Университеты КСА Алжамеъа @aljameah Channel on Telegram

Университеты КСА Алжамеъа

@aljameah


Ҳужжатларни араб тилига таржима қилиш ва Макка Мадина университетларига тақдим этиш.
Перевод документов на арабский язык и отправка в вузы КСА
العربية
English
Рууский
Ўзбек
Türk
......

🔵📝📝Саволларни ёзма равшда юборинг!!!

Admin: @talaba_ksa

Университеты КСА Алжамеъа (Russian)

Дорогие студенты! Вы ищете возможность перевода документов на арабский язык и отправки их в университеты КСА в Мекке и Медине? Тогда канал "Университеты КСА Алжамеъа" (@aljameah) именно то, что вам нужно! Здесь вы найдете профессиональный сервис по переводу документов на арабский, а также помощь с подачей заявок в университеты Королевства Саудовская Аравия.

Наша команда готова ответить на все ваши вопросы и помочь в решении любых трудностей, с которыми вы можете столкнуться. Мы поддерживаем общение на разных языках, включая арабский, английский, русский, узбекский, турецкий и многие другие.

Не теряйте время, присоединяйтесь к нашему каналу и отправляйте свои вопросы прямо сюда! Администратор канала - @talaba_ksa - всегда рад помочь вам. Не упустите свой шанс на образование в одном из престижных университетов КСА и доверьтесь нам в этом важном и ответственном процессе! 🔵📝📝

Университеты КСА Алжамеъа

11 Nov, 08:55


#foydali
🗣Телефонингизни очиб, ундаги Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларни батамом ўчиринг-да, «Роббим! Сен учун ундаги ёмон нарсаларнинг барчасини ўчирдим», деб айтинг.

Унутманг! Ким бир ишни Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ ундан яхшироқ нарсани эваз қилиб беради!

Университеты КСА Алжамеъа

09 Nov, 18:23


🚫 ОГОХ БЎЛИНГ 🔊


Ассалому алайкум ва Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин..

🔵 Охирги пайтларда ислом душманлари Телеграм тармоғида “Лицка” каналида “Фалон суратдамисиз?” деган турли жозибали иборалар билан ўз динида собит ва тақволи мусулмонларни қамоққа олишга уринмоқда.

🔵 сўз хотираси ва бошқалар" АPK (apk) сўзлари охирида нуқта қўйилган жозибали хабарларни юборади.

🔵 Агар кимдир (номаълум рақамлар) сизга бундай файлларни юборса, уларни умуман очманг, чунки файлни юборган одам сизнинг телефонингизнинг иккинчи эгасига айланади ва сизнинг барча маълумотларингизга, фотосуратларингизга ва аккаунтингизга кириш ҳуқуқига эга бўлади

🔵 Аллох сақласин сизнинг телефонингизга киришади, кейин сизнинг аккаунтингиз орқали телефонингиздаги дўстларингиз ва танишларингизга мана шундай файлларни жўнатиб, уларнинг телефонини ҳам эгаллаб олишади.

Шу сабабдан бирор номаълум рақам сизга шундай .апк файлларни юборса, уни сиз билган одам юборган тақдирда ҳам очманг, уни очишдан олдин ўша дўстингиздан сиз учун махсус сўзни талаффуз қилиш орқали хабар юборишини сўранг, чунки, бу дўстингизнинг телефонини дин душманлари эгаллаб олган ва дўстингиз номидан хакер томонидан сизга юборилган бўлиши мумкин.

Шунинг учун ақлли ва эҳтиёткор бўлинг.

Бошқаларга ҳам юборинглар, баъзилар тушунмасдан шу хатога йўл қўймасинлар,

Аллоҳ барчангизни паноҳида асрасин..

Университеты КСА Алжамеъа

27 Oct, 15:25


❗️ Ғазодаги вайроналар остидан умид билан боқаётган болакай...

Ғазо ҳам бугун ўз биродарларидан ёрдам кутиб, келажакка умид билан боқаётган шу мурғакка ўхшайди. Аммо энг муҳими Аллоҳ ғазоликлар билан бирга ва Инша Аллоҳ эртами кечми албатта нусрат келади...

Университеты КСА Алжамеъа

26 Oct, 16:24


❗️🇹🇷🇵🇸 Туркиянинг Диярбакир шаҳрида яшовчи жуфтлик Фаластиндаги вазият туфайли тўй ўтказмасликка қарор қилдилар.

Умар ва Хелен Тунч биргаликда тўй харажатлари учун йиғган пулларини Ғазо халқига хайрия қилишга қарор қилишди.

Университеты КСА Алжамеъа

26 Oct, 06:04


▫️آكاديمية المدينة • مركز أونلاين التعليمي▫️

📖 حلقات تحفيظ وتصحيح القرآن.

👥 Faqat ayollar uchun.

⬅️ Qur'anni komil yod olish;
⬅️ 15 juz’ yod olish;
⬅️ 10 juz’ yod olish;
⬅️ 05 juz’ yod olish;
⬅️ 01 juz’ yod olish;
⬅️ Tas'hihul-Qur'an;
⬅️ Xotmul-Qur'an (Qur'an xatm qilish);
✔️ guruhlari mavjud.

⚠️ Qabul shartlari:
▫️ Xolis Alloh uchun yodlash, o'qish;
▫️ Darsni sababsiz qoldirmaslik va o'z vaqtida kirish;
▫️ Yodlash, o'qish uchun jiddu-jahd qilish;
▫️ Sababsiz dars qoldirmaslik;
▫️ Qur'an o'qishni bilishi shart.

Profilingizga ismingiz yoki kunyangiz yozib oling!
Aks holda guruhga qabul qilinmaysiz!

🔗 Link: https://t.me/+aTGPcnhaV4gwOTU8

Talablar soni chiklangan
▫️Eslatma: Darsliklar mutlaqo bepul.

▫️ @Madinah_Academy

Университеты КСА Алжамеъа

25 Oct, 05:46


#foydali #maslaxat
⚠️Мияни хароб қилувчи 7 одат:

Нонушта қилмаслик
Уйқусизлик
Ширинликларни кўп истеъмол қилиш
Кундузлари кўп ухлаш
Таомланаётганда телевизор кўриш
Пайпоқ кийиб ёки бошни бутунлай ўраб ётиш
Вақтида ҳожатхонага бормай, бавлни ушлаб туриш. Бунинг натижасида танада заҳар тўпланади.

Университеты КСА Алжамеъа

23 Oct, 07:44


⚠️Инсон учун хавфли озиқ-овқатлар рўйхати эълон қилинди:

🔴Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари

Кунига атиги 50 грамм миқдорида шундай егуликларни истеъмол қилиш йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади.

🔴Трансёғлар ва маргарин

Дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин одам шундай зарарли маҳсулотлардан ҳимояланмаган. Бу эса юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Айниқса, маргарин энг зарарли ёғлардан бири ҳисобланади.

🔴Қовурилган егуликлар

Тамаддихоналарда қайта-қайта ишлатиладиган ёғ соғлик учун катта зиён келтиради. Ўз навбатида, қизартириб қовурилган егуликлар турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради.

🔴Шакар ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар

Шакарнинг меъёрдан кўп миқдори жигарни зўриқтиради ва қатор хасталикларга чалиниш эҳтимолини оширади. Кунлик шакар истеъмоли 25 граммдан ошмаслиги керак.

🔴Консерваланган ва қадоқланган таомлар

Бундай егуликлар таркибида уларни сақлаш муддатини узайтиришга хизмат қилувчи зарарли қўшимчалар мавжуд. Масалан, картошка чипсларидаги натрий глутамат организмни худди чекиш билан бир хил даражада заҳарлайди.

Университеты КСА Алжамеъа

21 Oct, 03:30


Аллоҳнинг кечириб юбориши

Университеты КСА Алжамеъа

18 Oct, 14:17


Ҳимматни баланд қилиш сабаблари

“Ҳиммат” сўзи бирор ишни қасд қилиш – хоҳишнинг аввалини билдиради. У мақсад сари етакловчи туйғудир. Бу туйғу эгалари мақсадларига эришиш йўлида ҳар қандай машаққатга сабр қиладилар. Ҳимматнинг энг олийси эса, шубҳасиз, Аллоҳнинг ҳукмларида оғмай ҳаракат қилиш, бу йўлда собит бўлишдир. Бу инсондан қанчалик сабр-бардош ва иродани талаб қилса-да, якунда ўзининг ширин меваларини беради. Ушбу натижалар – ҳимматни баланд қилиш сабаблари ҳақида суҳбатлашамиз.

Батафсил: https://azon.global/2226

©️Azon Global

Университеты КСА Алжамеъа

18 Oct, 04:50


#foydali #fakt #multfilm #tarbiya
🗣ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА‼️

Тарзан ярим яланғоч ҳолда яшайди.
Золушка ярим тунда уйга келади.
Буратино доим ёлғон гапиради.
Аловуддин ўғрилар шоҳи.
Бетмен соатига 200 км тезликда ҳаракатланади.
Ромео ва Жулетта севги туфайли ўз жонига қасд қилган.
Гарри Поттер жодугарликдан фойдаланади.
Микки ва Минни шунчаки дўст эмас.
Уйқудаги соҳибжамол дангаса.
Оппоғой 7 та кичик эркак билан бир уйда яшайди.

⚠️Болаларингиздаги нотўғри хатти-ҳаракатларига ҳайрон бўлманг, улар буни ўз эртак китоблари ва уларга "биз" берадиган мультфильмлардан билиб олишмоқда.

Бунинг ўрнига, биз уларга қуйидаги каби ҳикояларни ўргатишимиз керак;

Абу Бакрнинг дўсти ва пайғамбари Муҳаммад ﷺ га бўлган садоқат ва хизматлари. Садоқат ва дўстликнинг энг яхши намунаси.
Умар ибн Хаттобнинг адолат ва бағрикенгликка бўлган муҳаббати.
Усмон ибн Аффоннинг ҳаё даражаси.
Али ибн Абу Толибнинг жасорати.
Холид ибн Валиднинг ёвузликка қарши курашиш истаги.
Фотима бинти Муҳаммад ﷺ нинг отасига бўлган муҳаббати ва ҳурмати.
Саллоҳуддин ал-Аюбий томонидан Қуддусни озод қилиниши ва салибчиларнинг мағлубияти (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин). Ва бошқалар...

🔴Албатта, биз уларга аввало дин асосларини ўргатишимиз керак! Шундан кейин болаларингизнинг ҳулқидаги ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўласиз, Ин шаа Аллоҳ!

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter

Университеты КСА Алжамеъа

16 Oct, 05:44


🟥🟥🟥 #fakt #multfilm #foydali
⚠️Фарзандингиз қандай ўйинлар ўйнаётганини назорат қиласизми?

Юқорида сиз кўриб турган Roblox номли ўйиндаги саҳналарга эътибор беринг! Ўйинда Қуръонни оёқ ости қилинишига имкон яратилган ва Фотиҳа сураси бузиб кўрсатилган.

Ушбу ўйин Америкада ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирда дунё бўйича 170 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчилари мавжуд. Америкадаги 16 ёшдан кичик бўлган болаларнинг деярли ярмидан кўпи ушбу ўйиннинг иштирокчилари хисобланади.

⚠️Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингиз интернет орқали қандай ўйин ўйнаётганини, қайси сайтларга кираётгани ва қандай видеолар кўраётганини назорат қилинг! Бизнинг оддий эътиборсизлигимиз вақтлар ўтиб катта муоммоларга айланиши мумкин.

Университеты КСА Алжамеъа

15 Oct, 16:41


🔵 "МЕНГА НАСИҲАТ ҚИЛИНГ.."

Бир киши Суфён ас-Саврий роҳимаҳуллоҳга: "Менга насиҳат қилинг" - деди.

👉 Суфён ас-Саврий роҳимаҳуллоҳ: "Дунё учун амал қилишинг дунёда қанча яшашинга қараб бӯлсин.

🌹 Оҳират учун амал қилишинг оҳиратта қанча вақт қолишинга яраша бӯлсин!", деб насиҳат қилдилар ва
"Саломат бӯл!", деб хайирлашдилар.

"حلية الأولياء" [7/56].

👉 https://t.me/Ilm_medya

Университеты КСА Алжамеъа

14 Oct, 16:25


«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ

«Толибон» бозордаги концертларни тақиқлашни талаб этгани ва мусиқа дастурлари давом этса, Афғонистон фуқароларини бозорга киритмаслиги ҳақида огоҳлантиргани таъкидланмоқда.

Батафсил: https://kun.uz/kr/87904244

Университеты КСА Алжамеъа

14 Oct, 13:05


❗️ Телефонингизни қанчалик тез-тез тозалашингиз керак?

Биз ҳар куни тегадиган энг ифлос нарса бу мобил телефонимиз. Ўн йил аввал олимлар смартфон юзасида ҳожатхона ўриндиқларига қараганда 10 баробар кўп бактерия борлигини ҳисоблаб чиқди.

Шундай экан, салфеткалар ёрдамида телефонингизни тозалаб туринг. Ҳар хил юқумли касалликларга чалинмайсиз, грипп, орви ва ковиддан қутиласиз.

Университеты КСА Алжамеъа

11 Oct, 17:43


🌹 Джидда шаҳридаги
" Малик ибн Абдулазиз " Университетининг кутубҳонаси.

© https://www.instagram.com/reel/DABgbI2tPGW/?utm_source=ig_web_copy_link

https://t.me/MadinaUniversiteti

Университеты КСА Алжамеъа

10 Oct, 15:13


Уйларимизда қаттиқ эътибор беришимиз керак бўлган хусуслар:

Уйимизда 3 та нарсани тақиқлаймиз:
1. Ғийбат қилиш.
2. Тортишиш.
3. Аразлашиш.

Уйимизда 3 нарсани тартибга соламиз:
1. Телевизорни;
2. Интернетни;
3. Телефонни.

Уйимизда 3 нарсани давомли бажарамиз:
1. Жамоат намози;
2. Қуръон тиловати;
3. Ҳафталик суҳбатлар.


Аллоҳқули Олимжон©️




@aljameah

Университеты КСА Алжамеъа

07 Oct, 09:10


🌹 Аллоҳим барчаларимизга гўзал ҳотимани насиб қилсин 🤲.

Университеты КСА Алжамеъа

07 Oct, 07:11


🟦🟦🟦🟦 🟦🟦🟦 #tarbiya #foydali
⚠️Болани телефонга қарамликдан халос қилишнинг ягона йўли - аввало ўзингиз болалар олдида телефондан фойдаланишни тўхтатишингиздир.

Янги тадқиқотларга кўра, экранга қарам бўлган ота-оналарнинг телефонга кўп вақт сарфлашлари фарзандларининг тил кўникмаларини йўқотишига сабаб бўлмоқда.

Кичкинтойлар одатда ота-онасининг қилган ҳар бир ишига тақлид қилишади, онаси ва отаси экранга қанча вақт сарфласа, болалар ҳам экранга шунчалик кўп одатланиб қолишади. Электрон китобларни ўқиш ва баъзи фойдали ўйинларни ўйнаш тил ўрганиш имкониятларини очиши мумкин бўлса-да, экрандан келадига зарарлар болага жиддий таъсир қилади.

✔️Энг яхшиси, ота-она ва бола ўртасидаги мулоқот. Фарзандларингиз билан кўпроқ гаплашинг, уларга кўпроқ меҳр беринг!

Университеты КСА Алжамеъа

05 Oct, 16:58


Тўртинчи мазҳаббоши Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ:

“Аллоҳим, Абул Ҳайсамни мағфират қилгин!” - деб кўп дуо қилар эдилар. Буни эшитган ўғли Абдуллоҳ сўради:
— Ота, ким у Абул Ҳайсам?
— Ўзим ҳам танимайдиган бир киши… Мени дарралаб зиндонга ташлаганларида зиндон жуда қоронғу эди. Мен ҳатто бармоғимни ҳам кўролмас эдим. Шунда бир киши мени туртиб деди:
— Сиз Аҳмад ибн Ҳанбалмисиз?
— Ҳа.
— Мени танийсизми?
— Йўқ…
— Мен Абул Ҳайсамман. Ароқ ичар эдим, ўғрилик ва қароқчилик ҳам қилар эдим. Мўминлар амирининг девонида 18 минг марта дарраланганим қайд этилган. Мен бу азобларга шайтон йўлида сабр қилганман. Сиз Аллоҳ йўлида сабр қилинг, эй Аҳмад! – деди.
Эртаси куни мен дарралашганда унинг сўзлари менга далда бўлди, Аллоҳ учун сабр қилдим…©️



@aljameah

Университеты КСА Алжамеъа

03 Oct, 19:16


Сулаймон алайҳиссалом ҳақидаги қиссалар исломий манбаларда ҳам, бошқа диний китобларда ҳам кенг тарқалган. Сулаймон алайҳиссаломга кўпгина илоҳий ҳикмат ва бойлик берилган, ва унинг юксак мукаммал давлати ҳақида кўп нарсалар ривоят қилинган.

Ҳадисларда ҳам Сулаймон алайҳиссалом ҳақида турли ҳикоялар келтирилади. Шундай ҳадислардан бири Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинади. Унга кўра, Сулаймон алайҳиссаломнинг 100 аёли бор эди ва у кунларнинг бирида: "Мен ҳар бир аёлимдан фарзандли бўламан ва улар Аллоҳнинг йўлида жанг қиладиган қаҳрамонларга айланишади," деган.

Бироқ, у бу ниятини айтган пайтда "Иншааллоҳ" демаган ва натижада ҳеч бир аёлидан фарзанд бўлмаган ёки фақат битта фарзанд туғилган, у ҳам заиф ва ожиз бўлган.

Бу ҳикоянинг асосий сабоғи — ҳар қандай ният ва мақсадни Аллоҳнинг хоҳишига боғлаш ва "Иншааллоҳ" деб айтиш аҳамиятига урғу беришдир.

Университеты КСА Алжамеъа

02 Oct, 10:00


Бир чиройли кийинган яҳудий Маъмуннинг мажлисига суқилиб кириб бориб, одамлар орасида ўтириб олди. Уни Маъмун таниб қолиб:
- Яҳудиймисан? - деди.
- Илтимос, мени фош этиб, шарманда қилманг. (Қавми унинг мусулмонлар мажлисларига келаётганидан хабар топиб қолса, унга озор берардилар - М. М.)
- Агар мусулмон бўлсанг, кўп эҳсонлар бераман ва қавмингдан биронтасини сенга яқинлаша олмайдиган қилиб қўяман.
- Диним, ота-боболарим дини менинг Исломни қабул қилишимга йўл қўймайди. Мени ноқулай аҳволга солманг, ҳозирча ўз ҳолимга қўйиб туринг, ўйлаб кўрай, ишонч ҳосил қилсам, олдингизга келаман.
Шу билан халифа уни ўз ҳолига қўйди. Бир йилдан кейин эса мусулмон бўлиб, яна мажлис ичида пайдо бўлди. Маъмун қараса, у фиқҳ ҳақида ҳам, Қуръон ҳақида ҳам жуда яхши гапларни гапиряпти. Ҳамма ҳайратда.
Мажлис тугагач, Маъмун уни чақириб:
- Биздан муҳлат сўраган ўша яҳудий сенмисан? - деб сўради.
- Ҳа
- Исломни қабул қилишингга нима сабаб бўлди? Мен таклиф қилганимда рад этган эдинг-ку?
- Мен чиройли ёзаман. Тавротнинг уч нусхасини кўчирдим. Айрим жойларига қўшиб ҳам юбордим, айрим жойларини олиб ҳам ташладим. Уни мендан сотиб олишди. Ҳеч қандай эътироз билдиришмади. Уч нусха Инжилни кўчирдим. Унга ҳам худди шундай қилдим. Черковга олиб борган эдим, уни ҳам сотиб олишди. Ҳеч қандай эътироз билдиришмади. Қуръондан ҳам уч нусха кўчириб, худди шу ишни қилгандим. Уни текширишиб, бир зумда қўшган жойимни ҳам, олиб ташлаган жойимни ҳам аниқлашди. Кейин менга таҳқир ва нафрат назари билан қарашди. Шундан билдимки, бу Китоб Сақлагувчи тарафидан сақланар экан, унга ўзгартириш киритиб бўлмас экан. Китобингиздаги Яратувчининг: "Биз зикрни нозил қилдик ва албатта, Биз уни сақлагувчилармиз", деган оятини эсладим. Олдида ҳам, ортида ҳам, ҳеч бир жойида нотўғриси бўлмаган китоб мана шу Қуръон эканига ишонч ҳосил қилдим ва шу нарса Исломни қабул қилишимга сабаб бўлди. Бас, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир. У кишига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси©️


@aljameah

Университеты КСА Алжамеъа

29 Sep, 21:59


❗️ Ҳозирги замонда маҳсулотлар устига ёзилган ҳалол, мусулмонларники каби битикларга ишониб бўлмайди.

Ҳозир "ҳалол" бизнесга айланган. Ҳар ким бу сўзни фақатгина ўз маҳсулотини сотиш учун ёзиши мумкин.

Ҳозирги кунда сиз ҳатто ҳалол муҳрларга ҳам ишонолмайсиз, сиз доимо маҳсулот таркибини текширишингиз керак; Ҳозирги кунда ҳар қандай нопок одам ўз маҳсулотига ҳалол белгисини ёпиштириши мумкин. Ва унга қарашли маҳсулотнинг таркиби ҳаром бўлиши мумкин. Бу айниқса Россия ва бошқа пост совет давлатларида, шунингдек кўплаб Ғарб давлатларида кўп бор кузатилмоқда.

❗️Ўзингизни ва яқинларингизни ҳаром маҳсулот ва дори-дармонлардан асранг!

Университеты КСА Алжамеъа

19 Sep, 07:52


#tarix #fakt
🗣Мўғуллар Бағдодга бостириб кириб 40 кунгача жума намози ўқилишига рухсат беришмади. Дажла дарёсининг суви мусулмонлар қонидан қизил бўлиб оқди. Сўнгра мусулмонлар қўлидаги хазина бўлмиш китобларни дарёга оқизишди. Дарёнинг ранги қорага ўзгарди.

Ислом тугадими?

Мўғуллар ўлди, Чингизхон ўлди, Хологу ўлди. Аммо ислом қолди! Ҳатто мўғуллар тўп-тўп бўлиб мағлублар динига кира бошлади.

Бу уммат бир он тўхташи, қоқилиб тушиши бор гап. Аммо у яна қайтадан туриб душманларига одоб бераверади.

Бу уммат бемор бўлади, аммо ўлмайди!

Университеты КСА Алжамеъа

18 Sep, 19:48


#Мадина_Ислом_Университети !

https://t.me/MadinaUniversiteti

Университеты КСА Алжамеъа

18 Sep, 19:48


https://youtu.be/-4Ml9kBh5wQ