YAXSHILAR.UZ @yaxshilar_uzb Channel on Telegram

YAXSHILAR.UZ

@yaxshilar_uzb


©Каналдаги маълумотлардан фойдаланганда илтимос каналимизга хавола қолдиринг. Раҳмат. 😊

YAXSHILAR.UZ (Uzbek)

YAXSHILAR.UZ kanali - bu sizga o'z ko'ngil o'rtog'ingizni to'ldiradigan eng ajoyib ma'lumotlar kanali! Agar siz ma'lumotlardan foydalanmoqchi bo'lsangiz, albatta, yaxshilar_uzb kanaliga aylanib borsangiz, sizga juda ko'p yoqimli ma'lumotlar topishingiz mumkin. Bu kanalda eng so'nggi yangiliklar, foydali maslahatlar va turli sohalardagi qiziqarli faktlar mavjud. Har bir paytgacha sizga zavqli va foydali ma'lumotlar taqdim etishdan mamnun bo'lamiz. Siz ham yaxshilar_uzb kanaliga obuna bo'ling va zavqli ma'lumotlar bilan o'z bilim va bilimdonlik darajangizni oshiring. Sizni kanalimizda ko'rishni kutib qolamiz! ©Каналдаги ma'lumotlardan foydalan'ganida iltimos kanalimizga havola qo'ldiring. Rahmat. 😊

YAXSHILAR.UZ

08 Jan, 19:12


The owner of this channel has been inactive for the last 5 months. If they remain inactive for the next 9 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The contents of the channel will remain accessible for all users.

YAXSHILAR.UZ

18 Dec, 18:01


The owner of this channel has been inactive for the last 5 months. If they remain inactive for the next 30 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The contents of the channel will remain accessible for all users.

YAXSHILAR.UZ

15 Aug, 05:13


The owner of this channel has been inactive for the last 5 months. If they remain inactive for the next 30 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The contents of the channel will remain accessible for all users.

YAXSHILAR.UZ

29 Apr, 18:12


https://t.me/yaxshiilar/46

YAXSHILAR.UZ

11 Apr, 14:11


Сизларга бир ёмон ва бир яхши хабаримиз бор.)))

Ёмонидан бошлайман. Кичик бир техник хато сабаб бу канални бошқарувини қўлдан чиқариб қўйилди. Бу канал фаолияти тўхтатилди. Бошқа пост чиқмайди. ☹️

Энди яхши хабарга келсак, канал қайта очилди))) фаолият давом этади.

Аллоҳ хайрли қилсин.

Қўшилиб олинг:

https://t.me/yaxshiilar

YAXSHILAR.UZ

06 Apr, 06:40


Охири зўр чиқибди 😅:

"Авиценна эмас, Ибн Сино.
Авероус эмас, Ибн Рушд.
Жебер эмас, Жобир Ибн Ҳайён.
Мусулмон эканликларини яшириш учун мусулмон олимларнинг исмларини лотинчалаштиришни бас қилинг. Ахир биз Шекспирни "Шейх Зубайр" демаймиз-ку."

YAXSHILAR.UZ

05 Apr, 22:40


Сергелида 9-қаватдан ўзи ва 3 нафар боласини ташлаб юбориб ҳалок бўлган аёл воқеаси.

Болаларнинг отаси, аёлнинг турмуш ўртоғи билан суҳбат уюштирдик.

Бутун оиласини 1 кунда йўқотган отага осон эмас ҳозир. Лекин ҳар хил гап сўзлар, туҳматлар кўпаётган вақтда бу суҳбат зарур деб ўйладик.

Суҳбат давомида эркакнинг бошқа аёли борми, Умрага кимлар билан кетган, фожиадан аввал нималар бўлган, аёли ва болалари қайнонасининг уйига нега кетгани, уларнинг холидан хабар олган олмаганлиги ҳақидаги саволларга жавоб олиш мумкин.

Пс. Рафқат ака аёлининг руҳий ҳолати, аввал суисид қилган қилмагани ҳақидаги саволларимизга жавобни жамоатчиликка эълон қилмасликни, аёлини яхши кўрганини, зарурат бўлса ҳуқуқ-тартибот органларига билдиришини айтиб ўтди.

Батафсил видео 👉 https://youtu.be/2rcsTOA8C8Q

YAXSHILAR.UZ

04 Apr, 10:05


#долзарб
Бугун саҳарданоқ нохуш хабарга кўзим тушди: Сергели туманида аёл ўзи ва уч фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлаб жойида вафот этибди. Вазият қанчалик оғир бўлмасин, бу ҳолатда аёлнинг ишини кескин қоралайман. Оилавий низолар тўйдириб юбориб жонига қасд қилгани маълум, лекин болаларда нима гуноҳ? Кошки, ўзини ўлдириш билан муаммо битган бўлса?! Йўқ, аксинчаку, ҳамма даҳшат, ҳамма азоб энди бошланади? Ўз жонига қасд қилиш гуноҳи кабира, яъни энг катта гуноҳларнинг бири, бунинг каффоратини топиш амримаҳол иш. Наҳотки, одамлар ўзларини шунчалик абгор ҳолатга олиб боришлари шарт бўлса?! Аллоҳ никоҳни неъмат қилиб яратди, бу ришта ортида қалблар, тақдирлар боғланади. Никоҳда қанча хайрлар бор. Аммо ўхшамаган турмушнинг якуни шунақа фожеали тугагандан кўра, ўша риштани узиш маъқул эмасмиди? Никоҳ каби ўз навбатида ажрим ҳам неъмат—ку! Болаларни, ўз жонини оловга отишдан кўра, уларни етаклаб чиқиб кетиш ҳозирги фожеадан кўра енгилроқ фожеа эмасмиди?! Ажралиш ҳаётнинг тугаши эмас. Шунчаки мос тушмаган қарашларнинг бадалини уч боланинг хуни билан тўлаш шартмиди?! Бизда бир—бирига чидаб яшаш, деган тушунча бор. Қанча хорлик кўрсаям, ҳолат ислоҳ бўлмаслигига кўзлари етишсаям, чидаб яшашаверади. Оила бир—бирига азият етказиб ўшанга чидаш эмас, келган синовларга бирга чидаш аслида. Оқибати бу каби аянчли бўладиган турмушлардан Аллоҳ ҳаммамизни сақласин. Болалар учун ҳаммасига чидаб, қачондир болаларни ҳалок қиладиган бўлсаларингиз, илтимос, аёллар, у оилани тарк қилинг. Бунчалик тубанлашманг. Чорани ўлимдан қидирманг. Болаларни ўлдиргандан кўра никоҳ риштасини узинг, бу гуноҳнинг бадали енгилроқ бўлар...

#Ummu Amina

YAXSHILAR.UZ

03 Apr, 01:11


Бу фожеа 😞

YAXSHILAR.UZ

03 Mar, 06:11


Эшик қоқиб келаётган совчилар орасида муносиби бўлса ҳам, фақатгина сеп етарли бўлмагани учун, тўйга маблағ йиға олмагани учун қизини узата олмаётган отани кўрганингда;

Қиз томон айнан мана шу сабаб туфайли сўровингга салбий жавоб бераётганини билиб туриб, булар муҳим эмас, мол-дунё, латта-путта топилади, келинг, ихчамроқ бўлса-да, тўйни ўтказиб олаверайлик дейишга матонати етмаётган совчи-оилани кўрганингда;

Кексайиб, ёши бир жойга бориб қолганида, ибодатлари, сўроқ-саволи ҳақида эмас, маракасига қанча одам келишию, дастурхонга нималар тортилиши ҳақида қайғураётган қарияни кўрганингда;

Қайсидир идора ходими кимдир устидан ёзиб бергани туфайли бўшатилганини эшитганида: эҳ, аҳмоқми булар, нима қипти 50 доллар-100 доллар олиб турса, зато осонгина ишимиз битаётганди, энди палон пул сарфлаб, ҳужжат қилишга тўғри келади, деб ёзғираётган эркакни кўрганингда;

Бу одамга тегиб нима кўрдим ўзи, ишдан келиб китоб ўқишдан бошқасига ярамайдиган, интернет титиб, янгиликлар билан танишиб ўтирадиган бу каби эрдан тўйдим. Ҳа мундоқ чиқиб ҳаракат қилмайдими, маниям орзу-ҳавасим бор, қўша-қўша тилла таққим келади, машина минсам дейман. Биримизнинг пулимиз кредит тўлашдан ортмайди, биримизники тирикчиликка, кийим-кечакка кетади. Бу аҳволда қачон тонг отади. Юринг Россияга десам, пенсия ёшига етиб қолдик, дейди-я. Тўйдим, тўйиб кетдим, деб ҳасратидан олов чиқаётган аёлни кўрганингда;

Дадам бир ғалати-да, четга ишлашга бораман десам, нуқул қора ишга бориб нима қиласан, она тилингдан ташқари иккита тилни билсанг, шу ердаям иш топилади санга. Аввал ўқишингни тугат, бир мутахассисликни яхши ўрганиб ол деб қаршилик қилганлари-қилган. Ҳа битта борига қаноат қилиб яшаган ўзларими? Нима кўрдик биз?! Ҳозиргача машинамизни яхшироғига алиштиролмаймиз. Энди мени йўлимни тўсяптилар. Қаноат-қаноат... Жонга тегди ҳаммаси, деб қўл силтаётган йигитни кўрганингда;

Тинимсиз ҳасрат қилавериб, ахийри эрини четга кетишга кўндирган, эртаю-кеч бўйга етган боласига сеп йиғиб, ясан-тусанни жойига қўйиб, ҳали у гапдан, ҳали бу гапдан бери келмайдиган, эри узоқдан қўнғироқ қилганида, ҳаммасини есть қиляпмиз, адажониси деб туриб, ёши бир жойга борган қайнона-қайнотасига, мани вазифаммас сизга қараш, ўзингизни эплаволинг керак бўлса, деб дўқ урадиган аёлни кўрганингда;

Мана бу кўйлагимни кўринг, кеча бутикдан 500 долларга олдим, билагузугимни кўряпсизми, деб буюмларини мақтаниб бўлгач, дугоналаридан бирига юзланиб, шу десангиз, ҳеч шу қизимни уйи тиниб кетмаяпти. "Бахтиёр оила" деган китоб бормуш. Сиз китобхонсиз-ку, бериб туринг, бииир куёвтўрамизга вазифаларини уқтириб қўяйлик, кейин қайтариб берамиз. Кеча сотиб олай деб суриштирсам, қиммат экан. Ҳа сиздай ботанлар турган-да, биз сотволиб юриб нима қилдик дедим, ха-ха-ха-ха, деб ноўхшов кулаётган аёлни кўрганингда;

Тўйга чақирилган меҳмонларнинг ҳадясию тўянасини ҳисоблатиб, дафтар тутган, ҳар бир тўйга берган ўзининг тўяналари рўйхатини юритаётган эр-хотинни кўрганингда;

Пора олган амалдорга қойил қолиб, эплаптими, қандини урсин, сен ҳам лаллайма ўғлим, шунақа ёғли жойларни эгаллаш учун ҳам, ўқишга астойдил бўлгин, ҳа ота-ўғил, ота-ўғил дея ўғлининг елкасига қоқаётган отани кўрганингда;

Ҳай, бу сепни турқини қара, уйи бир аҳволлигигаям чидагандим... Ўғлимнинг кўнглига қараб хато қилдим-хато қилдим, на бир сепи тузукмас, на бир ота-онаси қуллуқ қип турмайди, фақат китоб титгани-титган. Келиндан умидларим шумиди-я, шумиди?! Пешонам қурсин, пешонам қурсин деб, пешонасига шаппатилаётган аёлни кўрганингда —

Қалбингни бир ғалати ҳис чулғаб олади. Жуда ҳам ғалати ҳис.

Шунча йиллар диндан узоқ тутилганимиздан ўкинишми?

Сувдек оқиб кетаётган умримизга ачинишми?

Ё илмга, билишга қизиқмаётганимиздан афсусланишми?

Ҳаётимизни ўткинчи мол-дунёга сарфлаб юбораётганимизнинг қўрқувими?

Балки сиз биларсиз бу ҳиснинг номини?

✍️ Gavhar Nasrulloh

YAXSHILAR.UZ

21 Feb, 02:43


#Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик.

Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....

Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан фақат дуоларимиз қутқарди...

Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.

YAXSHILAR.UZ

16 Feb, 04:48


Туркиядаги зилзилада 6 ёшли ўғлидан айрилган отанинг сўзлари:

— «Ўғлимиз Аҳмадни Аллоҳ яратди, уни бизга сотгани ҳам, ҳадя ҳам қилгани йўқ. Уни маълум муддатга омонат қилиб берди.

Биз у муддатни билмаганимиз сабабли доим биз билан қолади деб ўйлаган эканмиз. Аммо вақт соати шу кунгача экан.

Менга тегишли мулкни бирорта бегона олишга ҳаракат қилса қаршилик кўрсатардим. Лекин мулкни ўз эгаси сўраса қўлимиздан нима ҳам келарди.

Роббим бизга бир гулни омонат қилиб, 6 йил ифоридан ҳидлашимизни насиб қилди. Бу 6 йилни ҳар бир они учун Роббимга ҳамд айтишга қарздорман. Энди давоми иншааллоҳ жаннатда...».

YAXSHILAR.UZ

16 Feb, 03:29


Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:

✔️ Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
✔️ Фарзандларга юқмасин деб, ёмон одатларингизни тарк этасиз;
✔️ Ўрнак бўлай деб яхши хулқлар билан сифатланасиз;
✔️ Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб, диалог услубида гаплашишни ўрганасиз;
✔️ Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
✔️ Ҳар бир саволга жавобингиз бўлиши керак;

Фарзандларингизга тарбия бериш сизни ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!

Устоз #Obidxon Sobitxon ҳафизҳуллоҳ.

YAXSHILAR.UZ

14 Feb, 17:11


Менимча мактабда, лицейда, олий таълимда тарбия бериш тизимини бекор қилишса ҳам бўлади. Ишонинг шундай.

Дадам ва онам ҳозир бизникидалар. Укам зерикиб қолишади-да опа онамлар деб, телевизор олиб келиб қўйиб берди.

Кечки таомда бирга ўтирсак мажбур у бу нарса кўряпман.

Кўрмайгина мен ўлмай).

Номма ном эмаску, қаранг;

Тақдирлар
Қодиржон
Хиёнаткор аёл
Қариб қуйилмаган эркак
Номуссиз

..Хуллас исми жисмига монанд, фахшларни проста чиройли номлаб қўйган ўзбек сериаллари!

Эр хиёнат қиляпти, хотин хиёнат қиляпти, қайнота ўйнаш ўйнаяпти, қайнона фолбинга боряпти. Қўйингки тайёр сенарий.

Шунақа сенарий ёзиб, кино олиб пул топаётганлар. Илоҳим ёзган тўқма, аммо аксарият ўзбек оилаларини бузаётган воқеаларингиз тўловини аҳлингиз тўласин!

Катта -катта эркак актёрлар.. холингизга вой бўлсин, ж.. башара ёш “актирисалар” билан ўйнашиб ўйнаган киноларингиз учун , ҳали охиратда қаттиқ жавоб берасиз.

Йўқ.. буёғига бунақа бузуқликлар ҳечам ачинарли бўлмайди. Энди ор номус ҳақида ваъзлар шарт эмас..

Ҳалиги китобий фалсафа гапларни энди чўнтакка солиб қўйинг.

Шунчаки қизингизга сал хушёрроқ бўлмасангиз.. энди бўлмайди.

Эркакларми?

.. Росулуллоҳ Биз Сизни кўп - кўп соғиндик..

(с) #Мадина Мўминова

YAXSHILAR.UZ

13 Feb, 02:38


Сўнгги воқеа-ҳодисалар, янгиликлар, ўзгаришлар одамни ниҳоятда чарчатди.

Эҳтимол, бу суратлар қалбингизни юмшатар, кўнглингизга сурур ва ҳузур бахш этар. Балки, дардингиз ортишига, сиз учун ёқимсиз ёки хира хотираларингиз уйғонишига сабаб бўлар. Билмадим.

Қайсиниси бўлса ҳам, асабларга дам бериши тайин, деб ўйладим.

Шу боис шу суратларни улашишни истадим.

Суратлар энг беғубор, энг соф ва ғаразсиз муҳаббат ҳақида...

#Gavhan Nasrulloh