Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамда Грузиянинг Educational Management Park LLC Компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланган. Меморандумга мувофиқ, Educational Management Park LLC Компанияси Chicago-Kent College of Law, (Иллинойс технология институти қошидаги етакчи Америка ҳуқуқ мактаби) Америка Ҳуқуқ Мактаби (School of American Law) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси адвокатларига 75% ва 100% гача бўлган стипендияларни ўз ичига олувчи иккита ўзаро боғланган LL.M (магистратура) ўқув курсларида таҳсил олиш имкониятини тақдим этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси эса Меморандумга мувофиқ, мазкур ўқув курслари тўғрисида улар тақдим этган маълумотларни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи адвокатлар ўртасида тарқатиш мажбуриятини олган.
Ушбу ўқув курсларининг кишки семестрига қабул
Ўқув дастури хақидаги батафсил маълумотлар билан рус тилида тақдим этилган иловада ўқиб танишиб чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари, Educational Management Park LLC Компанияси вакиллари билан ҳам боғланиб қизиқтирадиган саволларга жавоблар олишингиз мумкин.
Маълумот учун: @esanovazira (telegram) мурожаат қилишингиз мумкин.
👉илова
|🌐 Paruz.uz |🔵 Facebook |