ЎТЯПТИ УМР
Аллоҳимга минг бора шукур,
Фарзин қилиб, олайлик ҳузур,
Дил оғритсак, сўрайлик узр,
Ёлғонларда, ўтяпти умр.
Ризқ берилди бизга Аллоҳдан,
Қадрдоним кошонамиздан,
Нелар бўлса пешонагиздан,
Ёлғонларда, ўтяпти умр.
Меҳр беринг, топингиз имкон,
Иноқ-тотув яшангиз ҳар он,
Қаранг бунча яхшидур замон,
Ёлғонларда, ўтяпти умр.
Бир-бирмиз қилмайлик эрмак,
Ҳар бир сония ғанимат демак,
Бахтли бўлиб яшанг сиз ўрнак,
Ёлғонларда, ўтяпти умр.
Жаҳл қилса, сизга дўқ уриб,
Индамайин қўйингда кулиб,
Аллоҳим бор, кўрибди туриб,
Ёлғонларда, ўтяпти умр.
Бирингиз қош, бирингиз киприк,
Бирингизга бирингиз кўприк,
Кўнглингизга туширманг ҳадик,
Ёлғонларда, ўтяпти умр.
Тақдир ёзиб қўйилган бўлса,
Бўғзингга жон тиқилиб турса,
Тушунади кимдур ўлса,
Ёлғонларда, ўтяпти умр.
Бу дунё ҳам фоний эмасдур,
Кетканлар ҳам қайта келмасдур,
Гуноҳлар кўп, сўрайлик узр,
Ёлғонларда, ўтяпти умр.
✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳрихони)
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+HJvay1IVFe0xNThi