Соғлом ҳаёт @soglomhayotuz Channel on Telegram

Соғлом ҳаёт

@soglomhayotuz


Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Соғлом ҳаёт (Uzbek)

Соғлом ҳаёт канали сизга тиббий маданиятни ошириш ва тавсиялар бериш учун янги ва корхоналик маълумотларни тақдим этади. Бу каналда сиёсий ва маданиявий мавзуларга оид сўнги янгиликларни, тавсияларни ва энг сўнги тиббий маълумотларни топишингиз мумкин. Соғлом ҳаёт канали сизга соглик ва жисмоний ҳолатингизни яхшироқ ҳолда сақлаш учун долзарб ҳар хил советлар беради. Агар сизда соглиқ ва фитнессга борадиган саволлар бўлса, ўз вақтингизда каналга обуна бўлиб, саволингизни юборишингиз мумкин. Соғлом ҳаёт канали сизнинг соглик ва тинчлик учун янги уюларга эга бўлишингизни таъминлайди. Ҳозирги вақтда соглик ва табиатли турмуш ҳамда шаклланиш бўйича тезкор маълумотларга эга бўлиш лозимдир. Соғлом ҳаёт канали сизни ушбу мақсадларга эришишингиз учун янгиликлар ва тавсиялар билан дўнъяга теҳриклайди. Ҳамжисиз саволларингиз учун: +998 78 113 10 10. Смс ёзиш интерфейси: ☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Соғлом ҳаёт

11 Dec, 12:30


Қандли диабет олди ҳолат касалликка аниқ ташхис бўла оладими?

Одатда қандли диабет олди ҳолат ҳақида гапирилганда, соғлом  ва касаллик ўртасидаги ҳолат назарда тутилади. Буни қарангки, қанди диабет олди ҳолатидаги беморларнинг тахминан 25 фоизидагина касаллик кейинги босқичга ўтиши мумкин.

🔻Шундай экан касалликни ўзингизга «яқинлашиши»га йўл қўйманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Маҳсулотларнинг озуқавий қийматига аҳамият беринг. Жисмоний ҳаракатлардан чекланманг..

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

11 Dec, 08:59


Уч кун ичида кўкаришдан қандай қутулиш мумкин?

▫️ Кўкарган жойга кесилган алоэ баргини суртинг. Сиз уни ёпишқоқ лента билан ёпиштиришингиз мумкин. Кичик кўкаришлар учун бу усул яхши ёрдам беради.

▫️ Янги карам баргларини кўкарган жойга суртинг. Фойдаланишдан аввал уларни энгил янчиб олиш керак.

▫️ Крахмални сув билан паста ҳосил бўлгунча суюлтиринг ва кўкарган жойга суртинг. Мўъжиза сизни узоқ куттирмайди - эртаси куни гематомадан ҳеч қандай из қолмайди!

▫️ Банан қобиғининг ички қисмини шикастланган жойга атиги ярим соат давомида компресс қилинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

11 Dec, 06:22


💊 Дори аллергияси қандай намоён бўлади?

Аллергия организмнинг бегона, ёт моддаларга нисбатан таъсирчанлик қобилиятини англатади. Аллергияга дори миқдорини ошириб юбориш, организмнинг шу воситага нисбатан ўта сезувчанлиги сабаб бўлиши мумкин.

🔻Бундай пайтда бемор дори аллергияси эканлигини теридаги тошмалар турли хил кўринишда бўлиши билан фарқлаши мумкин. Тошмалар бирдан бемор терисига қаварчиқлар тошиши ва кучли қичишиши билан бошланади.

✔️Бунда беморнинг умумий аҳволи ўзгаради. Тана ҳарорати кўтарилади. Дармонсизлик, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши кузатилади. Тошмалар кўпинча ҳиқилдоқ, ҳалқум ва бошқа соҳа шиллиқ қаватларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунда шу соҳа шишиб, нафас олиш ва ютиш қийинлашади.

☑️ Дори аллергиясини мустақил равишда даволашга ҳаракат қилманг. Илк белгилар намоён бўлиши билан шифокорга мурожаат қилинг

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

11 Dec, 03:14


90 сония танаффус қилинг

❤️‍🔥 Ўзингиздаги ҳис-туйғулар ва ўзгалар хақидаги қарашларни асл ҳолида кўрмоқчи бўлсангиз, 90 сония сабр қилинг. Ҳар қандай ҳис-туйғу: ғазаб, қаҳр - денгиз тўлқини каби 90 сония ичида сусайиши мумкин.

🧧Бир инсон ёки вазият ҳақида ўйламаслик учун ўзингизга 90 сония вақт беринг - бу тахминан 15 марта чуқур нафас олиб чиқаришга тенг вақтдир. Ана шунда шошилинч ва қизиққонлик билан чиқарган қарорларингиз учун келажакда афсусланмайсиз.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

10 Dec, 15:42


❤️ Юрак ва қон айланиши ҳақида қизиқарли фактлар

🔷 Катта одам танасидаги қон томирларининг умумий узунлиги 100 минг километрга етади.

🔷 Юрак катта ёшли одамнинг ҳаёти давомида тахминан 175 миллион литр қонни ҳайдайди.

🔷 Инсон қон айланиш тизимининг энг кичик элементлари бўлган капиллярларнинг диаметри соч диаметридан тахминан 50 марта кичикдир.

🔷 Юрак кунига тахминан 7-10 минг литр қон ҳайдайди.

🔷 Инсон юраги умри давомида тахминан 2,5 миллиард марта қисқаради.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

10 Dec, 11:48


#Тадқиқот

🥛 Сут саратоннинг олдини олади


🍶 Канадалик тиббиёт ходимлари ҳар куни сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир, творог)ни еб туришни маслаҳат беришмоқда.

🍚 Текширувлар натижасида маълум бўлдики, бу маҳсулотлар касаллик ривожланишини тўхтатади ва унинг олдини олади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

10 Dec, 09:18


▪️Кексалик ва чарчоққа қарши курашувчи нуқта

🟢 Цзу-сан-ли нуқтасини массаж қилиш танани ёшартиради ва касалликларни бартараф қилади. Тибетликлар буни "узоқ умр кўриш нуқтаси" деб айтишади.

🔻Цзу-сан-ли кичик суяклараро бўшлиқда тизза остида жойлашган. Нуқта ошқозон-ичак тракти, сийдик ажратиш тизим органлари ва буйрак усти безларининг ишлаши учун масъул бўлган орқа мия фаолиятини оптималлаштиради.

✔️Нонуштадан олдин эрталаб шу нуқтани массаж қилиш муҳимдир. Иккала оёқдаги ушбу нуқтани соат йўналиши бўйича 9 марта енгил массаж қилинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

10 Dec, 07:42


Терапевтга қачон мурожаат қилиш керак?

🩺 Ҳеч қандай шикояти бўлмаган 20-30 ёшли одамлар ҳар икки-уч йилда бир марта шифокорга ташриф кўриниши керак.

🩺 40 ёшдан кейин йилига бир марта терапевтга мурожаат қилиш яхшироқдир.

🩺 Агар одамда сурункали касалликлар ёки хавф омиллари бўлса, шифокор индивидуал ташрифлар жадвалини тавсия қилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

10 Dec, 04:25


#Биласизми

🏷 Орқангиздан гапиришса, демак сиз олдиндасиз.

🏷 Сизнинг ҳаётингизни муҳокама қилишса, демак бу уларникидан кўра қизиқроқ.

🏷 Агар камчиликларингизни топишга ҳаракат қилсалар, бу уларнинг ҳасад қилишларини англатади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

09 Dec, 16:58


📍Шўрва - энг фойдали ва енгил ҳазм бўладиган таом

🍲 Биринчидан, шўрва асосий таомларга қараганда анча кам калорияли.

🍲 Иккинчидан, шўрва ошқозон ва ичакларда тез ҳазм бўлади.

🍲 Шўрва ошқозоннинг бир хил массали бўлгани учун ошқозон шиллиқ қаватига таъсир этмайди. Шунинг учун шўрва гастрит ёки ошқозон яраси бўлган одамлар учун фойдалидир.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

09 Dec, 10:04


📍Танадаги ёғларни эритишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

🍊Апелсин. Тола ва витаминларга бой.
▪️ Эфир мойлари ва флавоноидлар туфайли ортиқча ёғларнинг парчаланиши учун қулай шароитлар яратилади.

🫚Бодом. Таркибидаги ёғлар ҳазм қилинмайди, аммо танадан чиқарилади.
▪️Уни истеъмол қилиш организм учун фойдалидир.

🍎 Олма ва нок. Ичакларни тозалашда бу мевалар жуда яхши таъсир кўрсатади. Улар таркибида толалар бисёр ва калория миқдори паст.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

09 Dec, 04:07


📍Толали маҳсулотлар организмга қандай таъсир қилади?

✔️ Тола - бу ҳазм бўлмайдиган ҳар қандай эрувчан ёки эримайдиган толага тегишли умумий атама.

🔻У ёрмалар (камроқ қайта ишланган бўлса, кўпроқ тола мавжуд бўлади), шунингдек, ёнғоқ, мева ва сабзавотлар таркибида мавжуд.

⭕️ У қуйидаги фойдали хусусиятларга эга:

▪️қонда холестерин миқдорини пасайтиради;
▪️қонда шакар даражасини пасайтиради;
▪️овқат ҳазм қилиш тизими микрофлорасининг таркибини нормаллаштиради.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

08 Dec, 09:36


Уйқуда сўлак оқишининг сабаби нима?

☑️ Сўлак оғиз бўшлиғини доимо намлантириб турувчи ошқозон ферменти. Биз ўзимиз билмаган ҳолатда доимий равишда ортиқча сўлакни ютиб турамиз. Бу жараён уйқу вақтида ҳам давом этади. Агар сўлак меъёридан ортиқча ишлаб чиқарилса, организм унга «жавоб қайтаришга» улгуролмайди ва сўлак уйқу вақтида оғиз бўшлиғидан ташқарига оқиб чиқади.

🔻Уйқуда сўлак оқиши қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади:

▪️Оғиз бўшлиғидаги бегона жисмлар (брикетлар, тиш протезлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиғи)
▪️Бурун тўсиғининг қийшиқлиги;
▪️Уйқу дорилар истеъмол қилиш.

🟢 Бурун тўсиғи қийшиқ инсонларга уйқу вақтида бурундан етарли миқдорда кислород етиб бормайди. Шу сабаб оғиз ихтиёрсиз равишда очилиб қолади ва натижада жағ мушаклари заифлаша бошлайди. Шу сабаб сўлак ташқарига оқа бошлайди.

▫️Бир ён билан ухлашга одатланган кишиларда ҳам худди шу ҳолат кузатилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

08 Dec, 06:02


📍Сочлар учун пиёзли ниқоб

🏷 Бу сабзавот сочни эрта оқариб кетишдан ҳимоя қилади. Пиёз шарбати табиий антиоксидантлар манбаи бўлиб, у кўплаб фойдали хусусиятларга эга.

🧅 Пиёзни майдалаб, шарбатини сиқиб олинг. 3 чой қошиқ пиёз шарбатини 2 чой қошиқ лимон шарбати билан аралаштириб, бош терисини массаж қилинг. 30-60 дақиқага қолдиринг. Кейин сочларингизни шампунь билан ювинг. Идеал натижаларга эришиш учун бу жараён тахминан 2 ҳафта давомида такрорланиши керак.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

08 Dec, 04:36


#Байрам_муборак

🇺🇿 8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!


🔻Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

✔️ Конституциямизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин!

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

07 Dec, 10:35


Қулоқ тиқинидан қандай қутулиш мумкин?

🔻 Олма сиркаси ва спиртни тенг қисмдан олиб, яхшилаб аралаштирамиз.

🟢 3 томчи дорини пипетка билан оғриган қулоққа бошингизни ён томонга эгган ҳолатда томизинг. Бу эшитиш каналининг деворларини яхшироқ мойлашга ёрдам беради.

☑️ 1 дақиқадан сўнг бошланғич ҳолатга қайтинг - суюлтирилган тиқин қулоғингиздан оқиб чиқади. Қулоқ қобиғини қоғоз салфетка билан артиб олинг.

💢️ Ушбу томчилар тўпланган тиқиндан халос бўлишга ёрдам беришдан ташқари, сирка қулоқда кислотали муҳит ҳосил қилади, натижада замбуруғлар ва микроблар йўқ қилинади, спирт эса яллиғланиш жойларини қуритади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

07 Dec, 06:42


📍Қуруқ тери учун қовоқли ниқоби

⭕️ Бир бўлак қовоқни қайнатиб олинг. 3 ош қошиқ массага 1 дона тухум сариғи, 1 чой қошиқ ўсимлик мойи қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.

✔️ Ушбу массани юз ва бўйин соҳасига суртинг. 15-20 дақиқага қолдиринг ва аввал илиқ, кейин совуқ сув билан ювинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

07 Dec, 03:47


📍Қишда D витамини ичиш керакми?

✔️Албатта, организм, айниқса қиш ойларида бу витаминга кўпроқ эҳтиёж сезади. Айниқса, болалар учун бу жуда муҳим. Қишда қуёш нури етарли бўлмагани учун сиз қўшимча D витамини қабул қилишингиз керак.

💢Витаминнинг қабул қилиш дозаси ва муддатини шифокор белгилайди. Лекин табиий витамин манбалари ҳақида ҳам унутманг: ёғли балиқ, товуқ сариғи, жигар, ёнғоқларни кўпроқ истеъмол қилиш керак бўлади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

06 Dec, 14:38


🧄Саримсоқ томоқ оғриғида ёрдам беради

▪️Томоқ оғриғида саримсоқдан фойдаланишнинг энг яхши усули - хом саримсоқни чайнаш ёки саримсоқдан бир бўлак олиб, 15 дақиқа давомида конфетга ўхшаб сўришдир.

✔️Саримсоқни ейишни осонлаштириш учун уни майдалаб, зайтун мойи ёки асалга солиб, зиравор сифатида ишлатиш мумкин.

❗️Асосийси уни майдалангандан кейин иложи борича тезроқ истеъмол қилиш керак. Акс ҳолда фойдали хусусиятлари йўқолади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

Соғлом ҳаёт

06 Dec, 12:24


📍Мойчечакли чой уйқуни яхшилайди

☑️ Уйқусида муаммоси бор инсонлар учун ажойиб тавсия бу. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, икки ҳафта давомида мойчечакли чой ичиш ухлашни осонлаштиради ва уйқусизлик аломатларини енгиллаштиради.

✔️ Бундан ташқари, унинг саломатлик учун кўплаб фойдаси бор, чунки у яллиғланишга қарши таъсирга эга, терининг ҳолатини яхшилайди ва шамоллашда ёрдам беради.

🔻Ҳар куни уйқудан олдин 1 стакан мойчечакли чой ичсангиз, натижалар танангизда тезда сеза бошлайди.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг