ИБРАТЛИ ДУНЁ @ibratli Channel on Telegram

ИБРАТЛИ ДУНЁ

@ibratli


📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova

ИБРАТЛИ ДУНЁ (Uzbek)

Do you love to read captivating stories and wise quotes? Are you looking for a channel that offers interesting audio and video content? Look no further than ИБРАТЛИ ДУНЁ! This Telegram channel is dedicated to providing you with the most intriguing and thought-provoking content. ИБРАТЛИ ДУНЁ is the place where you can immerse yourself in a world of stories, wisdom, and inspiration. Whether you enjoy reading stories and anecdotes, learning from wise quotes and sayings, or listening to enriching audio and video content, this channel has it all. Join us on a daily basis to discover a treasure trove of captivating content, including stories, quotes, and multimedia presentations. Let us guide you on a journey of learning, reflection, and entertainment. Don't miss out on the opportunity to enhance your knowledge and broaden your horizons. Join ИБРАТЛИ ДУНЁ today and start exploring the world of wisdom and storytelling! For advertising inquiries, please contact our ad manager @Saxiy_Sodiqjon. Reach out to our admin @Muldashova for any questions or concerns. Stay tuned for daily updates and enrich your life with the valuable content offered by ИБРАТЛИ ДУНЁ!

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 13:04


Яхши кўрган инсонингизни жуда маҳкам тутинг!

Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан  етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга  арзимайдиган даражада қисқа.

Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

Шайх Алий Тантовий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 11:12


Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 11:03


#АСТАҒФИРУЛЛОҲ

Аллоҳ ҳеч кимни бошига бу кунни солмасин!

Бу инсон ҳаётлик чоғида мусулмон қилиши керак бўлган амалларни бажаради, яъни Намозларини бекамикўст ўқийди, Эҳсонларни қилади, Ҳаж амалини бажаради. Аммо, вафот этиб савол-жавоб учун Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганда бу бандага Аллоҳ қайрилиб қарамас экан.

Шунда банда сўрар экан, “Нима қилган ишимга бундай қаҳр қилмоқдасан?“ деб сўрар экан
Шунда Аллоҳ таоло...


ОГОҲ БЎЛИНГ АГАР БУ ИШНИ ҚИЛИБ ЮРГАН БЎЛСАНГИЗ ТЕЗДА ТАВБА ҚИЛИНГ👇👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 06:05


БУ ДУНЁДА
ОНАДЕК ДЎСТ ЙЎҚ...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 05:41


Ота-оналарга тавсиялар

🔸Ўзингиз бахтли бўлинг! Фарзандларингиз сизнинг аксингиздир. Чунки у бошқача бўлишни билмайди...
🔸Муносабатларни самимий қуришга ўргатинг!Сиз атрофдагилар билан самимий муносабат қуришингиз, уларда ўз хиссётларидан уялмасдан, бошқалар билан самимий бўлишга ўргатади.
🔸Фарзандингиз олиб келадиган идеал натижага эмас, унинг чин дилдан қилаётган ҳатти-ҳаракатини қадрланг!
🔸Кўпроқ оптимизм! Ўзини ва оламни яхшилигини доимо хурсанчилик билан тушунтириб боринг.
🔸Ўз хис-туйғуларингизни беркитманг! Фарзандларингиз доимо нима учун йиғлаганингиз ва нима учун кулаётганингизни билишга хаққи бор ва бу уларда эмоциялар табиий ва уларни кўрсатиш айб эмаслигини, катта бўлганларида ўз хис-туйғуларини тушунишга олиб келади.
🔸Ҳаётдаги кичик нарсаларга ҳам хурсанд бўлишни ўрганинг ва ўргатинг!
🔸Ўзи учун ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиринг! Солиштирманг ва айбламанг!

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 05:30


Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифини кўрингчи сизга нима чиқаркин.🫠

Билиш учун пастаги😍😍😍
Исмингиз бош харифини Босинг.


А Б В Г Д Е Ё Ж
З И Й К Л М Н О
П Р С Т У Ф Х Ў
Ғ Ч Ш Э
🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺

Исмингиз бошланғич харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу жуда қизиқ🥰👇🏾

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 03:12


ЯХШИМИСИЗ, ЯХШИ  ОДАМ ?!

Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликдан не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми,  Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Келинг, дийдор тўлсин сиздан,
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ўлмасбек Самарқандий



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 03:02


#Астағфируллоҳ
Ўзбекистонда бўлган воқеа

7 марта хаж амалини ва 5махал намозини адо этган отахонни ер қабул қилмабди...😳

Охиригача кўринг 👇👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 02:59


🆘#Диққат

💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ!

Ёш – яшаш учун тўсқинлик эмас!  Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди

Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...

Батафсил малумот:👇

https://kshop2.biz/niOBVh/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 02:02


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Jan, 00:40


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!


Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Jan, 15:54


#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Jan, 14:55


Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.

3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.

4. Тик туриб таом ейишлик.

5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.

6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.

7. Намозни қазо қилишлик.

8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.

9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.

10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.

11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.

12. Ёлғон гапиришлик.

13. Тонг вақтида ухлашлик.

14. Шомдан кейин ухлашлик.

15. Ялангбош хожатхонага киришлик.

16. Хожатхонада гаплашишлик.

17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

18. Фақирни камситишлик.

19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.

20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

"Мингта қимматбаҳо дур" китобидан.  Абдулқайюм Комил таржимаси.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Jan, 14:45


Бир гуруҳ олимлар тажриба қилиб кўриш мақсадида учта маймунни олиб, биттасини японга, иккинчисини русга ва учинчисини ўзбекка беришибди.

Бир йилдан сўнг маймунларни кўришга боришса, японнинг маймуни 3 та болали бўлибди. Руснинг маймуни “Бизга рухсат шу” деб 2 та туғибди. Ўзбекистонга келса, маймун 1 та боласини ушлаб ўтирганмиш. Олимлар ўзбекдан сўрашибди:
— Нега бунақа? Ахир, сизлар болажон халқ эдингиз-ку! — деса, ўзбек:
— ...

Давомини ўқиб думалаб қоласиз... 🤣🤣🤣

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Jan, 11:09


​​​​МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

Ғийбат – узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Jan, 06:04


ЯРАТГАННИНГ ҚУДРАТИ

🎙Азалбегим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Jan, 05:33


БИР ОЯТ

"Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!".

Зухруф сураси 32 -оят.

Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз.
Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир.
Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган.
Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган.
Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган.
Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган.

Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг.
Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Jan, 04:06


Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг кетарчоғ ҳурни кўргайсан...

🎙Наргиза Азизова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Jan, 03:33


АЛЛОҲ  ТАОЛО  СИЗНИ
СЕВИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ

•"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади"
"Бақара" сураси, 195- оят

"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят

"Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят

"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" " Оли имрон" сураси, 76 - оят

"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 146 - оят

"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 159 - оят

"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади"
"Моида" сураси, 42- оят

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Jan, 02:59


​Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.

Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.



Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликка тўлдирсин!

ХАЙРЛИ  ТОНГ,  
НИЯТИ  ПОК ЯХШИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 16:08


. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 15:39


#Жума_муборак

Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми?

Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 15:07


КЎНГИЛНИНГ ОРТИДА...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 14:43


Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 14:30


#Ana_Xalos
Bu mening onam kursatuvi jarayonida boshlovchi ham aktrisa NARGIZA ABDULLAYEVA intervyu olayotgan payt JINOYATCHI QOCHIB KETDI 😳
👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 12:43


☝️ КИБР ҲАҚИДА

🎙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 11:10


ГУНОҲЛАРНИНГ ФАРҚИ

Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор.

Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бу қўрқгулик. Чунки Одам Ато шаҳват ортидан гуноҳ қилди, у кечирилди.

Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу сабаб лаънатланди.

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг!
Улар хам билиб олишсин.
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 10:59


Бош бармоғингизнинг бурчаги сиз ҳақингизда ҳамма нарсани айтиб беради!

Энг аниқ шахсий харакатерни аниқлайдиган тест...‌‌

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 10:30


САН КИМСАН-У, 
МАН КИММАН..!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 10:06


КИБРГА БЕРИЛМАНГ

Бир киши олимлардан бирининг хузурига келиб: “Кўп йиллар илмий изланиш олиб бордим. Аниқ биламанки, ёзганларим тахсинга сазовор, яқинда бу ҳақда бир китоб хам ёздим. Шунинг учун мени дуо қилсангиз”, деди. Олим дуо қилишдан олдин кибр отига минган бу кишига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:
- Умрингиз давомида бирор марта масжидни ёки ўзингиз яшайдиган махалла кўчасини супурганмисиз?
- Тақсир, саволингиз мени таажжубга солди, ахир мен олим бўлсам, нега энди масжидни ёки кўчани супуришим керак?!
- Унда бирор марта маййитни ювганмисиз ёки қабр қазиганмисиз?
Бу саволдан энсаси қотган киши:
Хазрат, тушунмадингиз, мен сизга ўзимни гўрков, ғассол ёки фаррош деб эмас, олимман деб таништирдим.
Шунда юзини илму ирфон мунаввар этган олим: “Иблис хам олимман дея даъво қилиб, кибр отига минган эди. Натижада, Аллохнинг даргохидан, жаннатидан қувилди. Мен сизга айтган ишлар энг хатарли иллат бўлган кибрни синдирувчи амаллардир. Сизнинг илмий ишингиз мақтовга лойиқ, албатта. Аммо илмингиз дунё ва охиратда самара бериши учун, аввало, кибру хавойингизни синдиришингиз зарур. Ана шунда Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам)га меросхўр олимлардан бўласиз”, дея насихат қилдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 09:04


Аллоҳ фақат олибмас,
бериб ҳам синайдида...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 08:38


АЛЛОҲГА ИШОНЧ

Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда сени нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан! - деди.

Мен эса ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".

Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ
"Шуъабул иймон" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 07:02


Мусулмон бўлиш осон, лекин жоҳилликдан воз кечиш қийин.

"Кофирлар" дейиш осон, лекин уларнинг маданиятидан воз кечиш қийин.

"Астағфируллоҳ" дейиш осон, лекин гуноҳдан воз кечиш қийин.

Тақводор кўриниш осон, лекин риёдан воз кечиш қийин.

Шахсий фикрни ёзиш осон, лекин унга амал қилиш қийин.

Буларни ўқиш осон, лекин эртага эслаш қийин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 06:39


​​Инсон туғилишдан тортиб, то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада..
Эрта тонгдан, то тўшагига кириб ухлагунича.. синов ортидан синовга дучор бўлади. Хаёт ҳар лаҳза инсонга бир муносабатни таклиф қилади ва шу бир неча бадаллар ичидан танлашни талаб этади. Инсоннинг ҳар бир танлови ўзи билмаган ҳолда, унинг руҳий хусусияти, даражаси ва обрўсини кашф қилади.

Доктор Мустафо Маҳмуд


📖 Telegram.me/IBRATLI
   - Дунё  сабоқлари...
. ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 05:30


Қулаб тушмас том учун шукр,
Кундуз учун, шом учун шукр
Бир кун тӯлар жом учун шукр
Тангрим кечир - гуноҳларим бор…

✍🏻Гулжамол Асқарова
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 03:12


Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтариб беряпти.

Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин!

Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин!

Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин!

Аллоҳга муҳаббат боғланг, токи атрофингиз муҳаббатга тўла бўлсин!

ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 03:02


💍Узукни қайси бармоққа тақасиз?

Қийинчиликларни энгиш қобилияти тести

Натижа сизни ҳайратда қолдиради
💯👇🏻‌‌

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 02:59


🆘#Диққат

ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!!

БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!


Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз...

Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/eh76z2/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 02:00


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган қадрдонларим

❄️АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Jan, 01:01


Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир
янги кун муборак бўлсин!

Ушбу тонг дуоларингизда
сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 16:08


Ҳамиша «Ўзинг эҳтиёт қил» дегувчилар топилади...

Аммо «Сени эҳтиёт қиламан» дегувчи топилмайди...

УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Хайрли тун, қадрдон...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 15:43


БИР ИНСОН БОР...

🎙Шохиста Икромжоновна


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 15:14


Дардингизни дард ҳисоблайдиган инсонни севинг...

🍀Жонингиз ёнганида ёлғон кўз ёш тўкканни эмас, сиз севинганда қувонган, хафа бўлсангиз эзилган, қисқаси дардингизни ўз дарди деб билган инсонни севинг... Курашсангиз ҳам улар учун курашинг... Чарчасангиз ҳам уларни деб чарчанг...

Ундай инсонлар йўқку, деманг.. Аслида бор, ҳа, ишонинг, чиндан севган гўзал қалблар мавжуд. Ухласангиз, тепангизда сизни бергани учун Аллоҳга шукр айтгувчи, нима бўлса ҳам ёнингизда қоладиган инсонлар бор...
Сиз йўқ деб ўйлайсиз,
бироқ улар бор...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 14:41


Оилада эркак ва аёлнинг бир бирига севги изҳори

• Дадаси, нонушта тайёр,
турақолинг
• Дадаси, ташқари совуқ, қалин курткангизни кийиб олинг.
• Дадаси, йўлда эҳтиёт бўлинг.
• Дадаси, тушлик қилиб олинг.
•Дадаси, таҳоратингизга сув
тайёрлаб қўйдим.
• Дадаси, кечикмай келинг
• Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўпқолди.
• Дадаси, чарчамадингизми?

Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган
гапининг турли услубдаги
изҳорлари.

• Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига
омонат.
• Онаси, рўзғорда нима кам,
келишимда нима олиб келай?
• Онаси, болаларимиз сени
қийнамадими?
• Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
• Онаси, пиширган таоминг жуда
мазали бўпти.
• Онаси, кийининглар, кўчани
айланиб келамиз.
• Онаси, узр, кел ярашайлик.
• Онаси, қанақа кўйлак оберай?
• Онаси, мени дуо қил.

Яратган ҳамма оилаларни тотув,
саодатли қилсин, жанжалдан
асрасин. Оила неъматига
эришмаганларга солиҳ-солиҳа
жуфтлар ато этсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 11:24


​​САБОҚ

Биласизми, бир аёл менга яхши бир сабоқ берганди.
У аёл менга шундай деганди:

– Тасаввур қил, сенинг юрагинг оғрияпти, шу пайт:
❗️эмизикли боланг йиғлаяпти,
❗️катта қизинг кўйлагини дазмоллаб беришингни сўраяпти,
❗️эринг эса галстугини бойлашга ёрдам сўради.

Сен нима қилардинг?

Мен ёш бола хақида гапиришни бошлашим билан у мени тўхтатди:

- Юрак учун дори ич ва ёт, қизингдан кичик укасини овутишни сўра, эрингдан эса қизингни кўйлагини дазмол қилишини ва галстукни ўзи амаллашини сўра.

❗️ Ёдингда тут! Биринчи навбатда ўзингни авайла. Сенинг соғлиғинг болаларинг ва оиланг учун керак. Чунки болаларингга хеч ким сендек меҳрибон бўлмайди. Улар учун энг аввало ўзингни асрашинг керак!

Барно Жўрабоева

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 11:13


БУ ВИДЕО ЮРАГИНГИЗНИ ЛАРЗАГА СОЛАДИ...УШБУ ФОЖИА ҲАР КИМНИ ТИЛКА-ПОРА ҚИЛИШИ МУМКИН!

"АХЛОҚИНИ ЙЎҚОТГАН ҚИЗ"
"НОМИНИ ОҚЛАШ УЧУН"
"НОҒИРОН ОНАСИ БОР ЙИГИТНИ АЛДАДИ." ТЎЙ КЕЧАСИДАЁҚ ШАФҚАТСИЗЛАРЧА ТАШЛАБ КЕТИЛГАН ЙИГИТНИНГ ФОЖИАСИНИ "КЎРИБ, ЮРАГИНГИЗ ТИЛКА-ПОРА БЎЛАДИ "КЎЗ ЁШЛАРИНГИЗНИ ТЎХТАТИБ БЎЛМАЙСИЗ"

ДАВОМИНИ КЎРИШ 👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 07:34


ОТАГА ҚИЗ МЕҲРИБОН БЎЛАР

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 06:22


​​САВОЛ - ЖАВОБЛАР

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” дея дуога қўл очмоқдир” дедим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 06:22


🆘#Диққат

💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ!

Ёш – яшаш учун тўсқинлик эмас!  Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди

Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...

Батафсил малумот:👇

https://kshop2.biz/5PlIWZ/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 05:32


ИНСОН  НИЯТ  БИЛАН  НАСИБ  ЎРТАСИДА  ЯШАЙДИ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 05:03


САБРНИ ЭРИМДАН ЎРГАНДИМ

Олти ака-ука орасида ўсганим учунми, феълим сал қаттиқроқ. Шу боис умр йўлдошим бир сўзли, бошқалар ундан ҳайиқадиган одам бўлишини истардим. Тақдирни қарангки, эрим жуда ювош чиқди. Баъзан онамга: “Шунақа ҳам бўшанг бўладими, бақириб-чақирса ҳам, айтганини қилдирса майли эди...” дердим. Онам эса: “Ўтни ўт ўчирмайди, болам. Бир яхшилиги бор, Худойим шу тақдирни раво кўрган...” дерди.

Аслида эримнинг рўзғор тебратиши, эҳтиёжларимни таъминлашидан шикоятим йўқ. Фақат унда шиддат, журъат етишмаётгандек туюларди. Асабийлашсам, босиқлик билан: “Арзимас нарса учун бунчалик ғазабланишинг яхшимас”, деб қўярди. Оғир-вазминлигидан баттар аччиғим келарди. Бир қизли бўлдик. Кунларнинг бирида яна йўқ нарсадан жанжал чиқардим ва бу сафар эримнинг жаҳлини чиқаришга эришдим. Шунда ҳам бақирмади, бир оз овозини кўтариб: “Айтганим-айтган, деганим-деган бўлиши мумкин. Аммо бу ишим билан бировга зулм қилиб қўйишдан қўрқаман”, деди. Кейин менга гапирмай қўйди. Бир кун ўтди, икки кун... эримдан сас-садо йўқ. Ўзим гапириб кетаверай десам, ғурур йўл қўймасди, бунинг устига ҳайиқиб қолган эдим. Юрагим сиқилди. Таскин ахтариб, эрим ўқиб юрадиган китобларни бир-бир варақлашга тушдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва оилалари ҳақидаги ибратли китобни ўқий бошладим. Китобда баён этилган воқеада эр-хотин бир-бирининг феълида заифлик кўрса, қандай йўл тутиши зарурлиги кўрсатилган, кишининг имон-эътиқоди, тақвоси муҳим, баъзи камчиликларига эса Аллоҳ учун сабр қилиниши айтилган эди.

Бетдан-бетга ўтарканман, ёмон феълим бор бўйи билан намоён бўларди. Демак, мен энди ўқиётганларни эрим олдиндан билган экан... Мен-чи?.. У менинг хархашаларимга сабр қилиши учун тақво, имон-эътиқодга эгамидим? Эрим кўнглимни меҳр-муҳаббат билан юмшатишга ҳаракат қиларди. Мен эримнинг босиқлигини, ҳалимлигини бўш-баёвликка йўйибман. Кўз ёшларим юзимни ювди. “Аллоҳ қалбингни очсин, кўнглингга солсин...” Эрим менга кўп бор шундай дерди. Бу дуонинг ҳикматини ўша лаҳзаларда тушундим. Неча кундан бери ичимни кемираётган “Энди кечирмайди”, деган қўрқув тарқади. Чунки бир неча бетнигина ўқиганимда, кўнглимни юмшатган бундай китоблар эримнинг неча йиллик йўлдошларидир...

Ўша кунги иқрорим эримни жуда хурсанд қилди. Шу зайлда у кишидан кенгфеълликни, сабр қилишни ўргандим. Биз учун кимда ёки нимада яхшилик борлигини Аллоҳ таоло билади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 04:40


Чой - кофени шакарсиз ичсангиз ҳам шукрсиз ичманг, чунки
Шукр ҳаётнинг шакаридир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 03:09


Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади.

Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмон томони ва ҳар ёмонни бир яхши томони бор.

Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.

Ризқ;
Муҳаббат;
Бахт...

Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Барчага кун хайрли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 02:59


Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради.

Расмда биринчи нимани кўрдингиз?


Жавобни танланг👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 02:00


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Jan, 01:03


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 16:33


Хайрли тун, Қадрдоним...

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...


ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 15:43


ШУ КУНЛАРДА

Ким қолибди, етганида гал,
Келган эдик, кетмай қолмаймиз.
Кимдир эрта, кимдир туриб сал,
Манзилга ҳам етмай қолмаймиз.

Одамзотнинг дарахтдан фарқи -
Тўкилади, фасл танламай.
Омонату, мўртлигин балки
Қолар баъзан ўзи англамай.

Яхшиликни эртага қўйманг,
Нархи бўлар "эрта"нинг қиммат.
Бир ҳикматни соддага йўйманг:
"Дам ғанимат, одам ғанимат!.."

Бобур Бобомурод

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 15:23


ТАМОМ БЎЛГАН ОДАМ

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 14:50


Кўпчилик ўзларининг камчиликларини сезмайдилар.

🧐 Бахил ўзининг бахиллигини тежамкорлик деб ўйлайди.

🤨 Сурбет одам ўзини ошкора гапирувчи деб ўйлайди.

😮 Чақимчи ўзини насиҳатгўй деб ўйлайди.

😏 Мағрур ўзини ўзига ишонган деб ўйлайди.

🤔 Кибрли мени ҳурмат қилишларига лойиқман деб ўйлайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 14:41


😱ВАЗEЛИНГА ТИШ ПАСТАНИ ҚЎШИБ ҚЎЙИНГ НИМА БЎЛИШИНИ КЎРИБ ШОКДА ҚОЛАСИЗ❗️

Талабалик пайтлари кекса рус бабушканикида квартирага турардим У жуда ёш кўринар эди. Қизиқ буни сири нимада экан а? Бир куни у вазелинга тишпастани сиқиб қўйганини кўриб қолдим қизиқиб нима қиляпсиз деб сўрасам Бабушка русларнинг сирли усули деб менга ҳам ўргатди. ўша кунни ўзида менга ҳам синаб кўрдик ростан ҳам ҳаммада ўҳшаркан Бир кечада бўлган ўзгаришдан шокда қолдим! Мана 15 йилдан бери бу усулдан фойдаланаман

ССР давридан мерос бўлиб қолган бу усул сири шундаки вазелинга пастани сиқиб... БАТАФСИЛ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 13:21


​​Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.

Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.

Иқбол Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 12:07


Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 11:09


Ўткан кунлар ва Бугунимиз

Ўтган кунларда мехмонга
Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хохласангиз ташриф буюринг, марҳабо ! - дердик...

Бу кунларда эса
Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўймабсизда,- демоқдамиз...

Ўткан кунларда
Ховли олма, қўшни ол ! -- дердик...

Бу кунларда эса
Сен менга тегма, мен сенга тегмайман! - демокдамиз...

Ўткан кунларда қариндошларни
Елкадошлар !  дейиларди...

Бу кунларда эса :
Қариндошларни қориндош - дейилмокда...

Ўткан кунларда кунлик йиғилишимиз бўлса орамизда йўқларни сўраб - суриштирардик...

Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таьзиялардагина кўришмоқдамиз...

Ўткан кунларда
Мен бугун нима яхшилик қилдим ?! -- деб ўзимизни тафтиш қилардик

Бу кунларда эса
Нимага у ҳеч кимга яхшилик қилмаяпти ?! -- деб ўзгаларни титкиламоқдамиз.

Ўткан кунларда душман кимлигини яхши билардик.

Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик


Дунё ўзгаргани йўқ аслида, балки инсонлар, қалблар ўзгариб кетди.


Яқинларга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 10:59


18 ЁШЛИ КЕЛИНИНГ ДАХШАТЛИ ҚИСМАТИ

Oта онам мени мажбуран турмушга бериб юборди. Турмушимга ҳеч ҳам кўника олмасдим. Орадан 1 йил ўтиб 19 ёшимда она бўлдим. Боламни яхши парвариш қилишга уринар эдим. Кунлардан бир кун эрим ўртоқлари билан кӯлга балиқ тутишга кетди. Ӯша куни кучли шамол бўлиб турганди. Эримни кутиб ухлаб қолибман, кучли шамол бӯлганига эшик очилиб кетиб уйғониб кетдим. Ҳаво совуқ эди, ӯрнимдан туриб эшикни ёпдим, салдан кейин эшикдан кимдир исмимни айтиб чақирганини эшитдим, ҳаёлимда бўлса керак деб ўйладим. Шу пайт эшик қаттиқ тақиллади, дахшатга тушдим. Шу махал қўрқиб эшикни очиб не кўз билан қарасам...
давомини ўқиш...👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 05:00


ИБО – ҲАЁЛИ БЎЛИНГ...

🎙Мухамадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 04:01


ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сиз бировга яхшилик қилсангиз,жавобини кутманг. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сизга ёмонлик қилса, жавоб берманг. Сиздан қайтмаса бошқадан қайтади!

Ҳаётга кулиб қаранг. Ҳамма нарсани яхшиликка йўйинг. Ўзингиз ҳам хурсанд юрасиз!
Инсонлар олдида кечиримли бўлинг. Ҳамма ишни одилона ҳал килинг.
Шунда калбингиз гўзал ,
юзингиз нурли бўлади.

Ҳурматингизни билинг...
Қадрингизни билинг...
Ўрнингизни билинг...
Сиз бетакрорсиз...
Сиз олижаноб инсонсиз...
Бу номга доғ туширманг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 03:59


🆘#Диққат

💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ!

Ёш – яшаш учун тўсқинлик эмас!  Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди

Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...

Батафсил малумот:👇

https://kshop2.biz/0oXZw6/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 03:10


Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан
гўзал из қолдиради...


Жалолиддин Румий


Кун хайрли бўлсин, қадрдон!
Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизга яқинлашганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 03:00


Луқмону ҳакимдан сўрашибди:
— Устоз қайси ойда аёллар кам гапиради?
— Феврал ойида.
— Нега?

Луқмони ҳаким:
— Чунки...👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 02:04


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

 ❄️  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Jan, 00:50


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдон!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 16:07


Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 15:23


Борадиган жойи бўлмагани учун сендан паноҳ истаганни эмас,
борадиган жойи кўп бўлишига қарамай, сенинг ёнингда қолган инсонни қадрла...

Тоқат қиладиган кишилар эмас, бизни чин дилдан қабул қилган кишилар бўлсин ёнимизда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 14:53


Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага келяпман.

Фақат шу икки инсонгина бир-бирининг камчиликларини тўлдиради.

Фақат иккисигина бири бировига ҳар қандай ҳолатда кўриниши, шунда ҳам ораларидаги муносабатлар ўзгармай қолиши мумкиндек назаримда...

Бир-бирига суянадиган ҳам, бир-бирига интиладиган ҳам, бир-бирини кутадиган ҳам, бири биридан араз-гина қилиб, бироз ўтиб, ҳеч гап йўқдек, яна ҳазил-ҳузул қиладиган, бир-бирини сўзсиз тушунадиган, бирида йўқ ҳислатни бошқаси ёпиб турадиган ҳам... шу иккиси...

Аввал бошда ер юзида фақат эр ва хотин бўлгани ҳам шунга ишорадир балки...

Ўша пайт она ва бола, ота ва қиз, ака-сингил ё опа-ука эмас, айнан эр ва хотин бўлган. Бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига сакинат улашгувчи...

Сакинат ва ором масканингизни, оилангизни, "либос"ингизни асранг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 07:02


ГУЛДАСТА - 2
(бу давоми, боши юқорида)

🎙Мархабо Каримова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 06:32


#Табассум
ГУЛДАСТА - 1

🎙Мархабо Каримова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 05:51


Араб тилида бир гўзал гап бор: «Алайка би қалбик» – яъни «Сен қалбингга қулоқ сол».

Бу гапнинг моҳияти шуки, қалбига қулоқ солган Одам асло янглишмас экан. Зеро, қалб Аллоҳнинг даргоҳи эмасми?!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 05:31


📖 МУҲАББАТНИНГ КУЧИ

«Ўшанда эрим ҳеч кутилмаган савол берганди:
— Нега ташлаб кетмайсан?
Мен аллақачон бу одамга кўз ёшларим кор қилмаслигини тушунгандим. Вақтида қилган исёнларим ҳам уни ўзгартира олмади. Қайнонам даволатиб кўрайлик, деди. Озгина пайт кўнди-ю, кейин яна ича бошлади.
Болалар отасини жонидан ортиқ кўради. Қизим дадаси кечикаверса, хавотирланиб кўчага чиқарди — йўл қарарди. Бирор жойда йиқилиб қолмадими дадам, деган қўрқуви бўлар эди. Кўпчилик «Ойдин болаларни отасидан айримаслик учун чидаяпти-да», дейишарди.
Биз муҳаббат билан оила қургандик. Отам талаба пайтимда оламдан кўз юмди. Тунга яқин эшитган бу совуқ хабардан оёқларимнинг учигача музлаб қолгандим. Ёнимдагилар уйимга эрталаб етиб боришим учун чипта излай бошлашди. Дунё торайиб, вақт тўхтаб қолгандек эди. Ўша тунда эрталабгача менга чипта излаб, тополмагач, вилоятимизга учаётганларнинг олдига чиққан, ўттизга яқин кишига вазиятни тушунтириб, биттасини чиптасини топширишга кўндирган шу инсоннинг севгисига ишонардим.
Эрим кутилмаганда даволанишга аҳд қилди. Тўғри, бир кунда ё бир ойда эмас, бир йилдан ошиқ қилган ҳаракатларимиздан сўнг у аслига қайтди...
Энг оғир вазиятда ҳам инсонга ирода бағишлай оладиган куч, бу — муҳаббат, назаримда...»

Шоира ВАФОЕВА



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 05:01


Қалбида ишқ дарди бўлмаган юрак ё телбага ёки ўлган танага оиддир...

Мавлоно Румий


🥀 АЁЛ КИМ ?

​​●Аёл ким?
- Аёл катта бир достон, ҳар сахифаси минг йиллик ҳикмат...
●Аёл ким?
- Аёл бу муштипар онанг, дуосин олсанг гар, очилур жаннат...

●Аёл ким?
- Йўлингга кўз тиккан, нигорон ёринг...
●Аёл ким?
- Куйингда уйнаган йиғлоқи торинг...

●Аёл ким?
- Гапингдан титраган сингил...
●Аёл ким?
- Хали кашф бўлмаган беғубор кўнгил...

●Аёл ким?
Жавоб бер, башари инсон..!

Давронбек Қодиров


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 03:10


💥Бугун 19 январь - Бутунжаҳон
Меҳр-муҳаббат куни!

🥀 ХАЙРЛИ КУН
МЕХРИБОНЛАРИМ!

Салом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жонажонларим!

Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!

Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!

Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.

Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 02:59


🆘#Диққат

💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ!

Ёш – яшаш учун тўсқинлик эмас!  Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди

Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...

Батафсил малумот:👇

https://kshop2.biz/0oXZw6/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 02:01


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 00:50


Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни икки дунё саодати билан сийласин!

Роббим ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айласин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Jan, 00:30


#Ассалому_алайкум

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” -  деганлар.

(
Имом Байҳақий ривояти)


Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

18 Jan, 16:05


Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилини оч фақат Парвардигорга



ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

18 Jan, 15:43


#Тафаккур_қилинг☝️

Бу видолавҳадаги боланинг сўзларини эшитиб, Аллоҳга шикоят қилганимдан уялдим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

18 Jan, 14:59


САБОҚ
   

Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди.
— Янами? Мен атала емайман!
— Болажоним, — ялинчоқ оҳангда сўзлади она, — онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди.
— Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи?
— Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз.
— Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?
— Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз.
— Мен атала емайман!
— Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик?
— Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим!
Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади.   Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди.
— Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? — сўради биров.
Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди.
— Пулим йўқ! — деди у дағал оҳангда.
— Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, — деди болакай.
Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди.
— Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз?
Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди.
— Мен ҳам сиз каби етимман, — деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. — На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр!
Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди.
— Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди…
Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Боланинг бир оёғи йўқ эди…



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

18 Jan, 14:50


АГАР СИЗ ШУ САНАДА ТУҒИЛГАН БЎЛСАНГИЗ 🥰

(1) (8) (11) (16) (21) (26)

(2) (6) (13) (19) (23) (30)

(3) (10) (15) (20) (22) (27)

(4) (7) (12) (17) (25) (29) (31)

(5) (9) (14) (18) (24) (28)

КИМ ҚАЙСИ САНАДА ТУҒИЛГАН 👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

18 Jan, 14:03


ШУКР ҚИЛГАН...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!

Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов
“Ярим аср дафтари”
дан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

18 Jan, 12:37


ШУКР ҚИЛИНГ...

Шукроналик - покланиш учун қўйилган бир қадамдир...

Агар ҳар куни ўзингизга берилган имкониятларга, хатто кичик нарсаларга ҳам шукроналик келтирсангиз, кундан кунга сизга бериладиган неъматлар сони ортиб боради.
..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

18 Jan, 12:07


«ҲУЛОСА ҚИЛИНГ...»

Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 2 млн 700 минг.
— Атиги 2 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.



Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.



Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.



Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини ёки обод ёки барбод қиламиз...



Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукрликка сабаб бўлиб қолманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

18 Jan, 11:09


​​ ШУКР НИМА ?

Фақат тилда шукур айтишнинг ўзи шукр эмас. Балки шукр тана аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир.

Кўзнинг шукури яҳшиликни кўрганда очилиб, ёмонликка юмилмоғидир.

Қулоқларнинг шукури яҳшилик гапирилганда эшитиб, ёмонлик гапирилганда, рад этмоғидир.

Қориннинг шукури ҳалолни сингдириб, ҳаромдан ирганмоғидир.

Қўлларнинг шукури фақат ҳаққа бўлган нарсага узанмоғидир.

Оёқларнинг шукури фақат яҳшилик сари юрмоғидир...

Бишр Хофий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 16:07


Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг
!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 15:34


​​​НАФС ВА ИНСОН!

Нафс: - «Мана сенга керак бўлса тахт».
Инсон: - «Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт».

Нафс: - «Балки ёқар ойсулув қизлар?».
Инсон: - «Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар».

Нафс: - «Балки сенга керакдир бойлик?».
Инсон: - «Қаноатла холим чиройлик».

Нафс: - «Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...».
Инсон: - «Қиёмат бор сен хаё қилгин».

Нафс: - «Бу дунё беш кунлик билгин».
Инсон: - «Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин».

Нафс: - «Балки сенга ёқар кайф сафо?».
Инсон: - «Ҳалолга хўп, қолгани жафо».

Нафс: - «Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!».
Инсон: - «Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин».

Нафс: - «Кўзингни оч дунё макрдир...».
Инсон: - «Макрларга тўсиқ зикрдир».

Нафс: - «Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат».
Инсон: - «Йўқ умидим абадий Жаннат».

Нафс: - «Мен нафсингман енгилдим сенга».
Инсон: - «Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга».

Нафс: - «Розиман. Иймон шартларин билдир».
Инсон: - «Махлуқ борки Роббига қулдир».

Нафс: - «Қуллик қандай бўлади айтгин?».
Инсон: - «Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!».

Нафс: - «Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!».
Инсон: - «У меҳрибон раҳмли Ғаффор!»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 14:43


НАФСГА ҚАРШИ ЖАНГ

🎙Абдукарим Мирзаев
Ўткирбек Муҳаммадсобир

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 14:27


#Ҳадиc

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:

1) Умрини қандай ўтказгани
2) Ёшлигида қандай ишлар қилгани
3) Бойликни қаердан топгани
4) Бойликни қаерга сарфлагани
5) Билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)

 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 11:09


☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 10:35


САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 10:05


​​ҲАДИСИ ШАРИФ
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 09:36


#Биласизми
🌙 Саҳобалар Макка даврида, ўн бир йил мобайнида, беш вақт намоз фарз қилингунига қадар эрталаб қуёш чиқишидан олдин ва кечки пайт қуёш ботишидан олдин намоз ўқиганлар.

“... (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), эрталаб ва кечки пайт Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни) покланг!“ (Ғофир сураси, 55-оят) ояти каримаси ила Исломнинг аввалида эрталаб икки ракъат ва кечки пайт икки ракъат намоз ўқиш буюрилган эди.

📚 Муҳаққиқ уламоларимиз ўша пайтларда мусулмонларга икки маҳал икки ракъатдан намоз ўқиш фарз бўлганини таъкидлайдилар. Бунга улар “Ғофир“ сурасидаги мазкур оятни далил қиладилар.

“Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?“ китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 09:04


Ислом рукнлари
40 фарз 

Исломда 5 фарз бор
Иймонда 7 фарз бор
Намозда 12 фарз бор
Тахоратда 4 фарз бор
Таяммумда 4 фарз бор
Ғуслда 3 фарз бор
Амру маъруфда 1 фарз бор
Нахий мункарда 1 фарз бор
Хайзда 1 фарз бор
Нифосда 1 фарз бор
Илм излашда 1 фарз бор

Исломдаги 5 фарз
1.Иймон
2.Намоз
3.Рўза
4.Закот
5.Хаж

Иймондаги 7 фарз
1.Аллох Таолога иймон келтириш
2.Фаришталарга иймон келтириш
3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш
4.Пайғамбарларига иймон келтириш
5.Қиёмат кунига иймон келтириш
6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш

Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши
2.Жойи пок бўлиши
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши
4.Қиблани топиши
5.Ният
6.Ўз вақтида ўқиш

Намознинг ичидаги 6 фарз
1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)
2.Қиёмда туриш
3.Қироат қилиш
4.Руку
5.Сажда
6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш
3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш
4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш

Таяммумнинг 4 фарзи
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш

Ғуслдаги 3 фарз
1.Оғизга сув олиб ювиш
2.Бурунга сув олиб ювиш
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш

Амру маъруфда 1 фарз бор
Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш

Нахий мункарда 1 фарз бор
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш

Хайзда 1 фарз бор
Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади)
Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг фазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор
Илм излаш, ўқиш фарз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 07:22


Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 07:06


​​ДУШМАНЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ!

Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Билгилки, сенинг тўртта душманинг бўлиб, уларнинг ҳар бири билан курашишга муҳтожсан.

▪️Биринчиси, дунёдир. Зеро, Аллоҳ: “Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин”, деган.

▪️ Иккинчиси, нафсинг, у душманларнинг энг ёмонидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманларингнинг энг ёмони ўзингнинг нафсингдир”, деганлар.

▪️ Сўнгра жинлардан бўлган шайтондирки, Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўра. Зеро, Қуръони каримда: “Албатта, шайтон сизлар учун очиқ-­ойдин душмандир”, дейилган.

▪️ Тўртинчиси, одамлардан бўлган шайтонлардир, улардан эҳтиёт бўл. Чунки у жинлардан бўлган шайтондан ҳам қўрқинчлироқдир. Жинлардан бўлган шайтонлар фақат васваса билан адаштирса, одамлардан бўлган шайтонлар юзма­-юз туриб адаштиради».

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 06:22


​​#ЧИЗГИ

• Бир оч-мискин келиб сендан егулик сўраса жеркима!
Балки унинг бугунги ризқи сендадир...

• Бир ғариб эшигингни қоқиб сендан бера оладиган нарсангни сўраса қуруқ қайтарма!
Балки унинг истаги сендадир...

• Дўстинг сенга ўз дарди ила чирпинаётганда шикоят қилма!
Балки дармони сендадир...

• Йиғлаганнинг устидан кулма, беморга беэътибор бўлма!
Балки шифоси сендадир...

• Барча сенга муҳтож кўринса, ҳаргиз "МЕН" дея ўзингдан кетма!

Сен "ҲЕЧСАН" аслида илоҳий чизгининг тажаллиси сендадир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 06:05


СИЗ УЛГУРДИНГИЗМИ..?

Аллоҳим! Мухтож, имконияти йўқ бандаларингни ҳам ўзинг қўллаб байтингга бориб ибодат қилишни насиб қилгин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 05:45


МАДИНАГА ҚАЧОН БОРАМИЗ?!

🎙Қамариддин Бекмуҳаммад.


🕌​​​​​​ Маккаи Мукаррама шаҳри омонлик шаҳридир, аммо у ерда денгиз ҳам, гўзал табиат манзараси ҳам, саёҳатчилар учун дам олиш жойи ҳам йўқ. Лекин ҳар гал бу макон зикр қилинганда унга бўлган завқ‑ шавқ бизларни жон таслим қилар даражада орзиқтиради, чунки бу маконни Аллоҳ азиз қилиб қўйган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 05:32


​​#ЖУМА_МУБОРАК_БЎЛСИН                                               
Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ота онангиз, ахли оилангиз билан ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 05:20


🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН !

Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 05:03


«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 04:38


Эй Роббим!

Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма!

Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма!

Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма!

Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма!

Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма!

Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма!

Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма!

Агар мен Сени унутсам,
Сен мени унутма!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 04:01


Оқкўнгиллилик ва қалб покизалиги...  Булар одамларда топилиши қийин бўлган оғир ибодат.

Ҳарамда ўз кўзим билан кўрдим. Бир одам Каъбаи мушаррафани тавоф қилаётганларга иккинчи қаватдан қараб, йиғлаган кўйи илтижо қиларди:

"Аллоҳим, буларнинг сўраганларини бергин! Раббим уларни умидсиз қайтарма! Ҳаммаларини мағфират қилгин!"

У киши бу дуоларни такрорлашдан толмасди, чарчамасди... Шу даражадаки, Ҳарамдаги аксар дуоси шу бўлди.

Нега бундай қилаётгани сабабини сўрасам: "Менга фаришталарнинг: "Сўраганларинг мислича сенгаям бўлсин!" дейишлари етарли" дея жавоб қилди.

Абдуллоҳ Юсрий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Jan, 03:40


СИЗЛАРГА ТИЛАГИМ

Жуманинг хайру-барокати
Сизларга бўлсин!

🎙Азалбегим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 11:13


✔️ Таъбингизни хира қиладиган нарсага кўзингиз тушса, ўзингизни кўрмасликка солинг.

✔️ Сизга зарари етадиган нарсани билиб қолсангиз, ўзингизни йўқотмасдан дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўранг.

✔️ Сизга ишонмайдиган кишига насиҳат қилиб вақтингизни йўқотманг!

✔️ Йўлингизга юрмайдиган кишига маслаҳат берманг.

✔️ Инсон учун тилни сақлашдан фойдалироқ нарса йўқ.

✔️ Нодонга сукут қилишингиз – унга берилган энг батафсил жавобингиз, унга етказган энг аламли азобингиздир.

🤲 Аллоҳ таоло таъбингизни хира қиладиган, зарар келтирадиган ҳолатлардан, сизга ишонмайдиган, нодон-жоҳил инсонлардан узоқ қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 11:00


Қиз фотосессия пайтида вафот этди 😳

Ота-она қизи учун "ҳаски" ити билан чиройли суратга тушиш учун қизини олиб келишди, лекин ҳаммаси ҳайқириқ ва даҳшатли ўлим билан тугади, чунки бу жараён давомида қиз тасодифан...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 10:03


Сизга етган хар бир яхшилик хам, ёмонлик хам ўз ишингиз маҳсулидир...

🎙Фарида Афрўз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 08:32


Агар бир кимсада қусур кўрсанг бу сендаги нуқсоннинг аксидир. Шу нуқсонни ўзингдан узоқлаштир. Бировни айб-нуқсонидан ҳосил бўлган сендаги изтироб - ўзингдан чиққан ғамдир. Ундан хафа бўлганинг, аслида ўзингдан хафа бўлишингдир.
    
 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 08:04


Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
- Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
- Йўғ-е, дўстим, бу кўп. Шунча ҳам эҳсон қиласанми?
- Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
- Бу ҳам кўп, дўстим.
- 100 $ берсамчи?
- Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
- Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

Салим Айюбий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 05:20


Тарбияни амалда кўрсатинг

🎙Икром Шариф


🕌 Умматнинг тубанлашуви ақл-заковатнинг етишмаслигидан эмас, ахлоқининг қулашидандир.

Муҳаммад Рашид Ризо


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 04:41


📜 ​​Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 04:02


“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир...

Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини икром этсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 03:40


МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР

1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо бўлди. Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...

5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса, унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.

7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.

9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.

10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...

11) Инсон организмидаги тириклик тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...

Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 03:10


​#Хайрли_кун

БАХТ  ЎЗИ  НИМАДИР?..

Эрталаб уйқудан кўз очиб, тонгни сиҳат-саломатликда қарши олганлар бутун дунё бўйлаб ўлим билан юзлашган бир миллион одамдан бахтлидирлар.

Уруш ва қамоқ изтиробларини бошидан кечирмаган, очлик таҳлика солмаётганлар эса дунёдаги беш юз миллион одамдан бахтлироқ.

Уйи, уйида егулиги-кийгулиги бўлганлар эса дунёдаги етмиш беш фоиз одамдан бахтлироқ.

Ҳамёнингизда кундалик харажатларингиздан ортгулик пул бўлса, дунёдаги саккиз фоиз бой одамлар қаторидасиз.

Бу сўзларни ўқияпсизми, демак сиз дунёдаги ўқиш-ёзишни билмайдиган икки миллиард одамлардан бахтлироқсиз.

Бахтингизни қадрланг!


ХАЙРЛИ КУН, БАХТЛИЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 03:01


Ишингиз юришмаябдими?
Қарзингиз борми?
Сизни қандай тилагингиз ва орзуларингиз бор?

Ҳаммасига ечим биргина дуо.🤲🏻

Аллоҳдан нима ўтинчингиз бўлса, мана шу тарзда сўранг.

Ушбу дуони ёдлаб олсангиз албатта сўраганингизни беради ин шаа Аллоҳ

ДУОНИ ЁДЛАШ УЧУН БОСИНГ👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 02:20


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган қадрдонларим

❄️ АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Jan, 01:32


Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир
янги кун муборак бўлсин!

Ушбу тонг дуоларингизда
сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

08 Jan, 16:06


Агар бирор кишини бахтли қилишга имкон топа олмасангиз, Аллоҳ таолодан уни бахтли қилишини сўраб дуо қилинг. Чунки Аллоҳ унинг нимадан бахтли бўлишни сиздан кўра яхшироқ билади.

Ё Аллоҳ, бизга ва биз яхши кўрган инсонларимизга ортидан бахтсизлик келмайдиган бахт ато эт!🤲🏻

Ҳайрли тун, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

08 Jan, 15:38


ДОНИШМАНД БИЛАН СУҲБАТ...

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!


Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси.

«Ҳилол» журналининг
4(41) сонидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

08 Jan, 15:02


СОХТА БАХТ

Жуфтликлар бор бирлашиш учун курашади.
Жуфтликлар бор курашиш учун бирлашади.

Бахтли яшаётгандек кўринманг.
Бахтли яшанг-у, кўринманг.

П.С. Бугун атрофимиздаги энг оғриқли мавзулардан бири ҳақида гапирамиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

08 Jan, 12:00


Мол-мулкинг, уйинг ва аҳли оилангга балони жалб бўлишини тезлаштирувчи холатлардан бири оилавий фотосуратларингни, ўзингни, шахсий ишларингни ва шахсий маълумот, хабарларингни  ижтимоий тармоқларга жойлаштиришингдир.

“У деди: «Эй ўғилчам, тушингни ака-укаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар”,
(Юсуф сураси, 5-оят).

Пайғамбаргаки, хайрли туш кўргани учун ўз оға-инилари томонидан ҳасад қилинди. Бошқаларга нима бўлсин?

Кўз тегиши ҳақдир, ҳасад қотилдир. У шодликни, сиҳатни ва турмуш роҳатини йўққа чиқарувчидир. Огоҳ бўлинг!

"Хикматлар" китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

08 Jan, 05:53


БЕШ МУҲИМ ЎГИТ

"Ҳаромдан сақлансанг инсонларнинг энг кўп ибодат қилгани бўласан.

Аллоҳ таолонинг сенга берганига рози бўлсанг одамларнинг энг бойи бўласан.

Қўшнингга яхшилик қилсанг ҳақиқий мўмин бўласан.

Ўзинг яхши кўрган нарсани бошқаларга раво кўрсанг ҳақиқий мусулмон бўласан.

Кўп кулма.
Ҳаётни ўйин-кулгидан иборат деб ўйлама. Кўп кулиш - ҳаётни ўйин-кулги деб қабул қилиш қалбни ўлдиради".

  Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

08 Jan, 04:02


ХАЙРЛИ  КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 14:33


Айтилган ҳар сўз ҳам хайрли бўлмаслиги мумкин, лекин, ишонинг, айтилмаганининг барчаси хайрли.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 14:04


• Соддалик қилиб ҳаммага муаммоларингизни айтаверманг!

•Сирингизни очаверманг!

- Аҳволларинг яхшими?-, деган савол кўпинча сизнинг аҳволингизни билиш учун берилмайди, балки шунчаки сухбатни бошлаш учунгина қўлланилади холос...

Мусулмон содда бўлиши мумкин, лекин ахмоқ бўлмаслиги керак.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 11:42


«Инсон зоти ёмонликка мойил», – деб Исо пайғамбар ҳам айтиб ўтган. Бемор ёмон хабарни босма қоғоз мисоли шимиб олади.
Масалан, врач – жуда яхши мутахассис, тажрибали, даволаш жараёнида беморга ҳар куни қарайди, текширади, назорат қилиб, руҳини кўтариб туради, шубҳасиз, бемор яхши томонга ўзгара бошлайди. Лекин тасодифан хонага кирган фаррош гап орасида: «Шунча йилдан бери ишлайману, ҳалигача бу хасталикдан тузалган беморни кўрмаганман», – деб қолади.
Айнан мана шу сўзлар беморнинг юрагидан жой олиб, шубҳа-гумонлар исканжасида мутахассис шифокорнинг ҳам барча меҳнатларини йўққа чиқаради.
Сиз ана шунақа «ақлли» одамларнинг фикр - мулоҳазаларидан эҳтиёт бўлинг.

М.С.Норбеков
"Тентакнинг тажрибаси 1" китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 11:13


ОЛИЙ МУКОФОТ
(ибратли ҳикоя)
🕊
Кекса отахон бемор бўлди ва уч ўғлини қошига чорлаб, уларга мол-мулкини тақсимлаб бергандан сўнг:
– Ўғилларим, қўлимда қимматбаҳо бир дур қолди. Бу дурни ким охирги уч ой ичида энг улуғ савоб иш қилган бўлса, шунга бераман, – деди.
Бу гапни эшитган тўнғич ўғил:
– Отажон, бир кун анҳор ёқалаб кетаётсам, бир аёл у ёқдан-бу ёққа дод солганча йиғлаб, югу­рар эди. Билсам, тўққиз ёшли фарзанди сувга тушиб кетиб чўкаётган экан. Анҳор чуқур ва тез оқаёт­ган бўлса-да, жонимни хатарга қўйиб, ўзимни сув­га отдим ва болани қутқардим. Боласини бағ­рига босган она, хурсандлигидан ҳақимга кўп дуо­лар қилди, бу ҳақиқий мардлик эмасми? – деди.
– Баракалла ўғлим, катта жасорат кўрсатиб­сан. Бу улуғ савоб иш, сен ҳақиқий ботир йигит­нинг ишини қилибсан, – деб мақтаб қўйди.
Навбат иккинчи ўғилга келди:
– Дўконимда савдо-сотиқ билан машғул эдим, нотаниш бир киши менга анчагина олтин-кумушни “сизга омонат” деб, ташлаб кетди. Исми­ни ҳам, манзилини ҳам айтмади. Орадан анча вақт ўтди. У одамдан дарак йўқ! Кунларнинг бирида дўконимга омонатнинг эгаси кириб келиб, ташлаб кетган омонатини сўради. Омонатнинг бир тийинига ҳам хиёнат қилмай, эгасига қайтариб бердим. Бу ишим мардлик эмасми? – деди.
– Ҳа, сен ҳам омонатдор, содиқ мўминнинг ишини қилибсан! Омонатни сақлаш ва унга хиё­нат қилмаслик олижаноб иш, – деб ўртанча ўғлини алқади.
Навбат кенжа ўғилга етди:
– Менинг ашаддий душманим бор эди. Бир кун тонгда ёнбағирда айланиб юрсам, бир одам жарлик ёқасида ухлаб ётибди. Озгина ҳаракат қилса, жарга қулайди. Ёнига борсам, душманим! Ита­риб юборсам, ўлиши аниқ эди. Аммо унга ўлимни истамадим, уни уйғотиб, “Эҳтиёт бўл, жарга ту­шиб кетишинг мумкин!” деб ўлимдан сақлаб қол­дим, – деди.
Ота кенжа ўғлини бағрига босиб:
– Болажоним, сен энг улуғ савоб ишни қилиб­сан! Душманингни ўлдиришга қодир бўла туриб, унга яхшилик қилиб, ўлимдан сақлаб қолибсан, бу – мард йигитнинг иши. Манави қимматбаҳо дур сенга, – деб ваъда қилинган мукофотни унга берди.
Ҳақиқий мард инсон душманига ҳам ёмон­ликни раво кўрмайди. Қўлидан келганича яхшилик қилади. Доно халқимизда “Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади», деб бежиз айтилмаган.

“Қасамини бузган қиз” китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 10:59


Йигит чет элга кета туриб:
- "Мен сенга 100 та атиргул юбораман, агар 100 та атиргул юборсам мени кутгин, агар 99 та юборсам мени кутмагин деганим бўлади" деб айтибди. Орадан вақтлар ўтиб йигитдан қизга гул ва хат келибди. Қиз гулларни санаса 99 та экан, хатни ўқишга ботинолмай яшириб қўйибди. Сўнг отасини дўстининг ўғлидан совчиларга розилик берибди. Тўй куни йигит чет элдан қайтиб қизни ёнига бориб, нега кутмаганини сўрабди. Қиз гуллар 99 та чиққанини айтибди. Йигит хатни ўқидингми деб сўрабди, қиз эса ўқишга ботинолмаганини айтибди. Шундан сўнг йигит бахтли бўл, фақат хатни албатта ўқиб кўргин деб ортига қайтибди. Қиз уйига келиб хатни ўқиса...😳


ЙИГИТ ХАТДА НИМА ДЕБ ЁЗГАН ЭДИ?👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 06:02


Жим туриш санъати бор.
Гапириш санъати бор.

Аммо муносиб пайтни топа билиш санъати мана шу иккисидан ҳам улканроқ экан, чунки номуносиб вақтда жим туриш хорликдир, номуносиб вақтда гапириш эса аҳмоқликдир.

Гапириш учун муносиб вақтни бил.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 05:33


#Ибратли_қисса

ЯХШИЛИК

Корма Дейзн чой ишлаб чиқариш ортидан жуда катта бойлик жамлади. Бу соҳада афсонага айланди.
Дейзн дўсти Шино Соймоннинг катта қарз бўлиб қолганини билиб қолди. Соймон яқинларидан бирининг қарзини тўлайман деб шу аҳволга тушиб қолган эди. Дейзн дўстининг аҳволи оғирлигини билиб унга ёрдам қилмоқчи бўлди. Аммо Соймон жуда мағрур, ориятли йигитлардан эди. Бировдан ёрдам олишни ҳазм қила олмас эди. Шунинг учун Дейзн ҳийла қилмоқчи бўлди.

Дейзн дўстининг уйига зиёратга борди. Унинг деворида осиғлиқ турган лавҳани мақтай бошлади. Уни "Монализа"га тенглаштирди. Буни эшитган Соймон дўстига сурат ёққанини билиб уни девордан олди ва Дейзнга совға қилди. Дейзн унга миннатдорчилик билдирди.
Эртаси куни Дейзн Соймонга гулли ваза юборди. Унинг ичида мактуб бор эди. Мактубда Дейзн шундай ёзган эди:
"Кечаги саховатингдан сўнг сенга миннатдорчилик билдирмоқчи бўлдим. Бу совғани мендан қабул қил. Бу ваза буюк ҳунарманд Сун Норкйонинг санъат асаридир. Унинг устида буюк император Ҳудойошининг қўли билан ёзилган ёзувлар бор. Агар бу ваза сенга ёқмаса уни Ковоша Сонимонга сотишинг мумкин. У анча йиллардан бери шу вазани қўлга киритишга ҳарис бўлиб юрибди!".
Соймон айнан Ковошадан қарз эди. Соймон вазани Ковошанинг уйига олиб борди. Ковоша вазани кўриб хурсанд бўлди. Соймондаги пули эвазига вазани унга сотишини сўради. Яна қўшимча пул ҳам беришини айтди. Соймон кўнди. Ваза сотилди. Соймон қарзидан қутилди".

Гоҳида тўғридан тўғри берилган ёрдам киши қалбини жароҳатлаши мумкин. Сахий инсон муҳтож кишини дилини жароҳатламайдиган йўлни топиши лозим. Кишилардаги обрў-эътибор ва ҳурмат уларнинг эҳтиёжидан анча устун туради. Уларнинг ҳурматини оёқ-ости қилиб ёрдам бергандан кўра муҳтож ҳолда қолдирган маъқулроқ.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг одоби бор. Эҳсоннинг одоби муҳтожнинг ҳурматини, обрўсини сақлашдир!

Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 04:34


"БИТТА БЕШ ҚЎЙИБ БЕР,
ДАРСИНГДАН, ҲАЁТ"


Ўлмасбек Самарқандий.
🎬 Дилниёз Ғаффоров.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 04:02


Шундай илм олгинки ибодат қилишингга зарар бeрмасин. Шундай ибодат қилгинки илм олишингга зарар қилмасин.

Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.

Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 03:18


.
ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:

• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• Аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• Котиб фаришталар ёзиш учун тилингдан сўз талаб қилади;
• Шайтон гуноҳ талаб қилади;
• Нафс шаҳват талаб қилади;
• Ўлим фариштаси жон талаб қилади

Имом Шофеъий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 03:05


Теша тегмаган савол..⁉️

НИМА СИНСА ИШЛАТИЛАДИ...?

Саволни группага хам юборинг ва яқинларингизни ҳам бошини қотиринг 😅

Жавоби 👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 02:58


🆘#Диққат

ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!!

БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!


Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз...

Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/eidE1w/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 02:10


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган яхшиларим,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

04 Jan, 01:38


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Шанба тонгги барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

03 Jan, 16:14


Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.

ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

03 Jan, 15:50


#ИЛТИЖО

Аллоҳ гуноҳларимизни кечирсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

03 Jan, 15:29


#Жума_мутоласи

ҚАЙ БИРИ МУҲИМ?

Бир қишлоқда ака-укалар яшарди. Ака қишлоқда қолишни маъқул кўрар ва ўйларди: “Бундай замонда шаҳарга бориб, гуноҳга тўла ҳаёт кечиргандан, ўз жойимда чўпонлик қилай ва маъсиятлардан узоқ турай”. Эрта тонгдан шомгача подани ўтлатар, доимий зикр ва шукр билан ҳаёт кечирарди. Укаси эса шаҳарга бориб, кичик маҳаллада косибчилик қила бошлади. Кунларнинг бирида ака укасини кўриб келмоқчи бўлди ва қўй-эчкилар сутидан мешга солиб шаҳарга йўл олди. Сўрай-сўрай манзилни топди, укаси билан кўришди. Сутли мешни девордаги михга осиб, суҳбат бошлашди. Шу пайт устахонага бир аёл кирди, оёқ кийимини таъмирлаш мумкинми ёки йўқлигини сўради. Ука мижознинг пойабзалини кўрди ва тузатиш қийин эмаслигини айтди. Аёл чиқиб кетди. Бугунгача қўй-эчкидан, кенг яйловлардан бошқа нарсани кўрмаган аканинг хаёли қочди. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди – юқорида осилиб турган мешдан сут томчилай бошлади. Буни кўрган ука айтди: – Одамлардан узоқда валий бўлиш осон, бироқ улар орасида юриб, гуноҳлардан сақланиш анча қийин.Акаси унга жавобан бундай деди:– Тўғри айтдинг, бундай манзаралар маънавий ўсишга тўсиқ бўлади. Шу сабабли ҳам сенда юксалиш эмас, аксинча, пасайиш бор.– Нимага асосланиб бундай деяпсиз?– Ахир, ёнингга келиб, бир онда пастга қуладим. Сен эса бундай одамлар билан ҳар куни юзма-юз келасан. Шу аҳволда юксалишинг мумкинми?– Мен ҳам шуни айтяпман-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингни, имонингни гуноҳлардан асрай олиш – энг муҳим вазифа. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шу вақтгача буни уддалаб келяпман.Чўпон яна эътироз билдирди:– Мени бир онда тубан туширган аҳволга сен ҳар куни кўп бор дуч келасан-ку!Шунда косиб кўрсаткич бармоғини лабига текказиб ҳўллади-да, “Бисмиллаҳ”, деб меш тешигига босди. Сут томчилашдан тўхтади. Бир муддат давом этган жимликни аканинг фарёди бузди. Укасини қучоқлаб, йиғлаганча эътироф этди: “Сен ҳақсан. Гуноҳлардан сақланиш учун одамлардан узоқда эмас, балки улар орасида яшаб, тақвода собит бўлиш муҳим экан”.

Наргиза МИРЗАЛИЕВА


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

03 Jan, 13:50


​​​Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг!

Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби.

Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:

Дунё – 115 марта, охират – 115 марта.

Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта.

Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта.

Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта.

Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта.

Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта.

Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.

Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта.

Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта.

Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта.

Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.

Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.

Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:

Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.
Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.

Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта.
Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.

Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:

Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».

Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган.
Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.

Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.
Бир йил 365 кундан иборат.

Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:
«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган.
Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади.

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

03 Jan, 11:18


Бир куни қалб кўзларга хавасла боқиб деди:
- Сизларга хавас қиламан! Хар куни завқ билан Қуръон ўқийсизлар, уни кўрасизлар.

Қалб тилга қарата ҳам шундай деди:
- Сиз ҳам кўзлар ўқиган Қуръон сўзларини гўзал товушлар ила зикр этасиз. Сизга ҳам хавасдаман.

Қалб яна қулоқларга қарата деди:
- Сизларга ҳам ҳавас қиламан. Чунки, сизлар кўзлар ўқиб, оғиздан чиққан Қуръон сўзларини мароқ билан тинглайсизлар.

Шунда кўзлар қалбга:
- Аслида бунинг барчаси сизнинг шарофатингиздан, - дейишди. Қулоқлар хам бу фикрга қўшилди.

Қалб хайрон бўлиб сўради:
- Нега энди менинг шарофатим бўларкан?

Қалбнинг саволига тил шундай жавоб берди:
- Сабаби сиз Қуръонни севмаганингизда биз унга қарамаган, уни зикр этиб, тингламаган бўлардик.

🌹Аллоҳ Қуръони Каримни қалбимизга жо қилиб, бизларни эзгуликларга етакловчи сарбон қилсин. Амин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

02 Jan, 16:07


РАЖАБ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌃 Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, унда ибодатлар қабул, дуолар ижобат бўлади.

🕌 Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.
🕊
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Тунги ибодатлар ҳузурли бўлсин!
Ха
йрли тун!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

02 Jan, 15:37


Абдуллоҳ ибн Миҳсон Хотмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Сизлардан кимки оиласи тинч, тани-жони соғ ва бир кунлик егулиги бор бўлгани ҳолда тонг оттирса, гўёки унга дунё тўлалигича берилибди".

(Бухорий ривояти)

Аллох барчамизни тонгга саломат етказсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

02 Jan, 13:36


БИР КУН ДУНЁ ТУГАЙДИ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

02 Jan, 13:04


​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳисларимиз борасида бизлар

КИМЛАРДАНДИР  ҚАРЗМИЗ...

Йўл қараб бизни кутган кўзларни,

Бизни деб йўл босган оёқларни...

Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни...

Дуоларига ўзимиз билмас исмимизни қўшганларни...

Бошимизга мушкулот тушганда ёрдамга узатилган қўлларни...

Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда, бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни...

Қарзини узолмадик...

Дўстим бир иш қилсангиз - "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг...

Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг...

Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин...

Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин...

Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар ёлғиз қолмасин...

Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин!

Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин...

Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

02 Jan, 12:50


Латифанинг "қитмир"и

Бир куни Сталин нутқ сўзлаб турганида залдан кимдир аксирганини эшитибди. Доҳий нутқини тўхтатиб, залга қараб дебди:
— Ким аксирди?
Ҳамма жим. Доҳий:
— Биринчи қатордаги ҳаммани олиб чиқиб, отиб ташланглар, — дебди.
Буйруқ бажарилибди.
Кейин яна сўрабди:
— Ким аксирди?
Яна жимлик. Иккинчи қатордагиларни ҳам отиб ташлашибди. Буйруқ бажарилгач, савол такрорланибди. Яна жимлик экан. Учинчи қатор ҳам отилибди. Сталин яна саволини такрорлабди. Шунда ўрта қатордан биров секингина:
— Мен — дебди.
— Ким, қани ўрнидан турсин.
— Мен, — дебди қўрқиб.
Шунда Сталин унга қараб:
— ...

Давомини ўқиб, думалаб қолибман... 🤣

ИБРАТЛИ ДУНЁ

02 Jan, 03:20


ХАЙРЛИ КУН, СИЗГА  ЯХШИЛАР!

Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Дийдоримга тўймаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тилагим бор сизга ушбу чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли кун сизга яхшилар!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

02 Jan, 03:10


#БУНИМАСИ
Мана бу келин қайнотасига муздак овқат бериб яна камига уни калтаклади😱

Охиригача кўринг😳😨

ИБРАТЛИ ДУНЁ

02 Jan, 02:04


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган қадрдонларим

❄️ АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

02 Jan, 01:00


Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!
Ўтганларимизни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

01 Jan, 03:32


Ассалому алейкум, Азизларим!

Сизнларни кириб келган янги 2025 йил билан табриклайман!

Янги 2025 йилда, Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан хотиржамлик, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!
Бу йил ўзгача, ширин орзу ва ниятлар рўёби билан ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

01 Jan, 01:04


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

   Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳ тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!
  
Азизлар, янги йил муродбаҳш чоршанба билан бошланмоқда! Аллоҳ яхши ният қилган ҳар бандани муродига етказсин.

Азизлар, ушбу фурсат хайрли дуолар қилайлик... Янги йил хаммамизга хайрли келсин! Аллоҳ дуоларимизда сўраганларимиз ижобатини ҳадя этсин, барча яқинларимиз, оиламиз, ота-оналаримиз доимо соғ ва бағри бутун бўлсин! Йил давомида ғам-ташвишларимиз камайиб, яқинларимиз билан дийдорлашиш онларимиз кўп бўлсин.

Бугун соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, ёмонлик қилганларни ауф этинг, мурувват кўрсатинг. Ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Янги йил яхшиликлар билан бошлансин!

Бу куннинг файзу шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

01 Jan, 00:33


ЙИЛ БОШИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (3 марта ўқилади):

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма Анта абадийюл қодимул аввал. Ва ъала фазликал ъазийм ва жудикал муаввал ва ҳаза амун жадийд қод ақбала, насьалукал ъисмати фийҳи минаш шайтани ва авлияиҳи ва жунудиҳи вал ъавна ъала ҳазиҳин нафсил аммароти бис суьи вал иштиғола бима юқоррибуни (юқоррибуна) илайка зулфа. Я зал жалали вал икром. Я армаҳамар роҳимийн. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”

Маъноси: Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат
мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Аллоҳим, Ўзинг аввали йўқ Боқийсан, Қаййюмсан. Сенинг буюк раҳматингга, олий фазлингга суяниб сўрайманки, кириб келган бу йилда мени (бизни) шайтоннинг шарридан, унинг дўстлари ва лашкаридaн, ёрдамчиларидан Ўз паноҳингга олгин, нафси амморамга қарши курашда мадад бергин, мени (бизни) Ўзингга яқинлаштирадиган амалларимнинг бардавом бўлишида Ўзингдан ёрдам ва тавфиқ сўрайман.
Ё Зал-жалоли вал-икром!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг умматларига, оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!

Дўстларингизга  улашинг!

📖 Telegram.me/IBRATLI
  - Асл ибрат макони...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Dec, 16:01


​​#Хайрли_тун

​​Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан:
«Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
- Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!



🥀Бу оқшом Сизга тилагимиз:
Ёмонлик сиздан етти чақирим наридан тегмасдан ўтиб кетсин...

Яхшилик эса эшигингизни қийналмай топиб келсин!

Болаларингиз топганини сизга илинадиган кунларга етинг!

Ота-онангиз дуоси ижобат бўлган лаҳзалар сизга пешвоз чиқсин...

Туғишганлардан ўтадиган қадрдонлар топинг, жигарларингиз оқибатли бўлсин!

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтганларидек гуноҳсиз ўтган кунларингиз - байрамларингиз кўп бўлсин!

   Янги йил тонгида ғойибона кўришгунча Аллоҳга омонатсиз!


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Dec, 15:31


САМИМИЙ ТИЛАКЛАРИМ ШУ...

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Dec, 15:01


ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИ

Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.
Қирқинчи қасримга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..

Баҳорим етгудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни не деб юпатсам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу —
Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам...
Дардим жим ичимга ютайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум-у киприкда титроқ.
Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Янги йил,
Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир гап айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди...

Муҳаммад Юсуф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Dec, 14:01


ХАЙР, МЕНИНГ ЎТГАН БИР ЙИЛИМ...

Рози бўлгин хотираларга...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Dec, 13:31


Азизлар бу он сизга тилагим, Аллоҳ ҳар бир қилган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.

Топганингиз ҳалол бойликка, қилган ибодатларингиз ажру савобларга васила бўлсин!

Кириб келаётган янги йил Роббимнинг яхши йили бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Dec, 12:31


#Эслатма
Бугун хуфтондан кейин Ражаб ойи ибодатларини бошланг. Хайрли дуолар қилинг, бу тунда дуолар қабул бўлиши айтилган.


Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ражаб ойи кирганида мазкур дуони қилар эдилар: “Аллоҳумма  барик лана фи ражабин ва шаъбона ва баллиғна Рамазона “ “Эй Аллоҳ, бизлар учун Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин ва бизни Рамазон ойига (омонликда) етказгин!”.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам етказинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Dec, 12:02


#Малҳам

Кун келиб ҳамма нарса ўз йўлига тушиб кетишига ишониб, дуо қил...

Ҳамма нарсанинг хайрлиси содир бўлишига ишониб, ҳаракат қил...

Ва бир куни ҳамма қийинчиликлар тугашига ишониб, сабр қил...

Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам — ибодат. Зеро, бало-мусибатлар бардавом бўлмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Dec, 11:01


ЯШАЯПМИЗ, ЎЛГАНИМИЗ ЙЎҚ

🎙Ўктаам Камолов
& Улуғбек Қодиров


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга   улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 16:02


Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилини оч фақат Парвардигорга



ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 15:18


АГАР ВАФОТ ЭТСАМ

Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
• Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
• Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

• Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
• Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
• Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
• Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
• Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.
Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.

• Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.
• Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:
— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!
— Дининг нима?
— Диним Ислом!
— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.

Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 14:31


ДЎСТ ТАНЛАШДА АДАШМАНГ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 14:02


#Тафаккур

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.

2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.

3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин.
Сабр ва намоз.

4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)

5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Оҳиратни.

Тафаккур қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 13:59


Vaqt qisqa - orzularingizni Magnum bilan amalga oshiring! 🎉

31-dekabrgacha 200 000 so‘mlik xarid qiling va chekni Telegram bot @magnumpromobot’da ro‘yxatdan o‘tkazing! 25 million so‘mgacha tilak yozing va 10 nafar g‘olibdan biri bo‘lish imkoniyatini qo‘lga kiriting!

🎁 Har bir chek nafaqat asosiy sovrinlar, balki omad g'ildiragida kafolatlangan sovg'alar uchun imkoniyatdir!

Kechiktirmang - tilaklar Magnum bilan amalga oshadi! 🌟

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 13:01


Мирзо Кенжабек шеъри.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 12:09


Бозорга бораётган эдим. Одамлар гавжум ўтадиган кўча бошида йўлка четидаги панжарага бир унниқиб кетган қалин жимпир илиб қўйилибди. Этагига бир қоғоз қистирилган, унга йирик-йирик ҳарфлар билан қўлда нималардир ёзилган эди. Ўтган-кетган бир оз тўхтаб, ўқиб, сўнг йўлида давом этарди.
Диққатимни тортди. Тўхтаб, ўқий бошладим:

"Мен муҳтожман. Нимагадир кейинги пайтлар хеч ким менга қарамай қўйди. Бошқалар мендан ҳам муҳтожроқ бўлиб қолгандир деб ўйладим. Бу қиш кунлари кимдир совуқдан дийдираб юрган бўлса, олсин, кийсин деб бор-йўғим битта жимпиримни илдим. Олганга хурсанд бўламан, Оллоҳ ёрдамчиси бўлсин!" деб ёзилган эди қоғозда.

Ичимда бирнима ғимирлади... Сўнг кетдим.
Юмушларимни битириб шомга яқин яна шу йўлдан ўтдим. Бояги жимпир ҳам, ёзув ҳам хаёлимдан кўтарилган экан, одамларнинг тўпланиб тургани эсимга туширди.
Узун панжаранинг уч-тўрт метр қисмига ёзгию қишки турли-туман кийим - кўйлаклар, кастим-шимлар, жимпирлар, палтолар, қалпоқлар... илиб ташланган, бари тоза, қимматбаҳо экани кўриниб турар эди. Панжарага тақаб қўйилган катта қоғоз қути оёқ кийимларию бошқа яна нималардир билан лиқ тўла.
Тўпланганларнинг кўзи қути қопқоғига ёпиштирилган катта қоғоздаги ёзувларда. Хамма ўқиб муҳокама қилар эди.
Қизиқиб, мен ҳам кўз югуртирдим:

"Мен бойман. Кийимларим ҳам кўп. Қишда совқотмайман. Аммо хатингни ўқиб (уни худди менга ёзгандайсан), ўзимни яхшиликка сендан кўра муҳтожроқ ҳис этдим. Совуқдан жунжикдим гўё. Сен қолдирган жимпирни олиб кийган эдим, танамга илиқлик югурди. Умримда бунақа илиқликни туймаганман. Энди бу жимпирни ҳар қишда кияман! Ўрнига уйдаги бор кийимимни олиб келиб илдим. Булар сенинг ва сен каби яхши инсонларнинг ҳаққи. Адашиб, менда тўпланиб қолибди. Олиб хаққингни ҳалол эт, дўстим!"

Бозордан кийим-кечак олиб қайтаётган эдим. Ичимда бирнима ғимирлади. Оғир елим халтани у қўлимдан бу қўлимга олиб, йўлимда кетавердим...


Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 11:49


Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 11:20


Ҳаётнинг жуда оддий ечими:

Ёмонлигингиз тегмаган бири сиздан бесабаб нафратланаётган, тўхтамай сизга бўҳтон уюштираётган бўлса бунинг сабаби ҳасаддир.

• Роббим Сендан ҳасадчининг шарридан
• Неъматнинг заволидан
• Офиятнинг мендан бурилишидан
• Тўсатдан келадиган офат, балодан
• Сенинг барча ғазабингдан
• Фақирликдан
• Ихлоссиз қалбдан
• Фойдасиз илмдан
• Дуосиз тилдан
• Истиғфорсиз кундан
• Қабул бўлмайдиган, риёли амалдан
• Икки дунёдаги шармандаликдан
• Озорлайдиган муҳаббатдан
• Душманнинг пасткашидан
• Дўстнинг номардидан
• Баракотсиз умрдан паноҳ тилайман.

• Кунингиз барокатли,
дуоингиз ижобатли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 11:10


Чоршанба куни сочни ювиш Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ❗️

Янги келинлигимда бошимни ювиб сочимни қуритаётган вақтим қайнонам хонамга кириб қолди. Кейин бошимни ювганим учун урушиб бериб, чорчанба куни мумкинмаслигини айтиб берди. Эшитиб жудаям қўрқиб кетдим

Айтишича, агар аёл киши чоршанба куни бошини ювса...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 10:40


Бошқаларга қилинган яхшилик энг аввало ўзимизга қилинган яхшиликдир...

🎙Абдукарим Мирзаев

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Биз билан бирга бўлинг!

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 10:31


​​🌦 Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки,  ҳали табиатинг тоза экан.

🌦 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

🌦 Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сенга нурли йўлларда доим ҳамроҳ  топилади.

🌦 Агар ўзингдан бошқаларга ҳам  яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 10:01


🚨🚨🚨🎥🎥🎥🎥📤📤📤📤
Қандли диабетда СТОП ДИАБЕТнинг фойдаси ростдан ҳам борми?

✔️ Буни аниқлаш учун СТОП ДИАБЕТ ичаётган одамлар билан гаплашиб кўриш керак.

⭐️ Юқоридаги видеода қандай қилиб СТОП ДИАБЕТ ичаётган одамлар билан гаплашиб кўриш мумкинлиги ўргатилган😊

Қандли диабетда энг керакли телеграм гуруҳга кириш
👇👇
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama

Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05

Телеграм админ: @diabadminn

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 09:30


☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 09:00


Ҳар инсоннинг ўз амалидан садақаси бўлиши лозим. Бу иши неъматга шукр ва унинг заволидан муҳофаза бўлади иншааллоҳ!
   Агар шифокор бўлсангиз, ақалли ҳафтада битта беморни бўлсада бепул даволанг.
   Агар мударрис бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта дарсни фаҳмламайдиган талабага дарсни қайта тушунтириш учун вақт ажратинг.
   Агар нонвой бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда кунда битта нонни садақа қилишга одатланинг.
   Агар озиқ-овқат дўконингиз бўлса, кунда битта маъданли сув бўлсада, садақага одатланинг.
   Агар адвокат бўлсангиз ойда бир марта бўлсада, бир фақир мазлумнинг ҳимоясини текинга бажариб беришга одатланинг.
   Сиз ўзингизни яхши танийсиз. Аллоҳ сизга берган ишингизга боқинг. Ишингиздан садақа қилиш имконини албатта топасиз. Ана шундай бардавом бўлинг. Чунки, Аллоҳга энг суюкли ишлардан бири, оз бўлсада давомли бўлган яхшиликдир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 08:01


Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 07:24


ТАХОРАТ ТАРТИБИ
(Унутилган 5 суннат)


Telegram.me/IBRATLI
 - Асл ибрат макони
.

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 07:01


Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Жума кунининг хайр барокати Сизга бўлсин, диндошим!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 06:01


#Илтижо

АЛЛОҲИМ,  БАЙТИНГГА  ЧАҚИРГИН  ЯҚИНЛАРИМНИ

Аллоҳим, хаммани байтингга  чақир... Ажойиб шер...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Dec, 05:25


#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

26 Dec, 07:01


ТАҚДИРИ АЗАЛ

Кимдир 22 ёшда институтни тугатди, лекин 3 йил иш тополмай сарсон бўлди.

Кимдир 25 ёшидаёқ катта бир корхонага раҳбар бўлди, лекин 50 ёшда вафот этди.

Кимдир 50 ёшда директор бўлди, лекин 90 га кириб бу дунёдан ўтди.

Кимдир шу чоққача сўққабош, у тенги бошқа бировнинг невара-эвараси бор.

Макрон 39 ёшда президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшда.

Шумахер 25 ёшда чемпион бўлган бўлса, Нино Фарино 44 га кириб, пойгада биринчи ғалабасини қўлга киритган.

Уоррен Баффет 56 ёшда миллиардер, Цукерберг эса 23 ёшда.

Кайли Женнер 21 ёшида қанча-қанча миллиардер эркакларни доғда қолдириб, энг ёш миллиардер аёлга айланган.

Ирландиялик таниқли пиво ишлаб чиқарувчи Артура Гинесс 56 ёшни қарши олганда, у 21 фарзанднинг отаси ҳам эди.

Жордж Клуни 55 ёшга кириб, илк бор ота бўлди.

Бу дунёда ҳар бир одамнинг ўз тақдир йўли, ўз даври ҳамда фалсафаси бўлади.

Вақт тушунчаси барча учун фарқли.

Агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бу дунёни ҳар биримиз ўз вақт ўлчовимиз билан яшаб ўтамиз.

Кимдир ҳаёт аталмиш бу пойгада ё сиздан кейин ёки олдинда. Бу табиий ҳол. Умр пойгасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.

Шунинг учун ўзимизни кимгадир солиштириш, ҳасад қилишимиз бефойда. Бу тақдири азал.

Ҳаёт - бу лаҳза. Тақдир қачондир сенга бериши мумкин бўлган иноятни кутиб яшаш ва давринг келганда суриб қолиш имкониятидир.

Бас шундай экан, унинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олинг. Қўрқманг.⠀Кечикмайсиз. Эрта ҳам эмас. Ҳар нарсага вақти соати келгандагина эришасиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

26 Dec, 06:02


Инсон руҳи илм олиш, эзгу амаллар, савоб ишлар ва ибодат қилиш билан озиқланади...

Мана шу фазилатлар камайиб кетса, руҳий тушкунлик бошланади....


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

26 Dec, 04:55


📖 НАЖОТ ИЗЛАБ

Дарсдамиз... Ўқитувчи савол бериб қолди: -“Яхши китобларни йўқ қилиш яхши одамларни ўлдириш билан баробардир”, - деган фикр муаллифини биласизми?
Аудитория сув қуйгандай жимжит. Партанинг тагига телефонимизни қўйиб ёзамиз: “Яхши китобларни йўқ қилиш...” Шу ёғиям етади. Тугмачани босамиз: “Search Google”.
Афсус... Маълумот чиқмади. Сал бошқачароқ ёзиб кўрдик. Йўқ. Фикрнинг электрон “Шпаргалка” шаклини сеҳрли қутичамизга жойлашмаган, шекилли. Эй, эсиз, Google, сенам панд берасанми-а?
Ўқитувчининг кескин овози янгради: “Хўш, кимда жавоб бор?”
Google жим, биз жим.
Устоз ёнимизга шу фанга доир ўзи қўшимча адабиётлар рўйхатидаги китоблардан бирини қўйди. Сўнг ҳаммага ачингандай бир-бир назар ташлаб чиқди. “Ҳе, шўринг қурғурлар. Қачон савол берсак, жавобни интернетдан эмас, миядан излашни ўрганасизлар? -деди товуши озгина юмшаб, - Фикр муаллифи Мильтон. У ҳақида кимдир нимадир биладими?
Яна Googleга ёзамиз: “Мильтон...”

Зилола ҒАЙБУЛЛАЕВА

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

ИБРАТЛИ ДУНЁ

26 Dec, 03:09


#Сизга_аталган
Қалби гўзал инсон меҳрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...

                ❄️ ❄️ ❄️
Ушбу номани ўқиётган
гўзал қалб соҳибига
кун хайрли бўлсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

26 Dec, 02:59


Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰

Январь 🎼 Июль 💔
Февраль 😇 Август 👀
Март 😁 Сентябрь ❤️
Апрель 😌 Октиябрь 😹
Май 😊 Ноябрь 🫶🏻
Июнь 👩🏻‍🦳 Декабрь 👍

ИБРАТЛИ ДУНЁ

26 Dec, 02:01


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган қадрдонларим

❄️ АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

26 Dec, 01:01


Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир
янги кун муборак бўлсин!

Ушбу тонг дуоларингизда
сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 16:01


#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 14:48


ДУНЁ ЎТКИНЧИ...

🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 13:32


Ҳолвапаз уста бир куни болаларининг олов ёқиш учун тўплаган ўтинлари орасидан тўғри ва текис бўлганларини ажратиб олаётганига кўзи тушади.

— Нимага уларни ажратиб оляпсизлар?- дея сўрайди болаларидан.
Тўғри ва текисларини ажратяпмиз, болта, ўроқ, кетмонга даста бўлади,- дейди болалари.

Ҳолвапаз ерга чўккалаб, кўзида ёш билан самога тикилади:

Ўтинларининг ҳам тўғриси оловда ёнишдан қутулиб қолар экан. Инсон қачон дўзах оловидан қўрқиб ўзини тўғрилайди?!..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 11:14


Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:
- Ҳой бола, нима қиляпсан? - деди
- Жаннатни бўлаклаб сотяпман.

Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 20 лира.

Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш.

Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
- Ҳой бола, нима қиляпсан?
- Жаннатни бўлиб сотяпман.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 1 000 000 лира.
- Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдин-ку?
- Амаки аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.

Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин,  жаннат на арзон на қиммат. Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 11:04


Эшак катта ўрмонга нозир этиб тайинланибди. У типратиканни “Тиканларинг жамоат жойида хавфли”, деб қамаб қўйибди. Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш.

Типратикан унга ҳасрат қилибди:
– Қара, тиканим учун қамашди. Бу табиатдан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак?

Лайлак:
– Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени...👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 09:05


​​​​#ДЎСТ
• Сени ҳар доим мақтадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади.
• Сени ҳар доим ёмонлайдиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
• Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
• Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
• Бу бахтни қўлдан бой берма!
• Зотан бу каби дўстлар тарихда Пайғамбарларга насиб этган ва уларга эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади.

Алий То Ҳа Ҳузайфа

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 07:36


​​ОГОҲ  БЎЛИНГ!

Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга дарҳол: "Кўпчилик шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдиради.
Шунда сиз унга айтинг, "Агар Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган жумлани ўқиб ўрганиб кўрсангиз, уларга "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумла келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумлани ўргансангиз, уларга "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумла келади".

Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг.

Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор.

Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат - яхшилик учун меъёр эмас экан.

Аллоҳим бизларни озчиликлар қаторида қилгин...🤲

Дуо килганда хам "кўпларни каторида қил" дея дуо килишдан сақланинглар Азизлар...

Билганларимизни бир биримизга улашайлик... бир биримизни огоҳ этайлик...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 07:31


Pul sovrinlarini yutib olishni xohlaysanmi? Hammasi juda oson! Aksiyali Piala Gold qutisini sotib ol va "HAR BIR QUTIDAN PUL OLING» aksiyasida ishtirok et!
Batafsil ma’lumot https://vpluse.me/uz/pialapromo

❄️" HAR BIR QUTIDAN PUL OLING " aksiyasi bilan qishki sovrinlar mavsumi
🤩 Piala Gold choyi ta’midan bahramand bo‘ling

🎁 Nimani yutib olish mumkin?
• Pul sovrinlari
😎Qanday qilib ishtirokchi bo‘lish mumkin:

- Piala Gold choyining aksiyali qutusini sotib ol
- Qutini skanerla
- Pul sovrinlariga ega bo‘l

Batafsil ma’lumotlar: https://vpluse.me/uz/pialapromo

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 05:01


Ҳаёт китобини бир-бир варақлаб
Мен ўтган умримга ачинмай қўйдим...

Биз умримизнинг ҳар бир куни учун Аллоҳга хамд айтмоғимиз керак. Чунки биз онгли мавжудот - ИНСОН қилиб яратилганмиз. Бизга хато қилиш, адашиш, тафаккур қилиш, йиғлаш, хурсанд бўлиш ва яхшиликлар қилиш имкони берилган.
Ҳаётнинг гўзаллиги ҳам шунда!
Ачиниш, ҳайратланиш, завқ ва илҳомланиш, меҳр билан севиш... буларнинг ҳаммаси муъжиза!

Шу муъжизалар қалбингизни бугун ҳам, эрта ҳам, индин ҳам, сира тарк этмасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 03:10


​​⚡️Бугун 2024 йилнинг сўнгги чоршанбаси!

Биз йил давомида  51 марта бу кунни кутиб олдик. Йил бўйи 51 марта “Муродбахш чоршанба муборак бўлсин!” дея бир-биримизни табрикладик.
Бугун эса, шундай кунларнинг
52 - чиси кутиб олмоқдамиз.
Хаётдан мўъжиза кутувчилар учун чоршанба энг яхши кун! Чунки бу кун муродбаҳшдир. Кунингиз орзу-ниятларингиз ижобатига васила бўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

Йилнинг энг сўнгги чоршанбаси муборак бўлсин, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 02:01


Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Dec, 01:00


Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Муродбаҳш чоршанба кунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Dec, 15:59


Инсон тонгга тун
орқали етиб боради...

Аллоҳ  ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.

Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 12:00


КЎНГИЛ ОҒРИТИШНИНГ ОҚИБАТИ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 11:40


✍️ Мазлумни дуоси ижобат...

Бир қашшоқ балиқчи катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.
Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан қон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган золим одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.
Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебдилар:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Золим безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.
Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 10:14


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Сўнг биродари билан ўзаро адовати бор одамдан ташқари Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Сўнг (фаришталарга)
«То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар!
То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар!
То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар!» дейилади».


Имом Муслим ривоят қилган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 09:59


ҚОШ ТЕРГАНЛАР СИРОТ КЎПРИГИДАН ЎТОЛМАЙДИМИ?

САВОЛ:

Сирот кўприги ҳақида бир гап эшитгандим: сирот кўприги қошга ўхшаган бўлади. Ким бу дунёда қошини терган бўлса, сирот кўприги шу қадар юпқа бўлади, дейилганди. Мана шу гап тўғрими?

😳 ЖАВОБИ 👇👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 09:08


МАНТИҚ ?!

Жума намозида бир танишим билан кўришиб қолдим. Шу пайт биз ўтирган жойни ёнидан унинг жияни дўстлари билан ўтиб қолди.
Қизиғи танишимга салом хам бермади, танишим эса истехзоли кулиб қўйди.
- Тинчликми?
- Мен билан ярим йилдан бери гаплашмайди.
- Ҳеч бўлмаса салом берса бўлардику нари борса 16-17 ёшда бўлса...
- Ўзининг онаси билан бир ойдан бери гаплашмаяптику...
- Унда нима қиляпти жума намозда?

Ғалати савол бердим а?
Тўғри ғалати савол...балки ахмоқона. Лекин ўз онаси билан бир ойдан бери гаплашмаётган ва тоғасига жума намозида алик бермай ўтган одамни шу масжидга келишини ўзи шахсан мен учун ғалати ва мантиққа зид... Нима учун масжидга келди тушунмадим.
Фарз? Мажбуриятми?

Саломчи? Фарзмасми? Онаси билан гаплашмасликчи?
Ундан кўра вақтингни онангни рози қилиш учун сарфлаб, шу Жума намозига чиқа олмасанг мантиққа тўғри келармиди?
Келинглар бир тахлил қилиб кўрсак, жума намозига ўзи нима учун борасизлар? Наҳотки бу хам "понт” турига кириб бормоқда?

Гунохларни ювганими?
Тавба тасаввур қила олмаяпман Худодан масжидда гунохларини ювишини сўраб туриб гунох қиляпти. Тоғасига салом бермай онаси билан гаплашмай туриб нима учун масжидга келишаркин? Масжид гунохлардан суғурта офисими?

Жумага отланаётганда у ерга хаммомга отлангандек гунох ювиш маросимига эмас, ўша гуноҳларни бартараф этишдан бошласак мантиқан тўғри бўлармикан?
Сендан кимнидир дили оғриб турганида Аллохга мурожатдан не фойда?

Хулоса ва жавоб сизлардан, зеро Жума намоз борку деб йўл-йўлакай истаган гунохларни қилаверсак унда намозга не хожат? Барибир Худо кечиримли, жума намозга бориб сўрасам бўлгани деб истаган нарсани қилаверсак... ғалатимасми...
Ундан кўра умуман масжидга бормай, шу хўжа кўрсинликни бажармай, хаётида ХАРАКАТИ билан яхшилик қилгувчи, ёмонлигини Худодан кечир деб эмас, ўз харакатида бартараф қиладиган одам балки Аллохга яқинроқдир?

Мухлисимиздан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 09:07


Bir yil ichida nimalar bo‘lmadi!
2024-yil o‘zbek musiqasi uchun yorqin bo‘ldi: kuchli premyeralar, yangi nomlar, hamma joyda yangrayotgan treklar. Yandex Music bularning barchasini Yil yakunida jamladi — Yandex Plus obunasini 60 kunga bepul rasmiylashtiring va hoziroq ko‘ring!

Agar Yandex Music ilovasidan foydalanayotgan bo‘lsangiz, u yerda shaxsiy natijalar ham mavjud: sevimli trek, tinglash soatlari va boshqalar

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 07:20


«Жума» сўзи «жам бўлиш, тўпланиш» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, буюрган:

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(Жума сураси, 9-оят).

Шу куни жамоат бўлиб адо этиладиган намоз эса «жума намози» дейилади. Бу кунда дуолар қабул бўладиган алоҳида соат бор, мўминнинг Аллоҳ таолодан хайриятни сўраб қиладиган илтижоси шу вақтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ уни албатта ижобат қилади.

Илтижо-ю дуога ижобатли кун жума муборак бўлсин, азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 05:30


#Улашинг
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарк қилмаган зикр"

Доктор Муҳаммад Сауд Рошидий



#Биласизми

ОФИЯТ НИМА ?

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча шундай дуо қилар эканлар: «Аллоҳим, мен Сендан офият сўрайман».

Оиша онамиз агар Қадр кечасини топсам қандай дуо қилай деб сўраганларида, у зот офият сўрашга буюрган эканлар.

Мен бунинг сири ва аҳамиятини билиш мақсадида узоқ изландим. Ниҳоят билсам, баъзи луғат китобларида бу борада шундай дейилган экан:

Офият - банда (банданинг ёмонлигидан) Аллоҳдан ҳимоя сўрашидир!

Аллоҳдан сиз ҳам офият сўранг
Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 05:14


Аллоҳдан сабр сўраяпсанми, демак Аллоҳдан бало сўраяпсан

Ножойиз сабр сўрашдан тийилинг

🎙Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла

•┈┈
┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 04:00


#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 03:31


“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 02:00


Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.!
Амин.

Жума муборак аҳли ислом...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 01:30


Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 01:01


#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони

ИБРАТЛИ ДУНЁ

06 Dec, 00:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

        ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

05 Dec, 23:30


#Жума_муборак
Ассалому алайкум!

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

05 Dec, 23:01


КАҲФ СУРАСИ
(Таржимаси билан)

🎙Муҳаммадлойиқ қори.


#Кун_хадиси
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар.


Аллоҳ жума кунини
барчамизга муборак қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

05 Dec, 22:30


Таҳажжуд нима дегани?

— Таҳажжудми... инсон ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд..

Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради
Таҳажжудга эса Робби чақиради.

– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди.
Таҳажжудни хослар ўқийди.

– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади.

Тун жуда қисқа. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракат намоз дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

05 Dec, 22:02


​​ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙГИН ДЎСТИМ

Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди
мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 16:26


ЖУМА МУБОРАК..

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 16:02


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари


ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 15:20


БАРАКАНИНГ САБАБИ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 14:50


"Дуо қиламан, негадир қабул бўлмайди" дея хафа бўладиган биродарим. Аллоҳ таоло ҳар бир дуони эшитади ва ҳеч истисносиз ҳар бир дуога жавоб беради. Сен айни ўрнида, мўлжалга тегадиган дуо қилгандирсан. Аллоҳ таоло дуоинг ўрнини ўзгартирмайди. Истганингнинг ўзгинаси, айни кўнглингдагини беради. Балки сен яхшисини истагандирсану, у сен учун хайрли эмасдир. Аллоҳ таоло дуоингни қабул қилади, Қудрати билан ишлов беради, гўзаллаштиради, сабрингни синайди  ва сен учун энг хайрли ҳолатга келтириб, бахтли бўлишинг керак бўлган пайтда олдингга қўяди. Ёхуд сен хайрлисини сўрадим дея, ўзинг билмаган ҳолатда шаър (ёмонлик)ни истагандирсан, Роббимиз эса сени ёмонликдан асрайди. Сен дуоим қабул бўлмади дея ўкинасан, Аллоҳ эса бу билан сени паноҳида асраган бўлади. Дуоларим қабул бўлмаяпти, дея хафа бўлма биродарим. Шукр қилгинки, ҳатто дуоингни ижобат қилмаслик билан ҳам сенга марҳамат қилаётган Роббинг бор! Аллоҳга омонатсан.


Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 14:40


Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз бердилар ва 1 марта бўлса ҳам ўқинг келин деб чиқиб кеттилар!

1-марта ўқиб тугатишимдан 2 соат ўтиб эрим иккимиз ўртамиздаги муз эришни бошлади. Ундан ҳам қизиғи: эримнинг айтишича кундан-кунга юзим нурли ва беғубор бўлиб муҳаббати ошиб бораётган экан. Бундан ортиқ яна қандай бахт бор овинжонлар?

Бу дуоларни кунига бир мартадан ортиқ ўқиш "мумкин эмас" акс ҳолда эрингизни муҳаббатини кўтаролмай семириб кетишингиз мумкин 😉

1-дуо... Давоми бу ерда👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 12:26


ИШОНЧ

Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. У ўзига жонини ишониб топширганга хиёнат қилмади!

Сиз ҳам сизга ишонганларга хиёнат қилманг, алдаманг... Хиёнат бу разолат ва пасткашликдир!

Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 11:24


​​Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш бўлади. Аммо унинг бирортасидан ваъз насиҳат олмайди:

1. Ҳар куни унинг умри камайиб боради. Унинг қисқаришига эътибор бермайди, аммо мол мулкидан бирор нарса камайса, унга диққат эътиборда бўлади. Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор. Аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.

2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Агар ўша ризқи ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади. Агар ҳаромдан бўлса, унга жазо берилади. У эса, ҳисоб китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

3. Ҳар куни охиратга бир миқдор бўлса ҳам яқинлашади ва дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний бўлувчи дунёга эътибор берганчалик боқий қолувчи охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати баландликдаги жаннатгами ёки жарликдаги дўзахми? Уни билмайди.


📖
Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 11:14


😢ЧОЙ ШАМАСИ ва ПИЁЗ ПЎСТИ ҲАҚИДА

Савол:

Халқ орасида «Чой шамасини ҳар жойга ташлаб бўлмайди, у дунёда савол жавоби қийин бўлади»,

«Пиёз пустида Аллоҳнинг исми бор, уни ахлатга ташлаш ёки ёқиш мумкин эмас»,

«Анжир дарахтининг шохларини ёқиш мумкин эмас» деган гаплар бор. Бу гаплар тўғрими?

Шайх Ҳазратлари жавоб берганлар!

👇ЖАВОБ👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 10:45


.
БЕВА АЁЛГА КУЛДИМ ёхуд
ҚАЙТАР ДУНЁ


🎙Омар Ҳалил


📖
Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 10:19


📖 Мулохаза учун

Эридан учта гўдаги билан бева қолган Ҳалима исмли аёлнинг аҳволи танг бўлиб қолди. Бир амаллаб кун кўриб туришган эди. Мана, учинчи кундирки болалари туз тотгани йўқ. Саҳарда яратганга илтижо қилиб ёлворди. Эй саховатли Раззоқим! Синовларингни менга осон қил. Имонимни ва номусимни ўзинг асра!

Зўрға ўрнидан турди. Ухлаётган болаларининг тепасига келиб, очликдан кичрайиб, сўлиб бораётган юзларига қараб юраги эзилди, хўрлиги келди. Деворга суяниб беихтиёр деразадан қаради. Шу вақт рўпарадаги кўча ёқасига эски бир такси келиб тўхтади. Қалбида умид учқуни порлади:

«Шу таксичидан ёрдам сўрасамчи? Мусулмондир, ахир. Аҳволимни тушунтирсам уч-тўрт тангасини аямас.»

Бор қувватини жамлаб, рўмолини бошига ташлаганча кўчага чиқди.

-Эй муҳтарам зот, мен тиланчи эмасман. Аммо уч кундан бери болаларим билан туз тотмадик. Сабрим тугади. Номусимдан айрилиб қолмасам деб қўрқаман. Бошқа сотадиган нарсам йўқ!

Ҳозирги мижози берган пулни чўнтагига соларкан, энди юришга чоғланган таксичи бу аёлнинг ножот тиланган аянчли овозидан ғалати бўлиб кетди:

«Ёрдам бериш керак!» миясига келган илк фикр шу бўлди. Бу фикрнинг кетидан оқиб кела бошлаган нафс ва шайтоннинг ҳийлакор бахоналарига тутқич бермай ҳамёнидаги анчадан бери тўплаб қўйган бир даста пулни олиб шундоғича аёлнинг қўлига тутқазди: «Ол буни синглим, лекин номусингни сақла»-деди-ю газни босди. Ортидан аёл:
Аллоҳ сизнинг хам ишингизни ўнгласин - деганича қолди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 10:04


Латифани додаси 🤣

Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша одам иккала хотинини ҳам бирга, битта жойга дам олишга юборибди. Дам олишга борган аёллар ҳеч нарсадан бехабар, бир-бирлари билан яқин дугона бўлиб қолишибди, бирга суратларга тушибди. Дам олишдан қайтгач, эри биринчи хотинини олдига бориб:⠀
— Хўш, қандай дам олдинг, кимлар билан танишдинг, — деб сўрабди.⠀
Шунда хотини:
— Маза қилиб дам олдим. Бир аёл билан танишдим, — деб эрининг иккинчи хотинини расмини кўрсатибди.
— Лекин, жудаям енгилтак аёл экан, ҳар куни ҳар хил эркаклар билан юрди-я, — дебди биринчи хотини.
Бу гаплардан ғазабланган эр эртаси куни иккинчи хотинининг олдига борган у аёлдан ҳам гапириб беришини сўраса иккинчи хотини шундай дебди:
— Дадаси..
батафсил ўқиш... 👈

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 07:30


🍁 Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки,  ҳали табиатинг тоза экан.

🍁 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

🍁 Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ  топилади.

🍁 Агар ўзингдан бошқаларга ҳам  яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 06:35


МЕҲМОН

Жунайд Суави

Автомашинам бир неча марта тақиллаб, оқибат буткул тўхтаб қолди. Умримда кўрмаганим, билмаганим жойларда чорасиз қолдим. Боягина ёғишни бошлаган қора, олд ойнани буткул қоплаган, ташқарини фақат ён томондаги ойналардан кўра олиш мумкин.
“Январ ойида саёҳатга чиқиб нима қилардинг? Ҳаво бироз илиганига ёз келди деб ўйлаганмидинг?” дедим ўзимга ўзим. Ҳа, хатоимни тан олишга мажбур эдим. Боз катта йўлда мошина тиқилинч бўлгани учун, мана бу ўнқир-чўнқир йўлдан юрдим ва алалоқибат тоғлар орасида қолиб кетдим. Оёғим совуқдан увишиб, тишларим тақиллашга тушди.
Қаердадир жон сақлашим керак эди. Машинадан чиқиб, атрофга кўз югуртирдим. Қалин ёғаётган қор пачалари орасида кўзларим бир амаллаб дарахтлар орасидаги уч-тўрт уйни илғади. Хотиржам нафас олдим ва машинани қулфлаб, яқинроқдаги уйни мўлжаллаб юра бошладим. Оҳиста тақиллатганим эшикни очган қизалоқ юзимга ҳайрат билан тикилди-да:
— Ота! – деди баланд овозда.- Бир амаки экан.
Йўғон овозли эркак:
— Кирсин!- деди- Ичкарига ол.
Оҳиста ичкарига кириб, эшикни ёпдим. Айвони кенг экан. Ичкаридагилар печкага яқин солинган ўринда ётган аёлнинг атрофида тўплангандилар. Кутилмаган меҳмон бўлганим учун аҳволимни очиқлашим керак эди. Уларга бу ерларга биринчи марта келаётганимни, машинам бузилиб қолганини айтмоқчи эдим.
Салом-аликдан кейин:
— Узоқлардан келяпман,- дедим.- Машинам...
Сўзимни тугатмасимдан ётоқдаги аёл машаққат билан ўрнидан қўзғалиб:
— Сенсан!- деди.- Ўзингсан-а? Билардим келишингни, жуда яхши билардим!..
Ҳеч нарсани тушунмай ҳайрон атрофимдагиларга қарадим. Аёлнинг боши устида турганлардан бири ёнимга яқинлашиб:
— Сени Германиядаги ўғлига ўхшатяпти. У ерда бир немис аёл билан оила қурдию, ҳатто онасига бир мактуб ҳам ёзмади. Аёл шўрлик ўғлини йўлига кўз тикиб узилолмай ётибди...
Аёлнинг ётоғига қараб юргандим, кекса аёл:
— Ҳа, сенсан! – дея яна такрорларди. – Ниҳоят келдинг. Келдинг-а, болам?! - дерди.
Ёнига бориб қўлини тавоф қилдим. Унинг юзи парда тушган кўзларидан оққан ёшлар билан намланган эди.
Титроқ қўллари билан юзимни силаганида:
— Ҳа,- дедим,- келдим. Менман, онажон!
Кичкина уйда икки кун қолиб кетдим ва аёлга тинимсиз Германиядаги ишларим, келини, неваралари ҳақида гапириб бердим. Табиийки, аёл бояқиш тўқима ҳикоямни роҳатланиб эшитарди. Орада хушидан кетиб қолар, ўзига келганида яна сўзлашимни истарди. Кекса аёл учинчи куни тонгда омонатини Эгасига топширди. Уни қишлоқ қабристонига дафн қилдик. Қабристондан чиқар эканман, бир неча минг километр узоқдан нима сабаб билан бу ерларга келиб қолганимни яхши англагандим...

Жунайд Суави

Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 05:38


Агар кунимиз тинчликда, офиятда бошланса, уни
«ОДДИЙ КУН» деб ҳисоблаймиз.

Биз уни ҳаётимизга қўшилган яна бир неъмат, хафа қилувчи, йиғлатувчи, мусибат, машаққат, айрилиқлардан холи «АЖОЙИБ БИР КУН» деб қарамаймиз.

Аҳамият берганмисиз, биз ўзимиз яшаётган бу «БАХТ»ни ҳатто сезмаймиз ҳам.

Яхшиликда бошланган кун ОДДИЙ КУН эмас. Балки, ҳаётимиз кунларига қўшилган яна бир «НЕЪМАТ»дир.

Бизларга хаёт неъматини берган Аллоҳга хамдлар бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 05:08


⁉️ Statistik ma’lumotlarga qaraganda 82% insonlarda pul bilan bog’liq muommolar bor

🧐 Agar sizda ham:

- Pulsizlik
- Qarzdorlik
- Barakasizlik
- Pulni yig’a olmaslik
- Asabiylik
- Stress
- Tushkunlik


🤯 Shu kabi muommolar bo’lsa, va siz bu muommolardan qanday chiqib ketishni bilmayotgan bo’lsangiz…

🏆 Sizni 14-18 Noyabr kunlari bo’ladigan 5 kunlik BEPUL master klass darslarimga taklif qilaman…

‼️ Darslar online bo’ladi, mutlaqo bepul… ammo vaqt cheklangan…

Hoziroq pastdagi tugmachani ustiga bosing va bepul intensiv darslarda ishtirok eting 👇

https://t.me/+dKPb4N5scJ8wMGNi

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 04:01


КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни бизла қаршилаган
БУГУН аҳли–Сиз азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 01:30


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

🍁 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

14 Nov, 00:30


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг хайрли бўлсин, қадрдон!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин.

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуолар ижобатига бой,
файзу барокатли кун тилаймиз!
            ​​​

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

13 Nov, 16:01


#Хайрли_оқшом

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!


Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

13 Nov, 15:41


#Тафаккур
​​Инсон туғилишдан тортиб, то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада..
Эрта тонгдан, то тўшагига кириб ухлагунича.. синов ортидан синовга дучор бўлади. Хаёт ҳар лаҳза инсонга бир муносабатни таклиф қилади ва шу бир неча бадаллар ичидан танлашни талаб этади. Инсоннинг ҳар бир танлови ўзи билмаган ҳолда, унинг руҳий хусусияти, хаётдаги ўрни ва обрўсини кашф қилади.

Доктор Мустафо Маҳмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

12 Nov, 01:30


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

12 Nov, 00:31


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!

Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 16:26


Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан...  Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон...

Тонггача  тун  Соҳибига омонатсиз...

        ХАЙРЛИ  ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 15:36


ТИРИКЛИК - БУЮКЛИКДИР

Атиргул ғунча очаверади, дунёда кир кўзлар мавжуд бўлса ҳам...

Шамоллар буғдой бошини силаб ўтаверади,  бу дон-кимнинг оғзига ризқ қилиб тутилишини билмаса ҳам...

Йўллар ёмонни ҳам, яхшини ҳам ўз манзилига элтаверади! 

Йиллар ҳам шундай...

Гўдак ёмон одамга ҳам кулаверади...

Ҳа, гўдак қотилга ҳам ўз ғуборсиз дунёси ичра туриб,  қиқирлаганча кулиб бериши мумкин!

Қуёш балчиқ узра ҳам эринмай нур тўкаверади, баҳор уруш кезаётган юртларга ҳам ташриф буюраверади...

Райҳон баргини эзғилаганга ширин исини тутади,  мевали дарахт баъзан ўзига отилган тошлар эвазига жимгина насиба илинади...

Буларнинг бари нимага?

Буларнинг бари-Сизу бизга дунёда яхшилик,  гўзаллик,  меҳр устивор эканлигини билдириш учун!  Ангалатиш учун...

Яхшилик ҳамиша ғолиб бўлсин, меҳр сизу биздан аримасин...

Азизахон Исмоилова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 15:06


❗️❗️❗️🎥🎥🎥🎥📤📤📤📤
Врачимиз билан бўладиган овозли чатда яна бир мижозимиз СТОП ДИАБЕТ ичиб ўзида қандай ўзгаришлар бўлганлигини жудаям самимий тарзда батафсил гапириб берди. (Эшитган одамни кўзига ёш келади)

Қандли диабетдан қийналаётган яқинингизга албатта кўрсатинг!

Врач билан бепул овозли чат бўладиган телеграм гуруҳга кириш👇👇👇
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama

Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05

Телеграм админ: @diabadminn

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 15:01


ҚАЛБ НИМА У...?

🎙Шерзод Карим
Малика Салимова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 14:45


МУКАММАЛ ШИФО НИМАДА?

Бир нарсага эътибор бермаяпмиз: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти.

Нега? Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул даволаб бўлмайди.

Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боғлиқ, айнан қалбга.

Хадиси шарифда айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси соғлом бўлади.

Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир.

Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 14:36


#МАШАЪАЛЛОҲ

ТЕЗ КЎРИНГ , АЛЛОҲ МЎЪЖИЗАСИ ТУҒИЛДИ👇
👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 13:01


"ДОНИШМАНД"
(«Руҳлар исёни» достонидан парча)

Эркин Воҳидов
🎤 Санжар Шодиев


Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 12:45


#Ривоят
ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ

Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бориб уни текшириб кўрди ва хасталигига асабий толиқиш сабаб бўлганини англади. Бу шундай касаллик тури эдики, унга фақат кўлвор илоннинг заҳригина шифо бўлиши мумкин эди.
Ҳаким илон қидириб, тўқайга борди. Қидирган илонини топиб, қопига жойламоқчи эди, жонзот унга нола қилди:
−Менда нима қасдинг бор, эй Луқмон?
−Сенда қасдим йўқ, Аллоҳнинг махлуқоти, − жавоб берди ҳаким. – Фалон қишлоқда, фалон киши оғир хаста ётибди, заҳрингдан унга дори тайёрламоқчиман.
Илон айтди:
−Унда мени тинч қўйганинг яхши. Чунки ўша инсоннинг хасталигига хотинининг ўжар феъли ва заққум сўзлари сабаб бўлган. Сендай улуғ зот наҳотки инсон тилидаги оғуни кесишга илоннинг заҳри ожиз эканини тушунмаса?



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 12:31


Ётишдан аввал, чойшаби остига совун қўйинг. Натижасидан ақилдан озишингиз аниқ

👨🏻 Эрим хар куни ётишдан аввал, чойшаби остига совун қўйиб ухлар эди. Сабаби мени жуда қизиқтирди. Буни қарангки эрим жуда хам ақилли инсон экан! Чойшаб остига совун қўйиб ухлаш сабабини билиб, мен хам бу ишни такрорлайдиган бўлдим. Мана 10 йилдирки бу усулни қўлламаган куним бўлмади

Гап шундаки, чойшабингиз остига совун қўйиб ухласангиз, эрталаб ақлбовар қилмас
...Батафсил👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 11:50


Инсоннинг қадри нима билан ўлчанади, биласанми?

Излаган, қидирган нарсаси билан!
Инсон нимани изласа, ана ўшанга лойиқдир.

Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 11:22


​​АЖИБ ВОҚЕА

Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб, синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб, саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер, кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса, бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз қўли билан ўзининг баҳосини қўйганди. Устознинг исмлари Аюбхон домла эди...

Салим АЙЮБИЙ


📖 Telegram.me/IBRATLI
Ҳикоя ва хаётий воқеалар...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 11:12


Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️

Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ?


Сигир 🐄. От 🐎

Сичқон 🐀. Қўй 🐑

Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒

Қуён 🐇. Товуқ 🐔

Балиқ 🐟. Ит 🐕

Илон 🐍. Тўнғиз 🐖


Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 07:30


ҚАЛБИМИЗДАГИНИ КЎРАМИЗ...

🎙Умид

Ибратли хикоя


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 07:00


ДАРАХТ

Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди.
Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди.
Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб
кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди.
Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди...
Аммо дарахт ҳар доимгидек дарахтлигича турарди.

Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос...


Нафиса таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 05:00


Қишгача дарахтдан тушмаган япроқ бошқа япроқлар наздида хоин, дарахтнинг наздида вафодор, фасллар наздида эса қайсардир.

Гумон учун асос ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Кўпинча гумон ўз эгасининг табиатини ифода қилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 04:33


#психологдан_ривоят

Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди.

Шошилиб қарор чиқармаслик, фикрлар юзаки бўлиб қолмаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун ота уларни узоқ водийда жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.

Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди.

Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.

Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди.

Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди.

Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди.

Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.

Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз.

Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз.

Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак.

Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.

Худди шунингдек, бир одам ҳақида ҳам битта вазиятдан, битта бурчакдан туриб, биргина одамнинг гапи билан ҳукм чиқарманглар.

Унинг ҳамма томонини ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 03:30


Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан
гўзал из қолдиради...


Жалолиддин Румий

🍃🌼🍃

Кун хайрли бўлсин, қадрдон!
Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизга яқинлашганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

11 Nov, 03:29


🆘#Диққат

ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!!

БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!


Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз...

Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/4gBDNt/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Nov, 06:01


#Тафаккур

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Nov, 05:09


🥮Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон тўридан жой олди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди.

Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка-тилка бўлиб унга айланди. Ун устидан иссиқ сув қуйдилар, муштлаб хамир қордилар, у ортиқ чидолмасам керак деб ўйлади.

Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғриқ - игна билан бағрини тешиб чакич урдилар.

Бўлди🥲 бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар…

🍞Нон бўлиб пишдию,
дастурхон тўридан жой олди.

Биргина буғдойнинг босиб ўтган йўллари - инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...


Ҳар машаққатнинг ажри бор,
Аллоҳдан умидингни узма...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Nov, 04:02


Кунни бизла қарши олганларга
          Ассалому алейкум!

Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Nov, 01:59


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

10 Nov, 00:31


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 16:02


Кечаги кунингиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор... Аммо, бугун ҳам жўнашга шай бўлиб турибди. Бироқ, олдинда эртанги кун ҳам бор. Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди.
Бугунги кунга ҳам афсусланманг, у хам деярли ўтиб бўлди.

Эртанги кунингиз ва бошланаётган тун гўзал ибодат ва имконларга бой бўлсин!

🌙Хайрли тун, қадирдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 15:41


Мени соғинганни мен ҳам соғиндим...

Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад,
Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим.
Бировдан ранжишга тополмай фурсат,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.

Тушга айтилган таъбирдан нолиб,
Қадарда битилган тақдирдан тониб,
Муз каби совидим...ўт каби ёниб,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.

Сабримни синаган йилларга қасам,
Туташиб айрилган йўлларга қасам,
Юзимга термулса, тўйиб йиғласам,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.

Ранжишган бўлсада битта сўзимдан,
Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан,
Энди айб ахтариб фақат ўзимдан,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.


КЕЧ ХАЙРЛИ БЎЛСИН,
- дея тилак билдирамиз...

Яқин инсонингизни соғинган бўлсангиз... агар ҳаёт бўлсалар... «соғиндим сизни» деб қўйинг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 15:10


‼️‼️‼️🎥🎥🎥🎥
Миролим акамиз ўзлари тиббиёт ҳодими бўлганлиги учун СТОП ДИАБЕТнинг табиий таркибини ўрганиб чиқиб, кейин ўзлари ичиб кўриб, натижаларини видеода батафсил холис айтиб бердилар.

Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта кўрсатинг!

Миролим ака каби Стоп диабет ичаётган
инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama

Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05

Телеграм админ: @diabadminn

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 14:42


Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 14:32


#Иллузия 💯

🧠 Хозирги руҳий ҳолатингиз ҳақида билиб олинг. Расмдаги айланалар қимирлаяптими?

Ҳа -  

Йӯқ - 

Жавобни пастдаги тугмачалар орқали билиб олинг, жудаям муҳим 😱👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 11:40


САБРИНГИЗГА  СУЯНАЙ  ОНА...

Бировнинг хасмидир суянсам синглим,
Инимга узатсам етмади қӯлим,
Ишонган дӯстларим синдирди кӯнглим
Она сабрингизга суянай бироз…

✍🏻Арслонбек Карим
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 11:09


🥀 Қалб сирига эришганлар
нима қилади, биласизми..?

Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...

Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 10:59


Миянгизни қийнаб ташлайдиган савол

У меники, лекин бошқалар ишлатади. Ўзим деярли ишлатмайман.

Савол: у нима?

Жавобини билиш...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 10:15


​​ЭРКАКНИНГ АЙБИ

• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.

• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.

• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:

1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.

2. Аёлнинг туйғуларини хурмат қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.

3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.

Нозимжон Ҳошимжон домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 10:00


Аёлларга бас келиш бандасига мас!

Бир куни ишдан келиб эшикка қарасам "Хотин сотилади - 640.000 сўм" деб ёзиб қўйилибди.

Уйга кириб эримга:
— Ҳей чол, менга қаранг шунчалик арзонманми? десам.

Эрим менга қараб:
— Бўйнингдаги занжир 540.000 сўм, ўзинг 100.000 сўмсан деса бўладими... ( Сиз шошмай туринг! )

Эртасига эрим бозордан келишига эшикка "Эр сотилади - 2.600 сўм" деб ёзиб қўйдим. Эрим уйга кариб:

— Намунча арзон нархладинг хотин? деганди. Шарта эримга қараб...

Давоми 👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 09:41


СУКУНАТ ОРТИДА...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 07:38


- Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...

- Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...

- Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....

- Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...

- Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...

- Тоқатнингчи, борми баҳоси?
- Унга тенгдир Жаннат сабоси....

- Ота-она қандай мўъжиза?
- Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..!

- Дўсту-ёрга берарсиз таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

- Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи? Сизда ихтиёр...


Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 06:01


МУОМАЛА

Болалик пайтим, мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эди. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Ўша буфетимизда турли егуликлар ва патнисда коржиклар, тил шаклидаги язиклар хам сотилар эди. Мен пулим кўп бўлмагани учун, кўпинча язык олардим. Патнисдаги коржик ва языклар орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, языкларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...

Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилар эдилар.

Бир куни онамга шуни айтдим.
---Ҳадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
---Ҳа яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
---Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
---Бир кунда патнисдаги ўша языкларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими?
---Ҳа, тўртинчи дарсдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
--- Қара, Шарофат опа ҳар бир болага патнисдаги языкларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язык ҳам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор языкларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....

Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.

Сиз хам пул олди- бердисида шундай қилиб кўринг... Эвазига кимнидир кўнглини кўтарасиз. Дейлик кўринишидан мухтожроқ бозорчидан у бу харид қилдингиз, унга пул беришингиз керак. Сизда ҳар хил қийматдаги қоғоз пуллар бор. 1000сўмликдан то 50 000 минг сўмликкача. У буни кўриб турибди. Сиз унга пулларнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан ҳолати энг яхшисини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонга энг яхшисини илиниб моли билан бирга кўнглини хам оласиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қоб кетмайди.

Шунга бир амал қилиб кўринг-а!

Шоолим Шомансур.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 05:01


САЛОМАТ БЎЛИНГ !

Қаерда бўлсангиз,
Саломат бўлинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

09 Nov, 04:30


#ФОЙДАЛИ_ДОРИ

Таркиби:

«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.)

🗒 Қўллаш услуби:

Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.

✳️ Таъсир даражаси:

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).

♻️ Хос хусусиятлари:

Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағишлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.

Истеъмол қилиш вақти:

Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.

📆 Даволаш муддати:

Кўп айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

📌 Муҳим Эслатма:

Бу малҳамни бошқаларга ҳам тавсия қилсангиз уларга ҳам фойдаси тегади!

Бу тавсияни дўстларингизга ҳам жўнатинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 16:02


ЖУМА МУБОРАК..

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 15:30


ОДАМИЙЛИК ТУШИНЧАСИ ХАҚИДА

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 14:30


#Қатра

Менга меҳрингиздан беринг, бир ҳовуч.
Ҳа, фақат, бир ҳовуч...Ортиғи увол...
Сиз мени алдаманг ёлғон сўз билан...
Менга сувдек зарур, зарра эътибор...

Менга меҳрингиздан беринг бир ҳовуч...
Майли, тиланчига йўйинг ўзимни...
Истасангиз агар, шу меҳр учун
Ўйиб олиб берай, битта кўзимни...

Менга меҳрингиздан беринг бир ҳовуч...
Токи, тушиб олсин, ҳаётим изга...
Бўйнимга осилган шу..қарзни бир кун...
Миллион ҳовуч қилиб қайтарай сизга....

Менга меҳрингиздан беринг бир ҳовуч...
Шу илтижо чиқар, қалбимни ўйсам...
Сиз мени қарғаманг, ахир «айбим» не?
Меҳрга зор бўлиб, яшаган бўлсам...

Менга меҳрингиздан беринг...бир ҳовуч...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 14:10


БИР КОСА СУТ

Бир куни Она ўғлини мактабга кузатаётиб, уйида егулик ҳеч нарса бўлмаганидан уни оч наҳор кузатади. Бола очликдан гандираклаб, мактабга йўл олди. Бир жойга етганда эса, очликка чидолмай, бирор таом умидида бир дарвозани тақиллатди. Эшикни бир аёл очганида болакай овқат сўрашга тортиниб: "Хола, ичишга бирор нарсангиз борми ?", деб сўради. Зийрак аёл нима гаплигини фаҳмлаб, дарров уйига кириб кетди ва бир коса ёғли сут олиб чиқди.
Бола сутни ичиб, қувватга кириб, Аллоҳга шукрлар қилди ва аёлга раҳмат айтиб йўлида давом этди.

Орадан йиллар ўтди...
Сут берган аёл ёши ўтиб, оғир касалликка чалинди.
Докторлар тезда операция қилиш кераклигини айтишди. Операция қийин ва нархи ҳам жуда қиммат эди. Ҳеч бир клиника қийинлиги ва аёлнинг операция ҳаққини тўлай олмаслигидан бу ишни ўз зиммасига олишни истамасди.

Ниҳоят, бир касалхона аёлни операция қилиб, даволади. Аёл ва унинг оила аъзолари эса, хавотир билан операция ҳаққи кўрсатилган чекни кутиб туришарди. Ҳисоб қоғозни шифохона бош врачига олиб боришди, у имзо қўйди.
Ҳисоб қоғозни аёлга олиб келишганда унда:
"Бир коса сут эвазига операция ҳаққи тўланди", деб ёзилган эди.
Ўша митти болакай ўқиб, катта бўлгач шифокор бўлган ва доимо сут билан сийлаган аёлни унутмаган эди...

Қиссадан ҳисса бу гўзал воқеадан шундай ибрат олишимиз мумкин.
Бир ривоятда ўқиганман, Аллоҳ ҳар бир инсонга ҳаёти мобайнида 3 та имконият бераркан, яъни камида 3 марта синаш учун 3 та хожатманд одамни бизга юборади ва шу 3 та синовидан муваффақиятли ўтган бандасини бахтли саодатли қилар экан.

Дўстлар ҳаётда эътиборли бўлишга харакат қилинг ва ўз бахтингизни ўзингиз қўлдан бой бериб қўйманг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 13:40


⚡️Янги уйларни қидиряпсизми?

2024
- 2025 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати.

👉
Уйларни кўриш

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 11:22


Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 10:27


БИР ОЯТ

"Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!".

Зухруф сураси 32 -оят.

Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз.
Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир.
Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган.
Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган.
Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган.
Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган.

Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг.
Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 10:13


☯️ Кўзингизни биринчи бўлиб нима тортди? Танланг, жавоблар сизни ҳайратда қолдиради.

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 06:00


ИҚРОРЛИК

– Дунёми? Дунё – ТЕАТР...


Усмон Азим
🎙Дилноза Кубаева



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 05:18


#Мулоҳаза_учун

Аёллар орзусидаги магазин очилган экан. Аёллар у ерда истаган эркакни танлаб олиши мумкин экан.

Фақат 3 та қоисида бор:
1. Магазинга фақат бир марта кириш мумкин.
2. Юқори қаватга кўтарилганингиз сари ундаги эркакларнинг сифатлари ҳам юқорилаб боради. Магазин 5 қават.
3. Юқори қаватга чиққан аёл танлаш учун пастки қаватга қайтиши мумкин эмас.

Бир аёл магазинга кирса, биринчи қаватда ёзув осиб қўйишибди: "Ишлайдиган эркаклар!" Иккинчи қаватга кўтарилса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган эркаклар!" "Ёмонмааас!" дебди аёл, учинчи қаватга кўтарилибди. У ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган эркаклар!" "Ё Худойим, қандай ажойиб а! Шу қаватдаёқ шунчалик идеал бўлса, юқоридагилари қандай экан!" Тўртинчи қаватга чиқса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, ниҳоятда келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган ва романтик эркаклар!!!" Аёл буни ўқиб бахтдан эс-ҳушини йўқотай дебди, дарров танлашга тушмоқчи бўлибдию, охирги қаватда қандай экан, деган фикр келиб қолибди. Юқори қаватга кўтарилса, у ерда "Бу қаватда эркаклар йўқ! Бу қават сиз аёлларни ҳеч қанақасига рози қилиб бўлмаслигини исботлаш учунгина ташкил қилинган!" деб ёзиб қўйишганмиш...

Кейин аёл уйғониб кетибди..)))


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 04:02


​​​​БИТТА  КУЛИБ  ҚЎЙИНГ... 😊

Меҳри дарё - меҳрибонларим,
Меҳримга бир тўйсангиз бўлди.
Жонга фидо, қадрдонларим,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Умр ўтиб бормоқда, ё, Раб,
Дарё оқар пастликка қараб.
Вақт ғанимат, кўнгилни сўраб,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Жилмайинг сиз оғир дамда ҳам,
Руҳ кенгликда бўлур хотиржам.
Билинг, узо-о-қ яшашга ҳамдам,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Дил оғритмоқ  -  кечмоқ ҳузурдан,
Нима фойда сўнгги узрдан.
Ибрат олиб Ҳазрат Хизрдан,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Ғам-аламни йўлатманг асло,
Хуш кайфият бўлсин дилга жо.
Яшамоққа берилган дунё,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 03:36


–СИЗ  ТАБАССУМ  БУЮРТМА 
        ҚИЛГАНМИДИНГИЗ?!


– Биз сизларга ушбу беғубор табассумни тақдим қилдик! Қабул қилинг! Қаранг, у сизнинг ҳам чеҳрангизга юқди.

ТАБАССУМ  ҚИЛГАНЛАРГА
   КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 03:31


🆘#Диққат

ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!!

БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!


Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз...

Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/uSii4M/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 01:44


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

31 Oct, 00:30


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин!

Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.

Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз. 

Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

30 Oct, 16:02


“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир...

Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

Хайрли тун, қадрдон!
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

30 Oct, 15:40


#Мулоҳаза
Бир қарасанг хурсанд, бир қарасанг қайғулимиз.
Бир қарасанг, Яратганга муҳаббатли, бир қарасанг қадарнинг ҳукмига шубҳамиздан андишадамиз...

Тинимсиз ранги ўзгарадиган кўнглимизнинг тутуруғи йўқ. Ҳар доим хайрни, умид, севги, сабр ва шукрни ҳис қилиб урадиган юракли бўлиш меҳнат ва дуо талаб қилади, роббимиз Раҳимдан ёрдам сўрашни тақозо қилади. Шунинг учун "Эй, Роббим, қалбимни диним узра собит қилгин!" дея мудом дуода бўлмоғимиз керак...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

30 Oct, 15:20


...ОДАМЛАР...

Одамга ҳам ўхшамас асли
Мени адо қилган одамлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

30 Oct, 14:50


Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам эмас.

Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди.

Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаган бўлсанг, демак тизгининг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен хали хам бу тутқунликдан чиқолмабсан.

Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан.

Aгар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Ҳазрати Шамс Табрезий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 16:05


Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 15:52


Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

Шундай бўлингки, борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 14:20


​​ҲАР БАНДАГА СЕВИБ–СЕВИЛИБ  ЯШАШ БАХТИ НАСИБ ҚИЛСИН!


Бахтли инсонларнинг 7 та махфий сири:

1️.
Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 13:20


​​​​Болалар оиланинг сақланиб туриши ва давомийлиги учун муҳим омил. Аммо айни пайтда худди ўша болалар оиланинг дарз кетишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Бирин-кетин болалар туғиларкан кўпинча она баъзан эса ота болалар билан овора бўлиб жуфтига етарлича эътибор беролмайди.

Бундай ҳолат фақат аёлларда бўлади, чунки улар бола туғиб,  кечалари бедор чиқади, энергияси қолмайди деб ўйлардим. Аммо эркакларда ҳам болага оғиб кетиш ва хотинига олдингидек эътибор бермаслик, натижада аёл эрини ўз боласидан қизғониш ҳолати учраркан. Шу ҳақда арабча сайтларда ижтимоий савол-жавоблар бўлимида ўқигандим. Аёллар бола туққач эри чақалоғига маҳлиё бўлиб қолганини, бундан ғаши келишини ёзади. Ўзи араб аёллари эрини боласидан устун қўядида. Ётоқхонасига ҳам қадамини бостирмайди. Икки ёшга етмасдан жойини алоҳида қилади. Аслида туғилиши биланоқ хизматкор қарайди. Юмшаб осилиб кетмасин деб ҳатто эмизмайди ҳам.

Жуда кўп инглиз жуфтликлар билан гаплашганимда, улар ҳаммаси айнан фарзандлари сабабли муносабатлари машаққатли синовлардан ўтгани, болалари вояга етиб инларини бирин-кетин тарк этгач яна муносабатлари яхшиланганини айтади.
Болаларим ҳали ёшлигини эшитиб менга тасалли бергандек " хавотир олма, бу кунлар ҳам ўтиб кетади, яна фақат икковинг истаганингдек яшай бошлайсан" деса мен уларга " Йўқ қаёқда, ундан кейин набиралар бўладию" десам вой Худойимей, ҳаётингиз мунча қийин бўлмаса дейди...

Фазлиддин Мўмин

Муаллиф аввал Саудияда кейин хозирда Англияда яшайди..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 11:40


ЎЗ ҲAЁТИНГИЗДA ЯШAНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 11:09


​​#Рухият

​​AВВAЛО, НИМA ҚИЛИШ КЕРAК?

🌿Сизни чарчатадиган ва заифдек ҳис қилдирадиган барча ўй-ҳаёллардан ўзингизни озод қилинг.

🌿 Ўзингизни тўлиқ қабул қилинг; эсингизда бўлсин, сиз жуда муҳимсиз, атрофга борингизча кераксиз.

🌿 Aйбдорлик ҳиссини қўйиб юборинг. Тушунинг, Сиз айбдор эмассиз. Бўлиши керак бўлган жараён содир бўлди халос.

🌿Қўрқувдан воз кечинг; биринчи кичик қадамни қўйинг ва  олдингизда очилган янги йўлларнинг гувоҳи бўласиз.

🌿Ҳеч кимни бирор нарса учун айбламанг; сиз ўз ҳаётингиз учун жавобгар бўлинг. Aгар бирор нарса ёқмаса, сизда танлов бор – буни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик!

🌿Ҳамманинг масъулиятини бўйнингизга олишни тўхтатинг!
Ўша масъулиятингиз ва ғамхўрлигингизни ўзингиздан бошланг. Чунки Сиз муҳимсиз!

🌿Aтрофимда ҳамма мендан кўра бахтли, омадли деган фикрлардан воз кечинг!
ҲЕЧҚAЧОН ЎЗИНГНИ БОШҚAЛAР БИЛAН ТAҚҚОСЛAМAНГ! Сиздаги ҳолат Сиз учун энг яхшиси!

🌿 Молиявий етишмовчиликка бўлган диққатингизни молиявий фаровонликка эришиш учун режалар тузишга қаратинг ва амалда қўлланг.

🌿 Инсонларни ўзгартиришга уринманг. Ҳар бир инсонни ўз ҳаёти, ўз йўли бор ва ўша йўли Сиз ўзгартиришга уринаётган йўлдан кўра мукаммал ва гўзалдир. Бошқаларни эмас, сиз ўз устингизда ишланг.

🌿 Кимдир Сизни эътироф этиши учун ёки кимдирга ёқиш учун қилаётган харакатларингизни тўхтатинг!

ЎЗ ҲAЁТИНГИЗДA ЯШAНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 10:59


#AСТАҒФИРУЛЛОҲ
ТАҲАЖЖУД ЎҚИСАДА ДЎЗАХИЙ БЎЛГАН АЁЛ

Бир киши пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо(с.а.в) ҳузурларига келиб: Эй Аллоҳнинг расули мен бир аёлни биламан у кечалари туриб таҳажжуд намози ўқийди, кундузлари рўза тутади, ҳар хил солиҳ амалларни бажаради, садақа беради яъни аёл фарз намозларидан ташқари нафл ибодатларни ҳам адо этади дебди. Лекин бир амали борки, шу амали билан дўзахий бўлиб қоладими деб сўради. Пайғамбаримиз: Ҳа шу амали туфайли унга жаҳаннам вожиб бўлади- дедилар.

Бу амал шуки...😰👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 10:40


БИРИНИ КЎРИБ ФИКР ҚИЛ,
БИРИНИ КЎРИБ ШУКР ҚИЛ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 10:14


ШУКР  ҚИЛ !

🌴 Шукр қилганинг сари шукр қилишинг керак бўлган нарсалар кўпаяверади.

🌿 Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол...

🌿 Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол....

🌿 Ўз турмуш ўртоғингни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ёлғизлигини айтаётганларни кўз олдингга келтир...

🌿 Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган ёшида тугаганларни эслагин...

🌿 Фарзандларингдан шикоят қилишдаги олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин...

🌿 Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида жанжал кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин...

🌿 Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй...

🌿 Дилингни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигинг учун Аллоҳга шукрона айт.

Ҳаёт – бу бебаҳо ҳадя.
Доимо шукр ва фикрда бўл!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 09:59


#ДИҚҚАТ #ОГОҲ_БЎЛИНГ

АЁЛИНГИЗНИ ОНАСИНИ ҲEЧ ҚАЧОН БУНДАЙ СЎКМАНГ, АКС ҲОЛДА АЁЛИНГИЗГА ТАЛОҚ ТУШАДИ🚫

Баъзан билиб билмай, шайтон макри устун келиб, аёлимизни ҳар хил номақбул сўзлар билан сўкиб қўямиз.
Аммо энг ҳавфли ва дахшатли бир сўз борки, жанжал вақтида ҳеч қачон бу сўзни тилингизга олманг, акс ҳолда хотингизга тўғридан-тўғри ”талоқ” тушиши мумкин. Бу сўз
👹😳👇


ДАВОМИ👇👇👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 09:36


НОШУКРНИНГ ОҚИБАТИ!

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, «қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади» деди...

- Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:

- Уйингиз борми?!
-Ҳа бор.
-Кимники?!
-Ўзимники.
-Ижара эмасми?! Ой охирида пул тўла деб ҳечким келмаяптими?!
-Йўқ.
-Машина кимники?!
-Ўзимники.
-Оила борми?!
-Ҳа бор, биласизку тақсир.
-Фарзандлар~чи, улар ҳам ўзингизникими?!
-Ҳа(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
берган зот олиб қўйишга қодир эмасми?!

- Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку…

- Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор...

- Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?

- Э-э-э…»-деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди...

- Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди....
- Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига:
- «Сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?!» дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди.
- «Машина нима бўлди?!» дедим.
- Аллақачон сотилиб кетибди…
- Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ» деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Аҳвол жуда ачинарли. «Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг» дедим...

- «Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти» деди…
- Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди…

Аллоҳ таъоло бандаларига айтади: «Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан ва агар (берган неъматларимга) куфрон келтирсангиз, қаттиқ азобим бор» деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим…

Аллоҳ таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто, жон деган омонатини ҳам…


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 06:10


​​КАТТА НИЯТ!

Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир куни ҳизмат сафарим мобайнида 4 нафар синфдошлар учрашиб қолдик. Ўқувчилик давримиз ва ўтган ҳаётимиз ҳақида қизиқ сухбатлар қилдик.  Ўшанда мен улардан хозирги эришганлари ҳақида сўрадим. Улар бирма-бир гапириб беришди:
Нодир:
Мен севган қизимга уйландим,  машинам бор, шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи, иккинчи қавати билан бирга ер тўласини хам сотиб олдим.
Аброр:
Мен яхши оиланинг қизига уйландим шаҳар марказидан 3 хонали квартирам ва машинам  бор.
Баҳодир:
Мен ҳам қишлоғимдаги бир қизга уйландим қишлоқда 4 хоналик уйим бор, 2 та хонаси ремонт бўлмаган, машина ҳам ололмадим. Энди ҳарактдаман...

Мен ҳам ўзимнинг эришганларим ҳақида айтиб бўлгач, яна қизиқиб сўрадим:
Дўстлар! Мактабни битираётганимизда келажакда қандай яшашни ва нималарга эришишни хохлагандингиз?
Нодир ва Аброр "Айнан ҳозирги эришганларимизни хохлагандик" деб бир хилда жавоб беришди.  Баҳодир эса, "Худойимнинг  менга ҳам атагани бордир, бирор нарсага эриша оларканминми деб ўйлардим ўшанда", деб жавоб берди.
Мен улардан яна сўрадим, "Бундан бошқа яна кўпроғини ният қилмаганмисизлар?"
Ўшанда биз бир бирмизга қараб ўйланиб қолдик ва шунга амин бўлдикки, ниятларни катта қилишимиз, унга эришишга имонимиз ва ишончимиз ҳам кучли бўлиши керак экан.  Аллоҳим, қилган ниятларимизга яраша беради, Иншааллоҳ!

Аҳмади Эверест

📖 Telegram.me/IBRATLI -
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 04:01


ЯХШИ НИЯТ

"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".

• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.

• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.

НИЯТИ ПОКЛАРГА КУН
ХАЙРЛИ БЎЛСИН !



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 01:30


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

 🍁  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 00:50


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

28 Oct, 00:32


#Ассалому_алайкум

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” -  деганлар.

(
Имом Байҳақий ривояти)


Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Oct, 16:01


🌙🌟ХАЙРЛИ ТУН 🌟🌙

Меҳрингиз олдида эгиб бошимни
Тангридан умрингиз тилаб
юраман
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Oct, 15:33


КИМ АЧИНАР, КИМ..?

Негадир ёнимиздаги шу - энг яқин инсонимизнинг қадрига етмаймиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Oct, 12:02


Суратдаги эркакнинг исми Салим!

Ёши элликда.
Мактабда қоровул бўлиб ишлайди. Қўлидаги аёл унинг турмуш ўртоғи.

Битта фарзандлари бор.
5 йил аввал аёлининг оёқ қўллари ишламай қолган. У гапиролмайди ҳам.

Ўшандан бери аёлига қараш ва уй ишлари Салимга қолган.
У ҳар кеча тўрт марта уйғониб, аёлини уёқдан буёққа ағдариб қўяди.

У баъзида тунда аёлини инграшидан уйғонади.
Сабаби, аёли эрини безовта қилмаслик учун ўзи мустақил ағдарилиб олишга ҳаракат қилиб ножўя ётиб қолади.

Бу ҳолат аёли бироз тоби қочса уйига жўнатиб юборадиган эркакларга ибрат бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

27 Oct, 11:40


ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бир киши уйланди. аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.

Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.

Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:

—Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди.

—Уйимга, – жавоб берибди эр.

—Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни топа олмайсан-ку!

—Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку” — дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

26 Oct, 02:00


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

26 Oct, 00:33


Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-мухаббат кўрсатувчи ва ҳаққимизга  дуолар қилгувчи инсонларимизнинг қадр - қийматини билсак кифоя...
 
Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз?

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин,  хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.

Хаёт бу - ёмғирдек  гўё...
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларга илиқлик олиб киради. Сизнинг ҳам хаётингизда шундай одамингиз дойимо бор бўлсин.
   
Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.

Ёмғирли куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 16:02


Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон...

Тонггача тун Соҳибига омонатсиз...

ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 15:50


#Тафаккур

"Бугун оғир кун бўлди…" - деманг. «Бугун савоби кўп кун бўлди!..» - денг.
Яхшилик йўлида қийинчилик кўп бўлса, савоби ҳам мўл бўлади…



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 15:30


БУГУНДАН РАНЖИМАНГ

Бугундан ранжиманг нима бўлса ҳам,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади.
Синовда исёнлар қилмаган қалбни,
Аллоҳим ҳамиша қўллаб туради.

Эътибор бермаса суйганларимиз,
Қайғурманг, муҳими Аллоҳ севгиси.
Агарки бошларга тушса савдолар,
Билингки, Роббимнинг синов белгиси.

Сўзимиз тинглашиб, қилмаса эътибор,
Сиқилманг ҳаётда ҳар нарса бўлар
Ўткинчи дунёда шундай яшангки,
Фақат ортимиздан яхши ном қолар.

Бугундан ранжиманг кутинг эртани,
Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин.
Қалбингиз кенг қилинг, ўйланманг сира,
Ҳаёт гоҳ гўзалдир, гоҳида чиркин.

Бугундан ранжиманг, кулинг жилмайиб,
Лол қолсин шу бугун дилни ўйганлар.
Тафаккур қилинг сиз, учрагай аҳир,
Худо деб, шайтонга меҳр қўйганлар.

Бугундан ранжиманг, асранг қалбингиз.....


Заршид

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 15:01


Вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Билиб-билмай қилган гуноҳ ишларимизни тўғрилашнинг имкони йўқ. Бироқ исталган вақтда тавба қилишга имконимиз бор...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 14:31


Ҳаётнинг асоси ростгўйликдир. Демак, биринчидан Аллоҳ билан бўладиган алоқанг чин бўлсин, иккинчидан нафсинг билан бўладиган алоқанг чин бўлсин, учинчидан инсонлар билан бўладиган алоқанг ҳам чин ва рост бўлмоғи лозим.

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 14:00


Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди.
Унга ёрдам бергиси келибди.
Садақа бериб уялтиргиси келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебди.
Ҳаққига беш танга беришни ният қилибди. Лекин, бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди.
Шериги бошқа жабдуғ олиб келибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этибди.

Ҳар доим олдимизда икки йўл туради: ҲАРОМ ёки ХАЛОЛ!
Қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди.
Танлаётган йўлингиз эса охиратингизни ўзгартиради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 11:40


​​Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Бир гуруҳ аъробийлар Арафотдаги туриш жойига келиб, «Аллоҳим! Бу йилни серёмғир, унумдор ва баракот йили қилгин» деб дуо қилишибди, аммо охиратга оид бирор нарсани сўрашмабди.

Шунда Аллоҳ таоло: «Баъзи одамлар: «Роббимиз, бизга бу дунёда бергин», дейди, охиратда эса унга насиба йўқдир» оятини нозил қилди.

Улардан кейин бошқалар, яъни мўминлар келиб, «Роббим, бизга бу дунёда ҳам яхшилик бергин, охиратда ҳам яхшилик бергин, бизни дўзах азобидан асрагин», дейишди.

Шунда Аллоҳ таоло:
«Баъзилари эса: «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин», дейди. Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бордир. Аллоҳ тез ҳисоб қилувчидир» оятини нозил қилди.
(Бақара сураси, 200 202-оятлар).

Шунинг учун дуосида бу дунёни ҳам, охиратини ҳам сўраганлар мақталган. Дуонгизда охиратдан хам сўранг, қадрдон.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
📖
Telegram.me/IBRATLI

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 11:09


Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳажжул-масокин — Жумъа кунига насиб айлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Дуо қилиб туринг, Аллоҳ Ундан сўрамаганларга ғазаб қилади:

Эй бизларни йўқдан бор қилган улуғ Роббимиз!
Қалбларимизни Ўзингга, сўнгра намозга, сўнгра Қуръонга, сўнгра зикрга боғла…
Бизни муваффақиятсизлик сўқмоқларидан узоқ қил.То Ўзингга йўлиққунимизча бизга собитқадамлик насиб қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 10:59


АГАР СИЗ ШУ САНАДА ТУҒИЛГАН БЎЛСАНГИЗ 🥰

(1) (8) (11) (16) (21) (26)

(2) (6) (13) (19) (23) (30)

(3) (10) (15) (20) (22) (27)

(4) (7) (12) (17) (25) (29) (31)

(5) (9) (14) (18) (24) (28)

КИМ ҚАЙСИ САНАДА ТУҒИЛГАН 👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 10:13


Қуръондан фалонча ёдладим, дема. Тек қўй, одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил.

Мухтожга ёрдам қил, хаммага табассум ила боқ...

Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 09:30


Қуръони каримни очиб ўқишимиздан олдин:
- Барча инсонларни сиғдириш учун қалбимизни;
- Ҳақиқат ва ҳикматни англашимиз учун ақлимизни;
- Гуноҳлар ва адоватларни ҳайдаш учун кўксимизни;
- Эшитганларимиздан кўра кўраётганларимизни тасдиқлашимиз учун кўзимизни очишимиз лозим...
Ана шунда Қуръон қироати ҳам лафзда, ҳам амалда, ҳам сулукда ижро бўлади.

 
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 08:00


Ибодатларингиз қабул бўлсин,
ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 06:10


«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 05:40


#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 05:20


Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг.

Дуо —
Астағфируллаҳ дея афв сўрашни;
Алҳамдулиллаҳ дея севинчни,
СубҳанАллоҳ дея ҳайронликни;
Инна лиллаҳ дея қайғуни;
ИншааАллоҳ дея умидни;
Аллоҳу Акбар дея ҳайратни билдирмоқликдир дуо.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 04:40


📖  ИСТИҒФОРЛАР

Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 04:20


ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

25 Oct, 04:20


#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 16:30


. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 16:02


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари


ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 15:30


БАРАКАНИНГ САБАБИ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 15:07


Ҳақиқий эркак:

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 14:00


#Гўзал_тавсия

Ишдан чарчаб келсам ёки кўп асабийлашган кунларим юрагимга ҳеч нарса сиғмайди. Ҳудди нимадир етишмаётгандай бир жойда ўтиролмайман. Шунда энг синалган усулга суянаман. ювиниш хонасига кираманда, обдон ювиниб, таҳорат қилиб оламан.

Одам покиза бўлса бошқача енгил бўлиб қолади-да.Уйқу ҳам бошқача туюлади шунда. Вужуд тиниқиб дам олади. Чарчоқлар чиқади.

Бахтда ҳам худди шунақа!!!
У ҳам сиз ва бизга ўхшаб тоза ва покизаликни ёқтиради. Фақат бу гал нафақат жисмоний, балки қалбан тозалик ҳам мухим.

Юракни кенг қилинг, қалбни тоза сақланг, ниятни покиза қилинг! Қарабсизки бахт ўзи сизни қувиб келаётганини англаб етасиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 11:40


КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ...

Дунёга келдингиз бир бор қадрдон,
Шунчаки яхшилик қилишдан толманг.
Бировга етказманг озор ҳеч қачон,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимнингдир дилини оғритиб қўйиб,
Афсусда ёнманг сўнг бағрингиз ўйиб.
Ахир ким меҳрга қолибди тўйиб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кетмоқ учун келдик, қолмоққа эмас,
Бермоққа улгуринг олмоққа эмас.
Ҳеч ким бу дунёга қайтадан келмас,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Бировнинг хатосин санаб, ахтариб,
Устига мағзава қўйманг ағдариб.
Кўнгил гулдек нозик, етимдек ғариб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Ахир ким адашмас ким қилмас хато,
Умрингизни ғийбат қилмасин адо.
Садақа дейишар табассум ҳатто,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимни кўтарибди кўкларга нолиш,
Энг оғир жазодир кўнгилдан қолиш.
Гўзал тақдир эрур қалбдан жой олиш,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Дилобар Ўролова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 11:09


«БЕШ МУҲИМ ЎГИТ»

▪️Ҳаромдан сақлансанг инсонларнинг энг кўп ибодат қилгани бўласан.

▪️Аллоҳ таолонинг сенга берган қадарига рози бўлсанг бахтли инсон бўласан.

▪️Қўшнингга яхшилик қилсанг ҳақиқий мўмин бўласан.

▪️Ўзинг яхши кўрган нарсани бошқаларга раво кўрсанг ҳақиқий мусулмон бўласан.

▪️Кўп кулма.
Ҳаёт ўйин-кулгидан иборат деб ўйлама. Билиб қўй, ўйин-кулги қалбни ўлдиради.

(Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал)

«Ўксинма» китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 10:59


СССР вақтида тиббиё сир сақлаган дори лақабли мўжиза

60 йилдан бери юзлаб касалликларни даволай оладиган дори мавжуд ва хозиргача аптекаларда сотилиб келинмоқда. Аммо мўжизавий таъсири ва хар қандай касалликни даволай олиш хусусиятига эга бўлганлиги учун, замонавий шифокорлар бу дорини ёмон кўришади ва дорининг номини очқилашмайди

Бу дорининг номи – Батафсил 👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 10:14


​​ОЛТИН СЎЗЛАР

🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...

🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.

🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, қадрига етишимиз БАХТдир.


«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 09:59


Оддий совунга + Сода қўшсангиз борми. Натижадан хайратланишиз аниқ❗️

Капейка турадиган бу совунли маска юзни тиниқ қилиб, 1 умрга сақлаш мумкинлиги кимни хаёлига келибди дейсиз…


Юзингиздаги сизга ёқмайдиган ҳар қандай ажин ва доғларни гумдон қилади, косметологга бориш шарт ҳам эмас. Озгина сода олинг ва хаммомдан совунни олингда бу усулни синаб кўринг.

Камига қорайган жойларизи қордай оппоқ қилиб қўйса маззами?

Мана ўша рецепт: ёзиб олинг!

•оддий совун
•1 қошиқ сода
•яримта... Батафсил👇🏻

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 09:39


ШУКР ҚИЛ !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 07:19


СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.

Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.

Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.

Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.

Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.

Фитна вақтида сукут- ғалабадир.

Насиҳат вақтида сукут – адабдир.

Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 04:30


СИЗ БОЙМИСИЗ ?!

🎙Муҳамадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 04:08


Имом Ибн Жавзий айтадилар:

* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;

* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;

* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;

* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;

* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;

* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;

* Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.


"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 03:00


Ассалому алайкум, Азизлар!

Бугунги кунингиз савобларда ажри баланд, яхшиликларда файзи зиёда бўлсин.

КУНИНГИЗ  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 01:31


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

24 Oct, 00:40


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!


Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин, қадирдон.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Oct, 16:11


Агар  сиз  хеч  кимга  керак  бўлмагангизда АЛЛОХ сизни яратмаган бўларди...
АЛЛОХ Сизни яратибдими,
демак, БАХТга хаққингиз бор...

          ХАЙРЛИ  ТУН! 
ТУНИНГИЗ  ОСУДА  ЎТСИН!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Oct, 15:54


ОНАМГА  ЎХШАСИН 
          МЕНИНГ  ҚИЗЛАРИМ


🎙Алишер Қаюмов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

ИБРАТЛИ ДУНЁ

23 Oct, 14:37


Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Аз - Замахшарий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

22 Oct, 13:10


ЎЗИНГИЗНИ ЎЗГАЛАР БИЛАН СОЛИШТИРМАНГ...

🎙Муҳамадали Эшонқулов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

22 Oct, 10:19


ТУЙҒУ ЭҲТИРОМИ.

Унинг меҳнат таътили тугаб шаҳрига қайтиш учун самолётга минди. Ёнидаги ўриндиқда кўриниши ва кийинишидан қишлоқдан экани билиниб турган ёши катта аёл ўтирган эди.
Самолётда овқат тарқатила бошланди. Ҳар бир киши учун овқат ёнида оқ ширинлик ҳам бор эди. Ҳалиги аёл ширинлик солинган қутичани очиб уни пишлоқ деб ўйлаб нон билан ея бошлади. Унинг пишлоқ эмаслиги аён бўлгач хижолатдан юзи қизарди. Ёнида ўтирган йигитга қаради. Йигит ёнида бўлиб ўтган бу воқеани кўрган бўлсада ўзини кўрмаганга солиб у ҳам нон билан қутичадаги ширинликни емоқчи бўлиб аёл қандай қилган бўлса шундай қилди. Уни кўрган аёл кулиб юборди. Йигит унга:
- Хоним, нега унинг ширинлик эканини айтмадингиз? Мен уни пишлоқ деб ўйлабман, деди.
Аёл:
- Мен ҳам уни сиз каби пишлоқ деб ўйлабман, деди...


Йигит унинг пишлоқ эмаслигини билган эди. Яна йигит бунинг бор йўғи бир сафар эканини ва бу яқинда ниҳоясига етишини ҳам билган эди.
Аёлнинг оддий ва ёши катта эканлигини ҳам билган эди.
Инсонлар туйғуси ва унинг қалбининг риоясини қилиш ибодатдан кам эмас. Буни хам билгани учун у шундай йўл тутти.

Азиз биродарим, Сиз хам хаёт йўлингизда учраган инсонларни хотиржам қилинг, қалб туйғуларини риоясини қилинг, покиза ҳулқ ила чиройли сўзларни гапиринг. Чунки бу дунёда барчамиз йўловчимиз, ортимиздан эса қилган амалимиз - гўзал изимиз қолсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

22 Oct, 10:04


😱Дугонам 1 ойда 30 кг вазн йўқотди десам ишонасизми?
Ҳа албатта ишониш қийин, аммо ўзим синаб кўргач бунга ишонч ҳосил қилдим.
Бундай тез озиш соғлиққа зиён дейдигонлар албатта видеони охиригача кўринг!

Энг қизиғи эса ушбу дамлама ҳаммани уйида топиладигон маҳсулотлардан ташкил топади.
📝Ҳозр сизларга ушбу сеҳрли дамлама рецептни ўргатмоқчиман


👉БУНИНГ УЧУН...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

22 Oct, 05:51


Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

22 Oct, 04:00


ХАЙРЛИ  КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

22 Oct, 01:30


Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ !

Бугунги  куннинг  файзу
барокати сизга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

22 Oct, 00:31


Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 16:40


Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Аллоҳга  омонатсиз, қадрдон!
         Яхши дам олинг
!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 15:31


МЕН ОШИҚҚАН ДУНЁ
ШУМИ, ОНАЖОН ?!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 15:02


«Дунёда онага қиёслаш мумкин бўлган иккита нарса бор:
Она тили ва Она Ватан»

«Дунёда ҳеч қандай чегарани тан олмайдиган иккита мўъжиза бор:
Қуёш нури ва Она меҳри»


«Аёл кишига энг аввало Она деб қарасак, ҳаммаси жой-жойига тушади»



Ўткир Ҳошимов.
(Дафтар ҳошиясидаги битиклар)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 14:32


​​#ибрат_учун_мулохаза

ОНАЛАР

Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Кутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни бувим ўз қўллари билан ёзганлар. Мақсадлари фарзанд ва набираларини китоб сотиб олишдан озод қилиш бўлган. Бу китобларнинг баъзиси 7 мужалладдан иборат. Улар ҳали ҳам турибди".
Унинг гапларини эшитиб ажабланасан. Ўтган асрда Мавритания диёрининг Шинқит шаҳрида ўқийдиган, ёзадиган, тушунтирадиган, фарзандларига арабий ва шаръий билимларни ўргатадиган оналар бўлганидан хам ажабланасан. Биз ўзимизни ривожланган, илмий жиҳатдан улардан олдинда деб ўйлаймиз. Биз ғарблашишда улардан олдиндамиз. Илмда, динда эса улардан анча ортдамиз.
Бизда аёлларнинг фарзандларига таълим беришдаги ўрни йўқолган.
Шайх Деду айтади:
"Ёшлигимда барча устозларим аёллар бўлишган. Онам, онамнинг аммалари, ўзимнинг аммам. Бошланғич диний билимларимни хам мураббийя оналардан олганман."
Бугун оналаримизга бу ишлар бегона бўлиб қолди.

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Шайх Аҳмад Зарруқ рохимаҳуллоҳнинг имом бўлишига бувилари сабаб бўлган.

Афсуски, бугуннинг оналари модага, яхши кийиниш ва замонавий пардозда тажрибали. Улар буюкларимизни эмас, турк сериали қаҳрамонларини яхшироқ танишади.

Абдулқодир Полвонов


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Биз билан бирга бўлинг!

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 11:30


Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
🌾
Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...
🌾
Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
🌾
Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...
🌾
Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
🌾
Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик, орзу ва армон, муҳаббат ва нафрат, ҳурмат ва иллат, доно ва нодон оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
🌾
Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
🌾
Ҳаёт, кичкина ховли, ховлингизга хоҳласангиз гул экасиз... хоҳласангиз тиконзорга айлантирасиз.!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар.

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 11:05


АСЛИ - АСЛИДА,
НАСЛИ - НАСЛИДА


🎙Абдукарим Мирзаев


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 10:45


​#Психология

ТИЛ ВА ДИЛ...
(Хаёт психологияси)

“Бу муҳим эмас” деганимиз – келишиш учун энг қисқа йўлни танлашимиздир.
“Олдимда одамлар бор эди, шунинг учун телефонни кўтара олмадим” деганимиз – бу овоз сохибига нисбатан ҳеч қандай илиқлик қолмаганида айтилади.
“Сиздан ҳеч нарса кутмайман!“, “Сиздан ҳеч нима керакмас” деганингиз, истаган нарсангизни ололмаслигингизга кўзингиз етганида айтасиз.
“Мен совқотдим” деганингизда кимнингдир иссиқ тафтини кутиб шу сўзларни айтасиз.
“Яшашни истамайман” деганингизда, кимдир сизга “Мен учун яша” дейишини кутган ҳолда айтасиз.
“Борингизга шукур” деганингиз аслида “Мен сизни яхши кўраман” деганингиздир, фақат бу сўзни очиқ айтиш андишаси мавжуд.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 07:01


​​Дунёда энг кўп сўзлашиладиган
тиллар ТОП-10 талиги
:

1. Инглиз тили ушбу рейтинг бўйича биринчи ўриндадир. Бу тилда 1,5 миллиард одам сўзлашади. 365 миллион одам ушбу тил соҳиблари, қолганлар учун ажнабий тил ҳисоблансада, уни муомала тили сифатида ўрганиб, мулоқот қилишади.
2. Хитой тили иккинчида туради. Бу - 1,2 миллиард киши ушбу тил соҳибидир, демак.
3. Испан тили учинчида. Бу тилда -387 миллион киши сўзлашади.
4. Ҳинд тилида- 295 миллион киши сўзлашади.
5. Араб тилида- 280 миллион киши сўзлашар экан.
6. Португал тилида-204 миллион киши гаплашади.
7. Бенгалчада- 202 миллион киши мулоқот қилади.
8. Рус тилида- 160 миллион киши сўзлашади.
9. Япон тилида – 127 миллион аҳоли гаплашади.
10. Панжоби тилида эса- 96 миллион киши сўзлашади.


Олтита тил - инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий тили мақомига эгадирлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 06:00


КЕЧИР МЕНИ,
ОНА ТИЛИМ...


Мухаммад Юсуф

📹 21-октабр - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жамоаси тақдим этган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 05:30


Ўзбекчани билмайдиган ўзбеклар бор!

Бир дард яшар ҳамон оҳу-ноламизда,
Йиллардирки қолиб кетмас қорамизда,
Минг таассуф, бугун бизнинг орамизда,
Ўзбекчани билмайдиган ўзбеклар бор!

Неча йилки, кўнгилларда армон тилим,
Бу армондан юракларим тилим-тилим,
Билурлар, рус, фарангу ҳам олмон тилин,
Ўзбекчани билмайдиган ўзбеклар бор!

Ҳамла бирла хат-у савод ҳатлаб олиб,
Элу-юртга манфаатсиз матлаб олиб,
Тўтиқушдай тўртта сўзни ёдлаб олиб,
Ўзбекчани билмайдиган ўзбеклар бор!

Саҳналарда «юлдуз» бўлиб, жўшиб куйлаб,
Ажабтовур сўзларни ҳам қўшиб куйлаб,
Бир амаллаб ўзбекчада қўшиқ куйлаб,
Ўзбекчани билмайдиган ўзбеклар бор!

Ватан жаннат бўлса, тили битта бўстон,
Шу тил бирла битилгандир мингта достон,
Қулоғинг тут шивирлайман Ўзбекистон,
Ўзбекчани билмайдиган ўзбеклар бор!

Ўлмасбек Самарқандий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 05:01


ТИЛ - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ!

Анвар Мирзо

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 04:30


#Ибрат

Расул Ҳамзатов бир асарида шундай эслайди:

Аварлар қишлоғидан бир йигит Францияга ўқишга кетиб, ўша ерда қолиб кетди. Бошқа бир ҳамқишлоғи Францияга бориб келгач, йигитнинг онаси ўғли ҳақида сўрашга шошилди:

- Ўғлим билан кўришдингизми?
- Ҳа, кўришдим.
- Ўғлим Сиз билан қайси тилда гаплашди: авар тилидами ёки француз?
- Француз тилида.
- Унда у менинг ўғлим эмас!...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

21 Oct, 04:00


Бугун 21-октабрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун! Ушбу байрам билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 11:45


СЕН ОНАНГНИ
ҚАЧОН ЙЎҚЛАДИНГ ?


🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 11:19


ОЛТИН  СЎЗЛАР

🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

🍀 Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.


«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 11:09


#ДИҚҚАТ

БРИТВАДАН ВОЗ КЕЧИНГ!🪒 🙅‍♀


3 дақиқада ҳунук бўлиб ўсиб ётган кераксиз тукларни зарарсиз кетказинг!

Атиги 2 минг сўм турадиган вазелин, ҳечқандай бритвасиз, депилятсасиз ортиқча туклардан қутулишга ёрдам беради!

Бу усулдан кейин, олинган тук ўрни қорайиб қўймайди ва тошмалар ҳам тошмайди!

1 дона вазелинни олинг ва....

Батафсил ўқиш 👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 10:45


Шундай ака-укалар орамизда кўпаяверсин

Жигарларга юбориб қўямиз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 10:15


АКА  ОТА  ЎРНИДАДИР

Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар".

(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган).

Ак
анинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар.

Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир.

Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар.

"Кексаларни эъзозлаш" китобидан.📚


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 10:01


#ТовбаларҚилай😳
Маккада ота ўз ўғлига нима сабабдан ўлим тилади видеони кўринг👇👇

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 09:30


.
УКАЛАРНИНГ ЗЎРИСАН УКАМ!

Шундай акаларимиз бор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 09:07


​​ТАРИХИЙ БИТИК

Ёшлигимда ўжар ва дангаса эдим. Акаларим оғил қуришаётганда ёрдам бермаганим эсимда. Ўшанда давор орасига бир шиша қолдиришган эди. Унинг ичида хат бор. Хатга шу оғилни қурган кишилар исми ёзилган. Албатта уларнинг орасида менинг номим йўқ. Кичик акамнинг айтишича ўша хатга “Ўрозбой укамиз лой ишларига ёрдам бермасдан бир чаккада олма еб ўтирди. У қўлини совуқ сувга ҳам урмайдиган ўжар. Дадамиз исмини Ўжарбой қўйса яхши бўларкан...” деб ёзишган экан...

Оғилни буздириб ўрнига каттароқ, замонавий қилиб уй қурдириш ниятида уста қўйганимда ўша эски хотиралар тинчлик бермай қўйди. Шиша деворнинг қайси жойида эканини тахминан билганим учун усталар кетгач, кечқурун ўша қисмни буздим ва шишани топдим. Агар бирор ким ўқиб қолса лақабим аниқ “Ўжарбой” бўлиши тайин эди. Шишани топганимдан хурсанд бўлиб, уни боғ тўрига олиб ўтдим ва синдириб хатни олдим, ўша кунларни эслаб ўқишга тушдим:
“Бу оғил 19.. йил ака-ука Худойназаровлар томонидан қуриб битказилган.
Лой қорувчи: катта акаси. Ғишт қуювчи: кичик акаси. Ғишт терувчи: отамиз Муҳаммад Худойназаров. Чой келтирувчи укамиз Ўрозбой, яъни шу ҳовлининг бўлажак эгаси”.

Аслиддин Мустафоев


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар.

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 05:31


АКА - УКАЛАР ҚАНДАЙ
БЎЛИШИ КЕРАК ?


🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 04:49


Бугун 20 октябрь — Қиёматли ака-укалар куни экан.


📖 Бир донишманддан сўрашди:
– Туғишган ака-укангизни яхши кўрасизми ёки дўстингизними?
– Туғишган ака-укамни яхши кўраман, агар у менга дўст бўлса.
Дўстимни яхши кўраман, агар у менга туғишганимдек бўлса.


Туғишган ака-укаларимиз ва
дўстларимиз омон бўлсинлар!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 03:00


БАХТ НИМА?

✍️Нурхон Элмирзаева
🎙️Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 01:30


Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган яхшиларим,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

20 Oct, 00:30


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик  хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун...

Оила МУКАДДАС  ва  у  АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни яқинларгиз даврасида серфайз ва сермазмун  ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Oct, 15:31


Баъзан орқангизда суягани ҳеч ким йўқдай туюлса, ўша вақтда, ушбу оятни эсланг:

"Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?!.."
("Зумар" сураси, 36-оят)


ХАЙРЛИ ТУН!
Аллоҳни панохида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Oct, 13:40


МЕНГА ХАССА ОЛИБ КЕЛДИНГМИ, БОЛАМ ?

Ота-оналар қариганда фарзандга эмас, ёғоч ҳассага суянадилар...

✍️Лобар
АЗИЗ
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Oct, 13:20


​​#Ҳикоя

Кексалик ҳаловатини истайсизми?

Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”...



Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган...



Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар...

Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар...

Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин.

Умида АЗИЗ

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Oct, 13:00


#Ибрат
​"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг!

Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги жон - тана оғриғини унутиш алами билан кучайтирманг!

Уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Oct, 11:23


ЭСЛАБ ҚОЛИШ ВА УНУТИШ...

Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
–Бувижон! Сиз жуда оғир ҳаёт кечирдингиз, бироқ кўнг лингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?
– Бор албатта,– жавоб берибди онахон,– менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс ҳолда юрагим тўла чандиқ бўларди. Ҳозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!
Яратганга беадад шукрлар бўлсин, У зот бизга эслаб қолиш ва унутиш неъматини берган. Бизга қачон яхшилик қилинса, миннатдорчилик уни эслаб қолишга, меҳр эса ёмонликни унутишга мажбур қилади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Oct, 10:14


УСТОЗ  НАСИҲАТИ

Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, хамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни хадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз хал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз иншааллох!
Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло хақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан хал қилинг.
Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
Улар бизни катта қиламан деб, Аллох берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
Яқинда ўтиб кетишса дийдор қиёматга қолади.
Уларни ғанимат билинг...

"Устозлар насихатлари"дан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ

19 Oct, 08:30


#ҲАЁТ...

Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт,
Армон — эриб кетган қорнинг парчаси.
Ният — бедор тунлар қилганимиз - аҳд,
Ҳаёт — сенга тутган умрим барчаси.

Висол — бизлар сабаб гўзал бўлган он,
Ҳижрон — бегонага айланган дўстим.
Умид — дардли кунлар тутганим қалқон,
Афсус — вужудимга етмас кам-кўстим.

Шукр — тилларимдан тушмаган калом,
Қувонч — кўзларингда ўқиган байтим.
Толе — ҳар тонг сенга йўлланган салом,
Бахт-чи, дуоларга берилган қайтим.

Хаёл — ўнгимизга кўчрилган имкон,
Чидам — дийдоргача тўхтаган фурсат.
Ором — осмонларда қўним топган жон,
Соғинч — қалблар учун илоҳий нусрат.

Ишқим — ниятлардан қад кўтарган арк,
Меҳрим — кипригингни намлаган шабнам.
Ҳаёл сиймоингни эта олмас тарк,
Сен менинг юракдан яралган муждам...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA