( Йиғламай бўларми )
Сафар чоғи келиб қолдими Ота,
Тангрим ёзиғлари шу экан нетай.
Бехатар бўлсайди йўлингиз зора,
Ё Роббим, хукмингдан бошимни эгай !
Аламим ичимга ютайин, дейман,
Менга иродани бергансиз Ота.
Фақат, дуоларим тўкиб сўрайман,
Охират йўлингиз нур бўлсин шода !
Мен қаддим эгмадим, бўлманг ховотир,
Томиримда оқар сизнинг қонингиз.
Сиз мард эдингиз оқилу, ботир,
Ота, қани эди боссам изингиз !
Менга мерос энди дуоларингиз,
Отажон руҳингиз йўлимда йўлдош.
Жаннатнинг тўрида ором олингиз,
Меҳрингиз қалбимда, айрилмас сирдош !
Сабрни қўлимга тутиб кетдингиз,
Аламни ютдиму, бағрим тиғладим.
"Йиғлама жон болам", сўнги сўзингиз,
Бўлмади Отажон, додлаб йиғладим !
Сизни энди асло, топмасман Ота,
Йиғламай бўларми, йиғладим қайта !
Гул Баҳор
Bizdan uzoqlashmang
@gulbahor_isroilova👈