Қалбида бор улкан жароҳат--ўкинч..
Олис-олисларда юрган мусофир.
Тинмайин эзади юрагин соғинч,
Кўзида ёш қалқиб турган мусофир.
Ишларинг жойида кетаяптими?!
Биламан, сенда бор улкан қаноат.
Бола-чақанг кўздан ўтаяптими?!
Аллоҳдан тиларман сенга матонат.
Бу сенга ҳаётда синовли сафар,
Дунё ташвишлари арир кун келиб,
Йўламасин сенга асло хавф-хатар,
Оғринма, юрагинг кетсада тўлиб.
Ўксинма, қўлларинг қадоқ бўлса ҳам,
Ҳалол меҳнатингни бир кун ажри бор,
Олисларда юрган мусофиргинам,
Ҳамиша Аллоҳим бўлсин мададкор!
Қуёшдек порласин садоқатингиз,
Ҳаётга тик боқиб, босинг қадамлар!
Аллоҳ берсин доим бахт-омадингиз,
Мусофирда юрган, азиз одамлар!
✍🏻 Дилбаҳор🌹
🌹O'z fikringizni kamentariyada qoldiring...
🌼🌼🌹🌹🌼🌼
🍃@Qalbim_Gavxariii🍃