Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar @islomiyh Channel on Telegram

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

@islomiyh


Rosululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar:

🌙 Kim bir yaxshilikka dalolat qilsa,
unga òsha yaxshilikni qiluvchiga berilgan ajrcha ajr berilur

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar (Uzbek)

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar telegramsahifasi sizga islomiy hikoyalar va videolar orqali islom dini tarixi, ma'rifatlari va qadriyatlarini o'rganishga imkoniyat beradi. Bu kanalda islomiy qissalar, qadimiy hikoyalar, dini videolar va Rosululloh sollallohu alayhi vasallam so'zlariga oid matnlar mavjud. Bu kanal orqali, siz islom dini ustozlarining so'zlari va tavsiyalarini tinglay, o'z ma'rifat va manfaatlarini oshirishingiz mumkin. Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar kanali orqali, siz o'z ruhoningizni to'ldirib, islomiy xayr-dunyo bilan tanishishingiz va islom diniy maqollar bilan tanishib chiqishingiz mumkin. Barcha musulmonlarga tavsiflangan bu kanal, sizni islomiy ma'rifatlar bilan ta'minlash, diniy bilimlaringizni oshirish va islomiy ko'ngilchalar bilan tanishishga o'z imkoniyatlarini taklif qiladi. Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar kanaliga yozilish orqali, islomiy matnlar va videolar bilan tanishing va o'z diniy bilimlarizni oshiring. Telegramda islomiy ma'rifatlar bilan umumiyroq tanishing va islomiy vendingizni mustahkamlay olgan hikoyalardan foydalaning!

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 14:45


Етар энди.!😢
Кўринглар жудаям ибратли
Вақтингизни аяманг!

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 14:44


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Одам боласининг жони учта ҳасрат билан дунёдан чиқади:

1. У тўплайдиган нарсаси(мол-дунёси)га асло тўймайди.
2. У орзу қилган нарсасига асло етмайди.
3. Олдиндаги келажак учун йўл озуқасини яхши қилолмайди", деди.


Ибн Абу Дунёнинг “Зуҳд” китобидан.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 13:01


🍿 Kino nomi: «Qur'onda kelgan jonivorlar qissasi» 20-bo'lim

Sulaymon alayhissalom va Hudhud 1-qism

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 13:00


🍿 Kino nomi: «Qur'onda kelgan jonivorlar qissasi» 19-bo'lim

Sulaymon alayhissalom va chumoli 2-qism

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 12:58


🕋"MAKKA SAFARI" (2002)
🇺🇿dublyaj: Cinema-MarketUZ
🎙Dublyajda : Afzal Rafiqov


@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 12:58


#Видео

Ўн йилга кечикибман, афсус...

Ижрочи: Сабрием

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 11:34


#Аудио

Қалби маҳзунларга таскин бўлган сўзлар.

Ижрочи: Омар Халил

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 11:34


Мазлумни дуоси ижобат...

Бир қашшоқ балиқчи катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.
Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан қон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган золим одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.
Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебдилар:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Золим безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.
Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 09:41


🍿 Kino nomi: «Qur'onda kelgan jonivorlar qissasi» 18-bo'lim

Sulaymon alayhissalom va chumoli 1-qism

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 09:41


🍿 Kino nomi: «Qur'onda kelgan jonivorlar qissasi» 17-bo'lim

Shanba ahli 2-qism

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 06:40


#Ҳикоя

Подшоҳ вазиридан сўради: “Нега анави ходимимни ўзимдан кўра бахтиёрроқ юрганини кўраман? Ахир унинг ҳеч вақоси бўлмаса, менда бўлса бойлик, мол-мулк ва барча нарсанинг эгалиги бўлса? Яна мени кўнглим тўлмайди, инжиқ бўламан?
Вазир жавоб берди: “У билан “тўқсон тўққиз” қоидасини тажриба қилиб кўринг, тушуниб оласиз”. Подшоҳ: “Тўқсон тўққиз” қоидаси нима экан?” дея сўради. Вазир: “Тунда сездирмай келиб, ходимнинг уйи эшиги олдига тўқсон тўққиз динорни қўясиз ва бир парча қоғозга “мана шу юз динор сенга ҳадядир” деб ёзиб қолдирасиз. Секин эшикни қоқиб кетиб қоласизда, бир четдан нима бўлишини кузатиб турасиз”, деди. Подшоҳ вазирининг айтганини қилди ва четдан кузата бошлади. Ходим эшикни очди ва нарсани олиб, ундаги ёзувни ўқиди. Сўнгра динорларни санаб кўрди-да, “ҳойнаҳой, бир динор ташқарида тушиб қолган бўлса керак” дея оила аъзоларини ҳам уйғотиб чақирди ва ҳаммалари бирга кўчадан уни излашга тушишди. Тун ўтиб, тонг ҳам отдики, уни топа олишмади. Уйнинг эгаси етмаётган динорни топа олишмаганидан қаттиқ жаҳли чиқди ва уларни урушиб, заҳрини сочди.
Эртасига ходим туни билан ухламай пул қидириб чиққани учун ҳам ишга ҳаёли паришон ҳолда келди ва юзи буришган, қовоғи солиқ, аҳволидан нолиган ҳолда подшоҳнинг олдига рўбаро бўлди.
Ана шунда подшоҳ “тўқсон тўққиз”нинг маъносини англади.
Биз ана шундаймиз. Аллоҳ таоло бизга ато этиб қўйган тўқсон тўққиз неъматни унутамизда, ўша “йўқотилган” биттасини излаш билан умримизни ўтказиб қўямиз...

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

22 Jan, 06:40


Исмингиз Аршда зикр этилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” (Анкабут сураси, 45-оят) деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
“Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди” (Муттафақун алайҳи) дея умматларига зикрнинг фазилатларини гўзал мисоллар ила етказган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!
Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Хонадонингизга намозингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринг. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади”.
Каъб раҳматуллоҳи алайҳи дедилар: «“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрлари Аршнинг атрофида асаларининг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради».
 
@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Jan, 14:41


20000$ лик омонат...
Қисқа метражли видео фильм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Jan, 14:40


🍿 Kino nomi: «Qur'onda kelgan jonivorlar qissasi» 16-bo'lim

Shanba ahli 1-qism

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Jan, 14:40


🍿 Kino nomi: «Qur'onda kelgan jonivorlar qissasi» 15-bo'lim

Bani Isroil va Sigir voqeasi 2-qism

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Jan, 13:01


#Шеър

Ишқ бўлсайдим...

Муаллиф: Малика тавфиқ
Ижрочи: Омар Халил

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Jan, 13:01


​​"Иблиснинг дўсти ва душмани"

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтадилар: «Аллоҳ таоло шайтонга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб, у кишининг саволларига жавоб беришни буюрди. Шайтон ҳассалик чол кўринишида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди. Шунда ул зот: “Сен кимсан?” деб сўрадилар. “Шайтонман”, деди у. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Нима учун келдинг? дедилар. “Аллоҳ мени сизнинг саволларингизга жавоб бериш учун юборди, деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: “Эй иблис, умматимдан сенинг нечта душманинг бор?” Шайтон қуйидагича жавоб берди: “Ўн бешта. Сиз уларнинг энг аввалисиз. Сўнг одил бошлиқ, тавозели бой, ростгўй савдогар, намозларини хушуъ билан ўқийдиган олим, насиҳат қилувчи мўмин, раҳмдил мўмин, тавбасида собит турувчи, ҳаромдан тақво қилувчи, давомли таҳоратда бўлувчи мўмин, кўп садақа қилгувчи, хулқи чиройли мўмин, одамларга фойдаси тегувчи, Қуръонни ёдлаб, уни қироат қилувчи киши ва одамлар ухлаётганда кечалари туриб намоз ўқигувчи”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй иблис, умматимдан дўстларинг ким?” деб сўраган эдилар, у: “Золим бошлиқ, такаббур бой, хиёнаткор савдогар, маст қилувчи ичимлик ичувчи, чақимчи, риёкор, етимнинг молини егувчи, намозга бепарво кимса, молининг закотини бермайдиган бой, орзу­ҳавасни кўп қиладиган кимса. Буларнинг ҳаммаси менинг дўстларимдир”, деб жавоб берди.

Шайтон бизга бириктирилган ит кабидир. Биз Раббимизга уни биздан узоқ тутишини сўраб ёлворишимиз керак. У малъун акилловчи итга ўхшайди. Ҳар доим инсонни йўлдан оздириш пайида турли фитналарни ишга солади. Шу боис унинг ёмонлигидан паноҳ сўраш керак.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Jan, 10:57


Жуда хам керакли, ибратли видео ролик бўлибди...

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Jan, 10:55


Сахобалар Расулуллох соллаллоху алайхи вассалламнинг ташқи кўринишлари хақида...

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Jan, 09:12


🍿 Kino nomi: «Qur'onda kelgan jonivorlar qissasi» 14-bo'lim

Bani Isroil va Sigir voqeasi 1-qism

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

27 Dec, 05:34


#Сабрием

Тан олинг!
Бизларни унутмоқ мушкул!
Бизни эсламаслик...
Иложи борми?!
Топмайсиз бир умр ахтарсангиз ҳам,
Чиндан ишқингизда ҳаста, беморни...


Муаллиф: Малика Салимова
Ижрочи: Сабрием

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

27 Dec, 05:34


🌙🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !🕋 🌙

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!
🌙

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 14:40


"Umar ibn Xattob" seriali 6-qism 🇺🇿

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 14:40


"Umar ibn Xattob" seriali 5-qism 🇺🇿

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 12:38


🌙Ibrat

Alloh rozi bo'lsin sizdan 😢🥹🤲

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 10:46


Milodiy yil hisobi

Milodiy yil hisobi — jahon xalqlari oʻtmish tarixdagi voqea-hodisalari maʼlum tartib, ketma-ketlikda bayon etishga ehtiyoj sezib, oʻzlarining yil hisobilarini — kalendarlarini yaratgan. Qadimgi Misrda, Mesopotamiya xalqlarida, hindlarda, xitoyliklarda, yunonlarda va qadimgi rimliklarda oʻziga xos yil hisobi (kalendar) amal qilgan.
Jumladan, musulmon dunyosida bugunga qadar amal qilib kelinayotgan hijriy yil hisobi mavjud. Oʻrta Osiyo xalqlari ham Movarounnahrga islom dini va islom madaniyati kirib kelishi bilan bir vaqtda hijriy yil hisobidan foydalana boshlagan. Vatanimiz tarixining arab istilosidan to XX asr boshlarigacha boʻlgan tarixiy voqealari oʻrta asr qoʻlyozmalari va boshqa yozma manbalarda hijriy yil hisobi bilan yoritib kelingan. Turkistonda Rossiya imperiyasi va keyinchalik sovetlar hokimiyati oʻrnatilgach, Oʻrta Osiyoda ham Yevropada amalda boʻlgan milodiy yil hisobi joriy qilindi va bu hozirgacha amalda boʻlib kelmoqda.
Milodiy yil hisobi xristian (nasroniylik) dinining paygʻambari Iso alayhissalom (Iesus Xristos)ning tavallud topgan yilidan boshlanadi. ʻʻMilodʼʼ soʻzi arabchadan ʻʻtugʻilmoqʼʼ degan maʼnoni anglatadi. Aniqroq qilib aytadigan boʻlsak, masalan, hozirgi biz yashab turgan yil bu — Iso paygʻambarning yoshi. Iso paygʻambar tugʻilganidan keyin sodir boʻlgan voqealar milodiy (eramiz), Iso paygʻambar tugʻilishidan oldin boʻlib oʻtgan voqealar esa miloddan avvalgi (eramizdan avvalgi) deb yuritiladi

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 10:45


Зеро, инсоннинг ҳаёти, мол-мулки, тинчлиги муҳофаза қилинадиган ойни том маънода чинакам улуғ, муҳтарам ой дейиш мумкин. Бу ойларнинг фазилати, қадри биродаркушлик урушлари, қонли тўқнашувлар бир неча йиллаб тўхтамаётган, минг-минглаб бегуноҳ одамлар ҳалок бўлаётган бугунги кунимизда айниқса яққол намоён бўлмоқда.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг даврларида ҳам бу ойлар иззат-икром қилинган, ҳурматланган. Сизу бизнинг ушбу муборак ва улуғ ойларни ёд этиб туришимиздан мақсад – уларнинг фазилатларидан ташқари, йил кетидан йиллар, ой кетидан ойлар, кун кетидан кунлар бетиним ўтаётганини, умримиз ҳам тўхтамай ўтиб бораётганини тез-тез эслаб туришдир. Шояд бу билан азиз умримизни ғанимат билиб, хайрли ишларни кўпроқ қилишга интилсак, солиҳ амалларни янада зиёда қилсак.
Аллоҳ таоло муҳаррам ойларда гуноҳ ишлардан сақланишга буюради. Аксинча, бу ойларда имкон қадар кўпроқ тоат-ибодат қилиш, солиҳ амаллар қилиш, хайр-саховат кўрсатиш, муҳтожларга ёрдам бериш динимизнинг кўрсатмаларидандир.
Аллоҳ таоло барчамизга ушбу ҳижрий йилни хайр-баракотли қилсин, қутлуғ қилсин, бу йилда имон-эътиқодимиз, зуҳду тақвоимиз аввалгидан ҳам  зиёда бўлишини насиб қилсин, юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик ато этсин!

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 10:45


Ҳижрий йил тарихи

«Анъом У Зот субҳни ёритувчидир. У Зот тунни сукунат, қуёш ва ойни эса ҳисоб (воситаси) қилиб қўйди. Бу Азиз, Алим Зотнинг ўлчовидир».
Анъом сураси, 96-оят
Инсоният ўзининг қадим тарихи мобайнида вақтни турлича ҳисоблаб келган бўлиб, бугунги кунда асосан қуёш ва ой тақвимига, яъни шамсий ва қамарий йил ҳисобига амал қилиб келмоқда. Шамсий тақвимда ер куррасининг қуёш атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир йил ҳисобланади. Қамарий тақвимда эса ойнинг ер атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир ой ҳисобланади. Ҳозирги замонда биз яшаб турган диёрларда асосан икки хил йил ҳисобига амал қилинади. Бири – шамсий милодий йил ҳисоби, бири – қамарий ҳижрий йил ҳисоби.
Милодий йил ҳисоби Исо (алайҳиссалом)нинг таваллуди деб тахмин қилинган санадан бошланган бўлиб, бу ҳисоб Григорий тақвимига асосан юритилади.
Ҳижрий йил ҳисоби эса Ислом оламининг тақвими бўлиб, у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Маккадан Мадинага ҳижратлари – кўчишларидан бошланади. Бу саноқ боши ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)нинг халифалик даврида эълон қилинган. Ҳижрий ҳисобнинг қамарий ва шамсий тақвимлари бўлиб, қамарий тақвим бўйича йил муҳаррам ойидан бошланади, унинг биринчи 10 куни эса муборак кунлар ҳисобланади. Бу тақвимнинг тоқ ойлари 30 кундан, жуфт ойлари 29 кундан иборат бўлиб, фақатгина ўн иккинчи ой мустаснодир, ундаги кабиса кунлари ҳам 30 кундир. Янги кун қуёшнинг ботишидан бошланади. Вақт ҳисоби қамарий давр бўйича ҳисобланганда бир йил 354 кундан иборат бўлади. Тарихий воқеаларнинг санасини белгилаш, тинмай ўтаётган вақт ҳисобини аниқ қайд қилиб бориш ҳамда кейинги авлодларга қолдириш мақсадида йил, ой ва кунларнинг ҳисоби тақвим шаклида қадимдан қўлланиб келинади.
Мазкур икки ҳисоб бўйича 2016 йилнинг 2 октябр куни ҳижрий 1438 йил кириб келиб, муҳаррам ойи бошланди.
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида бундай марҳамат қилади:
«Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса Роббингиздан фазл (ризқ) исташингиз учун ҳамда йиллар саноғи ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз» (Исро сураси, 12-оят).
Аллоҳ таоло кун билан тунни алмаштириб турмаса, сана ҳисобини билиш қийин бўлур эди.
Юқорида айтганимиздек, ҳижрий-қамарий тақвим ҳисоби Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг вафотларидан кейин, халифа Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)нинг даврларида жорий қилинган. Бу зоти шариф бошқа улуғ саҳобалар билан маслаҳатлашиб, Ислом тарихи учун янги тақвим тузиб, ўтган воқеаларни шу ҳисоб бўйича қайд қилиб бориш зарурлигини айтганларида бу фикрни барча саҳобалар маъқуллаганлар. Шундан сўнг ҳижрий сананинг аввалини қайси кундан бошлаш тўғрисида маслаҳат бўлиб, кимдир Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг туғилган кунларидан бошлайлик деса, кимдир вафот этган саналаридан бошлашни таклиф қилган. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): «Вафотларидан бошласак, ҳар йилнинг бошида қайғумиз янгиланиб туради» деб, бу фикрни рад этганлар. Ниҳоят, ҳамманинг фикрлари бир бўлиб, ҳижрий санани Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага қилган ҳижрат кунларидан бошлашга келишилган. Ушбу ҳижрат кунлари сафар ойига тўғри келган бўлса ҳам, лекин унга тайёргарлик муҳаррам ойидан бошланганини эътиборга олиб, ҳижрий сананинг аввалини муҳаррамнинг биринчи кунидан бошлашга қарор қилинди. Бу кун милодий 622 йилнинг 16 июль жума кунига тўғри келади.
Шундан буён Ислом олами хусусан, диёримиз мусулмонлари ҳам йил ҳисобини, диний байрамларни ва хоссатан Рамазон ойи, Ийдул Фитр ҳамда Ийдул Қурбон кунларини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвимдан фойдаланиб келмоқдалар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ойларнинг адади ўн иккита эканини айтиб, улардан тўрттаси муҳаррам, яъни алоҳида эҳтиром қилинадиган ойлар эканини зикр қилган. Булар зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойларидир. Бу ойлар азалдан, яъни Исломдан аввал ҳам ҳурмат ва эҳтиром қилиб келинган, бу пайтда ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилган.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 10:28


Yangi yil haqida qisqacha malumot

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 10:20


Islom dinida ham Yangi Yil mavjud boʻlib u 15-16 iyul oylariga toʻgʻri kelib, Muharram deb ataladi. Aynan 622-yil 15 yoki 16 iyuldan boshlab Musulmonlar uchun Hijriy yil boshlangan hisoblanadi. Lekin bu sanalarning Islomda bayram sifatida oʻtkazilishi hamon bahsli boʻlib qolmoqda. Shia mazhabidagilar uchun bu sana muqaddas hisoblansa, Sunniylarda bu sanani bayram sifatida nishonlash bidat sifatida qaraladi. Lekin u ikkita mazhabdagi turli diniy yoʻnalishlarga qarab oʻzgarishi mumkin. Shuningdek Islom dini boshqa sivilizatsiyalar mahsuli boʻlgan barcha Yangi Yil bayramlarini (1-yanvar, 21-mart, Xitoy yangi yili, Iso alayhisalom tugʻilgan kuni) qatiyan rad qiladi.
1582-yilda Papa Grigorian, eski Yuliy kalendaridagi xatolarni tuzatuvchi yangi kalendarni taklif qiladi, unga koʻra yil boshi 25-dekabrda emas, balki 1-yanvarda boshlanishi nazarda tutiladi. Lekin bu kunni bayram sifatida nishonlash haqida Grigorianning tavsiyalari umuman yoʻq, bu kalendar faqatgina Yuliy kalendaridagi xatoliklarni tuzatish uchungina taqdim qilingan, lekin Xristianlarning eng asosiy bayrami 25-dekabrligicha qoldirilgan. Lekin asta sekinlik bilan Yevropada uygʻonish davrining ohirlariga kelib Cherkovdan ajralish yaqqol sezila boshladi. Mamlakatlardagi inqiloblarning boshlanishi bilan Katolik cherkovining obroʻsi yemirilib, davlatlarning ichki siyosatiga taʼsirini deyarli yoʻqotdi. XIX-asrning ohiri va XX-asrning boshlarida butun Yevropa davlatlari dunyoviy davlatlarga aylanib boʻldi. Undan tashqari Protestanizmning keng miqyosda yoyilishi bilan Katolik cherkovi butunlay nazoratni qoʻldan chiqarib qoʻydi. XX-asrning boshlaridan boshlab Yangi Yil bayrami nishonlanishi keng tarqaldi va Katolik cherkoviga qarama qarshi ravishda Iso masihning tugʻilgan kuni boʻlmish (rojdestvo) 25-dekabrga raqobatchi bayram sifatida 1-yanvar, Yangi Yil bayrami paydo boʻldi. Oʻrta Osiyoda Yangi Yil (Navroʻz) har doim ham nishonlanib kelgan. Yangi Yilning bizning madaniyatimizga kirib kelishi Chor Rossiyasi bilan emas balki Sovet Ittifoqi bilan bogʻliqdir. Garchi 1-yanvar yilning birinchi kuni sifatida 1699-yilda Yevropaga hayrihohlik munosabatida boʻlgan Pyotr I tomonidan tayinlangan boʻlsada u Rus Imperiyasida eng katta bayramlar sirasiga kirishga ulgurmagan edi. Keyinchalik Sovet Ittifoqi davriga kelib Yangi Yil ommaviy ravishda nishonlana boshlandi.
Hozirgi kunda 1-yanvar dunyoviy bayram boʻlib, dunyoning deyarli barcha mamlakatlarida eng asosiy bayram sifatida nishonlanadi, diniy qonunlarga asoslanib qurilgan jamiyatlar bundan mustasno.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 10:20


Yangi yil haqida malumotlar

Yangi Yil bayrami insoniyatning eng qadimgi bayramlaridan biri boʻlib, qadimgi Bobil va qadimgi Misrda miloddan avvalgi 3000 yillikda birinchi marta nishonlanishni boshlagan. Garchi Yangi Yil sanalari maʼlum sivilizatsiyalar va madaniyatlarda turlicha nishonlangan boʻlishiga qaramasdan, bayramning tub mohiyati bir xilligicha qolib kelgan, yaʼni Yangi Yil bu yangilanish, yangi maqsadlar va oʻtgan yilda qilingan ishlar yuzasidan ijobiy tahlil qilishga asoslangan. Masalan, qadimgi Misrda Yangi Yil bayrami Nil daryosining eng toʻlib toshgan davriga, yaʼni Sentyabr oylariga toʻgʻri kelgan boʻlib, misrliklar uchun bu davr dehqonchilik uchun yangi davrni boshlanishi hisoblanib, Ra xudosi sharafiga bayram oʻtkazilib, qurbonliklar qilingan. Bobilda yangi yil bahorning birinchi oyidagi yangi oyning tugʻilishi davriga toʻgʻri kelib, dehqonchilik uchun yangi davrni boshlanishi boʻlib, yangi yilda dehqonchilikning moʻl-koʻl boʻlishini soʻrab mabudlar sharafiga qurbonliklar qilinib bayram qilingan. Bizning qadimgi Oʻrta Osiyoda yangi yil zardushtiylik udumlariga koʻra bahorning dastlabki oylarida nishonlangan boʻlib, koʻkalamzorlikning kelishi va tabiatning uygʻonishi sifatida nishonlangan. Biz hozirgi kunda nishonlaydigan Navroʻz bayramimiz ana shu zardoʻshtiylardan qolgan urf-odatlarning mevasidir va uni hozirgi dinimiz Islomga umuman aloqadorligi yoʻqdir. Undan tashqari barcha davrlarda Yangi Yil bayrami turli xil dinlarga bogʻliq holda nishonlanishiga qaramasdan, uning asli xristianlarga borib taqaladi. Ular oʻzlarining ilohini (musulmon uchun paygʻambar) Isoni shu kunda archa daraxti tagida tugʻilgan shuning uchun archa hamisha yashil rangda deb eʼtiqod qilishadi.
Tarixda birinchi mata rasmiy jihatdan Yangi Yil bayrami qadimgi Rim imperiyasida Yuliy Sezar tomonidan mil.avv. 46-yilda taʼsis etilgan boʻlib u 1-yanvar deb eʼlon qilingan. Bu bayramga asos qilinib qadimgi Rimdagi xudolardan biri Janus xudosi olingan boʻlib, u yangi yilning boshi va eski yilning ohirida tugʻilganligi aytiladi. Uning yuzi ikki tomonlama boʻlib, bir yuzi eski yilga, ikkinchi yuzi yangi yilga qaratilgan boʻlgan. 1-yanvar kuni qadimgi Rimda katta bayram tashkil etilgan boʻlib Yanus xudosi sharafiga turli hil sovgʻa salomlar ulashilgan. Lekin shu oʻrinda bir narsani taʼkidlab oʻtish lozim Rimliklar kalendari boʻyicha Yanvar oyi hozirgi dunyoda ishlatiladigan Grigorian kalendarining mart oyiga toʻgʻri kelgan.
Rim imperiyasining qulashi va nasroniylikmning keng tarqalishi bilan Yangi Yil bayramini nishonlash har bir mamlakatda turlicha yoʻnalish oladi. Masalan Angliyada yangi yil aprel oyida nishonlansa, Fransiyada bu sana Paxsa bayrami haftasining birinchi kuniga toʻgʻri keladi, Xitoyliklarda 20-yanvar va 18-fevral oraligʻida har yilgi kalendarning oʻzgarishiga qarab oʻzgargan, Provaslav cherkovidagi xalqlarda (jumladan Ruslarda) yangi yil 13-yanvar atrofida nishonlangan, Italiyada esa Yangi Yil Iso alayhsalomni tugʻilgan kuni 25-dekabrda nishonlangan. Bu bayram xar bir xalqning iqlimi, hayot tarzi va jamiyatining rivojlanishiga qarab oʻzgargan. Oʻrta Osiyo va Yaqin sharqda bu bayram asosan bahorda nishonlangan boʻlib, keyinchalik Islomning kirib kelishi bilan koʻpchilik xalqlar bu bayramni nishonlashdan voz kechishgan, Oʻrta Osiyo, Eron va boshqa Navroʻz bayramini nishonlovchi xalqlar bundan mustasno.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 07:48


Ajiii 👶

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

26 Dec, 07:46


#Аудио

Бу воқеа яқин кунларда бўлган. Муаллифнинг ўзлари аввалроқ ҳам ва яқин кунларда ҳам шундай болалар билан суҳбат қилгани боришаётганини айтиб бердилар.

Йиғламанг дея олмаймиз....

Муаллиф: Муаззам Иброҳимова
Ижрочи: Омар Халил

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

25 Dec, 15:39


"Umar ibn Xattob" seriali 4-qism 🇺🇿

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

25 Dec, 15:38


"Umar ibn Xattob" seriali 3-qism 🇺🇿

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 16:40


Alloh Taolo mehribon zot !

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 16:39


#Бисмиллаҳ

🌙💐 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ!🌷 🌙

🌟🌺 Авф этилмаган БАНДА;
🌟🌺
Қабул бўлмаган ДУО;
🌟🌺
Даф бўлмаган БАЛО;
🌟🌺
Шифо топмаган ХАСТА;
🌟🌺
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
🌟🌺
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🌸 Дард кимда, қайғу кимда,
🌸 Бахт кимда, туйғу кимда,
🌸 Шодлик қалби муслимда
🌸 Жума айём муборак!

🌟🌷 Динимиз доим омон,
🌟🌷 Дилларда ишқу имон.
🌟🌷 Эй муҳтарам мусулмон,
🌟🌷 Жума айёмингиз муборак!

🎉🌺🌙ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!📿🌹🎊

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 16:09


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 24-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 16:09


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 23-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 16:08


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 64-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 16:08


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 63-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 12:45


ФАРИШТА БИЛАН СЎЗЛАШГАНМИСИЗ?

© Шайх Нуриддин домла Холиқназаров хазратлари

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 12:45


Таҳсил кўрмаган, диний таълим олмаган, масаланинг мағзини билмайдиган, тагини далилини ҳужжатини билмайдиганлар диний масалаларга аралашмаслиги керак.

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 06:50


#Аудио

Турфа тақдир эгалари ёхуд саҳифамизда чиққан медиалар жамланмаси.

Ижрочи: Сабрием & Омар Халил

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 06:50


#Аудио

Оз қолди солиҳам оз қолди. Шифо бўлиб келишингни кутмоқдаман.

Ижрочи: Омар Халил

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 02:34


#Сабрием

Меҳр беролмасанг қийноққа кўндим,
Дийдор беролмасанг фироққа кўндим..

Шу сабаб дуода ижобатлар бор...

Муаллиф: Рислиғой Хотамова
Ижрочи: Сабрием

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

21 Nov, 02:34


АЁЛЛАРНИ ОЛИЙЖАНОБ КИШИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ

© Шайх Нуриддин домла Холиқназаров хазратлари

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

20 Nov, 14:21


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 22-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

20 Nov, 14:21


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 21-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

20 Nov, 14:19


🎞 Юнус Эмро
▶️ 62-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

20 Nov, 14:19


🎞 Юнус Эмро
▶️ 61-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

20 Nov, 14:15


Рамазонни соғиндим...
Роббимга яна ҳам яқин бўладиган онларимни...
Саҳардаги барокатларни...
Нафсим устидан ғалабаларни...
Ифторда кўз ёшлар ила дуога очилар қўлларни...
Сакинатни...

Бизни Рамазонга етказ ..

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

20 Nov, 14:15


#ўзимга...

Айнан ҳозир вафот этсанг, Аллоҳ Сенга қандай муомала қилишини тасаввур қилоласанми?!

Гуноҳлар...
Исёнлар...
Аламлар...
Нолалар...
Беҳуда кўз ёшлар...
Беҳуда сўзлар...
Беҳуда вақтлар...
Шошилиб қилинган ибодатлар...
Зерикиб ўқилган Қуръонлар...
Бари амаллар бекор қилинса... Қабул этилмаса-чи?!

Шу ҳолингдан Роббинг розими?!
Шу саволни ҳеч бердингми, ўзингга... Илтимос, ўзингга раҳм қил...

Йиқилмоққа ҳаққинг йўқ,
Сен ҳали умматга ҳеч наф келтиролмадинг...

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

20 Nov, 10:22


Масжиди Набавийнинг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг бу масжидимдаги битта намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари бошқа масжидларда ўқилган мингта (нафл) намоздан яхшироқдир», дедилар.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

15 Nov, 16:37


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 12-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

15 Nov, 16:37


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 11-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

15 Nov, 16:36


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 52-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

15 Nov, 16:36


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 51-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

15 Nov, 12:40


Nafsning 3 turi mavjud

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

15 Nov, 12:40


Шайтон қулоғимга боғлади тугун,
Ажал узоқда деб тазирим едим.
Жанозамни ўқиб кетишди бугун,
Мен эртага тавба қилмоқчи эдим...

©️ Сухроб Турсунов

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

15 Nov, 06:44


Кимда ким жума кунида мана шу дуони ўқиса...

© Фозил қори Ёсин ўғли

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

15 Nov, 01:32


🌙🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !🕋 🌙

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!
🌙

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

15 Nov, 01:32


#ТАБРИК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!

Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!

«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»

Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

14 Nov, 13:43


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 10-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

14 Nov, 13:43


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 9-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

14 Nov, 13:42


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 50-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

14 Nov, 13:42


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 49-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

14 Nov, 13:40


НОЛИШ КЕРАК ЭМАС

Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетибди. Тутқунликдан қутулиб, омонликка чиққанида одамлар:
–"Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?", деб сўрашди. Шунда у:
–"Бу тажрибадан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, кишининг ҳузурида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ", деб
жавоб берди.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

14 Nov, 08:22


#Сабрием

Вафосиз эр ёхуд эримга мактуб...

Ижрочи: Сабрием

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

14 Nov, 01:35


ДУНЁ ҲОЮ ҲАВАСИДАН ВОЗ КЕЧИШ

Зуҳд - кўпчилик ўйлагандек дунёдан эмас, балки унга муҳаббат қўйишдан сақланиб, кўнгилда Аллоҳдан бошқа нарсаларга жой қолдирмасликдир. Бу нафақат дунё бойликларининг ўзидан, балки уни қўлга киритишнинг ҳар қандай йўлларидан чекиниш лозимлигини талаб этади. Зуҳд, жумладан, инсонни ўзига узоқ умр кўриш фикрини йўлатмаслиги ҳамда кўнгли-ю қўлини дунё роҳатларидан озод этишини ифодалайди. Ишқ кўнгилни фидойиликка олиб келганидек, зоҳидлик одамни мол-дунёга нисбатан саховатпешаликка олиб келади. То инсон боласи қуйидаги уч хусусиятга эришолмас экан, ҳақиқий зоҳидлик мақомига етолмайди. Биринчи, қалбни амалга тааллуқ этмасликдир, яъни банда ўзининг ибодатлари ва хайрли амалларига ишониб, суяниб қолмаслиги керак. Ҳамма нарсада Аллоҳгагина таваккул қилиб, фақат унинг лутфу карамидангина умид қилмоғи лозим. Негаки, инсон ўзидан ўзи ҳеч нарса яратмайди, балки Аллоҳ таоло ирода этган нарсанигина бажаради, холос. Иккинчи, бу тамасиз айтилган сўз - насиҳатдир. Яъни, инсоннинг ўз сўзи туфайли ўзгалардан бирор бир нарса тама қилмаслигидир. Учинчиси, манманлик, ўзига бино қўйишдан холи бўлган улуғликдир. Бу дегани, Аллоҳ инсон обрўйини қанчалик кўтарган бўлмасин, ўзини доим бошқалардан пастроқ, ҳурматга нолойиқроқ кўришдир. Одатда бу тоифа кишилар бошқаларга ҳукмронлик қилиш фикридан йироқ бўладилар ҳамда ўзларини ўзгалардан баланд ҳисобламайдилар. Билки, дунёга муҳаббат барча илоҳий қонунларда шариатларда қоралангандир, чунки у – ҳар қандай гуноҳ ва хатонинг боши ва асосий сабабчисидир. Шунинг учун банда дунё хою ҳавасларидан воз кечиб, жамиятдаги юқори даражаларга бўлган муҳаббатни қалбидан қўпориб ташлаши зарур. Аслини олганда ҳам амал ва шуҳратпарастлик иллати дунё бойлигига муҳаббатдан-да ёмонроқдир. Бу икки сифат - амалпарастлик ва дунёпарастлик инсонни унинг ашаддий душмани кушандаси бўлмиш дунё лаззатлари ва фароғатига элтади.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

14 Nov, 01:34


#Гӯзал_қироат

Сура Ясин

Абдуллоҳ Матруд


@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

13 Nov, 15:49


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 8-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

13 Nov, 15:49


🎥 Hazrati Yusuf Alayhisalom 7-qism
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yil: 2008
🎞 Janr: Diniy
🇮🇷 Davlat:  Eron
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

13 Nov, 15:48


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 48-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

09 Nov, 13:38


بسم الله الرحمن الرحيم💾

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Инсонларга гўзал муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир бўлиши эса (бахтли) ҳаётнинг ярмидир”..

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху...

Агар кунимиз тинчликда, офиятда бошланса, уни «ОДДИЙ КУН» деб ҳисоблаймиз...

Биз уни ҳаётимизга қўшилган яна бир неъмат, хафа қилувчи, йиғлатувчи, мусибат, машаққат, айрилиқлардан холи «АЖОЙИБ БИР КУН» деб қарамаймиз..!

Яхшиликда бошланган кун оддий кун эмас, балки, ҳаётимиз кунларига қўшилган яна бир «НЕЪМАТ»дир...!

Бизларга ҳаёт ва иймон неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин...!

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

09 Nov, 11:16


Hobil va Qobil Islomiy multfilm HD formatda

#MULTIK VAQTI

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

09 Nov, 11:16


MUHAMMAD ﷺ so'nggi payg'ambar (bolalar uchun multfilm)

#MULTIK VAQTI

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

09 Nov, 07:28


Жаннатдаги биринчи кеча

© Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

09 Nov, 07:26


#Табассум

Аёл эрига шикоят қилади:
— Нега ҳеч қачон ҳеч нима мен хоҳлагандак бўлмайди ?
— Нима хоҳлайсaн?
— Хўш... Билмасам

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

09 Nov, 05:28


Аҳли илмлар бирлашмаса бу умматнинг эртаси йўқдир

© Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

09 Nov, 05:28


ҚАБРДАГИ ИЛК КЕЧА НИМАЛАР БЎЛАДИ🔴
КУЧЛИ ЭСЛАТМА...

П/с Ўлимим кутяпти, унга кетяпман.
Шайтонга ҳамфикр ҳар айтган сўзим,
Гуноҳлар китобим қалииин қиляпман ,
Унинг муаллифи афсуски ўзим....

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

08 Nov, 17:55


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 40-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

08 Nov, 17:55


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 39-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

08 Nov, 13:49


-Вафотидан олдин сен билан гаплашган экан, нимадир деганмиди?

- "Жума куни намоз ўқишни, бошлайман", деган эди.. улгурмади..!

Ўлимга тайёрмисиз?
Яна қачонгача шу зулматда юрмоқчисиз?
Балки, энди намоз ўқишни бошларсиз?

АЛЛОҲГА ҚАНДАЙ БАҲОНА ТОПАСИЗ?!😔

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

08 Nov, 13:48


ҚАЛБНИ АЛЛОҲ ТАОЛО ЎЗИ УЧУН ЯРАТГАН

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ томонга қарасин. Бу қалбни Аллоҳ таоло Ўзи учун яратган.
Бошқа аъзолар – кўз, қулоқ, тиллар... дунёвий ишлар учун, улар орқали дунёвий мақсадларга эришилади. Лекин қалбни Аллоҳ таоло холис Ўзи учун яратган. Токи, унда Аллоҳнинг тажаллийси (нури) бўлсин, Аллоҳнинг муҳаббати ила яшнасин, Аллоҳнинг зикри ила обод бўлсин.
Шу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Энг афзал амал банданинг тили Аллоҳнинг зикри ила нам бўлишидир”. Тилни Аллоҳ таоло қалбга тушадиган зина қилган. Тил билан зикр қилаверсанг, иншааллоҳ, у зикр қалбга нақшланиб бораверади. Аллоҳ таолонинг ёди ва муҳаббати шу даражада жо бўлсинки, қалб Аллоҳ таолонинг тажаллийгоҳи (нури тушадиган жой) бўлсин. Тариқат, тасаввуф ва сулукнинг асл мақсади ҳам шудир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

08 Nov, 13:06


Эркак кишининг даражаси унинг аёлига боғлиқ.

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

08 Nov, 09:23


❗️Жумадан кейин Ота-онангизни зиёрат қилинглар, дуоларини олинглар, агар ўтиб кетишган бўлса хақларига садақа бериб дуо қилинглар, Дўстларим!

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

07 Nov, 23:06


🌙🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !🕋 🌙

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!
🌙

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

07 Nov, 15:28


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 38-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

07 Nov, 15:28


🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 37-Қисм

@islomiyh

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

07 Nov, 13:51


Rasulullohni sog‘insam tushlarimda ko‘ra olsam edi qaniydi 🥹

@islomiyh ❇️

Islomiy_Hikoyalar Islomiy_Videolar

07 Nov, 13:50


👶 Mittivoylarim mani yeb qo'ygin keladi a 🥳😘😋

@islomiyh