"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал @parkent_tongi Channel on Telegram

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

@parkent_tongi


Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Promotional Article for Parkent Tongi Telegram Channel (Uzbek)

Assalomu alaykum, qadrli Parkentliklar! Sizning diqqatingizga Parkent Tongi gazetasining rasmiy kanalini taklif etamiz. Kanalimizda sizni Parkent tumanidagi so'nggi ijtimoiy- siyosiy yangiliklar bilan tanishtiramiz. Bu yerda siz uchun eng so'nggi va eng maqbul yangiliklar haqida ma'lumotlar paydo bo'lishi mumkin. Parkent Tongi kanalida sizga eng yangi va maqbul ijtimoiy-siyosiy holatlar haqida xabardor bo'lishingiz uchun bizning kanalimizga obuna bo'ling! Agarda sizda savollar yoki takliflar bo'lsa, @sms_xabar_yozish_uchun admin bilan bog'lanishingiz mumkin. Parkent Tongi bilan birga yangiliklardan xabardor bo'ling! Hozir obuna bo'ling va eng yangi yangiliklardan xabardor bo'ling!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

19 Jan, 13:01


#Diqqat_eʼlon

⚡️⚡️⚡️ Raqobatdosh maosh va kuchli jamoada ishlashni xohlaysizmi?

U holda bizga qo'shiling!

🏆 "BUSINESS ANSOR" korxonasi o'rta va yirik bizneslar uchun sotuv menejerlarini topish va tayyorlash faoliyati bilan shug‘ullanadi!

💼 Lavozim: Sotuv menejeri

Talablar:
Yosh: 23 gacha;
Jinsi: Erkak;
Boshlang'ich moliyaviy bilim;
Ekstrоvertlik;
Stressga chidamlilik;
Muzokara o'tkazish;
Shijoatlilik.

🌟 Qadriyatlar:
Halollik;
Natijaviylik;
Jamoaviylik;
Masʼuliyatlilik;
O'qish va o'sishga intilish
Intizomlilik.

Biz taklif qilamiz:

💰Taxminiy, o'rtacha oylik 6-7 mln. so‘m (2 mln. so‘m + KPI );

Kuchli jamoa;

📈 Shaxsiy va lavozim o'sishi uchun imkoniyat.

✉️ Murojaat uchun:

Telegram: @NU1_HR

📞 +99893-116-76-65

🌐 Instgram: recmanuz

📍Manzil: Toshkent viloyati, Parkent tumani

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

19 Jan, 03:56


#Мулоҳаза

⚡️⚡️⚡️ Яшашдан маъно нима?

Шу саволга жавобингиз борми?

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Jan, 10:17


#Тарих

⚡️⚡️⚡️ Aмир Олимхон 1911 йил март ойида “Жуда исрофли тўйларни тугатиш тўғрисида” фармон чиқарган

Амир Олимхоннинг 1911 йилда чиқарган фармонига кўра, тўйларда 6-7 хил овқат қилиш тақиқланиб, паловдан бошқа овқат берганларга 75 дарра уриш жазоси тайинланганди. Суннат ва никоҳ тўйларида ташкил қилинадиган улоқ чопиш ва пойга тадбирлари бекор қилинганди.

Ушбу тадбирни ташкил этган шахс ўлим жазосига маҳкум этилиши белгилаб қўйилган эди.

Шунингдек, тўйга келган меҳмонларнинг ҳар бирига чопон бериш расми маън қилинганди.

1916 йил 5 июнда эса Aмир Олимхон тўйга келганларга қанд бериш одатини тақиқловчи яна бир фармонни имзолаганди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Jan, 07:40


#Қонунчилик

⚡️⚡️⚡️ Букмекерлик ва қимор ўйинлари қонунийлаштирилди

Депутат Алишер Қодиров қимор ўйинлари ва букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришни кўзда тутадиган қонунни қабул қилинишини қўллаб-қувватлаб, ўз муносабатини билдирди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Jan, 06:23


#Яхши_хабар

⚡️⚡️⚡️ Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади

Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Jan, 04:01


👆👆👆

⚡️⚡️⚡️ “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида ажратиладиган ипотека кредити бўйича тартиб тасдиқланди

Ҳукумат қарорига кўра:

якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади;

мазкур ипотека кредитлари қоида тариқасида Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ажратилади;

мазкур ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

17 Jan, 13:03


#Diqqat_tarqating

⚡️⚡️⚡️ QARZLAR, KREDITLAR, OYLIK KUTISH JONINGIZGA TEGDIMI?

Daromadli, halol va qonuniy ishga taklif qilamiz! 💵💵💵

To’liq malumot olish uchun:
         👇👇👇👇👇

📞 +99-93-602-25-81 Shahnoza opa

📞+998-94-456-27-26 Vasila opa

📤 @ellana_x

@Orzumaqsadvaharakat

❗️Parkent birlashamiz❗️

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

17 Jan, 10:01


#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Номингизга кредит ажратилишига таъқиқ қўйишингиз мумкин

Бу фуқаролар номига уларнинг хабарисиз кредит расмийлаштириш ва тақдим этилган пул маблағларини ўзлаштиришнинг олдини олади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

17 Jan, 09:05


#Об_ҳаво

⚡️⚡️⚡️ 18 январь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

"Узгидромет" тарқатган хабарга кўра Тошкентда 18 январь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, кечқурун қорга айланиши мумкин.

Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

17 Jan, 04:16


#Қилмиш_қидирмиш

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик фуқарони чув туширган фирибгар 2 йилу 6 ойга “кесилиб” кетди

Кейинги одамларнинг динга бўлган эътиқодидан фойдаланиб, фирибгарлик жиноятини содир қилинганлар учраб турибди. Афсуски, Паркент туманида ҳам ана шундай кимсаларнинг тузоғига илинганлар бор.

Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судида жабрланувчи “Умра” зиёратига фуқароларни юбориш фаолияти билан шуғулланувчи “Ризвонтур” МЧЖ раҳбари аризасига кўра очилган жиноят иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Буни қарангки, фуқаро А.А. илгари фирибгарлик жинояти билан 5 маротаба судланганидан тўғри хулоса чиқармаган экан.

Аниқланишича, фуқаро А.А. Паркент туманида яшовчи фуқаро “Ризвонтур” МЧЖ раҳбари Б.О. билан ижтимоий тармоқлар орқали танишиб қолади. Паркентлик фуқарога ўзи ишлайдиган авиакасса орқали “Тошкент-Жидда” йўналишида 21 нафар зиёратчига авиачипталарни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 129 миллион 870 минг сўм пул маблағларини олади.

Фирибгар пулни қўлга киритгач, компьютер орқали “Uzbekistan Airways” миллий компаниясининг сохта авиачипталарни тайёрлайди. Қалбаки авиачипталарни жабрланувчига Б.О.га беради.

Паркентлик фуқаро эса авиачипталарни олганидан қувониб “Умра”га зиёратчиларни жўнатиш учун Тошкент Халқаро аэропортига боради. Қўлидаги авиачипталарни аэропорт кассасига тақдим этганида уларнинг сохталаштирилганлиги маълум бўлади.

Шундан сўнг, “Ризвонтур” МЧЖ раҳбари Б.О.га эргашиб борган бошқа зиёратчилар қаттиқ эътирозлар билдиришади. Ноқулай вазиятда қолган Б.О. эса қиммат нархларда ўзи билетларни сотиб олиб зиёратчиларни ўша куни кечқурун “Умра”га юборади.

Суд мажлисида “Умра” зиёратига фуқароларни юбориш фаолияти билан шуғулланувчи “Ризвонтур” МЧЖ раҳбари Б.О.га етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб берганини, ундан кечирим сўрашини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ва суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

Мазкур жиноят иши атрофлича кўриб чиқилди. Суд мажлислари якунида “Ризвонтур” МЧЖ раҳбарини чув туширган фуқаро А.А.га 2 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

✍️ Фарҳод ҲАЙИТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Паркент туман суди раиси


👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Jan, 15:20


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Баъзан ҳаёт ташвишларидан тушкунликка берилиб, инсон матонати, сабр-бардоши ҳар қандай оғир дамларни енгиб ўтишга қодир эканлигини унутиб қўямиз.

Бу ёруғ оламда шундай одамлар борки, ҳаёт синовларини матонати ва иродаси билан енгиб, барчамизга намуна бўла олади.

Лавҳани кўриб, орамизда тўрт мучаси соғ бўлса ҳам меҳнатдан қочадиган инсонлар ношуд кимсалар, деган фикр хаёлингиздан ўтган бўлса ажабмас!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Jan, 12:15


🥳 ISHONCH hayron qoldirishda davom etadi!

O‘zingizga, yaqinlaringizga, uyingizga va sog‘lig‘ingizga kerakli barcha xaridlarni foydali shartlar bilan amalga oshirish uchun ISHONCHga tashrif buyuring!

Yanvar oyida maxsus takliflar:
✔️ Ferre, Бирюса, Haier, Ideal, Itimat mahsulotlarida 15% chegirma yoki 25% bonus!
✔️ Isitkichlarda 25% chegirma yoki 30% bonus!
✔️ Yugurish yo‘lakchalarida 15% chegirma yoki 25% bonus!

🌟 ISHONCH do‘konlarida sizni ajoyib imkoniyatlar kutmoqda! Tezda tashrif buyurib, foyda bilan xarid qiling!

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Jan, 11:43


#Яхши_хабар

⚡️⚡️⚡️ Ўқиш пулини ўзи тўлай олмаган талабаларнинг контракт пулини давлат тўлаб беради

Жорий йилда 3500 нафар кам таъминланган оила ёшлари олий ўқув юртларида тўлиқ грант асосида таълим олишлари мумкин бўлади.

Бу борада Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан тегишли топшириқларни олган.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Jan, 10:05


#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда пиёдалар ўтиш жойи чизиқлари янгиланди

Паркент туманида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Тошкент вилоят ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Эксплутация монтаж бошқармаси ходимлари томонидан пиёдалар ўтиш жойлари чизиқлари янгиланди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

11 Jan, 12:44


#Одиллик

⚡️⚡️⚡️ Адолатли қарорлари билан дунёга машҳур судья Фрэнк Каприо

Судья жиноят, шов-шув қўзғатадиган ёки жанжалли ишларни кўрмайди.

У маҳаллий, асосан, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаганлар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қарор чиқаради.

Аммо АҚШда унинг обрўси манаман деган судья, сиёсатчи ва депутатдан ҳам баланд.

"Айбдорга катта жарима солсаму, у ҳам индамай тўласа, виждоним қийналади, азобланаман. Мен судьяман, киримларни кўпайтирадиган амалдор эмас", деган эди бир интервьюсида АҚШнинг машҳур судьяси Фрэнк Каприо.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

11 Jan, 11:08


#Статистика

⚡️⚡️⚡️ Тошкент вилоятида камбағаллик даражаси 7,2 фоизга тушгани қайд этилди

Статистик маълумотларга кўра Тошкент вилоятида камбағаллик даражаси 2024 йил давомида 3 фоиз (7,2 фоиз)га қисқариб, 16 мингдан зиёд оилаларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, камбағалликдан чиқарилди.

Камбағаллик пасайиши вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда ҳам қайд этилди. Унга кўра камбағаллик даражаси Паркент туманида 8,2 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумотларга кўра, бу йил Тошкент вилоятида камбағаллик даражасини 7,2 фоиздан 4 фоизга камайтириш кўзда тутилган.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

11 Jan, 08:31


#Статистика

⚡️⚡️⚡️ Тошкент вилояти аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминлангани бўйича статистик кўрсаткичлар эълон қилинди

Маълумотларга кўра Паркент туманида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 71,3 фоизни ташкил этмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

11 Jan, 06:49


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Айрим абонентлар ҳисобларидан пул йўқолиб кетаётганини, бунга улар билмаган тўловли обуналар сабаб бўлаётганини билишмайди!

Барча тўловли обуналарни ўчириш учун USSD-кодлар рўйхати:

Beeline: *115#

Ucell: *350#

UzMobile: *199#

Mobiuz: *190#

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

11 Jan, 03:56


#Ташаббус

⚡️⚡️⚡️Қишки таътилнинг ажойиб лойиҳаси

Хабарингиз бор, туманимизда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Мазкур жараёнларда Ўзбекистон Болалар ташкилоти томонидан ташкил этилаётган "Креатив таътил" лойиҳаси доирасида Паркент туман сардорлари ҳашарчиларга ёрдам бериш мақсадида хайрли ишга қўл уришди.

Куни кеча ёш сардорлар марказий йўл бўйи, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини бажараётган ходимларга иссиқ кофе ва ширинликларни тарқатишди

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

10 Jan, 09:56


#Туйғу

⚡️⚡️⚡️ АВГУСТ-СЕНТЯБРГАЧА...

Соғинчдан битди тоқат,
Сарғайди сабргача.
Кута оламан фақат,
Август-сентябргача.

Кун санайман кун сайин,
Май ўтмоқда бир майин,
Бўлмагунча қўймайин,
Август-сетябргача.

Ишқнинг иши чап бўлар,
Қай бирин мақтаб бўлар,
У ёғи бир гап бўлар,
Август-сентябргача.

Бошни зўр ишга қўйдим,
Юракни ишққа қўйдим,
Тишимни тишга қўйдим,
Август-сентябргача.

Фироқ билан жўраман,
Пешонадан кўраман,
Сабр қилиб тураман,
Август-сентябргача.

Ёр васлини қизғаниб,
Зор қилгани — биз ғариб,
Умр борар қисқариб,
Август-сентябргача.

Дил йиғлаб, кўз куладир,
Соғинчим юз кунадир,
Ҳадемай куз келадир,
Август-сентябргача.

Қисматнинг эртаси кўп,
Чийлаган қартаси кўп,
Ишондик, кутамиз, хўп,
Август-сентябргача.

Бизга бахт кулар, балки,
Тўйимиз бўлар, балки,
Дил шунчалар маҳталки,
Август-сентябргача.

✍️ Ғайрат ШЕРАЛИЕВ

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

10 Jan, 07:01


#Diqqat_tarqating

⚡️⚡️⚡️ QARZLAR, KREDITLAR, OYLIK KUTISH JONINGIZGA TEGDIMI?

Daromadli, halol va qonuniy ishga taklif qilamiz! 💵💵💵

To’liq malumot olish uchun:
👇👇👇👇👇

📞 +99-93-602-25-81

📞+998-94-456-27-26

📤 @ellana_x

@Orzumaqsadvaharakat

❗️Parkent birlashamiz❗️

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

10 Jan, 03:33


#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ "Ҳимоя ордери"ни онлайн олиш мумкин

💻 Энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар  my.gov.uz портали орқали "Ҳимоя ордери"ни олишга onlayn ariza topshirishlari mumkin.

👮‍♂️Мурожаат профилактика инспекторига тақдим этилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади. Ҳимоя ордери зўравонлик содир этган шахсга нисбатан бир қатор чекловлар қўяди.

👉 Бунга:

Тазйиқ ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;

Зўравоннинг жабрланувчи билан алоқасини тақиқлаш;

Жабрланувчи ва зўравоннинг бир хонада бўлишини тақиқлаш;

Зўравон зиммасига жабрланувчининг даволаниш, етказилган моддий ва маънавий зарарини қоплаш мажбуриятини юклаш;

Зўравоннинг қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш кабилар киради.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

09 Jan, 15:34


"Eh, qani edi kirlar o‘z-o‘zidan yuvilib qolsa, men esa maza qilib televizor tomosha qilardim" degan hayollar sizda ham bo‘lsa, tezroq ISHONCHga keling.🌟

🥳Yanvar chegirmalaridan foydalanib, ISHONCHdan 20% CHEGIRMADA yoki 30% BONUS bilan LG kir yuvish mashinasini va televizorini xarid qiling va ish va xordiqni uyg‘unlashtiring.

Bunaqasi faqat ISHONCHda bo‘ladi!

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

📎 ISHONCHdagi barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

09 Jan, 12:28


#Мароқли_таътил

⚡️⚡️⚡️  Туманимиз ҳокими ўқувчи-ёшлардан 500 нафарини “Санта Клаус парки”га бепул юборди

Шу кунларда ўқувчиларнинг қишки таътилни мазмунли ўтказиши учун юртимиз бўйлаб турли томошалар, кўнгилочар шоу дастурлари намойиш этилмоқда. Ташкил этилаётган тадбирларга ҳар бир ота-она фарзандини олиб боришни истайди, албатта.

Бироқ, айрим оилалардаги оғир иқтисодий шароит бунга имкон бермаслиги мумкин.

Айни жиҳатларни ҳисобга олган туманимиз ҳокими Сардор Исоқуловнинг топшириғига кўра зарур чора-тадбирлар кўрилди.

Жумладан, бугун туманимиздаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳамда аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчилардан 500 нафари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Санта Клаус парки”да бўлиб ўтаётган театр томошаларига бепул юборилди.

Бўстонлиқ туманидаги “Санта Клаус парки”га ўқувчи-ёшлар замонавий автобусларда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари ҳамроҳлигида олиб борилди.

У ерда туманимиздан борган ўқувчи-ёшларни Лапландиядан олиб келинган ҳақиқий Санта Клаус уйи ва унинг машҳур эгаси кутиб олди.

Ўғил-қизлар паркда янги йил арчаси, эртак қаҳрамонлари билан интерактив театр томошаларидан завқланди.

Шунингдек, кўнгилочар шоуларда иштирок этишди. Ҳар бир болага байрам совғалари ҳам улашилди.

Паркент туман ҳокимлиги томонидан амалга оширилган ушбу хайрли иш барча иштирокчилар учун унутилмас хотиралар қолдирди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

09 Jan, 10:03


#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик Муҳаммадали Ниёзалиев Президент стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун олий таълим муассасалари магистратура босқичининг 20 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига лойиқ кўрилди.

Улар орасида Паркент тумани, Хўжа маҳалласидан Муҳаммадали Ниёзалиев ҳам бор.

Муҳаммадали Ниёзалиев 2019 йил туманимиздаги 5-сонли айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабни кумуш медалга битирган. Ўша йилининг ўзида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси бўлди.

У 2022-2023 ўқув йилида Улуғбек номли давлат стипендияси ҳамда академик С. Азимов номидаги стипендияларини қўлга киритган.

У ҳозирги кунда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетининг Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси мутахассислиги 2-курс магистранти ҳисобланади.

Муҳаммадали Ниёзалиев бир қатор нуфузли кўрик-танлов, илмий семинарларда муваффақиятли иштирок этиб, 15 га яқин мақола ва тезислари маҳаллий ва хорижий журналларда чоп этилган. 

Жумладан, улар ичида энг яхшиларидан бири “Scopus” базасидаги Q1 квартилидаги "Journal of Physics D: Applied Physics"да нашр қилинган.

Унинг истеъдоди давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, жорий ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига муносиб деб топилди.

Муҳаммадали Ниёзалиевнинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

09 Jan, 06:58


#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда 3 та маҳалладаги ер майдони аукцион савдога қўйилди

Мозорхожи, Толбулоқ, Оқ тепа маҳалларида савдоларга қўйилган ер майдонларини аукцион ғолиби 60 ой муддатга бўлиб тўлаши мумкин.

Мозорхожи маҳалласида аукционга қўйилган бўш ер майдонининг бошланғич нархи 1 миллион 594 минг 20 сўм бўлиб, савдоларда иштирок этиш учун мазкур нархнинг 25 фоизи – 398 минг 505 сўм тўланади.

Толбулоқ маҳалласида аукционга қўйилган бўш ер майдонининг бошланғич нархи 2 миллион 40 минг 693 сўм, 60 тийин бўлиб, савдоларда иштирок этиш учун мазкур нархнинг 25 фоизи – 510 минг 173 сўм 40 тийин тўланади.

Оқ тепа маҳалласида аукционга қўйилган бўш ер майдонининг бошланғич нархи 1 миллион 862 минг 340 сўм бўлиб, савдоларда иштирок этиш учун мазкур нархнинг 25 фоизи – 465 минг 585 сўм тўланади.

👉 БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 👈

❗️Аукцион савдоларига қатнашиш учун аризалар шу йилнинг 15 январь кундузги соат 9:00 гача қабул қилинади!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

09 Jan, 03:04


#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз инфратузилмаси замон талабларига мослаштирилмоқда

Шу кунларда туманимизда кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу жараёнларда марказий йўл бўйида жойлашган ноқонуний қурилмалар бузилмоқда.

Режага кўра туманимиз инфратузилмасини янада яхшилаш орқали қишлоқ хўжалиги, гастро, этно ва агротуризм лойиҳалари ишга туширилиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилади.


👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

08 Jan, 13:32


🤔 Yil davomida kim sizga uy ishlarida yordam beradi, bilasizmi? Hechkim, faqat o‘zingiz. Bizda esa siz uchun ajoyib taklif bor!

Yanvar chegirmalaridan foydalanib, ISHONCHdan 25%gacha CHEGIRMADA yoki 30%gacha BONUS bilan Artel, Avalon, Shivaki va AUX texnikalarini xarid qiling, shunda uy ishlaringizni qiynalmasdan tezda tugatasiz va o‘zingizga ko‘proq vaqt ajrata olasiz.

Sizni ISHONCH do‘konlarida kutishmoqda!

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

📎 ISHONCHdagi barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

08 Jan, 09:15


#Туманимиз_мактаблари

⚡️⚡️⚡️ 16-мактаб ҳаёти

Бизни кузатишда давом этинг, туманимиз мактаблари ҳаётидан лавҳаларни бериб борамиз.

⭕️ Навбатдаги лавҳамиз 17-мактаб ҳақида бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

08 Jan, 07:11


👆👆👆
#Ишга_марҳамат

⚡️⚡️⚡️ Юздан ортиқ ўринларидан бирига эга бўлинг

Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими қатор соҳа ва касблар бўйича бўш иш ўринларига фуқароларни ишга таклиф этади.

Айни пайтда туманимизда 111 та бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, таклиф этилаётган иш ўринларида 1 миллион сўмдан 4 миллион 400 минг сўмгача ойлик тўланади.

Ушбу хабарнинг юқори қисмига бириктирилган файлдан барча бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот олиб, улар орасида ўзингизга маъқул келганини танлашингиз мумкин.

Бўш иш ўринлари билан боғлиқ қўшимча саволларингиз бўлса, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъул ходими Чарос Туйғунхўжаеванинг қўйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг!

📞 +99893-576-65-62

☎️ +998-70-72-22-168 (бўлим рақами)

Маълумот ўрнида айтганда, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2024 йил давомида 1770 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 705 нафар киши касб-ҳунарга ўқитилди.

Шунингдек, 6 марта меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

⭕️ Хабарни иш излаётган танишларингизга ҳам юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

28 Dec, 02:00


BARCHA MEBELLAR 20% CHEGIRMADA

🎁 Yil so‘nggigacha ISHONCH do‘konlaridan istagan mebelingizni xarid qiling va 20% CHEGIRMANI qo‘lga kiriting. Yangi yilni yangi mebelda kutib olish uchun bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang.

Chegirma 28-dekabrdan 31-dekabrgacha barcha ISHONCH do‘konlarida amal qiladi.

Batafsil:
📞 +998735152222
🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

27 Dec, 12:53


#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ “Ёшлар боғи”да Янги йил байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Анъанага кўра, ҳар йили туман ҳокимлиги томонидан “Ёшлар боғи”да Янги йил байрам тадбири ташкил этилди. Бу табиий албатта.

Чунки, Янги йил байрамида болажонлар эртак қаҳрамонлари билан ўйнаб, Қорбободан совға олишни истайди.

Болалик оламининг ўзига хос орзиқиб кутилган байрамини эса юқори савияда ўтказиш уларда эзгуликка интилиш, доим яхшилик улашишга ундайди.

Ўсиб келаётган авлод қанча кўп байрамларни нишонлашни ўрганса, улар қалбида Ватанга садоқат шунчалик мустаҳкамланиб бораверади.

Айни жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида Янги йил байрами муносабати билан “Ёшлар боғи”да тантанали тадбир ўтказилди.

Янги йил шодиёналарида туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Концерт дастурларида эса туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган байрам томошалари намойиш этилди.

“Ёшлар боғи”га келган туманимиз аҳолисига ҳақиқий байрам кайфиятини улашиш мақсадида турли эртак қаҳрамонлари, Қорбобо, Қорқиз ва Ялмоғиз образларининг ижроларига кенг ўрин берилгани болажонларга хурсандчилик бағишлади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

27 Dec, 07:59


#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз депутатлари 3 та муҳим масалани кўриб чиқишди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида депутатларга ҳисобот берилди.

Шунингдек “Аёллар дафтари” 5-босқичи рўйхатига киритилган, бандлиги таъминланган ва етарлича кўмак берилган хотин-қизларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида ишлар юзасидан депутатларга ахборот тақдим қилинди.

Навбатдаги масала – Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Паркент тумани бўлимининг 2024 йил 10 декабрдаги TVM10/16-сонли мурожаати тўғрисида депутатларга батафсил маълумот берилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Dec, 09:11


#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Dec, 07:35


#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди

Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар ортганлигини, йил бошидан буён 1700 га яқин мурожаат келиб тушганлигини маълум қилди.

Кўрилган чоралар натижасида 20 млрд сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
 
Қайд этилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 129 та қурувчи корхоналарнинг шартномалари таҳлил қилинган. Уларда қуйидагилар аниқланган:
 
80 фоиз шартномада қурувчи корхоналарга қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқ устуворлиги берилган бўлса, атиги 20 фоизда ҳар иккала тарафга мазкур ҳуқуқлар белгиланган;

58 фоиз шартномада кўрсатилган умумий майдон қурилиши якуни бўйича майдонлар орасида тафовут мавжуд бўлганда қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқи белгиланмаган;

37 фоиз шартномаларда хонадон ичида амалга ошириладиган қурилиш ишлари тўғрисида мажбуриятлар киритилмаган;
18 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида бандлар киритилмаган;

39 фоиз шартномаларда қурилиш объектининг топшириш муддати кўрсатилмаган;

51 фоиз шартномаларда қурилиш топширилишининг ҳар бир кечиккан куни учун қурувчи томонидан тўланадиган пеня белгиланмаган;

86 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчи томонидан шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган, (шундан, 41 фоизида шартномани ҳар иккала томоннинг манфаатлари кўзланган бўлса, 59 фоизида фақатгина қурувчи корхонанинг манфаатлари кўзда тутилган) 14 фоизида эса шартномани бекор қилиш тўғрисида банд киритилмаган.
 
Бундан ташқари, шартнома тузилгандан сўнг дастлабки тўлов муддати 30 кундан ошмаслиги қайд этилган бўлса, 74 фоиз ҳолатда шартнома бир томонлама бекор бўлганда харидорга тўловни қайтариш муддати 30−180 кун ва айримларида эса 24 ойдан 36 ойгача этиб белгиланган.
 
84 фоиз шартномаларда эса хонадон харидор томонидан қабул қилиб олингандан сўнг қурувчи томонидан унга кафолат муддати белгиланмаган.

Яъни кафолат муддати давомида хонадонда нуқсонлар аниқланса, қурувчи томонидан бартараф этиш мажбурияти 82 фоиз ҳолатда белгиланмаган.

Шу боис, уй-жой жой сотиб олишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия этилади:
 
шартнома шартларини батафсил ўқиб чиқинг;

асосий жиҳатлар (қурилиш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, муддатлар учун жавобгарлик ҳисобга олинганини текшириш);

компаниянинг иш тажрибаси ва қурувчининг ишончлилигига ишонч ҳосил қилинг (электрон рўйхат ва қурилишда "Шаффоф тизим" мавжудлигини очиқ манбалардан текшириш мумкин);

тўловларни фақат банк ҳисоблагичлари орқали амалга оширинг.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Dec, 03:09


#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишламоқда!

Шу кунларда об-ҳавонинг ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, шунингдек, бу йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишлаб турибди.

Шу боис, туманимиз аҳолиси коммунал соҳалардаги мурожаатларини мутасадди раҳбарлардан иборат штаб аъзоларига етказиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, мазкур штабнинг асосий вазифаси аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор равишда бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ мурожаатларингиз бўлса, қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

Паркент туман ҳокимлиги марказий штабининг — +998-70-72-22-348;  +998-70-72-22-156 рақамлари 24 соат ишлайди!

Штаб раҳбари – Паркент тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Акрамовнинг телефон рақами — +99894-676-53-55;

Штаб раҳбари ўринбосари – Паркент туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Улуғбек Маҳкамовнинг телефон рақами — +99899-892-82-80;

"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи Эркин Валиевнинг телефон рақами —  +99899-406-66-33; Қисқа рақам 104; Диспетчер рақами +998-70-72-22-392;

Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидовнинг телефон рақами — +99899-926-86-55; Диспетчер рақами +998-70-72-22-981;

"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими бошлиғи Аҳрор Эрматовнинг телефон рақами +99899-491-93-03; Диспетчер рақами +998-70-72-36-014;

Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Набижон Юнусовнинг телефон рақами — +99894-404-33-44; Диспетчер рақами +998-70-72-22-092;

Паркент туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бобур Алиевнинг телефон рақами — +99897-260-55-01; Қисқа рақам 103, Диспетчер рақами +998-70-72-24-156;

Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фарҳод Турсунқуловнинг телефон рақами — +99898-126-75-26; Қисқа рақам 101, Диспетчер рақами +998-70-72-22-405;

Паркент туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Дилшод Халиловнинг телефон рақами — +99899-837-12-00; +99898-337-12-00;

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

23 Dec, 14:30


💥 Eng so‘nggi 70🛍gacha CHEGIRMA!

ISHONCHda 2024-yilning oxirgi MEGA CHEGIRMALARIga START e’lon qilindi. Uy uchun eng kerakli belgilangan mahsulotlarni 70🛍 gacha arzon narxda xarid qiling.

❗️ Shoshiling! Chegirma barcha ISHONCH do‘konlarida atigi 3 kun 23, 24, 25-dekabr kunlari amal qiladi.

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

23 Dec, 11:00


#Яшил_энергия

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида қуввати 334 МВт/501 МВт⋅соат бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилиши бошланди

Саудия Арабистонининг “АCWА Pоwеr” компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Паркент туманида қуввати 334 МВт/501 МВт⋅соат бўлган электр энергиясини сақлаш тизими (батарея) қурилиши бошланди.

Ўзбекистон энергетикаси тармоғида янги лойиҳа ҳисобланган ва соҳада аҳамияти ниҳоятда катта бўлган мазкур йирик лойиҳа қурилишига жорий йилнинг 13 декабрь куни Давлатимиз раҳбари иштирокида старт берилди.

Ушбу электр энергиясини сақлаш тизимидан истеъмолнинг юқори вақтларида тармоқни барқарорлаштириш ва қўшимча захира қувватларини яратиш учун фойдаланилади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, мазкур лойиҳа қурилиши даврида 300 нафаргача киши иш билан таъминланса, тўлиқ ишга тушгандан сўнг 10 та доимий иш ўрни яратилади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

23 Dec, 07:21


#Шеърият

⚡️⚡️⚡️ ОМОНАТ ЭКАНМИЗ

Гарчи катта гапириб юриб,
Ва катта сўзларни деганмиз.
Кўнглим сезди, кўрганда фириб,
Барчамиз омонат эканмиз.

Балки ўжар, эҳтимол шўхдир,
Тенги йўқдир, унинг ҳеч йўқдир.
Кеча кўрган одаминг йўқдир,
Барчамиз омонат эканмиз.

Доим ҳаракатда – тинмасмиз,
Қуёшдек барҳаёт ёнмасмиз.
Ниҳолмиз, унар ё унмасмиз,
Барчамиз омонат эканмиз.

Эзилдим, ўйлаб кўп эзилдим,
Киприкка кўз ёшдек тизилдим.
Қуриган эканман, кесилдим,
Барчамиз омонат эканмиз.

Камситмай есир-у, сағирни,
Очайлик хешларга бағирни.
Ҳеч ким билмас, ҳукмин тақдирни,
Барчамиз омонат эканмиз.

Гоҳ олға юрдим, гоҳ чекиндим,
Шодландим, гоҳида ўкиндим.
Меҳрнинг қалбига беркиндим,
Барчамиз омонат эканмиз.

Кузатдим ғанимни, дўстни ҳам,
Шойини, атласни, бўзни ҳам.
Мусибат кўпларни қилар жам,
Барчамиз омонат эканмиз.

✍️ Усмон БЕК,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

23 Dec, 04:43


#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️ My.gov.uzпортали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — "UzAuto Motors" АЖ орқали автомобиль сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 online-mahalla.uz — ушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

23 Dec, 03:01


#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Бобур номидаги Давлат стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун Бобур номидаги Давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент тумани Кичикқўрғон маҳалласидан Мирдавлат Мирисломов ҳам бор.

Мирдавлат Мирисломов айни пайтда Чирчиқ давлат педагогика университети, География ва иқтисодий билим асослари йўналиши 3-босқичида таҳсил олмоқда.

Мирдавлат Мирисломов бир нечта университет, республика миқёсидаги нуфузли кўрик-танловларда, халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида муваффақиятли иштирок этиб, унинг 35 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари Олий Аттестация Комиссияси (ОАК) рўйхатидаги журналларда, республика ва халқаро нуфузли нашрларида чоп этилган.

“Йил талабаси 2023” кўрик танлови “Йилнинг энг фаол ихтирочи ва инноватор” талабаси номинацияси бўйича, “Йил талабаси 2024” кўрик танлови “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияларида ғолибликни қўлга киритган.

“Мирзо Улуғбек ворислари” Республика кўрик танловида 2023 ва 2024 йилларда ўзининг инновацион лойиҳалари билан қатнашиб туман (шаҳар) босқичи ғолиби бўлган.

Шунингдек, Халқаро ғоялар ҳафталиги “InnoWeek.uz-2024” инновацион ғоялар ҳафталигида муваффақиятли иштирок этган.

“Тechnoways” технологик ривожланиш марафонида 2023 йилда университет босқичи ғолиблигини қўлга киритган.

Истеъдодли талабанинг муаллифлигида “География ва сунъий интеллект интеграцияси: тадриж, таҳлил, танқид” номли монографияси чоп этилган ва илмий-инновацион лойиҳалари доирасида 2 та патент (ДГУ) гувоҳномаси мавжуд.

Бундан ташқари у инглиз тилидан халқаро IELTS сертификатига ҳам эга.

Мирдавлат Мирисломовнинг истеъдоди давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.

У жорий ўқув йилида Бобур номидаги Давлат стипендиясига лойиқ кўрилди.

Мирдавлат Мирисломовнинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

22 Dec, 14:11


#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Пиротехника воситаларидан фойдаланганлик учун жавобгарлик бор!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасига асосан,

пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳамда ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари — 1 млн. 875 минг сўмдан йигирма баравари — 7 млн. 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

22 Dec, 12:32


#Эълон

⚡️⚡️⚡️ Фақат биздан арзон ва сифатли мебелларни топасиз!

Ҳунарманд Азизбек Қаҳҳоров, Миробид Хусанбоевлар ясаётган мебеллар ҳақида эшитганмисиз?

Бугунги кунда мижозларига арзон ва сифатли мебелларни етказиб бермоқда.

Танловда адашманг, туманимиз ҳунармандлари дидингизга мос ҳар қандай дизайндаги мебелларни тайёрлаб бера олади.

Узоқ йиллар хонадонингиз кўрки бўлиб турувчи мебеллар сотиб олишни истасангиз қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг!
👇👇👇👇

📞 +998936464621

Мебелларнинг дизайни билан танишиш учун қўйидаги ҳаволага ўтинг!
👇👇👇👇
https://t.me/parkent_mebel_unversall

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

21 Dec, 14:09


#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ "Элга хизмат" ярмаркасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда

Туманимиз деҳқон бозорида фаолият кўрсатаётган "Элга хизмат" ярмаркаси раҳбари Фазлиддин Холтаевнинг берган маълумотларига кўра алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бугунги кунда қуйидаги нархларда харид қилишингиз мумкин!

Мол гўшти (суякли) – 65 минг сўм

Қўй гўшти (1 кг) – 70 минг сўм

Товуқ гўшти (бутун товуқ) – 26 минг сўм

Пахта ёғи (1 л) – 17 минг сўм

Ўсимлик ёғи (1 л) – 18 минг сўм

Шакар (1 кг) – 11 минг сўм

Тухум (донаси) – 1 минг 200 сўмдан 1 минг 300 сўмгача

Гуруч (аланга) – 11 минг сўм

Макарон (1 кг) – 9 минг сўм

Картошка (1 кг) – 4 минг сўм

Пиёз (1 кг) – 2 минг сўм

Сабзи (1 кг) – 2 минг 500 сўм

❗️Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

"Элга хизмат" ярмаркасининг фаолияти, ундаги нархлар бўйича шикоятингиз бўлса, мазкур ярмарканинг раҳбари Фазлиддин Холтаевнинг қўйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилиб мурожаат қилишингиз мумкин!

📞 +99899-022-66-79

⭕️ Лавҳани яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

21 Dec, 08:00


#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Президент стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент туманидан Асал Хайриддинова ҳам бор.

Асал Хайриддинова Яшнобод маҳалласидаги 31-мактабни олтин медаль билан тамомлаган.

У айни пайтда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш таълим йўналиши 4-босқичида таҳсил олмоқда.

Асал Хайриддинова бир қатор нуфузли кўрик-танлов, илмий семинарларда муваффақиятли иштирок этиб, унинг 30 дан ортиқ илмий мақолалари республика газеталари ва АҚШ, Ҳиндистон, Россия, Польша давлатларининг нашрларида чоп этилган.

Шунингдек, у инглиз тилидан В2 миллий сертификатига ҳам эга.

Асал Хайриддинованинг истеъдоди, доим изланишда бўлиши давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.

У жорий ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига лойиқ кўрилди.

Асал Хайриддинованинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

21 Dec, 06:40


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

2025 йилда АТ “Халқ банки” Паркент банк хизматлари маркази раҳбари Феруза Мирсаидова туманимизда ўзига бириктирилган 22 та маҳаллада 880 та микролойиҳа доирасида 1700 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашни режалаштирган.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

21 Dec, 05:49


#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

⚡️⚡️⚡️ Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди!

Лавҳада юртимиз маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилган республика танловининг "Алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналишида 2-ўринга муносиб кўрилган Нуробод маҳалласи ёшлар етакчиси Лутфулла Нуғмонхонов фаолияти акс этган.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

04 Dec, 03:01


#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Онаси билан кўчага айлангани чиққан болакай

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

04 Dec, 02:00


#Иқтибос

Ҳеч қачон тушунтиришга вақт сарфламанг. Одамлар эшитишни хоҳлаган нарсаларини эшитишади.

✍️ Энтони Хопкинс

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

04 Dec, 00:00


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Чоршанба кунингиз муборак бўлсин!

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

03 Dec, 15:00


CHEGIRMALAR BAYRAMIdan foydalaning!

💚 Yangi yilda siz ko‘proq vaqtni o‘z uyingizda, yaqinlaringiz davrasida o‘tkazishni istagan bo‘larmidingiz? Bunda sizga uyingiz haroratini yaxshilab, doim shinam qilib turadigan Avalon va AUX konditsionerlari yordam beradi.

📌 1-dekabrdan ISHONCHda CHEGIRMALAR BAYRAMIda Avalon konditsionerlarini 25%, AUX konditsionerlarini esa 20% chegirma bilan xarid qiling!

Batafsil: Ishonchsavdo.uz

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

03 Dec, 13:55


#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ “Паркентсой” сойининг бўйида автомобиль йўли қурилиши давом этмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда “Паркентсой” сойининг бўйида автомобиль йўли қурилиши олиб борилмоқда.

Мазкур йўл бир томонлама бўлиб, ҳаракатланувчи 2 та ҳаракат тасмали 4 км. узунликда туманимиз марказигача боради.

Ушбу йўлнинг ишга туширилиши туманимизнинг туризм салоҳиятини ошириш, ҳудудга инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, энг асосийси, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва юзага келаётган тирбандликларни олдини олишга хизмат қилади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

03 Dec, 08:16


#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда  Халқаро ногиронлар куни нишонланди

Бугун, туманимиздаги “Наврўз” тўйхонасида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбир бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган байрамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилоти мутасаддилари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Наврўз” тўйхонасида дастурхон тузалиб, санъаткорлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирига туманимиздаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 300 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ногиронлиги бўлган тумандошларимизга самимий ҳурмат-эҳтироми ва эзгу тилакларини изҳор этди.

Таъкидланганидек, ҳаётнинг оғир синовларига бардош бериб келаётган бу тоифадаги тумандошларимизнинг ҳар бири ҳамиша меҳру эътиборимиздан четда қолмайди. Улар ўзининг меҳнати ва қобилияти туфайли жамият ҳаётидан муносиб ўрин эгаллаб, матонати, сабр-бардоши, айниқса, шукроналик фазилатлари билан кўпчиликка ибрат кўрсатиб келмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йил давомида Паркент тумани “Инсон” хизматлар маркази томонидан 465 нафар фуқаро протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, меҳнат қилиш қобилиятига эга ногиронлиги бўлган шахслар билан ўтказилган сўровномага кўра ўзларининг имкониятини инобатга олган ҳолда 14 нафари тумандаги давлат ташкилотларига, 4 нафари хусусий сектор йўналишида ишга жойлаштирилди.

Байрам тадбирида туман Маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг куй-қўшиқлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

03 Dec, 04:00


#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар telegram мессенжерида "Марказий банк"нинг сохта каналини яратиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали картадаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотлар эслатиб ўтилади:

Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

03 Dec, 03:01


#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ақлни ишлатса ҳамма ишни иложи бор

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

03 Dec, 02:02


#Иқтибос

Сукут сақлашим одобимдандир. Ҳар сўзга берадиган жавобим бор. Лекин бир сўзга қарайман, сўзми дея? Яна бир сўзлаётганга қарайман, одамми дея?

✍️ Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

03 Dec, 00:02


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Сешанба куни муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Хонадонингиздан файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик аримасин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Dec, 04:00


#Ижод

⚡️⚡️⚡️Бунча гўзалсан?

Паркентлик истеъдодли санъаткор, Заркент ҳудудидаги 34-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Умиджон Раҳмоновнинг "Бунча гўзалсан?" қўшиғини тинглаб баҳо беринг!

Мазкур қўшиқ шеърининг муаллифи Ойбек Рўзиметов, мусиқа муаллифи Ботирбек Тожибоев, клипмейкер Умид Рўзиев Паркент туманининг ижодкорларидир.

Заркент ва Сўқоқ ҳудудида олинган клип сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.

⭕️ Қўшиқни санъатсевар дўстларингизга ҳам юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Dec, 03:00


#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Акамизни сабри тугади

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Dec, 02:01


#Иқтибос

Қилган айбингизни виждонингиздан сўранг! Агар жавоб бермаса – ёки айбингиз йўқ, ёки виждонингиз...

✍️ Айман Ёғий

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Dec, 00:01


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Қиш фаслининг биринчи куни муборак бўлсин!

Якшанба, дам олиш кунингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлиб, ажойиб дўстлар даврасида, меҳрибон яқинларингиз ҳамроҳлигида ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

30 Nov, 10:48


#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Сессияда туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўрилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент туманида ер майдонларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида депутатларга ҳисобот берилди.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи жорий йилнинг 9 ойи давомида туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ҳисобот берди.

Навбатдаги масала – 3-сектор ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича  амалга оширилган ишлар ҳақида депутатларга батафсил маълумот тақдим этилди.

Кейинги масала – туман Адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан депутатларга ахборот тақдим этилди.

Сессияда фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига 2024-2025 йилларда кузги-қишки суғориш мавсумида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун ажратилган чекланган сув миқдорларини (лимитларини) тасдиқлаш тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

30 Nov, 04:01


#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ "Кадастр рақамини берамиз" - деб эшик тақиллатиб келганларга пул бериш керакми?

❗️Ўзи хатловда кимга тўлов қилиш керак?

Кадастр агентлиги директорининг матбуот котиби Н.Атамуратов барчасини тушунтириб берди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

30 Nov, 03:00


#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ойижон уйга қимдир келди

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

30 Nov, 02:01


#Иқтибос

Ҳар нарсага сиқилма эй кўнгил, на бу дардлар қолувчи, на бу умр.

✍️ Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

30 Nov, 00:00


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Шанба кунингиз муборак бўлсин!

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Nov, 09:00


#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️ Кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўланадими?

Қандай ҳолатларда тўланади?

Батафсил видеода👆

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Nov, 06:04


#Расман

⚡️⚡️⚡️ Тайинлов

Ҳоким Сардор Исоқуловнинг тавсиясига биноан Азизбек Жўраев Паркент тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Азизбек Жўраев 1978 йилда Паркент туманида туғилган.

Маълумоти олий. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2024 йилда тамомлаган. 

Лавозимга тайинлангунга қадар Паркент тумани Булоқбош маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасини бажариб келаётганди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Nov, 05:02


#Қутлуғ_кун

⚡️⚡️⚡️ Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун!

🇺🇿 1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

Барча юртдошларимизга мустақиллигимиз рамзи бўлган байроғимизнинг 33 йиллиги муборак бўлсин!

Тинч ва осойишта кунларимиз бардавом бўлсин!

Байроғимиз ҳамиша баланд-баландларда ҳилпирайверсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Nov, 04:01


#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Боқувчиси бўлмаган хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун уларга 11 миллион 250 минг сўмгача маблағ ажратилиши мумкин

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра,

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 30 баравари (11 миллион 250 минг сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Nov, 03:00


#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Тўйдан олдин келишиб олиш керак эди

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Nov, 02:01


#Иқтибос

Қилич тақиб юриш урфдан қолгандан сўнг гапга усталик қуролини олиб юриш зарур бўлиб қолди.

✍️ Гейнрих Гейне

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

18 Nov, 00:01


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Душанба муборак бўлсин!

Ҳафтанинг илк куни мазмунли ўтсин.

Хонадонингиздан файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик аримасин.

Ҳафта давомида қалбингизни қувонч тарк этмасин!


👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

17 Nov, 10:23


#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Порахўрмисан, ўлдим деявер!

Хитойда коррупция билан қўлга тушганларга ўлим жазоси берилади.

Жиноятчилар қамоққа тиқилиб, уларни кўп ҳолатларда 2-3 йил обдон ишлатиб, кейин ўлдириб юборишади.

Хўш қалай, порахўрларга қарши курашиш ёқдими?

❗️Лавҳани диққат билан кўринг, қолган гапларни кейин гаплашармиз!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

17 Nov, 08:00


#Мулоҳаза

⚡️⚡️⚡️ Арслон бўлсанг овлаганингни ейсан...

Тўнғиз бўлсанг ҳар балони ейсан...

Тушунган, тушунди!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

17 Nov, 03:01


#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Манга майда пулларни берма

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

17 Nov, 02:01


#Иқтибос

Сабр — инсонни мақсадига энг тез олиб борадиган йўл кўрсатувчидир.

✍️ Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

17 Nov, 00:00


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Якшанба, дам олиш кунингиз муборак бўлсин!

Яна бир янги кун файзи эзгуликка етакласин!

Янги кунингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлиб, ажойиб дўстлар даврасида, меҳрибон яқинларингиз ҳамроҳлигида ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Nov, 10:32


#Diqqat_e'lon

⚡️⚡️⚡️ "START SCHOOL": BILIM OLAMIGA QADAM QO‘YING!

🆕 Tumanda SUPER YANGILIK! Nihoyat, IT, Marketing va Trading kabi zamonaviy kasblar sizning hududingizga kirib keldi!

💸 Nega biz?

🔸 Eng zamonaviy texnologiyalar va uslubda ta’lim!

🔸 O‘z sohasi bo‘yicha tajribali ustozlar!

🔸 Real loyihalarda ishlash va kelajak uchun tayyorgarlik!

🌟 Siz ham yangi imkoniyatlarni qo‘lga kiriting! Tumandagi birinchi va yagona" START SCHOOL" o‘quv markazi o‘z eshiklarini siz uchun ochdi. Kelajak kasblarini bugunoq o‘zlashtirishni boshlang!

🗓 Ro‘yxatdan o‘tish muddati cheklangan!

🚀 Boshlang‘ich guruh uchun maxsus chegirmalar!

📍 Manzil: Nishonboy Ota binosi, 3-qavat, Parkent tumani

Hoziroq biz bilan bog‘laning:

📞 93-299-49-49

Telegram ilovasi orqali murojaat:

👉 @Start_School_1

📣 "START SCHOOL" bilan kelajagingizni bugun qurishni boshlang!

➡️@startschool_301

❗️Sizni o‘zgartiruvchi birinchi qadam shu yerda boshlanadi!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Nov, 09:36


#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз аҳолиси диққатига!

Паркент туманида Ўзбекистон Миллий Автоспорт ва Картинг Федерацияси томонидан "Ралли" спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилади!

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни старт оладиган мазкур чемпионатда зарур шарт-шароитларни яратиш, айниқса аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 4Р 15А – 373 автомобиль йўли “Янгибозор-Паркент-Қизилтоғ” автомобиль йўлининг 21 км.дан Қизилтоғ қўрғони кўпригигача бўлган оралиқда транспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинча чеклаш белгиланди.

Унга кўра, эртага 17 ноябрь куни кундузги соат 09:00 дан кечки 17:00 гача “Янгибозор-Паркент-Қизилтоғ” автомобиль йўлининг 21 км.дан Қизилтоғ қўрғони кўпригигача бўлган оралиқда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.

❗️Шу ҳақда яқинларингизни ҳам хабардор қилинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Nov, 07:41


#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ПАРКЕНТ: ҲАЙРАТ ВА ҲАВАС МАНЗИЛИ


Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 16 ноябрдаги сонида Паркент тумани ҳокими  Сардор Исоқуловнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  "Паркент: ҳайрат ва ҳавас манзили" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Nov, 03:00


#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Қўчқорбойлар ва қўчқорлар

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Nov, 02:00


#Иқтибос

Шижоатли кишиларни дўст тут, чунки Аллоҳ жасур кишиларни ардоқлайди.

✍️ Амир Темур

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

16 Nov, 01:02


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Шанба кунингиз муборак бўлсин!

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

08 Nov, 08:09


#Мурожаат

⚡️⚡️⚡️ Кадастр агентлиги директори фуқароларга мурожаат йўллади

Бугун, 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради.

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган "уддабуронлар" ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин "ЭЪТИРОФ" дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

08 Nov, 06:19


#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Электрни узиш ҳақида огоҳлантириш бериш тартиби қандай?

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.

Шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот беришга, жорий этиладиган чеклашлар ҳақида чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда ўз вақтида хабар қилишга мажбур ҳисобланади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

08 Nov, 04:00


#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Бирламчи ипотека кредитларини ажратилишида муаммо бўлмайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Президентнинг ПФ-70-сонли фармони асосида аҳолига имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш бўйича дастурда иштирок этувчи тижорат банкларига кўрсатма хати жўнатган.

Унда банклардан йил сўнггига қадар уй-жойга муҳтож аҳолига ипотека кредитларини узлуксиз ажратилишини жадаллаштириш сўралган.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

08 Nov, 03:01


#Ҳидоят

⚡️⚡️⚡️ Лавҳада айтилган гапларни тинглаб яқинларингизга ҳам албатта улашинг!

Кунингиз хайрли амаллар билан ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

08 Nov, 02:00


#Иқтибос

Гуруч ичидаги қора тошлардан эмас, оқ тошлардан қўрқ!

✍️ Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

08 Nov, 00:00


#Жума_сабоқлари

⚡️⚡️⚡️ Камтар инсон тортишмайди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратларининг маърузасини тингланг!

⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

07 Nov, 19:03


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Жума айёми муборак бўлсин!

🇺🇿 Жуманинг файзидан Аллоҳ барча  сўраган ниятларингиз ижобатини ҳадя этсин!

🇺🇿 Яқинларингиз, оилангиз, ота-онангиз доимо соғ-саломат бўлсин!

🇺🇿 Бугунги жума кунида соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, ҳатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг!

🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Энг қадрли инсонларингизни жума айёми билан табриклашни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

07 Nov, 13:14


#Ижод

⚡️⚡️⚡️ ТИЛАК

Миннатли ош ема,
Яхшиси оч юр.
Йиқилсанг йўл кутма,
Чида, ўзинг тур.

Бор бўлса бер, аммо,
Йўқдан сўрама.
Қайдан келаркан деб,
Йўлга қарама.

Мард бўл, ҳеч кимсага,
Бошингни эгма.
Аллоҳ меҳрибондир,
Ҳеч ташвиш чекма.

Ҳурматни хушомад,
Деб ўйламагин.
Жамоат жойларда,
Кўп сўзламагин.

Ростдан ловуллама,
Танқид қилишса.
Аммо чидаб турма,
Тақлид қилишса.

Инсондек келдингми,
Инсондек кетгин.
Тилагим доимо,
Ниятга етгин!

✍️ Усмон БЕК, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

07 Nov, 08:39


#Фирибгарлик

⚡️⚡️⚡️ Фирибгарлар банкдан кредит олиб одамларни ўзи билмаган холда кафил қилиб қўяётган экан

Огоҳ бўлинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

07 Nov, 06:14


#Расмий

⚡️⚡️⚡️ Сардор Исоқулов Паркент туман ҳокими лавозимига тасдиқланди

Бугун Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Унда туман сайлов комиссияси раиси Фарҳод Эрназаровнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими томонидан Паркент туман ҳокими лавозимига Сардор Исоқулов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг қарори билан Сардор Исоқулов Паркент тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Сессияда туман ҳокими сўзга чиқиб туманимизни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кейинги беш йилликда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида маълумот берди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

02 Nov, 02:00


#Иқтибос

Инсонни барчадаги камчиликларни кўради-ю, аммо ўзиникига келганда кўрга айланади. Билгинки, нима сенга қандай кўринса, сен ҳам уларга шундай кўриняпсан.

✍️ Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

02 Nov, 00:02


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Шанба кунингиз муборак бўлсин!

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Nov, 12:01


#Об_ҳаво

⚡️⚡️⚡️ Эртага ҳаво ҳарорати 23 даражагача кўтарилади

"Узгидромет"нинг хабар беришича, эртага 2 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Nov, 10:26


#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Биринчи ноябрдан 100 миллион сўмгача миқдорда гаровсиз кредит беришга рухсат берилади

Қонунчиликка кўра, Президент қарорига асосан амалга оширилаётган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.

Шунингдек, давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Nov, 07:00


#Diqqat_e'lon

⚡️⚡️⚡️ Hurmatli yurtdoshlar!

👍Sizlar uchun BELORUSIYA davlatidan keltirgan 🍖HALOL GO'SHT mahsulotlarimizni taklif qilamiz!

🤝Kafe va restoranlarni ulgurji xaridorlarni hamkorlikka chorlaymiz!

Bizda:

🐄Butun mol

🥩 Perdok lahm

🍗Son, lahm go'shtlari mavjud

😀To'lovlarni naqd yoki pul o'tkazish yo'li bilan amalga oshirish mumkin

📌Manzil: Toshkent shahri

❗️Murojaat uchun telefonlar:

📞 +998956278787

📞 +998977750573

📞 +998901230204

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Nov, 06:31


#Бандлик

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистонда ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан бир фоизга камайди

Бандлик вазирлиги меҳнат бозоридаги кўрсаткичларни эълон қилди.

Хабарда таъкидланишича, бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд.

2024 йил 1 июль ҳолатига мамлакатимиз аҳолиси 37,2 млн нафарни ташкил этиб, улардан 15 млн 89 минг нафари (41 фоизи) иқтисодий фаол яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади.

Шундан, 14 млн 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.

Хусусан:

расмий секторда – 6,8 млн (48 фоиз);

норасмий секторда – 5,5 млн (38,8 фоиз);

хорижда ишлаётганлар – 1,9 млн (13,6 фоиз).

Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 минг 24 нафар, 148 минг).

Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Nov, 04:56


#Мулоҳаза

⚡️⚡️⚡️ "План"

Отанинг плани кенжатойини,
Катта олим қилиб ўстириш эди.
Бугун маст ҳайдовчи дастидан уни,
Плансиз, тупроққа топшириб келди.

Автобус бекатсиз манзилга тўхтаб,
Қизчага "ҳув ана уйинг", дейишди.
Катталар бешавқат жаллодга ўхшаб
Унинг ҳаётига нуқта қўйишди.

Пойгага зўр берган икки янги бой,
Хаёлда маррада биринчи бўлиш.
Қизча, пиёдалар йўли ҳойнаҳой,
Қизнинг планида йўқ эди ўлиш!

(давоми видеода👆)

🎙Зойир Йўлдошев

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Nov, 04:00


#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Метан газ нархи қарийб 5500 сўм бўлиши мумкин

Кейинги йил газ нархи кескин ошиши кутилмоқда.

2025 йил параметрларида табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ нархлари 25 фоиз, метан газ нархлари 39 фоизга ошиши инобатга олинган.

Бу ҳақида Марказий банкда бўлиб ўтаётган брифингда маълум қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Nov, 03:00


#Ҳидоят

⚡️⚡️⚡️Устоз, ўзгаришни истайман!

Лавҳадаги устоз ва шогирд суҳбатини диққат билан тингланг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Nov, 02:00


#Иқтибос

Агар шайтонга ўхшаб ҳасадчи бўлмасанг, даъво эшигини тарк этиб, вафо эшигига кел!

✍️ Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

01 Nov, 00:00


#Жума_сабоқлари

⚡️⚡️⚡️ Ризқ ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратларининг маърузасини тингланг!

⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

31 Oct, 19:03


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!

Муқаддас жума кунида қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбга чиқсин!

Феълингизнинг кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангиз файзини оширсин.

Аллоҳ бир қадамингиз синов, ҳар бир кўрганингиз сабоқ эканлигини ёдингизга солиб, сизга икки дунё саодатини берсин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

31 Oct, 13:30


#Diqqat_e'lon

🔥 Compass school oilasi a'zosi bo'lishga shoshiling!

🇬🇧1-7 sinf o'quvchilari uchun INGLIZ TILI tili va MATEMATIKA o’qituvchilarini ishga taklif qilamiz!

Biz taklif qilamiz:

Raqobatdosh maosh;
Ahil va intiluvchan jamoa;
O'quvchilar natijalariga ko'ra bonuslar;
Jamoaviy sayohatlar va tadbirlar;
Markaz kutubxonasidan foydalanish.

❗️Ingliz tili uchun talablar:

IELTS 5.5+ yoki CEFR B2;
Yoshi: 19-30;
O'zbek tilida ravon nutq (rus tili bilsa afzallik);
Bolalar bilan ishlar ko'nikmasi;
Kreativlik, yangiliklarga ochiqlik;

❗️Matematika uchun talablar:

Kuchli matematik bilim;
Yoshi: 19-30;
O'zbek tilida ravon nutq (rus tili bilsa afzallik);
Bolalar bilan ishlar ko'nikmasi;
Kreativlik, yangiliklarga ochiqlik;
Tajriba ustunlik beradi.

🕰 Ish vaqti: Moslashuvchan
📅 Ish kunlari: Guruhlar soniga qarab

Murojaat uchun:

👉 @HR_Compass_school

👉 @NU1_HR

❤️‍🔥 Hoziroq qong‘iroq qiling:

📞 +99899-860-62-23

📍Manzil: Toshkent viloyati, Parkent tumani va Yangibozor

👉 @Compass_school_uz

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

31 Oct, 12:22


#Об_ҳаво

⚡️⚡️⚡️ Ҳаво ҳарорати 3 ноябрь кунига келиб +23...+25 даражагача кўтарилади

Мамлакатимиз бўйича ноябрь ойи бошларига оид об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати 3 ноябрь кунига келиб, кечаси +10...+12 даражагача, кундузи +23...+25 даражагача кўтарилади.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

31 Oct, 08:19


#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️ Тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхонада ишлашни хоҳлайсизми?

🏢 "Elastikum" МЧЖ тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасининг тўқув цехига қизларни ишга таклиф этади.

20 нафар тўқувчи қиз (сменада ишлашга)

2 нафар фаррош (сменада ишлашга)

Ойлик маош 3 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача

❗️ Ёш черагаси: 18-35 ёшгача.

📍Манзил: Корхона Паркент тумани "Ёшлик" маҳалласидан ўтувчи марказий йўл бўйида жойлашган.

📍Мўлжал: Тахта бозори

🤦‍♂ Корхона рақобатбардош, харидоргир тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

💵 Бу ўз вақтида иш ҳақи тўлиқ берилишини кафолатлайди.

✔️ Ишга жойлашишни хоҳловчилар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин.

📞 +998771300717

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

31 Oct, 07:25


#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Давлат идоралари келаси йили бюджетдан қанча маблағ олади?

Бу ҳақдаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-2027 йилларга мўлжалланган Бюджетномада тақдим этилди.

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн);

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм);

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм);

4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм);

5. Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм);

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм);

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм);

8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм);

9. Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм);

10. Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм);

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм);

12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм);

13. Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм);

14. Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм);

15. Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм);

16. Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм);

17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм);

18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн);

19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн);

20. Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн

21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн);

22. Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм);

23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм);

24. Президент администрацияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм);

25. Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн);

26. Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн (фонд алоҳида);

27. Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн);

28. Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм);

29. Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн);

30. Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн);

31. Судьялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн);

32. Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн);

33. Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм);

34. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм);

35. Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);

36. Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн);

37. Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн);

38. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн);

39. Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд);

40. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн);

41. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн);

42. Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн);

43. Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн);

44. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм);

45. Олий Мажлис ҳузуридаги фонд — 1 трлн 277 млрд сўм;

46. Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;

47. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;

48. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;

49. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;

50. Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;

51. Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;

52. Энергоинспекция —28,1 млрд сўм;

53. Агроинспекция — 9,3 млрд сўм;

54. Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм).

⭕️ Қавс ичида кўрсатилган маблағлар ўтган йилги ҳаражатлар.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

31 Oct, 06:00


#Мулоҳаза

⚡️⚡️⚡️ Ҳамма эркакларга инсоф берсин!

Яқинларингизга улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

31 Oct, 05:00


#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Мигрантларнинг пенсия ёшидаги оила аъзоларига санаторияга бепул йўлланма берилади

Батафсил видеода👆

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

31 Oct, 04:01


#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 31 ОКТЯБРЬ СОНИДА:

👉 Халқ хоҳиш-иродасининг ёрқин ифодаси

👉 Польша давлатининг совғаси

👉 Биринчи ноябрдан нималар ўзгаради?

👉 Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди

👉 Ота-оналарга йўлланган мурожаат

👉 Самарали иш режаси

👉 Мен ҳам ҳарбий бўламан!

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

31 Oct, 03:01


#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Барибир тўйга борибди

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

25 Oct, 04:00


#Байрам_муборак

⚡️⚡️⚡️ 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли туманимиз Ички ишлар ходимлари!

Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Нафақат юртимиз, балки Паркент туманининг осойишталиги, одамларнинг тинч, бахтли ҳаёт кечириши йўлидаги фидокорона меҳнатларингизни ҳамиша қадрлаймиз!

Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

25 Oct, 03:01


#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Меҳнат қилмай ўсган фарзанд...

Ота-оналар эшитинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

25 Oct, 02:00


#Ҳидоят

Ҳақиқат аҳли сукут қилган пайтда ботил аҳли ўзларини “Ҳақиқат устидамиз” деб ўйлашади.

✍️ Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

25 Oct, 00:01


#Жума_сабоқлари

⚡️⚡️⚡️ Энг гўзал зикр

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратларининг маърузасини тингланг!

⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Oct, 19:03


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!

🇺🇿 Жуманинг файзидан Аллоҳ барча  сўраган ниятларингиз ижобатини ҳадя этсин!

🇺🇿 Яқинларингиз, оилангиз, ота-онангиз доимо соғ-саломат бўлсин!

🇺🇿 Бугунги жума кунида соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, ҳатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг!

🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Энг қадрли инсонларингизни жума айёми билан табриклашни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Oct, 10:45


#Саховат

⚡️⚡️⚡️ Саккиз ёшли қизалоқ моддий кўмакка муҳтож

Таҳририятимизга келган Хусан Муслимов 8 ёшли қизи Имона Кушанбоева мия фаолияти бузилиши билан боғлиқ касалликдан азият чекаётганини, вақтида муолажа олмаса касаллик жиддийлашиб, бутунлай ногирон бўлиб қолишини, лекин ҳозирда қизининг муолажасини ўтказишга умуман маблағи йўқлигини айтди.

Иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволда қолган оила аъзолари Имона Кушанбоеванинг сифатли муолажа олиши учун савобталаб инсонлардан ёрдам сўрамоқда.

Имона Кушанбоеванинг саломатлигини тиклаш учун 20 млн. сўм маблағ зарур.

Энг ачинарлиси, вақт ўтган сари жажжи қизалоқнинг аҳволи ёмонлашиб бормоқда. Имона Кушанбоеванинг беғубор болалиги дардсиз ўтиши учун унинг отаси Хусан Муслимовнинг пластик картасига орттирганимизни ташлаб қўяйлик.

⭕️ Саховатингизни аяманг, азизлар!

❗️Имона Кушанбоеванинг отаси Хусан Муслимовнинг карта рақами: 9860082631571575

Мурожаат учун телефон:

📞 +99893-553-47-77

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Oct, 06:00


#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун тавсиялар

Ҳар доим камида 8 та белгидан иборат кучли паролни ўрнатинг;

Пароль ўрнатишда катта ва кичик ҳарфлар, рақамлар ва махсус белгилардан фойдаланинг;

Паролларни ҳар 2-3 ойда янгилаб туринг;

Турли веб-сайтларда рўйхатдан ўтиш учун бир хил махфий маълумотлардан фойдаланманг;

Паролларни браузерларда сақламанг;

Доимо икки факторли аутентификация (сизнинг шахсингизни тасдиқлаш) функцияларидан фойдаланинг;

Фақат лицензияланган дастур ва антивируслардан фойдаланинг, уларни мунтазам янгилаб туринг;

Шубҳали веб-ҳаволаларга ўтманг ёки номаълум дастурий таъминотни юклаб олманг.

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Oct, 05:00


#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 24 ОКТЯБРЬ СОНИДА:

👉 Туманимиздаги сайлов участкаларида барча зарур шарт-шароит яратилган

👉 Сайловчилар билан учрашув

👉 Хориждагилар билан мулоқот

👉 Маҳаллалардаги ўрганишлар

👉 Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

👉 Ҳокимлик ўтказган тўй

👉 Саид ота маҳалласида лой кўчалар қолмайди

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Oct, 04:00


#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Саломатлик учун хавфли бўлган озиқ-овқатлар рўйхати эълон қилинди.

Батафсил видеода 👆

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Oct, 03:01


#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Сенга 2 та ёмон хабарим бор

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Oct, 02:01


#Руҳият

Ҳаётнинг энг олий мукофотларига лойиқман, деб яшанг.

Шунда ҳаёт ҳақиқий лойиқлик учун йўлни кўрсата бошлайди!

Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб бораверасиз.

Энг муҳими, сиз ўзингизга ишонсангизгина, у йўлни кўра оласиз ва ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Oct, 01:02


#Иқтибос

Агар фарзандларингиз сиздан пул эмас, маслаҳат кутсалар, демак уларни тўғри тарбия қилибсиз.

✍️ Фаробий

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

24 Oct, 00:02


#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Пайшанба куни муборак бўлсин!

Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон, омад, фойда, соф даромад, соғлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!

👉 @PARKENT_TONGI

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

23 Oct, 14:00


#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги 12-мактабга Польша давлатининг 140 миллион сўмлик совғаси топширилди

Бугун туманимиздаги 12-мактабига Польша давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида 7 дона 65 дюймли жами 140 миллион сўмлик интерактив доскалар олиб келинди.

Польша давлати мамлакатимиз мактабларининг таълим сифатини оширишга кўмаклаш мақсадида ўқув инвентарлари билан беғараз таъминлаб келади.

Мамлакатимиздаги жами 10 минг 500 та мактаб орасидан айнан 12-мактаб танлаб олингани бежиз эмас.

Бунда Нодиржон Достов раҳбарлигидаги 12-мактабнинг ободонлаштириш ишлари, тозаликка қатъий амал қилиниши, ўқувчиларининг кириш баллари, ўқувчиларнинг олийгоҳларда таҳсилни давом эттириш кўрсаткичлари, шунингдек, ўқитувчиларнинг миллий сертификатга эгалиги ҳамда 80 фоиз ўқитувчи малака тоифага эгалиги ижобий баҳоланди.

Мактабга совға қилинган доскаларда бир қанча функциялар мавжуд бўлиб, улар орқали дарсларни қизиқарли ўтиш имконини беради.

Энг асосийси, замонавий доскаларда фанларга оид видео дарслар, фото лавҳалар, таълимга оид ўйинлар, интернет материалларидан фойдаланиш мумкин.

Бу ўз навбатида мазкур мактабда таълим сифатини янада ошишига хизмат қилади.

👉 @PARKENT_TONGI