Qosim Shayx @shayxazizon Channel on Telegram

Qosim Shayx

@shayxazizon


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Кармана тумани «Қосим Шайх» жоме масжидининг расмий телеграм канали.

www.qosimshayx.uz web сайтининг телеграмдаги расмий канали.

Саволлар учун: @Qosim_Shayx_guruh

Qosim Shayx (Uzbek)

Qosim Shayx Telegram kanali O'zbekiston musulmonlari idorasiga oid bo'lib, Navoiy viloyati Karmana tumani bo'ylab joylashgan Qosim Shayx jome masjidi rasmiy telegram kanalidir. Bu kanal orqali siz Qosim Shayx jome masjidi haqida eng so'nggi yangiliklarni olishingiz mumkin. Ayni paytda www.qosimshayx.uz web saytining telegramdagi rasmiy kanaliga havola qilinadi. Agar savollar bo'lsa, ularni @Qosim_Shayx_guruh ga yuborish mumkin. Qosim Shayx kanali orqali yangi ma'lumotlar bilan tanishib, jome namozlariga taklif qilingan takrorlanuvchi namoz vaqtlaridan xabardor bo'la olasiz. Sizga barcha musulmonlarga ochiq bo'lgan bu foydali kanalga obuna bo'lishni maslahat beramiz!

Qosim Shayx

30 Jan, 08:23


Бақара сурасининг 255-ояти ҳисобланган “Оятал Курсий”ни барча ўринларда кўпроқ ўқиб юриш ва ҳар кеча ётоғига ётган вақтда уни ўқиш мустаҳабдир.

Бу борада Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадисларни ривоят қилганлар: “Ойларнинг саййиди Муҳаррам, кунларнинг саййиди Жума, сўзларнинг саййиди Қуръон, Қуръоннинг саййиди эса оятул курсийдир. Оятул курсийда элликта калима бўлиб, ҳар бир калимада элликта барака бордир”.
Дайламий “Муснадул Фирдавс”да ривоят қилган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло Бақара сурасидаги “Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қайюмдир...” оятидан улуғроқ осмонни ҳам, ерни ҳам, жаннатни ҳам, дўзахни ҳам яратмаган”.
Абу Убайд ва Ҳоким ривояти.

Суфён ибн Уяйна айтади: “Чунки Оятал Курсий Аллоҳнинг каломидир, Аллоҳнинг каломи эса махлуқ эмасдир. Ва Аллоҳнинг каломи осмон ва ердан иборат Аллоҳнинг махлуқотларидан улуғдир”.
Имом Термизий “Қуръон фазилатлари”да зикр қилган.

Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади: “Муҳаммаднинг нафси қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, бу оятнинг – “Оятал Курсийнинг” тили ва иккита лаби бор, Аршнинг пойида Аллоҳ таолони улуғлайди”.
Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти.

Абдуроҳман ибн Авф уйига кирса, уйининг тўртта бурчагида Оятал Курсийни ўқир эди. Бунинг маъноси – гўёки Оятал Курсий у кишининг тўртала томонидан қўриқчи бўлиб, уйининг бурчакларида туриб, ундан шайтонларни ҳайдашини хоҳларди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Қуръондаги энг улуғ оят Оятал Курсийдир”, деганлар. Бази уламолар: “Чунки Оятал Курсийда Аллоҳнинг исми замир ва зоҳир исм кўринишида ўн саккиз марта зикр қилинган”, деганлар.

@shayxazizon

Qosim Shayx

30 Jan, 07:38


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Таровеҳ намози ҳақида

"Қосим Шайх" жоме масжиди имом Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

30 Jan, 05:27


ҚЎРҚМАНГ!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/xPD0hhNDQzI?si=EFOqAssdithC4c6r

Qosim Shayx

30 Jan, 05:25


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 АЛЛОҲНИНГ АРҚОНИ НИМА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Qosim Shayx

30 Jan, 03:20


Ислом цивилизацияси маркази – миллий ўзлигимиз, илм-фан, таълим ва маданият тимсоли

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бу мажмуа тарихимизда илгари бўлмаган улкан ва ноёб лойиҳадир. Бугунги кунда муҳташам бино қад ростлаб, қурилиш якуний босқичга кирган.

Ушбу марказ Президентимизнинг 2017 йил 23 июндаги қарорига биноан бошланиб, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни давлатимиз раҳбари унинг пойдеворига тамал тоши қўйган эди.

Бағоят улуғвор марказ биноси уч қаватни ташкил этиб, қадимги меъморий обидаларимиз шаклида бунёд этилмоқда. Миллий гумбаз ва пештоқлар, нақшларнинг ажойиб уйғунлиги унга алоҳида кўрк ва салобат бағишлаган. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23209

🕋 @islomuz

Qosim Shayx

30 Jan, 03:12


#кун_ояти

الَّذِينَ يُنْفِقُونَ فِي السَّرَّاءِ وَالضَّرَّاءِ وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ ۗ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ.

“Улар (тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-cадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) кечирадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар”.
(Оли Имрон сураси, 134-оят).

@shayxazizon

Qosim Shayx

30 Jan, 03:06


«Ким қуйидаги ўн оятни тонгда ўқиса, кечгача унга шайтон яқинлашмайди, кечки пайт ўқиса, тонггача унга шайтон яқинлашмайди, оиласи ва мол-давлатида ёмонлик кўрмайди. Уларни ақлдан озган кишига ўқилса, ҳуши ўзига келади: «Бақара сурасининг бошидан «муфлиҳун» сўзигача, оятул Курсий, ундан кейинги икки оят ва Бақара сурасининг охиридаги уч оят» (Имом Байҳақий ривояти).

@shayxazizon

Qosim Shayx

30 Jan, 01:17


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@shayxazizon

Qosim Shayx

29 Jan, 13:27


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 30 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил 30 РАЖАБ) Пайшанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:49

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:35 |   | 07:05
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:20 |   | 16:25
Шом           18:00 |   | 18:05
Хуфтон      19:45 |   | 19:50

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:31 Саҳарлик
08:05 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :25 Аввобийн*
17:58 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

29 Jan, 13:26


#muftiy_minbari

📹 БОЛАНИНГ ҲАҚҚИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Qosim Shayx

23 Jan, 12:54


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 24 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил 24 РАЖАБ) Жума куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:54

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:35 |   | 07:10
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:15 |   | 16:20
Шом           17:55 |   | 18:00
Хуфтон      19:45 |   | 19:50

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:35 Саҳарлик
08:10 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :20 Аввобийн*
17:50 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

23 Jan, 08:31


ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА
    «Истихора» сўзи луғатда хайрни талаб қилиш, деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани таълим бергандек таълим берар эдилар. У зот:
«Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг: :Эй бор Худоё! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Эй бор Худоё! Агар ушбу иш менга динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканлигини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканлигини билсанг уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил десин ва ҳожатини айтсин», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб қилгиси келиб қолса-қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади.
Истихора намозининг биринчи ракатида «Фотиҳа» сурасидан кейин «Кофирун» сурасини, иккинчи ракатда «Ихлос» сурасини ўқийди. Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ 
Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@shayxazizon

Qosim Shayx

23 Jan, 05:56


#Кун_дуоси

Масжид ичида ўқиладиган дуо

Масжидда зикрлар – тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбирлар айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, фиқҳ илми ва бошқа шаръий илмларни ўқиш ҳам фазилат саналади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нур сураси 36-оятида:

فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَن تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ

«Аллоҳ уларни (масжидларни) баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда ўзининг номи зикр этилишига изн берган (яъни, амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордир...» дейди.

Ҳаж сурасининг 30-оятида айтадики:

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ حُرُمَاتِ اللَّهِ فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُ عِندَ رَبِّهِ وَأُحِلَّتْ لَكُمُ الْأَنْعَامُ إِلَّا مَا يُتْلَى عَلَيْكُمْ فَاجْتَنِبُوا الرِّجْسَ مِنَ الْأَوْثَانِ وَاجْتَنِبُوا قَوْلَ الزُّورِ

«Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир».

Яна Ҳаж сурасининг 32-оятида дейди:

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ

«Ким Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур».

@shayxazizon

Qosim Shayx

23 Jan, 02:08


Масжидга кираётганда ва ундан
чиқаётганда ўқиладиган дуолар.


أَعُوذُ بِاللهِ العَظِيم وَبِوَجْهِهِ الكَرِيمِ وَسُلْطَانِهِ القَدِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ، اَلْحَمْدُ للهِ، اللهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ اللهُمَّ اغْفِرلِي ذُنُوبِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

Масжидга:

«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик» (Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини оч), деб, бисмиллоҳни айтиб, ўнг оёқ билан кирилади.

Чиқишда эса, аввал чап оёқ қўйилади.

@shayxazizon

Qosim Shayx

23 Jan, 01:20


Тақиллатган ҳар бир эшик очилаверганида эди, умид, сабр ва хоҳишнинг даражалари қолмасди.

Мавлоно Румий (қ.с)

@shayxazizon

Qosim Shayx

23 Jan, 01:19


#кун_ояти

مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ۖ وَمَنْ جَاءَ بِالسَّيِّئَةِ فَلَا يُجْزَىٰ إِلَّا مِثْلَهَا وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ.

“Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилинганига яраша жазо бўлур. Ва уларга зулм қилинмас”.
(Анъом сураси, 160-оят).

@shayxazizon

Qosim Shayx

23 Jan, 01:17


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!

@shayxazizon

Qosim Shayx

22 Jan, 14:50


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 23 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил 23 РАЖАБ) Пайшанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:54

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:40 |   | 07:10
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:15 |   | 16:20
Шом           17:55 |   | 18:00
Хуфтон      19:45 |   | 19:50

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:36 Саҳарлик
08:10 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :20 Аввобийн*
17:49 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

22 Jan, 13:48


Масжидни пок тутиш - Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлардан қолган мерос

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Масжиднинг хизмати, хусусан, уни пок тутиш учун бўладиган хизмат Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлардан қолган меросдир.
Масжид ходими бўлиш улкан бахт эканини тўла англаб етишимиз лозим. Кимга бу бахт насиб этса, унга муносиб бўлишга ҳаракат қилсин".

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

@shayxazizon

Qosim Shayx

18 Jan, 13:15


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 19 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил 19 РАЖАБ) Якшанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:57

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:40 |   | 07:15
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:05 |   | 16:10
Шом           17:45 |   | 17:50
Хуфтон      19:45 |   | 19:50

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:38 Саҳарлик
08:15 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :10 Аввобийн*
17:44 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

18 Jan, 12:39


#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Qosim Shayx

18 Jan, 08:45


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Qosim Shayx

18 Jan, 08:45


#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

Qosim Shayx

18 Jan, 04:42


#кун_ояти

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ.

«Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан».
(Ҳашр сураси, 10-оят).

Тафсир: Яъни муҳожирлар ва ансорийлардан кейин келган мўминлар авлоддан-авлодга мана шундай илтижо қилиб ўтадилар. Бу ояти каримада Ислом умматининг аввали билан охирини боғлаб турувчи ип намоён бўлмоқда. Кейин келган мусулмон авлоди, ким бўлишидан қатъи назар, ўзидан аввал вафот этиб кетганларни яхшилик билан эслаб, уларнинг ҳақига хайрли дуолар қиладилар. Ўлганларни сўкиш, уларни хорлаш мусулмонларга муносиб иш эмас. Шу билан бирга, тирикларга нисбатан ҳам мўмин кишининг қалбида ҳеч қандай адоват, ҳасад бўлмаслиги зарур.

@shayxazizon

Qosim Shayx

18 Jan, 04:40


#мунозара_одоби

"Кимдир мен билан тортишиб қолса, ундан уч нарсанинг бирини олдим:
– У мендан юқори бўлса, унинг қадрини билдим.
– У мендан паст даражада бўлса, унга жавоб қайтаришдан тийилиб, нафсимга икром кўрсатдим.
– У ўзимдек бўлса, ундан фазилатли бўлиб олдим".

Ахнаф ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ

@shayxazizon

Qosim Shayx

18 Jan, 04:07


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Нафл намозига тегишли масалалар ҳақида

"Қосим Шайх" жоме масжиди имом Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

18 Jan, 01:33


#ТАФАККУР

Бир аъробийга: «Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.
   — «Ҳа», деди у.
   — «Қани, дуо қил-чи?» дейишди.
   — «Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиздан – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди у.

@shayxazizon

Qosim Shayx

18 Jan, 01:32


Қалб сирри


Қалб сиррига эришган зотларни биласанми, қанақа бўлишади?
Ғазабланмайдилар!
Хафа бўлмайдилар!
Қалбни вайрон қилмайдилар!
Қалблари вайрон ҳам бўлмайди!
Ҳар бир нарсада гўзалликни кўрадилар!
Ҳар бир нарсани инсон боласидан деб билмайдилар,
Роббиларидан деб биладилар!
Ҳар бир нарсани Ундан умид қилиб, кутадилар!
Сукут сақлайдилар!
Сукут сақлаб туриб (сукут орқали, қалбдан) гаплашадилар!

(Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий)

@shayxazizon

Qosim Shayx

18 Jan, 01:31


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

@shayxazizon

Qosim Shayx

17 Jan, 13:29


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 18 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил 18 РАЖАБ) Шанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:57

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:40 |   | 07:15
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:05 |   | 16:10
Шом           17:45 |   | 17:50
Хуфтон      19:45 |   | 19:50

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:38 Саҳарлик
08:15 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :10 Аввобийн*
17:43 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

17 Jan, 10:31


Шогирднинг устоз олдидаги одоблари

1️⃣. Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш.

2️⃣. Беҳуда гапларни гапирмаслик;

3️⃣. Рухсатисиз сўз бошламаслик.

4️⃣. Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби  сўзлар ила эътироз билдирмаслик.

5️⃣. Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш.

6️⃣. Дарс вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик.

7️⃣. Дарсдан бошқа нарсалар билан чалғимаслик.

8️⃣. Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши.

9️⃣. У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.

✍️Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ

@shayxazizon

Qosim Shayx

17 Jan, 10:31


#Жума_марузаси

📖 ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР - ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК !

🎙"Қосим Шайх" жоме масжиди имом хатиби Бектош домла Ҳакимов.

17.01.2025 й

@shayxazizon

Qosim Shayx

17 Jan, 05:34


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган.

@shayxazizon

Qosim Shayx

17 Jan, 02:08


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Тасбеҳ намози ҳақида

"Қосим Шайх" жоме масжиди имом Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

17 Jan, 00:58


🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Шайх Алижон қори

#Қуръон #Каҳф #қироат

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Qosim Shayx

17 Jan, 00:58


#Жума

Жума кунида суннат бўлган амаллар:

💦 Ғусл қилмоқ

Масжидга эрта бормоқ

🪥 Мисвок

🧴Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ

🚶‍♂ Масжидга пиёда бормоқ

🤲 Дуо ва Қуръон тиловат қилмоқ

🕌 Хутбага жим қулоқ солмоқ

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ

📚 Каҳф сурасини ўқимоқ

Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/shayxazizon

Qosim Shayx

17 Jan, 00:58


ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривоятлари.

@shayxazizon

Qosim Shayx

11 Jan, 13:10


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 12 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил 12 РАЖАБ) Якшанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   08:00

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:40 |   | 07:15
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:00 |   | 16:05
Шом           17:40 |   | 17:45
Хуфтон      19:40 |   | 19:45

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:40 Саҳарлик
08:15 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :05 Аввобийн*
17:37 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

11 Jan, 13:09


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг 2024 йил 11 сентябрь кунидаги Имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмасига асосан Навоий вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси 2025 йил 11 январь куни Хатирчи туманида ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Навоий вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Тоҳир Рўзиев бошчилик қилди.

@hazratnavoi_uz

Qosim Shayx

11 Jan, 12:44


#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Qosim Shayx

11 Jan, 11:50


. Таҳорат олиш вақтидаги дуолар:

Таҳоратдан олдинги зикр: “Бисмиллаҳ”.

Та
ҳоратдан кейинги зикрлар:
“Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ”.
“А
ллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн”.
“С
убҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, ла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка”.

И
мом Муслим ва имом Термизий ривояти.

@shayxazizon

Qosim Shayx

11 Jan, 07:37


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Намозни бузадиган ва бузмайдиган амаллар ҳақида

Давоми...

"Қосим Шайх" жоме масжиди имом ноиби Одил домла Аҳмадов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

11 Jan, 07:35


#Илм

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Шундай илм олгинки ибодат қилишингга зарар бермасин. Шундай ибодат қилгинки илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади».

📚«Мусаннаф» Ибн Абу Шайба (36340).

@shayxazizon

Qosim Shayx

11 Jan, 07:33


#Кун_ояти

وَلَا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلَا السَّيِّئَةُ ۚ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ ﴿34﴾ وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا الَّذِينَ صَبَرُوا وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا ذُو حَظٍّ عَظِيمٍ ﴿35﴾

«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз "ёмонликни" гўзалроқ "муомала" билан даф этинг! "Шунда" бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ "қалин" дўстдек бўлиб қолур. Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур».
(Фуссилат сураси, 34-35-оятлар).

@shayxazizon

Qosim Shayx

11 Jan, 02:22


Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий ҳазратлари, бир суҳбатларида:

-"Маҳшар куни инсонлар, қиздирилган қуёш остида эллик минг йил, жуда мушкул ҳолда кутадилар. Улардан етти тоифа мусулмонлар Аршнинг соясида сояланадилар ва ҳеч қандай ғам-ташвиш кўрмайдилар", дея марҳамат қилдилар.

-"Ҳазрат, улар кимлардир?", дея сўраганларида:
-"Булардан бири Мўминларнинг юзига, Аллоҳ учун муҳаббат билан қараган кишилардир...
Ўша эллик минг йиллик вақт, уларга икки ракъат намоз вақти қадар қисқа ўтади"
, дедилар...

Аллоҳим!
Бандаларинг ораларида ўзаро муҳаббат, маваддат ва мурувватни кучайтир!
Маҳшар куни Аршинг остида бизларга соя бер!


@shayxazizon

Qosim Shayx

11 Jan, 02:20


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@shayxazizon

Qosim Shayx

10 Jan, 13:22


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 11 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил 11 РАЖАБ) Шанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   08:00

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:40 |   | 07:15
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:00 |   | 16:05
Шом           17:40 |   | 17:45
Хуфтон      19:40 |   | 19:45

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:40 Саҳарлик
08:15 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :05 Аввобийн*
17:36 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

10 Jan, 13:21


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ ЗОҲИРГА ҚАРАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Qosim Shayx

10 Jan, 09:23


🌙ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ САҲИФАЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:

🚀 Telegram:
https://t.me/shayx_nuriddinxoliqnazar

🔵 Facebook:
https://www.facebook.com/shayxnuriddinxoliqnazar

🎬 YouTube: https://www.youtube.com/@shayxnuriddinxoliqnazar

📷 Instagram:
https://www.instagram.com/shayxnuriddinxoliqnazar

💬 Шунингдек, Диний идоранинг muslim.uz ва Фатво марказининг fatvo.uz каналлари ҳам фаолият юритади.

Расмий ва ишончли ижтимоий тармоқлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
➡️ https://taplink.cc/kanallar

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qosim Shayx

10 Jan, 08:58


📖 ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ БЎЛИШ ШАРАФЛИ КАСБ !

🎙Кармана тумани бош имом хатиби ноиби Истам домла Ҳамроев.

@shayxazizon

Qosim Shayx

10 Jan, 08:58


📖 ЮРТИМИЗ РАВНАҚИГА ҲИССА ҚЎШАЙЛИК !

🎙Кармана тумани бош имом хатиби ноиби Истам домла Ҳамроев.

@shayxazizon

Qosim Shayx

10 Jan, 03:58


#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн поғона юқори кўтарилади”.
Имом Насоий, Аҳмад, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, мўмин киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир марта салавот айтса:
1. Аллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтади;
2. Ўнта гуноҳини кечиради;
3. Мақомини ўн поғона оширади.
Бу – бир марта салавот айтганда эришиладиган натижа. Агар 10 марта, 100 ёки 1000 марта салавот айтсак, қанча савоб олиш, нақадар юксак даражага кўтарилиш мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг!

@shayxazizon

Qosim Shayx

28 Dec, 13:41


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 29 ДЕКАБР  (1446 ҳижрий йил 28 Жумадус соний) Якшанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   08:00

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:40 |   | 07:15
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:45 |   | 15:50
Шом           17:25 |   | 17:30
Хуфтон      19:25 |   | 19:30

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:39 Саҳарлик
08:10 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
17 :45 Аввобийн*
17:24 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

28 Dec, 13:40


#muftiy_minbari

📹 УМР САРҲИСОБИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Qosim Shayx

28 Dec, 12:03


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Qosim Shayx

28 Dec, 06:16


#раддия
БОТИЛ ФИКРЛАРГА ЭРГАШМАНГ...
Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.
@hazratnavoi_uz

Qosim Shayx

28 Dec, 03:06


#Ҳадис

Бурайда розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
«Қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга: «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади.  У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади».
Имом Аҳмад ривояти.

@shayxazizon

Qosim Shayx

28 Dec, 01:45


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Имомлик ва муқтадийлик масалалари.

Давоми...

"Қосим Шайх" жоме масжиди имом Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

28 Dec, 01:40


Тафаккур қилинг!


Ғийбат
- узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

@shayxazizon

Qosim Shayx

28 Dec, 01:37


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

@shayxazizon

Qosim Shayx

27 Dec, 13:56


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 28 ДЕКАБР  (1446 ҳижрий йил 27 Жумадус соний) Шанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   08:00

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:40 |   | 07:15
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:45 |   | 15:50
Шом           17:25 |   | 17:30
Хуфтон      19:25 |   | 19:30

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:39 Саҳарлик
08:10 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
17 :45 Аввобийн*
17:23 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

27 Dec, 10:59


#Жума_марузаси

📖 ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР !

🎙"Қосим Шайх" жоме масжиди имом хатиби Бектош домла Ҳакимов.

27.12.2024й

@shayxazizon

Qosim Shayx

27 Dec, 08:49


📖 ЮРТИМИЗДАГИ ИСЛОҲАТЛАР !

🎙Кармана тумани бош имом хатиби Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

27 Dec, 06:12


РОСУЛУЛЛОҲ (ﷺ)ДАН ИБРАТ ОЛАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/2fxOhvWisr4?feature=shared

Qosim Shayx

27 Dec, 04:42


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Имомлик ва муқтадийлик масалалари.

"Қосим Шайх" жоме масжиди имом ноиби Одил домла Аҳмадов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

27 Dec, 02:47


🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Шайх Алижон қори

#Қуръон #Каҳф #қироат

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Qosim Shayx

27 Dec, 02:47


#Жума

Жума кунида суннат бўлган амаллар:

💦 Ғусл қилмоқ

Масжидга эрта бормоқ

🪥 Мисвок

🧴Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ

🚶‍♂ Масжидга пиёда бормоқ

🤲 Дуо ва Қуръон тиловат қилмоқ

🕌 Хутбага жим қулоқ солмоқ

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ

📚 Каҳф сурасини ўқимоқ

Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/shayxazizon

Qosim Shayx

27 Dec, 02:46


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

САЙЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖЖУЛ МАСОКИН ~ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!


Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтишни унутманг!

@shayxazizon

Qosim Shayx

26 Dec, 13:19


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 27 ДЕКАБР  (1446 ҳижрий йил 26 Жумадус соний) Жума куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   08:00

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:40 |   | 07:15
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:45 |   | 15:50
Шом           17:25 |   | 17:30
Хуфтон      19:25 |   | 19:30

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:39 Саҳарлик
08:10 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
17 :45 Аввобийн*
17:22 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

09 Dec, 13:53


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 10 ДЕКАБР  (1446 ҳижрий йил 09 Жумадус соний) Сешанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:50

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:30 |   | 07:05
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:40 |   | 15:45
Шом           17:20 |   | 17:25
Хуфтон      19:20 |   | 19:25

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:29 Саҳарлик
08:05 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
17 :45 Аввобийн*
17:15 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

08 Dec, 02:48


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 08 ДЕКАБР  (1446 ҳижрий йил 07 Жумадус соний) Якшанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:49

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:30 |   | 07:05
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:40 |   | 15:45
Шом           17:20 |   | 17:25
Хуфтон      19:20 |   | 19:25

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:28 Саҳарлик
08:05 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
17 :45 Аввобийн*
17:15 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

07 Dec, 02:54


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 07 ДЕКАБР  (1446 ҳижрий йил 06 Жумадус соний) Шанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:48

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:30 |   | 07:05
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:40 |   | 15:45
Шом           17:20 |   | 17:25
Хуфтон      19:20 |   | 19:25

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:27 Саҳарлик
08:05 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
17 :45 Аввобийн*
17:15 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

05 Dec, 07:17


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
  “Мисвокни лозим тутинглар, чунки унда ўнта хислат бордир:
1. Оғизни поклайди.
2. Робб рози бўлади.
3. Шайтон ғазабланади.
4. Раҳмон ва фаришталар уни яхши кўради.
5. Милкни мустаҳкамлайди.
6. Балғамни кесади.
7. Оғиздаги ҳидни хушбўй қилади.
8. Оғиздаги аччиқни кетказади.
9. Кўзни равшанлантиради.
10. Турли ёқимсиз сассиқ ҳидларни йўқ қилади. Мисвок суннат амаллардандир”.
  Сўнгра яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок билан ўқилган намоз мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш марта афзалдир”, деб айтдилар.

@shayxazizon

Qosim Shayx

05 Dec, 03:34


Кун_ҳикмати

Яхши инсонларнинг Сиз учун қилган дуолари ижобатдир, иншааллоҳ. Сиз бехабар ҳаққингизга қилинган
дуолар кўп бўлсин!!!

@shayxazizon

Qosim Shayx

05 Dec, 03:33


#Ҳадис

«ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИ»

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Чунки унинг суви тотли, тупроғи покизадир. Бас, унинг кўчатларини кўпай­тиринглар”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, унинг кўчатлари ни­ма?” дейишди. «Аллоҳ хоҳлаган нарса “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”дир», - дедилар.
Имом Табароний ривояти.


Шарҳ: Инсон бу дунёда бир кўчат экса, кўчати дарахт бўлиб, кўп йил­лар инсонларга меваларидан улашади. Унинг савоби эса ўша кў­чат­ни эккан кишига бориб туради. Агар бу ишни, яъни кўчатни жан­натга экса, ундан-да кўпроқ ажр (савоб)га эга бўлади.

@shayxazizon

Qosim Shayx

05 Dec, 01:51


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Dec, 12:43


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 05 ДЕКАБР  (1446 ҳижрий йил 04 Жумадус соний) Пайшанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:46

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:30 |   | 07:05
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:40 |   | 15:45
Шом           17:20 |   | 17:25
Хуфтон      19:20 |   | 19:25

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:25 Саҳарлик
08:05 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
17 :45 Аввобийн*
17:15 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Dec, 12:41


#muftiy_minbari

📹 ТАРБИЯЛИ ФАРЗАНД ҲАМ САДАҚАИ ЖОРИЯДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Qosim Shayx

04 Dec, 05:17


​​НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ УММАТГА ШАФҚАТЛАРИ

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди”. (Тавба сураси, 128-оят).
        Ояти каримада Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида у зот алайҳиссаломдек кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас. 
         Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир набийнинг (шаксиз) ижобат бўладиган дуоси бўлади. Барча набийлар ўз дуосини қилиб бўлди. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етувчидир”, - дедилар.

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.


@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Dec, 05:16


Фарзандингизнинг ўзига бўлган ишончини оширинг!

• Болангизга гапириш учун тез-тез имкон бериб туринг.
• Унга ишонишингизни билдиринг.
• Фарзандингизнинг ёшига мос вазифалар юкланг.
• Дилбандингиз учун сифатли вақт ажратинг.
• Болажонингиз фикрларига аҳамият беришингизни кўрсатинг.
• У гапираётганида юзига қараб туринг.
• Бир бўлагингизга бошқаларнинг олдида асло танбеҳ бера кўрманг.
• Нуридийдангиз билан ҳар хил мавзуларда суҳбатлашиш муҳитини яратишга уриниб кўринг.
• Қобилиятларини аниқлаб олинг ва қобилиятларига кўра йўналтиринг.
• Нотўғри ҳаракатлар қилганида бақириш ўрнига у билан гаплашиб олинг ва тўғриси қандай бўлишини тушунтиринг.

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Dec, 03:05


#Ҳадис

"КИМГА МАЪРУФ ҚИЛИНСА, У ЖАВОБАН МУКОФОТ БЕРСИН"

Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимга маъруф қилинса, жавобан мукофот берсин. Агар мукофотга берадиган нарса топмаса, унга мақтов айтсин. Унга мақтов айтса, шукр қилган бўлади. Агар айтмаса, куфрони неъмат қилган бўлади. Ким ўзига берилмаган нарса билан зийнатланса, худди иккита ёлғон қийимни кийгандек бўлади».

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

        1. Яхшилик қилган ҳар қандай кишига мукофот бериш одобдан экани.
        2. Яхшилик қилган одамга берадиган мукофоти бўлмаса, унга ташаккур сўзларини айтиш лозимлиги.
        3. Қилинган яхшилик эгасига мақтов сўзларини айтиш шукрона экани.
        4. Қилинган яхшилик эгасига мақтов сўзларини айтмаслик куфрони неъмат экани.
        5. Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатишга уриниш яхши эмаслиги.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Dec, 01:07


#Ҳадис

Ризқ ва умрни зиёда қилувчи яхшилик

  Ота-онасига яхшилик қилаётган фарзанд аслида ўзига яхшилик қилаётган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло унинг қилган ҳар бир яхшилиги эвазига қиёматда улуғ мукофотлар бериши баробарида шу дунёнинг ўзида ҳам фарзандга Ўзининг хайру баракасини ёғдириб қўяди.
  Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимни умрининг узун ва ризқининг зиёда қилиниши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин”, - дедилар”.
Имом Аҳмад ривояти
.

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Dec, 01:03


#кун_ояти

مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ خَيْرٌ مِنْهَا ۖ وَمَنْ جَاءَ بِالسَّيِّئَةِ فَلَا يُجْزَى الَّذِينَ عَمِلُوا السَّيِّئَاتِ إِلَّا مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

"Ким бир яхшилик келтирса, унга у(яхшилиги)дан кўра хайрлироқ (мукофот) бор. Ким бир ёмонлик келтирса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазоланурлар".
(Қосос сураси, 84-оят).

Тафсир: Яъни, яхшиликнинг савоби кўпайтириб берилади. Ёмонлик эса, ўз ҳолича жазога тортилади. У кўпайтирилмайди.

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Dec, 01:01


БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@shayxazizon

Qosim Shayx

03 Dec, 13:15


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 04 ДЕКАБР  (1446 ҳижрий йил 03 Жумадус соний) Чоршанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:45

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:25 |   | 07:05
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:40 |   | 15:45
Шом           17:20 |   | 17:25
Хуфтон      19:20 |   | 19:25

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:24 Саҳарлик
08:05 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
17 :45 Аввобийн*
17:15 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

03 Dec, 13:12


#muftiy_minbari

📹 ИЛМ-МАЪРИФАТ ҚОЛДИРАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Qosim Shayx

03 Dec, 08:27


Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда, ҳасабнинг офати – фахрланишда, илмнинг офати – эсдан чиқаришда, шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда, саховатнинг офати – исроф қилишда, назарнинг офати – мақтанишда, ибодатнинг офати – сусткашликда, диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир».

Шайх Аҳмад ҒАЗЗОЛИЙ  «Баҳрул–Маҳабба» китобидан.

@shayxazizon

Qosim Shayx

03 Dec, 05:18


«СОҲИБИНИ ЧАҚИРГАНДА ИСМИНИ ҚИСҚАРТИРИШ»

        Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
        «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
        «Эй Оиш! Мана бу Жаброил, сенга салом айтяпти», дедилар.
        «Унга ҳам салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин», дедим.
        Ул зот мен кўрмаган нарсани кўрадилар».

                   *        *        *
        Шарҳ: Ушбу ҳадисдан кўрамизки, яхши маънода, эркалатиб, ҳазил-мутойиба тарзида исмни тўлиқ айтмай, мухтасар қилиб айтиш жоиз экан. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳони шундай қилиб чақирган эканлар.
        Айни пайтда, ушбу ҳадиси шарифдан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг мартабалари, даражалари нақадар юксак эканини ҳам тушиниб оламиз. Жаброил алайҳиссаломнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саломларини Оиша розияллоҳу анҳога етказишни сўрашлари улуғ мақом ҳисобланади.

  «Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.

@shayxazizon

Qosim Shayx

03 Dec, 02:40


#ҳикмат

Бир ҳаким зот айтади:
Ҳар қандай нарса кичик бўлиб бошланиб, сўнг вақт ўтиши билан катталашиб боради. Лекин мусибат ундай эмас. У бошида катта бўлиб, сўнгра кичрайиб кетади.

Исталган нарса борки, кўпайгани сайин нархи тушиб кетаверади. Лекин одоб бундан мустасно. У қанча кўпайса, шунча нархи ошади.

@shayxazizon

Qosim Shayx

03 Dec, 01:27


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

@shayxazizon

Qosim Shayx

03 Dec, 01:24


#Савол

АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИШ

Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ" деса, саловат айтиш керак экан, шу тўғрими?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азонда шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш шарт, деган буйруқ йўқ.

Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.

Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтган калималарни қайтаринг".

"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади.

"Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

@shayxazizon

Qosim Shayx

03 Dec, 01:22


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@shayxazizon

Qosim Shayx

02 Dec, 17:12


🤲 РОББИМ

🤲 Роббим, бемор ҳолда уйқуга кетган бандаларингни соғликда, офиятда уйғотгин.

🤲 Роббим, бошига мусибат етган ҳолда уйқуга кетган бандаларингни хурсанд, мусибати даф бўлган ҳолида уйғотгин.

🤲 Роббим, маҳзун холида уйқуга кетган бандаларингни масрур холида уйғотгин.

🤲 Роббим, қийинчиликда уйқуга кетган бандаларингни енгилчиликда уйғотгин.

@shayxazizon

Qosim Shayx

16 Nov, 03:16


#Кун_ҳикмати

Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳикматларининг бирида бундай деб марҳамат қилган: «Ҳар куни тонг ёришганда Аллоҳ томонидан бир жарчи: «Эй Одам боласи! Мен янги кунман, сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан яхши амаллар қилиб, фойдаланиб қол, чунки мен то қиёмат кунига қадар қайта келмайман», деб жар солади».

@shayxazizon

Qosim Shayx

16 Nov, 03:15


#Ҳадис

Имом Доримий ривоят қиладилар: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», - деганлар.

Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.
Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.


@shayxazizon

Qosim Shayx

16 Nov, 01:06


#muftiy_minbari

📹 МЕҲР-ОҚИБАТ РИШТАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qosim Shayx

16 Nov, 01:06


Ибрат: Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани — унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик — ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият — манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу — ҳасад.
5. Энг катта хато — ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби — яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус — ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик — саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик — умидсизлик.
11. Энг катта қарз — самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта туҳфа — олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик — тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли — савоб ишлар.

@shayxazizon

Qosim Shayx

16 Nov, 01:03


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@shayxazizon

Qosim Shayx

15 Nov, 14:57


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 16 НОЯБР  (1446 ҳижрий йил 14 Жумадул аввал) Шанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:26

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:10 |   | 06:45
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:50 |   | 15:55
Шом           17:30 |   | 17:35
Хуфтон      19:20 |   | 19:25

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:08 Саҳарлик
07:45 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
17 :55 Аввобийн*
17:23 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

15 Nov, 08:45


#Жума_марузаси

📖 ИСЛОМДА ДЎСТЛИК ВА ЎЗАРО МУҲАББАТГА ТАРҒИБ !

🎙"Қосим Шайх" жоме масжиди имом хатиби Бектош домла Ҳакимов.

15.11.2024й

@shayxazizon

Qosim Shayx

15 Nov, 05:22


#дуо

🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», - деб жавоб бердилар.
Абу Довуд ривоятлари.


Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

@shayxazizon

Qosim Shayx

15 Nov, 02:06


#кун_ояти

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".
(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади).

@shayxazizon

Qosim Shayx

09 Nov, 13:09


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 10 НОЯБР  (1446 ҳижрий йил 08 Жумадул аввал) Якшанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:19

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:05 |   | 06:40
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:55 |   | 16:00
Шом           17:35 |   | 17:40
Хуфтон      19:25 |   | 19:30

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:02 Саҳарлик
07:40 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :00 Аввобийн*
17:28 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

09 Nov, 13:09


#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИРОМИ ВОЖИБ ЗОТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qosim Shayx

09 Nov, 09:59


#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр олдидан ўтиб: «Бу иккита қабрдагилар азобланишмоқда. Уларнинг гумонларича, бу катта (гуноҳ) эмас. Лекин аслида каттадир. Уларнинг бири чақимчилик қилиб юрарди. Иккинчиси эса сийдикдан сақланмасди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


@shayxazizon

Qosim Shayx

09 Nov, 02:46


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Соҳиби узр боби.

"Қосим Шайх" жоме масжиди имом ноиби Одил домла Аҳмадов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

09 Nov, 02:43


САДАКАНИНГ
       ФОЙДАЛАРИ :

• Ёмон окибатдан саклайди.
• Балони кайтаради.
• Хатоларни учиради.
• Мол - мулкни саклайди.
• Ризкни жалб килади.
• Калбни кувонтиради.
• Аллохга булган ишончни ва хуснизонни оширади.
• Шайтон куриб хорланади.
• Нафсни поклайди ва тозалайди.
• Бандани Аллохга ва бандаларга яхши курсатади.
• Банданинг барча айбларини
беркитади.
• Умрни узайтиради.
• Одамлар дуои хайр килади.
• Кабр азобини хайдайди.
• Киёмат куни эгасига соябон булади.
• Садака Аллохнинг хузурида шафоатчи булади.
• Дунё ва Охиратдаги
кийинчиликларни осонлаштиради.

@shayxazizon

Qosim Shayx

09 Nov, 02:42


#muftiy_minbari

📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qosim Shayx

09 Nov, 02:42


Тақдиримни мен танламадим. Уни менга Раббим инъом этди. Яхшиман десам ёлғон бўлади. Ёмон десам эътиқодимга тўғри келмайди. Энг яхшиси шукр айтаман. Алҳамдулиллоҳ. Шунда қалбим таскин топади. Дуоим аниқ, эшитувчи ҳам аниқ, қолгани тақдири илоҳий!

Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу

@shayxazizon

Qosim Shayx

09 Nov, 02:39


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@shayxazizon

Qosim Shayx

08 Nov, 14:06


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 09 НОЯБР  (1446 ҳижрий йил 07 Жумадул аввал) Шанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:18

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:05 |   | 06:40
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             15:55 |   | 16:00
Шом           17:35 |   | 17:40
Хуфтон      19:25 |   | 19:30

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:01 Саҳарлик
07:35 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :05 Аввобийн*
17:29 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

08 Nov, 10:49


#Жума_марузаси

📖 ИСЛОМДА СОЛИҲА АЁЛ-ХАДИЧА ОНАМИЗ ТИМСОЛИДА !

🎙"Қосим Шайх" жоме масжиди имом хатиби Бектош домла Ҳакимов.

08.11.2024й

@shayxazizon

Qosim Shayx

08 Nov, 06:14


#muftiy_minbari
#ibrat

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qosim Shayx

08 Nov, 02:14


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», - дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони баркамолроғи хулқи гўзалроғидир», - дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.


Ҳа, биз мусулмон уммати ҳар бир ишимизда, ҳар бир сўзимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олмоғимиз, бу муборак зотга эргашмоғимиз лозим.

@shayxazizon

Qosim Shayx

08 Nov, 01:57


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Истинжо қилиш ҳақида.

"Қосим Шайх" жоме масжиди имоми Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

08 Nov, 01:51


#раддия

📖 АЛЛОҲГА МАКОН ХОСЛАШ ЖОИЗ ЭМАС !

🎙Кармана тумани бош имом хатиби Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

08 Nov, 01:50


#Жума

Жума кунида суннат бўлган амаллар:

💦 Ғусл қилмоқ

Масжидга эрта бормоқ

🪥 Мисвок

🧴Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ

🚶‍♂ Масжидга пиёда бормоқ

🤲 Дуо ва Қуръон тиловат қилмоқ

🕌 Хутбага жим қулоқ солмоқ

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ

📚 Каҳф сурасини ўқимоқ

Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/shayxazizon

Qosim Shayx

08 Nov, 01:50


🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Шайх Алижон қори

#Қуръон #Каҳф #қироат

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Qosim Shayx

08 Nov, 01:48


#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qosim Shayx

05 Nov, 13:44


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 06 НОЯБР  (1446 ҳижрий йил 04 Жумадул аввал) Чоршанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:14

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:00 |   | 06:35
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:00 |   | 16:05
Шом           17:40 |   | 17:45
Хуфтон      19:30 |   | 19:35

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

05:57 Саҳарлик
07:35 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :05 Аввобийн*
17:32 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

05 Nov, 13:43


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qosim Shayx

05 Nov, 06:18


ИСТИҒФОР АЙТ!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
— Фақирликдан қандай қутулсам бўлади? — деди.
Ҳасан Басрий:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
— Аёлим бепушт, туғмайди, — деди. Ҳасан унга ҳам:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
— Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а? — дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
— Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади".

@shayxazizon

Qosim Shayx

05 Nov, 02:10


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Таяммум боби.

Давоми..

"Қосим Шайх" жоме масжиди имоми Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

05 Nov, 02:07


​​#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”. 
Имом Аҳмад ва Муслим ривоят қилишган.

Шарҳ: Агар Роббимизнинг муборак Каломига эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп жойларда Ўз бандаларини тавба қилишга ва истиғфор айтишга буюрди. Бирор жойда мутлақ гуноҳ қилмасликка буюрмади. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бизга берган марҳаматидир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларининг тоқати етмайдиган нарсага мукаллаф қилмаган. Мутлақ хато қилмасликка эса инсоннинг тоқати етмайди. Аллоҳ таолонинг бизга бўлган яна бир мехрибончиликларидан бири, гуноҳкор киши учун гуноҳидан покланиши учун нихоятда кўп имкониятлар ва тил учун енгил бўлган калималарни ҳам Ўзи ўргатди. Истиғфорни биз учун нажот калимаси қилди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Нажот ўзи билан бирга бўлиб туриб ҳалок бўлган кишидан ажабланаман”.  “Нажот нима?” деб сўрашди.  Али розияллоҳу анҳу: “Истиғфор”, деб жавоб бердилар.

@shayxazizon

Qosim Shayx

05 Nov, 02:05


💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲 «Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

@shayxazizon

Qosim Shayx

05 Nov, 02:02


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ !

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

            Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтаётган кунларимизни шукроналик ила қарши олайлик...

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатини зиёдаси билан тухфа этсин.

Яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!

Бугунги  Сешанба  кунингиз файзу барокатли ўтсин!

Хар бир янги кун Аллохнинг бизга хадясидир. Янги кун, янги имкон муборак бўлсин!

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Nov, 13:59


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 05 НОЯБР  (1446 ҳижрий йил 03 Жумадул аввал) Сешанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:13

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:00 |   | 06:35
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:00 |   | 16:05
Шом           17:40 |   | 17:45
Хуфтон      19:30 |   | 19:35

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

05:56 Саҳарлик
07:35 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :05 Аввобийн*
17:33 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Nov, 13:58


#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qosim Shayx

04 Nov, 10:15


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Таяммум боби.

Давоми..

"Қосим Шайх" жоме масжиди имоми Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Nov, 08:32


Ҳанафий мазҳабининг энг йирик уламоларидан бўлган Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Одам
алайҳиссаломдан то қиёматгача ибодат қилиб белгиланган ҳамда охиратда ҳам, жаннатда ҳам давом этадиган амал иккитадир: иймон ва никоҳ».


📚«Бахтиёр оила».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Nov, 03:11


#Ҳадис

Ким биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатлардан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади”, - деганлар.
Имом Муслим ривояти.


@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Nov, 01:47


Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:

ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими?

Мавлоно жавоб берди:
ҲА , СЕВА ОЛАДИ!

ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?

Мавлоно эса ним
табассум билан:

Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми..?! деди.

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Nov, 01:46


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

(Абу Довуд ривояти)

@shayxazizon

Qosim Shayx

04 Nov, 01:02


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

@shayxazizon

Qosim Shayx

27 Oct, 07:39


Жаъфари Содиқ разияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: "беш хил кишини дўст тутма:

1) Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади.

2) Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди.

3) Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади.

4) Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади.

5) Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади". Шу ўринда у кишидан: "ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!" деб сўрашди. "Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тамаъ ва илинждир".

https://t.me/shayxazizon

Qosim Shayx

27 Oct, 05:28


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Таҳорат боби. Таҳоратни бузувчи амаллар.

Давоми...

"Қосим Шайх" жоме масжиди имоми Бектош домла Ҳакимов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

27 Oct, 03:46


НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

- Намоз вақти келмасидан ибодат қилиш мумкинми?
- Йўқ, чунки у фарз намозга ўтмайди.

- Тонгги намоз вақти қачон?
- Уфқ ёришгандан то қуёш чиққунча бўлган вақт.

- Пешин намози вақти қачон?
- Қуёш заволга кетгандан то аср вақтигача.

- Аср вақти қачон?
- Одам сояси икки баробар узайгандан то қуёш ботгунчадир.

- Шом вақти қачон?
- Қуёш ботгандан то уфқ йўқолгунча.

- Хуфтон вақти қачон?
- Уфқ кўздан йўқолгандан то тонг оқаргунча.

- Витр ва таровиҳ вақтлари қачон?
- Хуфтон намозининг сўнггидан то тонггача.

- Жума намози қай пайтда келади?
- Жума куни пешинда.

- Ҳайит намозларининг пайти-чи?
- Қуёш кўтарилгандан то ботгунгача.

- Нафл ва жаноза қачон ўқилади?
- Нафл намози кишининг эҳтиёжига қараб исталган пайтда ўқилиши мумкин. Жаноза эса шароитга қараб, иложи бўлса, кундузи ўқилади.

«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

@shayxazizon

Qosim Shayx

27 Oct, 01:17


ТАВСИЯ

"Ибн Умар розияллоҳу анҳуни ривоятларига кўра Расулуллоҳ айтдиларки:
- Ким дуоси қабул бўлишини ва дард-ғамларнинг кетишини хоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин".
   "Сунани Термизий"дан.

Аҳволи танг, муҳтожликдан қийналаётган кимсага кўрсатилган ёрдам Аллоҳ наздида мақбул амаллардандир. Аллоҳ бундай хайрсевардан рози бўлади. Мукофот сифатида уни дард-ғамидан, муаммосидан халос қилади. Қилган дуоларини қайтармайди, қабул этади.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@shayxazizon

Qosim Shayx

27 Oct, 01:16


#Қуръоний_дуо

БАРЧА ХАЙРЛИ МАҚСАДЛАРНИ ЎЗИДА ЖАМЛАГАН ДУО

Мазкур дуо дунё-ю охиратнинг барча мақсадларини ўзида акс эттирган:
رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّار.
Ўқилиши: Роббанаа аатинаа фид дунйаа ҳасаната-в-вафил аахироти ҳасаната-в-вақинаа ъазаабан-наар.
Маъноси: Эй, Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин.

(Бақара сураси, 201-оят)

https://t.me/shayxazizon

Qosim Shayx

27 Oct, 01:14


#Сайлов_2024

❗️Сайловда қандай овоз берилади?

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |

Qosim Shayx

27 Oct, 01:14


БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@shayxazizon

Qosim Shayx

26 Oct, 14:03


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 27 ОКТЯБР  (1446 ҳижрий йил 24 Робиъус-соний) Якшанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:03

                         Азон       Такбир
Бомдод     05:50 |   | 06:25
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:10 |   | 16:15
Шом           17:50 |   | 17:55
Хуфтон      19:35 |   | 19:40

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

05:47 Саҳарлик
07:20 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :15 Аввобийн*
17:43 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

26 Oct, 14:03


#muftiy_minbari

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qosim Shayx

26 Oct, 12:13


#Ҳадис

Дўзахдан паноҳ сўраш

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

@shayxazizon

Qosim Shayx

26 Oct, 12:10


БУ НАҚАДАР БУЮК ДИН...

Агар яримта хурмо бизни жаҳаннамдан узоқлаштирса;

"Садақа" Парвардигор ғазабини ўчирса;

Икки муборак калима:
1. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи,
2. Субҳаналлоҳил Азийм демоқ Қиёмат мезонида амалларимиз палласини оғир қилса;

"Бир кунлик рўза" бизни дўзахдан етмиш йил узоқлаштирса,

"Таҳорат" аъзоларимиздан саҳву хатоларни ўчириб ташласа,

"Бир яхшилик"нинг савоби ўн баробаргача кўпайса, зиёда бўлса,

Нега унда айрим одамлар ЖАННАТ га етишиб бўлмайди деб эътиқод қиладилар?!

Аллоҳ барчамизни, сизу бизни Жаннат аҳлидан қилсин, Аллоҳумма амийн!


@shayxazizon

Qosim Shayx

26 Oct, 07:29


​​Шайтонни қувиш сабабларидан

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.  
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб,  сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “”Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.

@shayxazizon

Qosim Shayx

26 Oct, 03:26


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Таҳорат боби. Таҳоратни бузувчи амаллар.

Давоми...

"Қосим Шайх" жоме масжиди имом ноиби Одил домла Аҳмадов.

@shayxazizon

Qosim Shayx

26 Oct, 01:49


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Qosim Shayx

26 Oct, 01:46


🌱 Aссалому алайкум.             Шанба  муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌿Ҳафтамиз  барчаси   солиҳ  амаллар  билан  ўтган бўлсин!  Гуноҳ  ишлардан   ўзи  асрасин!

Бошланган  кунингиз  мазмунли ўтсин!
                               
@shayxazizon

Qosim Shayx

25 Oct, 14:02


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2024 ЙИЛ 26 ОКТЯБР  (1446 ҳижрий йил 23 Робиъус-соний) Шанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:02

                         Азон       Такбир
Бомдод     05:50 |   | 06:25
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:10 |   | 16:15
Шом           17:50 |   | 17:55
Хуфтон      19:35 |   | 19:40

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

05:46 Саҳарлик
07:20 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :15 Аввобийн*
17:44 Ифторлик

@shayxazizon

Qosim Shayx

25 Oct, 13:12


Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Аллоҳим, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

https://t.me/shayxazizon

Qosim Shayx

25 Oct, 12:45


ТАҲОРАТНИНГ 4 ТУРИ

🔸Зоҳирий таҳорат.
🔸Ботиний таҳорат.
🔸Дил таҳорати.
🔸Сир таҳорати.

Зоҳирий таҳорат хосга ҳам, оммага ҳам маълумдир. Лекин имкон қадар сувнинг пок-ҳалоллигига эътибор бериш керак. Шунингдек, кийимнинг пок бўлиши ҳақида ҳам кўп талаб мавжуд.

Ботиний таҳорат – ҳаром луқма ва ичимликлардан сақланиш. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Бир банда ҳаром луқмани қоринга ташласа, унинг қирқ кунгача амали қабул қилинмайди, деганлар.

Дил таҳорати – номақбул хислату сифатлардан, гинаю кудурат, кўролмаслигу ҳасад, макру хиёнат, душманлигу адоват, зоҳирий дунёга муҳаббат, ўзини кўз-кўз қилишдан сақланиш бўлиб, шулардан покланмаган кимсанинг тоату намози қабул бўлмайди, бундай киши илоҳий ишқу муҳаббат деган буюк неъматга мушарраф бўлолмайди.

Сир таҳорати – қалбни Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан бошқага таважжуҳ қилишдан (юзланишдан) покламоқ.

Ҳомиджон домла Ишматбеков,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

@shayxazizon