Zikir va Duolar @duolar_va_zikirlar Channel on Telegram

Zikir va Duolar

@duolar_va_zikirlar


Zikir va duolar kanalimizga xush kelibsiz
Zikir va duolar joylab boramiz
Inshaalloh yaqinlaringizga xam ulashing

Hamkorimiz 👇👇

https://t.me/AbdulohDomla1

Zikir va Duolar (Uzbek)

Zikir va Duolar kanalimizga xush kelibsiz. Kanalimizda zikr va duolar joylab boriladi. Bu kanal orqali siz o'zingizga yaqin oliygohlaringizga ham ulashing. Kanalimizga AbdulohDomla1 havolasi orqali kirishingiz mumkin. Sizni hamkorlikka taklif qilamiz! 👇👇

Zikir va Duolar

28 Oct, 00:32


Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).

Ибн Можа ва Ибн Сунний

https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

23 Oct, 14:33


Uydan chiqganingizda

https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

19 Oct, 05:02


https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

18 Oct, 14:19


Gozal qiroat

Ma shaa alloh


https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

09 Oct, 17:01


Yaqinlaringizga ulashing


https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

29 Sep, 01:28


حَسْبِيَ اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَ هُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ



Hasbiyalloohu laa ilaaha illaa huva
'alayhi tavakkaltu va huva robbul-
'arshil-'aziym.
Alloh menga kifoya giladi. Undan boshqa
iloh yo'q. Unga tavakkal qildim. U ulug'
Arshning Rabbidir.


https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

11 Sep, 03:45


#тушида_ёқтирмаган_нарса_кўрганда
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:

إِنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلاَمِ

Ўқилиши«Инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва саййиатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».

Маъноси: Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман

Ибн Сунний ривоятлари

https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

17 Aug, 03:51


Kim safarga chiqsa

https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

12 Aug, 16:49


#Дуо
Ҳожатини раво топтирувчи ва Қуръони каримни ёдлаш учун ўқиладиган дуо

اللهمّ ارحمني بترك المعاصي أبدا ما أبقيتني و ارحمني أن أتكلف ما لا يعنيني و ارزقني حسن النّظر فيما يرضيك عنّي.

Ўқилиши: Аллооҳуммарҳамний битаркил маъаасый абадан маа абқойтаний, варҳамний ан атакаллафа маа лаа яънийний, варзуқний ҳуснан назори фийма юрдзийка ъанний.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени (ҳаётда) бардавом қолдирар экансан гуноҳларимни тарк қилиш билан менга раҳм қил, менга фойдаси бўлмаган нарсаларга уринишимдан ҳам мени асра, мендан Сени рози қиладиган амалларга гўзал назар қилишни менга ризқ қилиб бер.
Термизий 3493 – рақам ривояти.

Manba: https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

12 Aug, 16:49


#дуо
Қийинчилик ва шиддат келганда ўқиладиган дуо

الحمد لله ربّ العالمين اللّهمّ إنّي أسألك موجبات رحمتك و عزائم مغفرتك و العصمة من كلّ ذنب و الغنيمة من كلّ برّ و السّلامة من كلّ إثم.

Ўқилиши: Алҳамдулиллааҳи роббил ъаламийн, Аллооҳумма инний ас‘алука муужибаати роҳтамик, ва ъазааима мағфиротик, вал ъисмата мин кулли занб, вал ғониймата мин кулли бирр, вассалаамата мин кулли исм.

Маъноси: Барча оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Эй Аллоҳ! Сендан раҳматингга ва мағфиратингга сабаб бўлувчи (амалларни), барча гуноҳлардан сақланишни, ҳар бир яхшиликни қўлга киритиш ва барча гуноҳдан саломат қолишни сўрайман.
(Термизий 441 – р, ибн Можа 1374 – рақам ривояти).

Manba: https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

12 Aug, 16:49


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфирулло́ҳаллази́ ла́ ила́ҳа илла́ ҳувал ҳаййул қоййу́му ва ату́бу илайҳ" деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади”, дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан (Ибн Сунний ривоятлари).

Manba https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

12 Aug, 16:49


Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

Ла́ ила́ҳа иллалло́ҳул кари́мул ъази́м. Субҳа́наҳу таба́рокалло́ҳу Роббул ъаршил ъази́м. Алҳамду лилла́ҳи Роббил ъа́лами́н.

Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин (Имом Насаий ривоятлари).

Manba https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

08 Aug, 00:25


Live stream finished (11 minutes)

Zikir va Duolar

08 Aug, 00:13


Live stream started

Zikir va Duolar

31 Jul, 06:56


#Qimmatli_maʼlumotlar

Қуръони каримни хатм қилишда ҳар ким ўз даражаси, вақти каби имкониятларини ҳисобга олиб, қуйидагиларга тақсимлаш мумкин.

1) 30 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни 1 порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 4 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 4 саҳифа
Асрдан кейин: 4 саҳифа
Шомдан кейин: 4 саҳифа
Хуфтондан кейин: 4 саҳифа

2) 15 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни икки порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 8 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 8 саҳифа
Асрдан кейин: 8 саҳифа
Шомдан кейин: 8 саҳифа
Хуфтондан кейин: 8 саҳифа

3) 12 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни икки ярим пора (25 вароқ) дан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 10 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 10 саҳифа
Асрдан кейин: 10 саҳифа
Шомдан кейин: 10 саҳифа
Хуфтондан кейин: 10 саҳифа

4) 10 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни уч порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 12 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 12 саҳифа
Асрдан кейин: 12 саҳифа
Шомдан кейин: 12 саҳифа
Хуфтондан кейин: 12 саҳифа

5) Олий ҳимматлилар режаси — 6 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни беш порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 20 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 20 саҳифа
Асрдан кейин: 20 саҳифа
Шомдан кейин: 20 саҳифа
Хуфтондан кейин: 20 саҳифа

6) Аксар саҳобалар хатм услуби:

Ҳафтада бир хатм қилиш. Сураларга кўра тақсимланади.

1-кун: Фотиҳадан Нисогача
2-кун: Моидадан Тавбагача
3-кун: Юнусдан Наҳлгача
4-кун: Исродан Фурқонгача
5-кун: Шуъародан Ясингача
6-кун: Соффатдан Ҳужуротгача
7-кун: Қофдан Насгача

Хатмга ёрдамчи ишлар:

1. Қуръон фазилатлари ҳақида китоб ўқиш, маърузалар эшитиш;
2. Қуръон ўқишдан олдин ўша оятлар тафсирини ўқиб қўйиш;
3. Чиройли тиловатлар эшитиш;
4. Мусобақа қилиш (дўст ёки оила билан);
5. Кўпроқ дуо қилиш;

Рамазон ойи хатм қилиш катта фазилат ва унга ўрганиш учун энг қулай имкониятдир.

Яхшиликка далолат қилган киши ўша яхшиликни бажарган кишидек ажр олади. Бошқаларга ҳам улашинг ва уларнинг хатм савобига ҳам шерик бўлинг!

🍁
https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

22 Jul, 08:18


Eslatma

https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

04 Jul, 08:04


https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

04 Jul, 01:38


Kim shu duoni tong otganida oqisa


https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

04 Jul, 01:37


Tezyordam raqamlari

Yaqinlarga. Ulashing
https://t.me/Duolar_va_zikirlar

Zikir va Duolar

28 Jun, 15:55


ЎНТА САЛОВАТ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким менга тонг отганида ўнта ва кеч кирганида ўнта саловат айтса, Қиёмат куни шафоатимга эришади", дедилар.

Имом Табароний ривояти.



Саловатга мисол👇

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.
Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд».

Manba: https://t.me/Duolar_va_zikirlar