CHIROQCHI.UZ @chiroqchi_press Channel on Telegram

CHIROQCHI.UZ

@chiroqchi_press


🌐www.chiroqchi.uz

🌐https://www.facebook.com/Chiroqchi.press

🌐https://www.youtube.com/channel/UCA-CcOGOjj1OSbbufs8d2Jg

🌐https://www.instagram.com/chiroqchi_press

📬 @ChiroqChiuzbot

CHIROQCHI.UZ (Uzbek)

Chiroqchi.uz kanalini tanishing! Bu kanal Chiroqchi Press tomonidan o'z bilimlarni, yangiliklarni va tadbirlarni o'z a'zolari bilan ulashish uchun mo'ljallangan. Chiroqchi Press yangi va so'nggi yangiliklar bilan sizni himoyalab turadi. Kanalda yangi maqolalar, intervyular, video va ko'p boshqa materiallar mavjud

Chiroqchi.uz kanalining rasmiy sahifalari: n🌐 www.chiroqchi.uzn🌐 www.facebook.com/Chiroqchi.pressn🌐 www.youtube.com/channel/UCA-CcOGOjj1OSbbufs8d2Jgn🌐 www.instagram.com/chiroqchi_pressnnAgar siz yangi yangiliklardan va maqolalardan xabardor bo'lishni istasangiz, bepul obuna bo'lishingiz mumkin. Chiroqchi.uz kanaliga obuna bo'lganingizda, yangi maqolalar va yangiliklar tezda sizga yetkaziladi

Agar sizga savol bo'lsa yoki takliflaringiz bo'lsa, @ChiroqChiuzbot orqali biz bilan bog'lanishingiz mumkin. Chiroqchi Press sizning so'rovlaringizga va takliflaringizga tez va yaxshi javob beradi

Chiroqchi.uz - yangiliklarni sevimli va qiziqarli ko'rinishda o'qish uchun eng yaxshi manzil! Obuna bo'ling va so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling!

CHIROQCHI.UZ

03 Jan, 09:35


Президент Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о мерах по обеспечению занятости населения и повышению доходов в махаллях с участием банков.

#Mirziyoyev #taqdimot #banklar #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

01 Jan, 08:40


Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Мана шундай шукуҳли кунларнинг бирида, ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2024 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2025 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём - кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Шундай шукуҳли дамларда, мен ўзим ва оила аъзоларим номидан, ҳар бир тумандошимизга, аввалом бор мустахкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт ва кўнгил ҳотиржамлигини тилайман!

Тобора яқинлашиб келаётган 2025 йилни Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан
"Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" деб эълон қилинди. Ушбу муносабат билан Сиз азиз тумандошлар билан ҳамжиҳатликда - Янги 2025 йилда ҳам юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ва хайрли ишларимиз кўлами янада кенгайиши шубҳасиздир.

Янги 2025 йил Она ватанимиз - жонажон Ўзбекистонимизга жамики яхшиликларни, элимиз дастурхонига тўкин-сочинликларни, бобо деҳқонларимиз ҳосилига мўл-кўлчиликларни олиб келсин!
Муссофо осмонимизга кўз тегмасин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Файзулла Юсупов.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

31 Dec, 22:23


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

31 Dec, 19:10


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

30 Dec, 16:04


Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари Янги йил байрами муносабати билан Қорбобо ва Қорқизлар қуршовида туман Тиббиёт бирлашмасида саломатлигини тиклаётган болажонлар ва беморларга Янги йил совғалари улашиб, самимий тилаклар билдиришди.

Кутилмаган ташриф Янги йил байрамини шифохонада кутиб олаётган беморлар ва шифокорларга ўзгача кайфият улушчи. Янги йил муборак қадрли чироқчиликлар!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

30 Dec, 16:04


Янги йил байрами муносабати билан туманнинг бош Янги йил арчаси ўрнатилган майдон одамлар билан гавжум ҳамманинг юзида байрам кайфияти.

Маданият бўлими ва маҳаллий санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда спектакль йиғилганларга ўзгача кайфият улашгани айни ҳақиқат.

Қорбоболар паради ва фонус учириш тадбирлари эса тадбирга ўзгача файз киритди. Айниқса, Қорбоболарнинг саволларига жавоб бериб совға олган болажонларнинг хурсандлигини айтмайсизми.

Бир сўз билан айтганда Янги йилни чироқчиликлар ўзгача шукуҳи билан қарши олишмоқда.

Янги йил оқшомида туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари чироқчилик фаол давлат хизматчилари ҳамда ёшларга байрам совғаларини тортиқ қилишди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

27 Dec, 13:36


Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг VII чақириқ 4-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Чироқчи туманининг 2025-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, сектор раҳбарларининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-январдаги “Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан тумандаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини
ўрганиш натижалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Йиғилишни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Файзулла Юсупов олиб борди.

Сессия ишида тасдиқланган қарорлар kengash.gov.uz сайтида эълон қилиниб борилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

27 Dec, 13:36


🎄Чироқчида Янги йил шукуҳи...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

27 Dec, 07:53


🎄Ҳурматли Чироқчи тумани фуқаролари ва туманимиз меҳмонлари барчангизни 29-декабрь соат 19:00 да туманнинг бош Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда бўлиб ўтадиган Янги йил байрам дастурига таклиф этамиз.

Байрам дастурида турли саҳна кўринишлари ва мусиқий чиқишлар сиз ва фарзандларингиз учун намойиш этилади.

Байрам тадбирига кириш бепул.
Барчангизни Янги йил байрам дастурида кутиб қоламиз.

📍Манзил: Маданият маркази биноси.
Мўлжал: Марказий ўйингоҳ.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

27 Dec, 07:37


"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида Бўронжуз маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлган Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи Шуҳрат Искандаров уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити ва моддий аҳволи билан танишди.

Ўрганишда фуқароларни бандлигини таъминлаш, жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш ҳамда бошқа бир қатор амалий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

27 Dec, 06:52


#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

📣 Янги йил байрами муносабати билан Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда байрам тантаналарини юқори савияда ташкил этиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туманнинг қуйидаги кўчаларида транспорт воситалари қатнови 27-декабрдан, 2025 йилнинг 3-январига қадар вақтинча чекланади:

⛔️ Мустақиллик кўчасининг 81-82 км оралиғи (ФҲДЁ чорраҳаси), Мустақиллик ва Хонжон кўчаси кесишмалари ҳамда "Сарбон баракаси савдо мажмуаси" (буюм бозори) йўналишида транспортлар ҳаракати тўсилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар Янги йил байрами муносабати билан туман марказидан ўтувчи йўл вақтинча ёпилганлиги сабабли Чироқчи айланма йўли орқали ҳаракатланишингизни сўраймиз. Келтирилган ноқулайликлар учун ҳайдовчилардан олдиндан узр сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

26 Dec, 13:14


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга Оқтоу шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

В ходе телефонного разговора Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выразил глубокие соболезнования Президенту Азербайджанской Республики Ильхаму Алиеву в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате крушения пассажирского авиалайнера вблизи города Актау.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

26 Dec, 12:59


ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Чироқчи тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Файзулла Юсупов раҳбарлигида Халқ қабулхонаси мудири Қувончбек Гадаев ва мутасадди ташкилот вакиллари муаммоларига ечим излаб келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Сектор ҳудудидаги Мирзатуп маҳалласида туман фуқаролари учун ўтказилган қабулда фуқаронинг турли масалалардаги хусусан, ижтимоий ёрдам, инфратузилмалар, кадастр, тиббий хизмат, бандлик ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

26 Dec, 06:28


#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

📣 Янги йил байрами муносабати билан Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда байрам тантаналарини юқори савияда ташкил этиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туманнинг қуйидаги кўчаларида транспорт воситалари қатнови 27-декабрдан, 2025 йилнинг 3-январига қадар вақтинча чекланади:

⛔️ Мустақиллик кўчасининг 81-82 км оралиғи (ФҲДЁ чорраҳаси), Мустақиллик ва Хонжон кўчаси кесишмалари ҳамда "Сарбон баракаси савдо мажмуаси" (буюм бозори) йўналишида транспортлар ҳаракати тўсилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар Янги йил байрами муносабати билан туман марказидан ўтувчи йўл вақтинча ёпилганлиги сабабли Чироқчи айланма йўли орқали ҳаракатланишингизни сўраймиз. Келтирилган ноқулайликлар учун ҳайдовчилардан олдиндан узр сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

26 Dec, 06:15


Маҳалла "еттилиги" иш самарадорлиги сарҳисоб қилинди

Ҳокимлик мажлислар залида туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги 59 та маҳаллалар "еттилиги" иш фаолияти, 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Давлат сиёсатини маҳаллагача тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш борасида белгиланган вазифаларнинг ижроси самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бўйича таҳлил қилинди. Бир қатор йўналишларда вазифасига совуққонлик билан ёндошган маҳалла масъулларига белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари берилди.

Йиғилиш давомида 2025 йил учун устувор вазифалар белгиланиб, маҳалла масъулларига аҳоли даромадларини ошириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиш, аҳолини камбағалликдан чиқариш ва ёшлар билан ишлаш лозимлиги таъкидланди.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

25 Dec, 10:36


Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Азербайджанской Республики Ильхаму Алиеву и Президенту Российской Федерации Владимиру Путину в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате крушения пассажирского самолета "Азербайджанских авиалиний" близ города Актау Казахстана.

Глава нашего государства передал пожелания скорейшего выздоровления всем пострадавшим.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

25 Dec, 10:17


Чироқчи тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг йил якунларига бағишланган сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулчирой Соатова туман хотин-қизлар фаолларига мурожаатномасини ўқиб эшиттирди. Унда 2024-йилда хотин қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик тамойилларини қарор топтириш, она ва бола соғлигини сақлаш, аёлларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025-йилги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда вилоят Оила ва хотин қизлар бошқармаси масъуллари С.Мусулмонов ва С.Эрматовлар, шунингдек соҳага дахлдор корхона ташкилот вакиллари ҳамда отинойилар иштирок этишди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

07 Dec, 12:51


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось расширенное совещание по мерам обучению населения востребованным профессиям и обеспечению высокооплачиваемой работой.

#Mirziyoyev #yigilish #kasbiytalim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

07 Dec, 05:06


Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

07 Dec, 05:06


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан «О помиловании группы лиц, отбывающих срок наказания, чистосердечно раскаявшихся в содеянном и твердо вставших на путь исправления»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

07 Dec, 05:06


“Ғелон” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил: https://uza.uz/posts/664817

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

CHIROQCHI.UZ

06 Dec, 17:03


Imkoniyati cheklangan yurtdoshlarimiz doimiy eʼtiborda. Chiroqchi tumanida oʻtkazilgan mehr-saxovat hamda xayriya tadbiri haqida

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

06 Dec, 13:48


Орамизда об-ҳаво шароитидан қатъий назар вазифасини сидқидилдан бажараётган мутахассислар жуда кўпчиликни ташкил этади

Улар учун халқнинг тинчлиги, фаровон яшаши жуда катта аҳамият касб этади. Энг муҳим мақсади — вақтидан кечикмаслик. Улар учун ҳар бир кун, ҳар лаҳза курашдан иборат. Баъзида ўз ширин жонини ҳам хатарга қўйишга тайёр инсонлар улар...

Ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳаракати, ҳар бир олдинга қўйган қадами – халқимиз учун имконият ва фаровонлик белгисидир!

Ушбу ролик улар ҳақида...

▫️Full формат

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

CHIROQCHI.UZ

06 Dec, 11:48


Мактаб ўқитувчилари ўртасида "Заковат "интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора - тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор лойиҳалар, тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 5-декабрь куни Чироқчи тумани Мактабгача ва мактаб бўлимига қарашли 4-умумий ўрта таълим мактабида 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан мактаб ўқитувчилари ўртасида "Заковат " интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Мактаб ўқитувчиларидан ташкил топган 4 та жамоа ўртасида ўтказилган билимлар беллашуви якунида "Оптимистлар" жамоаси биринчи, "Янги юлдузлар" иккинчи ва кучли учликни "Ишонч" ҳамда "Келажак" жамоалари якунлаб берди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

02 Dec, 12:31


Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими вакиллари тумандаги мавжуд катта сиғимли музлатгичларда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини кўздан кечиришди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

02 Dec, 12:31


Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас!

Ёрдамга муҳтож кишилар, ногиронлар ва кексалар ҳолидан хабар олиш азалий қадриятларимиздан саналади. Айниқса бугунги ислоҳотлар жараёнида инсон қадр-қиммати олий қадрият даражасига кўтарилиб, кам таъминланган оилалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Туман прокурори Жасур Турсунов 2-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашди. Халқимизга хос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Чироқчи тумани бўйлаб уюштирилаётган тадбирларда ўз аксини топмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

02 Dec, 12:31


Чироқчида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида прокуратура органлари ходимлари ҳам фаол эштирок этишмоқда.

Туман прокурори Жасур Турсунов бошчилигида соҳа ходимлари 2-сектор ҳудудида лойиҳа доирасида яхши ниятлар билан дарахт кўчатларини ерга қадашди.


@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI.UZ

30 Nov, 13:14


Чироқчи туманида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Кенгайтирилган йиғилишда туман прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилиш борасида 2024-йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқилди.

Муҳокама жараёнида жиноятчиликлар содир этилиши бўйича "қизил ҳудуд"га тушган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва жиноятчилик ошганлиги бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида, Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Луқмон Тўраев иштирок этди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

22 Nov, 11:12


Qarshida Hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkasi boshlandi

Joriy yilning 22-23-noyabr kunlari Qarshi shahrida o'tkazilishi rejalashtirilgan hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkasi bugun o'z ishini boshladi.

Tadbirkorlar va ishbilarmonlar uchun o'zaro savdo hamda hamkorlik qilishda muhim ahamiyat kasb etuvchi mazkur yarmarkaning ochilish qismida prezidentning ijtimoiy-iqtisodiy masalalar bo‘yicha maslahatchisi o‘rinbosari Galina Saidova so'zga chiqib, bu tadbir yildan-yilga tadbirkorlarni yanada birlashtiruvchi muhim platformaga aylanayotganini ta'kidlab o'tdi.

Shuningdek, prezident maslahatchisi o‘rinbosari va soha mas'ullari viloyatimiz hamda yurtimizning turli hududlaridan tashrif buyurgan va o'z sanoat mahsulotlari bilan ishtirok etayotgan tadbirkorlarning ko'rgazmalari bilan yaqindan tanishdi.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

22 Nov, 04:37


#Kouching
#Chiroqchi

🧠
Chiroqchi tumanida Ijtimoiy himoya milliy agentligi bo'lim boshlig'i Zulxumor Muratovna ishtirokida "Inson qadri ulug'langan yurt" shiori ostida kouching o‘tkazildi

💻 Tadbirda 350 nafardan ortiq fuqarolar qatnashdi. Ularga ijtimoiy nafaqalar, sanatoriylarga yo‘llanma olish, “Saxovat va ko‘mak“ jamg‘armasi mablag‘laridan yordam ko‘rsatish, nogironligi bo‘lgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan ta’minlash kabi 102 ta ijtimoiy xizmat turlari haqida fuqarolarning huquqiy savodxonligini oshirish bo'yicha tushuncha berilib, videoroliklar namoyish etildi.

🏃 Shuningdek, tadbir davomida interaktiv o‘yinlar o‘tkazilib, fuqarolar orasidan ishtirokchilar saralab olindi va ular ijtimoiy xodim va murojaatchi vazifalarini bajarib, olgan bilimlarini mustahkamladilar.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

21 Nov, 16:15


#NOCOMMENT

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

21 Nov, 13:43


Ерларни кузги шудгорлаш бўйича тавсиялар

Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

21 Nov, 13:18


Ерларни кузги шудгорлаш бўйича тавсиялар

Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Облаёр Боймиров раҳбарлигида ўтказилган кўргазмали семинарда ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши ва созланиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши, ҳайдов тўғри ташкил этилиши хусусида сўз борди.

Семинарда туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 07:38


DIQQAT, HURMATLI YURTDOSHLAR ❗️

😮 2024-yilning 20-noyabr kuni Chiroqchi tumani fuqarolari uchun tuman "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan "Inson qadri ulug'langan yurt" shiori ostida kouching tashkil etiladi.

🧠 Mazkur kouchingda Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan ko’rsatiladigan barcha ijtimoiy xizmatlar va yordamlar haqida fuqarolarimizga batafsil ma’lumotlar beriladi.

📆 Bugun, 20-noyabr Soat: 14:00
🇺🇿 Manzil: Chiroqchi tumani hokimligi

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 07:17


Президентимиз айтилган долзарб вазифаларни бажаришда янги Ҳукуматнинг Қонунчилик палатаси билан янада самарали ҳамкорлик олиб бориши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Авваламбор, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини одамларга янада яқинлаштириш лозим.

Президент халқ давлат идораларига эмас, аксинча, давлат ташкилотлари халққа, унинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши зарур, деган талаб барча раҳбар кадрлар фаолиятининг асосий мезони эканини эслатди.

Қонун қабул қилиндими, у албатта ишлаши, одамлар ҳаётида сезиларли ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Қонунлар ижроси Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмитаси ва масъул ижро этувчи орган билан биргаликда ўрганиб борилиши муҳим аҳамиятга эга.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 07:17


Мажлисда таълим сифатини янада ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Келгуси йилларда боғчаларда қамровни 80 фоизга, олийгоҳларда эса камида 50 фоизга етказиш Ҳукумат учун асосий вазифа бўлиб қолади.

Халқаро молия институтларининг 61 миллион доллар маблағлари ҳисобидан 2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади. Шунингдек, 174 та боғча ва 379 та мактаб таъмирланади ва янгитдан қурилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 4 триллион сўм ажратилади.

Тадбиркорларга мактаб қуриш учун 20 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 07:17


Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарлари депутатлар томонидан жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда қуйи палата қўмиталари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишлари лозимлиги таъкидланди.

Лекин ҳозирги вақтда турли соҳаларда назоратни таъминловчи давлат инспекцияларнинг Қонунчилик палатаси қўмиталари билан ҳамкорлик тизими йўлга қўйилмаган. Шу боис уларнинг ҳисоботларини қўмиталарда муҳокама қилиб бориш бўйича янги, таъсирчан тизим жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу иш самарали бўлиши учун вазирлик ва идораларда раҳбар ўринбосарларини қуйи палата қўмиталари билан доимий ҳамкорлик учун масъул этиб бириктириш таклиф этилди.

Президентимиз парламент ва Ҳукумат ўртасидаги муносабат қарама-қаршиликка эмас, конструктив мулоқотга асосланиши зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

Афсуски, парламент сўрови, депутат сўровига юзаки ёндашиб, унга енгил-елпи муносабатда бўлиш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Бу борада барча раҳбарлар масъулият ва жавобгарликни тўлиқ ҳис этиши лозимлиги, ушбу масалага беписанд қарашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги таъкидланди. Парламент ва депутат сўровларига жавоб аниқ ва мазмунли бўлиши, сўров кимга йўлланган бўлса, шахсан шу раҳбар томонидан жавоб берилиши шарт.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 07:17


Мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш учун самарали ташқи сиёсат олиб бориш, дўст ва ҳамкорларимиз доирасини кенгайтириш, яқин қўшниларимиз билан минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ўта муҳим вазифадир.

Шу мақсадда Президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб қолади. Келгуси йили юртимизда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё бешлиги” учрашуви шу йўлдаги яна бир улкан амалий қадам бўлади.

Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда бошқа етакчи ҳамкор давлатлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан самарали ва тизимли алоқаларни янада ривожлантириш доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланди.

Президентимиз фурсатдан фойдаланиб, бугунги йиғилишда иштирок этаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларини самимий қутлади, ислоҳотларимизни чин дилдан қўллаб-қувватлаб келаётгани, ҳудудларимизга чиқиб, янгиланиш ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиб, ўз давлатларидаги тажрибалар билан ўртоқлашаётгани учун халқимиз номидан миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 07:17


Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 06:37


Бу йил Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон туманларида амалга оширилган ишларнинг ижобий натижалари асосида “Камбағалликдан фаровонлик сари” комплекс дастури қабул қилинган эди.

Эндиликда кўп қиррали ёндашувлар асосида камбағал оилаларнинг аъзоларига сифатли таълим бериш, уларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш, соғлиғини яхшилаш, психологик ёрдам кўрсатиш бўйича индивидуал кўмак бериш пакетлари бўлиши белгиланди.

2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий комплексининг асосий вазифаси этиб белгиланади.

Шу мақсадда камбағал оилалар болалари мактабларда чет тили, касб-ҳунар ва IT бўйича бепул билим олиши учун 500 миллиард сўм ажратилади. Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади.

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга жами 46,5 триллион сўм маблағ сарфланади.

Ҳукумат 2030 йилгача ишсизликни халқаро эътироф этилган даража – 5-6 фоиздан оширмаслик бўйича долзарб вазифаларни ҳам самарали ҳал этиши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 06:37


Президентимиз иқтисодиёт ва аҳоли даромадларини ўстиришда юқори қўшилган қиймат яратадиган саноат тармоқларига алоҳида аҳамият қаратиш кераклигини қайд этди.

Вазирлар Маҳкамасининг инвестиция комплекси келгуси йилда иқтисодиётимиз учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга тушириши ва тўлиқ қувватлар билан ишлашини таъминлаши зарур.

Жумладан, “Ёшлик-I” конида биринчи босқичга, “Мурунтов” конида эса кейинги босқичларга старт берилади. Шунингдек, Самарқандда йилига 910 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарадиган комплекс, 600 минг тонна маҳсулот берадиган металлургия корхонаси, Зарафшонда каустик сода заводи, Нукусда иситиш тизимлари ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилади.

Навоийда микро-ГЭСларни барпо этиш бўйича барча босқичлар ўз ресурсларимиз асосида ташкил қилингани юртимизда саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш имкониятларини тўлиқ ишга солиш учун барча шароитлар мавжудлигини кўрсатди.

Шунинг учун, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш бўйича катта дастур қабул қилиниши белгиланди.

Иқтисодиётни энергия ресурслари билан ишончли таъминлаш ва энергия самарадорлигини 2 карра оширишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 06:37


Келгуси беш йилда иқтисодиётда хусусий секторнинг улушини 85 фоизга етказиш ҳам асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди.

Бу борада 2 мингта корхонада давлат улушини, 5 мингдан зиёд кўчмас мулк объектини сотиш, 16 та йирик мажмуа акцияларини IPOга чиқариш талаб этилади.

Ҳукумат 30 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаши керак.

Вазирлар Маҳкамаси 2025 йилда “тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида давлат компанияларини трансформация қилишни тезлаштириб, уларнинг харажатларини 15-20 фоизга қисқартириши зарур.

Бу борада 1 миллиард долларлик 18 та давлат компаниясининг улуши берилган Миллий инвестиция жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш лозим.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 06:37


Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.

Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.

Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 06:37


Президент аҳолимиз сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.

Бу борада қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари, аввало, мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, янги уруғ навларини яратиб, импортни 50 фоизга қисқартириш бўйича дастурлар бор.

Ҳукумат бу дастурлар ижросини таъминлаб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни 1,3 баробар ошириш, ҳар гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш, соҳада экспорт ҳажми 10 миллиард доллардан иборат бўлиши, сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ер майдонларини 2 карра ошириш бўйича ишни самарали ташкил этиши зарур.

Янги йилда сув тежайдиган технологияларни жорий қилишга 5 триллион сўм, каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 06:37


Олдин тўлиқ давлат тасарруфида бўлган соҳалар, яъни, энергетика, кимё, авиация, геология, металлургия, машинасозлик, таълим ва тиббиётда хусусий секторга ва давлат-хусусий шериклик муносабатларига кенг йўл очилгани уларнинг ривожида кучли омил бўлмоқда.

Айниқса, энергетика соҳасида том маънода тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажми 1,5 карра ўсиб, 83 миллиард киловатт-соатга етгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Сўнгги уч йилда умумий қуввати 2,7 миллион киловатт-соат бўлган 10 та йирик қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Муқобил энергия улуши ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпайди.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 06:37


Президент жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, иқтисодиётимизда барқарор ўсишни таъминлаб, мана шундай марраларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.

Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.

Айниқса, камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидланди.

Шундай долзарб муаммоларга самарали ечимлар топиб, янгича фаолият олиб бориш Ҳукумат учун жиддий синов бўлиши табиий.

Бугун Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод ана шу масалаларнинг барчасини ҳисобга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 06:37


Давлатимиз раҳбари Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

Аввало, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур. Бунда инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

Ушбу даврда Ҳукумат камида 100 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга олиб чиқиб, унда тайёр маҳсулотлар улушини 50 фоизга етказишга эришиши лозимлиги таъкидланди.

Хорижий туристлар оқимини 5 йилда 15 миллион нафарга, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш учун барча имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга норасмий иқтисодиётни “соядан чиқариш”да рақамли технологияларни таянч воситага айлантириш лозим. Хусусан, келгуси йилда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада рағбатлантириб, онлайн тўловлар улушини 60 фоизга етказиш муҳим вазифа бўлади.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида асосий чора-тадбирлар амалга оширилгани ва яқин йилларда ушбу ташкилотга албатта аъзо бўлиб киришимиз таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

20 Nov, 05:48


Асосий масалага ўтишдан олдин Президентимиз ўтган 5 йилда ҳар томонлама пухта ўйлаб қабул қилинган дастурлар ижроси қандай таъминлангани ҳақида тўхталиб ўтди.

Аввало, Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошди. Аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда (2018 йилда – 1 минг 600 доллар бўлган).

Хусусан, Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган 3 та давлат қаторидан жой олганини эътироф этди.

Камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда 23 фоиздан 11 фоизга тушди. Бу йил 9 фоизга тушиши кутилмоқда.

Экспорт қарийб 2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан, олтин-валюта захираларимиз эса 40 миллиард доллардан ошди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 6 карра кўпайиб, бунинг ҳисобига 1,5 миллионта юқори даромадли иш ўринлари яратилди. Ялпи ички маҳсулотда инвестициялар улуши 30 фоиз даражасида таъминланди.

Facebook|Instagram|X

CHIROQCHI.UZ

11 Nov, 14:32


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на арабо-исламском саммите

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Arab-Islamic Summit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

11 Nov, 13:39


👋😊 🇦🇿 Bokudan salom!

📱 😁 Bugun BMT Iqlim konferensiyasining yosh ishtirokchilari, jumladan, "Eco-schools Uzbekistan" loyihasi va "Young Climate Champions" hamjamiyati faollari uchun o‘quv ekologik oromgohi boshlandi. Bu yerda Markaziy Osiyo mamlakatlari, Ozarbayjon, Vengriya va Turkiya yoshlari 2024–2030 yillarda barqaror rivojlanish madaniyatini ilgari surish hamda bolalar va yoshlarni iqlim kun tartibiga jalb qilish bo‘yicha Xalqaro strategiyani amalga oshirishga qaratilgan "Yo‘l xaritasi" — kelgusi yilga mo‘ljallangan harakatlar rejasini ishlab chiqishga kirishadi.

#COP29
~~~
👋😊 🇦🇿 Привет из Баку!

📱 😁 Для молодых участников Климатической конференции ООН стартовал образовательный экологический лагерь, включая активистов проекта Eco-schools Uzbekistan и сообщества Young Climate Champions. Здесь ребята из Центральноазиатских стран, Азербайджана, Венгрии и Турции приступят к разработке «дорожной карты» — плану действий на следующий год по реализации Международной стратегии продвижения культуры устойчивого развития и вовлечения детей и молодежи в климатическую повестку на 2024–2030 годы.

#COP29

😀 Zamin 🌐 Instagram 🌐 Facebook

CHIROQCHI.UZ

11 Nov, 11:08


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках участия во внеочередном арабо-исламском саммите в городе Эр-Рияде принял министра энергетики Саудовской Аравии принца Абдулазиза Бин Салмана Аль Сауда.

#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

11 Nov, 04:11


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Служителя двух святынь – Короля Саудовской Аравии Салмана бин Абдулазиза Аль Сауда отбыл в эту страну с рабочим визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

09 Nov, 12:24


Noyabr oyi - energetika xavfsizligi oyligi

Oylikda faol ishtirok eting!

Energiya resurslarini behuda sarflamang!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

09 Nov, 10:21


Чироқчи туманда саноат ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ҳажмини ошириш ва мавжуд захира бойликларидан оқилона фойдаланиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туман марказидан олис Бешбулоқ маҳалласидаги "Давтош марганец" конида “ALPHA MINIING GROUP ASIA" масулияти чекланган жамияти томонидан марганец рудасини қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

Саноат корхонаси ва маҳаллий аҳоли ташаббуси билан ташкил этилаётган ҳашар давомида эса ҳудуд кўркам қиёфа касб этмоқда. Хусусан, "Давтош марганец" конига олиб борувчи туманнинг Бешбулоқ, Нуробод маҳалларини боғловчи ички хўжалик йўли саноат корхонаси ва маҳаллий аҳоли ташаббуси билан ташкил этилган ҳашар давомида жорий таъмирланди.

“ALPHA MINIING GROUP ASIA" МЧЖ минижир Жавлон Ҳайдаровнинг маълум қилишича ҳашар доирасида 10 км ички йўл жорий таъмирланган. Шунингдек, корхнага 35 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари ишга қабул қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

08 Nov, 14:34


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

08 Nov, 11:26


Чироқчи туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тезда бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ саф кўриги ўтказилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан кўргазмали семинар ҳам ташкил этилди. Семинарда иштирок этган сектор раҳбарлари куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда (аварияли) ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда моддий техник имкониятлар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, мавсумига қай тарзда тайёргарлик кўриш ва мавжуд имкониятлардан хафвсиз ҳамда оқилона фойдаланиш борасида мутасадди раҳбарларга тегишли тавсиялар берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

08 Nov, 11:26


Чироқчи туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тезда бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ саф кўриги ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

08 Nov, 11:24


Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг VII чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг VII чақириқ биринчи сессияси кун тартибида навбатдаги масала сифатида вилоят ҳокимининг Чироқчи тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессия ишида иштирок этаётган вилоят ҳокимининг ўринбосари Олимхон Рустамов томонидан Чироқчи тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори ўқиб эшиттирилди.

Чироқчи тумани ҳокими лавозимига номзод Файзулла Юсупов томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.

Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Депутатлар томонидан Чироқчи тумани ҳокими лавозимига Юсупов Файзулла Якубович номзоди тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

25 Oct, 05:48


KAMBAGʻAL OILALARGA IPOTEKA KREDITLARI AJRATILADI

“Mahalla yettiligi” tavsiyasi asosida kambagʻallikdan chiqarish dasturiga kiritilgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj boʻlgan shaxslarga ipoteka kreditini ajratish tartibi toʻgʻrisida“gi nizomni tasdiqlash haqida”gi (VM-691-sonli, 21.10.2024y.) qarori tasdiqlandi.

Unga koʻra:

🟢Yakka tartibdagi uy-joyni qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash maqsadlari uchun Markaziy bank asosiy stavkasi (13,5%) dan toʻrt foiz bandga yuqori (17,5%) stavkada 120 mln soʻmgacha, 20 yilgacha muddatda ipoteka kreditlari ajratish;

🟢Ipoteka krediti boʻyicha dastlabki badalning bir qismini qoplash uchun ajratiladigan kreditning 15 foizi miqdorida hamda foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun kredit muddatining birinchi besh yili davomida 12 foizdan oshgan qismiga subsidiya toʻlash;

🟢Ipoteka kreditlari va ular boʻyicha subsidiyalarni rasmiylashtirish hamda ajratish tartiblari tasdiqlandi.

Shuningdek,

🟢Kambagʻallikdan chiqarish dasturiga kiritilgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj boʻlgan shaxslarga ipoteka kreditlari Iqtisodiyot va Moliya vazirligi mablagʻlari hisobidan qoida tariqasida, Agrobank, Xalq banki, Mikrokreditbank va Biznesni rivojlantirish banki tomonidan ajratiladi;

🟢Kambagʻallikdan chiqarish dasturiga kiritilgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj boʻlgan shaxslarga yakka tartibdagi uy-joyni qurish, rekonyatruksiya qilish va taʼmirlashda kadastr pasportini rasmiylashtirish va koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyhatidan oʻtkazish bilan bogʻliq toʻlovlar qiymati 50 foizga kamaytiriladi;

🟢Yakka tartibdagi uy-joyni qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash uchun ajratiladigan ipoteka kreditlari boʻyicha dastlabki badal va foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar subsidyplatform.mf.uz platformasi orqali ajratiladi.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

25 Oct, 05:48


Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади.

Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!

Муҳтарам фахрийлар!

Аввало, Сиз, азизларни 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан ўзим ва бутун чироқчиликлар номидан самимий табриклайман.

Мустақиллик йилларида бутун мамлакатимиз қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди.

Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини туманимиз халқи яхши англайди ва муносиб қадрлайди.

Ушбу кунда эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур соҳа ходимларининг хотирасини ҳурмат-эҳтиром билан ёд этиб, уларнинг оилалари ва фарзандларига байрам табригимиз ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан чин юракдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарлар тилайман.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

25 Oct, 05:36


"E-auksion" platformasida 35 mingdan ortiq sotuvda mavjud bo'lgan koʻchma savdo joylarini sotib oling!

🔹 G'uzor tumanidan (ko'rish)
🔹 Dehqonobod tumanidan (ko'rish)
🔹 Qamashi tumanidan (ko'rish)
🔹 Qarshi tumanidan (ko'rish)
🔹 Koson tumanidan (ko'rish)
🔹 Kitob tumanidan (ko'rish)
🔹 Mirishkor tumanidan (ko'rish)
🔹 Muborak tumanidan (ko'rish)
🔹 Nishon tumanidan (ko'rish)
🔹 Kasbi tumanidan (ko'rish)
🔹 Ko'kdala tumanidan (ko'rish)
🔹 Chiroqchi tumanidan (ko'rish)
🔹 Shahrisabz tumanidan (ko'rish)
🔹 Yakkabog' tumanidan (ko'rish)
🔹 Qarshi shahridan (ko'rish)
🔹 Shahrisabz shahridan (ko'rish)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

25 Oct, 05:07


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы сотрудников в связи с Днем сотрудников органов внутренних дел"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

24 Oct, 12:31


Arzonlashtirilgan kochma savdo yarmarkalari tashkil etilmoqda

📍Mazkur yarmarkalaridan biri bugun tumanining Navro'z mahallasida bolib otdi. Unda 32 xil turdagi oziq-ovqat hamda qishloq xo`jaligi mahsulotlari qulay narxlarda aholimizga yetkazib berildi.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

24 Oct, 12:10


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги БРИКС саммити доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь билан учрашув ўтказди.

В рамках программы саммита БРИКС в городе Казани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Социалистической Республики Вьетнам Фам Минь Тинем.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Vyetnam #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

24 Oct, 12:10


Давлатимиз раҳбари "БРИКС плюс" саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

24 Oct, 12:09


Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Шуҳрат Искандаров ҳамда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТС бошлиғи подполковник Улуғбек Отақуловлар туманнинг Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Унда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари кўрилди. Шунингдек, учрашувда ИИБ бошлиғи Пробация ҳисобида турувчи ёшларни ўйлантираётган муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Учрашувда сектор раҳбари томонидан ёшларнинг муаммо, таклиф-мулоҳазалари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди. Очиқ мулоқот сўнгида, сектор раҳбари ёшларга эсдалик совғалари топширди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

24 Oct, 11:12


Ўзбекистон Президентининг Қозонга амалий ташрифининг биринчи куни самарали учрашувларга бой бўлди

Первый день рабочего визита Президента Узбекистана в Казань был насыщен плодотворными встречами

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

24 Oct, 11:12


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите в формате «БРИКС плюс»

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the “BRICS plus” format

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

CHIROQCHI.UZ

24 Oct, 11:06


Arzonlashtirilgan kochma savdo yarmarkalari tashkil etilmoqda

Yurtdoshlarimizning uzogini yaqin qilish hamda ularga qulaylik yaratish maqsadida maqsadida Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti tuman bolinmasi hamda tuman prokuraturasi hamkorligida olis hududlar aholisi uchun arzonlashtirilgan kochma savdo yarmarkalari tashkil etilmoqda.

📍Mazkur yarmarkalaridan biri bugun tumanining Navro'z mahallasida bolib otdi. Unda 32 xil turdagi oziq-ovqat hamda qishloq xo`jaligi mahsulotlari qulay narxlarda aholimizga yetkazib berildi.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

18 Oct, 15:18


Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари хориждаги чироқчилик ёшлар билан онлайн мулоқот қилди

Видеочат давомида хориж давлатларида меҳнат қилаётган ва таълим олаётган тумандошларимиз таклиф ва ўзларини ўйлантираётган саволлар билан туман раҳбарларига мурожаат қилишди.

Маълумот учун ҳар ойнинг охирги шанбасида хориждаги чироқчиликлар туман раҳбарлари билан онлайн мулоқот қилиш имкониятига эга бўлишади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

18 Oct, 11:28


#saylov_2024

🇺🇿 27 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни.

🟩 2024 йилнинг 16 октябридан муддатидан олдин овоз бериш бошланди.

🗳 Сайловларда фаол иштирок этиб, юртимиз фаровонлиги учун овоз берайлик!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

18 Oct, 11:27


Mening mahallam| Chiroqchi tumanida olib borilayotgan islohotlar

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

18 Oct, 06:30


"Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

CHIROQCHI.UZ

17 Oct, 14:34


Вилоят ҳокимининг ўринбосари чироқчилик пахта теримчиларига совға-саломлар улашди

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи Зиёда Аминова Чироқчи туманида бўлиб, Чоршанба маҳалласи ҳудудида жойлашган "Қашқадарё ғурури" фермер хўжалигида бир гуруҳ теримчиларга совға саломлар улашди.

Бизга етарли барча шароитлар яратилган, бир кунда 120 килограммдан ортиқ пахта тераман.— дейди суҳбат давомида теримчи Жонгул Ҳайитова.

Шунингдек туман ҳокимининг ўринбосари Гулчирой Соатова теримчиларнинг пахта хирмонига қўшаётган улкан ҳиссасини эътироф этиб, бу борада фаоллик кўрсатаётган ва оилавий даромадини ошираётган хотин-қизларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press

CHIROQCHI.UZ

17 Oct, 14:27


Чироқчи тумани прокурори ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди

Чироқчи тумани прокурори Жасур Турсунов Ифтихор маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳамда мутасадди раҳбарлар  иштирокида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Учрашувдан сўнг туман прокурори маҳалладаги кураш клуби раҳбари, фахрий полвон билан суҳбатлашиб, 14 карра Ўзбекистон ва 2 карра Жаҳон чемпиони Абдурашид полвон Мирзаевнинг босиб ўтган ҳаёт йўларини ўзида мужассам этган уй музейини куздан кечирди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press