Дилдаги сузлар @dildagi_suzlar_01 Channel on Telegram

Дилдаги сузлар

@dildagi_suzlar_01


Гох йикилдим гохида турдим
Гох игнадан кудук казидим
Фарзандларим камоли учун
Керак булса тиззалаб юрдим
Хайот билан олишмай канча
Гийбатларга кафанлар бичдим
Ха курашдим сабрим етгунча
Аммо СИЗСИЗ жуда чарчадим

Дилдаги сузлар (Uzbek)

Дилдаги сузлар канали - бу сизнинг эҳтиёжларингизни эълон қилиш учун идеал юл. Ушбу каналда сизга умр ортасига ёки таҳлилий кунларга ўтказилаётган муаммолар, муаллифий мосолалар ва дунёвий масалалар бўйича тил оширилган материаллар тақдим қилинади. Дилдаги сузлар каналига аъзо бўлиш олдининг барча бузуқликлардан, мавжуд муаммолардан чиганарлик бажармасдек, узоқкўишига қараганда, жондошлик алоқаларини жадал қўллаш кўрсатмайдиган мамлакат. Бу ерда сиз ҳар қандай саволларга жавоб топишингиз мумкин, ушбу жавоблар сизнинг ёлларлик жавобларингизни бақайдо эълон қилиш хам мумкин.

Дилдаги сузлар

03 Jan, 19:05


* * *

Ухлаб қолма бугун, мана шу тунни,
Биргина кечани эт менга тортиқ.
Суҳбатлар қурайлик, ажиб, сеҳрли,
Мен сени севаман жонимдан ортиқ!

Ухлама шу кеча, бўлайлик бедор,
Сенга ярим тунда қилай қўнғироқ.
Менинг озоримсан, энг ширин озор,
Қоронғу тунларим ёритган чироқ!

Ухлама азизим, Ғафлатларни қув,
Юракка оқиб кир томирларимдан.
Сени сўраб олдим минг йиллик тоқат,
Яна бир умрлик  сабрларимдан!

Бизнинг орамизда миллион чақирим,
Менга сендан кўра осмон яқинроқ.
Ҳаётим, илтимос, фақат уйғоқ бўл,
Мен сени соғиниб, қилсам қўнғироқ...


Ухлама, азизим, мана шу тунни,
Биргина кечани эт менга тортиқ...

Малика Тавфиқ.

Дилдаги сузлар

03 Jan, 08:22


РАЖАБ ОЙИДА ТУТИЛГАН РУЗА САВОБЛАРИ.

1-кун руза тутса

Дунёдаги барча тогларни катталигичалик савоблар берилади

2-кун руза тутса

3000 йил руза туткан савобни беради.

3-кун руза тутса

Дузах утини курмайди

4-кун руза тутса

Дажжол фитнасига эргашмайди, фитнасидан халос булади

5-кун руза тутса

Кабр азобини булмайди

6-кун руза тутса

Кабрда тирилганда юзи тулин ойданда йоругрок булади

7-кун руза тутса

Дузахни 7 эшиги ёпик кулф булади

8-кун руза тутса

Жаннатни 8 та эшиги очилиб мендан кирсин деб туради

9-кун руза тутса

Кабрдан чикаётканда нидо килиб Ла илаха иллоллох деп овозини Борича калима айтиб чикади юзи факат жаннат томонга караб туради

10-кун руза тутса

Оллох таоло 10 мил пилсирот купригидан осон утади.

1 ой тутса янада купрок савоблари бор ☺️☺️ бу кунлар хам ганимат сизларга илиндим😊😊



Ма Ша Аллох ☺️

Дилдаги сузлар

03 Jan, 08:18


Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми?

Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим.

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.

Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.

1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:

- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.

1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;

5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга

ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.

- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.

Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.

Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

Дилдаги сузлар

03 Jan, 03:13


ОМОНМИСИЗ  ҚАДРДОНЛАРИМ!

Инсонийлик нақшин кўраман,
Сизга бўлсин ширин онларим,
Мен сизларни яхши кўраман,
ОМОНМИСИЗ ҚАДРДОНЛАРИМ?

Талпинади сиз томон кўнглим,
Ўзига бек, ўзи хонларим,
Юрагимда соғинчлар лим-лим,
ОМОНМИСИЗ ҚАДРДОНЛАРИМ?

Ўзингиздан берингиз дарак,
Кўрмай қолсам бу жоним ҳалак,
Яхшиларга бўлибон тиргак,
ОМОНМИСИЗ ҚАДРДОНЛАРИМ?

Дард чекмасин ширин жонингиз,
Қувончга бой ўтсин онингиз,
Нурли отсин ҳар бир тонгингиз,
ОМОНМИСИЗ ҚАДРДОНЛАРИМ?

Дилдаги сузлар

03 Jan, 02:34


Янги йилнинг илк Жумаси муборак!

Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин! Шу кунларга етказганига шукр!

Дилдаги сузлар

05 Dec, 07:39


💝💝💝
Inson qaysi koʻngildan mehr koʻrsa .....

Yana oʻsga koʻngil tomon boraveradi , boraveradi ........

Boraveradi .....

Дилдаги сузлар

05 Dec, 06:06


Пушкин гўрида тикка турадиган бўлди...

Дилдаги сузлар

04 Dec, 02:17


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

04 Dec, 02:17


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

04 Dec, 02:16


Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊👍🏻

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг🤲🏻


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

03 Dec, 16:42


Хайрли тун

Энг ёмон соя бу қўрқув!
Энг ёмон хаторуҳан тушкунлик!

Энг қўрқинчли одам- ёлғончи!
Энг ёмон қалб к
асаллиги-ҳасад.

Энг катта
тарбия!
Энг катта куч бу
сабр!
Энг катта ҳазинаил
м!
Энг машаққатли ишнаф
сни тарбияламоқ!

Энг оғир меҳнатёмон ху
лқни яхшисига айлантирмоқ!
Энг гўзал иш узр сўрамоқ ва
кечирмоқ!

Энг гўзал кўриништабассум!
Эн
г буюк неъмат иймон,  ишонч, умиддир!!!

Энг яқин ва энг ишончли дўст бу
Аллоҳ таолодир!!!
♦️Яхши тушлар кўринг
Эртагача ХА
ЙР


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

03 Dec, 16:18


Эхтимол....

Дилдаги сузлар

03 Dec, 16:13


Hayot kitobimni asta varaqlab,
Men o'tgan kunimga achinmay qo'ydim.
Suyish kerak bo'lsa telbacha suydim........

Qanaqa chiroyli satrlar a? Men o'tgan umrimdan va hozir yashayotgan umrimdan hursandman.😊🫶❤️

Дилдаги сузлар

03 Dec, 16:10


* * *


Севсанг, суйсанг эди менчалик, мендек,
Жонимни садқалар этмас эдимми.
Сенингли кунларнинг оромбаҳшида,
Ишққа қасидалар битмасмидимми?!

Кўнглимнинг алвон ранг гиламларини,
Тупроқдек тепкилаб юрмасмидингми.
Бошимдан баландроқ, осмондан баланд,
Худога яқинроқ турмасмидингми?!

Севсанг, суйсанг эди девоналардек,
Тегрангда чарх уриб толиқмасмидим.
Сен дучор бўлмасанг қисматгинамда,
Ҳудонинг қаҳрига йўлиқмасмидим!

Йўллар тўла тиғлар, тиканлар, тошлар,
Юрсанг, юрагимдан юр демасмидим.
Кунларинг оз бўлса, кунларим ол деб
Дунё тургунгача тур демасмидим!

Севсанг, оҳ, севолсанг чиндан,рост ила,
Дуолар бошида бўлмасмидинг айт.
Ол, дея жонимни тутқизмасмидим,
Жонинга ҳаридор келар бўлган пайт!

Малика Тавфиқ

Дилдаги сузлар

03 Dec, 16:05


Bog'lanib qolma hech odam zotiga,
Bog'lagan ipiga bo'g'zing bo'g'asan,
Hammadan qizg'onib sevasan o'zing,
Yana sevilmagan o'zing bo'lasan.

Malika Yoqubzoda
🎙Munavvar Akbarovna

Дилдаги сузлар

03 Dec, 16:03


Umrimda birinchi bor, o‘ylashga majbur qilgan,
Mehrimni qozongan va unga javob bermagan...

Дилдаги сузлар

03 Dec, 15:58


Сени жудаям согиндм, илтимос менга к,унгирок, к,ил адашиб тушибман десанг хам майли.🥺❤️

Дилдаги сузлар

03 Dec, 15:57


🌿 Shunday o‘g‘ilni bilaman: onasi bilan telefonda gaplashayotib, gaplari tugaganidan keyin onasi (qizilni bosib) o‘zi o‘chirmagunicha o‘g‘il trubkani qo‘ymaydi, toki onamning gapi tugamay o‘chirib qo‘ysam, onamga oq bo‘lib qolmayin, deydi...

Alloh shunday farzandlardan rozi bo‘lsin!

— Abdulhodiy Yusuf

🍃

Дилдаги сузлар

03 Dec, 12:14


ПРИМЕРА...

Исмингни такрорлаб чарчамас юрак,
Мухаббат сен учун бӯлдими эрмак,
Қайларда юрасан бергин бир дарак,
Боримда қадрла, кетсам излама.

Ишончдан йӯлинга паёндоз солдим,
Севгимла қӯлинга жонимни солдим,
Йӯқлигинда ишон сарсона қолдим,
Баримда қадрла, кетсам излама.

Хижронга тутмагин бахтли кунимиз,
Дарбадар этмагин ошиқ дилимиз,
Мажруҳдек ӯтмасин қолган умримиз,
Боримда қадрла, кетсам излама.

Хиёнатга ӯзим бегона этдим,
Қара сенсиз охир азобга етдим,
Телбадек ошкора севгимни айтдим,
Боримда қадрла, кетсам излама.

Жим турма сақлама керакмас сукут,
Саҳрода қолдирма қӯлларимни тут,
Қувончга етакла ғамни қил унут,
Боримда қадрла кетсам излама.

Бирбора берилган яшашга хаёт,
Ошиқлик сувини ичир умрбод,
Токи жон чиққунча бӯлиб сен нажот,
Боримда қадрла, кетсам излама.



🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂

Дилдаги сузлар

03 Dec, 12:13


Биздек бўлолмайди топганларингиз...

Сизнинг мехр энди керакмас дея,
Кўрдик бизга эшик ёпганларингиз...
Бир куни қоласиз пушаймон ея,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...

Дунёда ҳаммадан яхши бўлса ҳам,
Барча одамларнинг нақши бўлса ҳам,
Номингиз куйлаган бахши бўлса ҳам,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...

Қалбингиз четида исмимиз ҳамон,
Ҳаёллар тортади фақат биз томон,
Ҳали соғинчимиз қийнайди ёмон,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...

Ҳаммага жар солинг бошқаси бор деб,
Бир ширин сўзимга нечалар зор деб,
Узир адашибмиз биз сизни ёр деб,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...

Гул ўрнин ҳас билан тўлдириб бўлмас,
Биз ёққан оловни сўндириб бўлмас,
Кўнглингиз ўзгага кўндириб бўлмас,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...

Қайтар дунёсига ваъда қилинар,
Бизнинг соғинчлардан юрак тилинар,
Дерларки чин қадр кейин билинар,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...

Биздек бўлолмайди топганларингиз...
Муаллифга рахмат
Аа

Дилдаги сузлар

22 Nov, 05:03


***

Бир оқил инсондан сўрашибди:
—Энг гўзал инсон деб кимни биласиз ?
Оқил инсон жавоб берибди:
—Айбларимни кўриб-билиб туриб ҳам мени яхши кўришдан тўхтамайдиган инсондан гўзалроғини кўрмадим..



https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

22 Nov, 04:54


Аллохим ...
Сенга шукр килишим...
Сенга зикр килишим...
Сенга гу́зал ибодат килишим
учун у́зинг мадад бер!


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

22 Nov, 04:52


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

22 Nov, 04:50


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

22 Nov, 04:49


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

21 Nov, 14:52


📹 Xurshid Rasulov - Yodimda borsan | Хуршид Расулов - Ёдимда борсан


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

21 Nov, 14:41


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

21 Nov, 14:41


https://t.me/dildagi_suzlar_01

Дилдаги сузлар

30 Oct, 01:26


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Дилдаги сузлар

30 Oct, 01:25


Биласизми, қадрлигим, Сиз жудаям бахтлисиз... 💝🌹💝🌹💝🌹💝

Негаки, бугун яшаяпсиз, ҳаётдан тўйиб нафас оляпсиз, ёнингизда эса сизни ўйлайдиган яқинларингиз бор...

Дилдаги сузлар

30 Oct, 01:24


ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МАРОҚЛИ

ЎТСИН!!

Дилдаги сузлар

30 Oct, 01:16


☀️ АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!🤗

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган  “ЧОРШАНБА” тонги муборак бўлсин.

Дилдаги сузлар

29 Oct, 16:51


Дардим билан ёлгизман ОНАЖОНИММММ...

Дилдаги сузлар

28 Oct, 18:59


***

Энг чиройли амал ~ кечиришдир. Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг ва унутинг. Тоза юрак билан ухлаш эса хотиржамликдир.

Хайрли тун !
Тунингиз хотиржамликда ўтсин !
Яхши дам олинг !
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз.


🍃🌸

Дилдаги сузлар

28 Oct, 18:54


🌙Азизларим сизни хафа қилганларни ўйламанг...
умр ўзи шундоқ ҳам қисқа...
ёмон одамларга жазо бераман деманг...уларнинг ёмонлиги ўзига жазо.
🌙 Азизларим хаётда сиз яхши инсон бўлинг...
Бирок бировларга буни исботлашга харакат қилманг...!
Сизни кимлигингизни Аллох билса бўлди...!!!
🌙 Азизларим тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин...!
Яхши дам олинг...!
Тонгда ғойибона учрашгунча деб қоламиз...

Дилдаги сузлар

28 Oct, 16:17


Ёшлигимда йиғласам гар,
Овутганим эдингиз,
Болам ҳавотирланмагин,
Ёнингдаман дедингиз..

Дилдаги сузлар

28 Oct, 12:24


Сабр қилиш осон эмас, агар осон бўлганида эди, сабр эвазига жаннат ваъда қилинмас эди!!!!

Дилдаги сузлар

24 Oct, 14:07


#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ

Яхши инсонлар хаётимизга ўзи билан БАХТ олиб киради.
Ёмон инсонлар эса сабоқ бериб кетади!

🌺Хайрли оқшом Жаннат юзли ЯХШИЛАРИМ.
УМИД сизни хеч қачон тарк этмасин!
Оқшомингиз хайрли ва хузурли бўлсин!!!💐💐

Дилдаги сузлар

24 Oct, 00:22


.............🌹🍃
Яшайлик дунёда шунчалар азиз,
Кўнгиллар кўзларга илиниб қолсин.
Ҳар он, ҳар сония, ҳатто бир нафас,
Дунёда йўк бўлсак билиниб қолсин.....!!!

🌹🌹❤️❤️

Дилдаги сузлар

24 Oct, 00:21


Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг булсин

Дилдаги сузлар

24 Oct, 00:20


TASBEHIM
Bismilahi Rohmani Rohim Alhamdulilahi Robil Alamin val aqibatulin mutaqin vasalatu vasalamun mursalin Rasulina Muhamad va alihin asxabika ajmain ammabot assalomu alikum va raxmatulohi va barokatuhu

zikrlarni chiroĝi kungilarni buloĝi sanolarni sarvari oshiq dillar gavxari oxiratni yarogi bashar kuzgu qaroĝi keling biz ham aytaylik raxmatiga qaytaylik LA ILAHA ILLALLAH MUXAMMADUR RASULILLOH

Дилдаги сузлар

24 Oct, 00:18


БИСМИЛЛАХ АЛХАМДУЛИЛЛАХ АСАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУХУ ОЛИСДАГИ ЯКИНЛАРИМ АЗИЗЛАРИМ ХАЙРЛИ ТОНГ МЕХРИБОНЛАРИМ ЯХШИМИСИЗЛАР ХОНАДОНЛАР ТИНЧМИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БАРОКАТЛИ УТСИН КИЛГАН ЯХШИ АМАЛИМИЗ ИБОДАТИМИЗИ АЛЛОХИМ ДАРГОХИДА КАБУЛ КИЛСИН АМИН АЖМАИН РАББИЮЛ АЛАМИН НИМАЙИКИ НИЯТИЗ БУЛСА АЛЛОХИМ ДАРГОХИДА КАБУЛ КИЛСИН УЙИНГИЗ НУРГА КАЛБИЗ ХУЗУРГА ТУЛИБ ЮРИНГ ОЙЛАЙИЗ БИЛАН ЖАННАТДАЯМ БИРГА БУЛИНГ ИШИЗИ РИВОЖИНИ БЕРСИН МУШКИЛИЗИ АЛЛОХ УЗИ ОСОН КИЛСИН ДУОЛАРИМДА СИЗЛАР ТОПКАНИЗГА БАРАКА БЕРСИН ИНША АЛЛОХ БЕМОРЛАРГА ШИФО БЕРСИН МУХТОЖЛАРГА АЛЛОХ УЗИ МУШКИЛИНИ ОСОН КИЛСИН САФАРДА ЮРГАНЛАРНИ САФАРИНИ БЕХАТАР КИЛСИН АЛЛОХИМ БАРЧАМИЗНИ ПАНОХИДА АСРАСИН ХАМИША АЛЛОХИМ ПАНОХИДА БУЛИНГЛАР ЯНА ТИРИКЛАР КАТОРИДА УЙГОТИШ НАСИБ ЕТКАНИГА АЛЛОХИМГА ХАМДУ САНОЛАР БУЛСИН АЛХАМДУЛИЛЛАХ АЛХАМДУЛИЛЛАХ АЛХАМДУЛИЛЛАХ КУН ДАВОМИДА ЯХШИ КАЙФИЯТ МЕХРУ ОКИБАД ТИНЧЛИ ТАРК ЕТМАСИН АЛЛОХИМ ПАНОХИДА БУЛИНГЛАР 🤲🤗😊🦋😇🕊

Дилдаги сузлар

24 Oct, 00:18


🕌Бомдод намози билан манглайини нурга суртиб, қалбини Ҳаққа етказганларга Аллохнинг саломи бўлсин!..

Дилдаги сузлар

23 Oct, 15:00


🌼ХАЙРЛИ ОҚШОМ
ЯҚИНЛАРИМ

🤲 Аллохим барчамизга сўнмас иймон,
Гўзал ахлоқ, шукур этувчи қалб,
Зикир этувчи тил,
Хайрли умр ва Охират гўзаллигини насиб этсин!!!🤲

ОҚШОМИНГИЗ ФАЙЗЛИ БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ. 🌹

Дилдаги сузлар

23 Oct, 08:23


* * *

Бошимни қўярга ёстиқларим тош.
Чакка томирларим ёраман дер қон.
Ҳамма соғинчлардан беор дунёда,
Сизнинг соғинчингиз оғир, Отажон!

Кўксимда гупири қулоқни тешган,
Юракми,
Ва ёки энг улкан вулқон?!
Неларга кўнмади савил бардошим,
Нечун сизсизликка кўнмас,Отажон!

Яхши кунларимнинг ҳисобин билмам,
Лекин икки куннинг бириси ёмон.
Ҳамма аламларга басдир бир алам,
Сизнинг йўқлигингиз алам,Отажон!

Сизнинг ҳузурингиз ҳуморларида,
Тангрим яшашимга беради фармон!
Юрибман тириклар мозорларида,
Қатра меҳрингизни топмай, Отажон!

Ношукурлик гуноҳ, нолишлик гуноҳ,
Тентирар танамда тийра жон сарсон.
Менинг гуноҳларим кечсину Оллоҳ,
Сизни раҳматига олсин, Художон!

МЕН СИЗНИ СОҒИНИБ КЕТДИМ,
ОТАЖОН...

Малика Тавфиқ

Дилдаги сузлар

23 Oct, 05:21


Дунёда шундай бир сеҳрли сўз бор, у жонга хузур, танга роҳат беради. Бу шундай сўзки, қоронғу осмонни ой каби ёритади, вайрон кўнгилларни эса умид нурлари билан тўлдиради. Бу сўз оддийгина меҳрдир...

Дилдаги сузлар

23 Oct, 04:05


Камтар бўлинг — ҳурмат қозонасиз;

Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;

Нозик таъб бўлинг — эсланасиз;

Саховатли бўлинг — ризқланасиз;

Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;

Ишончли бўлинг — қадрланасиз;

Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;

Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз!.


@uralova_dilobar

Дилдаги сузлар

23 Oct, 04:03


Қачон гапиришни билишингиз тарбиядир.
– Гапираётган кишига қулоқ солишингиз ахлоқдир.
– Гапираётган кишини гапини бўлмаслигингиз одобдир.
– Ҳар бир гапирган кишининг сўзини тасдиқлаб кетавермаслигингиз эса, зукколикдир.

@uralova_dilobar

Дилдаги сузлар

23 Oct, 04:03


❤️❤️
Рашк —- барибир ёқимли азоб. ..
бир томондан ишонмагани учун
жахлинг чиқади...
Аммо барибир ич - ичингдан
кераклигингни хис килиб бахтиёр
бўласан...!!!❤️

Дилдаги сузлар

23 Oct, 04:03


***

Ишқ кимлар учундир энг олий туйғу,
Севги кимлар учун ҳаёт мазмуни.
Муҳаббат умрини нур қилиб мангу,
Наинки кундузи, чароғон туни.

Ҳаёт, синовларинг ечмоққа ҳали,
Ҳеч бир донишманднинг ақли етмаган.
Шундай одамлар бор, охир аввали,
Қалбини муҳаббат асир этмаган.

Дилобар Ўролова

Дилдаги сузлар

23 Oct, 02:12


🍂Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ

🌸🌸ХАЙРЛИ ТОНГ🌸🌸

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌿Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин
.

Дилдаги сузлар

23 Oct, 00:14


Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъқул ва номарғуб хулқ-атвордан пок бўлади,
гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста қилади, ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан четланади, яхшилар қаторидан жой олади, ҳеч кимга озор бермайди.

Жалолиддин Румий
🍃
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼
Хайрли тонг!!!
🍃
Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир.
📿
Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!

Дилдаги сузлар

22 Oct, 11:12


Армонларда қолмас эдим,
Кошки бағрим қайтиб тўлса.
Хизматида толмас эдим -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Дардларимни билар эди,
Ғамимни даф қилар эди.
Умидларим кулар эди -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Тож бўларди орзуйимга,
Ҳар маърака, ҳар тўйимга.
Сиғар эдим ўз уйимга -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Муштипарим, меҳрибоним,
Балолардан асраб жоним.
Бўлар эди гиргиттоним -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Оҳларимга етиб Худо,
Бобур, кўнглим кошки тўлса.
Айлар эдим жоним фидо -
Онажоним ҳаёт бўлса...

БОБУР

Дилдаги сузлар

22 Oct, 11:11


МЕНИ ТАШЛАБ
     КЕТМАНГ ОНАЖОН...😢

Бу дунёнинг камидан қочиб,
Дарддан зада юракни қучиб,
Бамисоли бургутдек учиб,
Мени ташлаб кетманг онажон.

Айтинг, сизни ранжитдимми ё,
Жонсиздекман, йўқдекман гўё.
Сизсиз бошга қулайди дунё,
Мени ташлаб кетманг онажон.

"Сени яхши кўраман-ку" денг,
Ҳар сўзингиз бир дуога тенг.
Ахир дунё фақат сиз-ла кенг,
Мени ташлаб кетманг, онажон.

Она...
Она очинг кўзларингизни,
Соғиняпман сўзларингизни.
Қўйворгим йўқ қўлларингизни,
Мени  ташлаб кетманг онажон.

Мени кимга ишоняпсиз-а,
Кўзларимни ёшлаяпсиз- а
Кетётганга ўхшаяпсиз-а,
Мени ташлаб кетманг онажон

Шум хаёллар қилмоқда безор,
Юринг бирга борамиз бозор,
Меҳрингизга қилманг интизор,
Мени ташлаб кетманг онажон.

Кунларимни тўлдириб ғамга,
Мени кўмиб кетманг аламга.
Бир бор қулоқ тутинг ноламга,
Мен ташлаб кетманг онажон.

🎙Фаришта

Мовлуда Имомназаровa

Дилдаги сузлар

22 Oct, 11:08


Ўлееее ўғил бўлмай суф сендай ўғил фарзандга онасигаям шунақа гап гапирадими тарбиясиз нодон ўғил эркакмиш яна эйй ўлааа сендей фарзандлар онани қадрига етармидияа🤦‍♀

1,826

subscribers

3,662

photos

6,519

videos