Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati @andijan_press Channel on Telegram

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

@andijan_press


RASMIY SAHIFALAR

Telegram: t.me/andijan_press
Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100085781851147&mibextid=LQQJ4d
Instagram: https://instagram.com/andcitypress/?igshid=MjEwN2IyYWYwYw%3D%3D

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati (Uzbek)

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati kanalimiz sizga Andijon shahri va undagi eng so'nggi yangiliklari haqida ma'lumot beradi. Kanalimiz rasmiy sahifalari orqali Telegram, Facebook va Instagram platformalarida mavjud. Siz Telegramda t.me/andijan_press manziliga kirib, Facebookda https://www.facebook.com/profile.php?id=100085781851147&mibextid=LQQJ4d va Instagramda https://instagram.com/andcitypress/?igshid=MjEwN2IyYWYwYw%3D%3D manzillaridan ham bizga ulashingiz mumkin. Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati kanalimiz bilan eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling!

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

07 Jan, 11:59


Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов ташаббуси билан ўтказилаётган "Ҳорижий тиллар" фан олимпиадасининг шаҳар босқичини очиб бериш учун Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Нишонов ташриф буюрди ва иштирокчиларга омад тиладилар.

Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Усмонов, Андижон вилояти педагогик маҳорат маркази вакиллари ўқувчиларга омадлар тиладилар.

Олимпиада шаҳар босқичида 9-10-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

07 Jan, 07:13


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Андижон шаҳри Бобуршох кўчасининг 2 қисми Гумбаз масжити олдида марказий ичимлик сув тармоғида носозлик юзага келган.

Ҳозирда мазкур носозлик назоратга олиниб, 08.01.2025 йилда бартараф қилинишини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

07 Jan, 05:59


МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда шаҳримизнинг Мустақиллик маҳалласида янги кўп қаватли уй қурилиши тўҳтаб қолганлиги билан боғлиқ мурожаат кузатилди.

Мазкур мурожаат ҳозирда тегишли тартибда ўрганилмоқда ва ўрганиш якунлари бўйича ахборот берилишини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

06 Jan, 18:04


МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда шаҳримиздаги марказий кўчаларидан бирида сув тошаётганлиги билан боғлиқ мурожаат кузатилди.

Мурожаат тегишли тартибда ўрганиб чиқилди ва ҳозирда мазкур муаммо бартараф этилганлигини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

06 Jan, 06:05


#Live

ANDIJON VILOYATI HOKIMI SOVRINI UCHUN TASHKIL ETILAYOTGAN "CHET TILLARI OLIMPIADASI"NING TUMAN, SHAHAR BOSQICHLARIGA START BERILDI


(Videolarhalarda: Andijon shahridagi 33-umumta'lim maktabida o'tkazilayotgan Andijon shahar bosqichi)

Andijon shahar MMTB matbuot xizmati

Telegram | Facebok | Youtube

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

06 Jan, 04:42


МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда шаҳримизнинг 4-кичик даҳаси 38-г уйдан йўлланган мурожаат яъни кўп қаватли уйни том қисмида билайн компаниясининг алоқа воситаси ўрнатилганлиги билан боғлиқ мурожаат кузатилди.

Мазкур мурожаат ҳозирда тегишли тартибда ўрганилмоқда ва ўрганиш якунлари бўйича ахборот берилишини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 06:32


⚠️ Is gazidan zaharlanishdan ehtiyot bo’ling!
••••••••••

Qadrli vatandoshlar va yurtimiz mehmonlari, is gazidan zaharlanishdan ehtiyot bo’ling, o’zingiz va yaqinlaringizning hayoti hamda sog’ligiga befarq bo’lmang.

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 04:46


🔈 “Мен Ғолиб” мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди

✔️Бугун 3 январь куни Yugur.uz платформасида “Мен Ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланади.

✔️“Мен Ғолиб” югуриш мусобақасининг ўзи 12 январь куни “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланишади.

✔️Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда. Бош ҳамкор сифатида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти иштирок этмоқда.

✔️Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси 3 км ва 10 км масофада ўтказилади.

✔️Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.

✔️Югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 03:34


#TEZKOR
TA'MIRLASH ISHLARI OLIB BORILISHI SABABLI AYRIM HUDUDLARDA ELEKTR ENERGIYASI TA'MINOTI VAQTINCHA TO'XTATILADI.

Aholi honadonlariga sifatli va barqaror elektr energiyasi yetkazib berilishini ta'minlash, maqsadida podstansiya 4 fider oltinkoʻl tp-752/630 kVa havo tarmogʻida yuzaga kelishi mumkin bo’lgan nosozliklarni oldini olish maqsadida ta'mirlash ishlari olib borilishi munosabati bilan, ertaga 4-yanvar kuni quyidagi manzilda elektr energiyasi taʼminotida qisqa muddatli uzilishlar kuzatiladi:

Andijon shahar
Hamdoʻstlik mfy koʻchalari

Keltirilgan noqulayliklar uchun iste’molchilardan uzr so’raymiz.

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

03 Jan, 09:51


ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Андижон шаҳар Санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Андижон шаҳар бўлими томонидан шаҳримизда жойлашган деҳқон бозорларида касалликларни олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Батафсил видео орқали танишишингиз мумкин.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

03 Jan, 09:18


2025 йил 3 январь куни Aндижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Н.Дехканова бошчилигида шаҳардаги 94 та МФЙ  хотин-қизлар фаоллари иштирокида янги йилда долзабр бўлаётган  хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш, оилалар ажралишини олдини олиш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, шунингдек "Аёллар дафтари" нинг 6-босқичининг хатлов жараёнларига старт берилди.

Шунингдек йиғилишда, кийиниш маданияти бўйича жойларда, жумладан маҳаллаларда, ҳудудда жойлашган корхона ва муассасаларда миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида юқорида кўрсатилган топшириқлар бўйича вазифа ҳамда режалар белгилаб олинди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

31 Dec, 19:33


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

31 Dec, 18:54


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

31 Dec, 15:43


Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмоновнинг Янги йил табриги.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

31 Dec, 14:23


Андижон шаҳрида байрам шукухи.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

30 Dec, 13:05


Байрам арафасида беморлар ҳолидан хабар олинди

Вилоятимизда байрамлар арафасида шифохоналарда даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олиш одат тусига айланган. Ана шундай эзгу ташаббусларнинг узвий давоми сифатида бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тиббиёт муассасаларида бўлиб, у ерда даволанётган беморлар ҳамда туғруқ масканларида қўшалоқ байрамни нишонлаётган хотин-қизларни Янги йил билан қутлади.

Дастлабки йўқлов Андижон вилояти Перинатал марказидан бошланди.
Йўқлов давомида вилоят раҳбари мўътабар аёллар ва уларнинг чақалоқларининг ҳолидан хабар олди. Янги йил байрамини шифохонада кутиб олаётган беморлар ва уларнинг яқинларига далда бериб, тезроқ соғайиб кетишларини тилади. Мулоқотда янги меҳмонларнинг қадами қутлуғ келиб, Янги йил юртимиз ва халқимиз учун омадли бўлишини тилади.

Бу каби йўқловлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

29 Dec, 06:50


ANDIJON AXBOROTI | YANGI YIL BAYRAM TADBIRI. ANDIJON SHAHRI

📱Telegram I 📱Instagram I 📱
Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

28 Dec, 17:33


Шаҳримизда камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Андижон шаҳар Қаландархона маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқарога 2 жуфт тикув машинаси шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этилди.

Тикув машиналарни шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Шокиров ҳам маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Б.Боймирзаевлар ўз эгасида етказиб бердилар.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

28 Dec, 16:50


Qorbobolar honadonlarda.

"Qorbobolar paradi"dan so’ng Andijon shahridagi honadonlarga Qorbobolar tashrif buyurib bolajonlarni bayram bilan tabriklamoqda.

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

27 Dec, 10:08


Ўтказилган учрашувдан фотолавҳалар

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

27 Nov, 17:02


Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов шаҳримиздаги 1- сектор биносида кўп қаватли уйлар ва ширкатларнинг раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳолати ва яна бошқа бир нечта масалалар муҳокама қилинди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

27 Nov, 16:22


МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ
КEЧКИ СПОРТ ВАҚТИ

Бугун 27 ноябрь 2024 йил Андижон шаҳар Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби - ёпиқ спорт залида Баркамол МФЙ, Юксалиш МФЙ ҳамда Ёйилма МФЙ маҳалла ёшлари ўртасида Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида спортнинг «Волейбол» тури бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

27 Nov, 14:35


Муносабат

Ижтимоий тармоқларда шаҳримизнинг Янги Ўш кўчасида қад ростлаётган кўп қаватли уйларнинг қуриш жараёнида пиёдалар йўлакчаси ёпиб қўйилганлиги билан боғлиқ мурожаат кузатилган эди.

Ушбу ҳолат тегишли тартибда ўрганилди ва ҳозирда мазкур кўча очилганлигини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

27 Nov, 08:10


Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Вилоят ҳокимининг  "Ҳокимлик соати"да берилган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида 26 ноябрь куни "Мустақиллик" маҳалласида жойлашган 2, 55 ва 56 мактаб битирувчилари билан маҳалла фаоллари билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида битирувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, муаммолари тегишли мутассадиларга етказилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

27 Nov, 07:46


Андижон шаҳар 47-умумтаълим мактаби битирувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мактаб директори,мактаб психологи,
Мирпустин маҳалласи ёшлар етакчиси биргаликда ўқувчиларнинг мактабни тамомлаганидан сўнг бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

14 Nov, 13:22


🔔Adliya vaziri xizmat safarining ikkinchi kunini Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash markazlari faoliyati bilan tanishishdan boshladi.

Andijon shahar 31-sonli maktabida joylashgan Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash markazi faoliyati, u yerda yaratilgan shart-sharoitlar bilan tanishdi.

So'ngra masʼullar bilan ko'rishib, nikohlanuvchi shaxslarni oilaviy-huquqiy munosabatlar, oilaviy hayot psixologiyasi, ma'naviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash yuzasidan fikr almashdi hamda «Oila - muqaddas», «Sog‘lom oila - sog‘lom jamiyat» g‘oyalarini nikohlanuvchilar ongiga singdirib borish bo'yicha o'zining ko‘rsatmalarini berdi.

Shuningdek, oilaviy markazlarda o'qib tamomlagan yosh oilalarga sog‘lom ma'naviy-axloqiy muhitni yaratish hamda ibratli ota-ona bo'lishlarini tilab sertifikat va sovg'alarni topshirdi.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

14 Nov, 13:16


ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Батафсил

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

14 Nov, 13:03


Юртимизда «Ноябрь ойи - энергетика хавфсизлиги ойлиги» деб эълон қилинган

Шу муносабат билан Андижон шаҳрида ҳам жисмоний ва юридик шахслар иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда «Энергетика хавфсизлиги - давлат хавфсизлиги» шиори остида энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қиш мавсумида энергетика хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида сўз борди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

11 Nov, 07:09


#Bagrikenglik_haftaligi

O‘zbekiston Milliy teleradiokompaniyasida Xalqaro press klubning “Oʻzbekiston – bagʻrikeng diyor” mavzusida navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.

Unda Press-klub sessiyasida Millatalararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi raisi oʻrinbosari Azamat Toshev, Din ishlari boʻyicha qoʻmita raisi oʻrinbosari Davronbek Maxsudov, Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi rektori Uygʻun Gʻafurov, Respublika turkman madaniyat markazi raisi, Oliy Majlis deputati Guldana Avezdurdiyevalar spiker sifatida qatnashdilar.

Shuningdek, masʼul vazirlik va idoralar, milliy madaniy markazlar, doʻstlik jamiyatlari hamda respublikada faoliyat olib borayotgan diniy konfessiyalar rahbarlarining axborotlari eshitildi.

Tomosha qilish uchun havola:

https://www.youtube.com/live/Hf8e_3xzOqE?si=oedn9wP5UGHkYw_5

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

11 Nov, 07:07


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ҳусусан худудни дарахт шохларидан тозалаш мақсадида шаҳримиздаги Бўстон даҳасида жойлашган ПС фидир КамАЗ, фидир КЗУ, фидир гарнитур вақтинчалик ўчирилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

11 Nov, 04:08


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Жорий йилнинг 11-ноябр куни 4 ПСдан Ф.Телеком, Ф.Ўртоқ, Ф. Саноат таъмирлаш ишлари бўлиши муносабати билан шаҳримиздаги Бобур, Намуна, Ҳамдўстлик, Ҳунарманд, Эркин, Ғайрат ҳамда Ўзгариш маҳалла фуқаролар йиғинида соат 9:00дан 18:00гача электр таъминоти ўчирилишини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

11 Nov, 03:54


🌏“YONG’IN XAVFSIZLIGI OYLIGI”ni uyushqoqlik bilan o’tkazaylik!
———————————————
Aziz fuqarolar:

2024-yil 15-noyabrdan 15-dekabrga qadar yurtimizda “YONG’IN XAVFSIZLIGI OYLIGI” o’tkazilmoqda!

Ushbu tadbirda faol ishtirok eting.

⚠️Ogoh bo’ling!

Yong’in, Havo-gaz aralashmasining chaqnashi va Is gazidan zaharlanish hodisalari tasodifan sodir bo’lmaydi!

Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va Yong‘in xavfsizligi qoidalariga rioya qiling!

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

11 Nov, 03:07


Муносабат

Ижтимоий тармоқларда шаҳримизнинг 3-кичик даҳада табиий газ йўқлиги билан боғлиқ мурожаат кузатилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат тегишли тартибда ўрганилмоқда.

Бу ҳақидаги батафсил маълумот алоҳида эълон қилинишини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

10 Nov, 09:50


Ўтказилган тадбирдан фотолавҳалар

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

10 Nov, 09:45


ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси «Тиббиёт ходимлари куни» байрами деб белгиланганлиги муносабати билан Андижон шаҳрида тантанали байрам ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари Шавкат Шокиров тиббиёт ходимларини самимий қутлади.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

02 Nov, 11:14


Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар 3-кичик даҳа фуқаролари томонидан йўлланган мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади;

Андижон шаҳрида жойлашган РК-2 қозонҳонаси 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида фаолиятини бошлаш мақсадида, Хитой давлатининг малакали мутахассислари билан ҳамкорликда асосий теплотрассаларга сув тўлдириш ва синов ишлари ишлари олиб борилмоқда.

Андижон шаҳар 3 кичик даҳада 66 та уйларга марказлашган иссиқлик таъминоти тизимлари билан таъминлаш режалаштирлган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 45 та уйлар ички иссиқлик тизими тайёр ҳолатга келтирилди. 21 та уйларнинг ички иссиқлик тизимлари таъмирланмоқда.

Ушбу таъмирлаш жараёнидаги уйлар мавсум давомида марказлашган тармоққа уланиб квартираларга иссиқлик энергияси берилиши кўзда тутилганлигини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 16:55


Jarayon

"Andijon suv ta'minoti" AJning mas'ul xodimlari va ta'mirlash guruhlarining Andijon shahar O‘zbekiston va Bobur shox ko‘chalari kesishmasidagi oqova suv quvurida yuzaga kelgan nosozlikni bartaraf etish ishlari bir soniya bo‘lsin tingani yo‘q. Talafot asta-sekin arimoqda. Bu borada tajribali mutaxassislarning tajribasi qo‘l kelmoqda.


Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 16:30


👉 So‘rovnoma

🟡 Sizning fikringiz davlat xizmatlaridan foydalanishni yengillashtirishga sabab bo‘lishi mumkin.

📱 Bugun raqamlashtirish tufayli aholiga 670 dan ortiq davlat xizmatlari onlayn shaklda ko‘rsatilmoqda.

❗️ Shunga qaramay, byurokratik to‘siqlarni kamaytirish, davlat organlari faoliyatining ochiqligini ta’minlash maqsadida amalga oshiriladigan ishlar ko‘p. Bu jarayonda har bir yurtdoshimizning ishtiroki juda muhim. 

🧑‍💻 Ushbu maqsadlarga erishish uchun Sizni qisqa so‘rovnomamizda ishtirok etishga taklif etamiz.

💬💬💬💬💬💬

👉 Опрос

🟡 Ваше мнение может облегчить пользование госуслугами.

📱  Сегодня, благодаря цифровизации, более 670 государственных услуг предоставляются населению онлайн.

❗️Однако, вместе с тем, необходимо проделать большую работу в плане сокращения бюрократических барьеров и обеспечения открытости государственных органов. Участие каждого гражданина в этом процессе очень важно.

🧑‍💻В целях достижения поставленных задач мы приглашаем Вас принять участие в нашем небольшом опросе.

🌐  my.gov.uz | egov.uz
🚀Telegram 🔵 Facebook  ▶️YouTube 📷instagram 🚀 Bot

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 13:33


#TEZKOR
TA'MIRLASH ISHLARI OLIB BORILISHI SABABLI AYRIM HUDUDLARDA ELEKTR ENERGIYASI TA'MINOTI VAQTINCHA TO'XTATILADI

“Milliy elektr tarmoqlari” AJ tasarrufidagi “Xakan” podstansiyasining T-2 qismida ta’mirlash ishlari olib borilishi munosbati bilan joriy yilning 1- noyabr kuni soat kechki 22:00 dan 2-noyabr tongi 4:00 ga qadar ushbu podstansiya orqali ta’minlanuvchi bir nechta hududlarda elektr energiyasi ta’minotida vaqtincha uzilishlar kuzatiladi:

Andijon shahar: Bog’i eram, Yangi hayot, Buyuk ipak yo’li, Bog’ishamol MFY hududlarida

Keltirilgan hududlarda yashovchi aholi va yuridik iste’molchilarga ehtiyot choralari ko’rishlarini eslatib o’tamiz.

Keltirilgan noqulayliklar uchun iste'molchilardan uzur so'raymiz.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 10:39


Андижон шаҳридаги йилнинг энг яхши мактабига овоз беринг!

‼️ “АНДИЖОНДА ЙИЛ ФАОЛЛАРИ” 2-танлови доирасида "Андижондаги энг яхши мактаб"га овоз беринг!

Овоз бериш жараёни 16 ноябр куни соат 17.00 га қадар давом этади ва 3 та энг кўп овоз тўплаган мактаб иккинчи босқичга ўтади.

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 07:42


Вилоят аҳолиси йилдан-йилга кўпаймоқда. Одамларнинг талаби ҳам, тадбиркорликка қизиқиши ҳам кундан-кунга ошаяпти.

Лекин, шундай салоҳият туриб, Навоийда ҳалигача камбағал оилалар борлиги шунча йирик корхонаси бор вилоятга ярашмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга четга ишлашга кетган одамлар билан гаплашиш, уларнинг оила аъзоларидан хабар олиш, даромадини ошириш учун шароит яратиш топширилди.

Бу масалаларга жиддий қарамаган раҳбарларга хулоса ҳам жиддий бўлиши қайд этилди.

Кичик бизнес, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва балиқчиликда мавжуд имкониятларни ишга солиб аҳоли даромадини ошириш, 4 та туман тажрибаси асосида 140 минг аҳолини банд қилиш, келгуси йилда Навоийга 500 минг хорижий туристни жалб қилиб, экспортни 150 миллион долларга етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 07:42


Президент маҳаллийлаштириш масаласида мутасаддилар корхоналар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Тадбиркорларимизга керакли стандартлар етказилса, импорт бўлаётган маҳсулотларни бемалол ўзимизда чиқариш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Минглаб иш ўрни ҳам яратилади.

Дарё, сой ва каналларни бетонлаш, кичик ГЭС қуришга ҳам хусусий секторни фаол жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Кичик ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади. Бу сув бўйларида замонавий савдо ва сервис объектлари ҳам ташкил қилинади. Бу Навоий тажрибаси бўлади.

Facebook|Instagram|X

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 07:42


Сўнгги етти йилда Навоийда 8 миллиард долларлик 6,5 мингта лойиҳа ишга тушиб, 27 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди.

Вилоятдаги тадбиркорлар сони 3 карра кўпайди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган етти йилда 1 миллиард долларлик экспорт бўлди. Бу йил ҳам вилоятда 2,2 миллиард долларлик 577 та лойиҳа ишга тушиб, 10 мингта юқори даромадли иш ўрни пайдо бўлади.

Ўтган даврда Навоий иқтисодиёти тўққизинчи ўриндан учинчи ўринга чиқиб, 82 триллион сўмга етди. Бунақаси Навоий тарихида бўлмаган.

Шу билан бирга вилоят ҳокимлиги ҳозирги кўрсаткичларни бир неча карра ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, вилоятда каолин, фосфорит, гранит, мармар, кварц қумлари каби хомашё захиралари бўлган яна 100 та кон ва участкаларни тадбиркорларга таклиф қилиш мумкин.

Бу ишлар кўламини кенгайтириш учун геологияда янги тизим бўлади. Барча стратегик ресурсли конлар ҳалқаро баҳолашдан ўтади. Бунинг учун тажрибали халқаро компаниялар жалб қилинади.

Facebook|Instagram|X

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 07:42


Ушбу улкан салоҳиятдан вилоят ҳокими, унинг 8 та ўринбосари, 11 та шаҳар-туман ҳокими унумли фойдаланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишга уланган бошқа вилоятлар мутасаддилари ҳам бугунги таҳлиллар ва топшириқлардан аниқ хулоса қилиб, Навоий мисолида ўз режаларини тузиши зарурлиги қайд этилди.

Вилоятга 3,7 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиб, 600 та янги корхонани ишга тушириш, 15-20 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.

Чуқур геологик таҳлиллар асосида янги конларни тайёр лойиҳа пакети билан тадбиркор-инвесторларга таклиф қилиш зарур.

Уч йил давомида йилига 350 минг гектар яйловга янги технология асосида уруғ ва кўчат экиш ташкил қилиниб, 50 минг аҳолига мева-сабзавот, боғ ва чорва учун бўлиб берилади. 100 та кўп қаватли уй-жойлар қуриш режалаштирилган.

Камбағалликни қисқартириш, миграцияни янги тизими ва 4 та туман тажрибаси ҳисобидан яна 140 минг аҳоли бандлигини таъминлаш, 16 минг оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

Facebook|Instagram|X

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 07:41


Йиғилишда асосий масала – Навоий вилояти иқтисодиётини ўстириш, инвестиция, экспорт ва пировардида, одамлар даромадини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Вилоят республикамизнинг қоқ марказида жойлашган, бой табиий ресурслар, етарли инфратузилма ва инсон салоҳиятига эга ҳудуд.

Сўнгги уч йилда навоийлик ёшлар олийгоҳга кириш бўйича 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Боғча қамрови 85 фоизга етиб, республикада 2-ўринга чиқди.

Халқимиз қазилма бойликларининг 20 фоизи Навоий заминида. Вилоятда ҳар йили 100 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулоти яратилмоқда. Ҳозирда вилоятда 15 миллиард киловатт соат электр энергияси чиқарилаяпти, яна 5,2 гигаваттли шамол ва қуёш станциялари ишга тушиш арафасида.

Мамлакатимизнинг энг муҳим транспорт артерияларининг 16 фоизи Навоий ҳудудидан ўтган. Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 240 километрли “Қўнғирот-Бейнов” янги йўли фойдаланишга топширилди. Бу ҳам Навоийнинг логистика маркази сифатидаги аҳамиятини янада оширади.

Facebook|Instagram|X

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

01 Nov, 07:41


Эл-юртимиз, хусусан, Навоий аҳлининг улуғ аждодимиз Алишер Навоий хотирасига ҳурмат-эҳтироми чексиз.

Буюк бобомиз номи билан аталадиган Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг маънавий брендига айланиши зарурлиги таъкидланди.

Масалан, 2017 йил Андижон вилоятида “Бобур йили” деб эълон қилиниб, шу асосда кенг кўламли ишлар амалга оширилган эди. Президент мана шундай ижобий тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, янги – 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Бу йил доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоий бобомизга атаб янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.

Facebook|Instagram|X

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

31 Oct, 15:57


ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ДАСТУРИ АМАЛДА

Жорий йилнинг 31-октябр куни Ташаббусли бюджет дастури орқали Андижон шаҳар 2-сон спорт мактабининг 40х20 ўлчамдаги 4 та асфальт копламали бўлган теннис спорт майдончалари замонавий хард қопламаси билан қоплаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди.

Маросимда барча тегишли ташкилот муассаса раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирни Андижон шаҳар хокими ўринбосари Шавкат Шокиров очиб берди ва спортчиларга келгуси фаолиятига тилак билдирди.

Сўнг спортчиларга Президент совғалари махсус спорт экипировкалар топширилди.

Тадбирнинг оҳирида спорт мактабнинг қўл жанги бўлими спортчилари томонидан тақдим этилган кўргазмали чиқишлари билан якунланди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

25 Oct, 04:36


ДИҚАТ ЭЪЛОН!

Жорий йилнинг 25 октябр куни ПС 3 дан 2 СШ 6 кв таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли шаэримиздаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида электр тармоқлари вақтинчалик ўчирилади.

Электр таъминотидан узуладиган маҳаллалар рўйхати; Яхши, Истиқлол, Шифокор, Яшнаобод,Бинокор, Қўшариқ, Бунёдкор МФЙларда соат 9:00дан 18:00гача ўчирилади.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

24 Oct, 11:09


ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ

Андижон шаҳар Буюк Ипак Йўли ва Боғишамол МФЙ худудларини электр таъминотини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Подстанция Адирнаядан янги 10 кВ ҳаво тармоғи қуриш ишлари олиб борилмоқда, келгусида ушбу худудда 2 400 тадан ортиқ аҳоли хонадонлари электр таъминоти яхшиланишига эришилади.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

24 Oct, 11:07


Муносабат

Ижтимоий тармоқларда
“Асалломуалайкум биз Андижон шахар “9 ариқ“ МФЙ “9 ариқ” тупик кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар номидан муроожат қилмоқдамиз” сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Хабарингиз бор, ички йўлларни таъмирлаш ҳозирда "Очиқ бюджет" платформаси орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур кўчани асфальтлаш юзасидан "Очиқ бюджет" платформаси очилганидан сўнг, платформа орқали ташаббус билан чиқиб, юқори овоз тўплаган тақдирда мазкур йўл асфалтланиши маълум қилинади.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

24 Oct, 10:09


#iqtidorlar

Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi tomonidan yangi loyiha


“ANDIJON FARZANDLARI...”

Xalqaro IELTS 8 darajasi hamda 3 ta xorijiy tillarda so'zlashish iqtidoriga ega Andijon shahridagi 11-umumta'lim maktabi 10-sinf o'quvchisi Ismigul Abdurahmonovaning hikoyalari...

Andijon shahar MMTB Matbuot xizmati

Telegram I Facebok I Youtube

https://t.me/andijon_shahar_XTB/19902

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

24 Oct, 09:58


ANDIJONLIK O'QUVCHI-QIZ IELTSDAN 8 BALLNI QO’LGA KIRITDI

Xabaringiz bor, yurtimizda yosh avlodni har tomonlama bilimli kadrlar etib tarbiyalash, ayniqsa o'quvchilarni xorijiy tillarni puxta egallashlariga ko'maklashish yo'nalishida qator tashabbuslar ilgari surilmoqda.

Mazkur tashabbuslar natijasida Andijon viloyatida ham bir qator ilg'or o'quvchilar maktab davridanoq xorijiy tillarni bilish yo'nalishidagi xalqaro sertifikatlarni qo'lga kiritmoqda.

Xususan, Andijon shahridagi 11-umumta’lim maktabi 10-sinf o‘quvchisi Ismigul Abdurahmonova Xalqaro IELTS setifikatida 8 ballni qo‘lga kiritdi.

Andijon shahar maktabgacha va maktab ta’limi bo'limi iqtidorli o‘quvchimizni mana shunday ulkan yutuqlari bilan tabriklab qoladi.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

24 Oct, 09:55


Сайлов-2024
•••••••••••••
Биз овоз берамиз!

Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаблари жамоалари сайловларда фаол қатнашиш истагида.

(Видеолавхада Андижон шаҳар 43-умумтаълим мактаби)

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati

24 Oct, 09:38


Xalqaro ta’lim hamkorligi doirasida 2024-yil 17-oktabrdan 20-oktabrgacha Qirg‘iziston Respublikasi Ta’lim va fan vazirligi hamda “Oltin tuyun” Milliy bolalar muhandislik-texnik akademiyasi hamkorligida navbatdagi “Ijodiy g‘oyalar va texnologiyalar karvoni” xalqaro tanlovi o‘tkazildi.

Bu tanlovda O'zbekiston delegatsiyasi nomidan Andijon shahar MMTB ga qarashli 5-umumta'lim maktab o'quvchisi Xiyitboyev Muxammadyusuf O'zbekiston sharafini munosib himoya qilib fahirli 2 o'rinni qo'lga kiritdi.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

6,526

subscribers

26,966

photos

1,676

videos