Яхши кундош @yaxshikundosh Channel on Telegram

Яхши кундош

@yaxshikundosh


Каналда кўпчиликка номақбул бўлган “кундошлик” ва “кўпхотинлик” мавзусининг ижобий жиҳатлари,улар билан боғлиқ воқеликдаги ибратли ҳодисалар,кенг фикр-мулоҳаза қилишга ундовчи баёнлар ҳавола этилиши мақсад қилинган.
@yaxshikundosh_bot

Яхши кундош (Uzbek)

Яхши кундош канали - бу оғирлар, кўпчиликлар, ўзбекистонликлар арасидаги дустлик ва биргаликни янада кучлиртадиган жой. Бу каналда кундошлик ва кўпхотинлик мавзуси ишлатилиши билан биргаликда кенг фикр-мулоҳазалар қилиш учун ижодий ҳодисалар, ишбиларме турмуш бўлишлари, тадбирлар ҳақида маълумотлар, жараёнлар ва ўзбекистон жамиятидаги муҳим мавзулар ҳақида кечиришлар нишонланади. Бу каналга қўшилиш билан сизга янги дўстлар бўлиб, муҳим ва маъқул маълумотлардан фойдаланиш имконияти яралади. Яхши кундош каналига @yaxshikundosh_bot орқали киришингиз мумкин. Сизни ушбу каналга қизиқтирадиган маълумотлар кутмоқда!

Яхши кундош

05 Feb, 06:55


💐 t.me/Yaxshikundosh

Яхши кундош

20 Jan, 11:05


Покиза ва ширинсўз бўлинглар


@yaxshikundosh

Яхши кундош

05 Jan, 04:39


📚
"Ўзимизда бўлмаган мол, чирой ва мансаб ҳақида гапирганимизда саодат биздан қочади".
д. Салмон
_________

Инсон нолийвермасдан, бор неъматлар билан ўзини бахтиёр ҳис қилса бўлади. Нима кераги бор ўз ўзини сиқишни. Ўзимизда бор неъматларга қанчалар зор-ку.
Яшаябмиз, қабрда ётган қанчалар, бир оз қайтсам-да охират учун у бу қилиб олсам деяпти. Ва ҳоказо....

Ўзимиздан паст яшаётганларга қарасак, қанча неъматларга ғарқ эканимизни кўрамиз.

@yaxshikundosh

Яхши кундош

28 Dec, 18:50


#Эслатма

@yaxshikundosh

Яхши кундош

26 Dec, 13:55


Оилангиз баракали бўлсин


@yaxshikundosh 💐

Яхши кундош

24 Dec, 07:35


Оналар солиҳа бўлсин.

Яхши кундош

14 Dec, 04:40


Урушмайлик аёлим,
Никоҳимиз кўнмайди.
Ўзинг жуфти ҳалолим,
Ярашмасак бўлмайди.

Фарзандларни кулдириб,
Душманларни куйдириб,
Бир-биримиз тўлдириб,
Ярашмасак бўлмайди.

Гўзал турмуш қурганмиз,
Қуволашиб юрганмиз,
Ширин фарзанд кўрганмиз,
Ярашмасак бўлмайди.

Мен қилайин шижоат,
Сен қилақол итоат,
Мазза ҳаёт ҳаловат,
Ярашмасак бўлмайди.

Ишқимизни асрайлик,
Гиналарни ташлайлик,
Меҳр билан яшайлик,
Ярашмасак бўлмайди.

Пастла ўжарим бироз,
Ҳадеб этавермай ноз,
Бўлди бўлиб тургин ёз,
Ярашмасак бўлмайди.

Муҳаммадрасул Новқатий

@yaxshikundosh

Яхши кундош

13 Dec, 06:14


Аёлнинг таълим олиши:

Ҳaфиз Амр бин Қойс ал-Малаий айтадилар:
«Албатта аёл қиёмат кунида эридан Аллоҳга арз қилиб шундай дейди: “У (Эрим) менга одобни , илмни ўргатмас эди. У (фақат) менга бозордан нон олиб келарди.”»

Тафсийр ас-Самъаний
______
Изоҳ:

Агар бирор киши аҳли-оиласида фақат рўзғорини бут қилиш мақсадида, аёлини илм олишига беэътибор бўлса, аёли Қиёмат кунида эри билан хусуматлашар экан

@yaxshikundosh

Яхши кундош

11 Dec, 16:14


Қайсар хотун ҳаддингни бил,
Тавҳид айтган йўлингда юр.
Тур бегингга итоат қил,
Малоиклар лаънат айтур.

Ўз бурчингни оқлаб юргин,
Ор иффатинг сақлаб юргин,
Жуфтинг кўнглин тўқлаб юргин,
Фаришталар раҳмат айтур.

Изн олмай уйдан чиқма,
Чаён бўлма дилин чақма,
Қовоқ уйиб асло боқма,
Малоиклар лаънат айтур.

Одоб бирла беза феълинг,
Вафо тақво тутсин зеҳнинг,
Сендан ризо бўлсун эринг,
Фаришталар раҳмат айтур.

Насиҳатга назар солгин,
Бу синовдан ўтиб олгин,
Жаннатингни кутиб олгин,
ИншаАллоҳ юзинг кулур,
Роббинг сендан ризо бўлур.

Муҳаммадрасул Новқатий

@yaxshikundosh

Яхши кундош

11 Dec, 03:00


@yaxshikundosh

Яхши кундош

05 Dec, 17:54


Хозир ружулати баланд эркаклар Оз.
Сахобалар йӯқ.

Шунга эртак чӯпчак этса ишониб кетманг!

Ҳеч қайси биринчи аёл рози бӯмиди...
Ундай аёл йӯқ
Ундайлар саодат асрида ӯлиб бӯлган.
Ҳозиргилар уларнинг оёқ остидан чиққан чанга ҳам тенг эмас...

Ҳотини ӯлган ёки ажрашганга эрга тегсез манимча....

Қайтараман... Туриб бермимиз икки уч тӯртга ...

Ака укани мерос билан сина
Дӯстни қарз билан сина
Ҳотинни кундош билан сина

Башшшшшшарасини кӯрасан шунда!

Холис Ёрдам

@yaxshikundosh

Яхши кундош

05 Dec, 17:53


Бир хотинини иккинчисидан устун кўриш гуноҳи кабирадан ҳисобланади.

Ибн Ҳажар Ҳайтамий

@Mubashshirahmad

Яхши кундош

04 Dec, 13:33


Фарзандларимизга яхши эътибор берайлик

@yaxshikundosh

Яхши кундош

28 Nov, 18:07


Аёл қанчалик ақлли, бой бўлмасин, хатто ўзлаштирган илмидан дунёда тенги йўқ олима бўлса хам, коинотни забт этган тақдирда хам фақат ва фақат ўз севган эркакнинг кўксига бошини қўйганида ўзини хотиржам ва чин бахтли хис этади…

Биласизми нега?!
Чунки у эркакнинг кўксидаги қовурғадан яралган...

@yaxshikundosh

Яхши кундош

28 Nov, 17:54


Суқротдан одамзод баданидаги қайси аъзо энг носезгир деб
сўрашди.
- Бурун! - деб жавоб қилди файласуф.
Чунки менинг бувим
бир умр бобомнинг бурнидан ип ўтказиб, судраб юрди, у эса
буни сезмади хам.

Бурунни сезгир қилинг, хурматли эркаклар, акс холда...


@yaxshikundosh

Яхши кундош

28 Nov, 02:08


Россияда такси хайдадим, ўзимизни ўзбек қизларимиз жудаям кўп экан. Бир қиз билан (эрдан чиққан) танишиб қолдим. 5/6 кун гаплаштик у хам мен хам бир-биримиз ёқтириб қолдик, кейин мен унга никох таклиф қилдим, шу ерда яшаймиз кейин кетамиз ўзимиз томонда хам яшаймиз қасд қилиб уйланaман. Вақтинчамас, хотин қилиб оламан дедим. Кўнмади, лекин ўша жойда гаплашиб юришга, "дам олишга" рози эди. Мен унга айтдим бу мумкун эмас бизни динимизга тўғри келмайди дедим. Халолига рози бўлсанг никох қиламиз яшаймиз... Йўқ кўнмади.

Алоқани уздим! Тугади.

Бу холат 3 та аёлда... Хаммасида тема бир хил, учаласиям кўнмади... Шунақа яшашга ўрганиб қолишибди, ачинарли холат.

Харом халол фарқи йўқ! 

Зинога тайёр, аммо уйланаман десам йўқ, яна нима дейди денг уйимдагилар билса нима дейман, ундан кўра шуерда...

Мен сал Аллохдан қўрққаним учун ўзимни тийдим, уйга қайтим.

Очиқ харомга йўл кўп экан хайрон қолдим. Ўзимизи таниш болалар ака-укалар жудаям кўпи 3,4 дан бор қивоган полный хаёт зино!

Машинасидаям, квартиралардаям зино! 

Хаёт харом ўтяпти. Эркак аёл аралаш, иккиси хам бузуқ хаётда...

Уларни хам аёли қизлари оиласи бор. Айтиб гапириб ёмон кўриндим кўпчилигига. Деб бир танишим гапириб берди.

Шунақа гаплар...  Яна кўп гаплар бўлди эсимга кегани шу.

Камолиддин Ахмедов

@yaxshikundosh

Яхши кундош

28 Nov, 02:04


Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди.

Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди.

Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин!  Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет

=================
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади.


@yaxshikundosh

Яхши кундош

22 Nov, 17:19


t.me/Yaxshikundosh

Яхши кундош

14 Nov, 12:59


💐 @Yaxshikundosh

Яхши кундош

10 Nov, 08:23


t.me/Yaxshikundosh

Яхши кундош

03 Nov, 15:11


Эрингизга шу гапларни айтманг!

💐 t.me/Yaxshikundosh

Яхши кундош

29 Oct, 14:38


Парвардигоро, барчамизни оиламизга сакинат, хотиржамлик бер. Омийн


💐 t.me/yaxshikundosh

Яхши кундош

27 Oct, 11:49


@yaxshikundosh

Яхши кундош

25 Oct, 06:36


@yaxshikundosh

Яхши кундош

19 Oct, 10:39


💐
@yaxshikundosh

Яхши кундош

17 Oct, 17:46


📚
Ҳофиз Аҳмад ибн Мансур Широзий вафот этганида бир киши Ҳусайн ибн Аҳмад Широзий ҳузурига келиб деди: «Ҳофиз Аҳмад ибн Мансурни тушимда кўрдим. У Широз жомеъ масжиди манбарида турган экан. Эгнида кийим, бошида эса дуру гавҳарлар билан безатилган тож бор экан.
Шунда мен унга:
— Парвардигорингиз сизга қандай муомала қилди? - дедим.
— (Парвардигорим) мени мағфират қилди, сийлади ва жаннатга киргизди, - деди у.
— Нима сабабли? - дедим.
Расулуллоҳга кўп салавот айтганим боис, - деди».

(Заҳабий, "Тарихул ислам", 15/532)

__

@yaxshikundosh

Яхши кундош

16 Oct, 01:57


💐
@yaxshikundosh

Яхши кундош

09 Oct, 10:41


@yaxshikundosh

Яхши кундош

08 Oct, 09:21


Қийнар аччиқ аҳволлар,
Калта фаҳм ҳаёллар,
Фаросати йўқ нодон,
Эр тергаган аёллар.

Ҳалол ишин тушунмай,
Руҳсат суннатни билмай,
Иллат аҳтариб тинмай,
Эр тергаган аёллар.

Ўз ўрнини билмайди,
Бир тафаккур қилмайди,
Ҳақиқатни илмайди,
Эр тергаган аёллар.

Тўхтамас бийрон оғзи,
Чалинган мотам сози,
Қозидан ўтган қози,
Эр тергаган аёллар. 

Тилидан озор томар,
Феълидан заҳар томар,
Жуфтига қовоқ солар,
Эр тергаган аёллар.

Оқибатин ўйламас,
Охиратин ўйламас,
Яхши гапга ҳам кўнмас,
Эр тергаган аёллар.

Кўзингизни очволинг,
Роббимизга қочволинг,
Тавбага тез шошволинг,
Эр тергаган аёллар.

Муҳаммадрасул Новқатий
03.10 2024.

Яхши кундош

03 Oct, 09:17


@yaxshikundosh

Яхши кундош

28 Sep, 12:42


📚 #Сўз_маъноси

Тўғрисини айтинг, "етим-есир" сўзидаги есирнинг маъносини билармидингиз?

Етим — ота/онасидан ажралган.
Есир — эри ўлган, эрсиз қолган хотин.
Сағир — ҳали вояга етмаган бола.
Тул, бева — эри ёки хотини ўлиб, ёлғиз қолган киши.

Давронбек Тожиалиев саҳифасидан.


@yaxshikundosh

Яхши кундош

26 Sep, 12:12


Алҳамдулиллаҳ денг.

@yaxshikundosh

Яхши кундош

20 Sep, 03:55


@yaxshikundosh

Яхши кундош

19 Sep, 09:48


Агар эркак бир аёлни қаттиқ севса, бошқа аёллар учун қалб эшигини маҳкам беркитиб қўяди.)))


@yaxshikundosh

Яхши кундош

19 Sep, 02:03


Болага телефон берманг !!!‌‌



@yaxshikundosh

Яхши кундош

18 Sep, 01:10


💐

Баароколлу лака ва баарик аълайка ва жамаъ байнакумаа фии хойрин.

(айриш белгидан олдинги «а» ҳарфини айн ع талаффузида айтилади)

Яхши кундош

16 Sep, 03:55


Характерлари бир-бирига  мос бўлмаган эр ва аёлни орасини энг кучли боғловчиси фарзанддир. Фарзанд қанча кўп бўлса ришта шунча мустахкам бўлади...

П.С. Эридан кўнгли қолган аёл фарзандни эркалаётган эрини кўриб туриб кўнглида яна муҳаббат уйғониши мумкин...

@yaxshikundosh

Яхши кундош

12 Sep, 02:49


Эркаклар хар қанча ўзини аёллардан олиб қочмасин, интернетда қўйилган расмлар ўзига тортади, аёллар хис қилолмаган туйғуларини уйғотади.

Масалан: қўлингизни расмини, юрганингизни видеосини, қахва ичиб ўтирганингиз, юзларингиз ёпиқ расмларингиз, хаттоки сиз бўлмаган бошқа аёлларнинг расм ва видеоларини қўйишингиз, атрофдаги эркакларда сизга нисбатан қизиқиш уйғонишига сабаб бўласиз. Сизнинг ёшингиз 40 да бўлишининг хам фарқи йўқ. Юзингизни ёпиб расм қўйдингизми, қўлингизни кўрсатиб расм қўйдингизми, сизга 20 ёш бола хам қизиқаверади, бу кимикин, кўриниши қанақа, турмушдами йўқми?! деган саволлар пайдо бўлишни бошлайди.

Эркакларда хар доим аёлларга қизиқиш, уларга моиллик бўлади. У имом бўлсин, оддий одам бўлсин фарқи йўқ, хаммада нафс бор. Фақат уни жиловлаш хаммада хар хил...


@yaxshikundosh

Яхши кундош

08 Sep, 12:48


Куппа-кундуз куни, ҳаво булут бўлмаса ҳам, ёмғир ёғаман демаса ҳам чақмоқ уриши мумкинми?

Мумкин, фақат менинг мия(ча)мда 😃

Тўсатдан «У Зотнинг адолати ҳатто шохсиз ҳайвоннинг шохли ҳайвондан интиқом олинишигача жорий бўлади» деган гап чарсиллаб кеп қолди.

Демааак, дедим эрсиз (эрли “эрсиз” 😔) аёллар эрли (эрни эгаллаб олган 🤪) аёллардан интиқом оларканлар-да ааа?

Нима дедингиз 🙃

@yaxshikundosh

Яхши кундош

08 Sep, 02:18


🥀


"Оталари солиҳ-ўзини ўнглаб олган эди".
Каҳф сураси, 82-оят.
_

Оталарнинг ўнгланиши (оналарнинг ҳам) фарзандларнинг ҳифзи-ҳимоясига сабаб бўлади.

Парвардигоро, барча ота-оналарни ислоҳ эт !


t.me/yaxshikundosh

Яхши кундош

07 Sep, 18:35


Бир бор экан...
Бир йӯқ экан....


Эртак!


Никоҳланибди 2 бӯлиб...
Қолибди эр йӯқолиб...
Билиб қолибди биринчи аёл!
Эр қилибди ҳом ҳаёл!

Қӯрқаркансан нега олдинг?
Жувонни не куйга солдинг?
Эри ӯлиб, эр кӯрди...
Эрга тегиб нима кӯрди?
Ҳомила билан ташлаб кетдинг!
Бечорани кӯзини ёшлаб кетдинг!
Аввал дуҳинг билан маслаҳат қилмайсанми?
Бировни қизи! Омонат билмайсанми?

Ортингдан қолди талоқ олиб!
Қолди сен ва ҳотинингни ҳудога солиб!

Ким боқади энди болани?
Ким эшитади оҳ воҳ нолани?

Яна ҳолис ёрдам ёрдамга шай...
Дуҳинг бирга етмаса ӯл уйланмай!

Етим боқамиз!
Мактабга форма олиб берамиз!
Ҳизматда амакию тоғамиз!
Ажр савоб терамиз!
Аёлларни зоя қилганни
Терисини шиламиз...

Эҳ окалар УЯТ!

ПРОСТА УЯТ

Не Стыдно вам! Муджики

(Дух сӯзи юмшоқ Ҳ билан ёзилишига сабаб саводсизлик эмас балки уларнинг дуҳлари юмшоқ бӯлгани учун)

©ХолисЁрдам

@yaxshikundosh