; «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари олдида эдим. Бир аъробий келиб; «Ассалому алайка йа Расулуллоҳ. Мен Аллоҳ таолонинг; «Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларини қабул этувчи ва раҳмли Зот эканини топган бўлур эдилар»,  деган сўзини эшитиб сизни Роббимга шафоатчи қилган ҳолда гуноҳларимдан кечирим сўраб келдим», деди-да, қуйидаги мисраларни айта бошлади.

يا خير من دفنت بالقاع أعظمه
  فطاب من طيبهن القاع والأكم
نفسي الفداء لقبر أنت ساكنه
  فيه العفاف وفيه الجود والكرم
أنت الشفيع الذي ترجى شفاعته
  على الصراط اذا ما زلت القدم
وصاحباك فلا أنسهما أبدا
  مني السلام عليكم ما جرى القلم

Эй Тупроқ аро ётган,
Махлуқотлар афзали,
Водийларни яйратган,
Вужудингиз ҳидлари.

Сиз ётган бу равзага,
Жонгинам фидо этгум.
Унда ётибдур иффат,
Жўмардлик карам бутун.

Оёқлар сирот узра,
Тойиб кетгувчи кунда.
Шафоат этиб бизга,
Сиз сийлайсиз у кунда.

Ёнингизда ётурлар,
Икки биродарингиз.
Унута олмас диллар,
Содиқ соҳибларингиз.

Салом бўлсин сизларга,
Ёзар қалам битгунча.
Салом етсин сизларга,
Токи олам битгунча.

Кейин аъробий у ердан чиқиб йўли томон кетди.
Шу орада кўзимга уйқу келиб, туш кўрибман. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам; «Эй Утба аъробий ҳақ айтди. Унга ҳушхабар бер, албатта, Аллоҳ уни мағфират қилди», дедилар.

Ушбу ривоятни имом Нававий ўзининг ал-Изоҳ номли асари 498 сахифасида, Хофиз Имодуддин ибни Касир Нисо сураси 64-ояти шарҳида ҳам келтиради.
Бу қиссани яна шайх Муҳаммад ибни Қудома ўзининг «Муғний» номли асари 3-жилд 556-саҳифасида, шайх Абулфараж «Шархул Кабир» китобининг 3-жилд 495-сахифасида, шайх Мансур ибн Юнус ал-Бахутий Ханбалий мазҳабининг энг машхур китобларидан бири бўлмиш «Кашшофул қина» номли асари 5-жилд 30-саҳифасида келтирганлар.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.
25.02.2020-йил.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

21 Oct, 01:44


🦅  ХАР БИР КУНИНГИЗ ГЎЗАЛЛИКЛАРГА БОЙ БЎЛСИН.

Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух

Қутлуғ ойда турибмиз дуода бўлайлик Зеро дуо ҳам ибодатдир.

Аллоҳим! Бандаларинг қалбларидаги нарсани Ўзинг билгувчисан.

Аллоҳим!
Дардман ва касаллари бўлса Комил шифо ато эт.

Бало ва офатдагиларини офиятда қил.
Хожатмандларини ҳожатини раво айла.

Ғам ташвишлиларини ғамларини арит.
Қарздорларини қарзига нажот бер.

Зурриёт талабида бўлганларига солиҳ ва солиҳа фарзанларни насиб эт.

Уйланадиганларига солиҳа кўзни қувонтирадиган  жуфт ато қил.

Турмушга чиқадиганларига тақволи, жасур мард эрларни муносиб қил.

Сафардаги ва барча ғойибларни аҳли оиласига қайтар.
Эй Роббим! Ҳар биримизни қалбимиздаги орзу. ниятларимизни биласан ундан зиёдасини бизларга ато эт.

Ё АЛЛОҲ  ибодатларимизга куч-қувват бер ва гуноҳларимиздан фориғ бўлишимизни Ўзинг насиб эт.
          АМИН!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

20 Oct, 04:07


Ka‘bapo‘shning bir bo‘lagi 😢

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

20 Oct, 01:41


🟢Ассалому алайкум.
Тонг хайрли бўлсин ...
🍃
Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қилгин..

• Илм билан бизни беҳожат этгин,
• Ҳилм билан безатгин,
• Тақво билан мукаррам этгин,
• Офият ила гўзал қилгин.

Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилгин.

Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма.
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма.
🍃
Аллоҳим!
Сен ҳақингда сўзлаган тилларни, Сени англатган холатларни, Сен учун ўтган кунларни, Муҳаббатинг билан тўлган ойдин қалбларни насиб этгин  бизларга.
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
Эҳсон бердинг, қоим айла. Биз ва яқинларимизни жаннату жамолингга мушарраф айла.

Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма.
Амийн...

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

19 Oct, 07:02


МЎМИНЛАРГА ҲАРОМ БЎЛГАН УЧ АМАЛ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

19 Oct, 04:02


Тафаккур қилмайдиларми?
Chumoli mo‘jizasi
🔰Чумоли мўъжизаси: Уларда ўлим ҳолати ва дафн маросими қандай кечади?


    Чумоли ўлгач, унга мотам тутилади. Лекин бу қандай амалга ошади? Гап шундаки, соҳа мутахассислари, олимлар чумоли ўлими яқинлашганда ўзидан махсус, хос бир ҳид тарқатишини аниқладилар.

     Ушбу ҳид унинг шерикларини бошқа турли ҳашаротларни ўзига жалб қилмасдан аввал уни дафн этишга шошилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиради.

Чумолилар ушбу ҳидни искашлари билан ўша чумоли ўлганини биладилар ва дафнига кузатишга турадилар.
Қачонки олимларлардан бири ўша чумолидан тарқаладиган моддадан бир миқдорини бошқа тирик чумоли устига томизиб кўрганда, бошқа чумолилар шошиб унинг олдига келишган ва тириклигига, ҳаракатланиб турганига қарамасдан уни дафн этиш, кўмишга шошилишган.

   Ўша чумолидан ҳиднинг тарaлиши тўхтагач, у чумолига нисбатан чумолилар оиласида унга нисбатан эҳтиром ва эътибор ўз якунига етар экан.

  Ушбу ҳидни тарқатувчи модда фан тилида  - حمض الزيتيك أو الأوليك  ёғли кислота ёки олеин кислотаси деб номланади.
   Худди инсонлар ўликларини дафн этганлари каби чумолилар ҳам ўз ўликларини дафн этишади. Улар ҳам инсонлар яқинларини икром билан  дафн этиш лозим деб билганлари каби ўз чумолиларини икром ва эҳтиром билан кўмиш лозим деб билишади.

Шунингдек, чумолиларда махсус дафнгоҳ бўлиб, у жамоавий қабристон кабидир. Чумоли жуда покиза мавжудот бўлиб, у қабристонда уларнинг яшаш ўрнидан анча узоқда барпо этилади.

   Дафн маросими эса чумолиларда ўзига хос маросим бўлиб, унда ўнлаб, баъзан юзлаб чумолилар иштирок этадилар ва бу ҳам худди инсонларнинг марҳумни охирги йўлга кузатиш маросимига жуда ўхшаб кетади. 
Баъзида шундай бўладики, чумолиларнинг бир неча ўн ёки юзи ўлган бўлади. Уларнинг кўмиш ишларида ва ўликлар билан яқин масофада бўлгани боис бошқа тирик чумолиларга ҳам уларнинг ҳиди ўрнашиб қолади.

   Шунинг сабабидан ҳам дафн маросимига қатнашиб келган чумоли ўзини бутун жисмини ялаб, ўша ҳиддан халос бўлади. Чунки бу ҳолида жимга ўрнашган модданинг ўзига хос ҳиди сабаб яқинлари уни ўлик ҳукмига йўйиб, тиригича кўмиб юборишлари мумкин.

Бу каби ажобтовур жараёнлар бизга  чумоли ва тирик маҳлуқотлар ҳам биз инсонлар каби бир уммат экани ҳақидаги раббоний баённи доимо эслатиб туради. 

“Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар”. Анъом сураси, 38-оят.

Ояти каримада ердаги ва осмондаги жонзотлар ҳам, инсонлар каби, умматлар экани таъкидланмоқда. Яъни, уларнинг ҳаётларида ҳам тирикчилик, оила, туғиш, кўпайиш сингари инсонларга хос ишларда ўхшаш жиҳатлар бор. Уларни ким бундай қилиб яратди? Уламолар мисол қилиб кўпинча асалари ва чумолини келтирадилар. Мутахассисларнинг фикри билан танишган одам бу икки умматнинг жамоа ҳаёти Аллоҳнинг қудратидан эканлигига тан бермай иложи йўқ.    “Тафсири Ҳилол”дан.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

19 Oct, 01:47


🦅АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

-  Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса -  АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

-  Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

-  Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўраймиз!

Тан сиҳатлик , офият , бахт - саодат , омад , ҳалол даромад Сиздан асло айрилмасин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

18 Oct, 05:56


АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ҚЎРҚИШ

Саълаба ибн Абдураҳмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқчиси ва ходими эди. Бир кун у ансорлардан бирининг уйидан ўтаётиб ногаҳон ансория аёлнинг ғусл қилаётганига кўзи тушиб қолди. У яна қайта назар солди. Сўнг бирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу гуноҳим ҳақида ваҳий келиб қолса, нима қиламан, деган қўрқувда Мадинадан чиқиб, Макка ва Мадина орасидаги тоққа қочиб борди.

Қирқ кунгача унинг дараги бўлмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни суриштирар эди. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва шундай деди:

Раббингиз Сизга салом йўллади. Хабар бердики, қочиб кетган умматингиз фалон тоғда дўзахдан паноҳ сўраб, Аллоҳ таолога сиғинмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб ва Салмон Форсийни уни олиб келишга юборди. Улар йўлда борар экан, Зуфофа исмли чўпонга рўпара келишди. Умар ибн Хаттоб ундан тоққа чиқиб кетган йигит ҳақида сўради. Чўпон:

Жаҳаннамдан қочган йигитни сўраяпсанми? – деди.

У жаҳаннамдан қочганини қаёқдан биласан?

У ярим кечада манави қояларнинг орасидан чиқиб келади. Қўлларини бошига қўйиб йиғлайди ва: “Эй кошки, жонимни олсанг эди! Мендан Ўз марҳаматингни дариғ тутмагин!” деб нола қилади.

Ҳа, ўшани излаяпмиз, – деди Умар розияллоҳу анҳу.

Зуфофа уларни етаклаб кетди. Тун ярим бўлганда Саълаба чиқиб одатича нола қила бошлади. Умар розияллоҳу анҳу уни тутди. У яна нола қилди:

Ал-омон! Ал-омон! Қачон дўзахдан омонлик бўлур?!

Мен Умарман!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳимдан хабардор бўлдими? – сўради у.

Мен у нарсадан бехабарман. Менинг билганим шуки, кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мулойимлик билан сени сўради, – жавоб берди Умар розияллоҳу анҳу.

Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётган пайтда ёки Билол қомат айтаётган пайтда олиб кирасан.

Хўп, шундай қиламан.

Улар Мадинага бориб, масжидга кирганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. У зотнинг қироатларини эшитиб Саълаба ҳушидан кетиб йиқилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, Умар ва Салмон розияллоҳу анҳумодан Саълабани сўрадилар.

– Ана у, эй Аллоҳнинг расули! – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзига келтирдилар ва сўрадилар:

– Сени мендан нима узоқ қилди?

– Гуноҳим! – деди у.

– Сенга гуноҳ ва хатоларни ўчиргувчи оятни ўргатайми?

– Ҳа, эй Аллоҳнинг расули!

– “Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин” деб айт, – дедилар у зот.

– Менинг гуноҳим ундан катта, – деди Саълаба. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Йўқ! Аллоҳ таолонинг Каломи буюкроқдир! – деб уни уйга қайтишга буюрдилар. У уйига бориб, уч кун касал бўлиб ётиб қолди. Салмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб унинг бемор бўлиб қолганини айтди.

– Юринглар! – деди у зот. Бирлашиб уйига бордилар. Кириб муборак тиззаларига унинг бошини қўйган эди, у бошини тортиб олди.

– Нега бошингни тиззамдан тортиб олдинг? – деб сўрадилар у зот.

– Бошим гуноҳларга тўла.

– Нимани сезяпсан?

– Этим билан суякларим орасида чумоли ўрмалагандек бўляпти.

– Нимани хоҳлаяпсан?

–Роббимнинг мағфиратини.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло уни мағфират қилганининг хабарини етказган эдилар, бир ҳайқирди-ю, жон таслим қилди...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзи ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқидилар ва қабристонга олиб бордилар. У жойда эҳтиёткорлик билан оёқларнинг учларида юрган эдилар асҳоблари бунинг сабабини сўрадилар.

– Уни зиёрат қилгани келган фаришталарнинг кўплигидан оёғимни қўйгани жой топа олмаяпман, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

18 Oct, 01:01


🇺🇿•АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!  •🇺🇿

  🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..

   АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва  ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..

🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!

🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!

🕊🕌•Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Oct, 18:47


Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Oct, 18:47


🤲📿 Бир лаҳза кулгудан қалб нурга тўлсин,
🤲📿 Яратган ҳамиша сиз билан бўлсин. 
🤲📿 Аллоҳнинг ҳар гўзал ёруғ кунида,
🤲📿 Порлоқ юзингиздан нурлар таралсин.
🤲📿 Сизга туҳфа этай дуо-саломлар,
🤲📿 Дуода энг гўзал ширин-каломлар.
🤲📿 Порлоқ ҳаётингиз нурафшон бўлсин,
🌷🌸 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!


INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

Hidoyat yo'li

17 Oct, 14:08


Халқаро анжуман иштирокчилари Имом Термизий қабрини зиёрат қилишди

Термиз шаҳрида ўтказилаётган халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этиш учун дунёнинг ўнга яқин давлатидан вилоятимизга келган таниқли олим ва уламолар Шеробод туманидаги Имом Термизий зиёратгоҳига ташриф буюришди.

Меҳмонлар бу ерда буюк муҳаддис Абу Исо ат-Термизий қабрини зиёрат қилишди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. 

Зиёратгоҳ тарихи, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, зиёратчиларга яратилган шароитлар, кутубхона ва жоме масжид фаолияти билан танишган меҳмонлар дунё аҳли тан олган буюк имомга кўрсатилаётган давлат даражасидаги бундай эътибордан мамнунликларини изҳор этишди. Жоме масжидида аср намози адо этилди.

Маълумот учун, Президентимизнинг 2024 йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Абу Исо ат-Термизийнинг “Сунани Термизий шарҳи” китобининг тўрт жилди, Абу Жаъфар Термизийнинг “Тафсир” китоби нашр қилинди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

Hidoyat yo'li

17 Oct, 14:08


АНЖУМАННИНГ НУФУЗЛИ ОЛИМЛАРИ ИМОМ АБУ ИСО ТЕРМИЗИЙ ЗИЁРАТГОҲИДА

Анжуман мартабали меҳмонлари куннинг иккинчи ярмида Имом Термизий мажмуасига ташриф буюриб, у кишининг мақбараларини зиёрат қилишди. У ерда Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Шундан сўнг муфтий ҳазрат Нуриддин Холиқназаров ва хорижлик уламолар билан Сурхондарё вилояти имом-хатиблари ва мадраса талабалари ўртасида учрашув ўтказилди.


Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Instagram | YouTube

https://t.me/surxonmuslimuz

Hidoyat yo'li

17 Oct, 14:06


Fotoreportaj | Termiz shahrida xalqaro ilmiy-amaliy anjuman o‘z ishini davom ettirmoqda

Ayni vaqtda “Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan o‘rni” mavzusida xalqaro anjumanning yalpi va sho'balar yig‘ilishlari bo‘lib o‘tmoqda.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | X