Haqiqatnoma @yangihaqiqatnoma Channel on Telegram

Haqiqatnoma

@yangihaqiqatnoma


@Haqiqatnomagamurojat_bot

Haqiqatnoma (Uzbek)

Haqiqatnoma Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal yangilik, ma'lumot va g'oyalar bilan to'ldirilgan - u eng so'nggi voqealardan, dunyo yangiliklaridan va boshqa foydali ma'lumotlardan olingan. Haqiqatnoma kanali, yangiliklar va hozirgi voqealar haqida ma'lumotlar beruvchi ishonchli manba. Bu kanalda siz dunyo bo'ylab bo'lgan eng so'nggi voqealardan xabardor bo'lib, o'z fikrlar va tajribalaringizni ulashishingiz mumkin. Haqiqatnoma kanaliga obuna bo'ling va dunyodagi eng keng tarqalgan voqealardan xabardor bo'ling! Telegramdagi yangihaqiqatnoma kanalida sizga dunyoning yangiliklari, ma'lumotlar va ko'ngilochar g'oyalar taqdim etiladi. Haqiqatnomagamurojat_bot deb nomlangan bot orqali esa siz o'zingizga maqul keluvchi ma'lumotlarni so'ray olasiz. Bu kanallar siz uchun eng foydali va eng so'nggi ma'lumotlarni taqdim etadi. Haqiqatnoma Telegram kanali - baribir dunyo bo'ylab bo'lgan eng yangi, eng ajoyib dunyo voqealari va ma'lumotlar bilan to'ldirilgan. Sizning fikrlaringizni ulashish uchun eng yaxshi o'rin. Obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

Haqiqatnoma

10 Jan, 03:56


Яшасанг ҳур яша, ёки дарахт каби тик ҳолда ўл!

Ғазо деворидаги ёзув!

Haqiqatnoma

10 Jan, 03:54


Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.

Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради.

Haqiqatnoma

08 Jan, 16:56


Шифокорга қўл кўтарган хар қандай шахсга қаттиқ жазо қўллаш керак. Келинини, хотинини, қизини шифокордан қизғонган эркаклар, кинначилар ва табибларга оборсин силатиб мижитгани

Haqiqatnoma

08 Jan, 16:46


1973 йилда ишлаб чиқарилган икки машина. Чиқарилган пайтда ВАЗ 2101нинг нархи 5500 рубль бўлган, Кадиллакнинг нархи эса 7681 доллар эди.
ВАЗ заводининг ўша пайтдаги энг қиммат машинаси — ВАЗ 2103 (7500 рубль) учун эса совет автомобиль заводи ишчиси 53 ой ишлаши керак бўларди. Шу пайтда эса АҚШ нинг Кадиллак заводида конвейер ишчиси ойига 631 доллар маош олган. У ўзи ишлаб чиқаришда қатнашган энг қиммат машина — Кадиллакни сотиб олиши учун 12 ой ишлаши етарли бўлган.
Шунинг учун "СССР — ишчилар ва деҳқонлар давлати эди" деб айтишга ҳожат йўқ. СССРда деҳқонларнинг 1973 йилда ҳам паспортлари ёки пенсиялари бўлмаган. СССР бюрократлар ва номенклатура давлати эди. Уларнинг асосий мақсади ишчилар ва деҳқонларни арзон меҳнатга мажбур қилиш, эшшакдай ишлатиш эди.
Совет Иттифоқи гарчи номи социалистик бўлсада, аслида айнан феодализм эди, фақат феодаллар кўп эмас, битта турда бўлган. Уни давлат ва унинг амалдорлари деб аташ мумкин.

Никита Небылицкий

Haqiqatnoma

08 Jan, 16:32


Катта ОДАМ...

Haqiqatnoma

08 Jan, 16:17


Артистлар, фохишалар ва извошчиларга тегманг. Улар ҳар қандай ҳокимятга хизмат қилади.

Haqiqatnoma

08 Jan, 09:25


Йўлкира 3000 сўм, аммо сизда ҳали ҳам 1000 сўмга манзилга етиб олиш имконияти бор

2025 йил бошидан жамоат транспортида йўлкира нархи 3000 сўм этиб белгиланди.

Лекин сиз автобус ёки метрода Ipak Yo’li Bank'нинг VISA START SUM картаси орқали тўлов қилсангиз, йўлкира учун атиги 990 сўм ечиб олинар экан.

Бу хабарни кимга юборишни биласиз.

Haqiqatnoma

05 Jan, 17:34


Бу радар дегани сизни хафсизлигингиз учун эмас аксинча бир тадбиркорни қорнини тўйдириш учун ўрнатилган бир матоҳ. Авваламбор қонунни ҳурмат қилмоқ энг биринчи ўзингни оилангни тинчлигидадир. Лекин Бухорода барча радарлар шу вақтга қадар ими - жимида огохлантириш берилмасдан ишлатилиб содда қора халқ ҳисобидан барча харажатларни қоплаб бўлгандан сўнг "Обл гаини" матбуот котиби саҳнага чиқиб "Ҳурматли ҳайдовчи эҳтиёт бўлинг мана бу ерда радар ишлаяпти" деб фуқароларни хабардор этиб келаётган эди. Ваҳоланки матбуот котиби эълон бергунга қадар янги жойлардаги радар ишлаганини фуқароларни ўзи алла қачон жарима тўлаб билиб олишган радар ўрнатган тадбиркорни хумчаси тангага тўлиб бўлган бўлар эди. Ҳеч қачон матбуот котиби чиқиб мана бугундан манабу радар ишлатяпти деб айтмаган ва бундан кейин ҳам сизга айтмайди. Лекин Пешкуга бундай бўлмади. Биз деярли вақтида билдик ва ҳаммани хабардор қилдик. Режа барбод бўлди. Энди режа барбод бўлганидан хабардор кахрамон конунларни икки хил таҳлил қилувчи матбуот котиби ижтимоий тармоқларда Пешкуда янги радар ишлаганини айтиб ўтибди. Гап йўқ шунисига ҳам раҳмат Респект !

Haqiqatnoma

05 Jan, 17:20


Нобель мукофотини қўлга киритган илк аёл, 2 та Нобельни қўлга киритган биринчи инсон, ҳозиргача иккита турли илмий категорияда нобель олган дунёдаги ягона инсон — Мария Складовская Кюри.

Камида орамиздан мадам Кюридек обрўли аёллар чиқсин. Эркинлик, бахт, гўзаллик сизни тарк этмасин. Манабунақанги аёлларни ерга урадиган оғзи шатолоқ кўримуридлардан оллоҳни ўзи сақласин.

Haqiqatnoma

05 Jan, 01:14


Peshku tuman markazidagi chorrahada Radar va kameralar qizil, tezlik, palasani ham olyapti ehtiyot bo'lamiz!

Haqiqatnoma

05 Jan, 00:28


Кўпчилик мендан сўрайди "қорбобога ҳасса нега керак ?" Ҳасса бу қорбобога байрамдан кейин мувозанатни сақлаш ва йўлни топиб олиш учун асосий иш қуроли сифатида керак бўлади.

Haqiqatnoma

04 Jan, 17:53


Чиройли дид билан жойланган қўшиққа мос ўйин ва чиройли жарима барчаси ҳамоҳанг ЭНГ асосийси бир бирига мос !

Haqiqatnoma

04 Jan, 15:27


Tabiatga zarar yetkazgan huquqbuzarlar jarimaga tortildi

Peshku tumanida tabiatni qirish, qonunga zid holatlar va javobgarlikning yo‘qligi bo‘yicha muammolar jamoatchilikni tashvishga solmoqda. Aholi IIB xodimlarining qonunbuzarliklarni oldini olish o‘rniga ularni himoya qilishda ayblanmoqda deb tarqalgan murojaat yuzasidan  o’rganish ishlari olib borildi.

Cho’l hududida saksovul o’simligini  sindirayotganligini videoga olib, ijtimoiy tarmoqlarda tarqatgan 3 nafar fuqarolar jamoatchilik e’tiroziga sabab bo’ldi.

Mazkur holat Peshko’ tuman Ekologiya  bo’limi hamda Pesho’ tuman IIb xodimlari tomonidan o’rganildi.

O’rganish davomida, Peshko’ tumanida yashovchi T.J. M.F. va  R.S fuqarolar tomonidan saksovullarni sindirib, tabiatga zarar yetkazganligi aniqlandi.

Holat yuzasidan 3 nafar huquqbuzarga nisbatan O’zbekiston Respublikasi MJtkning 79-moddasi 1-qismi bilan ularning har biriga 9 375 000 so’mdan jarima qo’llanildi.

Buxoro viloyati Ekologiya boshqarmasi matbuot xizmati

Haqiqatnoma

02 Jan, 03:11


ҚАМА!

Ўтирганни қама,
турганни қама,
Ҳатто миёвлаган,
Ҳурганни қама.
Кампир ҳам қолмасин,
Чол ҳам қолмасин,
Ҳассада мункайиб,
юрганни қама.

Шайтондан юзини,
Бурганни қама,
Нафснинг қангшарига
Урганни қама,
Эъзозлаб лўттивоз,
Ваъдабозларни,
Мард бўлиб сўзида
Турганни қама.

Қалб уйин виждондан,
Қурганни қама,
Қўлларин дуога,
Сурганни қама,
Олимингни қама,
шоирни қама,
Ҳақиқат йўлида,
Турганни қама.

Ўғилларинг қама,
қизингни қама,
Жадидларинг, ёруғ
юзингни қама.
Ҳеч ким қолмагандан
кейин қамашга,
Ўзингникилару, ўзингни қама!

Haqiqatnoma

02 Jan, 02:57


Аслида жамият учун ким кўпроқ хавф туғдиради ? Ёқилғи қуйиш шахобчасида тириклайин она ва болани ёққанларми ёки метан шахобчасида йиртиқ оёқ кийимида навбатда турганларми ?

Haqiqatnoma

31 Dec, 09:40


Ўғлим билан интернет титкилаб турсак манабу видео тўсатдан чиқиб қолса бўладими. Шунда 10 ёшли ўғлим дада "машинани йўлга тескари ҳайдаса қонун бузилиш эмасми ? деб савол берди. Нима деб жавоб беришни билмадим, шунда уйлаб туриб бу ахир Улуғбекни отаси, инстаграмда контент яратиш учун отаси билан ёлғондан спектакл ўйнаган деб болани алдадим. Чунки бизни оилада қонунни бузиш ҳар қандай ҳолда ҳам мумкин эмаслик тушунтирилади. Ўғлим ҳам дарров ишонди чунки Улуғбек билан қоидабузар ҳайдовчи бир бирига жуда ўхшаш қоидабузарлар. У ҳам қоидабузар бу эса ИИБ кийимини кийган қоидабузар.... Мақсад фақат қодани бузиш қонун ҳамма учун бирдек ишламаслигини жамоатчилик онгига сингдиришдан иборат.

Haqiqatnoma

31 Dec, 06:37


Паркент ҳодисаси.
Юраги бўшлар кўриши тавсия қилинмайди.
Қоровулнинг Андижон шевасида гапиришидан (расмий маълумотларда андижонлик экани айтилган) ва қафасдаги шерлар сонининг учта эканидан бу воқеа Паркентдаги ҳайвонот боғида содир бўлганди.

Haqiqatnoma

24 Dec, 13:49


Кўк қора бўлиб, қора кўк бўлиб чиқсачи?

Haqiqatnoma

21 Dec, 05:29


Google Maps'нинг тасодифий сурати Испания полициясига қотилликда гумонланаётган шахсни ушлашга ёрдам берди

2023 йил ноябрида Тахуэко қишлоғида яшовчи киши ўзининг кубалик қариндоши йўқолгани ҳақида полицияга хабар берган. Қариндоши Испанияга хуштори билан дам олгани келган бўлган.

Бир йил давомида тергов натижа бермаган. Google Maps'даги янги суратларда терговчилар хушторининг эрини катта оқ қопни машинанинг юкхонасига яшираётганини кўриб қолишган. Бу сурат йўқолган кубалик охирги марта кўрилган жойга яқин ерда олинган.

Ҳозирда тергов эр-хотин жуфтлиги кубаликни ўлдириб, унинг жасадини кўмиб юборган деб ҳисобламоқда.

Haqiqatnoma

21 Dec, 04:17


Сизларга ходим керакми ёки қул!?

Биздаги раҳбарлар наздида ёмон ходим белгилари:
• ҳаққини талаб қилади;
• савол беради;
• ҳақоратга жим қараб турмайди;
• касал бўлса, даволанади;
• ярим кечгача ишламайди ва ҳоказо...

Энди яхши ходим белгилари:
• ҳаққини талаб қилмайди;
• урса ҳам, сўкса ҳам индамайди;
• ярим кечгача ишлайди;
• касал бўлса ҳам, ишлайверади;
• меҳнат таътилига чиқмайди ва ҳоказо...

Ҳа, бугун биз мана шундай бузуқ меъзонлар билан иш юритяпмиз. Бир сўз билан раҳбарларга эркин фикрловчи ходим эмас, қул керак.

Аслида ходимнинг яхши ёки ёмонлиги ҳалоллиги ва билими билан ўлчаниши керак. Лекин, бизда бу энг охирги қаторларда туради. Сиз ҳар қанча билимли, ҳалол ходим бўлинг, агар ҳаққингизни талаб қилсангиз, сиздан ёмони йўқ...

Haqiqatnoma

21 Dec, 03:45


Бинямин Нетаняху

Haqiqatnoma

20 Dec, 04:44


Поездда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

Ҳукуматнинг 851-сон қарорига кўра:

🔹Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра истеъмолчиларга:
👉 аравача;
👉 она ва бола хонасидан фойдаланиш;
👉 кутиш залида Wi-Fi;
👉 ногиронлар учун аравачалар;
👉 йўл давомида чой;
👉 ичимлик суви;
👉 шакар бепул тақдим этилиши назарда тутилмоқда.

Haqiqatnoma

20 Dec, 02:28


Жиноятчидан «қаҳрамон» яратмоқчи бўлганларга ИИВдан конкрет жавоб бўлибди

Охирги пайтларда айрим жиноий ҳолатлар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниши жамоатчиликда чалғитувчи фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўляпти. Жиноятчилар бир юмалаб, «қахрамон»га айланиб қоляпти.

Шу кунлдарда бухоролик 17 ёшли йигитнинг катта миқдордаги криптовалютани гўёки ўзи ишлаб топгани ҳақидаги хабарлар муҳокама марказида бўлди. Бироқ, бу маълумот пала-партиш тарқатилгани сабабли, аслида унинг «виртуал валютчик» бўлгани кўпчилик эътиборидан четда қолди. Аслида унинг фаолияти бозордаги «валютчик»лар фаолиятидан катта фарқ қилмайди.

Мазкур ҳолат бўйича ИИВнинг матбуот котиби конкрет ва батафсил жавоб берибди.

Хуллас, бухоролик йигит 7 ой давомида «Бинанс» платформаси орқали 34 миллиард сўмлик операцияларни амалга оширган. Бу сумма унинг шахсий даромади эмас, балки у айлантирган ва айрибошлаган  маблағларнинг умумий ҳажмидир. Ушбу маблағларнинг асосий қисми пенсия, ойлик ва онлайн кредитлардан келиб тушгани, уларнинг жиноий схемаларнинг ажралмас қисми бўлиши мумкинлиги аниқланган.

«Виртуал валютчик»лар телеграмдаги ёпиқ ва аноним каналлар орқали криптовалютани пулга ёки пулни криптовалютага айлантириш хизматларини кўрсатади. Бундай фаолиятда асосан «Бинанс» каби платформалардан фойдаланилади. Улар ўз хизматлари учун мижозларнинг маблағидан 0,1–2 фоиз миқдорида воситачилик ҳақи олади, холос.

Тергов жараёнида ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумотлар вазиятни янада мураккаблаштириши турган гап. Популистик баёнотлар жамоатчиликни чалғитиб, холис тергов жараёнига таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор. Шу боис жамоатчилик бундай вазиятда масъулият билан ёндашиб, фақат ишончли маълумотларга суянишга ҳаракат қилиши зарур.

«Виртуал валютчик»лик ахборот технологиялари орқали қонунбузарликлар учун янги хавфларни келтириб чиқармоқда. Давлат томонидан қатъий назорат ўрнатиш, хавфсизлик чораларини кучайтириши лозим.

Haqiqatnoma

18 Dec, 18:29


Шу гапларни айтманг деган эдим-а! Гапимга қулоқ солмадиларда!

Haqiqatnoma

18 Dec, 08:49


Диққат хушхабар !!!

«Насиб бўлса, келаси йил 1 апрелдан электр ва табиий газ нархлари ошади» — Жамшид Қўчқоров.

Haqiqatnoma

17 Dec, 14:30


Ўзбекистонда оталар ҳам декрет таътилига чиқиши мумкин

Олий мажлис қонунчилик палатасида фарзанд туғилганда отага 5 кунлик таътил беришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унда ишлаётган эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёрлар таклиф этилган.

PS: Энди боғча мудиралари нафақат ўзини қўл остидаги ходимини ойлик иш хакисини ўмаради унинг эрини ҳам дикретга чиқариб икки ҳисса ўмаради 🤣

Haqiqatnoma

17 Dec, 04:34


Болтаев Ниёзий Ҳамидович яна трендда. Пешкуда тадбиркорларни сохта даллилар билан қаматган, Жондорда ғайриқонуний ҳаракатлари билан тадбиркорларни тинч қўймаган якунда Бухоро вилояти ИИБ ўринбосари укаси Болтаев Жонибекнинг ёрдами билан Ғиждувонга бошлиқ бўлиб шунда ҳам тинч юрмаган, Ғиждувонлик фермерни уриб абжағини чиқарган подполковник барча ҳаракатларини ими жимида қилгани учун ҳеч ким ҳеч нима қилиб билмаган эди. Энди журналистга бутун бир саҳнада чиқиб томоша курсатгани айтилмоқда. Барибир ҳеч ким ҳеч нима қилолмайди. Элпарварми бошқасими фарқи йўқ. Қаерга ёзсанг ёзавер қўлингдан ҳеч нима келмайди. Тугади...

Haqiqatnoma

16 Dec, 12:02


Бугунги куннинг энг катта муаммоси…

Haqiqatnoma

16 Dec, 06:27


Отабек Бакиров: сайловлар натижасида ҳукумат алмашиб туриши керак...

Haqiqatnoma

16 Dec, 04:32


Агар сен ўз оилангни мурракаб ва чалкаш деб уйласанг, шунчаки Франция президенти Эммануел Макронни кўз олдинга келтир. У атиги 44 ёшда, унинг биринчи ўгай ўғли 47 ёшда, иккинчиси 45 ёшда. Суюкли хотини эса бор йўғи 68 ёшда. Ҳозирда ихчам ва аҳил оила бошлиғи Макрон ушбу оиланинг энг кенжатойи саналади.

Haqiqatnoma

14 Dec, 18:21


Руслан Нуруддинов жаҳон рекорди билан жаҳон чемпионига айланди

Баҳрайнда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Олимпиада чемпиони Руслан Нуруддинов -109 кг вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритди. Руслан даст кўтариш машқида 182 кг билан бешинчи ўринни банд этган бўлса ҳам, силтаб кўтариш дастурида 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилашга эришди. Умумий ҳисобда 424 кг натижа қайд этган Нуруддинов учинчи бор икки кураш бўйича жаҳон чемпионлигига эришди.

Даст кўтариш йўналишида олтин медалга эга чиққан Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтаришда 212 кг билан олтинчи, умумий ҳисобда эса 396 кг билан бешинчи бўлди. Шу тариқа барча йўналишлардаги олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси вакилларига насиб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.

Haqiqatnoma

13 Dec, 08:06


Ўзбекистонлик боксчидан олтин медал олиб қўйилди

Бокс бўйича Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида -71 кг вазн тоифасида рингга чиққан Ҳавасбек Асадуллаев финал жангида қозоғистонлик Абилайхан Жуссуповнинг елкасидан тишлаб олган. Жанг якунида ҳакамлар ғалабани Асадуллаевга беришган. Шундан сўнг қозоғистонликлар ИБАга шикоят хати ёзишган. Вазиятни ўрганиб чиққан ташкилотчилар Асадуллаевни дисквалификация қилди. Унга берилган олтин медал ва мукофот пулларини ҳам бекор қилинди. Абилайхан Жуссупов эса олтин медал билан тақдирланадиган бўлди.

Haqiqatnoma

12 Dec, 03:48


Ҳалокатимиз сабаби ҳам балки шундадир…

Haqiqatnoma

09 Dec, 12:56


🌳 Konstitutsiya kunida Hududgazta’minot’dan bizga “sovgʻa” yohud gazni tejayotgan gazchilar ...

Prezidentimiz tashabbuslari bilan butun Oʻzbekiston boʻylab koʻkalamzorlashtirish ishlari avj pallada kirgan.

Ammo, lekin, biroq ...
Guruch kurmaksiz bo'lmaganidek, daraxt kushandalari ham uchrab turadi!

"Bilamiz, bizga daraxtlarni butalash ishlarini olib borayotgan edik deb munosobat berishlari mumkin. Faqatgina ekologiya boshqarmasining maxsus ruxsatnomasi olingan va ular xabardor qilingan bo'lishi zarur. Ushbu hujjatlarni jamoatchilikka e'lon qilishlarini so'raymiz" - deyiladi bizga kelgan murojaat matnida.

Dam olish kunlari daraxtkushlik qilganlarini qanday tushunish mumkin?

-

📝 Telegram |💻 Instagram |🎞 Youtube |📝 Facebook

Haqiqatnoma

09 Dec, 12:45


Бир иқтисодчи танишимнинг ҳисоб китоб қилишича Ўзбекитондаги энг катта реклама платформаси OLX.UZ нинг манзилллар рўйхатида Пешкў туманини танлаш ёки манзилни Пешкў тумани этиб белгилаб бўлмаслиги сабабли туман тадбиркорлари ва ишбилармонлари,  фуқаролари ўз товар, махсулот, хизмат, мол мулкларини  Ўзбекистон бўйлаб эркин бозорга чиқариб билмаслиги сабабли туман иқтисодиёти йилига ўртача 10-15 млн долларгача маблағ айланмасидан шунчаки қолиб кетар экан. Бу ўз навбатида йилига туман ғазнасига 1 млн доллар солиқ тушумини ҳам камайтириб юборар экан. Бунинг асосий сабабчиси Элтуз каналига мақтанилган собиқ ҳокимбобо биргина имзоланган хати билан аллақачон амалга ошириши мумкин бўлган. Афсуски этиборсизлик ва маъсулятсизлик оқибатида ўтиб кетган йилларда олинмай қолинган даромаддан қолдик ! Тағин инвестор излашади. Борини ишлатишсин шуни ўзи катта инвестор эмасми ?

Haqiqatnoma

22 Nov, 14:51


Ҳеч қачон бировга ишониб, бирор ишни режалаштирманг!

Унутманг, сизга ёрдам бериши мумкин бўлган ягона инсон бу сизнинг ўзингиз.

"Фалончи ака ёрдам беради" ёки "Фалончи дўстим пул бериб туради" деб режа тузманг. Чунки ҳамманинг ўз ҳаёти бор. Ҳеч ким сизга ёрдам беришга мажбур эмас. Фақат боқимандаларгина унга бошқалар ёрдам беришга мажбур деб ҳисоблайди.

Шуни ўзингиз учун олтин қоида қилиб белгилаб олинг: Сизга ёрдам бериши мумкин бўлган ягона инсон бу сизнинг ўзингиз!

Haqiqatnoma

22 Nov, 06:45


Кобалтга шартнома қидириб юрганлар жўнатиб қўямиз !

Haqiqatnoma

21 Nov, 01:19


Directed by Robert B. Weide

P.S. Кўрмурид фанатлар бўлса, каналдан чиқиб кетиши мумкин.

Haqiqatnoma

20 Nov, 05:03


Уйқим келмай инстаграмда ўтирсам, лентадан ҳозирги кунда трендга чиқаётган, вайн ва мэмларни мавзусига айланган «табиб»ни видеоси чиқиб қолди.

Бу табиб жуда қизиқ персонаж, параномал даволаш усули эса ундан ҳам қизиқ ва ажойиб. Уни танқид қилиб, фош этишда фаол бўлган қўқонлик блогер яқинда қамалибди. Билмадим, унинг қамалишида бу табибнинг қанчалик роли бор, буниси менга қоронғу. Лекин барибир шубҳали.

Аввалига видеони кўриб бутун соғлиқни сақлаш вазирлигини, тез ёрдам хизматини «тўлаган солиқларимга рози эмасман» деб қарғашни бошлаётгандим. Аммо «тез ёрдам» машинасидаги телефон рақам эътиборимни тортди, одатда бундай махсус машиналарда «103» рақами бўларди-ю деб.

Қизиқиб қўнғироқ қилдим: мазкур «тез ёрдам» машинаси «Star Med» клиникасига тегишли бўлиб чиқди. Ие, бу қайси клиника эди, че то номи таниш-ку деб гугл қорини ишга солдим. Эсингизда бўлса, ўтган йили баҳорда Mittivine тахаллуси билан ижод қилган блогер Фарҳод Маннопов бассейнда сузиш чоғида боши ва бурнидан жароҳат олиб, «Star Med» клиникасидаги операциядан сўнг вафот этганди.

Уни операция қилган шифокорда даже малакавий тоифа бўлмаган экан. Кейин бу клиникани фаолияти тўхтатилгани айтилди, жиноят иши очилиб тергов кетяпти дейилди. Ф.Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилиб, 2 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилинди.

Аммо айбдорларни кейинги тақдири нима бўлгани ҳақида ҳеч нарса топа олмадим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қанча жон куйдирса ҳам бу клиника лицензиясини бекор қилдиролмаган — дунёдаги энг адолатли суд лицензияни бекор қилиш ҳақидаги қарорни ўзини вақтинча тўхтатиб қўйган.

Суднинг вақтинчаси ҳалиям тугмаган шекилли, мана энди ушбу клиникага қарашли тез ёрдам машиналари Гиппократдан бери шу пайтгача ўтган барча шифокорларни шарманда қилиб, оғир аҳволдаги беморни номи чиққан шарлатан «табиб»ни олдига олиб боряпти.

Ҳа айтганча, клиниканинг тез ёрдам машиналари olx’да ҳам бор экан. Тушунишимча, бу машиналарни худди таксидек чақириб фойдаласангиз бўлади. Масалан, пробкаларда манзилга етиб олиш учун яхши ечим, қулай хизмат.

Haqiqatnoma

14 Nov, 07:25


Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Доҳада Қатар миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:15 да «Жассим бин Ҳамад» стадионида бошланади.

Йигитларга омад тилаймиз. Бизга фақат ғалаба керак. Шу ўйинни ютсак 99 фоиз жаҳон чемпионатидамиз.

Гуруҳимиздаги бошқа учрашувлар:
17:00 КХДР - Эрон
21:15 БАА - Қирғизистон

Haqiqatnoma

13 Nov, 04:34


Тулки дарёнинг нариги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.

Ps: Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.

Haqiqatnoma

12 Nov, 04:26


Ҳозирги кунда кўп ишлатиладиган хорижий сўзларнинг ўзбекча таржимаси

Лайфхак — маслаҳат;
Подкаст — машварад;
Мотивация — туртки;
Инсайт — янгилик;
Калибр — кўлам;
Практикум — амалиёт;
Ньюанс — низом;
Стрим — учрашув;
Лайв — жонли;
Фактор — омил;
Импульс — боғлам.

Haqiqatnoma

11 Nov, 18:10


Кун фотоси

Haqiqatnoma

11 Nov, 18:09


Табиб

Полякларнинг ушбу киносини жуда кўп кўрганмиз. Ҳар гал буюк ва содда шифокор Антони шахсиятидан ҳайратланамиз. У қисматнинг аччиқ зарбаси боис оиласидан ажрашади. У хотирасини йўқотган бўлса ҳам, маҳоратини, Худо берган иқтидорини йўқотмаганди. Шу билан бирга у одмилик ва одамийликни ҳам эсдан чиқармаганди. У ўзи билмаган ҳолда бориб қолган қишлоқ аҳлига малҳам билади. Беминнат, тамасиз ҳаммага саломатлик улашади. Тўшакка михланиб қолган йигитчанинг оёғини тузатгани эса барчани донг қолдиради. Шаҳардан келган врач эса уни кўриб тахтадай қотади.
Афсуски, барча давр ва замонларда шундай: қўлидан иш келадиганлар хору, тили беш қарич, аммо нўноқлар айшини суриб юради...
Поляклар бу дурдона асар орқали инсон ва жамиятга хос қусурларни очиб берган. Ҳавас ва ҳасад, муҳаббат ва нафрат, оқу қорани кўрсатган. Шифокор деганинг шундай бўлса, порани билмаса, қўлингга кўз тикмаса. Кино деганинг экранга михлаб қўйса, қайта қайта кўришга мажбур қилса...

Haqiqatnoma

11 Nov, 14:51


Шавкат Мирзиёев:

«15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.

Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир. Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз»

Haqiqatnoma

09 Nov, 08:46


Бирларинг "борма" дейсизлар, бирларинг борасизлар. Биз қора халқ нима қилайлик?

@adolat_kuychisi

Haqiqatnoma

09 Nov, 04:50


фруза Ҳамдамова — икки карра жаҳон чемпиони бўлди!

Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги ФИДЕ жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларида Афруза Ҳамдамова муддатидан олдин чемпион бўлди!

У 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва энди охирги турда қанақа натижа кўрсатишидан қатъий назар, бирорта рақиби унга ета олмайди.

Афруза ўтган йилги ФИДЕ жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритганди ва жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди.

15 ёшли ҳамюртимиз бугун икки карра жаҳон чемпионига айланди.

Haqiqatnoma

05 Nov, 12:44


Юраги бўшлар ўқимасин:

Бир-биридан мустақил манбалар Чирчиқ шаҳар ҳокимини инвестиция бўйича ўринбосари пора сифатида 1 миллион доллар олган вақтида қўлга тушганини маълум қилишмоқда.

Тошкент ва Андижон вилоятлари ўртасида ўзаро рақобат борлиги кўп жабҳаларда сезилади. Аммо пора олишда ҳам мусобақалашишлари ҳаёлимга ҳам келмаган экан. Андижонда инвестиция бўйича зам ҳокимни уйидан 3 миллион доллар чиққанда 1 миллион доллар нима бўпти? Тошкент вилоятидек салоҳиятли ҳудуд учун уят бу! Зангиотаними, Бўстонлиқними зам ҳокимлари зудлик билан 5 миллион доллар олиб, рекордни янгилашлари зарур! Ахир бу туманларда бир сотих ер биткоиндан ҳам қимматку!

Haqiqatnoma

03 Nov, 09:37


Бир Ўзбек Ўзбекистондаги ишларни ойлик маоши кам баҳонасида ишлаш мақсадида югуриб Россияга ишга борди, Ўзбек паспортидан нафратланиб даров Ўрис паспортини олди. Ўзини "Россия фуқаросиман яшасин буюк Россия" дея ўзбекларга оёқ учида қаради, бирдан Ўрис давлатини ҳимоя қилиш талаб этилганда Ўзбекистон ватани эканлиги ёдига тушди яъни ватанига хизмат қилишни сўрашса "ол фуқаролигингни менга сени фуқаролигинг керак эмас" деб ўрисга қараб паспортни улоқтирди, хўш бир думалаб шунда қайтиб яна ўзбекка айлангиси келиб қолдими буни ? Бунга ўхшаган ватанфурушлар мободо Ўзбекистонда уруш турса яна нима баҳона қилса ? Буйруқни муҳокама қиладиган аскар бизга ҳам керак эмас. Ўзбекистонга киришига йўл қўймаслик керак бундайларни...

Haqiqatnoma

03 Nov, 06:47


Бундан ўттиз йил муқаддам мен ҳадеб нолийвериш ахмоқликдан бошқа нарса эмаслигини тушунган эдим. Менинг шахсий камчиликларим тўлиб тошиб ётибди. Шундай экан, Худойо таоло одамлар ўртасида ақлий қобилятларни тенг тақсимламаганидан асабийлашиб ўтириш тўғри бўлармикин?

Жон Уонамейкер

Haqiqatnoma

03 Nov, 05:38


Дипломи бор бир қонуншунос қўлида автомати бор юз одамдан кўра кўпроқ пул ўғирлайди.

Марио Пьюзо

Haqiqatnoma

03 Nov, 01:03


Этибор аввал бойга, ортса камбағалга қилиниши, ўзбек халқининг катта нуқсони.

Haqiqatnoma

01 Nov, 16:00


Иқтисодчи Отабек Бакиров: "Таълим ва тиббиёт 3-синф калласи билан қолиб кетганлар бошқарувида".

Haqiqatnoma

01 Nov, 11:26


Исроил бош вазири Нафтали Беннетни тўйда Самарқандлик онахон роса мақтади. Мақтовни эшитган Биньямин юзи шалғамдай қизарди ўзиям. Савил ўзбекни "пахтаси" ман деганни эритади.

Haqiqatnoma

01 Nov, 11:21


Ҳоким ўринбосарининг уйидан бор йўғи 3 млн доллар пул топилди

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Haqiqatnoma

01 Nov, 09:01


Хушхабар !!!
Маданият вазири Озодбек Назарбеков вазирлик лавозимидан кетмайдиган бўлди. Энди йўл таъмири учун опен бюджетни йиғиштириб фестивални давом этирамиз. Муҳим мавзу бу фестивал !

Haqiqatnoma

31 Oct, 18:45


Ўғри ва зулмкор инсонлар ва аларни кетига ёпишиб олганлар учун ибратли хикоя

Haqiqatnoma

31 Oct, 08:25


Қонунлар оддий фуқарога ишламайдиган Пешку туманида бугун 8 мтм мудираси ҳеч бир сабабсиз қўл остидаги оддий ходимани ишдан ҳайдаб ишдан бўшатилганлик тўғрисидаги буйруқ нусхасини телеграм личкасига ташлаб қўйганини айтмоқда. Яна камида ИИБ айтиб жавобгар қилиш билан қўрқитиб қўймоқда. Билмадим оддий боғча мудираси бунча ваколатни кимдан олдикан ? Тўғрида шу кунгача қанчадан қанча қонунни бузди, қанчадан қанча ушбу ходимага ўхшаган ходимларни ишдан ҳайдаб юборди ҳеч ким индамади. Назорат бўлмагандан сўнг хаёлига келганни қилаверадида !

Haqiqatnoma

31 Oct, 03:22


Бухоро вилояти Пешку тумани 8-мтм ходимлари номидан мурожаат йўлламоқдамиз. Ҳурматли бизни кўрган ва яқиндан билган ҳукумат вакиллари. Муассаса мудираси Ҳабибова Сарвинозни дастидан бутун боғчамиз эзилиб кетди. Боғча ёшига етмаган боласини ҳар куни кимдир навбат билан кўтариб юради. Натижада қонуний тарбияланаётган болаларга қарашга вақтимиз қолмайди. Ота-оналар норози бўлади. Ўтган сафар худди шу воқеа калампир.уз каналига чиққан эди лекин ҳеч ким бу мудирага чора кўришга ботина олмади. Сабаби ҳаммани устидан эри билан ёзиб қўрқитиб олган муқадам бир неча фуқароларни тухмат билан қаматган, тоғоси адвокат, жяни жиноят судида котиб, яна кимидир Пешку туман департаментда мансабдор экан. Агар кимдир ҳақиқатни излайман деса 10 миллион эмас, 100 миллион эмас балки унданда каттароқ суммаларни оддий бир боғчада бюджет пуллари талон тарож қилинганига гувоҳ бўлади. Ҳа сўзимизни охирида айтишни унутмайлик текширувчилар югуриб келиб боғча камераларини кўтаришга шошилманг, чунки камераларимизни кимдир ўчириб қўйган.

Haqiqatnoma

29 Oct, 09:47


Assalomu aleykum!

Quyidagi murojaatlarimga asosli javob berishingizni so'rayman: Amaldagi Buxoro viloyati Peshku tumani Malishoyak MFY raisi bo'lib, davlat xizmatida ishlab kelayotgan Sanam Jumayeva Baqoyevnaning tadbirkorlik faoliyati bilan aloqador.

"Davlat fuqarolik xizmati to'g'risida"gi qonunning 13-moddasiga ko'ra, davlat fuqarolik xizmatini o‘tash bilan bog‘liq cheklovlarga aniqlik kiritib o'tilgan. Masalan, tadbirkorlik faoliyati subyektlarini tashkil etishga, ularning muassisi (ishtirokchisi) bo‘lishga, tadbirkorlik faoliyati subyektida tashkiliy-boshqaruv, ma’muriy-xo‘jalik vazifalarini bajarish (bundan aksiyadorlik jamiyatlarining erkin muomalada bo‘lgan aksiyalariga qonunchilikda belgilangan talablar doirasida egalik qilish hollari mustasno)larida cheklov borligi belgilangan.

Bizdagi ma'lumotlarga ko'ra, (27.10.2024sanadagi holat
iga koʻra) Sanam Jumayeva Baqoyevna:
1."PESHKO' TASHABBUSKOR AYOLLARI BOG'I" ishlab chiqarish kooperativida 38 910 000,00 so'm ustav fondi bilan 25.60% ta'sischiligida qolayotganligi;
2. ""RAYHONA YULDUZCHALARI" nodavlat ta’lim muassasasi"da 50 000 000,00 so'm ustav fondi bilan 100.00% miqdordagi ta'sischiligida;
3. "MALISHOYAK" fermer xo'jaligida 10.050.000,000 so'm miqdordagi ustav fondi bilan 100,00% ta'sischiligida qolayotganlik holati yuzasidan huquqiy baho berishingizni so'rayman.

Haqiqatnoma

22 Oct, 04:21


#танқид

ЎЛИК ТИЛ


21-октябрь тил байрамига

"Памперс" енгди "шимматаглик"ни,
"Корзинка"га айланди сават.
Кўринг энди бу кўргуликни,
"Очеред"га жой берди "навбат".

Келганми ҳеч хаёлингизга
"Тушлик" ўлиб тирилмиш "обед".
Деманг берган саволингизга,
"Жавоб" йўғу  лекин бор "ответ".

Чарм" ўлиб туғилди "кожа".
"Луна" бўлди осмондаги "ой"
"Юз" нетади уларда "рожа"
Маддоҳ"лар хам "подхалим" вой-вой

"Волида"сиз ғариб бу луғат,
Бойигандир "мамашка" билан.
"Мойчечак"мас кўлига албат,
Совға тутай "ромашка" билан.

Бузилётган тил минорасин,
Қандоқ тиклар филолог-меъмор?
Ўз касбининг номи хам ахир,
Ўзбекчамас, тилшунос ҳеч бор?

Тилимизнинг бошини ея,
Соя эмас русга бўлдик "тень".
Овқатингга қўшиб е дея,
Давлат қўйгач шу халққа "хрень"...

Абдураҳмон Мешаян

Haqiqatnoma

17 Oct, 15:52


Пешкулик навбатдаги эко қотиллар ушланди.

Haqiqatnoma

14 Oct, 08:13


Ўқувчини жазолашнинг дунё тажрибаси

АҚШ

Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

Япония

Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

Германия

Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

Жанубий Корея

Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

Буюк Британия

Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Франция

Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади

ЎЗБЕКИСТОН

Бизда ўқувчини жазолаган ўқитувчини жазолашади.

Юқорида мисол келтирилган ўқувчига бўлган муносабат алал оқибат, ўша мамлакатнинг жаҳон иқтсодиётидаги ўрнини белгилайди.

Haqiqatnoma

13 Aug, 17:03


Париж олимпиадаси ғолибларига берилган мукофотлардан кейин яна ўша азалий ва жирканч ҳолат кўзга ташланди: бунча пулни бериб нима қиларди, уй ва мошина шартмас эди, деган ғаламисона гаплар урчиди. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бундай пост ва изоҳларни ўқиб уялиб кетади одам. Йигит-қизларимиз қўлга киритган натижалардан қардошларимиз, озару турклар ҳам, ҳатто ғарб матбуоти ҳам ҳайратини яширолмаган пайтда бизникилар бировнинг чўнтагини муҳокама қилиш билан овора.
Шу пулни етим-есирга бериш керак, деяётганларнинг айримларини яхши биламан: умрида эҳсону садақа қилиш у ёқда турсин, ўзи ишлатадиган газу светга ҳам малол билан пул тўлайди. Бу даражага эришгунга қадар шу спортчилар қанча заҳмат чекишган. Ғийбату бекорчиликни йиғиштириб қўйиб, ўз устида ишлаган.
Спортчининг ҳаёти ўта оғир. Биттаси Руфат Рисқиев бўлса, 20 йил ётди уйида оёғи кесилиб. Ҳеч ким йўқламади. Ҳа, куч борида ҳамма олқишлайди, эртага йиқилса, йўқловчи йўқ. Шундай экан, кучи, шижоати, матонати борида ишлаб қолсин, дунёга танилсин.
Агар шулар медал, ўрин ололмаганда, ер билан битта қилардик. Энди эса ғалабасига чидолмаяпти айримлар. Ҳеч нарса ёқмайди бизга.
Она сутидек ҳалол мукофот буюрсин сизларга, азиз олимпиадачилар!

Haqiqatnoma

26 Jul, 15:54


Бухорода туристик марказда қурилиш ишлари туфайли антропоген чанг кўтарилиши.

Қурилиш объектларини бузишда экологик стандартларга ҳам амал қилмайдиган юрт.