Эркин Қудратуллоҳ @erkinqudratulloh Channel on Telegram

Эркин Қудратуллоҳ

@erkinqudratulloh


Мир Араб мадрасаси мударриси устоз Эркин Қудратуллоҳнинг шахсий саҳифаси

Эркин Қудратуллоҳ (Uzbek)

Эркин Қудратуллоҳнинг шахсий Telegram саҳифасига хуш келибсиз! Бу мадраса мударриси устоз Эркин Қудратуллоҳнинг фаолиятлари ва мавзулари ҳақида сизга хабар берувчи каналдир. Ўқувчиларга илмий, маънавий, маърифий мавзуларда маслаҳатлар бериш учун ўз метинлари, видеолари, ва аудио материаллари билан биргаликда бўлишадир. Эркин Қудратуллоҳ масъулиятли, сифатли ва мукофотли ўқувчилар билан танишишни мақсад қилади. У каналда ёзган маълумотлар билан сизнинг илмий кўнглингизни кенгайтиришга юрмайди. Агар сизга илм фонди билан танишув ва ўз йўлингизни тартибга солмоқчи бўлган бўлса, Эркин Қудратуллоҳ канали сиз учун идеал тарзда манфаат беради. Эркин Қудратуллоҳ каналига аъзо бўлиш ёки канал бўйича савол ва таклифларингиз бўйича муножат ёзиш учун @erkinqudratulloh гуруҳига киринг! Ёналишингиз учун раҳмат!

Эркин Қудратуллоҳ

18 Mar, 12:31


#РАМАЗОН_Ё_РАМАЗОН
@ErkinQudratulloh
Бир ой порлоқ зиёсан,
Рамазон, ё Рамазон.
Маҳзун қалбга шифосан.
Рамазон, ё Рамазон.

Ойларнинг султонисан,
Мағфират маконисан.
Жаннатнинг Райёнисан,
Рамазон, ё Рамазон!

Сен келсанг қувнайди дил,
Тасбеҳдан толмайди тил.
Мукофотинг турфа хил,
Рамазон, ё Рамазон.

Мўминларга зўр имкон,
Занжирлангай жин-шайтон,
Қилгаймиз хатми Қуръон,
Рамазон, ё Рамазон.

Саҳарлигинг малоҳат,
Ифторлигинг ҳаловат.
Қиёминг танга роҳат,
Рамазон, ё Рамазон.

Олам очгайдир чирой,
Жаннатда шинам сарой.
Бошдан оёқ нурга бой,
Рамазон, ё Рамазон.

Рамазон, ё Рамазон.
Рамазон, ё Рамазон...

Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

17 Mar, 12:44


#Taroveh_Tasbehi
@ErkinQudratulloh

Таровеҳ намози витрдан ташқари йигирма ракат ҳисобланади. Унинг вақти хуфтон намозидан кейин кириб, то бомдод вақти киргунча давом этади. Витрдан олдин ҳам, кейин ҳам ўқиш дуруст бўлади. Лекин афзали таровеҳни витрдан олдин ўқишдир. Таровеҳ икки ракатдан ўқилади, ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш маъқулдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишарди. Таровеҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровеҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбеҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.

Би
знинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбеҳлар ўқиш одат бўлган.

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَنَامُ وَ لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши:
«Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа янааму ва лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ,  нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар».

Маънос
и: Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

Яна бир бошқа тасбеҳ:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ * سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ *الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ
اَلْمَوْصُو
فِ بِالْغُفْرٰانِ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِ*هَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ* لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

Ўқилиши: Субҳаанал ҳаннаанил маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсан вал мавсуфи бил ғуфрон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳро Рамазон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳрот таровиҳи ват тасаабиҳи ва хотмил Қуръан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум минан нийрон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас- алукал жанната ва наъузу бика минан нар.

Маън
оси: Ҳаннон ва Маннон бўлган, қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналг
а уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

17 Mar, 07:52


​​ХУШ КЕЛДИНГ

Дўзах эшиклари ёпилгай сенда,
Жаннат эшиклари очилгай сенда.
Устимизга раҳмат сочилгай сенда,
Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём!
Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём!


Занжирбанд этилмиш жину шайтонлар,
Тиловат этилмиш хатми Қуръонлар,
Меҳрга бурканмиш барча инсонлар,
Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём!
Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём!


Бир ой давом этмиш хайру саховат,
Қиёмат тонгида айлар шафоат,
Инсонлар руҳига бериб тароват,
Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём!
Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём!


Йил бўйи келишинг кутиб яшаймиз,
Савоб умидида тутиб яшаймиз,
Қанча синов бўлса ютиб яшаймиз,
Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём!
Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём!


Сенинг ҳар бир кунинг олтиндан қиммат,
Сенинг ҳар бир тунинг ўзгача ҳиммат,
Қадрингни билганга дўзахдан чиммат,
Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём!
Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём!


Келишинг роҳату кетишинг азоб,
Тугаб борар бўлсанг бағримиз кабоб,
Ўттиз кун биз учун мисли йўқ савоб,
Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём!
Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём!


Бошингни силасак, пойингни қучсак,
Гуноҳлар тўкилиб самода учсак,
Ихлос билан ишқнинг шаробин ичсак,
Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём!
Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём!


Олам нурга тўлар келганинг сайин,
Гуноҳлар мағфират бўлмоғи тайин,
Номингдан айланай, бунчалар майин,
Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём!
Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём!


Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

17 Mar, 02:56


✍️Эркин Қудратуллоҳ шеъри

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

16 Mar, 13:13


МАРҲАБО, РАМАЗОН

Ҳурматинг ўзгача – ойларга султон,
Ҳам кунинг, ҳам тунинг хайрдан нишон.
Нозил бўлмиш сенда илоҳий Қуръон,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Занжирбанд этилиб жин ва шайтонлар,
Йўлига тўсилмиш метин тўғонлар.
Бизларга ғанимат муборак онлар,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Сен сабаб тўлгайдир дилларга сурур,
Саховат, ибодат, тиловат, ғурур.
Ҳам раҳмат, ҳам шафқат, мағфират эрур,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Ўттиз кун ҳавойи нафсдан узлатдир,
Таровеҳ намози мисли роҳатдир.
Саҳарлик, ифторлик гўё жаннатдир,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Рўза тутсак, Аллоҳ этгайдир назар,
Кўнглимиз ҳаромдан қилгайдир ҳазар.
Суйиб қарши олмоқ жаннатдан хабар,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Шафоат қилгайсан сени тутганни,
Дилдан меҳр бериб, илҳақ кутганни.
Савоб умидида сабр этганни,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Сўралган тилаклар шаксиз мустажоб,
Агар тера олсак, мислсиз савоб.
Беҳиштга калиту дўзахга ҳижоб,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

✍️Эркин Қудратуллоҳ

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

16 Mar, 01:55


✍️Erkin Qudratulloh she'ri

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

15 Mar, 15:23


Айрилиқ куни

Атрофга йиғилди тумонат одам,
Тобут ичра ётар ӯзга бир олам.
Бошдан оёққача титратди алам,
Онамни тупроққа топширган куним.

Фарзандлар ортидан қолди чирқираб,
Суякнинг илиги оғрир зирқираб.
Кӯз ёшим дарёдек оқди тирқираб,
Онамни тупроққа топширган куним.

Қуёш нури сӯнди, ой юзи хуноб,
Тобутни кӯтармоқ бунчалар азоб.
Айрилиқ айлади бағримни кабоб,
Онамни тупроққа топширган куним.

Осмон қулаб тушди, замин титради,
Тоғу тошлар инграб, бӯзлаб йиғлади.
Муштдек жисмим еру кӯкка сиғмади,
Онамни тупроққа топширган куним.

Кафанга термулиб қизарди кӯзим,
Мусибат кучидан маюсдир юзим.
Ҳижронга ғарқ бӯлдим ӯзимдан-ӯзим,
Онамни тупроққа топширган куним.

Фироқнинг юкидан батамом толдим,
Қувончнинг жойига ғам-андуҳ солдим.
Жонсиз бир вужудга айланиб қолдим,
Онамни тупроққа топширган куним.

✍️Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

15 Mar, 13:07


Ифторлик дуоси

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

15 Mar, 13:07


Саҳарлик дуоси

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

15 Mar, 13:07


Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

14 Mar, 16:07


Намоз вақтлари

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

10 Mar, 12:08


ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Айни дамда Мир Араб мадрасаси мударриси Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ ҳамда Нуриддин Қудратов домлаларнинг волидаи муҳтарамалари бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳуманинг фарзанду аржумандлари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин.

Парвардигори олам Рамазон ойи шарофатидан марҳума ҳожи онамизни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Манзил: Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Тоғайтемир қишлоғи

Жаноза намози Рамазон ойининг 1-куни - 11 март куни соат 11:00 да ӯқилади

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

10 Mar, 01:39


Ғафлатда қолмайлик

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

10 Mar, 01:38


Ассалoму алайкум!
Азизлар, она юртимизга раҳмат эшиклари очилган Рамазони шариф кириб келмоқда. Уни муносиб кутиб олиб, ҳурматини жойига қӯяйлик.

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

10 Mar, 01:11


Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

07 Mar, 13:16


Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

05 Mar, 03:08


РАМАЗОН КЕЛМОҚДА

Рамазон келмоқда, қувонинг,
Илоҳий шукуҳдан завқ олинг.
Савобга бурканай десангиз,
Фақирлар кўнглига қўл солинг.

Рамазон келмоқда, қувонинг,
Умматнинг ойидир, билсангиз.
Жаннатнинг тўрида яшайсиз,
Бу ойда ибодат қилсангиз.

Рамазон келмоқда, қувонинг,
Ўттиз кун ўтади-кетади.
Муҳаббат лаззатин жилоси
Келаси йилгача етади.

Рамазон келмоқда, қувонинг,
Саҳарлик онлари лаззатдир.
Ифторлик сурури малоҳат,
Мўминнинг маскани жаннатдир.

Рамазон келмоқда, қувонинг,
Таровеҳ намози роҳатдир.
Рўзадор бандага эзгулик
Гуноҳга мағфират тоатдир.

Рамазон келмоқда, қувонинг,
Аллоҳнинг раҳмати тушгайдир.
Ошуфта бўлишиб ўттиз кун
Малаклар мўминни қучгайдир.

Рамазон келмоқда, қувонинг,
Иноят талпинар сиз томон.
Илтижо айлайлик, дўстларим,
Юртимиз тинч бўлсин, эл омон.

Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

Каналга
уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

04 Mar, 17:08


«БУЗУҚ» ТЕЛЕФОН

Йўлда бир мўйсафид кетар букчайиб,
Кўзида кўзойнак, қўлида ҳасса.
Соч-соқол оқарган, хаёл паришон,
Ҳар битта қадамин ташлайди аста.

Ниҳоят бир тўхтаб, чапга бурилиб,
Кичкина хонага ташлади қадам.
«Болам, телефоним ишламай қолди,
Тузатиб берсангчи», деди хотиржам.

Уста телефонни қўлига олиб,
Қувватин текширди, қўнғироқ қилди.
Ҳаммаси жойида, муаммоси йўқ,
Ичини очмасдан созлигин билди.

Деди у: «Отахон, ўйламанг сира,
Телефон ишлайди, муаммоси йўқ.
Синмаса ёйинки сувга тушмаса,
Бемалол ишлайди, кўнгил бўлсин тўқ».

Мўйсафид кўзлари ёшланиб деди:
«Ишлаяпти дегин, бу бўлди қандоқ?
Бузилмаган экан, лекин ҳайронман,
Нега болажоним қилмас қўнғироқ?»

Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

Каналга
уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

03 Mar, 16:44


Паноҳ тилаш дуоси

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

Эркин Қудратуллоҳ

03 Mar, 12:19


Ҳажнинг нияти

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh