SOLIQ INFO @soliqinfo Channel on Telegram

SOLIQ INFO

@soliqinfo


🟡Автоматизация на базе программы 1С Бухгалтерия.
🟡Автоматизация общепита,, торговых точек,, складов, этапов производства.
https://t.me/eposkassa

Админ @MARKIROVKAYORDAM

SOLIQ INFO (Russian)

SOLIQ INFO - это Telegram канал, посвященный автоматизации на базе программы 1С Бухгалтерия. Если вы интересуетесь автоматизацией в области общепита, торговых точек, складов или этапов производства, то этот канал для вас. Здесь вы найдете полезную информацию, актуальные новости и советы по использованию программы 1С Бухгалтерия для оптимизации ваших бизнес-процессов. Присоединяйтесь к нам прямо сейчас и узнавайте первыми обо всех новинках в области автоматизации бизнеса. Для более подробной информации перейдите по ссылке https://t.me/eposkassa. Администратор канала: @MARKIROVKAYORDAM.

SOLIQ INFO

04 Dec, 11:03


Қўшимча муҳим ўзгаришлар:

1. 2025 йилдан бошлаб солиқ ставкалари ёки имтиёзлардаги барча ўзгаришлар фақат кейинги йил бошидан жорий этилиши керак.

2. Маҳаллий ҳокимият органларига ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда айрим солиқ ставкаларини белгилаш ваколати берилади.

3. Сув тежовчи технологиялар учун рағбатлантирувчи коэффициентлар жорий этилади.

4. Кўчма савдо соҳасидаги ёш тадбиркорлар учун солиқ таътиллари ўрнатилади.

SOLIQ INFO

04 Dec, 10:00


Ижтимоий қўллаб-қувватлаш

Кам таъминланган оила аъзоларидан иш билан таъминланганлар учун 1% имтиёзли ижтимоий солиқ ставкаси ўрнатилади.

Мактаб, коллеж ва техникум ўқувчилари учун ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкаси (1%) жорий этилади.

Кўчма савдо соҳасидаги ёш тадбиркорлар учун солиқ таътиллари тақдим этилади.

https://t.me/Soliqinfo

SOLIQ INFO

04 Dec, 09:01


IT-секторни қўллаб-қувватлаш

2028 йилгача амал қиладиган IT-парк резидентлари учун имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади:

экспорт ҳажми 50%дан юқори бўлган юридик шахслар учун;
IT-таълим хизматлари кўрсатувчи ўқув марказлари учун, уларнинг 18 ёшдан катта битирувчиларининг 50%дан ортиғи календарь йил давомида экспортёр корхоналарда ишга жойлашган бўлса.
Экспорти 50%дан юқори бўлган норезидент компаниялар таъсисчилари учун дивидендлар солиғи ставкаси 5%гача пасайтирилади.

IT-парк резидентларига хизматлар кўрсатувчи норезидентлар учун солиқ имтиёзлари жорий қилинади.

https://t.me/Soliqinfo

SOLIQ INFO

04 Dec, 08:02


Юридик ва жисмоний шахслар учун ер солиғи

Солиқ ставкалари ўртача 10%га индексация қилинади.

https://t.me/Soliqinfo

SOLIQ INFO

04 Dec, 07:37


Мол-мулк солиғи

Мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблаш учун минимал қиймат оширилади:

Тошкентда – 1 кв. м учун 3,3 млн сўм;
Нукус ва вилоят марказларида – 1 кв. м учун 2,2 млн сўм;
бошқа аҳоли пунктларида – 1 кв. м учун 1,3 млн сўм.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари 10%га индексация қилинади.

https://t.me/Soliqinfo

SOLIQ INFO

04 Dec, 07:01


Айланмадан олинадиган қатъий солиқ

Товар айланмаси бўйича қуйидагича ўрнатилади:

500 млн сўмгача – 30 млн сўм;
500 млн сўмдан юқори – 40 млн сўм.
Ушбу солиқ солиш режими 2026 йил 1 январгача амал қилади.

https://t.me/Soliqinfo

SOLIQ INFO

04 Dec, 06:50


Экспорт

Товарлар (хизматлар) экспортида фойда солиғи бўйича ноль ставка бекор қилинади. Экспортдан тушган даромадлар айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига киритилади.

SOLIQ INFO

04 Dec, 06:37


Электрон тижорат

Электрон тижорат соҳаси учун қуйидаги ставкалар ўрнатилади:

фойда солиғи бўйича – 10%;
айланмадан солиқ бўйича – 3%.

https://t.me/Soliqinfo

SOLIQ INFO

04 Dec, 06:26


Акциз солиғи

Мобиль алоқа хизматларига акциз солиғи бекор қилинади (ўзгартиришлар киритилгунга қадар солиқ ставкаси – 10%). Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун қуйидагиларга акциз солиғи ставкаларини тенглаштириш кўзда тутилган:

тамаки маҳсулотларига;
этил спиртига;
алкоголь маҳсулотларига.
Нефть маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари 10%га индексация қилинади.


@Soliqinfo

SOLIQ INFO

04 Dec, 06:26


2025 йил Солиқ кодекси: нималар ўзгаради, нималар аввалгича қолади

2025 йилда Ўзбекистонда солиқ қонунчилигида муҳим ўзгаришлар режалаштирилган. Шу билан бирга, асосий солиқлар бўйича базавий ставкалар ўзгаришсиз қолади.

Асосий солиқлар ставкалари ўзгармайди

ҚҚС – 12%;
фойда солиғининг базавий ставкаси – 15%;
ЖШДС – 12%;
юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи – 1,5%;
қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи – 0,95%;
ижтимоий солиқ – 12% (бюджет ташкилотлари учун – 25%);
айланмадан солиқ – 4%

Асосий ўзгаришлар

ҚҚС

Экспортда ҚҚСни қайтариш тартиби соддалаштирилади: божхона органларининг электрон маълумотлари асос бўлиб хизмат қилади. ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади, жумладан: ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари учун; йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш учун. Давлат мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод қилинади.

SOLIQ INFO

02 Dec, 04:43


Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади

«Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-1-бандига мувофиқ курс фарқлари бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми?»

– Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ – солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида бир томонлама ЭҲФ бошқа даромадларга расмийлаштирилади. Уларнинг рўйхатига валюта ҳисобварақлари бўйича мусбат курс фарқининг манфий курс фарқидан ошиши киради.

Бу даромад реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди ва шунга мувофиқ ҚҚСга тортилмайди СК 239-м..

Фойда солиғини ҳисоблашда валюта бойликлари, чет эл валютасидаги талаблар ва мажбуриятларни қайта баҳолашда (баҳосини туширишда) юзага келадиган курс фарқи қуйидагича киритилади:

ижобий –жами даромадга СК 297-м. 3-қ. 18-б. СК 320-м.;
салбий –харажатлар таркибига СК 305-м. СК 320-м..
Бунда солиққа тортиш мақсадида берилган (олинган) бўнаклар қайта баҳоланишидан юзага келган курс фарқи ҳисобга олинмайди.

Курс фарқи фойда солиғи ҳисоб-китобида қўлда акс эттирилади:

ижобий – ҳисоб-китобга 1-илованинг 130 ва 131-сатрларида;
салбий – I–III чораклар учун ҳисоб-китобга 2-илованинг 0114-сатрида ва йил учун ҳисоб-китобга 2.1-илованинг 0313-сатрида.
Ҳисобварақ-фактуралар шакллари тўғрисидаги низомнинг 59-1-бандига мувофиқ бир томонлама ЭҲФлар солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида расмийлаштирилади. Фойда солиғи тўловчиларда валюта ҳисобварақлари бўйича мусбат курс фарқининг манфий курс фарқидан ошишини аниқлаш зарурати йўқ. Шунинг учун курс фарқлари бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш ҳам керак эмас.

https://t.me/Soliqinfo

SOLIQ INFO

02 Dec, 03:28


Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса

«Корхона Хитойдан қайта сотиш учун эҳтиёт қисмлар харид қилди. Божхонадан ўтказишда айрим позициялар бўйича ҚҚС ҳисобланган ва ушланган божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетди. Бундай вазиятда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»

ҚҚС

Ўзбекистонга олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базаси бу товарларни олиб киришда (импортда) бюджетга амалда тўланган солиқ ҳисобланган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас СК 248-м. 5-қ.. Агар солиқ базаси ушбу қийматдан паст бўлиб қолса, корхона фарқдан ҚҚСни ўз ҳисобидан ҳисоблаб, тўлаши лозим.

Товарларнинг импортида ҚҚС ҳисобланган божхона қиймати ва харидорга тақдим этилган ЭҲФда кўрсатилган реализация қиймати ўртасидаги фарқ суммасига «Божхона қийматидан паст реализация» турдаги бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилади. Ушбу ЭҲФ Сотувлар реестрида - ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илованинг 2-жадвалида автоматик акс этади. Ундаги суммалар эса ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловада акс этади

Фойда солиғи

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда товарларнинг божхона қийматига эмас, балки бозор қийматига йўналтирилиши керак. Товарларнинг бозор қиймати импортда аниқланган божхона қийматидан паст бўлиши мумкин.

Агар товарлар бозор қиймати бўйича реализация қилинган бўлса, солиқни қўшимча ҳисоблаш юзага келмайди. Агар товарларни реализация қилиш қиймати бозор қийматидан паст бўлиб қолса, фарқ суммасига фойда солиғини қўшимча ҳисоблашни тавсия қиламиз СК 297-м. 3-қ. 25-1-б..

Товарларни ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати ва солиқнинг божхона базаси ўртасидаги ижобий фарқдан тўланган ҚҚС фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажат ҳисобланади, чунки бу қонунчилик қоидаларидан келиб чиқадиган иқтисодий асосланган харажатдир СК 305-м. 4-қ. 3-б..

https://t.me/Soliqinfo

SOLIQ INFO

01 Dec, 17:37


Божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинган ҳолда импорт қилинган ускуналар сотилса.

Агар ускуналар Ўзбекистон ҳудудига сотилса, яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди товарларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилса, импорт қилинганда ҚҚСдан озод қилинган бўлса ҳам, сотилганда амалдаги 12% ставкада ҚҚС ҳисобланади.

Агар ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида экспортга реализация қилинса, божхона имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади, ҚҚС ва божхона божини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.
25.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган Қарор, рўйхат рақами 2918.

SOLIQ INFO

24 Nov, 12:01


ЭЙФОРИЯ вактида килинган уй хаёллар амалга ошмаган вактда сизда булган тушкун холатни качондир эслаб туриб кулиш учунхам харакат килинг. Шу вакт давомиа сиз билан елкама елка турган инсонларни кадрига етинг 🖤

SOLIQ INFO

17 Nov, 08:02


❗️Дўстлик - ишонган одами билан қуриладиган омонат ва муҳим муносабатдир.

Ишонч эса бир марталик нарсаларнинг энг қимматидир🖤

SOLIQ INFO

15 Nov, 13:52


Иш хакки ва айланма хисоботини 1️⃣5️⃣ санагача обориб юбориш шартмиди? Ана энди кечгача утириб жунатишга мажбурсиз сал камрок ташкилот олиш керакда🧐

SOLIQ INFO

13 Nov, 17:57


Товарлар импортида товарга мулк ҳуқуқи қачон ўтади?

Аксарият ҳолларда, товарлар импортида қачонки ИМ40 режимига ўтказилгандан кейин товарга мулк ҳуқуқи пайдо бўлади деб ўйлашингиз мумкин. Лекин товарлар импорт қилинаётганда товарга мулк ҳуқуқи инкотермс шартларига боғлиқ. Масалан, FCA Инкотермс–2010 бўлса, товар ташувчи томонидан қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб сотувчининг товарни етказиб бериш бўйича мажбуриятлари бажарилган деб ҳисобланади.

SOLIQ INFO

13 Nov, 17:49


⚫️Улсам, нима булади?
🔵улсанг якинларга булади огир,
⚫️йиглашиб йиглашиб кунишар
🔵охир Эхтимол, улар хам килишар токат.
⚫️Онани кундириб булмайди факат!🖤

SOLIQ INFO

12 Nov, 19:14


Шу клавиатура билан ёрдам берадилар😄

SOLIQ INFO

12 Nov, 19:08


Иш хакки Айланма солик Ндс хисоботлари буйича кимда кандай муаммо булса⛔️⛔️⛔️ @buxgalterbrat 👨‍💻сизларга текинга якиндан ёрдам беради тез муаммоларни ёзиб хал киламиз 💰💰💰

SOLIQ INFO

10 Nov, 17:31


Бухгалтерияда куз фасли

SOLIQ INFO

03 Nov, 15:55


❗️Ишхонада ҳеч қачон ушбу 3 та хатони қилманг:

1 - Ҳеч қачон хамкасбларни дўст сифатида кўрманг;
2 - Оилавий ва шахсий режа ва мақсадингизни ишхонадаги ҳеч ким билан сирлашманг;
3- Бошлиқ ҳақидаги салбий фикрларни шерикларга умуман айтманг. Вақти келиб бу сизга қарши ишлаши мумкин

SOLIQ INFO

31 Oct, 05:22


2025 йил учун солиқ сиёсати:

🟡асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;
🟡2025 йилнинг 1 апрелидан таркибида шакар бўлган нафақат газли ичимликлар, балки чой, сок ва бошқа газланмаган шакарли ичимликларнинг 1 литри учун 500 сўм миқдорида акциз жорий этилади;
🟡таркибида ширинлантирувчи ёки хўшбўйлантирувчи моддалар бўлган газланган ичимликлар 1 литри учун амалдаги 500 сўмлик солиқ 300 сўмга туширилади;
🟡барча тадбиркорлик субъектлари учун сув солиғи саноат корхоналари билан бирхиллаштирилади (760 сўм);
🟡”автомойка”лар учун сув солиғи 1 метр куби учун 15 минг сўм қилиб белгиланмоқда. Амалда бу 2700 сўм;
🟡мол-мулк ва ер солиғи 10%га оширилади;
🟡мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади;
🟡импорт қилинган табиий газ учун ҳам ички қазиб олинган табиий газни реализация қилишдаги каби акциз солиғи тартиби жорий этилади. Акциз ставкаси 20%дан 12%га туширилади;
🟡ЯТТлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси 10%га оширилади. Фаолият тури, жойлашган ҳудудига қараб энг кам ва энг юқори солиқ ставкалари диапазони белгиланмоқда.


t.me/Soliqinfo

SOLIQ INFO

21 Oct, 12:42


Бу купчилик учун янгилик эмас стрим оркали янги бухгалтерларга хисобот юбориш фактураларни кайтиб олиш маркировка билан ишлаш буйича курсатма берилади онлайн тарзда anydesk программаси оркали

SOLIQ INFO

20 Oct, 17:01


Бухгалтернинг олтинга тенг коидаси.
Инсон эриша олмаган нарсаларининг жинниси
эришиб булган нарсаларига ношукирлик билан жавоб кайтаради.

SOLIQ INFO

20 Oct, 13:40


Шу бугун фойда солигини тулик юбориб куйсак бумайдими эртани кутишимиз шартми?👨‍💻

SOLIQ INFO

15 Oct, 13:25


Умид деган шогиртим бор бугун канде ухлашини айтиб беради сизларга хисоботларни тугатиб олгандан кейн

SOLIQ INFO

15 Oct, 12:20


my.soliq.uz Жудахам зур ишлаяпти youtube хижолат булиб колаяпти тезлигидан 😎

SOLIQ INFO

12 Oct, 17:38


Атрофингиздаги сан бу ишни кила олмайсан деб акл ургатувчи инсонлардан воз кечмас экансиз.Хакикатданхам сиз бу ишни кила олмайсиз 🖤 Кеча хисоб фактура ёзишни билмас эдик бугун кимларгадур уни кандай ёзиш мумкунлигини ургатаяпмиз.🖤

SOLIQ INFO

26 Sep, 11:34


🏪Терминалларни котиб колиши ва чекни уз вактида бера олмаслигидан туловларни отказ килиб юборишидан чарчаган булсангиз керак😡
энди терминаллардан воз кечамиз.
👨‍💻 Виртуал касса аппарат
🧾 Пин пад интеграция UZCARD
🧾 Пин пад интеграция HUMO
Янги турдаги пин пад оркали тезликни хис килинг

+998935756575
@TAX_kingdom

SOLIQ INFO

16 Sep, 16:39


▶️▶️▶️ютуб платформасидахам уз каналимизни очдик кириб янги маьлумотларни видео куринишида олишингиз мумкун

SOLIQ INFO

16 Sep, 16:38


https://youtu.be/kvkG4iqHWqQ?si=GzYt7ITxPvC9_1bB

SOLIQ INFO

11 Sep, 05:24


1️⃣5️⃣ Сентябрь санасигахам оз колди корхонангиз учун бириктирилган солик инспектори хисоботни уз вактида топширишни эслатиб телефон килиш бошланади🔋🔋🔋

1️⃣Агар инспектор бухгалтерни хурмат килиб чиройли гаплар билан хисоботни олдинрок топширишни илтимос килган холда☕️

2️⃣ корхона рахбарига телефон килиб бухгалтерингиз хисоботни топширмаяпти йоки топшириб берсин деб айтишади😀

3️⃣Корхона рахбарига телефон килиб хисоботларни нега топширмадингиз деб айтишади

SOLIQ INFO

11 Sep, 05:15


Маркировка — бу товарлар, маҳсулотлар ёки хизматлар учун қўлланиладиган идентификация тизимидир. Унинг асосий мақсади — товарларнинг ўзини аниқлаш, кузатиш ва назорат қилишдир. Қуйида маркировка ҳақида кўп кўрилган маълумотлар ва ўзгартиришлар келтирилган:

Маркировка Мақсадлари

Товарлар Тўғрисида Маълумот Таъминлаш:

Товарнинг номини, кўрсатмаларини, ёрдамчи маълумотларни ва тўловларини кўрсатади.
Товарларни Идентификация Қилиш:

Товарларни осонликча аниқлаш ва кузатиш имконини беради.
Кузатиш ва Ҳисобот Ташкил Қилиш:

Савдо ва инвентаризация жараёнларини ёрдамчи ҳисоботлар ва маълумотлар билан таъминлайди.
Маҳсулотларнинг Қалбақа Нусхаларидан Ҳимоя Қилиш:

Голограммалар ва бошқа махсус белгилардошлар ёрдамида фальсификатларни олдини олиш.
Қонунчиликка Риоя Этиш:

Давлат томонидан белгиланган қонун ва меъёрларга мувофиқликни таъминлайди.

SOLIQ INFO

21 Aug, 16:42


ташкарида 🔤гул бор дегани ичкарида 🔤бахор дегани эмас

Катта завод йоки компанияда ишлайдиган бухгалтер тушунади бу гапни.Ойликка алокаси йук😂

SOLIQ INFO

19 Aug, 16:36


SOLIQ INFO + ❤️ENKON💛💛
🟠Бугалтерияни биз билан бирга хамкорликда ишлашнинг кулайликлари
💛Угуржи савдо тулик автоматлаштириш Касса аппарат билан интеграция складни тугри юритиш маркировка билан ишлаш
!Чакана савдони тулик автоматлаштириш маркировка
📝Ходимларга программани ургатиш ва бухгалтерия билан хамкорликда ойлик келишув асосида ишлаш

💛💛 💡💡💡

+998935756575

SOLIQ INFO

19 Aug, 16:28


🟠Товарларни жўнатиш учун электрон ҳисоб-фактурани расмийлаштиринг

Маркировкаланган маҳсулотларни сотиш учун буюртма берилгандан сўнг:

маҳсулотларни сотиш учун электрон ҳисоб-фактурани яратинг;жўнатилган транспорт пакетлари учун маркировкалаш кодлари рўйхатини кўрсатинг;ташкилотингизнинг ЭРИси билан электрон ҳисоб-фактурани имзоланг.

Агар сиз ҳамма босқичларни тўғри бажарган бўлсангиз, "Чиқиш ҳужжатлари" бўлимидаги Маркировкалаш маълумотлар тизимининг шахсий кабинетида электрон ҳисоб-фактура пайдо бўлади. Барча сотилган кодлар маркировкалаш кодлари реэстрида “Муомалага чиқарилди” ҳолатида сақланади.

📒Онлайн-кассадан фойдаланиб, маҳсулотларни сканерланг

Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотишда, онлайн касса ёрдамида сотилган маҳсулотнинг ҳар бир алоҳида пакетидаги ДатаМатрих кодини сканерлаш керак. Тегишли маълумотлар фискал текширувга киритилади ва Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасига юборилади.

Агар фискал квитанция муваффақиятли текширилган бўлса, маркировкалаш кодлари ўчирилади. Барча кодлар маркировкалаш кодлари реэстрида “Муомаладан чиқарилган, сотилган” ҳолатида сақланади.

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠
+998935756575

SOLIQ INFO

15 Aug, 17:18


хисоботни охирги санага такаб келиб юбориш шартми сизларни деб сайт яхши ишламаяпти гап айрим бухгалтерлар хакида🧐

SOLIQ INFO

12 Aug, 05:02


🇺🇿 12 август — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ходимлари куни

Бугунги байрам билан солиқ соҳасида хизмат олиб бораётган барча соҳа ходимларини табриклаймиз.

Оилавий хотиржамлик ва соғлик-саломатлик тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!