🎬 Шу кунларда аноним келаётган саволлар, бевосита консультациялар орқали келаётган беморларнинг кўпчилиги ўзлари қўйиб олган ягона ташҳис «ДЕПРЕССИЯ» билан мурожаат этишаяпти.
🌓 Депрессия қандай касаллик эканлигини, белгилари ва албатта врач (психотерапевт, психоневролог, психиатр психолог )даволаш кераклигини мақоламизда келтириб ўтдик.
🌙 Келинг бугун биз янглишиб депрессия деб ўйлаётган холатларимиз кичик депрессиялар - меланхолия ва дистимия тўғрисида фикр юритамиз.
🌖 МЕЛАНХОЛИЯ хам кичик депрессиялар сирасига киради. Аммо депрессия касаллигидан фарқли ўлароқ, бу холатдан мустақил равишда чиқиб кетса бўлади.
☹️ Бугунги кунда меланхолия ахолининг ярмида учрайди. Статистикага кўра эса 30 ёшдан кейин аёлларнинг 70% ида учраши аниқланган.
🌖 Меланхолияга хос:
👉 Кузги ва бахорги мавсумда кузатилади
👉 Вақтинчалик хаётий қийинчиликлар билан боғлиқ равишда юзага келади
👉 Қувончли холатлардан хурсанд бўла олмаслик
👉 Фикрлашнинг бироз сусайиши (қарор қабул қилиш, хулосага келишнинг қийинлиги)
👉 Кўтаринки кайфиятга эриша олмаслик
👉 Хаётий актив позициянинг сусайиши
👉 Воқеа-ходисаларга негатив муносабатда бўлиши
👉 Реал воқеаларга нисбатан пессимистик рухда бўлиш
👉 Ўз ишига бўлган қизиқишнинг пасайиб кетиши
👉 Иштаханинг пасайиши
👉 Ўзига бўлган ишонч ва бахосининг пасайиши
☹️ Бу холатлар депрессия касаллигининг бошланишида хам кузатилиши мумкин. Касалликдан фарқли ўлароқ, мавсумий бўлиб, тезда ўтиб кетиши, қийин вазият осонлашганда ўтиб кетиши мумкин. Акс ҳолда, яъни давом этиши кузатилса, албатта врачга мурожаат этиш лозим.
😐 Кичик депрессияга ДИСТИМИЯ хам киради. Дистимия холатида инсон хаётида қувончли холатларнинг ва ижобий эмоцияларнинг йўқлиги билан ифодаланади. Дистимия кузатилган шахс доимий равишда қайғули кайфиятда бўлиши, ўзини айблаш хисси ва хавотир кузатилади. Хаётидаги ҳар бир ходисани навбатдаги бахтсизлик, омадсизлик деб бахолайди.
🗣 Демак, ўзингизда меланхолия ёки дистимия эканлигини аниқладингиз, бу холатдан қандай чиқишингиз мумкин?
❤️ Тавсия №1.
Ўз холатингиз юзасидан масъулиятни ўз қўлингизга олинг!
🧡 Тавсия №2.
Сизни таъсирлантирадиган китоб ўқинг, фильм кўринг!
💚 Тавсия № 3.
Ёлғизликдан қочинг! Ўзингиз ёқтирган дўстларингиз даврасида бўлишга шошилинг. Қизиқарли тадбирлар, машғулот ёки хобби топишга харакат қилинг!
💛 Тавсия № 4.
Дўстларингиздан ёрдам сўрашга уялманг!
💙 Тавсия № 5.
Маънавий, рухий оламингизни тўлдиришга отланинг!
🖤 Тавсия № 6.
Алкогол ва бошқа махсулотлардан узоқ бўлинг!
💜 Тавсия № 7.
Уйқуни тартибга солинг. Фақат тўлақонли уйқугина нерв системасини тиклайди.
❤️ Тавсия № 8.
Жисмоний машқлар, спорт билан шуғулланинг!
🧡 Тавсия № 9.
Атрофингиздагилар учун яхшилик қилишга интилинг.
🧡🧡🧡 Тавсия № 10. Муслим ва муслималар учун: Қуръон эшитинг, ўқинг, ёдланг! Аллоҳни зикр қилинг!
💗 Ушбу тавсиялардан ташқари ароматик терапияни тавсия этамиз. Бу усул айниқса аёлларимиз учун қўл келади. Ароматик мойлар теридаги тешиклардан ўтиб, кайфиятни кўтаришга, умумий холатни яхшилашга сабаб бўлади.
💓 Ароматик мойлардан фойдаланишни бир қанча усуллари бор. Хонада уни хидлаш, ваннага бир неча томчи томизиш, массаж пайтида эфир мойларидан фойдаланиш мумкин.
💖 Энг самарадор ароматик мойлар мелисса, розмарин, лаванда, апельсин ва б.қ. ҳисобланади.
👆 Юқоридаги тавсияларга тўлиқ амал қилсангиз, дистимия ва меланхолиядан асар хам қолмайди!
☺️ Меланхолия ва дистимияга бизнинг қувончли, бахтли хаётимизда ўрин йўқ!
https://t.me/psiholog_Askarova