Marifat Maskani @sirli_uzz Channel on Telegram

Marifat Maskani

@sirli_uzz


Sirli.uz (Uzbek)

Salom, Azizlar! Sizni "Sirli.uz" kanaliga qarshi salomlaymiz! Bu kanal O'zbekiston musulmonlari idorasining To'shkent viloyati Parkent tumani "Sirli" jome masjidining ilmiy-ma'rifiy rasmiy kanalidir. Bu kanalda islomiy ma'lumotlar, adabiyotlar, diniy va ilmiy maqolalar, videolar va eng so'nggi yangiliklar bilan tanishishingiz mumkin. "Sirli.uz" kanali ilmiy, ma'rifiy bilimlarni oshirishga, musulmon jamiyatining tarbiyalanishiga ko'mak qilishga va ma'naviyatni yuksaltirishga qaratilgan. Maqsadimiz, islomiy ma'rifatni kengroq ko'rsatish orqali insonlarning ruhiyati va ma'naviyoti ustiga yaxshiroq ta'sir qilishdir. Siz ham "Sirli.uz" kanaliga a'zo bo'lib, yangi bilim va fikrlar bilan tanishing! Marhamat, bizga qo'shiling!

Sirli.uz

02 Jan, 23:35


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Sirli.uz

02 Jan, 12:01


Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги
барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин:
уйланиш,
иш, зурриёт, офият...

Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Sirli_uzz

Sirli.uz

02 Jan, 11:58


• Миннатсиз мехрни факат онамда ку́рдим...

Sirli.uz

02 Jan, 04:41


"Албатта, (қиёмат) соати келгувчидир. Ҳар бир жон саъйи-ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутурман" (Тоҳа сураси, 15-оят).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Sirli_uzz

Sirli.uz

02 Jan, 02:21


#Донолар бисотидан...

Уламолар ихлосни уч турли бўлади деганлар: Қуйи, ўрта ва олий.
1. Қуйи—Ибодатларни Аллоҳ учун дунёвий мақсадларни кўзлаб қилиш, масалан: ризқини кенг бўлиши, моли ва жонини омонда бўлиши каби. Бу оддий авомнинг ихлосидир.
2. Ўрта— Ибодатларни Аллоҳ учун ухровий мақсадларни кўзлаб қилиш, масалан: жаннатдаги ҳуру-ғилмонлар ёки қасрларга эришиш каби.
3. Олий— Ибодатларни банда сифатида Аллоҳ буюргани учун ва  Парвардигорнинг улуғлиги олдида таъзимини адо этиш учун қилиш. Жаннатга ҳам, жаҳаннамга ҳам қарамасдан, дунёга ҳам охиратга ҳам эътибор қилмасдан, шу билан бир қаторда жаннат неъматларини улуғлаган ҳолда жаннатни фақатгина Аллоҳни дийдорини кўриш учун макон бўлгани боис талаб қилиш—бу олий ихлос деб аталади.
Зеро шоир  Ибн Фориз айтганидек:

ليس شوقي من الجنان نعيمًا ... غير أني أُريدها
لأراكَ

Мени жаннатларга бўлган қизиқишим,
Фақатгина унда  Сени кўрмоқ учундир.

@Sirli_uzz

Sirli.uz

02 Jan, 02:00


Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@Sirli_uzz

Sirli.uz

02 Jan, 01:56


Marifat Maskani pinned «»

Sirli.uz

01 Jan, 15:08


#Тунингиз_хайрли_бўлсин!

وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”
Имом Бухорий ривояти.

@Sirli_uzz

Sirli.uz

01 Jan, 10:07


​​АЛЛОҲ МУҲАББАТИНИ ЖАЛБ ҚИЛУВЧИ ЎНТА САБАБ

1️⃣ Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар устида фикр юритиш.

2️⃣ Фарзлардан кейин нафллар билан Аллоҳ таолога яқин бўлиш.

3️⃣ Тил биланми, қалб биланми, амал биланми, ҳар бир ҳолатда Аллоҳ зикрида бардавом бўлиш.

4️⃣ Икки муҳаббат тўқнаш келганида, Аллоҳ яхши кўрган нарсани банда яхши кўрган нарсадан устун қўйиш.

5️⃣ Аллоҳнинг исмлари, сифатлари ва унинг камолот ва улуғликка далолат қилиши ҳақида фикр юритиш ҳамда мақтов асоратлари устида ҳам фикр юритиш.

6️⃣ Аллоҳни кўзга кўринган ва кўринмаган неъматлари хусусида фикр юритиб, бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.

7️⃣ Синиқ қалб ила ва Аллоҳга эҳтиёжни билдирган ҳолда Унинг ҳузурида туриш.

8️⃣ Тун охирининг учдан биридаги қисмида Аллоҳ билан холи қолиб, ушбу вақтда Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.

9️⃣ Яхши ва салоҳиятли кимсалар билан суҳбатда бўлиш ва уларнинг сўзларидан манфаат олиш.

🔟 Аллоҳ билан қалб орасига тўсиқ бўлувчи машғулотлардан йироқ туриш.


♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
Ҳотиржамлик истаган қалблар учун 👉 @Sirli_uzz
🕌 Сирли жоме масжидининг расмий канали
🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗

Sirli.uz

01 Jan, 08:52


​​Дуо қилганмидинг?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хасталаниб, озиб кетган кишини кўргани бордилар. Унинг аҳволи эътиборларини тортди. Сўрадилар:
– Бирор нарса деб дуо қилганмидинг?
– Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин, – деб дуо қилгандим.
– Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: “Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин”, деб сўрамадинг? – деб ҳайрон бўлдилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Бемор ушбу дуони ўқиган эди, Аллоҳ унга шифо берди.
Одам тилига эҳтиёт бўлиши керак. Гоҳо кишилар Аллоҳга Унинг раҳматига терс бўлган шартларни қўйиб дуо қилишади. Хатоларини тушунишлари учун Ҳақ таоло уларга сўраганларини беради. Ривоятдаги саҳобий ҳам охиратдаги азобдан қўрққанидан ҳамма машаққат шу дунёда бўлишини хоҳлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тўғри йўлни кўрсатдилар. Икки дунёда ҳам нажот топишни сўраш лозимлигини айтдилар.
Гоҳида бола касалланса, онаси: “Сенинг ўрнингга мен оғрисам, бўлмасмиди?!” деб нидо қилади. Албатта, мазкур дуо замирида онанинг фарзандга меҳр–шафқати ётади. Аммо бу жоҳиллик. Боласи, ўзи учун ҳам саломатлик тилаш мумкин бўлгани ҳолда, нега жонига жабрни сўраши керак?
Банда қачон дуоси ижобат бўлишини билмайди.
Шунинг учун доимо Аллоҳдан яхшиликни сўрайвериши лозим. Болалар уйда тўполон қилганда баъзи оналар қарғаб қолади: “Ҳов, балога учрагурлар, жим бўлинглар!” Бу қарғиш ижобат бўлиб қолса–чи?!
Аллоҳдан фақат яхшиликни сўрайвериш лозим. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди. Ривоятларда келишича, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилдилар: “Эй Раббим! Қамоқ узайиб кетди”. Аллоҳ ваҳий қилди: “Эй Юсуф! Сен қамоқни сўрадинг, Биз бердик. Агар офиятни сўраганингда, уни берардик!”
Гап шундаки, Юсуф алайҳиссаломга зино билан қамоқдан бирини танлаш ихтиёри берилганда: “Эй Раббим! Улар чорлаётган нарсадан менга қамоқ маҳбуброкдир”, деган эдилар.

"Қалблардан сўранг" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Sirli_uzz

Sirli.uz

01 Jan, 07:06


ТЎРТ НАРСА РИЗҚНИ ЖАЛБ ҚИЛАДИ:

1. Қиёмул лайл (тунги ибодат);

2. Саҳар пайтида (бомдоддан олдинги пайтда, яъни саҳарлик қилинадиган пайтда) истиғфорни кўп айтиш;

3. Садақа беришга одатланиш.

4. Куннинг аввалидаги ва охиридаги зикрларни айтиш.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Sirli_uzz

Sirli.uz

01 Jan, 05:05


#ҳикмат

Ҳаётингда маҳкам тутадиган энг ажойиб ҳикмат – Сен ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигинг. Сен ўзинг кимлигингни биласан. Аллоҳ эса сениг ҳолатинг ва ниятингни Ўзи яхшироқ билади. Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру-қимматингни тушириб юрма! Ҳаётдаги муваффақиятсизликнинг сири бу – барчани рози қилишга урунишдир.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Sirli_uzz

Sirli.uz

01 Jan, 04:00


#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлса, Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади;
– Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», - дедилар».

Шарҳ:
Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
@Sirli_uzz

Sirli.uz

01 Jan, 03:00


​​Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар: «Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!! Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар».

Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Sirli_uzz

Sirli.uz

01 Jan, 02:49


БОМДОДНИНГ ИККИ РАКЪАТ СУННАТИ ДУНЁ ВА УНДАГИ БАРЧА НАРСАЛАРДАН АФЗАЛДИР

Бомдод намозининг икки ракъат суннати Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам савоби улуғлигини алоҳида таъкидлаган ва у зот ҳеч қачон тарк қилмаган нафл ибодатлардан ҳисобланади. Имом Муслим келтирган, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Бомдод намозининг икки ракъат суннати дунё ва ундаги нарсадан яхшидир» Имом Аҳмад ривоятида: «Икки ракъат тонгги намоз дунёнинг барчасидан афзалдир», дейилган. Азиз биродарларим ва опа-сингилларим, бу ҳадисга эътиборли бўлайлик! Бомдод намозини адо қилишдан бизларни нима тўсяпти?! Ахир тонгги намоз дунë ҳаëтига солиштирганда жуда-жуда қисқа муддат-ку! Кечаси ярим тунда ухлаш дунёвий иш, тонг саҳарда уйғонишни истамаслигимиз ҳам дунёвий иш. Шундай эмасми?! Юқоридаги ҳадисда «дунё», «дунёнинг барчаси», яъни дунёдаги барча мол-мулклар, хазиналар, мансаб-мартабалар, ўйин-кулгию дилхушликлар бомдод намозининг икки ракъат суннатининг қийматига тенг бўлолмайди, дейилмоқда. Яхшилаб мулоҳаза қилайлик, гап бомдоднинг икки ракъат суннати хакида кетяпти, бомдоднинг икки ракъат фарзига қандай ажрлар бор экан-а?! Шунингдек, унинг фазли ўша икки ракъат суннатни узоқ ўқиб, кўп Қуръон тиловат қилишда ҳам эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки ракъатли намозда қироатни жуда енгил қилардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракъат суннатининг биринчи ракъатида Кафирун сурасини, иккинчи ракъатида эса Ихлос сурасини зам қилардилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларини кўрар эдим. У зот суннатни жуда қисқа ўқиганларидан, фақат «Уммул китоб» (Фотиҳа) сурасини ўқидимиканлар, дердим» (Насоий ривояти). Демак, ушбу намознинг фазли зиёда бўлишига сабаб қироатнинг узун бўлиши эмас. Балки унинг фазли бу муборак намоз учун белгиланган вақтда экан. Дунёдан юз ўгириб, бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиш учун намоз вақти кирмасдан туриб уйғонган киши бу имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлади. Дунёнинг барчасини шу намоз учун тарк қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам уни шу намоз сабабли бутун дунёдан улуғроқ ажр билан мукофотлайди!

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

@Sirli_uzz

Sirli.uz

01 Jan, 02:35


РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


УЛАНИНГ !  ФОЙДАЛАНАСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Sirli_uzz

Sirli.uz

01 Jan, 01:20


Намозда Фотиҳа сурасини ўқиганингиз тезлигичалик одамларга гапириб кўринг.

Улар сизни тушунармикин?
@Sirli_uzz

Sirli.uz

23 Nov, 15:27


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Sirli.uz

31 Oct, 07:19


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Sirli.uz

31 Oct, 03:13


#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласи тонг оттирса, аъзоларнинг барчаси тилни койиб: «Бас, эй тил, Аллоҳдан қўрқ! Биз ҳам сенданмиз. Агар сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз», дейди», деб айтдилар.

Имом Термизий ривояти.

Sirli.uz

29 Oct, 09:15


Жаннат.

“(Жаннатдагилар) ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор”.
(ар-Роҳман сураси, 54-оят).

“Улар (яъни, жаннатдагилар) қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз”.
(Тур сураси, 20-оят).

“(Жаннатдагилар) у ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар”.
(Инсон сураси, 13-оят).

“(Жаннатдагилар) яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор”.
(ар-Роҳман сураси, 76-оят)

“(Жаннатдагилар) бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар”.
(Воқеа сураси, 16-оят)

“Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар”.
(Ясин сураси, 56-оят).

“У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар”.
(Сод сураси, 51-оят).

“Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз. Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлар оқиб турадир. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи иплардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой”.
(Каҳф сураси, 30-31-оятлар).

Охиратда ёнбошлаб, ором олиш учун бу дунёда ҳориб-чарчанг, (савоб амаллар учун) меҳнат қилинг. Аллоҳим, насиб эт!
@Sirli_uzz

Sirli.uz

29 Oct, 07:15


ТОБУТГА ЭМАС, ИЛМГА ТАЛАШ.

Қозий Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Муҳаммад ибн Умар ибн Лубоба вафот қилгач жуда кўп одам жамланиб тобути устида талашишди. Шунда унинг отаси Умар кишиларга деди:
- Қани энди унинг тобутига эмас, тириклигида илмига шунақа талашсангиз эди!

"Тартибул мадорик" китобидан.
----------
Дарҳақиқат шундай. Биз жанозага ишқибоз халқмиз. Олимни ҳузурига илм олишга, масала сўрашга бормаймиз, фарзандларимизни жўнатмаймиз. Аммо жанозани боплаймиз. Олимнинг тобути устида бир-биримиз билан талашамиз.
Олдинроқ бизда бир эшон бобо вафот қилдилар. Жанозаларига жуда кўп одам жамланди. Тобут устида ур-йиқит.
Шунда имом микрофондан бақирди:
"Ҳов биродарлар! Тобутни талашманглар. Мен биламан, эшон бобо узоқ вақт бемор бўлиб ётдилар. Мана шу талашадиганлардан бирортангиз у кишини кўргани келмадингиз. Энди эса ўзингизни кўрсатиб, одобсизлик билан тобут талашаяпсиз!".
Тўғри, тобут кўтариш савобли иш. Аммо бировга озор бериш ҳисобидан бўлмаслиги лозим.
@Sirli_uzz

Sirli.uz

29 Oct, 05:15


ИЛМ ОЛИНГ, АЁЛЛАР

Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.

Турмушга чиқдингизми? Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.

Фарзандли бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.

Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.

Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.

Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.

Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.

Ҳамиша илм олинг. Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.

Китоблар, интернет ва барча имкониятлар борми, илм олинг.

Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки мен сиз мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага мушарраф қилса.
Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу яхшилик илиниш ва маҳаббат изҳоридир.
@Sirli_uzz

Sirli.uz

29 Oct, 04:15


Тақдирингиздан рози бўлинг.

Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган. Масалан:

- Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...
- Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...
- Ситамлар келди - бардошингиз тарбияланди...
- Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди...
- Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...
- Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...
- Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
- Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

Фақат сиздан илтимос:

Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишга харакат қилинг!
Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бӯлади...
@Sirli_uzz

Sirli.uz

29 Oct, 03:30


Дўстликнинг гуллаб яшнаши учун заиф хотира керак...
   Яъни, дўстинг хатоларини унутишинг шарт!

   Оноре де Бальзак

Sirli.uz

29 Oct, 02:12


ALLOH TAOLONI ERTAYU KECh ZIKR QILISHNING FAZILATI

“Ertalab va kunning ikkinchi yarmida Rabbingiz nomini zikr qiling!” (Inson surasi 25-oyat).
Mazkur oyat “Rabbingiz ismi bilan zikr qiling” yoki “U Rabbisining ismini yod etib, namoz oʻqidi” (Aʼlo surasi, 15-oyat) oyatida kelganidek, “Rabbingiz nomi ila namoz oʻqing” yoki “Rabbingiz nomini yod eting!” yaʼni har vaqt Uni yodingizda tuting, degan maʼnolarni anglatishi mumkin.
Oyatdagi بكرة [bukrotan] – “ertalab”, soʻzidan bomdod namozi, أصيلا[asiyla] – “kunning ikkinchi yarmi” soʻzidan esa peshin va asr namozlari iroda qilingan boʻlishi ham mumkin.
“Yana kechaning bir qismida ham Unga sajda qiling va uzun tunda unga tasbeh ham ayting!” (Inson surasi 26-oyat).
Agar avvalgi “Ertayu kech Rabbingiz nomini yod eting!” oyati farz namozlari haqida boʻlsa, ushbu oyat esa tungi nafl namozlar maʼnosida boʻlishi ham mumkin. Agar shu maʼnoda boʻlmasa, U Zot goʻyo: “Rabbingizni kecha va kunduzning har bir vaqtida zikr qiling” yoki “Rabbingizning ismi hatto kecha va kunduzning har bir onida zikr qilingan boʻlsin”, degandek boʻladi.

@Sirli_uzz

Sirli.uz

29 Oct, 02:08


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🍂 Хайрли тонг 🍂

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Бизга яна бир янги кунни ҳадя қилган Роббимизга ҳамд айтамиз! Алҳамдулиллаҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Sirli_uzz

Sirli.uz

24 Oct, 02:37


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Sirli.uz

24 Oct, 02:23


#muftiy_minbari

📹 САВОБИ ТЎХТАМАЙДИГАН ЕТТИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Sirli.uz

19 Oct, 04:10


«Айримлар рўзамни бузади дея бир қатра сув ичишдан қўрқадилар-у, бироқ охиратини бузадиган бировларнинг ҳақларидан ҳазар ҳам қилишмайди».

Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ
@Sirli_uzz

Sirli.uz

19 Oct, 03:00


Шеърият#

Дам ғанимат дўстлар дийдор ғанимат, дўстлар,
Ҳар нафас қадрин билинг меъѐр ғанимат, дўстлар,
Очкай ул аъмо кўзинг ағѐр ғанимат, дўстлар,
Пиру устод акрабо ғамхор ғанимат, дўстлар
Ёр ғанимат дўстлар дийдор ғанимат, дўстлар,

Ҳамнишин-ҳамдам билан, дунѐ ғанимат, дўстлар.
Дўст базмин тарк этиб кетмак ўзингга ор бил,
Ёрсиз бекас кишининг, ҳолини абгор бил,
Тўғри йўлга бошласа ҳар кимсани хўстор бил,
Рози дил этган кўнгилни, маҳрами асрор бил,
Дўст билан ўтган нафас, фурсат ғанимат, дўстлар.

Базми айши бирла ҳар, соат ғанимат, дўстлар.
Навжувонлик мавсумин, ўткар қари мардлар билан,
Бўлма ѐру муниси, умрингда номардлар билан,
Юрма мағрур бехабар, беғаму бедардлар билан,
Равнақ ақлинг топғусидир, покдомонлар билан,
Мард ғанимат, дўстлар, мардон ғанимат, дўстлар.

Дунѐда ўйнаб кулинг, хандон ғанимат, дўстлар.
Қувватинг борида сен, бўлма бировга тобе,
Яхшидур миннатли ошдан, ҳар кимнинг нони, оби,
Меҳнат ким, қилғай азиз, хор этар ғафлат ҳоби,
Сен ҳаром фойда истаб, бўлмағил пул кабоби,
Ким ҳалол меҳнат билан, маош ғанимат, дўстлар.

Умримиз ўтгай қуйиндек, ѐш ғанимат, дўстлар.
Мутрибий маъмурлиғи яхши хамхонам билан
Ким ҳаѐт ширинлиги яхши хамхонам билан,
Дил уйининг шодлиги яхши хамхонам билан,
Топмишам оламда шуҳрат яхши хамхонам билан,
Соғ-саломат бар ҳаѐт бўлмоқ ғанимат, дўстлар,
Хамнафас ҳурмат билан турмоқ ғанимат дўстлар.

Йўқ эдинг оламга келдинг, яхшиликни кор эт,
Ўйлама ўз бахтинги, эл бахти бирлан ѐр эт,
Сан бўлиб нафсинг қули, бўлгунча ўлгин ор эт,
Неки Комил бўлгину, эл ичра номинг бор эт,
Дам ғанимат дўстлар, ҳамдам ғанимат, дўстлар,
Ёру-ѐронлар билан, бирдам ғанимат, дўстлар.
Комилжон Отаниёзов


@Sirli_uzz

Sirli.uz

19 Oct, 02:30


🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

🌐
@Sirli_uzz

Sirli.uz

19 Oct, 02:00


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”, дедилар.

1. Гапирганда рост сўзланглар.

2. Ваъда берсангиз, устидан чиқинглар.

3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.

4. Фаржларингизни сақланглар.

5. Кўзларингизни (номаҳрамдан) асранглар.

6. Қўлларингизни тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.
@Sirli_uzz

Sirli.uz

19 Oct, 01:51


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Шанба тонги муборак !

Аллоҳим тонгимизни нурафшон,
Кўнглимизни хотиржам,
Чеҳрамизни нурли қилсин.
Танамизни саломатлик,
Юзимизни эсa табассум безаб турсин !
Бахт, омад ва муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳимиз бўлсин !
Роббимиз дунё ва охиратнинг яхшиликлари билан мукофотласин !
@Sirli_uzz

Sirli.uz

18 Oct, 10:03


Reportaj 24 | «Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan o'rni» mavzusidagi xalqaro anjuman doirasidagi tadbirlar
#17oct #uzbekiston24

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Sirli.uz

18 Oct, 10:03


Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига мурожаати

Послание Президента Шавката Мирзиёева участникам международной научно-практической конференции «Роль научного наследия Имама Термези в исламской цивилизации»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Sirli.uz

18 Oct, 10:03


#E'LON

Umra litsenziyasini olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar ro'yxati

📌 Maʼlumki, “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq chora-tadbirlarni yanada takomillashtirish toʻgʻrisidagi 12.10.2024-yildagi 668-son Vazirlar Mahkamasining qarori qabul qilindi.

Din ishlari boʻyicha qoʻmita mazkur sohadagi litsenziyalovchi vakolatli organ etib belgilangan.

📄 Litsenziya - “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun yakka tartibdagi litsenziya sifatida yuridik shaxslarga taqdim etiladi.

🗂 Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar⬇️

📝 Batafsil: https://gov.uz/oz/religions/news/view/24434

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Sirli.uz

17 Oct, 23:28


#Дуо

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

Ўқилиши: Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунаннна минал хоосирийн

Маъноси: “Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз” (Аъроф сураси, 23-оят).


@Sirli_uzz

Sirli.uz

17 Oct, 23:28


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@Sirli_uzz
Ҳотиржамлик истаган қалблар учун!

Sirli.uz

17 Oct, 23:28


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

🌙 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти.

#ЖУМА
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Sirli.uz

17 Oct, 23:28


​​​​​​​​​​​​​​​​ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.


(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇@Sirli_uzz

Sirli.uz

17 Oct, 23:28


Sirli.uz pinned «»

Sirli.uz

16 Oct, 09:06


Axborot 24 | «Islom - tinchlik va ezgulik dini» mavzuidagi xalqaro konferensiya
#16oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

2,262

subscribers

11,503

photos

3,327

videos