Бизнес-адвокат | Biznes-advokat @abduvohidyakubov Channel on Telegram

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

@abduvohidyakubov


Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади.

Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ.

Мурожаат юбориш: @yakubov_abduvohid_murojaat_bot

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat (Uzbek)

Biznes-advokat kanalining asosiy maqsadi - biznes va iqtisodiy sohaga oid maqolalar, tahlillar, qiyoslar va statistikalar bilan ta'minlashdir. Kanalda yangiliklar, so'nggi tendensiyalar va sohaga oid muhim ma'lumotlar mavjud bo'ladi. Abduvohid Yakubovning ushbu kanal orqali o'z fikrlarini, tajribalarini va bilimlarini biznes sohasidagi barcha qiziqishlilarga ulashishi mumkin. Kanaldagi maqolalar o'qib, samolyotda, metroda, yo'lda va hattoki ishda bo'lishingiz mumkin. Kanalga a'zo bo'lib, sohaga oid eng so'nggi ma'lumotlar bilan doimiy ravishda tanishishingiz mumkin. Biznes-advokat kanalida siz istalgan vaqtingizda muhim ma'lumotlarga ega bo'lishingiz va o'rgangan bilimlaringizni mustahkamlash imkoniyatiga ega bo'liishingiz mumkin. Agar siz ham biznes sohasida o'z rivojlanganligingiz uchun qadam qo'ymoqchi bo'lsangiz, ushbu kanal siz uchun mo'ljallangan.

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

28 Mar, 13:24


8. Чунки амалдаги ЎР нинг ЖПК си 48-м даги гумондорнинг ҳуқуқлари 66-м даги гувоҳнинг ҳуқуқларига кўра кенгроқдир. Масалан, гувоҳ фақат ўзига қарши ва яқин қариндошларига қарши кўрсатма бермасликка ҳақли. Гумондор эса умуман кўрсатма бермасликка ҳақли.

Давоми келгуси сонда (Ўқув марказларида ва умуман уйда, хусусий мулк объектларида ўзингизни ҳимоялаш усуллари ва чоралари тўғрисида). Ифтор вақти бб қолибди.

@abduvohidyakubov

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

28 Mar, 13:23


Ўқув марказларида араб тили фанидан дарс берадиган муслима аёл-қизлардан шундай саволлар келмоқда: марказимиздаги дарс ўтадиган синф хоналарига айрим формали ёки формасиз орган ходимлари ҳеч қандай огоҳлантириш ёки хабар беришларсиз бостириб кириб, дарс ўтаётган китобларимизни, синфдаги буюм ва ашёларни ва кўзларига тушган барча нарсаларни текширишмоқда. Қуръони каримдан дарс ўтяпсан, синф хонасида намоз ўқияпсан ва бошқа шу каби айбловларни билдириб, таҳдид ва дўқ-пўписалар қилишмоқда. Шу тўғрими, бу орган ходимлари ўзларини таништирмайди, кимлигини айтмайди ва шу каби саволлар беришмоқда.
ЖАВОБ:
1. Аслида бу саволни берадиган ҳолатга олиб келишнинг ўзи биронта қонун доирасига сиғмайди. Яъни бунақа саволларга бериладиган жавобнинг ўзи қолмаяпти. Тўғрироғи, жавоб берадиган сўзни топишнинг, гапни тузишнинг ўзи қийин бўляпти менга. Бунақа саволга жавоб бериш учун адвокат ёки юрист бўлишнинг ҳам кераги йўқ аслида. Бунақа муттаҳамликни қонунсизлик, деб атасам жуда юмшоқ бўлиб қоляпти. Сўз ожиз қисқаси.
2. Ўқув маркази хусусий мулк объекти ҳисобланади. Уйингизга кириш ва тинтув ўтказиш учун қандай тартиб ўрнатилган бўлса бу ерда ҳам шу тартибга риоя қилиниши керак. Лекин орган ходимлари "Биз тинтув ўтказмадик, фақат кўздан кечириш ҳаракатини амалга оширдик холос" деб ўзларининг қонунсиз фаолиятларини хаспўшламоқчи бўлишади.
3. Тинтув ҳаракати учун прокурорнинг ордери ёки суднинг ажрими лозим бўлса, кўздан кечириш учун тегишли орган бошлиғи (мансабдор шахс) нинг буйруғи етарли бўлади, ўшанчун мабодо лозим топишса бунақа буйруқларни чиқариб олишлари қийин эмас. Лекин кўздан кечирган тақдирда ҳам ўқув маркази раҳбарига ёки ашёлари кўздан кечирилаётган ходимга тегишли асос ҳужжатни кўрсатиши шарт. Ва албатта, кўздан кечириб бўлгач, тегишли далолатнома расмийлаштиришлари, унга нафақат орган ходимлари, балки ўқув маркази раҳбари ва ашёлари текширилган ходим ҳам имзо қўйишлари керак.
4. Ундан ҳам олдин, дастлаб орган ходимлари ўқув марказига ёки ҳар қандай ишхонага бостириб ёки бостирмасдан маданият билан кириб келар экан, ўзларини таништиришга мажбур. Яъни ЎР нинг "Ички ишлар идоралари тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасига асосан орган ходими:
а) ўз лавозимини, унвонини,
б) фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши,
в) фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, г) шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;
д) фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.
5. Амалиётда эса бундай бўлмаяпти, 8-модда талаби бажарилмаяпти. Орган ходимлари ўзларини терроризм бўлимидан ёки оператив ходим эканини айтиб, шахсини умуман таништирмайдиган ҳолатларга жуда кўп дуч келяпмиз. Юқоридаги қонуннинг 9-м га асосан Ички ишлар идораси ходимлари ўз фаолиятини ошкора ва шаффоф олиб бориши шарт экани кўрсатилган. Бундан фалончи оперлар мустасно, дейилмаган қонунда.
6. Ўшанчун, агар ходимлар ўзларини таништирмаса ва сизни талабингиз билан хизмат гувоҳномасини кўрсатмаса унинг биронта талабини бажаришга ва саволларига жавоб беришга мажбур эмассиз. Уни сиз учун оддий фуқаро деб қабул қиласиз. Оддий фуқаронинг эса талабини бажаришга мажбур эмассиз. Формаси борми йўқми қизиғи йўқ.
7. Орган ходимининг саволларига жавоб беришда ҳам барча саволларига жавоб беришга мажбур эмассиз. Фақат сизнинг шахсингизни аниқлаш учун ИИБ га олиб кетмаслиги учун исм фамилиянгизни айтишингиз, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатсангиз етарли. Бошқа саволларига эса жавоб беришга мажбур эмассиз, агар сизни гувоҳ тариқасида кўрсатмангизни олмоқчи бўлмаса. Лекин шуни билиш керакки, сизга нисбатан қандайдир текширув ёки айблов илгари сураётган бўлса, сизни гувоҳ тариқасида эмас, гумондор тариқасида кўрсатмангизни олиши ёки сўроқ қилиши керак, гувоҳ эмас.

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

25 Mar, 13:16


Бой мамлакатлар билан камбағал мамлакатлар орасидаги фарқ яна бир нарсада аён бўлади. Ижтимоий мавқе ва пулни орасидаги боғлиқликда.

Камбағал жамиятларда пули бор одамни мавқеси ўз ўзидан кўтарилаверади, фарқи йўқ, бу пулни уюшган жиноий гуруҳ аъзоси сифатида орттирганми ёки коррупция орқали давлат билан ишлаб орттирганми. Ундай одамлар билан бошқа одамлар қўл бериб кўришаверишади, керак бўлса, ОАВ ҳам улар ҳақида ёзади. Яъни биринчи хусусияти пулни келиб чиқиши аҳамиятсиз. Иккинчиси, пул билан мавқе бирга бир айирбошланади.

Бойроқ мамлакатларда пулни жуда қийинлик билан мавқега алиштирса бўлади. Масалан, АҚШда мактаб директорини мавқеси жуда баланд — лекин жуда кам пул топади. Кичик бизнесмен, ойига бир миллион доллар даромад қилса ҳам, ўша жамиятдаги мактаб директоридан, ёки катта нашрга ишлайдиган журналистдан, ёки юз баробар кам пул топадиган давлат арбобидан мавқеси анча паст бўлади. Энг қизиғи буни улар биладилар. Ёзувчилар кам пул топишади, лекин ижтимоий мавқеси баланд, ёки дипломатларни ёки ҳарбийларни ва ҳоказо.

Бу нарсани менимча ҳамма яхши билади, АҚШдаги ёки Европадаги журналистни ёки олимни, ундан юзлаб баробар кўпроқ пул топадиган тадбиркордан мавқеси каттароқ эканлигига ҳамма аҳамият берган бўлса керак.

Лекин бир қизиқ нарсага эътиборни қаратмоқчиман. Айниқса урушдан кейин, кўп рус бойлари шартли ғарбга кўчиб шу нарсани англашаётгани жуда қизиқлигини. Уларни кўринадиган бойликлари — катта уйи, қиммат автомашинаси ва ҳоказо, ғарбий жамиятларда кўрсатилиши осон, лекин мавқесини ошириши қийин бўлган нарсалар, деярли имконсиз. Шунинг учун улар нима қилишади? Албатта бошида фрустрация, яъни қабул қилиш қийин. Ахир уларда миллионлаб долларлари бор, лекин ғарбда ҳеч ким уларни бу учун ҳурмат қилмайди. Улар ўйлашадики, анча йил яшасам уларни ўша жамиятларга қабул қилишлари мумкин, мавқелари ошиши мумкин. Бу ҳам хато. Бир неча ўн йиллаб Англияда яшаган бойлар буни жуда англашади ва фарзандлари туғилишидан олдин Этонга ёзиб қўйишади, шоядки келажакда фарзандларини мавқеси баланд бўлсин деб.

АҚШда ҳам буни йўли бор, лекин доим яхши ишлайди дея олмаймиз. Улардан бири хайрия. Хайрия билан хайрияни фарқи бор. Масалан, Афғонистондан Калифорнияга кўчиб келган миллионер яхши биладики, агар Афғонистонга хайрия қилса уни хайриясини таъсир доираси юқорироқ. Лекин АҚШдаги мавқеси учун табиийки, АҚШдаги у кирмоқчи бўлган ҳамжамиятга пул бериши афзалроқ. Шунинг учун ҳам, Калифорния ўрмонидаги қурт қумурсқаларни муҳофаза қилиш ҳамжамиятига миллионлаб пул беришни, Афғонистондаги очарчиликдан қийналаётган ҳамқишлоқларига беришдан афзал деб билади. Баъзи бир тадбиркорлар АҚШни муҳим университетларига хайрия беришади — у ҳам бир умид биланки, балки шундай хайрия берсам, ўша жойни атрофдагилар уни кўпроқ ҳурмат қилади ёки энг камида эртага фарзандларини ўша университетга кириши осонроқ бўлади. Худди шундай йўналиш санъатга пул ажратиш. Санъат ва маданият атрофидаги одамлар уларни қабул қилиши ёки ҳеч бўлмаганда тадбирларига чақириб туришлари учун, санъатга, галереяларга ва шу каби тадбирларни молиялаштиришга пул беришади. Бир қизиқ нуқта шундаки, шу пулга мавқени сотиб олиш қиммат туради. Яъни пулга мавқе олиш имконсиз эмас — шунчаки ниҳоятда қиммат. Яъни мавқени «айирбошлаш курси» ўта қиммат. Пули бор лекин мавқеси йўқ одам, пиччоқа илиниши учун керакли университетга ёки муҳим музейга 5-55 миллион доллар хайрия қилиши керак. Яъни масалан, ўзи 100 миллиони бор одамни мавқесини кўтариш жуда қиммат. Айниқса, шубҳали даромад манбасидан пул топса. Лекин шартли Афғонистон ёки Россияда 100 миллион доллар бор одамни мавқеси шундоқ ҳам баланд бўлади. Шу нарса кўпчиликка яхши кўринмайди.

Бу дистрибуцияни нафақат тепасида, балки ўртасида ҳам муҳим.
Масалан, АҚШда катта корхона ёки банкда ишлайдиган тажрибали ходим йилига 500 минг доллар ишлайди. Бу албатта катта пул. Лекин маъно шундаки, мавқе учун етарли эмас. Иммигрант жамиятлардаги «биринчи авлод муаммоси» деб ҳам буни аташади. Яъни молиявий барқарорлик, мавқе билан келмайди.

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

25 Mar, 13:16


Албатта, қиммат автомобиль ёки яхши уй олишлари мумкин, лекин ўша одамлар кутганидек ижтимоий мавқеси бўлмайди, чунки ўша жамиятдаги шартли мактаб директори ёки ёзувчи (аҳамият беринг — дўхтир эмас) анча юқорироқ ижтимоий мавқега эга.

Бу нарсалар озгина эмпирик ҳам тадқиқ қилинган. Мен шахсан таниган бир Афғон йигитини гапини эслайман — отаси шимолий Виржиниядаги энг қиммат уйлардан бирини сотиб олган экан, лекин бу фактни фақат Афғонистонда муҳим эканини пайқаган экан. АҚШда эса, бундай катта уйи борлиги нафақат мақтана олмас эди, балки уни кимдир билиб қолса ҳам эриш туюлар экан. Айтмоқчи, айнан шунинг учун кейин Дубайга кўчиб кетмоқчи бўлди.

Хулоса шундаки, мамлакат қанчалик ривожланган бўлса, пулга мавқе сотиб олиш шунчалар қиммат.

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Instagram | YouTube | Facebook

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

15 Mar, 10:01


Жаноб Президент! Кунлар ҳам исиб қолди, мабодо Шоввозсой томонга йўлингиз тушиб қолса, Нуробод қишлоғига борганда Шоввозсой томонга бурилмасдан, машинани шартта шопирдан олиб қўйиб, рулга ўзингиз ўтириб, Ангрен томонга қараб юрсангиз яхши бўлар эди. Олтин заводигача бориб, яна Нурободгача қайтиб келсангиз етади. Агар машинангизни балони дабдала йўллардаги чуқурларга тушмасдан ва балон ёрилмасдан бориб кела олсангиз, Сизга қойил қолган бўлар эдик. Чунки йўлнинг Тошкентдан фақат Нурободгача бўлган қисмидаги чуқурлар ямаб, таъмирлаб чиқилган холос. Нурободдан Ангренгача бўлган қисми эса шу даражада абгорки, машиналар 1-2 тезликда юришга ва пробка бўлиб қолишига тўғри келмоқда. Айниқса, Увак қишлоғида. Чуқурлар шу қадар катта ва кўпки, машинамни балони бир вақтни ўзида катта чуқурга тушиб, 2 та балони бараварига ёрилиб кетди. Шомдан кейин кечқурундаги сарсонликни гап билан ифодалаб бўлмайди.
2. Биз аҳоли бензин ва газ сотиб олаётганда, МРО да машина билан боғлиқ ҳар қанақа олди-сотди ёки бошқа операцияни амалга ошираётганимизда тўлаётган мажбурий тўлов ва йиғимларимиз, жарималар ва бошқа суммалар миллиардлаб долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, 30 млрд долларга яқин солиқлар, божлар ва бошқа тўловларни бюджетга тўлаяпмиз.

3. Бу миллиардлаб доллар пулларни эса Сиз тайинлаган вазирлар, хокимлар ва бошқа амалдорлар халқ учун, йўл учун етарли даражада сарфламаяпти. Яъни, ўзингиз Денов йўлларида айтганиздек, Сизни алдашмоқда. Нафақат Сурхондарё йўлларини, балки водий йўлларини ҳам, бошқа вилоятлардаги йўлларни ҳам етарлича таъмирлашгани йўқ.

4. Бу давлат амалдорлари Сизни ҳам, халқни ҳам алдаётгани аниқ экани яна бир бор тасдиқланиб турган бир вақтда нимага уларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрмайсиз? Бир лавозимдан олиб, бошқасига тайинлайсиз. Балки йўлларга сарфланди, деб сохта ҳужжатлар қилиб, пулларини ўзлаштириб бўлгандир? Фалон идорага айтинг, текшириб бу ўзлаштириш ҳолатларини аниқласин, деб сўрамоқчи эдим. Лекин хаёлимга биронта идора ёки биронта давлат амалдори келмадики, у холис текшира олса. Бунақа идора ва амалдор бор эканига эса мен ҳам, халқ ҳам, Ўзингиз ҳам ишонмайсиз.

5. Бас шундай экан, давлат маъмурий бошқаруви ва сиёсий эркинликлар соҳасида ҳам жиддий ислоҳотларни бошлаш вақти етиб келмадими? Агар давлат амалдорларининг коррупциясини тугатмоқчи бўлсангиз, нима сабабдан халигача амалдорларнинг даромад (ва албатта харажат) ларини декларация қилишни орқага суриб келяпсиз? Буни асословчи важларингизни халққа тушунтириб бера оласизми?

ПиСИ: Навоий кўчадаги тротуарни тўсиб қўйган газ трубасини ўтган сафар қўйган постимдан кейин 2 кун ичида, Президент порталига ёзганимдан кейин 1 ой ичида тузатиб кетишди. Раҳмат. Энди, мушугимизни қорни оғриб қолса ҳам Ўзингизга мурожаат қилаверамиз. Зотан, амалдорларингиз бари бир ишламайди. Алдайверади. Бу гапингизга қўшиламан.

Давоми келгуси сонда (ҳамма ишни Президентни ўзи қиладиган бўлса ёки у аралашмаса муаммолар ҳал бўлмаса, бунақа "қўлда бошқарув" тизими қачонгача давом этади, деган мавзуда).

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Instagram | YouTube | Facebook

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

11 Mar, 13:59


Ёш шоир Нажмиддин Эрматовнинг бошқа шеърлари ҳам зўр экан

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Instagram | YouTube | Facebook

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

08 Mar, 10:25


МУАММОЛАРИМИЗ САБАБИ КОНСТИТУЦИЯНИНГ ВА ҚОНУНЛАРНИНГ ЗОТАН ИШЛАМАЁТГАНИДА, УНГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ЗАРУР ЭКАНИДА ЭМАС

1. Ўзи қайси модда Конституциянинг ва қонунларнинг тўла ишлашига халақит беряпти? Масалан, Президентнинг икки муддат 5 йилдан сайланиши мумкинлиги тўғрисидаги модда Конституция ва қонунларнинг тўла ишлашига тўсқинлик қилдими шу кунгача? Нима учун уни ўзгартиришимиз керак бўлиб қолди? Америкада Президент 4 йилдан 2 марта, қўшни Қозоғистонда 7 йил бир марта ишласа бўладию, бизда жами 10 йил етмайдими?
2. Мабодо, амалдаги Конституция замон талабига жавоб бера олмай қолган бўлса, унда шу кунгача кўплаб низолар келиб чиққан, бу моддалар тўхтовсиз бузилган ва буни Конституциявий суд кўриб чиқиб, ўз қарорларини чиқарган бўлиши керак эди. Лекин Конституциявий суднинг ўтган 31 йилдаги фаолиятига назар ташласак, Конституциянинг биронта моддаси бузилгани ёки замон талабига жавоб бера олмай қолгани тўғрисида қарор чиқармаган. Мабодо, биздан яшириб чиқарган қарорлари бўлса айнан ўша қарорларда кўрсатилган моддалари ўзгартирилиши масаласини кўтариш мумкин эди. Лекин бунақа қарорлар йўқку. Яъни бузилавериб-бузилавериб, КС қарор чиқаравериб чарчаб кетган биронта модда борми Конституцияда?
3. Агар КС ўтган 31 йилда ҳар куни 1 донадан иш кўриб чиқса ҳам 31 йилда 10 000 тадан ортиқ иш кўрган бўлард эди. Лекин кўриб турибмизки, Конституция бузилишига доир 10 мингта эмас, 10 та ҳам ишни кўриб чиқмаган. Демак, ҳамма ишлар жойида, биронта камчилик йўқ. Конституция бузилмаган бўлса нимага бунақа бузилмайдиган, тўла риоя қилиб келинган Конституцияни ўзгартириш керак? Нимага? Ўзларининг шу вақтгача яратиб келган тизими ва ишлаш принципларига ўзлари қарши чиқмаяптими?
4. Конституциянинг Олий мажлис тасдиқлаган лойиҳасини кўрмадим. Лекин айтишларича, 29-моддадаги "ахборот тарқатиш эркинлиги" халқнинг маънавиятига зарар келтирса тақиқланиши (чекланиши) мумкинлиги ёзилган эмиш. Ўзбекистон имзолаган барча халқаро шартномаларда диний эркинликлар, сўз ва матбуот эркинлиги каби эркинликлар 5 та асос билан чекланиши мумкинлиги ёзилган бўлиб, буларнинг ичида жамоат хавфсизлиги, жамоат тартиби, жамоат саломатлиги ва ЖАМОАТ АХЛОҚИ ни ҳимоя қилиш мақсадида эркинликлар чекланиши мм, деб кўрсатилган. Асло "халқ ёки жамоат маънавияти" эмас. Масхарабозлик қилманглар: жамоат маънавияти деган тушунча ўта мавҳум ва таърифини хохлаганча кенг шархлаш мумкин. Аниқ қилиб, жамоат ахлоқи, деб ёзинг ва халқаро қонунларга мосланг.
5. Конституция ҳам, миллий қонунлар ҳам Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномаларга, халқаро қонунларга мос бўлиши шарт, зид келиши мумкин эмас. Бу "ЎР нинг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонуни" 2-м да ёзилган. Шу сабабли жамоат маънавияти эмас, аниқ қилиб ЖАМОАТ АХЛОҚИ деб кўрсатилишини талаб қиламан.
6. Аслида ЎР имзолаган халқаро қонунларга риоя қилиш истаги бўлганида эса Ўзбекистон қонунлари унга аллақачон мосланиши керак эди. Мосланадими йўқми халқаро шартномаларга аниқ риоя қилиш керак эди шу вақтгача. Риоя қилганингиз йўқ шу вақтгача кўплаб халқаро қонунларга. Миллий қонунларимизга ҳам давлат органлари кўп ҳолларда риоя қилгани йўқ. Конституцияни ҳар қанча ўзгартирган билан, мукаммал қилгани билан унга риоя қилинмаса халққа нима фойда? Олдин мавжуд Конституция ва қонунларга риоя қилишни бошлаш керак эмасмиди?

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

06 Mar, 13:04


Интернетнинг Ҳукуматларга таъсири тўғрисида

Жаҳон иқтисодий форуми ва унинг ҳар йили Давос (Швейцария) да ўтадиган учрашувлари асосчиси Клаус Швабнинг "Тўртинчи саноат инқилоби" китоби ("Asaxiy books" лойиҳаси томонидан ўзбек тилига жуда чиройли таржима қилинган) ни ўқиб чиқдим. Жуда ажойиб ва фойдали маълумотлар ёзилган экан. Жумладан, интернет ва 4-саноат инқилобининг Ҳукуматларга қандай таъсир кўрсатаётгани масаласидаги маълумотлар жуда фойдали экани сабабли шу қисмини жузъий қўшимчаларим билан бирга сизларга ҳавола қилишни лозим деб топдим.

Интернет ва рақамли дунёнинг кучайиб бориши Ҳукуматларга қуйидагича таъсир ўтказар экан (бу ўзгаришларнинг қайси бири автократик Ҳукуматларга таъсир қилади, қайси бири қилмаслиги тўғрисида ўз фикрларингизни комментларда ёзарсизлар):

1. Рақамли дунё давлат ҳокимияти обрўсини ҳимоя қиладиган тўсиқларнинг кўпини олиб ташламоқда. Натижада бошқарилаётганлар ёки жамият кўпроқ маълумотга эга бўлиб, талаблари ортиб бориши Ҳукумат самарадорлиги ёки таъсир кучини камайтирмоқда. Бунга йирик демократик давлатнинг обрўсини тўка олган 'WıkıLeaks' воқеаларини ёки МО автокартияларининг юзини очиб бераётган "Озодлик" радиоси маълумотларини, ёки ҳар куни журналистлар ва блогерлар томонидан тарқатилаётган таҳлилий-танқидий маълумотларни (А.Я.) мисол қилиб келтириш мумкин;
2. Ҳозирги вақтда давлатни бошқариш аввалги даврларга нисбатан қийинлигига шубҳа йўқ. Бир нечта истиснолардан ташқари сиёсатчилар учун ўзгаришларга интилиш тобора қийинлашиб бормоқда. Уларни давлатлараро, минтақавий, маҳаллий ва ҳатто индивидуал сиёсиё куч (блогерлар) марказлари чегаралайди. Кичик сиёсий кучлар энди миллий Ҳукумат сингари катта кучларни тизгинлашга қодир.
3. Ҳукуматлар ҳокимият аста-секин давлат ташкилотларидан нодавлат ташкилотларга, шаклланган институтлардан (агар бўлса-А.Я.) эркин тармоқларга ўтиб кетмоқда. Янги технологиялар, ижтимоий тармоқлар ва алоқалар орқали деярли ҳар қандай инсон бошқаларга таъсир ўтказиши мумкин. Яқин йилларгача буни тасаввур ҳам қилиб бўлмас эди.
4. Ҳокимиятлар тобора муваққат ва ўткинчи бўлиб бориши, Ҳукуматларга кучли зарар етказмоқда. Ёзувчи ва иқтисодчи Мойзес Наим айтганидек, "21 асрда ҳокимиятни қўлга киритиш ва йўқотиш осон, ундан фойдаланиш эса қийин".
5. Мухтасар қилиб айтганда:
а) янги технологиялар фуқароларга ўз фикрини билдириш;
б) фуқарорларнинг саъй-ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
в) Ҳукумат назоратини четлаб ўтиш имконларини бермоқда.
г) параллел тузилмалар расмий давлат тизимига қарши (ёки уни четлаб ўтган ҳолда) ўз ғояларини тарқатишга, издошлар йиғишига ва ҳаракатларини мувофиқлаштиришларига имкон бермоқда.
6. Хулоса шуки, охир-оқибатда ҳукуматларнинг мослаша олиш қобилияти уларнинг омон қолиш-қолмаслигини белгилаб беради. Агар улар кучайиб бораётган "бузғунчи" ўзгаришлар дунёсини (интернет, рақамли дунё вб) қабул қилиб, рақобатни таъминловчи ошкораликка ва самарадорликка эриша олса фаолиятини юритишда давом этиши мумкин.
7. Лекин айрим автократик Ҳукуматлар каби (қон билан кирган жон билан чиқади деганларидек) яна бари бир ёлғон, ҳийла-найранг, чалғитиш, сохта блогерлар ва журналистлардан фойдаланиш, коррупция, монополия, қонунсизлик ва куч ишлатар тизимларнинг зўравонлиги ҳамда муттаҳамгарчиликларга давом этаверишса, натижасидан ўзлари жавобгар бўлишлари муқаррардир.

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Instagram | YouTube | Facebook

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

05 Mar, 09:05


Интернет ва рақамли дунёнинг кучайиб бориши Ҳукуматларга қуйидагича таъсир ўтказар экан (бу ўзгаришларнинг қайси бири автократик Ҳукуматларга таъсир қилади, қайси бири қилмаслиги тўғрисида ўз фикрларингизни комментларда ёзарсизлар):

1. Рақамли дунё давлат ҳокимияти обрўсини ҳимоя қиладиган тўсиқларнинг кўпини олиб ташламоқда. Натижада бошқарилаётганлар ёки жамият кўпроқ маълумотга эга бўлиб, талаблари ортиб бориши Ҳукумат самарадорлиги ёки таъсир кучини камайтирмоқда. Бунга йирик демократик давлатнинг обрўсини тўка олган 'WıkıLeaks' воқеаларини ёки МО автокартияларининг юзини очиб бераётган "Озодлик" радиоси маълумотларини, ёки ҳар куни журналистлар ва блогерлар томонидан тарқатилаётган таҳлилий-танқидий маълумотларни (А.Я.) мисол қилиб келтириш мумкин;
2. Ҳозирги вақтда давлатни бошқариш аввалги даврларга нисбатан қийинлигига шубҳа йўқ. Бир нечта истиснолардан ташқари сиёсатчилар учун ўзгаришларга интилиш тобора қийинлашиб бормоқда. Уларни давлатлараро, минтақавий, маҳаллий ва ҳатто индивидуал сиёсиё куч (блогерлар) марказлари чегаралайди. Кичик сиёсий кучлар энди миллий Ҳукумат сингари катта кучларни тизгинлашга қодир.
3. Ҳукуматлар ҳокимият аста-секин давлат ташкилотларидан нодавлат ташкилотларга, шаклланган институтлардан (агар бўлса-А.Я.) эркин тармоқларга ўтиб кетмоқда. Янги технологиялар, ижтимоий тармоқлар ва алоқалар орқали деярли ҳар қандай инсон бошқаларга таъсир ўтказиши мумкин. Яқин йилларгача буни тасаввур ҳам қилиб бўлмас эди.
4. Ҳокимиятлар тобора муваққат ва ўткинчи бўлиб бориши, Ҳукуматларга кучли зарар етказмоқда. Ёзувчи ва иқтисодчи Мойзес Наим айтганидек, "21 асрда ҳокимиятни қўлга киритиш ва йўқотиш осон, ундан фойдаланиш эса қийин".
5. Мухтасар қилиб айтганда:
а) янги технологиялар фуқароларга ўз фикрини билдириш;
б) фуқарорларнинг саъй-ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
в) Ҳукумат назоратини четлаб ўтиш имконларини бермоқда.
г) параллел тузилмалар расмий давлат тизимига қарши (ёки уни четлаб ўтган ҳолда) ўз ғояларини тарқатишга, издошлар йиғишига ва ҳаракатларини мувофиқлаштиришларига имкон бермоқда.
6. Хулоса шуки, охир-оқибатда ҳукуматларнинг мослаша олиш қобилияти уларнинг омон қолиш-қолмаслигини белгилаб беради. Агар улар кучайиб бораётган "бузғунчи" ўзгаришлар дунёсини (интернет, рақамли дунё вб) қабул қилиб, рақобатни таъминловчи ошкораликка ва самарадорликка эриша олса фаолиятини юритишда давом этиши мумкин.
7. Лекин айрим автократик Ҳукуматлар каби (қон билан кирган жон билан чиқади деганларидек) яна бари бир ёлғон, ҳийла-найранг, чалғитиш, сохта блогерлар ва журналистлардан фойдаланиш, коррупция, монополия, қонунсизлик ва куч ишлатар тизимларнинг зўравонлиги ҳамда муттаҳамгарчиликларга давом этаверишса, натижасидан ўзлари жавобгар бўлишлари муқаррардир (А.Я).

Мазкур пост Клаус Швабнинг "4-саноат инқилоби" китобидан айрим жузъий ўзгаришлар қўшган ҳолда кўчириб ёзилди.

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Instagram | YouTube | Facebook

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

03 Mar, 12:40


Фермерлар ва тадбиркорлар муаммоларини биргалашиб ҳал қилиш йўли тўғрисида

Видеони YouTube да кўриш👉:https://youtu.be/50BNLIQWHqg

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Instagram | YouTube | Facebook

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

27 Feb, 13:22


Хурматли обуначилар!

Бизнес-ҳуқуқ соҳасидаги ва бошқа саволларингизга жавоб бериш мақсадида Телеграмда мурожаат бот яратдик. Саволларингизни шу линк орқали юборишингиз мумкин 👉 https://t.me/yakubov_abduvohid_murojaat_bot

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

25 Feb, 14:34


Кластерлар томонидан фермерларни шартнома тузишга мажбурланаётган бўлса нима қилиш керак?

Видеони YouTube да кўриш👉:https://youtu.be/A8Tw9lvjUkc

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Instagram | YouTube | Facebook

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

20 Feb, 14:14


Инсонларни, корхоналарни, жамиятларни ва давлатларни ривожлантиришнинг асосий омили бўлган инновация тушунчаси ва аҳамияти тўғрисида. 6-қисм

Видеони YouTube да кўриш👉: https://youtu.be/c3DgRRI2KWY

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Instagram | YouTube | Facebook