O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши @uzlidepandijon Channel on Telegram

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

@uzlidepandijon


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг расмий канали

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши (Uzbek)

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгaши канали - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг расмий канали. Ушбу канал Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати бўйича энг сўнгги янгиликларни ва маълумотларни тарғиб этади. Бу канал орқали сиз О‘збекистон Либерал-демократик партияси ва унинг фаолиятлари ҳақида энг тўлиқ ва тез янгиликларни олиб борасиз. Шунингдек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун фойдали советлар ва кўрсатмалар каналда энг кўп ташрифланадиган мавзулардан бири. Агар сиз тадбиркорлик ва ишбилармонлар ҳаракатига қизиқсизлик кўрсатасиз, тақдирларингизни интернет орқали оширишни истасиз, ушбу Telegram канали сиз учун идеал ёрдамчи бўлиши мумкин. Бошқа Telegram фойдаланувчилари билан боғланиш, муҳим хабарларни ва маълумотларни олмоқ учун O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашига аъзолик қилинг ва янгиликлардан тезроқ баъзардаги орқага ҳабардор бўлинг!

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

07 Jan, 06:48


https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

07 Jan, 06:48


https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

06 Jan, 10:23


Депутат асакаликлар мурожаатини ҳал этишга бел боғлади

2025 йилнинг 6 январь куни 26-"Асака" сайлов округидан Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган депутат Баҳодиржон Ахмедов, туман Кенгаши депутати Умидахон Назаровалар "Соҳибкор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли вакиллари билан учрашди.
Юзма-юз мулоқот давомида сайловчилар маҳалладаги янги тортилган ичимлик сув қурилмалари ва тизимларидаги камчиликлар борлиги бўйича мурожаат қилишди. Халқ вакиллари ичимлик сув тизимидаги камчилликларни ўрганиб, Асака туман сув -оқава корхонаси мутахассислари билан боғланди ва муаммога ечим топилди. Мазкур масалани халқ ноиби ўз назоратига олди. Мулоқот давомида маҳалладаги тиббиёт, таълим, йўл, аҳоли томорқаларига сув олиб келиш буйича муаммолар ҳам ўртага ташланди. Депутатлар мутасадди ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишчи ўринлари яратиш масалалари юзасидан келишиб олинди. @uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

03 Jan, 05:21


Булоқбоши туманининг "Ширмонбулоқ фахри" фермери хўжалиги раҳбари   
Муборакхон Исроилова қишлоқ хўжалигининг барча сохаларда ҳар йили шартномавий режаларни ортиғи билан уддалаб келади.
     Муборак опанинг хизматлари давлатимиз томонидан  қадрланиб,  қатор орден ва медаллар билан тақдирланган.

     🎄2025 - йилда ҳам ўз олдига юксак мақсадларни қўйган илғор фермернинг Янги йил табриги Севимли телеканалининг  "Замон" информацион дастури учун тайёрланди.
       
✍️ Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
👉 https://t.me/buloqboshipress

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

31 Dec, 19:13


O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг Янги йил табриги.

#uzlidep #Xaitov #yangi_yil #tabrik

Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

31 Dec, 19:13


#yangi_yil_bilan

❄️ Янги 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” барча юртдошларимизга муборак бўлсин!

#uzlidep #bayram

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

31 Dec, 19:13


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

31 Dec, 03:50


Хожимуҳаммад Хасанхонов,
O‘ZLIDEP Андижон вилоят Кенгаши аппарат раҳбари:

Ҳурматли ватандошлар! Азиз дўстларим, қадрли партиядошлар!
Сизларни кириб келаёган Янги йил билан самимий муборакбод этаман.  Бугун биз вақтнинг азим дарёдек шиддат билан ўтишига яна бир бор гувоҳ бўлиб, янги йилга, ҳаётимизнинг янги бир давонига қадам қўймоқдамиз.
Айни шу лаҳзаларда ўтаётган йилни кузатар эканмиз, йил давомида бошимиздан кечирган, ён-атрофимизда бўлиб ўтган ташвишли ва қувончли воқеаларни, амалга оширган ишларимизни беихтиёр кўз ўнгимиздан ўтказамиз, шу кунларга етказгани учун Яратганимизга шукроналар билдирамиз. Фурсатдан фойдаланиб  Сиз азизларга юрагим тубидаги эзгу тилакларимни билдираман.
Кириб келаётган янги йилимиз юртимизга, барча-барча оилаларга бахту саодат ва омад келтирсин!
Ҳар биримизнинг пок ният ва тилакларимиз ижобат бўлсин!
Ватанимиз тинч, халқимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

31 Dec, 03:34


Ўктамжон Ахунов,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, сенатор

Ўтаётган ҳар бир кунимиз, ҳар бир лаҳзамиз сизу бизни тобора Янги йил остонаси томон етакламоқда. Кумуш қишнинг оппоқ фусункор таровати юртдошларимиз қалбини оқликка, покликка буркаб, барчамизнинг кўнглимизда янги йилда янгича орзу-ҳавас, янгича шижоат ва янгича ташаббусларни уйғотади. Шундай экан, мен аввало Сиз азизларни, сизлар орқали бутун вилоятимиз халқини кириб келаётган янги 2025 йил билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Янги йил жаннатмакон юртимизга, бағрикенг халқимизга олам-олам муваффақиятлар, бири бирини такрорламас қувончли хушхабарлар, бахт ва омад олиб келаётгани рост бўлсин
Халқ дардини тинглаш, оғирини енгил қилиш энг беқиёс саодатдир. Янги йилимизда ана шундай беқиёс саодат ҳеч биримизни тарк этмасин. Юртимиз осмони доимо мусаффо,  тараққиёти эса ҳамиша бардавом бўлсин. Янги йил ҳар бир хонадонга файзу барака, хотиржамлик, бахтли ва фаровон ҳаёт олиб келсин. Яна бир бор Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз Ватандошлар!

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

26 Dec, 07:26


😎 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 26 декабрь 52-сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:

• Янги йил остонасида...
• Таянчимиз – суянчимиз – энг катта кучимиз ҳам Тадбиркорлар!
• Мамлакатнинг асосий пойдевори таълимдир
• Энергетика мустақиллигига эришамизми?
• Экологик хатарлар олдида ожиз эмаслигимизни қачон исботлаймиз?
• Жамоат транспорти: муаммолар бор, ечимлар-чи?
• “Ўзбекгидроэнерго” минтақада етакчи
• 2024 йилнинг энг ишбилармон аёлларини танийсизми?
• Адолат қарор топмаса...ҳуқуқ ва манфаатлар ҳам тикланмайди-да!
• “Радиоакадемик” Анвар Абдувалиев ҳақида нега интернетда маълумот йўқ?


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Dec, 11:19


#OAVda_biz

😎 OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида қонун лойиҳалари муҳокамаси | Репортаж

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Dec, 10:23


“ФАРОВОН ОИЛА “ – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ
Избоскан тумани оила ва хотин-қизлар бўлими қошидаги Яраштириш комиссияси, туман “Оқила аёллар” ҳаракати ва ҳамкор ташкилотлар, сиёсий партия вакиллари томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Унда O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши аппарат раҳбари З. Хайдарова ҳам иштирок этиб, тумандаги “Тинчлик”, Қораянтоқ,
“ Гуркиров” МФЙларда истиқомат қилаётган, ажрим ёқасида турган оилалар вакиллари иштирокида оилавий муаммолар ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.
МФЙ хотин-қизлар фаоллари, туман бош отинойиси ва масъул ташкилот фаолларининг фикр-мулоҳазалари, ҳаётий тажриба ва йўл-йўриқлари билан 3 нафар оила муросага келтирилиб, яраштирилди.

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Dec, 05:59


ЭЪТИРОФ МУБОРАК БЎЛСИН!

Хабар берилганидек
“Ёшлар форуми — 2024” доирасида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнацеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришига хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган ёшлар тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида ЎзЛиДеП "Ёшлар қаноти" фаоли,
Андижон тумани "Гумбаз" маҳалласи ёшлар етакчиси Жаҳонгир Абдуллаевнинг борлиги биз учун катта қувонч ва ифтихор бағишлади.

Жаҳонгир Абдуллаевни юксак эътироф билан муборакбод этиб келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Dec, 05:36


Ҳурматли Шуҳратбек Қўшақбоевич!

Аввало, Сизни кириб келаётган 2025 йилнинг остонасида 25-декабрь таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этаман.

Сизнинг вилоят ҳаётидаги беқиёс меҳнатларингиз, ҳудуднинг мамлакатдаги юксак нуфузи ва аҳамиятидаги алоҳида ўрнингиз ибратдир ҳамиша. Андижоннинг ҳар соҳада юқори марраларни забт этаётгани, тараққиёт босқичларини илдам босиб ўтаётгани, халқаро ривожланиш ютуқларини қўлга киритаётгани замирида, албатта, Сизнинг хизматларингиз эътирофга арзийди.

Сиз раҳбарлигингизда вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар янги-янги тараққиёт уфқларини очишга, халқнинг турмуш фаровонлигини оширишга, иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга хизмат қилаётганини ғурур билан таъкидлаймиз.

Хурматли, Шуҳратбек Қўшақбоевич,
Шукрона кунингиз муносабати билан Сизга мустаҳкам саломатлик, оилавий хотиржамлик ва Андижонни обод манзилга айланишидаги серқирра меҳнатингизга ривожлар тилайман.

Сизга чексиз самимият ва эҳтиром билан,
O’zLiDeP Андижон вилоят
Кенгаши раиси, сенатор Ўктамжон Ахунов

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Dec, 05:22


Шундай инсонлар бўладики, фидойилик, халкпарварлик қон-қонига сингган. Улар эл дарди билан яшайди. Ўзини унутиб, халк манфаатларига камарбасталикни ҳаётию фаолиятининг дастуриламалига айлантиради.

Андижон вилоят ҳокими, сенатор Шуҳратбек Қўшақбоевич Абдурахмонов ҳеч муболағасиз ана шундай инсон...

Қадрли Шуҳратбек Қўшақбоевич!

Туғилган кунингиз билан ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши жамоаси номидан чин қалбдан табриклаймиз! Сизга узоқ-умр, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва икки дунё саодатини тилаймиз! Кунни тунга улаб Андижон вилояти нуфузи учун қилаётган меҳнатларингиз ҳамиша халқимиз эътирофига сазовор бўлаверсин!

Ҳурмат билан, ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши жамоаси


https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Dec, 03:22


😎 Қамоққа олинганларни қийноққа солиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

24 Dec, 09:02


Бугун Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда вилоятда фаолият олиб бораётган бошқармалар раҳбарларининг жорий йилнинг 11 ойи давомида амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Сессия кун тартибига кўра барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram | Lotin

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

18 Nov, 05:52


▶️ Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

16 Nov, 09:24


#uzlidep_21yoshda

Муҳим
вазифалар белгилаб олинди

Бугун ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда ЎзЛиДеПнинг қўлга киритган ютуқлари ҳамда партия олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда партия Сайловолди дастуридаги вазифаларни бажариш учун 500 пунктдан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилгани ва унинг ижросини таъминлаш партиянинг бош мақсадига айланиши кераклиги таъкидланди.

5 устувор мақсад асосида ишлаб чиқилган мазкур “Йўл харитаси” аҳолимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, халқимиз дастурхони янада тўкин, эртанги кунимиз эса ёруғ бўлишини кафолатлайди.

Йиғилишда ЎзЛиДеП раиси А. Хаитов партия ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан барча партия аъзоларини табриклади. Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

16 Nov, 09:10


Президент рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш
тўғрисида

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

15 Nov, 09:56


ЎзЛиДеП 21 йил Сиз билан бирга!
Сиёсий майдонга етакчи лидер куч сифатида кириб келганимизга 21 йил бўлди. Ўтган давр фидойиларни саралади. Сафимиз кутилганидан зиёда кенгайгани партиямизга бўлган ишончнинг ортганидан дарак. 21 йил жуда қисқа, айни вақтда жуда залворли муддат. Бир гўдакнинг туғилиб, навқирон ёшга етгани палласи. Демак, айни дам навқирон ёшдамиз. Олдимизда хали катта ҳаёт тургани зиммамиздаги масъулиятлар янада ортишидан бир хабардир.

Байрам муборак бўлсин, қадрли сафдошлар!

https://t.me/odinaxon_deputat

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

15 Nov, 06:10


#uzlidep_21yoshda

Партиямизнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва нуфузи тобора юксалиб бормоқда

😎 Айни вақтда O‘zLiDePга муаммолари ечимини ишонадиган ишбилармонлар қатлами билан бир қаторда бошқа соҳа вакиллари, оддий фуқароларнинг ҳам борлиги, улар сафи тобора кенгайиб бораётгани қувонарли, албатта.

🗣️ Партия ташкил топишининг илк кунлариданоқ сафда бўлганим боис ўтаётган йиллар шиддатида кеча ва бугунни ёрқинроқ сарҳисоб эта олишдан мамнун бўламан. Тўғри, бу маррага етиб келишнинг ўзи машаққатли кечди.

🔗 Батафсил

• Ўктамжон Ахунов
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

15 Nov, 03:39


Қадрли сафдошлар, партиямизнинг фидойи фаоллари !
Барчангизга байрам муборак бўлсин!

Сиёсат майдони бугун сизу бизни халқимиз қаршисида муаммолари ечимига камарбаста, ташвишига елкадош, қувончидан бахт топишдек масъулиятга ҳамрох қилди. Бу шарафли вазифа, бу юксак туйғу виждонан, халол, сайловчилари ва аҳоли манфаатлари учун ҳалол меҳнат қилишга ундайди.
Ўтган 21 йиллик давр партиямизнинг навқирон йиллари бўлди. Бу давр давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, истиқболли лойиҳалар, ўйлайманки, яна шижоатимиз билан давом этиб, улкан марраларга етажак.
Азиз партиядошлар, яна бир  бор байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Чексиз ҳурмат ва самимият билан,

Ўктамжон Ахунов,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, сенатор


https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

14 Nov, 17:39


21 ЁШИНГ МУБОРАК, ЖОНАЖОН ПАРТИЯМ!

Дунёда халқларни бирлаштириш, эзгу ҳамда хайрли ишларга бошлашдан кўра савоблироқ иш йўқ. Мана, 21 йилдирки, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Андижон вилояти Кенгаши томонидан партиянинг дастурий мақсадлари ва вазифаларини шараф билан тарғибот қилиб, 136  мингга яқин фаол инсонларни бир мақсад, бир маслак йўлида жипслаштирди, жонажон юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишга ундаб келмоқда.
 
Бугун биргаликда биз куч эканлигимизни амалда намоён этаётган, доим элу юрт дарди, ўй-ташвишларига ҳамоҳанг фаолият олиб бораётган қадрдон партиямизнинг ташкил топганига 21 йил тўлди. Бу қутлуғ кун билан барча-барчангизни самимий қутлашдан жуда бахтиёрман. 

Барча юртдошларимизга, сиёсий партия сафларини тўлдириб турган фаолларимизга улуғ ва қутлуғ байрам яна бир карра муборак бўлсин!

Хуршидахон Халилова,

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари


https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

14 Nov, 16:40


O‘zLiDeP 21 ёшда!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиямизнинг 21 йиллиги муносабати билан барча партиядошларни, партиямиз электоратини ва ҳайрихоҳларини самимий табриклайман !

Барчангизга сиҳат-саломатлик,  ишларингизда ривож ва партиямиз олдига қўйган мақсадлар ижроси йўлида куч-қувват, шижоат ёр бўлишини тилайман.

Сиёсий майдондаги лидерлик доимий ҳамроҳимиз бўлсин !

Хожимуҳаммад Хасанхонов,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аппарат раҳбари


https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

14 Nov, 08:41


#uzlidep_21yoshda

😎 “XXI asr” газетасининг 14 ноябрь 46 сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:

• Президент ташрифлари таҳлили: Тинчликсиз, тоза ҳавосиз ҳаёт бўладими?
• O‘zLiDeP ташкил топганига 21 йил тўлди! Ортга назар солинса, келажак ҳам ойдин кўринади
• Сув –ҳаёт-мамотми? Селектордан сўнг...
• Депутатни космонавт қутлади
• Ер участкасини қандай хусусийлаштириш керак?
• Прокуратура ҳуқуқий маданият тарғиботига масъулми?
• Хоразмлик 95 ёшли темирчи Давлатназар отанинг топган “давлати”

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

14 Nov, 08:37


НАТИЖА УЧУН КУРАШАВЕРАМИЗ

Вақтнинг югуриклигини, замоннинг тезлигини ўлчайдиган асбоб-ускуна борми? Афсуски, йўқ! Лекин уларни белгилайдиган бошқа мезонлар борки, бу, энг аввало, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва юксалишдир!

Шу маънода Ўзбекистонда кейинги ўн йилликларда содир бўлаётган тарихий ўзгариш ва улкан ислоҳотлар ана шу юксак мезон талабларига мос келадики, буни инкор қилиш мушкул. Айниқса, сўнгги етти-саккиз йил ичида мамлакатимиз нуфузи, обрў-эътибори дунё миқёсида ҳар жабҳада тобора ошиб бораётгани бор ҳақиқат. Албатта, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Эришилаётган ютуқ-муваффақиятларда, табиийки, ташкил топганига 21 йил тўлаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳам  алоҳида ўрни, улуши борлигини таъкидлашни истардим.

2003 йил 15 ноябрь... Бу озод ва мустақил давлатимиз сиёсий ҳаётида унутилмас из қолдирган саналардан бири сифатида тарихимиз саҳифасига ёзилмоғи шубҳасиз. Чунки худди шу куни дастлаб мамлакатда фаолият кўрсатиб келаётган катта қатлам ҳисобланган тадбиркорлар ва ишбилармонларни бирлаштирувчи куч сифатида майдонга чиққан сиёсий куч салмоқли натижаларга эришди. Оддий мисол: парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда O‘zLiDeP беш карра устунлик мақомини қўлга киритди. Яқиндагина бўлиб ўтган сайловдаги катта ғалаба эса алоҳида эътирофга лойиқдир. Ёки партиямиздан кўрсатилган номзодлар Президент сайловларида беш марта ғолиб бўлди. Бундай қувончли ютуқлар  билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, албатта.

Бугун фахр ва ифтихор билан ўз сафларида 1 миллион 600 мингдан кўпроқ аъзони бирлаштириб турган етакчи сиёсий куч 21 йил ичида чин маънода халқчил партияга айлана олди, десак асло муболаға бўлмайди.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг одилона ва оқилона ташаббуслари туфайли амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида ўз фикрини эркин айта оладиган, ижтимоий фаоллашган, бир сўз билан айтганда, очиқ ахборот маконидан фойдаланаётган сиёсий фаол инсонлар қатлами шаклланди. Демак, халқимиз Янги Ўзбекистонимиз пойдевори янада мустаҳкам бўлмоғи учун эртанги кунига дадил ишонч билан  шахдам қадамлар ташламоқда. Дарвоқе, бизнинг партиямизнинг ҳам бош шиори “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қуриш”дан иборат экан, энди фақат ва фақат ваъда эмас, натижа учун курашамиз! 5 муҳим йўналиш бўйича белгиланган 500 вазифани албатта шараф билан уддалаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, 15 ноябрь  – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 21 йиллиги муносабати билан бизга ишонган, истиқболли ғоя ва эзгу мақсадларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган барча юртдошларимизни, фаол аъзоларимиз, депутатлар корпуси вакилларини самимий муборакбод этаман! Тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик хотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

@a_xaitov

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

11 Nov, 16:01


Сиёсий майдонининг забардаст вакили, салоҳияти, билими, кўникмалари, иш ва фаолияти тажрибалари билан барчага ибрат Ўктам Набиевич Ахунов номи бугун нафақат андижонликлар, балки бутун мамлакат учун ҳам яхши таниш.

ЎзЛиДеП Андижон вилояти Кенгаши раиси, Нуронийлар жамғармаси вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Ўктам Набиевич зиммасига яна бир шарафли ишонч юклатилгани бизнинг фахримиздир.

Сенаторлик масъулиятини-да елкасига юксак шон билан олган бу заҳматкаш, эл-халқ учун ёниб яшайдиган Ўктам Ахуновга келгуси депутатлик, сенаторлик фаолиятида куч-қувват, мустаҳкам ирода тилаймиз.

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

11 Nov, 06:18


ОАВда биз...Андижоннома газетаси биз ҳақимизда https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

10 Nov, 03:29


Азиз шифокорлар, тиббиёт соҳасининг фидойилари!

Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек саҳоватли касб  эгаларини "Тиббиёт ходимлари куни" – касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман!

Мамлакатимизда кенг нишонланаётган ушбу байрам нафақат тиббиёт ходимларининг, балки бу касб эгалари билан фахрланиб дил сўзларини изҳор этаётган аҳолимизнинг ҳам қутлуғ айёмидир.

Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди.

Инсоният пайдо бўлибдики, дардга чалинганда, хасталик хуружларида , аввало, Сиз азизлардан нажот кутадилар, дардларига даъво истайдилар.

Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир!
 Сиз каби жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг ҳаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади.

Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнинигизни эътироф этган ҳолда, Сиз азизларни "Тиббиёт ходимлари куни" байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, меҳнат жамоаларингиз ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонларингизга қут-барака, эл саломатлиги йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман!

Ҳурмат билан,  ЎзЛиДеП Андижон вилоят кенгаши раиси- Ўктамжон Ахунов

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

29 Oct, 09:12


Бугун “Дебат Холл” медиа марказида “Сайлов-2024: натижалар таҳлили, янги парламент шаклланиши” мавзусида махсус сессия ташкил қилинди.

Мазкур тадбир беш қисмдан иборат бўлиб, Сессиянинг учинчи қисми "Сайловда сиёсий партияларнинг фаол ва кучли рақобат асосидаги иштироки" мавзусига бағишланди. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ғиёсов партиянинг сайловлардаги иштироки, сайловолди тарғибот тадбирлари ва якуний натижалари хусусида тўхталиб ўтди.

Хабарингиз бор, кеча Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов якунларининг натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламент қуйи палатасида бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 38 та, ягона сайлов округ (пропорционал тизим) бўйича 26 та, жами 64 та ўрин эгаллади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

28 Oct, 10:31


Сайлов якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партиянинг сайловлардаги иштироки ва натижалари юзасидан брифинг ташкил этилди.

Унда партия раиси Актам Хаитов Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламент қуйи палатасида бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 38 та, ягона сайлов округ (пропорционал тизим) бўйича 26 та, жами 64 та депутатлик ўрнини эгаллаганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, “Менинг танловим – обод ватаним” шиори остида ўтказилган бу йилги сайловларда партиянинг сайловгача амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилди. Жумладан, O’zLiDeP қошида марказий, ҳудудий, туман ва шаҳар сайловолди штаблари фаолияти йўлга қўйилган, партия ғоялари уйма-уй юриб сайловчиларга етказилгани, партия фаоллари ва волонтёрлар томонидан безатилган махсус автобус, велосипед ва овоз кучайтиргичлар (рупор) ёрдамида партиянинг асосий мақсад ва ғоялари тарғиб қилингани партия муваффақиятида муҳим омил экани қайд этилди.

Партия тарғибот тадбирлари доирасида электорат вакиллари билан учрашувларга алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, Бухорода тадбиркорлар, Самарқандда маҳаллий инвесторлар, Тошкент вилоятида IТ соҳаси вакиллари ва интелектуал мулк эгалари, Тошкент шаҳрида ноширлик соҳаси вакиллари, Андижонда шифокорлар, Наманганда ёш тадбиркорлар, Навоий ва Қашқадарёда эса саноат соҳаси вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, Фарғона, Нукус ва Тошкент шаҳарларида оммавий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, бу йилги сайловларда сиёсий партиялар ўртасида дебатларнинг ташкил қилиниши ҳам муҳим янгиликлардан бири бўлди. Дебатларнинг жонли тарзда тўғридан-тўғри эфирга берилгани ҳам сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Брифинг якунида партия лидери 5 мақсад, 500 вазифадан иборат қатор ташаббуслар ижроси учун ЎзЛиДеП билан ҳамкорликка тайёр бўлган барча партиялар билан бирга ишлашга, мавжуд масалаларни ҳал қилишда кучларни бирлаштиришга тайёр эканини билдирди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

28 Oct, 09:13


Сиёсий майдоннинг келгуси беш йилликдаги энг муҳим санаси якунланди. Сайлов жараёнлари қизғин бўлганини қайд этиш керак. Мамлакатимизда мавжуд бешта сиёсий партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган минглаб номзодлар муҳим сиёсий синовдан ўтдилар. Албатта, бу курашда кимдир енгди, кимдир мағлубият остонасида қолди.
Тан олиш керак, барча кўрсатилган номзодлар депутатликка энг муносиблари бўлди. Уларнинг ҳар бири фидойи, халққа камарбаста, фуқаролар манфаатлари йўлида жонкуяр инсонлар. Бироқ майдон ғолиблиги чегараланган. Энг, энг, энг муносиблари саралангани рост. Сайлов комиссияси, сайлов жараёнларини ёритган қалами ўткир меҳнаткаш журналист ва блогерлар хизматларини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз. Вилоятимизда жараёнлар учун яратилган шарт-шароитлар барчаси сайлов қонунчилигини ўзида ифода этди, албатта. Очиқ, ошкора, шаффоф ўтган сайлов натижалари эса барчага маълум.

ҒАЛАБА муборак бўлсин!

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

27 Oct, 12:47


“Андижонда сайлов жараёнлари юқори савияда ташкил этилган” -халқаро эксперт
———
Бугун бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловларни кузатиш учун мамлакатимизга кўплаб хорижий кузатувчилар ташриф буюрган.

Уларнинг бир гуруҳи Андижон вилоятида бўлиб, сайловларнинг қай тарзда ўтаётганлиги билан бевосита танишмоқда, сайловлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Дмитрий Мохоров (Россия) МДҲ давлатлари парламентлараро ассамблеяси Парламентаризм, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократик жараёнлар мониторинги халқаро институти эксперти - МДҲ давлатлари Парламентлараро ассамблеяси экспертлар кенгаши аъзоси саналадия

– Кейинги йилларда Ўзбекистонда сайлов тизимини такомиллаштириш, сайлов жараёнларига халқаро ва демократик принципларни жорий этиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда, дейди у ўз фикрларида.

-Бугун эрталабдан халқаро кузатувчи сифатида Андижон шаҳридаги 15-сайлов участкасида бўлиб, сайловларнинг бошланиш жараёнини кузатдим. Сайлов участкасида сайловларга тайёргарлик юқори савияда ташкил этилганлигининг гувоҳи бўлдим. Сайлов участкасида сайловлар белгиланган тартиблар асосида бошланди, ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолатини кузатмадим.

Айниқса, фуқароларнинг фаоллиги, сайлов участкаларида сайловчилар учун зарур барча шароитларнинг яратилганлиги, сайлов комиссияларида ўз ишини пухта биладиган, муайян тажрибага эга кишилар фаолият юритаётганлиги, сайловлар эса миллий, халқаро талаб ва меъёрлар асосида ўтказиб борилаётганини эътироф этиш ўринли.

Одамларнинг кайфияти юқори. Бунинг асосий сабаби юртингиздаги тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тўкинликдан, деб биламан. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, демократик принципларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи сайловлар халқаро андозалар, демократик принциплар асосида ўтади, халқингиз энг муносиб номзодларга овоз беради. Бу танлов Ўзбекистон халқининг тинчлик-хотиржамлигини, юртингизнинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади!, дея халқаро эксперт ўз фикрларини якунлайди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram | Lotin

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

27 Oct, 09:23


Андижонда бугун соат 13:00 ҳолатига 48.12% сайловчилар овоз берди. Бу ҳақида Марказий сайлов комиссияси раиси брифингда маълум қилди.

Юртимизда сайлов жараёнлари давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram | Lotin

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

27 Oct, 09:02


Халқ билан бирга: Президент сайловда овоз берди ва фуқароларга юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик учун миннатдорлик билдирди

Вместе с народом: Президент проголосовал на выборах и поблагодарил граждан за сопричастность к судьбе и будущему страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

27 Oct, 06:09


Шуҳратбек Абдураҳмонов сайловларда ўз овозини берди.

Бугун, 2024 йилнинг 27 октябрь санаси Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатилигига сайловлар куни.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram | Lotin

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

27 Oct, 06:08


OʻzLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qoʻmitasi raisi, Deputat, Spiker oʻrinbosari Aktam Xaitov Yunusobod tumanidagi 520-saylov uchastkasida boʻlib, saylovda ovoz berdi.

Kanalga ulanish: 
@uzauz

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Oct, 14:04


Эксклюзив: Пойтахтимизда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди

😎 ЎзЛиДеП юртимиз равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида янги ғоялар билан майдонга чиқди.

😎 Партия халқ ишончини оқлаб, тараққиётнинг мустаҳкам таянчига айланмоқда. ЎзЛиДеП билан келажак янада порлоқ ва ишончли!

🇺🇿 Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

🇺🇿 Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.

✔️ ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беринг!

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Oct, 12:28


😎 Теледебатда ЎзЛиДеП спикери, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шахноза Холмахматова иштирок этмоқда.

✔️ Спикеримиз сайловчиларни партиямизнинг Экология, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги таклиф-ташаббуслари билан таништирмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Oct, 11:58


😎 ЎзЛиДеП навбатдаги дебатга тайёр

✔️ Айни вақтда сиёсий партиялар ўртасида экология, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган сўнгги дебат бўлиб ўтади.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Oct, 11:07


#OAVda_biz

😎 ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитовнинг Андижон Давлат тиббиёт институтида малакали шифокорлар ва ҳамширалар, тиббиёт соҳасига энди қадам қўйаётган ёшлардан иборат 150 нафардан зиёд сайловчилар билан мулоқот қилди.    

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Oct, 10:48


Эксклюзив: пойтахтимизда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди

😎 ЎзЛиДеП юртимиз равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида янги ғоялар билан майдонга чиқди.

😎 Партия халқ ишончини оқлаб, тараққиётнинг мустаҳкам таянчига айланмоқда. ЎзЛиДеП билан келажак янада порлоқ ва ишончли!

🇺🇿 Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

🇺🇿 Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.

✔️ ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беринг!

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

25 Oct, 06:54


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг амалдаги депутати Умидахон Зокирова, ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудирлари, маҳаллий Кенгаш депутлигига номзодлар ва партия фаоллари иштирокида Андижон  шаҳридаги 44– умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашди.

Номзодлар сайловчилар билан учрашувда сўз олар экан,   аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, аёллар ва нуронийлар бахтли яшаши, эл дастурхони тўкинлиги таъминланиши учун ЎзЛиДеП кейинги беш йилга мўлжалланган янги Сайловолди дастури орқали 5 та аниқ мақсадга йўналтирилган 500 та вазифани белгилаб олганини алоҳида таъкидлади. Учрашув давомида ишончли вакил  сайловчиларга:

- Халқчил давлатнинг асоси - қонун устуворлиги, одил судлов ва адолатни таъминлаш эътибор марказимизда бўлади. Хусусан,  “суд прецеденти ҳуқуқи”ни амалиётга татбиқ этиш, жабрланувчининг илтимосига асосан жиноят ишини қўзғатмасдан ярашиш имкониятини бериш ташаббусини илгари сурамиз. ЎзЛиДеП конституциявий ислоҳотларга мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб-варақаларидаги амалиётларини тўхтатиб туриш фақат суд тартибида қўлланилишини қонун даражасида белгилаш тарафдоридир, - деди.

Қизғин   кечган  учрашув  иштирокчилари бўлғуси  сайловда ЎзЛиДеПга ва мазкур партиядан кўрсатилган номзодларга якдиллик билан овоз беришларини билдиришди.

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

23 Oct, 10:21


ЎзЛиДеП номзодлари биринчи маротаба сайловда иштирок этувчи ёшлар билан мулоқот ўтказди

Мулоқотда 7 -"Андижон" сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Одинахон Отахонова ва ЎзЛиДеП Андижон вилояти Кенгаши раиси Ўктамжон Ахуновлар  Асака туман Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоатчилик саломатлик техникуми талабаларига  партия сайловолди  дастурининг асосий йўналишлари, 5 мақсад 500 вазифа  доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан атрофлича маълумот бердилар.

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

23 Oct, 09:40


ЎзЛиДеПдан Пахтаобод туман  Кенгаши депутатлигига  21- "Намуна" сайлов округидан номзод   Абдумалик Акбаров сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда партиянинг сайловолди дастури да белгиланган 5 максад 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

23 Oct, 09:34


Андижон вилоят Кенгашига 50- "Чувама" сайлов округидан вилоят кенгаши депутатлигига   Дилфузахон Каримова "Чувама" қишлоғидаги 26- умумтаьлим мактабида сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда партиянинг сайловолди дастури да белгиланган 5 максад 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

23 Oct, 07:28


Андижонда ЎзЛиДеП ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Андижон Машинасозлик институтида "Эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!" шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди. Унда ЎзЛиДеП Андижон вилоят кенгаши бўлим мудирлари Шуҳратбек Бозоров ва Одинахон Турғуновалар, маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар, олий таълим профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ва партиямиз фаоллари  иштирок этди. Мазкур учрашувда партиянинг сайловолди дастуридаги вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Партиямиз барқарор иш жойларини яратиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, туман, шаҳар ва маҳаллаларнинг мастер-режалари устида ишлашни ўзининг устувор вазифаси, деб билади.

Шунингдек келгуси беш йилликда ёшлар бандлиги ва ишбилармонлигини фаол қўллаб-қувватлайди.

Ишсиз ёшларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, корхоналар буюртмаси асосида касбга тайёрлаш амалиётини жорий қилиш, ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил қилиш ва ушбу марказларни ёшларимиз учун чинакам “лойиҳалар фабрикаси” айлантириш партиянинг устувор вазифасидир.

Муҳокамада иштирок этган фаоллари партия ташаббусларини, номзодларимизни қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди.

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

23 Oct, 06:01


📍"Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

19 Oct, 16:22


ЎзЛиДеП маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда                              

Андижон шаҳар 6- умумтаълим мактаби мажлислар залида ЎзЛиДеПдан Андижон шаҳар Кенгаши депутатлигига 10-"Истиқлол" сайлов округидан номзод Ғофиржон Абдурахмоновнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда партия сайловолди дастурининг 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Ўз ўрнида учрашувда сайловчилар ҳам сўз олиб, партиянинг янги сайловолди дастури билан яқиндан танишиб чиққанликларини ва бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни ва партиядан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.
Ғофуржон Абдурахмонов  учрашуви якунида сайловчиларни 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиб,  ЎзЛиДеП ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирди.

https://t.me/uzlidepandijon

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

19 Oct, 16:14


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИГА НОМЗОДЛАРНИНГ ЖОЙЛАРДА УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ЎзЛиДеП Андижон шаҳар Кенгаши «10-Истиқлол» сайлов округидан кўрсатилган номзод Абдурахмонов Ғофуржон Ғуломжоновичнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда партия сайловолди дастурининг 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Ўз ўрнида учрашувда сайловчилар ҳам сўз олиб, партиянинг янги сайловолди дастури билан яқиндан танишиб чиққанликларини ва бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни ва сиёсий кучдан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

19 Oct, 16:03


😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

5-Андижон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Азимов Сайдулло Неъматиллаевич 1985 йили Андижон вилояти Андижон
шаҳрида туғилган.

🖥 Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2021 йил Тошкент давлат
юридик университетини тамомлаган. Ихтисослиги -ҳуқуқшунос. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг суд мажлиси котиби лавозимидан бошлаган, 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот маркази етакчи консультанти, бош консультанти, 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси прокурори лавозимларида ишлаган.

📍 2023 йилдан Андижон вилояти прокуратураси Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг