Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal @kosonsoy Channel on Telegram

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

@kosonsoy


Косонсойдаги энг катта расмий ОАВ телеграм канали!

Реклама: @kosonsoy_agent
+998332224040 (08:00 - 17:00)

Мурожаатлар учун:
@KosonsoyliklarBot

📄 Давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома рақами: 1439

Ochiq.uz — Kosonsoy Mass Media MChJ

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal (Uzbek)

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal, bu Telegram kanali Kosonsoyning eng katta rasmiy OAV tashkilot milliy tarmog'i haqida ma'lumotlarni taqdim etadi. Kanalda sifatli maqolalar, yangiliklar va axborotlar joylashadi. Agar siz ham Kosonsoyning ilmiy faoliyatiga qiziqsiz bo'lsangiz, shu kanalda ustozlar tomonidan tayyorlangan materiallardan foydalanishingiz mumkin. Kosonsoyliklar kanali sizga yangi dunyoqarashlarning e'tiborini jalb etadi. Kanalga reklama bo'yicha ma'lumot uchun @kosonsoy_agent ga murojaat qilishingiz mumkin. Qo'shimcha ma'lumotlar uchun va savollaringizni yo'llab berish uchun @KosonsoyliklarBot ga murojaat qilishingiz mumkin. Kosonsoyliklar kanali sizni kosonsoyning yangiliklari bilan ta'minlaydi! Ochiq.uz — Kosonsoy Mass Media MChJ

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Jan, 14:05


#ибрат

Ҳамма замонда ҳам шоҳга ҳақни айтадиган мана шундай ноиблар керак ва уларни эшитадиган мана шундай шоҳлар керак!

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Jan, 14:03


❤️"IRFAN EDUCATION" o'quv markazi ilmli yoshlarning safini kengaytirishda davom etadi.


Endilikda óquv markazimizda barcha yo'nalishlar uchun kerakli va óquvchilarning xayolida órganish mushkul tuyulgan MATEMATIKA, ARAB TILI, INGLIZ TILI, ONA TILI kabi fanlardan oson va maroqli darslarimiz uchun "QABUL" boshlaganimizni  ma'lum qilamiz


Darslar:
Majburiy
Asosiy fanlar tarkibidan joy olgan mavzular
Milliy sertifikatga tayyorlov yònalishlarida òtiladi


👨‍🏫Darslarni malakali va ko'p yillik tajribaga ega o'qituvchi olib boradi

🏹 Shoshiling... Hali ham kech emas. YANVAR oyi uchun ro'yxatdan o'tgan o'quvchilar uchun 5️⃣0️⃣ Chegirma


📢 Har oylik mukofotli testlar, bonuslar, chegirmalar sizni kutmoqda!

✏️Qo'shimcha ma'lumotlar va ro'yxatdan o'tish uchun:
📞+998934851300
👩‍💻@irfan_admin

📍Manzil: Kosonsoy katta chorahasi, Max binosi 3-qavat

📱TELEGRAM | 📱INSTAGRAM

◀️To'g'ri tanlov-mukammal natija▶️

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Jan, 12:22


Oxiri yaxshilik bilan tugagan "ertak".

O'zbekistonda media futbolni yangi bosqichga olib chiqqan va yoshlar uchun katta ilhom manbaiga aylangan Islom Abdujabborov haqida!
🇺🇿⚽️

O'zining irodasi, mehnati va izlanishlari bilan u qanday qilib jahon futboli yulduzlari safida maydonga tushgani haqida bilib oling.
Bu hikoya taslim bo'lmaslik va orzular sari harakat qilish kerakligini yana bir bor isbotlaydi!

👀 Albatta ko'ring!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Jan, 12:03


ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Косонсой тумани, Ўзбекистон МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 41-уйда яшовчи Рахимбердиев Олимжон Маҳмуджон ўғли (18.08.1996 йилда туғилган) яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, ҳануз қайтиб келмаган.

Агар мазкур шахс ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, илтимос, қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг:
📞 +99894 189 60 70
📞 +99897 212 81 18

Ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!


@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Jan, 11:32


Суратда чапдан ўнгга қараб:

Мудофаа вазири — генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов

ДХХ раиси — генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов

ДХХ раиси ўринбосари — генерал-майор Ботир Турсунов

Ички ишлар вазири — генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов

Миллий гвардия қўмондони — генерал-майор Рустам Жўраев

Фавқулодда вазиятлар вазири — генерал-майор Абдулла Қўлдошев

Божхона қўмитаси раиси — генерал-майор Акмалхўжа Мавлонов.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Jan, 10:20


🔰 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Косонсой тумани 25-cонли мактабда Ватанпарварлик тадбири булиб утди.

👮‍♀️Бугунги кунда ёшларни Ҳарбий ватанпарварлик ва ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ўқувчи ёшлар  ўртасида ҳарбий ватанпарварликни янада ривожлантриш мақсадда ушбу тадбр ташкил этилмоқда.

👮‍♀️Жумладан Косонсой тумани Қорасув МФЙда жойлашган ММТБга қарашли 25-сонли мактабда “14-январ Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон Армияси-мамлакат таянчи,, шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Тадбир кўтарикни руҳда ўтказилди, спордан Фахрли Юқори ўринни эгаллаган ўқувчиларга.
Миллий Гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасининг Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари берилди.

Ҳарбий-Ватанпарварлик тадбри ўқувчи ёшларда катта тасуротлар уйғотди...


@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 17:45


МЮ - Ливерпул билан дурранг ўйнашни уддалаяпти. Ҳали ҳам МЮда 2025-йил учун бирорта мағлубият йўқ.

Учрашувнинш эса иккинчи бўлими эса бошланди. Учрашувни жонли ва ҳеч қандай қотишларсиз кўрмоқчимиз. Ҳавола қолдираман.

👉🏻 https://t.me/+RqQ5ipgMPl5jMjhi • жонли эфир!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 16:42


Инстаграмдан бир шингил

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 15:30


Бегим сўзининг маъносини биласизми?

Бе - ҳеч нима,
гим - муаммо.

Яъни таржимаси муаммосиз, муаммоси йўқ дегани экан. Аёллар эркакларига бегим деб мурожаат қиганда "ҳамма муаммойимни ҳал қилувчи", "елкадошим" деган маънони билдирар экан.

🚀 Ўзингизни бегингизга юборинг ))

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 14:51


СУКУТ ЎЛДИРАДИ

Бир киши уйланди. Аёли билан тинч, осуда ҳаёт кечира бошлади. Аёлини яхши кўрарди. Фарзандлар кўрди. Оиласини моддий томондан доим яхши таъминлаб қўйса ҳам, бора - бора аёлига унчалик аҳамият, эътибор бермас, баъзан бор - йўқлигини сезмайдиган бўлиб қолди.

Орадан ўн йиллар ўтиб, аёл оилавий ҳаётларига ўзгартириш киритишни истади. Ва кунларнинг бирида эри ишга кетаётганидан йўл - йўлакай эшитиб кетиши учун диск берди. Эри мошинасига ўтириб дискни қўйди. 5, 10 ҳатто 20 дақиқа ўтса ҳамки ундан садо чиқмади. 40 дақиқа ўтди. Яна кутди. 2 дақиқадан кейин аёлига қўнғорироқ қилди.

- Эй Ҳилолнинг қизи, бу қанақа диск? Ичида ҳеч нарса йўқ шекилли!? -деди.

- Озроқ кутинг, бошлайди! - деди, аёл.

Эри яна кутди. Садо чиқмади. Яна қўнғироқ қилиб, аёлга айни саволни берди. Аёл:
- Дискнинг бошқа томонини қўйиб кўринг - чи? - деди. Қўйди. Жим.. 12 дақиқадан сўнг, ишига етиб борди. Аёлига:
- Сен менга ишламайдиганини бердинг, шекилли. Унда ҳеч нарса йўқ! - деди.

Аёли:
- Уйга қайтаётганингизда яна қўйиб кўринг, ишлаши керак эди, - деди.
Эри айтганини қилди. Жим...
- У ёқ буёғига қараб яна қўйди. Ишламади. Ғазаби келди. Уйига келиб, зарда билан:

-Нима, мени мазах қиляпсанми? - деди.
Аёли:
- Қани диск? - деди.
- Мана! - деб берди.
- Сабр қилинг! - деди.
Ва компьютерга қўйди.
- Келинг, эшитинг! - деди.

Бир, бир ярим дақиқа кутишди.
- Кўряпсанми, диск бўш! - деди, эри.
- Шошилманг, озгина сабр қилинг! - деди, аёл.
5 дақиқа кутиб асаблари бузилиб кетди. Аёл хотиржам дискни ўгириб бошқа томонини ўгирди. Айни ҳикоя.

- Нима-а-а? Устимдан куляпсанми? Ё ўзингними? - деди, эри.

-Сабр қилинг, озроқ, - деди аёл.
- Эй, бўлди - е, тоқатим қолмади! - деди, ғазабланиб.
Аёл аста ўрнидан туриб дискни чиқарди. Ва:
- Қадрли эргинам, азизим.... Сиз бир, бир ярим соат шу дискнинг бўшлигига сабр қила олмадингиз...
Мен эса, ўн йиллардан бери сизнинг ичигиз бўшлигига сабр қилиб келяпман - ку? - деди.
Киши аёлининг нима демоқчилигини тушунди. Ўзини, ва оиласининг аҳволини тўғирлашга киришди.

Хулоса

Сиз бу ҳикоядан нимадир олдингизми?
Сукут аста - секин таъсир қилувчи заҳардек оилавий ришталарни ўлдиради!
Аёлингизни инсон билиб муомала қилинг! Уйнинг бир парчаси деб эмас!
Уни тингланг! Суҳбатлашинг!
У сизга бутун қалбини бериб, сиздан рози бўлиб, умрини сизга бахш этганига яраша, сиз ҳам унга аҳамият беринг! Меҳрингиз, озгина эътиборингизни аяманг!

✈️@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 14:13


#Тезкор

⚡️Хитойда чиққан метапневмовирус шиддат билан ДУНЁГА тарқала бошлади

Касаллик одатда енгил кечса-да, чақалоқлар, кексалар ва иммунитети заиф одамларда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин, ушбу вирус Коронавирусдан анча хавфли экани айтилмоқда. 

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 14:04


🎁 Xarid uchun sovg’a!

PIXEL Electronics do’konidan 100.000 so’m va undan yuqori summaga mahsulot xarid qilib, sovg’a egasiga aylaning!

Elektr choynakdan tortib to changyutgichgacha bo’lgan sovg’alarni egasiga aylanishga shoshiling!

🏃 Aksiyamizda ishtirok etishga shoshiling va sovg’alar egasiga aylaning.

Ba’tafsil: @pixel_uzbekistan

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 13:39


Икки хил дунё

Биринчи хабар:
- "Хитойда вирус тарқалмоқда"
Бизникилар:
- "Бу Хитой ўзи шунақа, фахшга ботган, бало баттар"

Иккинчи хабар:
- "Россияда вирус тарқалмоқда"
Бизникилар:
"Ҳозир комментга ёзишади:"

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 13:15


❗️Ажойиб янгилик: 17 ёшли бухоролик Муроджон жавобгарликка тортилмайди

Бухоронинг Жондор туманидан чиққан 17 ёшли, крипто-актив билан шуғулланиб, 34 млрд сўм "оборот" қилган Муроджон Зувуров масаласи кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Оддий оиладан чиққан Муроджон Бухоро давлат университетининг иқтисодиёт ва туризм факультети талабаси.

Афсуски унга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари кетаётганди.

Куни кеча ушбу жиноят иши терговчининг қарорига кўра, ҳаракатдан тугатилибди. Унда Муроджоннинг қилган иши ижтимоий хавфли эмаслиги, айбидан пушаймонлиги, оилавий аҳволи ва ҳоказолар инобатга олинган.

Аслида терговчиларда мана шундай ваколат ҳам бор. Ҳаммани ҳам судгача судраб жавобгар қилиш шартмас.

☝️Муроджонга нисбатан мана шундай инсонпарвар ёндошув қилган терговчидан миннатдормиз!

Қувончлиси, бугун Муроджон тимсолида минглаб Ўзбекистон ёшларининг рухи синдирилмади, қадди букилмади. Энди у жиноятчи эмас, ҳақиқий қахрамон.

@r_kusherbayev | @KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 11:17


🥚Тухум пўчоғидан тайёрланган кукуннинг инсон организми учун фойдали хусусиятлари

Яқинларга ҳам юборинг!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 11:05


Косонсойда ҳозирги кунда оммани назарига тушган канал@engarzonikosonsoyda

Ушбу канал орқали сиз Косонсойдаги кўчмас мулк, бино ва уй-жойлар савдосидан, айни пайтдаги нарх-наволаридан хабардор бўлишингиз мумкин.

Ҳозироқ аъзо бўлинг ва ўзингиз гувоҳига айланинг
👉 @engarzonikosonsoyda

Сизда сотмоқчи бўлган кўчмас мулкингиз бўлса ҳам мурожаат қилишингиз мумкин. Видеога олиш хизматлари БЕПУЛ амалга оширилади.
📞 +998935599117

👉 @engarzonikosonsoyda

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 10:33


#Диққат

❗️🇷🇺 Россияда полиция мигрантларни мустақил равишда чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлди

5 февралдан бошлаб, Россия полицияси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ қоидабузар хорижликларни мустақил равишда чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу ўзгариш яқин кунларда кучга киради.

Бу қадам Россия ҳудудида миграция қоидаларига риоя этишни кучайтириш ва тартибни сақлаш мақсадида жорий этилмоқда.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 10:27


❗️Эркак кишини йўқчилик синдирмайди. Эркак киши ўзини-ўзи синдиради...

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 10:05


"DARVOZA YASASH XIZMATI": арзон ва сифатли, кўркам дарвозаларимиз сизлар учун❗️

🔺 Замонавий уйларга замонавий дарвоза, козерок кроват ва темир барьерлар

Етказиб бериш ва ўрнатиш мутлақо текин.

⛓️ Сиз уй қуринг, темир дарвозаларни бизга қўйиб беринг

📌 Наманган, Уйчи тумани

📍 Ўзбекистон бўйлаб хизмат кўрсатамиз

☎️ +998995142222

🌐 @Darvozalar_yasash_xizmati

✈️  Янада кўпроқ дарвозалар расмлари: @darvoza_yasash_xizmati

#reklama

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 09:01


⚡️ Косонсойда энг арзон такси — бундан арзони йўқ

Тумандошларимизга қулайлик яратиш мақсадида, жуда ҳам арзон — КЕШБЕК ТАКСИ ўз фаолиятини бошламоқда.

😱 Минималка — 1️⃣0️⃣0️⃣0️⃣ сўм

🔴 БИЛАЙН абонентлари учун 📞 +998692261260

Йўловчиларга ҳам ва ҳайдовчиларга ҳам бонуслар тақдим этилади.

❗️ Ҳайдовчиларга ҳар бир буюртма учун 1000 сўмдан бонус берилади.

1️⃣2️⃣6️⃣0️⃣ Бундан арзони йўқ, ишонаверинг 🤝

Иш вақти 24/7

🚀 КЕШБЕК ТАКСИ — ишончли, арзон ва тезкор. Хизматимиздан фойдаланинг!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 08:24


- Бугун Англияда бўламиз. Йўлидан чиққанни кўрмаётган Ливерпул ва 2025-йилда бирор маротаба мағлубиятга учрамаган Манчестернинг Юнайтеди баҳс олиб боради. 🇬🇧

🇬🇧 АПЛ 20-тур Энфилдда Тошкент вақти билан 21:30да кўрамиз.

🇬🇧 Ливерпул - Манчестер Юнайтед 🇬🇧

Ҳозирда Ливерпулда ҳаммаси яхши. Ҳеч ким тўхтата олмаябди. МЮда эса янги мураббий келганига қарамасдан ҳали ҳам эски натижа, аммо барбир бу ўйиннинг даражаси бошқача бўлади. Чунки, МЮ ҳам кучли жамоларга қарши бошқача кайфиятда ўйин олиб боради.

Биз эса яхши ва кўп голларга бой ўйин тарафдоримиз.

@kosonsoy | Муллаев

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

05 Jan, 07:59


Шифохона кўчасида тез-тез тирбандликлар бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга автомобилини йўлнинг қатнов қисмида қолдириб кетаётганлар сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Айниқса ҳудуддаги шашлик марказлари олдида тўхтаб турган машиналар қолганларга ҳалақит қилишаётгани айниқса тез-тиббий ёрдам автомобиллари пробка сабаб кечикишмоқда.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 18:32


⚡️Жорий йил учун давлат ташқи қарзи ҳажми маълум қилинди

Марказий банк 2024 йилнинг 9 ойи учун Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзи бўйича қисқача шарҳ ва статистик жадваллар тақдим этди.

Ҳисобот даври якунига кўра, умумий ташқи қарз ҳажми 60,2 млрд долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми қарийб 
32,5 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 27,7 млрд 
долларга тенг бўлди.

Маълумот учун йил бошидан буён умумий ташқи қарз ҳажми 7,2 млрд долларга ошган. 2023 йил якунларига кўра, умумий ташқи қарз ҳажми 53 млрд.долларни ташкил қилиб, давлат ташқи қарзи ҳажми 29,7 млрд. доллар
ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 23,3 млрд. доллардан иборат эди.

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 18:16


Она бу яшашда қолмади соғлар...🥺

Жуда тасирли

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 17:56


🎉 Kep qoling, ob qoling!

Kosonsoyda yangi“Qahva Story” kafesi ochilmoqda.

Ayni shu munosabat bilan 28-dekabr soat 10:00 da ochilish marosimi tadbiri, 11:00 dan 12:00gacha esa ochilish munosabati bilan ehson dasturxoni tortiq etiladi. Kafening ilk mehmonlariga bepul yeguliklar tortiq etiladi.

🔸 Manzil: Kosonsoy markazi, Ulug‘ Chinor istirohat bog‘i ichida, sobiq “O‘zbegim” kafesi binosi.

Barchani taklif etamiz! Do‘stlaringizni ham olib keling! 😊

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 17:03


Бир мактаб директорининг ота-оналарга қишки мактаб таътили муносабати билан жўнатган хати!

Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандларингиз таътил давомида уйда сизларни овора қилмасликлари учун уйларингингизда худди мактабдагидек қулайлик қилингки, улар мактабда қила оладиган ҳамма ишларини уйда ҳам қила олсинлар. Масалан, ботинкаси билан деворларни тепсин, уйларингиздаги стол-стулларни тирнаб қизларини исмларини ўйиб ёзсинлар, кирган хоналарида чироқларни ўчирмасдан чиқишсин, еган-ичган нарсаларининг пўчоғини, қоғозини истаган жойига ташласинлар, ҳожатхоналарни истагандек ишлатишсин, уйдаги ҳамма жиҳозларга хоҳлагандек зарар етказишсин, баланд овозда ғариб-ғариб овозлар чиқариб бақиришсин, хоналарда бақириб-чақириб югуришсин. Эшикларни тепиб очиб тепиб ёпсинлар. Уйдан қочиб компютерхоналарга бориб ўйин ўйнаса, бунинг яхши эмаслигини қизишмай тўғри тушунтиринг, тарбия беринг.

Фарзандларингиз бу ишларни қилаётганда ҳеч ҳам асабийлашмасдан, кулибгина танбеҳ беринг. Айниқса, уларни уруш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Худо кўрсатмасин, болангизнинг психологияси бузилиши мумкин. Уришга ҳаққингиз ҳам йўқ. Бурчакда турғизиб қўйиш ҳақида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Боланинг ҳам ҳуқуқлари бор. Судга беришимиз мумкин. Бу ишларга бир икки болангиз учун 2_2.5 ҳафта сабр қилинг. Ахир, уйингизда мактабдагидек юзлаб бола эмас-ку.
Асаб толалари жуда ҳам муҳим, асабларингизни авайланг! Бир бузилса, қайта тикланмайди буни биласиз. Таътилингиз мароқли ўтишин тилаб қоламан.


Ҳурмат билан мактаб директори

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 16:26


❗️Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия Федерацияси фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.

Б.Расаев ва Ш.Темирхановлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 16:05


Мирзо Кенжабек шеъри.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 16:01


🏬  Наманган шаҳар ва Туманлардаги уйларни нархлари сизга хам  қизиқми ?

—  Керакли туман  устига босинг ва нархларини билиб олинг 👇


👉Наманган шаҳар
👉Чортоқ
👉Поп
👉Чуст
👉Мингбулоқ
👉Тўрақўрғон
👉Косонсой
👉Янгиқўрғон
👉Уйчи
👉Норин
👉Учқўрғон
👉Давлатобод

НАМАНГАН УЙЛАРИ - Сиз кутган ва излаган уйлар!

Шу ерни босиб каналга аъзо бўлинг👇

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 15:34


ЖУРНАЛИСТ-,БЛОГЕРЛАР АМАЛДА ЭРКИНМИ?

Конституциямизнинг 67-моддасида “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди”, дея белгиланган бўлса, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларда ОАВ ходимларининг қатор ҳуқуқ ва эркинликлари кўрсатилган.
Аслида журналистга эркинлик унинг ўз вазифасини тўлақонли бажариши, яъни жамоатчиликни тезкор ва ишончли ахборот билан ўз вақтида таъминлаши учун керак.

Бундан ташқари, 2018 йил 18 апрелдаги қонун билан таҳрир киритилган “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 4-моддасидаги “Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг цензура қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳеч ким журналист-блогердан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг бутунлай олиб ташланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас”, деган қоида жамиятнинг барча қатламига етиб бориши ва бунга қатъий амал қилиниши керак. (Айрим ташкилотлар чиқармасликни ёки келишиб чиқаришни ўқтиришади)

“Журналистлик  фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси “Журналистнинг дахлсизлиги” деб номланиб, унда, жумладан, “Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналист-блогерни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди” (Бизда эса ҳар танқидий мақоладан сўнг, текшир-текшир ва жарималар ёмғири бошланади)

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 15:15


😅OXFORD KOSONSOY filialida QABUL BOSHLANDI!🎉

— Farzandingizni endi shahar o‘quv markazlariga yuborib, ortiqcha xarajat qilish shart emas

OXFORD sizni og’rig’ingizga yechim taklifi bilan keldi!

– Ingliz tili
– IELTS
– Ingliz tili kids(3-sinfdan boshlab)
– Ayti (IT)
– Ayti kids (3-sinfdan boshlab)
– Matematika

😁Videoda Oxfordning Kosonsoy filialida farzandingizni oʻqitishingiz uchun 10 ta sanab oʻtilgan.

▶️Videoni oxirigacha ko’ring, bilib olasiz!

📞 +998932311880

Roʻyxatdan oʻtish uchun:
👉Bu yerga bosing👈

📱Telegram | 📱Instagram

Manzil: Kosonsoy markazi, Dunyo do’koni ro’parasi

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 14:58


Ваниҳояттттттттт бўларканкуууу. Косонсойлик Анвар Хожимирзаев миллий терма жамоамиз йиғинига чақирилди!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичида курашни давом эттираётганидан хабарингиз бор.
Терма жамоамиз март ойида Қирғиз Республикаси ҳамда Эронга қарши баҳс олиб боришади.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Ўзбекистон МТЖ январь ойининг иккинчи ярмида Бирлашган Араб Амирликлари ёки Қатарда йиғин ўтказади. Унда асосан ички чемпионатда тўп тепаётган футболчилар иштирок этишади.

Сайтимиз бош муҳаррири Н.Сайдуллаевнинг маълум қилишича, мазкур йиғинга Анвар Ҳожимирзаев, Жаҳонгир Абдусаломов, Ойбек Бозоров, Саидазамат Мирсаидов, Зафармурод Абдираҳматов каби ўйинчилар чақирилган. Инсайдерлар Нарзулла Сайдуллаев ва Жалолиддин Қобилжоновнинг маълумотларга кўра, терма жамоанинг январь ойидаги йиғинига Сречко Катанецдан чақирув олганлар:

Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Бунёдкор"), Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК), Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф"), Дилшод Комилов ("Насаф"), Ислом Қобилов ("Сўғдиёна"), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Саидазамат Мирсаидов ("Навбаҳор"), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Навбаҳор"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Дониёр Абдуманнопов ("Андижон"), Азиз Холмуродов (ОКМК), Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо"), Жаҳонгир Абдусаломов ("Сурхон").

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 14:24


UzAuto Motors директори лавозимидан кетди

Швециялик Бо Андерссон салкам 4 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

У олдин автомобилсозлик соҳасида Россиянинг ГАЗ ва АвтоВАЗ компанияларида ҳам ишлаган.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 14:05


Модомики Аллоҳ сизга сўзларни ишлатиш қобилиятини берибдими, демак динининг бир чегарасини сизга ишониб топширибди. Шу чегарада собит туринг.
Ўзингизни арзимас инсон деманг!


Сиёсатчиларни Аллоҳ бу халқни бошқариш, уни ҳимоя қилиш, ҳуқуқларини қўриқлаш, қорнини тўқлаш, унга зулм қилмаслик, ҳаққини емаслик чегарасида қўйган.
Бойларни Аллоҳ садақа ва эҳсонлар чегарасида қўйган.
Мутафаккир олимни ақидани ҳимоя қилиш, шубҳаларга раддия бериш ва ҳақни гапириш чегарасида қўйган.
Жангчини уруш ва ватан чегарасида қўйган.
Муаллимни келажак авлодни бино қилиш чегарасида қўйган.
Оналарни фарзандларимиз тарбияси чегарасида қўйган.
Журналистларни бу миллатни ҳимоя қилиш, ҳақни гапириб ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиш чегарасида қўйган.
Имомларни эса халқнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошлаш чегарасида қўйган.

Ким ўз чегарасида собит тура олса Аллоҳ унга барака беради.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ҳадис чегарасини ҳимоя қилишда собит турди. Аллоҳ у зотга "Саҳиҳул Бухорий"ни берди.
Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ суннат чегарасини лозим тутди. Аллоҳ унга "Саҳиҳу Муслим"ни берди.
Имом Молик роҳимаҳуллоҳ фиқҳ чегарасида собит турди. Аллоҳ унга "Муватто"ни берди.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ақида чегарасида маҳкам турди. Аллоҳ унга "Муснад"ни берди. У дарраланган орқаси билан бу умматнинг ақида чегарасини ҳимоя қилди.

Шундай экан, сизнинг ҳам чегарангиз бор. Собит туринг!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 14:01


🎁 2x foyda!

2025 - yil kirib kelish arafasida PIXEL Electronics do’koni o’z mijozlari uchun bir vaqtning o’zida 2ta aksiyani tashkilladi!

Bozor narxidan ancha arzon mahsulotrani “Rasprodaja” aksiyamizda xarid qilishingiz mumkin!

Shu bilan birga, 100 dona sovrindan birini egasiga aylanishingiz mumkin!
Shunchaki PIXEL do’konidan 100.000 so’m va undan yuqori summaga maxsulot xarid qilisangiz bo’lgani!

🏃 Aksiyamizda ishtirok etishgan shoshiling va 2x foydaga chiqing!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 13:35


Чўкканимизда ғалаба қилаётганлар, биз ҳали яна кўришамиз…

Ҳақ йўлдан ҳечқачон қайтмаймиз!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 13:30


Улуғчинор боғи ичида килоли ош фаолияти йўлга қўйилди!

Косонсой марказидаги истироҳат боғи ичида бир неча ойдан бери фаолият кўрсатиб келаётган "ПОЛВОН ШАШЛИК"да эндиликда килоли ош ҳам йўлга қўйилди.

▪️ 1 кг ош = 30,000 сўм
▪️ 6 хил турдаги шашликлар.

❗️Аёллар учун алоҳида жой қилинган (4-расмда). Бемалол аёлларимиз ҳам ташриф буюришлари мумкин.

🚚 Доставка хизмати ҳам бор.

📞 Тел: +998939129595

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 13:03


Бугун, 27 декабрь куни Наманган вилоятидаги каналда аёл кишининг жасади оқиб келгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 20 декабрь куни Наманган шаҳар Темир кўчасида яшаган 25 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан узоқ муддатдан буён бирга яшаб келмаётганидан, ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли руҳиятида бўлган ўзгариши туфайли ўзи билан 3 ва 1 ёшли ўғил фарзандларини олиб Шимолий Фарғона каналига ташлаган.

Шу вақтда, мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан икки нафар вояга етмаган бола қутқариб олинган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Шу куни, Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Шимолий Фарғона каналидан аёл ўлик ҳолда сувдан чиқариб олинган.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Dec, 13:00


"DARVOZA YASASH XIZMATI": арзон ва сифатли, кўркам дарвозаларимиз сизлар учун❗️

🔺 Замонавий уйларга замонавий дарвоза, козерок кроват ва темир барьерлар

Етказиб бериш ва ўрнатиш мутлақо текин.

Сиз уй қуринг, темир дарвозаларни бизга қўйиб беринг

📌 Наманган, Уйчи тумани

📍 Ўзбекистон бўйлаб хизмат кўрсатамиз

☎️ +998995142222

🌐 @Darvozalar_yasash_xizmati

✈️  Янада кўпроқ дарвозалар расмлари: @darvoza_yasash_xizmati

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 19:50


#Тунги_мутолаа

БИР СОАТДА УЛҒАЙГАН БОЛА

Ўн уч ёшларда эдим. Ўрта мактабга борардим. Отамнинг вафотига икки йил бўлганди. Қашшоқлашиб қолгандик. Онам тикувчилик қиларди, аранг кунимизни кўрардик. Катта уйнинг икки хонасида яшардик. Китобларим етарли эмас эди. Мактаб портфелим ҳам йўқ эди ҳатто.
Байрам яқин эди. Онам амал-тақал қилиб менга бир пойабзал олди. Шим ва кўйлак тикди. Эрталаб барвақт уйғониб, кийиндим. Бир кун олдиндан келишгандик, мен икки ўртоғим билан бирга сайлгоҳига бормоқчи эдик. Отли арғимчоқларга, ижара велосипедларга миниб сайр қиламиз, дегандик. Пахта қандчидан ширинлик олиб емоқчи эдик.  Кинога ҳам тушадиган эдик. Онамдан пул сўрадим.
- Пулимиз йўқ, болажоним,-деди онам маюсланиб.
Мен хархаша қила бошладим. Ўртоқларим ҳам ҳали замон чақириб келишади. Уларга нима дейман? Пулимиз йўқлиги учун сайлга боролмаслигимни қандай айтаман? Аламдан устимдаги кийимларни ечиб деворга қаратиб ота бошладим.
Онам ғамгин нигоҳларини менга тикиб, узоқ термулиб ўтирди. Жавондан сумкасини олиб, пул қидирди. Излаб излаб бир лира тополди. Бояқиш онамнинг фақатгина бир лираси қолганди, бор-йўқ пули шу эди. Бисотидаги бир лирани менга узатди.
- Қани, кийина қолгин, болам, бир лира етадими? У кезларда бир лира катта пул эди. Тўрт тарафга ирғитган кийимларим ва пойабзалимни олдим. Яна кийиндим. Пулни чўнтагимга қўйиб, ўртоқларимни кута бошладим. Ниҳоят улар келишди. Бироз ўтиришди. Онам уларга қанд бердилар, икковини ҳам бошини силади.
- Энди бора қолинглар, мазза қилиб ўйнаб келинглар, - деб бизни кузатиб қўйди. Кўчага чиқдик. Жуда хурсанд эдим, қувончдан юрагим ҳаприқиб кетаётганди. Бурилишдан катта кўчага қайрилаётганда, уйимиз томонга кўзим тушди. Онам балкондан оёқ учида туриб, менга жилмайиб қўл силтаётганди. Бирданига ичимдан бўғиқ ўкирик келиб, томоғим ачишди. Кўзларимга  ёш тўлди. Бўғилиб қолдим. Йиғлаганимни билдирмасликка уриниб, ўртоқларимга "Мен бормайман" дедим. Сабабини тушунишмади.
Бир ўртоғим:
- Ҳа, билдим, пулинг йўқлиги учун бормайсан! - деди масхараомуз. Чўнтагимдан бир лирани чиқариб кўрсатдим:
- Мана, пулим бор!
Улар ўша ерда мени қолдириб кетишди.
Кўчаларда сарсари кездим. Ҳеч кимга билдирмасдан, тўйиб-тўйиб йиғладим. Кўз ёшларимни сидирдим, қўлимдан келгунича қувноқ кўринишга уриниб, уйга қайтдим. Онам:
- Нега қайтдинг? - дея сўради.
"Боргим келмади" дедим ва чўнтагимдан бир лирани чиқариб, онамга узатдим. Онагинам ҳайрон бўлди. Пулни қўлимдан олиб, стол устига қўйди. Сўнг мени қучиб, кўксига босди. Ҳўнграб-ҳўнграб йиғлай бошлади. Мен энди йиғламасдим. Ташқарида тўйиб-тўйиб йиғлаб олгандим. Онамнинг юзларидан ўпдим. Кўз ёш тўкмаслигини айтдим. Индамади. Узоқ ўйга толди.
Мен энди ғамгин эмасдим. Сайлгоҳга бориш мендай кап-катта болага, ўрта мактаб ўқувчисига ярашмасди. Мен бирданига улғайиб қолгандим...

Жавдат Андай

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 19:43


Mindeeey o’ylab qarasam xozir eng baxtli odam men ekanman…😁

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 19:03


Ҳурматли гражданлар, хавотирга ўрин йўқ, муҳими тўк ўчмас эка😊

✈️@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 17:58


Расман!

Анвар Хожимирзаев эса Динамо билан ўз шартномасини яна бир йилга узайтирди. Клуб ўзининг расмий саҳифасида эълон қилди.

Илк мавсумда Динамо фаворити ва тўп урарига айланган Анварни клуби қўйиб юбормади. Шу билaн бирга у мавсумнинг рамзий терма жамоасига киритилган эди.

Лекин, кўпчилик Анварни Навбаҳор сафига келиб қўшилишини кутган эди. Шаҳзод, Анвар, Музаффарлар жуда ажойиб ҳужум триоси бўлишарди деб.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 17:34


Расман!

Косонсойлик Шаҳзодбек Убайдуллаев Навбаҳор футболчиси!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 16:24


⚡️РАСМАН

❗️Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

✈️@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 15:41


Асад режими нега бунчалик тез қулади?

Сурияда нега ҳарбийлар президентни ҳимоя қилмади? Бу тўнтаришдан қайси давлатлар ютди, кимлар ютқазди? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида диктатор Башар Асад режимининг қулаши ҳақида сўз юритади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 15:02


🔖 MISS 🔤🔤🔤🔤 aёллар либослари дўкони чегирма эълон қилади!

📆 Фақатгина 10 ва 11 декабр кунлари дўкондаги барча махсулотларга чегирма эълон қилинди. Нархлар ҳақида видеода танишиб чиқишингиз мумкин.

🇨🇳🇹🇷 Туркия ва Хитойдан келтирилган, бренд сифатли либослар сизни кутмоқда.

🌐 Манзил: Косонсой ш. ҲУМО савдо мажмуаси
📞 +998905995538

✈️ https://t.me/myladyshope

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 14:40


Дунёдаги энг яхши фильм деб топилган 10 дақиқалик кино ҳақида!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 14:19


Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги 2024-йил 1 октябрь ҳолатига 40,1 млрд АҚШ долларидан ошмоқда экан.

Жамиятнинг молиявий саводхонлик даражаси пастлиги ва ўзини кўз-кўз қилиш учун кераксиз ҳою ҳавасларнинг ортидан қувиш мана шундай йирик рақамларни шакллантирмоқда.

Афсуски, одамлар кўра-била туриб ўзини оловга ташламоқда. Энг ёмони умуман эҳтиёжи бўлмаса ҳам, қурби етмайдиган нокерак қимматларни олиб, ўзини бой қилиб кўрсатишга уриниш бутун бир оилаларни ҳолдан тойдириб ташлаяпти. Бунақалар боласи яхши еб-ичиб, яхши таълим олмаса ҳам Жентрада юриши керак ёки Тошкентдан уй олди деган сохта обрў билан яшаши керак.

Афсус, одамларимиз ҳали ҳамон нимага пул тикиш кераклигини билмаяпти. Таълим олиш масаласини эса айтмай қўяверай...

Ойига 3-4 млн таълим олиш учун ажратиш қиммат, лекин машина учун кредит тўлаш арзон... Ўзингиз айтинг, шунақа фикрловчи одамлар билан юксалиб бўладими!?

Девонаи Ҳақгўй / @KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 13:59


📣 Yuksalishda “Omadli kun” aksiyasi!

🎁Ertaga, 10-dekabr kuni Yuksalish doʻkonlarining barcha filiallarida "Omadli kun" aksiyasi boʻlib oʻtadi.

❗️Ishtirok etish shartlari quyidagicha:

1⃣ Yangi mahsulot xarid qiling yoki oylik to'lovni amalga oshiring;

2⃣ Lototronni aylantirib o'z sovg'angizga ega bo'ling

📌 Eslatib o'tamiz! Hozirda Savdo markazlarimizda:

📣Honor smartfonlari uchun 1+1 aksiyasi davom etmoqda!

🤩 Mebellar uchun 15% chegirma yoki 15% bonus!


😉 Hoziroq savdo markazlarimizga tashrif buyurib unumli xaridlarni amalga oshiring!

📞Murojaat uchun: +998911833502 +998558018888

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 13:44


Осмонга етса ҳам ақлу расоинг,
Пойидан ўзга жой эмасдир жойинг –
Қулоққа айлансин ҳар бир аъзоинг,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал!

Бу суҳбат чоғинда ғуборларни еч,
Ҳар қандоқ чиройли балоғатдан кеч!
Осмон ҳам жим турар, сезганмисан ҳеч,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал?!

Зинҳор туриб олма ўтирган бўлсанг,
Чўкка туш мабодо тик турган бўлсанг,
Ҳатто ичингда ҳам жоизмас кулсанг,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал!

Ризолиқ истасанг кўнглига бойлан,
Ҳар бир хизматига юракдан шайлан!
Жим бўлгин, муваққат соқовга айлан,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал!

Хайрулло, берилма фоний ўйинга,
Меҳр қўй волиданг ётган уйингга,
Калом ўқимоқни қолдир кейинга,
Онанг сўзламоққа чоғланган маҳал!

(c) Хайрулла Ҳамидов

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 13:12


Гўзал Косонсой 😍

Ким баҳорни соғинди?))

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 13:01


Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш❗️

2024-йилнинг 1-Декабрь куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг❗️


Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг👇

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

09 Dec, 12:38


Олимпиада ғолиблари тақдирланди. Улар орасида косонсойлик 10 нафар ўқувчи ҳам бор

▫️Наманган шаҳридаги 1–ихтисослаштирилган мактаб-интернатида асосий фан олимпиадасининг III-вилоят босқичи тақдирлаш маросими ўтказилди.

15 та фан йўналишида ўтказилган беллашув натижаларига кўра, 135 нафар ғолиб ўқувчилар асосий олимпиаданинг республика босқичига йўлланма олди.

Маълумот учун, Косонсой туманидан фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритганлар:

1️⃣-ўрин соҳиблари:
▫️Маржона Абдимуталова (5-мактаб, ўзбек тили фани);
▫️Мубина Акбарова (18-мактаб, тожик тили);
▫️Жаҳонгир Баҳодиров (Ихтисослаштирилган мактаб, математика).

2️⃣-ўрин соҳиблари:
▫️Абдуғани Абдусаломов (Ихтисослаштирилган мактаб, математика);
▫️Абдулазизхон Турсунов (Ихтисослаштирилган мактаб, информатика);
▫️Мадина Рустамова (Ихтисослаштирилган мактаб, она тили ва адабиёти);

3️⃣-ўрин соҳиблари:
▫️Одина Темирова (5-мактаб, рус тили);
▫️Санобар Абдукаримова (43-мактаб, география);
▫️Жўрабек Эргашев (9-ДИМИ, математика);
▫️Аҳрорбек Усубжонов (Ихтисослаштирилган мактаб, тарих).

Ғолиб ўқувчиларга Республика босқичида омад тилаймиз!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 16:05


ВОЛЕЙБОЛ ихлосмандлари учун хушхабар!

Хабарингиз бор, ҳар йили Косонсойнинг ижтимоий-иқтисодий соҳасида муносиб хиссасини қўшган, Косонсойнинг оловқалб, буюк фарзанди Самарахон Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида турли-хил спорт мусобақалари ўтказиб келинади. Бу гал турнир ташкилотчилари 16 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар бемалол қатнашишлари учун ВОЛЕЙБОЛ мусобақасини танлашди.

6-7 декабр кунлари Косонсой марказидаги БЎСМ спорт зали, 1 база (5 мактаб ёни)да бўлиб ўтиши кутилаётган мусобақада иштирок этиш ниятида бўлган жамоаларни, 4 декабргача қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари сўралади.

📞 +998770031191 +998996911147

Ғолиблар Самарахон Каримов фарзанди Муяссархон Каримова ҳомийликларида пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 14:51


#Фаросат

Бу эса Косонсой марказидаги гулларни суғориш тизими, адашмасам уч ёки тўртинчи марта янгиланиши, аммо лекин ҳолатни кўриб турибсиз!
Қайсидир оёғи қичаётганлар бир чеккадан синдириб чиқишибти.

Шуни билингларки барча таъмирлаш ишлари шу туманнинг маҳаллий бюджетидан (сизу-бизнинг солиқларимиздан) қопланади, азизлар мен қилмадимку деб юраверсак бунақада ривожланмаймиз!

Кўриб индамаслик ҳам шу ишни қилганлар билан баравар!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 14:39


#Фаросат

Эххх азизлар бу ҳам Косонсой ва умид сўниб бормокда!

Сувни ифлос қилма деб ота-боболаримиз 100 йилдан бери ўқтиришади биз эса…

(Ҳолат М.Аъзам истирохат боғида)

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 13:15


Суперлига 26-тур ва мавсум якунланди!

Наманганнинг навбаҳор жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Дербида жанговор дурранг қайд этди. Қўпол қилиб айтганда қўлидаги 2-ўринни бериб қўйди.
ОКМК эса ўз тарихида илк бор кумуш медални соҳиби бўлди.

Насаф эса анча олдин чемпионликни нишонлаб бўлган эди.

Энг ҳайратланарлиси Металлург Про-лигага тушиб кетиши мумкин эди лекин якунда Насафни мағлуб этиб. Локомотивни Про-лигага равона қилди. Лекин, ўтиш ўйинида яна жон сақлаши керак.

Насаф ҳам чемпион бўлди, ҳам яхшигина соққани босволди.(сўнги ўйинлардаги мағлубиятлардан келиб чиқиб шахсий фикр)

Навбаҳорда эса Жамшид Искандеров жамоа билан хайрлашди. Келаси мавсум кўрамиз нималар бўларкин. Суперлига якун!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 12:57


Диққат ❗️

Бугун соат 13:00 - 14:00 лар атрофида Косонсой ҳудудида эҳтиётсизлик оқибатида 200$ тушиб қолган. Кимда ким топиб олган бўлса қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингизни сўраб қоламиз.

📞 +998932115512 - @abdumannon_off

💸 Суюнсиси бор.

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 12:06


Қизлар буни тез ўрганволилар дастурхон безаш учун лайфхак 👍

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 12:01


Хонадонингиз учун замонавий ва сифатли Дарвоза ясаш хизматини таклиф этамиз!

▪️ Уйингиз фасадига мос тартибда тайёрлаймиз
▪️ Юздан ортиқ дизайн
▪️ Тўловлар сиз хохлаган усулда
▪️ Ўлчаш, етказиш ва ўрнатиш хизматлари бепул.

☎️ +998885747766

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 11:37


8 дақиқада 3 та гол 😳

Навбаҳор ҳисобда олдинга чиқиб олган эди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Андижонликлар ҳисобни тенглаштиришди.

Ўзимизда ҳам шунақа интригага бой ўйинлар бўларкану а 😅

⚽️ 53, 58, 61

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 11:23


Навбаҳор ҳисобни тенглаштирди

Навбаҳор 1-1 Андижон

Бугун Суперлиганинг сўнгги турида Наманганда водий дербиси бўлиб ўтмоқда.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 10:49


🍝 Хитойликлар ҳайрон қолдиришни билади

Ҳар қандай шаклдаги макарон тайёрлайдиган ошхона комбайни.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 10:24


Косонсой марказида бизнес учун тайёр жой сотилади

"Улуғ чинор" боғи олд томонида жойлашган 3 қаватли бинонинг 2-3-қаватлари сотилади.

▪️ Майдони: Ҳар бир қават 270 метрКв дан
▪️ Коммунал хизматлари: Сув, электр энергияси, канализация
▪️ Ҳужжатлари: 100%

Батафсил маълумот видеода ⬆️

📍 Манзил: Косонсой ш. АГРОБАНК рўпарасида

📞 Мурожаат учун:
+998957770100
+998997127770

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

30 Nov, 10:22


🚒 Kosonsoy Tumani Qorasuv MFY'da joylashgan MMTB'ga qarashli 25-sonli maktabda "Kuz - Qish mavsumi"ni xavfsiz o'tkazish, qolaversa, 15-noyabrdan
15-dekabrgacha "Yong'in xavfsizligi oyligi" tumanlarda o'tkazilayotganligi yuzasidan, hozirda is gazidan zaharlanish holatlari ko'p uchrab borayotganligi hamda isitish pechlaridan notog'ri foydalanish oqibatida kelib chiqishi mumkin bo'lgan noxush holatlarni oldini olish maqsadida, Kosonsoy tumani FVV xodimlari hamda Milliy Gvardiya harbiy xizmatchilari hamda tuman Qo'riqlash bo'limi xodimlari hamkorlikda maktablarda o'quvchilarga tushuntirish ishlari olib bordilar. Tadbir davomida o'quvchilar o'zlarini qiziqtirgan savollarga mutaxassislardan javoblar oldilar.

📱 @KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

21 Nov, 02:05


#Долзарб

❗️Телеграмдаги фирибгарлар яна бир қадам олдинга юриш қилди.

Энди бепулга Премиум (галочка)ни текинга совға қиламиз деб сизнинг яқинларингиз хатто ака-укангиз номидан хабар юборяпти.

Қопқонга тушсангиз тамом, карталарингиздаги пуллар ечилади, аккоунтингиз кетади.

🚀 Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!

👉 @KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 19:21


#Тунги_мутолаа

Милоддан аввалги 399 йили Суқрот ўлимга ҳукм қилинди. Ҳукмни ижро қилинадиган кунда Унинг хотини йиғлади. Шунда Суқрот сўради:
-Нега йиғлаяпсан?
-Сени зулм билан қатл қилишаяпти!
Суқрот деди:
-Сен ҳали мени адолат билан қатл қилишларини истаганмидинг?!
Бу унинг иккинчи хотини эди. Биринчиси билан бошқа бир ҳикоя бор. Суқрот шогирдларига ҳаммангиз уйланишингиз керак, дер эди. Агар ким ҳикматли аёлга уйланса бахтли бўлади. Агар аҳмоқ аёлга уйланса файласуф бўлади, дер эди. Дарҳақиқат Суқрот файласуф бўлди. Унинг хотини билан яшаган ҳаётини жаҳаннам дейилса ҳам бўлаверади. Унинг хотини Ксантиппа бир дунё бўлса, Суқрот умуман бошқа дунё эди. Бир куни Суқрот хотини билан урушиб қолди. Одатига кўра унга индамади. Уйининг бир четида дарс беришини кутиб ўтирган шогирдларининг олдига қараб кетди.
Ксантиппа эрининг бетига бақиргандан фойда йўқлигини билди. Бир челакда сув олиб Суқрот шогирдларига дарс бериб турган пайтида сувни унинг бошидан қуйди. Суқрот жуда ҳам совуққон киши эди. У бепарво ҳолатда юзидаги сувни қўли билан тозалаб шогирдларига деди:
“Момоқалдироқдан кейин ёмғир ёғиши аниқ эди!”.
Айтилишича, Суқротнинг хотинини Суқротнинг совуққонлиги ўлдирган. Мажозан эмас, ҳақиқатан ўлдирган. Хотини Суқротдан анча ёш эди. Аслида хотини ҳам Суқротнинг шогирдларидан эди. Ёш бўлишига қарамасдан у Суқротдан олдин вафот қилган. Улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. У одатига кўра эрига бақира бошлаган. Суқрот индамасдан кутубхонасига кириб кетган. Хотини бақиришда давом этган. Сўнгра юрак хуружидан вафот қилган.
Нима бўлганда ҳам агар Суқротнинг Ксантиппа билан кечирган ҳаёти бир текис давом этганида биз у ҳақида эшитмаган бўлар эдик.
Ксантиппага раҳмат!

@KOSONSOY | A.Polvonov

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 19:05


Қайси вилоятларда никоҳ ва ажралишлар энг кўп қайд этилмоқда?

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 17:13


#Валлоҳу_аълам

Умрингиз китобини биргина қора саҳифаси учун куйдириб юборманг...
Ё лутф ила кейинги саҳифани очинг, ёки у саҳифани жаҳл билан йиртиб ташланг!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 16:26


Анорнинг кўпчилик билмайдиган 12 шифобахш хусусияти

▪️Стрессдан ҳимоя қилади.
▪️Саратоннинг айрим турларидан ҳимоя қилади.
▪️Юрак‑қон томир фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
▪️Гемоглобин даражасини оширади.
▪️Тоғайлар ҳолатини яхшилайди.
▪️Патоген бактерия ва замбуруғларга қарши курашади.
▪️Тери ҳолатини яхшилайди.
▪️Алсгеймер касаллигидан ҳимоя қилади.
▪️Яраларни даволашга ёрдам беради.

Бир тадқиқот шуни кўрсатдики, анор шарбатининг 500 миллилитр дозаси икки ҳафта давомида ҳар куни ичилса, қизил қон ҳужайралари сонини сезиларли даражада оширади ва гемоглобин даражаси кўтарилади.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 16:11


#Ана_холос

❗️Косонсойда сохта «права» эгаси ходимга пора бераётганда ушланди

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 15:40


“Меҳрибоним ўзимнинг опам!”

Аллоҳимга минг бора шукр,
Сиздан доим олганман ҳузур.
Гоҳ кўнглингиз оғритсам узр,
Меҳрибоним ўзимнинг опам
.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 14:12


❗️Мандарин мавсуми келди. Эҳтиёт қилинг фарзандингизни😨

Мандарин ситрус мева эканлигини ҳисобига, уни кўп миқдорда истеъмол қилиш болаларда ларингит касаллигини юзага келтиради.

Яқинларга юбориб қўйинг

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 14:07


Минг хил товар бир хил нархда

Косонсойда “Минг хил товар бир хил нархда” номли оптом дўкон ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу дўконда 10 минг сўм, 15 минг сўм, 25 ва 35 сўмдан уй-рўзғор буюмлари, хўжалик маҳсулотлари хуллас зарурий бўлган товарлар мавжуд.

Энг асосийси барча маҳсулотлар ОПТОМ НАРХДА.

Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши. Дўконга ташриф буюринг ва ўзингиз гувоҳига айланинг.

Батафсил видеода кўринг ⬆️

📍 Манзил: Косонсой ш. АВТОШОҲ БЕКАТИ, Ором ошхонаси ёнида

📞 Мурожаат учун:
+998949419393

Дўкондаги маҳсулотлар билан қуйида танишинг:
✈️ https://t.me/mingxiltovarbirxilnarxda

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 14:02


Мана нега қишлоққа свет кам келади...

@KOSONOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 13:47


#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР

❗️ Президент 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 13:05


Дўстим шу қизга уйланган бўлармидинг😯

Бўйдоқ дўстларингизга юборинг😅

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 12:59


⚡️ Косонсойда энг арзон такси — бундан арзони йўқ

Тумандошларимизга қулайлик яратиш мақсадида, жуда ҳам арзон — КЕШБЕК ТАКСИ ўз фаолиятини бошламоқда.

😱 Минималка — 1️⃣0️⃣0️⃣0️⃣ сўм

🔴 БИЛАЙН абонентлари учун 📞 +998692261260

Йўловчиларга ҳам ва ҳайдовчиларга ҳам бонуслар тақдим этилади

1️⃣2️⃣6️⃣0️⃣ Бундан арзони йўқ, ишонаверинг 🤝

Иш вақти 24/7

🚀 КЕШБЕК ТАКСИ — ишончли, арзон ва тезкор. Хизматимиздан фойдаланинг!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 12:53


Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди

Косонсойлик футболчи мавсум поёнига етишига 2 та тур қолганида жамоа билан хайрлашган. У сўнгги икки ўйин қайдномасидан жой олгани йўқ. (Мураббий билан келишмовчилик бўлгани айтилмоқда)

Маълумот учун, футболчи 2024 йил бекободликлар сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол, 3 та ассист қайд этди.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 12:35


▪️Bugun soat 15 -16lar atrofida Kosonsoydagi Namangan petakdagi mashina (oq kobalt yoki nexia 3) o`ng tomon oldi o`rindig`i cho`ntagida (zagran pasport va yashil pasport) unitib qoldirilgan
▪️Ushbu mashina egasi quyidagi nomerga zudlik bilan murojat qilishlarini so`raymiz.
☎️ +998332224040

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

20 Nov, 12:05


Косонсойлик ўқувчилар «ROBO-NAMANGAN-2024» танлови ғолиби бўлдилар

▫️Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Наманган вилояти Учқўрғон тумани 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида робототехника соҳасида иқтидорли ўқувчиларни саралаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «ROBO-NAMANGAN-2024» танлови танлови бўлиб ўтди.

Танловда Косонсой туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби «Замонавий касблар» тўгараги аъзоси 9-синф ўқувчиси Муҳаммаджавлон Нажмиддинов «Robo Sumo» йўналишда фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, Косонсой туман ихтисослаштирилган мактабининг 9-синф ўқувчилари Фирдавс Асқаралиев ҳамда Муҳаммадамин Мусайибхоновлар «Robo futbol» йўналишида барча рақиб жамоалардан устун келиб ғолибликни қўлга киритдилар.

Ғолиб ўқувчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 18:50


🇺🇿🇰🇵ЖЧ-2026 саралаши. Энди 19 ноябрь куни ўтказиладиган 6-турда КХДРни ютмасак бўлмайди...

П/с: Ўйин натижаларини таҳмин қилишга одам қўрқади😔

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 18:40


Бутун дунё гапиришни бошлади фақат биз эмас)

90+6=96
90+6=103

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 18:33


Бу кеча ҳамма бир хил туш кўрса керак 😁😁😁

P.S. Ҳакамни Инстаграмини топинглар тез

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 18:27


Учрашув якунланди.

Қатар ўз уйида ўйинни ютгунигача ўйнаттирди ҳаммани. 2 бўлим ва 1 та экстра бўлим ўйнади ҳамма.
Кореялик писка кўз ҳакам эса унитазини тилладан қилиб олди шу баҳона.

Йигитларга эса гап сўз йўқ. Ғалабага лойиқ ўйнашди. Бунақа ўйинни кўрмагандим мен.

💸💸💸 Қатар 3:2 Ўзбекистон!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 18:22


Ҳакам: Қатар урганча ўйнаймиз...

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 18:03


Гооооооооооооооооол!

Яна Аббос. Ҳисобни тенглаштирдиииик. Қойил. Супер Ўзбекистоооооон!
Аббос трансфер нархига 200-300 минг $ қўшиб олди)

💸 Қатар 2:2 Камбэкистооон.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 17:58


Ваниҳоят қисқартирдик!

Аббос урмоқда. Росия даражаси бор. Алижоновда заргарона пас. Худди плейстешнда уриладиган каби гол бўлди. Вақт бор. Ютиб кетсак ҳам бўлади.

💸 Қатар 2:1 Ўзбекистон.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 17:53


Терма жамоамиз мураббийлигига янги номзод.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 17:20


Танаффусда узоооооқққ ўйлаб, Ўзбекистон ютқазаётганини сабабини аниқладим шекилли:

Нимага бизникилар футболкасига фамилясини ёздирмаган, Қатар ёздиргану 🤔🤔🤔

P.S. Аниқ сабабини биладиган борми шуни???

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 16:59


Ҳимоячиларимиз яхши ҳимоя қилишди ва гол ўтказиб юбордик.
Афиф ва Алмоез бугун бизни Қатарга кўммоқда)

💸 Қатар 2:0 Ўзбекистон!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 16:44


Гол!
Ўтказиб юбордик. Қатар олдинда. Хатодан фойдаланиб уришди.

💸 Қатар 1:0 Ўзбекистон

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 16:21


Бошладик!

Олға Ўзбекистоонннн!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 15:30


Расул Кушербаевдан яхши фикрлар...

👉 @KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 15:05


Водийдаги энг тозза ҳаво

АҚШ медиа агентлиги ўтказаётган мастер класс ҳақида кеча айтиб ўтган эдим.

Бугун Фарғонадаги "эко сити" номли янги шаҳарчага бордик. Лойиҳа пудратчилари ва ташкилотчилар билан суҳбат қилдик. Ўзи водийда ҳаво жуда зўр, лекин бу ҳудуд бошқа даражада экан.

Умумий 65 минг киши яшашига мўлжалланган. Эко сити бўлгани боис, максимал даражада муқобил энергия приоритетга қўйилган.

Квартиралар квадрати 5 млн сўмдан сотилмоқда. Олдин ғирт дала бўлган ҳудуд проектини дастлабки босқичи якунланибди ва аллақачон 3 мингга яқин исонлар кўчиб келган. "Янги Ўзбекистон" боғи, мактаб-боғчаси, шифохоналаригача шароитлар бор.

Очиғини айтганда, эски ҳудудларни яхшилашдан кўра, нолдан шаҳарча барпо қилиш тенденцияси Ўзбекистонда авж олмоқда.

Мени ўйлантирган жиҳат, нега шу лойиҳа Наманганда қилинмади?

Фарғона нисбатан тушунарли ва тартибли инфраструктураси билан ажралиб туради. Йўлда юраётган ҳар бир мошина такси эмас, бутун шаҳар сигналлар гирдобида қолиб кетмаган. Балки сабаб шудир...

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

14 Nov, 14:59


Косонсойда туй хизматлари учун сифатли дастурхон буюмларини ижарага олишингиз мумкин.

Манзил: Кизил байрок
☎️ : +998 99 228 51 11

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

11 Nov, 15:49


#Ислоҳотлар_амалда

Косонсой туманида “Учқўрғон” сув узатиш иншооти фойдаланишга топширилди

▫️Давлат раҳбарининг 2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги махсус қарори билан Косонсой туманига 9 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган эди.

Хусусан, Косонсой туманининг “Учқўрғон” маҳалласида махсус қарор доирасида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида лойиҳа қиймати 2,7 млрд. сўм бўлган 5,1 километр тармоқ ва 25 метр кублик сув узатиш иншооти қуриб битказилди. Бугундан бошлаб «Учқўрғон» маҳалласидаги 255 та хонадонда яшовчи фуқаролар мазкур иншоот орқали ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.

Бугун ушбу сув узатиш иншооти фойдаланишга топширилди. Тадбирда Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев, Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Жамалов, туман сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Очилиш маросимида Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб, Косонсой туманида олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари туфайли аҳоли турмуш тарзи, яшаш шароитлари яхшиланаётганини таъкидлади.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

11 Nov, 15:34


‼️Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича қонун ишлаб чиқилмоқда.

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров бу борада меъёрий ҳужжат устида иш олиб борилаётганини айтди.

У трансгендер муносабатлари авж олган АҚШда ҳам Трамп даврида тарғибот камайтирилишини мисол келтирган.

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

11 Nov, 15:22


❗️Шавкат Мирзиёев:

«15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.

Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир. Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз»

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

11 Nov, 15:01


#TEZKOR

Televizorlarga -40% gacha chegirmalar boshlandi:


⚡️-40% Chegirmada - PREMIER 32" - 61 200 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - PREMIER 32" - 69 000 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - SHIVAKI 43" - 131 400 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - SAMSUNG 43" - 179 400 so'mdan
⚡️-30% Chegirmada - SSMART TV 43" - 160 300 so'mdan
⚡️-20% Chegirmada - Artel 43" - 207 200 so'mdan
⚡️-20% Chegirmada - PREMIER 50" - 319 200 so'mdan
⚡️-10% Chegirmada - LG 43" - 395 100 so'mdan oyiga*

*Bunaqasi faqat 11-noyabrdan 17-noyabrgacha!

Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat

Kanalimiz | Instagram | Do'konlarimiz

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

11 Nov, 14:57


🇺🇿🇵🇸Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр - Шавкат Мирзиёев

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

11 Nov, 14:18


❗️Қандай ҳолларда аёлга меҳр етмаётган бўлади?

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 18:59


#Тунги_мутолаа

БИР ОҒИЗ СЎЗ ФОЖЕАСИ

Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди.
Келин: ҳеч нарса совға қилмадилар.
Дугона: наҳотки, шуми сени қадринг?, деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди.
Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди.
Муаммо нимадан бошланган эди?
Дугонасининг бир оғиз сўзидан!

Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан,
- қаерда ишлаяпсан?
- Фалончи дўконда.
- Ойига қанча тўлашяпти?
- 500 минг
- Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкун ахир?
Сени шунча меҳнатингга арзимас экан, деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди.
Бола дўкон хўжайини олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди.
Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди.

Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси,
"нимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди?
Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?"
Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди.
Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради.

Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди.
- Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз?
- Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику..
- Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз?
- Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз?
Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчиликдан айтиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Азизлар гапираётган гапимизни тарозига солиб кўрайлик.
Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг бировни оғзини ёпасан ёки қалбни очасан....

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 18:35


2024 йил учун дунёнинг энг кучли армиялари рейтинги: Россия рўйхатда биринчи ўринда туради

U.S. News анд Wоrld Report томонидан эълон қилинган 2024 йил учун дунёнинг энг кучли армияларининг янги рейтингида. Россия АҚШ ва Исроилни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Россия армияси Шимолий ҳарбий округ даврида тўпланган тажриба эвазига ўз мавқеини мустаҳкамлаган.

Украина 8-ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон 18 ўринда қайд этилган

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 18:00


ТОПГАНИНГ ТЎЙЛАРИНГА ЭМАС, ЎЗИНГА НАСИБ ҚИЛСИН!!!

• Бугун бир Япон ўртоғим уйланди. Тўйига таклиф қилди. Камина ҳам бориб, қатнашиб келдим. Шу пайтгача кўпгина Япон тўйларида қатнашганим учун, кўрганларим ва кузатганларимни сизларга ҳам улашгим келди.

Япониялик Сузукининг ихчамгина тўйини кўриб, ўзимизнинг Тешавойнинг мусофирчиликда йиллаб ишлаб келиб «Гумбура-қасир» қилиб берган тўйи кўз олдимда айланаверди-айланаверди.

• Ҳуллас, сизларга Япон тўйлари ҳақида қисқача ёритиб бераман. Япон тўйларининг сценарийси деярли бир хил. Кичкинагина , шинамгина ресторанда бўлиб ўтади. Тўйга 10 кишидан 50 кишигача меҳмон таклиф қилишади. Тўйга таклиф қилнганлар ўша ресторанни олдидаги "Реcепшн"га ( Қабулхона) боришади. Исм фамилясини айтиб, «Тўяна» сини беришади. Японларда тўяна нархи одатий 300$ атрофида. Жамиятни қоғозда ёзилмаган қоидаси 300$. Ундан кам бериш уят ҳисобланади. Одатда келин-куёвни ота-оналари, ака-укалари 300$ дан кўпроқ 600-1000$ атрофида беришади.

•Манга ёққан томонларининг биттаси келин-куёвнинг қариндоши ёки дўсти бошловчилик қилиб беради. Фалон пулга бошловчи, қўшиқчи, ўйинчи отарчи гаплашишмайди. Битта бошловчи 30-40 та энг яқинлар, келин-куёв билан тўй ўтади кетади.

• Ана энди бугунги постимиз қаҳрамони Сузукининг тўй харажатлари ҳақида гаплашамиз. Авваламбор, Сузуки ҳашакалла шошилиб, қўлидан бир иш келмасдан уйланиб олмади. Ўқиди, ишга кирди, ўзини эплай олишга кўзи етгандан кейин уйланди. Ўзига маъқул келган жуфтни топди. Маҳсус белгиланган жойга бориб никоҳдан ўтишди. Тўй куни белгиланди. Тўйга 50 кишини чақиришди. Рестораннинг бир кишига 100$ атрофида тўланадиган овқатлар менюсини танлашди. 50 киши учун жами 5000$ бўлди. Ҳар бир кишига эсдалик учун 10 $ дан совға олишди. Жами 5500$ бўлди. Қолган ҳаражатлар кийимлар, зал учун тўлов ва бошқа майда чуйдаларига яна 4500$ кетсин дейлик. Шунда бутун бошли тўйга 10000$ кетди. ЭНДИ ЭНГ ҚИЗИҚ ЖОЙИГА КEЛАМИЗ ЁШЛАР 10 000 $ САРФЛАБ ТЎЙ ҚИЛИШДИ ВА ҲАР БИР КEЛГАН МEҲМОН 300$ ДАН ТЎЯНА БEРГАНЛИГИ УЧУН 5000$ ДОЛЛАР ФОЙДА БИЛАН ЧИҚИШДИ.

• Ана энди, ошиб қолган пулга ёш келин куёв ( Kekkon ryouko) тўй саёҳатига кетишади. Чет эл саёҳатига ёки энг камида Япониянинг ичида бошқа шахарларга саёҳат қилиб келишади. Ана сизга Японларнинг оддийгина тўйи.

• Ўзимизни Тешавойчи 5-6 йиллаб четда ишлаб пул йиғиб, қарз олиб, данғиллама тўй қиламан деб умри ҳазон бўлиб кетди. Тўйдан кейин ҳам йиллаб қарз тўлади. Қарздан қутулишига, яна тўй чиқиб қолди. Ўғилларига суннат тўй қилиш керак...

• Ҳулоса ўрнида, қай гўрлардан чиқиб келган «Паразит» урф одатларни йиғиштирсак, ёш оилаларга ихчам тўй қилиб ошган пулни ўзларига инвестиция қилсак, қизни ҳам йигитни ҳам ўзини эплаб, оилага тайёр бўлганда турмуш қилдирсак, ким ўзарга тўй қилишни бас қилсак, олий мақсадни «Тўй, Уй, Машина» дан бошқа томонга бурсак, ёшларимиз энергияларини илмга, ҳоббига, изланишга, ҳақ-ҳуқуқини танишга, сиёсатга қизиқишга, жамиятни тўлақонли аъзоси бўлишга сарфлашар, балким. БИЗ ЎЗГАРСАК ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИ. ДАВЛАТ ЎЗГАРАДИ, ҲУКУМАТ ЎЗГАРАДИ!!!

© Баҳодир Искандаров

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 16:54


#Saylov2024

Косонсой туманида сайлов халқаро талабларга мос, фуқаролар фаоллиги асосида ўтди

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови халқаро меъёрлар ва стандартларга ҳамда миллий сайлов қонунчилигимиз, унда белгиланган очиқлик, ошкоралик ва адолат каби демократик принципларга тўла мос ҳолда, кўтаринки руҳда ўтди...

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 16:07


Ватанни севиш - ватанпарварлик ҳақида куйлашинг эмас. Ватанни севиш - ватанпарварлик ҳақида лоф уришинг ҳам эмас.
Ватанни севиш - машинанг ойнасидан ташқарига ахлат улоқтирмаслигинг холос.

(с) Мубашшир Аҳмад

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 15:37


⚡️ Косонсой туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Жорий йилнинг 28 октябр куни соат 9:00 дан 18:00 гача “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг электр қурилмаларини жорий таъмирлаш  йиллик режасига асосан ва уларда содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида:

Косонсой туманидаги 110/10 кВли "Бустон" нимстансиясидан чиқувчи 10 кВли “Паррандачилик-2”,“Парранда-2”,''Парранда-4'' Ҳаво тармоғларида қурилмаларни таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бунинг натижасида ''Намуна'' кичик саноат зонаси тадбиркорлар ва парранда корхоналарида электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

“КОСОНСОЙ ТЕТ" МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 14:06


Муаммога фақат бир тарафдан қараманг. Ҳар қандай муаммога ечим доим топилади!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 14:02


📣 Гўрмиронда участка сотилади.

◾️ Майдони (Сотиҳ): 5
◾️ 3 та хона
◾️ 18 метрлик ертўла
◾️ Газ, электр, сув бор
◾️ Қўшимча: 2 томонлама кўчада жойлашган, хужжатлари жойида.

💰 Нархи: 17000$ (Келишамиз)
☎️ Тел: +998943021233

🔍 Манзил: Косонсой тумани, Гурмирон МФЙ, Котеджга етмасдан хозмак ёнидан кирган кўчада.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 13:57


Ҳаёт бу офсайд – сен эса унда Мбаппесан!

©️ Ҳаёт қонуни

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 13:16


"Ўзбекистонда ишсиз ёшлар сони 125 минг нафарни ташкил этмоқда" — Маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбаев.

"Мамлакатда 16 миллион нафарга яқин 30 ёшгача бўлган аҳоли бор. Жорий йил бошида 344 минг нафар ишсиз ёшлар бор эди. Бандликни таъминлаш ишлари натижасида уларнинг сони 125 мингта қолди. Ёшларни иш билан таъминлаш жараёни давом этмоқда"

Бизнинг туманда ҳам деярли ишсиз ёшлар қолмади, бунинг учун туман ҳокимига, қолаверса ёшлар бўйича ўринбосар Шералиевга миннатдорчилик билдирсак арзийди!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 13:01


"QAZI FOODS"да ажойиб янгилик 🥳

Наманган шаҳрида кўплаб мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келаётган QAZI FOODS'нинг 4-филиали Косонсойда иш бошлаган.
Бу ерда сиз қазили ҳотдог ва барча турдаги фаст-фут сетларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Батафсил видеода 👆

🚚 Косонсой маркази (5 км радиус) бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади:
📞 +998913044444 (Qazi Foods)

📍Манзил: Гулобод МФЙ, Меъмор кўчаси, РЭС биноси рўпарасида.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 12:28


#Қўшимча_фикр

Қанийди, ҳар биримизнинг уйимиздан чиқишимизда аҳли аёлимиз шундай деса!!!
Қанийди, ҳар бир вазир, ҳар ҳоким, ҳар бир раҳбар, ходимнинг аёли шундай деса!!!

Балки, бугунгидек хор бўлмасмидик... Балки, халқнинг ҳаққи бунчалик таланмас эдими... Балки, бир-биримизнинг ҳаққимиздан ҳазар қилган бўлар эдикми...

Эрингизга Аллоҳнинг ажри ва азобини эслатувчи бўлинг, муҳтарама аёллар!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 11:40


Бизга фақат ҳалол едиринг

Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.

– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.

– Худди шундай! – деди баззоз.

– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!

– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.

PS: Азизлар фарзандларингизни ҳалол луқма билан боқинг!
Бугун фарзандимнинг келажаги учун деб олаётган пора, одамларни алдаб топаётган маблағингиз, едираётган луқмаларни еб катта бўлган бола ҳеч қачон СИЗ хохлагандек бўлмайди, унутманг!

“Солиҳлар суҳбати”дан.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 09:35


#Диққат

Миграция агентлиги Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

Қўшни давлатда яқин ҳафталар давомида ноқулай об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда, шу сабабли Ўзбекистон фуқароларидан Қозоғистон йўлларида эҳтиёт бўлиб ҳаракатланиш сўралмоқда.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

27 Oct, 09:30


◾️ "Ҳалва Чайхана" ишга таклиф этади.

Бўш иш ўринлари:
1️⃣ Тозалов ишларига аёл киши;
2️⃣ Қўрага шашликчи.
3️⃣ Повар ёрдамчилари

💰 Ойлик ва бошқа маълумотлар суҳбат давомида келишилади.
☎️ Иш бўйича мурожаат учун: +998770057701

📍Манзил: Гулобод МФЙ, Меъмор кўчаси, РЭС биноси рўпарасида.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 19:22


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни табриклаш эсдан чиқмасин

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 19:03


#Тунги_мутолаа

Яқин замонамиздаги оилалардан бири. Икки ёш фарзанднинг ота-онаси бўлмиш қахрамонларимиз учинчи фарзандни хам кутишмоқда. Она кунларнинг бирида шифокор олдига бориб, қорнидаги фарзандининг жинсини аниқлади. Билса қиз экан. Уйга келиши билан тўполон бошланди. “Менга керак эмас қиз бола. Иккитаси хам етади ўзи. Ўғил керак менга.
Агар туғадиган бўлсанг, ўғил туғ ёки болангни олдирасан!”. Аёл хам икки қиздан сўнг ўғил кўришни қаттиқ истаб юрганди. Турмуш ўртоғининг гапига қаршилик билдирмади. Болани аборт қилдирмоқчи бўлди.
Эртаси куни эрта тонгда фарзандини олдириб ташлаш учун шифохонага кетди. Уйда икки қизалоғи ёлғиз қолди. Иккиси хам ақлини таний оладиган ёшда эмасдилар. Аёл шифохонага бориб аборт қилдиришни бошлади. Аллох таоло неъмат ўлароқ берган фарзандни аёл ўзи хохламагандай бўлгани учун жонига қасд қилишга розилик билдирди.
Бечора, хали дунё юзини кўрмаган мурғак гўдакда нима айб! Ахир, Аллох шундай бўлишини истади-ку. Шу кўйи аёл Аллохнинг берган неъматига кўнмади. Айни шу лахзаларда уйидаги кичик қизи кир ювиш машинаси ичига кириб олган, опаси эса у билан ўйнарди. Кичик қиз ўйин асносида кир ювиш машинасига қулфланиб қолди, опаси уни қутқараман деб машинани ишлатиб юборди. Машинага сув қуйилиб, қизалоқни айлантира кетди.
Бундан хавотирга тушган опа эса нима қиларини билмай кўчага йўл олди. Қўшниларини чақириш учун йўлнинг нариги томонига югуриб ўтмоқчи бўлди. Йўлдан бир машина катта тезликда ўтаётган экан...
Аёл хеч нарса билмагандай, гўё хамма ишни қойиллатиб қўйгандай уйга қайтди. Қараса, кўчасида одамлар, махалланинг хаммаси унинг эшиги олдида туришарди. Аёлнинг пешонасини муздек тер қоплади. Қўшнилардан нима бўлганини сўради. Улар кичик фарзанди кир машина ичида парча-парча бўлиб кетганини, катта фарзанди эса машинанинг остида халок бўлганини айтишди.
Докторларнинг айтишича, аёл фарзандини олдириб ташлагандан сўнг қайта фарзанд кўра олмайдиган бўлиб қолибди. Бу холатга нисбатан хулосани хар ким ўзи чиқарсин.
Биз фақатгина шуни айтиб ўтишимиз мумкинки, берилган неъматга шундай ношукр муносабатда бўладиганлар учун бу дунёдаги азоб - шу!

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 18:52


​​Яратувчи сизга сиз истаган инсонларни бермайди. У сизга зарур инсонларни беради.

Улар сизга оғриқ келтирадилар, севадилар, ўргатадилар, сизни синдирадилар.

Булар ҳаммаси сиз бўлишингиз керак бўлган инсонга айланишингиз учундир .Албатта Аллохим факат сизнинг ривожингизни уйлайди .Хар бир вазиятдан факат Яхши тарафини изланг
...

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 17:20


Косонсой тумани Озод МФЙ Янгиобод кучаси 261 уйда яшовчи 14.04.2012 й т Рахмонов Сирожхон Каримхон угли 23.10 2024 йил куни соат 15 00 ларда уйнаш учун кучага чикиб кайтиб келмаган.

941896070 696522402

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 17:18


#Тезкор #Хушхабаp

❗️Уйни таъмирлаш учун 120 млн сўм, паст фоизли кредит бериладиган бўлди

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 16:44


Бир олимпиада тарихи...

Фан олимпиадаси якунланди. Якуний натижага кўра бир мактабнинг 2 та ўқувчиси бир хил балл билан 1- ва 2- ўринни олди. Қизиқ томони 2 та ўқувчининг ечими солиштирилганда бир хил. Бир хил жойда хато қилинган, бир хил жойда тўғри қилинган, бир хил жойга нуқта қўйилган, бир хил жойга вергул қўйилган. Худди ксеракопиядек. Ундан ҳам қизиқ томони бу ўқувчилар бошқа бошқа хонада масалаларни ечишган.

Бундан битта хулоса қилиш мумкин...
Ҳакамлар бу маслага ойдинлик киритиш мақсадида ўқувчиларни чақиришди ва савол жавоб қилишди.
Ўқувчилар тўплаган баллига мос билим йўқлиги аниқланди. Ўқитувчиси чақирилди. Ўқитувчиси булар ҳаяжонланиб жавоб беролмаяпти, булар ўзи ишлаган, бир хил ишлаши мумкинку деб ҳакамларни енгишга ҳаракат қилди. Хуллас анча тортишув бўлгандан кейин, исбот бўлмагандан кейин, бар бир ўқувчиларга 1- ва 2- ўринни берилди.
Хуллас бир нарсага қаттиқ ачиндим.
Биринчи, иккинчи, учинчи ўринлар ўз йўлига. Лекин бу икки ўқувчининг тақдиричи?!

Бу ўқувчилар келажакда нотўғри йўл билан натижага эришишга ўрганиб қолмасмикин?
Ундан ҳам ёмони ҳақиқий билими билан балл тўплаган аслида (2-3) 4- 5- ўринни олган ўқувчиларни йўқотганимиз ундан ҳам ёмон!!!

@KOSONSOY | Facebookdan

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 16:28


Косонсой туманида ўтказилаётган туман олимпиадасидаги воқеалар барчамизга аён...

Олимпиада бошланишидан олдин барча тест саволлари ташқарига чиқариб юборилганлиги одамни табини хира қилади. Билимли ўқувчиларни ўқишга бўлган қизиқиши қўштирноқ ичидаги инсонларни деб барбод бўляпти.

Ёшлик чоғидан бундай алдов ва ғирромчиликлар қурбони бўлишса, қани айтинг қайси билимли болани ўқигиси келади?!

Шу билимли ўқувчиларни ҳаққи Косонсой туманида навбатдан ташқари Хусусий олимпиада ўтказилса ва бу олимпиада мактаб соҳасига алоқаси йўқ инсонлар назоратида ўтказилса нима дейсизлар?

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 15:52


#натижа
#NIS_PRO_KOSONSOY

«NIS» хусусий мактаби табиий фанлар бўйича Косонсойда мутлақ етакчи эканлигини яна бир бор исботлади!

Хабарингиз бор, ушбу ўқув йилида «NIS» хусусий мактабида табиий фанлар йўналиши бўйича кучайтирилган синфлар фаолияти бошланган, ушбу йўналишга Косонсойлик билимга чанқоқ ўқувчилар саралаб олинган эди.

Бугун бўлиб ўтган биология фани бўйича туман олимпиадасида ҳам мактабимиз ўқувчилари 10-11-синфлар орасида ғолибликни қўлга киритишди.

🥇 Исоқжонова Раъножон - 11-синф (1-ўрин)
🥇
Маматхонова Шукрона - 10-синф (1-ўрин)
🥈
Каримжонов Шоҳимардон - 10-синф (2-ўрин)
🥉
Абдумаликова Ойшахон - 10-синф (3-ўрин)

Ушбу натижалар учун ўз ҳиссасини қўшган мактабимиз биология фани ўқитувчилари Анваржон Иброҳимов ва Дониёр Омонбоев, шунингдек, ғолиб ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинларини ҳам табриклаймиз.

"NIS" хусусий мактабимизда янги ўқув йилига барча синфлар учун қабул давом этмоқда.

«NIS»- «Бир мақсад! Бир оила!»

941760555
@maktab_nis

(Reklama asosida taqdim etildi)

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 15:49


#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 15:47


Яна бир агентлик Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 14:57


Аёллар армияга боради, пенсия 5600 сўм етади, халигилар документалний бўлади агар сиз... 😂


Сайловларда фаолроқ бўлинг, бўлмаса сизни ўрнигизга сайлов участкадагилар ўхшатиб қўйишади!🤫

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 14:07


КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ...

Дунёга келдингиз бир бор қадрдон,
Шунчаки яхшилик қилишдан толманг.
Бировга етказманг озор ҳеч қачон,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимнингдир дилини оғритиб қўйиб,
Афсусда ёнманг сўнг бағрингиз ўйиб.
Ахир ким меҳрга қолибди тўйиб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кетмоқ учун келдик, қолмоққа эмас,
Бермоққа улгуринг олмоққа эмас.
Ҳеч ким бу дунёга қайтадан келмас,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Бировнинг хатосин санаб, ахтариб,
Устига мағзава қўйманг ағдариб.
Кўнгил гулдек нозик, етимдек ғариб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Ахир ким адашмас ким қилмас хато,
Умрингизни ғийбат қилмасин адо.
Садақа дейишар табассум ҳатто,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимни кўтарибди кўкларга нолиш,
Энг оғир жазодир кўнгилдан қолиш.
Гўзал тақдир эрур қалбдан жой олиш,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Дилобар Ўролова

@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 12:05


#Диққат

⚡️ 1-ноябрдан эътиборан табиий газ учун аҳолига ўрнатилган ижтимоий норма 5 баробарга, яъни 100куб/мдан 500куб/м гача оширилади.

Бунда ҳар куба газ учун 650 сўм, агар лимитдан ошса 1500 сўм тўлов белгиланган.

👉@KOSONSOY

Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal

24 Oct, 12:02


Хонадонингиз учун замонавий ва сифатли Дарвоза ясаш хизматини таклиф этамиз!

▪️ Уйингиз фасадига мос тартибда тайёрлаймиз
▪️ Юздан ортиқ дизайн
▪️ Тўловлар сиз хохлаган усулда
▪️ Ўлчаш, етказиш ва ўрнатиш хизматлари бепул.

☎️ +998885747766

@KOSONSOY

46,272

subscribers

56,014

photos

35,236

videos