Axsi Sayyidlari @axsaviylar Channel on Telegram

Axsi Sayyidlari

@axsaviylar


Темурийлар даври Ахсиси. Ахси саййидлари илмий марифий меморий мажмуаси расмий канали

Axsi Sayyidlari (Uzbek)

Axsi Sayyidlari kanali - bu Temuriylar davri Axsisiga bag'ishlangan ilmiy-tarixiy ma'lumotlar to'plami. Kanal rasmiy manbai sifatida Axsi Sayyidlari haqida ko'plab ma'lumotlar va tasvirlarni taqdim etadi. Bu kanalda Axsi Sayyidlari va ularning jamiyatda o'z o'rinini qanday o'ldirishadi, ularning siyosiy va madaniy faoliyati bilan bog'liq ma'lumotlar, ularning ijtimoiy munosabatlari, ilmiy yutuqlari va juda ko'p narsani barcha soxta va fe'lda ma'lumotlardan farq qiladigan reshgalari bilan tanishtirgan bo'lishadi. Siz ham Axsi Sayyidlari davridagi ilm-sharaf yig'indisiga qo'shiling va ulardan o'rgangan narsalarni o'z o'zingizga olib yuring!

Axsi Sayyidlari

31 Dec, 13:57


Шиш маҳал - Кўзгулар саройи | Патиалада энг диққатга сазовор маскан

Ўзининг улуғвор меъморий ечими билан барчани ҳайратга солиб келаётган саройда Бобурий император Шоҳжаҳоннинг шахсан ўзи кутубхонаси учун сотиб олган Шайх Саъдий Шеърозийнинг “Гулистон ва бўстон” асарининг ноёб нусҳаси сақланади.

Бобурийлар ва Ражпутлар архитектура уйғунлигида барпо этилган сарой 1845-62 йиллар давомида Маҳарожа Нариндер Сингх томонидан қурилган.

Моти боғи ва ўрмон ўртасида ажойиб табиат қўйнидан ўрин олган саройда сунъий кўл, осма кўприк, бир-биридан чиройли бинолар мавжуд.

Сарой ичи шундай гўзалки, кирган киши ҳайратда қолади. Кўзгулардан шундай фойдаланилганки, бу ўзгача кўрк беради.

Наманган вилояти делегация Ҳиндистон сафари давомида Панжоб штатининг Патиала шаҳрида бўлиб, ушбу донгдор маданий мерос объектига ташриф буюрди.

Медиа Департамент

Axsi Sayyidlari

31 Dec, 04:07


#брифинг Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Наманган вилояти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Axsi Sayyidlari

29 Dec, 17:15


ҲАЗРАТИ БИШРИ ҲОФИЙ
раҳматуллоҳи алайҳ зикри



Ул мужоҳада майдонининг курашчиси, ул мушоҳада айвонининг жиҳозкори, ул ҳидоят коргоҳининг омили, ул кифоят боргоҳининг комили, ул сафлар мамлатининг подшоҳи, сўфий – Бишри Ҳофий раҳматуллоҳи алайҳ.

* * *

Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал Бишрни кўп севар, зиёратига тез-тез бориб турар эди. Унинг шогирдлари бир девонани шунчалик зиёрат қилишлари сабабини сўрадилар. «Мен илмни ундан кўп биламан, аммо ул Аллоҳни мендан кўп билади», деб марҳамат этди.

* * *

Билол Хаввос бир гал сафарда ўзига йўлдош бўлган зотнинг Хизр алайҳиссалом эканларини англади. «Имоми Шофиъий ҳақида не дейсиз?» – деб сўради. «У зот қутблардан», – дедилар. «Имом Аҳмад ибн Ҳанбал-чи?» – деди. «Сиддиқлардан», – дедилар. «Бишри Ҳофий ҳақида не дейсиз?» – деди. «Бишр билан Аллоҳнинг орасига туша олмайман», дедилар Хизр алайҳиссалом.



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Axsi Sayyidlari

29 Dec, 03:43


Ахсикент археология парки ва Ҳиндистондаги ягона Кемасозлик музейи - Dhow museum ўртасида ўзаро илмий-амалий ва тажриба алмашинувни кўзда тутувчи  ҳамкорлик меморандуми имзоланди

140 йиллик тарихга эга кемамозлик компанияси раҳбари Хошим Аҳамед Кунжи Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси осори-атиқалар ва қўлёзмалар музейига нодир экспонат - кемасозлик тарихига оид ҳужжатни тақдим этди

Axsi Sayyidlari

27 Dec, 10:41


«Ахсикент - буюк тарихимиз кўзгуси. Унинг овози дунёга тарилиши керак», - деган эди Давлатимиз раҳбари Ахсикент археология паркига ташрифида.

Шу ташаббус ва ҳукумат даражасида яратилаётган шароит туфайли Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти - GiZ, Американинг USAID, Ўзбекистоннинг Деҳли, Доҳа, Токио, Берлин, Сеул, Пекин, Анқара ва Вашингтондаги элчихоналари кўмагида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар, Deutsche Klingenmuseum, Qatar National museum, Indian National museum, Salar Jung Museum, Dhow museum, Khumayun museum, Ramoji Film city раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилиб, ҳамкорлик ўрнатилди.

Qatar National Library, German Sparkassenstiftung фонди, Indian Islamic Cultural Centre билан Янги Ахси қўлёзмалар марказини рақамлаштириш борасида ишланмоқда.

Лойиҳалар TourismLab, Yediyildiz, Evra-Geka, CamBotanik компаниялари билан бирга бажарилмоқда.

WoldBank, Qatar Foundation, Faizal&Shabbana Foundation, Tika, Koica, Jaica фондлари билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

Axsi Sayyidlari

27 Dec, 04:04


https://uza.uz/uz/posts/axsikent-arxeologiya-parki-va-hindiston-sanat-muzeyi-hamkorlik-ornatdi_672317

Axsi Sayyidlari

26 Dec, 15:10


«Тарихимизнинг боғлиқ жиҳатлари кўп. Машҳур араб сайёҳи ва географи Ибн Баттутани Ахсикент ва Каликутга бир йилда келгани, ўзининг машҳур китобида бу ташрифлар ҳақида батафсил ёзгани, бизни Қатарда учрашганимиз бунга исботдир», - Ахсикент археология парки Ҳиндистондаги ягона Кемасозлик музейи - Dhow museum билан ўзаро илмий-амалий ва тажриба алмашинувни кўзда тутувчи  ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ҳиндистонда ишчи ташриф билан бўлиб турган Наманган вилояти делегация сафари жуда сермаҳсул ўтмоқда.

Кожикоде шаҳри Керала штатининг Араб денгизи соҳилида жойлашган аҳоли гавжум манзилгоҳи. Бу қадимий шаҳарда балиқчилик, маржон териш ва кемасозлик ривожланган.

Шаҳарнинг қоқ марказида Кемасозлик музейи мавжуд. Унга бундан ярим аср аввал Хожи Аҳамед Коя асос солган. Ҳозирда бу ишларни 140 йиллик тарихга эга кемамозлик компанияси раҳбари Хошим Аҳамед Кунжи бош бўлиб турибди.

Бу ерда кемасозлик билан боғлиқ нодир коллекциялар мавжуд. Ташриф буюрувчи кема, қайиқ қандай ясалиши, унинг ичидаги қисмлар ҳақида батафсил маълумот олади.

Шунингдек, музейдан турли ноёб китоблар, компас ва бошқа ашёларнинг қадимий нусҳалари, кема ва қайиқларнинг кичик макетларини учратишингиз мумкин.

Музейда компаниянинг бир асрлик тарихига оид нодир ҳужжатлар ҳам сақланади. Эътиборлиси, 1953 йилда очилган Қувайт миллий банкининг 2-рақамли тўлов топшириқномаси орқали айнан Haji Ahamed Koya компаниясига пул ўтказилган.

Ташриф якунида Хошим Аҳамад Кунжи Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси осори-атиқалар ва қўлёзмалар музейига нодир экспонат - кемасозлик тарихига оид ҳужжатни тақдим этди.

Медиа Департамент

Axsi Sayyidlari

26 Dec, 05:42


Афсуски, яхшиликни ҳам одамлар кўзи учун қилишга ўрганиб қоляпмиз…

Axsi Sayyidlari

25 Dec, 04:06


Дўстлар илтимосига кўра, такрор

ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ
(Розияллоҳу анҳу)

ИЛМ АФЗАЛМИ, МОЛ-ДУНЁ АФЗАЛМИ?

1. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм пайғамбарларнинг меросидир, мол эса Қорун, Шаддод, Фиръавн ва бошқа шунга ўхшаганларнинг меросидир!.

2. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан.

3. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасининг душмани кўп бўлади, илм эгасининг дўсти кўп бўлади.

4. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни сарфлаганинг сари у камайиб боради, илмни сарфлаганинг сари у кўпайиб боради.

5. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасини бахил-қизғанчиқ деган ном билан маломат қилиб чақиришади, илм эгасини эса иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиром билан чақиришади.


6. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни ўғридан сақлаб яширилади, илмни эса ўғридан сақлаб яширилмайди.

7. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, илм эгаси эса қиёмат куни шафоъат қилади.

8. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол узоқ вақт туриши ва замонлар ўтиши билан эскиради ва қадри кетади, илм эса асло эскирмайди ва қадри кетмайди.

9. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол қалбни қорайтиради, илм эса қалбни ёритади – ёруғ ва нурли қилади.

10. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси бора-бора худоликни даъво қилади, илм эгаси эса ҳамиша бандалик мақомида туради.

Мирзо Кенжабек
(“Ошиқлар ва орифлар” китобидан).

(Бошқа ўзанларга олувчилар манбаъни ва мусаннифни кўрсатишлари шарт.)

@m_kenjabek

Axsi Sayyidlari

24 Dec, 02:57


Ахсикент археология парки ва Салар Жанг музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Наманган вилояти делегациясининг Ҳиндистонга ишчи ташрифи Телангана штатининг Ҳайдарабод шаҳрида давом этмоқда. Унинг илк кунида Ахсикент археология парки раҳбари Анвар Икром ва Салар Жанг музейи илмий раҳбари Доктор Ганшам Кусум билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланиб, ўзаро тажриба ва илмий алмашинув бўйича келишувга эришилди.

Муси дарёсининг жанубий соҳилида жойлашган дунёга машҳур Салар Жанг санъат музейи Ҳиндистоннинг уч Миллий музейидан биридир. Унинг бой коллекцияси Япония, Хитой, Бирма, Непал, Ҳиндистон, Эрон, Турон, Миср, Европа ва Шимолий Америкадан келтирилган ҳайкал, картина, ёғоч ўймакорлиги, текстиль, қўлёзмалар, керамика, метал буюмлар, гиламлар, мебеллардан иборат.  Коллекция Ҳайдаробод низомлари - Салар Жанг оиласидан олинган.

- Буюк Бобур юртидан келган ҳамкасбларим билан кўришганимдан хурсандман. Музейимиз 140 йиллий тарихга эга. 74 йилда бери Миллий музей мақомидамиз. Бобурийлар даврига оид бой коллекцияга эгамиз. Бобур, Навоий, Мирзо Ҳайдар Дуғлот Сизнинг тарихингизга оид нодир қўлёзмалари мавжуд. Мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-иқтисодий алоқалар тарихи узоқ минг йилликка бориб тақалади, - деди Доктор Кусум.

Анвар Икром ўз сўзида ўрнатилаётган ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли бўлишини таъкидлади. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёв ташаббуси билан Ахсикентда йирик мажмуа барпо этилаётгани, унинг таркибидан Археология музейи, Янги Ахси осори-атиқалар ва қўлёзмалар музейи, 10 та Очиқ осмон музейлари тармоғи ўрин олиши, бу ташаббус ҳозирда кенг қулоч ёзиб, Ахсикент улкан бунёдкорлик ва илмий-изланишлар майдонига айланганини айтиб ўтди.

- Қурилиш ишларига Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бош, дунё тан олган машҳур археолог, профессор Абдулҳамид Анорбоев эса юзлаб шогирдлари ва хорижлик ҳамкасблари билан қазишма ишларига раҳбарлик қилиб келмоқда. Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси музейида Буюк император Жалолиддин Муҳамад Акбарнинг вазир ва дўсти Файзуллоҳ Ҳиндий Ободий қаламига мансуб Маворидул Калим энциклопедик китобини 1580 йилдаги асл нусҳаси сақланмоқда, - деди Анвар Икром.

Учрашув якунида музейга Ахсикент археология парки китоби тақдим этилди ва музей фаолияти билан танишилди. Қўлёзмалар бўлими бош муҳофиз Фаридуллоҳ Шариф Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб «Девони Бобур»нинг асл нусҳасини делегацияси аъзолари илтимосига биноан тақдим этди.

Айни пайтда Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбири Хотам Мамадалиев дунёнинг энг машҳур музейларидан бири бўлмиш «Салар Жанг»дан махсус фоторепортаж тайёрлади.

Наманган вилоят делегациясининг Ҳиндистон сафари Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида амалга оширилмоқда. Ташкилий ишларда Доктор Дивя Раж Редди ва Шри Роҳит Велугубантлалар яқиндан ёрдам беришмоқда.

Делегация Ҳайдарабод ташрифи давомида Раможи киностудияси раҳбарияти билан учрашиб, Ахсикент ҳақида суратга олиниши режалаштирилаётган тарихий сериал бўйича музокара ўтказади.

Медиа Департамент

Axsi Sayyidlari

06 Dec, 03:42


«64-Халқаро гуллар фестивалида экспозициямиз билан иштирок этамиз. Ва албатта Ахсикентда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссамизни қўшамиз», - жаҳонга машҳур анъанавий кемасозлик компанияси раҳбари Хашим Аҳамед Кунжи Сирдарёда сузадиган ёғоч кема ва қайиқлар ясайди

140 йиллик тарихга эга ушбу компания кема, қайиқ, фрегатларни нодир ёғочлардан қадимий услубда бунёд этади ва бутун дунёга экспорт қилади.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани, қирол оиласи вакили Шайх Ҳамад Адм Фалеҳ Носир Ал Тани, Ҳалифа Али Ал Хатми, француз кибори Ив Майслар компания мижозлар ҳисобланишади.

- Бухорада бўлганман. Наманганга албатта бораман. Гуллар байрамида ўз компаниямиз тарихи, маҳсулотларини намойиш этамиз. Қадим Ахсикент ёнидан оққан азим Сирдарёга энг яхши кемалар ясаймиз, - дейди Хашим Аҳамед.

Ахсикент археология парки делегацияси 12-28 декабрь кунлари Ҳиндистонда амалий ташрифда бўлади. Бу сафар давомида компаниянинг Колкатадаги устахонасига бориш режага киритилди.

Медиа Департамент

Axsi Sayyidlari

04 Dec, 02:51


ЎН ХИЛ КЎЗ ЁШИ

• Энг буюк кўзёши — ғалаба кўзёшлари.
• Энг беғубор кўзёши — гўдакларнинг кўзёшлари.
• Энг таъсирли кўзёши — тавба кўзёшлари.
• Энг юмшоқ кўзёши — онанинг кўзёшлари.
• Энг гўзал кўзёши — вафонинг кўзёшлари.
• Энг маҳзун кўзёши — азанинг кўзёшлари.
• Энг бахтли кўзёши — муваффақият кўзёшлари.
• Энг қаттиқ кўзёши — оғриқнинг кўзёшлари.
• Энг мўътабар кўзёши — надоматнинг кўзёшлари.
• Энг ёлғон кўзёши — тимсоҳнинг кўзёшлари.
• Энг чиройли, энг тотли кўзёши — Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўзёшлардир.

Тимсоҳларнинг кўзёшларига ишониб қолмасангиз бас! Қолган барчаси рост!

Axsi Sayyidlari

02 Dec, 03:28


Сийдик йўлидан икки марта чиққан одамзот нега кибр қилади?!

✍️ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

🇺🇿

Axsi Sayyidlari

30 Nov, 05:16


Қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, ундан фойдаланилган қисмигина ризқдир.

Гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин ундан фойдалана олмайсан. Демак, бу сенинг ризқинг эмас, у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни соҳибига етиб боргунича қўриқлаб борувчи қоровулсан халос.

© Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Axsi Sayyidlari

29 Nov, 08:22


Хақиқий эркак:
• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қахрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди.

Axsi Sayyidlari

27 Nov, 03:55


Хожа Саййид Амир Кулол ҳикматлари

* * *
Илм амал билан бўлганидагина хазинага айланади. Билимсиз амалиёт кўп ранж келтиради.

* * *
Қаерда бўлсангиз ҳам, илм талабида бўлинг. Бу йўлда оловли ёки сувли дарёдан ўтиш зарурати туғилса, ундан ўтинг-у, илм эгалланг.

* * *
Ризқу рўзингизни ҳалол касбу ҳунар билан топинг, лекин уни исроф қилманг.

* * *
Кўзингизни ҳаромни кўришдан, қулоғингизни ҳаромни эшитишдан, қўлингизни ҳаром ишдан ва оёғингизни ҳаром юришдан сақланг.

* * *
Нодонлар даврасида бўлиш уларнинг таъсирига тушишга олиб келиши мумкин.

* * *
То тақво (парҳез)ни рўзғорингиз шиори этмасангиз, Аллоҳ таоло сизга тўғри йўл эшигини очмайди.

* * *
Бирор киши сизлардан мазҳабга доир савол сўраса-ю, жавоб беролмасангиз, бундан хунукроқ иш бўлмайди. Бу ҳолат сизнинг ғафлатда эканингизни билдиради. Олимларга яқинлашинг, чунки улар умматнинг машъалидирлар.

* * *
Саййид Амир Кулол қуйидаги байтни тез-тез шогирдларига ўқиб берар ва унга амал этишни талаб қилар эди:

Агар нажот топай десанг, аё ёр,
Ҳатто чумолига бермагил озор!

Axsi Sayyidlari

26 Nov, 05:04


#кун_ҳақиқати

Аллоҳ инсонларга Ўзининг нақадар буюклиги, бемисл гўзаллигини англатиш ва қалб гўзаллигига эришиш, қалбимизни поклашга интилишимиз учун борлиқ табиат ва мавжудодларни гўзалликда бетакрор этиб яратгандир!
Барча жохиллик ва ёвузликларга қарши қалбларга муҳаббат туйғусини жойлагандир!

Axsi Sayyidlari

25 Nov, 02:22


Аллоҳ қодир зот. Агар у хоҳласа, сени ҳалок қилиши мумкин бўлганлар қўли билан сени қутқаради...

Axsi Sayyidlari

23 Nov, 08:46


Ҳар бир инсон борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз-насиҳат олмайди:

Биринчи мусибат:
Умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди...

Иккинчи мусибат:
Инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.

Учинчи мусибат:
Киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Аҳир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзаҳгами?

Axsi Sayyidlari

20 Nov, 03:13


«Деҳли-Наманган авиақатновини йўлга қўйиш пайти келди. Чунки айнан Ахсикентга кўриш, Бобурномада қайд этилган Ахси қовуни таъмини тотиш учун келишни истаганлар Ҳиндистонда кўпаймоқда», - Наманган вилоятининг Ҳиндистондаги туризм элчилари Рам Маниможи ҳамда Лео Жоржлар Ахсикент археология парки ва унинг таркибидаги Янги Ахси мажмуаларида бўлдилар

Axsi Sayyidlari

19 Nov, 09:19


Қўшнилик бурчлари:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ;
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик;
3. Кўп савол бермаслик;
4. Касал бўлганда кўргани бориш;
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш;
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш;
7. Хатоларини кўрмасликка олиш;
8. Уйини жосусларча кузатмаслик;
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик;
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик;
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик;
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик;
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик;
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик;
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш;
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш;
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик;
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ;
19. Хизматчисига қарамаслик;
20. Боласига ширин сўзлар айтиш;
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш.

Қўшнилар тафаккур қилинг!

Axsi Sayyidlari

18 Nov, 15:39


• Ким мансаби билан мақтанса, Фиръавнга қарасин!
• Ким моли билан мақтанса, Қорунга қарасин!
• Ким лавозими билан мақтанса, Ҳомонга қарасин!
• Ким насли билан мақтанса, Абу Лаҳабга қарасин!
• Ким илми билан мақтанса, Шайтонга қарасин!
• Аллоҳ бизни кибрдан, ман-манликдан, худбинликдан, сохтакорликдан сақласин!

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

Axsi Sayyidlari

18 Nov, 03:23


* * *
Иброҳим Адҳам ҳазратлари марҳамат этадилар:
«Бир куни Байтул муқаддас ходимлари мени масжиддан чиқаришмасин, деб ўзимни бўйрага ўрадим, Ярим кеча бўлди. Масжид эшиги очилиб, бир пир ичкари кирди. Меҳробга ўтиб, икки ракъат намоз ўқиди.

Орқасини меҳробга берди, яна қирқ киши кириб келишди. Биттаси: «Бу ерда бир киши ётибдир, биздан эмасдир», деди.

Пир кулимсираб, «Адҳам ўғлидур. Қирқ кундирки, ул ўқиган намозининг тотини билмас», деган эди, пирнинг ҳузурига салом бериб бордим.

Аллоҳ ризоси учун (бу ҳолатимнинг) сабаби не эканини айтмоғини сўрадим. «Фалон куни хурмо олаётиб, ердаги бир хурмо сеники бўлмагани ҳолда, меники, деб олиб единг – сабаб шудир».

Шу жавобни олганим ҳамоно хурмофурушга бориб, ҳалоллик тиладим. Дўкон соҳиби бу сўзимни эшитиб, бир фарёд кўтарди. Дўконини тарк этиб, дарвишлардан бўлди».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Axsi Sayyidlari

17 Nov, 05:22


Хулоса ўзингизга ҳавола...

Axsi Sayyidlari

16 Nov, 02:51


ИБРАТЛИ ДУНЁ

🥾Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг ялангоёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:
-- Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.
Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди.
Сўнг соч - соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:
-- Сиз Аллоҳмисиз? -- дея сўради.
Кекса кишининг қўл - оёғи қалтираб, лабини тишлади ва
-- Астағфируллоҳ, болам, ундай демаги.
Қўл - оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:
-- Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз -да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин, дея йиғлагандим...

Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...

Axsi Sayyidlari

15 Nov, 04:12


«Ўзимни уйимдагидек хис этяпман. Ахсикент ҳақида Англияда ҳам яхши билишади. Бундан тўрт юз йил аввал Бобурнома инглиз тилига ўгирилган. У ҳозиргача ўша давр тарихи ҳақида маълумот берувчи муҳим манба сифатида ўрганилади. - Ахсикент археология паркига англиялик Нудрат Чиғатой хоним ташриф буюрди. - Мен ўзим Англияда туғилганман. Ота-онам ҳиндистонлик. Аждодларимиз эса ҳинд диёрига айнан шу заминдан кетишган. Буюк Бобур Мирзо ҳақида излаганларим шу ерда экан.  Мен Ахсикентга тез орада ака-укаларим,  опа-сингилларим билан келаман».

Axsi Sayyidlari

14 Nov, 02:38


#кун_ҳақиқати

Хеч кимса бўлолмай сендек бирдона,
Хеч кимса туролмас сабр мардона,
Жонини беролмас такрор ва яна,
Онажон бир сендек инсон кўрмадим...

Axsi Sayyidlari

13 Nov, 03:21


Ҳазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг кўчада юриш-туриш қоидаларига оид насиҳатлари

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: "Бу – менинг қарашларим", деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

Axsi Sayyidlari

12 Nov, 15:01


«Қадим Ахсикент дунё жамоатчилигини ўзига ром этмоқда. Наманган вилояти туризм салоҳияти бу икки манзил эвазига ўн каррага ортди», - Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасида бугунги кунда 4000 дан ортиқ нодир қўлёзма ҳамда 10000 га яқин ноёб артефактлар сақланмоқда

Axsi Sayyidlari

10 Nov, 11:35


ҲАЗРАТИ ЛУҚМОНИ ҲАКИМ ҲИКМАТЛАРИ:

* * *
“Барча юкни кўтардим, қарздан оғирроқ юкни кўрмадим; барча лаззатни тотдим, офиятдин (соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамликдан) ширинроқ шарбатни тотмадим”.

* * *
“Яхши ахлоқ бегоналарга яқинликдир, ёмон ахлоқ яқинларга бегоналикдир”.

* * *
Ундан сўрадилар: “Фойдаси барча халойиққа тегадиган нарса нимадир?” Дедики: “Ёмонларнинг йўқлигидир”.



Устоз Мирзо Кенжабек
(“Ҳикмат хазинаси” китобидан)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Axsi Sayyidlari

09 Nov, 02:05


Намангандаги Янги Ахси археологик мажмуасидан ноёб қўлёзма ва китоблар топилди

Намангандаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан 50 дан ортиқ нодир қўлёзма ва тошбосма китоблар топилди. Бу ҳақда uza.uz сайти хабар берди.

Топилмалар орасида Абу Муъин Насафийнинг XI асрга оид нодир китоби, Қўқон хони Амир Умархоннинг мукаммал девони, Бухоро амири Саид Олимхоннинг топшириғи билан ўтган аср бошида Когондаги Дорус Салтана босмахонасида чоп этилган Мулло Муҳаммад Обиджон ибн Мулло Муҳаммад Қобил Охунд Намангонийнинг «Тухфатул обидин анисул ошиқин» китоблари мавжуд. Уларнинг энг қимматлилари қаторида Хожа Али Ромитаний, Хожа Аҳрори Валий, Мавлавий Абдулҳай Лакнавийларнинг нодир рисолалари турибди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22878

🕋 @islomuz

Axsi Sayyidlari

07 Nov, 13:51


#ибрат

Филнинг насибасини чумоли еса, ёрилиб ўлади.
Чумолига аталганни фил еса, очликдан ўлади.
Бу иккисининг ризқини алмаштириб
қўймаган Аллоҳ сеникини ҳам бошқаларга бермайди.

Axsi Sayyidlari

07 Nov, 06:13


«Ахсикент - маданий мерос, йирик туризм маркази сифатида Осиёда муҳим аҳамиятга эга объект ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда унинг атрофидаги қурилиш ишларида бунга алоҳида эътибор қаратиш зарур», - 6 ноябрь куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология паркида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, йўлни янгидан барпо этишда бунёд этилаётган очиқ осмон музейидан 12 метрга суриш таклифини берганди.

Ахсикентдаги янги музей олдида кенг майдон қолдириш, автотураргоҳ қуриш, асосий йўлни кенгайтиришда шунга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланганди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов бугун Ахсикент ва Янги Ахси мажмуаларида бўлиб, вилоят раҳбари топшириқлари ижроси бўйича масъуллар билан кенгашув ўтказди.

Йўлни музей яқинга келганида ғарбий работ томонга суриш, шу билан бирга, ҳудудга келувчи меҳмонлар учун қўшимча қулайликлар яратиш, пиёдалар йўлакчасини ташкил этишни кўзда тутувчи янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.