Адвокат Маслаҳати @advokatmaslahati_uz Channel on Telegram

Адвокат Маслаҳати

@advokatmaslahati_uz


Ассалому алайкум!

Сиз профессионал адвокатлардан БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ олишни хоҳлайсизми? Унда сиз тўғри манзилдасиз.

Савол йўллаш учун: @AdvokatMaslahati_uz_bot

Гуруҳимз: @advokat_maslahati_group

Адвокат Маслаҳати (Uzbek)

Салом хуш келибсиз! "Адвокат Маслаҳати" каналига хуш келибсиз! Биз, ушбу каналда, сизга профессионал адвокатлардан БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ олиш мавзусида ёрдам беришга тайёрмиз. Сизнинг қонунга бўйича саволларингизга жавоб топишда ёрдам бериш учун бизнинг тажрибали адвокатлар кушимизга ижод келган @AdvokatMaslahati_uz ботимиз билан боғланинг. Саволларингизни юбориш учун @advokat_maslahati_group гуруҳимизга қўшилинг ва қонунга тўгрича маслаҳат олин. Раҳмат! 🌟

Адвокат Маслаҳати

04 Mar, 12:16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ: 83-моддаси Солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш;
Ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни ва (ёки) хатоларни аниқлаган солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт.
Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

03 Mar, 09:27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ: Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади.
Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

02 Mar, 15:31


МЕҲР ПУЛЛАНМАЙДИ!


Бу боланинг исми Ховард эди. Шу мавзедаги кўпчилик уни яхши билишарди. Ховард дам олиш ва таътил кунлари кўчама-кўча, эшикма-эшик онаси тайёрлаб берган пишириқларни сотиб, рўзғорга ва мактабдаги ўқиши учун пул жамғарадиган, чамаси 11 ёшлардаги болакай. Одатдаги жазирама куннинг иккинчи ярмида Ховард нимадир сотиш илинжида қоққан навбатдаги эшик очилиши билан у қаршисидаги аёлни ҳам илғамасдан остонада ҳушидан кетиб қолди. Эшикни очган аёл у қулаб тушаётган сонияларда ҳам қўлидаги пишириқлар солинган идишни авайлашга уринганини сезди.

Сотувчи бола кўзини очганида ўзини юмшоқ ўринда кўрди. Қаршисидаги бегона аёлнинг меҳрга тўла нигоҳидан хижил бўлган кўнгли бир оз таскин олди. Бу аёлнинг ҳам иягининг ўнгроғида онасиникига ўхшаган бир чақалик тангадек қоп-қора холи борлиги боланинг эътиборини тортди.

Гўдакнинг ҳолсизланганини кўрган аёл унга бир стакан салқингина айрон тутқазди. Шу вақтга қадар ҳаётни пул билан ўлчаган бола уйни тарк этар маҳали аёлдан айроннинг нархини сўради.

"Ота-онам менга меҳринг ва эътиборингни ҳеч қачон пулламагин," деб ўргатишган, деди меҳрибон аёл.

"Ундай бўлса, сизга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман, хоним," деди Ховард хижолатдан кўзларини олиб қочиб.
Ховард Келли бу хонадонни тарк этар маҳали ўзини нафақат жисмонан тетик ҳис қилар, шу билан бирга унинг Яратганга ва одамларга бўлган эътиқоди ҳам юксалган эди.

Орадан йиллар ўтди. Бир куни АҚШ нинг кўзга кўринган шифокорларидан ҳисобланмиш Ховард Артвуд Келли ҳузурига оғир аҳволда бир аёлни олиб келишди. Бемор аёлларда камдан-кам учрайдиган, Профессор Ховард Келли тадқиқ қилган касалликка чалинган экан. Бемор аёлни кўздан кечираётиб унинг ияги ўнгроғида жойлашган ўша таниш хол докторнинг эътиборини тортди. Ховард Келли ҳолсизланиб қолган аёлга диққат билан разм солди.

Профессор бир ой давомида бемор аёлни оёққа турғазиш учун бор маҳоратини ишга солди. Ундан ҳар куни шахсан ўзи хабар олиб турди. Ниҳоят, касаллик чекинди. Сўнгги кун қўлидаги тўлов чекини хавотир билан очган бемор аёлнинг кўзларида ҳайрат гавдаланди.

Чекда "Бизда меҳр ва эътибор пулланмайди. Бинобарин, барча харажатлар бир стакан айрон билан тўланган!" деб ёзилган, остига эса болалигида онасига ўхшаш аёлга меҳри тушган доктор Ховард Келли имзо қўйган эди.


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

21 Feb, 13:59


Масъуллар БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯЛАРИ (ЖЭК)дан қарздорликни тўлаш шартлиги ҳақида гапиришмоқда

Яхши, бир томондан ҳақ гаплар,  қарздорликни тўлаш қўйиш керак.

АММО, қарзни тўлаш ҳақида огоҳлантириш хати тарқатиб юриш ноқонуний эмасми, деган жуда ҳақли савол тушяпти аҳолидан

Сабаби, ўрганишларимиз натижасига кўра кўплаб ҳолатларда:

1) Хонадон билан шартнома тузилмаган;
2) Хонадон эгаларига тушунтириш олиб борилмаган, БСК очилаётгани ҳақида хабар берилмаган;
3) Дабдурустдан келишиб, уйларга кўчиб келгандан буён қарзингиз 1-1,5 млн экан,  тўланг,  бўлмаса судга берамиз, деган огоҳлантириш хати бериб чиқилган;
4) Қарздорлик қайси асосга ёки қайси қилган хизмати бўйича келиб чиққанлиги ҳақида маълумот йўқ;
5) Хонадонлардан БСКга эҳтиёжи бор ёки йўқлиги опрос қилинмаган, далолатнома тузилмаган
6) Жуда кўплаб кўп қаватли уйларда уй эгалари кўчиб келганидан буён бирор иш қилинмаган.

ЭНГ АСОСИЙСИ, БСК (ЖЭК) ва хонадон эгаси ўртасида шартнома имзоланмаган.

Шуни ўзи огоҳлантириш тарқатиш ҳаракати ноқонуний эканлигига етарли исбот эмасми?

Қонуний бўлиши учун юқоридаги камчиликларни бартараф қилиши керак,  уй эгалари бошқарувга рози бўлса шартнома тузиши керак.  Ўшанда ҳам шартнома тузилганидан кейин тўлов ҳақида ёзилади. 

Кўчиб келганидан буёғига тўлатиш нотўғри...


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

21 Feb, 10:42


Савол: ЙПХ ходими тўхтатганда, ўзаро суҳбат жараёнини видео тасвирга олиш мумкинми?

Жавоб: "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандига асосан, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно) ҳуқуқига эга.

Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

21 Feb, 10:41


«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда судлар эътиборга олишлари лозимки, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Агар даъвогар иштирокчининг улуши ёки бир нечта иштирокчиларнинг жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг ўн фоизидан кам бўлса ёхуд даъво аризаси жамиятнинг ўзи томонидан берилган бўлса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим.

Судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлашлари лозим.


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

20 Feb, 06:09


Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органлар

Якка тартибдаги меҳнат низолари қуйидагилар томонидан кўриб чиқилади:

-меҳнат низолари бўйича комиссиялар томонидан, бундан бевосита судда кўриладиган низолар мустасно;

-суд томонидан.

Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз танловига кўра меҳнат низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли.

Ҳар қандай якка тартибдаги меҳнат низоси меҳнат низолари бўйича комиссияда ёки судда кўриб чиқишнинг исталган босқичида, суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун киришидан олдин «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш учун медиаторга ўтказилиши мумкин.


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

19 Feb, 11:07


Савол: Танишимга 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Жазони ўтаб бўлганига 2 йил бўлди. Судланганлик ўзи қачон тугайди? У судланганликни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилиши мумкинми?

Жавоб: Судланганлик ҳолати тугалланиши – шахснинг тегишли жазони ўтаб бўлганидан кейин ва белгиланган муддатлар ўтганидан кейин автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатади.

Cудланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугайди:

– шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;
шартли ҳукм – шахс жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган хулосага келинганда унга жазони ўтамасдан хулқини тузатишга бир йилдан уч йилгача муддат бериш.

– мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

– жарима тўлаб бўлинган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – бир йил ўтгач (масалан, 100 млн жарима тайинланган бўлса, шу жарима 2024 йил 9 февралда тўлаб бўлинса, 2025 йил 10 февралда судланганлик тугайди);

-озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – икки йил ўтгач;
5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач;
-5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач;
-10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – ўн йил ўтгач.

Судланганлик тугаганида шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра судланган шахснинг яшаш жойидаги суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслигига оид маълумотнома берилади.

Судланганликнинг олиб ташланиши юқоридаги муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин уларнинг қолган қисми суд қарорига асосан тугатилишини англатади.



Судланганликни олиб ташлаш учун судланган шахснинг хулқ-атвори яхшиланган, яъни унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чораси қўлланилмаган бўлиши керак.

Бу ҳолатда танишингиз судланганликни олиб ташлаш учун судга ўзи, маҳалласи, унинг меҳнат жамоаси илтимоснома билан чиқиши мумкин.



Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

19 Feb, 03:59


Савол: Ишончномасиз отамнинг автомашинасини бошқарсам бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида автомашинани бошқариш учун ишончнома талаб қилинмайди.

Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

18 Feb, 14:27


Билмаганлар учун

"Тонировка" учун берилган рухсатнома бир йил муддат амал қилади. Транспорт воситаси олди-сотди бўлганда ҳам, унинг давлат рақам белгиси ўзгарган тақдирда ҳам "тонировка"нинг муддати (бир йил) ўз кучини сақлаб қолади.

Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

18 Feb, 11:02


Савол: Неччи ёшдан такси хайдовчиси бўлиш мумкин?

Жавоб: Йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган йўналишли таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида “Б” рухсат белгиси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йил ҳайдовчилик стажига ега бўлган шахсларга рухсат етилади.


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

18 Feb, 07:15


БОЛА КИМ БИЛАН!

Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар  манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда  ҳал этилади. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил, 14 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси  билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан  қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 3-банди  тушунтиришларига кўра, суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар  ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун   қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ  ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда вояга етмаган  болаларнинг  манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим.

Болани олиб бериш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар
қуйидагиларни эътиборга олишлари керак:

– боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;

– ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;

– болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;

– ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;

– ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;

– болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (отаонасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи
ва бошқалар).

Ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани олиб бериш учун асос бўла олмайди. 

Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин.

Низони ҳал қилишда кўп ҳолат боланинг ёшига боғлиқдир. Кичик ёшдаги болалар кўпинча она тарбиясига муҳтож, ўсмирга эса отанинг  обрўси кўпроқ керак бўлади.


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

17 Feb, 14:52


Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
— Кимсан?
— Ўлим фариштасиман.
— Нега келдинг?
— Жонингни олгани!
— Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиганимда жонимни оласанми... Кет бу ердан.
— Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.

Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
— Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
— Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
—Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман.
— Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин, — деб ялинди.
— Йўқ, — деди фаришта қатъий.
— Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, — деди.

Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди:
Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зое қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама!


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

17 Feb, 14:34


Давлат мулкини хусусийлаштириш хақида Қонун

Адвокат Маслаҳати

16 Feb, 13:58


Саволингизга жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида одам ДНКси биологик тадқиқотлари амалга оширилади. Мазкур марказ ҳозирги вақтда Республикада ушбу турдаги тадқиқотни амалга оширувчи ягона муассаса ҳисобланади.

Одам ДНКси биологик тадқиқотини амалга ошириш уч хил шаклда амалга оширилади:
1. Оддий - 2 727 000 сўм;
2. Ўрта - 5 481 000 сўм; 
3. Мураккаб - 8 316 000 сўм.

Суд экспертизасининг ҳажми ва мураккаблигига, шунингдек, суд экспертининг иш ҳажмига қараб кам объектли ва мураккаб бўлмаган текширув ўтказишга доир материаллар бўйича 10 кунгача, кўп объектли ёки мураккаб текширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича 20 кунгача, кўп объектли ва мураккаб текширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича 30 кунгача бўлган муддат талаб этилади. Мутахассис томонидан тадқиқот натижаси 30 кун ичида талабгорга берилиши маълум қилган.

Агарда тадқиқот натижаси билан сизнинг боланинг биологик отаси эмаслиги ўз исботини топса, боланинг онасидан ўзингизга етказилган маънавий зарарни ундириб олиш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилишингиз мумкин.


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

16 Feb, 03:00


Juma ayyomingiz muborak!

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam juma kuni duolarning ijobat bo‘lishi haqida: “Bu kunda shunday fursat borki, musulmon banda namoz o‘qish uchun shu vaqtga duch keladi va Allohdan nimani so‘rasa, istaganini shubhasiz beradi”, dedilar

(Imom Buxoriy, Imom Muslim rivoyati)


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

15 Feb, 09:42


ПОРА БЕРИШ ХАМ ЖИНОЯТ!

Жиноят кодексининг 211-модасига кўра, пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар пора берган шахс 30 сутка давомида айбини тан олиб, бунга мажбурланганини билдириб, ўз ҳоҳши билан арз қилса жавобгарликка тортилмайди. Фақат бу тан олиш 30 сутка ичида бўлса тортилмайди..


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

15 Feb, 05:34


Биринчи марта ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкин эмас

Ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сонли Фармони.


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

15 Feb, 03:37


Хақ хаққа чиқар
Нохақнинг бўйни синар


Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz

Адвокат Маслаҳати

15 Feb, 02:37


Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача тезлашиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига  15-20 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15  даража илиқ бўлади



Бепул маслахат олиш учун @AdvokatMaslahati_uz_bot

Биз билан бирга бўлинг @advokatmaslahati_uz