🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴 @dilimga_yaqinim Channel on Telegram

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

@dilimga_yaqinim


Дуоларизда бизларни хам унутманг дилимга яқинларим 🌹

Мурожаат учун💬: @Muazzam_bintu_Ahmad
@dilimga_yaqinlar

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ🌹🌴 (Uzbek)

ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ канали - улар бир гурух, бир жамоат ва бир oila hisoblanadi, дилимизга яқин бўлувчилардан иборат. Ушбу каналда муҳим ва керакли маълумотлар бир кўчарада. Дуольаризда бизларни хам унутманг ва дилимизга яқин бўлинг! Мурожаат учун: @Muazzam_bintu_Ahmad @dilimga_yaqinlar

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 16:43


📹 ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР! 🌸🌾

🌙 Саховатда, ҳимматда оқар дарё каби бўл,
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл,
🌙 Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл,
Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл,
🌙 Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл, 
Бағрикенглик - меҳрда улкан денгиз каби бўл,
🌙 Қандай бўлсанг - шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 15:00


18 ёшга етганингда, бошқаларнинг сен ҳақингдаги фикрларини ўйлаб тушкунликни ҳис этасан.
🌸
40 ёшга кирганингда, сен ҳақингда ким нима деб ўйлашига эътибор бермай қўясан.
🌺
60 ёшга кирганингда, аслида сен ҳақингда ҳеч ким ҳеч нарса ўйламаганига, сенинг ҳаётинг ҳақида фикрлаш ҳеч кимга керак бўлмаганига амин бўласан.
🍃
Кел, ўзимиз учун вақтни қисқартириб, олтмишга кирганда идрок қилинадиган нарсани ҳозирдан идрок қилайлик.
✍️Айман Ёғий

Оқшом хайрли ўтсин! Ота-онангиз, оилангиз, яқинларингизни қадрланг!

©Jaloliddinrumiyy❄️

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 14:48


Нафс билан мужоҳада

©Ҳасанҳон Яҳё Абдулмажид


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 13:07


📿 Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

• Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади.
• Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади.
• Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 10:43


🎞 Юнус Эмро
(Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 17-Қисм



📖~ ~ ~ ~ ~🕋


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 10:43


🎞 Юнус Эмро
(Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 16-Қисм



📖~ ~ ~ ~ ~🕋


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 10:21


Аср намозларимизни чиройли ва бенуқсон адо этайлик АЛЛОҲ даргоҳида хусни мақбул айласин 🤲

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 05:39


#дуо

Гуноҳлар кечирилишини ва дўзах азобидан паноҳ сўраш дуоси:

﴿رَبَّنَا إِنَّنَا آَمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾

Ўқилиши: "Роббанаа иннанаа ааманнаа фағфир ланаа зунуубанаа ва қинаа ъазаабан наар".

Маъноси: "Роббимиз, бизлар Сенга иймон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!".

(Оли Имрон сураси, 16-оят).


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 05:39


Qariganda jisman va ruhhan sogʻlom boʻlay desangiz


«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi imom noibi, Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 05:39


Allohning insoniyatga eng goʻzal tortigʻi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋©islomuz

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 05:31


📆 03/12/2024й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:05
  Қуёш        07:25

Намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:45
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:20
📌 Шом            16:50
📌 Ҳуфтон       18:40

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 04:41


Саййидул истиғфор

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Ўқилиши: Аллоҳумма анта Роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта.

Маъноси: Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

(Имом Бухорий ривояти).


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 02:30


🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 02:30


Суратда кўриб турганингиз Усмонлилар даврида улар фойдаланган соат.

1 - Тавҳид
2 - илм
3 - ирфон
4 - ақл
5 - ҳикмат
6 - инсон
7 - амал
8 - адолат
9 - ахлоқ
10 - имрон
11 - ислом
12 - Ҳақ

- Соат неччи? - Адолат соати,
- Соат неччи? - Ирфон соати,
- Соат неччи? - Ҳикмат соати
- деб жавоб беришаркан.  Ажойиб-а?!


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 02:29


Эй Одам фарзанди!
• Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?!
• Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тамаъ қили-шинг мумкин?!
• Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?!
• Дунёга ҳирс бўлатуриб, қанақасига тақвони тамаъ қиласан?!
• Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай етишинг мумкин?!
• Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?!
• Дунёга муҳаббат ва мақтову олқишлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?!
• Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!

"Қирқ ҳадиси қудсий"дан

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 02:25


Машриқу мағриб орасини ёритиб қўйган Аллоҳ таоло сизни кичик қоронғулигингизни ёритишдан ожиз деб ўйлайсизми?



https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 02:24


АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ

Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:
يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.
Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомеъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтинки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

03 Dec, 02:23


Аллоҳим, мени танловимдан кўра Сенинг танловинг энг яхшисидир.
Менга мени танловимни эмас, Ўзингни танловингни насиб эт!
Ва у ила қалбимни хотиржам қилиб, кўксимни сурурга тўлдир.. Омин!


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

12,228

subscribers

18,014

photos

19,678

videos