BEMINNAT SAVOLLAR @beminnat_savol Channel on Telegram

BEMINNAT SAVOLLAR

@beminnat_savol


7 yillik zakovat kanaliga xush kelibsiz!

Rasmiy guruh @mini_igra

Kanalimizda siz:
savollarga javob yo‘llashingiz,
o‘z savollaringizni berishingiz,
♦️ jamoaviy yohud yakkalik turnirlarda qatnashishingiz mumkin.

BEMINNAT SAVOLLAR (Uzbek)

BEMINNAT SAVOLLAR kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal 7 yillik zakovat kanalidir va sizni o‘z so‘zingizga yoki boshqa a'zolarimizning savollari bilan tanishishga chaqiramiz. Kanalimizda sizga qiziq savollar beriladi va siz ham savollarga javob yo‘llashingiz, o‘z savollaringizni berishingiz va jamoaviy yohud yakkalik turnirlarda qatnashishingiz mumkin. Agar siz ham bu zamonaviy guruhda hamda foydali bilim olishni istasangiz, @beminnat_savol kanaliga a'zo bo'ling! Iltimos, rasmiy guruhimiz @mini_igra kanaliga ham o'zingizni ulashing. BEMINNAT SAVOLLAR kanalida e'tiborli va samarali munozara va suhbatlar olib boriladi. Umid qilamizki siz ham biz bilan birga bo'lishingizga erishasiz! Marhamat, xush kelibsiz!

BEMINNAT SAVOLLAR

21 Nov, 08:59


Til

BEMINNAT SAVOLLAR

21 Nov, 07:03


❗️Savol

Arab maqolida u otga (minadigan ot) Uni asrasang seni asraydi, uni qo'yib yuborsang, seni harob qiladi.

Diqqat Savol: Bu nima?

Rasmiy kanal👇
👉
@beminnat_savol

BEMINNAT SAVOLLAR

21 Nov, 02:24


#Кун_Тарихи

Бугун 21-Ноябр Пайшанба:

🇺🇳 Бутунжаҳон телевидения куни

🌏 Халқаро саломлашиш куни

• 1783-йил Парижда ҳаво шарининг илк парвози амалга оширилди

• 1806-йил Наполеон Англияга "қитъа қамали" эълон қилди

• 1877-йил Томас Эдисон фонографни ихтиро қилди

• 1916 йил Эгея денгизида "Британик" кемаси – "Титаник" эгизаги чўкиб кетди

• 2002 йил Болгария, Эстония, Латвия, Литва, Руминия, Словакия ва Словения НАТО таркибига таклиф қилинди.



@beminnat_savol

BEMINNAT SAVOLLAR

21 Nov, 02:05


Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...



@beminnat_savol

BEMINNAT SAVOLLAR

20 Nov, 16:43


Ўқинглар. Шу шеърни ҳамма ўқисин. Ўқимаган кимса қолмасин. Нажмиддинбек укамиз буюк бир дард билан аҳволимизни баён этган.



Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.

Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.

Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.

Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.

Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.

Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.

Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

© Нажмиддин Эрматов


@beminnat_savol

BEMINNAT SAVOLLAR

20 Nov, 12:56


Ўзи ёғочдан, сиртига доллар расми туширилган ручкалардан фойдаланиб катта бўлганмиз...



@beminnat_savol

BEMINNAT SAVOLLAR

20 Nov, 12:55


10

BEMINNAT SAVOLLAR

20 Nov, 10:43



#Hisoblang!
? O'rnida qanday raqam bo'lishi kerak?

🔢Javobingizni izohda yozib qoldiring!
     
👉
@beminnat_savol