Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ...
Меҳрибон Раҳимли Аллоҳ номи билан Бошлайман.!
Аллоҳим, Меҳрибоним, Раҳимли Раҳмоним, Холиқим, Раззоқим,
Султоним, Қиблагоҳим, Саждагоҳим Ғоибларни билгувчи фақат Сенсан, Бизларни Йўқдан бор қилган зот Ўзингсан. Ўзингга банда, Ҳабибингга уммат қилганинг учун, Ўзингни таниттириб Оналик (Оталик) мақомини берганлигинг учун Ўзингга Шукрлар, Шукроналар бўлсин. Роббим! Сендан Ожизлик билан, Хорлик, қуллик билан Дуо қилиб сўрайман Ўзингдан Ялиниб ёлвориб Сўраганим Гуноҳларимни АФВ ЭТ, МАFФИРАТ ҚИЛ. Ўтмишда килган Катта-ю Кичик,
Кабира ва Сағира, Хуфёна ва
ошкора гуноҳларимни Ўзинг кечир! Қолган хаётимни, умримни Хайрли, Барокатли, Мазмунли, Савобли амаллар билан ўтказишга Қодир кил, Роббим! Дину-Дунё ишларимни
Ўзинг ўнгла, Ўзинг осон қил,
Ўзингдан бошқасига, Ҳатто ўғил қизларимга ҳaм Бир дақиқа, бир нафас муҳтож қилма, умримни
Узоқ қилгинки, Сен берган умрнинг Натижасида Тутолмаган рўзаларимни тутай, ўқиёлмаган
Намозларимни ўқий, Сен мени нима учун Яратган бўлсанг Фақат шу нарса билан машғул бўлай,
Кечасию - Кундузи Зикрингда бўлиб, Берган неъматларингни
Шукрини қилиб, Сенинг ризолигингни топай, қарилик гаштини фарзандларим ардоғида,
Уйларининг тўрида, Қўлларим ҳамиша дуода бўлиб, Ширин сўзлик билан, ўғил-қизларимга,
Келин, нaбраларимга Меҳр бериб, улардан Меҳр Оқибат кўришликни Насиб қил. Қайта қайта Ҳаж, Умралар қилиб
Каъбаи Муаззамани Тавофлар қилиб, Каъбапўшга бош қўйиб
Эркаланиш, Лаббайка айтишдек Улуғ Бахтни насиб қил.!
Паймонам тўлиб, Умрим поёнига етганида Таҳоратли пок ҳолимда, Мен сени суюб Турганимда, Сен мени Севиб турганингда, Сен менга Омонат қилиб берган Бутун вужудим Ўзимга бўйсиниб
турганида, Тилларим Зикрингни қилган ҳолатда, Кўзларим Каломингни Кўриб турганида,
Оёқларим Илм мажлисларидан
Узилмаган вақтларида, Пешонам саждада Турган ҳолатда,
Ўз қўлларим билан, Эҳсонлар қилиб, Ўзгалар омонати бўлса
Саломат берган вақтимда, Ризолигингни Топган ҳолатимда,
Лаа илааҳаа Иллаллоҳ
Муҳаммадур Росулуллоҳ
Калимаси Тилимга жо бўлган Ҳолатда Омонатингни топширишни Сўрайман.!
Яна сендан сўраганим Инсонлар ҳазар қиладиган Дард берма, Осон оғриқ, Осон ўлим бер. Пайғамбарлар Жонини қандай осон Олган бўлсанг Менинг жонимни ҳам Ҳамирдан қил суғургандек Осонлик билан ол.!
Фарзандларим Армонда,
Ҳозиргина Онам (Отам) Таҳорат олаётган эдилар, Ҳозиргина Қуръон ўқиётган эди, Ҳозиргина Намоз ўқиётган эдилар,
Сажда қилган ҳолатларида Аллоҳга омонатиларини Топширибдилар деб Армон бўлишликни насиб қил.! Яна сендан Сўраганим Мени поклаш учун Энг тақволи, таҳоратли Намозхон Аёл(Эр)лардан Қил.!
Оҳират либосимни Илмли Тақводорлар, намозхонлар қўлидан кийишни Насиб кил.!
Жанозамни Ўз зурриётларимдан
Имомлар чиқиб Ўқишлик бахтини, Қабримгаям Ўқимишли, илмли, Тақводор, Масжидларга Имом бўлган Набераларим Қиёматга қадар Ётадиган Охират уйимга қўйишликни Насиб кил.! Орқамдан зурриётларим Куръон тиловат қиладиган, Чиройли дуо, Фотиҳа ўқийдиган, Мураттаб қорилар, Ҳофизи Қуръонлар
Каъбага имом бўладиган Зотлар,
Олиму Алломалар, Уламолар, Қориялар Етказиб бер.! Яна катта-катта Эҳсонлар қиладиган,
Масжид Мадрасалар қурадиган,
Йўқсилларни йўқлайдиган, Закотлар берадиган, Қурбонликлар Сўядиган
Саҳоватли, саҳий бойлар Чиқариб қўй.! Орқамдан фақат Яхши ҳислатларим билан Эслашликни Насиб Қил.! Я Роббий, Сен Дуо қилган Бандаларингни Яхши кўрадиган Зот сан.! Дуоларни Ижобат қиладиган Зотсан.! Сен Улуғ АРШ Эгасисан.! Аллоҳу Акбар кабиро валҳамду лиллааҳи касийро ва субҳанАллоҳу букротав ва асийла амиийн...
Я Роббал аъламийн.
ПАРВАРДИГОРО ШУ ДУОИМНИ БИРОДАРЛАРИГА ИЛИНГАН ИНСОНЛАРНИ ҲАММА ЕЗГУ ОРЗУ НИЯТЛАРИГА ЕТҚАЗГИН. ИЙЙАКА НАЪАБУДУ ВА ИЙЙАКА НАСТАИЙН. СЕНГАГИНА ИБОДАТ ҚИЛАМИЗ, ВА ФАҚАТГИНА СЕНДАН СЎРАЙМИЗ...
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Urgut_shahar_Yangi_Masjidi