Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃 @alhamdulillah_iyman Channel on Telegram

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

@alhamdulillah_iyman


Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃
Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃

Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸

Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу.

Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα

Aᴅᴍɪɴ:

#KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019

alhamdulillah_iyman (Turkish)

Alhamdulillah İman KanalınnAlhamdulillah İman kanalı, ilminde ve faziletinde yükselmek isteyen herkes için ideal bir ortam sunmaktadır. Kanalımızda Ameliyat-ı Maruz ve İlmihal gibi ilmi faaliyetler gerçekleştirilmekte ve katılımcılara günlük yaşamlarında rehberlik edecek bilgiler sunulmaktadır.nnKanalımızın niyeti sadece Allah'ın rızasını kazanmaktır ve bu doğrultuda faaliyetler yürütülmektedir. Hanefi mezhebine bağlı olan kanalımız, Ahl-i Sunnah Vel Cemaat inancını benimsemektedir.nnAdminlerimiz, uygun ve doğru bilgi akışını sağlamak adına titizlikle çalışmaktadır. Kanalımızın kuruluş tarihi 4 Temmuz 2019'dur.nnEğer siz de ilminde ve imanında ilerlemek isteyen bir bireyseniz, Alhamdulillah İman kanalı tam da size göre! Doğru bilgiye ulaşmak ve manevi gelişiminize katkı sağlamak için kanalımıza katılabilirsiniz. Haydi, sizi de aramızda görmekten mutluluk duyarız!

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

05 Nov, 14:13


Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃 pinned «#ТАЪЗИЯ ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ «Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃» канали жамоаси Андижон вилояти Андижон шаҳридаги Баланд Гузар маҳалласидаги Админкамиз #Муслима опанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. 🤲 Аллоҳ таоло марҳума опамизни Ўз мағфиратига…»

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

13 Aug, 12:39


Unga uylanishingni istaymiz...

"Yunus Emro" serialidan parcha

@Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

13 Aug, 06:11


Эр ҳурмати

Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
- “Мен турмуш қуришимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” - деди.
Шайх хазратлари: - “Эрингга эътиборинг кандай?” - деб сўради.
“Хурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасам - у, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” - дея таажжубланди аёл.
“Ха, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.

(Имом Муслим ривояти)

#Имрон

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

13 Aug, 05:29


🔖 НАСИҲАТЛАР

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.
2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.
3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.
4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)
5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.
6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Охиратни

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

13 Aug, 03:13


اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Парвардигоро! Мен Сендан фойдали илм, покиза-ҳалол ризқ ва қабул бўладиган амал тилайман.

Ибн Сунний ва Ибн Можа ривояти.

@Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

13 Aug, 02:44


🍁~🍁~🍁~🍁~🍁~🍁~🍁

Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этади.

Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! Ва ҲАМДЛАР айтинг! Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтаряпти.

Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин!

Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятга айлансин!

Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг! Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин!

Ассалому Алайкум ва Рахматуллоҳу ва Баракатуҳ

#Хайрли_кун
Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошланган янги хафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин!

🍁~🍁~🍁~🍁~🍁~🍁~🍁

T.me/Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

12 Aug, 12:42


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар:

«Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:

Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса, очкўзликни зиёда қилади.

Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.

Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан...

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

12 Aug, 08:36


📝ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР...

🌿Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🌱Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

🍀Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🍃Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🌿Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🌱Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🍃Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🍀Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...

🌱Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

☘️Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🍃Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🌿Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🌱Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

☘️Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»

🌱Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...

Бугунги ҳикмат
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулсий фойдали ёзмаларидан...

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

12 Aug, 07:03


Ona siz niyyat qilavering..!
InshaAlloh men harakat qilaman.

#Имрон

@Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

12 Aug, 03:00


Фарзанд тарбиясида мухим маслахатлар

1⃣ Бир бирига солиштириш.
Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.

2⃣ Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш.
Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.

3⃣ Масхаралаш.
Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.

4⃣ Ортиқча эркалатиш.
Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.

5⃣ Ортиқча тергаш.
Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.

6⃣ Бепарволик.
Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.

7⃣ Шижоатлантирмаслик.
Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

12 Aug, 02:34


🍃Aссалому алайкум. Душанба кун муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим кунингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!


@Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

10 Aug, 08:06


ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР ТУРКУМИДАН

• Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳис саломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.

• Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳис салом;
- Момо Ҳавво;
- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор;
- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган;

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.

• Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.

• Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.

• Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги-ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.

• Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

10 Aug, 02:55


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ

🌸Ассаламу алайкум ва роҳматуллаҳи ва барокатуҳ!🌸

🌸 Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ қилсин!

🌸 Кунингизнинг ҳар сонияси ибодатла, тоатла мунаввар бўлсин!

🌸 Янги кун, муродбахш Шанба муборак ва хайрли бўлсин!☺️

@Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

09 Aug, 12:34


📝ИБРАТЛИ ВОҚЕА..
МАРДИКОР.

Янги уйга кўчиш арафасида ҳовлини тартибга солиш ишлари кўпайиб кетганлиги сабабли уйга мардикор олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим.

Мардикор ёллаш учун мардикор бозорига бордим. Одам кўп, ҳамма мардикор бозорига тирикчилик мақсадида чиққанлар ўзини таклиф қилган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса, кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди. Ўша одамнинг олдига бориб, қандай қилиб «сиз ҳам ишлайсизми?» деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.
У киши эса:
~ Ҳа, мен ҳам ишлайман, — деди.
Мен у кишини ишга таклиф қилдим.

Биз ўша киши билан уйга келдик ва ишларни келишиб олдик. Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди.
Иш ҳажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди. Иш давомида у кишидан қаерлик экани ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди..

Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёллайдиган иш чиқиб қолди.
Мен ўша кишини эслаб, ўзи берган манзил бўйича излаб бордим..

АСТАҒФИРУЛЛОҲ! Қай кўз билан кўрайки, у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйини кўриб ҳайратга тушдим..

Аввалига ишонқирамай турдим, аммо кейин ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келганини кўриб, ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби, бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳоли яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бор ҲАШАМАТЛИ, ЧИРОЙЛИ ва ҲАЙБАТЛИ эди...

Менга пешвоз чиқибоқ у киши:
-— Э..Э..келинг, келинг, —дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекамикўст даражада эди..

У мени ҳайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб:
-— Ҳайрон бўлманг, биродар, — дея гап бошлади.
-— Аслида менга қарашли бўлган бир неча фирмалирим, қўшимча савдо дўконларим фаолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукр пулга муҳтожлигим йўқ!
Лекин отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар. Отам:

«ЎҒЛИМ, АГАР МЕН УЧУН ЭҲСОН ҚИЛСАНГ ПЕШОНА ТЕРИНГНИ ТЎКИБ, МЕҲНАТ ҚИЛИБ ТОПГАН ПУЛИНГДАН ЭҲСОН ҚИЛГИН! — дея насиҳат қилган эдилар.

«ПЕШОНА ТЕРИНГ БИЛАН ТОПГАН ПУЛИНГГА ҚИЛГАН ЭҲСОНИНГ МЕН УЧУН МАНФААТИ ТЕГИШИНИНГ ЭҲТИМОЛИ, БОШҚА ҚИЛГАН ЭҲСОНЛАРИНГДАН АФЗАЛРОҚДИР!» — деган эдилар.

Буни тинглаб ўтириб, нима дейишга ҳам тилим лол бўлди. Фақатгина юзага чиққани, кейинчалик СУБҲАНАЛЛОҲ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, АЛЛОҲУ АКБАР тасбеҳу, истиғфор калималари бўлди...

ҲАЛОЛ пул топиш қийин, аммо унинг маънавий фойдаси бебаҳодир!
( Тохир Малик).

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

09 Aug, 04:27


ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

09 Aug, 03:47


Қизим Жума муборак бўлсин!

@Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

09 Aug, 03:47


Ўғлим Жума муборак бўлсин!

@Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

09 Aug, 03:47


Момажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@Alhamdulillah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

09 Aug, 03:47


Онажониси Жума айёмингиз муборак бўлсин!🤗😍

@Alhamdulilah_Iyman

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

09 Aug, 03:47


Дадажониси Жума айёмингиз муборак бўлсин!🤗

@Alhamdulillah_Iyman

1,051

subscribers

12,162

photos

4,957

videos