▫️Дин ишлари бўйича қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов ғолиблари рўйхатини эълон қилди.
Танлов комиссияси қарорига мувофиқ, 12 та турфирма танлов ғолиби деб топилган: Тошкент шаҳрида 6 та, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятларида биттадан.
✅ Наманганда эса 3 та турфирма шундай лицензияга эга бўлди. Улар қуйидагилар:
1. "Muhtasham travel" MChJ (Наманган шаҳри, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси, 2/1-уй, 3с-хонадон);
2. "Musaffo turizm xizmati" MChJ (Наманган шаҳри, Бобур мавзеси 10,4-уй);
3. "Risola travel lux" MChJ (Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси 1-уй).
Шунингдек, Қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқлангани ҳамда бунинг учун юридик шахсларга БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима белгиланганини эслатган.
👉 @Bahoristonliklar