РАСТАМОЖКА @rastamojka_uz Channel on Telegram

РАСТАМОЖКА

@rastamojka_uz


Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар...

Ҳамкорлик учун:
https://t.me/rastamojka_admin_bot

Автокалькулятордан фойдаланиш учун:
https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot

РАСТАМОЖКА (Uzbek)

Xush kelibsiz! Sizga "РАСТАМОЖКА" Telegram kanalini tavsiya qilamiz. Bu kanalda shunchaki rastamojka haqida shaxsiy fikrlar va yangiliklar bilan tanishishingiz mumkin. Agar siz avtomobillaringizni rastamojka bo'ylab olmoqchi bo'lsangiz, ushbu kanal siz uchun ideal manzil bo'ladi. Rastamojka bilan bog'liq eng so'nggi yangiliklar, qonun hujjatlari va muhim ma'lumotlar bu kanalda sizni kutmoqda. Agar savollaringiz bo'lsa yoki maslahatingizni muhokama qilmoqchi bo'lsangiz, asosiy sahifamizni doimo kuzatib borishingiz mumkin: https://t.me/rastamojka_admin_bot. Avtomaslahat va avtokalculator foydalanish uchun esa quyidagi havolalardan foydalanishingiz mumkin: https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot. Sizga rastamojka sohasida eng yangi va foydali ma'lumotlarni taqdim etish niyatimizda bo'lib, "РАСТАМОЖКА" kanaliga obuna bo'ling va muhim ma'lumotlardan xabardor bo'ling!

РАСТАМОЖКА

20 Feb, 13:02


Президентининг 29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сонли қароринининг 1-иловасини давлат тилига ўгириб, ТИФ ТН кодларни 2022 йилги версияга ўтказиб қўйсак бўлмайдими, қийналиб кетдик "переходник"га қараб ва рус тилини ўргана олмасдан.

Ундан ташқари, Божхона кодексининг амалдаги версиясида 48 марта "Давлат божхона қўмитаси" жумласи ишлатилган экан. Шу жумла "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" бўлиши керак эмасмиди?

Ўз вақтида киритилмаган ўзгартиришлар, эртага низоли ҳолатлар юзага келганда божхонанинг ўзига қарши ишлайдику.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

19 Feb, 09:01


Транзит декларациясини (ЭПИ кодни) тўлдириш билан шуғулланувчи декларантлар ҳам Божхона брокерларига қўйилган талабларни бажариши керак.

Шу хабарни "транзитчилар"га юбориб қўйинглар. Эртага "биз эшитмагандик" деб юришмасин.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

19 Feb, 08:50


❗️ Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ва шу касбни эгалламоқчи бўлганлар диққатига.

BISMUTH EDUCATION жамоаси сизларга мамнуният билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларига старт берганлигини эълон қилади.

Дарслар Божхона қўмитаси тасдиқлаган ўқув режа асосида олиб борилади.

Ўқув марказининг афзалликлари:
- ҳамёнбоп нархлар;
- онлайн ва офлайн дарслар;
- Божхона органларида ва брокерлик фаолиятида 20 йилдан ошиқ тажрибага эга устозлар жамоаси.

Кичкина сирни айтиб ўтаман: РАСТАМОЖКА канали админи ҳам устозлар жамоаси қаторида. ☺️

Қуйидаги рақамга мурожаат этиб ва ўз жойингизни банд қилишга шошилинг:

+998994564777

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

19 Feb, 08:47


Божхона қўмитаси билан қўшимча техник ҳужжатларни имзолаган суғурта ташкилотлари:

“KAPITAL SUGʻURTA” AJ (+998 71 200-11-00);
“ALFA INVEST” AJ (+998 78 120-00-70 (80);
“MY-INSURANCE” AJ (+998 71 205-19-19);
“GLOBAL INSURANCE GROUP” AJ (+998 90 001-18-55);
“ARIA SUGʻURTA TASHKILOTI” AJ (+998 71 202-88-88);
“TEMIRYOʻL-SUGʻURTA” AJ (+998 71 207-19-01).

РАСТАМОЖКА

19 Feb, 08:46


Ўқув курсларини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида йўлга қўйилиши маълум қилинган ўқув ташкилотлари:

BOJXONA INSTITUTI (+998 55 502-76-00, +998 71 202-99-90 (43-17);
BROKERLAR UYUSHMASI (+998 90 187-85-98);
“BISMUTH EDUCATION” MCHJ (+998994564777);
“BERHAL-EDUCATION” MCHJ (+998 77 057-11-55);
“PERFECT CONTROL SERVICE” MCHJ (+998 97 756-00-04).

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

19 Feb, 06:48


Савол йўллашдан аввал нимани сўрамоқчи эканлигингизга эътибор беринг илтимос.

Китоб бизни даволайди, кўпроқ китоб ўқинглар...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

19 Feb, 06:01


Ҳукуматнинг “Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида”ги 77-сон қарори қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

Ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш ҳамда шартномалар ижросида асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликлар шаклланишини олдини олиш мақсадида:

- ташқи савдо шартномалари сони 22 тадан 6 тага (экспорт, импорт, бартер, ички экспорт, инвойс асосида экспорт, инвойс асосида импорт) қисқартирилди;

- ташқи савдо иштирокчилари учун битта шартнома доирасида турли божхона режимларидан фойдаланиш имкони яратилди;

- эндиликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида товарларни мамлакатимиздан олиб чиқишни назарда тутувчи “марказлаштирилган экспорт”, “экспорт биржа”, “экспорт-консигнация”, “қайта ишлаш (республика ҳудудида)”, “экспорт лизинг”, “олиб чиқиш” шартномалари умумий “экспортшартномаси шаклида, товарларни мамлакатимизга олиб киришни назарда тутувчи “марказлаштирилган импорт”, “импорт биржа”, “қайта ишлаш (республика ташқарисида)”, “импорт лизинг” ва “олиб кириш” шартномалари умумий “импортшартномаси тарзида шакллантирилади;

- "импорт" шартномаси асосида товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” ёки “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбор” ва “эркин божхона зонаси” божхона режимларига расмийлаштиришга рухсат этилди;

- "экспорт" шартномаси асосида товарларни “экспорт” божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни “реэкспорт” божхона режимига ёхуд “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштириш имконияти жорий этилди;

- товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш жараёнлари соддалаштирилди ва уларга татбиқ этиладиган қулайликлар кенгайтирилди. Бунда:

- божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 20 иш кунидан 30 календарь кунгача узайтирилди;

- хавф даражаси ўрта бўлган операторларнинг товарлари бир соат мобайнида расмийлаштирилиши белгиланди;

- юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслик шарти қайд этилди;

- ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик суммаси 10 фоиздан ошмаслиги белгилаб берилди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

18 Feb, 10:41


Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, вилоят аҳолисига мурожаатнома йўллади ҳамда Telegram орқали боғланиш рақамини +998774080105 маълум қилди.

Сирдарёликларга юбориб қўямиз.

PS. Юракдан ишласа бўларкану, бошқа ҳокимларга ўрнак бўладиган ишни бошлабди, барака топсин.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

13 Feb, 13:43


Фармацевтика маҳсулотларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотлар диққатига!

Юртимизда фармацевтика маҳсулотларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотларнинг “Asl belgisi” миллий ахборот тизимига уланганлик ҳолати таҳлил қилинганда, Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP) сертификатига эга бўлган 329 та тадбиркорлик субъектларидан 15 таси ҳамда 8 428 та дорихонадан 1 100 таси “Asl beligisi” миллий ахборот тизимига уланмаганлиги аниқланди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, юртимизда дори воситаларини рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш механизмларининг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг қонуний айланишини таъминлаш мақсадида, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотлардан “Asl Belgisi” миллий ахборот тизимига дарҳол уланишларини, фаолиятини мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишларини сўрайди.

Батафсил

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

13 Feb, 09:19


Божхона томонидан оғзаки тушунтириш берилди. Содда қилиб айтиб ўтишга харакат қиламан:

Божхонага декларация юборишда ТИФ қатнашчилари Божхона брокерларига мурожаат қилмасдан, ўз корхонаси номидан штатидаги божхона расмийлаштируви бўйича мутахасис томонидан амалга оширса бўлади. Учинчи шахсга хизмат кўрсатилмаганлиги учун, шартнома тузиш талаб этилмайди. Декларация юборган ходим ТИФ қатнашчисининг штатида расман ишлаётган бўлиши керак. Бу холатда божхона органини хабардор этиш талаб этилмайди.

Қачонки корхона учинчи шахсга Божхона брокери сифатида хизмат кўрсатсагина, божхонани белгиланган тартибда хабардор этиш талаб этилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

13 Feb, 05:03


Корхона божхона брокерлиги фаолиятини амалга ошириб, ўзига ўзи хизмат кўрсата оладими?

Божхона брокери фаолиятини амалга оширишнинг талаб ва шартларидан бири - декларант ёки ваколатли шахсга кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириш.

Шунда, агар импортёр корхона штатитга 2 та божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисни ишга олиб, божхонани хабардор қилиб, брокерлик фаолияти билан хам шуғулланса, шу корхонага декларация хизматини кўрсатиш учун ўзи билан ўзи шартнома қилиши керакми? Ким шу хақида билса админга ёзворинглар.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

13 Feb, 04:51


#мантиқсиз_бож

Автобетонаралаштиргич (ТИФ ТН коди 8705400001) импортида қуйидагича божхона тўловлари ставкалари белгиланган:

- Божхона божи: 70% + 1 см.куб учун 3 АҚШ доллари
- ҚҚС: 12%
- Утилизация йиғими: 600 БХМ


PS. Ундан кўра, олиб кирманглар деб қўя қолилар.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

13 Feb, 04:44


#мантиқсиз_утилизация

2025 йил 1 майдан ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун 45 млн. сўм (120 БХМ) миқдорида утилизация йиғими ундирилса, двигатель қуввати 1 литргача бўлган бензинда юрадиган автомобиллар учун эса 11,25 млн. сўм (30 БХМ) миқдорида ундирилар экан. Шундан бензинда юрадиган автомашиналарни рағбатлантиряпмизми?

Шунингдек, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган транспорт воситаларига белгиланган космик ставкадаги мантиқсиз утилизация йиғимларининг ТОП 3 лиги қуйида келтирилган:
1-ўрин: Тўла вазни 20 тоннадан 50 тоннагача бўлган юк автомобилларга - 258.75 сўм (БМХ690).
2-ўрин: Эгарли тягачларга (ТИФ ТН коди 870120) - 251.25 сўм (670 БХМ);
3-ўрин: Автобетонаралаштиргичларга (ТИФ ТН коди 8705 40) - 225 млн. сўм (600 БХМ).

Қуйидаги видеоларни томоша қилишни тавсия қиламан:

Йўқ утилизацияга они калласидек йиғим!

Утилизация монополия учун янги "баҳона"ми?

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

12 Feb, 07:13


❗️ Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ва шу касбни эгалламоқчи бўлганлар диққатига.

BISMUTH EDUCATION жамоаси сизларга мамнуният билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларига старт берганлигини эълон қилади.

Дарслар Божхона қўмитаси тасдиқлаган ўқув режа асосида олиб борилади.

Ўқув марказининг афзалликлари:
- ҳамёнбоп нархлар;
- онлайн ва офлайн дарслар;
- Божхона органларида ва брокерлик фаолиятида 20 йилдан ошиқ тажрибага эга устозлар жамоаси.

Кичкина сирни айтиб ўтаман: РАСТАМОЖКА канали админи ҳам устозлар жамоаси қаторида. ☺️

Қуйидаги рақамга мурожаат этиб ва ўз жойингизни банд қилишга шошилинг:

+998994564777

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

12 Feb, 05:51


Ишлаб кетди. Шу кимдир каналда ёритишимни кутиб тургандек гўё.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

12 Feb, 05:29


Шу видеони кўриб турилар, яхши бўп кетар...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

12 Feb, 05:22


Кеча соат тахминан 15-30дан буён ТСО ЯААТ тизимига кириб бўлмаяпти. (ташқи савдо контрактлари билан ишлаб бўлмаяпти). Хар қанақа усулда имконсиз.

Тизим ишламаса нималар бўлади:
- Ташқи саво контрактларини тизимга рўйхатга олиш имкони йўқолади.
- Хорижий хамкорлар билан валюта операцияларини амалга ошириш имкони йўқолади. (валюта тушмайди ва тўловни амалга ошириб бўлмайди)
- Контрактлар билан ишлаш имкони бўлмаганидан кейин экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш чекланди.
- Импорт ва экспорт чекланганидан сўнг, юк ортилган автомашиналар харакатлана олмай, мижозга "простой" ёзишни бошлайди.

Ҳеч қайси ташкилотдан огоҳлантириш ёки расмий хабар берилгани йўқ. 19 соатдан бери хамма жим.

Узилишга сабабчи бўлган ва огоҳлантириш бермаган масъул идораларнинг жавобгарлик масаласи кўриладими?

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

11 Feb, 16:26


Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мухторов Илхом Мухторович бошқа ишга ўтиши муносабати унинг ўрнига "Тошкент АЭРО" Ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи Насиров Ғайрат Фархадович тайинланди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

11 Feb, 10:13


“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи Насиров Ғайрат Фархадович Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.

Муқаддам СТК бошлиғи бўлишдан олдин Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келган.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

11 Feb, 10:02


Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари МУХТОРОВ ИЛХОМ МУХТОРОВИЧ бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига ИБРАГИМОВ ОТАБЕК ИСМОИЛОВИЧ биринчи ўринбосар бўлиши кутилмоқда.

И.Мухторов ва О.Ибрагимовлар ўз лавозимига 2022 йил 27 март куни тайинланган эди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

07 Feb, 09:15


Прокуратура ходимининг автомашинасида кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

07 Feb, 07:43


⚡️Диққат: “Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

PS. Бу янгиликни кўпчилик кутаётган эди. Тегишли қарор ёки фармон чиқишини кутамиз.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

06 Feb, 05:10


Фармацевтика соҳасидаги божхона божига оид имтиёзлар 2026 йилдан кучга кирадими?

Мурожаатчидан (обуначидан) келган хабар:

Маълумки, Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сонли фармонининг 4-иловаси 1-банди ва 8-бандларига кўра фармацевтика соҳасига оид товарлар импортига божхона божидан имтиёзлар 2028 йилга узайтирилган, бу норма 29.01.2025 йилда расмий эълон қилинган ва шу кундан кучга кирган.

Аммо шу бугунга қадар системага керакали тузатишлар киритилмаганлиги сабали имтиёз қўллаган ҳолда декларация жўнатишнинг имконияти бўлмаяпти.

Божхона қўмитасининг тўловлар бошқармасига кўнғирок килиб гаплашганимизда, қуйдаги жавобни олдик:
Божхона қўмитаси Молия Вазирлигига ушбу имтиёзнинг муддатини узайтириш бўйича мурожаат килган, улар Бюджет кодексининг 5 прим 1-моддасига ҳавола қилиб, ушбу имтиёзнининг амал килишини кейинги молия йилининг 1 январидан амалга киритилади деган жавоб олибди ва 2025 йилда имтиёзларни узайтиришнинг имкони йуклигини айтиб ўтишди.

Бу иккала норманинг бир-бирига зидлигини таъкидлаганимда, "ха шунақа, буни тушуняпмиз, аммо қўлимиздан ҳеч нима келмайди" деган жавобни олдик.

Божхона кодексининг 4-моддасига асосан, "Божхона тўғрисидаги қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг фойдасига талқин қилинади."

Нима сабабдан бу бир бирига зид бўлган қонунчилик нормаси тадбиркор фойдасига талқин қилинмаяпти?

PS. Ҳурматли масъуллар, Божхона кодексининг 4-моддасини қўллаб, масалани тадбиркор фойдасига ҳал қилиб беришингизни сўраб қолардик. Президент фармонида янги имтиёз берилган йўқ, балки мавжуд имтиёзнинг муддати 2028 йилга қадар узайтириляпти ва бу ҳолатда Бюжет кодексига ҳавола қилишга ҳожат йўқ назаримда.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Feb, 14:00


Troll.uz нинг саволларига ким жавоб берар экан?

Хақиқатдан шунча пуллар қани?

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Feb, 13:47


“BYD Uzbekistan учун навбатдаги совға”. Иқтисодчилар – утилизация йиғимининг каррасига оширилиши ҳақида

Ўзбекистон ҳукумати элекромобиллар импортини кескин қимматлаштиришга қарор қилди. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу қарорни тор доиралар манфаати йўлида “бутун мамлакатнинг стратегик танлови ва имижини сўроқ остига қўйиш”, деб баҳолади. Бошқа бир иқтисодчи Юлий Юсуповнинг фикрича, “улкан бюрократик махлуқ Ўзбекистон иқтисодиётини ютиб юборишда давом этяпти”.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Feb, 06:05


Мана бу божхона йиғимларининг янги ставкалари 2026 йил 1 январдан кучга киради. (утилизация билан оввора бўлиб, айтиш эсдан чиқибди)

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Feb, 05:46


5 йилдан бери ундирилаётган утилизация йиғими қаерга кетаяпти?

Буни ҳеч ким билмайди. Импортни чеклаш учун 2020 йилда жорий қилинган утилизация йиғими қаерга, қайси чўнтакка тушаяпти, ким тақсимлаяпти, нимага ишлатилаяпти, ҳеч ким билмайди.

Бюджетда утилизация йиғимидан тушумлар ҳам, харажатлар ҳам бирон марта очиқланмаган. Халқ тугул, парламент олдида ҳам. Яъни бу утилизация йиғими солиқ эмас (солиқларни парламент жорий қилади), қип-қизил ўлпон.

Буям майли. Кулгулиси, утилизация йиғимини 4 карра ошириш тўғрисидаги қарор ижроси ЖСТга кириш учун масъул бўлган Ходжаевга топширилган.

Ходжаев ЖСТга кириш бўйича музокараларда импортни чеклаш учун утилизация йиғими жорий қилингани, каррасига оширилгани, лекин маҳаллий чўнтак чайқовчилар учун дарча ва яширин қарорлар билан имтиёз берилганини қандай тушунтираркин?

Ё ЖСТга киришни тўхтатиб турамизми?

Бакироо

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Feb, 05:41


ЖСТга қачон аъзо бўламиз?

Утилизация йиғими ставкаларининг асоссиз оширилиши (ҳали хеч ким асослаб бермади), айримларга имтиёз берилиши ва унинг божхона расмийлаштируви вақтида ундирилиши, бу йиғимнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва фискал мақсади борлигини юзага чиқаради. Аксинча бўлса, тушунтириш бериб кетишсин.

Бу эса юқоридаги айтилган битим талабларига зид бўлиб қолмаяптими деган саволни ўртага чиқаради.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Feb, 05:30


Утилизация йиғими - божхона тўловими?

Божхона тўловлари деб қаралмаса, нега божхоначиларимиз импорт вақтида ушлаб қолади.

Утилизация йиғими божхона органлари томонидан, уларга тақдим этиладиган декларация асосида ундириладику. (АВдан 2773-сон билан рўйхатга олинган қарорнинг иловаси 5-боби, 42-банди).

Божхона юк декларациясининг 47-графасида Божхона тўловларининг ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва утилизация йиғими айнан шу графада 79-код остида акс эттирилади.

Божхона кодексининг 289-моддасида, қонунчиликда бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин деб ёзиб қўйилган.

Бундан келиб чиқадики, импортдаги утилизация йиғимини хеч иккиланмасдан, божхона тўловларинг бир тури деб ҳисобласак бўлади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Feb, 05:03


ЖСТнинг “Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисида”ги битимнинг 6-моддасига асосан божхона органлари томонидан ундириладиган барча йиғимлар (экспорт ва импорт божи, шунингдек божхона ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш учун солиқлардан ташқари) кўрсатилган хизматнинг тахминий қиймати билан чекланган бўлиши, божхона органларининг инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши ҳамда маҳаллий товарларни ҳимоя қилиш ёки фискал мақсадларда экспорт ва импорт учун солиқ солиш воситаси бўлмаслиги белгиланган.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Feb, 04:52


Аккумулятор сўзини тўғри ёзишни ўрганамиз

Қарор номи "Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумлятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" деб ёзилган.

Ундаги "аккумлятор" сўзи "аккумулятор" деб ёзилиши керак.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Feb, 04:45


Демак,
- ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 87038000) учун БҲМнинг 120 баробрари миқдорида, (аввал 30 баробари эди)

- ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошганлари учун эса БҲМнинг 210 баравари (90 баробари эди) миқдорида утилизация йиғими ставкалари тасдиқланди.

Қарор 2025 йил 1 майдан кучга киради.

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонунинг 40-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомили мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.

Ушбу қарор Қонунчилик маълумотлари миллий базасига 09/25/52/0105-сон билан 4 феврал санаси билан жойланган ва расмий эълон қилинди, демак қарор 1 майдан эмас, балки камда 4 май санасидан кейин кучга кириши керак. Бу ҳолатда Ҳукумат қарори юқорида айтиб ўтилган қонун нормасига зид келяпти.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

04 Feb, 18:05


❗️ Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун утилизация йиғими БҲМнинг 120 баравари - 45 млн сўм (аввал - БҲМнинг 30 баравари - 11,25 млн сўм) этиб белгиланди.

РАСТАМОЖКА

04 Feb, 12:54


"Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарорига (02.04.2010 йилдаги 62-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, қуйидагилар Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади:

- Кўрсатилган хизматлар бўйича божхона йиғимлари ва тўлов шаклидаги тушумлар - 100% миқдорида (илгари 30% эди);

- Божхона органлари ва Чегара қўшинлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар - 25% миқдорида (ўзгаришсиз);

- Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси - 25% миқдорида (ўзгаришсиз);

- Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан божхона органлари томонидан қўлланилган жарима суммаси - 50% миқдорида (ўзгаришсиз);

- Транспорт воситаларини олиб чиқиб кетиш ҳамда товар ва транспорт воситаларини етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган кунлар учун ундирилган йиғимлар суммаси - 100% миқдорида (илгари йўқ эди).

PS: Божхона йиғимларининг 100% божхонанинг ўзида қолиши мумкинлиги хақида 8 ой аввал пост қолдирилган эди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

04 Feb, 12:11


Расмий хабар:

“Ғишткўприк” чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади!

Чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади!

Янгидан замонавий тарзда бунёд этилган “Навоий” чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, “Ғишткўприк” постига яқин ҳудуд ҳисобланади.

Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади!

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

04 Feb, 07:50


Божхона йиғимларини амалдаги ставкаларини янги ставкалар билан солиштириб чиқдим ва жадвал кўринишига келдирдим.

Божхона қиймати 100 000 АҚШ долларидан юқори бўлган импортдаги божхона йиғимлари анча арзонлашган.

Экспортдаги божхона йиғимлари ЖСТга аъзо бўлиш фонида импортдаги божхона йиғимлари билан бирхиллаштирилганлиги сабабли, 500 000 АҚШ долларигача бўлганлар қимматлаган бўлса, ундан юқорилари арзонлашган. (Экспортдаги имтиёзли ставкаларнинг даври тугаган, бу кутилган ҳолат эди)

Хусан Тангриевнинг таъкидлашича, янги божхона йиғимлари ставкалари тадбиркорларнинг 700 млрд. сўм миқдоридаги маблағларининг тежалишига имкон берар экан.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

03 Feb, 13:57


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-34-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2028 йил 1 январга қадар паррандачилик-наслчилик корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хўжаликларга жўжаларни етказиб беришда фойдаланиладиган моторли транспорт воситаларига (ТИФ ТН коди 8704 22 920 9) импорт божхона божи 5 фоиз ҳамда двигателнинг ҳар бир куб см учун 1,2 АҚШ доллари этиб белгиланди.

2025 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган пальма мойига ҳамда таркибида пальма мойи ва ёғ кислоталарининг транс изомерлари мавжуд бўлган маҳсулотларга, шу жумладан, сут ва сутни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштиришда мавжуд аккредитацияланган синов лабораторияларида ўрнатилган тартибда пальма мойи ва унинг фракциялари амалдаги техник регламент ва стандартлар талабларига асосан мажбурий синовдан ўтказилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

03 Feb, 13:55


Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида” 44-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

- "Электрон навбат" автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби;

- Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида “Fast-track” хизматидан фойдаланиш тартиби;

- "Электрон навбат" автоматлаштирилган ахборот тизими биринчи навбатда жорий этиладиган Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари рўйхати тасдиқланди.

“Божхона сервис” давлат муассасаси “Электрон навбат” ахборот тизимининг оператори этиб белгиланди.

Шунингдек, ҳужжатда “Электрон навбат” тизим жорий этиладиган автотураргоҳ ва божхона терминалларига талаблар ҳам кўрсатиб ўтилган.

Эндиликда ҳайдовчининг чиқишдаги чекловлари (қарзи, қидирув, рухсатнома) навбат олишда текширилади.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ойдан сўнг кучга киради.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

03 Feb, 13:14


“Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 31.01.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди:

- товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш;

- товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштириш.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

29 Jan, 10:02


Хатто ўзбек тилида хам жавоб бераркан

РАСТАМОЖКА

29 Jan, 09:59


Декларантларга лайфхайк:

Кремний водийсини хавотирга қўйган Хитойнинг DeepSeek сунъий интелектидан товарларнинг ТИФ ТН кодини аниқлашда унумли фойдалансангиз бўлади...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

29 Jan, 07:13


❗️ Бу қарор билан тягач ва прицепларнинг импортига берилган имтиёз муддати узайтирилишини кутаётган эдик. Аммо бу хақида хеч нима дейилмаган. Менимча энди узайтирилмаса керак.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

29 Jan, 07:02


Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини онлайн кузатиб бориш тизимини жорий этиш бўйича 2025 йил майга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

29 Jan, 06:58


"Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик шартномаси асосида кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш бўйича 2025 йил 1 июльга қадар ҳукуматга қонун лойиҳасини киритиш топшириғи берилди.

Шунингдек, божхона назорати остидаги товарларни ташиётган автотранспорт воситаларига фақатгина ВМ томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган транспорт-логистика марказлари ҳудудида ҳамда халқаро ташишларда фойдаланиладиган транспорт воситалари учун мўлжалланган автотураргоҳларда (ТИР-паркда) тўхтаб туришга рухсат этилади.

Халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хорижий ташувчилар томонидан (қўшни мамлакатлар ташувчилари бундан мустасно) Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб автомобилда юкларни халқаро ташишлар фақатгина Ўзбекистон рухсатномалари ёки кўп томонлама рухсатномалар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.

2025 йил 1 июндан бошлаб Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий қилинади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Jan, 11:54


“Навоий” чегара божхона пости очилди

Божхона қўмитаси айни дақиқаларда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ва янгидан буёнд этилган “Навоий” чегара божхона пости (“Зангиота” чегара ўтказиш пункти) 2025 йил 27 январдан эътиборан синов режимида иш бошлаганини маълум қилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Jan, 11:50


Ушбу товарларнинг импортида божхона божи ставкалари 10%дан 3% ва 0%га ўзгартирилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Jan, 11:43


Президентнинг 2025 йил 22 январдаги “Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-20-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан, божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади.

Шунингдек, корхоналарнинг ривожланиш ва тадқиқот марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралга қадар божхона божидан озод этилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Jan, 10:39


“Довут ота” чегара ўтказиш пункти юк автомобилларидан ташқари барча учун 3 ойга ёпилади

Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади.

Мазкур чекловлар чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Шу сабабли ушбу давр мобайнида “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, "Зангиота (Навоий чегара божхона пости)", “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари сўралмоқда.

Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

26 Jan, 07:32


Божхоначилар учун байрам латифаси. (кўнгилга олиш йўқ)

Бир бола қорбобога хат ёзиб, пуфакка боғлаб учириб юборибди. Уни чегарада божхоначилар ушлаб қолиб, ўқишса, "Қорбобо менга 10 млн сўм олиб кел" деб ёзилган экан.

Божхоначиларнинг болага раҳми келиб, пул йиғилишиб, 5 млн сўмни конвертга солиб пуфак билан учириб юборишибди. Бир неча кундан кейин яна ўша боладан хат ёзилган конверт божхоначилар қўлига келиб қолибди.

Унда шундай ёзилган экан: "Салом, қорбобо! Сенга раҳмат — юборган совғангни олдим, лекин йўлда ярамас божхоначилар ярмини олиб қўйишибди...". 😆😄😄

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

26 Jan, 05:18


Айтишларича, 2025 йил 1 февралдан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган "Ғишт-кўприк" (Черняевка) чегара ўтказиш пункти номаълум муддатга ёпилади.

Расмий хабар кутиб қоламиз.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

26 Jan, 04:10


Божхоначиларимиз томонидан амалга оширилган ишлар рақамларда:

Божхона органлари томонидан давлат бюджетига 2017 йилдан салкам 7,6 трлн сўм божхона тўлови ундирилган бўлса, бу рақам 2024 йилда 8,3 баробарга ошиб, 63 трлн 34 млрд. сўмни ташкил қилди.

Соҳани рақамлаштириш ҳисобига экспортда декларацияларнинг 91 фоизи ёки 200 мингга яқини, импортда эса декларацияларнинг 75 фоизи ёки 520 мингга яқини соддалаштирилган тартибда, тезкорлик билан расмийлаштирилди. Бунда 54 мингдан ортиқ экспорт ва импорт декларцияларининг расмийлаштируви сунъий интеллект унсурлари кўмагида мутлақо инсон омилисиз расмийлаштирилди.

2024 йилда 17 мингдан ортиқ тадбиркорларга 53 трлн сўмлик божхона тўловларидан имтиёз ва преференциялар қўлланилди, 7 трлн сўмлик божхона тўловларини кечиктириб, бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.

2024 йилда божхона органлари томонидан 1 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари, 577 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 4 210 дона тақиқланган материаллар, 37 та қурол, 2 248 та ўқ-дорилар, 64 млрд сўмга яқин тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди.

Аниқланган контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларида 30 мингга яқинлашди. Натижада, 935 млрд сўмлик товарлар, 38 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 78 млрд сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

26 Jan, 04:01


Ҳурматли божхона органлари ходимлари!

Сизни касб байрамингиз - Божхона ходимлари куни билан чин кўнгилдан самимий муборакбод этаман!

Сизнинг жамоат ва давлат хизматидаги фидокорона меҳнатингиз мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда жуда муҳим аҳамият касб этади.

Шундай шарафли ва машшаққатли хизматингизда зафарлар тилаб қоламан.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!


🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

25 Jan, 05:26


Божхона органлари ходимлари қуйидагиларга ҳақли эмас:

- ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) божхона органларида бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;

- илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;

- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;

- тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;

- ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;

- қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;

- қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;

- чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;

- ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;

- хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, бундан фарзанд туғилиши, никоҳ, тўй ва дафн маросимлари мустасно;

- божхона органларининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.

Мазкур низомда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказилиши учун асос бўлади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

23 Jan, 15:35


❗️ Автомашина импортда мувофиқлик сертификатисиз НД40 режимига расмийлаштиришга рухсат тегибди

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисларнинг айтишича, бугун автомашиналар учун НД40 режимига оид декларация юборишган ва у божхона базасига келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, НД40 режими бу тўлиқ бўлмаган декларация ҳисобланиб, 2 ой муддатда мувофиқлик сертификати тақдим этиш шарти билан, товарлар эркин муомалага чиқарилади.

Аввалроқ шундай тартибга рухсат берилиши бўйича пост қолдирган эдик.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

20 Jan, 03:38


Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини 6 ойга тўхтатди

Қозоғистон ҳукумати ички бозорида картошка нархи кескин ошиб кетгани туфайли унинг экспортини чеклашга қарор қилди. Тақиқ ЕОИИга аъзо давлатларга тааллуқли эмас.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Jan, 15:53


❗️ Ҳиндистондан гўшт маҳсулотларининг импортига ветеринарлар томонидан вақтинчалик чеклов жорий қилинибди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Jan, 10:28


14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан куч тузилмалари раҳбарлари “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументига гул қўйди.

Расмда чап тарафдан:

Мудофаа вазири — генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов;
ДХХ раиси — генерал-полковник Баҳодир Қурбонов;
ДХХ раиси ўринбосари — генерал-майор Ботир Турсунов;
Ички ишлар вазири — генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов;
Миллий гвардия қўмондони — генерал-майор Рустам Жўраев;
Фавқулодда вазиятлар вазири — генерал-майор Абдулла Қўлдошев;
Божхона қўмитаси раиси — генерал-майор Акмалхўжа Мавлонов.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Jan, 04:38


Ватан ҳимоячилари куни барчамизга муборак бўлсин!

РАСТАМОЖКА

11 Jan, 02:39


Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

10 Jan, 13:16


Эрондан қатнайдиган юк автомобилларидан ундириладиган йиғим ва тўловлар камайтирилди

2025-йил 10-январдан бошлаб Эрон томони ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдорини 400 АҚШ долларига камайтирди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

10 Jan, 05:21


Статистикага кўра, 1 ойда 6 мингта автомашина импорт қилинса, сертификат бериш 2 мингтани ташкил қиларкан.

Антикор агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Бизнес омбутсман сал эътибор бериларее...

Хеч бўлмаса, Божхона базасида НД режимига олишга рухсат берилар, халқ мазза қилсин.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

10 Jan, 05:21


Автодекларант жамоаси томонидан ажойиб видеоконтент тайерланибди. Автомашинларни сертификатлаштиришдаги сунъий тўсиқлар ҳақида.

Сертификатлаштиришга навбат очилиши Кобальт автомашиналарга навбат очилишига ўхшаб қолибди. 🤦‍♂️

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

08 Jan, 04:30


Пискент полигонида нима гап?

Яна ўша мавзу, Пискент автополигонида автомашиналарнинг мувофиқлигини баҳолашга навбат олиш имконияти йўқолди.

Импортга бож йўқ, агар сертификат ололсанг, аксинча бўлса маҳаллий автомашинада юравер...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

04 Jan, 12:26


2025 йил 1 январдан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

30 Dec, 09:31


Компенсация отмен

Экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш ҳаражатларини компенсация қилиш амалиёти бекор қилинди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

28 Dec, 18:02


Менда ҳозирча шулар, яхши дам олинглар... (тягач ва прицепларга янгилик бўлиб қолади 😉, савол бермай туринглар илтимос)

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

28 Dec, 17:55


❗️ Президентнинг "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сонли) билан божхона божидан озод қилинган товарларнинг имтиёз муддати 2030 йил 1 январга қадар узайтирилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

28 Dec, 17:45


⚡️ ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106210000 кодлари бўлган ярим тайёр чармни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилар эди.

Бундан ТИФ ТНнинг 4105, 4106210000 кодлари чиқариб ташланди. Фақатгина 4104 коди қолдирилди.

РАСТАМОЖКА

28 Dec, 17:39


⚡️ Президентнинг "Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига (28.12.2023 йилдаги ПФ-217-сонли) киритилган ўзгартиришга кўра,

2026 йил 1 январга қадар кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари (ТИФ ТНнинг коди 1512) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

28 Dec, 17:02


⚡️ Президентнинг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони (23.03.2023 йилдаги ПФ-41-сонли) билан божхона божининг ноль ставкалари қўлланиладиган товарларнинг имтиёз муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

28 Dec, 16:58


⚡️ Президентнинг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони (31.05.2022 йилдаги ПФ-145-сонли) билан божхона божининг ноль ставкалари қўлланиладиган товарларнинг имтиёз муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

28 Dec, 16:53


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабраги “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-229-сон Фармони

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 14:27


Рейс 22-00гача узайтирилибди, банк ходимлари ва бухгалтерларга сабр... 🤦‍♂😁

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 10:47


Шу билан йилни якунладик. Барчангизга байрам кунлари кўтаринки кайфият тилаб қоламан.

Биздан узоқлашманг. Муҳим янгиликлар жойлаб борилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 10:43


"РАСТАМОЖКА" kanali uchun @TGStat'dan yil natijalari

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 07:38


Контрабандачилар хеч тинчимас эканда.

Фақат оқибат билан эмас сабаб билан ҳам курашилади деган умиддамиз... (бу гап божхоначиларга тегишли эмас, уларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ)

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 07:36


Божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари Қибрайда қўшни давлатдан тортилган 500 метр узунликдаги яширин ер ости қувурини аниқлашди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган!

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 07:33


Қибрайда қўшни давлатдан тортилган яширин ер ости қувури аниқланди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган!

2024 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва унинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан ёнилғи (бензин) маҳсулотларини олиб ўтадиган трансчегаравий жиноий гуруҳ фош қилинди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган қорамол фермаси кўздан кечирилганида, Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига "бензин" ёнилғи маҳсулотларини ноқонуний ўтказишга мўлжалланган, тахминан 500 метр узунликдаги “яширин қувур” борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолатга алоқадор бўлган шахслар бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 06:48


Бир оз бошқа мавзуга чалғиймиз. Шу видеони улашгим келди...

Корпоратвичиларга юбориб қўямиз 😄

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 06:12


“Кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (882-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, барча хўжалик юритувчи субъектларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, 2024 йил 20 декабрдан бошлаб кунгабоқар уруғларини (ТИФ ТН коди 1206 00 990 0 оқ кунгабоқар, ТИФ ТН коди 1206 00 910 0 оқ чизиқлар билан кулранг қобиқда кунгабоқар) Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилишга) рухсат берилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 06:10


❗️ Солиқ кодексининг 337-моддаси биринчи қисм 6-банди чиқариб ташланибди.

Демак, эндиликда товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдадан 15 фоизлик ставкада фойда солиғи ундирилади. Айланма солиқ тўловчилар эса айланма солиғини тўлайдилар.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Dec, 05:53


Солиқ кодексининг 483-моддасига киритилган қўшимчаларга кўра:

- Ўз.Р. норезидентлари бўлган юридик шахслар экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига ахборот технлогоиялари соҳасида хизматларни кўрсатишган ошган даромадлари қисмида фойда солиғи тўлашдан 2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 янаварга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Жами даромади таркибида экспорт ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлар таъсисчиларининг (иштирокчиларининг) - Ўз.Р. норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидентлар тарзидаги даромадларига нисбатан 2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғи Ўз.Р.нинг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланади.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари барча турдаги солиқларни (ҚҚС мустасно) тўлашдан 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Ушбу модданинг 62-қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари қуйидагиларга тадбиқ қилинади:
- резидентлар томонидан амалга оширилган рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларга;
- 18 ёшдан ошган битирувчиларнинг 50 фоизи календарь йил давомида резидент бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IT-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

03 Dec, 07:19


Техник хатолик туфайли ўзбек тилидаги матни кўринмай қолибди. 5-10 дақиқаларда бартараф этилар экан.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

03 Dec, 07:15


Давлат божхона қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси этиб қайта номланганига анча бўлди, шу ўзгартириш ҳам қўшиб кетилмабдида...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

03 Dec, 06:54


"Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонун 13 прим 1 - модда билан тўлдирилибди.

Ушбу қонуннинг ўзбек тилидаги матни ҳозирча эълон қилинмади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

02 Dec, 07:20


Биологик фаол қўшимчалар мавзуси тобора долзарблашиб бормоқда!

Жорий йилнинг март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси Ўзбекистон ҳудудида сотилиши тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхатини эълон қилган.

Унга қуйидаги маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида реализация қилиш ва сақлаш тақиқланади:

- Reborn Ultimate,
- Lipotrim Ultra,
- “Сексуальная фигура”,
- Al-Sheikh,
- Fatzorb,
- Fatzorb Ultra,
- Fatzorb Plus,
- Spirulina,
- Arabic,
- Reduksin Layt,
- Kod S,
- Shafran diet,
- Gold Puma,
- “Блокатор жира”,
- Hot pepper,
- “Ферментаиз”,
- “Липоксин для похудения”,
- “Куаймый Extra”,
- Slim ultra (Samyun Wan).

Мазкур оздирувчи маҳсулотлар таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлиб, ушбу модда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган!

Унутманг!

Сибутраминнинг ҳаттоки ярим грамини рухсатсиз олиб юрсангиз ёки божхонада олиб ўтишга уринсангиз, жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин!

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

01 Dec, 13:36


Битта савол ўйлантиряпти: Ўзбекистонни Хитойликлар босармикан ёки Хитойни Ўзбекистонликлар?!

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

01 Dec, 12:44


❗️Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин.

Тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

29 Nov, 04:32


Карантин остидаги товарларни импорт қилиш жараёнида сунъий ва бюрократик тўсиқлар

Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, карантин остидаги товарларни импорт қилиш жараёнида сунъий ва бюрократик тўсиқлар тадбиркорларнинг фаолиятига жиддий тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳолат нафақат тадбиркорларнинг молиявий юкини орттирмоқда, балки уларнинг иш самарадорлигини пасайтириб, бозор муносабатлари ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Қуйида, айниқса, диққатга лойиқ бўлган бир нечта долзарб муаммоларни келтириб ўтаман:
Чегара постларида айрим ходимлар томонидан электрон тизимларда мавжуд бўлган импорт карантин рухсатномаларини қўшимча равишда қоғоз шаклида тақдим қилиш талаб қилинмоқда. Бу ҳолат замонавий рақамлаштириш тизимлари жорий қилинган бир шароитда ортиқча бюрократия ва ахборот технологияларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатига олиб келмоқда. Қоғозбозлик нафақат тадбиркорларга қўшимча харажатлар келтирмоқда, балки вақт йўқотишга ҳам сабаб бўлмоқда. Таклиф: Электрон рухсатномаларни ишончли маълумот манбаи сифатида тан олиш, қоғоз шаклидаги талабларни бекор қилиш ва буни қонуний асосда мустаҳкамлаш.

Товар манзилга етказилгандан сўнг, уни карантин инспекторларига кўрсатиш жараёнида тадбиркорлар жиддий қийинчиликларга дуч келмоқдалар. Инспекторларнинг шахсий режимига мослашиш зарурияти ва баъзи ҳолларда уларнинг шахсий кайфиятига боғлиқ ҳолда текширув кечиктирилади. Бунинг натижасида тадбиркорлар ортиқча харажатларга, вақт йўқотилишига ва иш жараёнининг қийинлашувига дуч келмоқдалар. Таклиф: Карантин инспекторларининг фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, уларнинг иш тартибини аниқ регламентлаш ва белгиланган вақт ичида текширувни амалга ошириш мажбуриятини қатъий назарда тутиш.

Импорт карантин рухсатномаларини кўриб чиқиш жараёни 5 иш кунини талаб этади, унинг амал қилиш муддати эса фақат 1 ойни ташкил этади. Қўшни давлатлар ва ривожланган мамлакатларда бундай чекловлар кузатилмайди, бу эса Ўзбекистон тадбиркорлари учун халқаро рақобатбардошлик нуқтаи назаридан ноқулайлик туғдиради. Таклиф: Карантин рухсатномаларини кўриб чиқиш муддатини қисқартириш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш. Бу йўналишда қўшни давлатлар тажрибасини ўрганиб, амалий механизмларни жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Юқорида қайд этилган муаммолар тадбиркорларнинг ортиқча молиявий харажат ва сарсонгарчиликларига сабаб бўлмоқда. Масалан, импорт маҳсулотлари божхона ҳудудига киргандан сўнг рухсатномалар ёки сертификатлаштириш жараёни кечиктирилгани учун маҳсулот божхона омборларида қўшимча кунлар сақланишига олиб келмоқда. Бу ортиқча харажатлар ва вақтинчалик йўқотишларни келтириб чиқаради.
Таклиф: Барча жараёнларни рақамлаштириш, уларни шаффоф қилиб ташкил этиш ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш муддатларини максимал даражада қисқартириш.
 
Хулоса ва таклифлар
Юқоридаги барча муаммоларни инобатга олган ҳолда, қуйидагиларни таклиф этаман:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сонли йўриқномасини қайта кўриб чиқиш ва тадбиркорлик учун қулай муҳит яратиш мақсадида унга тегишли ўзгартишлар киритиш.
2. Импорт жараёнлари билан боғлиқ жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш ва қоғозбозликни бекор қилиш.
3.Карантин инспекторлари ва тегишли идораларнинг масъулиятини ошириш ҳамда уларнинг фаолиятини шаффоф тарзда назорат қилиш. 
4.Импорт карантин рухсатномаларига тегишли тартиб-қоидаларни соддалаштириш ва тадбиркорлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

28 Nov, 13:47


Йиғилишда ҳокимлар томонидан экспортни бажариш учун бошқа вилоятдан келган тадбиркорларга тўсқинлик қилиш ҳоллари ҳалигача учраётгани кўрсатиб ўтилди. Оқибатда харидори ва маблағи тайёр экспортчилар маҳсулотсиз қолиб кетаяпти.

Бундан буён экспорт жараёнида фитосанитар сертификатда маҳсулот етиштирилган ҳудуд мажбурий кўрсатиладиган тизим бўлиши эълон қилинди. Шунда экспортчиларимиз сунъий тўсиқларга учрамайди.

Масъул идораларга божхона ва карантин маълумотлар базасини интеграция қилиб, бу тизимни ишлатиш топширилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

28 Nov, 07:54


Мана шу масаланинг охири нима бўлди, билганлар админга езворинглар...

РАСТАМОЖКА

28 Nov, 07:41


2021 йил 1 июлдан ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда — хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сифатида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун мўлжалланмаган импорт қилинадиган маҳсулотлар мувофиқлик сертификати олишдан озод қилинган эди.

Кимнингдир тушуми камайган шекилли, бу норма ҳукумат қароридан олиб ташланди. Эндиликда юқоридаги хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар импортида мувофиқлик сертификати олишга мажбурсиз. Маззами?

Битта мисол: айтайлик ишлаб чиқаришингизга 500 АҚШ долларлик бутловчи қисм олиб келдингиз ва уни импортга расмийлаштириш учун камида 5-8 млн. сум (сертификат органга) харажат қилиб Мувофиқлик сертификати олишингиз шарт. 🤦‍♂️

Битта шу "форточка" бор эди, шуни ҳам ёпишди "азаматлар".

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Nov, 13:00


Транспорт воситалари растаможкаси тўғрисида саволларга жавоб берилмайди

Чунки менинг муаллифлигимда яратилган @rastamojka_uz_avto_bot 3 ёшдан ошмаган енгил автомашиналарнинг божхона тўловларини ҳисоблайди.

Автодекларант жамоаси муаллифлигида яратилган @autodeklarantbot эса:
- енгил автомобил;
- автобус / микроавтобус;
- мини юк машина;
- фура (тягач ва тиркамаси);
- мотоцикл;
- мотор (двигател). ларнинг божхона тўловларини ҳисоблайди.

Ботлардан фойдаланиш мутлақо текин. Маълумотларни тўғри жойласангиз кифоя.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

27 Nov, 12:50


#эслатма
Счет-фактура (инвойс)ларга қўйилган минимал талаблар тасдиқланди

Республикага олиб кириладиган товар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура (инвойс)да кўрсатиладиган минимал маълумотлар рўйхати:

1. Сотувчи ташкилот тўғрисида маълумот (номи, юридик манзили, СТИР рақами);
2. Сотиб олувчи ташкилот тўғрисида маълумот (номи, юридик манзили, СТИР рақами ва телефон рақами)
3. ТИФ ТН коди (камида 6 рақамли);
4. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати;
5. Товар номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), белгилари, манзили, СТИР рақами ва телефон рақами); маркалари (мавжуд бўлмаган ҳоллар бундан мустасно), брендлари, моделлари, артикуллари, навлари, стандартлари ва бошқа техник ва тижорат тавсифлари, шунингдек, товарнинг ТИФ ТН бўйича миқдорий ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
6. Товарнинг фактура қиймати;
7. Вазни (брутто)/кг;
8. Вазни (нетто)/кг;
9. Умумий ўринлар сони;
10. Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори;
11. Етказиб бериш шарти (Инкотермс - 2010);
12. Ташқи савдо шартномаси рақами ва санаси.

2025 йил 7 январдан кучга киради.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

26 Nov, 13:58


Ўзбекистон ва Хитой визасиз режим ўрнатади

Мазкур ташаббус Ўзбекистон элчихонаси ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси вакиллари томонидан муҳокама қилинди. Инсайдерларга кўра, Хитой билан декабр ойидаёқ визасиз режим кучга кириши мумкин.

«Ўзбекистон билан дунёнинг бошқа давлатлари ўртасида виза тартибини либераллаштириш ҳукуматимиз томонидан устувор масала сифатида кўриб чиқилиши ва ижобий самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди», — дейилади хабарда.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

26 Nov, 10:01


Божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинган ҳолда импорт қилинган ускуналар сотилса

Агар ускуналар Ўзбекистон ҳудудига сотилса, яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди товарларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилса, импорт қилинганда ҚҚСдан озод қилинган бўлса ҳам, сотилганда амалдаги 12% ставкада ҚҚС ҳисобланади.

Агар ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида экспортга реализация қилинса, божхона имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади, ҚҚС ва божхона божини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.
25.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган Қарор, рўйхат рақами 2918.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

26 Nov, 09:58


Маълум қилинишича, тез орада барча ҳудудий божхона бошқармаларнинг ҳисоб рақамлари ягона ҳисоб рақамга бирлаштирилар экан. Шунда, божхона учун битта ҳисоб рақамга тўлов амалга оширилиб, ундан барча ҳудудий бошқармаларда фойдаланилса бўлади. Барча қўл механизмлари автоматлаштирилиб, анча ақлли тизим устида иш олиб борилаётган экан.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

26 Nov, 09:38


Божхонанинг депозит хисоб рақамидаги пулларни бир бошқармадан бошқасига кўчириш электрон калит ёрдамида онлайн амалга оширилар эди. Бир неча ойдан буён бу функция ишламай келади. Маълум қилинаётган сабаб: "Профилактка ишлари олиб борилмоқда".

Ҳозирда бир бошқармадан бошқасига пул кўчириш учун хат ёзиб жўнатиш керак. Хат манзилига етиб ижрочига тушгунча бир неча кун вақт кетиб қолиши мумкин.

Профилактика ишларини тезроқ якунлаб, пул кўчиришнинг онлайн шаклини қайтаришига умид қилиб қоламиз.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

23 Nov, 11:48


❗️Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган
- замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари,
- компьютер техникаси,
- дастурий маҳсулотлар,
- ўқув ва илмий методик адабиётлар,
- анжомлар ва моддий-техник ресурслар 2030 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

22 Nov, 12:16


Божхона тўловларини тўлашнинг бош таминотини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3579, 2024 йил 21-ноябрь) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомда божхона тўловларини тўлашнинг бош таминотини қўллаш тартиби белгиланди.

Божхона тўловларини тўлашнинг бош таминоти айни бир шахс томонидан муайян вақт ичида бир нечта божхона операцияларини бажариш чоғида юзага келадиган божхона тўловларининг тўланишини банк кафолатини тақдим этиш, суғурталаш ёки товарларни гаровга қўйиш орқали таъминлаш ҳисобланади.

Тўловчи бош таъминотни Божхона кодексининг 336, 337 ва 338-моддаларида белгиланган ҳолларда юзага келадиган бир ёки бир нечта мажбурият бўйича исталган вақтда тақдим этиши мумкин.

Бош таъминот:
- таъминлов ҳужжатларининг (банк кафолати, суғурта полиси ёхуд гаров шартномаси) амал қилиш муддатлари тўловчининг божхона тўловларини тўлаш муддатларидан кўп бўлганда;
- божхона тўловлари бош таъминот ҳисобидан ундирилиши мумкин бўлганда қабул қилинади.

Бош таъминотни қабул қилиш учун ариза Божхона қўмитасига ёзма ёки унинг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда берилиши мумкин.

Божхона қўмитаси томонидан ариза 10 иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда бош таъминотни қабул қилиш ёки уни қабул қилишни рад этиш ҳақида қарор чиқарилади.

Бош таъминотни қабул қилиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш ҳамда бош таъминотни қабул қилиш ҳақида қарор чиқариш учун йиғим ундирилмайди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

22 Nov, 11:58


Монополия ўйинлари давом этмоқда.

УзТест ҳақида пост ўқиб савол туғилади: регулятор ва ўйинчи ўртасидаги чегара қаерда? Жавоб: у мавжуд эмас. Ҳам давлат идораси бўлиб қоидаларни белгилаяпти, ҳам бизнес юритиш учун фойдаланяпти. Ажойиб а?)

Мана яна қизиқ ҳолат. Эртага Давлат солиқ инспекцияси ва CА Сторе компанияси (собиқ Cредит Азиа) ўртасида суд бўлиб ўтади. Маълум бўлишича, солиқ идоралари CА Сторени валюта қонунчилиги талабларини бузганлик учун судга бериб, 4,5 миллиард сўм ундирмоқчи.

Қонунга кўра, товар тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кун ичида божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак (Аммо компания деярли бир йилдан буён ўз товарини ололмаяпти). Бироқ, сертификатсиз уни "ИМ-40" мақоми билан бериш мумкин эмас. Оқибатда товарлар божхона омборларида ушланиб қолиб, корхона зарар кўрмоқда, истеъмолчилар учун эса нархлар кўтарилиб, танлов қисқармоқда.

Ўзи, товарлар аллақачон Ўзбекистонда бўлса-ю, лекин жарима тўлайсан. Майли, ҳаммаси қонун доирасидадир. Аммо жавобгар муаммонинг сабабларига таъсир ўтказа олмаслигини таъкидламоқда. Яъни давлат “яратган” муаммо сабабли ўз вазифасини бажаролмаган компанияга давлат жарима соляпти.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳақида гапириб, бюрократия учун 4,5 миллиард жарима солиш. Ғалатимасми?

Troll.uz

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

22 Nov, 11:52


Юк автомобиллари шиналари учун божлар бутунлай бекор қилиниши керак

2022 йилнинг октябрь ойида Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан юк автомобиллари шиналари учун импорт божлари 2025 йилнинг 1 январигача 20%дан 0%га туширилган эди.

Ҳисоб-китобларга кўра, божлар ноллаштирилган бошланғич йил — 2023 йилнинг ўзидаёқ мамлакатга кириб келаётган юк автошиналари миқдори 177%га ошган, юқори сифатли шиналар импорти 182%га ошган. Бу ўз навбатида бозорда сифатли шиналарни кўпайиши ва нархларни барқарор ва рақобатбардош бўлишига сабаб бўла олган. Бироқ 2025 йилдан бошлаб божларни яна пайдо бўлиши юк автомобили шиналари бозорида носоғлом рақобат хавфини яна кун тартибига олиб чиқиши мумкин. Шунингдек, аввалги йилларда бўлгани каби бюджетга солиқ тўламасдан шиналарни яширин йўллар билан мамлакатга олиб киришга ҳаракатлар яна ортиши тайин.

Юқори божларнинг самарасини асослайдиган далили йўқ. Ўзбекистон барча бозорлардан узоқда жойлашгани, юк ташиш ва логистикада харажатларнинг юқорилиги, темир йўл транспортида монополия мавжудлигии инобатга олиинса, айниқса. Мамлакатда юк автомобиллари учун шиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлгандаям, юк машиналари учун шиналарга бож қўйилиши соғлом мантиққа тўғри келмайди. Умуман, бу борада рақамларни ўрганиб, божсиз давр ва унгача бўлган 20%лик божли даврни чуқур солиштириш зарур (бозорниинг оқартирилгани ва иқтисодий самараси). Айниқса қайси давр давлат бюджети, иқтисодиёт ва истеъмолчи учун кўпроқ фойда келтирганига аниқлик киритиш лозим. Шундан сўнг эса, божсиз даврни узайтириш ва идеалда божларни умуман бекор қилиш қанчалик манфаатли эканлиги аён бўлади.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

22 Nov, 10:58


Ташаббускорлар алоқага чиқишди. Маълум қилинишича, Божхона брокерлари ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчилар фаолиятини бошлаганлик тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиш юзасидан Вазирлар Махкамасига қарор лойиҳаси киритилган. Хабардор этувчиларга қўйиладиган талаблар айнан ушбу норматив-ҳуқуқий хужжатда белгиланиши кутилмокда.

Умид қиламизки, мазкур қарор қабул қилингач, у 3 ой муддат ўтгандан сўнг кучга киради, бу муддатда эса, брокер ва курьерлар жаримага тортилмайди. Чунки амалдаги қонунчиликка кўра, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомили мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

22 Nov, 07:36


Диққат, ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги қарори билан қайта ишланиши тўғрисидаги маълумот кўрсатилиши мажбурий бўлган товарларнинг рўйхати ва уларнинг белгилари тасдиқланди.

Эндиликда мазкур рўйхатга киритилган товарларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар уларнинг қайта ишланиши ҳақида маълумот беришлари шарт.

Қарор билан тасдиқланган рўйхатда қуйидаги товарлар мавжуд:

- Электрон ва маиший техника;
- Автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари;
- Озиқ-овқат маҳсулотлари;
- Кийим-кечак ва пойабзал;
- Бошқа товарлар.

Қайта ишлаш ҳақидаги маълумот товарнинг қадоғида, ёрлиғида ёки бошқа ҳужжатларда кўрсатилиши мумкин.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

22 Nov, 06:47


Қоидани ўзи йўқ, лекин уни бузсанг 10 декабрдан бошлаб жавобгарликка тортиласан 🤦‍♂️

Кутиб турайликчи, хали 18 кун вақт бор. ВМ қарори ўзгариб, порталга тугма қўшилиб қолар...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

22 Nov, 06:33


Лекин, манабу низомда Брокерлик ва курьерлик фаолиятни амалга оширишнинг талаблари ва шартлари тўғрисида паспорт шакллантирилмаган. Яъни айнан Брокерлик ва курьерлик бўйича ваколатли органни хабардор қилиш талаби ва шартлари мавжуд эмас.

Шунингдек, license.gov.uz порталида Брокерлик ва курьерлик бўйича хабардор қилиш тугмалари қўшилмаган.

Ажабланарли жойи шундаки, ваколатли органни хабардор этмаслик учун 7.5 млн. сўмлик жарима санкцияси бор, лекин хабардор қилиш тартиби йўқ.

Тескариси бўлиши керак эмасми?

Аввал тартиб ишлаб чиқиб, кейин шу тартибни бузишга жарима санкциясини жорий қилиш керак эди, ҳурматли ташаббускорлар!!!

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

22 Nov, 06:15


❗️Божхона брокерларига (декларантларга) ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчиларга муҳим хабар

Жорий йил 10 декабрдан бошлаб, фаолиятингизни ваколатли органни (Божхона қўмитасини) хабардор қилмасдан шуғулланиш тақиқланади.

Хабардор қилиш license.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

Хабардор қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда назарда тутилади.

Ваколатли органни хабардор этмаслик юридик шахсларга БХМнинг 20 баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Лекин... (давоми кейинги постда)

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

21 Nov, 12:29


Навбат кутиш Пискент полигонидан божхона омборларига ўтди

Батафсил видеода.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

21 Nov, 12:23


❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди:

Лазиз
Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

21 Nov, 11:58


Депутатлар ҳукумат аъзоларини маъқуллади. Ҳамма вазир ўз ўрнида қолди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

20 Nov, 07:00


Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

19 Nov, 10:20


❗️ Амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, президентнинг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

18 Nov, 05:54


Эндиликда, тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, Пискент автополигонида навбат олиш my.gov.uz портали орқали амалга ошириларкан.

Батафсил

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

18 Nov, 05:48


Каналда жон куйдириб пост жойлаган мен ва уни ўқиб тушунаётган айримлар...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Nov, 15:10


Қуёш панеллари импортига навбатдаги тақиқ киритилмоқда

Фармон билан 2025 йил 1 январдан бошлаб BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган қуёш панеллари, инверторлар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини импорт қилиш тақиқланади.

Албатта. фармон очиқ эълон қилинмагани учун тадбиркорлар бу ҳақда бехабар. Балки Энергетика вазирлигига апоқ чапоқларга аллақачон бу тақиқ ҳақида айтилгандир (балки тақиқ ташаббуси ўшаларнинг ўзидан ёки панел ишлаб чиқаришни бошлаган гонконглик инвесторлардан чиққандир).

Энди ўзингизга тасаввур қилинг, тадбиркорлар панелларни импорт қилишда, янги шартномаларни имзолашда, пул ўтказишда давом этишмоқда. Уларга 1 январь куни Божхонада нима дейишади? Бўлди, Шонли Энергетиклардан янги тақиқ чиқди, опкелган панелларинга, инверторларингга, тўлаган бўлсанг, пулингга куйдинг дейишадими?

Бу қанақадир янги абсурд? Навбатдаги ўзбилармончилик ҳақида қачон эълон қилишмоқчи? Бу навбатдаги тақиқ қонун талаблари бўйича Адлия вазирлиги, Савдо саноат палатаси, Рақобат қўмитаси билан келишилганми?

Ҳар эҳтимолга қарши, BNEF Tier-1 рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин, шонли энергетиклар сайтидан топа олмайсиз.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Nov, 14:55


Хитойда Xpeng модулли учар машинаси биринчи парвозини муваффақиятли амалга оширди.

Бизда эса уни полигонга олиб бориб синовдан ўтказамиз. 😂

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Nov, 07:00


Жорий йил 23 октябрда эълон берилган экан.

Ким орқали савдо қилишни ўзимиз ҳал этсак бўладими ёки Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан маслаҳат оламизми?

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Nov, 06:36


❗️Енгил автомашиналарни мувофиқлик сертификати олинмаганлиги сабабли шартли чиқариб юбориш чекланди !

Олдинги кунгача транспорт воситалари учун зарур бўлган мувофиқлик сертификати олинмаган бўлса божхона органлари ушбу сертификатни 60 кун ичида тақдим этиш шарти биланэркин муомалага чиқариш” га рухсат берар эди.

Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт тўғрисида"ги Қонунига асосан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш таъқиқланади. Демак, мувофиқлик сертификати олинмасдан туриб, божхона омборидан Пскентгача хавфсизлик талабларига жавоб бериши тасдиқланмаган автомобилни ҳайдаб бориш ҳам таъқиқланади.

Божхона кодексига мувофиқ, божхона омборида турган товарни божхона органининг рухсатисиз омбор ҳудудидан олиб чиқиш таъқиқланган.

❗️Шундан келиб чиқиб, Техник жиҳатдан тартибга солиш деган давлат ташкилоти ўзининг замон талабларига жавоб бермайдиган ахмоқона тизимини ўзгартириши, Божхона кодекси талабларига мослаштириши, яъни автомобилларни божхона омборининг ўзида текшириши лозим.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Nov, 05:59


Қорақалпоғистон Республикасига ва барча вилоятларга импортга олиб келинган автотранспорт воситаларининг ҳар бири синовдан ўтказиш учун Пискент полигонига олиб келинадими шунда?

Йўлда автомашина йўл транспорт ҳодисасига учраса жавобгарлик кимнинг бўйнида бўлади?

НД40 режими бўйича шартли чиқаришга хам рухсат берилди дейлик, 2 ой ичида сертификат олишнинг имкони бўлмаса нима бўлади? Муддат ўтказиб юборилганлиги учун автомашина эгаси Маъмурий жавобгарликка тортилиб, жарима ундириладими?

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Nov, 05:13


Божхона базасидаги "фильтр" лар хақида

Импортга расмийлаштирилаётган товарларга мувофиқлик сертификати олинмаган бўлса, юк омборда туриб қолишини олдини олиш мақсадида НД40 режимида шартли чиқариб юборилади, 2 ой муддатда сертификат олиб тўлиқ декларация (ИМ40) ташлаш шарти билан. Бу Божхона кодексининг 22-моддасида кўрсатиб ўтилган.

Аммо, охирги кунларда автотранспорт воситалари бўйича божхона базасига НД40 режимига декларация жўнатиш имконияти чеклаб қўйилган. Хеч бир асоссиз (ёки асос эълон қилинмаган).

Автомашина импортёрларига НД40 режими нима учун керак деганларга, бу нарса автомашинани бемалол омобордан олиб чиқиб, Пискентдаги автополигонга олиб бориб синовдан ўтказиш учун керак бўлади.

Товарларни шартли чиқаришга рухсат берилмаса, "вақтинча сақлаш" ёки "божхона омобори" режимларида турган юкни омбордан олиб чиқишга хеч қайси омбор эгасининг "духи" етмаса керак. Чунки жавобгарлик омбор эгасининг бўйнида бўлади.

Омборда режимда турган автомашиналарни олиб чиқишга рухсат бўлмаса, шартли чиқариш имконияти чекланган бўлса, Пискент полигонига қандай қилиб борилар экан?

Шу ўринда, божхона базасига турли хил фильтр ва чекловларни қўядиганларга саволлар бор:

- Фильтр ва чекловларни қўйишга бирон асос борми, бор бўлса нега жамоатчиликка эълон қилинмайди?

- Автотранспорт воситаларини НД40 режимига жойлашга чеклов қўйилганлигини нима билан изоҳлаб берасизлар?

- Нима сабабдан, автотранспорт импортёрларининг Божхона кодекси бўйича берилган "товарларни шартли чиқариб юбориш" ҳуқуқидан фойдаланишни чеклаяпсизлар?

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Nov, 04:43


Монополистлардан навбатдаги шокхабар: Темир йўлда юк ташиш тарифлари кескин оширилади

“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35,0 фоиз давлат акциялар пакети 200 млрд.сўмга "хусусийлаштирилгани" фонида ўзбек бизнесини ақлини шоширадиган навбатдаги шокхабар эълон қилинди. Балки бугун монополистлар кунидир.

1 декабрдан темир йўлларида юк ташиш тарифлари 30%га кўтарилади.

Монополист хизмат тарифларининг оширилишини харажатларнинг ошгани билан оқлаган. Йил бошида Давлат раҳбари барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили эълон қилиниб, таннархни 15 фоизга камайтириш бўйича топшириқ бергани темирйўлчиларнинг эсида бўлмаса керак ёки улар харажатларни ошириб таннархни шишириш ҳадисини шонли энергетиклардан ўрганиб олишган.

Темир йўллари компанияси, шунингдек, турли монополист ва чўнтаклар учун каррасига арзон имтиёзли тарифларни бекор қилиниши ҳақида маълумот келтирмаган. Ахир имтиёзлар бекор қилинса, тарифларни оширишга умуман зарурият туғилмаслиги ҳам мумкин.

Темир йўлларида тарифларнинг қимматлигидан ташқари ношаффоф шаклланиши, тарифларда тенглик йўқлиги, вагон ва контейнерларга доступ бир хил эмаслиги бизнесни доимий қийнайдиган муаммолардан ҳисобланади.

Кескин қимматлашаётган тарифлар истеъмол ва ишлаб чиқариш нархларида қандай акс этиши бўйича ҳисоб-китоблар эълон қилинмаган.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Nov, 04:38


"Олигарх ва монополистлар фойдасига импортни чеклаш агентлиги"

Бу агентлик йил бошидан бери нимаики ишга қўл урган бўлса, ҳаммаси рақобатни чеклаш ва истеъмолчиларни жазолашга оид бўлди. Шунинг учун агентлик номиниям қилаётган бузғунчилик ишларига мувофиқ ўзгартириб қўйиш тўғри бўлади.

Бу лифт ва эскалаторларга оидми,
нотариф чекловларга айланган энергосамарадорлик тестларими, маиший техника импорти учун нотариф тўсиқларми, электромобиллар бозорини бир қўлли қилиш ҳаракатларими ёки электромагнит мослашувчанлик текшируви баҳонасида автомобиллар импортини тўхтатишга уринишми, фарқи йўқ, шиор ва қарорларда қандай ниқобланмасин, ҳаммаси Ўзбекистонни талаётган олигарх ва монополистлар манфаатлари учун хизмат қилади.

Хитой, Корея, Япония, Германия солиқ тўловчилари ҳисобидан биз учун шу мошинларни бизникидан кўра қатъийроқ стандартлар ва сифатлироқ синовлардан ўтказиб бўлинган-ку, деган аргумент буларга ишламайди.

Юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлар томонидан сертификатланган импорт қилинадиган товар ва хизматларни яна қўшимча миллий сертификатлаш амалиётини тўхтатиш 2021 йилдаёқ таклиф этилган. Бу олигархсевар қулоқлар рационал таклифни эшитади деб ўйлайсизми? Улар учун Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ тўловчилар чўнтагидан пул олиб етказилаётган зиён ҳисобмас. Юз марта айтганимиздек, улар экономика, бизнес ва якунда истеъмолчилар кўраётган зиёнга, харажатга тупуриб қўйишган.

Икки йилдан кейин ЖСТга киришимиз керак. Агентлик экспортчилар учун ташқи бозорларда техник тартибга солиш ва мувофиқлаштириш йўлида нимадир қилдими? Йўқ, уларга импортни чеклаш ва тақиқлаш мазалироқ, осонроқ.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

13 Nov, 10:50


Буни нега ёзганимни, кечрок айтаман...

РАСТАМОЖКА

13 Nov, 10:49


Божхона кодексининг 22-моддасига мувофиқ, Қуйидагилар шартли чиқариб юборилган товарлар деб ҳисобланади:
...
д) зарур ҳужжатлар (бундан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мустасно) ва маълумотлар тақдим этилмаган товарлар.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

13 Nov, 10:31


Автомашина ишлаб чиқаришга етмаган ақлимиз уни текширишга етармикан?

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

13 Nov, 10:30


Пискент автополигонидаги ачинарли ҳолат

Импорт қилинган автомашиналарнинг ҳар бири олиб борилиб "текшириляпти". Инфраструктура йуқ. Шароит ноль. Навбат суткадан ошишни бошлабди.

Бундай маъмурий тўсиқлар зудлик билан бекор қилинмас экан, одамларимиз қийналишда давом этаверади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

11 Nov, 09:57


Айримлар бу канални Божхона қўмитасининг расмий канали деб ўйлшади. Хатто коррупция ҳақида хабар бериб қолишадимиеей. 🤦‍♂️

Бу канал давлат ташкилотининг расмий канали эмас. Мен ҳам оддий бир тадбиркорман. Декларант деса хам бўлади. Мурожжатларни кўриб чиқиш ваколатим йўқ. Тўғри тушунилар.

Растаможка ҳақида блог юритадиганларнинг биринчисиман деб мақтаниб юраман, кўпинча.
Саволларга имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан. Мободо жавоб ололмай қолсангиз хафа бўлиш йуқ.

Қаттиқ "х" билан юмшоқ "ҳ" ни унча фарқига бормайман.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

11 Nov, 09:43


Саволларга жавоб бериш бу менинг ҳуқуқим, мажбуриятим эмас... АУФ!!!

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

11 Nov, 09:40


Фуралар бўйича савол бераверманглар илтимос, Автодекларант жамоаси хаммага тушунарли қилиб ёзиб қўйибди. Хатто тўловларини хам бот орқали ҳисобласа бўлади. Бирон янгилик бўлса дарров етказамиз. Бехабар қолмайсизлар.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

11 Nov, 09:37


❗️ДИҚҚАТ: ФУРАлар импортига берилган божхона имтиёзлари муддати йил охирида тугайди !

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.08.2021 йилдаги ПҚ-5225 сонли Қарорига асосан юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган транспорт воситалари импорт божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилган.

Ушбу имтиёзнинг амал қилиш муддати 2024 йил 31 декабрдан кейин тугайди.

❗️Масалан, ишлаб чиқарилганига 2 йил бўлган, “Евро-5” экологик тоифага мос, қиймати 50 000 $ бўлган газда юрадиган ТЯГАЧнинг божхонадаги растаможкаси:
- 2024 йил охирига қадар: 6 120 $
- 2025 йилдан: 28 530 $

Бундан ташқари, @autodeklarantbot'га фуранинг тегишли параметрларини киритган ҳолда имтиёзли ва имтиёзсиз ҳолатда ҳисоблаш имконияти ҳам мавжуд.

Фурачи танишларга юбориб қўйинг.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

10 Nov, 11:05


Фарзандимининг устози мени иш жойимни ёзаётган вақтда... 🤦‍♂

Биз декларантларга хам қийин, кўпчилик касбимизни билмайди, хатто эшитмаган 😁.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

08 Nov, 05:19


"ОПЕР" КИМ?

1) топшириқ турига қараб йўқдан бор қиладиган СЕҲРГАР;

2) жиноят очилмаса, жиноятчини нольдан ясайдиган ИХТИРОЧИ;

3) жиноятлар кўпайиб кетса жиноятни камайтирадиган "СУПЕРМЕН";

4) қидирувдагилар қаердалигини олдиндан башорат қиладиган КОҲИН;

5) тергов ва суддан яшириниб юрганларни мажбурий келтирадиган СОҚЧИ;

6) Эри йўқ бева аёлларга ЙЎЛБОШЧИ;

7) соқолларини олмасдан юрадиган "МУЛЛА";

8) аслида яндекс таксичидан ҳам кам пул топадиган "БОЙВАЧЧА";

9) формани фақатгина расмга тушиш учун киядиган "ИЖАРАЧИ";

10) ЖК ва ЖПКни ҳалигача тушунмайдиган "ИККИЧИ";

11) уйқу нималигини чиндан ҳам унутган ҳақиқий "ЛУНАТИК";

12) ўзи бургадек бўлсада, қамаласан деб девни духини олган "ВОР В ЗАКОНЕ";

13) раҳбари сўраб қолса, тунги клубда ўтирганда ҳам ишда эканлигини исботловчи "АКТЁР";

14) аксарият ҳолларда ҳақиқий ҳолатни билмаса ҳам "бизда маълумотлар бор" жумласини кўп ишлатувчи "АЙЁР".

Божхонадаги оперларга юбориб қўямиз. 😄

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

07 Nov, 14:56


Захарланишни текширишяпти экан. 🤦‍♂

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

07 Nov, 14:02


Битта таклиф келиб қолди: хар бир автомашинанинг хавфсизлик даражасини аниқлаш учун "краш-тест" ўтказиб кўришсин...
Ана бўмаса😡😡😡


🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

07 Nov, 13:46


Божхона божини бир амаллаб пасайтиришган эдия, энди бу нимаси. Замонавий давлатда ишлаб чиқарилган автомашиналарни отам давридан қолиб кетган техник воситаларда синовдан ўтказишармикан?

Ўзимизнинг учарарлар ҳали навбатни ҳам соққа қилишади...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

07 Nov, 13:42


☝️☝️☝️

РАСТАМОЖКА

07 Nov, 13:38


Автодекларант жамоаси Пискентдаги автополигонга бориб, импорт автомашиналарни синовдан ўтказиб қайтишибди. Таассуротлар билан видеода танишинг 🤦‍♂️🤦‍♂️🤦‍♂️

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

07 Nov, 13:31


Ҳурматли тадбиркорлар!

Ҳар бир товарнинг ўз коди борлигини биласизми?

Бу код товарларнинг божхона тўловларини ҳисоблашда асосий рол ўйнашини-чи?

Айнан сизга керакли товарнинг коди қанақа эканлигини аниқлаш албатта осон эмас.

Бундай вазиятда эса Сизга товарларнинг ТИФ ТНдаги кодини аниқлаш юзасидан дастлабки қарор қабул қилиш хизматини таклиф қиламиз!

Товар коди бўйича дастлабки қарорга эга бўлар экансиз, сиз келгусида билиб-билмай божхона қонунбузилишини содир этишдек ножўя оқибатлардан ўзингизни ҳимоялаган бўласиз!

Ушбу хизматдан фойдаланишнинг янада кўплаб афзалликлари ҳақида видеоролик орқали батафсил билиб олинг!

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

07 Nov, 11:30


Бир обуначим автошина импорти тўғрисида таҳлилий маълумот ва таклифларини юборибди. Жадвални ҳаволага кирита олмадим, шу сабабли расм кўринишида жойладим.

Таҳлилий маълумот билан эса қуйидаги линкда танишишингиз мумкин:

👉 Таҳлилий маълумот

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

06 Nov, 13:08


Чегарадан қанча миқдордаги нақд валютани олиб чиқиш мумкинлигини биласизми?

Бу ҳақида Божхона қўмитаси Матбуот хизмати томонидан ноодатий ва креатив ёндошув асосида ролик тайёрланибди.

Роликни диққат билан кўрсангиз меъёридан ортиқча валютани олиб чиқишнинг қонуний йўли ҳақида маълумот сиздирилганлигини пайқаш мумкин. 😄

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

06 Nov, 12:49


Тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситаларига божхона тўловларидан имтиёз берилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-992-сон, 05.11.2024 й.) билан Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️Қонун билан Солиқ кодексига махсус ваколатли давлат органи томонидан олинадиган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситаларининг республика ҳудудига олиб кирилишини солиқ солишдан озод қилишни назарда тутувчи қўшимчалар, шунингдек, мазкур техник воситалар акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланмаслигига доир қўшимча киритилмоқда.

Божхона кодексига юқорида кўрсатилган техник воситаларни бож тўлашдан озод қилиш тарзида тариф имтиёзлари берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идоралар ҳарбий юкларининг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимини тўлашдан озод қилинади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

06 Nov, 06:52


Трамп ютибди...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Nov, 13:31


ЭЪЛОН!

2024 йил 6 ноябрь куни Аниджон вилоятидаги "Дўстлик", Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” ва Наманган вилоятидаги “Учқўрғон” чегара божхона постларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Nov, 11:33


ДХХ: Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.
Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зангиота туманида кузатилган ҳолатда, туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Кейинги ҳолатда эса Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Nov, 07:12


Муҳим мавзу: Ўзбекистонга нечта телефон олиб кириш мумкинлигини биласизми?

Энди олиб келаётган телефонларингизни йўловчи божхона декларациясида албатта, кўрсатинг!

Бу сизни ортиқча ҳаражатлардан халос этади!

PS: Гап Ўзбекистонга биринчи марта олиб кирилаётган ёки IMEI регистрация қилинмаган телефонлар хақида кетяпти.
Ўзингиз ишлатиб юрган ва IMEI регистрация қилинган телефонларни декларациялашингиз шарт эмас.


🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Nov, 06:00


Сирдарёда буви ва невара 6,7 кг. оғирликдаги тилла тақинчоқларни яширинча олиб киришга уринган вақтда тўхтатиб қолинди.

Бриллиант тошлар билан безатилган мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати 5,6 млрд сўмдан ошмоқда.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

05 Nov, 05:58


Андижон вилояти “Дўстлик” чегара божхона пости орқали ҳаракатланувчи ташувчилар ва ҳайдовчилар диққатига!

Қирғиз Республикасининг "Достук" чегара божхона постида ахборот тизимларида техник таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан мазкур постга туташ Андижон вилояти божхона бошқармасининг"Дўстлик" чегара божхона пости орқали 2024 йил 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Енгил автотранспорт воситалари Андижондаги "Хонобод" чегара божхона пости орқали, юк автотранспорт воситалари эса Намангандаги “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали ҳаракатланиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Божхона қўмитаси

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

02 Nov, 08:39


Юқоридаги постларни ўқигандан кейин мошина импорт қилувчилар...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

02 Nov, 08:38


Ўқишга эринганлар учун...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

02 Nov, 08:29


❗️ЯНГИ СУНЪИЙ ЧЕКЛОВ: Енгил автомобиллар импортида мувофиқлик сертификати олиш харажати 3,5 бараварга ошиб кетди

Маълумки, жисмоний ва юридик шахслар томонидан импорт қилинадиган енгил автомобилларга йилига бир маротаба мувофиқлик сертификати берилади ва шу асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. Шу кунгача ушбу сертификатга текширув божхона омборларида амалга оширилар эди.

‼️Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деган ташкилотнинг ташаббуси билан 1 ноябрдан импорт қилинаётган автомобилларнинг мувофиқлигини текшириш жараёнлари Пскент автополигонида амалга ошириладиган бўлди. Мувофиқлик сертификати олишга тўланадиган ўртача харажат эса 2,6 млн сўмдан 9,1 млн сўмга ошиб кетди.

Сертификатга олишга сарфланадиган харажат ошганидан ташқари олдин 2-3 кунда битадиган жараён энди ҳафталаб автополигонда навбат кутиб ўтириши мумкин. Бу эса албатта автомобиллар импортига қўйилган сунъий чеклов, таъқиқ ҳисобланади. Бундан ташқари фуқаролар ва ташкилотлар давлат бюджетига млрдлаб пул тўлашаётган эди, бу ҳам ўз навбатида кескин камайиши мумкин.

Тасаввур қилинг, масалан Ўзбекистонга минглаб BYD Song Plus моделли автомобиллар импорт қилинган. Энди бугундан мана шундай бир турдаги автомобилларнинг ҳаммаси ва ҳар бири эвакуаторга ортилиб Пскентга олиб борилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

01 Nov, 13:07


АҚШ Россияга илғор технологиялар ва ускуналар етказиб бериш билан шуғулланувчи Қозоғистон (Kazstanex) ва Ўзбекистон (“Uzstanex” ва “The Elite Investment Group”) компанияларига нисбатан санкциялар жорий қилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

01 Nov, 12:46


Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларини транзит олиб ўтишда божхона назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, 30.10.2024 йилдаги 717-сон

Қарорга биноан

– Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотлар транзитини амалга оширишда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасини божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйиш;

– тамаки маҳсулотлари бўйича божхона органларига дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби;

– тамаки маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ҳамда ҳудудидан олиб чиқишда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби;

– тамаки маҳсулотларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйилган пул маблағлари қайтариш тартиби;

– қонунчилик талабларининг бузилиши натижасида товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш имконияти мавжуд бўлмаганда, товарларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағидаги пул маблағларини республика бюджетига ўтказиш тартиби белгиланди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

01 Nov, 07:00


Декларация жўнатаман деб базага киргандим, бирдан шунақа хабарлар келиб чиқди, чўчиб кетдим, бирон нимани нотўғри қилдиммикан деб.🤦‍♂️😂

Аслида бу ТИФ қанашчиларига эслатма ва эълонлар экан.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

31 Oct, 06:16


2025 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларидан парча:

- товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишган олинган фойда солиғи (0 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда.
- 2025-2026-йилларда қўшимча солиқ ва божхона имтиёзларини бермаслик, бекор бўлганларини қайта тикламаслик.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

31 Oct, 05:26


"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакилнинг) аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган йигим миқдорларини тасдиқлаш ҳақида" Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи эълон қилинди. (Адлия вазирлигидан 24.10.2024 йилда 3563-рақам билан рўйхатга олинган)

Унда ундириладиган йиғим миқдорлари тасдиқланган. Буйруқ билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

29 Oct, 09:58


Соат тахминан 12-30 лардан бошлаб декларация жўнатиладиган "база"да шунақа аҳвол. Кимдир жўнатяпти амаллаб, кимдир навдатда турибди, Биз мутахасислар хавотирдамиз. Ишқилиб ишлаб кетсин...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

25 Oct, 09:46


"Автокалькулятор" номли бот борлигини билармидингиз?

Чет элдан автомашина қидиряпсиз, лекин унинг растаможка тўловларини қандай ҳисоблашни билмаяпсизми? Бизда бунинг ечими бор.

Қуйидаги ҳаволага киринг ва автомашина растаможкаси ҳақида мустақил билиб олинг. Ботдан фойдаланиш мутлоқо текин.

Ботга ўтиш учун: https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot

Қийин бўлмаса дўстларимизга юбориб қўямиз. 😄

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

25 Oct, 09:08


Эътиборингизга собиқ божхоначи, заҳирадаги майор Вафо Мўминнинг шахсий саҳифасини ҳавола этамиз. Ушбу саҳифада Сиз собиқ ходимнинг давлатимиз ҳамда дунёда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга ўзига хос услубда танқидий ва таҳлилий муносабатларни кузатиб боришингиз мумкин.

Ҳозироқ обуна бўлинг! Шахсан тавсия этамиз!

Ҳавола: https://t.me/+OuJwbqUnIR8zN2Vi

РАСТАМОЖКА

24 Oct, 14:08


Товарлар импортида товарга мулк ҳуқуқи қачон ўтади?

Аксарият ҳолларда, товарлар импортида қачонки ИМ40 режимига ўтказилгандан кейин товарга мулк ҳуқуқи пайдо бўлади деб ўйлашингиз мумкин. Лекин товарлар импорт қилинаётганда товарга мулк ҳуқуқи инкотермс шартларига боғлиқ. Масалан, FCA Инкотермс–2010 бўлса, товар ташувчи томонидан қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб сотувчининг товарни етказиб бериш бўйича мажбуриятлари бажарилган деб ҳисобланади.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

18 Oct, 11:16


"Айфончилар" ови қаттиқ кетяпти

Бугуннинг ўзида 2-хабар: Тошкент халқаро аэропортида 13 дона “Iphone 16 ProMax”ларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилибди.

Шу ўринда, божхоначиларимиз қўйидагиларни эслатиб ўтишмоқда:

Эслаб қолинг, агар ҳаво йўллари орқали Ўзбекистонга кириб келаётган бўлсангиз, ўзингиз билан 2 дона телефон аппарати, шу жумладан, мобил телефон ва қурилмаларни олиб киришингиз мумкин.

Агар республикамизга поездда, автомобилда ёки пиёда равишда кириб келаётган бўлсангиз, унда ҳар 6 ойда 1 маротаба 1 дона телефон олиб киришингиз мумкин.

Унутманг!

Самолётда, поездда, автомобилда ёки пиёда равишда кириб келишингиздан қатъий назар, чегара божхона постида ўзингиз билан олиб келаётган телефонни албатта йўловчи божхона декларациясида кўрсатишингиз шарт!

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

18 Oct, 07:24


900 млн. сўмлик “Iphone 16 ProMax”ларни ноқонуний олиб кирилиши аниқланди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олиниб, ушбу туман ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 900 млн. сўмлик жами 44 дона “Iphone 16 ProMax” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

17 Oct, 07:31


Божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида Божхона қўмитасини хабардор этиш хақида қонунчиликка ўзгартириш киритилганига ҳам 1 ойдан ошди.

2 ойдан кейин қонун кучга киради. Лекин хабардор этиш тартиби тўғрисида ҳали янгилик эълон қилинмади. Кутишда давом этамиз.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

17 Oct, 06:57


“Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январгача қуйидаги мезонлардан бирига тўғри келадиган IT-парк резидентлари учун Президент Фармонида белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади (ҚҚС бундан мустасно):

- календарь йил давомида жами даромади таркибида IT-парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар;

- календарь йил давомида 18 ёшдан ошган битирувчиларининг 50 фоиздан ортиқ қисми IT-парк резиденти бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IT-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

16 Oct, 06:50


Божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддатлари 120 кундан ошмайдиган бўлди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

16 Oct, 06:44


"Божхона расмийлаштируви санасига қадар 12 ой давомида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга рухсат берилади" деган норма ҳам бекор қилинибди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

16 Oct, 06:39


"Асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агарда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса, молиявий жазо чоралари қўлланилмайди" деган норма бекор қилинибди.

20 августда Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида эса "эндиликда четдан ускуна ва бутловчи қисм олиб келишда шартнома муддати бузилмаса, муддати ўтган қарздорлик бўлмаслиги белгиланди" деб айтилган эди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

16 Oct, 06:26


Президент фармонига кўра, Божхона аудити текшируви Божхона кодексида белгиланган муддатлардан ошмаган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Лекин Божхона кодексида божхона аудити текшируви муддати кўрсатилмаган. Кодексда "Божхона аудитини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади." деб ёзилган.

Кодексга "Божхона аудити" бобини қўшиш вақти келгандир балки...

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

16 Oct, 06:13


Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига Божхона кодексига асосан божхона аудитини ўтказиш қўшилди.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Oct, 06:06


Ҳайдовчиларнинг норозилиги акс этган видео кўриб, қуйидагиларни айтиб ўтмоқчиман:

- Чегарадан кириб келадиган юк автотранспорт воситалари транзит декларацияси асосида божхона омборларига етказилади. Божхона оморига етиб келгандан сўнг, омбор ходимлари ва юк эгаси иштирокида юкни бемалол тушириб олиб, автомашинани олиб чиқиб кетсангиз бўлади.

- Йўл ҳаққингизни келишган одамингиз бермаётган бўлса, бермаётган уша шахснинг устидан шикоят ёки ариза тақдим этишингиз мумкин. Агар юкни шартнома асосида ташиётган бўлсангиз, шартнома шартларини диққат билан кўриб чиқинг.

- Агар юкни тушурмасдан автомашинангизни омбор ҳудудидан чиқариб олиб кета олмаётган бўлсангиз, омбор маъсулларига шикоят қилишингиз мумкин.

- Менимча масалани юк эгалари ва омбор масъуллари билан тезроқ ҳал қилишга эришасиз. Шунингдек божхона расмийлаштируви мутахасислари билан маслаҳат қилиб кўрсангиз, улар томонидан аниқ ечим топиб беришади деган умиддаман.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

14 Oct, 05:51


Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради

Жорий йилнинг 12 октябрь куни ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги божхона оборларидан бирида бир гуруҳ юк автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг норозилиги акс этган видеоматериал эълон қилинди.

Ҳолат Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ўрганилганида, мазкур ҳайдовчиларнинг юк автотранспорт воситаларига транзит декларацияси асосида хориждан келтирилган ва бирон бир божхона режимига расмийлаштирилмаган уруғлик буғдой ортилгани аниқланди.
Юк эгаси ва юкларни ташиган логистика компанияси ўзаро ташув ҳаражатларини келиша олишмаганлиги сабабли ҳайдовчилар транспорт воситасидаги юкни туширишдан бош тортишган.

Мазкур низоли ҳолат тадбиркорлар ўртасида рўй бераётганлиги сабабли божхона органлари буни ҳал этиш ёки ҳолатга аралашиш ваколатига эга эмас.

Ҳозирда мазкур товарларни тезкорлик билан якуний божхона режимига расмийлаштириш учун юк эгасига божхона юк декларациясини тақдим қилиши лозимлиги юзасидан тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра транзит декларациялари орқали ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига автотранспорт воситалари орқали етказилган товарларни бирон бир божхона режимига расмийлаштириш муддати 60 календар кунни ташкил қилади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ўз фаолиятга доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

09 Oct, 05:46


Минимал маълумот дегани мажбурий бўлиши шарт деганимикан?
Агар мажбурий бўлса, хорижий хамкорга СТИРни қандай қилиб тушунтирамиз. Ташқи савдо шартномаси тузмасдан олиб келаётган бўлсачи, электр энергиясининг нетто ва брутто вазни қанақа қилиб аниқланади? Минимал маълумотнинг айримлари мавжуд бўлмаса нима оқибат келиб чиқади?

Хаммага тушунарли қилиб "мастер класс" ўтилади деган умиддамиз.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

09 Oct, 05:38


Буни эшитган хорижий ҳамкорлар:
- что такое СТИР?
- what is STIR?
- 什麼是攪拌?
- co je STIR?
- STIR nedir?

🤦‍♂️🤦‍♂️🤦‍♂️

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

09 Oct, 05:33


Счет-фактура (инвойс)ларга қўйилган минимал талаблар тасдиқланди

Республикага олиб кириладиган товар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура (инвойс)да кўрсатиладиган минимал маълумотлар рўйхати:

1. Сотувчи ташкилот тўғрисида маълумот (номи, юридик манзили, СТИР рақами);
2. Сотиб олувчи ташкилот тўғрисида маълумот (номи, юридик манзили, СТИР рақами ва телефон рақами)
3. ТИФ ТН коди (камида 6 рақамли);
4. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати;
5. Товар номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), белгилари, манзили, СТИР рақами ва телефон рақами); маркалари (мавжуд бўлмаган ҳоллар бундан мустасно), брендлари, моделлари, артикуллари, навлари, стандартлари ва бошқа техник ва тижорат тавсифлари, шунингдек, товарнинг ТИФ ТН бўйича миқдорий ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
6. Товарнинг фактура қиймати;
7. Вазни (брутто)/кг;
8. Вазни (нетто)/кг;
9. Умумий ўринлар сони;
10. Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори;
11. Етказиб бериш шарти (Инкотермс - 2010);
12. Ташқи савдо шартномаси рақами ва санаси.

2025 йил 7 январдан кучга киради.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

09 Oct, 05:16


Божхонага оид электрон маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималарнинг ярми божхонага ажратилади

Эндиликда, Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан божхона органлари томонидан қўлланилган жарима суммасининг 50 фоизи Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

Бу норма ВМнинг 02.04.2010 йилдаги 62-сонли қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда назарда тутилган.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

08 Oct, 07:05


Божхона қўмитаси Раисининг матбуот котиби тайинланди

Божхона қўмитаси Раисининг 2024 йил 5 октябрдаги буйруғи билан божхона хизмати подполковниги Тангриев Ҳусен Шодиевич Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳ.Тангриев 1984 йил Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. ЎзМУ журналистика факультетини тамомлаган. Божхона органларида 2009 йилдан буён хизмат қилади.

Ўтган йиллар давомида Божхона қўмитасида, "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплексида ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар йўналишида фаолият олиб борган.

Телеграм канали: t.me/husantangriyev

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

08 Oct, 06:50


Бекор қилиниши кутилаётган норматив ҳуқуқий хужжатлар рўйхати:

1. Президентнинг 2019 йил 24 майдаги “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4337-сон қарорининг 3 ва 8-бандлари;

2. Президентнинг 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4707 қарори;

3. Президентнинг 2020 йил 26 июндаги “Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4759-сон қарорининг 1-бандини 2-хатбоши;

4. Президентнинг 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5155-сон қарори 6 – банди;

5. Президентнинг 2022 йил 21 январдаги “2022 - 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон фармонининг 9-банди;

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 618-сон қарори.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

08 Oct, 06:45


Экспортда транспорт харажатини бир қисмини қоплаб бериш бўйича тақдим этиладиган субсидиялар бекор қилиниши арафасида

“Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги Жаҳон Савдо Ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” фармон лойиҳасига кўра:

Жаҳон савдо ташкилотининг Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимнинг 1-моддаси ва 1-иловасига кўра, ҳукумат ёки давлат ташкилоти томонидан тадбиркорлик субъектларига тўғридан тўғри ёки уларни молиялаштириш механизмларига пул маблағларининг ажратилиши, шунингдек, экспортда юк ташиш учун ўрнатилган тарифлар ички бозорда ташишга ўрнатилгандан имтиёзлироқ шартларда белгиланиши субсидия сифатида қаралади.

Мазкур Битимнинг 3-моддасига асосан эса экспортни амалга ошириш учун қонун билан ёки амалда (де юре ёки де факто) тақдим этилган субсидиялар, яъни “экспорт субсидиялари” тақиқланган.

Шу муносабат билан, айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақдим этилган транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидиялар бекор қилинмоқда.

🕊 @rastamojka_uz

РАСТАМОЖКА

08 Oct, 06:29


100$ - 1 куб

Aссалому алейкум
Ҳумо логистиксдан янги нархларни кутиб олинг. Энди 1 куб 100$ (1 кубига тушаётган оғирлик 100 кг ошмаган тақдирда).
Юк автомашинага ортилади ва 8/12 кунда Тошкентга етиб келади.

Қўшимча маълумотлар учун бизга алоқага чиқинг:

+998 91 001 77 76
@humologistics1

https://t.me/Humologistics_uz

РАСТАМОЖКА

08 Oct, 06:10


Энергетика вазиримизга нима сабабдан энергосамарадор бўлган махсулотларга божлар пасайтирилмаётганлиги хақида савол беришибди. Жавобни видеода эшитишингиз мумкин.

Қуёш панеллари импортига енгиллик бериш хақида 2 йилдан буён гапириб келамиз. Негадир бу масаланинг ечими пайсалга солиниб келиняпти.

🕊 @rastamojka_uz