Surxondaryo 24 @surxondaryo_rasmiy_24 Channel on Telegram

Surxondaryo 24

@surxondaryo_rasmiy_24


Surxondaryo viloyati Ijtimoiy, iqtisodiy va siyosiy xayotidagi eng so'ngi yangiliklarni bizda kuzatib borishlaringiz mumkun!
Shuningdek O'zingizni qiynayotgan muommo va takliflaringizni yozishlaringiz Mumkun
Murojat uchun : @Xalq_Suzi_bot

Surxondaryo 24 (Uzbek)

Surxondaryo 24 kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal Surxondaryo viloyati bo'ylab so'nggi yangiliklar, hodisalar va maqolalar bilan eng sara boradi. Agar siz Surxondaryo viloyati yashashingiz yoki bu joyga oid ma'lumotlarni olishni istasangiz, ushbu kanal siz uchun eng maqul manzil bo'ladi. Surxondaryo 24 - bu sizning kuningizni yangilik bilan boshlash uchun eng yaxshi manba!

Surxondaryo 24

05 Feb, 03:49


2025 йилнинг 1 майидан электромобиллар учун 45 млн сўмдан 78,7 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

04 Feb, 16:12


Деновлик муқаддам судланган фуқаро яна судланди

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

04 Feb, 16:10


Малайзиядан Ўзбекистонга туҳфа!

Петронас бизга салом беряпти.


@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

04 Feb, 15:18


Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

04 Feb, 15:17


📹 Termiz shahridagi "San’at saroyi"da Termiz shahri hamda Termiz, Angor Jarqo‘rg‘on va Muzrabot tumanlari aholisi uchun Respublika ishchi guruhi tomonidan ommaviy sayyor qabul o‘tkazildi

Sayyor qabullar boshqa tumanlar aholisi uchun ham o‘tkazilishi rejalashtirilgan bo‘lib, qabullar grafigi bilan ushbu havola orqali tanishishingiz mumkin.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

04 Feb, 15:05


🏦 Халқ банки тадбиркорлар ва ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун ўз бизнеcларини ривожлантиришга 100 млн сўмгача кредит ажратишини маълум қилмоқда.

Кредит гаров эвазига, соддалаштирилган тартибда ажратилади. Бунда гаров банк томонидан баҳоланади.

Кредит шартлари:
• миқдори – 100 млн. сўмгача;
• йиллик фоизи – 25%;
• имтиёзли даври – 6 ойгача;
• муддати – 36 ойгача.

✔️ Кредитни расмийлаштиришда фаолият муддати, банк айланмаси ва гаровни баҳолаш ҳисоботлари талаб этилмайди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

04 Feb, 12:20


🏦 Тангматов Бекзод Олимжонович Асакабанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимини тарк этмоқда

Тангматов Бекзод Олимжонович ўз аризасига асосан Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан кетмоқда. У 2019-2024 йилларда банкнинг чакана бизнесини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ва бу даврда бир қатор муҳим кўрсаткичлар кескин яхшиланган.

☑️ Хусусан, банк томонидан ажратилган чакана кредитлар суммаси 2019 йилда 1,5 трлн сўм бўлган бўлса, 2024 йилда 5,5 трлн сўмга етди, яъни 233% ўсиш кузатилди. Шу билан бирга, чакана кредитлар қолдиғи (портфель) 3,1 трлн сўмдан 9,3 трлн сўмга (+196%) ошди, бу эса банкнинг чакана бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

☑️ Банк хизматларини тезлаштириш ва мижозлар учун қулайликлар яратиш йўналишида ҳам катта ишлар амалга оширилди. 2019 йилда кредит ажратиш учун 7 кун керак бўлган бўлса, 2024 йилга келиб бу жараён 2-30 дақиқагача қисқартирилди.

Чакана кредитларнинг банк жами портфелидаги улуши 12% дан 24% га етди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

04 Feb, 11:23


Олий суд: Ҳокимлар кўплаб хато қарорлар чиқармоқда

Ҳокимларнинг 933 та қарорлари ҳақиқий эмас деб топилди.


2024 йилда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 6 338 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. Олий суд бу ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 6 991 та иш кўриб чиқилган. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 174 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 385 та қарор бекор қилиниб, 14 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 1 208 та иш кўриб чиқилди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

04 Feb, 10:33


Surxondaryolik yuridik soha talabalari amaliyotlarni bevosita prokuratura organlarida o‘tashadi

Surxondaryo viloyati prokuraturasi va Termiz davlat universiteti o‘rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi. Mazkur memorandum doirasida universitetning yuridik yo‘nalishida tahsil olayotgan talabalar amaliyotlarni prokuratura organlarida o‘tashlari, sohaning malakali xodimlaridan ish o‘rganishlari mumkin bo‘ladi.

Ma’lumot uchun ushbu tajriba yurtimiz hududlarida ikkinchisi bo‘lib, shu vaqtgacha faqatgina Toshkent davlat yuridik universitetida yo‘lga qo‘yilgan edi.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

04 Feb, 05:30


Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, ҳар тўрт маҳаллага бир нафардан “маҳалла банкири” бириктирилган. Ҳозирда 2500 га яқин “маҳалла банкири” фаолияти йўлга қўйилди.

1 мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқалар учун сув муаммоси ҳал этилади. Бунинг учун 250 млрд сўм ажратилади.

Ҳоким ёрдамчилари эндиликда томорқага ҳам масъул бўлади. Улар экин экилганини назорат қилиб боради. Дарвоқе, ҳоким ёрдамчиларининг 95%дан ортиғи иқтисодчилар экан.

Яратилган иш ўринлари ҳаққонийлиги амалда Солиқ қўмитаси базасида тўлаган солиқлари билан солиштириш орқали таъминланади. Бунга қўшимча равишда Ҳисоб палатаси ҳам жалб этилади.

Айтганча, Президент энди ҳар ой охирида манзилли дастурлар ижроси юзасидан масъуллар ҳисоботини эшитиб боради.


@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 20:21


Бош вазирга иккита янги ўринбосар лавозими жорий қилинади

Биринчиси — Бош вазирнинг ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари бўйича ўринбосари.

Иккинчиси — Бош вазирнинг геология, ёқилғи-энергетика, нефть-кимё ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 16:42


Жаҳон банки иштирокида “Тошкент – Андижон” муқобил йўли лойиҳалаштирилди.

Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, бу ялпи ички маҳсулотни 2,6 фоизга ошириб, автоҳалокатларни 40 фоизга камайтириши мумкин.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 16:03


Ҳоким ёрдамчилари фаолияти қуйидаги йўналишларда бахоланади ва қўшимча иш ҳаққи тўланади.

🔴Ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш.
🔴Тадбиркорлик субъекти ташкил қилиш (тугатилганлар фаолиятини тиклаш).
🔴Ишсиз фуқароларни ўзини-ўзи банд қилдириш.
🔴Камбағал оилалар учун индивидуал дастур яратиш ва ижрога қаратиш.
🔴Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида аризаларни ўз вақтида кўриб чиқиш.
🔴Ҳудуддаги тадбиркорлар махсулотини "онлайн бозор" тизими орқали реализациясини амалга ошириш.
🔴Хорижга ишга юбориш.

Ҳоким ёрдамчилари ушбу 7 та йўналишда хар чорак бахоланиб борилади. Натижада, амалга оширилган ишларига қараб, ойлик иш ҳаққига мос равишда 0-15-30-50 фоиз устама тўлаб берилади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 15:44


🎤ОНЛАЙИН МУЛОКОТ

Хурматли Сурхондарё 24 телеграм Канали кузатувчилари!
Сурхондарё вилояти Марказий Банк раҳбари Азамат Ражабов Билан Овозли Чат ташкил етамиз ва барча тижорат банкларининг вилоятдаги рахбарлари шунингдек барча банк раҳбари иштирок етишади!
вактини сизларга кушимча равишда е'лон киламиз.

Якинларингизга хам улашинг👇👇👇👇👇

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 15:17


Холмурадов Акмал Толмасович АлоқаБанк Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Алоқабанк Корпоратив кредит амалиётларини мувофиқлаштириш департаменти директори лавозимида ишлаган.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 14:33


Сурхондарё вилоятида Республика ишчи гуруҳи сайёр қабуллари жадвали

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 14:21


Иш ўринлари ва инвестиция ўзаро боғлиқ

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди.

Хусусан, 2025 йилда $ 14 млрд. сармоя эвазига 8 мингта лойиҳа ишга тушириб, 272 мингта доимий иш жойи яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, 5,2 млн аҳолини банд қилиб, 1,5 млн одамни камбағалликдан чиқариш ҳисоб-китоб қилинган.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 14:18


🏦 “Mikrokreditbank” ustav kapitali oshirilib, parrandachilik sohasi rivojlantiriladi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Chorvachilik va parrandachilikni qo‘llab-quvvatlash, sohada yuqori qo‘shilgan qiymat yaratish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi Farmonga asosan, “Mikrokreditbank” oldiga bir qator muhim vazifalar belgilandi:

50 million AQSh dollari Tiklanish va taraqqiyot jamg‘armasidan ajratilib, bank ustav kapitalini oshirish hamda parrandachilikni moliyalashtirishga yo‘naltiriladi.

Hududlarda aholi xonadonlari bilan kooperatsiya asosida parrandachilikni rivojlantirish tizimi joriy etilib, 1 millionga yaqin yangi ish o‘rinlari yaratiladi.

“Parranda boqish – daromad topish” loyihasi doirasida kichik biznes va oilaviy tadbirkorlik faoliyati moliyalashtiriladi.

Samarqand viloyatida xorijiy genetik kompaniyalar hamkorligida tuxum yo‘nalishidagi naslchilik xo‘jaligi tashkil etiladi.

📈 Ushbu tashabbus orqali parrandachilik sohasida yuqori samaradorlikka erishilib, aholi bandligini ta’minlash va daromadlarini oshirishga xizmat qiladi.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 13:13


Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари қарийб 5 миллион долларлик шартнома имзолади

Афғонистоннинг Саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон тадбиркорлари билан 4,5 миллион долларлик савдо битимлари имзоланганини эълон қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, бу ҳамкорлик келишувлари икки давлат хусусий сектор вакиллари ўртасида тузилган.

"Толибон" ҳаракатининг Саноат ва савдо вазири Нуруддин Азизий Ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси билан музокаралар ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл маъмуриятлари Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўлини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартномани узайтириш тўғрисида келишувга эришган эдилар.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

03 Feb, 12:41


🏡 Имтиёзли ипотека кредити берувчи банклар

Маҳалла еттилиги томонидан уй-жой шароитини яхшилаш учун имтиёзли ипотека кредитига тавсиянома бериш жараёни бошланди. Тижорат банклари вакилларининг маълумотларига кўра, ҳозирда бу кредитни Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банки расман ажрата бошлади. Кредит шартлари:

🏦 МКБанк
◦ Фоизи - 17,5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача
Батафсил
☎️1285

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 17,5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 Халқ банки
◦ Фоизи - 17,5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача
Батафсил
☎️1106

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

02 Feb, 13:50


#Тезкор

Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 баравари (9,37 млн сўм) дан 40 баравари (15 млн сўм)га оширилмоқда.

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

02 Feb, 13:27


Қурбонов Алишер Самадович «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан бўшатилди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

02 Feb, 09:19


Айтишларича Сурхондарёда
7 та банк бошкарувчиси ишдан олиниши кутулмокда !

5 нафар банк бошкарувчисига хайфсан берилиши кутулмокда.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

02 Feb, 09:12


❗️Айтишларича, Банк раҳбарлари ишдан олиниши кутилмоқда

Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар сабабли банк бошқарувчиларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши кутилмоқда. Жумладан, бир неча банкларнинг бошқарувчилари, вилоят бошлиқлари лавозимидан озод этилиши мумкин.

☑️ Ишдан олиниши кутилган банк бошқарувчилари:
▪️Халқ банки – 7 нафар
▪️Агробанк – 7 нафар
▪️Микрокредитбанк – 7 нафар
▪️Алоқабанк – 6 нафар
▪️Ўзмиллийбанк – 4 нафар
▪️Бизнесни ривожлантириш банки – 4 нафар
▪️Ўзсаноатқурилишбанк – 3 нафар
▪️Туронбанк – 2 нафар
▪️Асакабанк – 1 нафар

☑️Бошқа чоралар:
🔸 Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.
🔸 Навоий ва Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилиниши мумкин.

📢 Бу чоралар маҳаллабай ишлаш тизимидаги масъулиятсизлик ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

02 Feb, 05:12


Хурматли Сурхондарё 24 телеграм Канали кузатувчилари!
Сизларни узларизни кийнаб келаётган муоммо ва ечимини топиши кераг мурожатингиз борми?
Биз сизнинг мурожатингизни тегишлилиги буйича Масулларга етказамиз
Бизнинг мурожат ботимиз @Xalq_Suzi_bot оркали мурожат килишлариз мумкун булади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

01 Feb, 14:44


#Тезкор

5-февралдан депорт қилиш кучаяди

Россия 5 февралдан ноқонуний мигрантлар учун депортация режимини жорий қилади

Россиядаги яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, эхтиёт бўлинглар

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

01 Feb, 12:08


Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

01 Feb, 05:40


Қумқўрғонлик муқаддам судланган фуқаро яна судланди

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

31 Jan, 19:55


Яйловлар энди 49 йилгача ижарага берилади

Бўш турган яйловлар назоратга олинади. Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.

Ветеринария қўмитаси муассислигида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари (ҳудудий яйлов хўжаликлари) ташкил этилади.

Ҳудудий яйлов хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан яйловлар берилади. Улар эса ижарага бериш вазифаси билан шуғулланади.

Яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин.

2025 йил 1 декабргача яйловлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

31 Jan, 19:55


Мамлакат миқёсида "катта тозалаш" тадбирлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари мамлакатимиз миқёсида «Антитеррор-тозалаш» кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

31 Jan, 16:25


3 йил ичида прокуратура, ИЖҚКД, МИБ, ички ишлар, ДХХ, Миллий гвардия, божхона органлари терговчиси ёки суриштирувчиси бўлишни хоҳлайсизми?

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2025/2026 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига жорий йилнинг 1 февралидан қабул бошланиши маълум қилинади.

Ўқитиш ўзбек ва рус тилларида, давлат грантлари асосида ташкил этилади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

31 Jan, 14:47


🇺🇿 Ўзбекистонда картошка нархи қачон тушади?

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, апрел май ойларида янги ҳосил бозорга чиқарилади ва бунинг натижасида картошка нархи пасайишига эришилади. Феврал март ойларида нархлар барқарорлашиши, апрел май ойларида эса пасайиши кутилмоқда.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

31 Jan, 14:02


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади

Президент Фармонига кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади.

Ипакчилик қўмитасининг вазифа ва функциялари қуйидаги қўмита ва вазирликларга ўтказилади

яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;

пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига;

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази – Ветеринария қўмитаси тизимига;

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига.


@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

31 Jan, 03:34


🔄Surxondaryo viloyati tashqi savdo aylanmasida eng yuqori ulushga ega bo'lgan davlatlar

📈Surxondaryo viloyati jahonning 70 dan ortiq mamlakati bilan savdo aloqalarini amalga oshirib kelmoqda.

Tashqi savdo aylanmasining nisbatan salmoqli hissasi:
🇷🇺 Rossiya (24,9 %);
🇵🇰Pokiston (15,6 %);
🇦🇫Аfg‘oniston (13,8 %);
🇨🇳Xitoy (12,6 %);
🇹🇷Turkiya (12,2 %);
🇰🇿Qozogʻiston (6,3 %);
🇩🇪Germaniya (3,3 %);
🇹🇯Tojikiston (1,5 %);
🇮🇷Eron (1,2 %);
🇮🇳Hindiston (1,1 %) qayd etilgan.


@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

31 Jan, 02:43


#Lirikchekinish

Dildora Niyozova
Savob ish qil

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

30 Jan, 15:29


#диққат

❗️Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм ажратилади

Унга кўра, четдан олиб келинадиган картошка уруғлари 3 йилга божхона божидан озод қилинади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

30 Jan, 11:17


Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

30 Jan, 02:20


🎉Бугун 30-январь Ўзбекистон Республикасининг 1-президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

ҳозир хаёт бўлганларидa 87 ёшни қарши олардилар, Охиратлари обод бўлсин 🤲🏻


@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

29 Jan, 13:36


Микрокредитбанк томонидан аграр йўналишида йирик лойиҳа ижросига киришилди

Микрокредитбанк томонидан деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 81 та контурдаги 887 гектар ер майдонларида “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида намунали лойиҳаларни амалга ошириш учун 81 та агрегаторлар танлаб олинибди.

Ушбу агрегаторлар томонидан жорий йилда биринчи экинда “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида полиз ва мева-сабзовот экинлари экилади. Бунинг учун агрегаторларга тижорат банклари томонидан 2,7 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Ушбу агрегаторларга 2 621 нафар киши кооперация аъзоси сифатида бириктирилиши белгиланган.

Кооператив аъзолари томонидан юқори даромадли ва экспортбоп (қишки қовун-тарвуз, гулкарам, қизил лавлаги, ловия ва сабзи-шолғим) маҳсулотлари экилади. 

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

28 Jan, 14:54


Ўзбекистон электр тармоқларига $ 4 млрд инвестиция талаб қилинади

Республикада барпо этилаётган янги янги электр станциялари ва энергия сақлаш қувватларини тизимга улаш учун 7000 км магистрал тармоқ қурилиб, рақамлаштирилган бошқарув жорий қилинади.

Бу орқали ҳудудларда энергия баланси таъминланади. Бир вилоятда электр етишмовчилиги бўлса, бошқа жойда қўшимча қувватлар ишга туширилади.

Бу ишлар учун келгуси беш йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”га 4 миллиард долларлик инвестиция киритиш талаб этилади, дейилади Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

28 Jan, 00:32


“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

27 Jan, 17:54


Qiziriq tumaniga yangi hokim tayinlandi

Allamurotov Sherxon Yo‘lliyevich Qiziriq tumani hokimi etib tayinlandi.

Sh. Allamurotov 1986-yilda Jarqo‘rg‘on tumanida tug‘ilgan.

Tayinlovga qadar Sh.Allamurotov 2023-yildan buyon Qiziriq tumani Ichki ishlar bo‘limi boshlig‘i vazifasida faoliyat yuritib kelayotgan edi.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

27 Jan, 11:31


Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланди.

Мазкур кредитдан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролар "маҳалла еттилиги"га тавсия олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинг (аризалар "онлайн-маҳалла" платформасида кўриб чиқилади)!

Эслатиб ўтамиз, Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

27 Jan, 03:42


Сурхондарёда ҳафта давомида совуқ ҳаво ҳукм суради

Душанба ва дам олиш кунлари кундузи илиқроқ бўлса-да, чоршанба-жума кунлари ҳарорат сезиларли пасаяди. Ҳафта ўртасида жойларда у қадар кўп бўлмаган, асосан қор кўринишидаги ёғингарчиликлар кутилмоқда, - "Ўзгидомет"

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

27 Jan, 02:23


«Жарималар жиноятнинг олдини олишга қаратилиши керак, бюджетни тўлдиришга эмас…»
 
Қозоғистонлик депутат Асхат Аймағамбетов Қозоғистонда маъмурий жарималар тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини эълон қилди. Унинг фикрича, жарималар жиноятларнинг олдини олишга қаратилиши ва бюджетни тўлдириш воситаси сифатида фойдаланилмаслиги керак.

«Жарималар мунозара учун энг қайноқ мавзулардан бирига айланди. Ҳатто, «Штрафстан» деган провакацион янги сўз пайдо бўляпти. Бу, албатта, жарималар давлат бюджетини тўлдиришга қаратилган деб ҳисобловчиларнинг кинояси», – дейди депутат.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 19:05


“ҚАДРИНГГА ЕТМАГАННИ ҚАДРЛАМА”
«Сен   доимо мулоқотда бўлиш ва тез-тез кўришиб туришни истаган ҳар бир одам сени ўз ҳаётида кўраверишни истамаслиги мумкин. Шу боис сени бору йўқлигингга бефарқ ва мутлақо қизиқмаган инсонни кўнглини топиш ва унга илтифот кўрсатишга кучингни, умрингни сарф этма. Сен қандай инсон бўлсанг  шу тарзда қабул қиладиган, ҳаётида иштирокингни қадрига етадиган одамларга эътибор қарат. Сенга ўзаро ҳурмат ва эътиборли муносабатингга худди шу тарзда жавоб бермаган кимсага вақт ва кучингни  беҳуда сарфлама –  чунки  умримиз жуда қисқа. Сени қадрингга етадиган, ўзингни аҳамиятга эга инсон сифатида ҳис эттирадиган ва ҳар қадамда сени қўллаб-қувватлайдиган одамлар даврасида бўл”.


Роберт Де Ниро, америкали актёр ва кинорежиссёр


@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 18:31


#Диққат
Энди правасидан махрум этилган хайдовчилар яна автомобил бошқарса қамалади.

Жиноят кодексига янги – 261-2 моддаси киритилиб, унга кўра транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши шу ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

Правасиз юрганларни огоҳлантириб қўйинг.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 18:23


Президентнинг ҳам ҳаққи йўқ қонунларни бузишга...

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 17:54


Эркинжон Оқбўтаевич сўзида дадил, ишида пухта ва узоқни кўра оладиган раҳбарлардандир!

Бундай шахсга фақат ва фақат омад тилаймиз.

Ҳақиқатдан ҳам, воҳа меҳрини қозонган эдилар Эркинжон Турдимов.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 17:38


Хурматли Сурхондарё 24 телеграм Канали кузатувчилари!
Сизларни узларизни кийнаб келаётган муоммо ва ечимини топиши кераг мурожатингиз борми?
Биз сизнинг мурожатингизни тегишлилиги буйича Масулларга етказамиз
Бизнинг мурожат ботимиз @Xalq_Suzi_bot оркали мурожат килишлариз мумкун булади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 17:22


Еркинжон Турдимов Навоий , Сурхондарё, Самарканд вилоятларида Хоким булиб ишлади хозирда Сирдарё вилоятига Хоким етиб тайинланди !
Турдимов кайерда ишламасин халк мехрини Козона Олди !
Сурхондарёда Турдимов ни кетиши воха ахлини кайгуга солди десам адашмайман

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 15:18


Қизириқ туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб туриб, Жиноят кодексининг 25,168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 15:11


Жудаям ибратли видео экан.
Демак уйдаги файз барака аёлнинг дуосида экан.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 15:04


Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.

©️Имом Бухорий ва Муслим ривояти

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 13:48


🇺🇿 🇶🇦 Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Қатарда ишлаши мумкин бўлади

Миграция агентлиги ва Қатарнинг “Hamad” тиббиёт муассасаси ўртасида ҳамкорликка келишиб олинди.

Ҳамкорлар йилига 1000 нафар ҳамширага эҳтиёж борлигини билдирди.

Ўзбекистон томони иш берувчи талаби асосида мақсадли тайёрлашга барча шароитларни яратишини таъкидлади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 08:12


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 05:59


Бугун — 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни!

Сана муносабати билан ўз касбига содиқ, ҳалол ва виждонан меҳнат қилаётган барча божхона тизими ходимларини самимий муборакбод этаман!

☝️Азиз божхоначилар қилаётган ишингиз, ўтаётган вақтингиздан қониқиб яшаш ҳисси ҳеч қачон тарк этмасин!

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 04:44


Елмурод Авазов Жаркургон туман хокими!
Янги Узбекистан массивидаги янгиланишлар,
Савдо обектлари, у йерда яратилган шаройитлар хусусида Узбекистан 24 мухбирига интурвю берди .

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 00:52


Телеграм ботимизга ёзишмокда газ куюш шахобчалари ишлаб бошлабди !

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

26 Jan, 00:28


Куплаб туманларга метан запрафкалар иш фаолиятини бошлади !
Кун давомида вилоят микиёсида хамма газ куюш шахобчалари ишлаб бошлайди

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

25 Jan, 09:38


🔴Қобул Дусов қамоққа олинди

Собиқ депутат, блогер Қобул Дусов қамоққа олинди. Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдурахмон Ташановга кўра, Қобул Дусов пробация қоидаларини бузганлиги сабабли, шартли қамоқ жазосини ҳақиқийсига алмаштирилган. Дусов Самарқанд шаҳрида қамоққа олинган.
Эслатма,Қобул Дусов вазир ўринбосари Фарҳод Боқиевни ҳақорат қилганликда айбдор, деб топилган ва унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

25 Jan, 06:25


⚡️⚡️⚡️⚡️

Ҳурматли фуқаролар!

Тошкент шаҳри ва водий вилоятларида газ босимининг пасайиб кетиши сабабли, Сурхондарё вилоятида метан заправкалари ўз фаолиятини 3 кунга тўхтатади. Ушбу ҳолат газ таъминотидаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ушбу маълумотни барча ҳайдовчиларга етказишингизни сўраймиз.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

25 Jan, 04:05


Rasmiy munosabat: Jamoatchilik e’tirozlariga sabab bo‘lgan farmoyish bekor qilingan

Ijtimoiy tarmoqlar orqali Surxondaryo viloyati hokimining o‘rinbosarlari hamda shahar va tumanlar hokimlarini rag‘batlantirish to‘g‘risida qabul qilingan 2025-yil 20-yanvardagi 12-8-0-F/25-sonli farmoyishi yuzasidan turli postlar e’lon qilindi.

Mazkur farmoyish qayta ko‘rib chiqilib, bekor qilingan. Mablag‘lar "Kambag‘allikdan farovonlik sari" dasturiga yo‘naltirilishi belgilanmoqda.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

25 Jan, 02:30


Ҳеч ким сизни телефонингизни тўғридан тўғри текширишга ҳақли эмас.

Ўтган куни бир танишим айтиб қолди. Шундай ҳолатлар бўлади ИИБ ходимлари томонидан фуқароларнинг телефони ҳеч қандай процессуал қоидаларсиз текширилади деб.  Аслида бу мутлақо ноқонуний ҳолат ҳисобланади.

Фуқаронинг уйали алоқа телефонини ИИБ ходими томонидан текшириш тартиби қандай бўлади?

"Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонун бор мазкур қонуннинг 16-моддаси биринчи қисмига кўра, Турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.

Моддадан шуни тушиниш мумкинки фуқарони телефонини текшириш учун прокурорнинг санксияси керак. Бусиз фуқаронинг телефонини ҳеч ким ўз ўзидан текширишга ҳақли эмас.

Мазкур модданинг иккинчи қисмида истесно ҳолат бор. Унга кўра, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида йўл қўйилади, прокурор бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида албатта хабардор қилинади.

Яъни  бу ерда ҳам икки шарт бўлиши керак, биринчиси, кечиктириб бўлмайдиган ҳолат бўлиши керак, иккинчиси, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор бўлиши керак. Яъни агар кечиктириб бўлмайдиган ҳолат бўлса ҳам, ходим қўлида асослантирилган қарор бўлиши шарт.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

24 Jan, 03:31


Эндиликда кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукцион орқали фақат юридик шахсларга сотилади

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

23 Jan, 10:39


Уй-жой қурилиши бўйича

девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

23 Jan, 07:20


Qarang-a?!
Abduqodir qozoq ekan. Bilmay yurgan ekanmiz! 😂😂


@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

23 Jan, 02:26


Эркинжон Турдимовнинг Сирдарёдаги биринчи иш куни

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

22 Jan, 10:56


Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимига Темур Кападзе тайинланади. Бу ҳақда бугун расмий хабар берилиши кутилмоқда.

Кападзе эртага айни вақтда Қатарда йиғин ўтказаётган терма жамоа қароргоҳига етиб бориши режалаштирилган.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

22 Jan, 09:03


Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармони билан Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

У бунгача турли йилларда Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларига раҳбарлик қилганди. 2024 йил ноябрида саломатлиги туфайли лавозимини тарк этганди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

22 Jan, 09:01


Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб истеъфога чиқди

У саломатлигидаги муаммолар туфайли ўзаро розилик асосида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартномани бекор қилган.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сречко Катанецга терма жамоамиз бошқарувидаги меҳнатларини учун миннатдорчилик билдиради. Саломатлигини тиклаб, мураббийлик фаолиятини муваффақиятли давом эттиришини тилайди", дейилади хабарда.

ЎФА янги мураббий тайинлаш борасида иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Катанец қўл остида терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида 6 турдан кейин 13-очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўйинлар тугашига яна 4 тур учрашувлари бор. Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни олган жамоалар мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

21 Jan, 15:02


#Дахшат

❗️Сурхондарёдаги мактаблардан бирида директор ўринбосари ўқувчи қизнинг номусига тегиб келгани маълум бўлди😡

Kun.uz манбасига кўра, Денов туманидаги мактаблардан бирида директор ўринбосари 9-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизни бир йил давомида номусига тегиб келган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани, тергов ва суд жараёнини ваколатлари доирасида кузатиб бораётганини маълум қилди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

21 Jan, 14:42


Vashingtonda butun dunyoga ta’sir qiladigan voqea sodir bo‘ldi, Donald Tramp rasman AQSh prezidenti lavozimiga kirishdi. Mahalliy vaqt bilan soat 12:00 atrofida Trampning inauguratsiya marosimi boshlandi va rasman Oq uy rahbarligi Jo Baydendan Trampga o‘tdi.

Donald Tramp qasamyod qabul qildi va AQSHning 47-prezidentiga aylandi

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

21 Jan, 14:36


Юридик ва тиббиёт техникумлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтказилди

Бунда техникумларнинг ер участкалари, бино ва иншоотлари ҳамда бошқа кўчмас мулк объектларини бошқа корхона ва ташкилотларга ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

21 Jan, 14:33


Шу кинони мана шу сахнасини жудаям яхши
Кураманда🤗


@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

21 Jan, 05:41


#рағбат

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимлари қуйидагича рағбатлантирилди:

вилоят ҳокимининг 7 нафар ўринбосари учун 201 250 000 сўм;
вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи учун 28 750 000 сўм;
Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари учун 431 250 000 сўм.

Сабаби:

14 январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўз фаолиятларида эришаётган муваффақиятлари, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан, сифатли ва ўз вақтида бажарган.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

19 Jan, 14:48


Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини 6 ойга тўхтатди

Қозоғистон ҳукумати ички бозорида картошка нархи кескин ошиб кетгани туфайли унинг экспортини чеклашга қарор қилди. Тақиқ ЕОИИга аъзо давлатларга тааллуқли эмас.

PS. Майли,  картошкани камроқ еймиз, лекин ЕОИИ га яқин йўламаганимиз маъқул - чидаймиз.


@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

18 Jan, 23:59


❗️Жанубий Корея Ўзбекистон билан муҳожирлик алоқаларини якунлаши мумкин

“Ҳозирги кунда Кореяда нолегал юрган Ўзбекистон фуқаролари 9,6 фоизга етган. Агар бу 10 фоизга чиқадиган бўлса, ўша давлат биз билан миграцион алоқаларни тўхташи ҳам мумкин.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

18 Jan, 08:13


Sky Sports журналисти Абдуқодир Хусанов ҳақида.

@Surxondaryo_Rasmiy_24

Surxondaryo 24

17 Jan, 14:40


Сенатор Абдулҳаким Эшмуродов сўровидан сўнг Сурхондарё вилоятидаги “Ватанпарвар” ташкилотига қарашли автомактабларга лицензиялар берилди

2025 йил 7 январь куни Сурхондарё вилоятидаги “Ватанпарвар” ташкилотига қарашли 14 та автомактабнинг лицензия олиш учун берилган мурожаати ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан электрон тизим орқали қабул қилинган.

Мурожаат тегишли тартибда кўриб чиқилиб, автомактабларга лицензия бериш масаласи ижобий ҳал қилинди.

@Surxondaryo_Rasmiy_24