🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌 @xazrati_usmon Channel on Telegram

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

@xazrati_usmon


Ассалому алейкум Чортоқ туман "Хазрати Усмон" жоме масжиди имом хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌 (Uzbek)

Хазрати Усмон жоме масжиди канали - бу Чортоқ туманининг жоме масжиди имоми хатиби томонидан ишланган диний маърифий канал. Каналда диний мавзулар, намоз ва дуоларга баъйланган маълумотлар ва тадбирлар, асрори шерифлар ва маърузалар кўриб чиқиш учун маълумотлар расмийлаштирилади. Шу жумладан, каналга аъзо бўлиш ёки уларга қўшилмоқчи бўлиш учун уларни тавсия қилиш мумкин. Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 15:58


Сукут қилишнинг фазилати ҳақида нималар дейилган?

Ютуқ вақтида сукутинг – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукутинг – қувватдир.
Ҳаддан ошиш, суистеъмол вақтида сукутинг – ҳикматдир.
Истеҳзо вақтида сукутинг – юксалишдир.
Фитна вақтидаги сукутинг – ғалабадир.
Одамлар сенга насиҳат қилган вақтдаги сукутинг – одобдир.
Эҳтиёжинг вақтидаги сукутинг – иззати нафсдир.
Қайғу вақтидаги сукутинг – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидандир.

Сўзлашинг сукутингдан кўра яхшироқ бўлмаса, сўзламагин.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 12:03


Марифатли аёл

Савдогар танишларимдан бири айтади:
"Катта Дамашқ бозоридаги тожирлардан бирининг олдига кирдим. Уни жуда яхши танирдим. У катта савдогарлардан бўлиб, тўрт милиард лирадан зиёда сармояга эга эди.
У менга ўзининг ғам- ташвишлари, машаққатлари, қанчалар сиқилганию уйи ва бола-чақасидан нақадар нафратланиши ва одамларнинг муомаласини ёқтирмаслигини айтиб шикоят қилди.
Ҳаёти тўкис бўлган бу кимсанинг гапларини эшитиб, унинг олдида туришга ўзимда куч топа олмадим.
Сўнгра бир қанча вақт ўтиб, Аллоҳнинг ҳикмати билан ҳижобли бир аёл савдо дўконимга кирди. У биздан (ҳар ойда 1000лиралик уй ижараси учун) молиявий кўмак беришимизни истар эди.
Ундан қаерда истиқомат қилишини сўрадим. Унинг манзилини олиб:
- Эртага менинг ҳузуримда хайрия жамиятидаги кишилар йиғилишади. Уларга сен ҳақингда айтиб, ёрдам беришларини сўрайман! - дедим.
Эртаси куни йиғилганларга у ҳақида хабар бериб, унга ёрдам бериш кераклигини айтдим.
Улар:
- У аёлга албатта ёрдам берамиз. Эртага сиз биз билан борасиз! - дейишди.
Унинг уйига борганимизда ҳаммамиз яшин ургандек қотиб қолдик. Унинг яшайдиган "уй"и иккита бинони бир-бирига боғлайдиган зинапоя остида жойлашган экан. "Уй"да бир хона бўлиб, унинг тор бурчагида ошхона ва жиҳозлар жойлашган эди. Ушбу бошпананинг ижараси ойига минг лира экан.
Уйнинг ичи озода, саранжом-саришта эканига гувоҳ бўлдик. Аёлнинг эри бемор бўлиб тўшакка михланган экан. Болаларининг эса ҳолати яхши, кийимлари покиза, ўйнаб юришарди.
Аллоҳга қасамки, бу уй жаннатнинг бир парчаси эди, гўё.
Ўзим билан келганларга аёлни таништирдим. Биз унга 2000 лира ёрдам қилмоқчи бўлдик.
У бизга:
- Минг лира етади. Турмуш ўртоғимнинг нафақаси рўзғоримизга кифоя қилади, минг лира ижара пулига қийналиб турган эдик - деди.
Унинг бу гаплари мени тамоман тўхтатиб қўйган эди. Ўзимга-ўзим:
- Субҳаналлоҳ! Сармояси тўрт милиард бўлган савдогарнинг ўз ҳаётидан нолиши ва касалманд эри ва болалари билан фақирона ҳаёт кечираятган бу аёлнинг иффати, ризоси ва қаноатини кўр! Бу уй гўё жаннатнинг бир бўлаги каби-я! - дер эдим."
У аёлда Аллоҳ таолонинг ҳар нарсага Қодир Зот эканига маърифати бор эди.
Аллоҳ таоло айтади:
"Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёматда кўр ҳолида тирилтирурмиз". (Тоҳа сураси 123-124)
(Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий)


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 12:03


Марифатли аёл

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 10:07


Нега биринчи галда НАМОЗ?

Чунки:
– қиёматда банда биринчи бўлиб намоздан сўралади;
– фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради;
– ўз вақтида ўқилган намоз Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан;
– мўминларга вақти тайин этилган;
– намоз билан Аллоҳ таоло хатоларни ўчириб юборади;
– банда ва Раббиси орасидаги муножот;
– у ҳақда Расулуллоҳ: «Эй Билол! у билан (намозга азон айтиш билан) бизни роҳатлантир», деганлар;
– Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул аълога риҳлат қилаётганларида намоз ўқишни васият қилганлар.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 08:45


ФАРЗАНД САБОҒИ...

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:
— Ўғлим, нимани расмини чизяпсан?
— Сизни, ойимни ва ўзимни... — нигоҳларини менга қадади, суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва уларни қора рангга бўяган.
— Ўғлим юрак қизил рангда бўлади, — дедим.
— Буни биламан!
— Унда нега қора рангга бўядинг?
Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку?
Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Қилган ишимдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлса-да, гапни ҳазилга бурдим:
Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?
— Йўқ, мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Ўзингиз доим айтасиз-ку: "Сен худди мендай бўлишинг керак",– деб.


Ўзи билиб-билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 08:45


ФАРЗАНД САБОҒИ...

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 08:06


Агар келажакда бир кун "кошки эди" деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла.!
Рафиқангни, ишингни, дўстингни.

Юнус Эмро

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 08:02


ҚУНУТДА БОШҚА ДУОНИ ЎҚИШ
#намоз

1557-CАВОЛ: Мен витр вожиб намозини ўқиётганимда охирги ракатда зам сурадан кейинги қунут дуоси ёдимга келмай қолди. Шундан кейин уч марта Аллоҳуммағфирли дедим. Хато бўлмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хато бўлмаган. Чунки қунут дуоси ўқиладиган пайтда мутлоқ бирор дуони қилиш вожиб ҳисобланади. Шу боис бу дуо эсга келмай қолиб, ўрнига “Аллоҳуммағфирлий” деб дуо қилганингиз хато бўлмаган. Вожиб амални бажаргансиз. Уламолар витрда қунут ўқиш вожиб деганларида, муайян бир дуони эмас, бирорта дуони ўқишни назарда тутишган ва “Аллоҳумма иннаа настаъийнука...” деб бошланадиган дуони ўқишни суннат, дейишган. Лекин бу суннатни қасддан тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 08:00


#Кун_ҳикмати

Айтиладики:
"Олти нарса олти ўринда ғарибдир.

1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
2. Ўқимайдиган қавмнинг уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл ғарибдир.

«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 07:42


#Ислом_тарихи

ОХИРГИ КУНИНГИЗНИНГ АМАЛИ НИМА!

Ҳижрий 180 йиллар атрофи!
Онаси Хоразмлик бўлган буюк олим, муҳаддис, мужоҳид, ўта хулқи ҳалим ва саховатда тенгсиз бўлган Абдуллоҳ ибн Муборак (р.а)дан:
«Агар эртага сиз ўласиз деса, нима иш қилган бўлар эдингиз?» деб сўрашди.
У зот: «ИЛМ ЎРГАНГАН БЎЛАР ЭДИМ!» деб жавоб берган экан.
Ҳолбуки, Абдуллоҳ ибн Муборак жанг майдонида ҳам бир қўлида қурол, бирида қоғоз-қалам билан қоим турган зот!
Суфён ибн Уяйна (р.а): «Мен Абдуллоҳ ибн Муборакнинг амали билан саҳобаларнинг амалига қарадим. Унинг саҳобалардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришликдан бошқа фарқини топа олмадим» деган эдилар!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 07:42


#ҳадис #силаираҳм
СИЛАИ РАҲМ ВА УНИ УЗИШ ҲАРОМЛИГИ

555. Анас ибн Молик (رَضِيَ اللهُ عَنْهُ)дан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ ﷺнинг «Ким ризқининг кенг бўлишини, умри узоқ бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин», деганларини эшитганман».

📚 Саҳиҳи Муслим, 6380.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 02:55


Ҳақиқий ҳаловат

Йўқолмайдиган, камаймайдиган ҳақиқий ҳаловат – қалб лаззати, тафаккур қилиш роҳатидир. Саҳар туриб, туннинг осуда вақтида Раббига муножот қилган обид туядиган ҳис ҳақиқий роҳатдир.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 02:37


ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлиш учун:
🕊
Қуш каби бўлинг..
Унинг ризқи ҳар бир тонг ва тун билан келади.
Эртанинг ғамини қилмайди. Ҳеч кимга озор бермайди.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 01:04


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 15 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 16 ШАЪБОН) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:08
🌆 Қиём вақти   12:32

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     05:49 |   | 06:34
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              16:04 |   | 16:14
☪️ Шом           17:50 |   | 17:50
☪️ Хуфтон     19:04 |  | 19:14

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Feb, 00:56


Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 13:52


#Ҳадис

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 11:06


​​Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, хамиша уларнинг гаплари ва маслаҳатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг.

Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни хадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.

Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз Иншааллох!

Аёл ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло хақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.

Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
Улар бизни катта қиламан деб, Аллох берган умрлари, соғликқлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган.

Шуни унутманг!
Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...

"Устозлар насихатларидан"

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 11:06


#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ижобатига аниқ ишонган ҳолда дуо қилинглар, билингларки, ғафлат босган, банд бўлган қалбдан Аллоҳ дуони қабул қилмайди”, дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Каналга уланиш
⤵️

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 09:49


Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

“Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.

Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.

Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.

Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.

Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.

Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.

Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.

Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 09:00


“ҲАВЗ ОЛДИДА УЧРАШГУНЧА...”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар.

Шунда ансорлардан бири туриб деди:
– Эй Аллоҳнинг расули! Фалончини амалга қўйганингиз каби мени ҳам бирор амалга қўйинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Сизлар мен ўтгандан кейин “фақат ўзини ўйлаш”га йўлиқасиз. Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! – дедилар.

– Олдинроқ ўқиган эдим, Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ бир киши билан кетаётган эди. У киши чанқади ва Бишрга деди:
– Кел, мана шу қудуқдан сув ичайлик.
Бишр айтди:
– Сабр қил! Бошқа қудуққа борамиз.
Нариги қудуққа боришганда Бишр яна аввалги гапини айтди. Шундай қилиб, токи кўзлаган манзилларига етиб боришгунча Бишр уни сабрга ундаб борди. Сўнг унга қараб: “Дунёни мана шундай қилиб сабр билан босиб ўтасан”, деди.

“Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! деган жумла эҳтимол башарият тарихида кишиларни саботга ундаган энг балоғатли жумла бўлса ажаб эмас. Буни доимо кўз ўнгимизда тутмоғимиз лозим.

Маъсиятга юз бурганимизда уни тааммул қилайлик. Дунёни сабр билан босиб ўтишимиз ҳақида фикрлайлик. Кунлар ўзининг ширини ва аччиғи билан ўтаверади. Дунёда эса савобнинг ажри, гуноҳнинг касофати қолади.

Иқтисодий аҳволингиз танг бўлса, атрофингиздаги кишилар порахўрлик қилишса, сиз динингизни маҳкам тутинг. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар!” деган насиҳатларини эсланг!

Бошингизга беморлик тушса, беморларнинг ризо мақомида туриб тортган ҳар бир оҳи зокирлар зикридан қолишмаслигини эсланг. Бу кунлар ўтиб кетади. Гўё Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини ўйланг!

Яқинларингиз зулм қилса, севганларингиз ташлаб кетса, бўҳтонлар ёғдиришса, суюкли Набиййимизга қилинган зулмларни эсланг. Биз ким бўлибмизки, инсонлардан саломат бўлсак?! Майли, бўҳтонларга қолинг, лекин бўҳтон қилманг. Дунё танг бўлганда Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини эсланг!

“Набавий тарбия” китобидан.



Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 03:44


Илоҳим шу жойларда жума намозларини ўқишлик насиб қилсин🤲

Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 03:41


#кун_ояти

يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).

Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 01:31


🎙 Абдулқодир қори Ҳусанов

▶️▶️▶️▶️▶️👇👇👇👇👇
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки оёғи остидан осмонга қадар нур чарақлаб туради, бу нур Қиёмат куни ҳам уни нурлантириб туради, икки жума оралиғида қилган хато-камчиликлари, гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Мордувайҳ ривояти).

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 01:05


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 14 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 15 ШАЪБОН) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:09
🌆 Қиём вақти   12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     05:50 |   | 06:35
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              16:03 |   | 16:13
☪️ Шом           17:49 |   | 17:49
☪️ Хуфтон     19:02 |  | 19:12

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 00:24


Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

- Бу кунга етказди шукр қилайлик,
- Шукр-ла Аллоҳни зикр қилайлик.
- Дунё омонатдур фикр қилайлик,
- Мўъмин-мусулмонларга
ЖУМА МУБОРАК!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

📿 Икки олам сарвари, оламларга раҳмат, биз умматларга шафоатчи, Аллоҳнинг ҳабиби, набиййи ва расули, охирги нафасларигача «умматим» деб қайғурган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо ﷺга ва покиза оилаларига, саҳобаи киромларга солават айтишни унутманг!

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг солават ва саломлари бўлсин!"

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 00:24


ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»
, дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривоятлари.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 00:24


Жума куни биз учун учта раҳмат бор:
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш,
Каҳф сурасини ўқиш
ва Қуёш ботишидан олдин бизни кутиб турган дуолар ижобат бўладиган фурсатдаги хазинадан баҳраманд бўлиш.
🌹
Бирор кишига дардингизни шикоят килсангиз , суҳбат: "Аллоҳ Ўзи сенга ёрдам беради " дейиш билан ниҳоя топади .
Келинг , яхшиси , ёрдам берувчи Зотнинг Ўзига шикоят қилиб қўяқолинг !
🕋
Ассалому Алайкум азизлар !
Бугинги жума айёми муборак бўлсин!
Барчангизга ҳалол ризқ ,манфаатли илм , гўзал ахлоқ зикр этгувчи қалб ва эзгу амаллар кун давомида ҳамроҳ бўлсин !
❄️
Сизга бўлсин дуо саломлар!
Дил қаридан хуш рўй каломлар!
Савоблардан олинг инъомлар!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 00:24


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 00:24


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 00:24


Кунларнинг саййиди жума муборак!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

14 Feb, 00:24


#Жума
Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло бугунги Жума кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Feb, 15:31


Бароат кечаси

Бароат кечасида Аллоҳ таоло томонидан бир нидо қилувчи нидо қилиб: “Бирор мағфират сўровчи борми уни мағфират қилсам? Бирор сўровчи борми унга сўраганини берсам? Бирор ризқ сўрагувчи борми унга ризқ берсам? Бирор мусибатга гирифтор бўлган борми ундан мусибатни аритсам?” дейди.

Бундай нидо ҳадислардан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло томонидан ҳар кечада бўлади. Лекин, бароат кечаси билан умумий кечаларда Аллоҳ таоло томонидан бўладиган нидонинг фарқи шуки, умумий кечаларда кечанинг учдан бирининг охирида бўлади. Бароат кечасида эса, қуёш ботишидан нидо бошланади.

Бизлар бу кечани ғанимат билиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрашимиз ва Аллоҳ таоло ҳузурига жоиз ҳожатларимизни тақдим қилишимиз ҳамда ҳалол ризқ сўраб, мусибат, ташвишларимизни аритишини дуо қилиб сўрашимиз лозим.
У кечада қандай улкан фазилат ва саодат бор, бизнинг Мавлоимиз Аллоҳ таоло: “Сўранглар! Сўраганларингизни беришга тайёрман” дейди.

Бароат кечасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бедор ўтказиб, бошқаларни ҳам бедор ўтказишга ҳукм қилиб, бароат кечасини бедор ўтказиш фазилатлидир деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.

Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:
1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.

Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.

Муфтий Муҳаммад Шафеъ раҳматуллоҳи алайҳ: “Юқоридаги ҳадислардан бу кечанинг фазилатлари маълум бўлганидек, мусулмонларга бу кечада қуйидаги амалларни қилиш суннат эканлиги маълум бўлади:
1. Кечасини бедор ўтказиб, намоз ва зикр тиловатга машғул бўлиш;
2. Аллоҳ таолодан мағфират, оқибати хайр ва ўзининг дунёю охиратдаги мақсадларини ҳосил бўлишини дуо қилиб сўраши” Муфтий Муҳаммад Шафиъ. Фазоилу ва аҳком шаби бароат. – Б. 8.

Аҳли сунна вал жамоа улуғлари бу кечада бедор бўлиб ибодат қилиб чиқишни ўзларига одат қилганлар.

Бароат кечасини қандай бедор ўтказилади?

Ҳасан ибн Аммор ибн Али аш-Шурунбулоли ҳанафий (ваф. 1069) раҳматуллоҳи алайҳ:
“Кечасида қоим бўлишнинг маъноси кечанинг аксар қисмида ибодат билан, бир қавлда эса кечадан андак бир вақтда Қуръон, ҳадис ўқиш ёки уларни эшитиш ёки тасбиҳ ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш билан машғул бўлишдир” деб айтган. Мароқил фалоҳ. – Б. 326.

Бундан маълум бўладики, бу кеча учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи қанча вақт Аллоҳ таолони ёд қилишга қодир бўлса, ўшанча вақт Қуръон ва ҳадис тиловати билан ёки уларни эшитиш билан ўтказиш лозим.

Манба: Фиқҳ.уз

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Feb, 13:52


ИНСОННИ МУСИБАТ ВА ҚАРЗЛАРДАН ҚУТҚАРАДИГАН ДУО ҚАЙСИ?

Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Эй Муоз, елкангда тоғ қадар қарзинг бўлса ҳам, агар шуни ўқисанг, Аллоҳнинг сени ундан қутқарадиган ва мусибатларингни бартараф қиладиган сўзларни сенга ўргатайми? "Эй Муоз, Аллоҳга шундай дуо қилгин: "Эй мулкнинг соҳиби бўлган Аллоҳ, Сен мулкни кимга тиласанг, ўшанга берасан, мулкни кимдан истасанг, ундан оласан. Кимни истасанг, унинг қадрини юксалтирасан, кимни истасанг, уни хор қилиб қўясан. Хайр фақат Сенинг қўлингдадир. Шубҳасиз, Сен ҳамма нарсага ҳақ ила қодирсан. Кечани кундузнинг ичига яширасан, кундузни ҳам туннинг ичига яшира оласан. Ўликдан тирик чиқара оласан, тирикдан ўлик чиқара оласан. Сен кимни истасанг, унга беҳисоб ризқ ато қиласан. Эй дунёнинг ва охиратнинг Раҳмони! Бу иккисининг Раҳими! Дунё ва охиратни истаганингга бериб, истамаганингга бермайсан. Мени Сендан бошқаларнинг раҳматидан мустасно қиладиган бир раҳмат билан менга марҳамат қилишингни сўрайман".

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Feb, 11:10


БАРОАТ КЕЧАСИ

Бароат кечасининг фазилати чексиздир. Дуҳон сурасининг дастлабки 3 ояти бу кеча ҳақида энг буюк далилдир.

Ҳа мийм. Очиқ равшан Китоб (Қуръон)га қасамки, албатта Биз уни муборак-барокатли кечада нозил қилдик”.

            🌙У кечанинг раҳмат, барокат ва фазилати санаб бўлмайдиган даражада ҳисобсиз. Бу муборак кечада Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ ﷺ ҳузурига келиб шундай деди:

“Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ бу кечада бир қанча инсонларни авф этади, баъзиларни авф этмайди. У кечадаги мағфиратга қуйидаги инсонлар сазовор бўлмайдилар:

✔️Аллоҳ таоло, Унинг Расули ва мўминларни масҳара қилганлар;

✔️Силайи раҳм қилмаганлар;

✔️Мусулмонлар билан аразлашганлар

✔️Кибрли инсонлар;

✔️Ота-онасини норози қилганлар;

✔️Сархушлик (кайф)да умр ўтказганлар”




📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Feb, 11:07


#roza #juma #savol
ЖУМА КУНИ РЎЗА ТУТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

🎤 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Feb, 10:12


Бугун бароат кечасининг фазилатларидан бебаҳра қолмайлик!

Бароат кечаси: Бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм қилиниб, ажал ва умр белгиланади ва амал саҳифалари Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилади. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмати ер юзига ёғилади.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Feb, 09:25


Сизларнинг яхшиларингиз...

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли оиласига яхшилик қилувчиларингиздир»,– 
дедилар.

Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз, агар тушунса, ахлоқи гўзал бўлганингиздир”,–
 дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи...”.

4 “...ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”,– дедилар.

Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ривояти.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Сизларнинг яхшиларингиз – хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир»,– дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз дунёсини деб охиратини тарк этмаганларингиздир...”,– дедилар.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир”,– 
дедилар.

(Имом Аҳмад ривояти)

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Feb, 09:24


Сизларнинг яхшиларингиз...

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 15:58


"Ўлимимдан икки ой ўтиб ўғлим уйланди.
Олти ой ўтиб, қизим туғилган кунини нишонлади.
Бир йил кечиб хотиним бошқага турмушга чиқиб кетди.
Лекин вафотимга ўн йил бўляпти-ки, онам ҳали-ҳануз йиғлайди".

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 15:52


#Ҳикмат_вақти

👳🏻‍♂️🧕🏻- Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

👨🏻‍💼- Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🧕🏻 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

👰🏻‍♀️🤵🏻‍♂️ - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

👱‍♀️ - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🤵🏻‍♀️ - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🧑🏻‍⚖️ - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🤵🏻 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🤵🏻‍♀️🤵🏻🙎🏻👱‍♀️ - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.

🍃Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 15:24


ХОЛИД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ИХЛОСИ

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу («Сайфуллоҳ» – Аллоҳнинг қиличи, деган ном қозонган) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан умра сафарига отланди. Пайғамбар алайҳиссалом сочларини қирдириб олдирдилар. Саҳобалар у зотнинг сочларини олиш учун талашишди. Холид розияллоҳу анҳу: «Менам олай», деб шошилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларига тушган сочларидан олди-да, салласига қистириб қўйди. Холид розияллоҳу анҳу кейинчалик: «Расулуллоҳнинг муборак сочлари билан ўралган бу салламни кийиб қаерга юзлансам ўша ер фатҳ қилинди», деган экан.

Изоҳ: Бу ўринда ғалаба соч толаси туфайли келди, деган маъно акс этмаган. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак толалари ҳурматидан Аллоҳ таоло бизларга ғалаба насиб этди, деган маънода айтилган.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 14:45


Болаларингизга мана бу (Ҳадис илмидаги) истилоҳларни ўргатинглар

Муттафақун алайҳ

1.Имом Бухорий
2. Имом Муслим

Тўрттовлари ривоят қилган ёки сунан эгалари ривояти

1. Абу Довуд.
2. Термизий
3. Насоий
4. Ибн Можа

Бешовлари ривоят қилган.

1. Абу Довуд
2. Термизий
3. Насоий
4. Ибн Можа
5. Имом Аҳмад

Олти саҳиҳ ҳадис китоб

1. Бухорийнинг Саҳиҳлари
2. Муслимнинг Саҳиҳлари
3. Абу Довуднинг Сунанлари
4. Термизийнинг Сунанлари
5. Насоийнинг Сунанлари
6. Ибн Можанинг Сунанлари

Тўққиз саҳиҳ ҳадис китоб

1. Бухорийнинг Саҳиҳлари
2. Муслимнинг Саҳиҳлари
3. Абу Довуднинг Сунанлари
4. Термизийнинг Сунанлари
5. Насоийнинг Сунанлари
6. Ибн Можанинг Сунанлари
7. Имом Аҳмаднинг Муснадлари
8. Имом Моликнинг Муваттолари
9. Доримийнинг Сунанлари

Яқинларингизга канал силкасини ташлаб савобга икки ҳисса эга бўлинг !

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 11:23


Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.
Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.
– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.
Агар энди шу Қуръон қалбингга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўр?! 🍃🌹🍃

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 10:57


Садақанинг беш фойдаси

1. Балоларни даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим топишга парда бўлади", дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчиради", дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Дўзахга парда бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

4. Мол-дунёга гаров бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Молларингизни закотини бериш билан ҳимояланглар”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

5. Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 10:42


КИШИ КЎНГЛИНИ ОҒРИТМАНГ...

Кибрли киши садақа сўраб келган фақирни ҳеч нарса бермай қувгани етмагандек, юзига эшикни қаттиқ ёпди. Музтар бўлган тиланчи не қиларини билмай каловланди, сўнг бир четга ўтириб, йиғлаб юборди. Шу яқинда ўтирган кўзиожиз одам йиғи товушини эшитиб, унинг ёнига келди. Ҳол-аҳвол сўради. Фақир нима бўлганини айтди. Ногирон киши унга тасалли берди:

– Хафа бўлма. Меникига юр, меҳмоним бўл, бир бурда нонимни бирга баҳам кўрамиз.

Ногирон киши меҳмоннавозлик кўрсатди. Унинг уйида фақирнинг ҳам қорни тўйди, ҳам кўнгли кўтарилди. Чин дилдан дуо қилди:

– Сен кўнглимни кўтардинг, менга уйингни эшигини очдинг. Қодир Аллоҳ таоло сенинг кўзларингни очсин!

Фақир кетди. Ўша куни оқшом кўр кишининг кўзлари очилди. Бу хабар бир зумда бутун шаҳарга тарқалди, такаббурнинг ҳам қулоғига етди. Хабар тўғрими, нотўғрими, билиш учун кўр кишининг уйига келди. Хабар рост эканини кўргач, ҳайрат билан сўради:

– Жуда омадли экансан, кўзинг қандай очилди ўзи?!

– Эй ғофил банда! Шундай муборак одамни эшигингдан қувдинг, кўнглини оғритдинг. Ўткинчи мол-мулкинг билан кибрланиб, Аллоҳ таоло сенга юборган муқаррар хайрни бой бердинг. Кўзларим сен эшигингдан қувган ўша фақирнинг дуолари туфайли очилди, – деди.

– Ўзимга зулм қилибман, – деди кибрли киши афсусланиб. Адашдим, менга юборилган бахт қушини қадрламадим...Эҳ, аттанг.

https://t.me/xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 09:01


Мадина хотиралари!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай одатлари бор эдики, бомдод намозидан кейин саҳобаларга юзланиб, «Бугун ким туш кўрди?» ,–деб сўрардилар. Туш кўрган саҳобалар тушларини айтиб беришарди. Уларнинг кундузлари мазмунли ўтгани учун тушлари ҳам маъноли бўлар эди.
Минораларимизни безаб турган, тавҳиднинг шиори бўлмиш азон – Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг туши эди. Бошқа сўзга ҳожат бўлмаса керак. Улуғлар ана шундай туш кўрар эдилар.
Бир куни Расули Акрам алайҳи васаллам:" Яна туш кўрганлар борми?"– деб сўрадилар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Тушимда бир қўлимда сариёғ, бир қўлимда асал кўрдим. Мен уларни иштаҳа билан еяётган эканман»,– дедилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Сен туш эмас, ҳақиқат кўрибсан, Абдуллоҳ. Ҳам Қуръон, ҳам Таврот ўқиганинг, уларнинг ҳақиқатини англаганинг учун Аллоҳ улардаги хабарларни сенга сариёғ ва асал каби едиряпти»,– дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Қуръондан бошқа, таҳриф қилинган (ўзгартирилган) матнларни қандай ўқиш кераклигини ўргатдилар.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 09:01


Мадина хотиралари!Мадина хотиралари!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 07:29


Аллоҳ таолони ҳақиқий таниган инсон Ундан бошқасида ҳузур топа олмайди.

Али ибн Саҳл Исфаҳоний роҳимаҳуллоҳ.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 05:48


Мусибат

Шуройҳ роҳимаҳуллоҳ айтар эдиларки: - “Агар мен мусибатга чалинсам тўрт марта Аллоҳга ҳамд айтаман:
1. Бундан катта мусибат бўлмагани учун
2. Унга сабр қилиш билан ризқлантиргани учун
3. Бу балодан савоб тилаб истиржо айтганим учун
4. Уни динимдаги фитна қилмагани учун”.

"Сияр аъламун нубала".

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 04:02


#Дуо
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.

Ибн Сунний ривоятлари.
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 01:17


📿 Тонги зикрлар

Мишари Рашид Аль-Афаси.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 01:17


Бугун шундай ЖУМА бўлсинки! Авф этилмаган БАНДА!
Қабул бўлмаган ДУО!
Даф бўлмаган БАЛО!
Шифо топмаган ХАСТА! Ҳузур топмаган ҚАЛБ!
АЛЛОҲ демаган ТИЛ! қолмасин! ЖУМА айёмингиз муборак!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 01:17


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг бешта фойдаси:

1. Аллоҳ таоло саловот айтган бандасини ташвишларидан халос қилади.

2. Саловот қиёмат куни бандани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлаштиради.

3. Саловот камбағаллар учун садақанинг ўрнига ўтади.

4. Саловот ҳожатларнинг раво бўлишига сабабчи бўлади.

5. Саловот айтувчига Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саловот айтади.

«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

Ўқилиши: «Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад».

Маъноси: Ё Аллоҳ, набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва салом бўлсин!

Каналга уланиш

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 01:17


Истиғфор айтишни унутманг!!!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 01:17


Шайх Форис Аббод КАҲФ сураси қироати


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 01:17


Солавот айтишни унутманг, азизлар!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

07 Feb, 00:16


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
- дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.


Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

06 Feb, 04:45


#Кун_ҳикмати

Ер юзида қанча-қанча эътибордан четда қолган инсонлар бор-ки, улар осмонларда юксак эътибор соҳибидирлар.

©Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

06 Feb, 02:20


ОТА БУ...

Отанинг улуғлигини ифодаловчи кўплаб хислатлари борки, улардан баъзиларини келтириб ўтамиз.

☀️Ота танбеҳ берганида фарзанддан жирканмайди.

Ота босим қилганида у фарзанднинг ўсишини истайди.

📝Ота жим турганида у фарзандининг келажаги ҳақида бош қотираётган бўлади.

🧸Ота иқтисод қилган пайтда у ўз нафсини бутунлай енгган бўлади.

💪Ота қаттиққўл бўлиб қолса, демак фарзанд унинг кўрсатмаларига юрмаган бўлади.

🔒Ота эшик хонасини қулфлаб олган пайтида йиғлаётган бўлади.

🎙Фарзанд отага нисбатан овозини баландлатса, бундан ёмони йўқ,

💥Фарзанд ўзини дарбадар ва саргардон ҳолда кўрса, демак, отаси ундан ғазабланган бўлади.

😔Ота тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётган бўлса, фарзанд улкан суянчиқ тоғини йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўлади. У бўшлиқни хеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди...

"АСЛ ОТАЛАР КИТОБИ"дан

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

06 Feb, 02:07


Аллоҳга етакловчи йўллар кўп аммо ман, илм ва муҳаббатни танладим

Румий

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

06 Feb, 02:04


#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй, мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»
(Оли Имрон сураси 110-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

06 Feb, 02:04




Тақд
ир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил! Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди:
“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.

Жалолиддин Румий.
Кана
лга уланиш👇
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

06 Feb, 00:52


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 06 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 07 ШАЪБОН) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:19
🌆 Қиём вақти   12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     05:59 |   | 06:44
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:54 |   | 16:04
☪️ Шом           17:39 |   | 17:39
☪️ Хуфтон     18:53 |  | 19:03

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

06 Feb, 00:29


Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 15:26


ЯХШИРОҒИНИ БЎЛСА ҲАМ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қарздор эди. У келишилган муддатдан олдин талаб қилди ва Пайғамбар алайҳиссаломга қўпол муомалада бўлди. Саҳобалар эса у одамни урмоқчи бўлишди.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Талаб қилишга ҳаққи бор», дедилар. Кейин уларга қарзни адо этиш ҳақида гапиргач: «Унга бир туя (сотиб олиб бўлса ҳам) беринглар», дедилар. Саҳобалар: «У берган туядек кичиги йўқ. Ҳамма туямиз у сизга берганидан кўра яхшироқ», дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Яхшироғини бўлса ҳам беринглар. Чунки яхшиларингиз қарзини чиройли қайтарганингиздир», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 14:47


ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА

    «Истихора» сўзи луғатда хайрни талаб қилиш, деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани таълим бергандек таълим берар эдилар. У зот:
«Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг:
Эй бор Худоё! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Эй бор Худоё! Агар ушбу иш менга динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканлигини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканлигини билсанг уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил десин ва ҳожатини айтсин», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб қилгиси келиб қолса-қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса истихорa намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади.
Истихора намозининг биринчи ракатида «Фотиҳа» сурасидан кейин «Кофирун» сурасини, иккинчи ракатда «Ихлос» сурасини ўқийди. Валлоҳу аълам.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 14:28


#tafakkur

Кўз - Аллоҳнинг қудрати ва санъатини кўрмоқ учун берилгандир. Ёр-дўстнинг айбларини ва ҳаром нарсаларни кўрмоқ учун эмас!

✍️Мавлоно Румий

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 13:45


Уч нарса иймоннинг аломатидандир:
1. Балога сабр қилиш;
2. Неъматга шукр қилиш;
3. Тақдирга рози бўлиш.

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 13:45


Жуфтларга ўрнак бўладиган муҳаббат...

Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дан сўрадилар:
-"Эй Aллоҳнинг Расули, мени севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"
-"Meни қанчалик севасиз?"
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар:
-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман"...

Бу жавобдан Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар...

Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
" Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар
қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган
эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар.
Meнга: " Oиша кел, қара" деди.
Oёғимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг,
"Tўймадингми Оиша?" дедилар...
Meн хам менга бўлган хурматларини кўриш учун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини хам билдирмасдилар".
(Бухорий ривояти).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хазрати Оиша онамиз билан овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини хохлар ва сўнгра Уларнинг лаблари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган пайтларида хам Оиша онамизнинг eган парчадан олиб ердилар..
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жуфтига доим хурмат билан муомала қилар эдилар ...
Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар
эдилар...
Oиша онамизни "Kўзимнинг қароси" дер эдилар...
Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин" дер эдилар...
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт эдилар...
Баъзан, оғир кунларида, сиқилган вақтларида,
Oиша онамизга: "Қўлингни бер Oиша ичимиз ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар...
Уларни доим химоя қилардилар...
Ёмонлардан, ёмон кўзлардан химоя қилардилар...
Хеч қаттиқ гапирмас эдилар...
Хафа қилмас эдилар...
Хеч йиғлатмас эдилар...
Хеч ерга уриб хақоратламас эдилар...
Уй ишларида хам жуфтларига ёрдам берар, кийимларини тикар, оёқ кийимларини
таъмирлатардилар...
Aёлларига хар томонлама хурмат кўрсатар, хамма ишларини аёллари билан маслахатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида хам доим бирга бўлар эдилар...

Aллоҳ барчамизга шундай
севиб, эъзозланишни насиб айласин....

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 12:28


Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас!

Абдуллоҳ ибн Амр, тахминан, 15-16 ёшида уйланди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларни ҳам, йигитларни ҳам эртароқ оила қуришга тарғиб қилганлар. Шунинг учун Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳам ўғли Абдуллоҳни 15-16 ёшидаёқ, гуноҳ тушига ҳам, ҳаётига ҳам кирмаган даврда уйлантирган. Тўйдан бир неча ой ўтгач, ота ўғли билан келинидан хабар олиш учун борди. Келинидан «Ўғлимнинг муомаласидан розимисан?» деб сўради. Келин қайнотага уялибгина шундай деди: «Аллоҳ сиздан ҳам, у кишидан ҳам рози бўлсин. Аллоҳга қасамки, мен у кишидан розиман. Фақат биргина камчиликлари бор – жуда кўп нафл намоз ўқийдилар, нафл рўза тутадилар, доим ибодат билан машғул бўладилар, тонггача Қуръон ўқийдилар. Шунинг учун бизга эътибор бермайдилар...»
Амр ибн Ос бу жавобдан ғазабланиб, ўша ерда ўғлига дакки берди. Сўнгра унинг қўлидан тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борди-да, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен ўғлимни Қурайшнинг насабли, гўзал қизига уйлантирдим. Лекин ўғлим унга бундоқ-бундоқ муносабатда бўлаётган экан. Тинмай ибодатга берилиб, кундузлари нафл рўза тутар экан, кечалари тонггача Қуръон ўқир экан, дуо қилар экан, лекин аёлига эътибор бермас экан», деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сен учун мен намуна эмасманми, Абдуллоҳ? Мен ҳам баъзан нафл рўза тутаман, баъзан тутмайман. Кечанинг маълум вақтида Роббим билан холи қоламан, лекин оилам билан ҳам вақт ўтказаман. Унутмагинки, сенда ҳар бир ҳақ эгасининг ҳаққи бор. Сенда баданинг, оиланг, қўшниларингнинг ҳаққи ва албатта, Аллоҳнинг ҳам ҳаққи бор. Сенинг вазифанг–ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини беришдир. Мана шу менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас».

Бу масала ҳақида нозил бўлган оятлардан бири қуйидагича: «Сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун, Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор».


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 12:28


Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 10:44


📖«(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради)»

Исро сураси, 36-оят

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 09:28


«Сиз: "Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Рабби Аллоҳ учундир", – деб айтинг».

Анъом сураси, 162-оят.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 08:05


СЎЗ ВА СУКУТ ВАҚТИ

Аллоҳ таоло гапириб фойда олган ё сукут сақлаб саломат қолган бандани ёрлақасин.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар”.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 06:01


Тавба қилганнинг уч аломати бор:

1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

Тавба — қайтиш, воз кечишдир. Ёмондан қайтиб яхшига эришишдир. Гуноҳни асло такрорламасликдир. Яхшига эришиш учун ёмондан воз кечиш лозим. Яхшига эришишни хоҳлаган кимса яхши нима эканини билиши шарт. Бунинг учун илм керак.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 04:31


#Маъруза

ҲАҚИҚИЙ МЎМИН

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

05 Feb, 02:45


Бу қушга у сув ичиб чанқоғини қондириши учун шу икки шохчани ёрдамчи қилиб қўйган Зот сизнинг ҳам ғамларингизни аритишга Қодирдир. Унга ишонинг.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Jan, 01:50


Қуръон – муборак каломдир.

“Мана бу Биз нозил қилган муборак Китоб (Қуръон)дир, унга эргашингиз ва тақволи бўлингиз, токи раҳм қилингайсиз”
(Анъом сураси, 155-оят).

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Jan, 01:50


ЖАННАТИЙ БАНДАЛАР ВА ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИ ТАЪРИФИ

Парвардигори оламнинг мўмин-мусулмон бандалари учун яратилган жаннатлари Қиёматгача осмонда муаллақ туради. Улар жами тўртта боғдан иборат бўлиб, дарвозалари саккизтадир:

1. Фирдавс (боғ) тилла, кумуш, гавҳардан яратилган.

2. Аъдн (ватан тутмоқ) оқ дурдан яратилган.

3. Наъийм (ҳузур-ҳаловат) кумушдан яратилган.

4. Хулд (мангулик) маржондан яратилган.

5. Маъво (турар жой) сарғиш-яшил забаржаддан.

6. Дор ус-Салом (омонлик диёри) қизил ёқутдан.

7. Дор ул-Қарор олтиндан яратилган.

8. Дор ул-Жалол забаржаддан яратилган.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қиёматгача амал қилувчи Қуръони каримининг бир қанча жойларида жаннатий бандаларини ва жаннат неъматларини шундай тавсиф қилади.
“Парвардигори (ҳузурида) туришдан (сўралишдан) қўрққан киши учун икки жаннат (боғи) бордир. У иккисидан бошқа яна икки боғ бордир”. (Ар-Роҳман сураси, 46, 62.)
Ўша боғларга “Парвардигорларидан қўрққан тақволи зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга бошлаб борилур. То қачонки, улар унинг дарвозалари очилган ҳолда эканида етиб келганларида ва унинг қўриқчилари: “Сизларга салом! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда кирингиз!” – деганларида (улар беҳад шодланурлар)”. (Зумар сураси, 73-оят).
Моида сураси: “Аллоҳ деди: “Бу кун содиқ (мўмин) ларга содиқлиги фойда берадиган кундир. Улар учун остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннат боғлари бордир. (Улар) у ерда абадий бўлурлар”. Улардан Аллоҳ рози ва улар Аллоҳдан рози бўлурлар. Бу буюк ютуқдир”.
(Моида сураси, 119-оят).
Раъд сураси: “Парвардигорларининг “юзини” истаб, (турли машаққатларга) сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат) бордир. (У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар”. (Раъд сураси, 22-23-оятлар).
Соффот сураси: “Илла, Аллоҳнинг шундай (куфр ва ширкдан) дили пок бандалари бордирки, айнан ўшалар учун (жаннатда) маълум ризқ, турли мевалар бўлур. Улар иззат-икромдадирлар, неъмат боғларида, сўрилар устида бир-бирларига юзма-юз бўлиб ўтирурлар”. (Соффат сураси, 44-оятлар).
Инсонлар ойнинг 14-кечасида, турган жойидан тўлин ойни очиқ-ойдин кўрганларидай, жаннатий бандалар ҳам жаннатда Парвардигори олам – Зул жалоли вал икромни худди шундай кўрадилар. Яъни, У кунда баъзи юзлар яшнаб турувчи, Парвардигорларига боқувчидир, (Қиёмат сураси, 22-23-оятлар). “(Уларга) раҳмли Парвардигор (томони)дан салом (айтилур)”. (Ёсин сураси, 58-оят).

“Ислом – кўрсатма, ҳидоят, раҳмат” китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Jan, 00:57


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 29 ЯНВАР (1446ҳ - 29 РАЖАБ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:27
🌆 Қиём вақти   12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     06:06 |   | 06:51
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:44 |   | 15:54
☪️ Шом           17:29 |   | 17:29
☪️ Хуфтон     18:45 |  | 18:55

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Jan, 00:36


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 15:46


ҲАЗРАТ БИЛОЛНИНГ ОЗОД БЎЛИШИ

Билол розияллоҳу анҳу Умайя ибн Ҳалафнинг қули эди. Мусулмон бўлгани учун уни Умайя қаттиқ азобларга солди. Офтобнинг энг қиздирган маҳалида беаёв азоблаётган пайтида Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўтиб қолди. Инсоният учун шармандалик бўлган бу чидаб бўлмас, нафратга муносиб манзаранинг гувоҳи бўлгач:
– Эй Умайя! Бу мискинга бунча азоб берасан, Аллоҳнинг азобидан қўрқмайсанми?
– Буни бузган сен ўзингсан! Қўлингдан келса қутқариб ол! – деди Умайя.
– Эй Умайя! Ундай бўлса, менинг бир ҳабаш қулим бор. Бундан кўра анча бақувват. У айнан сенинг динингда. Билолни ўшанга алмаштирасанми?
– Келишдик. Ол, бу – сенга!
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўз қулини унга топширди. Бадалига Билол розияллоҳу анҳуни қабул қилиб олди ва:
– Саховатли Аллоҳнинг йўлида сен озодсан, – деди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 14:33


• Энг яхши сўзлар амалда ўз тасдиғини топган сўзлардир.
• Диннинг боши иймоннинг саҳиҳ бўлишидир.
• Куфрони неъмат қилмоқ маломат, жоҳилга улфат бўлмоқ эса фалокатдир.
• Захира – зодни ҳавога совурмоқ фасоддир.
• Биродаринг ёмон иш қилса ҳам, унга чин юракдан насиҳат қил!
• Тажрибанинг охири бўлмайди, оқиллар ундан сира тўймайди.

“Солиҳлар суҳбати”дан
.
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 12:26


Тажриба – оқибатлар кўзгуси.

Изоҳ.
Оқибат – ишнинг сўнг натижаси. Иш бошланган пайтда унинг қандай тугашини билмаймиз. Аммо мана шу пайтда тажрибалар қўл келади. Кимдир худди шундай ишни худди шу тарзда бошлаб қандайдир натижага эришган бўлса, унинг шу тажрибасига асосланиб, бошлаган ишимизнинг натижаси ҳақида тасаввурга эга бўлишимиз мумкин. Гўё у кишининг бошидан ўтказган тажрибаси биз бошлаётган ишнинг оқибатини кўрсатувчи кўзгу бўлиб хизмат қилади.

“Унвонул баён”дан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 10:36


Садақа кимларга берилади?

Садақа аслида сидқи дилдан қилинган яхшиликдир. Садақани кўпчилик гадоларга бериш деб тушунади. Аслида, унинг маъноси кенг. Бировга яхшилик қилсангиз, шу ҳам садақадир. Ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганларидай: "Мўминнинг мўминга табассуми ҳам садақадир".

Абу Зарр Ғифорийдан:
– Қайси садақа афзал? - деб сўрашди.
– Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмайсиз, – деб жавоб берди. Яна сўрашди:
– Агар кишида яхши кўрган нарсаси бўлмаса-чи?
– Молининг ортиқчасидан садақа қилади.
– Унда мол ҳам бўлмаса-чи?
– Таомнинг озгинасидан садақа қилади.
– У ҳам бўлмаса-чи?
– Қуввати билан ёрдам беради. Гар яримта хурмо бериб бўлса ҳам садақа қилинг ва дўзахдан сақланинглар.

Садақани, аввало, яқинлардан бошлаш лозим. Садақанинг фазилатлари кўп. Ҳадисларга кўра, садақа балони қайтаради, кўнгилни поклайди, гуноҳларга каффорот бўлади. Садақани бегонага беришда ҳам эҳтиёт бўлиш зарур. Тиланчиликни ўзига касб қилиб олган кимсаларга садақа берилмайди. Тиланчида бир кунга етадиган озуқа борлигини билиб, унга садақа берган киши гуноҳкор бўлади. Садақа закотдан фарқли ўлароқ ихтиёрий бўлиб, уни ҳатто ғайридинга ҳам берса бўлади. Аёл киши оиласи ёки ўз мулкини отиб, садақа беришидан аввал эри билан маслаҳатлашиши, у рухсат берса сўнг садақа бериши хайрлироқдир. Шубҳасиз, садақа ўз эгасидан қабрларнинг оташини ўчиради. Фақат чин мўмингина қиёмат кунида садақасининг соясидан соя топади. Садақа Аллоҳ ризоси учун бўлиб, у савобини Аллоҳдан кутган бандани оташдан тўсади.

"Обидлар йўли" китобидан.


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 08:47


Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари

"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди".



Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 08:46


Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 08:21


🤲 Дуонинг дуо қилувчига бўлган баракотлари.

Дуо қилувчи биргина нарсани сўраб дуо қилса-да, дуоси табиий равишда бир неча сўровларни қамраб олган бўлади. Mасалан, киши Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «...Ундай бўлса, дуони кўпайтирайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aллоҳ сўраб дуо қилганингиздан ҳам кўпайтириб берувчи», дедилар.
(Имом Tермизий ривояти)

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 06:43


Дардингизга даво изланг, сабабини қилинг. Лекин жинкаш, фолбинлардан эмас.
Аллох рахматига олсин,шайхимиздан насихат.

https://t.me/xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 04:12


#Ҳадис

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло менга тавозуъли бўлмоқни ва бирор киши бошқа бир кишига жабр қилмаслигини ҳамда мақтанмаслигини ваҳий қилди», деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 03:06


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳга худди Уни кўриб тургандек ибодат қилгин, гарчи сен Уни кўрмасанг ҳам, албатта У сени кўриб турибди. Ўзингни вафот этганлардан деб ҳисобла. Мазлумнинг дуосидан қўрқ, чунки у мустажобдир”.

📚 (Ибн Муборакнинг «Зуҳд ва рақоиқ» китобидан)
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 03:06


#Маъруза

ТИЛ ЖАННАТ КАФОЛАТИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 01:40


Шайх Тантовий асарларидан энг таъсирли жойларини иқтибос сифатида келтираман. Сизларга манфаатли бўлади деган умиддаман.

Эҳсон қилиш учун бисотимиздан мисқолини излаймизу, сўнгра Аллоҳдан Жаннатнинг энг олийсини сўраймиз.

Қилаётган амалимиз нимаю, талабларимиз нима?


Қачонки шод бўлсанг, сен севган инсонинг қошига
ошиқасан.
Ғам чўлғаганида эса сени севган инсон томон борасан.
Агар бу иккиси бир инсон бўлса қанчалар ёқимли!


Агар инсон кечирим сўраса, бу уни нимжон ёки хатокорлигини англатмайди.
Кечирим сўраш аслида фақатгина содиқ инсонларда қолган нодир ҳислатдир.

@xazrati_usmon


Масжид имоми намозда хато қилса, қавм орасида унинг хатосини тўғирлайдиган бирон кимса топилмайди.
Аммо қўшиқчи куйласа унга ҳамманинг жўр бўлиши - нақадар аянчли!


Ғарб мукаммал эмас, биз ҳам оми эмасмиз. Фарқимиз шундаки, улар йиқилганга токи у қайта оёққа турмагунича қўллаб-қувватлайдилар.
Биз эса оёққа турганлар билан токи улар йиқилмагунича курашамиз!


Нақадар ажойиб, агар шундай дўстинг бўлса:
Маҳзун ҳолингда қошига борасан, шодон ҳолингда унинг қошидан қайтасан.
Заиф ҳолингда борганингда эса, шижоат билан қайтасан!

👇👇👇👇👇👇
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 01:40


МУСУЛМОНЛАР ОММАСИ УЧУН НАСИҲАТ.

“Мусулмонлар оммаси учун”.
Бу барча мусулмонларга икки дунё саодати, яъни Ислом йўлини кўрсатиб холис насиҳат қилиш билан бўлади.
Уламоларимиз бу борада бироз батафсилроқ гапларни ҳам айтганлар. Уларнинг айтишларича, мусулмонлар оммаси учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:
1.Ўзига раво кўрган нарсани мусулмонлар оммасига ҳам раво кўриш.
2.Ўзига раво кўрмаган нарсани мусулмонлар оммасига ҳам раво кўрмаслик.
3.Мусулмонлар оммаси учун шафқатли бўлиш.
4.Мусулмонлар оммасининг кичиклари учун раҳимли бўлиш.
5. Мусулмонлар оммасининг катталари учун хурматли бўлиш.
6. Мусулмонлар оммасининг маҳсумлиги учун маҳсум бўлиш.
7. Мусулмонлар оммасининг хурсандлиги учун хурсанд бўлиш.
8. Мусулмонлар оммаси учун салоҳият ва офият бўлишини исташ.
9. Мусулмонлар оммаси учун неъматлар бардавом бўлишини орзу қилиш.
10. Мусулмонлар оммаси учун доимо яхшиликда ёрдамчи бўлиш.
11. Мусулмонлар оммасидан барча озорлар ва кўнгилсизликларни даф қилиш.
Ушбу вазифларни бажарган одам диннинг энг муҳим ишини амалга оширган бўлади. Аммо бу осон иш эмас. Чунки одамлар насиҳатни ёқтирмайдилар. Айниқса ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган нарсалар учун қилинган насиҳат кўпчиликка ҳуш келмайди.
Бу ҳадиси шариф комил иймон стфатлари бобида келтирилган. Бу бежиз эмас, албатта. Кишида комил иймон бўлгандагина, у шундай насиҳатлар бериш қобилиятига эга бўлади. Комил иймон соҳиби томонидан берилган насиҳатлар эса самара бериши шубҳасиздир. Аллоҳ учун, Аллоҳнинг Китоби ва Расули учун, мусулмонларнинг имомлари оммаси учун насиҳат қилишни дин деб тушунган жамиятгина олдинга кетади, кўзлаган мақсадига эришади.
Агар биз ушбу ҳадиси шарифдан фойда олмоқчи бўлсак, ана ўша тушунчани қайта тирилтиришимиз Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун, мусулмонларнинг имомлари учун, оммаси учун насиҳат қилишга ўтишимиз лозим бўлади.
Бутун дунё ушбу ҳадиснинг ҳикматига ниҳоятда муҳтождтр. Энг аввало, мусулмон олами муҳтож. “Мусулмон олами” деб ном олган олам Исломдан узоқлашгани учун, динни насиҳат деб билмагани учун турли муаммо ва кулфатларга кўмилиб ётибди.

"Дин насиҳатдир" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 01:05


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 28 ЯНВАР (1446ҳ - 28 РАЖАБ) CEШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:28
🌆 Қиём вақти   12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     06:06 |   | 06:51
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:43 |   | 15:53
☪️ Шом           17:27 |   | 17:27
☪️ Хуфтон     18:43 |  | 18:53

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

28 Jan, 00:01


ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Jan, 16:59


#хайрли_тун

Тунингиз хайрли бўлсин!

Тун таҳажжуд, қиёми лайл мадрасаси. Унда намоз, дуо, Қуръон ва тартийл бор. Унда руҳларга озуқа, қалбларга шайлик бордир. У шундай мадрасаки, ундан рисолатнинг залворли юки ва нубувват меросини кўтараётган мусулмон киши қувват ва садоқат билан ўша мадрасани тамомлаб чиқади.

Аллоҳим, бизларни таҳажжуд намозига қоимлардан қилгин!
🤲🤲🤲

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 08:50


Қарши зарба

Ривоят қилинишича, бир ёши улуғ киши ўғлининг фалсафа бўйича докторлик даражасини олганидан хабар топади.
Бир куни улар тушликда биргаликда ўтирган эдилар. Шунда ёши катта киши ўғлидан сўрайди: "Сен қайси соҳада докторсан? Одамларни даволайсанми?"
Ўғли жавоб беради: "Йўқ, ота, мен фалсафа фанидан докторман."
Ота сўрайди: "Фалсафа нима дегани?"
Ўғил шундай жавоб беради: "Қаранг, олдимиздаги товоқда палов ва паловнинг устида битта товуқ бор. Шундай эмасми, ота?"
Ота жавоб қилади: "Ҳа, тўғри."
Шунда ўғил айтди: "Мен фалсафа ила сизни палов устида битта эмас, балки икки товуқ борлигига ишонтиришим мумкин!"
Шунда отаси ўз содда фикри билан айтди: "Мошоаллоҳ, мен ҳозирнинг ўзида ишондим." Кейин отаси қўлини чўзиб, палов устидаги товуқни олди ва уни ўз олдига қўйди. Сўнгра ўғлига мурожаат қилиб шундай деди: "Хўп, мен шу товуқни ейман, сен эса ўзинг айтган иккинчи товуқни топиб ейсан."

Ўзингизни қанчалик билимли деб билманг, ҳеч қачон отангиз билан ўйнашманг ёки унинг ақлини синаманг.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 08:50


Қарши зарба!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 05:57


#ҳикмат

«Йўлбошчисиз йўловчига икки кунлик йўл юз йиллик бўлади».

Мавлоно Жалолиддин Румий

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 04:06


#Ҳадис

Ибн Масъуд, Ибн Умар ва Анаслар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир хиёнатчига қиёмат кунида аломат бўлиши учун байроқ ушлатилади. Ва фалончининг хиёнати учун бундай қилинди, деб айтилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 03:10


Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу айтади: Банда қачон Аллоҳ азза ва жалла учун бир нарсадан воз кечса, ўрнига Аллоҳ таоло бандаси ўйламаган томондан ундан-да яхшироғини беради. Қачон банда бепарволик қилиб номаъқул йўлдан уни олса, Аллоҳ бандаси ўйламаган томондан ундан-да ёмонроғини жўнатади.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 01:36


Ният.
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 01:36


Банда намозга турганида гуноҳлари бошига ва елкасига қўнади. Рукуъ ва саждага борганида эса тўкилади.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 01:36


Тақиллатган ҳар бир эшик очилаверганида эди, умид, сабр ва хоҳишнинг даражалари қолмасди.

Мавлоно Румий (қ.с)

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 01:36


Икки муҳаббат инсонни ғамгин қилмас:
Бири Аллоҳни севмоқ, иккинчиси Аллоҳ учун севмоқ.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 01:08


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 22 ЯНВАР (1446ҳ - 22 РАЖАБ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:33
🌆 Қиём вақти   12:25-12:35

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     06:10 |   | 06:52
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:36 |   | 15:46
☪️ Шом           17:20 |   | 17:20
☪️ Хуфтон     18:37 |  | 18:47

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-30 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Jan, 00:21


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Jan, 14:14


ЙЎЛДА ДАВОМ ЭТАМИЗ...

Яшаётган ҳар бир кунимиз Аллоҳ таолонинг бизга туҳфасидир. Шундай экан, биз бундай улуғ неъматни келажак хавотирлари ва ўтмиш изтироблари билан зое қилиб юбормайлик! Фақат Аллоҳга таяниб, йўлимизда давом этамиз!

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Jan, 12:24


Бойлик икки нарса учун керак:

1. Бировга муҳтож бўлмаслик учун
2. Муҳтожларга ёрдам бериш учун

Қолгани бош оғриғидан бошқа нарса эмас. Бу гапни ҳаводан олиб эмас, узоқ йиллик ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман.

1. Минг долларлик уйда ҳам яшадим, беш юз минг долларлик уйда ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
2. Беш юз долларлик машина ҳам ҳайдадим, эллик минг долларлик машина ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
3. Бир долларга қорним тўйган пайтлари ҳам бўлди, юз долларга тўйган пайти ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
4. Бир долларлик кийим ҳам кийдим, минг долларлик кийимни ҳам. Катта фарқ кўрмадим.

Хуллас, бойлик бир тарафдан яхши. Иккинчи тарафдан ўта зарарли. Зарарли тарафларидан ўта эҳтиёт бўлинг.

Бой бўлганингиз сари бандаларни таниб, яхши-ёмонини ажратиб, ёлғиз Аллоҳга янада кўпроқ сиғиниб, янада кўпроқ муҳтожларга ёрдам бераётган бўлсангиз, одамларнинг оғирини енгил қилаётган бўлсангиз, тўғри йўлда экансиз. Аллоҳдан тавфиқ сўраб, давом этаверинг.

Бой бўлганингиз сари янада кўпроқ муҳтож бўлиб бораётган бўлсангиз ёки муҳтожларга ёрдам беришдан қочаётган бўлсангиз, ғафлатда экансиз. Тез уйғонинг.

Бу гаплар аввало ўзимга қаратилган. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Jan, 12:13


Одамларга ишониш керак!

Ишдан қайтишда нон олмоқчи бўлиб, бир нечта новвойхоналардан ўтиб келдим. Ногоҳ йўл четида турган "Нон" ёзувини кўриб тўхтадим. Коляскада усти ўралган нон, 4000 деган ёзув бор. Аммо сотувчи йўқ. Шу атрофдаги тўрт бешта дарвозани тақиллатдим, ҳеч ким чиқмади, чиққаниям бизга тегишли эмас, дейишди. Нима қилишни билмай турсам, бир йигит: "ака нонни олиб, пулни қўйиб кетаверинг" деди. Нон ўралган адёлни кўтардим, димоғимга гуп этиб иссиқ нон тафти урилди. Боз устига ўзим яхши кўрадиган чапчак нон эканлиги учун гарчи эҳтиёж 4 та бўлса ҳам 10 та олиб, пулини адёл тагида қолдирдим. 10 та ноннинг пули устига яна ўн минг қўшиб ҳам қўйдим. Уйга келиб энди кийим алмаштираман деганимда, бир дўстим телефон қилиб чақириб қолди. Зарур иш деди. Тезда етиб бордим, иш битгач яна ўша нон турган жойдан ўтишга тўғри келди. Қарасам, бир ўсмир йигитча турган экан. Нон тугаган. Мен унга ярим соат олдин нон олмоқчи бўлганимни, аммо ҳеч ким йўқлиги учун кетиб қолганимни айтиб, нега шу ерда турмайсан, дедим. Нонни биров индамай кўтариб кетса, нима қилардинг, дея танбеҳ ҳам берган бўлдим. У эса новвойхонада ўзи ва акаси ишлашини, нонни қўриқлаб ўтиришга вақти йўқлигини, ҳали шу пайтгача ноннинг пули ҳеч кам чиқмаганлигини айтаркан, одамларга ишониш керак, деди.
Нонни сотиб бўпсан, нега кетмаяпсан, десам, э, ака, кимдир ўн минг ортиқча пул ташлаб кетибди, адашиб бергани эсига тушса, қайтиб келар, деб турибман, деди...

Ёш боланинг тоза қалби, ишончи, беғуборлигини кўриб, шубҳа гумонларга борганимдан, уни синамоқчи бўлганимдан уялиб кетдим. Аста мошина томон юрарканман, дунёнинг бузилиб кетишига йўл қўймайдиган бу йигитчанинг гаплари миямни, вужудимни эгаллаб олган эди:

"ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!"


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Jan, 11:40


ЖАННАТНИНГ ЎРТАСИДА ҚАСР БЕРИЛИШИГА КАФОЛАТ

Бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Мен ўзи ҳақ бўла туриб жанжални тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида (қад кўтарган) қасрга кафилман” («Сунани Абу Довуд», 4800-ҳадис).

Яъни, ўзи ҳақ бўлгани сабабли, истаса, ҳаққига эришиш учун қозига даъво қилган бўларди ёки бирор бошқа йўлни танлаган бўларди. Лекин у низо кучайиб кетса, ундан нима фойда, деб ўйлаб ўз ҳаққидан воз кечади ва низо оловини ўчиради. Бундай киши учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен унга жаннат ўртасидан қаср ато этилишига кафилман”, дедилар. Шу даражадаги улуғ нарсани Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар. Бу ҳеч оддий нарса эмас.
Бу кафолат бошқа амалларга йўқ.

"Ўзаро жанжаллар ва уларнинг ечими" китобидан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Jan, 08:52


Абу Зар Ғифорий разяллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Албатта, мен сизлар кўрмайдиган нарсаларни кўраман ва сизлар эшитмайдиган нарсаларни эшитаман. Осмон шу қадар оғир бўлиб юкланганки, ҳақиқатдан ҳам оғирлик қилса арзийди; унда тўрт бармоқ энича сиғадиган жой йўқки, у ерда бир фаришта Аллоҳга сажда қилган ҳолда пешонасини қўйган бўлмасин. Аллоҳга қасамки, агар сизлар мен билган нарсаларни билганингизда, камдан-кам кулган бўлардингиз ва кўп йиғлаган бўлардингиз. Ҳотинлар билан тўшакларда лаззатланмас эдингиз. Балки саҳроларга чиқиб, Аллоҳга ёлвориб, кошкийди шохлари кесиладиган дарахт бўлганимда эдим, дер эдингиз" ( Имом Термизий ривояти).

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Jan, 07:10


Шақиқи Балхий қуддиса сирруҳу айтадилар:
Бешта нарсани қидириб, бешта жойдан топдик:
1. Ризқ баракасини зуҳо намозида;
2. Қабр чироғини таҳажжуд намозида;
3. Мункар Накир саволларига жавобни Қуръони каримни ўқишликда;
4. Сирот кўпригидан енгил ўтишни рўза ва садақада;
5. Аршнинг соясида бўлишни Аллоҳни зикр этишда.

«Сирлар хазинаси» рисоласи

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Jan, 06:39


Аллоҳим мен ҳам Сени яхши кўраман

أُولَٰئِكَ الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ فَبِهُدَاهُمُ اقْتَدِهْ

"Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш" (Анъом сураси, 90-оят).

Аллоҳим! Сен буюрганингдек намозни адо қилолмаяпман.

Довуднинг рўзасидек рўза тутолмаяпман.

Хаста бўлсам, Айюбдек сабр-тоқат қилолмаяпман.

Юнус наҳанг ичра тасбеҳ айтгани каби сенга тасбеҳ айтолмаяпман.

Яҳё каби динимда собит туролмаяпман.
Юсуф ўз номусини сақлагани каби мен кўзимни сақлай олмаяпман.

"Бораверинглар, сизлар озодсизлар"
деган сўзга ҳам лойиқ эмасман.
Аммо... аммо мен ҳам улар каби Сени яхши кўраман, ё Аллоҳим!

Шарқовий. "Қурондан мактублар".


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Jan, 06:14


Жаннат ва дўзах

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ жаннат билан дўзахни яратгач, Жаброилни жаннатга юбориб: «Унга ва унинг аҳлига (жаннатга ва жаннатийларга) тайёрлаб қўйган нарсамни кўргин», деди. Жаброил келиб, жаннатни ва жаннатийларга у ерда тайёрлаб қўйилган нарсаларни кўриб, Аллоҳнинг олдига қайтиб келади ва «Азизлигингга қасамки, у ҳақда эшитган ҳамма унга киришга интилади», деди. Шунда Аллоҳ жаннатни қийинчиликлар билан ўраб қўйишни буюради. Кейин «Яна бориб, жаннатда жаннатийларга тайёрлаб қўйган нарсаларимни кўргин», дейди. Жаброил бориб, у ернинг қийинчиликлар билан ўралганини кўриб, «Азизлигингга қасамки, унга ҳеч ким кирмаслиги учун (уни қийинчиликлар билан) ўрабсан», дейди.
Аллоҳ Жаброилга: «Энди дўзахга бориб, унга ва дўзахийларга нима тайёрлаб қўйганимни кўргин», дейди. Жаброил унинг бир-бирига киришиб ётганини кўриб, «Азизлигингга қасамки, у ҳақда эшитган биронта одам унга кирмайди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло уни шаҳватлар билан ўраб қўйишга буюриб, «Яна бориб кўргин», дейди. Жаброил бориб, уни кўриб, қайтиб келиб, «Азизлигингга қасамки, ундан ҳеч ким қутулиб қола олмайди, унга ҳамма киради деб қўрқаман» деди.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Jan, 01:30


Муаммоингиз билан унинг ечими орасидаги масофа - пешонангиз билан ер орасидаги масофачаликдир. Фақатгина саждага бош қўйинг ва сўранг, ечилади биизниллаҳ.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Jan, 05:29


#Оят

وَٱلَّذِينَ يُؤۡذُونَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ بِغَيۡرِ مَا ٱكۡتَسَبُواْ فَقَدِ ٱحۡتَمَلُواْ بُهۡتَٰنٗا وَإِثۡمٗا مُّبِينٗا

Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.


Аҳзоб сураси, 58-оят

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Jan, 04:28


ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.📚

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Jan, 03:07


Язид ибн Майсара айтади: Инсон еттита сабабга кўра йиғлайди:
1. Қувонганидан.
2. Маҳзунлигидан.
3. Қўрққанидан.
4. Қийналганидан.
5. Риё қилиб.
6. Шукур қилиб.
7. Аллоҳдан қўрққани учун.

Фақат Аллоҳдан қўрқиб тўкилган бир томчи кўз ёшгина тоғлардек жаҳаннам оловини ўчира олади

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Jan, 01:30


Жаннат

Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Агар мўмин Аллоҳ ҳузуридаги азобни билганида эди, бирор киши жаннатга киришидан умид қилмас эди. Агар кофир Аллоҳ ҳузуридаги раҳматни билса эди, бирор киши жаннатдан ноумид бўлмас эди” - дедилар.
(Имом Муслим ривояти)

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Jan, 01:25


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 13 ЯНВАР (1446ҳ - 13 РАЖАБ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:37
🌆 Қиём вақти   12:22-12:32

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     06:13 |   | 06:54
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:25 |   | 15:35
☪️ Шом           17:09 |   | 17:09
☪️ Хуфтон     18:28 |  | 18:38

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-27 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

13 Jan, 00:03


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 15:33


#диққат #тарқатинг

🌙РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ

Ражаб ойининг 13-куни, 13-январ, сиз ҳам рўзадорлар сафида бўлинг!

Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
(Наманган вақти)
🌙 13- Ражаб - 13 Январь - Душанба
Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:05
Ифторлик вақти (оғиз очиш): 17:09


#ИЗОХ: БОМДОД АЗОНИ 06:13
БОМДОД АЗОНИДАН 5-10 ДАҚИҚА ОЛДИН ОҒИЗ ЁПИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ!!!


Нияти: Ҳолис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🤲«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 10:11


#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 09:51


Кун келиб шундай эшиклар очиладики, сен аввал ёпилган барча эшиклар учун Роббингга шукр қиласан.

✍️Мавлоно Румий

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 08:58


Авваллари шундай бўлган!


— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.

— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.

__ Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.

— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.

— Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.

— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.

— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.

— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...

— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор.

— Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.

— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.

— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.

— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.

— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.

— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.

— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.

— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 08:58


Авваллари шундай бўлган!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 07:59


#такфир_иллати

"Шаҳодат калимасини айтадиган ва қиблага юзланадиган мусулмонларни кофирга чиқариш бу катта хатодир. Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмоннинг қонини ноҳақ ҳукм билан ҳалол қилишдан енгилдир".

©️Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 04:22


#Ҳадис

Восила ибн Асқаъдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингга мусибат етганда хурсанд бўлма! Бордию, хурсанд бўлсанг, Аллоҳ унга раҳм қилиб мусибатдан халос этади, ўзингни эса мусибатга солиб қўяди», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 03:03


Суфён ибн Уяйна айтади: Ҳеч қачон дуо қилишдан тўхтаманглар! Ўзингизнинг асл аҳволингизни яхши билишингиз ҳам сизларни дуо-илтижодан тўсиб қўймасин! Ахир Аллоҳ таоло энг ёмон махлуқ бўлган иблиснинг дуосини ҳам ижобат қилган! «Менга улар тириладиган Кунгача (Қиёматгача яшаш учун) муҳлат бер!» деди у. (Аллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан». (Аъроф сураси, 14-15-оятлар.)

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 02:15


#Тафаккур.

Ислом бунча ҳам олийжаноб дин экан...

-Агар хурмонинг ярми ҳам бизни дўзахдан сақлаб қолса...

-Махфий қилинган садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчирса...

-Икки оғиз сўз "Субҳааналлооҳ ва биҳамдиҳ, субҳааналлооҳил азиийм" амал тарозусида энг оғиридир деб турса...

-Таҳорат аъзоларимизнинг хатосини кетказиб турса...

-Битта яхшиликка ўндан еттиюз баробар савобни ваъда қилиб турса...

-Бундай олижанобликни яна қаердан топа оламиз.

-Нега баъзилар жаннатга етишиш қийин деб ўйлайдилар!?


••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 01:43


Қуръонга кўзинг билан боқсанг, ёзувни кўрасан.
Ақлинг билан қарасанг, илмни кўрасан.
Қалбинг билан боқсанг, ишқни кўрасан.
Бутун Руҳинг билан боқсанг, Роббингни кўрасан!

Жалолиддин Румий
@xazrat_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 01:43


Аллоҳнинг зикри ила қалблар сокин, тонглар мусаффо, кунлар хайрлидир!

Субханаллоҳ
Алхамдулиллаҳ
Ла илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар

👉@xazrat_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 01:17


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 12 ЯНВАР (1446ҳ - 12 РАЖАБ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:38
🌆 Қиём вақти   12:21-12:31

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     06:14 |   | 06:54
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:24 |   | 15:34
☪️ Шом           17:08 |   | 17:08
☪️ Хуфтон     18:27 |  | 18:37

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-26 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

12 Jan, 00:32


🌱 Aссалому алайкум. якшанба  тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌿Ҳафтамиз  барчаси   солиҳ  амаллар  билан  ўтган бўлсин!  Гуноҳ  ишлардан   ўзи  асрасин!

Бошланган  кунингиз  мазмунли ўтсин!
                         
••┄┄┄❅┄┄┄••                             Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 07:42


Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 07:41


​​Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
— Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, — деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, — деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
— Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.

Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.

Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида.


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 04:39


#Оят

«Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир».

Ҳужурот сураси, 12-оят

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 04:17


Аллоҳим менга қалбим хоҳлаганини бермагин, у ёлғондир. Сен Ўзинг яхши кўрганингни қалбимга жойлаштир. Энг тўғриси шудир.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 04:16


Энг яхши амаллар

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таолога энг суюкли амал қайси?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. Ибн Масъуд: «Ундан кейингиси-чи?» деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 02:15


#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишиниинг жамоат ила ўқиган намози унинг уйидаги ва бозоридаги намозидан йигирма беш баробар кўп бўлади. Бундоқ бўлишининг сабаби, қачон у яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра масжидга чиқса.
Уни масжидга намоздан бошқа нарса чиқармаган бўлса, босган ҳар бир қадимида, албатта, бир даража кўтарилиб, бир гуноҳ ўчирилади.
Бас, қачон намоз ўқиса, мадомики намозгоҳида турар экан, агар таҳорати кетмаган бўлса, фаришталар унга саловот айтиб туради.
«Эй, бор Худоё, унга саловот юборгин. Эй, бор Худоё, унга раҳм қилгин», дейдилар.
Сизлардан бирингиз мадомики намозга интизор бўлар экан намозда турган ҳисобаланади»,
дедилар».

Бешовлари ривоят қилган.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 02:15


🕌 «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар».
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 01:23


#Жўнатиб_қўйинг

Каъбаи-Муаззаманинг ичини кўришни ҳоҳлайсизми...

Каъбани ичида икки ракат намоз ўқишни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин.🤲

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 01:23


#Машҳур_қорилар


Шайх Ҳазза  Балваший томонидан гўзал тиловат.    


Яқинларингизга  улашинг!                                         
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 00:38


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 04 ЯНВАР (1446ҳ - 04 РАЖАБ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:39
🌆 Қиём вақти   12:18-12:28

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     06:14 |   | 06:54
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:16 |   | 15:26
☪️ Шом           17:00 |   | 17:00
☪️ Хуфтон     18:20 |  | 18:30

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-23 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

04 Jan, 00:33


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

☀️❄️Шундай сокин ва чароғон кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат
етказган Аллоҳ таолога
хамду санолар бўлсин!

🕌Кўп йиллар қаторимиздан хато бўлмай, эсон-омон
бағри бутунликда юриш насиб этсин!!!

🤲🤲🤲

КУНИНГИЗ ФАЙЗУ БАРАКАЛИ ЎТСИН!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 15:40


#Маъруза

"Истихора намози қачон ўқилади"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 15:32


​​Билгилки, дуосиз қалблар музлайди.
Сени дуо қиладиган ва сен ҳам дуо қиладиганинг бўлсин!
Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.
Сени бунчалик оёқда тик тутган қайси бир кишига қилган дуойинг, билмайсан!

✍️Мавлоно Жалолиддин
РУМИЙ
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 14:10


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 12:20


Зикр – сакинат манбаи

«Зикр – бу дунё қийинчиликлари ва машаққатлари қаршисида сакинат манбаидир. Ҳозирги давр маданиятимизда ўқимишлилар кўпайди, турли илмлар кенг тарқалди. Лекин, шунга қарамасдан, руҳий изтироб ва ғамгинлик кўпайса кўпаяяптики, асло камайгани йўқ. Бунинг сабаби нима? Қалбларнинг Аллоҳсиз харобага айланганидир. Қалблар Аллоҳни эсламаяпти. Эсласа, У Зотга ошиқ бўлади. Билмайдиган нафс қандай эсласин? Албатта, янги маданиятнинг Аллоҳ билан алоқаси узилган. Инсон қанча кучли бўлмасин, барибир заифдир, қанча билмасин, барибир ақли нуқсонлидир. Инсоннинг Раббисига эҳтиёжи худди ёш боланинг меҳр кўрсатадиган ва ҳимоя қиладиган отасига эҳтиёжи кабидир».

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 11:29


Аҳмоқ одамнинг белгилари:

1. Ўзини ҳаммадан ақлли билиш;
2. Қарши фикрга жаҳли чиқиш;
3. Фикр ўзгармаслик;
4. Иложи йўқ ишларга сиқилиш;
5. Маълуотларни текширмасдан ишониш;
6.
Келажакни биламан деб ўйлаш;
7.
Бошқа дунёқарашларни ҳурмат қилмаслик;


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 09:50


Тавба

Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
— Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васалламнинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз?

Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
— Касбинг нима?
— Тикувчиман, кийим тикаман.
— Тикувчи учун энг осон иш нима?
— Қайчини ушлаб матони кесиш.
— Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
— Ўттиз йил бўлди.
— Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
— Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
— Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 09:50


Тавба!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 07:51


Имом Шаъбийдан бир масала ҳақида сўралганда “билмайман”, дея жавоб бердилар. “Олим бўла туриб билмайман дейишга уялмайсизми”, дейишди.

У зот: “Фаришталар уялмаган нарсадан мен уяламанми”, дедилар. Ва Бақара сурасидаги фаришталарнинг: “Эй пок Парвардигор, биз Сен билдиргандан бошқа нарсаларни билмаймиз”, деганларини зикр қилдилар.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 06:36


#Ҳадис

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда у зот: «(Сен) «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у Жаннат хазиналаридандир»,
дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 04:05


Отаси бор қўшни қизга хавасим келди...
Исмин айтиб чақирганда кўнглим кам бўлди...
Овозингиз эшитмасман жуда кеч энди...
Қора қоши оқармаган Қалқоним Отам...
Бир умрга йўқотганим армоним Отам...

Отаси бор фарзандимга хавасим келди...
Эркаланиб қучганида хуморлар қилди...
Болалигим қайтмайдими бир бора энди...
Бизлар учун боғ яратган боғбоним Отам...
Бир умрга йўқотганим армоним Отам...

Кекса ёшли Оталарга хавасим келди...
Орасидан излай излай бағрим қон бўлди...
Изларингиз тополмагач умидим сўнди...
Хассаларга суянмаган Султоним Отам...
Бир умрга йўқотганим армоним Отам...

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 03:51


Расулуллоҳга энг яқин бандалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида инсонлар орасида менга энг яқини менга кўп салавот айтгувчиларидир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤲 Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 03:51


#ҳикмат

Аллоҳ сўровчиларга берганидан ҳам кўпроқ нарсани зокирларга ато қилади. Шундай экан, Аллоҳни зикр қилинглар, Аллоҳ ҳам сизларни зикр қилади.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 02:26


Ким Аллоҳдан дунёни сўрамоқчи бўлса, дуо қилишидан олдин истиғфор айтиб, тавба қилсин!

Зеро, гуноҳлар дуонининг қабул бўлишига монелик қилади ёки уни кечиктиради.

Сулаймон алайҳиссалом мулку давлат сўрашдан олдин Раббига истиғфор айтиб:

‎ رَبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَهَبۡ لِي مُلۡكٗ

«Парвардигорим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга мулку давлат ҳадя этгин", деган эди.

@xazrati_usmon
ㅤㅤ

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 02:06


Каҳф сура Абу Бакр Шатрий қироати


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 01:12


ЖУМА КУНИНИНГ ЯНА БИР УЛУҒЛИГИ ҲАҚИДА

Эй, Азиз биродарим!
Бугунги жума кун яна нимаси билан улуғлигини биласизми?
Бомдод намозини масжидда жамоат билан бирга ўқилиши билан улуғдир.
Ушбу гўзал саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг!
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг ҳузурида намозларнинг энг афзали – жума куни бомдод намозини жамоатда (бирга) ўқишликдир", дедилар
(Имом Термизий ривояти).
Субҳаналлоҳ, эртага ушбу ҳадисга амал қилиш учун тайёр фурсат борлигини эслатиш биз,
мўминларнинг бурчимиздир.
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 01:11


💐💐💐 Саййид-ул айём (кунларнинг саййиди), ҳажжул Масакин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ
الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹
🌿ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИ
НГ!!!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 01:10


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

РАЖАБ ОЙИНИНГ
ИЛК ЖУМАСИ
МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛЛОҲ ТАОЛО ФАЙЗЛИ КУН БАРОКОТИ БИЛАН ДИЛЛАРИМИЗНИ МУНАВВАР, ИМОНИМИЗНИ МУСТАҲКАМ, ИБОДАТИМИЗНИ ҚАБУЛ, ДУОЛАРИМИЗНИ ИЖОБАТ АЙЛАСИН. ОМИН!

🕌🕌🕌


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 01:02


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 03 ЯНВАР (1446ҳ - 03 РАЖАБ) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:39
🌆 Қиём вақти   12:18-12:28

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     06:14 |   | 06:54
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:15 |   | 15:25
☪️ Шом           16:59 |   | 16:59
☪️ Хуфтон     18:19 |  | 18:29

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-23 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 00:38


Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

- Бу кунга етказди шукр қилайлик,
- Шукр-ла Аллоҳни зикр қилайлик.
- Дунё омонатдур фикр қилайлик,
- Мўъмин-мусулмонларга ЖУМА МУБОРАК!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

📿 Икки олам сарвари, оламларга раҳмат, биз умматларга шафоатчи, Аллоҳнинг ҳабиби, набиййи ва расули, охирги нафасларигача «умматим» деб қайғурган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо ﷺга ва покиза оилаларига, саҳобаи киромларга солават айтишни унутманг!

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг солават ва саломлари бўлсин!"

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 00:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 00:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 00:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 00:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 00:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 00:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 00:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

03 Jan, 00:38


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга уланиш
⤵️

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

02 Jan, 15:23


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
197-мўъжиза
Убайнинг ҳаққига қилинган дуо туфайли, қироатидаги шубҳа кетди

Сулаймон ибн Сарддан ривоят қилинади:
Убай ибн Каъб қироатида ихтилофи бор икки кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига олиб келди.
Убай айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ўқитдилар, мен ҳам у иккисига ўқитдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “Яхши ўқияпсизлар”, дедилар. Шунда менинг юрагимга жоҳилият давридагидан ҳам қаттиқроқ шубҳа оралади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўкрагимга бир уриб: “Эй Аллоҳим, ундан шайтонни кеткиз”, дедилар. Пешонамдан тер чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарадим. У зот: “Жаброил келиб, Қуръонни етти ҳарфда ўқинг, ҳар бир шифо берувчи, кифоя қилувчи, деди”, дедилар».
Шу дуо сабабидан Убай розияллоҳу анҳунинг қироатидаги шак кетиб, Қуръон ҳам, илм ҳам қалбига мустаҳкам жойлашди. У Қуръонни пухта ёдлаб, Қуръонни кўтарган ва унга амал қилган умматнинг имомига айланди.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

02 Jan, 12:25


"Ким яширин гуноҳ қилган бўлса, яширин тавба этсин. Ким ошкор гуноҳ қилган бўлса, ошкор тавба этсин. Албатта одамлар айблайдилар ва кечирмайдилар. Аллоҳ эса кечиради ва айбламайди".

Маймун ибн Миҳрон


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Nov, 06:17


#ҲАДИС

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло мулойимдир. Мулойимликни яхши кўради. Қўполлик ва бошқа хислатларга қилмаган карамини мулойимликка қилади”, дедилар”.

Муслим ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Nov, 06:17


#Солиҳлар_гулшани

Унга харидор бўлмай қўяқол!

Шаъбий айтади: «Муғийра ибн Шўъбанинг шундай деганини эшитдим: «Мени шу вақтгача ҳеч ким енголмаган эди. Лекин Бану Ҳорис ибн Каъб қабиласидан бир ғулом устун келди. Чунки Бану Ҳорислик бир қизга совчи қўйгандим, ёнимда бир йигит бор эди.

У мени эшитиб, «Эй амир, унга харидор бўлмай қўяқол», деди. «Нега ундай дейсан?» десам, «Бир киши уни ўпганини кўрдим», деди. Шу заҳоти у қиздан воз кечдим.

Кейин эшитсам, ўша йигит худди шу қизга уйланибди. Уни топиб, «Сен бир киши уни ўпганини кўрдим дегандинг-ку!» десам, жилмайиб, «Ҳа, отаси пешонасидан ўпганини кўрган эдим», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Nov, 05:44


"ВАЪДА ХАКИДА"

Бир подшоҳ ўта совуқ тунларнинг бирида қасрига қайтаётиб, юпун кийинган бир қари соқчига кўзи тушиб қолди. Унга яқин келиб:

- Совқотмаяпсизми, - деб сўради.

- Совқотяпман. Лекин менинг иссиқ кийимим йўқ, шунинг учун чидашга мажбурман, - деб жавоб берди қари соқчи.

Подшоҳ унга бирон хизматкоридан иссиқ кийим бериб юборишни ваъда қилиб, ичкарига кириб кетди. Бу ваъдадан соқчи жуда хурсанд бўлди. Лекин ичкарига кирган заҳоти подшоҳнинг соқчига берган ваъдаси ёдидан кўтарилди.
Эрталаб эса қари соқчи ҳаётдан кўз юмган эди. Унинг ёнида қалтироқ қўллар билан ёзилган бир нома турарди. Номада шундай дейилган эди:
"Подшоҳим, шу вақтга қадар ҳар тунда совуққа чидаб келаётган эдим. Аммо бу кеча сизнинг иссиқ кийим ҳақидаги ваъдангиз қувватимни олди ва мени ҳалок этди".

Бировга берган ваъдангиз сиз ўйлагандан кўра кўпроқ маънога эга эканини унутманг.
Берган ваъдангизга хилоф қила кўрманг. Ахир, сиз бу ишингиз билан нималарни хароб қилаётганингизни билмайсизку.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Nov, 05:44


Ҳимматни қаранг!

Хабарларда зикр қилинади: «Бир хотин Ҳассон ибн Абу Синоннинг олдига келиб, бирон нарса беришини сўради. У киши хотинга қараса, у ғоят чиройли экан.
– Эй ходим, унга тўрт юз дирҳам бериб юбор, – деди. Унга:
– Эй Аллоҳнинг бандаси, бу хотин сендан бир дирҳам сўради, сен эса тўрт юз дирҳам бермоқчисан, – дейишди. Ҳассон:
– Унинг чиройини кўриб, қийналиб қолганида гуноҳ ишга кириб кетишидан қўрқдим ва унинг беҳожат бўлишини хоҳладим. Шояд, шунда бирор киши унга рағбат қилиб, никоҳига олса, – деди.


"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Nov, 03:52


#Ҳадис

Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кабира (улкан) гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, - деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, -огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсаларку», деб умид қилдик».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Nov, 01:14


#Кун_ҳадиси

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«Агар меҳмон бирор қавм ҳузурига кирса, ризқи билан киради. Агар у ердан чиқса, уларнинг гуноҳлари учун мағфират билан чиқади»

Имом Дайламий ривояти

Анас розияллоҳу анҳудан
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Nov, 01:14


Илм учта нарса билангина тўғри бўлади:

1. Ёдлаган нарсангни сақлаб қолишинг.
2. Билмаган нарсангни ўрганишинг.
3. Ўрганганингни тарқатишинг.

©️ Шариатуз

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Nov, 01:02


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 27 НОЯБР (1446ҳ - 25 ЖУМАДУЛ АВВАЛ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:15
🌆 Қиём вақти   12:01-12:11

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     05:51 |   | 06:36
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:05 |   | 15:15
☪️ Шом           16:49 |   | 16:49
☪️ Хуфтон     18:10 |  | 18:20

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-06 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

27 Nov, 00:54


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 15:05


Содиқ банда ҳали амал қилмасдан, холис банда эса амал қилгандан кейин амалнинг маззасини билади.

Абу Туроб Нахшабий роҳимаҳуллоҳ

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 14:03


ИККИ ДЎСТ...
🍂
Чўлда кетаётган икки дўст, бир пайт нима бўлдию, бир бирлари билан ғижиллашиб колишди.
Шунда дўстларнинг бири иккинчисининг юзига
тарсаки тортиб юборди. Tарсаки еганнинг жони оғриди, лекин хеч нима демасдан ерга эгилди
ва қумга шундай деб ёзди:
🍁
«Бугун энг якин дўстим менга тарсаки туширди». Яна йўлларида
давом этишди ва битта вохага чиқиб олишди. У ерда кўзлари сувга тушдию, чанқоқларини қондириш учун шошилишди. Шунда боя тарсаки еган дўст сув бўйидаги боткокка тушиб кетиб, чўка бошлади. Дўсти дарров ёрдамга шошилиб, уни ўлимдан қуткариб колди. Ўзига келгандан кейин, бир оз муддат ўтгач, бу сафар бир тошга шундай деб ёза бошлади:
🍂
«Бугун энг якин дўстим хаётимни сақлаб колди». Уни кузатиб турган шериги сўради: «Тарсаки тортувдим кумга ёздинг, энди эса тошга ёзяпсан, нима учун?» Дўстининг жавоби куйидагича бўлди:
«Бировдан оғринганимизда кумга ёзишимиз керакки, салгина шабада эсганда хам ўчиб
кетсин. Аммо бировнинг килган яxшилигини тошга битишимиз керак. Токи хеч бир шамол,
бўронлар уни ўчира олмасин».
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 13:08


Бишри Ҳафийдан сўрадилар:
- Бу рутбага қандай эришдинг?
- Бутун умрим давомида Аллоҳдан бошқасига ҳолимни гапирмадим...

Бишри Ҳафий қуддиса сирруҳу

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 12:16


#VIDEO 

📝 ALLOH OCHADIGAN RIZQ ESHIKLARINING IKKI QOIDASI

🎙 MUSOXON DOMLA ABBOSIDDINOV,
Namangan viloyati bosh imom-xatibi


🌐Saytdan koʻrish
🎞Youtubedan koʻrish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 10:41


Билганларингни англат, аммо ақл ўргата кўрма. Англатилганларни яхшилаб эшит, аммо ҳаммасини ҳам тўғри деб билма.
Сукут сақлашинг, бирор нарсани билмаганлигингни билдирмаганидек, кўп гапиришинг, кўп нарса билганингни кўрсатмайди.
Ҳар кимни ўзинг билан тенг кўр. Ким бўлишидан қатъий назар бир инсонни менсимаслик ақлсизлик, жудаям юқори қўйиш қўрқоқликдир.
Жасорат ақлдан келса жасоратдир, билимсизликдан келса жаҳолатдир...


Жалолиддин Румий
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 10:30


Бир аёл деди:
- Отам тириклик пайтларида, дарвоза қулфланганмикан, деган ҳадик ҳеч қачон бўлмасди.


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 10:25


Агар Аллоҳ бандани гуноҳ хорлигидан тоат азизлигига кўчирмоқни хоҳласа, уни ёлғизликдан лаззатланадиган, қаноат билан бой бўладиган ва ўз айбини кўрадиган қилиб қўяди.

Кимга булар берилган бўлса, унга дунё ва охиратнинг яхшилиги берилибди.


"Рисалатул-қушайрийя"дан

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 09:45


Жаннат сотаман!


Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:
— Ҳой бола, нима қиляпсан? — деди
— Жаннатни бўлаклаб сотяпман.

Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
— Менга ҳам сотасанми?
— Ҳа, сотаман.
— Неча пул туради?
— 20 лира.

Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш. Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
— Ҳой бола, нима қиляпсан?
— Жаннатни бўлиб сотяпман.
— Менга ҳам сотасанми?
— Ҳа, сотаман.
— Неча пул туради?
— 1 000 000 лира.
— Нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдинг-ку?
— Амаки, аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.



Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 09:45


Жаннат сотаман!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 08:21


Кун ояти
وَاٰتِ ذَا الْقُرْبٰى حَقَّه وَالْمِسْكِيْنَ وَابْنَ السَّبِيْلِ وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذِيْرًا)    الإسراء: ٢٦  (

“Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!” (Исро сураси, 26-оят).


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

26 Nov, 07:14


#Ҳадис

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Айюб Ансорийга “Сени бир тижоратга далолат қилайми?” дедилар. У “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонлар ўртасини боғла ва уларни бир-бирига яқин қил”, дедилар.

Табароний ривояти.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 17:05


Жума кунида шундай вақт борки...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло Жума сурасида бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: “Жума кунида бир вақт борки, бирор мусулмон намоз ўқиб турган ҳолда ўшанга тўғри келиб қолиб, Аллоҳдан яхшилик сўраса, унга буни албатта беради”, деганлар.

Жума кунининг бир қанча одоблари бўлиб, уларга ҳар бир мўмин банда амал қилмоғи лозим:

1. Ғусл қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким жума куни таҳорат олса, қандаям яхши. Аммо кимки ғусл қилса, янада афзалдир!”.

2. Мисвок ишлатиш, сочни ёғлаб парваришлаш, хушбўйлик сепиш.

3. Энг яхши ва тоза либосларни кийиш.

4. Масжидга шошилмай, зикр айтиб юриб бориш.

5. Одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик.

6. Каҳф сураси ўқиш.

7. Дуолар қабул бўладиган вақтни ғанимат билиш. Уламолар ушбу вақт ҳақида 2 хил фикр билдиришган.

Биринчиси – қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир;
Иккинчиси – бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасидадир.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 16:09


Таҳорат олиб ётишнинг олти фазилати

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».
(Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».
(Фатҳул Борий).
Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».
(Фатҳул Борий).

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:
«Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»
(Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
(Имом Муслим ривояти)

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 16:09


Таҳорат олиб ётишнинг олти фазилати

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 14:45


ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ.
🕌

Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».

Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.
Банда: «Малики явмиддин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.
Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.

Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир.)

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 14:10


ЎҒИЛ ҲЕЧ НАРСАНИ БИЛМАСА...

Самарқанд уламоларидан Ҳифс Искандаронийдан шундай ҳикоя қилинади:
''У кишининг олдига бир одам келиб:
- Ўғлим мени уриб, жонимни қийнайди, - деди.
- Субҳаналлоҳ! Ўғил ҳам отани урадими?
- Ҳа, мени уриб, жисму жонимни оғритади.
- Сен унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ берганмидинг?
- Йўқ.
- Сен унга Қуръонни ўргатдингми?
- Йўқ.
- Ўғлинг ўзи нима иш қилади?
- Зироат ишида.
- Сени уришига сабаб бўладиган бирон нарса деганмидинг?
- Йўқ.
Шунда ҳамма нарсани тушуниб етган олим унга шундай деди:
- Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизларини олдига солиб, итини эргаштириб даласига бораётганда Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кетаётган бўлса шу пайт сен ўғлингга рўпара келиб қолган бўлсанг, сени ҳам бир мол деб ўйлагандир-да! Бошингни ёрмагани учун Аллоҳга ҳамд айтгин!''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 12:06


Оилага инфоқ қилишнинг фазилати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда оиласига инфоқ қилса, ўзи учун садақа бўлади”, дедилар.

Абу Масъуд Уқба ибн Амр розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ривоят қилган.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Бу ўринда, “савоб умид қилиш”дан мурод, ажр талабини қасд қилишдир. Шу билан бирга, токи ният билан боғланган бўлмас экан, амалнинг ўзи билан ажр ҳосил бўлмайди”, дедилар.

🍂🌿🍂🌿🍂🌿🍂

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 11:40


#Rasmiy_xabar
#Umra

⚡️“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari
ROʻYXATI

“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyatini amalga oshirish uchun yakka tartibdagi litsenziya berish boʻyicha Tanlov komissiyasining qaroriga muvofiq quyidagi talabgorlar tanlov gʻolibi deb topildi:

1. “Ihlos travel 1” MChJ;
(Andijon viloyati, Andijon shahar, O’zbegim MFY, Bobur shox ko’chasi 40v-uy)
2. “Yuksak travel Air” XK;
(Farg’ona viloyati, Marg’ilon shahar, B.Marg’iloniy ko’chasi 3b-uy)
3. “Muhtasham travel” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan sh, Shodlik MFY, A.Navoiy ko’chasi 2/1-uy, 3s-xonadon)
4. “Musaffo turizm xizmati” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Bobur mavzesi 10,4-uy)
5. “Risola travel lux” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Uychi ko’chasi 1-uy)
6. “Xorazm umra jamiyati” MChJ
(Xorazm viloyati, Urganch shahar, P.Mahmud ko’chasi 350-uy)
7. “Hikmat Umra Travel” MChJ;
(Toshkent shahar, Mirobod tumani, A.Temur shox ko’chasi 43-uy, 41-xonadon)
8. “Real Dreams” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Zarqaynar 14-berk ko'chasi, 75-uy )
9. “Travel with family” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Kichik halqa yo’li 21-uy )
10. “Sofa Marva tour” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Ziyo MFY, Kichik halqa yo’li 19-uy)
11. “B2 Management” MChJ;
(Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, O’rikzor ko’chasi 124-uy)
12. “Safar time exclusive” MChJ;
(Toshkent shahar, Chilonzor tumani, 2-Charx Kamolon MFY, Bunyodkor ko’chasi 2-uy)

📌 Izoh: Litsenziyada koʼrsatilmagan manzil boʼyicha “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʼtkazish faoliyati bilan shugʼullanish ta’qiqlanadi.

❗️Ogoh boʻling! “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishga oid xizmatlarini litsenziyaga ega boʻlmagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻrsatish taqiqlangan.

“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha faoliyat uchun litsenziya olish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga solinadigan jarimalar miqdorlari BHMning 200 baravari (75 mln. soʻm) etib belgilangan.


📝 Batafsil: https://gov.uz/oz/religions/pages/umra-tadbirlarini-tashkil-etish-va-otkazish-faoliyati-uchun-litsenziyaga-ega-bolgan-tadbirkorlik-subyektlari-royxati

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 10:32


Аёлларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди. Уларни фақат ҳаё ажратиб туради. Уйлар аёллар сабри устига қурилади. Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми уларнинг тарбияланувчисидир. Жаҳолатнинг ягона қўрқуви аёлдир.Чунки аёл ўрганса, фарзандларига ҳам ўргатади.

«Кесик қанотлар» китобидан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 10:31


Ҳаммаси ўтиб кетади!

Судялардан бири ҳикоя қилади:

Аёл киши оиласидан ажралиш учун судга ариза билан мурожаат қилди. Биринчи суд йиғилишида ишни кўриб чиққач, ажралишга арзийдиган жиддий бирор сабаб бўлмагани учун ўйлаб кўришларига вақт бердим. Навбатдаги суд мажлисида ҳам эр-хотин ажрим сўрадилар. Мен бу гал ҳам ажрим қилмай уларга яна муҳлат бердим. Шу тарзда бир неча марта бўлиб ўтган суд мажлисларида уларга муддат беравердим.
Навбатдаги суд мажлисида мен эрдан столдаги қоғозга аёлининг ўнта яхши жиҳатларини ёзиб беришини сўрадим. - Фақат яхши сифатларини ёзасиз, хавотир олманг, мен ёзган нарсаларингизни ўқимайман, дедим. Эр аёлининг ўнта яхши сифатларини ёзиб бўлгач: энди ёзганингизни аёлингизга беринг, у овоз чиқармай ичида ўқисин, дедим. Аёл ёзилган нарсаларни ўқир экан, юзида андак табассум пайдо бўлди, бир эрига, бир қоғозга қарайди, гоҳида ҳижолатдан юзини ерга қаратиб олган ҳолати ҳам бўлди. Бу вақтда эр мийиғида табассум ила  аёлига кўз қири билан қараб турар эди. Кейин хотиннинг навбати келди. У ҳам эри ҳақида унинг ўнта яхши жиҳатларини ёзди. Аёлининг ёзганларини ўқиган эрда ҳам ҳудди шундай ҳолат кузатилди. Суд залида мен ва эр-хотиндан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен ҳам икки дақиқага ташқарига чиқиб кетдим. Қайтиб келганимда эр-хотин бир-бирини гина оҳангида айбситаётган эканлар. Мен улардан менга ҳеч нарса демасдан залдан чиқиб кетишларини ва эртага шу вақтда келсалар мен уларнинг ишлари бўйича ҳукмни эълон қилишимни айтдим. Икковлари чиқиб кетишди.
Эртасига икковлон қўл ушлашиб, табассум билан кириб келишди. Мен уларга ажримни ўқийверайми?-дедим. Улар: йўқ, биз фикримиздан қайтдик, ажрашмайдиган бўлдик, дейишди.
Судя айтади: мен ҳалигача улар қоғозга нималарни ёзганини билмайман. Лекин шуни аниқ билдимки, биз судялар одамларга фақат ҳукм чиқарувчи қозининг назари билан боқиб эмас, балки ботиний ҳис ва виждон билан  муносабат қилишимиз лозим экан.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 10:31


Ҳаммаси ўтиб кетади!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 07:42


Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:

1. Жаброил алайҳиссалом – набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.
2. Исрофил алайҳиссалом – қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мийкоил алайҳиссалом – ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт – Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн – бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббиҳун – эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёҳун – зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату Аршир Роҳман – Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон – жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик – дўзахнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза – бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 07:14


ЎЗИНИ БИЛМАСЛИККА ОЛИШ

Ғазаби келган пайтда ўзини билмасликка олиш – зийракликдир.

Қийинчилик вақтида ўзини билмасликка олиш – қатъиятлиликдир.

Ёмонлик қилинган вақтда ўзини билмасликка олиш – оқилликдир.

Тўғри насиҳат қилинган вақтда ўзини билмасликка олиш – кибрдир.

* Эътибор беринг, сиз қачон ўзингизни билмасликка оласиз?

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 07:14


Намоз ўқимайдиганлар ҳақида

Намоз ўқимайдиганлар ҳақида «Қуррат ул-ъуюн» китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: - «Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳ таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.
Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:
1. Бенамознинг умрида барака бўлмайди.
2. Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади.
3. Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди).
4. Дуолари қабул бўлмайди.
5. Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди.
6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди.

Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари:
1. Залил, хақир ва расво ҳолатда жон топширади.
2. Очлик изтиробида ўлади.
3. Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон беради.

Қабрда чекадиган мусибатлари:
1. Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади.
2. Қабри оташга тўлиб, кечаю-кундуз уни ўртайди.
3. Аллоҳ таоло унинг қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни намоз вақтларида чақиб, абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди.

Қиёматда бошига келадиган мусибатлари:
1. Жаҳаннамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди.
2. Аллоҳ таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади.
3. Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда жаҳаннамга ташланади.
Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Бу дунёда сен учун энг муҳими намоз бўлмаса, у ҳолда нима муҳим?», деган эканлар.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 04:53


#КУН_ОЯТИ

Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!
Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!

(Қаҳф сураси 23-24-оятлар.)

Дўстларингизга ҳам улашинг

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 04:53


#ҳадис

Ойша розиаллоҳу анҳодан Расулуллоҳ алайҳиссалом:

“Мен ухладим, тушимда ўзимни жаннатда кўрдим ва бир қорининг қироат қилаётган овозини эшитдим. Мен бу ким, деб сўрадим? Улар бу Ҳориса ибн Нўъмон, дейишди. Яхшилик ана шундай бўлади, яхшилик қилиш ана шундай бўлади, у онасига кўп яхшилик қиладиган инсон эди”, дедилар.

У айтади: Мен бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Жаброил алайҳиссалом билан (Мақоид жой номи) ўриндиқларда ўтирган пайтларида олдиларидан ўтдим ва У зотга салом бердим ва ўтиб кетдим. Мен қайтиб келганимда Расулуллоҳ менга қараб “мен билан бирга ўтирган кишини кўрдингми”, деб сўрадилар мен ҳа, дедим. У зот “ўша киши Жаброил алайҳиссалом эдилар. Сенинг саломингга алик қайтардилар”, дедилар.
Имом Софадийнинг “Ал-Вофий бил-Вафиёт” асаридан

Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу: Мен Жаброил алайҳиссаломнинг умрим бўйи икки марта кўрганман. Биринчи мартаси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Қурайзага чиққан вақтларида Жаброил Деҳятул Калбий суратларида, иккинчиси Ҳунайн куни қайтаётганимизда деганлар.
Имом Табароний исноди Ҳасан деган.

Ривоят қилинишича у киши умрининг охирида кўзлари ожиз бўлиб қолган. У кишининг намоз ўқийдиган жойидан ҳужрасигача ип тортиб қўйилган эди. Яна у кишининг олдида хурмо пўстлоғидан ясалган бир сават бўлиб, унга хурмо солиб қўяр эди. Агар унинг олдига бирор мискин киши тиланчилик қилиб келса, у ўша саватдан хурмо олар ва ипнинг бир тарафидан ушлаб, келган кишининг олдига ўзи чиқиб хурмо берар эди. Унинг аҳли биз сизнинг ўрнингизга ўзимиз берамиз, дейишса. Ҳориса розияллоҳу анҳу; Мен, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг “мискинга берилган нарса ёмон ўлим топишнинг олдини олади” деганларини эшитганаман”, дер эди. Табароний ривояти.
Имом Заҳабийнинг“Сияр Эълом ан-Нубало”асари.

Ибни Аббос розиаллоҳу анҳудан:

Пайғамбар алайҳиссалом Ҳориса ибн Нўъмон билан бирга турганларида Жаброил Амин келиб: “Бу киши ким эй, Муҳаммад”, деб сўрадилар. Шунда у зот: “Бу Ҳориса ибн Нўъмондир. Жаброил Амин: У саксонта сабрлилардан, Аллоҳ уларни ва аҳли аёллар авлодларини жаннатда ризқларини кафолатини олган, деди.
Имом Аҳмад ривояти.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 03:54


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларда тўрт тоифа киши борки, уларда аниқ мунофиқлик бор. Кимда ана шу хислат бўлса, то уни тарк қилмагунича ундаги нифоқлик хислати кетмайди. Агар омонат берилса, хиёнат қилади. Агар гапирса, ёлғон сўзлайди. Агар аҳдлашса (шартнома тузилса), бузади. Агар хусуматлашилса, номуссизлик қилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 02:19


Эй Одам фарзанди!
Мен ато этган тинчлигу саломатлик туфайли тоатимга тоқатли бўлдинг. Тавфиғим туфайли фарзларимни адо қилдинг. Берган ризқим билан Менга итоатсизлик қилишга куч топдинг. Хоҳишим туфайли хоҳлаган нарсангни хоҳладинг. Иродам туфайли нафсинг нени истаса, истадинг. Неъматим туфайли турдинг, ўтирдинг, қайтдинг. Ҳимоятим билан кунни боттириб, тонгни оттирдинг. Фазлим билан маишат кечириб, неъматим билан тўкис яшадинг. Офиятим билан безандинг. Кейин Мени унутиб, ўзгани зикр қилдинг. Нега ҳаққимни ва шукримни адо қилмаяпсан?!»

“Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 02:19


Саҳобалар итоати

Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалардан бировига:
- Сен уйланмайсанми? - дедилар.
- Ё Расулуллоҳ! Мен фақирман, ҳеч нарсам йўқ. Ҳамда сизнинг хизматингиздан ажраб қолишни истамайман, - деди у.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир муддат сукут қилдилар ва такрор сўрадилар.
Саҳоба яна ўша жавобни берди. Сўнг бироз ўйланиб шундай дедилар:
- «Аллоҳ таолога қасамки, Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг дунёим ва охиратим учун менга энг мувофиғини яхшироқ билурлар. Мени Аллоҳга яқинлаштирадиган нарсани ҳам билурлар. Агар мендан учинчи марта яна ўша саволни сўрасалар, албатта ўша ишни қиламан».
Бундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) учинчи марта сўрадилар:
- Уйланмайсанми?
- Майли ё Расулуллоҳ! Ўзингиз уйлантириб қўйинг... Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этдилар:
- Фалон кишига бор ва: «Мени уйлантиришингизни Расулуллоҳ (с.а.в.) амр этдилар, дегин.
У зот яна:
- Ё Расулуллоҳ! Уйланмоғим учун ҳеч вақоим йўк, - дедилар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрдилар:
- Биродаримиз учун бир миқдор олтин тўплангиз! Эшитиб турган саҳобалар лозим бўлган олтинни йиғиб келтирдилар ва у зотни уйлантирдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга айтдилар:
- Тўй қил, зиёфат бер!
Саҳобалар яна пул тўпладилар, зиёфат учун бир қўй сотиб олдилар.
Бу воқеа, Расулуллоҳ (с.а.в.) уйланиш мавзуини қатъиян такрорлашлари никоҳ фазилатига далолат этмоқда.

(Имом Абу Ҳомид Ғаззолий, "Уйланиш одоби")

Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

21 Nov, 02:07


Буюк инсонлар ортида буюк оналар туради

Имом Бухорийнинг онаси ҳам ана шундай буюк инсон ортидаги буюк она бўлган.
Имом Бухорийнинг онаси мураттаб қория (Қуръонни тўлиқ йодлаган) эди. Эрининг ёрдамида саккиз минг ҳадис йодлаган бу фозила аёл дастлаб фарзандига арабий ҳарфларни танитди, уларни бир-бирига қўшиб ўқишни ўргатди. Кейин Қуръоннинг кичик сураларини йод олдирди. Шу орада эридан қолган "Муватто" китобидаги англаниши осонроқ ҳадисларни ҳам йод олдиришга завқлантирди. ...

Ҳар куни эрта субҳда ўғлини етаклаб кўча бошига боради, масжидга борувчи бирор намозхонга қўшиб бериб, уйга қайтади. Намоз вақти ўтиши билан масжиддан қайтган ўғлини қарши олиш учун яна кўча бошига югуради. Қийинчиликка учраса ҳам, эрининг васиятига биноан ўғлини муҳаддис олим қилиб тарбиялаш мақсади рўёбга чиқса бўлди. ...

"Соҳилсиз денгиз" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 12:55


Зуҳднинг комиллиги – асло Аллоҳ азза ва жалла ҳалол қилган неъматларни ўзига ҳаром қилиб олиш билан ёки аёл зотидан юз ўгиришу, тарки дунё қилиш билан бўлмайди. Лекин ҳақиқий қуллик – берган неъматлари учун Аллоҳга шокир банда бўлишдадир.

Ҳасан Басрий битта биродарининг олдига бир дона ширинлик қўйган эди, у: – Мен буни шукрини адо этолмайман,– деган узр келтириб уни ейишдан бош торди. Шунда Ҳасан Басрий унга: – Еявер эй аҳмоқ, зотан, бир қултум совуқ сувнинг шукрини ҳам ҳеч қачон адо этолмайсан,– деди.

Абдуллоҳ ибн Муборакнинг “Зуҳд” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 10:08


Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.

– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

– Қуръон Муҳаммад алайҳиссалом умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.

– Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.

– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси, кечаларнинг энг яхши кечасига айланди.

Тасаввур қилиб кўринг-а?
Агар энди шу Қуръон қалбингизга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўринг?!😊

Қуръон ўқишни ўрганинг, зеро энг яхши инсонлардан бири: "Қуръон ўрганиб, бошқаларга ҳам қуръонни ўргатган кишидир."(ҳадисдан)

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 08:40


​​#зикр_ва_дуо

Расулуллоҳ алайҳиссаломдан тавсия

Муоз розияллоҳу анҳдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини қўлларидан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман», деб сўнгра: «Сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)
Абу Довуд ва Насаий ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 08:40


Болани суннатга мувофиқ тарбия қилиш:

1. Болангизнинг сочини тараётганингизда, бу ишни Пайғамбар алайҳиссалом “Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин!” деганлари учун қилаётганингизни билдиринг! 

2. Ўғлингизга атир сепаётганингизда, бу ишни Набий алайҳиссаломнинг “Менга дунёларингиздан хушбўйлик ва аёллар маҳбуб қилинди. Кўзимнинг қувончи эса намозда қилиб қўйилди” деган гапларига эргашиб қилаётганингизни билдириб қўйинг! 

3. Фарзандингиз мактабга кетаётганда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борадиган йўлни осон қилиб қўяди” деганларини эслатиб қўйинг! 

4. Болангизга табассум қилаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Биродарингнинг юзига табассум ила боқишинг садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

5. Болангизни мақтаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ширин сўз ҳам садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

6. Болангизни таомлантиришдан бўшаганингизда, унга бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Челагингдагини биродарингнинг челагига бўшатиб беришинг садақадир” деган сўзларига амал қилиб бажарганингизни билдириб қўйинг! 

7. Катта ёшдагилар иштирок этаётган мажлисда ўтирганда, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишни талаб қилинг. “Шу ишимиз билан биз Набий алайҳиссаломнинг “Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас” деган сўзларига эргашяпмиз” денг. 

❗️Шу тарзда болаларингизнинг хатти-ҳаракатларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннат ва сийратларига боғлаб боринг. Уларга ҳадиси шарифларни ўргатинг!


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 07:16


ЗУККО АЁЛ
Бир аёлнинг эри, ўғли ва акаси бир одамни қасддан ваҳшийларча ўлдиришда айбланиб, туҳмат билан қамалиб қолишди. Учови ҳам ўлимга ҳукм қилинди. Воқеадан хабар топган аёл уларни қамаб қўйган одамнинг уйига борди. Аёл уй эгасини кўриб, ўзини унинг оёқлари тагига ташлаб, ўкириб йиғлар, уларни кечиришини ёки уни ҳам уларга қўшиб ўлдиришини сўраб ёлворар, яқинларим ўлса, мен учун улардан кейин яшашдан ҳеч маъно қолмайди дер эди. Ҳалиги одамнинг аёлга раҳми келди. Бир оз ўйланиб, сўнгра бошини кўтариб, аёлга: «Илтимосингни қабул қилдим. Лекин фақат биттасини кечираман. Кимни танлаш ўз ихтиёринг», деди. Аёл нима қилишини билмай, ҳайрон бўлиб қолди. Бироз ўйлагач, «Эр топилади, болани туғса бўлади, аммо ака йўқотилса, уни топиб бўлмайди. Акамни танлайман», деди. Уй эгаси аёлнинг ақлига қойил қолиб, «Боравер, ҳаммасини кечирдим», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
👇👇👇👇👇👇
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 06:35


Касаллик чақирувчи сўзлар: Немис психотерапевти (келиб чиқиши эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсоннинг ички руҳий аҳволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан. Физиологик органлар фаолиятига бевосита таъсир қилувчи сўзлар органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалар бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади. Баъзан маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жаҳл, нафрат билан айтган гапларимиз органларимизга буйруқ кўринишида янграб, маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.
1. Барчаси менинг бўйнимда - остеохондроз.
2. Барчаси жонимга тегди - ўсмалар.
3. Кўнглимга қаттиқ олдим - юрак инфаркти.
4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди - мигрень.
5. Қонимни ичди - қон касалликлари.
6. Сабр косам тўлди - гипертония.
7. Эшитгим келмаяпти, ўчир - гаранглик.
8. Асабимни синама - депрессия.
9. Ҳаётимда қувонч йўқ - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларнинг ишини ҳазм қила олмаслик - яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим - урологик хасталиклар.

Ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга доим эҳтиёткор бўлайлик. Зеро, бутун борлиқни сўзлар бошқаради!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 05:16


#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бир мажлисда ўтириб, бефойда сўзларни кўп айтиб юборса, туришидан олдин: «Субҳанакаллоҳумма, Роббана ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка» деса, ўша мажлисдаги гуноҳлари кечирилади».
Термизий ривоят қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, ҳамдинг ила Сени поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб, тавба қиламан».

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 04:32


#Оят

«У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)».

Қоф сураси, 18-оят

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 01:55


#дуо

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 01:37



#Кун_ҳикмати

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни офиятда яшаттиради, офиятда қайта тирилтиради ва офият билан жаннатга  киритади", дер эди.

🤲Аллоҳим! Бизни ҳам ҳамиша офиятда
бўлувчилардан қилгин!

🤲Аллоҳ таоло ҳеч биримизни бу бахтдан бебаҳра этмасин.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 01:06


«Аллоҳ мол-дунёни яхши кўрганига ҳам, яхши кўрмаганига ҳам бераверади. Иймонни эса фақат яхши кўрганига беради»

Имом Аҳмад

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 01:06


НАМОЗДА ҲУЗУР БОР

Бир куни саҳобалар қизиқиб:
– Ё Расулуллоҳ! Қандай қилиб намозда узоқ муддат туриб қоласиз? – деб сўрашди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Сизлар дунё неъматларидан топадиган ҳузур-ҳаловатдан зиёдасини мен намозда топаман, – дедилар.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 00:42


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 20 НОЯБР (1446ҳ - 18 ЖУМАДУЛ АВВАЛ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:07
🌆 Қиём вақти   11:59-12:09

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     05:45 |   | 06:30
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:09 |   | 15:19
☪️ Шом           16:53 |   | 16:53
☪️ Хуфтон     18:10 |  | 18:20

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-04 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

20 Nov, 00:04


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

19 Nov, 16:05


🌙🤲🏻 Ё АЛЛОҲ!

🤲🏻 Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
🤲🏻 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
🤲🏻 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
🌹 Жаннатинг билан ризқлантир!
🤲🏻 Эй оламлар Робби!

🍃🌹 Расулуллоҳ ﷺ кирсинлар тушларимизга.

🌙ХАЙРЛИ ТУН!


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

19 Nov, 14:24


Ҳасад

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

19 Nov, 14:24


Ҳасад

Суқротнинг шифокор қўшниси бор эди. У ҳасад қилиб подшоҳга Суқротнинг "биринчи рақамли шифокор" номига номуносиб эканлигидан шикоят қилди. Подшоҳ унинг бу номга Суқротдан кўра муносиб эканлигини қандай қилиб исбот қилишини сўради. Шифокор деди:
- Мен унга заҳар бераман, у ҳам менга заҳар беради. Ким ўзини сақлаб қолса бош шифокор номига ўша муносиб бўлади.
Суқрот рози бўлди. Подшоҳ қирқ кундан сўнг кураш бўлиб ўтишини тайинлади.
Суқрот эртаси кунидан учта бақувват кишини топди. Уларга ҳалиги шифокорнинг кўз ўнгида бир идишга сувни қуйиб, сўнгра уни ҳар куни бошқа идишга алмаштириб туришларини буюрди. Бу иш қирқ кун давом этди.
Ниҳоят вақт бўлди. Суқрот у шифокор тайёрлаган заҳарни ичди. Унинг ранги сарғайди, иситмаси чиқди. Аммо у ўзини даволади. Сўнгра Суқрот ҳалиги уч киши қирқ кун давомида идишини алмаштириб турган сувни шифокорга берди. У сувни ичиб ўша заҳоти ўлди.
Суқрот подшоҳга деди:
- Мен унга фақатгина тоза сув бердим. Уни сув эмас, ғам ва ўйлов ўлдирди!
Сўнг Суқрот қолган сувни ичиб кўрсатди.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

19 Nov, 13:21


Зам – Зам

Замзам қудуғи ер сатхидан таҳминан 13 метр пастда жойлашган. Қизиғи шунда-ки, ундан сониясига 8000 литр тезликда сув тортиб олинганида унинг сатхи деярли 50 метр пастга тушиб кетади. Сув олиш тўхтатилганида эса 11 дақиқадан сўнг у яна эски сатхига қайтиб олади. Аниқроқ ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қудуқдан дақиқасига 480 000 литр, соатига 28 800 000 литр, суткасига 691 200 000 литр сув олинади. Энди Исмоил алайҳиссалом даврларидан бери қанча сув чиққанини тасаввур қилиб кўринг.
Қанча сув олинмасин, у яна 11 дақиқада ўзини тиклаб олади. Олимлар фикрига кўра, Замзамнинг булоғи тўхтамай сув чиқариб юборса, ер юзи сув остида қолиши мумкин экан. Ҳолбуки Замзам сўзининг ўзи ҳам Хожар онамиз айтган “зимом” сўзидан келиб чиққан бўлиб, тўхташ деган маънони англатади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

19 Nov, 12:18


- Аллоҳдан (келдик)...
- Аллоҳ учун (бандалик қиламиз)...
- Аллоҳга (қайтамиз)...
Ва Аллоҳдан бошқа бирор кишиники эмасмиз...
“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз”.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 11:15


Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа...

Абу Ҳозим Салама ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини чиройли қилса, Аллоҳ таоло унинг бошқалар билан орасини чиройли қилиб қўяди. Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа, Аллоҳ таоло у билан бошқаларнинг орасини ўнглаб қўяди. Битта Зотнинг розилигини топмоқ ҳамманинг кўнглини овламоқдан осонроқдир. Агар сен Роббингни рози қилсанг, бошқалар ўз-ўзидан сенга мойил бўлиб қолади. Агар Аллоҳ билан бўлган муомаланг ёмонлашса, инсонлар ҳам сени ёмон кўриб қоладилар.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 09:23


#такфир_иллати

"Токи динда зарурий бўлган масалаларни инкор қилмагунича ёки ҳаромни ҳалол санамагунича мусулмон умматига куфр ҳукми берилмайди".

✍️ Аллома Анваршоҳ Кашмирий раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 08:30


Бировларни керагидан ортиқ ўрганишга қизиқманг. Яхшиси доимо сизнинг кўзингизга кўринган яхшиликлари билан чекланинг. Яширин томонларини бандалар Раббисига қолдира қолинг.
Агар одамлар бир-бирларига нисбатан қалбларидаги нарсаларни билганларида эди, ўзаро қилич ушлаган ҳолда кўришишарди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 05:47


Агар кўпга эга бўлсанг, молингдан бер.
Агар озга эга бўлсанг, қалбингдан.

Жалолиддин Румий

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 04:10


#Ҳадис

Абу Юсуф Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эй инсонлар, саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошларга етишинг. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 03:53


Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.

– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

– Қуръон Муҳаммад алайҳиссалом умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.

– Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.

– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси, кечаларнинг энг яхши кечасига айланди.

Тасаввур қилиб кўринг-а?
Агар энди шу Қуръон қалбингизга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўринг?!😊

Қуръон ўқишни ўрганинг, зеро энг яхши инсонлардан бири: "Қуръон ўрганиб, бошқаларга ҳам қуръонни ўргатган кишидир."(ҳадисдан)

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 02:17


Огоҳ бўлинг! Шу учта нарса Аллоҳ таолонинг қаттиқ ғазабини келтиради:
1. Вақтини беҳуда нарсаларга сарф қилиш;
2. Одамларни устидан кулиш, мазах қилиш;
3. Ғийбат қилиш
.

Сирри Сақатий қ.с.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 02:17


#Кун_ҳикмати

Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳикматларининг бирида бундай деб марҳамат қилган: «Ҳар куни тонг ёришганда Аллоҳ томонидан бир жарчи: «Эй Одам боласи! Мен янги кунман, сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан яхши амаллар қилиб, фойдаланиб қол, чунки мен то қиёмат кунига қадар қайта келмайман», деб жар солади».

Каналга уланиш
⤵️

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 00:29


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 16 НОЯБР (1446ҳ - 14 ЖУМАДУЛ АВВАЛ)  ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:03
🌆 Қиём вақти   11:58-12:08

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     05:41 |   | 06:26
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:12 |   | 15:22
☪️ Шом           16:56 |   | 16:56
☪️ Хуфтон        18:12 |  | 18:22

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-03 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

16 Nov, 00:26


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 15:18


#Ҳикмат

Ўзингиз ёмон кўрган кимсадан йироқ бўлинг, ёлғондан хушмуомалалик қилманг. Хижолат бўлиб, ҳар айтганига мувофиқ бўлманг. Аллоҳ таоло бу жонни азоблашингиз учун бермаган.

Шайх Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 14:22


“Дўст ачитиб гапиради”, дейишади. Аччиқ гапирган кишини дўст деб бўлмайди-ку! Сени севмаган аччиқ гапиради, дўст эса аччиқ сўзларни ҳам дилингга ботмайдиган тарзда, ширин тил билан айтади.

Мавлоно Шамс Табризий ҳазратлари

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 12:37


Тафаккур

Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризқга қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб ухлар ва ўз вақтида бомдод намозига турар эдилар. Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.
Бугун эса кеч 11:00 да овқатланамиз, тунги 1-2 да ухлаймиз ва 9:00 да уйғонамиз...

Аллоҳнинг кўрсатган йўлини ўзгартирдик. Расулуллоҳ ﷺнинг "Ерта ётиб ерта туринглар" деган ҳадисларига амал қилмай қўйдик . Натижада Аллоҳ бизни саломатлигимизни беморликка, роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди..

©Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ



@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 11:58


Қози Абу Бакр ибн Абдулбоқий ансорий "Машяха"сида Салама ибн Уъбайддан зикр қилади: Ҳаммод ибн Маккий айтди: "Тунда Макканинг қабристонига чиқдим. Бир қабрга бошимни қўйиб ухлаб қолибман. Тушимда қабр аҳлларини ҳалқа ҳалқа ҳолида кўрдим. "Қиёмат қоим бўлдими?", дедим. Улар: "Йўқ, биродарларимиздан бирлари "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқиб, унинг савобини бизга атаганди. Ўшанинг савобини бир йилдан бери тақсимлаяпмиз", дейишди".

📚 Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубур" китоби, 312-бет.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 09:16


Абу Ҳанифанинг фаросати

Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган.
Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.
Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:
Аллоҳдан аввал нима бўлган?
Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?
Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!
Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.
Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.
Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
— Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.
Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.
Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди.
Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 05:59


САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
SH9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 04:28


🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», - деб жавоб бердилар.
Абу Довуд ривоятлари.


Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 01:30



Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу
дан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 01:00


КАҲФ Мухаммад Сиддиқ Миншавий


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

15 Nov, 01:00


Жума куни фазилати! Устоз Фозил қори Собиров


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 11:57


БОШ ОҒРИҒИ, ИСИТМА ВА БОШҚА ОҒРИҚЛАРДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча касалликларга ва иситма чиққанида:

بِسْمِ اللهِ الكَبِيرِ نَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ مِنْ شَرِّ عِرْقٍ نَعَّارٍ وَمِنْ شَرِّ حَرِّ النَّارِ

«Бисмиллаҳил кабийр, наъузу биллаҳил ъазийм, мин шарри ъирқин наъъар, ва мин шарри ҳаррин нар», деб айтишни ўргатар эдилар.

(Маъноси: Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ёмонидан ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман.)

(Ибн Сунний ривоятлари)


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 11:06


Сув савоби

Имом Қуртубий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар:
«Кимнинг гуноҳи кўп бўлса, инсонларга сув етказсин. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло итга сув берганнинг гуноҳини мағфират қилди. Энди мўмин, муваҳҳид бўлган кишини суғориб, жонлантирган инсонга қандай мукофот бўлиши мумкин!?».
("Тафсирул Қуртубий")


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 10:48


​Нима учун асалари чаққанидан кeйин вафот этади?
🐝🐝🐝🐝🐝🐝🐝🐝🐝🐝
Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кeйин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қурʼони каримда асални “одамлар учун шифо”, дeб таʼрифлаган.
Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 10:45


Қабрдаги кутубхона

Ривоят қилинади, ҳофиз Абу Аъло Ҳамадоний вафот этганидан сўнг тушда кўришибди. Бир шаҳарда экан, унинг ҳамма деворларида китоб тахланган экан. Ундан бу ҳақда сўрашса: “Аллоҳ таолодан ҳаётлигимда машғул бўлганимдек, ўлимидан сўнг ҳам илм билан машғул этишини сўрадим. Бас, мана қабримда ҳам илм ўқиш билан бандман” деган экан.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 10:15


НАМОЗ СУННАТЛАРИ

Намозда йигирма бешта суннат бор:
- фарз намозини жамоат билан ўқиш;
- фарз намози учун азон айтиш;
- фарз намозидан олдин такбир айтиш;
- фарз намозидан олдин қўлни қулоққа етказиш;
- аёлларнинг қўлларини кўкраккача кўтаришлари;
- қиёмда турганда қўлни боғлаш;
- такбирдан сўнг намоз бошида Сано айтиш;
- Санодан сўнг «Аъузубиллаҳ»ни айтиш;
- Фотиҳа сурасидан сўнг «Омин», дейиш;
- рукуъга борганда ва ундан қайтганда ҳамда саждага борганда «Аллоҳу акбар», дейиш;
- рукуъда уч марта тасбеҳ айтиш;
- саждада уч марта тасбеҳ айтиш;
- рукуъдан қайтилганда имом билан ёки ёлғиз ўқувчи «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дейиши;
- сўнг «Роббана лакал ҳамд», дейиш;
- иккинчи қаъдада саловотни охиригача ўқиш;
- иккинчи қаъдада саловотдан сўнг оят ўқиш;
- такрор салом, яъни ўнг ва сўл тарафга салом бериш;
- ният саломини бериш;
- такбирни, тасмияни, саломни баланд овозда айтиш;
- имом билан намоз ўқиганда ҳар амални тенгма-тенг бажариш.

«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 10:15


ЧАҚАЛОҚНИНГ СОЧИ

#Савол
Aссалому алейкум. саволим шундан иборатки хонадонимизда қиз фарзанд туғилди. 1 ойлик сочи жуда кўп, шуни олиб ташлайлик десам рози бўлишмаяпти. Сал қувватга киради десам, 3 ойлигида олиш керак экан. Шунга қанақа муносабат билдирасизлар? Жавобини кутаман.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Чақалоқ туғилганидан сўнг еттинчи кун унинг номидан ақиқа сўйилиши ва шу куни сочи олиниши мақсадга мувофиқ бўлади.

ЎМИ фатво ҳайъати

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 09:09


Ҳирақлнинг сўзлари

“Пайғамбар чиқишини билар эдим. Лекин у сизлардан бўлади деб ўйламаган эканман. Агар у кишига етишимни билганимда эди, машаққат чекиб бўлсада ҳузурларига борар эдим. Агар ёнларида бўлганимда оёқларини ювар эдим”.
(Рум императори Ҳирақл)
(Саҳиҳул Бухорий, "ваҳийнинг бошланиши" боби)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 09:05


Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ мавжуд эмас, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Исо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга ташлаган “калима”си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ҳақ, ­дўзах ҳам ҳақ”, деб гувоҳ­лик берса, қилган амалига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, деганлар»

📚Имом Бухорий ривояти

Изоҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида: "Бу маънодаги ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган бўлиб, уларнинг мазмунидан мусулмон киши гуноҳи сабабли имондан айрилмаслиги тушунилади", деганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 06:34


#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Роббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 05:33


Эр вафот этди. Унинг шкафда осилиқ турган кийиминиг чўнтагига аёли саккиз йилгача пул солиб қўярди. Фарзандлари ҳар гал ундан пул сўрашганида уларга: "Отангнинг чўнтагидан олақол!", дер эди.
Аёл буни уйдан отанинг хотираси кўтарилиб кетмаслиги учун қиларди.

Она мадрасадир!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 04:54


ЭНГ ИШОНЧЛИ ДЎСТ БУ АЛЛОҲ!

• Энг ёмон соя - қўрқув.
• Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
• Энг қўрқинчли одам -  ёлғончи.
• Энг ёмон қалб қоралиги -  ҳасад.
• Энг катта бойлик - оқиллик.
• Энг катта мерос - тарбия.
• Энг катта куч - сабр.
• Энг катта хазина - илм.
• Энг машаққатли иш - нафсни  тарбияламоқ.
• Энг оғир меҳнат - ёмон  хулқни яхшисига алиштирмоқ.
• Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва  кечирмоқ.
• Энг гўзал кўриниш - табассум..!
• Энг буюк неъмат - ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир.
• Энг яқин, энг ишончли дўст - АЛЛОҲдир.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 04:25


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», - дедилар».
Имом Муслим ривояти.

Маъноси: "Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир".
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 04:01


#Оят

«Улар
(ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. Улар (Аллоҳ) рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфёна тузаётган пайтларида ҳам У Зот улар билан бирга бўлур. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчи-ўраб олгувчи бўлган Зотдир».

Нисо сураси, 108-оят.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 02:27


Яхши кўрган нарсангнинг озига ёмон кўрган нарсангнинг кўпига сабр қилиш билан етасан.

Изоҳ. Яхши кўрган нарсангнинг озгинасига эришиш учун жуда кўп ўзинг ёмон кўрадиган нарсаларга сабр қилишинг керак.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 01:31


#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Онам тўсатдан вафот этиб қолди. Гумон этишимча, агар (ўлишидан олдин) гапира олганида, бирор садақа қилиб кетган бўлар эди. Энди мен унинг номидан садақа қилсам, онамга савоби борадими?» деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб қилдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 01:31


#Ҳадис

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Мени дафн қилганларингдан кейин бир ҳайвон сўйиб, гўштини тақсимлаш миқдорича фурсат қабрим тепасида туринглар. Токи, сизларнинг ҳамроҳлигингизда Раббимнинг элчисига жавоб қайтариб олай», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Шофеъий айтдилар : «Қабр олдида Қуръондан бирор (сура) ўқиш яхши амалдир. Агар Қуръоннинг барчаси хатм қилинса, ундан ҳам яхшироқдир».

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 00:40


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 11 НОЯБР (1446ҳ - 09 ЖУМАДУЛ АВВАЛ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   06:57
🌆 Қиём вақти   11:57-12:07

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     05:35 |   | 06:20
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:16 |   | 15:26
☪️ Шом           17:00 |   | 17:00
☪️ Хуфтон     18:16 |  | 18:26

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-02 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

11 Nov, 00:28


БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

10 Nov, 14:35


#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмни қилаётган ишидан рози бўлган ҳолларида қанотларини қўядилар. Олимга осмондагилар, ердагилар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтишади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қолдирганлар, холос. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди».
Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Байҳақийлар ривоят қилишган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

10 Nov, 14:35


Тунги намозга маҳкам бўлинглар, зеро, у сизлардан аввалги солиҳ кишиларнинг одатидир. Тунги намоз сизни Роббингизга яқинлаштиради.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 08:49


Ғийбатдан сақланинг!


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг китобида ғийбатнинг ёмон иш эканини далиллаб, ғийбатчини ўлимтик гўштини ейувчига ўхшатди: «...айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?!».
(Ҳужурот, 12)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дейди: «Кимки бу дунёда биродарининг гўштини еса, охиратда егани унга яқин келтирилиб: «Тиригида қандай еган бўлсанг, ол, энди ўлигида ҳам е!» - дейилади унга...».

Қиёда дейди: «Айтилишича, қабр азоби уч қисм: бири ғийбат, бири чақимчилик, бири сийдикдан эҳтиёт бўлмаслик туфайлидир».

Ҳасан Басрий дейди: «Аллоҳга қасамки, ғийбат мўмин кишининг динига таом жасадга етганидан ҳам тезроқ таъсир қилади».

Ҳасан Басрий дерди: «Эй Одам фарзанди! Токи ўзингда бор айб билан одамларни ғийбат қилмагунингча ва шу йўл билан ўзингни ислоҳ қилмагунингча иймон ҳақиқатига етолмайсан. Қачонки шундай йўл тутсанг, ўзинг билан ўзинг жиддий банд бўласан. Бандаларнинг Аллоҳга энг суюклиси мана шу кишидир».

Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Бир-бирингизни ғийбат қилмангиз. Бир гал мен Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида битта аёлга ишора қилиб: «Анави пакана» - деган эдим, сарвари олам менга: «Туфлаб ташла, туфлаб ташла!» - дедилар. Шунда мен бир парча гўшт туфлаб ташлаган эдим». (Ибн Абу Дунё ривояти).

Ҳасан Басрий дейди: «Бировни ёмонлаш уч хил бўлади: ғийбат, бўҳтон, ифк (ёлғон). Буларнинг барчаси Ҳақида улуғ ва қудратли Зотнинг Китобида айтилган. Ғийбат - биродарингда бор сифатни, бўҳтон - унда йўқ сифатни, ифк–эшитган нарсангни айтишингдир».

Умар розияллоҳу анҳу деди: «Аллоҳ таолонинг зикрини маҳкам тутинг, чунки у шифодир. Одамларни гапиришдан сақланинг, чунки у дарддир».
(Абу Ҳомид Ғаззолий "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН")

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 08:49


Ғийбатдан сақланинг!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 08:30


Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...

Бир подшоҳнинг оқил маслаҳатчиси бўлиб, неки воқелик бўлса, “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деб қўяр эди. Кунларнинг бирида дастурхон устида ўтирган подшоҳ қўлини кесиб олди. Атрофдагилар югуриб келишди. Подшоҳ маслаҳатчиси одатдагидек: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ: “Қўлимни кесиб олишимда қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Сен аҳмоқсан. Уни зиндонга ташланг, таъзирини есин”, дея амр қилди. Аскарлар маслаҳатчини судраб кетишар, шу ҳолатида ҳам у мудом: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор, ҳикмати бор”, дея такрорлар эди. Маслаҳатчисининг гапларидан подшоҳнинг баттар энсаси қотибди: “Бу жинни бўлиб қолганми, нима бало?.. Ўзини зиндонга олиб кетишияпти-ю, яна тағин “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дейди-я, ахмоқ?! Зиндонда ётишда нима ҳикмат бўлиши мумкин?!”.

Кунлар ўтиб, ов мавсуми бошланди. Подшоҳ аъёнлари билан ўрмонга кийик овига чиқибди. Маълумки, кийик ўта сезгир ҳайвон, шу боис подшоҳ, лак-лак аъёнларини узоқроққа қолдириб, ўрмонга ёлғиз кирди. Подшоҳ кийикни пойлаб, билдирмай таъқиб қилиб бора-бора қаёққа келиб қолганини билмай ҳам қолди. Шу пайт ёввойи қабила кишилардан бир нечаси подшоҳни асир олишди. Подшоҳ овози борича бақирар, лекин аъёнлардан биронтаси унинг гапларини эшитмасди.

Ўша ёввоий қабилада бир одат бўлиб, нима асирга тушса, ҳайвонми-одамми – фарқи йўқ: уни олиҳаларига қурбонлик қилишар экан. Подшоҳ ич-ичидан йиғлар, шу аҳволда ўлиб кетишидан қаттиқ афсус чекар, аммо тақдирга тан бермоқдан бошқа иложиси ҳам йўқ эди.

Бир пайт қабила орасида ғала-ғовур бошланибди. Ниҳоят, улар орасидан биттаси келиб, подшоҳнинг оёқ-қўлларини ечибди-да, “Бор кетавер! Бизга керагинг йўқ!” дебди.

Подшоҳ ажабланиб: “Бу бир ҳийлами? Мен қочиб кетаётганимда ўлдириш режасими?” дебди. Қабила вакили шундай жавоб қилибди: “Йўқ. Сени битта бармоғинг кесилган экан. Биз олиҳамизга айбсиз, нуқсонсиз, мукаммал одамни қурбон қиламиз”.

Подшоҳ ортига қайтиб кетар экан, беихтиёр оқил маслаҳатчисининг гапини эслабди: “Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...”

Саройига келган подшоҳ отдан тушар-тушмас амр этибдики, зудликда маслаҳатчини озод этиб, ҳузуримга келтиринглар...

Маслаҳатчи ҳузурига келгач, аввал ундан узр сўрабди. Сўнг: “Ажиб иш содир бўлди. Аллоҳ таоло мени кесилган бармоғим сабаб ўлимдан нажот берди. Бармоғим кесилишидаги ҳикмат нима эканлигини билдим. Лекин бошқа бир нарса менга жумбоқ бўлмоқда. Аскарлар сени қамоққа олиб кетишаётганида ҳам “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дединг. Хўш, бунинг ҳикмати нима?” дебди. Маслаҳатчи: “Эй подшоҳим, овда доимо мени ҳамроҳ қилмасмидингиз?”. Подшоҳ: “Тўғри, фақат сен билан овга борар эдим”. Маслаҳатчи: “ Агар мени зиндонга ташламаганингизда сиз ила овга чиққан, ўша қабилага бирга асир тушган бўлур эдикки, Сиз бармоғингиздаги жароҳат сабаб ўлимдан қутилиб қолар, мени эса олиҳаларига қурбон қилишар эди. Чунки менда жисмоний нуқсон йўқ, бармоғим ҳам кесилмаган”, дея жавоб берибди...

Подшоҳ Аллоҳ таоло амр этган тақдирдан яна бир карра ҳайратга тушди: “Э-ҳа, ҳар бир ёмонлик ортидан биз билмаган яхшилик ҳам бўлар экан...”

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 07:33


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

​​НИКОҲДА ЭР ВА АЁЛ БИР-БИРИНИНГ РОЗИЛИГИНИ ЭШИТИШ ШАРТМИ?

CАВОЛ: Киёв никоҳ пайтида қулоғи оғирлиги учун келинни "топширдим", деган гапини эшитмаган. Шу никоҳ жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу никоҳ жоиз бўлмаган. Зудлик билан қайтадан никоҳ ўқитиб олишлари лозим. Чунки куёвнинг қулоғи кар эмас, балки оғирроқ холос. Баландроқ овоздаги гапларни эшита олади. Никоҳнинг шартларидан бири никоҳланувчилар (келин-куёв) бир-бирларининг розиликларини ифодаловчи сўзларни эшитишлари лозим. Шунингдек, гувоҳлар ҳам келин-куёвнинг шу гапларини эшитишлари шартдир. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:

وشرط سماع كل من العاقدين لفظ الآخر ليتحقق رضاهما.

“Никоҳланувчиларнинг никоҳланишга рози эканликлари маълум бўлиши учун ҳар иккиси ҳам бир-бирларининг гапларини эшитишлари шарт”. Чунки розилик қалб иши бўлгани сабабли уни ўзга томон билиши учун тил билан ифодалаш керак бўлади.

Агар келин ёки куёвнинг қулоғи кар бўлиб, эшитишдан буткул маҳрум бўлган бўлса, бу ҳолатда ёзиш, уни ҳам билмаса, розиликни ифодаловчи ишора қилиш каби ишлар билан никоҳланадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 06:25


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ

CАВОЛ: Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Усталар учун иш жойи топиб бериш ва шунинг учун бир марталик ҳақ олиш жоиз. Бу ҳолатда усталар тўғридан тўғри иш берувчи билан битим тузадилар. Лекин усталарга бир марта иш топиб бериб, ҳар ойлигидан маълум фоиз ҳақ олиб туриш ҳалол эмас. Чунки бу ҳеч қандай хизмат қилмасдан ҳақ олиш бўлади.

Агар бир киши буюртмачидан маълум бир ишни аниқ бир нарх баробарига қабул қилиб олса ва шу ишни қилишга уста ёлласа, бу иккита алоҳида битим ҳисобланади. Масалан, 100 га қабул қилиб олган ишини усталарга 80 га қилдирса, 20 фойдаси унга ҳалол. Усталарни пулини у тўлайди, унга буюртмачи тўлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 05:27


ОИЛА АЪЗОЛАРИ 

Ота
:
Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Она:
Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Ака-ука:
Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.

Опа-сингил:
Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.

Ўғил:
Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.

Қиз:
Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир.

Жуфти ҳалол:
Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 02:33


#Ҳадис

НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШГА ОДАТЛАНИНГ.

Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди. «Бас, у киши: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар», деди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш лозимлиги.
2. Намозни вақти кириши билан ўқишга шошилиш кераклиги.
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ўқиш ҳам зикр этилган.
3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
4. Олим кишилардан савол сўраб туриш кераклиги.
5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш жоизлиги.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 01:49


Кимнинг миясида иллат бўлса, унинг сўзида боғланиш (маъно, мантиқ) йўқ. Мия соғлом бўлса, гап-сўз ҳам ёқимли ва хатосиз бўлади.

Ҳазрат Алишер Навоий

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 01:30


#Ҳадис

Табароний Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан мухтасар келтиради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирган эдим, олтиндан бўлган қасрни кўрдим ва: "Бу кимга?" деб сўрадим. "Умар ибн Хаттобга", дейишди". Доримий ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўн марта ўқиса, унинг учун жаннатда бир қаср бино қилинади. Ким уни йигирма марта ўқиса, иккита қаср, ким ўттиз марта ўқиса, учта қаср бино қилинади", дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Ундай бўлса, қасрларимизни кўпайтириб олайлик", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ янада кўпайтириб бергувчи зотдир", - дедилар.
Имом Термизий ривояти.


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

30 Oct, 00:20


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 23:46


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 30 ОКТЯБР (1446ҳ - 27 РАБИУС СОНИЙ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   06:42
🌆 Қиём вақти   11:57-12:07

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     05:23 |   | 06:07
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              15:29 |   | 15:39
☪️ Шом           17:14 |   | 17:14
☪️ Хуфтон     18:28 |  | 18:38

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-02 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 23:39


#Хайрли_тонг

🌱 Ассалому алайкум! Бошланаётган Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин🤲

••┄┄┄❅┄┄┄••                             Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 15:40


МЕРОСНИНГ ШАРТЛАРИ


Меросда учта шарт бор:
1. Мерос қолдирувчининг ўлими.
2. Мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг меросхўрнинг
ҳаёт бўлиши.
3. Мерос олувчининг мерос қолдирувчига нисбатан ким
эканлиги аниқ бўлиши ва насаби тайин бўлиши.
(“Далилул-вуррос” Киронавий).

МЕРОС ОЛИШ САБАБЛАРИ

Мерос олишнинг учта сабаби бор, улар:
1. Насаб (қариндошлик).
2. Никоҳ.
3. Вало (ҳукмий қариндошлик).

Мерос олишнинг аввалги сабаби “насаб”дир. Насаб – луғатда қаробат, қариндошлик деганидир. Қаробат деганда туғилиш туфайли мавжуд бўлган ҳар қандай ўзаро боғлиқлик тушунилади. Бунга “фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” киради. Қаробатни “ҳақиқий насаб” деб ҳам атайдилар. (“Фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” ҳақида кейинроқ сўз юритилади). Насаб орқали мерос олишга қуйидаги оят ва бошқа оятлар далилдир:

📜“Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида амр этади: бир ўғилга икки қиз насибаси. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у қолдирган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг...”
(Нисо сураси, 11 оят).

Маййитга насаб жиҳатидан боғланган инсон меросга ҳақдорлар қаторида бўлади. Мерос олишнинг иккинчи сабаби никоҳдир. Никоҳ деганда шаръий дуруст никоҳ тушунилади. Бунда эр-хотин орасида саҳиҳ хилват бўлганми ёки йўқми фарқи йўқдир. Ботил ва фосид никоҳда мерос олиш ва қолдириш жорий бўлмайди.
Никоҳ орқали мерос олишга қуйидаги оят далилдир:

📜“Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг”
(Нисо сураси, 12 оят).

Демак, эр хотинидан, хотин эридан мерос олади. Мерос олишнинг учинчи сабаби “вало”дир. Вало деганда қулликдан озод қилиш ила вужудга келувчи ҳукмий қаробат тушунилади. Буни яна “ҳукмий насаб” деб ҳам
атайдилар. Хожа ўз қулини озод қилгач, ўша хожа унга меросхўр бўлади.
Бир киши вафот этса ва унинг бир вақтлар уни озод қилган хожаси, яъни мавлосидан бошқа ҳеч кими бўлмаса, у қолдирган мерос ўша хожага бўлади.

Вало сабабидан меросхўр бўлишга қуйидаги икки ҳадис далил бўлади:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жория Барира ҳақида:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) озод қилган кишига бўлади” дедилар.
(Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
қуйидагича марҳамат қилганлар:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) насаб каби бир парча этдир”
(Шофеъий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари).

Валода фақат озод қилган тараф меросхўр бўлади. Озод қилинган тараф меросхўр бўла олмайди. Зеро, озод қилиш, бошқача қилиб айтганда ҳаётга қайтадан келтириш, озод қилган тарафдан содир бўлади.

📚"Исломда мерос ва унинг тақсимоти" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 15:40


​​ИДДА ТУГАМАСДАН ТУРМУШ ҚУРИШ
#идда

1425-CАВОЛ: Аёл кишининг эри вафот этса ёки талоқ қилса идда ўтиришини биламиз. Кўпчилик буни ҳомиладорликни аниқлаш учун жорий этилган деб тушунади. Шунинг учун бугунги кунда баъзи аёллар УЗИ аппаратига тушганда ҳомиладорлик аниқланмаса, янги турмуш қуриб кетмоқдалар. Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган ушбу никоҳлари дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни белгилаган. Агар у ҳомиладор бўлса, бола туғиши билан иддаси тугайди. Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳидоя” китобида қуйидагиларни айтади:
)وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَعِدَّتُهَا أَنْ تَضَعَ حَمْلَهَا ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ (
) وَعِدَّةُ الْحُرَّةِ فِي الْوَفَاةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
“Агар аёл ҳомиладор бўлса унинг иддаси ҳомиласини туққуничадир. Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳомиладор аёлларнинг идда муддати ҳомилаларини туққунларигачадир”, деган (Талоқ сураси 4-оят)”. Эри вафот этганда озод аёлнинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Чунки Аллоҳ таоло: “ Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”, - деган (Бақара сураси 234-оят)”.
Бироқ, ҳомиладор бўлмаса, айтилганидек, унинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Идда чиқмасидан турмуш қуриши мутлақо жоиз эмас ва у шаръий жиҳатдан ҳақиқий никоҳ ҳисобланмайди. Чунки, идда ўтиришнинг сабаби фақатгина ҳомилани аниқлаш эмас. Балки, ортда қолган никоҳнинг ва ушбу никоҳда жуфти ҳалол бўлган эрнинг эҳтироми учун ҳам аёл идда ўтиради. Шунинг учун эрлари вафот этган муслима аёллар, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунча, ҳомиладор бўлмасалар, эрларининг вафотидан тўрт ойу ўн кун ўтмагунча бошқага турмушга чиқишлари жоиз эмас. Шунингдек, эрлари талоқ қилган аёлларнинг ҳам, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунларича, ҳомиладор бўлмасалар тўлиқ уч ҳайз кўрмагунларича иддалари тугамайди. Ҳайз кўрмайдиган аёллар эса уч ой идда ўтирадилар. Ушбу муддат ичида уларнинг бошқа никоҳ қуришлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 15:31


#Ҳадис

ЕТТИ НАРСА (КЕЛИШИДАН ОЛДИН) ЯХШИ АМАЛЛАРНИ ҚИЛИБ ҚОЛИШГА ШОШИЛИНГЛАР.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос:
1. Камбағаллик – ҳамма нарсани унуттириб юборади.
2. Бойлик – туғёнга кетишга сабабчи.
3. Беморлик – барча нарсани фасод қилади.
4. Қарилик – ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади.
5. Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи.
6. Дажжол – кутилаётган ғойиб нарсаларнинг энг ёмони.
7. Қиёмат – ўша қиёмат фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир»,
- дедилар. (яъни, инсон шу етти ҳодиса юз бермасидан олдин вақт ғаниматида охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим).
Имом Термизий ривоятлари.


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 14:57


Замзам қудуғи ҳозирги кунлардаги кўриниши!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 14:55


Саҳобаи киромлар ҳам маълум бир касблар билан машғул бўлганлар. Жумладан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу баззоз (газмол сотувчи) эдилар. Умар розияллоҳу анҳу тери ошлар эдилар. Усмон розияллоҳу анҳу савдогар эдилар. Али розияллоҳу анҳу котиблик қилар эдилар.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 14:31


#Ҳадис

Дўзахдан паноҳ сўраш

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 14:10


🕋  تراتيل الحرم  🕋

›#Машҳур_қорилар

Шайх  Моҳир  Ал-Муайқилий томонидан    гўзал тиловати.

Тоха сураси.
••┄┄┄❅┄┄┄••                             Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

29 Oct, 13:29


#Дуо
Одам алайҳиссаломнинг ерга тушганда қилган дуоси

Арабча матни: اللَّهُمَّ إِنَّكَ تَعْلَمُ سَرِيرَتِي وَعَلَانِيَتِي، فَاقْبَلْ مَعْذِرَتِي، وَتَعْلَمُ حَاجَتِي فَأَعْطِنِي سُؤْلِي، وَتَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ إِيمَانًا يُبَاشِرُ قَلْبِي، وَيَقِينًا صَادِقًا حَتَّى أَعْلَمَ أَنَّهُ لَا يُصِيبُنِي إِلَّا مَا كَتَبْتَ لِي، وَرِضًا بِمَا قَسَمْتَ لِي

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ Одам алайҳиссаломни ерга туширгач, у келиб, Каъбада икки ракъат намоз ўқиди. Шунда Аллоҳ унга қуйидаги дуони илҳом қилди: «Аллоҳумма, иннака таъламу сариротий ва ъалааниятий, фаақбал маъзиротий, ва таъламу ҳаажатий, фаатиний суаалий ва таъламу маа фии нафсий, фағфир лий занбий! Аллоҳумма, Инни асъалука ийманан йубашширу қолбий ва яқийнан содийқон ҳатта аълама аннаҳу лаа юсийбуний илаа маа катабта лий ва ридон би маа қосамта лий».

Маъноси: «Аллоҳим, менинг ичимни ҳам, ташимни ҳам биласан, узримни қабул қилгин. Эҳтиёжимни биласан, сўраганимни бергин. Ичимдагини биласан, гуноҳимни кечиргин. Аллоҳим, мен Сендан қалбимни бошқарадиган иймон ва чин ишонч сўрайман. Менга ёзганингдан бошқа нарса келмаслигини биламан. Менга тақсим қилганингга мени рози қилгин!».

Кейин Аллоҳ унга: «Эй Одам! Тавбангни қабул қилдим, гуноҳингни кечирдим. Бу дуони қилган ҳар қандай инсоннинг гуноҳини кечираман, муҳим ишларига кифоя қиламан, ундан шайтонни ҳайдаб юбораман. Ҳамма тижоратчилар ортидан унинг савдосини юргизиб қўяман. Мол-дунёни хоҳламаса ҳам дунё унга ўзи келаверади», деб ваҳий қилди» (Имом Табароний ривояти).

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 15:42


Паноҳ сўраш дуоси

Ибн Масъуд айтади: "Расули Акрамнинг ёнларига бир киши келиб: Ё Расулуллоҳ! Ўзим, бола-чақам ва молим учун қўрқаяпман (хавотирдаман), - деди. Расули Акрам унга: Ҳар саҳар ва оқшом Аллоҳ таоло номи билан: "Аллоҳим, динимни, нафсимни, фарзандимни, оиламни ва молларимни асра", - деб дуо қил, - дедилар. У киши кетди ва айтилгандай дуо қила бошлади. Орадан бир муддат ўтиб, у яна Расулуллоҳ (с.а.в) ёнларига келди. Аллоҳ Расули ундан: Қўрқувинг йўқолдими? - деб сўрадилар. Сизни ҳақ билан юборган Аллоҳга қасамки, мендаги қурқув ва хавотир йўқолди, - деди".

Ибни Асокирдан
Каналга уланиш учун !👇👇
@xazrat_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 14:50


Форуқ Умар ибн Хаттоб айтадилар: «Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, уни бандаларига маҳбуб қилиб қўяди. Аллоҳнинг ҳузуридаги мавқеъингни билмоқчи бўлсанг, одамлар наздидаги мавқеъингга қара»

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 14:19


ЖИДДИЙ ИМТИҲОН

Сулаймон ибн Ясор ҳаж ниятида бир дўсти билан йўлга чиқди. Улар Абво деган жойда дам олиш учун тўхташди. Шериги хуржунни олиб, бирор егулик олиб келиш учун бозорга кетди. Сулаймон чодирда қолди. У кўркам юзли, тақводор одам эди. Тоғнинг тепасида юрган бир аёл уни кўриб қолиб, унинг ёнига тушиб келди. У бошига паранжи ёпган, қўлида қўлқопи ҳам бор эди. Аёл Сулаймоннинг рўпарасига келиб тўхтаб, паранжисини ечди. Унинг юзи ойдек гўзал эди. Сулаймонга: «Мени таклиф қилмайсизми?» деди. Сулаймон уни таом сўраяпти деб ўйлаб, бирор нарса бериш учун дастурхонни оча бошлаган эди, аёл: «Мен сиздан таом эмас, эркакнинг аёлга бўладиган таклифини хоҳлаяпман», деди. Сулаймон: «Сени менга иблис жўнатдими?» деди. Сўнг бошини тиззасига қўйиб, йиғлаб юборди. У тинмай йиғлайвергач, аёл паранжисини бошига ташлаб, қайтиб кетди.
Бироздан сўнг Сулаймоннинг шериги бозордан қайтиб келиб, унинг кўзлари йиғидан шишиб кетганини кўриб, сабабини сўради. Сулаймон: «Тинчлик, қизчамни соғиниб кетдим-да», деди. Дўсти унинг бу гапига ишонмай: «Қизинг билан хайрлашганинга энди уч-тўрт кун бўлди-ку? Йўқ, бу ерда бошқа гап бор, нима бўлди?» деди. У сўрайвергач, Сулаймон унга аёл билан бўлган воқеани айтиб берди. Буни эшитиб, дўсти ҳам қўлидаги хуржунни қўйиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Сулаймон унга: «Сен нега йиғлаяпсан?» деди. Дўсти: «Сендан кўра мен кўпроқ йиғлашим керак. Чунки сенинг ўрнингда бўлганимда сабр қила олмас эдим», деди. Иккиси узоқ йиғлашди.
("Солиҳлар гулшани")


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 14:18


ЖИДДИЙ ИМТИҲОН!

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 14:18


МЕҲНАТ ҲАМ ИБОДАТ, ҚАЧОНКИ...

Ўзгаларга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилиш инсоннинг фазилатидир.
Aнас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинишича, Табукдан қайтаётган Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қарши олган Саъд бин Муъоз (р.а.)га дедилар:
– Эй Муъоз, қўлларингдаги ниманинг изи?
Саъд бин Муъоз (р.а.) жавоб бердилар:
– Ё Расулуллоҳ, кетмон чопиб, оиламни боқаяпман. Бу излар ўшандан...
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Муъоз (р.а.)нинг қўлларини ўпиб:
– Бу қўлларни жаҳаннам оташи куйдирмайди, – дедилар...

Кунларнинг бирида ёш йигитнинг эрта саҳардан ишга кетаётганини саҳобийлардан баъзилари ёқтирмай гапиришди. Улар орасида бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
– Ундай деманглар! Aгар у ишга бировга муҳтож бўлмаслик, ота-онаси ва оиласи аҳлини зориқтирмаслик учун кетаётган бўлса, ҳар қадами ибодат. Лекин агар нияти қўлга киритадиган пули билан мақтаниш, кайф суриш бўлса, унинг шериги шайтондир.
Юқоридаги ривоятлардан маълум бўладики, мусулмон кишининг яхши ният билан меҳнат қилиши ибодат.
“Меҳнат қилиш ҳам ибодат экан, намозга нима ҳожат”, деган тушунча хато, бундай дейиш билан кишининг иймони кетади. Зотан, меҳнатнинг ибодат ҳисобланиши намозларни тўкис адо этиш, ҳаромдан қочиш билан бўлади.

Луқмасининг ҳалол бўлишини истаган киши қуйидаги беш нарсага диққат қилиши лозим:
1️⃣. Ризқ топиш ҳаракатида экан, Aллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни тарк этмаслик;
2️⃣. Даромад, фойда топиш учун кишиларни ранжитмаслик;
3️⃣. Ишга киришаркан, ўзи ва оиласи номусини ҳимоялашни ният қилиш;
4️⃣. Иш давомида ўзини ҳаддан ортиқ чарчатмаслик;
5️⃣. Меҳнатни фақат ризқ топиш сабабларидан деб билиш. Чунки кишига ризқни қилаётган меҳнати эмас, Aллоҳ таоло беради.

“Ирфон» тақвимидан олинди.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 13:09


Расулуллоҳ ﷺнинг семириш муаммоси ҳақидаги башоратлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Набавий башорат

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизнинг яхшиларингиз менинг асримдагилардир. Сўнгра улардан кейин келадиганлар, сўнгра улардан кейин келадиганлар”.

Имрон розияллоҳу анҳу: “У зот алайҳиссалом икки марта ёки уч марта айтдиларми, билолмадим”, деди. “Кейин шундай бир қавм келадики, улар гувоҳлик сўралмаган ҳолда гувоҳлик беришади, хиёнат қилишади, омонатдор бўлишмайди, назр қилиб, вафо қилишмайди, уларда семизлик пайдо бўлади”» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Ҳадис шарҳи

Уламолар ушбу ҳадисда касаллик ёки бошқа физиологик хусусиятлар туфайли туғма семизлик эмас, балки айнан овқатга очкўзлик ва нафсни тиймаслик, ортиқча овқатланиш натижасида орттирилган семизлик ҳақида гап кетаётганини айтишади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида семизлик кенг тарқалган ҳодиса эмас эди ва саҳобалар бу муаммони хаёлларига ҳам келтиришмаган. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг ҳолидан хавотирга тушганлар.

Семириш – глобал эпидемия

Бугунги кунда ортиқча вазнга эга бўлиш, семириб кетиш инсониятни ташвишга солаётган муаммолардан биридир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) семиришни глобал эпидемия деб эълон қилган.

Агар шу ҳолат давом этса…

Сўнгги 50 йил ичида одамларда вазн ортиши динамикаси кескин ортди. Бугунги кунда Ер сайёрасида 2,5 миллиарддан ортиқ одам (38%) ортиқча вазнга эга. Агар шу ҳолат давом этса, 2035 йилга келиб бу кўрсаткич 50%дан ошиши мумкин ва инсониятнинг ярмидан кўпида семириш ташхиси қўйилади.

Семизлик ёш танламайди

Семириб кетиш фақат катталар учун эмас, ҳатто болалар ва ўсмирлар орасида ҳам тез ўсиб бораётгани янада хатарлидир. Ҳар йили 2,8 млн ўлим ортиқча вазн сабаб содир бўлади.

Семиришнинг сабаби нима?

Диетологларнинг фикрига кўра, ҳозирги вақтда истеъмол қилинаётган озиқ-овқатлар ниҳоятда осон ҳазм бўлади ва зарур бўлган калориядан бир неча баравар кўп концентрацияни ўз ичига олади. Одамлар бундай овқатларни тобора кўп истеъмол қилишлари оқибатида семизлик келиб чиқмоқда. Албатта, бу сабаблардан бири.

Ортиқча овқат – шаҳватни келтириб чиқаради!

Ортиқча овқатланиш шаҳват кучайишига олиб келади. Натижада инсоннинг ҳар қандай ёмонликка бошлайдиган нафсига қарши курашиши қийинлашади. Шунинг учун меъёрида овқатланиш, нафл рўза тутиш мақсадга мувофиқ.

Ўз нафсингиз билан бўладиган оғир жангда муваффақият ва зафарлар тилаймиз.

Олдини олиш учун нима қилиш керак?

Соғлом овқатланиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш. Айниқса кўпроқ пиёда юриш – қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар ва қандли диабет каби касалликларнинг олдини олади
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 13:01


☝️"ВОҚЕА" сураси...

Хар бир хонадоннинг фарзанди хар куни бир марта, шу "ВОКЕА" сурасини ўқиб турса, Аллоҳнинг ваъдаси бор, шу хонадон хеч қачон ёмонлик кўрмайди.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 11:54


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга ҳаргиз зулм қилмайди. Уни ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ таоло унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмоннинг бу дунёдаги машаққатларидан бирини кетказса, Аллоҳ таоло унинг қиёмат кунидаги машаққатларини кеткизади. Ким мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбини ёпади”, – дедилар».

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 11:12


#Ҳикмат

УЛКАН ҲИКМАТ.

Толҳа ибн Мусарриф айтади: "Ҳайсамадан:

🔸️Қайси нарса ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семираверади?
🔸️Қайси нарса иккала ҳолатда ҳам озаяверади?
🔸️Қайси нарса асалдан ҳам ширин ва тугаб қолмайди?" деб сўрашди.

🌱 Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семирадиган мўмин кишидир. 🌱Аллоҳ ризқ берса, шукр қилади, мусибат келса, сабр қилади. 🥀Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам озаяверадиган нарса кофирдир. У берганига шукр қилмайди, мусибатга учраса, сабр қилмайди. 🌱 Асалдан ҳам ширин ва тугамайдиган нарса — Аллоҳ таоло мўминлар орасига солиб қўйган дўстликдир", деди".

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 09:24


#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзларни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзлар бағритош қилиб қўяди. Инсонларнинг Аллоҳдан энг узоғи бағритошларидир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 09:13


ЖАННАТ КАЛИТИ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Намознинг калити – таҳорат, жаннатнинг калити – намоз».
Абу Довуд ривоят қилган.

Муоз ибн Жабални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яманга юбораётганларида унга шундай дедилар: «Тез кунларда аҳли китоблар сендан жаннат калити ҳақида сўрайдилар, уларга «Лаа илаҳа иллаллоҳ», деб гувоҳлик бермоқ, дегин».
Байҳақий ривоят қилган.

«Саҳиҳул Бухорий»да келишича, Ваҳб ибн Мунаббиҳга: «Жаннатнинг калити «Лаа илаҳа иллаллоҳ» эмасми?» дейилди. Ваҳб: «Шундоқ, лекин ҳар қандай калитнинг тишлари бўлади. Агар калит тишли бўлса, эшик очилади, тиши бўлмаса, очилмайди», деди.

Жаннат эшигига уч қатор сўз ёзилган. Улардан бири: Нима амал қилган бўлсак, топдик. Берган бўлсак, фойда олдик. Нимаики олиб қолган бўлсак, зарар қилдик».

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 07:47


#Ҳадис

Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Расулуллоҳ, бир ишни айтиб беринг, уни маҳкам ушлай», деганимда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раббим Аллоҳ, деб айт, кейин шу сўзингга мувофиқ истиқоматда (собитқадам) бўл», дедилар. Яна «Эй Расулуллоҳ, менга қўрқиладиган нарсанинг энг хавфлиси (хабарини беринг)», деганимда, у зот тилларини ушлаб «Бу», дедилар».

Имом Термизий ривояти.


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 06:39


Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1️⃣. Соғлиқ – фаровон ҳаёт билан;
2️⃣. Сафар – яхши ҳамроҳ ила;
3️⃣. Чирой – гўзал хулқ билан;
4️⃣. Уйқу – қалбнинг хотиржамлиги ила;
5️⃣. Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

©️Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 05:44


ТИЛ БИЛГАН – ЭЛ БИЛАДИ

Ким бир қавмнинг тилини ўрганса, уларнинг шарридан эмин бўлади
Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгач, иброний тилини ўрганиб олдим. Шундан сўнг Набий алайҳиссалом яҳудийларга мактуб ёзмоқчи бўлсалар, менга ёздирар эдилар. Қачон улардан у зотга мактуб келса, мен у зотга ўқиб берардим»
(Имом Термизий ривояти).

* * *
Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак.
Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 05:16


Агар ҳаромлар сенга ёқаётган бўлса, Аллоҳ сенга ҳалолларнинг мазасини тоттирмай қўяди.

Ҳазрати Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу

Каналга аъзо бўлинг

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 05:16


НАМОЗ ЎҚИШ ҚОИДАЛАРИ

Ояти карима:
«Иннас солата канат ъалал муъминина китабан мавқутан».
Маъноси: «Мўминлар намозни ўз вақтида ўқишлари фарз қилинди».

Ҳадиси шарифлар:
Маъноси: «Мўминлар беш вақт намозни канда қилмаганлари сабабли ҳам Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечиради».
Маъноси: «Агар мўмин банда катта гуноҳ қилмай, беш вақт намозни канда қилмаса, Аллоҳ унинг у жумадан бу жумагача қилган кичик гуноҳларини кечиради».

- Намоз нимадир?
- Банданинг Аллоҳга жисму жони билан ибодатидир.

- Намоз бир кунда неча марта ўқилади?
- Беш маҳал: бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон, жума куни пешинда жума намози ўқилади.

- Вожиб намози қайсилар?
- Рамазон ҳамда Қурбон ҳайитлари ва хуфтондан кейинги витр намозлари.

- Суннат намози қайсилар?
- Рамазон ойидаги хуфтон намозининг суннатидан сўнг таровиҳ ўқимоқ суннатдир.

- Яна қандай намоз одатлари бор?
- Яна нафл ибодатларини қилмоқ мустаҳабдир. Шунингдек, маййит учун жаноза ўқиш фарзи кифоядир.

- Фарзи кифоя нима?
- Бир киши ўқиса, эшитиб турганларга ҳам кифоя қилувчи тиловатдир.

«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 05:15


#Ибратли_хикоя

АРШНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ВОҚЕА

Жаноби пайғамбар (саллаллоху алйхи васалам) Хайит намозини ўқиб чиқаётганларида кўчани чеккасида ерга қараб йиғлаб ўтирган 4 ёшлардаги етим болани кўрдилар. Бошқа болалар туяларга миниб, ота-оналари қўлларида ширинлик тутган кунда ҳалиги бола ғамгин эди.

Пайғамбар (саллаллоҳу алайхи васалам) шу болани олдига бордилар ва сўрадилар:

– Нима учун йиғлаяпсан, эй бола?

– Мен етимман ё Расулуллоҳ. Менинг отам ҳам, онам ҳам, ака-опаларим ҳам йўқ.

Жаноб пайғамбар соллаллоху алйхи вассалам бағирларига босиб, пешонасини силаб:

– Ёшликда мен ҳам етимликда ўсдим, катта бўлгач қавмим мени сиғдирмай бошқа шаҳарга ҳижрат қилдим,–дедилар. Яна боладан сўрадилар:

– Сен ота-оналик, ака-укалик бўлишни ҳоҳлайсанми?

–Албатта ҳоҳлайман. Мен ҳам бошқа болаларга ўхшаб ўйнашни ҳоҳлайман.
Расуллулоҳ болани қўлларидан ушлаб, уйларига олиб бордилар ва болага дедилар:

– Мен Муҳаммад саллаллоҳу алайхи васалам сени отанг бўлай. Оиша онанг бўлсин. Али сенинг аканг-у, Хасан-Хусанлар уканг бўлсин. Фотима сенинг опанг бўлсин.
Бола хурсанд бўлди. Ювинтириб, бироз нарса бериб, қорниларини тўйдиргандан кейин бола айтди:

– Мен ҳам болаларга ўхшаб кўчага чиқиб ўйнагим келяпти.

Расуллулоҳ саллаллоҳу алайхи васалам болани қўлларидан ушлаб кўчага ўйнатгани олиб чиқдилар. Бошқа болаларни кўрган ҳалиги норасида:

– Эй, отажон. Анави болаларни қаранг, улар ота-оналар туяга миндириб қўйибдилар. Мени ҳам ота-онам бўлганида туяга миндирардилар, –деди.


Расуллулоҳ муборак қўлларини ерга қўйиб, тиззалари билан юриб, етим хурсанд бўлсин деб Мадина кўчаларида елкаларига миндириб юрдилар. Бола яна атрофга болачаларига қараб:

– Ё Расуллулоҳ, ану болаларнинг туяларининг оғзида жилови бор экан. Менинг туямнинг жилови йўқ-ку! –деди.

Расуллулоҳ муборак саллаларини пешини олиб, оғзиларидан ўтказиб, елкаларидан ошириб, болага бердилар. У бўлса гоҳ-гоҳида оёғини силкитиб қўярди, жиловни тортарди. Баъзи туяларнинг овоз бериб «афф-афф» дейдиган одати бор эди. Ҳалиги бола Пайғамбар соллаллоху алайхи вассаламга:

– Эй, отажон, буларнинг туясини қаранг, овоз бериб, «афф-афф» дейди. Нега меники аффламайди, –деди.

Шунда Жаброил амин алайхи вассалам келиб:

– Ё, Ҳабибуллоҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлди. Етимни хурсанд қилдингиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амр қилдики, «Жамики умматимни гуноҳини авф қил» дея икки бор «афф-афф» денг.
Ҳабибимиз саллаллоху алайхи васалам
Ҳабибимиз соллаллоху алайхи вассалам икки бор «афф-афф» деганларида, ҳазрат Жаброил (а.с) айтдилар:

– Эй, Муҳаммад учинчи авфни айтманг. Арши аъло ларзага тушди. Учинчи авфни қиёматга қолдиринг...
«Дурратул воизин» китобидан

каналига уланиш учун    қуйдаги линкни босинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 04:07


95. Аллоҳнинг аҳдини оз баҳога сотиб юборманг. Агар билсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир.
Бу ояти каримада мусулмон одам томонидан берилган аҳд «Аллоҳнинг аҳди», деб аталмоқда.
Аллоҳнинг аҳди даражасига кўтарилган аҳдни бузиш «уни оз баҳога сотиш» деб номланмоқда.
Бу дунёнинг арзимаган матоҳини деб Аллоҳнинг аҳдини бузиш катта зарар келтиришини таъкидлаб, Аллоҳнинг ҳузуридаги савобдан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқитмоқда.
«Агар билсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир».
Аҳдингизга вафо қилишингиз учун Аллоҳдан оладиган ажру савобингиз, бу дунёнинг ҳар қандай матоҳидан афзалдир.
Ушбу ояти карима қасам ҳақидаги оятдан кейин бевосита келганини, қасам таъкидланган аҳд эканини эътиборга оладиган бўлсак, қасамхўр ҳам Аллоҳнинг аҳдини арзон баҳога сотганларнинг энг катталаридан бўлади.
Эй, беш кунлик алдамчи дунёнинг арзимас матоҳи учун аҳдини бузиб, қасамхўр бўлиб юрганлар билиб қўйинглар!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 03:45


Гоҳида киши тоати сабабли ғурур, миннат ва кибрга кетади. Гоҳида киши гуноҳ-маъсият сабабли синиқлик, тавба ва пушаймонликка тушади.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

22 Oct, 02:45


#Ҳадис

Билол ибн Ҳорис ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши Аллоҳнинг розилигидан бўлган сўзни гапириб, у билан олий даражага етишни фикр қилади. Аллоҳ таоло сўзи сабабли Унга йўлиқадиган кунгача розилигини ёзиб қўяди. Ва яна бир киши Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи сўзни гапириб, у билан олий даражага етишни фикр қилади. Аллоҳ таоло сўзи сабабли Унга йўлиқадиган кунгача ғазабини ёзиб қўяди», дедилар.

Имом Молик ва Термизий ривоятлари.


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 16:00


. Сатр (тўсиш) икки қисмдан иборат: Маъсиятни сатр қилиш ва маъсиятга тушиб қолишдан сатр қилиш.
Омма инсонлар халқларнинг олдида мартабалари, обрўлари тушиб қолишидан қўрққанлари боис Аллоҳдан (уларнинг кўзидан) маъсиятларини сатр қилишни, яширишини сўрайдилар.
Хос инсонларгина Маликул Ҳақнинг назаридан тушиб қолишдан қўрққанлари боис Аллоҳдан гуноҳларни тўсиб, сатр қилишини сўрайдилар.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 15:46


 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни овозингиз билан безанг. Зеро, хуш овоз Қуръон чиройини орттиради”, дедилар.

Имом Насаий ва Ҳоким ривояти.

Овоз
ларингизни энг яхши суратда тажвид, тартил билан чиқаринглар. Овозни қироат вақтида яхшилаш натижасида унда хушуъ билинсин, Аллоҳдан кўрқувдан йиғига чақирсин ва У зот субҳанаҳунинг Каломи устида тадаббур қилишга ёрдам берсин.

Изоҳ: Тартил билан ўқиб, қироатни бе­заш мустаҳаб эканига бутун уламолар иттифоқ қилишган. Тағанний ва лаҳн билан ўқиш хусусида эса ихтилоф бор. Жумҳур уламо бунинг жоиз эмаслигини, чунки мазкур ҳолатда хушуъ йўқолишини айтганлар.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 15:43


БАНДАСИГА ШИКОЯТ ҚИЛМАНГ!

Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандларга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда бу ҳақда фарзандга, хотинга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликни кўтаради».

"Ҳикматлар" китобидан.


@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 15:42


Агар мени кўринишимга қараб менсимаётган бўлсанг, унутмагинки, мени Аллоҳ таоло яратгандир!

Агар мени камбағаллигим учун менсимаётган бўлсанг, унутмагинки, ризқлар Аллоҳ таолонинг қўлидадир!

Шундай экан, сен кибрланма! Кибрланишга ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳақлидир!

"Ҳикматлар чашмаси"дан

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 14:05


Машина ҳайдашнинг 9 одоби

1. Автомобилни бошқариш бўйича етарли малакага эга бўлгандагина ҳайдаш керак.

Чунки машина ҳайдашни мукаммал ўрганмай туриб, йўлга чиқиш одамларнинг ҳаёти ва мулкига зарар етказишга олиб келади.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: “Зарар бериш ҳам зарар кўриш ҳам йўқдур”, дедилар (Ибн Можа, Дориқутний ва бошқалар ривояти).

Ислом ҳар қандай кўринишдаги зулмни ҳаром қилган. Инсонларнинг туғилишидан то ўлимигача ва ҳатто вафотидан кейин ҳам зарар этказишдан қайтаради.

2. Мунтазам равишда машинага эътибор бериш, ҳайдашдан олдин текшириш лозим.

Аллоҳ таоло: “...ғофиллардан бўлма” (Аъроф сураси, 205-оят), “Сўнгра, ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласиз” (Такаасур сураси, 8-оят) деб марҳамат қилган.

Инсон завқланадиган: озиқ-овқат, ичимлик, кийим-кечак, турар жой, машина, соғлик каби неъматларнинг ҳар бири учун Қиёмат кунида жавоб беради.

3. Хавфсизлик камарини тақиш талаб этилади.

Албатта, ҳар бир иш Аллоҳ таолонинг изни ва иродаси билан бўлади. Аллоҳ энг яхши сақлагувчи ва У раҳмлиларнинг энг раҳмлисидир. Бироқ, динимиз сабаб ўлароқ аввало хавфсизлик чораларини кўришни, кейин Аллоҳга таваккул қилишни буюради. Тажрибаларда хавфсизлик камари бахтсиз ҳодиса пайтида ҳалокатнинг даржасини енгиллаштириши ва ҳайдовчини даҳшатли тўқнашувдан ҳимоя қилиши кўп кузатилган.

4. Инсон қадр-қимматининг улуғлигини унутмаслик.

Бу эса ҳайдовчини ҳайдашда жуда эҳтиёт бўлишга чақиради, Аллоҳ таоло Ўз китобида таъкидлаганидек, “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади” (Моида сураси, 32-оят).

5. Рухсат этилган даражадаги тезликка риоя қилиш.

Белгиланган тезлик меъёрига риоя қилмаслик бахтсиз ҳодисалар ва офатларга, кўп ҳолатларда ўлимга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло бундан қайтаради: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳимлидир” (Нисо сураси, 29-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир”, деганлар.

6. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва уларни бузмаслик.

Ҳатто йўл бўш бўлса ҳам сабрсизлик қилмаслик, шошилмаслик лозим. Озгина сабр қилмаслик ўлим ёки оғир жароҳатни келтириб чиқариши мумкин. Инсон ўз табиатига кўра сабрсиз ва ҳамма нарсани тезда амалга оширишни хоҳлайди. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир” (Анбиё сураси, 37-оят), “Инсон шошқалоқ бўлгандир” (Исро сураси, 11-оят).

7. Эътиборни чалғитадиган нарсалар билан машғул бўлмаслик. Масалан, мобил телефондан тез-тез фойдаланиш, баланд овозда мусиқа эшитиш ва ҳоказо.

Британиялик психолог ва профессор доктор Саймон Мурнинг ўтказган тадқиқотига кўра, тез ва баланд ритмли қўшиқлар ҳайдовчини қўшиқ ритмига мос келадиган тезликни оширишга сабаб бўлади.

8. Уйқусираб ёки узоқ вақт уйқусиз қолганда машина ҳайдамаслик.

9. Автомобилни қўйиш учун тўғри жой танлаш, чунки йўл ҳаммага тегишли.

“Ва тажовузкор бўлманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас” (Бақара сураси, 190-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Ким бир қарич ерни зулм қилиб олса, Аллоҳ унга қиёмат куни бўйнига етти қават ерни осиб қўяди”, деганлар (Имом Муслим. Имом Аҳмад. Абу Яъло. Абу Авона. Имом Ҳоким. Байҳақий).

Аллоҳ таоло йўлларимизни равон ва бехатар қилсин. Биздан бошқаларга ва ўзгалардан бизга озор етишидан Ўзи асрасин.
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 13:56


ОТА - ОНАГА  ҲУРМАТ

1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).

ЎТГАН ОТА--ОНАЛАРИМИЗНИ АЛЛОҲ РАҲМАТ ҚИЛСИН. ҲАЁТ БЎЛГАНЛАРИНИ ТАНИ--ЖОНЛАРИНИ САЛОМАТ АЙЛАСИН.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 13:54


#Кун_ҳикмати

Умрнинг охири ўлим бўлгач, унинг узуни ҳам, қисқаси ҳам баробардир! Инсон яшаб ўтган ўнлаб йиллар ўлим чоғида шунчалар қисқарадики, чақмоқдек ўтиб кетган лаҳзалар каби бўлиб қолади.

Шайх Юсуф Қарзовий роҳимаҳуллоҳ
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 13:19


Илм олишда 6 та муҳим қоида:

1. Ота-она дуоси:
Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларини дуога очдир.

2. Устозлар дуоси:
Илм олинмайди, у юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.

3. Хулқ-атвор:
Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.

4. Уйқу:
Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.

5. Дарс қолдирмаслик:
Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади,
Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.

6. Вақт:
Вақт ҳеч қачон келмайди  вақт кетади. Тушунган тушунди.


П/с. Бу кичкина қоидаларни мағзини чақа олган киши уни ишлата олади. Уни ишлата олган киши албатта натижага эришади.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 13:05


☝️"ВОҚЕА" сураси...

Хар бир хонадоннинг фарзанди хар куни бир марта, шу "ВОКЕА" сурасини ўқиб турса, Аллоҳнинг ваъдаси бор, шу хонадон хеч қачон ёмонлик кўрмайди.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 12:37


​​СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШ
#таҳорат

1412-CАВОЛ: Ҳожатдан кейин авратни сув билан эмас, нам салфетка билан поклаш мумкинми? Буни узоқ масофага катта юк машиналарда юрадиган дўстим сўраган эди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нажосат чиққан жойидан атрофига ёйилмаган бўлса, қоғоз, тош каби нарсалар билан тозаланиш мумкин. Агар дирҳам (катта танга) миқдоридан кўп ёйилган бўлса, сув каби суюқлик билан поклаш лозим бўлади. Чунки бундай ҳолатда баданга нажосат теккан ҳукмида бўлиб, уни фақат ювиш билан кетказилади.
ثم الاستنجاء بالأحجار إنما يجوز إذا اقتصرت النجاسة على موضع الحدث فأما إذا تعدت موضعها بأن جاوزت الشرج أجمعوا على أن ما جاوز موضع الشرج من النجاسة إذا كانت أكثر من قدر الدرهم يفترض غسلها بالماء ولا يكفيها الإزالة بالأحجار
“Тош билан истинжо қилишнинг ўзи билан кифояланиш ахлат ёки бавл чиққан жойидан ташқарига ёйилмаган ҳолатда жоиз бўлади. Агар ахлат ёки бавл нажосат ўрнидан атрофига дирҳам миқдоридан кўп ёйилса, сув билан ювиш фарз бўлади. Тош билан кетказиш кифоя қилмайди. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Суюқликдан бошқа барча нарсалар, ҳатто у нам нарса бўлсин, тош билан бир хил ҳукмда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 11:33


ИЙСОР ШУНДАЙ БЎЛАДИ

Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Мадинада бир муҳтож оила яшарди. Уларнинг қўлида бир қўйнинг калласи бор эди. Ана шу оила озгина нарсага эга бўлганларида "Келинглар, мана шу қўйнинг бошини биздан-да муҳтожроқ кишига берайлик!" дедилар ва уни ўзлари муҳтож деб билган оилага бериб юбордилар. Муҳтож оила ҳам қўйнинг калласини бошқа муҳтожларга бериб юборди. Шу тариқа қўйнинг калласи Мадинани айланиб, охири яна биринчи эгаларига қайтиб келди».

Ийсор – бошқани ўзидан устун қўйиб, ўзи истаб турган нарсани унга беришдир.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 11:32


РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН

Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин:

اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ.

Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим.

Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин.

Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади.

Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 09:46


УЛАРНИ ДУНЁ ЧАЛҒИТА ОЛМАС

🔰 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас", (Нур сураси, 37-оят).

💠 Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Солиҳ зотлар бозорларда савдо қилишарди,  лекин намозни жамоат билан адо этишни ташлаб қўйишмасди”, дедилар.

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 08:52


Солиҳлардан бири: «Аллоҳим, ризқимда барака бер», деб дуо қилар эди.
Шунда бир киши: «Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер», деб айтмайсиз?» деди.
У зот: «Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади», деди.

Аллоҳим! Бизга ато қилган барча нарсада баракангни ёғдир.

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 08:52


УЧ ТОИФА ОНА

Биринчи тоифа – болажонига кийим ёки ўйинчоқ сотиб олса, “Айтчи, ширинтойим, бугун сенга нима олиб келдим? ” дейди ва бола қалбини ўзига боғлайди, ўзига йўналтиради.

Иккинчи тоифа – нуридийдасига нимадир олганида, “Болам, бу нарсани мен олиб келдим, аммо дадажонинг соғ бўлсинлар, у киши ишлаб пул топдилар ва сенга шу нарсани олдик” дейди ва бола кўнглини отасига боғлайди ва отага йўналтиради.

Учинчи тоифа – боласига бир нарса олганида, “Болажоним, буни сенга мен олиб келган бўлсам ҳам, отанг ишлаб топган пулга сотиб олган бўлсам ҳам, буни сенга Аллоҳ берди. Ҳар бир нарсанинг соҳиби Аллоҳ таолодир” дейди ва бола қалбини Аллоҳга боғлайди, Унгагина йўналтиради.

Биринчи она – фақат Она
Иккинчи она – вафоли Она
Учинчи она – ақлли Она ва шу билан бирга ҳам муаллимдир.

Аллоҳ барчамизга Яхши Она бўлишни насиб этсин!👇
ㅤㅤㅤㅤ

@xazrati_usmon
ㅤㅤㅤ

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 08:52


#Ҳикмат

Қўлингни осмонга кўтариб, дуо қилсанг, билгинки, уч ҳолатдан бирида бўласан:
– ё дуоинг ижобат бўлади,
– ё сендан бир ёмонлик арийди,
– ё сўраганинг охиратга захира бўлади!


Бинобарин, сўраганинг албатта берилади!

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 08:52


#ОНА...

Дунёга келишинг учун тўққиз ой ишлаган ҳаммол...
Уч йил ошқозонидаги ризқини тенг бўлишган саҳий...
Камида ўн йил кирларингни ювган хизматкор...
Йигирма йил мазали таомлар билан сийлаган пазанда...
Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамҳўрлик қилган беминнат ҳамшира...
Кеча-ю~кундуз ўзини унутиб сени дуо қилган фаришта...
Жонинг учун жонини беришга тайёр жонкуяр...
Ҳеч качон бирон нарса умидида яхши кўрмаган, шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона инсон...
Хатоларингни энг кўп кечирган ва хеч қачон ёмонлик тиламаган аёл...
Емай~едирган, киймай~кийдирган , биринчи болам есин деб яшаган фидойи...
Яна қанча хизматларини айтишим мумкин, бир сўз билан айтганда ердаги фаришта.....
Волидангизни асранг, ҳеч бўлмаса ўзингиз учун асранг, чунки сизни ҳеч ким Онангиздек яхши кўра олмайди..!!!
👇
ㅤㅤㅤㅤ
@xazrati_usmon
ㅤㅤㅤ

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 08:52


Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.

Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар. Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.

Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди...
Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.

Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!

Қасамки, банда учун Аллоҳдан ўзга марҳаматли ва меҳрибон Зот йўқ!

Саждага бош қўйган бандага Аллоҳ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!

Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, Аллоҳга дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин!
Бомдод намози қандай яхши!

Икки ракат суннати дунё ва унинг неъматларидан афзал. (#Ҳадис).

Фарзи бандани Аллоҳнинг ҳимоясидалигига кафолат.

Қироати шоҳидлик қилади. (#Оят)

Инсон қандай яшаса, шундай ўлим топади. Аллоҳ жумламизга иймон билан яшаб, иймонли интиҳо топишни насиб этсин, инша Аллоҳ..

@xazrati_usmon

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

18 Oct, 08:52


Қуръон мунча ҳам ажойиб-а!

Қуръонни Жаброил алайҳиссалом олиб тушди. Натижада, У Фаришталар орасида энг афзалига айланди.

Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга тушди. Натижида, У зот бутун одамзотнинг саййидига айланди.

Қуръон уммати Муҳаммадга нозил қилинди. Натижада, бу уммат энг яхши умматга айланди.

Қуръон рамазон ойида нозил бўлди. Натижада, рамазон ойи ойларнинг энг афзалига айланди.

Қуръон қадр кечасида нозил бўлди. Натижада, у кечалар ичида энг яхшиси ва минг ойдан афзалроқ бўлди.

Энди, нима деб ўйлайсиз? Агар Қуръон қалбларимизга жо бўлганида қандоқ!


@xazrati_usmon