Ҳусниддин Мирзалиев @husniddin_mirzaliyev Channel on Telegram

Ҳусниддин Мирзалиев

@husniddin_mirzaliyev


Ва хаттоки ярим дунёни босиб олганларни ҳам қиличсиз таслим этган бу вақт...


Лойиҳаларим: @otmishga_sayohat, @oqing_faqat_yigIamang, @olmaliqliklar

Ҳусниддин Мирзалиев (Uzbek)

Ҳусниддин Мирзалиев канали - босиб олганларни ҳам қиличсиз таслим этган вақт. Шу каналда ҳар бир одам жисмоний ё маданий қилмаганларни ҳақиқий тавба ва тауба биляп узатиш учун майлаб ҳисобланади. Бу канал биринчи кундан эътебор кучга келиб тушганлиги сабабли, сизни янги саҳифа кўрганлар, ўкимаганлар ҳамда енг асосий кўрсаткичлар билан тавсия қилади. Ўз муқаддас мақсадига эришган Ҳусниддин Мирзалиев канали, сизни йўқотиш, бақоқалардан ёки кўпчилик ҳеч кимни мусибатга солиганлигингизда сизни бир турмушдан қутқаришига ёрдам беради. Ўз максадига эришганлар билан биргаликда ўзизни чуқурликда ривожлантириш кўрсатмасига саҳмийат қилинг. Лойиҳаларим: @otmishga_sayohat, @oqing_faqat_yigIamang, @olmaliqliklar

Ҳусниддин Мирзалиев

20 Feb, 08:06


Москвада Қирғизистон фуқароси Телеграм каналдаги изоҳи сабаб терроризмни оқлашда айбланиб, уч йилга қамалди. Айблов хулосасида келтирилишича, у “Крокус”да содир этилган теракт видеоси остига террорчиларни мақтаб изоҳ қолдирган.

Акалар-опалар тилга эҳтиёт бўлўрамиз. Каментларда шерлик қиладиган брат, ўзизи қаттиқ назоратга оладиган пайтларам кеб қопти, қаранг-а...

https://t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

18 Feb, 07:18


Тўрт қаватли домнинг тўртинчи қаватида яшайман. Иккидаги қўшнимиз ўтган йилллари томга қуёш панелларини ўрнатган. Кейин мен ўтган йил охирида уйимни капитал тамирдан чиқардим. Баъзи хоналаримизни потологида сарғайиш, намланиш белгилари бор. Жекка бордик, улар қуёш панеллари ўрнатган қўшнимга қўнғироқ қилишиб, томдан сув ўтаётганини, аслида дом томларига қуёш панелларини қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида огохлантирди. Қўшним эса, икки йиллар аввал ҳоким буванинг шахсан ўзлари қўярда қўймай таклиф билан чиққан, қўшним йўқ дея олмаган. Жекдагилар хўп ака, барибир чакки ўтаётган бўлса тамирлаш кераклиги ҳақида қўшнимни огохлантирди. Қўшнимни жахли чиқиб, мени подезд кираверишидаги лампочкани ўчирмаслигимни, поезд супурмаслигимни, бутун подезд учун бир ўзи жонкуяр эканлигини айтиб бақириб кетди. Бағи неч пулдан тушди энди? Майли бора қолай, бригада келибди, бир мошин тўл билан. Воқеалар ривожини фақат менинг каналимда кузатинг. Чунки бу юртимиз миқёсидаги хабар эмаски, бошқа янгилик каналлар ҳам мендан чопиб ўз каналларига жойлашса. Мавзуга яна қайтаман ома...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

17 Feb, 17:23


Мана буни қувончли хабар десак бўлади. Энди Ўзбекистон фуқаролари пенсияга чиқишлари билан автоматик тарзда нафақа пулларини олишни бошлашади. Қариганда югур-югур бўмайдиган бўлди. Кун.узда айтишди.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

17 Feb, 13:58


Ўзбекистонликларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида эса қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Шунингдек, аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган.

Муаммони ҳаммаси ўзимизда экану акалар, опалар. Ҳеч бўмаса оз-моз пиёда юриб турайлик. Ака маҳалладаги дўкончагаям мошинда чиқиш шартмас, тўртта нонни қўлдаям кўтариб кела оласиз, сизга ишонаман. Ўзизга ўзиз ишонсаиз ҳисоб...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

15 Feb, 07:04


Хитой компанияси уйланмаган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилмоқда. Агар ходимлар жорий йилнинг биринчи чораги охиригача «шахсий муаммосини» ҳал қила олмасалар, ёзма тушунтириш беришлари керак бўлади. Шунингдек, 2025 йил 30 сентябргача никоҳдан ўтмаётганлар ишдан бўшатилиши мумкинлиги таъкидланган.


Бошида одаминг шундоғам кўпайётган бир вазиятда битта фарзанд кўриш деган қонуниятни чиқардинг. Энди алоҳи ўсиши тўхтаб орқага кетишни бошлагандан кейин, ану давайте миш. Нимўляпти ўзи силарга?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

15 Feb, 06:46


Интернет ҳам қизиқ жойда. Ҳар хил одам ёзади, ҳар бири ўз дунёсига эга. Ўз манфаати учун канал очиб Аллоҳ учун реклама қилиб беринг дейдиганлар ҳам учраб турибди, афсус..

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

13 Feb, 11:18


Samsung Galaxy S25 Ultra энг яхши экранга эга смартфон деб топилди

Нима қиляпсларей, ўзи энди 24 ни олдикку биз, мазги экану булар...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

08 Feb, 07:07


Юқоридаги постни бекорга жойламадим. Охирги пайтлар Илон ака чиқишларида ўзини ғалати тутаётганини, ҳар сафар сакраб рақсга тушиб, кўпчиликни эътиборини тортишга урунишини кўришингиз мумкин. Аслини олганда Илон Маск ҳотиржам ва босиқ одам, шундай кўриб ўрганиб қолганмиз ҳар тугул. Кўпчилик уни руҳий касаллик орттириб олган деган гумонда. Ўппа-ўзимни фикримга кўра, бу ундай эмас.

Илон акани мияси сизу-биздан яхши ишлайди. Омма олдида сакраб ўйнагани уни томи кетаётганидан эмас, балки характерини Трамп тоғага яқинроқ бўлган вариантга ўтказиб, кейинги ўн йилликда балки АҚШ Президенти бўлишга ташланган илк қадамлар сифатида қабул қилишимиз мумкиндир. Тоғага қаранг деярли 80 ёшни қаршилади ва у ҳам Илон акани севиб қолган (ука сифатида) менимча...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

08 Feb, 05:30


Эрталабдан биттаси Рамазонда 40 та мискин оилаларга рўзғорлик қилиб бериш учун, эхсон пост жойлашимизни сўраб личкага мурожаат қилибди. Рекламалар пулли бўса пулини берамиз деб қўяди. Менда энг арзон тариф бўйича икта каналда 750 минг сўмбўлади, реклама жойлаштириш. Бир мени ўзимга беришмоқчи шу пулни. Яна нечта админга таклиф қилади, менга қоронғу. Лекин ўша рекламага сарфламоқчи бўлган пулинга рўзғорлик қиберсанг бўмасмикан дейдиган одам йўқ.

Баракалар топиб кетгур, қайсидир туварак админ эхсон постга пул олса, қоганларам олади дегани эмас. Сал ўйлаб иш кўринг, ўртоқ Тимофеев...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

07 Feb, 16:23


Мия ичидаги нейтрон, патронлариям чарчади уже!

Оз қолди...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

07 Feb, 15:34


Бир инсонни яхши йўлга бошлашданам кўра уни йўлига ўтиб кетиш осонроқ вариант экан бу ҳаётда. Ўшанчун ҳушёр қайнаймиз, огохлантирамиз ва дальше кетамиз. Олса олади, олмаса ўзи билади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

05 Feb, 08:07


Мактаб вақтида: «Ўғлим қизларга қарама, ўқи!»

Коллеж вақтида: «Ўғлим қизларга қарама, ўқи, ўқишга киришинг керак!»

Институт вақтида: «Ўғлим қизларга қарама, ўқи, тугатиб ишга кир, муҳими шу!»

Ишга киргач: «Уйлансанг уйланда энди, шунча пайтдан бери бирорта қиз топмагансан, тезроқ топ».

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

02 Feb, 06:19


Энди фарзандли бўлган эркакларга хам 5 кунлик декрет берилади, 5 кунлик отпуска пули ҳам берилар экан. Мехнат кодексига шундай ўзгартириш киритилмоқда.

Хазиллашиб декретдаману дейдиган эркаклар — ҳаммаси ниятга боғлиқ. Шунинг учун фарзандлар орасида энг эркатойини танлаб олиб, сени мен туққанманда дейишни бас қилинг, билиб бўмайдида...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

29 Jan, 14:23


Админлар учун:

Личкада реклама сўраб ёзаётганларни машенник, қонунчилигимизга ёки динимизга тўғри келмайдиган реклама бермоқчилигини қаердан билса бўлади? Биласизми, улар тинмай бизи иш ҳалол деб қайтараверади. Қаерлардандир ҳалол деб ёзилган сертификатларни юборади. Ўша пайт билингки у — катта харфли Машка бўлади. Айтишадию, кимни қаери оғриса ўша жой ҳақида кўп гапиради деб, саломаат!

Яна битта нарса, тармоқли маркетинг ҳам бизга тўғри келмайди. Нималигини тушунмаётган бўлсангиз гугл ёки ютуб сизни қўллаб-қўлтиғласин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

28 Jan, 11:57


"Дарахт бир жойда кўкаради" деган гап дарахтларга айтилган, сизга эмас. Сиз бир жойда тўхтаб, қотиб қолманг, доимо харакатда бўлинг...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

27 Jan, 07:19


Телеграмда фаолият юритиб келаётган админжонлар диққатига, узунқулоқ маълумотларга қараганда юртимизга йирик онлайн савдо тармоқлари шу йилнинг ўзида бирин-кетин кириб келиш ниятида эканлиги кутилмоқда. Бу албатта телеграмгаям таъсир кучини ўтказмай қолмайди. Рекламалар жонланиб, янаям яхшиланишини кутишга хаққимиз бор. Ўзи ҳозир ҳам ёмон эмас, шукр. Тўғри ҳаммада ҳар хил, бағи сипатга қараб ака.

Энди компанияларни номма-ном санаб ўтирмадим, текинга реклама қигим кемади..

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

27 Jan, 06:11


Японияда кекса ва ёлғиз аёллар қашшоқликдан қутулиш учун қамоқхонага тушишга уринмоқда. Қамоқхонада уларга озиқ-овқат берилади, тиббий хизмат ва бошқа ёрдам кўрсатилади. Шу сабабли жазони ўтаб чиққан аёллар қамоққа қайтиш учун яна жиноят қилмоқда

Японлар бизга ҳавас билан қарайдиган томонларимиз ҳам бор экан қойил!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

25 Jan, 16:45


Интерниям қўйиб туринг, Реалгаям ўша гап. Мен ахир болалигимдан Ситига муҳлисман-э...

Сал кам 40 млн одамга омад!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

24 Jan, 15:18


Шакароб(аччиқ-чучук) дунёдаги энг ёмон таомлар юзлигига киритилди

Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонда машҳур бўлган шакароб салати дунёнинг энг ёмон баҳоланган 100 та таоми рейтингида 42-ўринда қайд этилди.

Барака топгурлар ўша тадқиқотчилар орасида кимидир таниши бўса айтинглар, у таомга қўшиб ейиладиган салат холос деб. Ош, мантиларниям еб кўришсин ахир...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

24 Jan, 12:34


Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

21 Jan, 15:32


Хитойдаги компания 500 та лотерея чиптасини сотиб олиб, янги йил совғаси сифатида ўз ходимларига тарқатди.

Чипталардан бири ютуқли чиқди ва бир ходим 820 000 доллар ютиб олди. Компания мукофотни ишчилар ўртасида бонус сифатида тақсимлашни талаб қилган, бироқ ғолиб буни рад этган. Иш судгача борган, аммо охир-оқибат ходим тўлиқ пулни олди.

Энг қизиғи: бухгалтерия бўлими дастлаб чипталар орасида ютуқли чипталар йўқлигини текширишган, лекин шунда ҳам ютуқ чиққан...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

20 Jan, 04:16


Мен Украинадаги урушга чек қўяман. Яқин Шарқдаги тартибсизликни тугатаман. Учинчи жаҳон урушининг олдини оламан, — деди Трамп Вашингтондаги митингда.

Маълумот учун, Трамп ота ўз лавозимига бугундан киришиши кутилмоқда.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

19 Jan, 23:06


Бу мавсумда телеграмга янги проект(реклама)лар кириб келмоқда. Приложенияларни номма-ном айтиб ўтирмаймиз. Сабр билан сифатни тенг олиб юрсангиз, яхши натижаларга эришса бўлади. Каналингиз эскиргани сари яхшиланиб бораверади. Томас Эдисон лампочкани яратганигача минглаб омадсиз тажрибаларни ўтказган. Сиз билган Джеки Чан эса ҳозирги сиз таниган машхурликкача етиб келиши учун, танасидаги деярли барча суяклари синиб бўлган. Бизда бир-икки ой ўхшамаган нарсага вохима қилиб, канални сотишга тушишяпти. Ўтмишга саёҳат ни очилганига нақт етти йил бўларкан баҳор келса. Ишонинг орада ўн марталаб сотмоқчи бўлганман, сал пулга қийналиб қолган вақтларим. Охирги дақиқаларда сотишдан нимадир тўхтатиб қолаверарди. Ҳаммаси яхшиликка бўлган экан.

Ҳозирги кунга келиб телеграм аввалига мен учун хоббига, кейин ишга, кейин бизнесга айланди!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

19 Jan, 22:10


Деярли икки сутка ухламай, кеч бўганда ухлаб қолибман. Яхши томони уйқуга тўйиб турганим. Ёмон томони, ҳамма уйқуга кетганида уйғониш. Но, мана шу сокинлик телеграмда ишлаш учун энг ажойиб мухит ҳисобланади.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

14 Jan, 15:24


Ватан ҳимоячилари кунига маҳсус табрик экан, оилавий. Мен сал кеч қоляпман, совғаларни бош вазир қабул қилиб олибдилар...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

14 Jan, 03:26


Мана шу ҳарбий базада хизматни ўтаб катта бўлган дўстларимизни алоҳида табриклаймиз. Ватан ҳимоячилари куни муборак азизлар!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

14 Jan, 01:14


Ғазабда бақирган одамдан қўрқма. У — безоридир.
Ғазабда сукут сақлагандан қўрқ. У — хавфлидир!

Бернард Шоу

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

12 Jan, 07:09


Эски телефонимдаги 500+ контакт ўчиб кетганлиги, бегона рақамларни кўтармаслигимни инобатга олиб, телефон қилишдан олдин семес билан ўзингизни танитишингизни қаттиқ илтимос қилиб қоламан. Рақамим йўқлар бўлса, қўяверинг сиз шундоғам бахтлисиз...😅

Яқинларингизни эски телефонини ишлатишга олганда, хотирасида контактлари бўлса, колхоз учун деб ўчириб юборманг. У учун жудаям қадрли, керакли рақамлар бўлиши мумкин орасида.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

12 Jan, 05:39


Араб карикатураси:

Ғазога дўзахни вада қилган Трампнинг орқа томонида нотинчлик...🔥

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

11 Jan, 08:39


🇺🇸 Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 11 нафарга етди — CNN

Манба: Горизонт

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

09 Jan, 02:51


Бомдоддан кейин кўпинча онам билан чой ичамиз. Одатга айланиб боряпти. Эрталабдан қоринни тўқлаб, онажонимни дуосини оламан. Кун давомида энергияга тўлиб юриш бўйича кичик мастер класс...

Ассалому алейкум, Аллоҳга таваккал қилувчиларга алоҳида хайрли тонглар, қолганлар таваккалчилар учун ишлашга олға!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

08 Jan, 13:35


Бир нарсани унутманг! Ҳеч қачон ҳаром йўл билан пул топманг! Ўзингизга зиён бўлиши мумкин бўлган гунохингиз учун ўзингиз жавоб берасиз. Яқинларингизга ҳам таъсир ўтказиши мумкин бўлганларидан эҳтиёт бўлинг. Ярим коса овқатга қорнимиз тўяди. У ёғига фақат ҳаракат қилинг, натижаси ҳаракатга яраша бўлади. Бу синовли дунё. Кеча ёш бола эдик, бугун балким ажин туша бошлагандир. Эртага, бир зумда ўтиб кетади ҳаммаси.

Имтихон яқин...

Укахонгаям етиб борар.(🤫)

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

08 Jan, 10:33


Битта "Ы" жон деган укахон бор эди. Спорт канали бор эди, ҳозирам бор. Шунча яқин бўлиб, маслахатлар бериб, яхши ишлаб келиб, охирига келиб ичи ўтиб кетибди. Хбет рекламаларини босворибди, тирранча.

Майли жавобини ўзи берадию, но шунча пайт ака-ука бўлиб юриб, унга кетказган вақтларимга ачиниб кетдим!

Пулини оиласига ишлатадида энди, каналларинг тезроқ блок бўб кетсин, илоҳим!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

07 Jan, 02:39


Тушимда жиноятчи эканман, ҳеч ким тутолмас экан. Нима қилсам ўхшаб кетаверди, лекин бир умр қўрқиб яшаш жуда қийин экан. Эрталабгача бўларим бўб бўлди.

Ассалому алейкум яхшилар, кунингиз мазмунли ўтсин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

04 Jan, 05:29


Энди ўринли савол туғилади. Нега бунча кўп ёзиб ташлади?

Чунки отопления яхши иситмаяпти. Жекка пул тўлаб ётибмиз, афсус хизматларида сифат йўқ. Жекдагилар келиб, узра яхши исимаяпти уйлариз, отопленияга камроқ тўланглар шу қишда, дейишсаям майли эди. Демайдида ахир, лекин светни кўпроқ ишлатсанг, албатта қимматроқ тўлаш керак бўлади. Романтика...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

04 Jan, 05:11


Беш хонали кв да тураман, декабр учун 375 кв электр токи ишлатибман. Қанақа лимит ҳақида гап кетётирвўди ўзи, айтворасизларми?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

04 Jan, 01:14


Аллоҳим фақат манфаат кўзлайдиган одамлардан узоқроқ қилгин илоҳим, улар хатто яқин инсонларим бўлса ҳам розиман!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

02 Jan, 04:26


Янги йил кечаси москваликлар мушакбозликларни суратга олиш учун қизил майдонга йиғилишди, лекин уларга фейерверклар бекор қилинганини ҳеч ким эслатмади. Путин тоға бу йил панғиллоқларниям бошқалар учун атаб қўйган кўринади..

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

01 Jan, 07:03


Бугун қандай кун эканлигини биласизми?

Бугун шунақа кунки, ўтган йил мобайнида нималарнидир ўйлаб юриб, янги йилдан бошлайман, биринчи кундан ташайман, биринчи кундан бошлайман деганлар бўлса, ягона имкониятлар куни. Бугун бошламасангиз, катта эҳтимол билан кейинги йилга қолиб кетадиган кун...

2025 йил барчамизга ўйлаган барча яхши ниятларимизни амалга ошишини тилаб қоламан!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

31 Dec, 05:34


Германия канслери Шольц амакиси қиличбозлик мусобақасида бош ҳакам вазифасида...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

31 Dec, 04:26


Нафс бу шундай нарса эканки, уни на машхурлар синдира олар экан ва на оқибат. Кўп йиллик ака-укачиликнию, ортда қолган қийин кунларингни ҳам осон эсдан чиқариб юборишга мажбур қиладиган бир ёмон иллат экан. Афсуски, маши аҳволга келиб қолдик...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

29 Dec, 15:34


Тадқиқот: Одамлар йилига ўртача 110 соат (5 кун!) вақтини қандай фильм ёки YouTube'да нимани кўриш кераклигини излашга сарфлашади.

Маълум бўлишича, ҳозир фильм ёки оддий видеони танлаш 10 йил олдингига қараганда қийинлашган — контент жуда кўпайиб кетган. Ақлли алгоритмлар эса экранни кераксиз видеолар билан тўлдириб ташламоқда.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

22 Dec, 04:56


Охирги пайтлар кўп ёзолмай қолдим. Озгина ишлар кўпайиб кетди. Кейинги йилги орзуларимиз ҳам шу йилни ўзида амалга ошиб кетиб қолди. Шунинг учун ҳам телеграм бўйича йил охиригача қўйилган режаларимни тўлиқ амалга ошира олмай қолдим.

Аслида бу канал 1 январ куни очилган. Ўша пайтдаги мақсад йил охиригача телеграм каналларимни ўзим ўйлаган мавқейга олиб чиқиб, ойлик даромадни тоза 10.000$ га олиб чиқиш, кейин шу иш билан шуғулланаман деган одамларга ўргатиш эди, мақсад. Афсуски, барча режаларимни йил охиригача бажара олмадим. Бунинг ўрнига шахсий ҳаётда, оилада анча ўсиш бўлди. Телеграм бўйича 60% лар йўл босиб ўтилди, насиб бўса.

Қачонки ўзимни ишимни қойил қилдим, деб ўйлаган вақтим албатта курс очиб оммавий ўргатишни бошлайман!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

22 Dec, 04:38


Телеграм канал очиб, юритиб, сармоя киритиб, эплай олмай сотиб юбораётганлар, сал ўйлаб сотингларей. Охирги пайтлар сотилаётган каналларни деярли ҳаммасида кейинчалик хбет рекламаларини кўряпман. Мажбур бўб қолдимда, бошқа йўли йўқ эдида, ё бошқа баҳона қилиб қўяди. Йўл доимо бўлган ва бўладиям. Канални хбетчига сотиб, яна ибратдан гапириб қўясан, том поминг кетмаганми ука?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

20 Dec, 14:45


Ўрдакдан ўрганинг. Ташқаридан қараганда жимжит. Лекин сув остида оёқлар тинмай ҳаракатланади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

20 Dec, 08:35


Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 суткага қамалди

Тошкентда уч нафар маст эркак ишдан қайтаётган ҳомиладор аёлни ҳақоратлаб, унга тегажоғлик қилган.

Ўтган йили бир қариндошимни шунчаки жамоат жойида пиво ичгани учун 15 суткага қамашганди. Бизга нимўляпти ўзи...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

20 Dec, 01:46


Жума тонги муборак азизлар!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

19 Dec, 17:58


🧠 Олимлар: ТикТок миянгизни чиритади. Йил сўзи ҳам — brain rot (мия чириши) бўлди ва бу бежизга эмас.

Миямизнинг ҳабенула деб аталадиган кичик бир қисми бор — у муҳим қарорлар ва мотивация учун жавобгардир. Тез-тез қисқа видеоларни кузатиш уни ҳаддан ташқари юклайди, бу фойдали нарсаларни қилиш қобилиятини том маънода ўлдиради.

Миянинг чиришини енгиш ва уни тиклаш учун мутахассислар қисқа видеолар ўрнига узунроқ фойдали контент кузатишни, кўпроқ сайр ва оила аъзолар билан мулоқот қилишни маслаҳат беришади.

Яхшиси телеграмда ўтиринг, барибир қаергадир маҳкам жойлашиш замон талаби ахир...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

18 Dec, 17:52


🇨🇦🇺🇸 Канада АҚШ штатига айланса, солиқлар ва ҳарбий мудофаа ҳаражатларини тежайди - Трамп

"Ҳеч ким жавоб бера олмайди, нима учун биз Канадага йилига 100 000 000 доллардан ортиқ субсидия берамиз? Бу маъносиз! Кўпчилик канадаликлар Канада АҚШнинг 51-штати бўлишини истайди”, — деди Трамп.

Ҳамма маҳаллаларда жанхал бўлаётганини кўриб Трамп Маскни организми гижжа дори талаб бўлаётган кўринади

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

18 Dec, 16:08


Нимагадир қуйлар подаси бўрилардан қўрқишади, лекин ўларни охир-оқибат чўпон ейди.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

10 Dec, 03:13


Агар сиз хайр дейишга мард бўлсангиз, ҳаёт сизни янги салом билан тақдирлайди.

Пауло Коело

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

06 Dec, 11:13


Япония пойтахти Токиода оилага вақт ажратиш ва туғилиш даражасини ошириш учун тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилади. Ушбу янги тартиб 2025 йилнинг апрель ойидан бошлаб амалга оширилади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, янги тартиб бўйича ходимлар ҳар ҳафтада уч кун дам олиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, бошланғич мактабнинг биринчи уч синфида ўқиётган фарзандлари бўлган ота-оналарга маълум миқдорда маошдан воз кечиш эвазига ишни эрта якунлаш имкони берилади.

Бизга ойликларни вақтида бериб туришса бўлди, баъзида шуниям ўхшатишмайдида барака топгурлар...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

06 Dec, 03:19


Ҳар бир эркак ҳар куни ўзи билан курашиб яшайди:

— Танаси ухлашни хоҳлайди

— Боши қандай қилиб пул топишни ўйлайди

— Юраги оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлайди...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

03 Dec, 18:00


Сен бутун умринг давомида қўшниларинг билан урушга тайёргарлик кўрасан ва улар сенсиз уруш бошлашганида.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

03 Dec, 02:41


​Кун келиб шундай эшиклар очилади-ки, сен аввал ёпилган барча эшиклар учун Роббингга шукр қиласан...

©Жалолиддин Румий

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

02 Dec, 16:24


Бутун дунёда қурол-яроғ савдоси ошди

2023 йилда дунёнинг энг йирик 100 та қурол ишлаб чиқарувчиси 632 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда Stockholm International Peace Research Institute эълон қилган статистикада келтирилган.

Хисоботга кўра, қурол савдосидан тушган даромадларнинг ўсиши бутун дунёда кузатилган, айниқса Россия ва Яқин Шарқ компаниялари орасида юқори бўлган. Ушбу саноатдаги 100 та йирик глобал компанияларнинг қурол сотишидан тушган умумий даромади 2022 йилда пасайган, аммо 2023 йилда кескин ошиб, 632 миллиард долларга етган. Бу эса бундан икки йил олдинги кўрсаткичга нисбатан 4,2 фоизга кўп.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

02 Dec, 14:54


Хамстерчилар, улар бутун сайёрани алдаётган эканлигини тушуниб етдиларизми, ё ҳалиям босяпсиларми?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

01 Dec, 03:58


Буюк Британия қонун чиқарувчилари Англия ва Уэльсда эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқдалар. Агар қонун қабул қилинса, 18 ёшдан ошган, умри олти ойдан кам қолган одамлар шифокор назорати остида ўз жонига қасд қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ахлоқий ва фалсафий асосларда ўлимга ёрдам бериш ҳақида мунозаралар олиб борилмоқда.

Бекорга ғарб дейилмайдида булар, бекорга динимиздан ташқарида эмас...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

27 Nov, 14:53


Самарқандда бухгалтер 6 миллиард сўмни ўзлаштириб, ставкаларда бой берди.

Самарқанддаги бир компанияда ишлаган бухгалтер корхонанинг 6 миллиард сўмлик маблағини ўз ҳисобига ўтказиб, уларни онлайн казино ставкаларига тикди. Натижада барча пулларни йўқотди.

Ажабланарлиси, унга фақат 40 миллион сўмгача жарима жазоси хавф солмоқда.

Хбет ўйнаган ёки тадбиғ қилганларни жиноий жавобгарликка тортиш лозим. Қонунимиз бу татолизатор тизимини юртимизда томири билан суғуриб, йўқ қилиб ташламас экан, мана шундай парокандаларни ўқиб, эшитиб тураверамиз, мажбур. Юқоридаги братни қамаб қўйишмаса, охири бориб ички кийими қолмагунча ҳамма нарсасини сотади. Яна бир вариант бор. Икки метр арқон билан қишлоққа кетворади. Бошқа йўли йўқ ёки мен билмайман...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

27 Nov, 07:50


Ўзбекистон аҳолиси 37,5 млн. кишидан ошди

Ўзбекистон аҳолиси ҳар ойда ўртача 61,7 минг кишига, ҳар куни 2 минг кишига кўпаймоқда.

Хитой, Ҳиндистон ўзларингни жаа авлиё қиворманглар. Так что гаплашамиз бирор 100 йиллардан кейин...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

26 Nov, 05:43


Сени англамайдиган одамлар билан бирга ўтириш, сени англамайдиган жуфт билан яшаш ва сени тушунмайдиган одамлар билан ишлаш, бу энг катта ёлғизликдир...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

24 Nov, 14:28


Россияда жинсини ўзгартириш операцияларига рухсат берилган мамлакатларнинг фуқаролари томонидан рус болаларини асраб олиш расман тақиқланди.

Путин тоғани калласи максимал ишлайди ома. Ҳар нарсада максимал меёрни ушлай олади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

24 Nov, 12:48


Илон Маск яна тарихдаги энг бой инсонга айланди.

Тадбиркорга ўз рекордини янгилаш яна насиб қилди, энди унинг бойлиги 348 миллиард доллардан ошди.

Илонжон ака пулни-пулга уришни билади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

23 Nov, 03:12


Учинчи собиқ хотинидан алимент қарздорлиги учун 15 суткага қамалган эркак қарзларини унинг тўртирчи хотини тўлади

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида уч нафар собиқ хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламаган сабаб 15 суткага қамалган ота жазони тўлиқ ўтамасдан озод қилинди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Эркакнинг фарзандлари таъминоти учун 2023 йилнинг декабр ойи ҳолатига кўра қарийб 25 млн сўм алимент қарздорлиги бўлган.

Энг қизиғи шундай яшаб юрадиган танишлардан мендаям борда. Қандай салом-алик қиб юраман, ўзимам ҳайронман...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

22 Nov, 14:39


Скриншотлар юридик кучга эга бўлди

Ўзбекистонда рақамли материаллар, масалан, мессенжерлардаги скриншотлар, видеоёзувлар ва ёзишмалар судда далил сифатида тан олинадиган қонун расман қабул қилинди.

Бағига скриншотларам чотки далил бўб қолди ома, ҳушёр қайнанглар...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

22 Nov, 05:33


Йўталаётганингизда сиздан чиқаётган ҳаво оқимининг тезлиги 50 дан,120 м/соатгача етиши мумкин экан. Бу ҳолат тинч нафас олишдан 25-30 баравар юқори бўлар экан. Шундай экан эхтиёт бўлаверамиз, радарга тушиб қолмайлик...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

22 Nov, 02:23


Кеча бир укамиз нечинчидир марта катта меҳнат қилиб охирига келиб бардоши етмай, каналини 150к га олиб чиқиб, мана адашмасам учинчи марта сотиб юбормоқда. Куни кеча охиргисида жуда қаттиқ ўйланди. Барибир ичкаридан келаётган овоз канални сотишга ундайверди. 150к одами бор канал шундай каналки, сиз каналга 10.000$ сарфлагансиз ва транспорт воситалари билан таққослаганда кобальт ёки жентрада юрибсиз. Сотворасиз ва шу машинани пулини тез орада ишлатилиб ташлайсиз. Лекин шу жойига яна 10 минг тикадиган бўлсангиз, сиз малибуга ўтирасиз дегани. Бу уже бошқа дунё, бошқа камфорт. Реклама текстларингиз бироз емай қолса, канал кўпроқ минусга кирса кайфият тушиб, канални сотишга тушманг. Ҳаммаси келади, текстлар ҳам, рекламалар ҳам, даврингиз ҳам. Мўминнинг энг афзали, чиройли сабр қилишни биладиганидир...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

22 Nov, 02:02


Ҳеч қачон бировга жахл қилманг. Бу фақат ўзингизга зиёнга юриши мумкин холос. Эрталабдан кимгадир асаб қиламан деб радаргаям тушволдик мана. Ношукр одам, у барибир ношукр экан, шундай одамларни мендан узоқроқ қилгин илоҳим!

Жума муборак азизлар!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

18 Nov, 11:38


Хбет ўйнайдиган танишларингиз ёки яқинларингиз бўлса, уч марта огоҳлантиринг. Шунда ҳам ташламаса, ундай одамдан кечинг. Чунки эртага ютқазиб қарзга ботиб кетиши аниқ. Ўзини бир нима қилиб қўйса, сиз ҳам жавобгар бўлиб қолманг. Яқинингиз бўла туриб, қайтармаганиз учун. Хбетни реклама қиладиганлар ҳақида гапириб ўтирмайман, очиғи уларга ачинаман. Тириклигини ўзидаёқ Аллоҳ уларни унутиб қўйибди. Вақт борида тавба қилинг...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

17 Nov, 13:59


Лекин орада иссиқлик манбаини эслаб кетмасак бўлмас. Уч кун ёмғир ёғиб, уйлар совуб кетди. Энди қуёш номли баллистик ракеталарни тайёрласак. Кунлар исиб кетиб, камига отопления батареялариям қизиб кетди. Нимага тескари ишларкана бизникилар, терлаб кетяптию одам ахир...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

17 Nov, 08:53


Бу дунё ҳисобли, синовли дунё. Кимгадир қандайдир манфаатингиз ўтиб кетаётган бўлса сиқилиб юрманг. Нега ёрдам қилишим керак, қайтадими йўқми, деб ҳисоб-китоб қилибам ўтирманг, ҳисоб ўзи кетяпти. Яратган сизга қўлингиздан келадиган ишни тўғирладими, демак сизга ўша меҳнатингизга яраша бошқа томондан ниманидир режалаштириб қўйган. Оқимга қарши сузманг...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

17 Nov, 06:46


Баъзида гап тўлиб кетадида одамда. Ичиздагиларни яқинларга айтишга тортинманг, доим плюсга юради. Енгил тортасиз...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

15 Nov, 16:51


Ажойиб овози бор экана болакайни...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

15 Nov, 16:28


25-26 декабрь кунлари Истиқлол санъат саройида "Саҳар" гурухини мен бир умр кутган концерти бўлиб ўтмоқда. Биринчи қаторлар сотувга чиқмабди. Анвар акани ўзларидан сўраб қўя қолдим. Концертни шунчалар кутдимки, иккинчи қаторда ўтириш, бу энг охирида ўтиришдай гап. Шунақа фанати бўлган эканман қойил...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

14 Nov, 14:51


Кейин телеграмга 30 млн пул сарфлаб канал кўтариб, ҳар ой 60 млн ишлайсиз. Фалон сўмга ўргатаман дейдиганлар ҳам кўпайиб кетяпти экан. Ақлни активлаштирамиз, ундай теоремани ўзи йўқ, бундай функция йўқ. Телеграмда 10/1 схемаси энг тўғри ишлайдиган минимум вариант. Қўшимчасига канални сифатли юрита олсангиз, даромад икки баравар ошиши мумкин. Яъни сиз ривожлантирадиган каналга тиккан пулингизни, ҳар ой ўндан бирини фойда сифатида олишингиз мумкинлиги ҳақиқатга яқин. Шунда ҳам, канални юритиш қоидалари мавжуд. Шу нарсалар билан молиявий томонни тўғирлай олсангиз. Бу ишни ярми битти дегани. Лекин 30 млн билан эмас, бу шунчаки рэтро...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

14 Nov, 12:38


Ойлик, аренда, налог, каммунал ҳаммаси бирдан келсаю, пулим бўлмаса, мени аҳволим...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

14 Nov, 11:33


Бу ёғи энди қайнаб келяпти, тўғри тушунасизлар кўпдан бери ёзмай қўйгандим ўзи:

Телеграм каналларда келаётган баъзи рекламаларга эътиборли бўлинг. Қандайдир бепул вебинар, текин дарс ёки мативация. Уланинг дейишса, яхшиси ишонманг. Улар охир-оқибат сизга ўша текин вебинарни давомини яхшигина пулга сотишади. Чунки, ўша сиз кузатиб ўтирадиган каналда, ўша рекламани жойлаштириш учун админга пул тўлаяпти. Қандайдир чиқариб олиши керак бўлади. Муҳими сизга дарс ўтмоқчи бўлган машенниксифат вебинарчини аввало ўзи нималарга эришганини билиб, кўриб олинг. Ана кейин фойдали бўлса пул сарфланг, ўша билимга. "Билганимда зар сочсалар бормасдиммм" бўб қомасин дейманда...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

14 Nov, 10:56


Бир ақлли инсон айтган экан. Муаммоларинг борган сари кўпайиб, бирлашиб, додлашга жой тополмай қолдингми, демак ғалаба яқин...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

14 Nov, 08:59


Каналингиз ривожи йўлида сифатли компаниялар рекламалари бўлиши жуда муҳим. Улар йўқми, демак сиз чуқурроқ ҳайдамаяпсиз, силитрани етарлича бермаяпсиз, яъни сармоя киритишни назарда тутяпман. Кўпчилик камроқ пул тикиб, кейин рекламалар йўқлигидан нолишади. Талаб кучайган ҳозирги вақтда доимий рекламалар келиб турадиган даражагача тўхтамаслик муҳим. Бу дегани бир деганда 10.000$ + билангина телеграм билан салом аликни бошлаган мақул. Алик олмаса яна 5.000$ тикасиз, етмаса яна. Охир-оқибат сиз Ўзбекистон аҳолисининг 5% и таркибига ўзингиз билмаган ҳолда кириб келасиз. Ярим йўлда тўхтаб қолишингиз. Масалан 5.000-10.000$ билан ўхшамадими, демак 95% аҳоли сафига кириб қоласиз. Яъни қарзи бор, кредити бор, ёки ойликдан-ойликка базўр етказадиганлар сафига, саломаат...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

14 Nov, 08:10


Телеграм каналингизни албатта ўзини мавзусига яқин бўлган реклама постлар билан пиар қилинг, иложи борича. Чиқиб кетишлар камроқ бўлади. Мутлоқ каналга тескари йўл билан бегона одамларни йиғиб, рекламадан эртаси куни жуда катта минусга йўлиққандан кўра, камроқ бўсаям содиқ мухлисларни йиғганингиз мақул. Улар каналда активроқ бўлишади, реакцияларни кўпроқ босишади, просмотр юқори бўлишини таминлашади. Бу факторлар рекламачиларни ҳам эътиборини кўпроқ тортади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

13 Nov, 19:22


Бу ёғига кўпроқ телеграм ҳақида гаплашамиз, насиб...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

13 Nov, 19:12


Яна бир икта шунақа пост жойласам об-ҳавони кузатиш бош бошқармасидан фарқимиз қолмас экан, саломаат...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

13 Nov, 18:59


А бу ёмғир қорга айланиб кетса денг

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

13 Nov, 06:27


Ёмғир барибир маззада...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

12 Nov, 07:59


Ўзбекистонимиздан қўймасин. Ҳавосиям, неъматлариям, нонлариям ҳаммаси рисоладагидек. Майли газию, чанги билан қўшиб яхши кўраман...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

10 Nov, 17:46


Баъзи одамларни ўрдакка ўхшатаман. Ўрдаклар қуруқликдаям юра олади, сувда ҳам сузади, уча олишадиям. Лекин бирортасини қойил қилиб бажаришмайди. Яъни тез юрмайди, югурмайди. Қоплондек масалан. Сувда пингвин ёки дельфинбардек юқори тезликда суза олмайди. Учгандаям бургутлардек баланд учмайди. Шундан келиб чиқиб, йигит кишига қирқ ҳунар оз деган ибора ҳозирги замонга мос келмайроқ турибди. Битта ишни устаси бўлинг. Чўққисига чиқинг, юракдан шуғулланинг, охирига етинг. Ҳаммасини оз-оздан эплайман деб, ўрдакка ўхшаб қолманг...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

09 Nov, 05:21


Масжиддан хуфтон намозини ўқиб чиқаётган ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу қоронғуда бир одамга туртиниб кетдилар. Кимга урилиб кетганини фарқламаган у одам ўшқирди:
- Нима бало, эшакмисан!
- Йўқ, Умарман, - дедилар мўминлар амири ва йўлда давом этдилар.
У зотнинг ҳамроҳларидан бири дедики:
- Эй Умар, у нодонни жазоламайсизми?
- Нима учун жазолашим керак? - дедилар Умар розийаллоҳу анҳу. - У мендан "Эшакмисан", - деб сўради, мен "Йўқ, Умарман",- дедим. Аллоҳим, бизларга ҳам Умарий қалблар бергин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

07 Nov, 17:10


Бугун Ҳожи акалар билан Макка шаҳридаги миллий уйғур таомлари ресторанига бордик. Умуман олганда нархлар борасида гапирадиган бўлсам, биздан озгина фарқ қилади, кўпмас. Келсангиз унчалик қийналмайсиз. Ўзбек сўминиям олаверишаркан фарқи йўқ.

Орамизда ўтирган кичкинтой қўқонлик Қори акамиз бўлади, катта йигит бўлсин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

06 Nov, 08:10


Сиёсатчи, миллиардер, қизиқчи, раққос ва озгина машенник бўлган Трамп тоғў яна бир бор АҚШ Президенти этиб сайланди.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

06 Nov, 04:46


Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Абу-Дабидаги ADIPEC кўргазмаси доирасида журналистларга берган интервьюсида Ўзбекистон қишга тайёр эканини таъкидлади.

Бу йил тизимли ишларни амалга оширдик ва қишга тайёргарлик кўрдик, деб ҳисоблаймиз. Албатта, ижобий ва салбий томонлари, аномал об-ҳаво шароитлари бор, шундай қилиб биз барча об-ҳавога тайёрмиз,
дейди вазир.

Ҳар йили ўша гап, биз ҳам қуёш иситгичларини запас қилиб қўйганмиз. Ҳар йилгидан ҳам кўпроқ олиб қўйдик. Так что бизам қишга ўта тайёрмиз...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

06 Nov, 03:33


9 ёшли Қори акамиз сал шамоллаб, тез-тез ҳожатга борадиган бўлиб қолибдилар. Дадалари билан зўрға аптека топиб, вазиятни тушунтириб нимадир дори сўрашса. Аптекачи ака шифокор рецептисиз исириқ ҳам бермаслигини айтиб туриб олибди. Ака мен дадасиман, ўзим жавоб бераман бирор дори беринг, болани маззаси йўқ ахир, десаям кўнмабди. Аввал бориб шифокор кўригидан ўтинглар, хужжат билан келинг. Хоҳлаганингизча дори олинг деб туриб олибди. Яна камига Ўзбек экансан, балким чойни кўпроқ ичаётгандир қаттан биламан дермуш. Макка шаҳрида бўлаётган воқеа...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

05 Nov, 12:10


«Қанча кўп фарзандингиз бўлса, шунча кўп пул берамиз» - Қирғизистон МХҚ раиси Ташиев қирғизистонлик аёлларни 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирди

Қирғизистон ҳам туғилган бола учун «маткапитал» бермоқчи. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида:
• тўртинчи бола учун – 100 минг сом (1 165 $);
• бешинчиси учун – 600 минг сом (қарийб 7000 $) ;
• еттинчиси учун – 1 млн сом (11 655 $) бериш режалаштириляпти.
• Оила саккизинчи ва тўққизинчи боласи учун 1,5 млн (17 482 $), ўнинчиси учун эса 2 млн сом (23 310 $) олиши мумкин бўлади.

Қирғизистон бу билан аҳолисини тез орада 20 млн кишигача етказмоқчи.

Ўў крандагилар, бизам бу 100 млнга ҳаракат қилиб қўймаймизми..?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

04 Nov, 15:59


Саудия ҳақида яна нималар дейиш мумкин. Бу ерда ҳамон бирорта аптека кўрмадим. Балким эътибор бермаган бўлишим мумкин. Ёки бу ердагилар шунчаки инсон ҳаётини бизнесга айлантира олишмаса керак...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

25 Oct, 18:24


Ғазо имтихон эди. Ундан ғазоликлар ўтди, инсоният эса йўқ.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

25 Oct, 04:53


🇰🇷 Сеул ёлғизликка қарши кураш учун 327 млн доллар ажратади - CNN

Нашрнинг ёзишича, ҳар йили минглаб жанубий кореяликлар – асосан ўрта ёшдаги эркаклар оиласи ва дўстларидан узилиб қолиб, тинч ва ёлғиз ўлиб кетади. Уларнинг жасадларини топиш учун баъзан бир неча кун ёки ҳатто ҳафта керак бўлади.

Бу ҳодиса корейс тилида “годокса” деб номланади ва у мамлакат бўйлаб кенг тарқалган ёлғизлик ва изоляция муаммосининг бир қисми ҳисобланади. Қайд этилишича, янги ташаббуслар қаторига 24/7 фаолият кўрсатадиган ёлғизлик бўйича маслаҳатчилар, шунингдек, шу каби маслаҳатлар учун онлайн платформа ишлаб чиқиш чоралари киради.

Она ватанимизга кўз тегмасин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

21 Oct, 03:30


Россия билан Исроил худди бу биринчи ва иккинчи хотинга ўхшайди. Россиядан норози бўлиб, уни ёмон кўрдик ва ажрашиш керак дедик. Иккинчи хотин келиб, ундан баттарини солди инсоният бошига.

Мана синга ризултат...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

21 Oct, 03:08


"Икки қўшни давлат бир-бири билан урушаётганда, билингки Қўшма Штатлар улардан бирига ташриф буюрган."

Нелсон Мандела

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

20 Oct, 14:17


Анор доналарини жой-жойига жойлаган зот, сени қайси қалбга жойлашни сендан яхши билади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

18 Oct, 07:02


Шу видеони бир укахонга бир неча йил аввал мисол сифатида юбориб, анча мазмунли суҳбат қурган эдик. Мана йиллар ўтиб, қадрдон шогирдлардан бирига айланди. Тахминан ой охирларига янгилик бўлиб қолиши керак. Шундай шогирдларни уруғи кўпайсин, илоҳим!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

18 Oct, 06:09


Янги админмисиз ёки эски бўрими фарқи йўқ. Шу постни яхшилаб ўқиб фикр қилинг, ўзингизга ҳулоса қилиб олинг. Албатта ҳар бир мана шу йўл билан каналларини ривожлантираётган, реклама постларида диний топишмоқлар ва буюк уламо, аҳли илмларни аралаштираётганлар, эҳтиёт бўлинг. Сиз аҳли илм эгаси ёки фатво бўлими эмассизки, бу мавзуда савол-жавоб қиладиган. Баъзи реклама постларини ўқиб одам ҳайрон бўласан. Афсуски, улар орасида неча йиллик мен билан елкама-елка туриб, ижод қилиб канал кўтариб юрган яқинларим ҳам бор. Уларни ҳар бирини личкасига ёзиб чиқишга вақт йўқ рости. Бир неча йиллар диний каналлар юритиб, реклама постларида ҳам фақат диний саволлар орқали ижод қилган бир админни аҳволи ҳозир яхшимас. Ҳам моддий томонлама, ҳам манавий. Кўзим олдида катта бўлган бола. Шунинг учун эҳтиёт бўламиз, бу мавзу хазиллагадиган мавзу эмас. Озгина хатолик кетса, у постни миллионлаб одам кўради, кимдир ишониб эргашади. Жавобига қийналиб қолманг дейман халос. Кўриб, эшитиб, сизниям огохлантириб ўтиш вазифам деб билдим. Шу йўлдан кетаётганлар, агар миянгизни бошқа йўналишда реклама пост ясашга ёқилғиси етмаса, мархамат личкани топиб алоқага чиқинг. Пять минут овозли ёзиб, миянгиз флешкасини Аи-95 га полный бак қибераман. Ҳа айтганча, айёмлар муборак қадрдоним!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

15 Oct, 04:02


Ёмғир мазза қилиб ёғиши учун, кузни ярми ўтиши керак эканда, ассалому алейкум!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

11 Oct, 12:06


Флоридадаги Милтон тўфони миллиардлаб доллар зарар келтирди. Кўп оилалар уйсиз қолишди - улар шунчаки сузиб кетишди.

Бир нарсага ҳайрон қоламанда. Ўзингники оқиб ётибди, яна тиррақи бузоқларга ёрдам бериб ётганига ўлайми, дейдаган одам йўғе...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

11 Oct, 11:54


Уч хил одам бўларкан. Фаросатсиз, фаросатли ва ўта фаросатли. Ҳаммасиданам ўта деганидан қўрқиш керак экан. Ўзларини сайёраси борда уларни. Тилини ўргангунча тамом бўласиз...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

11 Oct, 06:54


2024 йилнинг дастлабки 9 ойида 70 ёшдан ошган 33 нафар ота фарзандли бўлган

60 ёшдан кейин фарзандли бўлганлар сони эса анча кўп — 439 нафар. 50 ёшдан кейин 15 нафар она фарзанд кўрган.

Жинсий дорилар рекламаларини олаётган телеграм канал админларини мақташ керакмикан, ё урушиб қўйиш керакмикан, билмай қолдию одам...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

09 Oct, 15:08


АҚШнинг Флорида штатига яқинлашиб келаётган тўфон сабаб аҳоли ҳудудни тарк этмоқда. Автомашиналардан бири эса негадир тескари йўналиш бўйлаб ҳаракатланяпти.

Фойдаланувчилардан бири томонидан қолдирилган изоҳ кайфият бағишлайди: менимча у телефон қувватлагичини унутиб қолдирган.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

09 Oct, 03:18


Биринчи синфга чиққан қизимни эрталабдан мактабга ўзим олиб бордим. Подездда тушиб боряпмиз, қўлида сув солиб юрадиган идиши бор. Мактабда овқатланишига ҳозирча беш минг сўм берамиз. Қизим беш минг пулингни олдингми десам, дада олти минг дейди. Нега десам, кеча апачамга идишни бир кунга бериб тургандим. Минг сўм бераман деганди, шуни берди дейди. Шунга бугун олти минг ишлатаман. Мазза қилиб деб қўяди. Апачаси олтида ўқийди. Апачасигаям бор эди, шунчаки йўқотиб қўйганлар.

Ишбилармон қизим, маладес боплабсан деб қўйдим...


t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

07 Oct, 17:45


Бир яқин укамиз бор. Водийга бирга тўйга бориб келдик. Яхшигина канали бор, вақтида анча актив бўлган. Охирги пайтлар рекламага мехр берилмагани туфайли активини анча йўқотганди. Бугундан канал рекламаси, ишлаш тартиби ва обуначиларни кўпайтириш бўйича келишиб олдик. Киритиладиган сармоя бошланишига 16.000$. Яна вазиятга қараб кетилаверади. Бошланғич вазифа 500к обуначи йиғиш. Ҳар эҳтимолга қарши манзил қолдираман. Қизиқ бўса кузатиб борарсиз!

@Shoshilinchuz👈

Ҳусниддин Мирзалиев

06 Oct, 17:16


Аёлларни ва ўқишга кира олмаган барча ёшларни мажбурий армияга юбориш фикрини олға сураётган Алишер Қодировнинг ўзи армияга бормаган экан.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

01 Oct, 17:48


Андишани отини қўрқоқ деб ўйлабмиз шекилли...🔥

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

01 Oct, 10:45


Албатта бу укамиз канал кўтариш бўйича анча тажрибаси бор, сизда балким ҳудди шу натижаларга эришиш учун кўпроқ пул кетиши мумкин...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

01 Oct, 10:42


Биринчи шогирдлардан бўлган укамиз 2021 йил бирга телеграм канал кўтаргандик. Кейин яхши натижаларга эришди. Телеграм орқасидан анча оёққа турди, яхши пул қилди. Кейин каналларини сотиб, ўзи ўқиган стоматология йўналишига қайтганди. Маълум вақт ўтгач ўз касбида телеграмдагичалик пул топа олмаслигини, ақлий меҳнат барибир жисмоний меҳнатдан самаралироқ эканлигини тушуниб етибди. Бир ойлар олдин канал очиб, юритишни бошлади. 50 млнлар атрофида пул тикиб 70к дан оширди. Ижтимоий тармоқлар замонавий касблар қаторига киради. Вақтида, унумли фойдаланинглар...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

30 Sep, 14:41


А келинглар бир ўтирамиз ахир...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

30 Sep, 07:54


Бирор жойга мос келишинг, сенинг у ерга тегишли эканлигингни англатмайди...

Ўз ўрнингда бўл! Шунда қадр топасан!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Ҳусниддин Мирзалиев

30 Sep, 04:10


🇰🇵 Ким Чен Ин ўлим жазосига ҳукм қилинадиган жиноятлар рўйхатини кенгайтирди

"Энди КХДР аҳолиси давлатга қарши ташвиқот ҳаракатлари, ноқонуний қурол ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, қуёшдан сақлайдиган кўзойнак, кўк жинси шим ва оқ тўй либоси кийганликлари ҳамда Жанубий Корея жаргонларидан фойдаланганликлари учун қатл этилиши мумкин", деб ёзади Fox News.

Ўзбекистонда туғилиб, ўсиб, мазза қилиб яшаб юрган, ўзи чойхонадан чиқмай, лекин яшаш оғирлиги ҳақида тинмай жар соладиганлар. Озгина тафаккур қилинг!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev