Ta’lim Kredit | Расмий канал @talimkrediti Channel on Telegram

Ta’lim Kredit | Расмий канал

@talimkrediti


Ta’lim Kredit | Расмий канал (Uzbek)

Ta’lim Kredit | Расmий канal is a Telegram channel that is dedicated to providing valuable information and resources related to education loans. Whether you are a student looking to finance your studies or a parent wanting to support your child's educational endeavors, this channel is the perfect place for you. With the rising costs of education, many individuals find themselves in need of financial assistance to pursue their academic goals. Ta’lim Kredit | Расmий канal aims to be a one-stop destination for all things related to education loans, offering guidance on how to apply for loans, tips on managing loan repayments, and updates on available loan options. The channel is managed by experts in the field of education financing, ensuring that the information provided is accurate and up-to-date. By joining Ta’lim Kredit | Расmий канal, you can stay informed about the latest developments in the world of education loans and make informed decisions about your financial future.

Ta’lim Kredit | Расмий канал

13 Sep, 11:31


#савол_жавоб

Таълим кредити бўйича юборилган ариза неча кунда кўриб чиқилади?
Имтиёзли кредит олмоқчи бўлган талаба аризани SMS код билан тасдиқлаган вақтдан бошлаб 5 банк иш кунида тижорат банки томонидан ўрганиш олиб борилади ва ариза бўйича жавоб SMS код орқали аризачига юборилади.

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/talimkrediti

Ta’lim Kredit | Расмий канал

13 Sep, 08:21


#савол_жавоб

Таълим кредити бир марта бериладими?
Контракт фақатгина йиллик тўлов контракт шартнома суммаси миқдорида ажратилади. Яъни бирданига 4 йиллик контракт пули учун тўлов қилиш имконияти мавжуд эмас. Лекин ушбу кредитни ҳар бир ўқув йилида олиш мумкин.

Масалан, 1-курсда таълим кредити олган бўлсангиз, 2-курсда ҳам олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/talimkrediti

Ta’lim Kredit | Расмий канал

13 Sep, 02:44


#савол_жавоб

Таълим кредити кимларга берилади?
▫️Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
▫️Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?
▫️Кундузги;
▫️Сиртқи;
▫️Кечки.

Қуйидагиларга берилмайди:
▪️супер-контракт;
▪️қўшма таълим;
▪️масофавий таълим;
▪️иккинчи мутахассислик.

Қайси банклар беради?
1. Миллий банк
2. Асака банк
3. Ўзсаноатқурилишбанк
4. Халқ банки
5. Ипотека банк
6. Алоқабанк
7. Туронбанк
8. Ориент финанс банк
9. Ҳамкорбанк
10. Агробанк
11. Микрокредитбанк
12. Қишлоқ қурилиш банк

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/talimkrediti

Ta’lim Kredit | Расмий канал

13 Sep, 02:36


#Видео_Йўриқнома

Талабалар томонидан таълим кредитини олиш ариза юбориш тартиби бўйича видео йўриқнома.

Ta’lim Kredit | Расмий канал

13 Sep, 02:26


⚡️Таълим кредитини олиш жараёни энди янада осонлашди!

Эндиликда кредитга ариза бериш учун talim-krediti.uz махсус платформасига кириб онлайн ариза юборсангиз бўлди.

Таълим кредити барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун ажратилади.

Йиллик фоиз ставкаси - 14 %
Дастлабки тўлов - 0 %

Таълим кредити шартлари

▫️Кредитнинг максимал миқдори
Тўлов-контракт суммаси миқдорида

▫️Кредитнинг амал қилиш муддати
Асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади

▫️Кредитнинг имтиёзли даври
Талабанинг расмий ўқиш муддати + қўшимча 6 ой

▫️Муҳим шартлар
 • Талаба хотин-қизлар учун фоизсиз шартларда кредит тақдим этилади, ҳамда фоиз тўловлари (14%) Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади
 • Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри"га кирган оилалар фарзандлари учун гаров ва таъминотлар талаб этилмайди

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/talimkrediti

Ta’lim Kredit | Расмий канал

09 Sep, 11:07


Channel photo updated

Ta’lim Kredit | Расмий канал

09 Sep, 10:59


Channel created