TERMIZIY.UZ @termiziy_uz_rasmiy Channel on Telegram

TERMIZIY.UZ

@termiziy_uz_rasmiy


🕌 Assalomu alaykum
Xush Kelibsizlar !
Ma'naviy va ma'rifiy kanalimizga..

TERMIZIY.UZ (Uzbek)

Assalomu alaykum Xush Kelibsizlar! TERMIZIY.UZ kanaliga xush kelibsizlar! Bu kanal esa sizlarga Termiz shahridagi yangiliklardan, ma'naviy va ma'rifiy bilimlardan, ijtimoiy muammolardan, va boshqa ko'p mavzulardan habar beradi. Termiz shahri o'zining tarixi, madaniyati, hamda rivojlanayotgan sohilari bilan ajralib turadi. Biz esa sizlarga bu ajoyib shahar haqida eng so'nggi yangiliklarni o'tkazishga va Termiz haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lishga intilamiz. Siz ham TERMIZIY.UZ kanaliga obuna bo'ling va shahrimiz haqida eng so'nggi va ajoyib ma'lumotlarni o'rganing!

TERMIZIY.UZ

09 Jan, 06:45


"Ўзбекистон халқаро ислом академияси" ва "Зиё" медия маркази тақдим этади.

Терроризмни қандай енга оламиз ?

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

09 Jan, 06:35


****

"СЕН ОНАНГ КЎНГЛИ ШОДЛИГИНИ МЕНГА БЕР!"


Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурким: "Исмоил Даббос дедиким:"Ҳаж ниятида сафарга чиқиб, Шерозга етишдим. Бир масжидга кирдим. Шайх Мўъминни кўрдимки, ўтириб, хирқасига ямоқ солар эди. Салом бердим ва ўтирдим. У мендан сўради:
- Не ниятинг бор?
Дедим:
- Ҳаж ниятим бор.
Деди:
- Онанг борми?
Дедим:
- Бор!
Деди:
- Қайтиб онангни ҳизматига бор?
Бу сўз менга хуш келмас эди. Деди:
- Нега тўлғонасан? Мен бош яланг, оёқ яланг, ёлғиз ва озуқасиз эллик марта ҳаж қилганман. Барчасини(нг савобини) сенга бердим. Сен онанг кўнгли шодлигини менга бер!"


Алишер Навоий,
“Насойим ул-муҳаббат” китобидан.


* * *

Биз яшаган бу ҳаёт
алғов-далғов ҳаётдир,
Ҳар ким савоб излайди,
ҳар кимда бир муроддир.
Онаси бор дўстларга
бўлсин буюк хушхабар:
Она қалбин шодлиги
эллик ҳаждан зиёддир!


Мирзо Кенжабек.

https://t.me/VarroqTermiziy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

TERMIZIY.UZ

08 Jan, 09:48


ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ...

Ҳазрати Оиша онамиз ҳикоя қиладилар:

“Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: “Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг паст экани Сизга (уни севмаслигингиз учун) етарли”, дедим.
Аллоҳнинг Расули: “Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди”,
дедилар.

 Яна бир куни Аллоҳ Расулига бир киши ҳақида гапиргандим. Менга шундай дедилар: “Менга дунё қадар қимматбаҳо нарсалар берилса ҳам, ҳеч кимнинг ёмонлиги ҳақида гапиришни ёқтирмайман”.

Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.

Астағфируллоҳ...

Аллоҳим ибрат олиб,  амал қилишимизга мадад бергин...


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

08 Jan, 01:46


БИР НАМОЗНИ ЎҚИЁТГАНИДА ИККИНЧИ НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КИРИШИ
#намоз

1470-CАВОЛ: Мен пешин намозини уйда ўқиётган эдим. Тўртинчи ракатида асрга азон айтилди. Ўқиган пешин намозим дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ўқиган пешин намозингиз дуруст, уни қайта ўқилмайди. Бу ҳақида Имом Қўҳистоний шундай зикр қилганлар:
"أَنَّ الْوَقْتَ لَوْ خَرَجَ فِي خِلَالِ الْوَقْتِيَّةِ لَمْ تَفْسُدْ وَ هُوَ الْأَصَحُّ وَ هُوَ أَدَاءٌ لَا قَضَاءٌ وَ هُوَ الْأَصَحُّ كَمَا فِي قَضَاءِ الزَّاهِدِي. وَ يُسْتَثْنَي مِنْ ذَلِكَ خُرُوجُ وَقْتِ الْفَجْرِ فَإنَّهُ مُفْسِدٌ"
“Вақтлик намозни ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намози бузилмайди. Энг тўғри гап шудир. Мазкур намоз адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади, қазо ҳисобланмайди. Энг саҳиҳ гап шудир. “Зоҳидий”нинг қазо бобида ҳам шундай зикр қилинган. Аммо бундан бомдодни ўқиётганида, унинг вақти чиқиши истисно қилинади. Чунки у (бомдод вақтининг чиқиши) намозни бузувчидир” (“Жомеур-румуз” китоби).
Демак, бир фарз намозини ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқса, намоз бузилмайди. Чунки иккинчи фарз намозининг вақти киради. Масалан: пешинни ўқиётганида, асрга азон айтилса, пешиннинг вақти чиқиши билан асрнинг вақти киради. Шунингдек, асрнинг вақти чиқиши билан, шомнинг вақти киради, шомнинг вақти чиқиши билан, хуфтоннинг вақти киради. Шунга кўра, намозни бир фарз намозининг вақтида бошлаб, иккинчи фарз намозининг вақтида тугатган бўлади. Шунинг учун унинг намози дуруст ва адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади. Фақат бомдод намози бундан мустасно. Чунки бомдоднинг вақти чиққанидан кейин пешиннинг вақти кирмайди. Шунинг учун бомдодни ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса, унинг намози бузилади ва қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари фатво маркази

🔗 Улашинг:https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

07 Jan, 10:37


Тубан кимса беҳуда гапларни сўзлашидан ва сўралмаган саволга жавоб беришидан билинади.

Изоҳ. Беҳуда гапнинг ҳукми оғир. Қуйидаги ҳадис бунга далилдир: «Пайғамбар алайҳиссалом бир куни Каъбни излаб қолдилар. Уни касал, дейишди. Расули акрам Каъбни кўргани бордилар. Олдига кириб:
– Хурсанд бўл, эй Каъб, – дедилар. Шунда Каъбнинг онаси:
– Жаннат сенга хуш бўлсин, эй Каъб! – деди.
– Ким бу Оллоҳ номидан гапираётган? – сўрадилар Расули акрам.
– У менинг онам, эй Оллоҳнинг расули, – жавоб қилди Каъб.
– Сен қаердан биласан, эй Каъбнинг онаси! Балки (ўғлинг) Каъб беҳуда сўзларни гапиргандир, ҳожати йўқ ўринда манъ қилгандир, – дедилар Расули акрам» Ибн Абу Дунё ривояти.

Бунинг маъноси шуки, жаннат хушхабарига муносиб киши ҳисобга тортилмайди. Кимки беҳуда сўзларни гапирган экан, бунинг учун албатта ҳисоб беради. Ҳисоб бериш эса азобнинг бир туридир.

Абу Зар дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар:
– Баданингга енгил, мезонда оғир амални сенга ўргатайми?
– Ҳа, албатта, эй Оллоҳнинг расули, – дедим.
– Бу амал – жим юриш, гўзал хулқ ва беҳуда гаплардан тийилишдир, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам» Ибн Абу Дунё ривояти.

“Унвонул баён”дан.

https://t.me/VarroqTermiziy

TERMIZIY.UZ

07 Jan, 00:55


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

06 Jan, 03:04


****

КЎЗИ ЙЎҚ ХЎРОЗ...

«Аллоҳ таоло (Иброҳим алайҳиссаломга):

«Эй Иброҳим! Қушлардан тўрттасини ол!» – деб буюрди. У зот хўроз, товус, ўрдак ва қарғани олдилар.

Иброҳим алайҳиссалом хўрозга қарасалар, кўзи йўқ экан, унга: «Эй саҳар вақтининг азон айтувчиси, кўзинг қани?» – дедилар.

Шунда Хўроз: «Эй Аллоҳнинг Халили! Бир куни Аллоҳни зикр қилиб турар эдим, ногаҳон йўл четида бир буғдой донини кўриб қолдим. Аллоҳнинг зикрини тарк этиб, буғдойга қараб югурдим, ҳаводан бир тош келиб кўзимга тегди ва кўзимни кўр қилди!» – деди.

Эй Ҳақ тоатини тарк этувчи инсон! Ибодатни тарк қилишдан сақлан! Ҳисоб-китоб қилинмайдиган қушнинг ҳолига қара!


АБУЛ-ФУТУҲ – ШАЙХ АҲМАД ҒАЗЗОЛИЙ


Таржимон Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

TERMIZIY.UZ

06 Jan, 01:17


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРАКАТУҲУ
Хайрли тонг!

Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
Жалолиддин Румий

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.
Tонгимиз яхшилик билан бошлансин.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

05 Jan, 07:47


Ey ko‘ngil, ehtiyot bo‘l, og'ir zamon bu! Sevsang, vafo neligini, taqvo neligini biladiganlarni sev. Suratlarga aldanma: hatto Iblis MashaAlloh, deb yuboradigan kibor qullar bor. Ichiga Jannatni yashirgan vayron qullar bor...

Mavlono Rumiy

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

05 Jan, 05:34


****

Азиз Ўзбекистон! Сени ким севмас,
Азизлар бешиги, эй шонли юрак!
Эл бахти сен билан бўлса чамбарчас,
Сенинг ҳам эл билан бахтинг муштарак.


Мирзо КЕНЖАБЕК


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

TERMIZIY.UZ

04 Jan, 11:04


​КАМТАРЛАРНИ АЛЛОҲ АЗИЗ ҚИЛАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Садақа молдан (бирон нарсани) камайтирмайди. Аллоҳ авф сабабидан бандада фақат улуғликни зиёда қилади. Агар бир банда Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ унинг (даражасини) кўтаради”.
Имом Муслим, Термизий, Доримий ва Аҳмад ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ерда “садақа” деганда, закот, фитр садақаси, қурбонлик қилиш ва бошқа ихтиёрий садақалар назарда тутилмоқда. Банда молидан бир қисмини ажратиб, уни Аллоҳ йўлида сарфласа, зоҳиран унинг моли қисман камайгандек кўринса-да, аммо бу мол Аллоҳнинг наздида кўпайиб боради. Чунки садақа қилиш билан молга барака киради, турли балоларга учраши олди олинади. Бу нарсага фақат мўмин банда имон келтиради, шу эътиқод асосида солиҳ амаллар қилади. Аммо, фақат моддий даромадни кўзлайдиган ақли калта банда эса “садақа билан мол камаймаслиги”га шубҳа билан қарайди. Лекин, мўмин банда Аллоҳнинг Расули қасам ичиб, таъкид билан айтган сўзларни тасдиқлаши ва ўз тасарруфларини мана шу ҳадисга мувофиқ йўлга қуйиши лозим.

Кимга бирон зулм етганида, Аллоҳ розилиги учун авф қилса, Аллоҳ бунинг эвазига авф этган кишининг дунёю охиратдаги мартабасини баланд қилади. Бу эса бир бандага бошқа банда томонидан зулм, азият, шикаст, зарар, талофат ёки уриш, сўкиш, ҳақорат каби нарсалар етганида, ўч олишга имкони бўла туриб, Аллоҳнинг розилиги учун авф қилиб юборишнинг нақадар улуғ фазилат эканига далолат қилади. Фақат бунинг бир шарти бор: авф қилаётган банда фақат Аллоҳ розилиги учун кечираётганини маълум қилиб қўйиши керак. Акс ҳолда, бу кечириш зулм қилган одамни янада руҳлантириб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

04 Jan, 08:34


Шайтон қулоғимга боғлади тугун,
Ажал узоқда деб тазирим едим.
Жанозамни ўқиб кетишди бугун,
Мен эртага тавба қилмоқчи эдим...

https://t.me/VarroqTermiziy

TERMIZIY.UZ

04 Jan, 07:26


Xijriy (islomiy) taqvim bo'yicha oylar quyidagicha nomlanadi:

1. Muharram (محرم)
2. Safar (صفر)
3. Rabi'ul-avval (ربيع الأول)
4. Rabi'ul-oxir (ربيع الآخر)
5. Jumadul-ula (جمادى الأولى)
6. Jumadus-soniya (جمادى الآخرة)
7. Rajab (رجب)
8. Sha’bon (شعبان)
9. Ramazon (رمضان)
10. Shavvol (شوال)
11. Zul-qa’da (ذو القعدة)
12. Zul-hijja (ذو الحجة)

Bu oylar oy fazalariga asoslangan bo'lib, islomiy taqvim quyosh taqvimidan taxminan 10-12 kun qisqaroqdir.

https://t.me/VarroqTermiziy

TERMIZIY.UZ

04 Jan, 02:26


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

03 Jan, 08:07


Бу куннинг файзи кўп баракоти кўп,
Хажидур бўлсалар келсалар мискин.
Жумадан чиқгину шошилгину хўп.
Муборак бўлсин ҳажжул масокин,

Изласанг бўлсалар топилса улар
Отангни онангни оёқларин ўп
Тириклар ичидан топилмасалар,
Дуода эслагин эслагин кўп-кўп


Муаллиф: Термиз туман бош имом-хатиби Яҳё Очилов Абдуллоевич
🌺🌺🌺🌺🌺

Обуна бўлинг 👇👇👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

02 Jan, 21:00


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

🌐https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

02 Jan, 14:09


📆 2025 йил 3 январь
📆 1446 йил 3 ражаб кунига
📌 Термиз учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:45
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 15:55
⌛️ Шом - 17:45
⌛️ Хуфтон - 19:15

🌧 Кундузи - +4°
🌧 Кечаси - +2°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:45
🌇 Қуёш ботиши - 17:25
🌬 Шамол - 2~3 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:50
🍽 Ифторлик - 17:45

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

02 Jan, 12:26


Дунё асли бир кундур - у ҳам бўлса бугундур, ёки сизга, ёки бизга, эрта индин йўқ бўлиши мумкиндур...!


https://t.me/VarroqTermiziy

TERMIZIY.UZ

02 Jan, 03:01


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Янги тонг муборак бўлсин азизлар!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

https://t.me/VarroqTermiziy

TERMIZIY.UZ

01 Jan, 07:50


Шеърият #

Қайга боқсам кўрингани  ўтмишлар,
Бирин кетин шайтонлар иқтибоси.
Ўнг елкамдан фаришталар демишлар,
Тавба эт яқин дунё интиҳоси

Охират яқиндир унутса кўнглим,
айтинглар тавбадир охирги йўлим.

Муаллиф: Термиз туман бош имом-хатиби Яҳё Очилов


🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Бир-биримизга омонатмиз.

Бизнинг манзил👇👇👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

01 Jan, 07:40


🌎🌎🌎🌎🌎🌎

#қуёш_ботиши

Қуёш уфқда қотиб қолганга ўхшаса билингки, Она фарзандининг йўлига кўз тикаябди, кутаяпти... Айтишларича, оналар йўл қараса, қуёш жойида қотиб қолар экан... Бугун онангиздан хабар олдингизми..?

👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

01 Jan, 04:48


Ҳазрати Муҳаммад ибн Восиъ раҳматуллоҳи алайҳ ҳикматларидан

****
"Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқувдир": Аллоҳ қўрқувидан холи бўлмасликни умид қилмагунича, ҳеч бир содиқ содиқ бўлмас!
Яъни, кишида хавф ва ражо – қўрқув ва умид баробар бўлсин, ана шунда у ҳақиқий содиқ ва мўъмин бўлур.

****
Қалбдан чиққан зикр қалбга таъсир қилур.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

TERMIZIY.UZ

01 Jan, 01:46


#Тезкор

⚡️2025 йил - Мамлакатимизда атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили деб ном берилди

👉 https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

01 Jan, 01:42


‼️Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Рўза тутишнинг нияти:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (Қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ражаб ойи кирганида мазкур дуони қилар эдилар: “Аллоҳумма  барик лана фи ражабин ва шаъбона ва баллиғна Рамазона “ “Эй Аллоҳ, бизлар учун Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин ва бизни Рамазон ойига (омонликда) етказгин!”.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

31 Dec, 11:45


Бу дунёни ўйлаб нетарман асли,
номи кўп ёлғончи, бир кам, ва қайтар.
Унда тенг ўйлама асли ва насли,
кимдан не десангиз махшарни айтар.

Дунёни ўйладинг дунёда кўнглим,
Энди тополмайсан махшарда сўлим.

Муаллиф: Термиз туман бош имом-хатиби Яҳё Очилов

👇👇👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

31 Dec, 09:18


#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

https://t.me/VarroqTermiziy

TERMIZIY.UZ

30 Dec, 09:40


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади.

БАТАФСИЛ

https://t.me/VarroqTermiziy

TERMIZIY.UZ

27 Dec, 03:19


🌴🌸 ЖУМА МУБОРАК🕋

Ассалому алайкум  Азиз қадрдоним. Аҳли исломнинг гўзал айёми - ЖУМА муборак бўлсин. Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин. Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. Яна бир бор Жума муборак бўлсин.

Juma Muborak.

🍃
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

27 Dec, 03:12


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

🌐https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

26 Dec, 14:54


Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди

🔰Сурхондарёлик ҳожилар ва имом-хатиблар ҳомийлар кўмагида жойлардаги ижтимоий кўмакга муҳтож оилаларга моддий ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти бош имом хатиби Алиакбар Сайфидинов ҳазратлари томонидан ҳомийлар кўмагида Ангор туманидаги «Навбахор» «Карвон» маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи, ўзгалар ёрдамига муҳтож, боқувчисидан айрилган оилаларни моддий тарафдан таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

✔️Моддий ва амалий ёрдамлар кўрсатилган оила аъзолари бундай ҳомийлик тадбир ташкилотчиларига ўзларининг самимий ташаккурларини билдирди.

🌐http://t.me/surxonmuslimuz

TERMIZIY.UZ

26 Dec, 13:55


🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Кимлардир фарзандга зорлигин айтиб,
юзларин кўзёшлар билан юварлар.
Яна кимлар фарзанд доғини татиб, мусибат ортидан маҳзун бўларлар

Кимлардур отасин ўлганин айтиб,
Хотирлаб ортидан дуо қиларлар.
Яна ким уларни хорликга элтиб
Оталар қалбини мудом тиларлар


Отажон сиз менинг жаннатларимсиз,
Сизсиз киролмасман у ерларга ҳам.
Десалар росулим умматларимсиз,
Демак сиз розисиз ўшанда мен ҳам

Яна ким қарасанг оёғин ўпиб
Қиблагоҳим дея фарёд соларлар.
Яна ким оқ падар; отасин сўкиб,
Қайтар дунё фарзандлардан оларлар.

Бугун бор эртага бўлармикинлар,
Қадрига етдилар лек унутдилар.
фарзандлари қараб ота десалар,
Уларни хотирлаб ёдга тутдилар


Отажон сиз менинг жаннатларимсиз,
Сизсиз киролмасман у ерларга ҳам.
Десалар росулим умматларимсиз,
Демак сиз розисиз ўшанда мен ҳам


Муаллиф: Термизтуманбошимом-хатиби Яҳё Очилов
Абдуллоевич

👇👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

26 Dec, 13:40


Сен дунёга қандай боқсанг — дунё ҳам сенга шунда боқади...

https://t.me/VarroqTermiziy

TERMIZIY.UZ

25 Dec, 13:21


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ ҚИРОАТДАГИ САҲВ

ФОТИҲА СУРАСИНИ ИККИ МАРОТАБА ЎҚИШ


Агар киши фарз намознинг биринчи ё иккинчи ракъатида унутиб, бирин-кетин икки маротаба Фотиҳа сурасини ўқиса ёки унинг аксар (кўпроқ) қисмини икки маротаба қайтарса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасини икки маротаба ўқиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу масала фарз намозларга тегишли. Нафл ва суннатларнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳани икки маротаба ўқиш билан эса саждаи саҳв вожиб бўлади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 458-б; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ АКСАР ҚИСМИНИ ЎҚИБ, ОЗРОҚ ҚИСМИНИ ТАШЛАБ КЕТИШ
Агар киши Фотиҳа сурасининг аксар (кўпроқ) қисмини ўқиса ва озгина қисмини қолдириб кетса, унга саждаи саҳв вожиб эмас. Аксинча, агар озроқ қисмини ўқиб, аксар қисмини ташлаб кетса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу масала «Фатово Оламгирий» китобида айтилган. Лекин Аллома Таҳтовийнинг ёзишларича: рожиҳ (қувватли) гапга кўра, кишига ҳар иккала ҳолатда ҳам, яъни Фотиҳа сурасининг кўпроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам, озроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади.

«Саждаи саҳв масалалари» китобидан.

https://t.me/VarroqTermiziy

TERMIZIY.UZ

25 Dec, 08:31


Мана яна ўтти бир кун ва бир тун,
онажон вақтларни тўхтатиб туринг.
Кутмайин ўтмоқда ҳаётим бутун,
отажон сўз деманг юзимга уринг.

Юрагим йиғлайди йиғлама кўнглим,
Менинг деб онамнинг юзида ажин.
йиғлама уларни тиғлайди кўнглим,
Сўзлари отамнинг кўзларида жим

Масофалар узоқ кўнгиллар яқин,
Кутмоқда интизор отам ва онам.
Ҳаётга қарасам мисоли чақин,
Кўнглимни ёритмас тўлса паймонам

Биларман сезгансиз ёки тунлари
Онажон сиз мени тушда кўргансиз
Осмонда турналар учган кунлари,
Отажон сиз мени қушда кўргансиз.

Муаллиф : Термиз туман бош имом-хатиби Яҳё Очилов Абдуллоевич


Обуна бўлинг 👇👇👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

25 Dec, 04:13


Oilada er va ayol hamfikr boʻlshi kerak.

Raximberdi domla.

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

25 Dec, 02:36


Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин!☘️

«Ким тонгда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳ» деса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларига кифоя қилади» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, бошқага эҳтиёжим йўқ, муҳтож ҳам қилмасин».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Dec, 13:32


• Эркакнинг либосида аёлнинг покизалиги кўринади;
• Аёлнинг либосида эрнинг эркаклиги кўринади;
• Қиизнинг либосида онанинг ахлоқи кўринади;
• Ўғилнинг либосида эса отанинг дунёқараши кўринади.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Dec, 06:54


#AsmaulHusna | ‏﷽

🎧Асмаул-Ҳусна| 1. АЛЛОҲ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
"VARROQ TERMIZIY" каналида янги лойиҳа!

«Асмаул-Ҳусна» номи остидаги ушбу лойиҳамиз орқали: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони янада яқиндан таниб, Ҳадисда келтирилган жаннат аҳлларидан бўлиш барчамизга насиб этсин, омийн.

👉https://t.me/varroq_termiziy

TERMIZIY.UZ

24 Dec, 02:05


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

БИР ТАНГРИГА ҚУЛ БЎЛСА КИМ...


Бир Тангрига қул бўлса ким,
мaғpypy хор бўлмас, басе.
Даргоҳига бош урса ким,
ундан уни олмас, басе.

Бир қуш бўлиб учмоқ керак,
ердан-ера кечмоқ керак,
Ҳақ шарбатин ичмоқ керак –
ким, эсдан айрилмас, басе.

Ғаввос бўлиб, чаққон сузиб,
денгиз ичин, тубин кезиб,
Бир дур топиб чиқсанг кезиб,
сарроф уни билмас, басе.

Бу боққа ишқ бирлан киринг,
гул-гул бўлиб, содиқ туринг,
Бир гул севиб, ҳидлаб юринг,
ул гул-чечак сўлмас, басе.

Аллоҳни севса ҳар киши,
маъшуқни топмоқдир иши,
Ишқ ўтида ёнган Taмyғ
ўтинда қийналмас, басе.

Бир тўйни, Дўст, тузмоқ керак,
бир элни тўйғузмоқ керак,
Бир сўзниким айтмоқ керак,
ҳар ким уни билмас, басе.

Ким Ҳақ недир, билган эса,
Ҳақдан хабар олган эса,
Ўлмай туриб ўлган эса,
ул ён бориб ўлмас, басе.

Мискин Юнус, бордек ўтур,
юзингни Даргоҳ сари бур,
Топган каби бир дўст кетир,
то ундайи келмас, басе.

Усмонли туркчадан Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаси.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

23 Dec, 23:38


#Хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум. Хафтанинг Сешанба куни муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 22-куни.
Милодий 2024 йил 24-декабрь.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

TERMIZIY.UZ

21 Nov, 06:49


#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ФАЗИЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

21 Nov, 04:37


Ота-оналар қайсарлигининг жабрини болалар кўради...


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

21 Nov, 02:24


🌦 Ассалому Алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин! 🍁

🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурга
🍂 Кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

20 Nov, 15:03


📹Буюк болалик

🎙Устоз Раҳимберди домла



Ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг!


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

20 Nov, 09:24


#ТЕЗКОР #РАСМАН

⚡️2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

20 Nov, 07:08


Қандай ажойиб ризқ

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.

Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.

Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.

Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
 
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . . ! ! !

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

20 Nov, 05:03


#Haj2024

😎 ОНАСИНИНГ ДУОСИНИ ОЛГАН БАХТЛИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

20 Nov, 04:30


Энди кўтариламан деб турганингда оёғингдан тортиб, чуқурга қулатмоқчи бўлганлар қанча...


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

20 Nov, 03:53


​​​​​​ДОИМО ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:

«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг

Шуаро: 61, 62 оятлар.

🔎https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

19 Nov, 10:55


НОЛИШ КЕРАК ЭМАС

Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетибди. Тутқунликдан қутулиб, омонликка чиққанида одамлар:
–"Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?", деб сўрашди. Шунда у:
–"Бу тажрибадан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, кишининг ҳузурида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ", деб жавоб берди.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

19 Nov, 06:46


#Раддия

Жамоатдан айрилиш ва итоатсизликнинг оқибати


🎙Жониев Музаффархон – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

19 Nov, 05:29


Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир

Миқдом ибн Маьдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».

Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ҳоким ривоят қилганлар.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

19 Nov, 05:28


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

19 Nov, 03:07


​​ ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

18 Nov, 08:01


📍Шавкат Мирзиёв: Билими бор имом, билими бор талаба ҳеч қачон хор бўлмайди. Зеро, сувда чўкмайдиган, ўтда ёнмайдиган ягона нарса — бу билим.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

18 Nov, 04:21


🇺🇿 Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун!!!

1991 йил 18 ноябрь —
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин! 🤲

👉 https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

17 Nov, 05:55


📆 2024 йил 17 ноябрь
📆 1446 йил 15 жумадул аввал кунига
📌 Термиз учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:20
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 15:45
⌛️ Шом - 17:35
⌛️ Хуфтон - 19:05

Кундузи - +19°
Кечаси - +8°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:12
🌇 Қуёш ботиши - 17:19
🌬 Шамол - 2~3 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:25
🍽 Ифторлик - 17:35

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

17 Nov, 04:30


#muftiy_minbari

📹 МЕҲР-ОҚИБАТ РИШТАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

16 Nov, 13:45


" САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ ".
© Ибрат излаганга - ибратдир дунё телеграм каналидан олинди.

Обуна бўлиш учун👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

16 Nov, 07:44


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ЮСУФ АСБАТ
қуддиса сирруҳу ҳикматларидан:

****
Дунёдан сақлангайсиз, Ҳақ таолодин қўрқгайсиз ва унинг амрига мутеъ бўлгайсиз.

****
Сўрадилар:
- Тавозуънинг ва хокисорликнинг асли нимадир?
- Тонг чоғи уйингдан ташқарига чиқгайсан. Кимни учратсанг, уни ўзингдан яхшироқ, деб билгайсан.

****
Тавозуънинг ҳадди улдирки, ҳар ким сенга ҳақ гапни сўзласа, қабул этгайсан, сендан паст бўлса ҳам, уни ўзингдан улуғ деб билгайсан ва елим каби юмшоқ бўлгайсан, туя каби бўйсунгайсан.

****
Ҳар қачон сенга яхшиликдан ёки ёмонликдан бир нарса етса, шукр айлагайсан.

****
Ориф улдирки, фазилатини Ҳақдан кўргай, айбини нафсидан кўргай.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

16 Nov, 06:51


Маърифий суҳбатлар: Бидъат ва хурофотларга муносабат

TERMIZIY.UZ

16 Nov, 05:34


Сўра, сенга берилади. Сўра.......

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум билан бирга эдилар. Намозни тугатиб, Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади", - дедилар.
Имом Термизий ривояти.

Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!


══════════════
👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

16 Nov, 05:28


Ma'noli so‘zlar.

🌺🌺🌺🌺
🌺🌺

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

16 Nov, 04:32


Мияни шундай китоб билан кераксиз нарсалардан ювиб туриш керак...

🧠
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

16 Nov, 03:13


Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади,
Нимани қизғонсангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз…

Мавлоно Румий.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ХАЙИРЛИ ТОНГ!

ШАНБА КУНИНГИЗ ХАЙИРЛИ БАРОКАЛИ БЎЛСИН.

   Аллоҳим бугунги кунингизни  хайли ва барокатли қилсин!

Эй Аллоҳим! Биз Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан сўраган барча яхшиликни сўраймиз.
Ва пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан паноҳ тилаган барча ёмонликлардан биз ҳам Сендан паноҳ тилаймиз.


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

15 Nov, 11:47


📖 ИСЛОМДА ДЎСТЛИК ВА ЎЗАРО МУҲАББАТГА ТАРҒИБ

✔️15 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили, Алиакбар Сайфидинов ҳазратлари Термиз шахридаги "Ҳаким Термизий” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этдилар.

🌙 Жума намози аввалида, Алиакбар Сайфидинов ҳазрталари жамоатга Динимизда одамлар ўртасида ўзаро дўстлик ва мухаббат алоқаларини мустаҳкамлашга тарғиб қилиши ҳақида маъруза қилдилар. Гўзал мавъизадан сўнг жума намози адо этилиб, элу юрт ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

🖥ЎМИ Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати

🌐https://t.me/surxonmuslimuz

TERMIZIY.UZ

15 Nov, 10:13


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

15 Nov, 08:29


БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА

1. Шафоат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом
Муслим ривояти).

2. Рифъат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).

3. Суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти).

4. Хайриёт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

5. Аҳлиëт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

15 Nov, 06:51


Муҳаммад бобир домла

☝️https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

15 Nov, 02:16


#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!🕋 🌙

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

🌙 Азизларим “Жума” куни муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

Жуманинг файзи ва барокати барчаларимизга бўлсин!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

       Жума муборак азизлар!!!!

Обуна бўлинг 👇👇👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

14 Nov, 14:20


Қўлимиздан келади, имкониятлар жудаям кўп. Сабр ва машаққатларда чидамли бўлсак бас!

Қисқа анимацион фильм.

👉🏽https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

14 Nov, 13:06


#muftiy_minbari

📹 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Manba @shayx_nuriddinxoliqnazar

👉@Tasadduq_yo_rosululloh

TERMIZIY.UZ

14 Nov, 13:06


#манфаатли_эслатма

Аёлни фарзандлари танитади

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

14 Nov, 13:05


Bemazhablar haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

14 Nov, 07:41


ИБОДАТ
Мирзо Кенжабек

Ибодат не? Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир!

Ибодатдир, тирикликни
этолсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат,
қироат ҳам ибодатдир.

Онанг бирла отанг қалби
ўтар Каъба тавофидан,
Агар кўнглини шод этсанг,
шу хизмат ҳам ибодатдир.

Хабар олдингми бемордан,
қариндош, дўст, мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
зиёрат ҳам ибодатдир.

Умрни этмайин исроф,
ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен,
шу роҳат ибодатдир.

Мудом Аллоҳни зикр этсанг,
ҳалол борига шукр этсанг,
Қиёмат куни фикр этсанг,
тижорат ҳам ибодатдир.

Бутун борлқ, наботот ҳам,
Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
зироат ҳам, ибодатдир.

Ибодатдир, бирор золим,
жафокорга десанг ҳақ сўз,
Ва нодонга сукут қилсанг,
сукунат ҳам ибодатдир.

Агар жуфти ҳалол бирлан
кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
бу суҳбат ҳам ибодатдир.

Бу Исломдир, бутун умринг
ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан ўтган
шу фурсат ҳам ибодатдир.

Тамал – иймону ихлосдир,
бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш
ва ният ҳам ибодатдир.

Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!..
1997 Toshkent

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

14 Nov, 06:40


ҲАЗРАТИ ИБН МУҲАММАД ЖАЪФАРИ СОДИҚ
(розияллоҳу анҳу)
ҲИКМАТЛАРИ


* * *
Нақлдирки, Жаъфари Содиқ ҳазратларини қимматбаҳо бир либос кийган холда кўрдилар.
“Эй Расулуллоҳнинг зурриёди! Бу сиз мансуб бўлган аҳли байтнинг қиёфаси эмас-ку!» - дедилар.
Шунда у савол берувчининг қўлини олиб, ўзининг қўйнига солди. Бу қимматбаҳо кийимнинг тагида баданни тирнайдиган бир кийгиз бор эди. Айтдики: «Бу халқ учун, буниси эса Хақ учундир!»

* * *
Мўъмин улдурки, ўз нафси билан бирга тургай, ориф улдурки, ўз Парвардигори билан бирга бўлгай.

* * *
Беш кишининг суҳбатидан ҳазар қилгил:
1. Ёлғончидирки, у билан ҳамиша алданиш ҳудудида бўлгайсан.
2. Аҳмоқдирки, сенинг фойдангни кўзлаб турган ҳолида сенга чунон зиёну зарар етказар, ўзи билмас.
3. Бахилдирки, сенинг энг қимматли вақтингни увол қилиб олиб кетади.
4. Ёвуз кўнгилли кишидирки, ишинг тушганида сендан қочар.
5. Фосиқдирки, арзимас луқмани тамаъ қилиб, бир луқма учун сени сотгай.


“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.



https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

TERMIZIY.UZ

13 Nov, 12:54


#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

13 Nov, 10:56


ҲАЗРАТИ ЯҲЁ ИБН МУЪОЗ
қуддиса сирруҳу ҳикматлари:


****
Фавт бўлмоқ ўлимдан ёмонроқдир. Ўлим - халқдан узилмоқдир, фавт эса - Ҳақдан узилмоқдир!

****
Ўйламай сўзлагувчи охир-оқибат пушаймон бўлур. Ўйлаб андиша бирла сўзлагувчи доимо саломат бўлгай.

****
Насуҳ тавбасининг нишони учтадур:
1. Оз емоқ (рўза учун).
2. Оз ухламоқ (ибодат учун).
3. Оз демоқ (Ҳақ зикри учун).

****
Муҳаббат нишони улдирки, яхшиликларга асло кеккаймас, минг жафодин эрса эгилмагайдир.

****
Муножотлари:
«Илоҳий! Амалим туфайли, Сен учун Сендан қўрқарман, фазлинг сабабли Сендан умидим бисёрдир. Фазлу марҳаматингни мендан дариғ тутма, қусурли амалим сабабли менга итоб айламаки, мен бир мискин гуноҳкор бандангдурман».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

TERMIZIY.UZ

13 Nov, 06:27


#Мулоҳаза

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

08 Nov, 12:22


АРВОҲ КАПАЛАК
#бидъат

CАВОЛ: Баъзи одамлар арвоҳ капалак уйга келса унга тегиб бўлмайди ва у ҳам одамга тегиб кетса ёмон бўлади, дейишади. Баъзилар у келганида икки калима Қуръон ўқиб юбориш керак, дейишади. Шулар қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Илмий тилда “Бражник”, халқ тилида эса "Арвоҳ капалак" деб аталадиган ҳашаротнинг вафот этганларга мутлақо алоқаси йўқ. Баъзилар томонидан ушбу капалак бўйича турли асоссиз гап-сўзлар юради. Аслида мусулмон инсон бундай бузуқ ва хурофот бўлган эътиқодлардан сақланиши керак.

Вафот этган инсоннинг руҳи таносух бўлади, яъни бошқа инсонга ёки ҳайвонга ўтади, деган тушунча Ислом шариатига мутлақо зиддир. Бу авом халқ томонидан ўйлаб топилган ботил ақидадир. Бунга диндан бехабар кишилар ишонишади. Динимизда шумланишдан қайтарилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر" (أخرجه أحمد وابن ماجة)

яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

08 Nov, 10:01


Ҳақиқий дўст

Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

08 Nov, 08:55


#манфаатли_эслатма

Ўзимизни ислоҳ қилиш учун юз йил умр ҳам етмайди

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

08 Nov, 03:18


Мирзо Кенжабек

"ТЎРТЛИКЛАР"

****

Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
Дунё матоидан қандай ғамим бор?
Раббим бор, меҳрибон Пайғамбарим бор,
Бас, менинг оламда нима камим бор?!


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

TERMIZIY.UZ

08 Nov, 00:05


#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!🕋 🌙

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

🌙 Азизларим “Жума” куни муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

Жуманинг файзи ва барокати барчаларимизга бўлсин!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

       Жума муборак азизлар!!!!

Обуна бўлинг 👇👇👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

07 Nov, 12:33


📆 2024 йил 8 ноябрь
📆 1446 йил 6 жумадул аввал кунига
📌 Термиз учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:15
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 15:50
⌛️ Шом - 17:40
⌛️ Хуфтон - 19:10

Кундузи - +15°
🌙 Кечаси - +8°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:02
🌇 Қуёш ботиши - 17:26
🌬 Шамол - 3~5 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:20
🍽 Ифторлик - 17:40

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

07 Nov, 05:50


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу


****

Неча зор айласа, ул булбул айлар,
Уни ул айламас, илло гул айлар!

Қачон гулда кўрур Дўстнинг жамолин,
Нидо қилгай: “Мени мажнун шул айлар!”

Не кўрур гулда, ҳей, бечора булбул,
Гулистон томонга ул ғулғул айлар.

Не кўрди Лайлининг юзинда Мажнун? –
Оқизур кўз ёшин, обу сел айлар.

Не кўринди яна Фарҳод кўзига,
Қоялар кесибон, Дўстга йўл айлар.

Не кўринди Шоҳ Иброҳим кўзига,
Тожу тахтдан кечиб, барин кул айлар!

Кимни кофир этар, кимни мусулмон,
Уни кимса этмас, илло Ул айлар!

Кимгадур дард бермас, асло ингратмас,
Кимнингдур дунёда дардин мўл айлар.

Кими бойдир, кими йўқсил демаким,
Агар бойдир, агар йўқсил – Ул айлар!

Кимига бир або бермас кийишга,
Кимининг отига атлас жул айлар.

Бирини дунёда ҳайвон яратиб,
Бировни Ўзига мухлис қул айлар!

Кимин қўлин олиб, Аршга чиқаргай,
Кимни ерга уриб, қаро қул айлар

Бечора Юнуснинг олтин сўзини
Жоҳилга сўйламанг – қизил пул айлар!



Усмонли туркчадан Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаси.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

07 Nov, 04:26


Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Сипандмуний насиҳатлари

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

07 Nov, 03:04


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — пайшанба:
07 ноябрь, 2024 м;
05 жумодул аввал, 1446 ҳ:

🤲
Кун дуоси:
حسبي
اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

06 Nov, 04:27


#Ҳадис

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: “Бир аъробий Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалдан хабар беринг!”, деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка ва намоз ўқишга, закот беришга ва силаи раҳм қилишга буюрдилар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Демак, силаи раҳм қилиш динимизнинг биз мўминлардан талаб қилган қатъий талаби. Шундай экан, бу гўзал амалга бепарво бўлмайлик.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

05 Nov, 13:17


Laqab toʻqish

Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

05 Nov, 03:05


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУҲ!!


Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

04 Nov, 11:57


Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди".

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

04 Nov, 07:24


Мен дўстларимни на қалбим билан ва на ақлим билан севаман...
Чунки қалб тўхтайди, ақл унутади.
Мен дўстларимни руҳим билан севаман!
У на тўхтайди ва на унутади...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий.


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

04 Nov, 06:28


#хайрли_тонг

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Бугун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...

Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

03 Nov, 13:41


#Ҳадис

ЕТТИ НАРСА (КЕЛИШИДАН ОЛДИН) ЯХШИ АМАЛЛАРНИ ҚИЛИБ ҚОЛИШГА ШОШИЛИНГЛАР.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос:
1. Камбағаллик – ҳамма нарсани унуттириб юборади.
2. Бойлик – туғёнга кетишга сабабчи.
3. Беморлик – барча нарсани фасод қилади.
4. Қарилик – ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади.
5. Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи.
6. Дажжол – кутилаётган ғойиб нарсаларнинг энг ёмони.
7. Қиёмат – ўша қиёмат фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир»,
- дедилар. (яъни, инсон шу етти ҳодиса юз бермасидан олдин вақт ғаниматида охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим).
Имом Термизий ривоятлари.


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

02 Nov, 12:26


«БЕШ МУҲИМ ЎГИТ»

▪️Ҳаромдан сақлансанг инсонларнинг энг кўп ибодат қилгани бўласан.

▪️Аллоҳ таолонинг сенга берган қадарига рози бўлсанг бахтли инсон бўласан.

▪️Қўшнингга яхшилик қилсанг ҳақиқий мўмин бўласан.

▪️Ўзинг яхши кўрган нарсани бошқаларга раво кўрсанг ҳақиқий мусулмон бўласан.

▪️Кўп кулма.
Ҳаёт ўйин-кулгидан иборат деб ўйлама. Билиб қўй, ўйин-кулги қалбни ўлдиради.

(Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал)

«Ўксинма» китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

02 Nov, 09:25


Отанг бирла онанг қалби ўтар каъба тавофидан,
Алар кўнглини шод этсанг шу ҳизмат ҳам ибодатдур.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

25 Oct, 10:52


📹 САЛАФИЙЛАРНИНГ МАҚСАДИ — ИСЛОМНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ!

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

25 Oct, 10:23


Мусо алайҳиссалом Раббиларидан: "Парвардигор, мен Сени қайдан топаман?", дея сўрадилар. Роббул изза жавоб қилди: "Мени қалби синиқлар ҳузурида топасан!".

Мусибат келганда "Биз Аллоҳникимиз. Ва биз Унга қайтажакмиз!", деганлар қалби синиқлардир.

Хасталикла оғриганларида "Ва агар хаста бўлсам У менга шифо берур", дея Ундан мадад сўраганлар қалби синиқлардир.

Бало-ю мусибат ҳужум қилганда унга сабр этиб, ажрини Ундан кутганлар қалби синиқлардир.

Мансаб пиллапояларидан кўтарилганда, халққа зулм қилмай тавозуъли бўлганлар қалби синиқлардир.

Мол-дунё берилганда туғёнга кетмай, ундаги сўровчи ва бечораларнинг ҳақларни адо этганлар қалби синиқлардир.

Ғам-ташвиш босиб қолганда "Аллоҳ, Аллоҳ" дея нидо қилганлар қалби синиқлардир.
Фараҳ ва сурур чулғаганда тиллари шукру ҳамд, ҳамда сано билан нам бўлганлар қалби синиқлардир.

Тоат ибодатга муваффақ бўлганда қўллари осмонга кўтарилиб: "Буни Ўзинг қабул эт, эй Карим!", деганлар қалби синиқлардир.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

25 Oct, 09:31


Ҳар бир боланинг ичида қаҳрамон яширинган бўлади...

✏️
Бир суратда бир дунё

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

25 Oct, 09:27


❗️Жумадан кейин Ота-онангизни зиёрат қилинглар, дуоларини олинглар, агар ўтиб кетишган бўлса хақларига садақа бериб дуо қилинглар, Дўстларим!


♻️https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 19:39


📆 2024 йил 25 октябрь
📆 1446 йил 22 робиус соний кунига
📌 Термиз учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:00
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:00
⌛️ Шом - 17:55
⌛️ Хуфтон - 19:25

Кундузи - +22°
🌧 Кечаси - +10°
☀️ Қуёш чиқиши - 06:48
🌇 Қуёш ботиши - 17:41
🌬 Шамол - 4~16 м/сек.
⚠️ Кучли шамол эсиши кутилади

☕️ Саҳарлик - 05:05
🍽 Ифторлик - 17:55

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 13:37


🗣️ #FIKR

Ba’zi farzandlar otalarining umriga umr qo‘shishsa, ayrimlari undan o‘g‘irlaydilar.


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 12:48


🌿 Одамлардан фаришталикни талаб қилманг...

Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас...
Хар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнидир кўнглига озор берамиз....

Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмонни хам, қандайдир бир яхши хислати.....
Биз учун энг мукаммал бўлган инсонни хам бир ёмон одати бўлади...

Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган... Агар кечира олмасак демак биз хам яхши одам эмасмиз.....

Шундай экан ёмон одамлар йўқ... шунчаки ёмон одатлар бор халос....
Яқинларингиздан ва дўсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг... кечиринг... унутинг... 🙂

👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 11:17


Musibat senga keladi, azobini esa onang tortadi.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 09:50


#muftiy_minbari
#bir_hadis_sharhi

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 09:31


Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Билгинки, Иблиснинг одамлар устидаги энг аввалги ҳийла, найранги уларни илмдан тўсиш бўлган. Чунки илм уларнинг чироқларидаги ёруғлик, нурдир. Нурни ўчирар экан, уларни қоронғу зулматда хоҳлаганидай адаштиради, гангитади”, деди.

“Талбийси иблис” асаридан.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 07:31


****

М У Н О Ж О Т

✍️Сўфи Аллоҳёр қуддиса сирруҳу,
🎙Устоз Мирзо Кенжабек ҳафизаҳуллоҳ.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 06:09


Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Президент ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.

👍https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 04:41


Улуғлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида

«Дунё бугун Муҳаммад алайҳиссалом каби фикрлай оладиган инсонга муҳтождир. Агар унга ўхшаган бирор инсон бугунги дунёнинг бошқарувини қўлга олса, барча мушкулотларни ечишга муваффақ бўлган бўлар, бу эса ўз навбатида, ҳозирда етишмаётган хотиржамлик ва саодатни олиб келган бўлар эди».

Машҳур инглиз адиби Бернард Шоу.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

24 Oct, 02:26


Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

23 Oct, 15:15


#Долзарб #Видеолавҳа #Мазҳаб

⁉️Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

🎙Ҳасан домла Қодиров

Улашинг:https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

23 Oct, 10:03


Оналар фарзанди учун борини ҳам беришга тайёр...

✏️


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

23 Oct, 09:57


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

23 Oct, 09:34


​​Жаннат аҳли 120 сафдир

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар: 
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа, – дейишди саҳобалар. 
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
– Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар».

Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган.
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

23 Oct, 07:04


#муфтий_минбари

🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

23 Oct, 01:48


ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг иккинчи куни, сешанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

22 Oct, 14:36


❗️❗️❗️❗️

Сохта салафийларнинг ақидавий залолати

Мақоланинг қисқача мазмуни:
• Кириш
• Ақидавий фарқлар
• Тақлид ва ижтиҳод масаласи
• Бидъат ва янгиликлар масаласи
• Тасаввуф ва аҳли сунна вакилларига муносабати
• Хулоса
• Манбалар


🗃 Мақолани ўқиш

Акбар РАҲМОНОВ,
Мир Араб ўрта махсус
ислом таълим муассасаси мударриси


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

22 Oct, 10:21


5 kunlik dunyo

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

22 Oct, 09:13


❇️Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин❇️

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

22 Oct, 07:04


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин”.

Имом Суютий «Жомеъус соғир»да ривоят қилиб, Дорақутнийга нисбат берганлар.

Шарҳ: Банда ўзини қайси мавқеъга мос кўрса, Аллоҳ таоло ўша мақомга туширади. Банданинг қалбида Аллоҳнинг манзилати, банда қай даража Аллоҳнинг таниши, маърифати, билиши, Уни олий санаши, Уни улуғлаши қадарича бўлади. Шунингдек, банданинг қалбида Аллоҳдан ҳаё қилиши, Ундан қўрқиши, Унинг амрлари ва қайтариқларини қоим қилишдаги ҳурмати, қалбини хотиржам бўлиши, У Зотга жисми билан, руҳи ва қалби билан таслим бўлмоғи, ишларида Унинг муроқабасини ҳис этиши, Унинг зикрини ўзига лозим тутиши, неъматларига эришиш йўлида машаққатларни кўтариши, маишат роҳатини У учун тарк этишида, У ҳақдаги яхши гумони миқдорича бўлади.
Худди шунингдек, одамларнинг бу ўриндаги даража ва насибалари юқоридагилардан олган насибалари миқдорича бўлиб, бас, уларнинг насибалари улканроқ даража бўлади, унинг акси бўлса акси қадар бўлади”.

Имом Муновийнинг “Жомеъус соғийр”га ёзган шарҳи, “Файзул қодир”дан.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

22 Oct, 06:04


Ёши катталарни биздан кўра кўпроқ ҳаёт синовларини босиб ўтишгани учун ҳам ҳурмат қилишимиз керак...

✏️
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

22 Oct, 05:42


ТАРОЗИДА ЎЛЧАНМАЙДИГАН 3 АМАЛ

Ушбу 3 амалнинг савоби чексизлигидан Қиёмат куни тарозига қўйилмайди:

1. Инсонларни афв этиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деган: "Одам боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат кунида: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солинади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар. Шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.

🤲 Аллоҳим барчамизни ушбу нидо билан чақириладиганлардан қилгин.


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

22 Oct, 03:24


Aссалому алайкум. Янги тонги муборак бўлсин.

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

21 Oct, 14:36


📿 Зикр дарслари: لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ

💎 «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳи» калимаси жаннат хазиналаридан

💠 Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» – дедилар. Мен: «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули», – дедим. Шунда у зот алайҳиссалом: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни айт, чунки у жаннат хазиналаридандир», – дедилар».
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

21 Oct, 09:11


«21 Октабр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун»

«ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!»

👍 https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

21 Oct, 07:01


АМАЛ

— Амал нима?

— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

20 Oct, 16:30


Оғзингдан чиқадиган гапинг оёғингга тош бўлиб қолмасин...

✏️

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

20 Oct, 12:08


Ўзингизни хеч қачон ўзгаларга солиштирманг

Яқинларга юбориб қўйинг

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

20 Oct, 07:31


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки мазлум билан бирга ҳаққи собит бўлгунига (тиклангунига) қадар бирга юрса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган Кунда, сирот устида унинг қадамини собит қилади”, дедилар.

Ибн Абуддунё ривояти

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

19 Oct, 12:51


📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир.

Умар розияллоҳу анҳу.


📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир.

Шамс Тебризий.


📖 Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир.

Шамс Тебризий.


📖 Икки тур инсон бор: бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган.

Меҳмет Акиф Эрсой.


📖 Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган хислат — одобдир.

Шамс Тебризий.


📖 Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.

Юнус Эмро.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

19 Oct, 10:33


Дуо қиламиз, лекин сўраганимизнинг аксини кўрамиз. Шунда «Нега бундай бўлди? Ахир кечагина дуо қилган эдим-ку», деймиз. Ноқис ақлинг билан мукаммал Зотга бундай муомала қилма! Аллоҳ сўраганингни ўз вақтида бериш учун чора-тадбир қилмоқда, холос!


═══════════════════
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

19 Oct, 06:31


#кун_ҳикмати

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

19 Oct, 05:19


#muftiy_minbari

📹 САВОБИ ТЎХТАМАЙДИГАН ЕТТИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

18 Oct, 19:18


📆 2024 йил 19 октябрь
📆 1446 йил 16 робиус соний кунига
📌 Термиз учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 05:55
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:10
⌛️ Шом - 18:05
⌛️ Хуфтон - 19:35

Кундузи - +31°
🌙 Кечаси - +15°
☀️ Қуёш чиқиши - 06:42
🌇 Қуёш ботиши - 17:49
🌬 Шамол - 2~8 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:00
🍽 Ифторлик - 18:05

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

18 Oct, 17:11


🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

18 Oct, 15:36


#Axborot_24 | «Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni» mavzusidagi ilmiy-amaliy anjuman
#17oct #uzbekiston24

#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

18 Oct, 13:32


#манфаатли_эслатма

Илм аҳли асалари каби бўлиши керак

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Manba @quranuz_kanali

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

18 Oct, 06:08


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

АССАЛAМУ АЛАЙКУМ

Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.

Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.

Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!


АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН!


••┄┄┄❅┄┄┄••

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

TERMIZIY.UZ

17 Oct, 10:20


🌙 ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ЖОМЕ МАСЖИДИДА ПЕШИН НАМОЗИНИ АДО ҚИЛДИЛАР

🕌 Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий жоме масжидида пешин намозини адо қилдилар.

📖 Намоз сўнгида Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб,  азиз авлиёларнинг руҳи покларига бағишланди. Шу билан бирга, фазилатли уламолар юртимиз ва бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши, динимиз ривожи ва Ислом олами халқлари тинчлик ва эзгулик йўлида доимо ҳамкор бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

https://t.me/surxonmuslimuz